🌐 Jurnalist24.uz сайтининг расмий телеграм канали 📄 AOKA. №1441 Реклама ва мурожаатлар учун @Diplomi_bor_jurnalist Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир. (ОАВ Қонуни 5-модда) Биз ҳақиқат билан ёндашамиз!!!
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди
ДХХ “Водил авто” чегара постида Қирғизистондан Фарғонага 859 дона заргарлик буюми ва 1 дона қўл соатини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатди.
Буюмлар текширилганда, уларнинг оғирлиги 4 кг 155 гр, қиймати эса 5,2 млрд сўмни ташкил этди.
Аниқланишича, буюмлар Андижон ва Фарғоналик савдогарлар томонидан Туркиядан Қирғизистонга олиб келинган. Шахс эса уларни 400 доллар эвазига чегарадан яширинча ўтказиб бериши керак бўлган.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош мол олиб келинади
⠀
Президент қарорига кўра, 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли мол олиб келиниб, 2029 йилга қадар улар сони 1 млн бошгача етказилади.
⠀
Тадбиркорларга, ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50% Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ҚҚС тўловлари кечиктириб, фоизсиз ва таъминотисиз тўланади. 5 йилгача, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар (10% ставкада, шундан 3% банк маржаси). Кредитлар учун гаров талаблари 50%гача суғурта ёрдамида енгиллаштирилади.
📅 Имтиёзли давр: 2025 йил 1 август — 2027 йил 31 декабргача.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
🇹🇷🇮🇱 Туркия Ташқи ишлар вазири БМТ йиғилишида Исроилни қаттиқ танқид остига олди:
“Исроил халқаро гуманитар ҳуқуқларнинг барчасини бузди. Орадан 80 йил ўтиб, дунё яна улкан уруш майдонига айланмоқда. Одамлар йўқ қилинмоқда. Биз ҳаммамиз тушуниб етишимиз керак: Исроил тинчликни истамаяпти. Битта ҳақиқат шуки, БМТ нафақат Ғазо халқини, балки бутун инсониятни қийин аҳволда қолдирмоқда!”
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#faqat_Xorazmliklar_uchun
🏫 FARZANDINGIZ KELAJAGIDAN HAVOTIRDAMISIZ?
✨ Xorazmda SUIS xalqaro maktabida qabul davom etmoqda!
📚 Bizda:
✅ 1-4 sinflarda rus 🇷🇺, ingliz 🇬🇧 va koreys 🇰🇷 tillari chuqurlashtirilgan tarzda o‘qitiladi
📖 5-7 sinflarda ingliz tili va matematika uchun qo‘shimcha kurslar
🩺 Har chorakda **“Sevinch medical center”**da o‘quvchilar tibbiy ko‘rikdan o‘tkaziladi va davolanadi
🎓 IELTS, CEFR, TOPIC, SAT testlarida yuqori ballar olish kafolati
📍 Maktab Urganch markazida eng yaxshi lokatsiyada joylashgan
🍎 3 mahal foydali taomlar bilan sog‘lom ovqatlanish
🚌 Markazdan tumanlarga marshrutka va avtobuslar yo‘lga qo‘yilgan
📞 Qo‘shimcha ma’lumot uchun:
📲 +998 88 101 03 03
🌟 SUIS SCHOOL – FARZANDINGIZ KELAJAGI UCHUN ENG YAXSHI TANLOV!
🔗 /channel/SUIS_school
🔗 /channel/SUIS_school
🔗 /channel/SUIS_school
Рақобат қўмитаси томонидан 43,0 млрд сўмга яқин давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан бекор қилиниши таъминланди
Жумладан,
Андижон вилояти
Андижон вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (11,0 млн сўм) томонидан "Чойшаб ва кўрпа хариди" бўйича ўтказилган танловда иштирокчилар нохолис баҳолангани аниқланган. Ўрганиш давомида танлов савдоси буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди.
Жиззах вилояти
Вилоят футбол академияси (1 760,0 млн сўм) томонидан “Аутсорсинг хизмати бўйича” ўтказилган танловда рақобатни чекловчи талаблар белгиланганлиги аниқланган. Қонунбузилиш ҳолатлари буюртмачи томонидан савдони бекор қилиш орқали ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги боис қўзғатилган ишни қўриб чиқиш тугатилди.
Қашқадарё вилояти
Қамаши туман ободонлаштириш бошқармаси (1 148,0 млн сўм) томонидан "Автогрейдер хариди" бўйича ўтказилган танловда баҳолаш мезонлари йўқлиги ва иштирокчилар нохолис баҳоланганлиги ҳолатлари кузатилган. Ўрганиш давомида ушбу танлов буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.
