26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Хаётда хар бир кийинчиликлар бизни тарбиялайди......
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
209-қисм
Юсуф ўқиган смсидан кейин бир менга, бир телефонга қаради. Кейин эса телефонимни бурчакка улоқтириб уйқу ҳолатига ўтди.
Бу эркаклар бунча беғам бўлмаса. Мен бу хабарни олганимдан бери, уйқум қочиб нима сценарийлар ёзиб чиқдим. Ёнимда чарчоқдан хуррак отган одамга қараб раҳмим келди. Зумрад, ёт ухла, дедим ўзимга.
Фақат на миямдаги тахминлар ва на ҳуштакли хуррак овози тинчлик берди. Қариқиз бўлиб эрга тегиш ҳам ёмон экан. Ёш пайтинг турмуш қурганда, бирга ёш олиб, бирга хуррак фаслига ўтар экансан. Ҳатто оила қурганда келин ҳам, куёв ҳам жуда нозик бўлишиб ,йиллар давомида бирга семирганлар кўзга ботмаса керак.
Хуллас, қотил -ота, деган ўйимга “хуррр”,-деган тасдиқни эшитиб, ёстиқни бошимга бостирдим.
🐦⬛️
“Онажон, келинингизга индаманг, кеча мени кутиб ухламаган экан.Озроқ ухласин”,-деган гап чалинди қулоғимга.
Бошим устидан ёстиқни олганини билдим. Фақат уйқум кучлилик қилганидан ҳаракатлангим келмади.
“Майли болам, ётаверсин. Мен синглингникига ўтиб келаман, боласини текширувга олиб борар экан.”
Она –ўғил суҳбатининг давомини эшитмадим. Чунки уйқум у гаплардан ширинроқ туюлди.
🐦⬛️
Ҳар қанча кундуз пайти ухлама, тунги уйқуга етмасди. Бошим шишиб уйғондим. Уйда ёлғиз эдим. Пайтдан фойдаланиб, онам ва опаларим билан гаплашдим. Онамнинг соғлиғи яхши эканлигидан хурсанд бўлдим. Ҳилолага қўнғироқ қилиб уникига ҳали бора олмаслигимизни айтдим. Юсуф ишдан кеч келса, бир ўзимни меҳмонга боришимда маъно йўқ.
Чаққонлигим тутиб ҳамма ишларни тезда бажардим. Чароснинг синфдош дугонасига алоқага чиқишга ҳаракат қилдим. Фақат у қиз чет элга кўчиб кетган экан. Онасидан ялиниб рақамини олдим. Исми Муниса бўлган аёлга кечки пайт қўнғироқ қиладиган бўлдим.
🐦⬛️
“Сен телефон овозини чиқар, мен унгача қаҳва дамлаб келаман”,-деб Юсуф ичкарига кириб кетди.
Кечаги ишга бориш масаласидан бугун эртароқ келиб, ишни мени олдимга олиб келганди. Қайнонам қизиникида қолганидан фойдаланиб биз ҳам шаҳардаги бошқа уйимизга келдик.
Бу ерда ишлаш қулайроқ эди. Муниса билан беш –ўн дақиқада алоқага чиқардим. Яна дафтар- қаламимни олиб, берадиган саволларимни миямда қайтардим.
Салом –алик фаслидан сўнг Муниса деган аёлга саволларимни бера бошладим.
“Чарос раҳматли билан яқин дугона бўлгансизлар. Ўша мудҳиш куни ўқишдан бирга чиққансиз. Озгина гапира бера оласизми? Ёдингизда қолган энг кичик маълумот ҳам муҳим”,-дегандим, камерага қараб маъюс табассум қилди.
“Биз у куни бирга чиқмадик. Ичи оғриганига, дарсдан эрта жавоб олганди”,-деди.
“Сиз жавоб олганди деяпсиз. Лекин қайдномаларда Чарос охирги дарсда бор кўриняпти”,-деб сўрадим.
“Ҳа, тўғри, бирга дарсга кирдик. Устозимиз дарс бошида йўқлама қиларди доим. Йўқлама тугагач жавоб сўраб кетганди.”
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌦 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🌨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
☔️Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шарманда😅
Лифтга ёш қиз билан эр-хотин киришибди.
Бир пайт қиз ўгирилиб, эркакни юзига тарсаки туширибди-да,
— Хотинингизни олдида уялмайсизми тегажоқлик қилишга?!, - деб бақирибди-да, лифтдан чиқиб кетибди.
Эр эса юзини ушлаганча хотинига қараб:
— Ўлай агар, ҳеч нарса қилганим йўқ, - дебди қўрқиб.
Шунда хотини 😨
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
206-қисм
Фазолат опага қараб, “Бу расмлардаги ким?”,-деб сўрадим.
“Қани, булар менинг ўғилларим ва қайнсинглимни ўғиллари.Тўрт йил аввалги тўй”,-деганида, ҳажм жиҳатидан катта бўлган расмни қўлимга олдим.
Ўзимни сокин тутишим керак бўлди.
“Фазолат опа, мен бу расмни суратга олсам майлими?”,-дегандим майли, деб бош чайқади.
Унинг рухсат берган расми аслида биринчи топган расмим эди. Лекин кейинги топганимни секин сездирмай ёнма-ён қўйиб суратга олдим. Бу ердан тезроқ чиқишим керак эди.
“Қизим, яна бир нарса ёдимга тушди”,-деб уй эгаси мени бошқа суҳбатга тортмоқчи бўлди.
Кафтим ичи терлаб безовталана бошладим.
“Бу қайним билан Гулбаҳор, Чароснинг ўлимидан кейин ажрашди. Ҳатто суд билан ажрашди. Лекин кейин нима бўлди, нима қўйди қайтиб бирлашиб олишди. Қайнонам овсинимни ҳар хил фолбинларга қатнашидан шубҳа қиларди. Чунки кўп маротаба, фол очирдим ундай деди. Фол очирдим мундай деди,деб юрганига гувоҳман.”
Ҳайдар аканинг гапи ёдимга тушди.Гулбаҳор бир сўроқда фол ҳақида гапирган экан.
“Фазолат опа, агар сизни Чарос ишида гувоҳ деб ёзсам, келиб билганларингизни айта оласизми? “
“Айтишга айтаманда,мен унақа уйдан чиқиб кўп юра олмайдиган бўлганман”,-деди оёғини кўрсатиб.
