26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
- Фидавс . . . - хонадаги манзарага қараганча қотиб қолгандим. Наҳотки жонимдан ортиқ кўрганим менга " Дугонам " билан хиёнат қилган бўлса.
- Само . . сенга ҳаммасини тушунтираман. - У мен томон келаркан унинг ёнида ўзини адёлга ўраганча турган дугонамга қараб унга нисбатан икки карра нафратни ҳис қилдим.
Тақдирдан бошқа нимани ҳам кутишим керак эди ? Ахир мана шу хиёнаткор ва разил одамни деб ойим ва дадамнинг юзига оёқ қўйиб уйдан қочиб келган бўлсам. Аҳир Дадам огоҳлантирганди. Бундай нокасталар сени бахтли қилолмайди деб. Қулоқ солмадим. Аллоҳим мени шу йўл орқали жазолади. Ва на фарзанд кўрдим ва дўстни садоқатини ва на севган ёримни. . . Кўрмаганим бир ўлим қолди холос. Аммо мен ёнсам ҳамма ёнади. Ҳаммангизни ёқиб кейин ўзим кетаман.
#РЕАЛ_ВОҚЕАЛАРГА_АСОСЛАНГАН_АСАР
нам уйдан чикиб кетишимни талаб кил-ди, Воситнинг хотини бутун кучага эши-тиладиган рвозда жанжал килди, мени "фохиша" деб хакоратлади. Айбсиз ай-бдор булиб колдим, хамма далиллар менга карши эди. Хатто уз отам гап-сузлардан ор килиб, уйга киргизмади. Эримга кунгирок килиб, бор гапни тушунтирмокчи булдим. Лекин кимдир мендан олдин аллакачон кунгирок ки-либ, ошириб-тошириб, кушиб-чатиб айтган экан. "Мен вокеани тагига етгу-нимча бошка жойда яшаб тур", деди эрим. Шунисига хам шукур килдим. Калта уйлайдиган эркак булганида хеч нарсани уйламай, суриштирмай талоги-мни берган буларди. Мана, олти ойдан буён шу ётокхонада яшаймиз, - огир хурсинди Азиза. - Шу вакт ичида боши-миздан не кунлар утгани факат узим-гаю Узига аён. Лекин шуни билдимки, инсон узи пок булса эртами-кеч юзи ёруг буларкан. Якинда эрим кунгирок килиб, "Мен хамма нарсани билдим, се-нинг хеч кандай гунохинг йук экан. Гу-нохкор аслида мен эканман. Уша нома-рдга ишонмаслигим керак экан, аммо мен гур уни дуст билибман. Эркак киши ахли аёлини узидан бошка хеч кимга ишонмаслиги керак экан" деди. Кайнонам хам бор гапни билиб келди. "Уйга кайтинг, сизсиз, невараларимсиз уй хуввилаб колди" деб куз ёш килди. "Углингиз келсалар, бирга кайтамиз" дедим..
- Уша Восит деганингиз ёлгон гапирга-нини тан олибдими? - кизикиб суради Гулширин.
- Ха, огир тин олди Азиза. - Бир ой ол-дин кечаси машинада аллакаердан ке-лаётган экан. Ёнида малласоч бир ен-гилтак аёл хам бор экан. Кутилмаганда машина уз-узидан бошкарилмай колиб, бир неча марта кайта-кайта айланиб, зарб билан бетон тусикка урилибди. Аёл уша захоти жон берибди, Воситни эса огир ахволда шифохонага еткази-шибди. Уч кеча-кундуз огир ахволда ётиб, туртинчи куни куз очиши билан мени сурабди. "Унга тухмат килгандим, аслида Азизанинг хеч кандай айби йук эди. Уни топиб келинглар, агар ундан ризолик сурамасам кузим очик кетади" дебди. Хотини ялиниб-ёлвориб келди ёнимга. Лекин мен бормадим, боролма-дим. Хаётимни дахшатга айлантирган, пок номимга иснод тамгасини ёпишти-рган одамни яна кургим келмади. Сун-гги дакикача мени кутиб эшикка тер-милибди. Жони узилаётган пайтда куз-ларидан кон чиккан эмиш...
Уртага огир сукут чукди. Хар икки аёл хам уз хаёллари билан банд эди.
- Агар эрим ушанда жахл устида мени ёмонотлик килганида, балки мен хам касдма касдига ёмон йулга кириб кети-шим мумкин эди. Аёл учун эрининг ишончи жуда мухим экан. Уша ишонч мени ёмон йулдан кайтарди. Куп аёлла-рни курдим - кимдир бошига тушган синовларни сабр билан енгади, кимни-нгдир эса бардоши етмайди. Булар-булмасга рашк килаверадиган, хар нар-садан шубхаланиб хотинига ишонмай-диган баъзи эркакларнинг аёллари "Бу-рининг еса хам, емаса хам огзи кон"деб нотугри йулга кириб кетганини хам кур-дим. Уша эркаклар "Узи шунака экан-лигини билгандим" деб аёлни бузукка чикаришади. Аслида, аёлни хиёнатга ундаган уша эркакнинг узи эмасми? Булар-булмасга рашк килаверса, фа-лончи сенинг хушторинг деяверса, аёл рухан синмайдими? Аёл-гул. Унга мехр берган кишига у хам мехр ифорини со-чади. Аксинча, хадеб хурланаверса унинг мехри кахрга айланади. Аёлга эрининг ишончи, мехри жуда мухим. Мени ана шу ишонч саклаб колди.
"Эрнинг ишончи мухим..." Бу сузлар Гулширинни уйлантириб куйди. Зохид унга ишонармиди? Ишонганида, Гулши-рин болалари билан сарсон булармиди? Нега унинг садокати, курбонликлари бу тарзда бахоланди? Эри унга ишонма-дими ёки ишонгиси келмадими? Хархо-лда, иккинчиси тугрирок эди. Негаки, шу билан у узининг айбини хаспушла-мокчи булган. У яна Нозимани излаёт-ганини Гулширин билан колди. Айбни узидан сокит килиш учун уни оппа-осон "кушмачи" деб айблаб куя колди..
- Узингиз-чи, узингиз бу ерларда нима килиб юрибсиз? - унинг хаёлини Азиза-нинг овози булиб юборди.
- Менми? - огир тин олди Гулширин. - Мен хам сиз каби тухмат балосига кол-ганларданман. Лекин эрим узи мени айблади, килмаган ишим учун гунохор килиб, уйдан хайдади.
Азиза Гулшириннинг сузини булмай, унинг дардли хикоясини тинглади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
"Гулдай аёлимнинг умри хазонга айланди"!
Ота-онамиз бизни ҳеч нарсага зориқтирмай вояга етказди. Оиламиз зиёли, ўзига тўқ оилалардан бири эди. Отамиз олий маълумотли бўлгани учун биз фарзандларини ҳам ўқитишга ҳаракат қилди. Кимдир шифокор, кимдир педагог, яна кимдир иқтисодчи. Хуллас, акаларим ва опаларим ҳаммаси олийгоҳни битириб, ўз соҳаси бўйича ишлай бошлашди. Мен ҳам Тошкент шаҳридаги нуфузли университетлардан бирига ўқишга кирдим. Ҳамма бизнинг оилага ҳавас билан қарарди...
Оилада кичик фарзанд бўлганим учун айтганим-айтган, деганим-деган эди. Уйдагилар менинг кўнглимга қарар, ота-онам ҳам акаларим ҳам қанча пул сўрасам беришарди. Ўқишдан бўшт вақтларим турли дўконларга бориб, ўзим учун кийим-кечак сотиб олардим, ҳар куни ҳар хил кафеларда овқатланардим. Ўша пайтлари мен бошқа курсдошларим қатори кутубхонага бориб китоб ўқиш ёки спорт билан шуғулланиш ўрнига вақтни бекор ўтказардим. Бирон-бир машғулот билан шуғулланмаганим боис, бўшт вақтим кўп бўларди. Тўғриси, зерикиб, нима қилишни билмай юрардим. Адашмасам, иккинчи курсда ўқиб юрган кезларим курсдошим Сардорнинг гапига кириб, кечки пайт турли базм ва ўтиришларга борадиган одат чиқардим. Ота-онам ва акаларимнинг танбеҳ беришига қарамай, бу одатимни тўхтатишга ўзимда куч топа олмадим. Секин-аста спиртли ичимликлар ича бошладим. Бу ҳам етмагандай, тунги клубларга боришни канда қилмасдим.
Шу-шу, энди ичкилик қолиб, наркотик моддаларни таътиб кўрмоқчи бўлдим. Бир куни тунги клублардан бирида ўртоғим Сардор ғалати усулда қадоқланган “сигарета”ни қўлимга тутқазди. Уни чекишга-чекдим-у, бошим айланиб, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Кейин нима бўлгани эсимда йўқ. Бир пайт кўзимни очсам уйда ётибман. Эртаси куни Сардор кечаги чакканимиз наша эканлигини айтди. Мен уни бир марта чекиб кўраман, кейин ташлаб юбораман, ҳоҳлаган пайтда ўзимни тўхтата оламан деб ишонардим. Лекин мен ўйлагандек бўлиб чиқмади. Биз Сардор билан деярли ҳар куни ўша тунги клубга борадиган бўлиб қолдик. Шу тариқа наркотик моддаларга ружу қўйдим. Ўқишим ҳам ўлда-жўлда бўлиб қолди. Учинчи курснинг охирги чорагида университетдан ҳайдалдим.
