mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

АЗОН ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар! Бугун биз – “Азон Глобал” жамоаси муҳим бир баёнот билан сизга мурожаат қилмоқдамиз. Хабарингиз бор, “Азон” лойиҳалари асосчиси, таниқли уламо Устоз Мубашшир Аҳмад ҳозирда суд ҳукми билан ҳибсда сақланмоқдалар. Бу ишни бошидан бери кузатиб турганингиз учун тафсилотларга тўхталмоқчи эмасмиз.

Батафсил: https://azon.global/4676

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Nega ko’pchilik ayollar Usva Academyni tanlashadi

Sahifada siz Qur'oni Karimni to'liq yod olgan, xalqaro sertifikatga ega, Qur'on musobaqasi g'olibasi bo'lgan, ijoza berish darajasidagi ustozalardan ilm olishingiz mumkin.

Sahifamizda bo'layotgan "Hifz, Tas'hih, Kahf tilovati" darslarida bepul qatnashish imkoningiz bor, qani shoshiling.

Siz nafaqat Qur'on ilmlari balki ingliz, rus, turk, arab tillarini ham o'rganishingiz mumkin.

Farzandlaringiz uchun esa "Qori bolajon", "Kichik muhaddis" guruhlarimiz mavjud.

🌹Usva Academy-Muslimalar rivoji istab

Marhamat ulanib oling⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+sKH7T5VEPo8wNjhk
/channel/+sKH7T5VEPo8wNjhk

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

«Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинг!»

«Ассалому алайкум, ушбу залда ҳозир бўлганлар.
Мен, Мубашшир Аҳмад 5 ой олдин бошланган тергов жараёни ва суд мажлисларида Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича айбланяпман.

Гарча адвокатларим диний қўмита рухсатисиз диний материал тарқатишга доир айбловларни бекор қилишни сўраган бўлса ҳам, мен шундай материаллар тарқатганимни тан оламан.

Чунки мен бу пайтда Туркияда бўлганман: бунинг учун Ўзбекистондаги идорадан рухсат сўраш кераклигини билмаганман ва бунга жисмонан имконим ҳам бўлмаган.

Қолган иккита айбловлар (жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар тарқатиш ва миллий адоват қўзғатиш) бўйича терговда ҳам айбим йўқлигини айтганман. Суд жараёнларида ҳам бу айбловлар ўз исботини топмаганини кўрдик. Ҳозир ҳам бу айбловларга қўшилмайман.

Энди айрим мулоҳазаларимни айтсам.
Динимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам бирор ишни бажарганда ўша инсоннинг нияти ва қасди жуда муҳим ҳисобланади.

Масалан, киши ўз оиласини боқиш учун пул топаман, деб ишга бориб келса ҳам савоб олади.
Худди шунингдек, инсонлар орасидаги муносабатларда ҳам ишлар ниятларга боғлиқдир. Мен ёзган барча ишларим, мақолаларимда ниятим холис бўлган, одамларга яхшилик улашиш эди.

Хусусан, айблов қўйилган материалда (Исроилнинг Ғазодаги геноцидига доир) ҳам одамларнинг, айниқса ёшларнинг кетиб қолиши олдини олиш, вазиятни тушунтириш мақсад қилинган эди.

Миллий адоват қўзғатиш ҳақидаги айбловларга ҳам қўшилмаслигимнинг сабаби бор. Чунки мен доим миллатлараро тотувликка чақирганман. Риё учун эмас, суд буни ҳисобга олиши учун бу борада қилган 2 та катта ишимни айтсам.

Биринчиси. Бир неча йил олдин Нукусда одамлар намойишларга чиқиб, «Қорақалпоқ воқеалари» деб номланган воқеалар бўлиб ўтди. Шунда Ўзбекистон Президенти администрациясининг илтимосига кўра, murojaat bilan чиқиб, икки халқни тотувликка ва бирдамликка чақирдим. Низо ва фитналарни тўхтатишни илтимос қилдим.

