Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Давлат идораларининг омма билан нормал мулоқот қилиш тажрибаси йўқ - медиа олами вакиллари билан суҳбат
27 июнь матбуот ва ОАВ ходимлари куни. Kun.uz медиа-макондаги айни вазият, муаммолар ҳақида гаплашиш учун матбуот вакилларини студияга таклиф қилди. Журналист бўлиб ишлаш ҳар қачонгиданда қийин, масъулият ва мажбуриятни ҳис этиб, ҳақиқат ва адолат ўртасида турамиз, дейди йиғилганлар. Сиёсатшунос фикрича, давлатнинг медиа ва омма билан мулоқот қилиш тажрибаси йўқлиги учун амалдор ва расмийлар ҳали-ҳануз ОАВсиз ўзини қулай ҳис этмоқда.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Телеграм
Инстаграм
Фейсбук
Дунё нигоҳи НАТО саммитида: Трамп 5-моддага содиқми?
НАТО саммити ортида кўплаб жумбоқлар яширингандек: Трамп “Россия бизга ҳужум қилмайди” деган эди, лекин алянс декларацияси Москвани узоқ муддатли таҳдид деб атади. Трамп ва Эрдўған алоҳида учрашди, Зеленский эса асосий муҳокамаларга чақирилмади ва Трамп билан юзма-юз гаплашди. Ташкилотнинг Украина мудофаа саноатини молиялаши Киевдаги хавотирларни қанчалик арита олади?
НАТО саммитида муҳокама қилинган муҳим мавзулар таҳлили – Kun.uz’нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
🔴 YouTube'да кўриш
Исроил–Эрон уруши: хулосалар
Исроил Эронга ҳужум қилиб, 12 кун давомида бомбалади. Шундан кейин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу баёнот бериб, урушни тўхтатиши, чунки “қўйилган мақсадларга эришилгани”ни билдирди. Аслида ҳам шундайми? Исроил ўз мақсадларига эришдими? Нетаняҳунинг “биз мақсадларимизга эришдик” деган баёноти, энг камида нотўғри, чунки қўйилган мақсадларга эришилмади. Аксинча, тескари натижалар ҳам кузатилди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
📌 ЖОНЛИ ЭФИР
АҚШнинг Исроил-Эрон урушига қўшилиши ортидан Яқин Шарқдан Осиёгача, НАТОдан Россиягача бўлган геосиёсий занжирлар кескин таранглашмоқда. Эрон эҳтимолий жавоб нишони қаер эканлиги сўроқ остида, хўш дунё жаҳон уруши ёқалаб кетяптими?
🟢 Жонли эфирни кузатиш
@Rabbimov_rasmiy
Яқин Шарқда уруш олови ва Путиннинг баёнотлари — “Геосиёсат” ҳафталиги
Путин Украинани босиб олиш нияти йўқлигини айта туриб, уни “бизники” деб атади. Хитой Марказий Осиёда саммит ўтказиб, ўз нуфузини мустаҳкамлашга уринмоқда. Россия Исроил-Эрон урушида иттифоқчисига ёрдам бермоқчи эмас. Ҳафта охирида Эрон–Европа музокаралари бўлиб ўтди. Лекин кўп нарса Трампнинг кутилаётган қарорига боғлиқ.
Ортда қолаётган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
🔴 Telegram'да кўриш
🔴 YouTube'да кўриш
Эрон АҚШ билан тўқнашадими?
Исроил биринчи бўлиб тўхташи даргумон, шундай экан, Теҳроннинг олдида ҳозир вазиятдан чиқиш учун қандай йўллар бор? Kun.uz студиясида Исроил–Эрон урушининг бешинчи кунидан кейинги вазият юзасидан саволларга сиёсий таҳлилчилар жонли эфирда жавоб беришади.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
🌍 Глобал ва минтақавий геосиёсий жараёнлар таҳлили, халқаро ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик - барчаси халқаро муносабатларни чуқур англаган малакали мутахассислар фаолиятига бевосита боғлиқ!
