26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАРИМ!
🌙✨Шундай меҳр берингки, ҳеч ҳам тугаб битмасин...
Ҳеч бир дилдан дилга озорлар ҳам етмасин.
Сиз умрингиз боғини шундай
безаб қўйингки...
Яшаб ўтган умрингиз, ҳеч ҳам
хазон бўлмасин!
🌙✨ҲАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ер устидаги ҳазинангизни ер остига кетмасидан қадрланг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Мен бу ишни пул учун килганим йук, - Азизанинг гап охангидан бир оз аччик-ланганини сезиш кийин эмасди.
- Лекин...- Гулширин килган ишидан узи хижолат тортди.
- Хамма нарса пул билан улчанмайди.
Агар шундай булса мехр-окибат деган гаплар каерда колди? Одамлар огир пайтда бир-бирига елка тутмаса дунё-да киёмат купмайдими? - кизариб кет-ди Азиза.
- Кечиринг, опа, - пушаймон булди Гул-ширин.
- Майли, бу гапларни унутайлик,- юзига бир оз табассум югурди Азизанинг. - Баъзан етти ёт бегона кишилар якинла-рингдан курган озорларингга малхам босади.
Гулшириннинг кузларига ёш калкиди. "Мени яхши одамларга рубару килгани-нг учун узингга шукур!" Кузлари тула ёш булса-да, дили ажиб бир енгиллик-дан хузурланарди.
💥СУКИР КАЛБЛАР...
Вакт энг яхши шифо. Не-не номи кет-ган табиблар даво топа олмаган кунгил дардларига у даво булади. Вакт-энг олий хакам. Хамма нарсани уз тарози-сида тортиб, сарагини саракка, пучаги-ни пучакка ажратади, жазосиз колган гунохкорларни шундай жазолайдики, гунохкор бир умр узига келолмайди.
Вазият такозоси ила курбон булганлар-дан мархаматини аямайди, уларга энг олий мукофотларини раво куради. Ва-
кт хамма нарсадан кудратли-бесабр-ларга осойишталик ато этиб, улар кал-бини сабр пардаси ила безайди.
Ироданинг хиёнаткорлиги ошкор бул-ган кунларда Холида хола хонадонида киёмат булди гуё. Хамма газабда, хам-ма аламзада. Холида хола кунгил су-
раш учун кирган, аслида, гап ундириш максадида булган куни-кушниларга "ох-вох" килади: "Худойимга не гунохим бор эканки, икки келиним хам нобакор чикди. Бир-бири билан келишиб, исло-
ватхона очиб олган экан..."
- Йуг-ей, эгачи, нахотки шундай булса? - Ёлгондакам хайратланди гийбатчи кушнилар. - Кичик келинингизни-ку, ку-зи уйноклаган эди, лекин катта келини-нгиз Гулширин...
- Отини айтманг-ей оти учгурнинг, - гапиртиргани куймайди Холида хола. - Исмини эшитган одам фариштадек булса керак деб уйлайди. Узини куй ог-зидан чуп олмаган килиб курсатгани билан ичидан пишган экан. Отаси олиб берган уйни фохишахонага айлантири-бди отинг учгур овсини билан...
- Хай, айтманг-ей, - юз буриштиради кушни. Бу гапларга хар гал янги-янги "саргузашт"лар кушилиб, "бойиб" бора-веради. Узини Холида холага хамдард килиб курсатган кушнилар дарвозадан чикиши билан бир-бирига маъноли куз уриштириб олишади: "Ул-а, бу кунинг-дан! Кора товук дон сочар, уз сирин узи очар. Шунча йил ёнма-ён яшаб, Гулши-рин келиннинг бирор эгри кадам куйга-нини пайкаганимиз йук. Бу кампир бул-са бечоранинг устидан магзава агдар-ди. Узи Гулширин келин кетганидан бу-ён бу ховлидан файз кетибди..."
Чиндан хам яхолида холанинг ховли-си эгаси ташлаб кетган уй сингари ка-ровсиз булиб колганди. Илгари кунда икки марта ёг тушса ялагудек килиб супуриладиган ховли энди хафтада бир марта супурги куришга зор. Бир марта кийилиб, эртасига ювиладиган кийим-лар сира тупланиб колмасди. Гулширин куллари окариб кетгунча кир ювиб, дазмоларди. Энди эса кийимлар хаф-талаб кийилади, ёкаси ягир булиб кета-ди хамки, ювилмайди.
Илгари Холида холанинг истагига кура кунда уч бора мазали таомлар кайнай-диган козон энди базур бир марта олов устига куйилади. Энг ёмони илгари хов-лини тулдирган болалар овози энди эшитилмайди.
Хотинининг хиёнатидан кейин Зафар кучага чиколмай колди. Хеч ким узига бирор суз демаса-да, хаёлида хамма уни бармоги билан нукиб курсатаётган-дай, устидан кулаётгандай буларди. Бу иснодга чидай олмай шартта ишдан бу-шади-ю, чет элга ишлагани кетиб колди
Зохид эса...у яна ичкиликка берилди. Кун
буйи бирор нарса татимаса татимайди-ки, аммо тинмай ичади. Илгари узининг пулига ичарди, бора-бора пули хам тор-тинмай куйди. Аввал-бошда ийманиб, минг истихола билан "Ойи, пул беринг!" деган буйрукка айланди. Дастлаб "Уг-лимнинг бошига кейинги пайтларда куп кургуликлар тушди. Сикилганидан ича-ди-да йигит киши.
Иш топгунича уч-турт сум берсам, кей-
ин келиб колар", дерди. Аммо баттар булса баттар булдики, Зохиднинг ахво-ли асло унгланмади. На онанинг "узинг-ни кулга ол" деган утинчлари, на отаси-нинг угитлари кор килди унга.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“МЕН УЧУН”-деб айтинг!😍
Йўлда кетаётганингизда светофор яшил ёнса, “мен учун” денг…🥹
Ширин таом ёки нон есангиз, “мен учун тайёрланган” денг…
Ҳар қандай кичик қувончдан ҳам бахт ясашни ва “Бу мен учун” дейишни ўрганинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сира хаёл қилмаган нарсаларинг бошингга тушиши мумкин. Ҳеч кутилмаган гўзал кунлар ила қаршилашишинг мумкин. Чунки ҳаёт бир имтиҳондир, оғир кунлари бўлганидек, яхши кунларида бисёр...!
Ҳайрли тун қадрдонларим!✨🌙
Тунингиз осуда ўтсин!✨🌙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Болаларим ёш гудак, ижарадаман...
