70471
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Мубашшир Аҳмад домла ҳақида.
У кишини маъҳадда ўқиб юрган вақтимиздан, деярли болалигимиздан танийман. Мен таниган бугунги уламолар орасида энг мўътадил, энг зарарсиз, энг одобли киши деб биламан.
Аллоҳ сақласин - у, агар у кишини ҳибсга олинадиган бўлса, бу киши ва шу киши кабилар ўртадан йўқотилса, уларнинг ўрнини айнан сиёсатимизга ҳақиқий зид бўлган, тафриқа қиладиган, миллий адоват деймизми, сепаратизмми, бошқа ҳар қандай "изм"ни ижтимоий тармоқда кенг тарқатадиган, онгимизни уламоларимизсиз манипуляция қила оладиган одамлар эгаллайди.
Чунки бу миллат туғма диндор, томирида мусулмон қони оқади, дин, диёнат, одоб, ахлоқ, яхшилик, саховат ҳақида эшитгиси, амал қилгиси келади. Ва шунинг сабаби билан авом халқ ўртада ким кўпроқ кўринса, билиб- билмай эргашиб, боғланиб қолади.
Уларни олиш эмас, уларга имконият эшигини очиш керак.
Агар зидди бўлса, ўринларига биз кутмаган одамлар кириб келади ва диндан гапириб, кўп ишлар қилади...
Адолат Эгасидан адолат сўраб қоламиз...
©️ Salim Ayyubiy
@MubashshirAhmad
Ҳуқуқшунослар хулосаси: Алишер Турсуновнинг фаолияти Туркия давлати томонидан маъқулланган. Ғазо билан боғлиқ тўхтамлар эса нафақат Алишер домлага оид, балки бу, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг эътирофи ҳамдир
@MubashshirAhmad
Яқинда вафот этган америкалик бир машҳур судя ҳақида эшитмаган киши қолмаган бўлса керак. Ўзининг юртидан бўлмаган, ажнабий бир ўзбекни суд қилиб, бир нечта айбланаётган моддаларни кечиб, биттасига асосан, бўлганда ҳам енгил ҳукм чиқаргани шов-шув бўлди, мақтовга сазовор бўлди. У бир бегона йигитга қонунлардан ташқари виждон тили билан ҳукм чиқарди ва шу хислати билан тилларда қолди. Юртида қонун бузгани учун шунча айблов моддаларига яна бир нечтасини қўшиши ҳам мумкин эди, лекин виждони овозига қулоқ солди. Унинг ҳукмига боғланиб, жазолари енгиллаган ёки озод қилинганлар уни қандай ёдга олаётганларини ўзингиз тасаввур қилаверинг.
ИншааАллоҳ, Аллоҳдан умид қиламизки, юртимизда бугун илму ирфони билан миллатга хизмат қилаётган минглаб олимларнинг устози, инсонларга яхшиликни таълим берган устоз Мубашшир Аҳмад домламизга ҳам виждон овози билан ҳукм ўқилади. Чунки, қўйилган айблов моддалари жамиятдаги илм аҳли ва бу соҳани тушунган мутахассислар томонидан ўз исботини топа олмаётгани ўтган суд жараёнларидан очиқ-ойдин ўртага ташланмоқда.
Аллоҳ домлага нажот берсин, яхшиликлар ато этсин, оқибатларини хайрли қилсин!
#MubashshirAhmadga_ozodlik
© Олимжон Аллоҳқули
@MubashshirAhmad
Ўзбекистон Дин Ишлари Қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари - Нуриймон Абулҳасан:
"Бу ерда нафақат Алишер Турсуновнинг, балки (бошқа) дин ходимларининг ҳам келажаги турибди. Юрти учун жон куйдирган, маърифат тарқатган шахс қандай ҳукм билан жазоланиши ёки оқланиши бугун ҳамманинг диққат-эътиборида"
@MubashshirAhmad
Прокурор нима деса десин, сўнгги қарор ва масъулият судяда.
Унинг бу сафарги ҳукми ва ҳукмининг оқибати бутун умрга татигулик бўлади.
© Жамшид Усмонов, ҳуқуқшунос.