“Бундай ҳолатларда терговчи ўзи уйингизга келиб расмий ифодангизни олиши мумкин. Чароснинг иши шу пайтгача фош бўлмаганининг сабаби, гувоҳларнинг жим туриши”,-дегандим бош силкади.
“Қўрқади қизим. Бу Гулбаҳорнинг акасидан қўрқади. Ё бирор баҳона билан қаматиб юборади ёки йўқ қилиб юборади”,-деб ичи куйиб гапирди.
Фазолат Турғунова билан хайрлашиб, кўчага чиқдим. Телефонимдаги расмга қайта-қайта қарадим. Адашмаган эдим. Юсуфга қўнғироқ қилдим,кўтармади. Соатга қарадим -кундузги уч. Иш тугашига ҳали бор. Йўлдан такси ушлаб, тўғри махсус хизмат биносига бордим. Йўлда Юсуфни огоҳлантириш учун бир неча бор қўнғироқ қилдим, жавоб бермади.
Марказга етиб борганимда эса, эшик олдидаги қоровул менга киришга рухсат бермади. Ундан эримни чақириб беришини сўрадим. Мени ишдан четлаштирганлари бутунлай тасдиғини топди.
Ярим соатга яқин эшик олдида кутдим.
“Зумрад! Нега келдинг?”,-деб ниҳоят Юсуф ташқарига чиқиб ёнимга келди.
“Қўнғироқ қилдим жавоб бермадингиз?”,-дедим.
“Йиғилишда эдим.Тинчликми?”,-деб менга яқин келди.
“Мени нега ичкарига қўйишмади?”,-деб сўрадим.
“Бу туришда яқинда мени ҳам қўйишмаса керак. Сотқин ким тополмаяпмиз ва қилган ҳамма ишларимиз яна пуч бўлди”,-деди уф, тортиб.
“Мен топдим сотқинни”,-деганимда, тушунмадим дегандек қаради юзимга.
Қўлимдаги телефонни унга тутқаздим ва бугун олган расмларим ичидан бирини кўрсатдим.
“Орамиздаги хоин,Фирдавснинг аммасини ўғли Инъом. Яъни бошлиқнинг югурдаги”,-деган эдим.Юсуф телефонга қарар эди. Мени эса бино эшигидан чиқиб, бизни кузатаётган Инъомга кўзим тушди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Онасини хурмат қилган эркак аёлини қадрлайди.
Эрингиз ота-онасидан воз кечиб сизни танласа хурсанд бўлманг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёллар орзусидаги эр. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
204-қисм
“Бизнинг тахминимиз бу жиноят оила ичида ишлангани. Сиз нима дейсиз бунга?”
“Мен бу гапни йиллардир айтаман. Нима қилган бўлса шуларнинг ўзи қилди. Бўлмаса уйини ўша куни мен ўзим кўрдим. Чароснинг мурдасини олиб чиққач, мелисалар ичкарида ишлаб турганди. Ҳозир аниқ эслай олмайман лекин нима учундир юқорига чиқдим ва эшикдан қарадим. Уй топ-тоза эди. Нима қилиб қизни бошини еди булар билмайман. Жиноятдан кейин улар деярли ҳеч ким билан борди келди қилмади. Ҳатто аввал ҳам унча қалин эмас эдик. Фақат янада чақирса келиб кетарди. Бир- икки кишидан эшитган эдим Гулбаҳор ҳаммага Чаросни биров билмай ўлдириб қўйган дермиш. Ҳа,биров билмай бўйнига пичоқ тортадими? Катта жанжал бўлгани аниқ”
“Чароснинг акаси ҳақида нима дея оласиз?”
“У ҳам онасини ўғли. Ғалати бола э? Ҳалигача уйланмади”
“Фаҳод қайнингизни қаерда эканини биласизми?Ёки тахмин қила оласизми?Четга кетган дейишди”,-деганимда юзини буриштириб бошини қимирлатди.
“Уни ҳам гумдон қилишган аниқ. Бу Гулбаҳорни акасини қўли узун. Қонундан ҳам қутқара олади. Ёмон одамлар ичида ҳам танишлари кўп”
“Бир эҳтимол, қайнингизни жаҳли ёмон бўлса қизини ўзи ўлдирган бўлиши мумкинми?”,-деб сўрадим очиқча.
“Йўқ дея олмайман. Мен уларни жиноят куни ундан кейин ҳам неча маротаба кўрдим. Булар боласи ўлдирилган одамга ўхшамасди. У ўғли жаноза куни бир-икки аёллар томонга ўтганида қизларга кулганини кўрдим. Сенинг синглинг ўлган нега тиржаясан тўғрими? Мен ўша куни буларни ўзидан жуда шубҳаланган эдим. Ё Фирдавс Чарос билан тортишиб уни ўлдирди. Ёки Фарҳод ўлдирди ва Фирдавснинг ҳам бунда қўли бор. Бу оила гулдур-гуп ўйини ўйнагандек жим чунки”
Бу билган тахминларим. Менга бошқа далиллар керак эди.
“Охирги марта қайнингизни қачон кўрган эдингиз? Биз оиладан афсуски бир расм ола олмадик. Паспорт қайдномасидаги расми жуда эски анча ёш кўриниши. Қидирувга берган тақдиримизда ҳам бир нара кўрсатишимиз қийин”
“Етти-саккиз йил бўлди кўрмаганимга. Охири хўжаинимнинг жанозасига келганди. Расми бизда ҳам йўқ. Лекин шу юқоридаги жавонни очиб кўр-чи, қизим. Ўша ерда болаларнинг тўйида тушган расми бўлиши керак. Сенга қаердан топсам экан расм?”,-деб гапириб қолди.
Мен кўрсатилган жавонга бўйим етмай, ошхонадан стул олиб келдим ва бир пакетда солинган расм альбом ва яна кўплаб расмларни олдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Келинларим мени...
Асалларим мени..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
202-қисм
“Менимча айни пайти ҳозир. Чунки Фирдавс ва оиласи ноқонуний ишларига қўйилган айбловдан қандай қочишни ўйлар экан. Мен шу гувоҳлар билан учрашиб маълумот йиғавераман”,-деганимда сочларимни қўли билан тўзитиб қўйди.
