Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#акси_дунё
72-қисм
Ролига ўзини бериб, асл мақсадни унутган Низомнинг сохта рашки, ортиқчалик қиларди. Қўшиқ тугагач, ўрнимизга ўтирмасдан аввал торт кесиш маросимини ҳам ўтказдик. Яна кераксиз ҳаракатлар билан бутун оммага нақадар ошиқлигини кўрсатиб тортни менга едирди. Шунда бир пайтлар видеоси тарқалган келин- куёвларни эсладим. Келин тортни куёвга узатганда ўйин қилгани учун куёв асабийлашиб, келинга бир туширганди.
Низомнинг ҳам сохта жаҳли чиқиб турганида, шу ишни қилсам, у ҳам менга шундай муомала қилармикан? Ортиқча ўйлардан қутулиб торт ушлаган санчқини унга узатиб бошимга бало орттирмадим. Бошқалар учун бошқа кўринишда ўтган оқшом, мен ва Низом учун бироз аасабийўтди. Яна ёр- ёр садолари билан бизни кузатиб қўйишгач, бу сафар келин кутиб олиш маросимига етиб келдик.
Тонга яқин битган куй -қўшиқ ва урф -одатлар ниҳоясида, мен билан бирга келган янгалар қистови билан имом келиб никоҳимизни ўқиди. Ва мен учун энг қийини шунда бўлди. Чунки ҳамманинг кўзича, Низом билан бир хонага киришим лозим эди. Ўзимга, ўзим таскин беришни бошладим никоҳ деганинг уч талоққа қараб қолмаганми? Пайти келиб керакли сўзлар айтилса, иш битди вассалом. Янгалар мен билан хонага киришиб, ҳаммаси ўзига хос услубда менга “таълим “бериб чиқар экан улар чиққан эшикдан Низом кирди. Уйқудан кўзим юмилай деб турганда, бошимдаги кераксиз безаклардан қутулиб хона ичида ўзимга ухлашга қулай жой қидира бошладим.
“Нима қиляпсан?” -деди Низом менинг хонада у ёқ бу ёқда юрганимни кўриб
“Ухлашга шароит тайёрлаяпман “
“Ётавер шу ерда “ ,-деб у билан менга тайёрланган ерни кўрсатди.
“Йўқ, раҳмат менинг ғамимни ема. Бор- йўғи, бир неча йи..” Деганимда тез қадам ташлаб оғзимни ёпди ва имо- ишора билан эшикни кўрсатди.
“Мен кираётганда янгалар эшик олдида ўтиришган эди. Секинроқ гапир, биринчи кундан ишни бузма.” Унинг гапидан кейин ўзимни ундан узоққа тортиб мен ҳам пичирлаб гаплашдим.
“Жўнат ҳаммасини, нима иши бор уларни бу ерда?”-деганимда елка қисиб
“Одат эмиш “ ,-деди. Қовоғимни уйиб, шуниси етмай турганди дегандек қилганимда.
“Қўрқма, сени еб қўймайман ўзинг менга осилмасанг менинг сенга ишим йўқ“
“Ҳаддингдан ошма! Мен сенга нега осилар эканман? Мумкин бўлса, шу хона ичида умуман менга гапирма“,-деб баландроқ гапирганимда икки қадамда олдимга келиб кўзларимга қараб гапирди.
“Кўп катта гапирмасликни маслаҳат берган бўлар эдим. Дуо қил сенга осилиш нияти менда уйғониб қолмасин. Ҳозир эмас, асл ўша пайтда кўпроқ қўрқ. Чунки сохта деб тинмай эслатиб турганинг бу риштани, ҳақиқатидан ақлингни йитириб қўясан“ -бу гаплар бир таҳдидми ёки шунчаки менинг оғзимни ёпиш учунми аниқ била олмадим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!! Toʻliq tugallangan
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Мойчечак каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
#акси_дунё
68-қисм
Мен учун кимлар келиб келмаганининг аҳамияти йўқ фақат бўлиб ўтаётган майда- чуда гаплардан, ойимнинг кайфияти тушганини сезиб юрибман. Меъёрида ўйин кулги билан ўтган маросим сўнггида, қуда томон кетиб уйда фақат ўзимизникилар қолишди.
Ҳамманинг қизиқиши келган сарполарда бўлди. Бирин- кетин қутилар очилиб, элга кўрсатилди. Фикрлар яна иккига бўлинди. Худди уларнинг қизи ёки невараси узатилаётгандек, нарсага қараб рози ва норози томон Адолат ва унинг диди, қўлининг қанчалар очиқ ёки ёпиқлигини муҳокама қилишди. Энг ёмони бу гапларнинг барчаси Маҳфуза янгам олдида бўляпти. Ким билади бугун бу ердан қайси гапларни пинцет билан териб олиб, Адолатга етказади.
Ҳаяжон ва ўта кучли, стресс остида бошланган янги куним нафақат санаси билан фарқ қиларди. Балки энг қийин синовимнинг бошланиш куни ҳисобланади. Туни билан ухлай олмай, қийналиб чиқдим.
Лайло ва Дилноза билан уч киши биргаликда Хуморанинг салонига келдик. Бор-йўғи, бир неча соатлардан сўнг келин ролимга тайёр бўлардим. Хумора иш столи ёнига яқин бир столда турли ноз неъматлар ичимликлар қўйиб, бизни кутиб олди.
“Дугонанг келин бўлсин эканда“ ,-деб Лайло ҳўл мевага қўл чўзди.
“Бир неча соат меҳмонимсизлар, маза қилиб ўтириб ишлаймиз “деди Хумора.
“Э, Нафиса бугун эркинлигининг сўнги куни, бахтли бўл ўртоқ “
“Севганига турмушга чиқиш нега эркинлигига халақит қилсин, Дилноза?” Лайло бир бурчакда турган келинлар соч безаги- кароналарга қараб гапирди.
Улар ўзаро суҳбатни бошлар экан мени эса бошқа ўй -ташвишлар қуршаб олганди. Дадамдан бир хабар йўқ. Бир неча кун олдин адвокат билан гаплашдим ҳамма нарса терговчининг ишига қараб қолганини айтганди. Ҳатто ишонмай Низомдан дадам учун пул бериб. Бермаганини ҳам сўраган эдим. Ҳар қанча сохта тўй бўлмасин. дадамни ёнимда соғ- омон кўргим келарди. Деярли уч ярим соат сўнгида, хуш суҳбат ва баъзан кулги баъзан ҳузун билан ўтган вақт ичида тайёр эдим.
Ойнага қараб ўзимни танимадим. Юзимдаги пардоз. соч турмаги худди эртакдаги қаҳрамонларникига ўхшарди.
“Қўлинг гул, Хумора мендек қиздан шунақа асар яратдинг, раҳмат сенга”
“Вой –вой, гапига қара мана буни? Дугонажон маҳсулот сифатли бўлмаса, устанинг маҳорати бир тийин. Сен ўзинг гўзал қизсан, мен фақат у гўзаллигингни юзага чиқардим холос” ,-деди Хумора менга ҳаводан ўпич жўнатиб.
Бу орада қизлар ҳам ўз соч ва пардозини қилдириб олишди ва биз Хуморанинг машинасида уйга қайтдик. Кўп қаватли уйнинг эшик олди, махсус безаклар билан безатилган.
