mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Суд биноси олдига журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлади.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.

Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исроилни жиноятчи дейиш жиноят эмас

Кая Картал - "Мазлумдер" уюшмаси раҳбари, ҳуқуқшунос

Видеони тўлиқ кўриш: https://m.youtube.com/watch?v=We5vDCk3krw

©️Azon Global

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

МУБАШШИР АҲМАД КИМНИКИ?!.

Болалигимизда бирор нарса топиб олсак, жамият одатига кўра уч марта баланд овозда бақириб "Бу кимники?!.", деб сўраш керак эди. Уч мартадан кейин эгаси жавоб бермаса, "Сеники бўлди!", дейишар эди...

Икки марта,"Бу олим кимники?!.", деб сўрашди. Агар 3-чи мартасида (15 сентябр) ҳам Халқ сукут қилса, Аллоҳ бу омонатини ғофиллардан олиб қўяди!..

Батафсил: 👉 https://telegra.ph/MUBASHSHIR-A%D2%B2MAD-KIMNIKI-09-09

©️Улуғбек Султон

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тузатиш

8 сентябр куни Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлиси якунлангандан сўнг, мажлисда иштирок этган манбаларга таяниб, Azon Global телеграм каналида Устозга қўйилаётган айбловлар сирасидан "миллий, диний адоват қўзғатиш" айблови олиб ташлангани, судда Устозга қарши гувоҳлик берганлар асосли далиллар келтира олмагани ҳамда гувоҳлардан бирининг айблови ҳам бекор қилингани ҳақида ёзма хабар берган эдик.

Судда Устозни ҳимоя қилётган адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг Azon Globalга маълум қилишича, айтиб ўтилган айбловнинг олиб ташлангани ҳали расман тасдиқланмаган. Судя қарор қабул қилиши учун олдинда яна камида иккита суд мажлиси бор.

Azon Global журналисти суд мажлисида иштирок этолмагани ва у ердан маълумотларни бевосита олишда муаммолар бўлгани сабабли юқоридаги тушунмовчилик юз берди. Нашр таҳририяти бу тушунмовчилик учун обуначилардан узр сўрайди.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун судга ўтган сафаргидан икки баробар кўпроқ одам келди.

Ўтган сафар келганлар деярли ҳамма суд залига кирган эди.

Бугун келганларнинг ярми залга сиғмай ташқарида қолди.

Юздан уфуриб турган хотиржамликни қаранг!

Тез кунда озодликда кўришиш насиб қилсин!

© Ҳуқуқшунос Жамшид Усмонов

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ирода ва сабот. Ҳақиқий устоз. Аллоҳ хайрлисини берсин.

© Фаррух Абсаттаров

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Бунга Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабаб қилиб келтирилган.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Афсуски, кутганимиз бўлмади. Бу сафар ҳам судга кираётганлардан овоз ёзиш, тасвирга олиш ускуналарини ҳамда қўл телефонларини топшириш сўралмоқда.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланмоқда

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғазо ҳақида гапириш жиноят эмас, инсонийликдир | Туркиядаги ҳуқуқшунослар билан суҳбат

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эртага Устоз Мубашшир Аҳмад судининг давоми бўлади

Эртага, 8 сентябрь куни соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг суди давом эттирилади.

Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилганди. Суд очиқ бўлишига қарамай, камера ва телефон воситаларига чеклов қўйилганди.

Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётга берилмасликларини сўраб қоламиз.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Муаллифлар ҳақида ҳам маълумот берадиган китоб муқаддималарида бир ҳолатга кўп гувоҳ бўлганман. Китобнинг муаллифи бўлмиш буюк олимнинг отаси олим бўлмайди.

Деҳқон, тожир ё хунарманд бўлган олимнинг отаси, ёш ўғлини ёнига олиб, олимлар суҳбатида бўлади, уларнинг дуосини олади ва уларга бўлган севгисини фарзандига ўтказади.

Кўпгина салаф уламоларининг оталари илм ва олимга муҳаббатлари туфайли фарзандларининг олим бўлишига муваффақ бўлганлар.

Яъни, бу тўғрида ниятларига яраша Аллоҳ уларга тавфиқ берган. Бундай ҳолат жуда кўп олимларнинг таржимаи ҳолларида учрайди.

Ана шундай оталарнинг бирлари билан бугун кўришдим.

У киши оналари ва икки ўғилларини олиб доим олимлар зиёратида юрадилар, уларнинг дуоларини оладилар ва фарзандларини улардек бўлиб юришини исташларини изҳор қиладилар.

Бугун беш ёшли катта ўғиллари бир бетли "Таквир" сурасини ёддан ва тажвидли қироат қилиб берди.