Ишга, ишдан чикиб энаганинг уйига шошаман.
Мени ишдан вактли чикишга имконим булмаганига болаларим кечки пайт энагада коларди.
Болаларим билан уйимга келганимда тунги соат 22,00 гохи эса 00,00 буларди.
Кейин болаларни ухлатиб озгина иссик овкат пиширардим, хар кунги кирларни ювардим...
Эрта тонгда яна болаларни богчадаги коровул амакига (негаки тарбиячилардан олдин борардим богчага 06,30 ларда) ташлаб ишга кетардим.
Бир куни мазам булмади...урнимдан турай десам кани тура олсам...бировни уйидаман...ишга боришим керак...богчага улар тугул болаларимга нонушта килолмаяпман...
Болаларим йиглашади...урнимдан тура олмаганимга куркишяпти...
Мажолсиз ёстикка йикиламан.
Бека кириб келди у хамшира эди.
Бошимни кутариб дори ичирди.
Беканинг эриям кирди хонамга.
Яна урнимдан тура олмадим, нафакат туриш, гавдамни тик тутиб утира олмадим.
Кузимдан ёш чикиб кетди бегона уйда бегона одамлар олдида касал холимга.
Бека ва эри мехр билан карашди огир холимда.
Уларни Аллох менга учратганига шукур килдим, то хозиргача уша яхшиликларини унутмай хар бир дуоларимда уларни эслайман.
Аммо хозир бу хакда эмас.
Икки кун утди.
Узимга келдим.
Ховлига чикдим.
Бекага уй ишларига карашдим, тушликка утирдик бека, эри, болалари.
Кулишиб овкатланар эканман, бека менга галати караётгандай туюлди.
Хаёлимга келган нохуш фикрларни хайдшга уриндим, ахир энди бека билан опа сингилдай эдим.
Ажойиб оилавий давра ёкимли сухбат.
Лахза узимни ёлгизлигимни, бегона шахардалигимни унутдим, гуё онамнинг уйидагидек хис килдим узимни.
Бу туйгуни хис килмаганимга анча булганди.
Дилим яйради.
Муяссар бунча бахтикаро булмасанг!
Ханг манг булиб бекага карадим, йук янглиш эшитдим шекилли дея.
Ха, нега анкаясан? Сенга айтяпман, бунчалар бахтикаросан! На эринг бор, на уз уйинг!
Мен синдим.
Кулимдаги кулимда, огзимдаги ошим огзимда колди.
Мен тугишганим дея кабул килганим бека шунчалар золим булишига ишонгим келмасди.
Хаёлимда онамнинг сузлари эшитилди. Бахтсиз одамга бахтсизлигини юзига солиб булмайди. Кунгил Аллохнинг мулки. Бировнинг дилини огритиш Каъбага тош отишдек улуг гунох.
Аммо бека онамдай мехрибон эмас эди энди.
Мен жавоб беролмадим.
Жуда каттик дилим огриганди, аммо хаста ётганимда икки кун караганига хам эмас аслида тарбиям йул куймаганига индамагандим.
Бу оилада бир йил ижара турдим.
Йиллар утди.
Энди мен уз уйим булмаганига яраша болаларимни ёлгиз ташлаб ишга кетишларимни хисобга олиб яхши кушнилари бор уйларда ижарада турардим.
Болаларимиз бирин кетин катта була бошлашди.
Бир куни эшик такиллади.
Очсам бека эри ва катта кизлари.
Овкатланиб булдик аммо бир нимага келдингизми дея олмадим узлари гап бошлашмагунларича.
Кизимиз сеникида туриб турсин. Кизимизни кул оёгини кишанлаб куймокчимиз.
Нега? Киз болания? Майли меникида истаганингизча турсин кизингиз. Аммо меникида колса ижара пулиям керакмас кишан хам булмайди.
Меникида колди кизлари.
Киз 17 ёш. Кизга нима булганини ёзиб утирмайман негаки у киз бировни дилбанди.
Аммо кайтар дунё эканлигига амин булдим.
Бека хойнахой узиям уша менга айтган бахтикаросан деганларини эслаётган булса керак дея уйладим.
Ахир мен уни Аллохга солмагандимку дея уйладим.
Аллохга касамки ун йилда бу бахтсизлик на беканинг узига, на кизига кайтишини тиламагандим.
Мен бекага кизингиз бахтсиз дея дилини огритмадим.
Бу сузни хатто харакатимда ё сузлаш охангимда сездирмадим.
Мен ярадор калбларга нишимни санча олмасдим.
Зинхор кизларига бахтсизликни раво курмагандим.
Бу уз бошимдан утган, то бека уйимга ун йил утиб кизини абгор холда ташлаб кетгунича хам бировга бу вокеани дилим огриганини сира айтмагандим.
Хулоса шуки бировнинг дилини огритиш гунохи азимдир.
Банда Аллохга фалончи дилимни огритди дея шикоят килмаса хам Яратган хаммасини куриб туради.
Мусо алайхиссалом Аллохга юзланиб деганида:
Сени каердан излай Парвардигор?
Мени синик калблардан изла деган жавобни олди Рахмондан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😨Фоҳишалик қиладиган аёлни иккита эркак дахшатли совға билан кутиб турар эди😱
Бир эркак фоҳишалик қиладиган аёлга турмуш қуриш таклифини беради. Аёл кўп ўйлаб, йўқ дея жавоб беради ва ишини давом эттиради. Кунларнинг бирида аёлни бир бойвачча катта пул эвазига уйига таклиф қилади. Аёл пулларни ўйлаб роса хурсанд бўлади ва тезда етиб боради. Аёл бойни уйига киради ва дахшатли ҳолатга тушади. Бой қилган иш эса ҳаммани шокка солади‼️
🎥Видеони давоми шу ерда👇
Эри кўчадан топган иккинчи , учинчи кундошларидан ҳам бирин- кетин қиз фарзанд кўргани , шундай бўлса-да уларни ардоқлаб таъминлаб қўйганини Лобар кечира олмади.
Ёниб кетди. Куйиб кетди. Ва кунларнинг бирида тўрттала қизи ҳам кўзига кўринмай уйини қизлари билан эрига шарт ташлади- ю , бош олиб чиқди- кетди.
Лобар шу кетганча икки дугонасига қўшилиб чет давлатга чиқиб кетди . Ким билсин хаёлида у ерда ишлаб , ўз бошига давлат орттириб уй - жой тиклашни , сўнгра қизларини олиб кетишни хаёл қилдими эди ? Бироқ қани эди барча хаёл хақиқатга тўғри келақолса...