Келин -куёвни кузатиш учун хонанда ўз ўрнини эгаллаб сўнги техник ишлар билан банд эди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
🙋Дугонажонларим сизларга
Ўзим ихлос билан бажариб, тажрибаларимдан қўллаб, жуда чиройли натижаларга эришган энг кучли дуо 7 кунлик ибодатни сизлар билан бўлишмоқчиман.
ҲАР ҚАНДАЙ НИЯТИНГИЗ АМАЛГА ОШИШИ УЧУН 7 кун ихлос билан бажаринг. ИншаАллоҳ тез фурсатда ниятларингизга етасиз
Тартиби қуйидагича👇
😔 Тушкин кайфиятдамиз? Хафа қилишдими,🥲 қалбингизга озор беришдими? Ҳаёт ташвишларидан чарчадингизми? Узоқларга ҳеч кимсиз оролга кетиб ёлғиз қолмоқчимисиз? 🏖️🏖️
❤️ УНДА УШБУ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН!!! 👈👈
❤️ Бу каналда ғам- қайгуларни унутиб, қалбингиз ором олади. Кўнглингиз хотиржам бўлиб, гўзаллик оламига шўнғийсиз😍🥳
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+Twn7AOXLlycxY2Qy
/channel/+Twn7AOXLlycxY2Qy
/channel/+Twn7AOXLlycxY2Qy
💕𝗚𝗼'𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸𝗸𝗮 𝗼𝘀𝗵𝗶𝗾 𝗾𝗮𝗹𝗯𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹❤️
🌺𝗚𝘂𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸𝗻𝗶 𝗮𝗸𝘀 𝗲𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗼'𝘇𝗻𝗶 𝗾𝘂𝘃𝗻𝗮𝘁𝗮𝗱𝗶𝗴𝗼𝗻 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿❤️
✨𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗱𝗮 𝗴𝗼'𝘇𝗮𝗹 𝘀𝘁𝗼𝗿𝗶𝘀𝗹𝗮𝗿💙
❤️𝗜𝘀𝗺𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝘂 𝗵𝗮𝗺𝗱𝗮 𝗼𝗶𝗹𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮𝘀𝗶𝗻𝗶 𝘀𝗶𝘇 𝘀𝗵𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮𝗻 𝘁𝗼𝗽𝗮𝘀𝗶𝘇🫰
⭐️𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝘁𝗲𝘇𝗱𝗮 𝘂𝗹𝗮𝗻𝗶𝗯 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴❤️
/channel/+lflNXz5PsbpjMDYy
/channel/+lflNXz5PsbpjMDYy
/channel/+lflNXz5PsbpjMDYy
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Khayyom Abdurakhimov 10 000 dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 28-29-30-31-May kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Marafon bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+7XARFDqVxrBhMTA9
/channel/+7XARFDqVxrBhMTA9
/channel/+7XARFDqVxrBhMTA9
#Психология
👁Кýзлар рангига караб фе'л атворингизни билиб олинг✅
Кўзлар хакида ма'лумот👇
💸 Pulsizlikdan charchadingizmi…?
Ko‘proq daromad qilish, orzularingizni tezroq amalga oshirishni xohlaysizmi?
Siz uchun ajoyib yangilik!
🔑 Taniqli psixolog Khayyom Abdurahimov aynan shunday insonlar uchun 4 kunlik BEPUL darslarni boshlayapti!
Bu darslarda siz:
✅ Qanday qilib qarzlardan tez va oson qutulishni
✅ Ko‘proq pul topishning aniq formulasini
✅ Orzuingizdagi mashina yoki uyni qisqa vaqtda naqd pulga olish sirlarini
Barchasini mutlaqo BEPUL oʻrganasiz !
‼️ Joylar cheklangan. Shuning uchun hoziroq kanalga qo‘shiling:👇
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
Hayotingizni o‘zgartirishga birinchi qadamingiz shu bo‘lsin!
🎉😍ҚУРБОН ҲАЙИТИ ЯҚИНЛАШИБ ҚОЛДИ. ОИЛАНГИЗНИ ЭНГ ЗЎР ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИ БИЛАН ҲУРСАНД ҚИЛИНГ
🍤🤗ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИ УЧУН ХАР ХИЛ КЎРИНИШДАГИ УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЭНГ МАЗЗАЛИ ЧАК-ЧАКЛАР, БЎҒИРСОҚЛАР, ЮПҚАЛАР, ЧУЧВАРАЛАР, ВА ТУРЛИ БОШҚАЛАР БАРЧАСИ СИЗ УЧУН МАРҲАМАТ!
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан?
Доктор Айман Сувeйд шундай деди: Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан. Қабр қўрқинчли! Албатта солиҳ бўлмаганлар учун. Мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.
100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан? Тасаввур қилганмисиз? Шундай қилиб, мeн шундай бошладим. Мeн ўламан ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи. Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим. Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ. Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим. Тасбeҳ айтарканман гўёки қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман. Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон хатми бор. Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан. Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади. Ёлғиз қоламан балки миллион йил. Шундай қилиб, мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак. Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. Ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт! Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан, Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?
Бугун сизга маслаҳатим қабрингизни банк қилинг. Унга сармоянгизни қўйинг. Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг. Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз. У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб-ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз. Cизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз. Қабр остида шундай бўлсачи? Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши эътибор бeринг. Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга қабримга бориб тургин. Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамрох бўласан!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
71-қисм
Айни шу нарсани мен такрорламоқчи бўлганимда, у аксинча менга янада яқинлашиб расмга туша бошлади. Юқоридан қараганда даврадагиларни ва кимлар келган ёки йўқлигини ажратиш қийин эди. Аммо Адолат ойим билан бир мартагина ёнма-ён туриб, меҳмонларни саломлагани кўрдим. Кейин эса, бир жойда ўтириб тинмай қўлида телефон тутиб турди. Бугун бу даврада оиланинг раислари оталар йўқ эди.
Бири қамоқда бошқаси касалхонада. Ва бу икки ёш бирлашиб, ҳар бири ўз отасини қутқариш дардига тушди. Менинг қариндошларим оддий инсонлар бўлса-да, ўзини бой ҳисоблаган табақадан, минг чандон самимий кўринарди. Маҳфуза янгам тинмай бир ойим олдига, бир Адолат олдига бориб қулоқларига бир нарсалар дер эди. Меҳри эса бир бурчакда ўтириб тўйдан кўп жанозага келгандек тутарди ўзини.
Курсдошларим бизга яқин даврада ўтиришгани, Низомнинг тинмай сўкинишига сабаб бўлган Сардорнинг, спиртли ичимлик ичиб биздан кўз узмагани учун эди. Даврани олиб бораётган бошловчи келин -куёвни рақсга таклиф қилди.
Саҳнадан пастга тушиб мусиқа остида, секин ҳаракат қила бошладик.
“Сенинг бугунги, бу ишинг учун жазонгни бериш керак “ ,-деб гап бошлаганида, юзимга майин сохта табассум билан гапини бўлдим.
“Бу оқшомнинг биз учун бир маъноси йўқлигини била туриб, ортиқча реакциялар қилмаяпсанми?”
Бу сафар у ҳам худди кулиб гапиргандек қилиб, гапини давом этди.
“Атрофга қара нима сохта? Ҳамма бизни бахтли кунимизга деб йиғилган. Менинг сенга туйғуларим, хўжа қўрсингга бўлиши мумкин лекин мен ҳақиқатман-ку, бир ўйин бўлса-да, аёлимни бунақа очиқ ёққа кийишига рухсат бера олмасдим. Аммо сен яна қайсарлик қилиб, қиладиганингни қилдинг “
“Буни келишиб олгандик. Бир- биримизнинг ҳаётига аралашмаймиз деб”,-дедим яна хурсанд кўринган юз ифодам билан.