@MubashshirAhmad
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Чор Русияси замонида “Сигнал” журналида император Николай II ни (1868–1918) масхараловчи имзосиз ҳажвий расм босилади. Шунда Камишанский деган прокурор таҳририятни мазах қилишда айблайди.
Маҳкамада айблов нутқини прокурорнинг ўзи ўқийди. Разил адиблар журнал саҳифасида императорга шаъма қилиб, ҳажвий расм чиқарганларини ғазаб билан эълон қилади. (У ҳам 7 йил қамоқ жазоси сўраган бўлса керак.)
Шунда адвокат Груденберг ҳимояга чиқади:
– Жаноб судя, тасаввур қилинг, мен уйим деворига, айтайлик, эшакнинг расмини чизяпман. Шунда ёнимдан ўтиб кетаётган киши, бу прокурор Камишанскийнинг расми, деб айтса...
Айтинг-чи, жаноб суд маслаҳатчилари, бунда прокурорни ким ҳақоратлаяпти? Менми ёки мен чизган эшакни прокурорга ўхшатаётган кишими? Шунга ўхшаш “Сигнал” журналида чала туғилган овсарнинг расми чизилган.
Прокурор Камишанский эса уни император ҳазратлари деб тасдиқламоқчи бўляпти. Агар у яна бир марта шу гапини такрорласа, биз уни император ҳазратларини ҳақоратлашда айблаб, судга берамиз.
Адвокатнинг бу гапидан кейин суд ҳайъати журнални оқлаб, прокурорнинг айбловларини бекор қилади.
Бу воқеа 1905 йили бўлган. Ўшанда маҳкама Николай иккинчини мазах қилган журнални айбсиз деб ҳукм чиқаради. Чунки айблов тасдиғини топмайди.
Мазкур воқеадан 120 йил ўтди. Кўп нарса ўзгарди, қонунлар такомиллашди. Инсон онги ҳам юксалди. Аммо инсонийлик, адолат, ҳақиқат нечоғлик яшаб қолди, бунисини 22 сентябр куни кўрамиз.
©️ Абдуғафур Искандар
@MubashshirAhmad
🔴 Davlat ayblovchisi Mubashshir Ahmadga 7 yil ozodlikdan mahrum qilish jazosini so‘radi
Avval xabar qilganimizdek, Toshkent shahar jinoyat ishlari bo‘yicha Uchtepa tumani sudida jamoatchilik orasida Mubashshir Ahmad nomi bilan tanilgan diniy ulamo Alisher Tursunovga oid sud jarayonlari bo‘lib o‘tmoqda.
Sudning navbatdagi majlisi, bugun, 18-sentyabr kuni davom ettirildi. Sudya Bobur Rahimov raisligida o‘tgan sud majlisining muzokara bosqichida davlat ayblovchisi Mubashshir Ahmadga 7 yil ozodlikdan mahrum qilish jazosi berilishini so‘radi.
Eslatib o‘tamiz, Mubashshir Ahmad Jinoyat kodeksining 156-moddasi (milliy, irqiy, etnik yoki diniy adovat qo‘zg‘atish) 2-qismi, 244-1-moddasi (jamoat xavfsizligi va jamoat tartibiga tahdid soladigan materiallarni tayyorlash, saqlash, tarqatish yoki namoyish etish) 3-qismi “g” bandi va 244-3-moddasi (diniy mazmundagi materiallarni qonunga xilof ravishda tayyorlash, saqlash, olib kirish yoki tarqatish)da ayblanmoqda.
Navbatdagi sud majlisi 22-sentyabr, soat 14:00 ga belgilandi.
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг судида қатнашиш учун келганлар навбати билан суд залига киришни бошлади. Бугун қораловчи (прокурор) ўз сўзини айтиши кутилмоқда.
©️Azon Global
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Педофилия ёки бесоқолбозлик ҳақидаги мақола кимга қаратилган?
Устоз: Бу иккаласи ҳар хил маънога эга: педофилия бошқа, бесоқолбозлик бошқа. Педофилия бесоқолбозликдан ҳам ёмонроқ қилмиш. Очиғи, бизнинг жамиятимизда шундай воқеалар содир этилдики, биз бунга жим қараб туролмадик. Агар шу гапларим жиноят ҳисобланса ва бунинг учун жазо берилса, розиман!