Иккинчи ҳолат. 2019 йилда ўша даврдаги Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган бир аёл ижтимоий тармоқларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳақорат қилгани билан боғлиқ воқеа тарқалди. Бу жамиятда кескин ва жуда қаттиқ реакцияларни келтириб чиқарди, аёлга таҳдид қилишни бошлашди.

Шундай вазиятда ҳам Президент администрациясининг илтимоси билан мен ўзимизнинг Azon.uz сайтимизга у аёлни чақириб, у билан суҳбатлашиб, асл мақсади ва вазиятни тушунтириб бердик. Ўшанда жуда катта юкни бўйнимизга олдик ва турли фитналарнинг олди олинишига эришдик.

Яна бир бор қайтараман, буларни мен риё учун эмас, балки фаолиятимдаги ниятим доим яхшилик ва тотувлик бўлганини судга билдириш, эслатиш учун айтяпман.

Бундан ташқари судя ҳукм чиқаришда саломатлигимни ҳам инобатга олишини сўрайман: мен 21 йилдан буён қандли диабет (сахар) касаллигидан азият чекаман.

Буйракларим яхши ишламайди, баъзида яхши кўринади, лекин баъзида оёқларим шишиб кетади. Оилам ва 7 нафар фарзандим бор. Уларнинг таъминоти менинг бўйнимда.

Шу кунга қадар халқимиз ва ёшларнинг диний-маърифий соҳада илм олишлари учун ҳаракатларим ҳам давом этмоқда. 10 жилддан иборат «Сочилган дурлар» номли Қуръони Каримнинг тафсирини бошлаганман.

Буюк аждодимиз Имом Бухорий қаламига мансуб «Саҳиҳи Бухорий» тўпламининг ҳам тафсир ва таржималарини бошлаб қўйганман. Бу ишларни охирига етказиб, халқимиз учун янги маънавий озуқаларни беришни ният қилганман.

Мен ўзимни қандай оқлашимдан қатъий назар, бу ишда ҳукмни судя чиқаради. Сиздан ҳукм чиқаришда юқорида айтганларимни инобатга олишингизни сўрайман.

Сўзимнинг охирини Аллоҳнинг каломи билан якунлайман: «Одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилинг. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб, билиб тургувчидир».

Мубашшир Аҳмад,
2025 йил 8 октябр,
ЖИБ Учтепа туман суди

Манба: Kun.uz

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожеъун!

Устоз Мубашшир Аҳмад домлага суд ҳукми ўқилибди, эшитиб, жуда маъюс бўлдим. Гарчи суд жараёнида адвокатлар унинг айбсиз эканини исботлаб беришган, унга қўйилаётган айблар қонунан ва мантиған ўз исботини топмаган бўлса ҳам... Афсус! Адолат кутган эдик, афсус, бу сафар ҳам адашдик чоғи...
Бу ҳолат менга 2008 йиллардаги уйимизда бўлган воқеани эслатди. Буни эслаш жиноят бўлмаса керак... Ўша даврларда қатағоннинг янги даври бошланиб, имом домлаларни ҳам қама-қама бошланган кезлар эди. Бир қанча имомлар қатори менинг падари бузрукворимни ҳам қамашганди. Судя унга ўн йил ҳукм ўқиган. Энг қизиғи, ҳукм ўқилишидан бир кун олдин уйимизга судя ўз онаси билан келганди. У пайтда бувижоним ва ойижоним бор эдилар. Юзга яқинлашиб қолган бувим ўз диванларида ўтирар, унинг қаршисида ўша судя ва унинг онаси тиз чўкиб, "Эшон эна, бизни кечиринг, мени қарғаманг, менга ўғлингизни қамаш ҳақида босим бўлаяпти, менга буюришаяпти, менинг бошқа чорам йўқ", дегани-ю, бувим раҳматли: "Йўқ, қарғамайман. Бу Аллоҳнинг иродаси", дея юм-юм кўз ёш тўкканлари-ю, раҳматли ойижоним бу гапларга чидай олмай ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ташқарига - молхона томонга чопиб чиқиб кетганлари ҳали-ҳануз эсимда... Шундан бери жонажон юртимизда адолат ўлдимикин ёки ҳали-ҳануз бормикин, дея кутаман... Балки шоиримиз Абдулла Орипов айтганидек мен ваҳима қилаётгандирман:

-Аза очилмайди ҳеч кимга агар
Тирикликдан бўлса заррача асар.
Сен бунча ваҳима қилма, болажон
Уларнинг кўплари ҳали чалажон.