Четдан қараганлар, булар бир -бирига дил изҳори қиляпти деб ўйлаши мумкин. Аммо ҳақиқат эса умуман бошқа эди.
“Мен даюсманми? Ташқаридан қараган, хоҳлаган бири хотинимга қарасин. Соатлаб унга қараб, ичимлик ичсин” ,-деди тишларининг орасидан жаҳл қилиб гапириб.
“Сохта хотинингни. Ҳа деб хотиним , хотиним деб мени сабримни синама. Мен ўзимни чегарада тутишни яхши биламан. Кўйлагимга келсак, иккида-бир бўйнимга қарамасанг нима кийганимни ҳам билмайсан “,- деганимда белимда турган қўлининг босимни янада кучли сездим.
“Мен билан ўйнашма, Нафиса баъзи нарсаларнинг чегараси бор. Сохта- сохта деб эслатаверма кўп. Шубҳага туша бошлайман, худди чин бўлишини истаб, мени чиғириғимдан чиқармоқчи-га ўхшайсан“
“Қўлингни ол, етади шунча рақс “ ,-деганимда аксига янада қаттиқ ушлаб, қўшиқ ритмига қараб ҳаракатлар қилишда давом этдик.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
70-қисм
Фақат Низом мен билан келиб, менга шарт қўя бошлади “йигитларни айтмас эмишман, ҳар қанча сохта бўлмасин никоҳимиз, бу унга тўғри келмасмиш “ хуллас айниқса Сардорни курсдошларим сафида кўриб, уларнинг кўзича менга янада “ошиқ “ муомаласини қилгани, рашкчи ролини ўйнагани ва кун сўнгида мен билан тортишиб уруш қилганди.
Унга бўйин эгмаслигимни кўрсатиш маъносида, бўйнимнинг кўп қисми очиқ ва олди уч бурчак андозали кўйлакка алмаштириб келгандим. Ролига ҳаддан зиёд киришган Низом, энди менга кўп эгилма демоқда эди. Ич- ичимдан унга бўйин эгмаганим билан фахрландим. Ёши катта онахон келиб, дуога қўл очди. Энг чиройли дуолар билан бизни кузатишди.
Эшик олдида қон- қариндош, қўни-қўшни орасида кўзим яна дадамни қидирди. Меҳрининг отаси амаким дуога қўл очиб у ҳам бизни кузатди. Кўнглим ўксиган ҳолда машинага миндим. Низом атрофимизда одамлар камайгач, қайта- қайта менга қараб бир нималар деб гапирмоқчи бўлса-да, олди ўриндиқда ўтирган видео тасвирчидан тортинди.
Видео тасвирчи ҳам аксига бизга турли буйруқлар бера бошлади. Камерага қарамай, бир-биримизга қарашимизни ва бир неча сония шундай туришимизни айтди. Унинг айтганини қилиб бир- биримизга қараганимизда Низомнинг нигоҳлари худди ичимга чуқур кириб боргандек ҳис қилдим.
Навбатдаги буйруқ билан қўлимни ушлаганида тасвирчи камерасини бирлашган қўлимизга қаратди. Низом эса, ҳали ҳам мендан кўз узмай қараб турарди. Орада бўйнимга кўзи тушиб бошини чайқаб қўйишини тушунмадим. Ниҳоят йигит камерасини биздан узоқлаштириб йўлни тасвирга олишни бошлаганда, қўлимни Низомнинг қўлидан олмоқчи бўлдим фақат бунга рухсат бермади. Аксига қулоғимга яқинлашиб
“Бу қайсарлигинг бир кун бошингни ейди, ўзинг билмай қоласан “,-деганида қўлимни баттар тортиб олмоқчи бўлдим. Аммо янада қаттиқ ушлаб, етмагандек бармоқларимиз орасини бир- бирига ўтказиб олди. У билан ҳозирги дамда тортишиш бефойда эканлигини билиб, бир неча соат сабр қилишим лозимлиги ўзимга эслатдим.
Ёр- ёр садолари остида ичкарига кирар эканмиз, Низомнинг кўп эгилмаслигим ҳақида қайта огоҳлантириши оқибатида, бор-йўғи, бошимни эгиб қўя қолдим. Чиройли дид билан безатилган йўлаклар ва ноз- неъматлар билан тўлдирилган дастурхонга кўзим тушди.
Низомнинг касал бўлмаган бошқа опаси ва онасини кўрдим Адолат менга қараб юзи зўрға хурсандчилик аломатлари кўриниб турса-да, у ниқоб остини яхши танир эдим. Келин- куёв учун ажратилган ерга ўтириб, табрикларни қабул қила бошладик. Бирин- кетин келган санъаткорлар дастурхонга тортилган таомлар деркан вақт сувдек оқишни бошлади. Низом суратга тушишга келган ўртоқлари олдига келгач,иложи борича мендан узоқроқ туриб расмга тушишни бошлади. Бу нарса эътиборимдан четда қолмади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
69-қисм
Уйга бир амаллаб кўтарилгач, қизлар билан хонамга кирдик ва навбат оқ кўйлакни кийишда эди. Вилоятдан келган қариндошлар бирин- кетин келиб мен билан кўришмоқчи бўлишгач, Хумора чидай олмай
“Бўлди, келиннинг пардозини бузмаймиз. Қолганлар оқшомда кўрасизлар “,-деб уларга чеклов қўйди.
Ойим кириб келиб, кўзига ёш олди. Мен йиғидан ўзимни зўрға тийиб турдим, чунки пардозим бузилса, яна бир неча соат бўйнимни орқага қилиб туришим керак бўларди. Ойимни қаттиқ қучоқлаб, бағримга босдим.
“Бахтли бўл қизим “ ,-деди ойим титроқ нафаси билан.
“Сизни жуда яхши кўраман ойи”,- дедим йиғламсираб.
“Бўлди кўз ёши йўқ, бугун энг бахтли кунимиз “ ,-деб Лайло бизга қараб гапирди.
“Куёв келади ҳозир, Нафиса кўйлакни кийишинг керак “ ,-деди Хумора Ойим бизни холи қолдириб, ўзи чиқиб кетди.
Оқ кўйлакни қизлар ёрдамида кийдим ва ойнага қарадим.
“Куёв буни кўриб ҳушидан кетмаса бўлди Нафиса “ ,-деб кўзини қисди Хумора.
“Ўзи хоҳлади нима қилай “ ,-деб елка қоқиб қўйдим мен ҳам. Оқ кўйлак ташқаридан нафис кўрингани билан, юки оғирдек келди менга.
Ташқарида қўшиқ овози ва куёв навкар овози эшитилгач, мени тушунарсиз ҳислар ўз домига олди. Ҳаяжон, қўрқув ва исмини топа олмаганим бир неча аралаш- қуралаш туйғулар. Йигитларнинг овози тобора яқинлашгач, юрагим тез ура бошлади. Мен кўзларимни ердан узмай бошимни эгиб турар эканман, қадамлар менга қараб яқинлашди.
Орқада ҳуштак ва қарсак овозлари эшитиларди. Низом қўлидаги гулдастани менга узатди. Шунда унга қарашга мажбур бўлганимни ҳис қилдим. У билан кўз -кўзга келганимда аввал ютинганини кейин эса, қошларини бир чимириб олганини кўрдим.
