ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

32426

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

✨Хулоса✨

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)

«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🆘#Диққат

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР

БУ ВОСИТА 10
КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!

Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
Батафсил малумот:👇👇👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
⁉️Охиргача ўқинг

👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН

У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.

Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.

Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.

Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!

Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.

Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.

Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.

Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.

Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.

Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.

Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.

Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.

Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.

Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!

Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.

Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.

Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.

У  деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.

Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.

Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.

Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.

Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.

Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.

Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.

Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.

Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:

“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



44-қисм

Анаконда дегани фақатгина Маҳфуза янгам эмас демак.

“Менга озроқ вақт керак ўйлаб кўришга. Дадам билан гаплашиб кўриб жавоб айтаман.“

“Албатта, ўйлаб кўр фақат опамнинг беморлигини ва дадамнинг аҳволини инобатга олишингни истайман. Вақт улар учун жуда муҳим” Низом билан бўлган суҳбатдан сўнг бошимга қаттиқ оғриқ кирди.

Машинани Аноранинг уйига ташлаб ўзим таксида уйга қайтдим. Зеҳнимни эгаллаган муаммо ҳақида обдон ўйлаб кўришим ва энг кам зарар билан қутулишни ҳисоблаб чиқишим лозим эди. Ойим телевизор қаршисида ўтириб, сериал томоша қилаётган экан. Устимни ҳам алиштирмай тўғри бориб тиззасига бошимни қўйиб ёнига чўзилдим.
Экранда турк сериалими ўзбекча дубляж билан кўраётган эди. Бармоқлари сочим орасида кезина бошлаб, сўради.

“Кайфиятинг йўқлигига қараса, учрашувинг яхши ўтмаган” ойимга узун сўзлар билан руҳ ҳолингни англатишингни ҳожати йўқ эди. У ҳаммасини, менинг нафас олишимдан сезарди ва биларди.

“ Ойи, дадам амалдор қариндошидан қандай қарзи бор?” -деб сўрадим гапни айлантирмай.

“Пул маъносида сўраётган бўлсанг йўқ. Лекин жон маъносида сўрасанг бор” Бошимни кўтариб ойимнинг юзига қарадим.

“Нима деганингиз у?”

“Сен энди туғилган эдинг. Даданг у пайтлар оддий туманлар аро қатнайдиган йўналиш ҳайдовчиси эди. Топиши ўзига яраша, қўлимизда икки бола. Янги уй солганмиз, топгани томоғимиздан ортмасди. Қандайдир тушкунлик ҳолатига тушиб ичишни бошлади. Бу ичишлар меъёрни ошганда, аввал ишидан айрилди кейин ҳар қаерда ичиб ҳушидан кетадиган даражага етиб келганди. Сен ҳали қирқинг чиқмаган чақалоқ. Менинг эса тинмай иситмам кўтариларди. Ҳолим йўқ, ўзимни эплай олмаётган эдим. Ҳалики сен ва раҳматли акангни эпласам. Аҳволимиз ўта оғирлашиб бораётган пайтда, қандай бўлди билмадим сени ҳам касал қилиб қўйдим. Судурги бера бошлаганида, тез ёрдам чақирдик лекин тезликка келмагани сабаб, кўчага олиб югурдим сени. Акангни қўшнига қўйдим. Даданг яна йўқ. Йўлдан машина тўхтатиш мақсадида чиққанимда Адолат билан эри меҳмондорчиликдан қайтаётган экан. Мени қўлимда гўдагим билан кўриб тўхтади. Тўйимизга қатнашгани учун мени танир эди, албатта.Фақат қариндошлик алоқаси узилай деб турган бир пайтлар эди. Борди келди йўқ эди орамизда. Сени мен билан тезда касалхонага олиб боришди. Тез ёрдам кўрсатишди, таҳлиллар ўткир юқумли бактерия борлигини ва менингит ташхисини қўйишди. Адолат у пайтлари бунақа калондимоғ эмас эди. Эри, мени олдимда уни қолдириб, дадангни топгани кетди. Дадангни қай аҳволда қаерда топганини тасаввур қилавер. Туман шифохонасида сенинг даволанишингга етарли имконият йўқлиги сабаб, бизни пойтахтга жўнатишди. Қўлимизда бир тийинимиз йўқ, Тошкентга келдик.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Иқтибос

- Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради.