Агарда бутунлай топсалар барҳам,
Бўлмасди уларни сўровчилар ҳам.
Демак, умид қилса бўлар балки.
Адолатни тиклашга ва қаддини ростлашга ҳали имконият бор экан, умидни ҳам узмаслик керакдир балки....

Аллоҳ таоло устоз Мубашшир Аҳмад домламизни ўз паноҳида, ўз ҳифзу ҳимоятида асрасин. Узр!

© Hamidulloh Beruniy

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун Устоз Мубашшир Аҳмад судда сўнгги сўзларини айтиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан Ўзбекистоннинг саноқли уламоларидан бирига нисбатан ҳукм ҳам ўқилиши мумкин.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

©️Кутилаётган суд айбланувчиси - Алишер Турсунов

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мубашшир Аҳмад суди ҳақида зиёлилар нима дейди?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/iTPagxTLLYA

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

Мубашшир Аҳмад домланинг судида давомли иштирок этиб келаётган жамоат фаоллари, журналист ва ҳуқуқшунослар бўлиб ўтган суд мажлислари ва айбланувчининг ҳамда адвокатларнинг баёноти бўйича ўз хулосаларини тақдим этиб келишмоқда.

Мутахассислардан ташкил топган жамоатчиликнинг ва жумладан, "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси - Абдураҳмон Ташановнинг фикрига кўра, айбловларда қонуний тамойиллардан келиб чиқиб Алишер Турсуновнинг озодликдан маҳрум этилишига асос топилмаган.

Учинчи маротаба кечиктирилиши ортидан эртага, 8 октябр соат 16:00га белгиланган суд мажлисида Мубашшир Аҳмад домлага сўнгги сўз берилиши мумкинлиги ва ҳукм ўқилиши катта эҳтимол билан кутилмоқда.

Узоқ муддатдан бери давом этиб келаётган бўлишига қарамай, бўлажак судда иштирок этмоқчи эканликларини билдирган жамоат фаоллари Мубашшир Аҳмад домланинг суд залидан озод этилишларига доир умидларини изҳор қилишмоқда.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

Жамият Мубашшир Аҳмад ишини диққат билан кузатмоқда. Унга нисбатан ЖК-нинг 244³-моддаси бўйича айблов қўйилди — гўёки YouTube орқали диний материалларни “олиб киргани” учун.

Бироқ ҳуқуқий таҳлил ушбу айбловнинг асослилигига жиддий шубҳалар туғдиради:

Видео Туркияда ёзилган ва эълон қилинган — у ерда бундай баёнотлар, агар зўравонлик ёки экстремизмга чақирмаса, жиноят эмас. Шунинг учун Ўзбекистонда жиноий таъқиб олиб бориш халқаро ҳуқуқдаги икки томонлама жиноийлик принципига зид: ҳаракат ҳар икки давлатда жиноят бўлиши шарт.

Видео кўрилгани — уни Ўзбекистонга “олиб кириш” ёки тарқатиш деб баҳолаш учун етарли асос эмас.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 11-моддасига кўра, жиноий жавобгарлик фақат мамлакат ҳудудида содир этилган ёки унинг манфаатларига қарши йўналтирилган ҳаракатлар учун қўлланилади. Хориждаги фаолиятга нисбатан жиноий қонунни татбиқ этиш — халқаро ҳуқуқда тан олинган ҳудудий юрисдикция принципига зид.