Бунинг сабабини жуда яхши билар эдим. Низомнинг “шошмай тур ҳали”,- дегандек қилган бош ҳаракатини мендан бошқа ҳеч ким тушунмади. Яқинлар келиб биз билан расмга тушишини бошлади.
Мен келган ҳар кишига салом билан таъзим қилишни бошлаганимда, Низом қулоғимга эгилиб
“Кўп эгилма, қайсарлик қилиб олган бу кўйлакни эгнингда йирттирма “,-деганида юзига қарадим, гапларида жиддийдек эди. Унинг жаҳли чиқишининг сабаби. эгнимдаги кўйлакни у ёқтирмай бошқасига алиштирган эди.
Мен ҳам хўп дедим, лекин бир неча кун аввал тўйга таклифнома тарқатишда, асабимга тегиб мен билан кўп ўйнашгани учун салонга бориб айнан шу кўйлакка қарор берганимни айтиб келган эдим. Сабаби ўзи, унга тегишли таклифномаларни тарқатиб бўлиб, менга илакишиб олди.
Автомобилсозлик йўналишида ўқиганим боис, курсдошларимнинг кўпи йигитларни ташкил этарди.
Мен аслида дарсга бориб, ўша ерда ҳаммага тарқатмоқчи бўлдим.
Muallif: Sulhida Davron
Hikoyani tarqatish man etiladi🛑
HIKOYA YOPIQ KANALDA TOʻLIQ YOZIB TUGATILGAN. BIR NAFASADA OʻQIMOQCHI BOLGANLAR UCHUN NARXI 15.000
MUROJAAT UCHUN @A_lixan lichkasiga yozinglar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
67-қисм
Ҳамма нарса ўз ўрнида кўринарди, фақат биргина менга қўйилган ташхис таъбимни хира қилганини айтмаса. Масаладан Низомнинг ҳам хабар топиши мени баттар танг аҳволга туширди. Чунки мендаги заиф томонни билишини истамаган эдим.
Қўлимга тутқизилган ташхис қоғози билан дорихонага бориш, бормасликни ўйлаб қолдим. Дўхтирнинг қўйган ташхиси ПCО – яъни поликистоз овер синдроми. Аёл ва қизларда учрайдиган касаллик тури. Шифокор аёл бу ташхиси бўлган қиз -аёлларда фарзанд кўриш,бошқа аёлларга нисбатан қийинроқ бўлиши, тухум резервлари жуда озлиги сабаб, фарзандли бўлиш фактори жуда пастлигини айтди.
Ва афсуски Низомнинг олдида бу гапни айтгани учун мен жуда ноқулай бўлдим. Ҳар қанча Низом билан оила қуришимиз бир ўйин бўлса-да, менга тегишли бўлган бир хасталикдан у ҳам хабардор бўлишини истамас эдим. Кайфиятим тушганини кўриб менга ҳазиллар қила бошлади. Хуллас тиббий кўрик мен учун руҳан бироз чўкиш бўлди. Бошқа бир масала эса, оқ кўйлак.
Низом мен ўйлагандан ҳам баттар чиқди. Ўйин деб келишган бўлсак-да, бошқаларга нисбатан ўзини кўрсатишда ролига ҳаддан ташқари берилиб кетди. Хумора билан борган салонимиздан бир мартага танлаган кўйлагимни, Низом тинмай қўнғироқ қилиб қандай кўйлак танлаганимни сўрагани учун унга расм жўнатишга мажбур бўлдим.
Дарди мен билан ўчакиш бўлган бу дардисарга, кўйлак бичими ёқмаганидан, яна уч дўкон айландик. Хумора олдида гапни кўпайтиргим келмай, унга маъқул келган кўйлакни танладим.Гоҳида, агар ростдан ҳам тўйим бўлганида, ўзим истаб оила қурганимда бу даврларни қандай ўтказган бўлар эдим, дея кўп ўйладим. Хаёлимда жонланган саҳналардан юзимда шунчаки маъюс табассум изини қолдирди. Уйдаги маросим тугагач яна Хуморанинг олдига боришим керак эди. Келин бўлиш иши бунчалар кўп бўлишини ўйлаб кўрмаган эканман.
Ичимдаги Нафиса эса, бу кунлар келажакдаги асл яхши ташвишларим учун бир тажриба бўлишини айтса. Унга мухолифат бўлган бошқа бир Нафиса сенда яна оқ кўйлак кийиш фурсати бўладими йўқми, дея қарши чиқди. Руҳий ҳолатим хавфли ёқилғи тўлдирилган бочка каби эди. Қўрқувим, ўзимни бостиришга уринаётган туйғуларим, биргина учқун сабаб катта портлашга олиб келмаса бўлгани. Бундай тушунчаларда бўлишимга олиб келган омиллардан бири Меҳри ва янгам.
Маҳфуза янгам бугунги йиғинга келган бўлса-да, Меҳридан дарак йўқ ва бу мени хавотирга солаётган эди. Бошқа бир омил эса, Адолатнинг қудачиликка олиб келган меҳмонларининг барчаси фақатгина эри томони эканлиги ва бу ҳолат ўзаро қариндошларимиз орасида муҳокамага олиб келди. Баъзилари бизни менсимади деса, яна бошқаси эрининг аҳволидан уялганидан ўз уруғидан узоқлашди дейишди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Музқаймоқ
Дилим хун бўлиб йўл четидаги скамейкада ўтиргандим. Қаёқдандир бир аёл чамаси беш ёшлардаги ўғилчасини етаклаб келди. Болакайни скамейканинг нарига четига ўтказиб қўлига музқаймоқ тутди, ва "Чиққунимча шу ерда ўтир", деб тайинлади-да ўзи йўлнинг у тарафидаги суд биноси томон кетди. Болакай бутун борлиқни унутган куйи музқаймоқни мароқ билан яларди.
- Музқаймоқни яхши кўрасанми? - болакайни саволга тутдим.
- Ҳа! - қисқагина жавоб берди у.
- Шошмай евер, томоғинг оғриб қолади.
- Хўп! - деди-ю, менга бир қараб қўйди.
- Музқаймоқни кўп ейсанми? - зерикканимдан болакайни яна саволга тутдим.
- Йўқ! - яна қисқагина жавоб!
Шундан сўнг болакайга ҳалал бергим келмади. Бироқ зум ўтмай у гапига қўшимча қилгандай:
- Музқаймоқ олиш учун пул керак-ку, - деди.
Алланималарнидир тушунгандай бўлдим, индамадим, бироқ жим ҳам туролмадим.
- Кўп пулинг бўлса нима қилардинг?
- Кўп музқаймоқ олардим. - қўлидаги музқаймоқни авайлаб яларкан жавоб берди у.
- Жуда кўп пулинг бўлсачи?
- Жуда кўп музқаймоқ олардим, машинча, - қулочини ёзиб кўрсатди.
- Жудаям кўп пулинг бўлсачи?
- Бир қопми? - болакай кўзларини жовдиратиб менга қаради.
- Ҳа, бир қоп пулинг бўлса?
Болакай бу саволга жавоб беролмади, ўйланиб қолди. Музқаймоқ берсангиз дунёларча қувонадиган болакай. Уни шунчаки музқаймоқ билан бахтиёр этиш мумкин. Катталарничи, баъзан уларнинг нафси шунчалик ҳакалак отадики, бутун дунёни ютиб юборсалар ҳам яна камдай.