Самарқанд вилояти
8 та давлат буюртмачилари (Пахтачи туман ободонлаштириш бошқармаси, "SAMARQAND AVTOMOBIL ZAVODI" МЧЖ, Нарпай туман ихтисослаштирилган мактаб, Самарқанд ҲУЖФК, Пахтачи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, "Ўзйўлкўприк" кластерининг Самарқанд филиали, "Озодлик" ДМ, Пахтачи туман 2-сон касб-ҳунар мактаби ва Булунғур туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими) томонидан ўтказилган 12,4 млрд сўмлик танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланди. Ўрганиш давомида ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилиниб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилишига эришилди.
Хоразм вилояти
Боғот туманидаги ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернати (1 438,0 млн сўм), Урганч тумани ҳокимлиги (43,7 млн сўм) ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (29,8 млн сўм) томонидан ўтказилган танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланиб, ҳудудий бошқарманинг огоҳлантириш хатларига асосан ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.
Тошкент шаҳри
“Техник меъёрлаш институти”, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Халқ банки” АТБ, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, “ФК Бунёдкор” МЧЖ, “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги АТ маркази” каби ўндан ортиқ давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган умумий бошланғич нархи 25 731,4 млн. сўм бўлган танлов (тендер) савдоларида рақобатга зид ҳолатлар кузатилди.
Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан мазкур буюртмачиларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, уларни кўриб чиқиш даврида буюртмачилар томонидан савдоларни бекор қилинишига эришилди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклиф этилмоқда...
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#Диққат #Ана_холос
‼️Энди Onix, Tracker ва Damas автомобилларини
20% бошланғич тўлов билан,
ҳеч қандай фоизсиз – 0% ставкали
бўлиб тўлашга беряпти экан
50% эмас – энди 20% тўлаб машинага олсангиз бўлади!
Айни вақтда Onix нархлари чегирма билан 161 900 000 сўмдан, Tracker нархи чегирма билан 215 951 360 сўмдан ва Damas нархи 93 156 000 сўмдан бошланмоқда.
Машина олмоқчи бўлган яқинларга юбориб қўйинг!
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#диққат
❗️Энди автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш электрон тартибга ўтади
Яқинларга юбориб қўямиз
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#BU_MUHIM
📹💰💎 2025 йил 20 июлдан божхонада янги тартиблар амалга киритилади
Шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича белгиланди:
✈️ Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
🚆 Темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
🚗 Автомобил ва пиёда ўтиш пунктларида — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар божсиз олиб кирилади.
❗️Бироқ ишончли шартлар ҳам белгиланган:
🔹 Темир йўл, дарё ва автомобил йўли орқали келган шахс 2 календар кундан кам хорижда бўлган бўлса,
🔹 Ҳаво транспортида қайтган шахс 3 календар кундан кам муддат хорижда бўлган бўлса —
божсиз норма қўлланилмайди.
Бу ҳолатда, олиб келинаётган товарлар тўлиқ тижорат мақсадида деб қаралади ва товарнинг барча қиймати бўйича ягона божхона тўлови ундирилади.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
“Seul moon” олдида “Нексия 2” ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар келгунча автомашина буткул ёниб бўлди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
🇷🇺Россияда мигрантларга чет элга пул юборишда чеклов жорий этилиши мумкин
Давлат Думаси мигрантларнинг расмий даромадидан зиёд маблағни хорижга ўтказишни тақиқловчи қонун тайёрлашни таклиф қилган.
Бу орқали ноқонуний даромадларни “оқлаш”, солиқдан қочиш ва капитални мамлакатдан чиқариб кетишнинг олди олиниши кўзда тутилмоқда.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Қашқадарёда ЙПХ ходимлари Қарши магистрал каналида чўкаётган одамни қутқаргани акс этган видеоси тарқалди
Ижтимоий тармоқдаги хабарларга кўра, инспекторлар ҳудудда хизмат ўтаётган бўлган ва фожианинг олдини олишга эришган.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#Диққат #Тарқатинг
📸Бутун Ўзбекистон бўйича ўрнатилган барча радарлар рўйхати
Йўллардаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар ҳамда улар қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши турлари ҳақида маълумот берди.
Ушбу рўйхатда Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ўрнатилган қарийб 2 мингта радарлар ҳақида маълумот келтирилган.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
🇫🇷🇵🇸 Франция Ғазо аҳолиси учун мамлакатдаги кўплаб чекловларни олиб ташлади
Франция суди қарорига кўра, эндиликда Ғазо секторидаги барча аҳоли Францияда “тўлиқ қочқин” (refugee status) мақомини ололади.
Бу эса уларга Францияда 10 йиллик яшаш, Франция паспортини олиш, ишлаш, таълим олиш, оилани олиб келиш ҳамда давлат ижтимоий ёрдамларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
❗️Расман: Бакалавриат турдош йўналишлар рўйхати
Олий таълим йўналишлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Йўналишлар жами 33 та турдош гуруҳларга ажратилди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#жазирама_келяпти
🥵🔥 Куйдирадиган жазирамага тайёр бўлинг: бу дам олиш кунлари Ўзбекистонда +45°C гача ҳарорат кутилмоқда!