Жувон бояқиш ўн йил деганда ўз юртига қайтиб келди. Бир сидра энгил - бош ва танасида уйғонган бедаво дард билан.
Келса-ки , қизлари бирин - сирин ёшига етиб, етмай дуч келган оилаларга енг учида узатилибди. Бўлажак келинлик уйларига кетар чоғда соғинч жон- жонидан ўтиб кетган қизлар "Бизнинг онамиз йўқ, у биз учун ўлган" деб чиқиб кетган . Улар Лобарнинг келганини эшитиб ҳам бир бор кўришга келмадилар.
Халқда "Келин қайнонага тортади" деган гап бор. Бу сафар эса келин эмас нақд куёв Шариф қайнонага тортиб Лобар қайтгунга қадар ҳисоб бўйича ҳаммаси бўлиб олти марта тўй қилиб бермаган бўлса- да , никоҳдан ўтиб уйланиб олган эди.
Лобар яна қизлик уйига жойлашди. Ўша бир вақтлар болалиги ўтган уйга . Энди бу ҳовлидаги Сабоҳат бувиси оламдан ўтиб кетган , тоғалари ва холалари ҳовлини бош- бошига тақсимлаб , ўзларига тегишли бўлакларни сотиб кетишган , онаси учун эса бир вақтлар ажратиб берилган ўша икки хонали уй , ошхона- ҳаммоми бор уч сотихча ҳовли қолган эди. Энг кичик синглисининг эри бировнинг молини ўғирлаб қамалиб қолганлиги учун уям онасини пинжига келиб тиқилган экан.
Лобар қайтиб келганига бир йил тўлмай шамдек эриб битди. Саратон деганлари ҳаёт учун муҳим аъзолари эгаллаб олган эди.
Лобарнинг бахтига яхшиям маҳалла - кўй бор экан. Бир четда қўл қовуштириб қараб туришмади. Аёлининг ортидан қўшни вилоятда яшаб юрган битта- битта укасидан чиқмаган ёруғлик бир вақтлардаги хўв ўша боғнинг ўрнига тушган цех ва корхоналарнинг эгаларидан кела бошлади. Бироқ бу дард пулнинг кушандаси экан. Келган пул келганда кетаверади. Орада кимё муолажаларини олганда яхши еб яхши ичмаса бўлмаса.
Куни кеча ҳар ўн беш кундан кечиктирмай хабар олиб турадиган саҳоватпеша йигит бир товоқни тўлдириб устига тўртта нон бостирилган, лазер гуручига димланган қазили ош олиб кўришга келганди. Кетар вақтда бешта юз мингталикни тумба устига қўйиб кетаркан "Яқинда маҳсулотларимиз кенг кўламда сотувда чиқади , ўшанда яна бир алоҳида келаман" деб кетди.
Лобар ўша пулни олди- ю , умрида илк бор ҳеч кимдан руҳсат сўрамай ўзи учун ишлатиб қўйди .
У тадбиркор йигитнинг ортидан изма- из хабар олишга келган тоғасининг қизидан ўзи учун атир сотиб олди.
- Аммажон , шундоғам берардим , аммо меники эмасда , мен устига эллик минг қўйиб контрактимга пул ...- деди минг истиҳола билан талаба қиз Нилуфар Лобар қўлидаги матоҳларга кўзи тушиб қолганидан минг ҳижолат бўлганча.
- Пулим бор , сен бу ёғидан ташвиш чекма,- деди Лобар ҳозиргина ўзига берилган беш юз минг сўмни узатар экан, - нима умримда бир марта кўнглим тусаганини сотиб ололмайманми ?
Лобар шу топда кечаги воқеани эслар экан қизғанганча тўшагининг нариги бурчагига беркитиб қўйган атирни қўли билан пайпаслаб топди.
Кафтини тўлдириб турган атир шишаси алламбало чарм ғилоф билан чиройли қилиб ўралган эди.
Лобар атирни қопқоғини очмай ҳидлади. Ундан берк ҳолатда ҳам ўткир хуш ифор таралиб турарди .
Лобар кўзларини юмди. Ўзини сўлим , гул- у чечаклар билан тўла сайхонликда ялангоёқ чопаётгандек енгил ҳис қилди.
У шу топда бутун дунёни унутишни истарди. Шундай бўлди ҳам ...
Лобар ҳаттоки шу топда Онасининг синглисига қараганча "Докторлар узоғи бир хафталик умри қолди дейишяпти. Мен бўлсам ҳали кафанлик ҳам олиб қўя олганим йўқ " дегани ва ўксиб - ўксиб йиғлаганини эшитмади ...
Тамом...
Хазонрезги
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Янги уйланган куёв. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сохта занжир ёхуд ҳаётнинг аччиқ қасоси!
Узатилганига бир ҳафта хам бўлмаган қизим тонгда йиғлаб қўнғироқ қилди:
- "Онажон! Ойижон (қайнонам) менга айтдиларки, гўёки сиз менга совға қилган занжирингиз тилла эмас, балки арзон тақинчоқ (бижутерия) эмиш. Сиз менга "қимматбахо совға" деб уйдан узатилган куним тақиб қўйган эдингизку. Наҳот мени алдагансиз онажон?"
Гап нимада эканини билмай хайрону лол қолдим. Сўнгра ўзимни қўлга олдиму, бўйнимдаги занжирни ечиб, дўкондан харажат қилиб, ўғлимни қўлига тутқаздим.
- "Тез опангни уйига бориб, уни занжирини ечиб менга олиб кел. Буни тақиб олсин."
Орият ўлимдан кучли. Аммо мен ўзимга савол беришдан тўхтамас эдим. Ахир қизимга тақиб юборган занжирни тилла дўкондан олганман. Қадимги 583 пробали. Нақ 30 гр. Бир неча марта текширтирганман. Қандай қилиб у сохта бижутерий бўлади? Ўғлимни келишини кута бошладим.
Ваниҳоят келди. Не кўз билан кўрайки, ўз қўлларим билан қизимни бўйнига тақиб қўйган занжирим худди ўша, аммо хақиқатдан сохтаси эди.
- "Қандай? Бу не ҳол? Занжир қаерда қандай сохтасига алишиб қолди?"
Саволлар қуйилиб келаверар, аммо жавоб йўқ эди. Дардимни ҳеч кимга айтолмас эдим. Кимга, нима деб айтаман?
Орадан кунлар ўтди. Қизимга аста қўнғироқ қилиб гап олдим.
- "Қизим, келин бўлиб тушганингдан кейин занжирингни бўйнингдан ечганмидинг?"