- Ойингни кўпроқ яхши кўрасанми, музқаймоқними? - болакайни яна саволга тутдим.
У бир менга, бир қўлидаги музқаймоққа қараб қўйгач:
- Ойимни, - деб жавоб берди.
Бирдан ҳалиги аёл (болакайнинг онаси) пайдо бўлди. У гоҳ йўлнинг у томонга, гоҳ бу томонига қарар, хуноби ортиб ўзига бир нималар деб қўярди. Шу пайт болакай "Ая яна музқаймоқ олиб беринг" деди.
- Музқаймоқ? - Ҳалиги аёлнинг бирдан жазаваси тутди.
- Катта холангнинг пулига олиб бераманми сенларга ҳадеб музқаймоқни? Ўзи анави аблаҳ отанг алиментни тўламаган бўлса... Устингни нима қилдинг? (болакайнинг кийимига бир икки томчи музқаймоқ томган экан) эшак, сенларга янги кийим олишга ҳадеб пул қаерда? Сен ҳам дадангдан баттар овсар бўласан. Мен сенга устингни кир қилмагин дегандим-а... Болакайнинг кўзларида ёш пайдо бўлди. Шу пайт ҳалиги аёл ўғилчасини билагидан ушлаб салтаркан ўшқирди:
- Кўчада йиғласанг, унга боргач биласан-а нима қилишимни? Болакайнинг кўзига жиққа ёш тўлган куйи турарди. Ҳозир портлайди, пиқиллиб йиғлаб юборади. Йўқ, болакай йиғламади, кўзларида жиққа ёш қотиб қолган, лаби буришган, ўзи эса йиғламаслик учун тишини тишига босиб олиб жим турарди. Чунки уйга боргач нима бўлишини яхши билади. Ҳайратда эдим, болакай бундай нохақликка, разолатга қарши туришда ўзида куч топа олганди. Назаримда хозир шу болакай дунёдаги энг кучли инсон эди. Ҳалига аёл ўғилчасини қўлидан шарт ушлади-ю, судраганча қаергадир шошиб кетди.
Ўйга толаман, юрагим тирналади. Нега ахир ота-онасининг қилган хатоси учун болалар жавоб бериши керак? Нега онанинг ўз боласига нисбатан ҳам меҳри қолмаган? Болакайнинг отаси қилган хиёнати сабаблими?! Одамлар нега бир-бирига хиёнат қилади? Нега энди биз душманимиздан кўра кўпроқ дўстимиздан озор кўришимиз керак? Бир покиза мурғак қалбини арзимаган нарсалар учун синдириш инсонга хосми? Биз севмай қўйдик. Инсонлар юрагидан юз ўгирдилар. Дунёнинг ҳар томонида бир разолат, ҳар қаричида бир ноҳақлик, ҳар бурчаги адолатсизликка тўла...
Сўнги кунларда ҳаётимда содир бўлган ноҳақликлар кўз ўнгимда жонланади. Думоғим ачишиб кетaди. Бироқ мен ўша болакайчалик кучли эмасдим!...
© Оқил Тўрaқул
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер тезда болани қутқариб олди.
Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...
Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан кеча боласини қутқаргани учун қанча пул бериши кераклигини сўрайди. Бироқ, фермер пулни рад этади.
Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. Меҳмон унинг ўғлини ўқитиб зиёли шахс қилиш учун Лондонга олиб боришини айтади.
Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.
Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчиль эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчиль дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчиль.
Уинстон Черчиль айтган эди:
"Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади".
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Чумолилар колониясида кичкина чумоли яшарди. У энг кучли, энг тезкор ва энг ақлли эди. Бироқ бир фазилати уни бошқалардан ажратиб турарди:
У бировнинг дардини эътиборсиз қолдиролмасди.
--- --- --- --- ---
Агар кимдир чарчаган бўлса ва донни уяга олиб боролмаса, у ёрдам берарди.
Агар кимдир йиқилиб тушса, уни кўтариб оларди.
Агар ёмғир чумолилар туннелларини вайрон қилса, у биринчилардан бўлиб ёрдамга ошиқарди.
--- --- --- --- ---
Вақт ўтиши билан чумолилар бунга кўникиб қолишди: ахир у бор, доим ёрдамга шай.
Агар кимдир юкларни сочиб юборса, у йиғиштиришга ёрдам берарди.
Агар кимдир йўлларни тозалашга улгурмаса, у тугатиб қўярди.
Агар кимдир чарчаган бўлса, у елкасини тутиб турарди.
--- --- --- --- ---
Аммо ҳеч ким ундан "чарчамадингми?" деб ҳол сўрамасди.
У нафақат ўз юмушларини бажарар, балки бошқалар қилишга вақтлари бўлмаган ҳамма ишни ўз зиммасига оларди.
У ҳордиқ чиқарарди деб ўйлайсизми? Йўқ.
У жимгина ишини қилар ва ўз-ўзига дерди:
"Яна озгина. Муҳими, бошқаларга оғир бўлмасин".
--- --- --- --- ---
Бир куни у чарчоқдан оёқлари титраётганини, бели оғриётганини ва дон ҳар қачонгидан ҳам оғирлашганини пайқаб қолди.
Лекин у чумолиларга панд беришни истамасди.
Битта чумоли ёрдам сўраганида, у рози бўлди.
Иккинчиси келганида, тишини-тишига қўйиб, бош ирғади.
Учинчиси: “Сиз ҳар доим вақт топасиз”, деганида, у рад этолмади.
--- --- --- --- ---
Ва кейин унинг ўзи ҳам кутмаган воқеа содир бўлди.
Зиммасига олган ташвишлари уни йиқитди.
У шунчаки қулади.
Чумолилар унинг ёнидан ўтиб-қайтиб юришсада, унинг йиқилганини ҳатто сезишмади ҳам.
Улар ич-ичларидан амин эдилар: "У тез орада туради".
--- --- --- --- ---
Бир-бирини қувганча кунлар ўтарди.
Ҳеч ким сочилиб ётган донларни йиғиб олмади.
Туннелларни ҳеч ким таъмирламади.
Ҳеч ким чарчаган бошни қўйиб ором олиш учун елкасини тутиб бермади.
Чумолилар уйида ишлар қийинлашди.
Улар уни қидиришди, бироқ ҳеч қаердан топа олишмади.
--- --- --- --- ---
Колониянинг чеккасида яшовчи кекса чумоли оғир хўрсинди ва паст овозда деди:
- У кетди. Ғойиб бўлмагунича ҳеч ким унинг меҳнатини қадрламаслигини тушунди”.
- Лекин нега у ҳеч нарса демади?! — чумолиларнинг жаҳли чиқди.
- Сиз ундан ўзини қандай ҳис қилаётганини ҳеч сўраганмисиз? — уларга юзланди кекса чумоли.
Чумолилар жим бўлишди.
Улар унинг ёрдамини "қилишга мажбур" дея тушунганларини англаб етишди.
У уларга қийин бўлган ҳар дақиқада ёнларида эди.
Аммо унинг учун ишлар қийинлашганда, ҳеч ким буни сезмади.
--- --- --- --- ---
Ҳикмат:
"Ҳар бир жамиятда бошқа инсонларнинг ташвишларини ўз зиммасига оладиган одамлар бор.
Улар ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди, бошқалардан кўра кўпроқ вазифани бажаради.
