Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🔥 AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Bitta toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar uchun
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 240 qismdan iborat!!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
100-қисм
Меҳрининг уятсизлигигами ёнай ёки бу одамнинг писмиқлигигами, билолмай қолдим. Жаҳлимдан кўзимни қаттиқ юмиб, ўзимни ухлашга мажбур қилдим. Тонгни бошқалар хўроз овози ёки будильник овози билан қарши олса, менинг тонгим Адолатнинг шикоятлари билан бошланарди.
Кўзимни зўрға очиб ,уйғонишга ҳаракат қилдим, фақат яна ерда ётган жойимда эмас, ётоқда уйғондим. Хонада ёлғиз эдим. Ерга солган ўрним ҳам йўқ. Низом яна онасининг босқинига қарши, ўз тадбирини олган кўринади.
Менинг англаб етмаганим, бу одам мени, менга сездирмай қандай ўрнимни алмаштириши? Уйқум шунчалик қаттиқми, деб ўйлаб қолдим. Бугун ўқишга кетишимни эслаб, кайфиятим кўтарилди. Куни бўйи, икки бошли илонлар тўдаси орасида, қолмайдиган бўлдим. Ҳовлига чиққанимда, Низомнинг кетганини билдим. Қайнонам қўли белида менинг хати- ҳаракатларимни кузатиб турарди. Унга чой- пойини дамлаб бериб яна ҳовлига чиққанимда, кўча эшиги тақилади.
Ким келган экан деб, тезда бориб эшикни очдим. Эшик олдида ўрта ёшли аёл ва ёшроқ бир бола турганди. Аёлни танимадим аммо бола қайнотамнинг қуйиб қўйгандек ўзи эди. Ҳисоб китобли дунёда адолат оқсаши мумкин, чўлоқланиб кечикиши мумкин лекин эртами кечми барибир айтган манзилига етиб боради. Сизга нисбатан қилинган хатоликка қарши, хато билан жавоб қайтарсангиз. Ҳақ бўлиб турган ёнингизни ноҳақлик тўрлари билан ўраб қўясиз. Бир пайтлар қайнотам оиласи ва хотинига нисбатан қилинган хатосини, қайнонам ҳам ўз билганича яна исмига номутаносиб шаклда жавоб қайтаргани боис бугун ҳақ еган томон бўлиб турибди.
Хўш, Адолат вақти замонида унга хиёнат қилган эрининг жазосини бераман деб, бегуноҳ боланинг тақдири билан ўйнашган бўлмаганда, бугунги аҳвол нима бўларди? Бу саволга Нафиса ўлароқ жавоб берадиган бўлсам, мен Адолатдек эримнинг хиёнатини кечирган, бўлмас эдим.
Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариб, бугун яна унга ҳаётимда ўрин бермаган бўлардим. Ойимнинг Адолатнинг ўтмишдаги яралари ҳақида айтиб бергани бўлмаса, озроқ ақли ишлаган киши шундоқ ҳам ҳозир қаршимда турган болакайга қараб, гап нимада эканлигини биларди. Уларни эшик олдида қолдириб, бориб қайнонамга хабар бердим. Нонушта дастурхони бошида ўтирган Адолат, телефонда бировни қизишиб койиб бераётган эди. Унинг гапини тугашини кутмай.
“Ойижон, сизни сўраб келишган “ ,-деганимда қулоғидаги телефонни бироз ўзидан узоқлаштириб юзини буриштириб сўради. Унинг суҳбатини бўлганим, унга ёқмаган бўлса-да, эшик олдида кутаётган “меҳмони “ ва у билан бирга келган “муаммо “ айни дамдаги телефон суҳбатидан муҳимроқ эди.
“Ким? “ -деб сўради норози оҳанг билан. Бир аёлга эрингнинг ўйнаши ёки иккинчи хотини боласи билан келган деган гапнинг, юмшоқ шаклини қандай айтиш мумкин?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
98-қисм
“Вақтимизни, энергиямизни нималарга сарфлаяпмиз? Бошимда мингта дард, яна кимларга ўзимни исботлашга тўғри келяпти“ Бу гапларни кўпроқ ўзига айтаётгандек эди.
“Умид бермасанг, дардисар ҳам бўлишмайди. Худо дейлик, эски “қизларингдан “ бир Меҳри шубҳаланган бўлсин.
Бўлмаса ҳаммасининг олдида роль ўйнаш ниятим йўқ” ,-деганимда бир қошини кўтариб юзимга қаради.
“ Сендан зўр актриса чиқади, жуда ҳаққоний ўйнадинг “
“Сезиб қолибсан яхши, менга қараб ўзингга кўп ҳам ишониб қўйма, ёқтириб қолибди деб ўйлаганинг бор-йўғи роль бўлиши мумкин.”
“Сени бу ролларинг бор-ку?” яна ўзига ўзи гапирди. Ичимда қолган бошқа бир дард бор эди. Меҳрининг Сардор ҳақида айтганлари, ҳар қанча сохта эрим бўлмасин, мен ҳақимда ёмон ўйловга боришини истамадим.
“Сардор ҳақида Меҳри ёлғон гапирди” -деганимда юзида жиддий ифода бор эди.
“У ёлғон гапирган бўлиши мумкин, лекин менинг гапларим нуқтасигача рост эди“ ,-деганида Сардор билан ҳақиқатдан гаплашганини сўрамоқчи бўлсам-да, сўнг дақиқада воз кечдим аммо у буни юзимдан ўқиб ўзи давом этди.
“У бола билан учрашганим ҳам чин. Унинг айтганлари ҳам. Дунё тор ер. Бир кун бирор жойда, у бола билан бўлган муносабатинг билиниб, эшитилиб қолса, ўзимни қандай тутишни билишим учун гаплашиб олган эдим. Аммо сенга бўлган туйғулари шунчалик кучлики, менга сўз берган бўлса-да, тўйимизда ўзини тута олмади. Сенга қарайвериб, жаҳлимни чиқарди.