Бир оз ўйланиб туриб:
- "Ҳа ечганман. Гоҳида кечаси тиллаларимни ечиб, шкатулкага солиб ухлайман. Тонг тақиб оламан. Нега сўраяпсиз?"
- "Хеч ўзим". Тез гапни бошқа мавзуга бурдим.
Қалбимга шубҳа-гумон оралади. Наҳот куёвим тубан ишга қўл урса??
Йўқ,, йўқ... Астағфируллоҳ. Куёвим ундай иш қилмайди.
Лекин занжир алмашган. Қандай? Қаерда?
....Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳамма нарса унут бўлди. Аммо сақлаб қўйган сохта занжирга қарасам эсга тушар ва айтардим:
-"Аллоҳ кўргувчи ва билгувчи зотдир! Бу дунёда ошкор қилмаса, қиёматда кўрсатади, ким нима қилганини.
Болаларимни бир кўз билан (ҳам ота, ҳам она бўлиб) ҳалол меҳнат билан боқиб, уйга ҳаром киргизмаганман. Ҳаммаси Аллоҳни хукмига. Ўзи Ҳакамдир.!
Орадан йиллар ўтиб кетди. Бир нечта набиралик бўлдим. Қизим оиласи билан бахтиёр. Бу орада бизни қариндошлар ҳам кўпайишди. Бироқ энг кичик овсинимни 12 ёшли қизини эҳтиётсизлиги оқибатида машина туртиб юборди. Тез касалхонага олиб кетилган қизалоққа қон қуйиш керак бўлди. Албатта қизалоқни дадаси (қайним) қон топширди. Шифокорни сўзи барчани хайрон қолдирди:
- "Қонингиз қизалоққа тушмади. Бола сизники эмас"
Кичик овсинимиз:
- "Қандай қилиб? Нега? Бўлиши мумкин эмас. Яхшилаб текширинглар"-дерди холос..
- "Вақтни ўтказмайлик. Онасидан қон олинглар,"- деди жаррох.
Барча сукутда. Ҳамма ўз-ўзига савол-жавоб қиларди.
Нима бўлса хам қизалоқ соғайиб кетсин. Ота бошини чангаллаганча ер чизиб ҳаёл сурарди.
- Онани қони ҳам қизалоққа тўғри келмади.
Жаррох жахл билан:
- "Болани асраб олган бўлсаларинг нега аввал бошидан айтмайсизлар",- деган сўзи ошиб тушди. Бола сизларники эмаску. Асраб олганмисизлар?”
Ҳамма ҳайрон!
Ойлаб давомидаги текширувлар натижасида қизалоқ туғроқхонада алмашиб қолгани аниқланди.
Энг аянчлиси, қизимни сарпосига тайёрлаб қўйган тилла занжирни нусхасини ясаттириб келиб, хақиқийси билан алмаштирганда кичик овсиним шу қизалоқ билан алмаштирилган чақалоққа ҳомиладор экан.
Аллоҳ ўта кучли ва ўта тадбирли зотдир! Аллоҳга хийла қилганлар, ўзлари ҳийла қурбонига айланиши муқаррардир!
Кимнидур сотган ва кимгадур хиёнат килган инсон - бир кун келиб, албатта ўзи хиёнат қурбонига айланади.
Алдаган инсон бир кун ўзи ҳам жуда ёмон алданади..
Қилмишларингиз ҳаётингизни кайсидур бурчагида ўзингизни пойлаб турадилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Синглиси борларни онаси ўлмас...
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кечиктирилиб ўқилган намоз...
Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди.
- «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди.
ҚИЁМАТ ҚОИМ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан.. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради..- «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. - «Шукрлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи - Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди..«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у.. Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим..тутган рўзаларим.. Қуръон ўқиганларим.. намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.
Ё Раб..!
Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. - Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.
Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН!!! -деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Севган устунми , севилганми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Четдан караган одам чиндан хам Зо-хид аввал ишидан айрилгани, кейин хо-тинининг номига "кушмачи" деган суз кушилиб айтилаётгани учун ичяпти, деб уйларди. Тугри, бу сабабларни хам ин-
кор килиб булмайди. Аммо Зохиднинг бу кадар ичкиликка берилишининг асо-сий сабаби...Нозима эди. Ха, Зохид уни хамон унутолгани йук. Улим тушагида ётган Нозима Гулширин кон берганидан кейин боласи билан бир кечада тугрук-хонадан гойиб булиб колди. Севгиси меваси булмиш углини акалли бирор марта курмагани, бир кечада икки азиз инсонидан жудо булиши Зохидга катт-
ик таъсир килди. Ишонган дусти Илхом панд бериб, ханавайрон килганида хам бу кадар каттик куйинмади. Гулширин бор-будини сотиб уни камалишдан кут-кариб колган пайтларда хам Зохидни-нг фикру хаёли Нозимада эди. Уни куп излади. Нозима илгари яшаган туманга бориб, уйини суриштириб топди. Аммо кечиккан экан. Нозиманинг ота-онаси ховлини арзон-гаровга сотиб, бир кеча-да кучиб кетишибди. Каерга кучиб кет-гани хеч ким билмасди. Шунда хам Зо-хид умидини узмади. Одам игна эмас-ки, йуколиб колса. "Нозимани албатта топаман. Уни кайтишга, бирга яшашга кундираман. Боламга узим оталик ки-ламан..." Бу фикр Зохиднинг хаёлини буткул банд килганди. Кузи кузига тушса Нозиманинг калбида хам эски мухаббат олови яна аланга олишига ишонади. Шу сабабдан хам уни излаш-ни тухтатмади. Нозима ва угли хакида мужда етказган одам кузига оловдай куринади. Нихоят, изланишлари беса- мар кетмади. Якин танишларидан бири Нозимани Тошкентда курганини айтиб колди.
- Аввалига кичик янгани таний олма-дим, жудаям узгариб кетибди, берилиб сузларди Рашид исмли таниши, илгари у Зохиднинг фирмаси билан хамкорлик киларди. Улар Зохид ва Нозиманинг муносабатларидан хабардор булишга-ни учун Нозимани хазиллашиб "кичик янга" деб аташарди.
- Каерда курдингиз, ким билан курдин-гиз? - ховликиб суради. Зохид.