“Сенга шахсий детектив агентлиги очиб берсакми?”,-деб ҳазиллашди.
“Бўлади! Ҳатто зўр фикр.Терговдаги ишлардан олардим. Ўзим суриштириб тагига етмагунча қўймасдим”,-деганимда яна кулди.
“Терговдан иш олсанг, сен топасан бошқалар ўз ҳисобига ёзади. Яна текинга ишлаганинг қолади.Сен яхшиси бу ишнинг хусусий томонларини ўйлаб кўр”,-деб аслида тўғри гапни айтганди.
“Мантиқли иш. Масалан бир нечта бой аёллардан ўзимга мижоз топсам. Эрлари қаерда, ким билан эканини аниқлаб берсам. Яхши пул топар эканман”
Кулди.
“Йўқ воз кечдим. Шахсий изқуварлик бўлмайди экан. Бир ер ижарага ол, мижоз қидир, тўғри келмайди Харажати кўп. Яхшиси сени махсус хизматда ҳар сония кўра оладиганим вазиятда бўлганинг маъқул”,-деб тижорий изқуварлигимга нуқта қўйилди.
Мени уйга ташлаб ўзи бошлиқ билан учрашгани кетди. Қайнонам билан бироз суҳбат қилиб, мен ҳам ухлашга кирдим. Эрта тонгдан Зумрадхонни кўп ишлар кутмоқда. Тонг азонда эшик олдини супиришдан тортиб, уйдаги ишлардан ортган ҳолда жиноят учун суриштирув олиб боришим керак эди.
🐦⬛
“Ўзим остини ўчириб қўяман, қизим. Сиз ишингизга бораверинг”,-деб севимли қайнонам ўн кунлик келинлик вазифаларимга ёрдам қўлини чўзарди.
Юсуфнинг иши кўплигидан фақат тун ярмида уйга келиб, бироз дам олар ва кийимини алиштириб кетарди. Унга бир томондан рахмим келса бошқа томондан қолганлар тинч ухлаши учун, оиласига зарар тегмаслиги учун кимлардир умрини ва оиласига ажратадиган вақтини фидо қилиши керак эди.
Тобора ортиб бораётган турли хил синтетик гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалардан қанчадан- қанча оилалар зарар кўрмоқда. Ўзим бу ишлар осон эмаслигини билганимдан Юсуфга ортиқча юкланмаслик керклигини билардим.
Бир томондан ортиқча хаёлларга боришга вақтим қолмаси. Уй-рўзғор иши ва хужжатлар билан ўралашиб қолгандим. Неча кун деганда Фазолат Туғуновага алоқага чиқиб, у билан бугун учрашадиган бўлдим. Бошида жуда қарши чиқди.
Фақат Гулбаҳор Турғунованинг уйига борганим ва овсини ҳақидаги гапларни эшитиб кейин кўнди. Овқатнинг пишишини кутсам учрашувга етиша олмасдим. Шунга қайнонамдан рухсат сўраб йўлга отландим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
200-қисм
“Марҳамат севги ва никоҳ рамзи узукларни тақиб олинглар. Бахтли бўлинглар”,-деб загс ходимаси никоҳ қайд қилинган дафтарчани қўлимга берди. Юсуфга эса узуклар солинган идишни Жамил тутқазди.
“Узукларни қачон олишга улгурдингиз?”,-деганимда жилмайди.
“Ёрдамчиларим бор эди”,-деб Жамилга кўз қисиб қўйди.
“Ишқилиб яхшисидан олдингларми?”,-деб Жамилга гапиргандим, Ҳилола эшитиб
“Хавотир олма.Устига яна йўл пулимизни ҳам олдик”,-деб кулди
Узуклар тақилди.Қарсаклар чалинди. Никоҳ дафтарчамизни Ҳилола қўлимдан олди. Юсуф чўнтагини ковлаб яна бир қути чиқарди.
“Бу сафар ишимни пухта қилдим. Сал қолсин бриллинат узук сувга тушиб кетарди”,-деб кулди.
Қутидан чиққан узукка қараб, мени анҳор бўйига олиб кетган куни ёдимга тушди. Узукнинг оқ рангли тиллодан бўлиши ва шакли соатга ўхшаши эса бошқа бир олам туйғулар юклади қалбимга. Бриллиант деган кичик тошлари, соат ичидаги рақамлар сонича эди. Ўн иккита. Кўзларига қарадим.Ёшланган нигоҳларим ва юзимда майин табассумим билан унга қараб турадим.
“Бу сенинг менга ажратган ўн икки йилингни бадали асло бўла олмайди. Лекин ҳар они ҳар дақиқаси, йили мен учун бу тошларданда қимматга тушди. Бу узук бармоғингда доим турсин. Турсин-ки, унга ҳар кўзим тушганда менинг виждоним қийналсин. Сенинг эса вақтинг, умринг қийматлансин”,-деб пешонамдан ўпди.
Ва сўзи ажнабий ўзакдан олинган вальс сўзини мен ўзимга висол рақси деб ўзгартириб олдим. Ҳамманинг кўзи ўнгида бир-биримизнинг кўзига қараб рақсга тушдик. Елкасидаги қўлимга қараб қўйдим. Никоҳ узигим ёнида севгим ва айрилиқнинг рамзи ёнма-ён турарди. Худди атайлаб танлангандек. Соат рамзи бўлгани оқ ва совуқ. Никоҳ узугим сариқ ва иссиқ.
🐦⬛️
“Кейинги ҳафта бизникига кутамиз”,-деб Ҳилола менга гапирди.
“Ёшларни безовта қилма хотин”,-деб эри қарши чиқди.
“Нега бўларкан? Чалларига чақиряпман. У уйда кам дардини эшитмадик. Энди хурсандчилик суҳбатларини ҳам олайлик”,-деб Ҳилола эрининг овозини ўчирди.
Меҳмонлар билан хайрлашдик. Мен кафедрадагиларни ва Ҳилолаларни кузатаётганимда Юсуф бошлиқ билан ниманидир асабийлашиб тортишарди. Нимадир уни қаттиқ хавотирга солгани маълум.
Уйга деб йўл олдик. Юсуф ҳали ҳам ўйчан эди. Ўзи ҳеч нима демади, мен ҳам гапирмай турмоқчи бўлдим.Лекин бўлмади.