❁🍂❁

Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини, баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб, аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди. Биров у деди,биров бу деб кўрди.

Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.

❁🍂❁

Инсон ҳох аёл, ҳох эркак,ҳох ота-она бўлсин, ҳох фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.

Масалан,ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил ҳохиши учун бажаради.

Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.

Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.

Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.

Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.

Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.

Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.

Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.

❁🍂❁

Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.

Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота - она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.

Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.

Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун, эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.

❁🍂❁

Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти, яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.

Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.

Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши, меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.

Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.

Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса, эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ, дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.

Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши, эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.

❁🍂❁

Хулоса шуки, шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.

Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор. Фақатгина ақлимизга таяниб, шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.

Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОҒИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???👀

НИЛУФАР ЎЗИ НЕЧИ МАРТА ЭРГА ТЕККАН?😳

НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?

КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱

АЛДОВ ЙУК 100%👇

https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹

Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕

Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍

Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

@makiyaj_trendi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.

Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.

Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.

Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.

Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.

Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.

Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.

1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.

1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.

2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.

3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.

4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.

Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.

“Мен маккор эмасман,  аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)

Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича хабар берилган:
"Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик" (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди. У Зот: "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", дедилар". Муслим ривоят қилган.
Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— ота-она учун молини сарфлаш;
— ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— васиятларини адо этиш;
— уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— улар номидан садақа қилиб туриш;
— уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кибр_Манманлик
✅Кибр ва манманлик сифатлари ақл-фаросат тушунчаларидек ёнма-ён юрса ҳам фаросат ақлдан кўра кенгроқ жиҳатни ўз ичига олгани каби манманлик ҳам кибрдан кўра кучлироқ, ёмонроқ иллатни ифодалайди.

✅Кибр фақат бегоналарга нисбатан қўлланилади.
Яъни кибрли инсон ич-ичидан ўзини ожизроқ, омадсизроқ деб ҳисоблайди. Шу сабаб, ўзидан кўнгли тўлмаслигини беркитиш мақсадида ихтиёрсиз равишда кибрга берилади.

✅Манман кимса эса душман тугул дўстини ҳам аямайди. Бегона ёки душман бўлиши шарт эмас, ёнида доимий бирга юрадиган
яқинларининг ҳам ютуқлари унинг ҳасадини қўзгаб, хафа бўлиши учун етарли бўлади.

✅Чунки манман кимса барча яхши нарсаларга фақатгина ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Шу важдан ҳатто яқинларига ҳам яхшилик раво кўролмайди. Манман кишининг чин дўстлари бўлмайди. Ўзи ҳам ҳечкимга ҳаққоний дўст бўлолмайди.

✅Манманлик асосан керагидан ортиқ даражада талтайтирилиб, вояга етказилган болалар табиатининг улғайгандаги кўринишидир.

✅Меъёрдан ортиқ даражада эркаланиб, айтгани айтган бўлиб тарбия топган болаларда худбинлик ривожланади. Эркалик худбинликни, худбинлик эса манманликни шакллантиради.

✅Эркаклардаги манманлик кўпроқ ҳасадни, аёллардаги манманлик эса кўпроқ рашкни авж олдиради.

Иккисининг ҳам муддаоси бир:
ФАҚАТГИНА МEН ҲАҚЛИМАН !!!

✅Ҳар бир бола мўмин фитратида туғилади. Чин мўминлик сифатини болаларда кўриш мумкин экан. Ҳақиқий мусулмон бола каби
содда, ишонувчан, ҳечкимга ёмонлиги йўқ беғубор бўлади. У туғилиб тарбия топган муҳит эса унинг табиатини ё ўзгартиради, ёки мўъминлик сифатини сақлаб қолади.

Ҳар кимга боладек беғубор мўминлик фитратида қолиш насиб этсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кун хазили!