Савол: Мақоладаги гаплариз муайян бир шахсларга қаратилганмиди? Ёки умуман мана шу тоифадаги одамлар нишонга олинганми?
Устоз: Очиғи мен ҳеч бир педофил ёки бесоқолбоз одам билан шахсан таниш эмасман. Мақолада умумий ўша тоифадаги одамлар назарда тутилган эди. Бу гапларим кимга тегиб кетди экан, ўзим ҳам ҳайронман (Залда енгил кулгу кўтарилди).
©️Azon Global
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Устоз нега ўз саҳифасига хитойликлар ҳақида пост жойлаган?
Шундан сўнг Устозга Хитой давлати ҳақида савол берилди.
Устоз: Мен хитойликларнинг Ўзбекистонга оммавий кўчиб келиши ва бунинг оқибатида демографиямиз ўзгариб кетиши эҳтимолидан чўчиб ёзилган постни ўз саҳифам орқали улашганман. Мен фақатгина шу пост менга ёққани сабабли саҳифамга жойлаганман.
Албатта бу бежиз эмас. Мисол учун, Туркиянинг қайсидир туманига яшаш учун рўйхатдан ўтмоқчисиз. Мабодо ушбу ҳудуддаги хорижликлар умумий аҳолининг 20 фоизидан ошиб кетадиган бўлса, у ерда автоматик равишда "прописка"га қўйиш тўхтатилади. Сиз эса чет элдан келган муҳожир сифатида бошқа жой қидиришга мажбурсиз.
Бундан ташқари, хорижий фирма бўладими ёки маҳаллий компания битта хорижликни ишга олиши учун аввал тўртта туркияликни иш билан таъминлаб қўйиши керак. Талаб шундай: бу каби чекловлар эса ўз навбатида мамлакат равнақига хизмат қилади. Бу эса нафақат жамиятнинг бошқа миллатлар билан аралашиб кетмаслигини, балки давлат хавфсизлигини ҳам таъминлайди.
©️Azon Global
Эртага Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди давом эттирилади
Эртага, 18 сентябрь куни соат 17:30 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) судининг давоми бўлади.
Маълумот учун, Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далил келтира олишмади. Шундан сўнг, Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабабли суд мажлиси 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Ушбу суд мажлисида Устоз ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволларга жавоб бердилар. Шундан сўнг, қораловчи (прокурор) қандай жазо берилишини суддан сўраш борасида ўйлаб олиш учун муддат сўраган.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
©️Azon Global
Кеча устоз Мубашшир Аҳмаднинг судига бордим. Устозни кўрдим. Қўл кўтариб салом бердим. Улар эса гўзал ва самимий табассум ила алик олдилар. Жуда қувониб кетдим. Кўринишлари анча тетик эди, алҳамдулиллаҳ.
Суд залидан икки ҳиссиёт билан чиқдим. Биринчи ҳиссиёт шу бўлдики, устозни кўриб, дунё лаззати мени тарк этди. Яъни, дунё қанчалар бевафо эканлигини ҳис қилдим. Орзу-ҳаваслар деб елиб-югурамиз. Лекин бу дунё сенга раҳм қилмас экан. Инсон ҳар қандай ҳолатда бўлса ҳам, имтиҳонда эканлигини қаттиқ ҳис этдим.
Иккинчи ҳиссиёт шу бўлдики, устоз каби қамалган уламоларнинг сийратлари кўз ўнгимдан ўтди. Қамоқда жон таслим қилган олимларни эсладим. Аслида бу аччиқ ҳолат. Лекин, бу ҳам уламоларга берилган имтиҳон экан. Бу имтиҳон, албатта, уларнинг даражаларини кўтариш учун бўлади.
Устозга офият сўраб дуо қилаяпмиз. Роббим меҳрибон, тез кунда Аллоҳнинг фазли ила офиятда оила бағрига қайтсинлар. Кўп йиллар уммат ғамида, юрт ғамида хизмат қилишларини дуо қилиб қоламан.