“Нима бўлди? Неча марта кўрдим бошлиқ билан бир нарсаларни гаплашдингиз, тортишдингиз. Тинчликми?”,-деган эдим, чуқур нафас олди.
Машина ойнасини очиб, ўзига тамаки ўт олдирди.
“Фирдавсни ҳибисга олганди Руслар. Биз уни экстрадиция қилдиргандик. Фақат тоғаси аралишиб уни чиқаришга ордер тайёрлабди”,-деди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Tезкор
❗️2026 йил «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилинди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙🌹 ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
Энг яхши Садақа...Мехр...!
Уни хар доим хар қандай
инсонга улашиш мумкин...!
Зеро...инсон қанчалик кўп
Мехр кўрмасин...
шунчалик унга
мухтожлик
сезаверади...!!!
Азизларим...бир - биримизга
Мехрли бўлайлик...!!!
Зеро... дунё ўткинчи...
Умр ...Ғанимат...
Яхшилик қилайлик
Билингки...дунёда
Яхшилик қолади
Фақат...!!!
🌙🌹ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТ ҚИЛДИМ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
199-қисм
Салондаги аёл сочимни бир озини кесиб, орқага қўнғироқ шакл берди. Яна худди шу орқага, гулли бир кичик чамбарга ўхшаган нарса тақди. Ўзимиз томондан тубдан фарқ қиладиган пардоз тури билан бугун умуман бошқа кишига айланган эдим.
Оқ ипакдан зариф кўйлагимни кийдим. Ҳеч бир ерида безаги йўқ эди. Ёқаси кемасимон ва этаги балиқдек ёйилган фасондаги либосимни худди шу рангдаги туфли билан кийдим.
Тўйимиз тезлашгани учун ҳали загсга улгурмаган эдик. Лекин бошлиқларнинг илтимоси билан бугун банкетда расмий никоҳимиз ҳам рўйхатдан ўтказардик. Ҳилола болаларини онасига қўйиб келади.
Кафедрадаги бирга ишлаганлар,асперантурадаги курсдошларим. Ишхонадагилар бир- икки бошқа танишларим ҳаммаси айтилган эди.
Юзма-юз айтиб чиқишнинг иложи бўлмаганидан ё яқинларимиз ёки телеграм иловаси орқали онлайн таклифномалар тарқатган эдик.
Катталаримиз ва қариндошлар банкетга боришмайдиган бўлишди. Чунки деярли ҳамма бир соҳадан бўлганлар орасида зерикиб қоламиз дейишди.
Шаҳарнинг машҳур ресторатларидан бирида, ҳашаматли дастурхон ёзилганди. Анча танилган қўшиқчилар ҳам бор эди. Меҳмонлар келиб бўлишган Юсуф иккаламиз машинада кутиб ўтирар эдик.
Тўғрироғи мен кутардим, Юсуф телефонда камчиликларни тузатиш билан овора эди.
Меҳмонлар олдига кирганимизда ҳамма қарсаклар билан бизни қарши олди. Санаткорлар қўшиқ куйлашарди. Биз эса замонамизнинг услубига хос қўл ушлашиб шунчаки ҳаммани бош билан саломлаб бизга ажратилган ерга ўтдик.
Ўйин кулги бу ерда ҳам давом этди. Меҳмонлар гуруҳларга бўлиниб ҳамма ҳар хил совға саломлари билан бизни ичдан табриклашди.
Махсус хизматдан келганлар алоҳида бир даврада ўтиришарди. Ичларида Нодирани кўрмадим хурсанд бўлдим. Фақат кўришини ҳам истаган ерим бор эди.
Юсуф бир ора чиқиб телефонда гаплашиб келди. Асабийлашганини кўрсамда, уни ҳамманинг олдида тергаб нима бўлди дейишга тортиндим.
Аммо кўзларидан безовталиги маълум эди. Яна бир оёғи тинмай ҳаракат қила бошлади. Худди шу банкет тугасинда тезроқ дегандек турарди. Бошлиқ билан четга ўтиб бир нималарни муҳокама қилганини кўрдим.
“Нима бўляпти? Нега бунақа безовтасиз?”,-деганимда
“Ҳеч нима, сен менга эътибор берма. Ҳилола қани?Ундан сўрачи бирор камчилик йўқми?”,-деб менинг диққатимни бошқа нарсага чалғитмоқчи бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
211-қисм
“Яна бир нарсани эсллашингизни истардим. Бу жуда муҳим. Чаросни охирги кўрган кунингиз кайфияти қандай эди? Ёки телефони бор эди дедингиз. Биров билан телефонда гаплашиб, кейин ўқишдан чиққан бўлиши мумкинми?”
Муниса бироз ўйланиб турди.
“ Адашмасам, кайфияти оддий эди. Ҳатто ҳаяжони бор эди. Лекин бу хафалик эмас аниқ. Бир неча дарс олдин оғриғи йўқ эди. Кейин сўнги дарсда ичим оғрияпти деб қолди”
“Тушунарли! Сиз Чароснинг оиласини, унинг ўлимидан сўнг кўрдингизми? Акаси ёки бошқа биров сизга алоқага чиқиб билганларингни айт дедими?”,-деб сўрадим.
Мақсадим Фирдавсдан ёки бошқаси томондан босим бўлиб бўлмаганини билиш эди.
“Йўқ оиласини кўрмадим. Охирги марта Гулбаҳор опани Чароснинг таъзиясида кўрдим. Кейин ҳам ҳеч ким сўрамади. Фақат бир неча йиллар олдин. Бир терговчи бизни қидирганини биламан. Лекин у ҳам жим бўлиб кетди. Орадан шунча йил ўтди. Биз Чароснинг қотили топилгандир деб ўйлаган эдик. Онам сизни айтганида, ҳайрон қолдим. Чароснинг хотираси ҳурмати рози бўлдим. Бўлмаса хўжаиним бунақа ишларга аралашишимни истамайди”,-деди.
“Рахмат сизга. Агар яна бирор саволимиз бўлса сизга мурожаат қилсак бўладими?”,-деб сўардим.
“Албатта, фақат олдиндан огоҳлантиринг фалон вақтда деб. Мен шунга қараб вақт ажратаман”
Муниса билан хайрлашгач, худди шишган шар ичига яна ҳаво тўлдирилгандек бошим баттар шишганди.