Эртадан ўқишинг бор. Ақлингда сохта эр бўлиб кўринсам-да, қалбингга буни айтма. Эрли аёлсан, чегарангни чизишингга амин бўлсам-да, унга ишонмайман.” “Сендан ажралган пайтимгача, шахсий ҳаётимга эҳтиётлироқ бўламан, ўйлама “ Машина рулини ушлаган қўллари ҳаракатланганини ва худди бир нарса дегандек хўмирдади. Ёки менга шундай туюлди. Уйга яқинлашиб борар эдик. Бошимни ён қўйиб, уйқу босиб кўзим юмилай деганда, яна овози мени ҳушёр бўлишга туртки бўлди.
“Бир ҳафта ўн кундан кейин Латвияга бориб келишингга тўғри келади “ ,-деганда кўзим мошдек очилиб, унга тушунмадим деб қарадим.
“У ердаги автосалон ва логистика корхонаси билан шартнома тузишинг керак. Корхона раҳбарисан, шу ишни ҳал қилсанг, қолгани масофадан бошқарса бўлади. “
“Бир ўзимми?”
“Ҳа, бошқа киши йўқ, сен билан кета оладиган. Ҳатто сенинг бориб келишингни иложи бўлса, ҳеч ким билмаслиги керак.”
“Нега?”
“Ишни бошлагунимизча нималар қилаётганимизни, қаерга бориб келганимизни қанча кам одам билса, шунча озроқ савол ва бош- оғриғи бўлади. Даданг қайтадиган кунлар бўлгани учун сен уйингда қолиш баҳонаси билан 2-3 кунга бориб келасан”
“Мен у ерларни билмасам, тил билмасам қандай бўлади, у иш?”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Ибратли сузлар каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!
#Қўшалоқ_байрам
🌙 Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
96-қисм Улар жим турар экан. Бир қўлим билан Низомнинг қўлидан ушлаб бошимни елкасига қўйдим. Кўзларим билан аввал унга кейин рўпарамда ўтирган илонга қарадим. Улар худди мум ютгандек жим эди. Яна ўзим давом этдим.
“Опам мендан хавотир олганидан, шунақа ўйлаган жоним. Сизнинг ўтмишингиз, ҳаммамизга маълум. Сизни бошқача деб тасаввур қилади. Доим қизлар билан кўнгил хушлик қилиб, ташлаб кетганингизни билганидан, бизнинг орамиздаги муносабатга ишонгиси келмаган.
Фақат буни сўроқлаш-да, сал кечикибди. Чунки биз турмуш қуриб бўлдик. Мендан эмас, аксинча эримга осилмоқчи бўлганларни, ўйласа бўларди. Хотини бор одамга ишониб қолиш қанчалик тўғрилигини ўйлашсин деб, шундай эмасми?” Меҳри унга кесатиб гапирганимни тушунди. Низом эса унинг елкасига турган бошимга бир бўса қўндириб, мени ўзига қаратди.
“Қисқа муддатда турмуш қурганимизга, ичида шубҳа қолган бўлиши мумкин. Аммо, сени ёшлигимдан ёқтирганимни билмайди-да. Орага масофалар кириб, бу туйғу йўқ бўлди деб ўйлагандим. Бошқа томонга йўналганимни ва фақат сени ҳар кўрганимда, юрагим ўрнидан отилишга тайёр бўлиб боргани ҳеч кимга сездирмадим. Ахири чидай олмай, сенга очилганимни ва сен ҳам мени қабул қилинганингни тушунишса қани?“ -деганида Низомнинг гаплари, оҳанги шунчалар ҳақиқатга ўхшаб чиқди-ки, бунга ҳатто ўзим ҳам ишониб қолишим мумкин.
“Мен буларни билмас эдим. Нафисанинг йигити бор эди, исми нима эди? Ҳа, Сардор! Ҳатто уни гапириб берганида, кўзлари чақнарди. У билан бўлган учрашувларини,яқинлигини айтиб берганди ҳаяжон билан “ ,-деганда Меҳрининг қанчалик онасининг қизи эканлигини яна бир бор исботини топди.
Бу гапларни эшитиб, менинг кафтларим терлашни бошлаган бўлса, Низом уни қаттиқ ушлаб турган эди. Орага кириб, гапига жавоб бермоқчи бўлганимда, Низом мендан аввал гап бошлади.
“Ҳамманинг бир ўтмиши бор. Мен ҳам Нафисагача, мингта қиз билан гаплашиб, учрашиб кўрдим. Улар билан фақат вақтимни ўтказдим. Нафиса билан эса умримни ўтказишга қарор қилдим. Сардор деган боладан хабарим бор. Ҳатто учрашиб гаплашиб ҳам олдим. У менга Нафисанинг, тоза қиз эканлигини, уни асраб авайлашим кераклигини ва улар орасидаги муносабатни дўстдан ортиқ бўлишини истаганини аммо, Нафиса бунга кўнмаганини айтди. Мен аввал Нафисага ишонаман. Ва бир эркак ёқтирган қизининг, бўлажак турмуш ўртоғига бир қизни покиза ва уйланишга арзийдиган қиз деса, менимча бундан бошқаси ортиқча ғийбатга киради. Чунки ҳар қандай йигит ҳам ўз ўтмишидаги қизга гарантия беравермайди. Мен масалан, бировга мендан қолган қизга ууйланишни,маслаҳатбермаган бўлардим” ,-деганида Меҳрининг юзи шолғомдек қизарди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қурбонлик қилиш ва унинг одоблари.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
93-қисм Ойим яхши тушунадиган қайнона бўларди, аниқ биламан.
“Ойи, акамга ким калитни берган, ҳеч суриштирганмисизлар “
“Бу савол қаердан чиқди?”
“Ҳеч, ўзим ўйланиб қоламан-да. Адолат ва оиласи кераксиз чўпини ҳам бировга шунчаки бермайди. Ўшандай, қиммат машинанинг калитини, ким берди дейман-да?“
“Биз ҳам ўйладик. Ўша пайтда ишлаб юрган бир ҳайдовчи бор эди. Шуни чўнтагидан олган деб тахмин қилишди.”
Акам ҳаётда бировнинг нарсасини сўрамай олмаган. Шунинг учун ҳайдовчининг чўнтагидан олган деган тахмин, мени қониқтирмади. Буни ойимга айтмадим. Чунки ойим шунга ишонган ва ҳар ишни тақдирга ёйган эди.