Улар ўзларига оғир бўлиб турган вақтдям «лаббай» дейишади.
Улар бошқа одамларнинг ҳаётини осонлаштиради.
Бироқ улар учун қанчалик оғир эканини ҳеч ким сезмайди.
Ва бир кун уларнинг кучи тугайди ва улар кетишади.
Шундагина атрофдагилар унинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади, бироқ кеча бўлади.
--- --- --- --- ---
Агар ҳаётингизда шундай инсон бўлса, унинг қулашини кутманг.
Шу бугун ундан сўранг: "Уддалай оласанми? Сенга қандай ёрдам бера оламан?
Куни келиб бу савол ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.
©️ Сарвар Раҳимий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Мўмин киши дилозор бўлмайди“
Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Биродаринга у билиши фойдаси йўқ бўлган , билса қуруққа қалби оғрийдиган сўзларни ташиб борма ! Бу разил кишилар одатидир . Ва билмай қолса зарарланадиган гапларни ҳам ундан беркитма . Зеро бу ёвузлар фелидир“
(Ахлоқ ва сияр китобидан)
Оиша онамизга туҳмат қилинган ифк ҳодисасида онамиз ўзлари ҳақида юрган гап сўзлардан бир ой бехабар бўлиб юрдилар !
Охир-оқибат Умму Мистоҳ билан юрганларида у аёл онамизни бу гаплардан хабардор деб ўйлаб тасодифан айтиб қўйгандагина билдилар !
(Имом Бухорийда келган қисса)
Чунки онамиз бу гапларни билишларидан заррача фойда йўқ эди .
Аксинча ўзлари айтганларидек бу хабарни эшитиб энди тузалиб турган дардларига яна дард қўшилиб ётиб қолган эдилар.
Тасаввур қилинг-а агар бугун бирор киши ҳақида бунга ўхшаш гап тарқалса баъзиларнинг разиллиги қандай тез фош бўлади !
Улар гўё сизнинг қалбингизни оғритишга мусобақалашиб , яна сиздан “суюнчи“ олгилари келади !
Шунинг учун туҳматга қолган киши унинг олдига гап ташиб келаётган кишиларнинг бу услубидан огоҳ бўлиши , улар ичларидаги бу заҳарни унинг жасадига тўкиб хуморларидан чиқишларига йўл қўймаслиги керак .
Бу турдаги кишилар, ичида заҳри тўлиб кетган илон ёки чаёнга ўхшайдилар.
Агар заҳарни чиқаришга бирор ўрин топмасалар охири ўз нафслари ёки ошналарига ниш санчиб бўлса ҳам бу заҳарни бўшатиш пайида бўладилар.
Албатта , биродарини огоҳлантириш ёки у ҳақидаги гумонни аритиш учун унга хабар қилиш бундан мустасно . Шунинг учун ҳам юқорида Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ “Фойдаси бўлмаган гаплар...“ деб қайдладилар .
Тўғри бу ишларни қилувчиларнинг барчасини разилга чиқара олмаймиз .
Гоҳида ҳақиқий дўстлардан ҳам бу иш содир бўлиб туради .
Бу уларнинг нафс тарбиясидаги билимсизлигидан холос .
Аллоҳ таоло бандасига ғайбни сир қилиб қўйгани ҳам катта бир неъмат ҳам мўминларга ибратдир .
Агар атрофимизда нималар бўлаётганини билиб яшасак , бир лаҳза ҳам бу ҳаётда роҳат топмаган бўлар эдик !
Шунинг учун ғайбни ғайблигича қолдиринг !
Манфаатсиз ўринда уни кавламанг ...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАЛИМАНИНГ УЙИГА БАРАКА ТЎЛДИ!
Абдулмутталиб арабларнинг одатига кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни эмизиш учун бану Саъд ибн Бакр қабиласидан бўлган бир аёл − Ҳалима бинти Абу Зуайбни ёллади. Ўша вақтда Бану Саъд қабиласи қурғоқчилик йилини бошидан ўтказаётган эди. Экин-тикинлар, чорваларнинг сутлари қуриган пайт эди.
Сийратшунослар иттифоқи шуни кўрсатадики, Ҳалима Саъдиянинг қуриб, қуршаб ётган ерлари ям-яшил унумдор кўкаламзорга айланди, бир томчи ҳам сут бермаётган туясининг елинига сут ҳам қайтиб келди. Буларнинг барчаси Расулуллоҳнинг ҳатто гўдаклик чоғларида ҳам Роббиси ҳузурида қанчалик олий мартаба ва улуғ мақомга эга эканларидан далолат. Аллоҳнинг Ўз Расулига қилган икромининг энг ёрқин намуналаридан бири У зот сабаб эмикдош оналари Ҳалиманинг уйига қут барака кирди.
Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Зеро, Ислом шариати қурғоқчилик вақтида дуоларимиз ижобат бўлиши учун солиҳ инсонлар ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аҳли байтлари баракоти ила ёмғир сўрашимизни ўргатган.
Энди тасаввур қилинг, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг гўдаклик чоғида ўз бағрига олиб, эмизган маскан қандай бўлиши мумкин?! Бу эса осмондан ёмғир сўраш учун васила қилишимиздан кўра қувватлироқ бўлиши тайин. Зеро Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) барака ва илоҳий иззат икромга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг аввалида турадилар. Барча ишлар ягона Аллоҳ тасарруфида ва У бу дунёни сабабларга боғлаб қўйгандир. У Ўзининг каломи шарифида очиқ ойдин Расулуллоҳни бутун инсониятга раҳмат эканларини баён қилган: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107).
Рамазон Бутий. Фиқҳус сийра.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок эдти. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.
Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.
Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.
Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир.
Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади.
Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...
Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.
✍️ Отабек Хасанов
"Лидерлар китоби"
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
65-қисм
“Айтиб бўладими? Бир уйда яшагандан кейин мажбур бир хил нарсалардан фойдаланамиз ки..” гапимни тугатмасимдан ёнимда юрган одам олдимни тўсиб олди.
“Қўрқма сен ўйлаган нарсалар бошқа усул билан юқади “ -деб кўзини қисди.
Юзим қизариб, ноқулай аҳволга тушдим. Ичимдан боплаб ўзимни сўкдим. Сенга шу керакми ўзи, деб. Биласан қанақалигини ҳар гапингни ўйлаб гапирсанг, ўласанми? Мен ўзимни қоралаш билан банд эканман, Низом ўнг томонимга ўтиб юришда давом этди.
“Мен бошқа маънода айтганим йўқ”
Бу сафар қулоғимга яқинлашиб “Ким билади фикринг ўзгарар “-деганида тирсагим билан ён биқинига туширдим.
Вой- войлаб, қорнини ушлаб қолганда Нодир бизни кўриб тиржайиб турарди. Машинага ўтирганимизда Нодир ҳали ҳам кулиб иккимизга гапирди.
“Сизлар қандай бир -бирингизга ошиқ бўлиб қолдингиз, тушунмадим? Ташқаридан қараганда, икки бир- бирини ейдиган душмандан фарқингиз йўқ”
Низом менга қараб қўйиб, яна олдига қаради.
“Шуни айт, бировни кўрса шундай қилади. Ёлғиз бўлсак, муомаласини кўрган одам бу ишқнинг сирини сўраши аниқ“ Бу сафар орқа ўриндиқдан бир тепдим.
Нодир сездими билмадим аммо Низом аниқ ҳис қилди.