Шундан сўнг, ота-онам мени уйлантиришга қарор қилди. Билишимча, улар бу орқали менга инсоф бериб қолишидан умидвор эдилар. Тахминан йигирма беш кун ичида қўшни маҳаллада яшовчи Назокат исмли қиз билан тўйимиз бўлди. Тўйдан бир ой ўтар-ўтмас, турмуш ўртоғим гиёҳванд эканлигимни билиб қолди. Уйига кетишга шайланган пайтда, ота-онам унга эланиб, ёлворишди. Бу одатни ташлашимга уни ишонтирди. Назокат онамнинг кўзларидаги ёшни кўриб, раҳми келганидан кетиш фикридан қайтди.
Ота-онам ва акаларим даволанишим учун махсус шифохонага ётқизишди. Сўраганларга тоққа дала ҳовлимизга кетганлигимни айтиб, даволанаётганимни ҳаммадан сир тутишди. Аёлим ҳам мени тўғри тушиниб, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмади ва ота-онам билан яшаб турди. Аммо мен тўрт кун деганда даволаниш муассасасидан қочиб кетдим…
Кайфу-сафога берилиб, инсон қиёфасидан чиқиб кетган эдим. Ҳар куни уйда жанжал чиқариб, ота-онам ва акаларимдан пул таъма қилардим. Улар эса нима қилишни билмай, менга пул берарди. Бу ҳолат уч-тўрт ойча давом этди. Кейин улар ҳам пул бермай қўйишди. Шунда мен уйдаги нарсаларни ўғирлаб чиқиб, сота бошладим. Қўлимга нима иланса, озгина пулга сотиб юборардим...
Аста-секин қариндош-уруғ, қолаверса, қўшнилар ва маҳалла-кую менинг асл қиёфам ҳақида билишди.
Давоми 19:00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шундай кунларнинг бирида кутилмаган учрашув аёлнинг дил яраларини қайта янгилади.
Идораларига янги ишга келган жувон чиройлилиги, хушмуомалалиги билан кўпчиликнинг диққатини тортди. Аёл турмуш ўртоғи ва уч яшар жажжигина фарзанди ҳақида гапиришни хуш кўрар, ҳамиша ширин табассум билан ўғилчасининг гапларини, қилиқларини гапириб ҳамкасб хонадошларини кулдирар, турмуш ўртоғининг исмини тилга олмас, “дадамиз”, “у киши” деб эҳтиром билан гапирарди. Бир куни ҳамкасбларидан бири туғилган куни муносабати билан нишонланаётган тадбирга жамоадошларни оилавий таклиф қилди. Нозия аввалига бормай қўя қолмоқчи бўлди-ю, кейин туғилган куни бўлаётган аёл қадрдон дугонасилигини ўйлаб ноилож болаларига электр билан газдан эҳтиёт бўлиб ўтиришни қайта-қайта тайинлаб, йўлга тушди.
Тадбир шинамгина қаҳвахонада нишонланаётган экан. Нозия ўйин-кулгига берилган ҳамкасбларига деярли эътибор бермас, кўзлари қайсидир нуқталарда саросар, беманзил кезар, хаёллари эса нариги столда хушчақчақ, шодон ўтирган жуфтлик — бир пайтлари ўзи юраги касаллиги важидан ташлаб кетган Суҳроб ва унинг рафиқаси — ўша янги келган гўзал ходимада эди. Эр-хотин жуда бахтиёр эди. Суҳробнинг хотинини севиши, унга эътиборли экани юз-кўзидан шундоқ намоён. Нозияга деярли парво ҳам қилмади. Ўтириш яримламай Нозиянинг бу ерда қолгиси келмади. Ҳамкасблари билан хайрлашаётган эди, янги ходима — Суҳробнинг хотини астойдил ҳали бироз ўтиришини сўради.
— Болаларимни ёлғиз қўйиб келганман. Хавотирланяпман. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди.
Нозия айбдорона ерга кўз тикди.
— Опажон, болаларингиз катта-ку, ўзлари телевизор кўриб ўтиришади. Қаранг, даврамиз қанчалик гўзал ва бахтли ўтяпти. Вақт елдай югурик, соат миллари бетўхтов юради. Аммо бахтли лаҳзаларнинг ўлчови йўқ. Саодатли онлар вақтга бўйсунмайди...
Жувон жилмайган кўйи шундай деб Нозияга қаради. Унинг бундай чиройли гаплари ҳамкасбларининг бахтли лаҳзалари кўп ва узоқ давом этишини истаб тиландан дуоларга уланди. Нозия эса жамоанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай даврани тарк этди. Йўл бўйи аччиқ ёш тўкиб келаётган аёлнинг қулоқлари остидан аёл айтган жумлалар ҳеч нари кетмасди: «Бахтли лаҳзаларнинг ўлчови бўлмайди...»
Тамом...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаёт билан баҳслашманг.
Туғилганингиздаёқ у сизни бу ўйинда ютиб бўлган...
Шуҳрат Ориф
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жуда фойдали маслаҳатлар
Саломатлик:
1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.
Шахсият ҳақида.
1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.
Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.
Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота онага қийин эканлигин улар ёшига етсак биламиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эркаклар...
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!
Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
Хайрли Тун
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
У бўлса: «Ҳой, сен кимга жаҳл қиляпсан ўзи, кечагина келиб!» деб менга бақира кетди. «Мен нима дедим сизга?» десам: «Ўзи бир камбағал оиланинг қизи бўлсанг, яна нимангга ўдағайлайсан!» деди. Қоним қайнаб кетди. «Оиламни ҳақорат қилманг!», дея нари кетаётгандим қайнонам келиб «Нима қиляпсанлар ўзи?» деди. Овсиним эса дарров йиғлашга тушди. «Менга ўз-ўзидан бақириб, уришяпти!» деди. Онангиз мендан сўраб ҳам ўтирмади. «Сен ўзи жонимга тегиб тургандинг», дея мени ўша заҳоти кўчага ҳайдади. Кийимларимни ҳам олиб қолиб: «Сенинг ҳеч вақонг йўқ эди. Ҳаммаси меники, арзон мебелларингни эса тезроқ олиб кет. Хонадонимнинг кўркини бузиб турибди», деди. Йиғлаб ялиндим. Гапларимни эшитмади. Бутун маҳаллага шарманда бўлиб, уйимга бошим эгилиб қайтдим. Ота-онам ҳайрон. Иложсиз ҳамма гапни сўзлаб бердим. Ҳозир улар мени шу хонадонга узатишганидан афсусда. Лекин энди кеч. Шу сабаб тезроқ ажраштириб олишмоқчи. Аммо мен ҳеч қачон ўз хоҳишим билан ажрашмайман. Сиз мендан шуни талаб қилсангизгина ажрашишим мумкин…
— Онамни тўғри тушун. Онам бутун умр қийинчилик нималигини билмаган. Егани олдида, емагани ортида бўлган, ғам чекмаган, дард кўрмаган. Ҳаётни фақат енгил-елпи орзу-ҳаваслардан иборат деб ўйлайди. Бошқа қиладиган иши, ташвиши йўқ. Балки, тўқликка шўхлик қилаётгандир. Нима бўлганда ҳам онам мени катта қилган, ёруғ дунёга келтирган. Унга нима ҳам дейишим мумкин? Бу билан сендан, туғилажак фарзандимдан воз кечаман, демоқчи эмасман.
Агарда сени қайтариб олиб борсам, яна бошинг балодан чиқмайди. Қайтаришимга йўл ҳам қўйишмайди. Аллақачон янги келин излашга тушишган. Хавотир олма, иккинчи маротаба уйланмайман. Мен фарзанднинг уволидан қўрқаман.
Яхшиси, уйдан ўзим кетаман. Шунда уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. На мени уйлантириш, на бизни ажратиш. Аммо қаерда яшаймиз, дейсанми? Албатта, ота-онангникида эмас. Ичкуёв бўлмайман, бунга ғурурим йўл қўймайди. Қийналиб бўлса-да, ижарада яшаганим дуруст. Ижарага уй излаяпман.
Уйимизда қимматбаҳо ҳеч нарса бўлмаса ҳам бахтиёр яшашимизга ишонаман.
Бўлиб ўтган майда-чуйда гапларни, гиналарни унут. Бу унчалик ҳам ваҳимали нарса эмас. Ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Мен доим ёнингда бўламан…
Тамом...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bir ayol turmush o‘rtog‘ini tekshirmoqchi bo‘libdi.
Turmush o‘rtog‘i ishdan kelishiga yaqin "ortiq u bilan yashay olmasligini, muhabbati ado bo‘lganini va uyni tashlab ketganini" ifodalovchi maktub yozibdi.
Maktubni xontaxtani ustiga qo‘yib, turmush o‘rtog‘i nima qilishini tomosha qilish uchun shkafni ortiga berkinib olibdi.