“У ҳайдовчи? Адолатнинг кундошини йўқ қилишда, қўли бор одамми?” -деганимда ойим буни тасдиқлади. Бу ишда кўп чигаллик ва шубҳалар бор. Бир имкон топиб, бунинг ҳақиқатига тегишим лозим.
Ойимни ва дадамни фарзанд доғида куйишга сабаб бўлган ҳолат ёки кишилар ҳақида ҳаммасини билиш, бўйнимдаги бурчим. Ойим билан маза қилиб, 4-5 соат вақт ўтказдик. Токи, Адолат қўнғироқ қилиб ўзини эслатмагунича. Низомдан ҳали ҳам дарак йўқ. Мени олиб кетгани яна Нодир келганди. Ойим билан хайрлашиб мошинага миндим.
“Низом қани?”
“Ишда “,-деди қисқа қилиб
“Нима иш экан-у?Қўнғироқ қилишга халақит қилган”
“Билмадим “ Нодирни ёшлигимдан танир эдим. У бирор саволдан қочса, қисқа жавоб берарди. Ва ҳозир Низом ҳақида сўрашим бунга ёқмаяпти ёки акси жавобини аниқ билади.
“Қаерда?”,-дедим мен ҳам жиддий туриб.
“Нафиса қўй тинчгина уйингга олиб бориб қўяй, қийнама мени “
“Қаерда дедим?”
“Мен бошида, сени шу учун огоҳлантирган эдим, Низом бошқа а..”
“Ким билан эканлигини биламан қаерда деб сўрадим ?”
“Олиб бормаганимга қўймайсан шундайми?”
“Бир- биримизни яхши танишимиз қанчалик яхши “,-деганимда у машинани орқага буриб, уй йўлига тескари томонга ҳайдади. Узун йиллар давомида қон-қонимизга сингиб кетган иборалар, одатлар бор-ки, ҳар бирини алоҳида таҳлил қилмоқчи бўлсангиз ичи пур маъно ва ўзига хос ёндашуви мавжуд.
Масалан болаликдан қулоғимга қолган гап, танбеҳ, насиҳатлардан бири бу чап қўлингда нарса ема ,чап оёқ билан уйга кирма, чап қўл билан ёзма,кийимингни чаппа кийма” ва ҳоказо.
Чап томонга бўлган рухсат, фақатгина бир ҳолатда мажбурий эди. У ҳам бўлса, ҳожатхонага, чап оёқда кир аммо чиқишда ўнг билан чиқ. Олдинлари бу майда кўринган насиҳатларни шунчаки эшитиб ўтиб кетган эканман, аммо шу кунларда одамзод учун нега тараф чизиб берилганини ҳақида фикр юрита бошладим.
Чап томонимдаги ҳис этган оғриқ учун ми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙 Арафа Муборак бўлсин!
Яқинларим Қадрдонларим!!! ♥️
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи баракатуҳ 🌼🕊
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ➖саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду➖санолар бўлсин!!!
Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир➖биримизни Арафа куни ва Қуръбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!!! 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БОЙ БЎЛИШНИ ҲОХЛАЙСИЗМИ?
Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлса-да, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади.
Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа-гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», - деганлар.
Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳ таолонинг улуғ, шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади: «Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?»
(Зуҳо сураси 8-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», - дедилар»
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», - дедилар»
(Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди»
(Абу Довуд ривояти).
Биз мўмин-мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолодан куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан сақлашини ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ
1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18-оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
92-қисм
“Ўрганмай нима қиларди? Йиғлаб онасиникига кетармиди?” -деганида она-қиз иккаласи кулди. Пассив психологик босим тактикаси. Менинг онг остимга, бу уйга кўника олмай, онамникига йиғлаб кетишимни эслатишяпти. Аммо бу тузоққа тушмас эдим.
“Нодир келган, сени олиб кетгани “ ,-деганида Низом нега келмабди деб сўраб, уларни хурсанд қилгим келмади.
“Мен ҳам чиқаман деб тургандим. Адолат янгамни кўриб кетаман “ ,-деб она- қиз мендан аввал хонадан чиқишди. Телефонимни олиб мен ҳам ҳовлига чиқдим. Адолат билан Меҳрининг қуюқ суҳбатини кўриб, икки- юзламачилик дарсидан бир лавҳа томоша қилгандек бўлдим.
Анакондалар оиласини, Адолатнинг қўлларига таслим қилиб,жазоларингни бир- бирингдан топ дея, озроқ қарғаб кўчага чиқдим. Нодирни кўриб сал бўлса-да, кайфиятим кўтарилди. У билан йўл давомида гаплашиб, Низомнинг нега келмаганини сўрадим.
Ишлари кўплигини айтгач, бошқа оғиз очмадим. Ойимга келишимни айтгандим, уйда тайёргарлик қилиб қўйган экан. Унинг ҳидини, меҳр тўла бағрини жуда соғинган эканман. Кўзларимдан ёшлар сел бўлиб, оқа бошлади. Ойим қўрқиб мени ўзидан узоқлаштирди ва юзимга қаради.
“Нима бўлди қизим? Ким хафа қилди сени?”
“Нега айтмадингиз?”
“Нимани? Қўрқитма, қизим! Нимани айтмадим?”
“Иш қилмасам, қайнонам сиздек “Сени олган икки кунда қайтарди“ -демаслигини. Ишини қилмадим, лекин икки кунда онангникида нима бор деди “ -деганимда ойим елкамга уриб қўйди.
“Сени жонинг чиқмагур, юрагимни ёрдинг. Нима бўлди деб, қўрқиб кетибман”
“Ойи, сизни жуда соғиндим” ,-деб яна қучоқлаб олдим.
“Энди гапларимни тушуниб, етяпсанми? Тур бир иш қил десам, ўн оғиз гапириб, дангасалик қилардинг. Кўрдингми қайнонангни уйи онангни уйи эмас ,қизим”
Диванга ёйилиб тиззасига ётиб олдим. Кўнглим оғриган эди бугун. Ойимга айтиб, уни хафа қила олмас эдим. Аммо энг кўп тасаллига муҳтож эдим, шу пайт.
“Ойи, нега мени ҳам ўғил қилиб туғмагансиз?”