“Мен бу ишнинг ичидан қандай чиқаман?”,-дегандим Юсуф олдимга келиб, елкамни уқлай бошлади.
“Жуда зўр ўтди. Керакли саволларни бердинг. Кел энди қўлимиздаги гувоҳликлар билан бир қоралама яратайлик”,-деб ёнимдаги стулга ўтирди.
Қўлимдаги дафтарни олиб ўзига қаратди.
“Демак 16-17 ёшларда Чарос исмли қизимиз бор. Лицей ўқувчиси.Оилада икки фарзанддан бири. Оиланинг муносабатлари чигал. Ота- онани хушламайди лекин қайинсидан тортиниб ажрашмайди. Она десанг отага касаллик даражасида боғланган ва кўзи ҳеч нимани кўрмайди. Аканинг гиёҳванд экани аниқ. Фақат жинсий мойиллигидан шубҳамзи бор. Оила аканинг ҳамма ишидан хабардор дейман мен. Бўлмаса, акани узоққа жўнатмас эди. Лекин ака ўқишдан кўра уйда кўпроқ. Синглнинг кўнгил ишлари бор ва дугонасининг гапларига қараганда, анча яқинликлар ҳам қилган. Экспертиза бокира дегани билан мен айни дамда бунга шубҳа қила бошладим. Шунча йил терговни чалғитиб келганлар, экпертизани сотиб олмагани нима маълум? Уйда далил топилмади. Ёки қидирилмади. Чарос ўша куни онаси касалхонага боришини билган. Чунки уйда гаплашилган бўлиши керак. Ака яна ўқишга жўнатилган деб тахмин қилсак, ота ишда бўлиши керак бўлган. Фақат Чарос уйга эрта келган"
Давоми бор
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
208-қисм
“Кўзларинг юмиқ бўлса-да, ухламаганингни биламан”
“Соат неча?”,-деб кўзларимни очмай гапирдим.
Юсуф кийим жавонини очганини эшитдим.
“Уч бўляпти, ухлайвер”,-деб қўйди.
“Мен эрга тегмасам яхши эмас эдими? Ҳеч бўлмаса ишим бор эди. Ҳамма нарсадан хабар олиб турардим”,-деб ёлғондан шикоят қилдим.
“Энг катта ишни сен қилдинг Холмс хоним”,-деб кулди.
“Ўзи мени пешонамда шунақа ёзилган экан. Ўл деб меҳнатни мен қиламан. Натижа бошқаларга ёзилади”,-деб лаб бурдим.
“Хавотир олма бу сафар ҳаққингни биров еб кетмайди”,-деб ёнимга узалди.
“Нима бўлди? Гапирдими?”
“Ҳм!”,-деб яқинлашаётган эди уни тўхтатдим.
“Мен бу ерда неча соатдан бери ўйлаб миям чарчади . Жавоб ҳм, бўлдими?”,-деб қарши чиқдим.
“Назоратхонада ҳозир. Ишга уч йил олдин бошлаган экан. Бошлиқ, бир таниш тавсияси билан келганини айтди. У таниш ҳам ҳозир текшириляпти. Биз ўйлаганда-да, кўп нарсалар бор экан. Бўлдими энди? майлими хотиним билан ухласам”,-деб кесатди.
“Фирдавсни қўйиб юбордингларми?”,-дегндим уф, тортди.
“Нега мен уйимга келганимда, ётоғимга кирганимда қаердаги мараз одамнинг исми олинади?”,-деб қош чимирди.
“Нима экан демак? Ё уйга эрта келиниб ётоқхона ташқарисда гаплашиб олинар экан. Ёки одам хотинини ҳам бирга ишга олиб кетиши керак бўлар экан”,-дегандим кулди.
“Сенга шахсий детектив бюросини очаман аниқ. Бугун буни исботладинг. Рости, қандай топдинг у расмни? Буларни қариндошлигини сезганмидинг?”,-деб сўради.
“Ҳайдар аканинг дафтарида Гулбаҳор Турғунованинг овсинини исми ёзилган экан. Менимча, у суриштирув олиб борган пайтлар, бу аёлдан ифода олмоқчи бўлган лекин улгурмаган. Агар имконим бўлганда Гулбаҳор Турғунованинг сўроғини ўзим қилган бўлардим”,-деб яна Фирдавснинг оқибатини билмоқчи бўлдим.
“Инъомнинг сўроғи тугасин ҳаммаси бир –бир сўроқ қилинади. У қотилнинг ордери бекор қилинди. Қўлимизда уни хибсга отадиган етарлича далил бор. Фақат яна кўпроқ айбини топиб қўйишга ҳаракат қиляпмизки, қайтиб у ердан чиқолмасин. Ҳеч қандай амнистия кор қилмасин”
“Менимча қотил у эмас”,-дегнадим бошини буриб менга қаради.
“Дарров бошқа хаёлларга борманг. Бугун икки расм топдим. Аслида Чароснинг отаси энг бошда исми ва ўша кунги иши ҳеч қаерда айтилмаган эди. Фақат Нодира деган талаба қизнинг айтганлари ва қўшни аёлнинг қизини ифодалари мени ўйловга қўйди”,-деб телефонимни ён томонимдан олиб Фарҳод Турғуновнинг расмини кўрсатдим.
Ва бугун Нодира берган саволимга қайтарган жавобини.
“Вой, Зумрадхон,топдингизми? Ҳа, шу одам эди менимча. Кўйлаги шу аниқ. Лекин яна бир нарса, бу одамни мен пастдаги қўшнининг уйидаги дераза олдида, усти очиқ ҳолатда, сигарет чекканини ҳам кўрганимни эсладим. Қотил қўшни эканми?”,
-деб ёзган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍃🌸🍃
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН.
"Аллоҳ рози бўлсин"- деб дуо қилиш ичига дуо қилинган одамнинг жаннатга кириб, юқори мақомлар олиши ҳам кириб кетади. Чунки Аллоҳ таоло мўминларга остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғларида бўлишларини ваъда қилиб бўлгач: Аллоҳдан бўлган розилик бундан ҳам улуғ, катта, дейди.