- Иш юзасидан бир ташкилотга борган эдим, - Рашид номдор бир компанияни тилга олди, уша ерда куриь колдим. Ки-чик янга мени таниб, ранги окариб кет-ди, узини танимасликка олди. Оркаси-дан бориб, "янга, мени танидингизми, Рашидман" дедим. Тили зурга айланиб, саломлашди. Кейин "Рашид ака, илти-
мос, мени бу ерда курганингизни хеч кимга айтманг. Бу ердагилар хам сиз билан танишлигимизни, умуман, олдин-ги хаётим хакида хеч нарса билишини истамайман. Узи зурга ишга жойлаш-дим" деди. Лекин янгани излаб юргани-нгизни кура-била туриб, кандай килиб сизга айтайман? - гуё катта ишни койи-ллатиб куйгандек гердайди Рашид.
Зохиднинг юраги тез-тез урди. Нихо-ят, Нозимаси топилди!
- Каерда яшаяпти экан? Кийналмабди-ми? Углимчи, углим кандай экан? - са-волларни калаштириб ташлади у.
Бунча куп саволни кутмаган Рашид жавоб тополмай, бир муддат эсанкираб колди..
- Билмадим...Тугриси, бу хакда сураш хаёлимга хам келмапти. Аммо керак булса уша компанияда ишлайдиган бир танишимдан сураб, билиб бераман. У Нозимани яхши танийди.
Шу пайтгача "кичик янга" деган Раши-днинг Нозимани исми билан айтиши, боз устига таниши Нозима билан якин эканини эшитиб, Зохиднинг юрагини рашк тиги ялаб утди.
- Уша танишингиз Нозимани шунчалик яхши билади? - норози охангда тунгил-лади у.
- Э-э, ака, куркманг. Уша танишим аёл, - деди кулиб. Сунг янада ишонарли бу-лиши учун маъноли куз кисди. - Менга тегишли аёл.
Зохиднинг юрагида ёна бошлаган ра-шк ути бирдан пасайди.
- Дустим, истасангиз уша аёл кичик ян-ганинг каерда яшашини, углингиз каер-да эканинибилиб беради.
Нозима билан булажак учрашувни та-саввур килиб Зохид тулкинланиб кетди
Нозимани куриш иштиёки шу кадар ба-ланд эдики, агар имкон булса хозирок унинг ёнига куш каби учади. Лаби рози-лик беришга жуфтланган чогида яна алланимани уйлаб, бош чайкади:
- Йук, хозирча индамай туринг, Нозима-ни чучитиб юборишингиз мумкин. Хадебсуриштираверса, нега сураяпти деб шубхаланиши, бирор нарсанр сезиб колиши мумкин. Яхшиси, менга уша компаниянинг манщилини айтинг. Узим Нозимани топиб оламан. Нега кетиб колганини кузимга караб айтсин. Била-ман, уни бунга мажбур килишган. Мени курса эски туйгулари яна юрагинп ён-диради. Чунки у мени севади, каттик севади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ресторанда ишлай бошлаганига хам икки хафта булиб колди. Кундузи вак-тини болалари билан утказади, уларни уйнатади, овкатлантиради, ухлатиб, ки-рларини ювади. Кечки пайт уларни Ази-зага топшириб, узи ишга кетади. Биринчи кун ишга кетаётганида бола-ларидан сира айрилолмади. Уларни би-рор марта, боз устига кечки пайт ёлгиз ташлаб кетмаган.
Азиза опага ишониб куйиб кетгани би-лан бари бир у уз онаси эмас-да. Сар-вар хам, Мадина хам Гулширинга шу кадар урганиб колишганки, усиз бир кадам хам юра олишмайди. Айникса, , уйдан кетгандан буён улар бир-бирига каттик богланиб колишган. Гулширин биринчи марта болаларини куйиб кета-ётганида ич-ичидан эзилди, гуё уларга хаёнат килаётгандай эди, назарида.
"Факат эркаклар булса, кандай ишла-рканман?"деган уй уни кийнаганди. Йук, ишлайдиганлар хаммаси эркаклар эмас экан. У ошхонада ишлайди, буюр-тма буйича хар хил тузламаю салатлар тайёрлайди. Дастлабки кунлар бош ош-паз ёрдамчиси, ёши Гулширин билан тенг Хилола исмли жувон унга турли салатларни кандай тайёрлашни ургат-ди. Азалдан шундай ишларга кули ке-лишадиган Гулширин учинчи кундан бошлаб буюртмаларни узи мустакил тайёрлайдиган булди. Иши кийин эмас, факат чаккон-чаккон ишлаш керак. Энг мухими - энди пулга зорикмайди, болаларига истаган нарсасини олиб бе-ра олади. Тежаб ишлатса, бир-икки сум йигса хам булади. Ана ушанда ётокхо-надан чикиб, бирор хонали алохида уй-ни ижарага олса булади.
Ишлаётганига бир хафтадан ошган кунлар эди. Гулширин узи уйлаб топган бир пайтлар уйдагиларга мехр билан тайёрлаб берадиган салатни тайёрлаб, бирга ишлайдиган хамкасбларига та-тиб куриш учун берди. Бош ошпаз са-латдан татиб куриб, "Кимдан урганган-сиз буни?"деб суради. Гулширин салати унга ёкмади деб уйлаб, "узим уйлаб топганман", деди курка-писа. Ошпаз унга бир муддат тикилиб турдида, "Бу-гундан бошлаб бу салатингизни ресто-ранимиз таомнамасига киритамиз. Ишонаман, келаётган мехмонларга хам ёкади", деди. Чиндан хам янги салатни-нг таъми ресторанга келаётган мехмо-нларга ёкди. Улар кайта-кайта шу са-латга буюртма беришарди. Хужайин инсофли одам экан, Гулширинга хар куни бериладиган пулга яна анчагина куштирди.
- Бу кетишда якин орада менинг урним-ни олиб куясиз-ку, хазиллашди Хилола.
- Йуг-ей, нега унака дейсиз? - унгайсиз-ланди Гулширин. - Менга шу ишим хам булаверади.
- Сиз сира хижолат чекманг, - далда берди Хилола. - Мехнат икки куздан иссик, дейдилар. Хамма катта ишлар кичик уринишлардан бошланади. Бугун биргина лаззатли салатингиз билан тилга тушдингиз. Ким билсин, эртага узингиз худди мана шундай ресторан-ни бошкарарсиз.
- Мен? Йуг-ей...- баттар хижолат булди Гулширин.
- Нега булиши мумкин эмас? Сиз ресто-ранимиз хужайинига мана бу хашамат-ли ресторан бой ота-онасидан мерос колган деб уйлайсизми? Билсангиз, у киши хам хамма сингари оддий одам булган. Хатто талабалигида ота-онаси-га огирлиги тушмаслиги учун ошхонада кафеларда официант булиб ишлаган.