“Сен айтяпсанми,шуни? Акангни туққанимдан кейин, йўқ бундан ойимда бор мен ажралиб туришим керак деб, қайсарлик қилган бўлсанг, Аллоҳ сени қиз қилиб қўйгандир-да, қизим “
“Ростдан, шундай деган эканманми? Тилимни асал арилар чақса бўлмас, эди-ми?”
“Қизим, ҳазил- ҳазил билан-да, нима бўлди ўзи? Сени биров хафа қилдими? Эски Нафиса бўлганда, ҳозир келиб менга
“Мана сиз бўлмайди дедингиз, бўлар экан-у”,- деб мен билан тортишиб олишинг керак эди.
“Ҳеч нима бўлгани йўқ. Шунчаки сизни соғиндим, дадамни соғиндим,уйимни соғиндим“ ,-дедим яна бу соғинч баҳонасида йиғлаб олиб.
Ойим уйда ёлғиз қолишини ўйлаб,унга ҳам сиқилдим. Акам ва укам яшаганида, ҳозир бизнинг уйда ҳам келин бўларди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
#PSIXOLOGIK_TEST❗️
Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁
Old tish shaklingiz qanaqa❓
🦄Bitta ichimlikni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ ☕
2⃣ ☕
3⃣ ☕
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
#акси_дунё
101-қисм Ўзи чиқиб кўргани маъқул деб ўйлаб
“Танимадим, бир аёл “ ,-дедим. Қулоғига айтилаётган гаплар шунчалик муҳим кўринади-ки, осонгина
“Уйда йўқ, деб айт”,- дея қолди.
Бир неча дақиқа юзига маъносиз қараб қолганимни кўриб, қўлини силтаб, бор дегандек қилди. Қўпол муомаласидан инсонинг юраги оғришидан, ҳеч тортинмайдиган аёл катта ва қийин вазифани менга топшираётганидан бехабар эди.
Унинг олдидан чиқиб, эшик олдида кутаётган она-бола олдига бордим. Ёш бола онасининг қўлидан тортиб бир нарсалар деб инжиқлик қилганини кўрдим. Улар олдига яқинлашиб ҳали бир нарса демасимдан, аёл менга қараб гапирди.
“Ўғлим ҳожатга боргим келяпти деб қўймаяпти агар иложи бўлса..”
“Албатта кел, мен билан”,- деб болани ҳовлидаги меҳмонлар учун ажратилган ҳожат хонасига олиб бордим. Ўғли чиққунича, онасига бориб уйни кўриб чиққанимни, уйда мендан бошқа ҳеч ким йўқлигини айтиб, узр сўрашга мажбур бўлдим.
Болакайнинг қорни оғриб, қолган шекилли? Эшик олдида анча кутиб қолишга тўғри келди. Ёки стресс ҳолатда, тикан устида турганим учун-ми? Менга жуда узоқ вақт бўлиб туйилди.
“Узоқ йўлдан келдик. Йўл бўйи, бироз инжиқланиб келди.” “Тушунаман ҳечқиси йўқ, хижолат бўлманг “ ,-дедим бироз аввал унга ёлғон гапирганимнинг, виждони қийнаб.
“Сиз уйдаги ёрдамчиларимиз?”,- деганда рўпарамда турган аёлинг юзига қарадим. Ёрдамчиларни камситиш мақсадида эмас, чунки кечаги кунгача ҳақиқатдан ҳам бу уйда хизмат қилганларнинг фарзанди эдим. Бу аёл ҳали бизнинг Низом билан тўйимиз ҳақида билмаганини ўйлаб, кулиб жавоб қайтардим.
“Йўқ, келинлариман“ ,-дедим
“Низомжон уйландими, эшитмабмиз?”-деди таажжубланиб.
“Ҳали, бир ҳафта бўлгани йўқ“ ,-дедим уни хижолатини кетказиш учун.
“Бахтли бўлинглар “ ,-деб қўя қолди. Болакайнинг келмаганидан хавотирга тушиб атрофимга қарадим.
Адолат мени кўрмай қолса, ҳаётига давом этиб яшайди-ю, лекин бироз аввалги жизғанаклиги тарқамаган бўлса, чақирилмаган меҳмонларни деб гап эшитмасам бўлгани. Келган аёлнинг жим қараб турган нигоҳларини, ичкаридан келган бақир- чақир овози диққатини бузди.
Орқамга ўгирилганимда, қайнонам ўтирган хонанинг эшигидан бояги бола ўқдек отилиб чиқарди. Қайси орада ҳожатдан чиқиб, уйга кирганини сезмай қолипман.
“Нафиса!!!” Мени бор важоҳати билан чақирган аёлга қараб, юра бошлагандим. Ортимда қолган аёл ҳам, мен билан бирга ҳовлининг бошқа қисмига, боласига қараб юра бошлади.
“Ниғматилла! Нима бўлди, ўғлим ?“ деган овозини зўрға эшитдим чунки Адолатнинг чиқарган овозлари бошқа дунёдаги барча овозларни йўқ қилиб юборишга қодир эди.
Ҳеч қанча қолмай қайнонам ғазаб билан ҳовлига чиқди. Кўзи аввал мени, кейин эса бир- икки қадам ортимда турган она- болага тушди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
99-қисм “Сени дўстим, кутиб олади. Тилга келсак, рус тилида гаплаша олишади, деярли ҳамма нарса тайёр бориб, имзолаб келсанг бўлгани. Расмий ҳужжатлар бўлгани учун, шахсан бориш шарт экан.”
“Тушунарли “ ,-дедим ноилож
“Асл мақсадимиз, бу ишлар экан, майда- чуйда гап сўзларга ўрлашиб юрмаслигимиз керак. Бошқалар қўлига, ўзимиз ҳақимизда сир бермай, иш юритсак шунча оз зарар кўрамиз”
Бу гаплар Низом билан орамиздаги риштанинг қанчалик иш келишувга таянишини яна бир бор эслатди. Уйга кириб борганимизда кечки овқат еб бўлинган, қайнонам ўз хонасида Маҳфуза янгам кўринмасди уйда. Расмий келинлик вазифаси сифатида, қайнонам билан кўришиб кейин хонага кирдим. Низом ётоқда ўтирган ҳолда оёқлари устига қўйган ноутбукни очиб кўзида кўз ойнак, бир нарсалар ёзиб турганини кўрдим.