Ҳайрат ва хурсандчиликдан бағримга босиб саволга тутсам, болакай энг катта орзуси - Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш эканини (ҳозирча бир пора ёд олибди) ва бошқа ишларни бундан кейин қилмоқчи эканини, жиддий туриб сўзлади. Демак салаф уламоларида бўлган бу анъана ҳозир ҳам давом этаётган экан.

Болангиз олим бўлишини ният қилинг, уларга олимларни севдиринг, олимларнинг дуоларини олиб беринг. Улар албатта олим бўлишади.

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу замонда шарқ халқларичалик бирор халқ хор қилинмади. Ҳуқуқини поймол қилишда, дин тўғрисида бўлганчалик бирор ҳуқуқ поймол қилинмади.

Жим туриши керак бўлган жойда уни гапиртиришди. Баланд овоз билан ҳайқириши керак бўлган ўринда, овозини ўчиришди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун бир ўзбек, лекин четда яшайдиган аёл ишхонамга келиб диний таълим тўғрисида жўшиб, анча гапирди. Жумладан:

* Қирғизистон мусулмонлари диний таълим рухсатли бўлгани учун бизнинг мусулмонлардан анча савияли ва тарбияли. Бу нарса ижтимоий тармоқлардаги тортишув ва баҳсларда яққол кўринади.

* Бизда диний уламолар кўп, лекин таъсири кам. Россия ва Қирғизистонда уламолар кам бўлгани билан жамиятда катта таъсирга эга. Қирғизистон мусулмонлари идораси мустақил қарор қабул қилади ва парламент депутатларининг мусулмонлар ишларига аралашуви кўпинча самарасиз қолади. Бу ҳам диний таълим қонунийлиги туфайли.

*Қирғизистонда турли тоифалар мавжуд бўлса-да, мусулмонлар ўз муаммолари олдида бирлаша олади. Сабаби, яна диний таълим легаллиги ва бунинг ортидан мусулмонлар билимли ва савияли экани, - деди

Аёл анча гапирди. Дунё кўрган ва диний илм олган экан. Бизнинг эркакларнинг кўпидан кўра билимли ва оқила. Чунки диний таълимни эркин олган экан.

15.06.2021

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди давом эттирилади

Бугун, 15 сентябрь куни соат 15:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) судининг давоми бўлади. Ушбу суд мажлисида Устозга сўз берилиши айтилган.

Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далил келтира олишмади. Шундан сўнг, Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабабли суд мажлиси 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Иккала суд жараёни ҳам очиқ бўлишига қарамай, камера ва телефон воситаларига чеклов қўйилган.  

Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исломофобия (исломдан қўрқиш) - бу дард, бу иллат.

Агар у жамиятимиздан йўқ бўлса:

- Ҳукумат ислом дини ва мусулмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлади, тўғри ва фойдали қарорлар чиқаради.

- Рўмолли ё соқоллини кўрган одамлар сесканиб-қўрқиб кетмайди.

- Жамиятдаги фикрий баҳс-тортишувларда холислик юзага келади.

- Турли қатламлар ўртасида тенгҳуқуқлилик ва шу сабаб самимийлик пайдо бўлади.

Исломофобияни йўқ қилишда мусулмон қатлам, айниқса илм аҳлининг ўрни ва масъулияти катта. Улар қилиши керак бўлган ишлар:

- Исломнинг қора чапланган юзини поклаш ва асл ҳақиқатларини кўрсатиш ва ёйиш.

- Динимизнинг гўзал ахлоқини ўзида намоён қилиш.

- Аҳолининг диний билим ва савиясини ошириш.

- Ислом душманларининг ҳийла ва кирдикорларидан огоҳ бўлиш ва огоҳ этиш.

11.09.2021 й.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мубашшир домланинг 8 сентябрдаги судида қатнашдим.

Маҳкамага мулоҳаза билдиришдан олдин бир латифа айтиб олай.
Амриқоликлар советлар билан баҳслашиб қолишибди:
– Бизда демократия бор, – дебди амриқоликлар, – Оқ уйнинг олдига келиб хоҳлаган одам президент Жимми Картерни сўкиши мумкин.
– Бизда ҳам демократия бор, – дебди советлар. – Бизда ҳам Кремл майдонида туриб хоҳлаган одам Картерни хоҳлаганча сўкиши мумкин.


Бу Брежнев замонидаги эски латифа эди. Янги Ўзбекистонда эса буткул бошқача.

Янги Ўзбекистон ҳам демократик мамлакат. АҚШчалик бўлмаса ҳам, кўпгина қонунлари демократик тамойиллардан келиб чиқиб қабул қилиняпти. Лекин, қизиғи, Оқ уй олдида Трампни хоҳлаганча сўкиш мумкин, аммо бизнинг Мустақиллик майдонида эмас. Ким сўкса, маҳкамага тортилиши эҳтимоли жуда катта. Чунки ақшликлар билан ўзбеклар ўртасида “миллий, ирқий”, яна бирбало адоватлар туғилиши мумкин... Бундан чиқди, бизда ҳозир советлардагичалик ҳам демократия йўқми?
Кечаги Мубашшир домланинг судидан кейин бошимдан кўп ўйлар ўтди. Орасида яхшилари ҳам, хавотирлилари ҳам, айтиб бўлмайдиганлари ҳам бор.