Ушанда "Бир кун узимнинг рестораним булади" деб орзу килар экан. Мана, йи-ллар утиб уша орзусига эришди. Лекин булар уз-узидан булмаган. Бу кунларга етишгунча канча мехнат килган, огир кунларни бошидан утказган. "Буларни-нг хаммаси пешона тери эвазига кел-ган", дейди. Болаларини хам мехнатга ургатган. Болалари дарсдан буш пайт-ларида идиш-товок ювиш, официант-лик килиб пул топишдан уялишмайди. Шундай экан, сиз хам килаётган ишин-нгиздан уялмаслигингиз керак.
Хилоланинг сузлари Гулшириннинг калбида узига булган ишончни оширди. "Менинг кулимдан хам шу иш келади" деган фикр юрагининг бир чеккасини ёриштириб турарди. Кулидаги пулга ка-раб, "бу пулларда Азиза опанинг хам хакки бор. Ахир, у болаларимга караб турмаганида бу пулларни каердан то-пардим" деб уйлади. Ётокхонага кайт-гач, Азизага бир сиким пул узатди:
- Опажон, мана буни олиб куйинг.
- Бу нима? - бир пулга, бир Гулширинга каради Азиза.
- Бу...ишлаб топган пулларимдан, - Гул-ширин гапни кандай бошлашни билмай бир муддат иккиланди. - Агар болала-римга караб турмаганингизда мен иш-лай олмасдим. Бу...чин кунгилдан...оз булса хам куп урнида курарсиз.
Шундагина Азиза гап нимада эканини тушунди. Гулширин узатган пулни узи-га кайтарди.
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌨 Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❄️ Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
❄️ Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
❄️ Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
❄️ Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
❄️ Сешанба кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сизга ўхшаган она бўламан...
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Чексиз қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин айтилган сўз — отилган ўқ. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун ширинлик тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша ширинликни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кекс пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг бу сўзларидан бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Қайғуимни фарзандларимга билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!
Тилак ЖАСУРнинг “СЕНИ ТУШУНАМАН, ОНА” китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕНИ ДЕБ ЎЗИНИ УНУТГАН ОНАМ.
Яшади мен деса борини бериб.
Хар ненинг енг яхши аълосин териб.
Юрибман шундан маст меҳридан ериб.
Болам деб ўзини унутган онам.
Вактида орзулар ичра булиб мул.
Яшаган интилиб топмок учун йул.
Барчасидан утиб менга тутиб кул.
Бугун ўз орзусин унутган онам.
Умрини парвона булиб утказиб.
Узи киймай емай менга тутказиб.
Такдирига болам болам деб ёзиб.
Мени деб ўзини унутган онам.
Хушсурат қоматин букканлигим рост.
Дард курсам ёшини тўкканлигим рост.
Қалбига минг халак екканлигим рост.
Мени даб ўзини унутган онам.
Ранжисам мендан хам ранжиди баттар.
Шод бўлсам шодланди хаммадан ўтар.
Аммо куксимда бир дард кетмай ётар.
Мени даб ўзини унутган онам.
Хулкарой Хожамовна ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Иссиқ-совуқ қилдирганим энг катта айбим...
Ҳаётда кўп марта адашганман. Қилган ишларимни бирма-бир айтсам,қарғишлар остида қолиб кетсам керак.Одам қанчалик ёвуз бўлмасин,барибир ички кечинмалари,афсус-надоматлари олдида шунчалик ожиз қолиб, ич-этини еявераркан.Кимгадир айтиб юкини енгиллаштиргиси келаркан.
Қишлоқдошимга турмушга чиққандим.Қўлида касб-у кори бўлмагани учун оиламизни боқишга жуда қийналди.Уруш-жанжаллар жонига тегиб дўстлари билан хорижга жўнаб қолди.Шу кетганча бир мартагина арзимаган пул юбориб,сўнгра умуман хабарлашмай қўйди. Қишлоқдошлари қўйни-қўнжини тўлдириб келганда ҳам у қайтмади, дўстлари ўша ерда бир аёлни топиб олибди,деган гап чиқаришди.Мен эса ёш ҳолимда икки болам билан ёқамни тишлаб қолавердим.Ҳаёт мени мажбур қилди, болаларимни боқишим керак эди,деб ўзимни истаганча оқлашим мумкин.Ҳа, бу оқловни ҳамма қораласа ҳам,очиқ айтаман,менга ҳам осон бўлмади. Қўни-қўшнимникида бир кило гўшт учун кир-чирларни ювиб, уй-жойини тозалаб,мардикорлик қилиб кўрдим.Бир-икки топармон-тутармон эркакларнинг бошини айлантиришга ҳаракат қилдим.Бир-икки хилватда учрашганимдан кейин икки-уч кун қўлимда пул бўлар,лекин табиатан кўзга кўринарли чиройим бўлмагани учун бу ишларим мен кутган натижани бермас,йўқчилик тугаб,тўқчилик бошланмасди. Бир куни танишларимдан бири банкдан кредит олиб уйи олдида кичкина дўконча очганини,ишлари бир маромда кетаётганини айтиб қолди.Банкка бориб,кредит бўлими бошлиғи билан учрашмоқчилигимни айтдим.Мен билан тенгдош,лекин кўриниши жуда ўктам бир йигит хушмуомалалик билан кутиб олиб, бошлиқ эканини айтди.Унга эрим ташлаб кетганини,бошқа бировга уйланиб,ўша ерларда қолганини, ота уйимда икки болам билан қийналиб яшаётганимни йиғлаб-cиқтаб айтдим.Йигит амалдаги тартиблар бўйича менга катта миқдорда кредит берилмаслигини тушунтирди.
Опа, кечқурун уйимга боринг,сизга қўлимдан келганча моддий ёрдам бераман,вақти келиб қайтарарсиз, қайтармасангиз ҳам розиман, деди.
У айтган манзилга бориб,оиласини кўрдим,чиройли хонадонига ҳавасим келди.Нега менинг эрим шундай одам эмас,нега мен ҳам шу бахтга арзимайман,деган ҳасад бош кўтарди.Қўлимга беш юз минг сўм тутқаза туриб, йигит бечора шундай деди:Опа,бу пулларга болаларингизга қишлик кийим олиб беринг, яхши едириб-ичиринг. Муаммо бўлса,яна келинг,ёрдам бераман.