Уни биринчи марта кўз ойнакда кўрдим. Кўзимга бошқача кўринди. Жавондан кийимларимни олиб, ён хонага ўтиб уст- бошимни алиштириб келдим. Ерга жойимни солиб куннинг чарчоғи ва оғирлигини унутишга ҳаракат қилдим. Ётган ўрнимда ўнга, чапга бурилиб турганимдан, Низомнинг эътиборини тортди шекилли менга қараб гапирди.
“Қайси саволингга жавоб қидириб, уйқунгни тополмаяпсан?” -деганида менинг фикрларимни ўқий оладими деб ҳайрон қолдим.
“Эрталаб Меҳри билан учрашмайман дединг, нима бўлди-да, кечки пайт иккалангни бирга ёнма-ён кўрдим?” Бироз жим туриб кейин гапирди.
“Хонамиздан расм ташлади, ётоғимизда ўтириб тушган экан” -деганида ётган жойимдан сапчиб туриб унга қарадим. Бугун бу уйга келган эди. Бу хонага ҳам кирганди, лекин қўлида телефон йўқ эди. Демак мен кетгач, яна кирган уятсизга, қаранг-а?
“Бугун келганди бу ерга. Демак мен кетгач, яна кирган экан-да? “ -дедим унга қараб. Кўз ойнагини қўли билан олиб, менга қаради.
“Эртага қулф қўйдираман. Бу уйда шахсий майдонингга ҳурмат қолмаган ўзи“ ,-деб айтди.
“Битта расм билан сени чақирдими?”
“Йўқ, албатта! Сен билан кўришганини ва сенинг кўзларингда хурсандчилик ва бахт аломатларини кўрмаганини, ҳатто хонамизда янги келин- куёв аломатлари йўқлигини айтиб, бир нимлар деди-да, хуллас. Телефонда гапириб тушунтирадиган гап эмаслигини англаб, учрашувга рози бўлгандим”
“Кўзларимда нима кўриниши керак экан, тушунмадим? Уни хаёлида, кўз қорачиғимдан юракчалар намоён бўлиши керакми? Хонамизга нима қилган? Янги келин- куёв аломатлари нима дегани экан? Ҳамма жойда ич ки..” гапимнинг давомини ўйламай гапириб юбораётганимни ўйлаб тўхтадим.
Низом эса, менга қараб тиржайиб турарди.
“Яхши ҳам келдинг. Унга гапириб, бир нарсаларни исботлашга ҳожат қолмади. Кўзингдаги менга бўлган муҳаббатни кўриб, ишонди менимча” охирги жумласини кулиб гапиргани учун устимдан кулаётгандек бўлганига, ёстиғимни унга қараб отдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
97-қисм
У мени эримга ёлғон гаплар билан Сардор масаласида, пастга урмоқчи бўлди. Низомнинг Сардор билан гаплашиб, гаплашмаганини билмайман аммо ҳақиқат худди у айтгандек эди. Ва мен йигитим борлигини Меҳрига айтганим рост. Аммо бирор марта, учрашувим ёки у айтгандек қилган ишим ҳақида гапирганим йўқ. Чунки ундай нарса бўлгани ҳам йўқ.
Бу ерга келиб жанжал кўтариш ўрнига, бундай роль ўйлаганим тўғри экан. Низом ҳақида шубҳага борган эдим. Унга Меҳрининг осилгани рост. Лекин Низом Меҳрига нисбатан қандай тушунча ва муносабатда эканлигини ҳозир кўриб турибман. Агар унга озгина бўлса-да, ҳурмати бўлганда, ҳозир бунча гапни теккизиб гапирмасди. Онаси иккови гаплашган пайтда эшитганларимнинг албатта-ки, бир сабаби бордир ва вақт ўтиши билан у ҳам ойдинликка чиқарди.
Биз, ҳақимизда шубҳага тушадиган ҳар кишини ва ҳар омилни бартараф қилишга мажбур эдик.
Чунки бир қариндошдан ёки танишдан пул ва мулк яширилмаяпти. Ўйин ўйнаётганимиз бир давлат эди. Давлатдан мол -мулк қочириш, яшириш молиявий жиноят ҳисобланса, мен ва оилам ҳам Низом ва оиласига ҳамтовоқ бўлиб бу жиноятга қўл уриб бўлганди. Мол, жондан ширин дерди бувим раҳматли. Ва кўриб турибман-ки, пул учун, мол-у давлат учун кимлар нималарга жонини тикиб ҳамлалар қилмоқда. Низом билан бўлган турмушимизнинг сабаби, икки оила сири эди.
Қайси томон бу сирни очса, ўша томон жони билан бадал ўташи мумкинлигини иккала оила ҳам яхши биларди. Четдан шубҳа билан боққан ҳар кўзга, аксини исботлашга мажбур эдик. Дунёнинг пулини тўлаб, дадам озодликка чиқарди. Қайнотамнинг оқибати ҳали номаълум. Бировларга роль ўйнашга, ўзимизни исботлашга тўғри келса, шундай қилишимиз шарт.
“Ооо, жамоа жам, бир мен кам эканман-да? “ -орқадан келган Нодирнинг овози билан қаддимни тиклаб олдим. Низом Нодирга ўтир деб ишора қилганда, Меҳрига қараб сурил деб, Нодир буйруқ берди. Озроқ суҳбат қилиб бўлгач, Низом менга қараб
“Чарчадингми кетамизми?” -дея сўради. Бошим билан тасдиқлаб, унга қарадим.
“Сизлар бемалол ўтиринглар, биз турамиз энди “ -деб Нодир билан Меҳрига қарадик. Нодир бўпти, дегандек қилди Меҳри эса, бўзрайиб қараб турарди. Ресторандан қўл ушлашиб чиқиб, машинага ўтирдик. Йўлга чиқиб олгунимизча, орамизда жимлик ҳукм сурди. Ва биринчи бўлиб уни, Низом бузди.
“Сендан бундай сокинлик кутмаган эдим”
“Ёмон отлиққа чиққанинг, тақдири шу эканда “ ,-дедим киноя билан.
