Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
#Ҳикмат
«Ҳақнинг ҳайбати бордир. Ҳақ эгаси ҳам ҳайбатлидир. Ундан каззоб ва ботил даъвогар қўрқади».
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
МУҲАББАТ ВА ИЙМОННИ ЖАМЛАГАН АМАЛ
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Бишр ибн Ҳорис айтади: Аллоҳдан қаттиқ қўрқадиган ва ҳалол касб қиладиган инсонни топиб суҳбат қур. Охиратингга ёрдам бермайдиган кимсалар билан бирга ўтирма.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азиз диндош, бошланган янги ҳафта хайрли, муваффақиятли ва хушхабарларга бой бўлсин!
🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
21.07.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
240-мўъжиза:
Қўй пайдо бўлди, уни соғиб, сутидан барчалари ичиб қондилар, кетгач, излаб тополмадилар
Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз 400 нафар киши сафарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Бир манзилга тўхтадик, у ерда сув йўқлиги саҳобаларга қийинчилик туғдирди. Улар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билувчироқдир”, дедилар. Шунда икки шохли қўй келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб тўхтади. Уни соғиб, ўзлари тўйгунча ичдилар. Саҳобалар ҳам соғиб, тўйгунча ичишди.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Нофеъ! Бу кеча унга ўзинг эгалик қилиб қараб чиққин. Сенинг унга қараганингни кўрмадим”, дедилар. Мен қозиқ қоқиб, қўйни боғлаб қўйдим. Кечаси хабар олиш учун турсам, жойида йўқ экан. Арқони ечилиб ётарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб, сўраб қолишларидан илгари хабарни етказдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Нофеъ! Уни келтирган Зот олиб кетди”, дедилар (Байҳақий ривояти. Ибн Касир бу ҳадисни жуда ғариб деган).
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
38. Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман», дейман.
Сен, эй кофир, нима десанг, деявер. Аммо мен ўша бизни йўқдан бор қилган, аввал тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган, кейин инсон ўлароқ ростлаган зотни–Аллоҳни Роббим-яратувчим, ризқ берувчи ва тарбиячим деб биламан. Унга иймон келтираман ва Унга ҳеч бир нарсани ширк келтирмайман.
Кофир молу дунё, хизматкор ва бола-чақаси билан фахрланган бўлса, мўмин иймони, тавҳиди ила фахрланмоқда. Келгуси оятда мўмин инсон нонкўр, беодоб кофирга инсоф қилиб, одобли бўлишни маслаҳат бермоқда:
@mehrob_uz
🌺 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺
Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
20.07.2025 - ЯКШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ҳикмат
Сўзингиз билан эмас, амалингиз билан панд-насиҳат қилинг.
Омонатдорлик шундай бўлади
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 11 тадир:
1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
@mehrob_uz
Қайси ибодат кучлироқ?
Муовия ибн Қурра роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳасан Басрийдан: «Энг кучли ибодат қайси?» деб сўрадик. Шу пайт орамиздан кимдир: «Энг кучли ибодат – Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», деди. Бошқа бир киши: «Энг кучли ибодат – намоз», деди. Яна кимдир: «Энг кучли ибодат закот бўлса керак», деди, бошқа биримиз: Энг кучли ибодат – рўза тутиш», деди. Хуллас, ҳамма ўз фикрини билдира кетди. Шунда мен Ҳасан Басрийга саволомуз: «Ё Абу Саъид, менимча, тақводан кучлироқ ибодат бўлмаса керак?!» дедим. Ҳасан Басрий: «Ҳа, барака топинг. Ахир тақво бўлмаса, бу ибодатларнинг бирортасидан фойда йўқ-ку! Мен ярим тунда намоз ўқишдан кучлироқ ибодатни кўрмадим», деди».
✅Каналга аъзо бўлинг
@mehrob_uz
Ғарибликда вафот этган одамга шаҳиднинг савоби берилади
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғурбатда вафот этиш шаҳидликдир», деганлар (Имом Табароний ривояти).
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни шаҳид деб ўйлайсизлар?» деб сўрадилар. «Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишини», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, умматим орасида шаҳидлар кам бўлади-ку? Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши шаҳиддир, юқоридан қулаб, йиқилиб вафот этган шаҳиддир, нифос ҳолатида ўлган аёл шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, сил касалидан вафот этган шаҳиддир, куйиб вафот этган шаҳиддир, ғариб ҳолда вафот этган шаҳиддир», дедилар (Имом Насоий, Имом Ибн Можа ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
✅Каналга аъзо бўлинг
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
РАББОНИЙ НИДО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда, дунё билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!”» (Имом Термизий ривояти).