Шундан кейин бу йигитни ўзим учун соғин сигирдек қилиб олдим.Ҳар ойда уни йўқлаб турдим, қачондир жонига тегиб ёрдам беришдан тўхташидан жуда қўрқардим. Шунинг учун қишлоқдаги энг кучли, нафаси ўткир фолбинга бориб,уни ўзимга иситиб олиш учун иш бошладим.Холис ёрдам қилаётган йигитга ўзимни косметик моллар сотиб олиб,тадбиркорлик қилаётгандек кўрсатардим. Унга ўқитилган совун,атир каби нарсаларни совға қилардим, кейинчалик тушликка турли баҳоналар билан иссиқ овқат кўтариб борадиган бўлдим.Лекин банк ходимлари аллақачон бизни гап-сўз қилишган,ошиқ-маъшуққа чиқаришганди.У билан яқиндан алоқада бўлишни истасам ҳам йигитда мен томонга оғиш сезилмасди.Фолбинга айтиб кучлироқ дам солишини сўрадим. У кийимини топиб келишимни айтди. Йигитнинг уйига бориб, ҳеч ким сўрамаса ҳам,хотини рози бўлмаса ҳам уй хизматини қилдим, кўйлакларини ўғирлаб, ўқитиб чиқдим.Ана энди, иссиқ-cовуқнинг кучи билинди, йигит менга батамом оғиб, нима айтсам, шуни қиладиган даражага етди. Бундай лаққа балиқни ким ҳам қўлдан чиқаргиси келарди. Хотини,онаси билан кўп марта жанжаллашиб, барибир ўзимники қилишимни айтдим.Шу орада понани пона билан чиқаради, деганларидек хотини ҳам худди менинг йўлимдан юриб, иссиқ-cовуқларимга қайтарма қилишни бошлади.Биров ишонар, биров ишонмас, йигит бундай қора кучларнинг ҳар томонга тортқилашидан қаттиқ бетоб бўлиб ётиб қолди. Мансабидан бўшаб,даволанди Оиласидагилар уни менга кўрсатмай беш ой уй ичида сақлашди,ишга қайтганида эса одамларга совуққон ва эҳтиёткор муомала қиладиган одамга айланди мени эса кўришни умуман истамади.Бу воқеага тўққиз йил бўлди. Автоҳалокатга учраб, бир оёғимдан ажралдим.Ногиронлигим учун бериладиган нафақа учун болаларимга керакман.Бошқа пайт эса кун бўйи қаерлардадир изғийдиган қизим ва ўғлимнинг изини пойлаб ўтираман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўтинч🥹🍂
Ўтар бўлсам дунёдан бир кун
Гуноҳларим афв эт, Художон
Қолмасин ҳеч фарзандим юпун
Унга меҳр, бахт бер, Художо
Умр бергин, дунёни кўрсин
Оқ-у қора томонин билсин
Ибодатин жойига қўйсин
Пок-покиза қалб бер, Художон
Дунёларин қолдирсам ортда
Жаннатингдан жой бер, Художон
Йиғлашмасин кўксига уриб
Кучли бир дош бергин, Художон
Оғринмасин диллари менсиз
Зор қолмасин тунлари ёлғиз
Тавбани кўп қилмабман, эссиз
Хор қилмагин ўзинг, Художон
Латофат Нуралиевна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ким айбдор?
Лобар ётган жойида ойнадан ташқарига қаради :
"Соат неччи бўлди экан?". Қорни бирам очиб кетди-ки...Охирги олган кимё муолажаси иштаҳасини очиб юборган. Косадаги таомни еб тугатиши билан яна қорни оча бошлайди. Аслида уйда кўнгли тусаган , еганда оғизга маза берадиган егуликнинг ўзи бўлиши даргумон . Унда бунда қўни- қўшни , саҳоватпешалар тарафидан илинган мева-чева , ширинлик ва бошқа нарсалар ҳам тез орада юлдуз кўрмай жон беради. Қўлдан берганга қуш тўймас ахир. Икки хонали уйнинг наригисида синглиси учта боласи билан жойлашган. Опа-сингилнинг онаси ҳам буви бўлиб ўша хонада. Сингил эри билан топишса яна туғиш ниятидамиш.
- Уффф...
Лобар чуқур уф тортди.
У кираверишдаги биринчи хонага жойлашган. Дивани, тумбочкаси, ...туваги ип тортилиб, парда осиб ясама девор қилиб қўйилган хонанинг бу бўлагида . Парданинг нариги тарафи даҳлиз вазифасини бажаради. Эрта сахардан ярим тунгача нариги хонада яшайдиганлар киришаверади, чиқишаверади. Кун бўйи болачаларнинг чувур- чувур , йиғи овози...
Лобар қўлини чўзиб тумба устида целлофан пакетда турган бурда нон қолдиғини топди.
"Ҳайрият...!"
У суви қочган бир тишлам нонни оғзида ивитиб шимганча хаёлга чўмди.
Лобар эсини шу ҳовлини таниганди. У вақтда ҳовлида бувиси ҳоким , онаси эса ҳудди нариги хонадаги синглиси ролида эди. Лобарлар тўрт қиз , бир ўғил эди. Беш фарзанднинг отаси эса...тўрт эркак эди. Лобарнинг онаси Жамила опа ғоятда чиройли аёл эди. Тўрт марта турмуш қурди. Хатто тўртинчиси ичкуёв ҳам бўлиб келганди. Бироқ уларнинг барини Лобарнинг бувиси ўртага тушиб турмушини бузиб ҳайдаб солаверди. Сабаб нимадалигини эса ҳеч ким билмади. Кўпчилик "Бу Сабоҳат кампирга худо берган феъл- хўй, шу тўнғич қизи ёнида юрганидан роҳатланса керак" деб ҳам кўришди. Жамиланинг ўзи ҳам шундай хулосага келганмиди тўртинчи турмушини онасини уйида барпо қилмоқчи бўлди , бироқ онаси у эри билан ҳам қорнидаги бешинчи боласи бор ҳолда ажраштиришни "эвини" қилди.
Жамиланинг ўзидан кейинги уч синглиси онасига бўйин эгса турмуши турмуш бўлмаслигини сезишдими , оқ келин кўйлакда остона ҳатлаб чиқиб кетишди- ю , қайтиб онанинг сўзларини қулоққа илишмади. Дараҳтнинг бўшини еркан қурт деганлари .
Хуллас , Жамиладан сўнг Лобар Сабоҳат кампир ва икки нафар тоғасининг ўқига нишон бўлди. Бояқиш Лобар салкам ярим гектар келадиган ҳовлида эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилиб , эшитгани "жувонмарг" бўлди. Ўн бешида оқи- оқ , қизили қизил бўлиб ғоятда гўзал бўлиб етилган Лобардан анқигани ачимтир тер ва тезак ҳиди бўлди .