Turmush o‘rtog‘i kelib maktubni ko‘rib, uni o‘qib bo‘lgach, u ham bir maktub yozib xontaxtani ustiga qo‘yibdi ...
Va ortidan raqsga tushib, juda xursand kayfiyatda kimgadir telefon qilibdi.
«Alo, gulim qalesan? Senga xushxabar, u uyni tark etibdi. Ortiq oramizda hech qanday monelik yo‘q. Hozir tezda oldingga boraman» deya shoshilgancha uydan chiqib ketdi.
Shkafni ortida yashiringan ayol qalbi juda ham mahzun, ko‘zlaridan shashqator yoshlar oqizgancha tashqariga chiqibdi va eri yozgan maktubni o‘qibdi.
Maktubda shunday so‘zlar yozilgan edi:
Davomi...👇
Кайфиятим баттар тушди. Қизиқ у Қозоғистонга яшармикин. Ахир аввал ҳам у эди мени қутқарган.... Ҳа-я. Раимбей. Тўғри уни олдига бордим. Аммо у уйида йўқ экан. Офисини манзилини олдим. Шаҳд билан у ерга йўл олдим. Котибаси қабулида одам борлигини айтиб кутиб туришимни айтди. Бир оз тургач котиба қиз олдига бордим.
-Раимбейни Ҳусайн исмли дўсти борми?
-Ҳусайн... Ҳа бор.
Юрагим тез ура бошлади.
-У анчадан бери Қозоғистонда яшайдими?
-Йўқ. Москвадаги асосий ҳамкоримиз. Баъзан келиб туради. Сиз уни танийсизми?
Шу пайт эшик очилиб Раимбейни олдидаги одам чиқди. Мен котибага жавоб бермай Раимбейни олдига кириб кетдим.
-Эй ҳуш келибсан,- деди Раимбей мени кўриб хурсанд бўлиб.
-Салом.
-Қайси шамолар учирди.
.:
-Мени ўша куни ташландиқ бинодан ким топиб олганди.
-Нега сўраяпсан?
-Ҳусайнни танийсизми?
-Сенчи?
- Демак танийсиз. Қандай топди мени?
-Ўзидан нега сўрамайсиз?
-Саволга савол бериш ўйнаяпмиз.
-Қозоқчани ҳам яхши гапирар экансан.
-Ҳа. Дадам қозоқ. Саволимга жавоб бермадингиз.
-Эрта уйимда зиёфат бераман. Ҳусайн ҳам келади. Ҳоҳласанг таклиф қиламан,- Раимбей манзилини берди. Уни олиб ҳайрлашиб чиқиб кетдим. Уйга қайтиб туни билан ўйладим. Бориш ёки бормаслик ҳақида. Кун кеч бўла бошлади. Борсам уйимдагиларга айтишим керак. Аммо нима дейман. Ҳўш бориб нима қиламан. Ҳусайнга нима дейман. Охирги марта қурол ўқталиб айтган гапларини эсладим. Қилғилиқни қилиб "ўша куни қандай топдингиз" деб сўрайманми? Йўқ. Бормайман
-Қизим,- дадамни овози эшитилди.
-Ҳа,- эшикни очдим.
-Мен билан зиёфатга борасанми бугун.
-Зиёфат...
-Ҳа.
-Раимбей деган бир тадбиркор зиёфат беряпти. Бу ерда янгиман. Одмлари билан яқиндан танишиб олишга қулай фурсат.
-Сизни таклиф қилдими?
-Ҳа. Акамни яқин дўстини ўғли. Бир-икки марта иш юзасидан учрашганмиз.
-Мен ҳам бораманми?
-Ҳа. Ойингни тоби йўқ. Мен билан борсанг хурсанд бўлардим. Нима дейсан?
Бориш дегани Ҳусайн билан учрашиш дегани...
-Майли,- дедим нима бўлса бўлар деб.
Мени кўриб Раимбей сирли бош силкиб қўйди. Ўзимни базм кийимим йўқ эди. Синглим билан гавдамиз тенглашиб қолган. Уни оч пушти кўйлагини кийдим. Менга ярашди-ю, шу кўйлакларда ўзимни ноқулай ҳис этаман. Кўзларим билан яширинчи Ҳусайнни изладим. Топдим ҳам. У кўп ҳам ўзгармаган. Кейин ўша тарафга қарамасликка ҳаракат қилдим. Негадир кетгим келди. Нима қиляпман ўзи. У билан ўтказган кунларим ёдимга тушди. Нима яна шу нарсаларни ўзимга сотиб олмоқчиман. Ундан кейин у мени кечирган ва ёлғиз эмас деб ким айтди менга. Фақат ўша куни мени қандай топгани қизиқ. Суриштирдим. Ўша чала ярим иморат умуман сотувга қўйилмаган экан. Раимбейни гапи ёлғон. Дадамга қарадим. Ёнидаги одам билан қизғин нималарнидир гаплашяпти. Кетдик дегим келди-ю, майли ахир дадамни бу зиёфатдан ниятлари катта эди. Яна озроқ бу зерикарли жойга чидасам бўлди.
-Зерикмадингми?- ёнимда бир нотаниш йигит пайдо бўлди.
-Йўқ,- дедим иложи борича мулойимлик билан.
-Ҳоҳласанг тоза ҳавога чиқиб келамиз?
-Йўқ. Раҳмат.- номалум йигитни бундай дейиши менга ёқмади.
-Мен Мирасман. Раимбейни жияни,- у қўл тутди.
-Асилзода,- дедим қўлини сиқиб. У мендан бир-икки ёш катта кўринар эди. Мен чиқмагач ёнимда қолиб қизиқ-қизиқ гапларни гапириб зериктирмади. Жуда қувноқ йигит экан. Гапга берилиб кетиб атрофимга қарамабман, Ҳусайн менга қаттиқ тикилиб турган экан. Кўриб кўзларимни олиб қочдим. Аксига олиб Мирас ҳам ёнимдан туриб кетди. Ёнимдаги стул бўшаши билан Ҳусайн мен томонга кела бошлади. Мана бўлмаса. Шу керак эди-ку менга. Энди эса қочиб кетгим келяпти. Дадам ҳам аллақаёққа ғойиб бўлибди.
-Салом,- қуюқ қошларини чимириб келиб ёнимга ўтирди Ҳусайн.
-Яхшимисиз?
-Ҳа. Сен ташлаб кетгандан бери зўр.
Гапига кулгим келиб тиржайдим.
-Сенга жуда кулгули туйилган шекилли.
-Йўқ,- дедим ўзимни тутиб.
-Бу ерда нима қиляпсан?
-Сиз учун келдим,- эҳҳ шу тилим жуда чатоқда.
-Мен учун?!
-Ҳа. Раҳмат айтмоқчи эдим. Анави чала иморатдаги воқеада қилган яхшилигингиз учун.
Давоми 14:29 да
- Мен узимни нохак эзилган десам, сиз-нингиз меникидан хам баттар экан, - деди Азиза. - Вакт утиб, ким айбдор экани аён булади. Лекин орада сиз ва болаларингиз жабр чекканларингиз ко-лади. Хамма сизни айблаб турганида хам эрингиз ёнингизни олиб, химоя кил-ганида бошка гап эди. Лекин унинг узи кайта-кайта соткинлик килибди..
- Соткинлик? - ажабланди Гулширин.
- Ха, соткинлик. Сизга хиёнат килгани, уша аёл ундан фарзанд кургани сотки-нлик эмасми? Фарзандларингиз хаки уни кечирибсиз, отангиз олиб берган уйни сотиб, камокдан олиб колибсиз. У-чи, бунга кандай жавоб берди? Яна уша аёлни излади, сизни тухматдан асраш урнига узи хам "кушмачи" деб, уйдан хайдади. Бу соткинлик эмасми?
Гулширин бу тугрида сира уйлаб кур-маганди. Мен вазият курбони булдим деб хисобларди. Азизанинг сузлари уни уйлантириб куйди. Кунгли каттик огри-ди..
- Бугун кун буйи иш изладим, - деди сухбат мавзусини узгартириш учун. - Лекин хеч бир ташкилотда менга мос келадиган иш йук экан. Кулимдаги пул-нинг хам охири куриниб колди. Шу уч-турт кун ичида иш топмасам, билмай-ман, кейин кандай кун утказамиз...
- Ана, курдингизми?! - гапни яна эски узанига буриб юборди Азиза. - Сиз-ку, эрингизга керак эмас экансиз, лекин мана бу болалар узининг пуштикамари-дан булган-ку! Хеч булмаса шуларни уйламайдими? Болаларим нима ****-ичя-
пти демайдими? - бир оз сукутдан сунг гапини давом эттирди: - Ётокхонада яшай бошлагач, бу ердан сал нарирок-да жойлашган ресторанга ишга кирган-дим. Киладиган ишим - хар хил салат тайёрлаш эди. Эрим кунгирок килиб, "Шу ишингни куй, узим пул юбориб ту-раман. Сен болаларга кара" деди. Эрим якинда кайтади, шунинг учун ишдан чикдим. Кетаётганимда ресторан хужа-йини "Урнингизга узингизга ухшаган чаккон аёл топиб беринг" деганди. Истасангиз, эртага сизни уша ёкка олиб бораман.