“Феъл-атворинг оғир, жаҳлинг тез бўлгани учун балким,сендан бошқача ҳаракатлар кутади инсон”
“Маслаҳатим, дилида бўлганинг тилига чиқарганлардан қўрқма, писмайиб жим юргандан қўрқ“
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bugun bayram munosabati bilan AKSI DUNYO hikoyasini 5 qismni bittada joylab beraman
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🇺🇿Биз уддаладик ҳамюртлар!
Барчангизга ғалаба муборак,
ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИ МУБОРАК!👏👏👏👇
/channel/ibratli_sozlar
#акси_дунё
95-қисм
“Истасанг, мени шунчаки у ерга олиб бор. Ҳатто унга ҳозир смс ташлаб қўй. Мени уйда топа олмаганини айт. Бу ерга келганимни сендан билмасин” ,-деган таклифни бердим. Низом унинг бошлиғи эди. Мени деб ишдан қувилишини истамаган бўлардим.
“Мени ўйлама. Сен ўзингни хафа қилдириб қўйма, бўлгани“ ,-деганида унга миннатдорлик билан қарадим. Етиб келган манзилимиз, шаҳардаги энг қиммат ресторанлардан бири эди. Машинадан тушиб, Нодирни кутмай олдинга қараб юрдим. Эшик олдида кутиб олувчи қиз кулиб кутиб олди ва неча киши эканимизни сўраб шунга қараб жой кўрсатмоқчи бўлди.
“Яқинларим, икки киши ўтиришибди уларга сюрприз қилмоқчиман. Ҳозир аэропортдан келяпман, мендан хабарлари йўқ” -,-деганимда юзимга қараб тушунгандек бўлиб, уч қаватли рестораннинг учинчи қаватига йўналтирди. Шошиб юрмаслигини ўзимга такрорласам-да, худди зиналарни икки -уч босиб чиқаётганга ўхшардим. Юрагим шунақа тез ура бошлади-ки, ичимда қўрқув, алам ва кўнгил қолишидек ҳислар энг баланд нуқтага эришгандек туюларди. Бир неча стол ва кабинкалар айланиб ўтиб ниҳоят орқаси менга ўгирилган, Низомнинг кийган кийими ва албатта унга қарама-қарши ўтирган Меҳрини кўриб бир неча сонияга тўхтадим. Низом мени кўрмади аммо Меҳри мени пайқаб худди менга қара, мен
Низом билан қандай муносабатдаман деб кўрсатмоқчи бўларди. Низомга кулар, нозланиб қарар ва бошини силкиб уни тасдиқлагандек бўларди. Томирларимда қон қайнаб, тутуни миямдан чиқса-да, ўзимни босиб олишим ва шу билан бирга Меҳрининг адабини беришим керак эди. Чуқур -чуқур нафас олиб, уларга яқинлашдим.
Низом ҳали ҳам мени кўргани йўқ. Меҳри эса худди, мен бу ерда йўқдек, эримнинг юзига қўлини узатиб, у ерда бир нарса қолгандек, уни арта бошлаган эди. Низом ўзи ҳам қўли билан юзига тегилганда унга яқинлашдим.
“Кечикдим, узр жоним “,- деб эгилиб юзидан ўпиб қўйдим. Низомнинг титраган тиззасига кўзим тушди. Бир онда менга қараб, нима бўлаётганини англашга ҳаракат қилди.
Низомнинг олдидан ўтиб Меҳрига бориб худди шундай, у билан ҳам ўпишиб кўришдим. Ҳар қанча оғир ва жирканиш ҳисси бўлса-да, Меҳрининг ўйинини бузишим керак эди. Меҳрига қараб
“Ойимларникида, кўп қолиб кетдим узр” ,-дедим.
Низом нима қилмоқчи эканлигимни англади шекилли, менга қараб
“Хуш келибсан биз ҳам боягина келдик”,-деди. Ўрнидан туриб, менга ёнидан жой берди. Меҳрига қарама- қарши унинг кўзларига қараб, эримнинг ёнига ўтирдим. Юзида пайдо бўлган ифода- менинг луғатимда унга таъриф топилмасди.
“Низом акам, Меҳри бизнинг турмушимизга шубҳаси бор экан шунга бугун учрашиб олайлик деганлари-да, олдиндан ойимга келишимни айтганим учун, сиз бораверинг, мен тўғри бораман деб келишгандик”,-деганимда Низомнинг нигоҳларида ҳайратни,
Меҳриникида эса, ҳали шунақами деган ифодасини ўқидим
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
94-қисм Чап томонимдаги ҳис этган оғриқ учун ми? Ўнга зид бўлган у тараф билан кимни нима дарди бор? Чеклов қўйилган сари, чап қўлда ёзиб кўргим, чап қўлда қошиқ тутиб кўргим келарди. Ман қилинган ҳар нарса жозиб келармиди, инсонга? Ҳатто маошдан ўзга топилган ҳар тийин ҳам чап деб аталарди.
Катталар, кичикларга буни ўргатиш ўрнингга шунчаки қилма! Қўйма! Гуноҳ дейишарди холос. Эсимда, бувимни ҳоли жонига қўймай сўраганим
“Буви нега чап қўлда овқат емоқ гуноҳ?” бувим раҳматли эса эринмай жавоб берган эди.
“Чунки чап томон шайтондан, ўнг томон Раҳмондан. Икки елкамизда икки фаришта бор. Ўнг томонидаги яхши ишларингни ёзиб боради, чап томондаги эса ёмон ишларингни. Шу учун чап билан иш қилиб у томонингдаги дафтарингни тўлдирма” дегани аниқ ёдимда.
“Чап томон тўлса, нима бўлади буви?”
“Аллоҳ ўшанга қараб бандасига муомала қилади”
“Аллоҳжон билмай қилинганни кечирадими?”
“Албатта кечиради “ Бувим доно аёл эди. Қани эди унинг қилган ҳар насиҳатини эслай олсайдим. Замон ўзгариб инсонлар “томонини” йўқотиб ёки фарқлай олмайдиган бир даврда, ақидалар ҳам ўзгариб боряпти. Энди кийимларнинг чап, ўнги йўқ. Чунки шундай кийимлар чиқди-ки, икки томонини ҳам кийса бўлади. Чап деб ўйланган, номланган ҳар тушунчага, ҳуқуқ ўз ҳаққи бор дегач, чап тараф ўзига ном танлади – мухолиф.