💼 Халқаро майдонда ўз овозингизга эга бўлишни, глобал муаммолар ечимида иштирок этишни ҳамда дипломатия соҳасида ўз ўрнингизни эгаллашни истасангиз Diplomat University сизни кутмоқда!
🎓 Бакалавр босқичида:
Халқаро муносабатлар
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
🎓 Магистратура босқичида:
Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар
Бундан ташқари, иқтисодиёт ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасига оид 10 та бакалавр ҳамда 3 та магистратура йўналишлари мавжуд!
📌 Қабул жойлари чекланган - ўзингизни халқаро саҳнада кўрмоқчи бўлсангиз, ҳозироқ бизга қўшилинг! 👇
DU – инновацион таълим, креатив ёндашув
☎️ +998 88 126 88 88
☎️ +998 88 124 88 88
🔗Apply | Instagram | Web
Исроилнинг ҳужумлари – Эрондаги ҳокимиятнинг мавжудлигига таҳдидми?
Эрон сиёсий элитаси ислом инқилобидан кейинги даврдаги энг мураккаб паллада турибди. Хўш, ички норозиликлар ва иқтисодий инқироз устига келган ташқи ҳарбий тажовуз режимга экзистенциал таҳдид яратяпти, дейиш мумкинми? Нафақат эронликлар, бутун минтақа учун долзарб савол атрофида Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури экспертлари сўз юритди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Бирлик сари 71 қадам. Туркий лидерлар илк марта Венгрияда йиғилди
20-21 май кунлари Венгрия пойтахти Будапештда Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити бўлиб ўтди. Хўш, Европанинг қоқ ўртасидаги ўлка нега туркий дунёнинг ажралмас қисми ҳисобланади? Саммит якуни бўйича қабул қилинган 71 та банддан иборат декларацияда нималар дейилган?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ғарбнинг асосий давлатлари Фаластинни тан олмоқчи. Бу нимани ўзгартиради?
БМТнинг 18 июн кунги конференциясида Франция, Британия ва Канада Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилиши мумкин. Уч мамлакат етакчилари Исроилдан урушни тўхтатиш ва гуманитар ёрдамларга йўл очишни талаб қилиб, акс ҳолда қатъий чоралар кўришини билдирди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?
Араб шайхлари АҚШга юзлаб миллиард доллар инвестиция киритиш ваъдалари билан, битим тузганини айтиб мақтанишни хуш кўрувчи Трампни авраётгандек кўринмоқда. Қатар амири ҳатто ҳашаматли самолёт ҳам совға қиляпти. Шундай вазиятда, АҚШга бир цент ҳам бермай, аксинча фақат пул сўрайдиган Исроил раҳбарияти ташқи ёрдамлар масаласида хасис Трампнинг кўзига балодек кўринаётган бўлса ажаб эмас.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўринга эга икки фракция – Либерал-демократик партия ва "Миллий тикланиш" демократик партияси бирлашиб, "Тараққиёт блоки"ни тузди. Бу билан парламентда расман кўпчилик шаклланди. Шунга ўхшаш блок 20 йил олдин ҳам тузилганди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Парламентда янги бирлашма — “Тараққиёт блоки”
ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” партиялари бирга ишлашга қарор қилди. Улар “Тараққиёт блоки” номли сиёсий бирлашмани тузди. Блок таркибида 93 депутат бор ва бу уни парламентдаги энг катта кучга айлантиради.
Бу қадам билан партиялар Президент олиб бораётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтди. Асосий мақсад — иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, сўз эркинлиги ва миллий манфаатлар учун бирга ҳаракат қилиш.
“Тараққиёт блоки” нималар учун ҳаракат қилади?
• Тадбиркорликка шарт-шароит яратиш
• Сифатли таълим ва тиббиёт
• Сўз эркинлиги ва очиқлик
• Адолатли солиқ ва пенсия тизими
• Халқ фаровонлиги ва хавфсизлиги.
Блок халқ турмушига қандай таъсир қилишини эса вақт кўрсатади.