© Абдуд Мўмин
@MubashshirAhmad
"Мубашшир Аҳмад домлага қўйилган айбловлар ўз исботини топмади. Навбат прокурор хулосаси ва ҳимоя позициясида"
Адвокати - Абдуллоҳ Содиқ
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрда давом эттирилади
Устоз Мубашшир Аҳмад бугунги суд мажлисида ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволларга жавоб берганлари айтилмоқда. Қораловчи (прокурор) қандай жазо берилишини суддан сўраш борасида ўйлаб олиш учун муддат сўраган. Cуд адвокатнинг илтимосини инобатга олган ҳолда, бу сафар камроқ танаффус қилишга қарор қилган. Шундай қилиб, суд ишининг навбатдаги мажлиси 18 сентябрга қолдирилди.
©️Azon Global
Бугун Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди давом эттирилади
Бугун соат 14:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади.
Маълумот учун, Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далиллар келтира олишмади. Шундан сўнг, суд 15 сентябрга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлисида Устоз ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволга жавоб бердилар. 18 сентябрдаги суд мажлисида эса давлат айбловчиси Устоз Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазоси сўраган.
Бугунги суд мажлисида Устозга сўнгги сўз айтиш имкони берилади.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
©️Azon Global
Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда бўлган давридаги ҳолати хусусида ҳуқуқшунослар фикри: Турсунов Туркияда расман айбсиз деб топилган
"Алишер Турсунов Туркияга қонуний кирган кундан тортиб қайтариб юборилган санасигача ҳаётини ҳуқуқий принципларга риоя қилган ҳолда қонуний тарзда олиб боргани тақдим этилган далиллардан аён бўлмоқда. Мустақил Турк судларининг ҳам хулосаси шу йўналишда бўлиб, шу сабабдан Алишер Турсуновни чиқариб юбориш қарори бекор қилинган, тергов иши эса унинг айбсизлиги тасдиқланиб ёпилган. Туркияда чет элликлар ҳуқуқи соҳасида фаолият юритувчи тажрибали ҳуқуқшунослар сифатида биз Алишер Турсуновнинг ҳуқуқий ҳолатини баҳолаган ушбу баённомани жамоатчилик эътиборига ҳавола қиламиз", дейилади турк ҳуқуқшунос фаолларнинг эксперт хулосасида.
Эксперт хулосаси: https://telegra.ph/Mubashshir-A%D2%B3madning-Turkiyada-b%D1%9Elgan-davridagi-%D2%B3olati-hususida-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Bshunoslar-fikri-Tursunov-Turkiyada-ajbsiz-deb-topilgan-09-21
@MubashshirAhmad
Эртага Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди давом эттирилади
Эртага соат 14:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади.
Маълумот учун, Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далиллар келтира олишмади. Шундан сўнг, суд 15 сентябрга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлисида Устоз ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволга жавоб бердилар. 18 сентябрдаги суд мажлисида эса давлат айбловчиси Устоз Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазоси сўраган.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
©️Azon Global
"Алишер Турсунов бир мунча муддатдан бери Ўзбекистон ҳудудида бўлмаганлиги учун менимча, тўғридан тўғри реабилитация қилиниши (оқланиши) керак. Чунки айбнома сифатида кўрсатилган ишларда жиноят таркиблари унчалик мавжуд эмас"
"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси - Абдураҳмон Ташанов
@MubashshirAhmad
Бу сурат бугунги кунимиз, яп-янги Ўзбекистонимизнинг рамзларидан бирига айланиб бўлди. Аммо бу рамз ҳали ўз маъносини тўлиқ касб этиб улгургани йўқ. Мен ўз миллатини севган, унинг яхши яшаши учун хизмат қилишда ғайрат кўрсатган, маърифатпарвар олим сифатида таниганим Мубашшир Аҳмаднинг устидан судда ўқиладиган ҳукм бу рамзнинг янги маъноларини юзага олиб чиқади. Умидим, адолатли ҳукм чиқарилади. Қора деб сифатлашга кўниккан даврларимиздаги каби аввалдан тайёрлангани ўқиб эшиттирилмайди.
Аллоҳ Мубашшир акага яхшиликлар ато этсин, оқибатларини хайрли қилсин, нусрат берсин!
© Санжар Назар, ношир.