Ўнг томонга қарши чиққан ҳар қандай мухолифга, эндиликда чеклов ёки ҳайфисан йўқ. Аксига унда ҳам ҳақ бор дея қаралади. Нодир машинани шошмасдан ҳайдар экан, ақлимдан ўтаётган тушунчалар мени тараф танлашга ундаса, ундаги ҳақиқат эса
“Сен ўнгсан, чап бўлган Меҳри. Сен никоҳли аёлисан, хуштор бўлган жиянинг “,-дея тинмай такрорлар эди. Ман этилган ҳар нарса жозиб келгани каби, Низом учун ҳам Меҳри жозиб ва унинг айтганидек у ваъда қилиб менда топмаган ҳаётнинг ортидан қувиб кетган кўринади.
Чунки эрталаб у билан учрашмайман деган одам нима сабабдан ўз фикридан қайтган бўлиши мумкин?
“Нималарни ўйлаб қолдинг?”
“Уларни кўрганимда, қандай жазо беришини “ ,-дедим ҳеч тортинмай.
“Нафиса, тинчлан! Ўз назоратингни йўқотма. Низом билан ёлғиз қолиб, буни гаплашиб ол. Эркаклар..”
“Эркаклар ташқарида шарманда бўлишдан қўрқишса, бир ерини қисиб уйда ўтиради!”-деганимда Нодир менга қаради. Қанчалик жиддий ва қатъий бўлиб турганимни кўриб, ичида 3 кунлик келин куёвни ўйнаши билан тутиб олгани кетаётганини ўйлаган бўлса, ажаб эмас.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🕰 Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 5 июнь — 5 маҳал
• 6 июнь — 5 маҳал
• 7 июнь — 5 маҳал
• 8 июнь — 5 маҳал
• 9 июнь — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
🤲Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🧕Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🕌Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Рўза тутишни ният қилганлар учун... Шу тақвимдаги тонг кирган вақтда оғиз ёпилади, шом вақти кириши билан оғиз очилади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😍𝐘𝐎𝐑𝐈𝐉𝐎𝐍𝐈𝐒𝐈𝐆𝐀 𝐒𝐔𝐘𝐔𝐊𝐋𝐈 𝐁𝐎'𝐋𝐆𝐀𝐍 𝐄𝐋𝐄𝐆𝐀𝐍𝐓 𝐗𝐎𝐍𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑 𝐔𝐂𝐇𝐔𝐍
🔴🔴🟠🟠🟠🔴🟠🔴 𝐏𝐄𝐍𝐘𝐔𝐀𝐑 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈𝐃𝐀 𝐉𝐎𝐍𝐎𝐍 𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀
🟠🔴🔴 𝐃𝐀𝐍 𝐎𝐑𝐓𝐈𝐐 𝐀𝐒𝐒𝐎𝐑𝐓𝐈𝐌𝐄𝐍𝐓𝐃𝐀 𝐬𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐤𝐮𝐭𝐦𝐨𝐪𝐝𝐚
🍭 𝐏𝐄𝐍𝐘𝐔𝐀𝐑𝐋𝐀 🔴🔴🟠🔴🔴🔴
4 𝐓𝐀𝐋𝐈 𝐏𝐈𝐉𝐀𝐌𝐀 🟠🟠🟠🔴🔴🔴
🟠 𝐃𝐕𝐎𝐘𝐊𝐀𝐋𝐀 🟠🔴🟠🔴🔴🔴
Hammasi nalichieda boʻlgan trendoviy tovarlari va premium narxlari bilan oʻz mijozlarini shokga solib kelmoqda 😱😏🤘 dostavkasi ham har kuni bor 12 ta viloyat tumanlari bn🛍🎁
/channel/+zVpjeJ6bgnA3ZjQ6
/channel/+zVpjeJ6bgnA3ZjQ6
/channel/+zVpjeJ6bgnA3ZjQ6
Кимки арафа куни қуёш ботишидан олдин ушбу дуони 3 марта ўқиса Аллоҳнинг изни билан ниятларига етишади!
ТЎЛИҚ:👇🏼
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
91-қисм
“Салом! Ойимни олдларига келгандим, янги келинни кўриб кетай, дегандим “ унинг юзига таққан яхши қиз ниқобини энди жуда аниқ фарқлай олардим. Ақлим менга унга уни ўзидек ўйин ўйнаб билдирмай тур деб маслаҳат берди. Мен ҳам қўлимдан келганча самимийлик билан уни қаршиладим.
“Хонангни бир кўрай-чи?” деб ҳеч тортинмай ичкарига кирди. Атрофга қарар экан кўзи ойна олдида турган мен ва Низомнинг шахсий нарсаларига кўзи тушди. Кейин ҳеч, уялмай бориб ётоқнинг бир четига ўтириб олди.
“Бу уй олдинги уйдан жуда фарқ қилади. Худди Низомнинг уйи...яъни Низомларнинг уйи эмас бегоналарнинг уйидек, шундай эмасми?”
Ёшлигимда калтакесакни илон боласи деб ҳисоблардим. Калтакесак семириб, кейин қўллари кичраяди ва катта бўлган сари танаси бир илон шаклини олади деб ўйлардим.
Шунда дадам бу фикрим нотўғри эканлигини, илонни боласи илонга, калтакесакни боласи ўзига ўхшашини айтганди. Болалигимдаги бу хотира айни шу дамда ёдимга тушганида, Анаконданинг боласи ҳам анаконда бўлишини эслатди менга. Низомга оид эмас, бу ер демоқчи. Олдинги уйда мен фақат бир марта,ё нарса қўйиш учун Низомнинг хонасига кирган ёки кирмаганимни эслай олмайман.
Аммо ётоғимга келиб ўтирган бу уятсиз, эримнинг хонасини ҳар қаришини билиши аниқ.
“Ҳаёт ўзгаришларга бой. Қаерда яшаганинг эмас, ким билан яшаганинг муҳим эмасми?”- дедим гапни айлантирмай. У мени жуда яхши тушунди.
Юзидаги ҳаёсиз қарашларини сездим. Ҳамласини кутяпман эримга шантаж қилиб ёзадиган даражада жасоратли бўлса, ҳозир менга ҳам бир нарса дейиши керак.