“Ваҳший“-деб пичирлади.
Низом айтган дўконга бориб акция эълон қилинган нарсалардан олдик. Улар уйга етказиб берадиган хизмати борлиги учун манзилни қоғозга ёзиб кетдик.
Йўл- йўлакай яна бир- икки ишларимизни ҳал қилиб, улар мени уйга ташлаб қўядиган бўлди. Менга ёт бўлмаган кўчага киргач, машина ҳар доимги ерда тўхтади. Мен машинадан тушишдан аввал Нодир билан хайрлашиб “Гапим бор“ ,-дедим Низомнинг ўтирган ўриндиғига бир уриб.
“Кўрдингми, мендан айрилгиси келмайди “ ,-деганида машинадан тушиб, унга қараб қошимни чимирдим.
“Қўрқаман, нима қилай? Нодир бу қариндошинг мени кундан-кун ўзига қул қилиб оляпти “ ,-дея кўзларимга тик қараб тушди.
Машинадан бироз четга бориб, гап бошладим.
“Дадамдан хабар йўқми? Тўйга ҳеч қанча қолмади, дадамсиз тўй бўлишни истамайман “
“Бугун яна гаплашиб, кўраман хавотир олма “
“Бу ишга дадам учун кўнганимни биласан. Агар у киши чиқмайдиган бўлса, тўйни унут, никоҳни ҳам”
“Шу учун загс ишини чўзиб юрибсан, шундай эмасми?”
“Ҳаммани мақсади бор, бу риштадан. Сеники сенга, меники менга”
“Адашасан, сеники ҳам менга энди” Бу гапдан нега юрагим тез уриб кетди.
“Ҳазиллашмаяпман, дадам йўқ бўлса, бу никоҳ ҳам йўқ.” Қадамларини менга янада яқин келтириб, секин овозда гапирди. “Даданг бўлса ҳам бор, йўқ бўлса ҳам, бу никоҳ бўлади. Сени, ҳатто сен ҳам мендан узоқ тута олмайди энди, буни билиб қўй “
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
64-қисм
Дилноза ёзяпти, Хумора овозли хабар жўнатяпти, Лайло ёз...
Гуруҳдан нажот чиқмаслигини билиб, у саҳифадан чиқдим. Бошим қотиб Нодирга қўнғироқ қилдим. “
Алло! Салом, Нодир қаердасан?”
“Салом! Йўлдаман нима эди? “
“Бозорга боришим керак, ёрдаминг керак эди”
Бир неча сония жим туриб жавоб берди.
“Нега мен?”
“Чунки бошқа ҳамма танишим банд, Нодир “
“Йигитингга айт, у борсин “ орқада худди биров гапга қўшилгандек эшитган бўлсам-да, эътибор бермадим.
“Э, ўша йиг..” “
Жоним “ -гапим тугамасдан Низомнинг овози эшитилди. Дарров жумламни тўғрилаб якунладим.
“Э, ўша йигитимни вақти йўқ. Шунга сендан илтимос қиляпман “ ,-дедим Низомни эшитмаганга олиб.
“Қаерга кетишинг керак ,жоним?“ Ҳа, жонинг чиқсин сени. Нодирнинг ёнида Низомнинг борлигини билмай қўнғироқ қилган эдим.
“Загсга ариза топширишга қачон борамиз? Сени бу бозор ишинг тугамай кетди?” -деди яна Низом гапириб.
“Балки қасдан чўзаётгандирман-а?”
“Уришиб қолдингларми яна?” -сўраган Нодир эди.
“Сўрама, уришиб қолдик. Ҳатто ариза беришни чўзиб юрган яхши кўрган қизим, тўйимизга нарса олиш билан овора “
Низомнинг кинояли овози ва яхши кўрган қизим сўзларини урғу билан айтишини фақат мен тушундим.
“Бўпти, ишим кўп кейин гаплашамиз “-деб гўшакни қўймоқчи бўлганимда Низом мени тўхтатди.
“Локация ташла келяпмиз “ -деди. Ўзимни ўзим қўлга тутиб берганим учун мажбур, локация ташладим. Ўн беш дақиқада етиб келишди. Нодир мошина рулида Низом олд ўриндиқда, мен эса орқа ўриндиққа ўтирдим.
“Паспортинг ёнингдами?” Савол менга қаратилгани учун мажбур мен жавоб бердим.
“Ҳа “
“Яхши ҳозир шундоқ ариза берамиз, кейин сени бозорга эмас яхши бир дўконга олиб бораман хоҳлаган нарсангни оласан “
Эътироз қилишга хушим йўқлиги учун жавоб бермай, бош силкиб қўя қолдим. Шаҳар фуқароларнинг ҳолатини рўйхатга олиш бўлимига келиб, ариза бердик ва бизга икки бланка узатишди. Дўхтирлардан ўтиб келишимиз, лозим экан. У ердан чиқар эканмиз Низом бир- икки қўнғироқ қилиб, пул билан ҳал қилмоқчи бўлди. Фақат унинг исмини эшитганлар ўз ўрнидан хавотир бўлиб, бунга кўнишмади.
“Мажбур ўтамиз энди“- дедим вазиятни баҳолаб
“Шундай, кел бир кўр турмушга чиқаётган йигитинг арслонлардек соппа- соғломлигини“
“Юқумли касалхонага ҳам борамиз қочиш йўқ”,- дедим уни жиғига тегиш учун
“Қўрқма, тоза юрганман сенга юқадиган ҳеч нарсам йўқ”
“Айтиб бўладими? Бир уйда яшагандан кейин мажбур бир хил нарсалардан фойдаланамиз ки..” гапимни тугатмасимдан ёнимда юрган одам олдимни тўсиб олди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Худодан қўрқ!
(Бўлган воқеа)
Тақводор оиланинг тақводор ўғлига келин бўлган Назира, "тақво"ни янги оиласидан ўргана бошлади. Жойнамоз устида бамайлихотир оёғининг тирноғини олиб ўтирган куёвга: "Бунда намоз ўқилади. Ҳаммомда олсангиз бўлмайдими?", дедию балога қолди.
"Оёғим тоза, таҳоратли. Эринга ақл ўргатишга Худодан қўрқ!"
Куёв бола тирноғини олгач, қўлини ҳам ювмасдан столга ўтирди. Ва бурнини ковлаб, стол тагига суртиб, китобини варақлади. Келин яна гапирди. "Қўлингизни чаймадингиз ҳам, устига бурнингизни ковлаб, стол тагига суртяпсиз".
"Худодан қўрқ! Менга ақл ўргатишга ҳаққинг йўқ!", деди куёв, Назирага ўқрайиб.
Назира ҳар сафар бемор бўлса, лаш-лушини оладию куёвнинг зўри билан отасининг уйига жўнайди.
Бу сафар даволаниб қайтгач, эрига деди: "Мени даволатиш сизнинг вазифангиз эмасми? Ахир ҳомиладорман. Қорнимда сизнинг фарзандингизни кўтариб юрибман. Нега ҳар сафар отамникига кетишим керак..?"
"Худодан қўрқ! Нима ҳаққинг бор, эринга тик қараб гапиришга? Сенга неча марта айтдим! "Фотиҳа"ни ўқиб, ўзинга дам солгин деб. Айтганимни қилмаганингдан кейин кетасанда отангникига..."