Домла Исроилни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан биттаси “лаънати Исроил” деган гапи экан.

Нима бўпти, Исроил ҳукуматини – сионларни бугун бутун олам сўкяпти. Ҳатто сўкаётганлар орасида жуҳудлар бор. Исроилнинг ўзида туриб ҳам сўкишяпти. Раввинлари Исроил ҳукуматини “шайтон ҳукумат” деб фатволар чиқарган... Жаҳон халқлари Исроилни ёмонлаб турганда, гўдаклару аёлларни қирғин қилаётганларни ўзбеклар олқишлаши керакми? Биз бунчалар виждонсиз эмасмиз. Орага дин, иймон масаласини қўшмаганда ҳам, инсонийликнинг ҳеч бир қолипига сиғмайди-ку бу иш!

Қолаверса, бугун “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват”ни ким қўзғаяпти? Исроилнинг ўзи ҳаммаёқни адоватга тўлдириб бўлди-ку! Маҳкамага тортиш керак бўлса, Исроилнинг ўзини тортиш керак, унга қарши гапирганларни эмас.

Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган абсурд айблардан яна бири “диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш”. Домла юртимизга бирорта моддий материал олиб кирмаган, ҳаммаси виртуал шаклда жаҳон интернет тармоғида узатилган. Интернет замонида яшаяпмиз, бутун дунё битта қозонда қайнаяпти, Ер юзи глобал майдонга айланиб бўлди, шунинг учун интернет тармоғида ҳудудий яхлитлик деган нарса маъносини буткул йўқотди. Жаҳонга тарқалган материал, табиий, Ўзбекистонга ҳам етади. Кирмасин десак, интернетни узиш керак. Иложи борми?

Қолаверса, диний материалларнинг бирортасида давлатимиз, президентимиз, халқимиз шаънини булғайдиган бирорта гап айтилмаган. Неки айтилган бўлса, шу юрт ривожи, халқининг маънан юксалиши учун айтилган. “Бунақаларнинг олди олинмаса, бошқалар ҳам фалон нарсалар қилиши мумкин”, деган эҳтимол билан йўқ жойдаги хавфларни олиб келиб ишни малакалаш инсофдан эмас. Эҳтимол ҳар нарсада бор. Чўнтакда гугурт топилса, бу одам ёнғин чиқармоқчи, дейилмайди, балки у ўчоққа ўт ёқмоқчидир.

Мубашшир домлага қўйилаётган айбловлар ҳам шубҳа ва эҳтимоллардан иборат. Шубҳа билан эса жиноят содир этганликда айблаш мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Конституциясида ёзиб қўйилган. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Қозининг адашиб ҳукм қилганидан кўра, адашиб афв этгани афзалдир”, деганлар (имом Термизий ривояти).

Аллоҳдан барчамизга, Мубашшир домлага, хусусан, ҳурматли судяга ҳақда собитқадам бўлишни сўрайман.

©️ Абдуғафур Искандар

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Суд қониқарли кечди, — деди Устоз Мубашшир Аҳмаднинг адвокати

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

РУҲИ СИНМАГАН УСТОЗ.

Устоз Мубашшир Ахмад қамоққа олинганида, айнан ўша пайтда мен кимдан ибрат олиш кераклигини англадим. Панжара ортида ҳам устоз матонатли қолдилар: овозлари ишончли, кўзларида нур, юзида эса — хотиржамлик. Устоз судья олдида камтарлик қилмади, ҳимоячига умид боғламади, инсонлардан нажот кутмади. Улар фақат Аллоҳга таянади — ва сабр қилади.

Улар менга ҳақиқий таваккал нима эканини кўрсатди. Душманлари уни синган ҳолда кўра олмади. Аллоҳ устознинг қалбига мардликни жойлаган — ва у ҳатто қамоқда ҳам порлаб турибди.

Мана ҳақиқий устоз.
Мана кимдан ибрат олиш керак.

Аллоҳ устозни мустаҳкам қилсин ва уларга куч, сабр ва ғалабани насиб этсин — бу дунёда ҳам, охиратда ҳам.

Азизбек Солиев

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Суд қониқарли кечди, — деди Устоз Мубашшир Аҳмаднинг адвокати | Долзарб

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/65Q-80PgoNU

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дастлабки маълумотларга кўра, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар сирасидан "миллатлараро низо қўзғатиш" айблови олиб ташланган. Судда Устозга қарши гувоҳлик берганлар асосли далиллар келтира олмаган. Ўз навбатида гувоҳлардан бирининг айблови ҳам бекор қилинган.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🔴 Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланди

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхондан устоз ҳақида фикрлар

Томоша қилин 👉 https://youtu.be/WKbx1aLhSW0

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биринчи суд мажлиси очиқ бўлиб, журналистлар киритилган, аммо суд жараёнини камера, телефон воситалари орқали ёзиб олишга чеклов қўйилганди. Бу сафар рухсат берилармикан? Кузатамиз!

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Суд биноси олдига журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлашди.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун Устоз Мубашшир Аҳмад судининг давоми бўлади

Бугун, 8 сентябрь куни соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг суди давом эттирилади.

Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Суд очиқ бўлишига қарамай, камера ва телефон воситаларига чеклов қўйилганди.  

Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.  Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётга берилмасликларини сўраб қоламиз.

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғазо ҳақида гапириш жиноят эмас, инсонийликдир | Туркиядаги ҳуқуқшунослар билан суҳбат

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/We5vDCk3krw

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бувим "Ўтганимиздан кейин орқамиздан Қуръон тиловат қилиб, эслаб туринг-а?" деб кўп гапирар эдилар.

Катталардан бу гапни такрор эшитганимда "Киши ўзи дунёда кўп солиҳ амаллар қилиб олгани яхши эмасмикан, кейин бошқалардан умидвор бўлмай", дея ўйлардим. Йиллар ўтиб бу гапларининг бошқа маъноси ҳам борлигини англадим.

Инсоният (хусусан мусулмон) ўзидан солиҳ зурриёт қолишини хоҳларкан.

Яхши амаллар билан ўтаётган умр "эстафета таёқчаси"ни кейинги авлодга қолдирар экан, бу "таёқ" Қиёматга қадар келажак авлодлари қўлидан тушиб кетмаслигини истар экан.

Намозини хушуъ билан ўқиётган, ё мунгли овоз билан қироат қилаётган ёхуд қўлида тасбеҳ Аллоҳ зикрини қилаётган авлодини кўрса, беихтиёр булар қозонаётган савобдан улуши борлиги эсига тушиб, "ўтганимдан кейин мени ҳам дуода унутишмасин" деган фикр хаёлдан ўтар экан.

Шу сабаб ўша онда аждодларимизнинг мазкур истаклари тилга кўчган бўлиши керак.

Аллоҳ Қиёматга қадар зурриётимиздан фақат солиҳ, обид ва фозилларнигина чиқарсин!

#unutmaymiz_unuttirmaymiz
#MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Дунё одамлари олим ва талабаларни залил (хор, пасткаш) деб санашларидан кўра уларни мутакаббир деб ҳисоблаганлари яхшироқдир. Яъни, уламолар бошқалар олдида тамаъгирлик қилиб, “патҳалим ва хушомадгўй” деган бадномликни олганларидан кўра, одамлар олдида эгилмай, уларга ялинмай “такаббур” деган бадномликни олишлари афзалдир. Аллоҳга қасамки, йиртиқ пойафзал ва ямоқли кийим кийиш хорлик эмас. Бировнинг олдида қўл чўзиб, ўз эҳтиёжини изҳор қилиш ҳақиқий хорликдир”.

(“Мажолиси Ҳакиймул умма” , 191-бет)
(с) Ёрқинжон қори Обиджон ўғли

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бухорийлар юрти менинг қўлимдаги омонат

Баъзида ўйлаб, қароримни янгилаб оламан. Ўзбекистон мустақиллигига таҳдид бўлса, душманга қарши қалам ва фикрим билан курашишим аниқ. Аммо бу курашда қўлимга қурол олиш керак бўлиб қолса-чи?

Гарчи кўнглим бўш, жоним ширин ва жисмонан кучли бўлмасам-да, қўлимга қурол олиб, биринчи сафда бўлишга ва ҳатто бу йўлда шаҳид бўлишга тайёр эканимни ҳис қиламан. Чунки мустақил мусулмон Ўзбекистоним - мусулмон аждодларимнинг юрти.

Унга ва мустақиллигига қилинган ҳужум исломимга ҳам қилинган ҳужум бўлади. Бухорий, Насафий, Термизий, Хоразмий, Марғилоний, Фарғонийлар юрти менинг қўлимдаги омонат.

Омонатни асраб-авайлаб келажак мусулмон авлодга қолдиришга, зурриётим мустақил ва дорул-ислом бўлган Ўзбекистонимда эмин-эркин яшашига мен масъулман.

Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Туркистон! Яшасин мустақиллик!

Устоз Мубашшир Аҳмад


©️Azon Global

Читать полностью…
Subscribe to a channel