Хотин айтмоқчи Биттасини эплаб олай!:))

****

Бобомнинг бобоси тўрт хотин олган,
Бобомнинг ўзи ҳам тўрт отин олган,
Дадам иккита хотин билан тин олган,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Бири бола туғса, бири боқади,
Бири мени боқса, бири қоқади,
Бири оқмай қолса, бири оқади,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Бири овқат қилар, бири кир ювар,
Бири девор урар, бирови сувар,
Бобом каби мен ҳам бир хотинсевар,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Бир хотиннинг қоши билан қовоғи,
Ўша тешик тоғораю товоғи,
Жонга тегиб кетди эски совоғи,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Токай ҳар кун ахир ичарман шўрва,
Токай бўйним узра шу эски тўрва,
Сўраганим янги Орбит ва Турба,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Пишқирган айғирдай бўлсам ҳам сергак,
Ҳар нарсага чидар мен каби эркак.
Хотинимга ёш бир ёрдамчи керак,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Тўрт хотиним юрагимда гупурсун,
Тўрт хотиним тўрт хил ифор уфурсин,
Барчасин бир хил севмасам - тупурсин,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Бири катта бўлсин, бири ёш бўлсин,
Ёши лекин жуда қаламқош бўлсин,
Ўша ёши хотинларга бош бўлсин,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.

Тўрт хотиннинг ишқи билан тўларман,
Бир кечада бари билан бўларман,
Тўрт хотинсиз, эй ёронлар, ўларман,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...

Подшоҳ вазирининг укаси ҳудди акаси каби ҳукмдорга суюмли бўлишни орзу қилибди. «Сен ўз юмушингдан қолма», дебди акаси. Аммо ука акасига ҳасад қилиб, унинг ўрнини эгалламоқ қасдида подшоҳга рўпара келибди-да, ўзини доно билиб:
— Мен осмонда итларнинг ҳуришини эшитдим, — дебди. У нодон «гапимда фалсафий маъно бор», деб ўйлаган экан. Подшоҳ эса «Ҳузуримда бундай бемаъни гап айтмоққа журъат этган бу нодонни зиндонга ташланг», деб ҳукм қилибди. Шунда ака:
— Подшоҳим, бу менинг укамдир, бир озгина гапга нўноқ, мақсадини дуруст баён қила олмайди. У ёлғон сўз айтгани йўқ. Кеча бургут бир кучукчани олиб учган экан. У ўша кучукчанинг ангиллашини эшитган,— деб укасини жазодан қутқариб олибди.
Шундан сўнг ҳам укага ақл битмай, яна подшоҳга рўпара бўлибди-да:
— Мен узган камон ўқи кийикнинг ҳам туёғига ҳам қулоғига тегди, кейин ўз-ўзидан қоврилди. Мен уни мазза қилиб едим, — дебди.
Подшоҳ яна ғазабланиб, яна зиндонга ҳукм қилибди. Шунда ака яна ўртага тушибди:
— Подшоҳим, укамнинг гапга нўноқлигини аввал айтиб эдим. У ҳозир ҳам ёлғон сўз айтмади. Укам ниҳоятда мерган. У ўқ узган дамда кийик туёғи билан қулоғини қашиётган экан. Ўқ туёқ билан қулоқни тешиб ўтиб қайроқ тошга тегибди-ю, учқун чиқиб, ҳашак ўт олибди. Кийик гўштини шу ўтда пишириб ебди.
Қиссадан ҳисса шуким, бўзчи билганини тўқигани маъқул.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Севги-муҳаббат бўш вақтни тақозо этади. Бекорчи вақти кўп бўлган кишининг севиб севилишга эҳтиёжи кўпроқ бўлади.Ёки севишмоқни истаган кўнгил севгидан ташқари кўп нарсани йиғиштириб қўйишига тўғри келади.

Аллоҳнинг ўзи каби қулларига муҳаббат қўйган кимсанинг маҳзунлиги кўп бўлади. Шундан фойдали ишларга ҳам қўли бормай қолади. Вақтларида барака бўлмайди. Умри ўша севган кишисининг қадамини пойлаш, ёки ҳаракатларини таҳлил қилиш билан совурилиб кетади. Шу сабаб бандаларга нисбатан севгини бекорчилик деб ҳисоблайман. Ҳамма нарсанинг меъёрида бўлгани афзал...

Эри билан телефонда, ёки реал ҳаётда кўўп мулоқот қилишни истайдиган аёлларнинг бўш вақтлари роса кўп бўлса керак. Эрлар эса аксига олиб гаплашишни ҳохламайдилар. Чунки тирикчилик ташвишидан ортиш қийин. Буни аёллар тушунмасдан эрим мен билан гаплашишни хоҳламайди, яхши кўрмайди, деб хафа бўладилар.