Шунга кўра, бундай дуо қилиш энг қисқа бўлиши билан бирга, энг улуғ дуо ҳамдир.
АЛЛОҲ БАРЧАМИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН.
ЖАННАТДА РОСУЛИМИЗ МУХАММАД СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БАРЧА БИРГАЛИКДА БЎЛАЙЛИК
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қорли кечалар, нурли кўчалар сизга қай бири манзур?, менга қолса ҳар иккиси ҳам бўлгани яхши. ☺️🌨❄️
Энди тинган бугунги куннинг тунига ором олишга рухсат беринг азизим...☺️
Эртангги омонликкадаги ғойибона дийдор қадар!
Ҳайрли тун!!! ✨
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
207-қисм
Дунёда турли –турфа ранглар бордир. Ким оқ рангнинг шайдоси бўлса, кимдир қизилга ошиқ.Яна кимлардир кўк қубба дея, самонинг рангларини хуш кўрар. Яшил десанг кўзлари чақнайдиган кўп топилар.
Бироқ шундай инсонлар бордир-ки, уларнинг ранги йўқдир. Барча ранглар мужассам, яратилган ҳар мавжудот ва нарсаларнинг ўзига хос ранги бор. Шулар орасида табиатда ўз қиёфасини муҳитга қараб ўзгартирадиган хамилион бордир. Калтакесакдек совуқ ҳайвонни Европа давлатларида иккиюзламчилик тимсоли деб тан олинганини бир китобда ўқиган эдим.
Ҳайвонот оламининг ҳаракатларини кузатишни яхши кўрган мендек киши, кўзимни узмай сотқин қиёфага қарардим.
“Буларнинг қариндош экани аниқми?”,-деб Юсуф менга савол берди.
“Буни аниқлаш қийин эмасдир.Фақат ортингизга дарров қараманг чунки кузатувга чиқди бизни”,-деганимда сўкинди.
“Бир дақиқа”,-деб ён томонимиздаги қоровулхона бўлмасига яқинлашди ва мени ичкарига киргизмаслик буйруғини ким берганини сўради.
Қоровулхонадаги одам, бошлиқ буйруғи эканини қайтарсада Юсуф бақириб иккинчи марта сўраганди.
“Менга нима дейсиз ака?Бошлиқни буйруғини ёрдамчиси етказди мен бажаряпман”,-деб жавоб қилди.
Юсуф менга юзланди.
“Зумрадим ,сен уйга бор кечроқ гаплашамиз хўпми?”,-деганди қарши чиқсамда кўнмади.
Юсуфнинг энг тўғри шаклда ҳал қилишини билардим. Шунинг учун ҳам индамай ортимга қайтдим. Фақат қани энди соатлар ўтишни билса. Қайнонам билан келган қўшни аёлнинг турли мавзудаги суҳбатига гувоҳ бўлдим. Чой баҳонасида ҳар гал ошхонага борганимда, Юсуфга қўнғироқ қилдим лекин жавоб бермади.
Кечроқ калтош тоға келди, хотини ва ўғли билан. Уларга хизмат қилиб икки кўзим ва қулоғим тоғада бўлса-да, ҳамманинг олдида иш гаплашиш мумкин эмасди.
Бир ора ўғли телефонда гаплашиш учун олдимиздан кетди. Қайинсингл ва янга кимнидир ҳаёт муҳокамасига берилиб кетганди.
Тоға эса менга кулиб ва сал пастроқ овозда, “Баракалла! Сотқинни топибсан. Сен билан яна бир бор ғурурландим”,-деди.
Ичимдан сен сотқин чиқмадинг мен ҳам тинчидим дедим-да, юзига айтишга ботина олмадим. Унинг ўрнига
“Жиянингиз қачон келадилар?”,-деб сўрадим.
“Хоинни сўроқ қиляпти”,-деди.
“Мени махсус хизмат ишдан четлаштирса, кафедрадаги ерим сеники деган эдингиз. Қачон бўшатасиз хонамни?”,-дегандим кулди.
“Мендан ҳали ҳам хафасан. Лекин қара, сени ҳар нима баҳонада кафедрада ушлаб қолганим яхшиликка бўлди. Орадан вақт ўтсада, Юсуф билан бахтлисизлар”,-деб ўзини яна оқ чиқармоқчи бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эркак киши ойлик олган куни нималар бўлади. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
205-қисм
Оилавий суратлар ичида асосан эски расмлар бор эди. Кўпчилик телефонга ўтгандан кейин қоғоз расмлар чиқартмай қўйганди. Уй эгасининг ёшлик расмлари, болаларининг расми. Қайнонаси билан яшаганидан бўлса керак, кўпроқ катта оила расмлари бор эди. Рахматли Чароснинг расмини ҳам кўрдим. Гулбаҳорнинг қўлида бир янги йил даврасида ўтирган экан. Фирдавс ҳам ёнида ёпишиб ўтирибди. Фарҳод Турғуновнинг юзида табассум деярли ҳамманинг юзида кулги фақат Гулбаҳордан ташқари. Бу аёл эрининг қариндошлариникига келганига пушаймон ёки эридан узоқда расм тушганига.
Расмлар ичида бир расм кўриб юрагимга оғриқ кирди.
“Бу расм қачон туширилган?”,-деб сўраганимда овозим қалтираб чиқди.
“Қани кўрайчи?”,-деб қўлимдан олди.
Расмни узатганимда узоқроқ тутиб қаради. Унда Фарҳод Турғунов, акасига ўхшаган бир одам ва бир нечта бошқа эркаклар бор эди.
“Катта қизимни тўйи. Чарос ўлмасдан бир ой олдин узатган эдик. Бу рахматли хўжаиним. Бу қайним. Булар ошналари”,-деб расмлардагиларни таништирди.
Ундан расмни олиб ажратиб қўйдим. Қўлим қалтирашини олдини ололмадим. Яна бир умид расмларга қарадим. Ҳар бирини алоҳида кўздан кечирдим. Танимаган инсонларнинг хотираларига гувоҳ бўлаётган эдим. Фазолат опа хожатга деб чиққанида, чидай олмай ажратган расмимни телефонимга расмга олдим.
Ва биринчи Нодира деган қизга жўнатдим.Ундан сўнг Людмилага ташладим. Нодирага расм остига смс ҳам ёздим
“Салом,Нодира! Яхшимисиз? Чаросни деразадан кўрган кунингиз, кўк клетка кўйлакли одам шу эдими?”,
-деб жўнатдим.
Фарҳод Турғунов худди Нодира таърифлаган кўк клетка кўйлакда, Чароснинг ўлимидан бир ой олдинги тўйда ўша кўйлакда ўтирар эди. Чаросни тириклайн сўнги кўрган одам отаси. Эй, худойим! Бу қандай иш бўлди. Чарос сени етти-ёт бегоналар ўлдирганда аллақачон қотилинг топилган бўларди.
Яна бошқа нарса чиқар эдими бу расмлар орасидан билмас эдим. Лекин Чарос таниган одамга эшикни очган ёки калити бор одам уйда бўлганини инобатга олсак,унда бу кўйлакда яна бирор киши бордир деб қидиришда давом этардим. Фазолат опа, қўлида бир чойнак чой олиб кирди.
“Қизим бирор нарса ейсанми?”,-деганида ҳам унга қарамай бошим билан расмларга шўнғиб кетгандим.
“Йўқ рахмат. Балки яна расм чиқиб қолар деб қарая..”,-деб гапимни тугата олмадим чунки бу галгиси ҳақиқий шок бўлди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⁉️ Қандай эркаклар ҳеч қачон бой бўла олмайди?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
203-қисм
Етиб келган манзилим, оддий уйлардан қолишмасди. Эшикни жиринглатганимда ёши каттароқ аёл очди. Фазолат деб ўзини таништирган аёл, юзидан жуда ҳастага ўхшарди.
“Келинг қизим! Мен келинларни онасиникига жўнатдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ. Ёшлар ҳар нарсани эшитмагани маъқул”,-деб мени меҳмонхонасига таклиф қилди.
“Рахматли қайнонамнинг хотираси бўлмаса, сиз билан бир калима ҳам гаплашмасдим”,-деб зўрға ерига ўтирди.
Кўринишидан оғриқлари бор эди. Уларни деб эркин ҳаракат қила олмасди.
“Чароснинг ҳам руҳи ором олсин. Қотили топилиб жазосини олсин”,-деганимда кинояли кулди.
“Бу дунёда оладими билмадим.Аммо ёмонлар учун яшасин жаҳаннам”,-деди.
Мен еримга ўтириб, дафтаримни чиқарганимда диққат билан менга қарарди.
“Ҳамма гапларни ёзиб олишга улгурасанми қизим?”,-деб қизиқиб сўради.
“Фақат керакли ерларни “,-деб жавоб бердим.Лекин ёзиш техникаси бор эди махсус. Унда айрим шакллар ва белгилар билан узун сўз ёзилмай, вақт ва ер тежаларди. Ҳозир бу аёлга тушунтирсам мени тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун қисқа жавоб бердим.
“Чароснинг ўлими ҳақида ва ўша кун ҳақида нималарни эслайсиз?”
“Чарос ўлган куни бизга қўнғироқ келди.Эшитиб оёқ- қўлларим қалтираб кетди. Мен Гулбаҳордан катта келин бўлсамда,қайнонам биз билан яшарди рахматли. Улар бошқа бўлиб чиққанди. Қайнонам,хўжаиним рахматли ҳаммамиз тез етиб бордик. Деярли Фарҳод ва хотини билан баравар кириб бордик. Одам оломон йиғилганди. Ҳамма ҳайратда ва қўрқувда адо бўлар экан. Гулбаҳор қўлида битта оқ рўмолча, ёлғондан кўз ёши тўкканга ўхшаганди”,-деганида гапини бўлдим.
“Овсинингизни кўпчилик совуққон таърифлайди. Бунга ўзим ҳам шоҳид бўлдим. Ҳатто Чарос ўз қизи эмасми,деган хаёлга ҳам бордим. Аввалдан шунақа хотин эдими ёки?”
“Келин бўлганидан шунақа турқи совуқди.Мен умримда эрига ёпишган бундай аёл кўрмадим. Олган нафаси ташлаган қадами эри учун эди. Ҳатто уят бўлса ҳам айтай, икки қат бўлдим энди эримни кўнглини ололмайман деб ойлаб мотам очганини ҳам эслайман. Қайнонам рахматли ҳам ёқтирмади шу келинини. Қандай боши айланиб уйланди Фарҳод ҳайронман”
“Қайнингизни жуда жаҳли ёмон деб тарифлашди. Ростми шу?”
“Жуда! Э-э, ёш йигитлигида ҳам шунақа инжиқ эди. Кўринишидан жуда сокин турсада, тентаги тутиб қолса борми кўзига ҳеч нарса кўринмасди. Бу Гулбаҳор эрини рашк қиларди.Эри кейин буни ўл деб дўппосларди. Шундан чарчаган қайнонам буларни алоҳида чиқарди”
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Вақтинг кетди, бахтинг кетди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
201-қисм
Ер ўз ўқи атрофида айланади деб ёзилган мактаб дарсликларида. Лекин одамзод ўзи деган сўзни, шахсий ҳисобига ёзса керак-ки, ҳамма иш мен режа қилган ва хоҳлагандек бўлади дегандек ўзини эмин –эркин тута бошлар экан. Мен сўнги кунларда, худди ер фақат менинг атрофимда айланадигандек ҳаёт яшадим. Дил изҳорлари, туйғулар, нозик ҳислар билан овора бўлиб ҳақиқатнинг бошқа юзини унутган кўринаман. Юсуфнинг гапларидан сўнг баъзи нарсаларни жой-жойига қўйиш имкони пайдо бўлганди. Уч ярим,тўрт кунга яқин вақт, дом-дараксиз бир ерларга йўқолган эримнинг оқибати маълум бўлди.
“Тўйдан олдин Россияга сиз ҳам бориб келдингизми?”,-деганимда бошини қимирлатди.
“Ҳамма нарса жойида кетаётган эди фақат...”
“У тоға, давлатнинг бир устуни бўлган хизмат ишига аралаша оладими?”,-деб сўрадим.
“Албатта ўзи аралаша олмайди. Лекин қайсидир устинига мўмайгина пул едирсагина бўлиши мумкин”,-деб тамакисини тутатрди.
“Наҳотки, давлатнинг ишлари шунақа бузуқ ишласа?”