@Rabbimov_rasmiy
Гап ақлбовар қилмас суммалар ҳақида кетмоқда: НАТО тарихий қуролланиш декадасига кирди
НАТО давлатлари кейинги ўн йил ичида мудофаа харажатларини ҳозирги 2 фоиз ЯИМ даражасидан 5 фоизгача оширишга келишиб олди. Kun.uz суҳбатлашган сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул буни мудофаа эмас, уруш бюджети деб атади. Таҳлилчилар назарида, бир муддат Европадан юз ўгирган Трампнинг Ҳаага саммитидаги чиқиши унинг атлантизм ғоясига қайтганидан дарак беради.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
@Rabbimov_rasmiy
Саволларингизга Jahon School асосчиси ва директорлари жавоб беради!
🚀 Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этамиз. Сиз бу кунда барча саволларингиз жавобини Jahon School асосчиси Жаҳонгир Пўлатов ҳамда мактабимиз директори Жавоҳир Иззатуллоҳдан олишингиз мумкин.
🎁 Тадбирда қатнашган ота-оналар учун махсус чегирмаларимиз мавжуд.
Тадбир санаси: 29 июнь (якшанба)
Манзил: Беруний кўчаси 83
Мўлжал: Тинчлик метроси
❗️Ўз жойингизни банд қилиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг
👉 Ҳаволага ўтиш
@Rabbimov_rasmiy
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов
Теҳрондагилар жавоб ҳужумларини АҚШга эмас, Исроилга қаратиши мумкин, бу орқали Америкадан такрорий ҳужумлар бўлишининг олдини олиш ва Исроилни максимал жазолашга эришиш мумкин, дейди Камолиддин Раббимов. Шавкат Икромовга кўра, катта эҳтимол билан Эрон ядро дастурини сақлаб қолган: матбуотдаги маълумотлар ҳамда Эрон ва Россия раҳбариятининг бу ҳужумларга вазмин муносабати шундан дарак беради.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Биз – Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг, Туркистоннинг, Туроннинг марказидаги, юрагидаги давлатмиз, халқмиз, миллатмиз. Марказий Осиёдаги тўртта (Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) биродар, қўшни давлат ва халқлардан кейин, биз учун қадрли, қимматли бўлган яна тўртта жанубий давлатлар борки, бу бизнинг хавфсизлигимиз учун, тинчлигимиз ва тараққиётимиз учун энг муҳим давлатлардир.
Булар – Туркия, Эрон, Афғонистон ва Покистон. Бу давлатлар – бизнинг тарихий биродарларимиз, қон-қардошларимиз. Тарихан, бу давлатлар ва халқлар билан битта маданий маконда бўлганмиз. Бугунги глобал рақобатлар даврида, битта цивилизацион гуруҳдамиз. Буларнинг биронтасининг йиқилиши – биз учун ҳам муаммо еки таҳдид келтиради. Бугун Эроннинг бошига катта имтиҳонлар келмоқда. Ғарб Эронни йиқитиб, Исроил учун қулай бўлган катта коридор очмоқчи.
Бундан кейин биз жанубдаги тўртта қўшни давлатларга ғарб стереотиплари орқали қарашни тўхтатишимиз керак. Жамоатчилик фикрини кўп кузатдим, Ўзбекистон жамоатчилигининг 90% еки ундан кўпроғи Эронни қўллаб-қувватламоқда. Чунки халқимиз Исроил-Эрон тўқнашувларида кимни ким эканлигини яхши тушуниб бўлди. Дунё ҳамжамияти ҳам ким жиноятчи, ким геноцид қилаётган давлат эканлигини яхши тушуниб бўлди. Худодан Эронга нусрат сўраймиз!
@Rabbimov_rasmiy
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Исроилнинг Эронга тажовузи – халқаро ҳуқуқнинг юзига тортилган яна бир тарсаки. Халқаро ҳуқуқнинг емирилиши эса Марказий Осиё манфаатларига мутлақо зид. Юридик нуқтайи назардан ташқари, минтақамизнинг Исроил–Эрон урушига муносабатини шакллантирувчи геосиёсий, тарихий, этник ва диний омиллар ҳам мавжуд.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Eco Expo Central Asia 2025” — минтақанинг экологик инновация маркази
19–21 июн кунлари Тошкентда ўтадиган “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро кўргазмасида 25 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрувчи мутахассислар ва компаниялар ўз инновацион ечимларини тақдим этади.