Сизни яхши кўрмаса яшамайди.  Шунчаки севишгани вақти йўқ бечораларнинг. Севишишдан кўра жиддийроқ юмушлари бор. Ишлайди, чарчайди, гаплашиш ортиқча ишдай туюлади. Гаплашмаслиги қадрламаслигини билдирмайди. Агар қадрламаса Аллоҳ Сизни олиб қўяди Ундан. Бу унинг муаммоси. Хафа бўлманг.

Эрининг муҳаббати, эътиборига ўта ташна бўлган аёллар: тафаккур қилинг! Хожангизнинг ҳар қадамини пойлаб, ҳаракатларидан бўлар-бўлмас хулосалар чиқариб, Сизними ёки бошқасини кўпроқ севишини ўйлаб, шубҳа остида тунларни тонгга, тонгларни кунга, кунларни яна тунга бесамар уламоқдасиз. Фикру хаёлингиз эрингизда, кўнглини топишда, жуфтингизнинг энг севимли аёли бўлиш олий мақсадингиз. Шу сабаб ҳормай толмай ҳаракатдасиз.

Сизга савол;  шунча ҳаракатингиз эвазига нима кўрдингиз? Севимли аёлига айландингизми? Албатта йўқ. Эрим учун шунча ҳаракат қилсам ҳам билмади, дея ҳасратингиздан қора тутун буруқсаб ётибди.

Нега шундайлигини ҳам биларсиз эҳтимол..?

Чунки Сиз хожангизга холис яхшиликлар қилмайсиз, яъни яхшиликларингиз Аллоҳ розилиги учун эмас. Шунчаки Сизга эваз қайтиши, яъни сизга ҳам ҳудди шундай яхшиликлар қайтариши учун қиласиз. Ва табиийки ўзингиз берганингиздек, ёки ўзингиз истаганингиздек яхшилик қайтмаслигига миллион марталаб гувоҳ бўлгансиз. Лекин кўзларингиз очилмайди.

Миянгизга қўрғошиндек қуюлиши керак бўлган гап бор: яхшиликни холис Аллоҳ учун қилмагунингизча барака топмайсиз. Аллоҳ учун қилмадингизми, эваз кутасиз,эваз кутдингизми миннатчига айланасиз.Миннат қилиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланиши ҳақида пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадис бор.

Энди мулоҳаза билан ўйланг: қилган яхшилигингизга эваз кутишингиз билан (ҳаттоки сабрли бўлсангиз ҳам) миннатдек гуноҳи кабирага йўл қўяётган ҳолингизда қанақасига руҳиятингизга ҳаловат кириб келсин?

Эваз кутиб миннатга йўл қўйишингиз билан ҳар дақиқа гуноҳда бардавом бўлган ҳолатда қандай қилиб неъматлар кирсин ҳаётингизга?

Гуноҳларимиз бизга келаётган неъматлар йўлини тўсиб қўяди.Икки дунё ҳаловатига эришиш учун, қилган яхшиликларингизга эваз кутишнимас, холисликни ўрганинг.

Холислик фақатгина Аллоҳ розилигини мақсад қилиш демакдир. Ҳар бир амалингизда Аллоҳ розилигини мақсад қилинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг.

Ўзингизни тафтиш қилинг. Жуфтингиз,болангиз ва бошқаларга  яхшиликни қайтаришлари учун қиляпсизми ҳеч қачон қайтмайди ва маҳзунлигингиз тугамайди. Камига ажрланиш тугул гуноҳкор бўлиб қолишингиз ҳам ҳеч гапмас. Чунки Аллоҳдан эмас, ўзингиз каби ожиз бир қулдан неъмат кутганингиз учун.
Буни севги деманг. Бу севги эмас. Холислик билан қилинмаган ҳеч бир ишда хойр йўқ.

Аллоҳни, ёки Аллоҳ учун севиш эса кони фойда. Вақтимиз, умримиз совурилмайди. Муҳаббатимиз эгаси аввало Яратувчимиз бўлса, Муҳаббатимиз Соҳибининг розилиги билан ўралашамиз фақат. Яъни Аллоҳ рози бўладиган ишларда собит турамиз. Мукофотини ҳам Ўзидан кутамиз.