“Давлат бузуқ эмас.Ундаги одамлар бузуқ. Сени уйда бир неча соат ёлғиз қолдирсам хафа бўлмайсанми?”,-деганди, унга қараб қошимни кўтариб сўрадим.
“Ойингиз ҳам махсус хизматда ишлайдиларми?”
Нима деганимни тушунмай жим қараб қолди.
“Оилангизда кўпчилик махсус хизматда ишлашини билардим. Агар ойингиз ҳам, сиз билан кетсалар, унда уйда ростдан ёлғиз қолар эканман”,-деганимга юзидаги ўйчан ва асабий ифода юмшади.
“Аёлинг-қолган ярминг, дегани шу бўлса керак. Йўқ албатта, онам уйда қоладилар. Мен ўзинг зерикиб қолма деган маънода айтгандим”,-деб жилмайиб қўйди.
“Мени ўйламанг бемалол бораверинг. Тез вақтда мен ҳам ишга тушсам, унда бирга бориб –келамиз”,-деб уни тинчлантирдим.
“Хоин топилмагунча ишга бормаганинг маъқул”,-деб нигоҳларини йўлга қаратди.
Демак мен ҳаққимда жиддий гап бор.
“Унда мен шахсий суриштирувимни давом эттираман”,-дегандим, бу сафар қош кўтариб қараш навбати унга етганди.
“Ҳар хил таҳликали ишларга рухсат йўқ, хоним”,-деб жиддий огоҳлантирди.
Унга Ҳайдар аканинг дафтарида кўрган баъзи нарсалар ортига тушганимни ва маълумотларни қаердан, қандай олганимни айтиб бердим. Менинг ёлғиз олиб борган ишларимдан шикоятини юзида кўрса бўларди. Аммо нима демасин мени қайтара олмаслигини ҳам билганидан.
“Ҳеч бўлмаса, айтиб қадам ташла. Ишлардан хабарим бўлсин”,-деди.
Махсус хизмат эътиборини кўпроқ уюшган жиноятчиликдаги молиявий ва ноқонуний ишлар ҳамда гиёҳвадликка қарши курашга қаратганди. Чароснинг жинояти ҳозир орқа планга тушиб қолганди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌦 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
🌨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
☔️Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қабрдаги илонлар 🐍 (ҳаётий воқеа)
Гўрков қайта-қайта кетмон солар, аммо 5 дақиқа ўтар-ўтмас илонлар атрофида пайдо бўла бошлар эди. Гўрков қабрдан чиқиб, кетмонни отиб юборди. Қабрни қазигани бошқалар тушиб ҳам дод дея ортига қайтиб чиқишди. Марҳумнинг ўғиллари зудлик билан масжид имомига бориб, бўлган воқеани айтиб беришди. Имон тинглаб бўлган шундай савол берди:
— Марҳум нима қилар эди?
Ўғиллари бир хўрсиниб, шундай жавоб қилишди... 😢
Давомини, албатта, ўқинг. Сиз ҳам бу ишни қилишдан эҳтиёт бўлинг! ⤵️
#Қарғалар_маҳкамаси
198-қисм
“Эй, рост мен қайнонали келинман. Эрталаб туриб кўчаларни супиришим керак эди”,-деганимда кулди.
“Супиришга улгурасан ҳали. Икки уйда ҳам яшаймиз ҳисоб. Онамнинг ёнида иш гаплаша олмаймиз,биласан-а? Шунга бу ерга ишлагани келамиз”,-деб кўзини қисди.
Уялганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб, мавзуни бошқа ёққа бурдим.
“Мени нима деяпти марказдагилар? Ҳали ҳам сотқин деб ўйлашяптими?”,-деганимда юзи тезда жиддий тус олди.
“Бунинг тагига етаман”,-деганди, гапини бўлдим.
“Етамиз! Бирга етамиз. Мен Чарос ишини ташлаб қўймайман”,-дегандим чуқур нафас олди.
“Биламан сени танийман яхши. Сени у ишдан ҳеч ким қайтара олмаслигини ҳам кўриб турибман. Ҳатто ўзинг ёлғиз рыцарь бўлиб аллақачон жанга ҳам отлангандирсан?”,-деб илмоқли қараш билан менга қараб турарди.
“Ҳа, шунчаки бир-икки кичик суриштирувлар қилган бўлишим мумкин”,-деб нигоҳларимни қочирган эдим.
Устимдаги ёпинчиқни тортиб мени жазолатираётган эди.
“Бўлди энди! Холмс хоним бўлдингиз Зумрадхон. Ёдингдан чиқмасин азизам, нима қилсанг айтиб маслаҳат қилиб иш қил. Менинг хабарим бўлсин”,-деб танбеҳлади.
Бошим билан майли деб сўз бергандек қилдим кулди.
“Унда сен тайёрлан бирга чиқамиз. Шу банкетни ўтказиб олайлик. Ишлар сал енгиллашсин. Кейин асал ойига сени бир ерларга олиб боришни режа қилиб қўйдим”,-деб хонадан чиқди.
🐦⬛️
“Э, кўп яшанг бахтли бўлинг қизим”
“Ували- жували,серфарзанд бўлинг илоҳим”
Юсуф билан катта ҳовлига келганимизда, қўшнилар ва меҳмонлар бор эди уйда. Уларга салом солгандан белим оғриб кетганди.
Эртага банкетда келин бўлиб берсам, кейин икки ҳайитда яна бир -икки бел оғриғи ундан сўнг бу янги келин муассасини расман ёпамиз.
Қайнсинглларим билан тилимиз яхши қовушди.
“Келинойи, акамнинг кўзлари бахтдан чақнаяпти,бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас”,-деди катта қайнсинглим.
“Акамни шу ичкилик балосидан қутқардингиз.Онам билан қийналиб кетгандик”,-деб кичик қайнсинглим боласини қўлида ўйнатиб гапирди.
Бечора ошиқ алкаш ҳаммани юрагини олиб қўйган экан-да?
Қайнонам билан ҳовлининг ҳар бурчагини танишиб чиқдим. Уйда,рўзғорда тартиби қандайлигини нима- қаерда туришини ҳаммасини бирма-бир кўрсатди. Булар ҳаммаси янги келиннинг иши-да. Лекин менинг тергов ишларим нима бўлади?
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