- Ресторанда ишлаш...- иккиланди Гул-ширин.
- Нега иккиланаётганингизни тушуна-ман, - жилмайди Азиза. - Ресторан сиз уйлагандай ёмон жой эмас. Негадир бизнинг одамлар рестопанда факат ен-
гил табиатли аёллар ишлайди деб уйла-шади. Аслида у ерда ишлайдиганлар хам халол мехнати билан ризк топиб, бола-чаккасини бокади.
- Майли, борганим булсин, мени кунди-рдингиз, - деди Гулширин.
Уша окшом Гулширин хотиржам ухлай олмади. Аслида, у тунлари ором олиб ухлаш нималигини аллакачонлар унут-ган. Кузини юмди дегунча Азизанинг овози кулоги остида жаранглайверади: "Эрингиз соткинлик килибди!...Соткин-лик...демак, Зохид унга курсатган жа-фоларнинг асл номи шундай эканда...Кейин хаёли ресторандаги ишга кетди. "Кандай буларкан? Эплай олармикан-ман? Мен ишласам болаларга ким ка-райди?!
...Ресторан хужайини у тасаввур килга-нидек бадковок, жахлдор одам эмас экан. Аксинча, урта ёшлардаги хушму-омала киши экан.
- Бизда иш вакти бошка жойларники-дан фарк килади, - деди у. Хамма таш-килотларда кундузи ишлаб, кечаси дам олишса, бизда эса аксинча, иш вакти кеч соат бешда бошланиб, ярим тунда тугайди. Маош ойига бир маротаба эмас, бажарган ишингизга караб хар куни кулингизга маълум микдордаги пул берилади.
Иш ярми кечгача давом этишини эши-тиб Гулшириннинг шашти пасайди.
- Менинг ёш болаларим бор, ярим кеча-гача ишлай олмайман, - деди тайёр иш кулидан чикиб кетаётганидан афсусл-аниб.
- Ёш болаларингиз булса, ярим тунгача эмас, кеч соат унгача ишлашингиз мум-кин. Лекин шунга караб бериладиган пулдан бир рз чегириб коламиз.
Гулширин хамон иккиланарди. Ресто-ран хужайини айтган шартга рози бул-ган такдирда хам болаларини кандай ёлгиз колдиради? Азиза унинг нимадан истихола килаётганини тушунди.
- Сиз рози булаверинг. Соат унгача бо-лаларингизга мен караб тураман,-деди Гулширинга. Шу дамда у Гулшириннинг кузига огир дамда ёрдамга келган на-жот фариштаси каби куриниб кетди.
- Майли, ишлайман, - деди энтикиб.
- Унда бугундан иш бошлайверинг, - деди ресторан хужайинни.
Дилфуза Зарипова.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ким у? дедим дадаллик билан, аммо овозим калтираб чикди. Кузим корон-гиликка урганмай туриб кимдир каттик кучоклаб олди, кучли куллардан чикиб кетишга кучим етмасди. "Азиза, нега бунча куйдирасиз мени? Сизни биринчи куришдаёк севиб колганман. Мана, ни-хоят висолингизга эришадиган кун кел-ди. Бу кунни канчалик кутганимни бил-сангиз эди! - хансираб гапираётган аб-лах Восит эди. Унинг кулидан чикишга хар канча уринмай, баттар ёпишарди. На ялиниб-ёлворишим, на эрим келса айтиб бераман деган пуписаларим унга кор киларди. Аблах билан курашиб хол-дан тоя бошладим. Яна бир дакикадан сунг номимга иснод тамгаси босилиши мумкин. Куз олдим коронгилашиб кет-ди. Бу тамгани кутариб юргандан кура улим афзал! Шу фикр хаёлимдан кет-масди. Кутилмаганда...бирдан хамма ёк ёришиб кетди. Дастлаб нима булга-нини тушунолмадим. Мени судраб бош-ка хонага олиб киришга уринаётган Во-сит хам нима булганини тушунолмай каловланиб колди. Узимга келиб, нима булганини тушунганимда кайнонамнинг нафрат тула кузига кузим тушди. Кейин билсам, кишлокда туй тугагач, шахарга кайтадиган мехмонлар кайно-намга хам бирга кетиши таклиф кили-шибди. Хайкотдай ховлида келиним ёш болалари билан куркади, деб уйлаган кайнонам улар билан бирга кайтавери-бди. Уйга кириб карасаки...Мен бир ах-волда эдим. Сочларим тузгиган, юзла-рим бугрикиб кетган, тунги кийимда...
Пасткаш Восит хам нафсини тезрок кондириш учун устидаги кийимларини хар томонга сочиб ташлаган...Восит уй-га бостириб кириб, менга ташланганини хеч кандай айбим йуклигини айтсам-да кайнонам ишонмади. "Биров айтганда ишонмаслигим мумкин эди, ахир, уз ку-зим билан курдим-ку! деди нафрат би-лан. Салгина олдин мени севишини ай-тиб ох-вох килаётган Восит хеч нарса-ни тан олмади. Менинг хеч кандай ай-бим йук, келинингиз узи анчадан буён куз сузиб юради. Бугун туйга кетганин-гиздан кейин кунгирок килди, лекин мен гаплашмагач, "смс" юборди. Бундай "смс"ни укигандан кейин кайси эркак узини тутиб тура оларди. Ишон-масангиз, мана, куринг деб телефони-даги "смс"ни курсатди. Уша "смс" мени-нг ракамимдан юборилган булиб, "Кай-нонам бу кеча уйга келмайди. Тун яр-мидан окканда келинг. Нахотки сизни севишимни кузларимга караб билмаса-нгиз?"деб ёзилганди.
- Бундай гап хар кандай йигитнинг хир-сини кузгаб юборади. Мен нима кила олардим, ахир, эркакман. - деди Восит.
"Смс"ни мен ёзмаганман" дейишимга карамай хеч ким ишонмади. Чунки у менинг ракамимдан юборилганди. Пасткаш Восит телефон килиш бахона-сида менинг телефонимни олганида узининг ракамига ана шу "смс"ни ёзиб юборган экан. Унинг аблахлигини кара-нгки, бирор ишкаллик чикса шу "смс"ни бахона килиб, мени айблаб, узи сувдан курук чикиб кетмокчи булган. Макса-дига эришди хам. Кайнонам бирорта сузимга ишонмади. "Уз уйимдан кузим-га чуп сукдингми?"деб мени хар хил сузлар билан хакоратлади. Уша тун пе-шонамга "Беномус" деган тавки лаънат ёпиштирилди. Кейин...кейинги вокеалар гуё тушимда кечаётгандай эди. Кайно-
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота-онам, акаларим ва опаларим элу-юрт олдида шарманда бўлиб, уятга қолди. Бу иснодни кўтаролмай, эндигина болаларининг роҳатини кўраман деган пайтида отам қон босими ошиб оламдан ўтди. Онам эса, қандли диабет касалига чалинди. Отамдан кейин улар ҳам кўп яшамади. Мен падаркушдан ҳам ошиб тушдим! Мени дея ота-онам бу ёруғ оламни тарк этди! Қариган чоғларида ҳар бир куни алам, қайғу ва ғам-андуҳ билан ўтди. Ҳам отам ҳам онамнинг ўлимига сабаб бўлдим...
Ота-онамдан айрилганим етмагандай, фарзандим ногирон ва касалманд бўлиб туғилди. Биргина ўйламай босилган қадам туфайли ўз умримни барбод қилдим. Мен-ку, майли, нима қилган бўлсам, шунга яраша тақдир мени жазолади. Аммо ота-онам, акаларим ва опаларим мени дея қанча-қанча қийиниликларни бошдан кечиришди...
Гулдай аёлимнинг умри хазонга айланди. Ҳали эндигина туғилган норасида гўдак, ўғлим эса ногирон, бир неча нуқсонлари бор. Мен дардимни кимга айтай! “Билмай босдим тиканни, тортадурман жабрини” дея, ўзимни-ўзим қарғаб яшамоқдаман. Мен умрини озгина кайфу-сафога алмашган осий бандаман!
Ўз томирига болта уриб, кейин афсусланиб юргандан фойда йўқлиги менинг мисолимда яна бир бор ўз исботини топди. Ҳар бир инсон вақтида кўзини очиб, қилмишларининг оқибатини ўйлаши лозимлигини англаб етдим! Бор-будимдан айрилиб, бошим деворга теккандан сўнг кўзим очилди. Лекин энди жуда кеч эди! Афсус, вақтни орқага қайтариб бўлмас экан! Ҳар бир нарсанинг борида қадрига етиш керак экан!
Нодир Бердиев,
Тошкент шаҳри
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Йигит тонг бўзара бошлаши билан бозорга ошиқди. Ҳаво совуқ: баҳорга ўхшамайди. Байрамга ҳар доимгидек атиргул эмас, лола сотиб олишга қарор қилди. Бозор дарвозаси яқинида бир челак чиройли гул турарди.
Лолалар!
— Ким сотяпти? — сўради йигит яқинроқ бориб.