У уй ишларини саранжомлаб, ўртада бир гала қўй ва уч- тўрт молни кўчанинг нариги бетидаги совхоз боғининг чекка- чеккаларида ўтлатиб келар эди.
Қурбақани ҳам босса "ваақ" деркан. Лобарнинг ҳам бундай ҳаёт жонидан ўтиб кетганмиди ёки ... Хуллас у ўн олти ёшида бир кечада йўқолди - қолди. Орадан кўп ўтмай қўшни кўчадаги Шоира опаникидан хабар келди:
- Қизинг ўғлим Шарифга эргашиб бизникига келиб ўтириб олибди. Эр- хотин бўлиб олишганига анча бўлганмиш. Мендан даргумон бўлмаларинг. Қолса қолсин . Керак бўлса олиб кетларинг.
Лобарнинг ортидан сингиллари ишга яраб қолганлиги учун унинг "буви ҳовлиси"га қайтиб келиши керак бўлмади.
Серфарзанд Шоира опа ва Мухтор акаларининг ҳовлисининг бир бурчагига эри билан сиғиб кетди.
Лобар ўша хонадонда бахт таъмини тотий бошлаганди. Йиллар оралаб ўзи ҳам бири- биридан ширин тўрт қиз кўрди. Қизларининг олди ўн бешга чиққанда кутилмаганда эрининг қўли пул кўриб тезда бойиб кетди.
Қадимгилар "Ёришиб ёққан хаводан қўрқ , тўсатдан битган бойликдан" дея бежизга айтишмаган экан.
Эри бой бўлди , Лобар бойвачча бўлди . Шу билан бирга аёлнинг тинчи йўқолди . Шариф очиқ - ойдин аёлига "Энди ўғил туғиб берадиган хотин оламан" деб эълон қилди ва ҳаракатни бошлаб юборди. Ўша кезлари бирон эси бор инсон орага тушиб "Ҳой барака топгур, қизни ким беради- ю , ўғилни ким беради ?" ёки "Нима эксанг , шуни ўрасан" демади.
"Эр бермоқ - жон бермоқ" деганлари рост экан.
Давоми 14:29 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ТАЗИЯ Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради.
Ўзбекистон "Халк Артисти" оғир жудоликга учради ❗
Охиратлари обод бўлсин илоҳим🤲
Батафсил ўқиш учун батафсил ўқиш "кнопкасини" босинг ❗️👇
Дамас ҳайдайдиган акаларга жўнатиб қўямиз. 😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Уйланиш...
Буюк режиссёр Шуҳрат Аббосов билан қадрдон эдик. Шуҳрат ака жаҳон адабиёти билимдони эди. Минглаб китоблар ўқиганди. Юзлаб шеърларни ёд биларди. Артюр Рембо, Мария Рилке, Пол Элюар, Цветаева, Евтушенко, Уитмен, Хименес шеърларини соатлаб ёд айтарди. Суҳбат тонггача чўзиларди. Бир кун Шуҳрат акадан, Ойбекнинг қизига қандай уйланганини сўрадим. Шуҳрат ака ширин энтикиш билан хотирладилар: -Москвадан келдим. Кинолар ола бошладим. Анча мунча танилдим. Эркин ва озод даврларим эди. Фикрларим ҳам, ўзим ҳам, ижодим ҳам, дунёқарашим ҳам эркин эди. Атрофимда йиғилганлар ҳам ҳур фикрли ёшлар эди. Ҳеч нарсадан ҳайиқмасдик. Ўша пайтлар машҳур ёзувчи Ойбекнинг қизи Гулранг билан танишдим. Уни севиб қодим. Менга тегасанми, десам, кулиб, отамдан сўрайоласанми, деди. Шарт қўлидан ушладим-да, уйига бордик. Ойбек домла уйда экан. Зарифа опа чой дамлаб келдилар. Ойбек домла бир оғиз гапирмаяпти. Зарифа опа, нега келдингиз дегандай, мендан кўз узмайди.Мен, қизингиз Гулрангга уйланмоқчиман, у билан танишмиз, қизингиз менга ёқади, дедим. Зарифа опанинг кўзлари катта катта очилиб кетди. Ҳайрон бўлиб қолдилар. Гоҳ менга, гоҳ Гулрангга қарайдилар. Мен, Ойбек домлага қараб, “Қизингизни менга берасизми?” – дедим. Ойбек домла, менга қараб “ҳа, майли” дегандай, бошларини қимирлатиб, тасдиқ ишорасини қилдилар. Ойбек домла мана шундай, кўнгли ниҳоятда тоза, ишонувчан, олийжаноб қалб эгаси эди. Мендан ҳеч нарса сўрамадилар. Кимсан, қаердансан, нима иш қиласан, уйинг борми, жойинг борми, қанақа тўй қиласан, қаерда яшайсан, ҳеч нарса сўрамадилар. Бунинг учун Ойбек домладан бир умр қарздорман. Аммо, Зарифа опа, “Нима деяпсиз, нега қизингизни сўраб суриштирмай, танимаган билмаган одамингизга бериб юбораяпсиз, нега маслаҳатлашмаяпсиз, бу бир парча матоҳми, нега дарров розилик бердингиз?” – дея тўполон кўтардилар. Ойбек домла, Зарифа опанинг саволларига жавоб тополмай, танг қолдилар. Саволлар, сўроқлар устма уст ёғилавергач, базўр ғўлдираб, “ Кўрмайсанми хотин, елкаси кенг йигит экан,” –дедилар. “Елкасига нима қипти, елкаси елкадақа елка,” деди Зарифа опа жаҳли чиқиб. Шунда, Ойбек домла бироз ўринларидан туриб, хотинининг устига эгилдиларда, “Кўрмаяпсанми, йигитнинг пешонаси ялтираб турибди,” -дедилар. Бу сўз барча суҳбатга якун ясади. Шу шу мен тўйни бошлаб юбордим. Ҳаётимнинг бахтли даврлари бошланди. Бу даврлар учун Ойбек домладан абадиян миннатдорман.
Муҳаммад Исмоил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Гўзал тонгда севимли инсонлари билан нонушта қилаётганларга ёқимли иштахалар...
Буни орзу қилаётганлар ниятларига етсинлар Ин ша Аллоҳ.
Кун давомида аъло кайфият тилаб қоламиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨
🌙✨Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадур
айтиш кераклигини ҳам
унутманг! Зеро ширин сўзга
арзийдигон қанча яқин
инсонларимиз бор.
🌙✨Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан
узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰
✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ
ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨
📚 Ibratli Hikoyalar 📚