Кошкийди... Замирида ўз нафсингиз турган жуфтингиз кўнгли билан оворалигингиз Роббингиз розилиги учун бўлса.

Унутманг! Бандасига севимли бўлишга уриниш энг улкан Бечоралик. Роббга севимли бўлиш илинжи эса энг улкан Шарафдир.
Жаннат истаган қуллар шарафни қўйиб, бечораликни танламайдилар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


45-қисм

Даданг ўша пайт қайтиб ичмасликка онт ичиб, тузалишга ваъда берганди. Ойлаб касалхонада қолиб кетдик. Сен комада ётдинг. Бир ўлимдан қолдинг. Аллоҳ Адолат ва эрини бизга сабабчи қилиб жўнатганди. Барча харажатларни тўлашди, дадангга иш берди. Даданг ишлаб барча сарфланган пулларни қайтарди лекин пулга бичилмас умринг учун улардан қарздор эдик. Адолат кибри билан бизни эзиб турса-да, эри доим одамгарчилигини ўрнига қўйди. Ҳатто эсимда менга айтган гапи “Келин, бу қизинг ҳали катта бўлиб, ҳаммамизни кетидан югуртиради “ ,-деган эди.Фаришта омин деган эканми? Доим бир ишкалинг бор қизим. Энди айт-чи, Низом билан нимани келишолмадинг?” Эшитган гапларимдан таъсирланиб кўзимга ёш келган эди. Дадамнинг бир пайтлар ичкиликка берилганини, ўзимни ўлимдан қайтганларимни эшитиб бошқача бўлдим.

“Келишолмаганимни қаердан билдингиз?”

“Агар уни ўзингнинг таъбирининг билан айтганда, мот қилиб келганингда ҳозир мушукчага ўхшаб суйкалиб, жимгина ўтирмас эдинг. Келишолмагансанки ўйловдасан “

“Оналарга ҳамма нарсани билиш чеклансин “,- дедим бурнимни тортиб ойим гапимга кулиб юборди.

“Тўкил нима бўлди?”

“Ойи, Низом менга уйланиш таклифини қилди. Узук ҳам олиб келибди “ ,-дедим гапни ҳали нимадан бошлашни билмай. Низом айтганидек у ва мендан бошқа бу никоҳ шунчаки қоғозда қолишини билмаслиги керак.

Ойимнинг оила қуришга муносабатларини ўлчаб кўришим керак эди. Ўшанга қараб айтишни ўйлаб кўрар эдим.

“Сен нима дединг?”- деди ойим. Мен бошқача тепки беришини кутган бўлсам-да.

“Ўйлаб кўраман дедим” -ойимга ёлғон гапиришни истамас эдим, лекин ичимдан бир овоз унга ҳақиқатни гапирмай турганим маъқул деб турарди.

“Адолат ҳаётингни заҳар қилади қизим. Даданг сен кетганингдан сўнг, шунга ўхшаш гап айтган эди. Фақат мен бу ҳаракатни Адолатдан кутгандим. У келиб шартномага ўхшаган иш ҳақида гапирса, бу сафар жим турмасликка ўзимни- ўзим тайёрлаб тургандим. Низомнинг ўзи келганига ҳайрон қоляпман.”

Ойим бу гаплари билан шунчаки мендан фойдаланишларига қарши эканлигини билдирди. Ҳозир дадамни қутқаришга катта миқдорда пул кераклигини, Адолат эса буни бермаслик учун ҳар қандай йўлни қилиши мумкинлигини, аммо Низом менга дадамни қутқаришга сўз берганини айтсам аҳвол чигаллашиб кетиши аниқ.

Шунинг учун тилимни тийиб гапнинг давомини гапирмадим. Телефонимга смс келди. Экран калитини очмай юқоридан ўқидим.
“Уйга етиб бордингми?”
Низом шунчаки ёзди деб турганимда, бир видео хабар жўнатгани ҳақида яна хабар келди. Ойимни ўпиб хонамга кирдим. Ҳар эҳтимолга қарши қулоқчинларимни тақиб олдим. Чунки видеода нима дейилган билмайман.