Мубашшир Аҳмадга нисбатан жиноий таъқиб — миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларига зид. Унинг баёнотлари — диний ва сиёсий мулоҳаза сифатида баҳоланиши керак, жиноят сифатида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Конституция ва халқаро мажбуриятлар қуйидаги ҳуқуқларни кафолатлайди:
— Ахборотни эркин тарқатиш (29-модда)
— Виждон ва диний эътиқод эркинлиги (31-модда)
— Халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш (14-модда)
— Фикр ва дин эркинлиги (18-модда) ФСХТХП*
— Фикр билдириш ва тарқатиш ҳуқуқи (19-модда) ФСХТХП

Биз барчани Конституцияни ҳурмат қилишга, адолатни таъминлашга ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишга чақирамиз.

* ФСХТХП — Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, 1966 йилда БМТ томонидан қабул қилинган. Ўзбекистон 1995 йилда ушбу пактни ратификация қилган, яъни расман қабул қилган ва унинг талабларини бажаришга халқаро мажбурият олган.

Азизбек Солиев – ҳуқуқшунос

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

– Мубашшир Аҳмад домла билан боғлиқ вазиятни нафақат Ўзбекистондаги, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида яшовчи инсонлар диққат билан кузатиб боришяпти. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги чиқишлардан ҳам билсак бўлади.

– Суд жараёнларида судя томонидан ноадекват ёндашувлар бўлмади. Эксперт-гувоҳларнинг гапларига нисбатан Мубашшир Аҳмад домланинг берган жавобларини, адвокатларнинг берган жавобларини судя кўрди, билди. Умид қиламизки, шу жиҳатлар инобатга олинади ва Мубашшир Аҳмад домла суд залидан озод қилиниб, оилалари ва яқинлари бағрига қайтишлари таъминланади.

Муҳаммад Темур Аъзам – жамоат фаоли, журналист

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Кўзим қувончи намозда қилинди" (Насаий ривояти).
"Эй Билол, намозга иқомат айтинг, бизни у билан роҳатлантиринг!" (Абу Довуд ривояти).

Намоздан хурсанд бўлинади, ундан роҳат олинади.

Биз унга қийналиб турамиз. Ундан чарчаймиз, тугагач роҳатланамиз.
Ҳолларимизда фарқ бор. Шу фарқни йўқотмагунча, тўғри йўлдан узоқда қоламиз.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Диққат! Эълон!

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди 8 октябрь, чоршанба куни соат 16:00 га белгиланди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Илк оятни «Ўқи» деб амр қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларга чин муаллим ўлароқ йўл кўрсатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин!

Устозлик буюк шараф, ҳар бир инсоннинг етук шахс бўлиб етишишида устозларнинг ҳиссаси беқиёс. Улар сабр-тоқат, тавозеъ, куч-ғайрат, ҳиммат тимсолидирлар.

Инсоният яратилганидан буён неча-неча устозлар машаққатли йўлни босиб ўтмоқдалар. Улар қолдирган илмий мерослар эса шогирдлари учун йўлчироқ вазифасини бажармоқда.

Толиби илм ҳаққига ҳатто инидаги чумоли-ю, денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтиши ҳақида ҳадис бор. Энди талабанинг даражаси шундай бўлса, унга илм берган устозга бериладиган ажрни тасаввур қилаверинг.

Билим ва тажрибалари, матонатлари билан жамият ривожига ҳисса қўшаётган, ҳаққа чорлайдиган, руҳнинг озуқаси бўлган маърифат чироқларини маҳкам тутган муаллим ва мураббийларни шарафли касб байрамлари билан самимий қутлаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Dunyo liderlari Mubashshir Ahmad pozitsiyasini qo‘llamoqda

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Shayx Ayman Jammol -- Usul Al-Saraxsiy | الشيخ أيمان الجمال - أصول السرخسي

1-qism | 1- قسم

يحدث الآن الحلقة الأولى من دروس الشيخ العلامة "محمد أيمن الجمال" في الدبلوم العلمي التأصيلي المنهجي، نضع بين أيديكم الحلقة الأولى في أصول الفقه الحنفي التخصصي في كتاب (أصول السرخسي ت490هـ)

Tomosha qiling 👉 https://youtu.be/i4xIo65EO30

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Shayx Ahmad Fozil -- Al-Itqān fī ʿUlūm al-Qurʾān | لإتقان في علوم القرآن الشيخ أحمد الفاضل

1-qism | 1- قسم

Tomosha qiling 👉 https://youtu.be/-HaJzg808kc

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ПАЙҒАМБАР МЕРОСИ

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан чин аҳли илмларга фақат у зот қолдирган илмгина эмас, у зот келтирган нарсага қаршилик қилувчи кучлар ҳамда уларнинг адовати ҳам мерос бўлиб қолган.