@MubashshirAhmad
Кеча бўлиб ўтган Мубашшир домланинг судида адвокатлар гуруҳи ишга пухта тайёрлангани гувоҳи бўлдим. Қўйилган айбловларга қонуний асос йўқлигини моддама модда аниқ ва тиниқ ҳолатда тушунтиришди.
Айбловчининг 7 йил сўраши ҳеч қайси мантиққа тўғри келмаслигини бот бот такрорлашди.
Ҳаттоки адвокатлардан бири олимини хор қилганларга яхшилик бўлмаслигини чиройли тарзда олимларнинг сўзлари билан эслатиб ўтди.
Гап судянинг одил қарорида қолди. ИншаАллоҳ янги Ўзбекистоннинг адолатига 22 сентябрда гувоҳ бўлармиз.
©️ Ёрқин Эрназаров
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
@MubashshirAhmad
Давлат айбловчиси Устоз Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазосини сўради. Прокурор бу сўровини ҳеч қандай сабаб билан асосламаган.
Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, бундай жазо сўралиши асоссиз ва адолатсиздир! Зеро ўтган суд мажлисларида Устознинг ишига доир хулоса берган экспертлар ўз даъволарини исботлай олишолмаган эди. Бунинг бевосита гувоҳи бўлган прокурорнинг бу қадар катта муддатли жазо сўраши одамни ташвишга солади ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва адолатини шубҳа остига қўяди.
Суднинг кейинги мажлиси душанба, 22 сенябрга қолдирилди. Биз ҳали ҳам адолат қарор топишидан умидвормиз.
©️Azon Global
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланмоқда. Суд биноси олдига ҳар галгидек журналистлар, блогерлар ва фаоллар йиғила бошлади.
©️Azon Global
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Сиз вақф кенгаши раиси экансиз, вақф нима дегани, тушунтириб беринг!?
Устоз: Мен вақф масаласини 90-йилдан бери ўйлаб юргандим. Хоҳлардимки, фаолиятимиз расмий бўлсин; "Азон глобал" порталининг фаолияти ҳам ўша вақфга боғланган. Мен ўша ерда раислик қилдим. Вақфимиз қийналган одамларга, талабаларга ёки оғир аҳволга тушиб қолган ўзбеклар учун фаолият юритади. Ҳаттоки консулликдан ҳам бизга мурожаат қилишган: Ўзбекистонга қайта олмаётган ватандошларимизга ёрдам беринг, деб. Ва биз вақф фонди орқали уларга ёрдам бериб келяпмиз. Вақфимиз мана шу мақсадда ташкил этилган. Ўз навбатида "Азон глобал" ҳам ўшанинг ичида. Доимо фаолиятимизнинг қонуний бўлишини талаб қилганман.
©️Azon Global
Бугун Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди давом эттирилади
Бугун соат 17:30 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад судининг давоми бўлади.
Маълумот учун, Устознинг биринчи суди 2025 йил 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далиллар келтира олишмади. Шундан сўнг, Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабабли суд 15 сентябрга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлисида Устоз ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволга жавоб бердилар. Шундан сўнг, прокурор қандай жазо берилишини суддан сўрашни ўйлаб олиш учун муддат сўраган. Cуд адвокатнинг илтимосига кўра, бу сафар камроқ танаффус қилишга қарор қилди.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
©️Azon Global
УЯТ БЎЛДИ
Кеча 15 сентябрда Мубашшир Аҳмад домланинг судида иштирок этиш насиб этди.
Домла ўтган суддаги экспертларнинг айбловларига жавоб бердилар. Қувонарли жойи шуки биронта ҳам арзирли айблов йўқ. Ҳатто айрим айбловлар обсурд даражада. Масалан, оқловчи Исроилни лаънатлаган экансиз, шу билан миллатлараро жанжал чиқараётган экансиз, буни қандай изоҳлайсиз деган маънода савол берди. "Яҳудий миллати эмас, Исроил давлатининг Ғазоликларга нисбатан шафқатсизлигини танқид қилганман" деди домла.
(Ҳайрат, Исроил давлатининг қонхўрлиги очиқ ойдинку, буни бутун дунё жумладан айрим яҳудийларнинг ўзи ҳам қаттиқ танқид қилишяптику. Бугунги кунда бу шафқатсизликни қоралаш учун диндор бўлишнинг алоқаси ҳам йўқ-ку.)
Яна бир айблов: "Бесоқолбозларга ўлим жазоси берилсин деган экансиз".
"Бесоқолбозларга эмас -- деди домла -- педофилларга нисбатан қаттиқроқ жазо берилсин деганман. Бу мавзуда айтган гапим ютуб платформасида ҳали ҳам турибди".
( Шу жойига ишлам калламай қолди. Бесоқолбозлар айрим давлатларда расман тан олинган, ҳатто дунё бўйича ўз байроғига эга бўлган ижтимоий сиёсий қатлам.
Педофиллик эса бутун дунёда жиноят деб баҳоланади. Бу иккисининг орасидаги фарқ ер билан осмонча. Наҳотки экспертлар шу икки сўзнинг фарқига боришмаган бўлса).
-- Бесоқол демадим, давлатимиз педофилларга оғирроқ жазо тайин этсин дедим -- деди домла -- шу гапим учун қамайдиган бўлсангизлар, розиман...
Қораловчига сўз келганида мулойим оҳанг билан биттагина савол берди:
-- "Азон уз"да диний материалларни диний қўмита кўригидан ўтказмай тарқатганингиз учун маъмурий жавобгарликка тортилган экансиз, яна нимага шу фаолият билан шуғулландингиз?
"Давлатимиз қарорига қарши иш қилганим йўқ, Фаолиятимни Туркияда давом этдирдим. Туркияда тарқатганим диний маълумотларни ҳам Ўзбекистон диний қўмитасидан ўтказишим кераклигини билмаган эканман. Қилган ишим Туркия қонунларига зид эмас". Қисқа қилиб айтганда домланинг жавоблари шундай бўлди. Бошқа майда-чуйда (назаримда зўрма-зўраки айбловлар)га ҳам домла ғоят мантиқли жавоб бердилар.
Домла билан қарийб ўттиз йилдан бери шахсан таниш, бир ярим йил бирга ишлаган, одам сифатида гувоҳлик бераман:
Мубашшир Аҳмад ватанпарвар, халқпарвар инсон. Халқни қўзғолонга, мавжуд конституцион тузумни ағдаришга, радикал деб атайдиганимиз диний тузум ўрнатишга ҳаракат қиладиган одам эмас.
Ҳа, суд жараёнида бир нарсадан хижолат чекиб ўтирдим. Суд залидаги 95% инсон домланинг шогирдлари эдик. Қаршимизда, шиша тўсиқнинг орасидан устознинг ўзларини оқлашга тиришиб сўзлашлари шахсан мен учун жуда уят иш бўлди...
(Муҳаммад Собир)
@MubashshirAhmad
#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
@Nurulloh_Muhammad_Raufxon домла ёзяптилар:
Кеча маҳкаманинг 3-си ўтди.
Ўтган 2-сида икки эксперт-гувоҳнинг даъволари тингланган, савол-жавоб қилинган эди.
"Миллий адоват қўзғаш" айбномасини бир сиёсатшунос олим асослашга уринди. Лекин, тўғриси, умумий гаплардан бошқа бирон нарса дея олмади. Аниқ исбот-далил келтирмади.
Аниқлаштириш учун оқловчи берган саволларга ҳам асосли жавоб бермади. Бир нача марта: "Миллий адоват қўзғаш", деганда нимани тушунасиз, биронта факт айтинг", деган саволи ҳавода осилиб қолди. Маҳкама раиси ёрдамга келиб, Мубашшир Аҳмад ўз сўзида "лаънати Исроил" иборасини қўллаганини эслатган эди, шунга ёпишиб вазиятдан чиқмоқчи бўлди. Бироқ оқловчининг: "Исроил дегани нима — давлатми ёки миллатнинг отими?" деган саволидан тағин довдираб қолди. Оқловчи: "Исроил давлатнинг оти, миллатнинг эмас.