Кўргазма “CAEx Uzbekistan” мажмуасида бўлиб ўтади. Дастурдан экологик тоза технологиялар, халқаро стартаплар, экспертлар иштирокида очиқ мулоқотлар, панел муҳокамалар ҳамда бизнес учрашувлар ўрин олган.
Экология вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу тадбирда барча иштирокчилар учун Тошкентнинг турли ҳудудларидан бепул автобуслар ҳаракати таъминланади.
Иштирок бепул — фақат онлайн рўйхатдан ўтиш зарур: ecoexpo.uz
Реклама
Исроил–Эрон уруши учинчи кунга ўтди. Воқеалар қандай ривожланмоқда?
Исроилнинг иккинчи кунги зарбалари энергетика объектларига қаратилди. Нетаняҳу Эрондаги режа қилинган нишонларнинг барчаси яксон этилишини айтди. Эрон ҳам зарбаларнинг янги тўлқинини амалга оширди. Бугун Уммонда ўтиши керак бўлган АҚШ–Эрон музокаралари бекор қилинди.
Жараёнларга экспертлар муносабати – Kun.uz студиясидаги жонли эфирда.
🔴📹 ЖОНЛИ ЭФИРНИ КУЗАТИНГ
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Аввалига Киевга роса босим қилган АҚШ президенти Трамп ўша машҳур жанжалда Зеленскийга қарата: “Қўлингизда карталар йўқ!” дея бир неча марта такрорлаганди. Лекин ундай эмаслиги аён бўлмоқда. Украина РФнинг энг ичкари ҳудудларида ҳам муваффақиятли операциялар ўтказиб, “қўлидаги карталари”дан бирини столга ташлади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🎓 DIPLOMAT UNIVERSITY – ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ, КРЕАТИВ ЁНДАШУВ 🇺🇿🌍
🤝Халқаро даражадаги сиёсатшунос Фарҳод Толипов DIPLOMAT UNIVERSITYни тавсия этади
🌍 Геосиёсий жараёнлар таҳлили, замонавий халқаро муносабатлардаги кескин ўзгаришлар даврида соҳа мутахассисига айланмоқчи бўлсангиз сизга қуйидаги таълим йўналишларини таклиф этамиз:
📚Бакалавр босқичида:
Халқаро муносабатлар
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
📚Магистратура босқичида:
Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар
🎓Бундан ташқари, 10 та бакалавр ҳамда 3 та магистратура йўналишлари сизларни кутмоқда!
🌐 Вебсайт: diplomat.university
📨 Telegram: t.me/diplomatuniversityuz
📞 Алоқа: +998 88 124 88 88
+998 88 126 88 88
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин!👇
apply.diplomat.university
Киевга яшил чироқ ёқилди: бу нима беради?
Трамп Путинни “ақлдан озган” деб атади: у россиялик дўстидан буткул совидими? АҚШ ва Европа Украинага берган узоқ масофали қуролларидан фойдаланиш бўйича масофа чекловларини олиб ташлади: бу уруш динамикасига қандай таъсир қилади? Киевга қўллаш учун рухсат берилган ҳарбий воситаларнинг реал самарадорлиги қандай? Ушбу саволларга сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул Kun.uz студиясида, жонли эфирда жавоб беришади.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
@Rabbimov_rasmiy
Трампни сийлаган араблар ва рўй бермаган “дуэл” | Геосиёсат
Путин нега Зеленский билан кўришишни рад этди? Араб шайхларининг Трампга берган қоп-қоп ваъдалари амалга ошадими? АҚШ Хитой билан савдо урушини музлатди: бу тирашувда ким ютди? Вашингтон келишувга оз қолганини айтмоқда: Эрон ядро қуроли ғоясидан воз кечишга тайёрми? PKK ўз-ўзини тарқатиб юборди: курдлар қуролларини ташлаяптими?