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Хитойнинг Шэньчжэн шаҳридаги соҳил одамлар билан тўлиб кетди
Бўш жой деярли қолмаган, ҳар қадамда дам олувчилар.
Воқеа жойидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
🇺🇦🇺🇸 Зеленский Трампни танқид қилиб, Байден даврини мақтади
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга мурожаат қилиб, АҚШдан кўрсатилаётган ёрдамдан норозилик билдирди ва Байден президентлиги даврида қандай қўллаб-қувватлов бўлганини эслатди.
“Мен эслайман: Трамп президент бўлишидан олдин бизда кучли ҳимоя пакети бор эди. Мен Америкадан ана шундай пакетни сотишни сўраган эдим. Афсуски, бу амалга ошмади. Биз бу борада президент Трамп билан музокаралар ҳам олиб борган эдик,” — деди Зеленский.
Доналд Трамп ўз навбатида, аввалроқ Байденни Украинага миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам ажратгани учун танқид қилган эди. Яқинда у Киевга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича янги схема эълон қилди.
Унинг айтишича, АҚШ Европа давлатларига миллиардлаб долларлик қурол-аслаҳа тўпламини - жумладан, ракеталар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дориларни сотади. Сўнг иттифоқчилар буларни Киевга топширади ва ўз захираларини АҚШдан янги харидлар ҳисобига тўлдириб олади.
@Jurnalist24uzЧитать полностью…
#Тайинлов
‼️Тошкент шахрига янги прокурор келди
А.Урманов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тошкент шаҳар прокуратурасида раҳбариятда ўзгариш кузатилди.
А.Урманов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Урманов яхши сиёсатчи: Ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини кучайтириш борасида бир қатор амалий чора-тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этган.
Янги раҳбарга масъулияти баланд ва самарали фаолият тилаймиз.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
❌🚧Шайхонтоҳур туманидаги кўча вақтинча 3 кунга ёпилади
Қурилиш ишлари туфайли Кичик ҳалқа йўлининг Бешқайрағочдан Берунийгача бўлган қисми 18 июль соат 15:00 дан 21 июль соат 06:00 гача вақтинча ёпилади, дея маълум қилди шаҳар ҳокимлиги.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Сирдарё вилоятида ободонлаштириш бригадаси бошлиғи қўл остида ишлайдиган кўча супурувчи аёл номига кредит олиб ҳажга борди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов гапириб ўтди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#тезкор #тарқатинг
⚡️Янги телефонни "ИМЕИ" дан ўтказиш 400 долларгача кўтарилдими?
Батафсил видеода 👆
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
"Чеченка" номи билан махшур блогер болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштирди
32 ёшли блогер (Чеченка) 13 июль куни оилавий дам олиш вақтида ўз ўғли ва жиянини ўткир тиғли буюмлар билан уриштириб, буни Instagram’га жойлаштирган.
Шундан сўнг Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ИИВга расмий сўров юборган. Яккасарой тумани ИИБ маълумотига кўра, блогер болаларни ҳазил тарзида уриштирганини айтган.
Кеча у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди. Оила мутасаддилар назоратига олинган.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
⚡️Ниқоб таққан шахслар дўкон ёнидаги пайнет қутисини ўғирлаб кетди
Ҳолат Тошкент вилоятида бўлгани айтилмоқда.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
❗️Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди
ФВВ хабарига кўра, портлашдан кейин юзага келган ёнғинни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 40 дақиқада ўчирган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Хусусий клиникаларга трансплантацияга рухсат берилиши мумкин
Кеча Савдо-саноат палатаси ўтказган мулоқотда Central Asian Medical University ректори Нурилло Мамасадиков ССВ назоратида стандартларга жавоб берадиган клиникаларга бундай ҳуқуқ беришни қўллаб-қувватлади.
Қашқадарё вилоят ССБ бошлиғининг айтишича, ҳозирда президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжат 2–3 ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жалолиддин Асамутдинов режага кўра биринчи босқичда кўз аъзолари трансплантациясига рухсат берилишини қўшимча қилди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
#диққат
🔥❌ИССИҚ КУЧЛИ БЎЛГАНИ САБАБЛИ ҚОРАҚАЛПОҚ АҲОЛИСИ ИШЛАМАЙДИ
❗️Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимининг қарори билан шу йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг +40 даражадан юқори бўлиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
⚡️Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди
Подполковник жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилиб, айбланувчининг қариндошидан 18 минг доллар олган. У берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу пулнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ушланди.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…
Имтиҳонга кириб чиққан абитуриентларни гапларига қараганда, шу кунларда тест имтиҳонларида шунақа саволлар тушаётганмиш 😅
Абитуриентларга юбориб қўямиз.
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончлиЧитать полностью…