Мубашшир домла "лаънати" деб сифатлар экан, давлатнинг сиёсатини назарда тутган. Давлат сиёсати эса, миллат хоҳиш-иродасидан бошқача бўлиши мумкин. Яъни, давлат ўз миллати истагига қарши сиёсат юритиши ҳам мумкин ва бунда уни қарғаш миллатни қарғашга кирмайди", деб ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан исботлаб берди. Менинг назаримда, давлат билан миллат бошқа-бошқа тушунчалар эканини сиёсатшунослик фанлари дўктўри энди эшитаётгандек таассурот қолдирди.
Диний экспертизани Диний қўмита вакили қилган экан. Очиқ тан олиш керак, маҳкама чоғи у ҳам ўзи илгари сурган да-воларни мисоллар билан далиллай олмади. Оқловчиларнинг саволлари уни ҳам роса довдиратди, ҳаяжонланганидан ҳатто бир оқловчини худди терговчидек: "Сиз кимсиз? Оқловчимисиз? Фамилиянгиз нима?" деб сўроқ қилишга тушиб кетди, дарров оти билан фамилиясини қоғозига ёзиб олди! Унинг бу ҳаракати очиқдан-очиқ пўписа эди. Хайрият маҳкама раиси унга у бу ерда қандай мақомда эканини эслатиб, ўзига келтириб қўйди. Шундай қилмаса, бўлмасди ҳам. Чунки қўйиб берса, провакатсия йўлига ҳам ўтиб кета бошлаган эди.
Хуллас, 2-маҳкама оқловчиларнинг тўла устунлиги остида ўтди деса бўлади. Менинг диққатимни тортган томони — қораловчи иккала экспертга-гувоҳга ҳам биттадан савол берди, холос, бошқа индамади.
Кеча ўтган 3-маҳкама чоғи ҳам қораловчи гумонланувчига биттагина савол берди, жавобни олгач, "Бошқа саволим йўқ", деб ўтирди. Яъни, унинг сўзида ҳам, саволларида ҳам, хатти-ҳаракатида ҳам бирон шиддат (агрессивлик) белгиси сезилмади. Бу ҳол менга "Иш" имкони борича яхшилик билан тугаса керак деган тахмин қилишимга сабаб бўлди.
Бу маҳкамада Мубашшир Аҳмаднинг айбловларга муносабати тингланди. Битта айбловни истисно билан (қисман) бўйнига олди, қолган айбловлар бари асоссиз эканини мисоллар билан исботлаб берди.
Бу гал ҳам оқловчилар жуда фаол бўлишди. Ва, менинг назаримда, уларнинг далил-исботлари кучли ва асосли эди. Бунинг устига, маҳкама раиси ҳам ишни ниҳоятда мулойимлик билан олиб борди.
Хулоса: Оллоҳнинг марҳамати билан маҳкама анча ижобий ҳукм билан тугаса керак. Яна ҳам Оллоҳ билади. Сўнгсўзни маҳкама раиси айтади барибир. Агар "орқадагилар" ҳам мойил бўлса... 5-маҳкамада шояд суюнчли хабар эшитиб қолсак.
Айтганча, бир нарса эсимдан чиқай дебди: ҳар гал маҳкамага одамлар кўпайиб келяпти. Кеча ҳам маҳкама биноси олдини ва ичини мухбирлар, блўг юритувчилар, дўстлари, мухлислари, шогирдлари тўлдириб юборишди. Маҳкамадан кейин аср намозини ўқишга Бешқайрағочдаги "Ҳазрати Али" мачитига кираётганимда бир йигит саломлашиб: "Мубашшир домланинг аҳволлари яхшими? Ҳар бир маҳкамани кузатиб боряпмиз, ғойибона дуодамиз!" деб қўйди.
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домланинг суди олдидан
© Ботиржон Шермуҳаммад
@MubashshirAhmad
Суд бошланди. Йиғилганлар тартиб билан бинога киритилмоқда
Бугунги суд мажлисида Устознинг кўрсатмалари, судя ва қораловчининг саволларига жавоблари тингланади.
©️Azon Global
Судда қатнашиш учун келган фаоллар ҳамда Устоз Мубашшир Аҳмад яқинларининг юзида хавотир ва ҳаяжон сезилмоқда. Биз, Ўзбекистон аҳли, Устознинг кўплаб мухлислари ва адолат тарафдорлари сингари маҳкаманинг инсофу адолатига умид қиламиз.
©️Azon Global