— Ҳозир келади, — деди гул турган челакни ёнида сут-қатиқ сотаётган кампир. Йигитнинг ёнида эса бир қария турарди. Унинг нимасидир йигитни ўзига жалб қилди. Чолнинг эгнида эски урфдаги плаш бор эди: ҳамма ёғи тикилиб, ямоқ бўлиб кетган. Шими ҳам эски, лекин яхшилаб дазмолланган. Пойабзали яхшилаб мойланганидан ялтираб турса-да, анча йил хизмат қилгани билиниб турарди. Қариянинг юзини ажин босган, бироқ кўзларида қандайдир мағрур ифода бор эди. Бечора совуқдан кўкариб кетганди. Шунга қарамай, гул сотувчининг келишини кутарди. Йигитнинг унга раҳми келди. Синчиклаб разм солгач, чолнинг пиёниста эмаслигини, шунчаки кўп қийинчилик кўрганини, ғариблигидан уялаётганини тушунди. Гул сотувчи аёл челакка яқинлашди. Чол ботинмай бир қадам ташлади. Йигит ҳам.
— Қизим, бир дона лола қанча туради?
— Йўқол бу ердан, ярамас чол, садақа сўрамоқчимисан, йўқол, — бақирди гулчи хотин.
— Менга битта лола керак, қанча туради? Йигит чолнинг кўзлари ёшланганини кўрди.
— Биттаси?! Сен билан пачакилашиб ўтираманми? Йўқол!
— Сен бақирмасдан, гулинг қанча туришини айт, — деди чол секин.
— Донаси беш юз сўм, — деди хотин киноя билан. Чол чўнтагидан иккита икки юз сўмлик чиқарди.
— Менда тўрт юз сўм бор, балки тўрт юз сўмга берарсан? — сўради чол қимтиниб. Йигит чолнинг кўзларида шу пайтгача бирорта эркакнинг кўзида кўрмаган алам ва оғриқни пайқади.
— Яхши, ҳозир, — гулчи хотин мазахомуз ҳиринглаб, челагидан бир дона лола олди. Гул шохчаси ўртасидан синганди. Чол лолани олиб, уни тўғрилашга уринди. Аммо гул ўжарлик билан пастга эгиларди... Қария қўлида синган лолани тутганча йиғларди.
— Менга қара, нима қиляпсан?! — йигит ўзини вазмин тутишга уринса-да, чидолмай бақирди. Гулчи хотин бирпасда кичрайиб қолгандек бўлди, кўзларида қўрқув билан индамай йигитга қараб тураверди.
— Тўхтанг, — йигит чолнинг енгидан тутди.
— Ўв аҳмоқ хотин! Бир челаги қанча туради?! Жавоб бер!
— Э... а...
— Сендан сўраяпман, бир челаги қанча туради?!
— 30 минг бўлса керак... Йигит чўнтагидан бир даста пул олиб, гулчи хотиннинг оёғи тагига ташлади. Сўнг челакдаги лолаларни олиб, чолга тутқазди. Қария бу туҳфани бош чайқаб рад этаркан, унсиз йиғларди. Йигитнинг кўзларида ҳам ёш қалқиб чиққанди.
— Юринг, — йигит бир қўли билан лолаларни ушлаб, бир қўли билан унинг қўлидан тортди. У ширинликлар сотиладиган растага қараб юрди. Ихчамгина чиройли безатилган торт сотиб олди-да, чолга ўгирилди.
— Менга қаранг, ота, менинг пулим бор. Бу ўттиз минг чўнтагимга зарар қилмайди, сиз эса синган лолангиз билан хотинингизнинг ёнига боришингиз яхши эмас, ахир бугун саккизинчи март-ку! Манави гулларни, тортни олиб боринг, менинг номимдан ҳам табриклаб қўйинг. Чолнинг кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади. Лаблари титрарди. Йигит ортиқ бу манзарага қараб туролмасди. У қўлидагиларни чолга тиқиштириб, кўзларини кафти билан артди-да, тез-тез нари кета бошлади. Ошиқиб кетиб бораркан, ортидан чолнинг паст, дардчил овозда гапирган гапларини аниқ эшитди:
— Биз... биз 50 йилдан бери биргамиз... У касал бўлиб қолган... Бугун совға бергим келганди...
Муаллифга раҳмат
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бахтли лаҳзаларни ўлчови бўлмас...
Хонасини ичкаридан қулфлаб олган Нозия онасининг илтижоларидан кейин эшикни очди. Ноила опа қизининг йиғидан шишган қовоқлари, қизаринқираган кўзларига термулиб изтироб билан бош чайқади:
— Қизалоғим, бу нима қилганинг ахир? Бунақада ўзингни олдириб, адойи тамом бўласан-ку! Бўлди, бас қил энди. Ўзингни қўлга ол.
— Ойижон, уни унутишим қийин бўляпти. Уч йил севишиб, аҳду паймон қилиб юрдик. Қайдан ҳам ўша дард унга ёпишди экан-а?! Бутун ҳаётимни остин-устун қилиб ташлади.
Нозия яна хўрсиниб-хўрсиниб ёш тўка бошлади.
— Бўлди она қизим, бўлди. Худога шукр қил, йигитнинг касаллигини вақтида билиб қолдинг. Турмуш қурганларингдан кейин билганингда нима қилардинг? Юраги касал одам узоқ яшамайди. Тул хотин бўлиб яшармидинг?! Бўлди, йиғи-сиғи кўз ёшингни йиғиштир-да, амманг совчи бўлиб келаётган йигит билан эртагаёқ учрашувга чиқ. Амманг жон-жигарига ёмон одамни раво кўрмайди. Қолаверса, қуда бўлишни хоҳлаганлар ҳам тагли-тугли, ўзига тўқ одамлар. Киройи қуда бўлсанг арзирли. Турмуш қурсанг, ўша Суҳробингни ҳам бир ҳафта, ўн кунда унутиб юборасан.
Нозия индамай бошини ёстиққа ўради. Бу унинг розилик бергани эди.
Нозия аммасининг ҳамроҳлигида ясан-тусанни жойига қўйиб совчиларнинг ўғли билан учрашгани чиқди. Бўлажак келин-куёвлар бир-бирларига маъқул тушиб, фавворалар отилиб турган салқин хиёбонда музқаймоқхўрлик қилаётганида, Нозиянинг аҳдлашиб юрган йигити Суҳроб севгилисини илҳақ бўлиб кутаётган эди. Йигит яқинлари уни хорижга, юрагини жарроҳлик йўли билан даволагани олиб кетишаётганини айтиб, маҳбубасини хотиржам қилишга ошиқаётганди. Аммо кечга томон бемор ётган йигитнинг телефонига келиб тушган қисқа хабар, дардчил юрагини чилпарчин қилиб, орзуларини армонга айлантирди: «Мени кечиринг, биз бирга бўлолмаймиз. Уйдагилар мени узатиш тараддудида. Эртага унаштирувим. Умид қиламанки, сиз ҳам тузалиб кетасиз...»
Суҳроб чап кўксидаги оғриқ зўриданми ёки телефонига йўлланган хабар таъсириданми, оғир иҳради. Йигитнинг кўзларидан думалаган икки томчи ёш, лабларига томиб, бу дунёнинг шўришларига, бевафолигига куйинмаслигини тушунтиргандай бўлди. Аввалига телефонини олиб Нозияга бахт тилаб, хайрлашмоічи ҳам бўлди, бироқ бу фикри ўзига эриш туюлиб, алоқа воситасини ўчириб қўйди. Эртаси куни тонгда Суҳроб яқинлари ҳамроҳлигида Германияга учиб кетди...
Нозия тўйгача Суҳробни бир-икки эслагандай бўлди-ю, тўйдан кейинги тотли ҳаёт бир пайтлари ўзи бўйнига осилиб, “Сизни яхши кўраман, ҳаётим, ягонамсиз” деб ардоқлаган кишисини буткул хаёлидан фаромуш этиб юборди. Ҳашаматли, сароймонанд уйнинг келинчаги, умр бўйи ана шу бахт шаробидан сархуш умргузаронлик қиламан, деб ўйларди. Бироқ ҳаёт бошқа, орзу, ният, хаёл бошқа. Ҳаётнинг ўз қонуниятлари, мезонлари бор. Тўйдан кейин бир ой ўтар-ўтмас, онаси жуда мақтовини келтириб қуда бўлган аёл — қайнонасининг камситишлари, камбағал, таги паст деб ерга уришлари янги келинчакнинг иззат нафсига тега бошлади. Камига қайнсингилларининг менсимай ўзини баланддан олиши бадтароқ Нозиянинг ғашини келтирарди. Ана шундай синовли кунларида юрагининг туб-тубидаги соғинч, милтиллаган муҳаббат учқуни Суҳробнинг олдида айбдорлигини унга эслатиб турарди.