“Тўғри гапинг. Лекин муҳими ким билан эмас, қандай яшашинг эмасми? Чунки бир қарабсан ҳаётингда ҳамма нарса сохта, ёлғон аралаш. Унда ким билан яшаганинг, одамни овутмайди” ,-деганида ўзимни иродали тутиб туришга ҳаракат қилдим. Чунки уни сочидан тортиб аввал бу хонадан, кейин бу уйдан отишимга оз қолди.
“Ёлғон одамни жондан тўйдириши ҳеч гап эмас. Бир қарабсанки сароб изидан қувганинг билан қоласан. Шунда яшашни ҳеч қизиғи қолмайди. Қўшиламан фикрингга” ,-дедим.
Менга қараб турган кўзларида йиллар давомида кўрган, аммо энди фарқлай олган нигоҳлари бор эди. Мен болалигимда, ёшлигимда бу қарашларни шунчаки содда бир маъсум боқишлар деб, билар эканман. Аслида эса, бу унинг ҳасад ва ҳирсдан ташкил топган ўқлари экан. Ва унинг азалий рақиби сифатида, доим у ўқларга нишон бўлиб келдим.
“Меҳри, бу ерга кирганмидинг?”- деб ярим очиқ эшикдан катта анаконда кирди.
“Нафисани кўрай, дедим. Янги оиласига, уйига ўргандими дедим”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#iqtibos
Аёли гўзал бўлган бахтлидир,
Гўзал бўлмагани эса файласуф...
Сократ.
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Бу ҳикматда фақат ташқи кўриниш назарда тутилмаган. Аёлнинг ҳар томонлама мукаммаллиги ҳақида гапирилган.
Чиройли, оқила, мулоҳазали, ор-номусли, андишали аёл улуғланган. Фазилатли аёлларга бир сўз билан "Гўзал" дея таъриф берилади.
Аёл ҳушсурат, ҳушқомат бўлса-ю, беҳаё,
дилозор, чаёндек чақувчи, шафқатсиз бўлса, ундай аёл гўзал саналмайди. У фақатгина чиройли ҳисобланади.
Аёллар бор-ки, чиройли бўлмасалар-да, ширинсўз, кўнглингизга қарайдиган, ҳокисор бўладилар. Ҳатто суҳбатлашиб жонингиз ором топади бундай аёллар билан. Қалбингиздагини топиб, авайлаб гапирадилар. Норизоликларини ҳам ботмайдиган тарзда моҳирона етказадилар.
Чиройли дилозордан, чиройли бўлмаган беозор афзал...
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Гўзаллик - жаннат қийматини ҳаққоний ҳис этиб, амаллари ила унга интилган аёл фитратида намоёндир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
90-қисм
“Тш, Нафиса! Бу уйда, сендан мендан ташқари бошқалар ҳам бор ва биласан қулоғи доим ҳушёр, янганг ҳам шу ерда”
“Шу билан бирга, ўйнашингнинг онаси “
“Меҳри менинг ўйнашим эмас “
“Нега? Ўзбек тилида эри ёки хотини бўла туриб бошқалар билан кўнгил хушлик қилганларнинг “ўйнаши бор” дейилади”
“Сен ростдан ҳам мени рашк қиляпсан, биляпсанми ўзи?” -деб ўзини кулишдан тутиб тургандек гапирди.
“Менга бўлса, ўйнашиб юравер дердим . Менга нима? Фақат бу, мен билан ҳамманинг кўзича уйланганинггача эди. Мени одамлар олдида кулгига қўйма деб, аввал ҳам айтдим сенга.”
“Тан олгинг келмаяпти, майли. Кўнглинг тинч бўлиши учун айтаман Меҳри билан учрашмайман, бошқа ишим бор кетдикми энди”
“Ҳозир эмас, кейинроқ чиқаман “
“Соат учларда бўшаб қоламан, шунда келиб оламан бўладими? Бошим билан тасдиқлаб уни кузатдим. Иккала ҳамтовоқ ҳовлида кўринмасди. Низом кетгач, хонамизни йиғнаб кейин бошқа майда- чуйда ишлар билан вақт ўтказдим.
Қайнонам ҳар замонда мендан бир нарсалар истар, айтганини олиб борсам, юзта баҳона топиб гап топар. Унинг менга мажбуриятдан чидаб тургани, қувиб юбора олмаганининг тагидаги асл сабаб мен эмас, менга ўхшаган оддий оила қизини келин сифатида қабул қилмаслигида.
Ўрнимда бошқа биров бўлса ҳам шу ишни қилар эди балким.Аммо мени ёшлигимдан таниб, менга нисбатан фикри доим салбий бўлагини учун қабулланиши қийин бўлаяпти. Маҳфуза анаконданинг заҳарини ҳар доим томчилаб туришини унутмайлик.
Эрталабки тортишмасидан сўнг, нима деса ҳам эшитмаганга олиб ишимни қилаверардим. Бошқа сабаби эса миямда минг хил ўйлов бўлгани бўлса керак. Соат 15:13 кўрсатишни бошлаганда, ойнадаги туришимга қараб чапга ўнга қараб ўгирила бошладим. Низом келиб қолар дея, тайёр бўлиб туришни истадим. Хона эшиги тақиллаганида бироз ўйланиб қолдим.
Чунки Адолат ҳаётда эшик тақиллатмас, худди ўзининг хонасидек кириб келарди. Низом бўлса, у ҳам шундай. Маҳфуза янгам ҳали хонамга келмаганди аниқ шу бўлса керак деб ўйлаб эшикни очдим. Рўпарамда, ифодасидан маррага етиб борган мусобақа иштирокчиларидек ифодага бурканган Меҳри турар эди. Бу уйга бемалол кела оладиган ҳадди бор демак. Куни бўйи Низомнинг гапига ишонишга ўзимни кўндирдим. Меҳри билан учрашмайман деган эди, бироқ ичимдаги нотаниш ҳис “Сени алдаяпти” -дер эди. Низом бу билан учрашмагани учун, безбетларча кела олдими? Унинг тонгда жўнатган смсини ўқиганимдан хабари йўқ. Бемалол кела оляпти олдимга демак.
Бу Низом билан гаплашмагани ёки Низомнинг унга бу маълумотни айтмаганининг исботи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