Уламоларимиз ушбу ҳадисни бундай шарҳлашган: «Аллоҳ таоло бандаларига хитоб қилиб: “Эй бандам, ибодат қилаётганингда, дунёвий ишларингдан фориғ бўл. Менга ихлос билан амал қил. Сени дунё ишлари ибодат қилишдан ёки ибодатни хушу билан бажаришдан тўсиб қўймасин. Агар сен шундай қилсанг, қалбингни хотиржам, қаноатли, ризқ ҳақида хавотирга тушмайдиган қилиб қўяман ва ҳамма ҳожатларингни раво қиламан. Фақирлигингни кетказиб, сени махлуқотларимга ялиниш ва уларга ҳожатманд бўлишдан сақлайман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман. Агар ибодатимга фориғ бўлмасанг, дунёвий ташвишларинг билан овора бўлиб, Менга ибодат қилишни унутсанг ёки рисоладагидек ибодат қилмасанг, сени муаммо ва ташвишлар гирдобига ташлайман. Қанча ҳаракат қилсанг ҳам, ҳожатларингни раво қилмайман”, демоқда».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
39. Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг,
@mehrob_uz
ЭҲСОННИНГ АЖРИНИ ВА ЗАВҚИНИ ҲЕЧ БИР ИШДА ТОПОЛМАЙСИЗ
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА
Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Киши яхши кўргани билан бирга бўлади
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#саждаи_саҳв_масалалари
Рукуъ ва саждадаги саҳв
РУКУЪ ҚИЛИШ ЎРНИГА САЖДАГА КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа ва зам сурани ўқигандан сўнг унутиб, рукуъ қилиш ўрнига саждага кетса ва иккинчи ракъатдан олдин ёдига келса, дарҳол туриб рукуъ қилиши ва иккинчи маротаба саждаларни ҳам қилиши лозим бўлади. Охирида саждаи саҳв ҳам қилади. Агар иккинчи ракъатдан олдин ёдига келмаса, y ҳолда иккинчи ракъатнинг рукуъси аввалги ракъатнинг рукуъси деб ҳисобланади ва бу иккинчи ракъат ҳам биринчи ракъат деб саналади. Бу суратда ҳам саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. («Кабирий», 430-б.)
БИРОР РАКЪАТДА ФАҚАТ БИР МАРТА САЖДА ҚИЛСА
Бир киши аввалги ракъатда фақат бир марта сажда қилса ва иккинчи ракъатда олдинги ракъатда бир марта сажда қилгани ёдига келса, ёдига келиши биланоқ сажда қилади ва қолган ракъатни мукаммал қилиб, намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилади. («Кабирий», 430-б.)
РУКУЪДА САЖДАНИНГ ТАСБЕҲИНИ ЁКИ САЖДАДА РУКУЪНИНГ ТАСБЕҲИНИ ЎҚИШ
Агар бир киши рукуъда сажданинг тасбеҳини ёки саждада рукуънинг тасбеҳини айтса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Албатта, бундай қилиш макруҳи танзиҳийдир. Сўнг ёдига тушса, рукуъ ёки сажданинг тасбеҳини айтади. Шунда суннатга мувофиқ иш қилган бўлади. («Раддул муҳтор», 332-б.)
САЖДАНИ БИР МАРТА ЁКИ ИККИ МАРТА ҚИЛГАНИ ҲАҚИДА ШАК ҚИЛСА
Агар киши намозда бир марта ёки икки марта сажда қилгани ҳақида шак қилса, агар бирор томонга гумони ғолиб бўлмаса, яна бир марта сажда қилади ва охирида саждаи саҳв қилади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 506-б.)
ИМОМНИНГ ОРТИДА РУКУЪ ЁКИ САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШ
Имомнинг ортида бир киши рукуъ ёки саждани ташлаб кетса, ёдига тушган вақтда дарҳол рукуъ ёки сажда қилиб, имомга етиб олади. Агар бу вақтда қилмаса, имом салом берганидан сўнг рукуъ ёки сажда қилиб олади. Агар ушбу суратлардан бирортасида қилмаса, унинг намози дуруст бўлмайди ва намозни иккинчи маротаба ўқиши зарур бўлади. («Раддул муҳтор»,1-ж, 317-б.)
РУКУЪ ЎРНИГА САЖДА, САЖДА ЎРНИГА РУКУЪ ҚИЛИШ
Агар бир киши намозда бирор рукнни олдин ёки кейин қилса, масалан, аввал сажда, сўнг рукуъ қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 127-б.)
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Уч ҳасрат
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одам боласининг жони бу дунёдан учта ҳасрат билан чиқади: ҳаёти давомида тўплаган нарсаларидан фойдалана олмаганига; орзу қилган нарсаларига ета олмаганига; борар жойига (охиратга) яхши озуқа (захира) ғамлаб олмаганига».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ЖАНЖАЛЛАШМАНГ!
Эр-хотинлар эътибор беришлари лозим бўлган яна бир муҳим нарса – фарзандлари олдида гап талашмасликдир. Ҳар қандай муаммони маслаҳат билан, босиқлик билан ҳал қилиш керак. Бола ёш бўлса ҳам, хотираси жуда ўткир бўлади. Эр-хотиннинг бир-бирларига ёмон муносабати уларга жуда ёмон таъсир қилади.
Аллоҳ таоло қайси хонадон аҳлини фарзанд неъмати билан сийлаган бўлса, энди улар унинг тарбияси учун масъулиятни чуқур ҳис қилиб, ўзларини назоратга олсинлар, чунки энди уларнинг масъулияти икки баробарга ошди. Энди уларнинг олдида фарзанд тарбиясидек улкан вазифа турибди. Ўзингизнинг инжиқлигу манманлигингизни йиғиштириб қўйинг, чунки энди сиз отасиз, энди сиз онасиз. Фарзанд олдида ота деб аталмиш сиймога доғ туширманг, оналик мақомининг қадрига етинг.
Фарзандининг кўз ўнгида хотинини сўкаётган эр «Фарзандларимнинг тарбиясини бузиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман» деб тушунсин. Чунки уларга асосий тарбияни онаси беради ахир! Уларнинг кўз ўнгида онаси калтакланар экан, уларда «Оилада онамнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлиб қолмайдими? Шунинг учун ота фарзандлар олдида хотинини ҳурмат қилишини кўрсатсин. Хотин ҳам ўз навбатида эрига бўлган чуқур ҳурматини фарзандларига сездирсин. Эр фарзандлари билан ўтирганида уларга онани ҳурмат қилишни, унга қулоқ солишни таъкидлаб ўтсин. Шу билан фарзандларнинг зеҳнида оилада онанинг ҳурмати баландлигини таъкидлаган бўлади.
Худди шунингдек, она ҳам фарзандларига отанинг мақомини, уни ҳурмат қилишни ҳар доим тайинлаб турсин. Эр-хотин шундай йўл тутсинларки, фарзандлар отага ҳам, онага ҳам итоатда, муҳаббатда бўлсинлар.
Ота уйга келганида бироз бўлса ҳам фарзандларини ёнига чақириб, улар билан ўйнасин, уларга китоб ўқиб берсин, уларни суйиб, эркалатсин. Бу билан фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланиб, уларнинг муҳаббатини қозонади. Иккинчи томондан, аёли озгина бўлса ҳам ўзининг бошқа юмушларини қилиб олишига вақт ажратади, агар юмуши бўлмаса, дам олади. Эр хотинига рўзғор ишларида кўмак берсин, унинг қўлидан фарзандларни олиб, дам олишига имкон қилиб берсин. Шунда оилада тотувлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат бўлади.
Минг афсуски, кўп оилаларда бундай эмас. Она боласини тинмай қарғайди, ҳақорат қилади. Ота эса келиб, онани сўкиб, ҳақоратлайди. Уларни кузатиб турган бола эса “Бу дунёда уриш-сўкиш, ҳақоратдан бошқа нарса йўқ экан”, деб ўйлай бошлайди.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Оила муҳаббат ва садоқат устига қурилади
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Кимнинг хурсандчилиги узун бўлса, ойлари қисқа бўлади.
Изоҳ. Шод-хуррамлик тез, қайғу-ҳасрат секин ўтади. Нима учун? Хурсандчиликнинг муддати оз, қайғунинг умри узун бўлгани учунми?! Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги қувончлар саёз бир кўлмакка, қайғулар тубсиз бир денгизга ўхшайди. Омадингиз келиб, қанча сурурга тўлманг, хурсандчилигингиз узоққа бормайди, кўлмак лойқаланиб, беҳузур қилади, шодликдан қўнглингиз айнийди.
Қайғунинг табиати бошқа. Унинг тубсизлиги сизни домига чорлайди. Шўнғиганингиз сайин янада чуқурроқ ичкарига киришни истайсиз. Бу тубсиз денгиз қаъридаги олам сизни асир қилади, қайтиш хаёлингизга ҳам келмайди. Шунинг учун айтишади, инсон хурсандчилик кунларида эмас, ғам-қайғуга ботганида кўпроқ тавба нелигини англайди.
Бир куни Ибн Мутиъ ҳовлисига назар солиб, унинг гўзаллигидан ҳайратга тушди, кейин деди: «Оллоҳга қасамки, агар ўлим бўлмаганида, сени кўриб шодланар эдим. Агар қоп-қоронғу, тор қабрларга қайтиш бўлмаганида, дунё билан кўзларимиз қувонар эди».
Хурсандчилик, ўйин-кулгунинг умри биз ўйлаганимиздан ҳам қисқа эканига ушбу оят далилдир: «Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгудир. Агар билсалар, Охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир)» (Анкабут сураси, 64-оят).
“Унвонул баён”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
37. Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган зотга куфр келтирдингми?!.
Яъни, молу дунёга берилган ўша кофир кишининг беодобона гапларини эшитган мўмин киши, сени йўқдан бор қилган, аслингни тупроқдан, сўнгра сенга ўхшаган зурриётларини бир томчи нутфадан яратган зотга, бекаму кўст инсон қилиб ростлаган зотга куфр келтирдингми?, деди. Чунки икки боғ эгасининг гапларидан куфр очиқ-ойдин кўриниб турарди.
Мўмин киши кофирга аслини эслатиб, яратганни эслатиб, куфр келтиришини қоралади ва ўз мавқеини эълон қилди:
@mehrob_uz
🌷Хайрли тонг🌷
УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
19.07.2025 - ШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Солиҳларга яқин юрайлик
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666