Орадан йиллар ўтди. Нозиянинг сутда чайилгандай ойдин юзларига вақт қалами солган нақш — ажинлар тушди, доғ қўнди. Умрнинг равон-норавон, текис-нотекис йўлларида қоқиниб-суриниб яшаётган аёлнинг бошига кўп савдолар тушди. Ароқхўрликка берилган эри, бир танишининг тўйидан оёғида туролмайдиган даражада ширакайф келиб, уйқуга ётдию, қайтиб кўзини очмади. Юрагининг мазаси йўқ экан, спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани умрига нуқта қўйди. Нозия ўттиз ёшида уч бола билан бева қолди. Энди у аввалгидек қайнотасининг қасрмонанд ҳовлисида эмас, кўп қаватли уйда икки хонали хонадонда яшайди. Аҳволини унча оғир деб ҳам бўлмайдию, аммо бир пайтлари ўзи орзу қилганидек ҳам яшамаяпти. Ишлаяпти, эрининг яқинлари, ўзининг жигарлари қарашиб турибди. Ишқилиб гўдаклари билан куни ўтиб турибди. Ҳаёт ташвишлари хаёлидан илк муҳаббати — Суҳробни ҳам бутунлай қувиб юборган эди.
Давоми 16:00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қўшни мухтож бўлмасин...
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
Гулчеҳра Арслонова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Пул ёмғири...
(бўлган вақеа 1998 йил)
1998 йиллар, 2-синф ўқувчиси эдим. Онам билан ёлғиз яшардик. Отам неча кунларда бир кўриниб турар, чунки яна бир оиласи бор эди. Еб-ичишимиз онамнинг маошлари ҳисобидан, онам мактабга дарс берар эдилар. Бир куни онам тоғамникига боришимизни айтиб қолдилар. Севиндим, чунки тоғамни уйи катта, пули кўп ва жудаям кўп мазали ширинликлар макони эди. Автобусга миндик, ногаҳон кўзим онамнинг ҳамёнларига тушиб қолди. Бир дона 5 сўмлик, охирги пул ва шу пулни йўл кира учун тўлади. Манзилга етиб келдик ва озгина пиёда юриб тоғамнинг уйига яқинлашдик. Тоғамнинг машинаси кўринмасди, асосан ташқарида турарди. Уйни тақиллатдик, эшикни тоғамнинг хотини келинойим очди. Ичкарига кирдик ва ҳар доимгидек мен катта ҳовлига югурдим, чунки ўзимиз бир хонали квартирада яшардик.
Ўйнаб-ўйнаб онам ва келинойим турган хона деразаси олдига келдим ва суҳбатларини эшитиб қолдим. Келинойим тоғамни чўлдалигини, ҳозир хеч қандай ёрдам беролмаслигини такрорлар эди. Онам эса ялинар, илтимос қилар эдилар. Мен онамни бунақа аҳволда биринчи марта кўриб турардим. Ўйин, ҳовли эсимдан кўтарилди. Сал туриб онам хонадан чиқдилар ва менга кетишимизни айтдилар. Бу ҳолатдан мен гарангсираб қолгандим, чунки тоғамникидан бу аҳволда ҳеч тез қайтмаганмиз. Ҳайрлашиб турган пайт онам "Ақалли 5 сўм бериб туринг, илтимос уйга қайтишга автобусга пулим қолмади" деб яна ёлвориб сўрадилар. Келинойим эса елка қисиб, сейфни калити тоғамдалигини, уйда умуман пул йўқлигини айтди. Хайрлашиб, уйдан узоқлаша бошладик. Йўлда онамга бир неча саволлар бермоқчи эдим, лекин онам кўзларидан ёш оқарди, жудаям қайғули йиғлардилар...
Сал туриб онам уйга пиёда кетишимизни, қайтишда йўл кирага пул қолмаганини айтиб қолдилар. Мен буни сезгандим, онамга пиёда кетишимизга розилигимни, хафа эмаслигимни айтдим, онам яна йиғлай бошладилар. Уйимиз 10 километрлар орасида эди.
Шунда кўзларим осмонга боқарди, ичимда бир гап айланарди, "Ё Аллоҳ, ҳамма сендан қўрқади, сен ўзинг тенги йўқ куч соҳибисан, ҳамма нарсанинг эгасисан. Менку пиёда кетаман, лекин онамни мен учун йиғлатма, онамни мен учун йиғлатма..."
Бу орада ўзимнинг ҳам ичим тўлиб келди, лекин сездирмадим...
... Шу пайт олдимиздан катта тезликда кўк рангли "РАФ" микроавтобуси ўтиб қолди. Кўча охирида тезлик билан чапга, катта йўл томон қайтди. Ҳамма ёқ чанг босиб, атрофни аранг кўриб бўларди. Катта йўлгача яна камроқ йўл қолганди ва ноилож шу чанглар орқали боришимиз керак эди. Ноилож аранг чанглар орасидан юра бошладик ва не кўз билан қарамай, осмондан чанглар орасидан пуллар ёғиларди. Ҳақиқий пуллар...3, 5, 10 сўмлик пуллар. Қувонганимдан пулларни сакраб-сакраб терардим. Қўлларим пулга тўлиб онамни олдиларига келганимда онам ерга ўтириб, рўмолларини тишлаб йиғлардилар, гоҳ менга гоҳ осмонга қараб йиғларди. "Онажон, энди пиёда кетмаймиз, Аллоҳ бизни эшитди, Аллоҳ ёрдам берди" деб хурсандлигимдан бақирардим. Онам эса кўз ёшларини тўхтатолмасдилар. Уйга қайтдик ва шу куниёқ онам байрамларда пиширадиган, менинг севимли қозонкабобимни пиширдилар, жудаям хурсанд эдик. Бу ходисадан кейин менинг ягона таянчим, қалқоним ва сирдошим Аллоҳ эди. Аллоҳга минг шукрлар бўлсинки, онам сабабли олий маълумотли, оилали ва ҳозирда катта тадбиркорлик фаолияти соҳибиман. Жажжи қалбдан чиқиб, Аллоҳга етиб борган мурожаат сабаб, йиллар давомида Аллоҳнинг марҳаматига, куч қудратига ишонч орқали қалбда иймон мустаҳкамланиб бораверди.
Бу бошимдан ўтган "Ҳаётдаги қийинчиларим" китобимнинг бир бўлаги...
Болага ёшлигидаги ишонч ва меҳрини сўндирманг, унинг улуғланишига ишонинг, ёшлигидан Аллоҳнинг борлигига ишонтиринг...
©️ Азизжон.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир дўстимнинг мактуби...
Яхшиликнинг умри узун, яхшилик қилинг, азизлар..!
Эътибор қилганмисиз, яхшилик қилишнинг сеҳрли бир хусусияти бор. Бундан яхшилик қилган одам ҳам, шунга сазовор бўлган инсон ҳам бирдек ҳузурланади, ҳаловат топади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, бари бирдек қадрли. Айниқса, муҳтожликда, икки дунё кўзингизга қоронғи бўлиб турган оғир бир дамда қилинган яхшилик неъматини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Яшириб нима қилдик, ҳар қандай нарсани таъмалар тўқнашуви ҳал қилаётган, мол- давлат ҳаммасидан устундек туюлаётган бугунги кунда савоб учун, шунчаки, яхшилик қиладиганларни кўрганимизда ҳатто ҳайратланамиз. Якинда ўзим мана шундай бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Республика Кардиология маркази поликлиникасига бир танишимни тиббий кўрикка олиб борган эдим. Кун иссиқ, навбат кутаётганларнинг эса охири кўринмасди. Биз ҳам кута бошладик. Шу пайт яқингинамизда ғала-ғовур бошланди. «Доктор, тез келинглар», деган овозлар эшитилди. Беихтиёр ўша томонга қараб юрдим. Текширувга келган ўрта ёшлардаги бир киши ҳушидан кетган эди. Бир зумда шифокорлар ўраб олишди. Беморни алоҳида палатага олиб киришди. Шифокорлар елиб- югуриб ёрдам кўрсатар, унинг ҳамроҳи — ўрта ёшлардаги аёл (афтидан, турмуш ўртоғи) эса унсиз йиғларди. Уни юпатиш учун «Опа, сиқилманг, яхши бўлиб кетади», — дея олдим, холос. Бирпасда шу ердаги одамлар ўртасида турли гап-сўзлар оралади: «Бечора, шу ернинг ўзида инфаркт бўлиб қолибди...», «Эсиз, навбатини куттирмай ўтказиб юборсак бўларкан...», «Узоқдан келган, шекилли...» Ҳамшира кўринди. Бараварига аҳволини сўрадик. Ҳамшира қиз «ҳа, аҳволи яхши, хотини қараяпти», деб гапни қисқа қилди-ю ўтиб кетди. Сал ўтиб ичкаридан беморнинг турмуш ўртоғи чиқди. Қизарган кўзларини қайта-қайта дастрўмоли билан артарди. — Опа, — деди унинг изидан чиққан шифокор, — Эрингизни тезда шифохонага ётқизмасак бўлмайди, касали жиддий. Кассага бориб харажатларини тўланг, жой тайёрлашларини айтаман. Аёл бироз довдираб, сўнг йиғламсиради: — Биз ётишларини билмаганимиз учун пул олиб келмагандик. Ҳозир қўлимиз калтароқ… Шифокор хўрсиниб ичкарига йўналди. Шу пайт бир аёл уни эшик олдида тўхтатиб нималарнидир сўради. Сўнг шифокор ортига қайтиб келди. — Опа, сиқилманг. Мана бу аёл барча харажатни мен тўлайман, деяптилар. Ҳозир хўжайини пул олиб келаркан. Тез тўлаб, ётқизинглар. Тўғриси, шу ердаги ҳаммамиз шифокорга ва бояги аёлга жуда ҳайрон бўлиб қарадик. Аёл ҳам довдираб, бир шифокорга, бир ёрдам бермоқчи бўлган аёлга тикиларди. — Ахир, бу кишини танимайман-ку! Қандай қилиб пул оламан, — деди бироз ўзига келиб. — Опа, йўқ деманг, — унинг елкасидан қучди аёл. — Кеч бўлмасин, тағин. Ана, хўжайиним ҳам келди. Аёл бориб бир пакет пулни олиб, йиғлаётган аёлнинг қўлига тутқазди: — Опа, бугун жума, фақат дуо қилиб қўйсангиз етади. Юринг, касса бу ёқда. Улар биргалашиб кассага кетаркан, навбат кутаётганларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган воқеалардан карахт эдик. Икки кун ўтиб, яна ўша шифохонага бордим. Ўша аёлни учратдим. Исми Муқаддасхон экан. Мени кўриб яна кўзлари ёшланди: — Дунёда яхши одамлар борлигига шукр. Ўша аёлни умуман танимайман, аммо у бизга танимай-билмай туриб ҳам яхшилик қилди. Унинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман, фақат исми Дилдорахон экани эсимда қолди. «Хўжайинингиз бошингизда доим соғ бўлсин», деб қўлимга икки миллион пулни тутқазди-ю кетди. Тузукроқ раҳмат ҳам айта олмадим. Вилоятдан келган эдик. Ёнимизда пулимиз ҳам йўқ, қариндошлар уч-тўрт сўм йиққунча вақт ўтиб кетарди. Илоҳим, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Оғир пайтимизда қилган ёрдамининг ажр-савобини албатта кўрсин. Муқаддас опа билан хайрлашар эканман, негадир ич-ичимдан хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ўйлардим: юртимизда шундай инсонлар борлиги учун ҳам Яратган Ўзбекистонни ёмон кўзлардан, балолардан асраб келаётган бўлса, ажаб эмас...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кимгадир фойдаси тегиб қолар...