Расулуллоҳ алайҳиссаломга ваҳий келган замоннинг илк кунларидаёқ ўтганларнинг тарихидан хабардор бўлган Варақа ибн Навфал у зотга:

"Сиз келтирган даъватни бирор киши келтирган бўлса унга муҳаққақ адоват қилинган" деган эди.

Исломнинг узун, шонли тарихининг қай саҳифасига қараманг, пайғамбарнинг чин меросхўрлари бўлган илм аҳли шундай адоватларга, тазйиқларга, ҳатто қийноқ ва қатлларга дучор бўлишган.

Бу йўлга улар шуни билган ҳолда, шунга рози бўлган ҳолда қадам босишган.
Уларнинг бу синовларга дуч келиши мақомларининг янада юксалишига, тобланиб, сайқалланиб чиқишига сабаб бўлган.

Уларку ўз даражаларини топиб кетишган ва кетишади. Лекин шундай қалтис пайтларда биз ўзимиз билмаган, сезмаган ҳолда ўша золимлар қаторида, пайғамбарлар йўлига адоват қилганлар сафида бўлиб қолишдан паноҳ тилашимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло ўлгунимизга қадар бу муборак йўлдан айирмасин, золимлар қаторида бўлиб қолишдан асрасин.

Shayx Sayfulloh Nosir

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🔴 Экспертлар фикрича Мубашшир Аҳмад материалларида террористик, экстремистик мазмундаги ахборотлар мавжуд эмас

Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Дилшод Бойтўраев суд ҳукми юзасидан аппеляция бериш бўйича ҳозирча маслаҳатлашилмаганини маълум қилди. “ Ҳимоям остидаги шахс билан маслаҳатлашгач, аппеляция бериш ёки бермаслик бўйича аниқ маълумот бера оламан”, деди адвокат.

Экспертиза хулосасига кўра, Мубашшир Аҳмад тарқатган материалларда террористик ёки экстремистик ахборотлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Материаллар бўйича хулосада уларда ақидапарастлик мазмунидаги ахборот мавжуд эканлиги айтилади. Аммо, адвокат Дишлод Бойтўраевнинг маълум қилишича, ақидапарастлик нима эканлигини изоҳловчи аниқ юридик тушунтириш йўқ.

Батафсил видеода

Telegram |Instagram | uzdiplomat">You Tube | Facebook | X

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмадга суд ҳукми ўқилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га оид жиноят ишини биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунлади. Устоз Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил: https://azon.global/4653

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланмоқда. Суд биноси олдида журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлади.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади

Бугун соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади.

Олдинроқ, Устозга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича 2 октябр куни ўтказилиши белгиланган суд мажлиси 8 октябрга қолдирилганди.

Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эртага Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади

Эртага соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади. Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.

Батафсил: https://azon.global/4650

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

- Бошқа давлатда юритилган фаолият учун бундай айбловлар қўйилиши қонунларимизда кўзда тутилмаган. Мубашшир Аҳмад домлага қўйилган айбловларнинг кўпи асоссиз ва мен (булар орасида) катта жиноят унсурларини кўрмадим.

- Шунча ушлаб турилишлари учун асосли ва жиддий сабаб кўрмадим. Суд жараёнларидан сўнг озод этиладилар деб ўйлайман.

Анора Содиқова - журналист

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмад давлат ва адекват мусулмонлар ўртасида кўприк ҳисобланади.

Мубашшир домла икки томонни ҳам тушунишга кўпроқ қодир инсон деб биламан. Кўприкларни йўқотмаслик керак. Чунки давлат учун салбий нарсалардан бири жамиятнинг бир қисми билан алоқани йўқотиб қўйиш.

© Муҳаммад Шакур, жамиятшунос журналист


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

Мубашшир Аҳмад домла бизга Тошкент Ислом институтида дарс бердилар. Ўзим ҳам Azon.uz нинг илк босқичида жамоага кўмакчи бўлдим.

Устознинг кўплаб суҳбатларида бўлганман. Бугунги фаолиятим, лойиҳаларим пойдевори, беминнат яхшилик қила олиш, ватан ва халқ манфаатига мос фаолият олиб бориш, ўз ишини профессионал даражада бажариш каби хислатларни Мубашшир Аҳмад домлада кўрганман ва шу нарсаларни у кишидан ўрганишга интилганман.

Бир нарсани қўрқмай айта оламан, жуда кўпчилик домладан миллатини, ватанини, динини яхши кўришни ўрганди.

Яқин кунларда Мубашшир Аҳмад домланинг сўнгги судлари бўлиши кутиляпти. Суд жараёнини доимий тарзда фаол кузатиб келяпман. Адвокат Абдуллоҳ Содиқ томонидан Мубашшир Аҳмад домлага қўйилган моддалар бўйича айбсизлиги далиллар ва савол-жавоблар орқали ёритиб келинмоқда. Сўнгги сўз судда қолмоқда. Умид қиламанки, Мубашшир домла суд залидан озод қилинади. Миллат бу инсон каби фидойи инсонларни қадрлаши керак.

Темурбек Адҳамов – бир қатор йирик лойиҳалар асосчиси, "Шуҳрат" медали соҳиби

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шундай бир вақт бор..

Ботил унда куч-қувватнинг энг чўққисига чиқади. Ҳақ эса синов ва қийинчиликнинг энг оғирларига дучор бўлади. Ана шу вақтда сабот билан туриб бериш ўзгариш нуқтаси бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Диққат! Эълон!

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг адвокатлари айтишича, эртага 2 октябрь, пайшанба куни бўладиган навбатдаги суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди. Суднинг аниқ санаси ҳақида қўшимча ахборот берилади. Ватандошларимиздан умидсизликка ва нохуш фикр-хаёлларга берилмасликларини сўраб қоламиз!

Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Jamoatchilik_nima_deydi

Мубашшир Аҳмад домла, шубҳасиз, замонамизнинг етук уламоларидан бири ҳамда минглаб мухлисларига эга етук шахс. Унинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, эътиқод эркинлиги масалаларида ўз ўрни бор. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сингари мувозанатли фаолиятга эга. Бундай шахслар мамлакатга, миллатга, давлатга фойда келтиришига шубҳа йўқ.

Суд жараёнларида қўпол процессуал хатоликларни ҳозирча кўрмадик. Аммо суднинг эълон қилинажак ҳукми ҳукуматнинг мақсади аслида нима эканини кўрсатиши мумкин. Чунки ўз хизмат фаолиятимдан келиб чиқиб айтаманки, судлар мустақил эмас, ҳукуматнинг фикрини қонунлаштирувчи орган бўлиб қолмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, домлага қўйилган низо қўзғатишга оид айблов эскирди - агар Исроил ҳукуматини қоралаш жиноят бўлса, бу жиноятни бугун бутун дунё амалга оширмоқда. Бошқа жиноят деб аталаётган унсурлар ҳам Ўзбекистон ҳудудида содир этилмаган, шу сабаблар боис Мубашшир Аҳмад иши тугатилиши керак, деб ўйлайман.

Тергов органи ва прокуратура давлатни мураккаб танлов қаршисида қолдирди. Боиси Мубашшир Аҳмадга қамоқ жазоси берилса, бу жамоатчиликда яхшигина норозилик уйғотади. Айблов тасдиқланмаса, тергов органининг манфаатига путур етади. Шу боисдан ўрта йўл танланса керак, яъни жазо тайинланиб, сўнг жазодан озод қилиш. Музокараларда адвокатларнинг стратегияси менимча шунга қаратилгандек туюлди менга.

Абдураҳмон Ташанов – ҳуқуқшунос, "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмад ҳақида зиёлилар фикри

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel