Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мубашшир Аҳмад – бу исм сўнгги вақтларда миллат, дин ва давлатнинг шарафи у учун аҳамиятли бўлган ҳар қандай зиёли ва ҳар қандай ватандош тилида жаранглаётган, қалбида зиммиллаб турган исмдир…
Айниқса устознинг волидалари, ака-укалари ва яқинлари учун…
Мубашшир Аҳмад шахсан камина учун устоз, мураббий, самимий дўст, дарддош ака ҳамда дин ва умматга хизмат йўлида жонкуяр сарбон ва камтар йўлдошдир!
Миллат учун эса бир вақтлар Мовароуннаҳрнинг шон-шуҳратини кўкка кўтарган, башарнинг цивилизациясида жиддий роль ўйнаган, номлари бугунга қадар яшаб келаётган буюк алломалар ва мутафаккирлар, илм-фан асосчиларининг давомчиси, ҳаётий тимсолидир.
Давлат учун эса устоз Мубашшир Аҳмад Исломнинг васатий таълимотларининг ҳақиқий тамсилчиси, ҳақиқий мусулмон зиёли, жамиятда толерант, ватанпарвар, ислоҳотчи, Исломнинг мусаффо ҳақиқатларини илм-у амалида намоён қила олган, энг асосийси халқ ва давлат орасида самимият кўприги бўла оладиган, тажрибали саноқли уламолардан биридир.
Шу пайтгача устознинг ҳар бир суд жараёнини ёритиб бориш, судланувчи ва оқловчиларига ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун берилаётган имкониятлар қалбимизга бироз таскин бериб келаётган бўлса-да, бироқ сўнгги суд мажлисида айбномалар асоссиз экани исботланишига қарамай, устозга нисбатан давлат қораловчиси томонидан сўралган 7 йиллик қамоқ жазоси мутлақо ҳақсизлик, мантиқсизлик ва қасддан қилиниётган адолатсизликдир.
Кечиктирилаётган судда ўқиладиган ҳукм нафақат ўзбек халқининг ҳақиқий маърифатпарвари, етук диний олими, зиёли фарзанди Мубашшир Аҳмад домла устидан, балки миллатнинг қанчадан қанча зиёлилари қалбидаги ишонч ва умиди, айниқса, халқаро башариятнинг олий қадриятлари, инсоний виждон, давлат ва миллат обрў-эътибори, қадриятлар муқаддаслиги, дунё кўз ўнгида бегуноҳ ўлдирилган ва ўлдирилишда давом этаётган Ғазолик минглаб гўдаклар ва аёлларнинг қадру-қиймати, энг асосийси янги Ўзбекистоннинг ислоҳотлари ва адолати устидан ҳам ўқиладиган ҳукмдир…
Ўйлайманки, судья жаноблари бу тарихий масъулиятни жиддий ҳис этадилар.
Умидимиз бор!
Давлат адолати тажаллий этади ва устозга озодлик берилади, ИншааАллоҳ!
Абдулқодир Азҳарий – Исломий илмлар мударриси, ижтимоий фаол
@MubashshirAhmad
Дунё лидерлари Мубашшир Аҳмад позициясини қўлламоқда
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/lXacZZHRSl0
©️Azon Global
Мубашшир Аҳмад домла: динга хизмат қилиш ва дин уламоларига қулоқ соладиган аудитория ҳақида
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
- Мубашшир Аҳмад домла доимий равишда амалдаги қонун доирасида ватандошларимизнинг илм-маърифатини оширишга хизмат қилганлар. Доимий равишда ҳукумат билан давлат ўртасида яхши муносабат бўлишини тарғиб қилиб келган инсонлардан бири ҳисобланади.
- Бизнинг фикримизча, домланинг айбсизлиги ва қўйилган 3 модданинг исботланмаганлиги асослаб берилди деб ўйлаймиз.
- Мубашшир Аҳмад домла бизнинг давлатимизга, миллатимизга керакли инсон ҳисобланади. Ўйлаймизки, домла суд томонидан тўлиқ озод қилинадилар ва жамият учун фойдали бўлган фаолиятини давом эттиришига имкон берилади.
Ботиржон Шермуҳаммад - ҳуқуқшунос, Migrant.uz асосчиси
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мубашшир Аҳмад домлани ҳаётини фақат илмга, ибодатга, миллатга бағишлаб юрган зиёли киши сифатида танийман. У киши нафақат дин илми, балки бугунги замонавий илм-фан ютуқларидан ҳам бохабар, замон билан ҳамнафас кам сонли олимларимиздан биридир. Ҳақ устида қойим турадиган ва шу туфайли доим азият чекадиган зиёлимиздир. Биз бир муддат ҳамкорликда китобат ишлари билан машғул бўлдик. Бу ҳамкорлик, албатта, у кишини яқиндан биламан дейишимга асос бўлади.
Домла ҳибсга олинган кундан бошлаб, Ҳақни яхши кўрадиган бирор кимса бу ишга бефарқ қарамади. Ижтимоий тармоқларда юзлаб мақолалар эълон қилинди. Суд жараёнини юзлаб юртдошларимиз бевосита кузатиб борди. Албатта, кузатувчилар ичида бевосита ўзим ҳам иштирок этдим. Миллат зиёлиларини бу тариқа қора курсига ўтирғизиб қўйган жамият ҳеч қачон ривожланмайди. Бу янгиланаётган Ўзбекистон учун уятли ҳолат...
Алишер Назар – шоир, “Ёшлик” журнали шеърият бўлими мудири
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мубашшир Аҳмад - ўзбек жамиятида ўзининг толерантлиги, халқпарпарлиги ва ватанпарварлиги билан ажралиб турувчи чин зиёли илм аҳлларидан биридир.
2 октябрдаги суд мажлисида Мубашшир Аҳмад озод қилинишини умид қиламиз.
Давронбек Тожиалиев – Журналист, Ziyouz электрон кутубхонаси асосчиси
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мубашшир Аҳмад – жамият учун маънавий мувозанатни сақлашда йўл кўрсата оладиган ҳақиқий олим.
Ўз амаллари ва сўзлари билан жамиятда тозалик, адолат ва инсофга даъват қиладиган, тили ва дили бир шахсдир. Ҳаммамизнинг катта-кичик хатоларимиз бор. Жумладан, Мубашир Аҳмадда ҳам. Лекин бу унинг қамалишига асос бўлмайди.
Судларига боролмадим. Лекин ижтимоий тармоқларда кузатиб турдим. Халқ бирлашиб, таниқли ва хурматли инсонларни қўллаб-қувватлаш учун борганидан хурсанд бўлсам, прокурорнинг 7 йил озодликдан маҳрум этиш каби жазони таклиф қилганидан жаҳлим чиқди.
Муаззам Иброҳимова – жамоат фаоли, педагог
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домла ҳақида
У кишини маъҳадда ўқиб юрган вақтимиздан, деярли болалигимиздан танийман. Мен таниган бугунги уламолар орасида энг мўътадил, энг зарарсиз, энг одобли киши деб биламан. Аллоҳ сақласин - у, агар у кишини ҳибсга олинадиган бўлса, бу киши ва шу киши кабилар ўртадан йўқотилса, уларнинг ўрнини айнан сиёсатимизга ҳақиқий зид бўлган, тафриқа қиладиган, миллий адоват деймизми, сепаратизмми, бошқа ҳар қандай "изм"ни ижтимоий тармоқда кенг тарқатадиган, онгимизни уламоларимизсиз манипуляция қила оладиган одамлар эгаллайди. Чунки бу миллат туғма диндор, томирида мусулмон қони оқади, дин, диёнат, одоб, ахлоқ, яхшилик, саховат ҳақида эшитгиси, амал қилгиси келади. Ва шунинг сабаби билан авом халқ ўртада ким кўпроқ кўринса, билиб- билмай эргашиб, боғланиб қолади.
Уларни олиш эмас, уларга имконият эшигини очиш керак.
Агар зидди бўлса, ўринларига биз кутмаган одамлар кириб келади ва диндан гапириб, кўп ишлар қилади...
Адолат Эгасидан адолат сўраб қоламиз...
©Salim Ayyubiy
@MubashshirAhmad
Адвокатнинг суд бўйича баёнотидан: иккала айбловда ҳам зарурий жиноят таркиби мавжуд эмаслиги маълум бўлди
Жиноятнинг зарурий белгиси тўғри қасддан содир этилиши, яъни, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатишдан кўзланган мақсад қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш ҳисобланади. Яъни, ушбу модда билан шахсни айблаш учун диний мазмундаги тарқатилган материалнинг диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича Қўмитанинг экспертиза хулосаси асосида аниқланса, ундан кўзланган мақсад ўлароқ юқорида қайд этилган белгилар судга оид комплекс лингвистик ва сиёсатшунослик экспертизаси хулосаси асосида исботланган бўлиши шарт.
Бундан ташқари, мутахассис О.М.га судья томонидан айбловнинг 156-моддаси 2-қисмига асос қилиб кўрсатилаётган «Исроилга қарши жиход» фатвоси нимани англатади?» номли видео материалда келтириб ўтилган “лаънати Исроил ... лаънати сионистлар” каби жумлалар миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилганми?” деган савол янгради.
Мутахассис ушбу саволга ушбу сўзлар Исроил давлати ўлароқ миллатни, яъни яхудийларни хақоратлашга қаратилганлигини таъкидлаб катта хатога йўл қўйди. Унинг сўзларидан сўнг, ҳимоя позицияси томонидан қатор саволлар берилди ва эътирозлар билдирилди.
Хусусан, Исроил - бу давлат. Давлат ҳар доим ҳам халқнинг, миллатнинг иродасини, хохиш-истакларини ифода этмайди, яъни давлатнинг сиёсати уни ташкил этувчи миллат, халқнинг қарашларидан бошқача бўлиши мумкин. Исроилда ҳам шундай, яъни яхудий миллати вакиллари урушни тўхтатиш, Ғазода тинч аҳолини геноцид қилмаслик бўйича фикрлар билдирганлиги, намойишлар ўтказганлигини ОАВ орқали кузатганмиз, бироқ Исроил давлати умуман тескари позицияда иш кўриб, Ғазодаги тинч аҳоли вакилларини геноцид қилмоқда ва бу яқинда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан ҳам тасдиқланди.
Бундан ташқари, сионистларга келадиган бўлсак, сионизм ёки сионистлар на миллат ёки этник гуруҳ, на ирқ ёки дин вакили ҳисобланади.
Устоз Мубашшир Аҳмад домла яхудий миллати ҳақида бирон-бир негатив фикр ёки хақоратли сўзлар билдирмаганлар, балким Исроил давлатининг қирғинбарот сиёсатини қоралаб чиқганлар. Исроил давлати эса миллат, ирқ, этник ёки диний гуруҳ ҳисобланмайди ва ушбу давлат ҳақида билдирилган фикрлар Жиноят кодексининг 156-моддаси диспозицияси билан қамраб олиниши мумкин эмас.
Маълумот учун: Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми таснифига кўра, шахсни айблаш учун миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадини кўзлаши, яъни субъектив томондан тўғри қасд билан ҳаракат қилиниши лозим.
Объектив томондан эса миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган ҳаракатлар мавжуд бўлиши, шунингдек миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, фуқароларнинг устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилиш, худди шунингдек миллий, ирқий, этник мансублигига ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар беришда ифодаланган бўлиши лозим.
🔹Shayx Ahmad al-Ahmad — Arab tilining balog‘ati | الشيخ أحمد الأحمد - المفصل في علوم البلاغة العربية
Tomosha qiling 👉 https://youtu.be/k9_tP5nC_n4
"Динимиз (яшалишда) давом этаётган мамлакат сифатида биз бу ватаннинг ҳақиқий ватанпарвари бўлишимиз керак"
@MubashshirAhmad
🟥Mubashshir Ahmad sudi nega qoldirildi?
22-sentyabr. Toshkent shahar jinoyat ishlari bo‘yicha Uchtepa tumani sudi binosi. Mahkama yonida o‘nlab odamlar, jurnalist va blogerlar yig‘ilgan. Ularning barchasi diniy ulamo Mubashshir Ahmad sudida ishtirok etish uchun turli joylardan, hatto uzoq viloyatlardan kelishgan.
Hamma tartib bilan sud zaliga kirdi. Oradan ma’lum vaqt o‘tib, sudya Bobur Rahimov yordamchisi yig‘ilganlarga sud majlisi boshqa kunga qoldirilishini ma’lum qildi. Uning aytishicha, sudya boshqa sud majlisi bo‘yicha maslahatga kirib ketgani bois, qoldirilgan. E’tiborli tomoni shundaki, sud zaliga ulamoning o‘zi ham ichki ishlar xodimlari hamrohligida olib kelingandi.
Eslatib o‘tamiz, 18-sentyabr kuni bo‘lib o‘tgan sud majlisida davlat ayblovchisi, Uchtepa tumani prokurori o‘rinbosari Erkin Narzullayev suddan prokuror Mubashshir Ahmadga “o‘zaro sanksiyalarni qo‘shish yo‘li bilan uzil-kesil 7-yil muddatga ozodlikdan mahrum qilish” va “Bazaviy hisoblash miqdorining 150 barobari miqdorida jarima” qo‘llashni so‘ragan edi.
Mubashshir Ahmad himoyachilari esa 2 ta modda, “Jamoat xavfsizligi va jamoat tartibiga tahdid soladigan materiallarni tarqatish” hamda “Milliy, irqiy, etnik yoki diniy adovat qo‘zg‘atish” ayblovlarini olib tashlashni so‘radi. Shuningdek, materiallarni Din ishlari bo‘yicha qo‘mita ruxsatisiz tarqatishga doir ayblovni qisman tan olib, bu harakat ijtimoiy xavfliligini yo‘qotganini bildirdi.
Keyingi sud majlisi 29-sentyabr, soat 14:00 ga belgilandi.
Суд жараёни бошлаганидан буён ижтимоий тармоқларда фаоллар ўзи фикрларини билдиришмоқда, эътирозларини, таклифларини ёзишмоқда. Айнан ижтимоий тармоқлар нисбатан эркин фикр айтишга ягона минбар бўлиб қолган бугунги кунимизда тармоқлардан Устоз Мубашшир Аҳмадни ёқловчи бундай фикрларнинг янграши, халқимизнинг ҳали бирлаша олиши, ўзи уламосининг ҳимоясига олабилишини кўрсатади. Бу, албатта, кишида қувонч ва эртанги кунга ишонч уйғотади.
©️Azon Global
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланмоқда. Суд биноси олдига ҳар галгидек журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлади. Ҳамма ҳаяжон билан суд жараёни бошланишини кутмоқда.
@MubashshirAhmad
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланмоқда. Суд биноси олдига ҳар галгидек журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлади. Ҳамма ҳаяжон билан суд жараёни бошланишини кутмоқда.
©️Azon Global
#Jamoatchilik_nima_deydi
- Мубашшир Аҳмад домла ижтимоий фаол сифатида жуда ҳам тўғри, соғлом позицияга эга инсон. Ўзларининг чиқишларида доим мўътадил, бағрикенг йўлни тутганлар. Бунга кўпчилик гувоҳ, кўпчилик эътироф этади.
- Мубашшир Аҳмаднинг маҳкама жараёни ўз хос чизиқ вазифасини ўтаб берса керак. Кўпчилик ҳаракатлар, воқеликлар - "Мубашшир Аҳмаднинг маҳкамасигача" ва "ундан кейин" деган сифат билан сифатланса ажабланмаймиз.
- Кўпчилик қатори мен ҳам яқинлашиб келаётган сўнгги маҳкама кунида ижобий қарор қабул қилинади деган умиддаман, у кишининг озод этилишини кутяпман. Домланинг иши кучли резонанс бериши мумкинлиги албатта, ҳисобга олинади деб ўйлайман. Чунки у киши каби мўътадил, васатий бўлган катта қатлам бор, Мубашшир Аҳмад устидан чиқариладиган ҳукм улар учун чиқарилган ҳукмдек қабул қилинади.
Санжар Назар - Ношир, "Akademnashr" нашриёти раҳбари
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мен Мубашшир Аҳмад билан шахсан учрашмаганман. Лекин инсонга қилмишлари билан баҳо бериш керак. Азон ТВни ташкил этиб, ёшларни илмсиз дин(дорлик) ботқоғидан олиб чиқишга, зиё тарқатишга интилганликлари мен учун жуда муҳим сифат.
Суд мажлиси ва қўйилган айблар юзасидан ҳеч нарса айта олмайман, чунки малакам етарли эмас. Фикрим шуки, бизнинг мамлакатда экстремистик бўлмаган фикрлар ва уларнинг эгалари таъқиб қилинмаслиги керак.
Умид қиламанки, суд барча фактларни инобатга олиб, Конституциямиз нормалари доирасида сўз эркинлигини ҳимоя қилади.
Абдулла Абдуқодиров – иқтисодчи, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори ўринбосари
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Диний уламо Мубашшир Аҳмадга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 156-моддаси – «Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш» бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сабаб – у бир теледастурда «Лаънати Исроил» деган иборани ишлатган. Сиёсатшунос эксперт бу фикрни яҳудий халқига қарши адоват сифатида талқин қилган. Бироқ бу – тушунчаларни жиддий чалкаштиришдир.
Халқ ва давлат уртасидаги фарқ
Халқ – бу сиёсий чегаралардан мустақил равишда мавжуд бўлган тарихий, маданий ва диний жамоа. Яҳудий халқи 3000 йилдан ортиқ тарихга эга, у давлатсиз ҳаёт, сургун ва тарқалиш даврларини бошдан кечирган. Унинг ўзлигини иудаизм, пайғамбарлик анъаналари, диний қонунлар ва диаспорадаги ҳаёт белгилаб берган.
Давлат эса – суверенитет, армия, қонунлар ва халқаро тан олинганликка эга бўлган сиёсий-ҳудудий тузилма. Исроил давлати 1948 йилда ташкил топган, у сионистик мафкурага асосланган бўлиб, яҳудийларнинг диний ўзлигини этник миллатчилик билан алмаштиришга интилади. Бу мафкура бутун яҳудий халқининг руҳий ва маданий ўзлигини акс эттирмайди.
Исроил ичида ҳам “яҳудийлик моҳияти”ни белгилаш борасида дунёвий ва диний кучлар ўртасида кескин кураш кетмоқда. Бу ҳолатнинг ўзи Исроил – яҳудий халқининг синоними эмаслигини, балки унинг сиёсий ифодаларидан бири эканлигини кўрсатади. У ҳам ҳаммага хос эмас.
Исроил 77 йиллик фаолияти давомида яҳудий халқига тинчлик ва маънавий янгиланиш олиб келмади. Аксинча, ички бўлинишлар, халқаро яккаланиш ва иудаизмнинг сиёсий миллатчилик билан алмаштирилишига сабаб бўлди.
Шу боис, “Лаънати Исроил” деган ибора – бу аниқ сиёсий тизимга нисбатан танқид, яҳудий халқига қарши адоват эмас. Бу ҳолатда Жиноят кодексининг 156-моддасини қўллаш – ҳуқуқий ва мантиқий жиҳатдан асоссиздир.
Азизбек Солиев – ҳуқуқшунос
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
- Мубашшир Аҳмад устоз қачонки динининг, ватанининг манфаати учун бирор бир иш бўладиган бўлса, биринчилардан бўлиб ташаббус қилган.
- У кишининг суди билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларни яқиндан кузатиб келмоқдаман. Бу суд жараёни янги Ўзбекистон тарихидаги оламшумул ва тарихий суддир. Чунки Араб, Европа ва ҳаттоки Ҳиндистон ва Покистон олимлари Мубашшир устозни таниб, у кишининг суди бўйича саволлар беришяпти.
Мубашшир Аҳмад устознинг ушбу суди ислоҳотларнинг ҳақиқий эканлигини, янги Ўзбекистоннинг ўз олимини зиндонга ташлаб жазоламаслигини исботлаб берувчи тарихий суддир.
Муҳаммад Одил Ҳамид - воиз, Ал-Бухорий Дорулфунуни таъсисчиси
@MubashshirAhmad
#Jamoatchilik_nima_deydi
Мен Мубашшир Ахмад билан у киши Ўзбекистонда вақтларида кўп бор мулоқот қилганман. У кишини ўз даврининг илмли, ватан ва халқ манфаатлари йўлида меҳнат қилаётган зиёли шахслардан деб биламан.
Домла билан боғлиқ суд жараёнларини кузатиб бораяпман. Ва айтишим мумкинки, у кишига қўйилаётган айб бугунги кундаги ахборот эркинлиги шароитидаги мураккаб жараёнларнинг ҳосиласи сифатида бўлмоқда. Бундай шароитда у киши бузган деб ҳисоблаётган қонун талабларини бузмасликнинг жисмоний имконияти йўқ. Умуман бундай асос билан ахборот маконида ҳар қандай инсонни айблаш мумкин. Унга нисбатан айни вақтда инсонрарварлик ва адолат принциплари орқали ёндошиш етишмаяпти. Мен у кишини давлат ва жамият учун зарар қилувчи ҳаракат қилган деб ҳисобламайман.
Суддан у кишига нисбатан инсонпарварлик, демократизм ва адолат принциплари қўлланишини кутаяпман. Ушбу суд бу тамойилларга суд тизимининг қанчалик содиқ эканлигини кўриш имкониятини беради.
Расул Кушербаев – жамоат фаоли, собиқ депутат
@MubashshirAhmad
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди 2 октябрга кўчирилди
Олдинроқ, Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди 29 сентябрь санасига қолдирилганди. Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, Устознинг суди яна 2 октябрь соат 16.00га кўчирилган.
Маълумот учун, Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далиллар келтира олишмади. Шундан сўнг, суд 15 сентябрга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлисида Устоз ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволга жавоб бердилар. 18 сентябрдаги суд мажлисида эса давлат айбловчиси Устоз Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазоси сўраган.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
©️Azon Global
Дунё ҳамфикр бўлган уламони биз қадрлай оламизми?!
Бугун кўряпмизки, дунё Мубашшир Аҳмад билан ҳамфикр экан. Бутун дунё Устознинг Фаластиндаги геноцидга қарши билдирган шарҳларини қўллаб-қувватлаяпти, керак бўлса такрорлаяпти. Шундан келиб чиқсак, Устознинг Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи томонидан эълон қилинган фатвони шарҳлаши, ушбу фатвонинг моҳияти ва мазмуни халқаро минбарларда айтилаётган сўзларга мос келиши Ўзбекистоннинг саноқли уламоларидан бирининг оқланишини талаб қилади.
Батафсил: https://azon.global/4608
©️Azon Global
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айблов ва шунга асосан тузилган айблов хулосасида “А.Турсунов ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирган ҳолда ўзининг диний билим ва савиясига ортиқча ишониб, диний материалларни тарқатиши билан боғлиқ қилмиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи кўп миллатли аҳоли орасида миллий, ирқий, этник, диний адоват қўзғатилишини, фуқаролар тотувлиги бузилишини ҳамда вазиятни беқарорлаштирилишини ўйламасдан” деган сўзлар билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 22-моддасига асосан, ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади, яъни юқорида келтирилган айбловда А.Турсуновнинг ҳаракатларида тўғри қасд йўқлиги, Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддаси 2-қисми билан айблаш учун зарурий жиноят таркиби, яъни тўғри қасдда ифодаланган субъектив томон йўқлиги яққол кўринади.
Адвокатнинг суд бўйича баёнотидан: 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди айблови бўйича ҳолат қандай?
Дастлабки суд мажлисида давлат айбловчиси Э.Н. томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди. Айблов хулосасига биноан устоз Мубашшир Аҳмад домлага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ҳамда 244-3-моддаси билан айблов эълон қилинди.
Давлат айбловчиси томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилганидан сўнг, суд жараёнини олиб бориш тартибини белгилаш бўйича ташкилий жараён бўлиб ўтиб, айбловчи томонидан билдирилган фикрга кўра, дастлаб гувоҳлар ва сўнгра судланувчининг ўзи сўроқ қилиниши, ҳужжатлар тафтиш қилиниб, томонлар музокарасига ўтилиши бўйича раислик этувчи судья Б.Р. суд тартибни белгилади.
Шу билан биринчи суд мажлиси якунланиб, гувоҳларни суд мажлисига чақириш учун кейинга қолдирилди.
Иккинчи суд мажлиси, 08 сентябрь 2025 йилда бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлиси биз учун муҳим аҳамиятга эга эди, чунки ушбу судда асосий гувоҳлар, яъни экспертизани ўтказган сиёсатшунослар, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари сўроқ қилиниши лозим эди. Улардан нималарга асосланиб хулоса қилганликлари, билдираётган фикрлари қанчалик илмий асосланганлиги бўйича қатор саволларимиз бор эди.
Суд мажлиси бошланди. Дастлаб биринчи гувоҳ, сиёсатшунос мутахассис О.М. сўроқ қилинди. Биз томонимиздан берилган саволларга мутахассис сиёсатшунослик нуқтаи назари ўлароқ жавоб беришга ҳаракат қилди. Мутахассисга берилган саволларга О.М. тақдим этилаётган материалларда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган чақириқлар ёки маълумотлар мавжуд эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Бу шуни англатадики, устоз Мубашшир Аҳмад домланинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмас.
Маълумот учун: Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш ҳаракатларини оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир қилганлик учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домла иши бўйича адвокат баёноти
Мубашшир Аҳмад домланинг (Алишер Турсунов) адвокати Абдуллоҳ Содиқнинг тергов ва суд жараёнлари тафсилоти ҳамда адвокатларнинг ҳимоя позицияси натижасида юзага келган сўнгги ҳолат бўйича берган батафсил баёноти:
https://telegra.ph/Mubashshir-A%D2%B3mad-domla-ishi-b%D1%9Ejicha-advokat-bayonoti-09-25
@MubashshirAhmad
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Маҳкама иши чигаллашаётганга ўхшаяпти.
1. Иккала эксперт-гувоҳ ҳам ҳатто ўзлари қўйган айбларни маҳкама чоғи далил-ҳужжат билан исботлаб бера олишмади! Ва буни қораловчи кўрди, гувоҳ бўлди!
2. Оқловчи булар қўяётган айбларни ҳимоясидаги киши ният-қасд қилмаганини моддама-модда исботлаб берди! Ва буни қораловчи эшитди, гувоҳ бўлди!
3. Оқловчи ҳимоясидаги киши чет элда яшаб турганида ўша мамлакат қонун-қоидаларини бузмаган ва у ерда жавобгарликка тортилмаган бўлса, иккинчи бир давлатда жавобгарликка тортиб бўлмаслигини Ўзбекистон қонунчилигига суянган ҳолда исботлаб берди! Ва буни қораловчи эшитди, гувоҳ бўлди!
4. Оқловчи яна, бирон-бир фикр агар ҳаракатга кечмаса ва воқеликда кўринмаса, у жиноят ҳисобланмаслигини Жиноят кодекси моддалари билан исботлаб берди! Ва буни қораловчи эшитди, гувоҳ бўлди!
Ва ҳоказо...
Ҳол бундай экан, қораловчи қайси мантиққа асосланиб 7 (етти!) йил қамоқ жазоси сўради -- ақл олмайди!
Бундан "Иш" қонунга терс ҳаракатлар учун эмас, балки қаерлардадир кимларнингдир буюртмаси асосида очилган шекилли, деган шубҳа-гумонлар туғилади.
Бўлмаса, ҳеч бир жаҳонда эҳтимол учун одам жиноий жавобгарликка тортиладими ?! Ўйланмаган ўй, қилинмаган иш учун, фақат тусмол билан одам қамаладими?!
Агар эҳтимол жиноят саналса, пичоқда одам ўлдирилиш эҳтимоли бор! Арқонда одам бир-бирини осиб қўйиш эҳтимоли бор! Нима, бу эҳтимоллар учун пичоқлар дўконлардан йиғиштириб олинсинми, арқонлар бозорларда сотилмасинми?!
Кулгили.
Қолаверса, Мубашшир Аҳмад бугун жиноят деб баҳоланаётган фикрларини айтганига орадан ярим йилдан кўп вақт ўтди ва ҳеч қаерда ўша фикрлари асосида аҳоли ўртасида нотинчлик бўлмади! Миллатлар аро низо қўпмади! Лаънати и*роил ҳам бутун дунёдан лаънат эшитиб ётибди! Ҳатто кечагача унинг ёнини олиб, сиёсий, ҳарбий ва моддий ёрдам бериб келган Ғарб ўлкалари ҳам аста-секин ундан юз ўгириб, лаънатлай бошлади!
Шундай бир паллада биз Ўзбекистон ўлароқ битта "лаънати" деган сўзни ушлаб олиб, бир олим йигитни 7 (етти!) йилга қамашга ҳаракат қилиб ётибмиз.
Ачинарли...
©️ Nurulloh Muhammad Raufxon
Бугунги суд мажлиси қолдирилди. Бошқача айтганда, 29 сентябрь соат 14:00 га кўчирилди. Бунга судя бошқа иш бўйича маслаҳатга кириб кетгани сабаб қилиб кўрсатилди.
@MubashshirAhmad
Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги ўзбекзабон фаоллар, зиёлиларнинг якдил фикрларига кўра, бу бўлаётган суд ва унда ўқиладиган ҳукм мамлакат тақдирини белгиловчи аҳамиятга эга!
Кузатамиз!
©️Azon Global
Бугун Устоз сўнгги сўзларини айтиши, Ўзбекистоннинг саноқли Ислом уламоларидан бирига нисбатан суд ҳукми ўқилиши мумкин: адолат қарор топишидан умидвормиз.
©️Azon Global
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Ушбу судда иштирок этиш учун келганларга аввало миннатдорлик билдирган ҳолда, улардан суд залига иложи борича Устознинг яқинлари, журналистлар ва фаолларнинг киришига имкон беришларини илтимос қилардик.
©️Azon Global