Идоралардан бирида ишлаб юрган вақтимда уч ойлик маошим миқдорида қарз бўлиб қолдим. Маошдан бошқа даромадим йўқ эди.
Мехнат таътили вақти келиб қолган экан, таътилга ариза ёзиб "дам олмайман, пули зарур" деб зўрға имзо қўйдирдим. Ўша пайтларда рахбарлар хохласа таътил бериб хохламаса бермас эди.......
Таътил пули, бир ойлик ёрдам пули ва маошларни олиб хисобласам, қарзимга етар экан холос. Рўзғор хам чарчаган......
Лекин қарздан бир йўла қутулиш мақсадида қарзимни тўлиқ бериб қалбим хотиржам бўлди. Аммо уйда харажатлар умуман йўқ хисоб......
Эртаси куни ишхонамга бир таниш тадбиркор бола излаб келиб қолди. Бир вақтлар солиқ идораси бу тадбиркорни мулкига қаратиб судни қарорини чиқариб олганида маслахат бериб суд қарорини бекор қилдиришга хисса қўшган эдим. Шу бўйи 2-3 йилча кўрмаган эдим.
Мана шу инсон "Сиз ёрдам берган вақтингизда ишларим орқага кетиб холим танг эди. Вақтида миннатдорчилик билдира олмаган эдим. Мана хозир 5 мингта товуқ боқаяпман. Машина олдим. Ишларим яхши. Сизга эҳтиром кўрсатиб атаганим бор. Олмасангиз хафа бўламан, уйингизга бошланг"деб чин кўнгилдан кўзида шавқ билан менга юзланди. Машааллоҳ!
Гаплари самимийлигини сезиб уйга бошладим. Битта қопда гуруч, икки флейка тухум, икки литрлик идишда сарёғ, битта ўрдакни тиригича ва 300 доллар пулни мажбур қилиб уйга ташлаб кетди.......
Бу холатдаги қувончни рўзғорида хеч ҳам камчилик кўрмаган одам асло тушунмайди......
Аллоҳ буюк Зот!!!
Аллоҳ ризқ бергувчи Зотдир!!!
Сен менга таваккал қил. Мен сен кутмаган тарафдан ризқ ато этаман деган ваъдаси бор. Алҳамдулиллаҳ!!!
Мен қарзимни узишга яхши ният қилиб Аллоҳнинг инояти билан уддасидан чиқдим. Аллоҳ ризқимизни беришдан тўхтамади.
Азизлар! Кимнинг қарзи бўлса албатта биринчи ўринда қарзини узишни мақсад қилсин. Аллоҳ асло ризқни тўхтатиб қўймайди.
Бу воқеа ҳам кимгадир ибрат бўлар деган мақсадда баён қилдим.
Саломат бўлинглар!
П/С: Муаллифга раҳмат!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
❄️БУГУН
8—ФЕВРАЛЬ
ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
❄️ Умримизни яна бир тонги муборак
ва хайрли булсин.
🤲Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин.
❄️ Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман.
🤲 Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин
🤲 Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️
❄️ АЗИЗЛАР!❄️
ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ ЎТСИН🥰😚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👠YORINGIZ SIZNI SOG'INIB KELISHINI XOXLAYSIZMI💋?
💖➡️GO'ZAL AYOLLAR UCHUN MAXSUS KANAL
BOLLAR KIRMASIN❌
SEVIMLI AYOLLAR SIRLARI💋
♥️ERINGIZ YONINGIZDAN KETOLMAY QOLADI
SIZGA MAGNITDEK YOPISHADI😅
🥰KANALIMIZDA SEVIMLI BO'LISH YO'LLARI FAQAT BIZDA YANA BIR QATOR TEXNIKALAR HAMMASI BEPUL😚❤️🔥❤️🔥❤️🔥
/channel/+ellg_ROxq6BiNWNi
/channel/+ellg_ROxq6BiNWNi
/channel/+ellg_ROxq6BiNWNi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Фарзандларимни дадасиз катта қиламанми...
-- Элбек ака, нималар юз бераётганидан хабарингиз борми ўзи? Мен ҳақимда айтилган ёлғон-яшиқларга ишонманг. Ҳаммаси бўлмаган гап. Аслида, воқеалар овсинлариму қайнонам айтиб берганидай эмас. Наҳотки фарзандимиз туғилмасидан ажрашиб кетамиз? Уни отасиз қандай катта қиламан? Ахир ҳали бир йил ҳам яшамадик…
«Тенг тенги билан», деб бекорга айтишмас экан. Аслида, булар ҳақида вақтлироқ ўйлашим керак эди. Кўрпамга қараб оёқ узатмадим. Онангиз уйимизга совчи бўлиб келганида онам «Оиламиз сизларга муносиб эмас», деса ҳам фойдаси бўлмади. Ота-онангиз: «Йўқ, бизга бойлик керак эмас», деб яқинларимни қўярда-қўймай рози қилишди. Икки ой ичида тўй қилиб, олиб кетдингиз.
Мен сиз билан бахтиёр эдим. Тонг саҳардан келинлик вазифамни адо этишга ҳаракат қилардим. Ҳамманинг кўнглига қарадим. Айниқса, сизга. Натижада биз бир-биримизга боғланиб, ўрганиб, суяниб қолдик. Биласизми, бир ҳовлида уч овсиннинг яшаши қийин экан. Улар, албатта, бир-бирига солиштириларкан. Мендан олдин келин бўлиб тушган икки келинойингиз ўзига тўқ оилаларнинг қизлари экан. Ота-оналари доим тўлиб-тошиб, совғалар билан келишади. Шунда онангизнинг димоғи чоғ бўлиб, кетгач ҳам тилидан бол томиб, қудаларини мақтаб юрарди. Аммо… Ҳаммаси шу совғалардан бошланди. Бу орада мен ҳомиладор бўлдим. Сизнинг янада муҳаббатингиз ортди. Мени эҳтиёт қилишга интилардингиз, лекин уйда…
Қайнонамнинг совғалардан сўнг ўзгариб қолаётгани сездим. Менга совуқроқ муомала қиларди. «Нега ота-онангиз сизни кўришга келмайди? Наҳот қизини ўйлашмаса, қандай яшаяпти экан, деб қизиқишмаса?» деб овсинларимнинг олдида гапирар, менинг ер бўлаётганимдан эса келинойиларингиз қувонишарди. Бир куни онамга қўнғироқ қилдим. Онангизнинг гапларини қандай қилиб айтишим мумкин, ахир? Фақат сизларни соғиндим деб йиғладим, холос. Онам: «Қизим, ҳали янги келинсан-да, уят бўлади ҳадеб бораверсак. Қудалар нима деб ўйлайди? Энди эркаликларингни ташла», деб андиша қилди. Бу менинг кўзимга унчалик ваҳимали, арзирли сабаб бўлиб кўринмасди. Лекин аҳвол кундан-кун ёмонлашиб борди. Онангиз доим овсинларимга яхши гапириб, менга ёмон қараб, уришадиган бўлди. Буни сезмасликнинг иложи йўқ эди. Менга: «Сиз иш қилманг, бир нарсани эплолмайсиз», дерди. «Ота-онасига ўхшайди-да, наслига тортди», дея пичинг қиларди. Камситишларига эътибор бермай, дардимни ичимга ютдим. «Ҳали ёшман, мени яхши билмайди», деб янада яхши кўринишга ҳаракат қилардим. Лекин уринишларим зое кетарди.
Туғилган кунимда ота-онам келишди. Уларни соғинганимдан кўзларимга ёш келди. Бағирларига ўзимни отганча, тўйиб-тўйиб йиғлагим келди. Бироқ уларга сездирмай деб ўзимни зўрға тийдим. Ўзим дастурхон тузадим иккиқат ҳолимда. Овсинларим эса атай ўтириб олишди. Бир ўзим ҳамма нарсани тайёрладим, нолимайман бу ишимдан. Лекин уларнинг ота-онаси келса, мен ўзимни қўярга жой тополмай, хизмат қиламан. Улар бўлса, ота-онамга тикилиб, уялмай меҳмондай ўтириб олишди. Тўғри, ота-онам ҳеч нарсани сезмай, хурсанд бўлиб кетишди.
Энг ёмони нима, биласизми? Қайнонам ота-онам олиб келган совғаларни овсинларим билан бирга кўриб, устимдан кулишаётган пайтда мен хонага кириб қолдим. «Ота-онангиз алмисоқдан қолган совғаларни кўтариб келибдими? Қудасига ҳам бирорта совға олишмабди», дея менга қараб, қошларини уйиб қўйди. Юрагим эзилиб, ичимдан йиғладим ва совғани олиб, индамай уйга кирдим. Эртасига кечаги тушкун кайфиятда чой дамлаётгандим, бехосдан уни қўлимдан тушириб юбордим. Қайнонам важоҳат билан келиб: «Ўзинг сепингда бирорта арзийдиган матоҳ олиб келмагансан, меникини синдириб тамом қиляпсанми?!» деб бақириб кетди. Қўлларим қўрқувдан дир-дир титрарди. Кечқурун овқатни ҳам сиз мажбурлаганингиз учун зўрға едим. Шу куни ҳар қачонгидан хафа бўлиб ухладим. Эрталаб овсинимнинг қариндоши тўй қилаётган экан, ҳаммалари боришга тайёргарлик кўришди. Мен ошхонани тозалаётган эдим. Овсиним ўзига оро бераётган, қайнонам кўйлак тиктиргани чеварнинг уйига кетганди. Овсиним хонасидан ҳам чиқмай менга: «Сиз бормас экансиз», деди. «Мен ҳам тўйга бораман, деб турганим йўқ», дея жаҳл билан орқамга ўгирилдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Нега мен деб ўйладинг?
-Ўзбекистонда Шавкат ўша қизни тақиб қилди-ку. Бу ҳам сизни ишингиз эдими. Анави икковини нима қилдингиз?
-Сен рақибларингдан шафқацизларда ўч олар эдинг-ку. Бу гал нима бўлди?
-Чақиб олдингизми?- дедим беихтиёр жилмайиб,- ундан кўра айтинг мени қаердан топдингиз ўша куни.
- Ҳидингдан билдим. Ҳалиям димоғингда ифоринг,- у менга яқин келиб қулоғимга шивирлади. Этим жимирлаб кетди. Юзларим қизариб кетди. Нигоҳларимиз тўқнашди. Бўлиши мумкин эмас, наҳотки у ҳалиям менга шундай қараса.
-Ундай қараманг,- деб юбордим.
-Қандай?
-Аввалгидек...
У кулиб ўрнидан турди-да нари кетди. Қайтиб ёнимга келмади. Мен зиёфатдан минглаб фикрлар оғушида қайтдим. Тонггача тўлғаниб чиқиб, ҳаммасини вақт ҳукмига қўйишга қарор қилдим. Дадам бошқа коллеж гаплашмоқчи эди. Ҳеч бўлмаса бир ой суринг деб қўймадим. Кўчага онда-сонда чиқар эдим.
Ҳусайн ҳам жимиб кетди. Орадан бир ой ўтди. Дадам янги коллеж гаплашди. Ноябр ойини совуққа мойил кунлари бошланди. Янги коллежга биринчи борган куним ... Дарсдан чиқсам Ҳусайн кутиб турибди. Олдига бориб салом бердим. Алик олди.
-Биронтани кутяпсизми?
-Ҳа. Хали чиқмади.
-Майли. Ҳайр,- дедим жилмайиб. Мени мағрур кўнглимни бунақа гаплар эголмайди. Менга нима кимни кутса кутавермайдими? Орамизни очиқ қилгунча ўлиб бўлгандим. Менга яна тирғалмаса шунча яхши. Уйга қайтдим. Тўғри миямда бир-икки кун айланди бу ҳаёл. Аммо эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Чалғиб ҳам кетдим. Дарсдан кейинги спорт мажғулотларига ҳам қола бошладим. Шу зайлда бир ҳафта ўтди. Бир куни дарс пайти мени сўрашаётганини айтишди. Юрагим типирчилаб қўйди. Ҳусайнмикин. Чиқсам... Мирас.
-Салом Аси,- у менга яқинларим эркалатиб чақирганда атайдиган исм билан мурожаат қилди.
-Салом Мирас.
-Сени роса изладим.
-Бир ойми?- кулдим.
-Майли ҳақсан. Яқинда шу атрофда кўриб қолдим.
-Кейин эсингга тушиб қолдимми?
-Ҳа,- тиржайди у ҳам,- дарсинг қачон тугайди. Балки қаҳва ичармиз.
-Яна бирон саотларда бўшайман.
-Бўпти кутаман.
Мирас.... У айни менбоп йигит эди. Қувноқ, мени заҳар гапларимни кулгуга буриб кетаверар эди. У билан вақтим қизиқарли ўтар эди.
-Сен ажойиб қизсан,- дерди у,- аммо ҳомтама бўлма севиб қолмайман.
-Вой орзуларимни барбод қилдинг,- дедим уни мазхаралаб.
-Сенга уйланадиган йигит сендан ҳам қайсар, сендан ҳам мағрур ва яхши уришадиган бўлиши керак... Ёки...
-Ҳўш,- уни таърифидан Ҳусайн эсимга тушиб кетди. Қизиқ иккинчиси қандай экан.
-Ёки... "ҳўп бўлади хотинжон" деб яшайдиган одам бўлиши керак.
-Эй йўқ. Унақа одамлар менга ёқмайди.
-Биринчи айтганим билан ҳам келишишинг қийинда. Майли хафа бўлма 40 дан ўтиб ҳам эр тополмасанг. Учинчиси қилиб оламан сени.
Мирас юзига сепилган қаҳвадан бир ҳўпиқди.
-Кўрдимгми сендан шу туришда хотин чиқадими?- деди юзини сочиқчага артиб.
-Сенга нима?
-Агар биронта йигит удум деб сени ўғирлатаман деса. Бутун бошли армия чақириши керак бўлади.
Шунақа антиқа йигит эди Мирас. Аммо айнан у мени ҳаётимда ўзгариш бўлишига сабабчи бўлиб қолди ўзи билмаган ҳолда
Ҳусайн Москвага қайтиб кетганини Мирасдан эшитган эдим. Умуман энди у ҳақида ўйламасликка қарор ҳам қилгандим... Бироқ бир куни менга битта жўнатма келди. Очиб қарасам... Ҳусайн менга совға қилган ва мен йўқотдим деб ўйлаган ўша соат. Юрагим қинидан чиқиб кетай деди. Бу билан нима демоқчи у. Муносабатларимиз буткул тугади демоқчими, ё яна бошланди демоқчими? Жойимда ўтиролмай қолдим. Ҳусайн барибир мен билан боғланади. Шунда нима қиламан?
Адашмадим. У келди. Аввалгидек мени машинасига суяниб кутиб турарди. Саломлашиб ўтиб кетмоқчи эдим, тўхтатди.
-Сенда гапим бор.
-Бу гал мени кутиб турганмидингиз,- пичинг қилдим.
-Ўтган гал ҳам сени кутиб тургандим. Фақат кўришим билан фикримдан қайтгандим.
-Бу галчи?
-Бу гал қайтмадим. Машинага чиқ.
Бу одам сира ўзгармаган бўлса керак. Ўша -ўша беписанд ва мағрур Ҳусайн. Ўзимга ўзим бало сотиб олдим шекилли.
Тамом...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
[Интернетда ўқиб, таржима қилдим. Кимгадир уят бўлиши мумкин. Аммо уят эмас].
[САВОЛЛАР]:
1. Яхши, айтчи сигирда тўртта,менда иккита
2 .Сенинг иштонингда бор, менинг иштонимда йўқ, у нима?
3.Ўзи юмшоқ,аммо аёллар қўлида қаттиқ бўлади?
4 .Қойил, айтчи, турмушга чиққан аёлнинг нимаси эрга тегмаган аёлникидан катта?
5 .Аёл ва эркакларнинг оёқлари ўртасида нима бор?
6 .Менинг танамдаги энг нам аъзо нима?
[ЖАВОБИНИ КЎРИШ]...👇👇👇