Ортда қолаётган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
Парламентда янги сиёсий мувозанат: ўнг ва сўл қарама-қаршилиги юзага келмоқда
Сўнгги сиёсий жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, Қонунчилик палатасида ғоявий-сиёсий қутбланиш тенденцияси кучайиб бормоқда. “Тараққиёт блоки”нинг шаклланиши ва ХДПнинг мухолиф позициясини эълон қилиши парламент сиёсий майдонида янги тузилма шаклланаётганидан далолат беради.
ХДПнинг бу қарори икки муҳим омилни юзага чиқармоқда:
Биринчидан, парламентда соғлом сиёсий рақобатнинг институционал асослари мустаҳкамланмоқда;
Иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий масалаларда концептуал қарашлар хилма-хиллиги ортмоқда.
Қонун чиқарувчи органдаги бундай ғоявий бўлиниш парламент фаолияти самарадорлигини оширишга, партиялараро рақобатни кучайтиришга ва назорат механизмларининг такомиллашувига замин яратади.
Ўнг ва сўл қанот вакиллари ўртасидаги конструктив мунозара нафақат демократик институтларнинг ривожланишига, балки қонун ижодкорлиги сифатини оширишга ҳам хизмат қилади.
Энг муҳими, сиёсий кучларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъулиятни чуқур англаши ва амалий фаолият орқали ўз позицияларини исботлашидир. Партияларнинг ғоявий қарашлари фарқланиши табиий жараён бўлиб, бу фарқланиш реал ишлар орқали ўз тасдиғини топиши лозим.
Мухолифатнинг мавжудлиги ва унинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки демократик тизимнинг муҳим белгисидир. Бизда ҳам бундай жараёнларнинг бошланиши соғлом сиёсий муҳитнинг шаклланаётганини кўрсатмоқда. Демократик қадриятларга мос, тўғри иш бўлибди. Бундан албатта давлат ва жамият ютади.
Бугун дўстларимнинг тавсиясига кўра Жиззахда бўлдим. BMB Holding томонидан озиқ-овқат махсулотларини қайта ишлаш заводи кенгайтирилаяпти экан. Завод муроббодан тортиб махсулотларни музлатишгача ихтисослашган.
Бир вақтлар Францияда, Европада яшаб, имконият бўлиши билан ўша давлатлардаги саноат корхоналарини кўришга ҳаракат қилар эдим. Саноатлашув – одамларнинг, давлат ва жамиятнинг ҳаётини энг сезиларли ўзгартирувчи омиллардан бири. Магазинга кирганингизда танлов кўп бўлиб, нархлар қулай бўлишининг асосида – саноатлашув туради. Мисол учун, ҳар қандай Германия еки Франция гипермаркетида камида 60-70 хил йогурт, 20-30 хил мева пюрелари бўлади.
BMB Holding заводи жуда кенг, замонавий стандартларда қурилган. Ўзбекистонда ҳам шундай катта ва керакли заводлар қурилаётганини кўриб хурсанд бўлдим. Мана шундай заводлар Ўзбекистонда ҳам жуда кўп бўлиши керак.
BMB Holding яхши ишлар қилаяпти. Ўзбекистонликлар дастурхонини тўлдиришда, одамларни иш билан таъминлашда муваффақиятлар тилаб қоламан!
@Rabbimov_rasmiy
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
СССР Иккинчи жаҳон урушини бевосита бошлаган босқинчи давлат эди. Марказий Осиё халқлари эса Европадаги қирғинбаротга мажбуран, ўз эркига зид равишда тортилган. Бу уруш зўравон совет мафкурасини легитимлаштириб, миллий мустақиллигимизни бир неча ўн йилга кечиктирди. Шу маънода, Ўзбекистон учун 9 май – урушда ҳалок бўлган ярим миллион ватандошни хотирлаш ва бугунги тинчликни қадрлаш куни.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