Ақл ўргатиш осон нарса. Инсон ўзи амал қилмаган ишини бировга айтса, ҳавога гапирган кишидек бўлади қўяди. Назиранинг эри ҳам гапириб амал қилмайдиганлардан. Касал бўлса, "Фотиҳа"ни ўқиб ўзига дам солиб ўтирмайди. Югуриб шифокорга боради. Лекин хотинига ақл ўргатиш бўйича биринчи ўринда.
Назира Худодан қўрқа, қўрқа тўртта фарзандлик бўлди. Ҳар бир фарзанди то туғилгунига қадар Назиранинг ота-онаси туриб беришди. Эрига бир оғиз гапирса, эри Худо билан қўрқитади. Агар Назира жони истаб, эрига бирор егулик олиб беришини илтимос қилса: "Пайғамбаримиз хурмо билан сув ичганлар", дейдию қутилиб қолади. Лекин ўзи ҳеч бир замонда хурмо билан сув ичмайди.
Охирги боласининг яхши ўсмаётганидан юраги эзилиб юрган Назира, тўйгандан тўйиб кетди. Боласининг ташвишини яна отасига, онасига айтишга бети чидамаётган эди. Эрига шунча пайт яхши гапириб, илтимос қилиб кўрди. Ялинди-ёлворди...
Бўлмади...
Ва бор кучи билан аламдан портлади...
"Жавобимни беринг! Барибир ўзимни ўзим боқар эканман. Ўзимни боқиб юравераман. Қайси юз, қайси бет билан ота-онамникини еб ўтирасиз ҳайронман. Бетингиз чидаганига қойилман адаси. Уят, ор-номус борми ўзи сизда? Сиз ҳам эркакмисиз? Диндан, шариатдан ақл ўргатгунча аввал ўзингиз амал қилиб олинг! Қачон охирги марта болаларингиз гўшт еди, қачон сут ичди? Эслайсизми? Камбағални болаларига ўхшашади. Ҳаммаёғи касал, ўсмаган. Йўқ бўлса ҳам майли эди. Бор-ку...
Йиғиб босиб юравермасдан ҳеч бўлмаса болаларингизга қилиб беринг! Арзимаган пул кетади. Топганингизни маишатингизга ишлатавермасдан. Яна ўзингизни кўрсатиб бева-бечораларга эҳсон қилишингизга ўлайми...
Кўча хандон, уй зиндон. Оиласининг шўрваси оқиб ётибди, кўчадагиларни кўнглига қарашга бало борми..?"
Назиранинг бақиришидан эрининг кўзлари олазарак бўлдию деди: "Ҳадисда айтилган: "Сажда қилиш керак бўлганда эрингизга қилишингизни буюрардим", деб. Ҳали бу гапларинг учун Қиёматда жавоб берасан. Эрингни дилини оғритганинг учун хор бўласан. Худодан қўрқ!"
Назира ҳақни айтолмайди. Эри оғзини очирмайди.
Гапирса ҳам, эри Худони эслатиб таҳдид қилади. Мана талоғини сўрадию пушаймон еди. Эри бир соат дарс ўтди.
Назира шу эрига теккандан бери рўшнолик кўрмади. Эри топганини ўзига ишлатади. Ўзига сарф қилади. Ўзини севиб ташлаганлардан. Хотин, бола-чақасини эса қайнотаси боқади. Бу ишларда текинхўр эркак Худодан қўрқмайди. Лекин Назира пул сўраса, бирон истагини айтса, эри тезда Худони эслатади.
Назиранинг сабр косаси тўлди. Жаҳл устида эрига қараб: "Аллоҳдан келсин сизга. Текинхўр, тўнка!", деди.
Эрига бу гаплар оғир келиб, Назирани бўкаланги қилиб урди. Эрлик шаънига ҳақ гаплар тегиб кетган эди.
Назира тез ёрдам билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар бу ифлосликни ким қилганини сўрашди.
Шу пайт Назиранинг телефонига эридан хат келди.
"Мени айтма! Худодан қўрқ!"
Зулфия Махмуд
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
63-қисм
Вақт сувдек ўтиб, бир ҳафта тез ўтиб кетди. Адолат кўрган муомаласидан аламини ичига ютиб, бу сафар ҳам эрининг уруғларидан аёлларни чақирди ва улар билан бирга борди. Фақат бир фарқ билан уйга киришиб бир пиёладан чой ичиб энди гап маслаҳат нима бўлди-га борганида, Адолатнинг телефони жиринглаб касалхонадан қўнғироқ қилишди қизим мазаси қочибди, тез бормасам бўлмайди илтимос бу ёғини сизлар гаплашиб ҳал қилинглар. Қизим ёки хўжайинимга бирор гап бўлмасдан, шу тўйни қилиб олардик деб, кўзига бир- икки ёш келтириб шошиб уйдан чиқиб кетди. Вазиятни кўрган меҳмонлар қуда томонга ҳам қариндошлик ўрни бўлгани учун, куёв томонинг аҳволи тушунилиб икки томон қуда бўлишга розилик берди. Қолган майда маросимларнинг барчасини битта қилиб, тўйдан бир кун олдин ўтказиб олишни ва куёв томонинг қистови билан бир ой ичида тўйни ўтказиб олишга келишиб олишди.
Н а ф и с а
Тикувчи аёлнинг ойнасига қараб туриб, ўзимни худди четдан кузатиб турган одамга ўхшатар эдим. Ўлчовларимни олаётган аёл гоҳ қўлимни кўтаришни, гоҳ орқага ўгирилишимни айтиб турса-да, мен бир мартада уни тушунмай, қайтаришга мажбур бўлаётган эди. Бу ердан чиқиб чинни бозорга боришим керак. Ойим бошқа бозорга холам билан борган. Чини иши ўзимга қолиб кетди. Тикувчида ишим битиб, чиқиш олди қизлар гуруҳига ёздим.
Дугошжонлар гуруҳи
Нафиса: Салом! Қалайсизлар қизлар? Кимнинг бўш вақти бор? Мен билан бир жойга бориб келади?
Лайло ёзяпти, Хумора овозли хабар ёзяпти.
Экранга қараб жавоб кута бошладим.
Лайло: Бир ярим соат вақтим бор, қаерга бориш керак?
Хумора: Оқ кўйлак танлашга кета оламан бошқа ишга менга индама
Нафиса: Чинни бозорга боришимиз керак. Вақтим кам, тезроқ икки томондан олар эдик нарсаларни.
Лайло: Э, келинхоним тинчликми? Бу қандай негатив кайфият? Ахир чинни ва айниқса, уйга- рўзғорга олинадиган ҳар нарса, бу энергия ташувчи дегани. Уни биров билан эмас, ўзинг танлашинг керак. Ҳар нарсани севиб, уни уйингда хаёл қилиб, севган ёринг билан уни ишлатганингизни кўз олдинга келтириб ва асосийси фенгшуйга амал қилиш зарур.
Дилноза: Нафиса, бошингни қотирмай, ўзинг кет ўртоқ. Сенинг мақсадинг тезроқ бозордан нарсангни олиб чиқиш, тўғрими? Бу туришда Лайло билан икки ойда ҳам ишинг битмайди. Мен кетардим-у, бошқа жойга боришим керак.
Лайло: Туйғусизлар қироличаси. Энргиясини фақат роботик ишлатган қиз. Ҳали кун келиб ҳамма мен айтган гапни пул қилиб, курслар очиб айтади. “Бахт сири “ “Севимли рафиқа “ каби. Текин бўлгани учун қадри йўқми?!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