Видеони юклаб очганимда касалхонада ётган Низомнинг опаси сурати турарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КАТТА_ЧЕГИРМА

✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ
#ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍

😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱

✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#БИТИРУВЧИЛАРГА_АКЦИЯ

☺️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, КАНАЛИМИЗНИНГ ГЎЗАЛ ОБУНАЧИЛАРИ, СИЗЛАР УЧУН БИТИРУВ ОҚШОМИГА 🇨🇳ПЕКИН, 🇹🇷ИСТАНБУЛ ВА 🇰🇬БИШКЕКДАН ТРЕНДАГИ ЛИБОСЛАРНИ ХАМЁНБОП НАРХЛАРДА ОЛИБ КЕЛДИК 😍

✅ХАММАСИ НАЛИЧИДА
🚚ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОР
🏃‍♀‍➡️ ТУГАБ ҚОЛМАСИДАН БИР КИРИБ КЎРИНГДА 😉👇

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



43-қисм
“Бунақа бўлишини ҳеч ким кутмаган эди. Мен ҳам ҳозир бошқа жойда ,бошқа кишилар билан ўтирган бўлар эдим, балким. Аммо шундай бўлиши керак экан. Ортга қараб қотиб туришдан фойда йўқ. Ўтмиш ўтди кетди. Келажакни эса бугун яратамиз.Мен билан турмуш қуришинг сенга ҳар қанча ёмондек кўринса-да, ким билади балки келажагинг учун яхши бўлар”


“Сен билан қурган турмушимиз атрофимиздагилар учун кулгили бўлмайдими? Бир келишув никоҳи бўлганини билганлар, нафақат бизга бошқача қарашади. Балки бошқа ишларни ҳам олдини очиб юборади. Шунинг учун кел, бошқа йўл топамиз. Сўз бераман, бу никоҳ ишидан бошқа ҳар қандай вазиятга тайёрман “

“Бу таклифни сенга қилар эканман, кўп ўйладим. Ҳатто асраб қолишга уринаётган бор будимизни аввал онангни номларига ўтказиб кейин уларга асранди ўғил бўлишни ҳам ўйлаб кўрдик. Аммо бўлмади. Узоқ ўйлаб кўришга фурсатимиз ҳам йўқ эди. Ақлимизга келган биринчи чиқиш йўлини қилиб кўрдик. Келишув дейсан, лекин бу никоҳнинг келишув эканлигини бир мен ва сендан бошқа ҳеч ким билмаса, ишимиз енгил кечади“

“Ойингни кимлигини эсингдан чиқариб қўясан баъзан” ,-дедим киноя билан.

“Ойимнинг кимлигини яхши биламан. Лекин ҳеч нарса қила олмайман. Ойим мени дунёга келтирган аёл. Унинг инжиқликлари феъл -атворига чидашимдан бошқа иложим йўқ.”

“Дадам чиқсин ,кейин гаплашамиз бу мавзуларни “ ,-дедим гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлиб.

“Нафиса агар сен билан келишиб ишламасак дадангни қутқарадиган пулни ойимга билдирмай ишлатолмайман. Мен ўрта йўлни топиб, бизга яхшилик қилган одамни ва оиламни қутқармоқчиман. Бунинг учун эса менга ёрдаминг керак.”

“Ойинг пулни мендан олса-да, дадамни ҳаётда қутқармайди тўғрими?” Саволимга жавоб бермади. Мен эса керакли жавобни олдим.

Кўзим ёшга тўлса-да ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим.

“Ота- оналаримиз орасида нима ўтган билмайман. Билганим бир нарса, ойим тинмай дадангга қарзингни тўлаш вақти келди, дегани эди. Бу қандай қарз билмайман. Бироқ, моддийдан фарқли бўлган бир қарзга ўхшайди. Чунки масала фақат пул бўлсайди, даданг индамай ўз қўли билан қизини бу ишларга аралаштирмас эди” Низомнинг айтган ҳар гапида, дадамнинг бу оилага сўзсиз садоқатини ўйлаб кўришга ундарди.

Бу саволларнинг жавоби биргина дадамда бўлиши мумкин ёки ойимда. Аммо Адолатнинг бизни доим манипулятив босимда тутишининг бир сабаби борлиги аниқ.

“Орамиздаги бу гапларни ҳеч ким билмагани маъқул. Мен ва сендан бошқа ҳамма бу никоҳни ҳаққоний деб билиши шарт. Бўлмаса, сени нафақат ойимнинг зулми, балки атрофидаги “анакондалардан “ ҳам ҳимоя қила олмайман.”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТАФАККУР

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсатдан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен  чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўша йигитни менга кўрсат-чи?  деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати:

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

1️⃣«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

2️⃣Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

3️⃣Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

4️⃣Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Model qizlar nima bilan farq qiladi sizdan, bilasizmi?

Ular ham siz bilan bir xil – faqat ular raqs tushib, mashq qilib, ko‘p suv ichib yurishadi!

@fitnes_dancee bu yerda:

Mashq qilamiz, ammo o‘zimizni qiynamaymiz!

Raqs tushamiz, faqat to‘yda emas – kaloriyalarni yo‘qotamiz!

Kayfiyat baland, bel esa ingichka bo‘ladi!

Va eng muhimi – oynaga qarab: “Voy, bu menmikan?” deb o'zingizni tanimaysiz!


Trenajor zallariga borib, temir ko‘tarishga hojat yo‘q – bu yerda raqs, quvnoqlik va harakat yetarli!

Keling, ozamiz – ammo stress bilan emas!
Qomat chiqazamiz – ammo bosim bilan emas!

Qo‘shiling– o'ynab-kulib, raqs qilib, go‘zallashamiz!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⁉️Лимондан 50 баробар кучли, кўк чойдан 50 баробар самарали, қиймати миллион доллар, нархи эса 5 минг сўмлик мевани биласизми?

Кимёвий муолажалардан 500 баробар кучли, рак касаллигидан энг яхши химоя, қон томирларини тозалайди, юракни бақувват қилади, камқонликни илдизи билан йўқ қилади, қаришни секинлаштиради, қон босимини нормаллаштиради, қандли диабетда жуда фойдали, эркаклар ва аёллар муаммоларида энг яхши ечим

Европада ноёб ҳисобланган, бизда эса бир тийин ҳам турмайдиган мева бу -
давомини билиш 👇👇👇

/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy
/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️

🛫TANANGIZ OSILMASDAN
🛫TOʻGʻRI OVQATLANISH BILAN 🛫
🛫HECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ 🛫
🛫UY SHAROITIDA OZISH🛫
🛫DIETOLOG NAZORATI 💯%
🛫SIZNI KUTMOQDA 🛫
🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
https//t me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.


– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»

– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.

– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:

– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...

Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:

– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?

– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...

– Келишгандик.?!  Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

... Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!

Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар, бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш, нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етган эди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамини, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсаларнинг ташвишини қилавермайди, ундан юқорироқ ишлар ҳақида қайғурадилар.  Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

"Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради", деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтса-да, ақл ва тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъи назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини биладилар. Улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера оладилар.

Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренингларда аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Йўналишлар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" каби қарашлари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва юксак маҳоратига ҳайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)

«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.

Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яна чет элга отландим, кетаётганимни кўрган синфдош дугонам Маҳбуба ҳам менга эргашди. У энг яқин дугонам, жуда ақлли қиз эди. Синфда ҳаммамиздан яхши ўқиганига қарамай, омади чопмадими, ўқишга киролмади.
– Уйда бекор ўтиргандан кўра, бир-икки сўм пул топсам, ота-онамга ёрдам бўлади. Бўш вақтимда эса ўқишга киришга тайёрланаман, – деди у соддалик билан.
Уни йўлдан қайтаришга ҳарчанд ҳаракат қилмай, «Сенга бу иш тўғри келмайди» демай у кўнмас, ўз қарорида оёқ тираб туриб олганди. Рози бўлишдан ўзга чорам қолмади. Ота-онаси ҳам менга ишонишгани учун рухсат беришди.
Ишнинг ҳадисини олганимдан бу сафар Нинанинг олдига боришни истамадим. Чунки у бераҳм аёл эди. Бир кун ҳам дам бермай, кўпроқ пул ишлашга мажбур қиларди. Саунада «ишлаб» юрганимда Сабина исмли қиз билан танишгандим. Сабинага қўнғироқ қилиб, дугонам билан бораётганлигимни айтдим. Етиб келгач, у бизни кутиб олиб, ижарага уй топиб берди. Маҳбубага «Сен бир-икки кун дам ол» деб, ўзим эсафаолиятимни бошлаб юбордим. Турмушга чиқмаган дугонамни ҳам ифлосликка бошлаганимдан виждоним қийналди. Аммо топган пулим иккаламизнинг еб-ичишимизга етмасди, хоҳласам-хоҳламасам уни юрган йўлимга бошлашга мажбур эдим. У қайси йўл билан пул топаётганимни билгач, мендан нафратланишини, кўрарга кўзи йўқлигини айтиб йиғлади, аммо орқага йўл йўқ эди. Маҳбуба мен билан "массажчи”лик қилишга кўнмади. У энди бутунлай бошқа одамга айланганди, очилиб гаплашмас, жуда зарур гапи бўлганидагина гаплашарди. Уйидагилари қўнғироқ қилганида уларни тинчлантириш учун мен билан тикувчилик цехида ишлаётганини айтди.
Эрталаб навбатдаги «мижоз»нинг қўнғироғидан кейин ўзимга оро бериб «иш»га отландим. Маҳбубани чақирсам, ҳеч ким овоз бермади, хавотирланиб хоналарни кўздан кечирдим. Ваннахонанинг эшигини итариб кўрдим, очилмади. «Маҳбуба!» деб чақирдим, жим-жит. Кўнглим бир ёмонликни сезди, бор кучим билан ваннахонанинг эшигини уриб очдим.
Очдим-у даҳшатдан тилим калимага келмай қолди. Ерда дугонамнинг жонсиз танаси чўзилиб ётарди…
Маҳбубанинг жонига қасд қилганини текшириш учун келган ички ишлар идораси ходимлари мени ҳам сўроқ қилди, совуқ ўлкада нима иш билан шуҳулланганим фош бўлгач, мамлакатдан депортация қилиндим. Шармандаларча уйга қайтдим. Ота-онам мени оқ қилишди, ҳозир ҳар жойда ижарада яшаб, дуч келган ишни бажариб юрибман. Ўзим-ку, майли, аммо ёш жонига қасд қилган дугонам Маҳбубани эсласам, ўзимдан нафратланиб кетаман, тошга айланган қизлар ҳақидаги ривоят ёдимга тушади.
Ривоят қилишларича, қадимда бир ўлкага душман бостириб кирибди. Улар гуллаб-яшнаган бу юртни култепага айлантиришибди. Шу ерлик қизлар тириклайин душман қўлига тушсак, номусимизни топтайди, юзи қора бўлгандан кўра, ўлганимиз маъқул, бизларни тошга айлантир деб Яратганга илтижо қилишибди. Уларнинг оҳу фарёди, илтижолари кўкка етибди. Ор-номусини ҳамма нарсадан устун қўйган қизлар тошга айланишибди.
Маҳбуба ҳам ҳаром йўлга киргандан кўра ўлимни афзал кўрди. Мен-чи... мен эса арзимаган пул учун номусимни сотдим, эл-юрт олдида юзим шувут бўлди...

Эримнинг уйида еган калтакларим, эзилганларим бу воқеаларнинг олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Агар сабр қилганимда, эримдан ширин гапимни, озгина меҳримни аямаганимда балки унинг кўнгли юмшаб, ҳозир бахтли яшаётган бўлармидик? Қайнонам зуғум қилганда, тилимни тийиб, "Ойижон” деб елиб-югуриб хизмат қилганимда бу кунлар бошимга тушмасмиди? Бекорга халқимиз сабрнинг таги сариқ олтин демаган экан. Инсон бошига тушган кўргиликларга, синовларга чидаса, сабр-бардошли бўлса, Яратганнинг ўзи уни қўллаб-қувватларкан...

Мана опажон бошимдан утканларни сизга ёзиб анча енгил тортдим.. бир хикоя килиб,мухлисларингиз хукмига хавола килсангиз.. мени хаётим, барча киз ва аёлларга сабок булсин,Хеч ким мен каби тубанликка тушмасин.. Уз хаёт йулидан адашмасин. Хаётда ва турмушда кийинчиликларга дуч келишса факат ва факат сабрли булишсин,мен каби кейин пушаймон килиб, армонда колишмасин. ..

Мана азиз мухлисларим сизларга яна бир синглимизнинг курган-кечирганларини сизнинг хукмингизга хавола килаябман, Сизлардан фикр ва мулохазаларингизни кутиб коламиз.


@Ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал