Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
2-қисм
Робия опа калтаклардан кейин йиғлаётган қизини қучди.
-Йиғлама қизим. Отангни жахли чиққанда. Биласанку сизларни яхши кўради.
Робия сабр қилиб келаверди, эрини ўзгаришини сўраб тинмай дуода бўларди. Болаларига эрини ёмонламас, доим баҳонаси тайёр эди.
-Бугун отангни нимагадир кайфияти йўқ, шунинг учун жахл қилди.
-Бугун иши ўхшамаган.
-Бугун чарчаган.
Ҳеч қачон болаларига эрини айбдор қилиб кўрсатмасди.
***
-Зули қара яна сени шу кампир билан бирга қўйдиларми?
Бугун синфда ҳаммани жойини ўзгартирганди ўқитувчи. Паризода билан ўтирган қиз Зулхуморни устидан дугоналари кула бошлади.
-Менам ўтиргим келмаганди. Нима қилай устозни қўйганларидан кейин.
Дугоналарини баъзиси шунақа қилар, баъзилари эса бунга парво қилишмасди.
Ҳамид ака эса ўзи диндор бўлатуриб ароқ ичишдан тийилмасди. Кўчадаги беҳаё аёлларга ҳам аралашмай қолмасди. Кўчада қиладиганини қилиб юриб, уйида тартиб қоидани талаб қиларди. Ҳамма гапи гап, сўзи қонун эди. Хотини уни чизган чизиғидан чиқмас, эрига итоатда бўларди. Йиллар бир-бирини қувиб ўтар, аҳвол эса ўзгармасди. Уларнинг ҳаётига эса Паризода саккизинчи синфга ўтганидан кейин ўзгаришлар бошланлюди. Энди Ҳамид ака фақатгина хотинини урибгина чегараланиб қолмай, болаларини ҳам насибасини берарди. Ҳамид яхши жойда ишлар, пичоғи мой устида эди. Оилада умуман камчилик бўлмас, еганлари олдиларида, емаганлари кетларида эди.
Мактаб бошланади деб хурсанд юрган қизни, орзуларини отасини битта гапи парчалар ташлади.
-Саккизга ўтдинг, энди мактабга бормайсан.
-Дадаси ҳали ёшку қизимиз.
-Мен ўзим яхши биламан ёшми, қарими. Мени ишимга аралашма.
Синфдошлари саккизинчи синфда ўқиб юрарди уни мактабдан олиб қолишди.
Паризодани қўлидан нима ҳам келарди. Индамай тақдирига кўнди.
Аммо уни синфдошлари ёлғизлатиб қўймади. Мактаб яқин бўлгани учун, ҳали униси, ҳали буниси келиб Паризодани кўриб кетар. Дарсни ҳам тушунтириб ўтишарди. Саккизинчи синфни ўрталарига келиб эса қизга совчилар кела бошлади.
-Дадаси қизим ёшку, ҳалитдан совчи келишини қаранг.
-Нимаси ёш. Айни тўй бўладиган вақти.
-Ундай деманг. Ҳали гўдак бўлса. Нимани ҳам тушунарди.
-Сен менга ақл бўлмай , бор ишингни қил.
Эрига гап уқтиролмаслигини билган Робия опа индамай туриб кетди. Эр дегани шунақа бўлса қизини ёшлайин турмушга беришни хоҳламасди. Аммо совчилар эшик турумини бузай дейишарди. Паризоданинг саккизинчи синфи ана шундай ўтди.
-Кеча келган совчилар менга маъқул.
-Нималар деяпсиз, ахир ҳали мактабниям тугатмадику. Ҳеч йўқ бир-икки йил кутсангизчи.
-Қиз меники. Ўзим биламан нима қилишни.
Аёлини неча кунлаб ялиниб юришлари кор қилмади. Ҳамид ака ўз сўзида туриб олди. Ўзларига ўхшаш бой хонадонни ўғлига Паризодани унаштириб қўйишди. Паризода эса йигит билан умуман кўришмади ҳам.
-Тўйни ҳам тез орада ўтказиб оламиз дейишяпти.
-Ҳада чўзиб юришадими. Шартта тўй қилишадию олиб кетишади.
Онаизор бу хабардан қизидан айрилиб қоладигандек қўрқиб кетди.
-Бироз ватқ беришса бўларди.
-Қанақа вақт, ҳаммаси тайёрку ўзи
-Қизимиз ёшда.
-Ана кўчадагиларни кўр, ҳаммасини қизи тўй бўлиб кетяпти.
-Мени қизим бошқа. Улар бошқа.
-Хотин соддалик қилма. Мен ҳаммасини ўзим биламан нима
қилишни.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
58-қисм
Намоз ўқаётган эдим. Ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт опаси келиб, уни койиб берди: «Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаябдилар ахир!»
Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожизу нотовон банда эканимни ҳис қилдим.
Шундан сўнг қачон намозга «Аллоҳу акбар» деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади.
Мен Аллоҳни таний бошладим. Энг асосийси берган тақдирига рози бўла бошладим. Эрим менга пул жўнатиб уйни ремонтини бошлангғар деди. Нураб кетган уйимизни қайтадан таъмирлата бошладик. Эрим қайтиб келди. Қизиғи у буткул қайтганида айтганида ишонмагандим.
— Мен у билан алоқаларни уздим.
Ишонгим келмасди.
— Наҳотки .
— Кечир... Сенга жуда кўп озор бердим.
Мен жим эдим. Мен бу кунни келишига ҳатто ишонолмасдим ҳам. Аммо бу кун етиб келди. Эрим айбини тан олиб мендан кечирим сўради.
Кейин барчаси тезлашиб кетди. Мени қийналмасин дея эрим автомат кир ювиш машинаси олиб берди. Чангйитгични ҳам ёнига қўшиб олганди.
— Ошхона таъмирдан чиқса мебель оламиз, кейин идиш ювадиган машина ҳам.
—У нимага керак?
— Чарчаб қолма. Ёнимда ўтирганинг яхши.
***
Мухлиса инглиз тилидан яхши ўқий бошлади. Шу ёшида хонасида кўплаб мақтов ёрлиқлари бор. У косманавт бўламан дейди.
— Орзуйимгми бу ?
— Орзуйим эмас, мақсадим бу.
Болаларимдан кўнглим тўқ. Улар мен кутганданда аъло ўқийди.
Яқинда қайнакам уйига уста ишлатди. Айвонни олдига 150 та ғишт кетади деб ташиб қўйибди. Бехзод эса эътироз билдирибди.
— Амаки бу ерга 300 та ғишт кетади.
— Сен тирранча қаердан билардинг. Бор ўйинингни ўйна.
Аммо усталар ишга тушгач аниқ бўлди. Ўғлим ҳақ гапни айтган экан. Амакиси лол қолганди.
***
—Маржон болаларни олиб бир саёҳатга чиқмаймизми?
— Қаерга?
— Тоғли жойларга, ҳаво алиштириб келардик.
Охирги вақтлар астмам қўзиётгани учун эримни топган чораси эди бу. Биз тўрттов кетдик дам олишга. Мен бирор марта севиб кўрмагандим, эримни менга муносабати ўзгаргани учун бироз илиқлик туйдим. Муҳайё аллақачон бошқасини топиб олганини эшитган эрим, қарори тўғри эканига ишончи комил бўлди.
Баъзан туш кўрмаяпманми деб ўйлаб қоламан. Ҳудди теал ҳаётда эмасдекман. Шунча йиллик азобларимга Аллоҳнинг берган совғасими бу дейман.
Мен бахтлиман деяверинг қайта-қайта,
Тонгдан бошлаб, тунга қадар айтинг бот-бот,
Тинглайвериб, сизни бахтли қилишликдан,
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт.
Уйда айтинг, ишда айтинг, йўлда-чўлда,
Лабингизда кулиб турсин ўша сўзлар.
Бахтли бўлмай кўришсинчи эртаю-кеч,
Юзингизда бахт аксини кўрган кўзлар!
Бахлиман денг, бу сўзларнинг жаранглари,
Одам етмас ерларга ҳам бориб етсин.
Муаммолар енга олмай сабрингизни,
Чипта олиб, қайтмас йўлга чиқиб кетсин!
Кимки сизни устингиздан кулса-кулсин,
Айтаверинг, айтаверинг қилмай парво.
Бахтга бўкиб, бўғзигача бахтга тўлсин,
Кимки сизга фақат бахтни кўрса раво!
Яхши-ёмон ўй-ҳаёллар келар бисёр,
Чертиб-чертиб яхшисини танлаб олинг.
Сизга менинг битта «ёмон» тилагим бор,
Мен бахтлиман, сизчи мендан баттар бўлинг!
Малика Тавфиқ
***
Айтганча укамни ҳам унаштириб қўйдик. Аямга қўйсак юраверарди, аммо эрим дадам билан гаплашибди бу борада. Бир ойдан кейин тўй, келинглар кутаман.
Сиз билан дардларини баҳрам кўрган Маржона!
Тамом.
Шамсинур
Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
56-қисм
— Вооой нима буууу?
Эримни бошини орқаси катта бўлиб билчиллаб кетган. Ёқимсиз ҳид ҳам келарди.
— Нимадир чақди билолмадим. У ёқда даволаниб билмадим.
— Шифокорга боринг . Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Эрим докторга кетди. Бир ҳафталик рецепт ёзиб берибди. Уйга қўлларида дорилар билан нириб келди. Ўша кундан бошлаб эримни ярасини тозалаб, артиб переваска қилардим. Осма, уколларини вақтида қилардим. Ҳаттоки дорисини соатини ўтказиб юбормасдим. Эрим анча тузала бошлади. Бу касаллик бизни муносабатларимиз яқинлашишига олиб келди. Биз номига эр хотин бўлган бўлсак, яна ҳақиқий эр хотинлардек яшай бошладик. Эрим мени камситмас, ортиқча сўз айтиб дилимни хуфтон қилмасди.
Бир куни кечда телевизор кўриб ўтирсак эримга Муҳайё қўнғироқ қилди.
— Қачон қайтасиз?
— Нима дейсан менга?
— Келишингизни сўраб бўлмайдими?
— Бўлмайди. Сен эмасми мендан жирканган. Ҳамма жой сасиди, ҳидига чидолмаяпман дединг. Ҳатто бир марта очиб кўрмадинг ярани. Нима истайсан мендан?
— Аламиз ичизда эканда. Дарров ўзига ўргатиб олдими?
— Ўчир, ўзим телефон қилмагунча телефон қилма.
Муҳайё эримни ярасидан жирканган экан. Эрим бундан қаттиқ хафа бўлибди. Мен эса ҳар куни ўзим парвариш қиламан. Менга жирканиш ёт. Биз эрим келган ана шу уч ойда бахтли оила бўлиб яшадик. Эрим менга анча мехрибон бўлиб эътиборини аямасди. Кейин эса яна кетди. Бу сафар аввалгидан фарқли равишда кунира қўнғироқ қилар, видеовизов орқали ҳам гаплашиб турардик. Бехзод ҳам отасидан ётсирамай қўйганди.
***
Синглим ҳомиладор бўлиб ҳомиласи ўсмай қолибди. Докторлар туширтирмасак бўлмайди деди. Синглимни кўндириш осон бўлмади. Қанча йиғлаб йиғлаб рози бўлди. Аям эса қизига куйинарди. Оиласи тинч эмас, камига боласиданам айрилди деб.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
54-қисм
****
Кунлар, ойлар, йиллар бир-бирини қувиб ўтаверди.
Рўза ойида жуда қийналдим. Бир тишлам қуруқ нон билан кун ўтказдим. Қайнонам кўзимни умуман очирмай қўйди. Хар гапини бирида кимлигимни айтиб нишини санчиб олади. Хаётда мен кўрмаган дард қолмаган. Лекин буни хеч бирини ана шу 1 йилга тенг қилгим келмайди.
Шу бир йил ичида шунчалар ожизлик ночорлик нималигини хис қилдим. Ая очқолдим нима ейман, деган саволга жавоб тополмай қолган кунларим жуда қаттиқ эзилардим. Яхшики шу укол, осма деб қўлимга бир икки сўм тушиб турарди. Шу билан бир амаллаб рўзғорни бутлаб яшайвердим.
Кейин укам ёрдам берарди. Укам мендан ҳеч нарсани аямасди.
***
Қиз бола,
Бутун умрини кимлар учундир яшаб ўтаркан.
Кимларнингдир хоҳишлари қурбони бўларкан. Мени қурбон қилишди. Балки ўгай онамга ортиқчалик қилгандирман.
Ҳатто, ишқ дея этагидан тутгани ҳам,
Ундан олдин ўзини ўйларкан. Мақсуд... Мени севолмаган инсон. Нега мени қалбига киритолмади? Атрофимдагилар севги бермагани учун у ҳам мендан қизғонгандир.
Керак пайтда ёнида туришларига муҳтож эдим.
У сезмади,
У ҳис қилмади.
Кимлар унинг юрагини суяб турибди,
Қай елкага бошим қўйишга ҳаддим сиғади...
Мушкул вазиятларда бегона елкаларга ишим тушмасин...
***
Вақт ҳаммасини менга кўрсата борди. Эрим қачонга бир болаларимни сўраб қўнғироқ қилмаса биз билан иши йўқ эди. Мени эса у билан.
Қизим мактаб чиққан йили овсинимни бели оғриб юролмай қолди.
— Овсин докторга бордим. Диск чурраси бор экан. Энди уколларимни қилиб қўясиз.
— Майли янга, дориларни олиб келинг, чақиринг келаман.
Инсон унутувчан, менга қилганлари эсидан чиқиб кетган. Уни дея озмунча қон ютгандимми?
Диск чуррасидан ташқари овсинимда аввалдан ревматизм бор эди ўзи. Икки дард бир бўлиб, қиши билан қаттиқ азобланди хатто юролмай қолди. Мен уколмарими қилиб турдим. Яхши бўлиб кетдию, лекин битта оёғини қийналиб босади.
Хар қарасам эхх тилим қурсин бекор қарғаган эканман дейман. Нега ўшанда жим турмадим дея ўзимни койийман.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
Кун ёриша бошлагач дадам, аям кириб келишди. Ҳаммалари аҳволи танг. Қайнонам ва қайнотам ҳам келишди.
— Ўзини осибди
Дадам қайнотамга қараб қўрқиб кетди.
—Ни... Нима?
— Сал қолса азасида ўтирардик.
— Қаердан билдингиз?
— Кечаси рахматли келин тушимга кириб мени бўғса денг. Сира нафас ололмадим. Ҳудди ҳозир ҳам қўли бордек бўйнимда.
—Рост айтяпсизми?
Дадамни ҳам ранги оқарди.
— Рост.
— Кеча тунда мениям тушимга кириб бўғди. Розимасман деди.
Дадам ерга қаради. Менга қарашга журъати етмади. Мен эса ҳаммасига мардонавор қараб турардим. Чунки мен мақсадимни аниқ белгилаб олиб бўлгандим.
— Мен ҳам у аёлни туш кўрдим. Мени ҳам бўғди.
Бу гал аям гапирди, лабига учуқ тошибди. Демак ёлғон эмас.
Аллоҳни ишларини қарангки мен бўғилаётган вақтим онам бу уч инсонни тушига кириб уларни ҳам шу аҳволга солган. Воқеалар ўхшаши бежизга эмас.
— Эеэ йиғиштирсин нарсасини, жўнасин бу уйдан,- қайнонам ҳамон гапдан қолмасди. Қолганлар эса аллақачон мум тишлаб бўлишганди.
Эрим айтди:
— У ким бўлишидан қатъий назар болаларимни онаси. Кетмайди.
Қисман бўлсада хеч биримиз оппоқмасмиз.
Кейин эса менга қаради.
— Лекин энди сен , мен учун хеч кимсан,- деди. Ҳудди аввал кимдир бўлганимдек. Бутун рўзғор отамни бўйнида бўлади . Бугундан қўлингга бир тийин пул олмайсан.
Нима керак бўлса катта уйдан бориб оласан. Йўқса ажрашамиз,- деди.
Мен рози бўлдим чунки бузилиб кетибди деб хайдалишни истамасдим.
— Розиман.
Ҳаммалари тарқалиш учун қўзғалишди. Мен эса яна жойимдан қимирламадим. Аям кетар олди яна гапирди.
— Ҳаёлингни жойига қўй. Эринг тилла одам. Бошқаси аллақачон кетингга тепарди.
Гапирмадим. Ҳозир бу аёлни гаплари мен учун ортиқча эди.
***
Мақсуд кетди. Ора аввал совиган бўламса энди буткул музлади. Маржонани оғир кунлари бошланди. Қизи мактаб ёшига етган, унга кийим кечак, ейиши бор. Нима керак бўлса қайнонасини уйига борарди. У ердан эса итдан баттар гап эшитиб , миннат қилиб бериб юборишарди.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
Назоратсизликни ўйлаб,
хаёлларинг вазнсизлик томон одимлайди.
Сабабини кейин англайсан,
вазнсизлик ва назоратсизлик,
иккисида ҳам
бошқарув сенинг қўлингда бўлмайди.
Муаллақ ҳолатда бўласан.
Улар сени бошқаради,
сен уларнимас!
Инсон яшаши учун барибир куч топади. Аллоҳ сизга тоқатидан ортиқ дардни бермайди.
Ўзимга келганимда ҳамма ерим сув юзим жудаям ачишиб оғрирди. Юзим асл ҳолига қайтган бўлса ҳам жуда таъсирчан.
Дадаси билан бобосини овозига Мухлиса уйғонибди.
Мени ўзимга келтириш осон бўлмаган, кийимим жуда сув юзим ачишарди роса шапатилашган экан.
Қизим кўрган хаммасини. Чинқираб йиғлай бошлади. Дадаси билан бобосини итариб кет деб изиллаб йиғларди.
— Кетингларррр, тегманг ойимга.
— Асал қизим тинчлан, биз ойингга тегмаймиз.
— Кетинглар, -қизим қўлимни ушлаб олганди.
Кейин қайнотам кетди. Бехзод ҳам уйғонди. Икковиям икки томонимга тиқилиб олганча дадасига бегонага қарагандай қараб жим ўтиришарди.
Эрим туриб чой дамладида болаларга шокалад қўйди
— Келинглар шоколад еймиз.
Бунёд:
— Ая опамни дадаси шоколад бераман деяпти.
— Иийй сенга кимман? келчи ёнимга,- қимирламадиям ўғлим, баттар пинжимга тиқилди.
Мухлис шум қизчада дарров жавоб қайтарди.
—Емайди, ўзиз еваринг, кўп бўлса ана онангизга олиб бориб беринг.
Фақат аямни бошқа урманг,-деди.
—Мен урмадим аянг йиқилибди, ўзига келсин дедим, қизим урмадим,- деди.
Мунис яна йиғлай бошлади.
— Алдайсиз,кеча мехмонхонада аям ёмон бақириб йиғлади. Ҳамманглар урдиларинг, хаммангни ёмон кўраман.
Дадаси индамай чиқиб кетди.
Сал туриб Бехзод ая очқолдим деб бошлади. Мен шунда туришим кераклигини, хеч кимга керак бўлмасам хам, шу иккисига керак эканлигимни, уларни тақдири меникидек бўлмаслиги учун хам, яшашим кераклигини тушундим. Ўзимга ўзим кучли бўламан деб сўз бердим.
Инсонга умр берилган, уни қай тарзда ўтказиш ўзига боғлиқ.
Умр ўтаверади, ҳеч бекатда бизни кутиб турмайди.
Хотиралар...
Кун келиб эслаганда арзирли нарсалар бўлиши учунгина эмас, балки,
Ҳар бир онингда яшаш учун ҳам, яша.
Ўйна, куйла, қувна, яша.
Хоҳишларингга имкон бер, имконларингга хоҳиш.
Ўзгаларни фикрини ҳадеб диққатлайверма,
Уларни тингла, ҳурмат қил,
Қабул қилишинг шарт эмас!
Нимаики қилма, барчасининг жавоби:
Ажри ёхуд жазоси борлигини унутмасанг бас! Менга қилганлар жавобини беради. Мен боламаримга керак. Улар менга муҳтож.
Давоми бор...
#КАТТА_ЧЕГИРМА
БАҲОРГА #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ
ТОВАРЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ БОР ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КОРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
КИРМАГАНЛАР ТЕЗДА КИРВОЛАМИЗ 💃💃 💃
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди
Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди, сабаби сен..😨👇
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham massaj sohasini farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+NAiOrslowmllZjAy
/channel/+NAiOrslowmllZjAy
😱😍ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИНГИЗ УЧУН ТЕКИНГА ОНЛАЙН КУРС БУНАҚАСИ БУ́ЛМАГАН ФАҚАТ БУГУН😳🤗
🥐БУРАМА ЧАК ЧАКЛАР
🍘ГУЛЛИ БЎҒИРСОҚЛАР🥨
🥞ҚУШ ТИЛИ😋
😍ҚАВАТ ҚАВАТ СОМСА🥟
🍰ПИШИРИҚЛАР 🎂ТОРТЛАР
😱ДАХШАТ 1000ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/4DvAL24BMnBkZjMy
💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.
SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман.
1-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм .
Ҳаёт инсонни турли синовлар билан синайди. Гоҳида машаққатлардан иборат бу ҳаёт, гоҳида тинчлик ва ҳотиржамликдан иборатдир. Ҳаёт синовларига бардош берганларгина ҳақиқий бахтга етадилар.
Паризода ҳали эндигина бешинчи синфга қадам қўйганди. Ҳамид ака қизини бошқалар кўзига кўринишини хоҳламасди.
-Бугундан бошлаб рўмолни бўйнингни ҳам ёпиб ўраб юрасан.
Паризода отасини гапини тушуниб етмади. Ҳали гўдак эмасми нега рўмол ўраши кераклигини англаб етмаганди. Онаси қизига ҳаммасини ётиғи билан тушунтира бошлади.
-Она қизим, соч бу бегоналардан пана қилиниши керак. Авратлар ёпилиши керак. Дадангни яхши биласан. Жахллари чиқса тамом ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар.
Робия опа сочлари кўринмаслиги учун рўмолини тўғрилаб қўйди. Қизини ҳам кичик дуррачасини тўғрилаб қўйди.
-Ойи дугоналаримни онаси сочини чиройли турмаклаб юради. Қизларини сочини ҳам ҳар хил қилиб кестиради. Нега дадам бизга руҳсат бермайди?
Паризода хафа бўлиб гапирди.
-Қизим жим, бу гапларингни даданг эшитмасин. Тағин калтакни тагида қолиб кетмайлик. Ундан кўра бор укаларингга қара. Яна уйни расвосини чиқарган бўлмасин.
Паризода бошини эгганча укалари олдига кетди. Уни бир синглиси ва кенжатой укаси бор эди. Оилада укаси жуда эркатой бўлиб ўсарди. Отаси қаттиққўл одам. Ҳамид ака ҳаттоки хотинини қўшниларни уйига чиқишга қўймасди. Тўйларга боришку умуман орзу десак ҳам бўлаверади. Ўтакетган тақводор одам бўлиб, оиласидан ҳам шуни талаб қиларди. Уйдаги муҳит отанинг кайфиятига қараб ўзгариб турарди. Ҳамид ака хурсанд келган куни ҳаммалари кулишиб ўтиришса, жахли чиқиб келганида бир оғиз гапиришга ҳам қўрқиб туришарди.
***
-Ойииии.
Паризодани мактабдан йиғлаб келганини кўрган онани юраги шув этди.
-Нима бўлди қизим?
-Ойи синфдошларим мени...
Паризода давом эттиролмай йиғлаб юборди.
-Йиғламасдан гапирсангчи.
Робия опани тоқати тоқ бўлди.
-Гапир.
-Улар мени... Кампир деб устимдан кулишяпти.
Паризода яна йиғлаб юборди.
-Бўлди йиғлама она қизим. Улар ҳам вақти келиб сени тушинишади.
Воқеа шу билан тугамади. Паризодани амакиларини қизи, аммаларини қизи ҳам энди кампир дея кулишга ўтишганди. Паризода бувисидан олти ёшлигида намозни ўрганганди. Ўша вақтдан бери бошида кичик рўмоли бўлади. Орқадан боғлаб юрарди. Отасининг феъли туфайли дарвоза ҳатлаб кўчага чиқишмас , мактабдан уйга, уйдан мактабга шу ҳолатда умри ўтарди. Мактаблари уйлари билан ораси беш дақиқалик йўл эди.
***
Дарс қилиб ўтирган болалар бир-бирига ҳазиллашиб туришарди. Отасини баланд овозидан барчасини дами ичига тушиб кетди. Бу овозга қўшилиб онасини йиғиси ҳам эшитила бошлади.
-Опа.
-Ҳа.
Паризода ўзини мажбурлаб дарс қилаётгандек тутди.
-Нима дейсан?
-Дадам ойимни уряпти.
-Эшитдим.
-Нега бизни дадамиз шунақа, нега ойимни уради?
Паризодадан етти ёш кичик бўлган синглиси болаларча савол берди.
-Жим, ҳозир овозингдан Умар уйғониб қолади.
Паризода бешикка қараб қўйди.
-Опа сиз боринг, айтинг дадам ойимни урмасин.
-Ҳозир бораман. Ма сен бу қоғозларга расм чизиб тур.
Паризода чиқиб кетди. Ҳовлида онасини бурчакка қисганча ураётган отаси томон борди.
-Дадажон онамни урманг .
Кўзи қонга тўлган, жахлдан ҳеч нимани пайқамайдиган отадан Паризода ҳам насибасини олмай қолмади.
Давоми бор..
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
57-қисм
Икки йилдан бери бормаган шифокори қолмади. Ҳеч бир натижа йўқ. Фарзандли бўла олмаяпти. Бир куни аям қўнғироқ қилди. У ёқ бу ёқдан гаплашдик. Кейин мавзу Нозигулга бориб тақалди. Уни соғлигини сўрадим.
—Мен қаерда хато қилдимки яккаю ёлғизим бахтсиз. Умрим икки етимни бошини силаб ўтган бўлса, ўз боламдан ажратмадим оқ ювиб оқ тараб оқ кўйлакда узатдим,- деди.
—Ая ҳали кўрасиз бизга қилганларингиз ҳаққи қизингиз бахтли бўлиб кетади. Фарзандлари кўўўп бўлади.
Аммо бу аёл ҳеч тушунармикан юрагимда қолган озорларини. Мен ўшанда қизинг деб аямни қарғаганимдан афсусдаман. Чунки ўзимда эмасдим. Аммо Аллоҳ ҳаммасини кўриб, билиб турибди.
***
Мактабдан ҳушхабар келди. Ўғлим олимпиадага борадиган бўлди. У бутун мактабни шахмат бўйича енгиб бўлганди. Жимитдек ўғлимга тенг кела оладигани топилмасди. Мусобақа дейилган куни кечгача ўзи билан ўзи машқ қилиб чиқди.
Эрта тонгда эса мен доимгидан барвақтроқ уйғонибман. Узоқлардан азон овози қулоғимга чалинди. Шу вақт юрагимда аллақандай ҳис билан таҳорат олдим. Илк бор саждага эгилдим. Намоз тугагач ўғлимни ҳаққига узоқ дуо қилдим. Бугунги олимпиадада муносиб ўрин олишини сўрадим.
Ўғлим кетди. Вилоят марказида ўтказилгани учун жуда кеч қайтишди. Уйга кириб келяпти, ҳомуш. Юрагим шув этди.
— Бехзоджон тузукмисан болам? Нима бўлди? Нега хафасан?
— Ойи...
У майда қадамлар билан олдимга яқинлашди.
— Гапир болам.
— Бу сизга.
Қўлимга сумкасидан дипломни олиб узатди. Йиғлаб юбордим. Кўз ёшларимни тия олмасдим. Ўғлимни қучоқлаганча юз кўзларидан ўпдим.
— Ўзимни қахрамон болам. Ишончимни оқлаган болам.
Гапиряпману йиғидан ўзимни тиёлмасдим. Мен ўғлим учун ҳамма нарсадан кечиб, тунлари ухламай бўлсада юриб кетиши, яшаши учун ҳаракат қилдим. Мана у мени уялтириб қўймади. Менинг болам менинг фахрим.
Кейин ўғлимни ютуғи ҳамма ерга овоза бўлиб кетди. Уни назарга илмаганлар оғзини очиб қолаверишди. Кейинчалик ҳам ўғлим тўхтамади у математикадан ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади.
***
Қурбон ҳайити арафаси эди. Дадамни юраги ҳуруж қилиб ётиб қолибди. Инсульт бўлибди.
Аям тел қилди болаларни олиб 2, 3 кун туриб кетинглар, даданг фақат сени сўраяпти деди. Бордик, қарасам аввалги дадамдан асарам йўқ, озибгина қолибди. Ана гаплашиб ўтирдик.
—Кечир.
Менга афсус надомат билан қарарди.
—Нимага кечир дейсиз, отаям боласидан кечирим сўрайдими,- деди аям.
Мен хеч нима демадим, жим туравердим.
—Хаммаси учун кечир.
Гапирмадим. Гапиролмадим. Тўғрироғи буни истамадим.
Худога шукр яхши бўлиб кетди. Лекин мен кечиролмайман
Битта опам бор айтгандим.
—Дадангку ахир, - деди.
—Айнан шунинг учун ҳам кечирмайман.
Дадам бўлгани учун хам кечирмайман. Менга бегона эмас, дадам эди у.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
55-қисм
***
Укамни уйлантириш қолиб кетиб синглимни узатдик. Йигирма ёшдан ўтганда. Унгача онасини бағрида яйраб яшади. Тезроқ қутилай демади ҳеч ким. Укам эса ҳеч кимни ҳаёлига келмади.
Нозигул тўйдан бир ой ўтар ўтмас бу оилада яшамайман деб туриб олди.
— Синглим эсинг жойидами? Оила ўйинчоқми сенга?
Рости уни арзимас гаплар учун яшамайман дейиши ғашимни келтирди.
—Опа улар мени азоблайди.
— Нима қилиб?
— Ишларимга қўшилиб нуқул ўргатишади.
— Чала қилсанг керакда.
Синглим жим бўлиб қолди. Аразлаб келишлари жуда кўпайди. Асло камаймади.
Бош омон бўлса инсон барчасини кўрар экан. Мен қанчалик азобда яшамай, менга озор берганлар ҳам ялло қилиб яшамади. Ўғлимни камситган қайнисинглим кетма кет бешта қиз туғди. Ўғлим эса тенгдошларидан кичик бўлса ҳам зеҳнли эди. У мактаб ёши етиб бормай шахматни жуда яхши ўзлаштирди. Ишонсангиз мен унга ўргатмаганман. Қўшнилардан кўриб ўрганибди. Кейин уколлардан тушган пулимга бир амаллаб шахмат олиб бердим. Бехзодга тенг келадигани йўқ эди. Мени ундан умидим катта юзимни ёруғ қилади. Ҳали бошимдан ўтган кунларни ўғлим сабаб унутарман дердим.
— Ойи сизни онангиз яхши кўрадиларми?
Қизимни саволи мени титратди. Мени онам яхши кўрганми? Яхши кўрган. Унда нега ташлаб кетди? Ўпкам тўлиб бўғзимга нимадир тиқилди.
—Яхши кўрган
— Аянгиз ўз онангиз эмаслар а? Сиз оппоқ у киши қора.
— Иккинчи аям у киши.
— Мен ўша аянгиздан қўрқаман. Кўзлари билан ёмон қарайди
Эҳ Мухлисгинам ҳам сезибдида.
Мени ҳам ўз онам бўлганида балки бошқача яшармидим? Бунча ситамлар бошимга тушмасмиди?
Эй, ташвишлар, қилманг дағдаға,
Сиздақасин кўпин кўрганман.
Ғамлар бари энди бир чақа,
Мен онамни ерга берганман!
Дунёларни тўзитма, шамол,
Замон, заққум кўпдир, эҳтимол,
Эз, эзавер мени бемалол,
Мен онамни ерга берганман!
Дод деб йиғлаш уятми, орми,
Онасизнинг ҳоли абгорми,
Ё бундан ҳам оғир дард борми?
Мен онамни ерга берганман!
Йўқотишлар жим ўтар жондан,
Нима экан қулаш осмондан,
Аччиқроғи борми армондан,
Мен онамни ерга берганман!
Менга сўзинг ўтмайди, зулм,
Тикан билан тўлса ҳам йўлим,
Энди сен ҳам бир пулсан, ўлим,
Мен онамни ерга берганман!
(Малика Тавфиқ)
Онам фақатгина ўлмаганди, мени ва укамни болалигини ҳам ўзи билан бирга қабрга олиб кетганди.
***
Эримни кетганига икки йил бўлганда қайтадиган бўлибди. Аммо менда уни кутиш ёки бошқа ҳис йўқ эди. Бу вақтда қизим иккинчи синф, ўғлим биринчи синф ўқий бошлаганди.
— Даданг келадилар, саломлашиб, ҳол ахвол сўранглар.
— Ойи опамни дадасими?
— Бехзод ундай дема болам. Сениям даданг.
—Нега биз билан яшамайди?
— Бизларни боқаман деб юрибди.
Эрим келди. Менда ҳеч бир ҳис йўқ. Қуруққина саломлашдим. Болалар ҳам бегонасираб кўришишди. Эрим бежизга келмаган экан. Бошини орқасидан нимадир чақибди. Россия иқлими намлиги учун яра битмаган. Қайта-қайта йиринглаб оқиб кетаверган.
— Маржона бошимни орқасини кўриб қўйчи.
Шапкасини олди. Қиш ҳаво салқин эди.
— Вой бууу.
Бошини орқаси...
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
53-қисм
Маржонага қанча оғир бўлмасин чидашдан ўзга йўли йўқ эди. Болалари борлиги учун ҳам, ўзини тақдирини уларга раво кўрмагани учун ҳам у барчасига бардош берди.
***
Рўзғорим катта уй билан битта бўлгач очарчилик кунларим бошланди. Эххеэ санаб картошка, пиёз беришди. Ҳаттоки бола пули олардим , болалар пулимни олиб қўйишди. Ғинг деёлмасдим. Агар гапиргудек бўлсам мен уйдан ҳайдалардим. Рости Раҳим ака билан жиддий муносабатим бўлмаган бўлса ҳам, оддий таниш бўлсам ҳам мен ўзимни айбдор санардим. Бир куни менга ўзи ёзиб қолди. Чиройли муомала билан унга тушунтирмоқчи бўлганимда у ҳам менга , мени титратган сўзни айтди.
— Сен мажруҳсан, сендан жирканаман.
Шу гаплар билан бу инсон ҳам дилимни яралади. Умримда аҳу инсонни яхши сўз эшитгандим. У сабаб бошимга нелар тушмади. Аммо у ҳам барибир «эркак» экан. Мени ҳақоратлади. Мен бунга лойиқ эмасдим ...
****
Ана шундай шароитда яшаётган кунларимни бирида дадам қўнғироқ қилди.
— Маржона тинчмисан?
— Яхшиман.
— Тез энангни уйига кел. Тинмай сени сўраяпти.
— Мен бормайман.
Қулоқларим остида эса қарғаганлари жарангларди.
— Энанг йиғлаяпти. Сени кўришни истар экан.
— Дада мендан хафа бўлманг.
Телефонни ўчирдим. Энам уч йилдан бери иккала кўзи кўр бўлиб қолганди. Келини азоб бераркан деб эшитдим. Аммо бирор марта хабар олишга бормадим. Юрагимдаги аламлар босилиши керак эди бунинг учун.
Уч кун тинмай мени сўрабди. Дадам яна телефон қилди. Қатъий қилиб айтдим.
«Мен бормайман»
Бормадим. Энам ўлди. Жанозасигаям, маракасигаям бормадим. Ҳатто қабрига ҳам бормадим.
— Ўла ўлгунча сени сўради энанг.
Аям телефонда айтди.
— Менга қизиқмас.
«-Ҳе ўлибгина кетгин безраймай ўл. Ергина ютсин сен етимчани.»
Қулоқларим остида эса менга тинимсиз айтган қарғишлари янграрди.
***
Аммамни турмуши ўхшамади. Қайтиб келиб, қайта турмуш қурмади. Укам тенгги жиянимни катта қилганди. Ўша билан яшашлигини айтди. Жиянимни уйлантиришди. Алоҳида уйга чиқишди. Аммам қайнона бўлиб яйраб яшайман деб чучварани хом санаган экан. Келин ўткирроқ чиқди. Аммамни сиғдирмасликни бошлади. Энди аммам ҳеч қаерга сиғмайди. Онаси ўлиб кетган, уни қучоқ очиб кутиб олгувчи инсон йўқ. Бора-бора келинни қўлида чўрига айланди. Бир икки бор жанжал қилганида жияним шарт узди.
— Амма тинч яшашга қўймаяпсиз. Яшасангиз шу, бўлмаса кетаверинг.
Аммам аразлаб кетди, аммо онаси ўлгач сиғмаганидан кейин жиянимни уйига қайтиб келди. Ахийри иложи қолмай келинни қовоқ тумшуғига қараб кун кўряпти. Келин ишларни буюриб ўзи ялло қилиб юради.
Давоми бор...
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️
#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР
👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
50-қисм
Бу ҳаётни менга, мени бу ҳаётга керагим йўқ. Стул қўйиб шифтга арқонни боғладим. Кейин бошимни ўтказдим.
Бошгинамга ағанаган катта тоғлар алвидо,
Мен кетарман ҳасратланиб руҳи соғлар алвидо,
Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ қолди боғлар алвидо.
Сайр вақти бош эгмангиз гўр устимга жарроҳдек,
Юрагимни ёрган билан унда доғлар алвидо.
Сиз келгунча пешров қилиб икки юзлик умримни,
Жигаримни чўқиб кетди қора зоғлар алвидо.
Эй шоири ёруғ кунлар ҳаётингда оз экан,
То ўлгунча унутмаймиз ғамли чоғлар алвидо!
(Асқар Қосим)
Ана «Мажруҳ»идан қутилади дунё.
Қайнота бўлмиш Мардон акани кимдир бўйнидан бўғгандек бўлди. Нафас олишга уринар нафас ололмасди. Тушидами, ўнгидами Розиқни марҳум хотини уни бўғарди.
— Кет... Кет ...
Аммо овози ўзидан бошқага эшитилмасди. Қанча ҳаракат қилмасин нафас ололмасди. Аёл борган сари қаттиқроқ бўғар, кўзлари ғазабда ёнарди. Мардон ака дод деганча ўрнидан отилиб турди.
— Ҳа отаси нима бўлди?
— Мени... Мени кимдир бўғди.
Мардон ака бўйнини ушлади.
— Босинқирагансиз. Ётинг, ҳали тонг ёришмапти.
Соат 4.00 ни кўрсатиб турарди. Мардон ака ухлайман деса кўз олдига уни бўғган аёл кўринаверди. Охири бўлмади ўрнидан туриб кийиндида ҳовлига чиқди. Ҳовлида бироз ўтирган эди тандирхона томонга уни нимадир тортди. Дарҳол ўша томонга борди. Адашмаганди. Маржона ўзини осибди. Юраги ёрилаёзди. Дарҳол стулни тиклаб арқонни ўша ердаги ўроқ билан бир амаллаб кесдида келини аста ушлаб қолди. Бир амаллаб ерга қўйиб бўйнидан арқонни олди. Маржона хириллаб нафас олди. Мардон ака келинини кўтарганча уйига олиб кириб ўғлини чақирди.
— Мақсуд бу ёққа қара.
Мақсуд уйқусираб чиқди. Ерда хотини ётар отаси уни юзига сув сепарди.
—Нима бўлди?
— Ўзини осибди.
Мақсудни кўзлари катта катта бўлиб кетди.
— Ти... Тирикми?
— Тирик, бор яна сув олиб кел.
Мақсуд тезлашди. Сув олиб келди. Маржона билинар, билинмас нафас оларди. Ҳатто нафас олиши, юрак уриши унча сезилмасди ҳам.
***
Бахтни назорат қил,
бахтсизликни ҳам.
Ўйларни назорат қил,
ўйсизликни ҳам.
Ботиндан зоҳирга чиқарма уларни,
ишонма ҳеч кимга.
Тўғри, ишончсизлик
сени кўп нарсадан маҳрум қилиши мумкин.
Ва яна унутма-ки,
у сенга кўп нарсани бериши,
ва яна кўп талофатлардан асраши мумкин.
Назоратдан чиққан ҳеч нарса,
ўз изига тушмайди.
Эҳтимол тушар, аммо
илгариги ҳолида тикланмайди.
Сўнгра,
оғриқлар етказади,
ичингдан ичингга.
Назоратда тутмоқчи бўлганларингни,
назоратсиз,
ўлда-жўлда ҳолида кўрсанг,
бир жойларингга ўт кетади.
Кўп нарса истайди инсон,
Ўзиники бўлган ҳамма нарса
уники бўлсин,
ундан йироқламасин,
ундан кетмасин.
Қолдирилган ҳислар, қолдирилган жойида,
ўзгармаган ҳолида қолсин.
Аммо, янглишади,
ҳеч нарса йўқ-ки,
жони бўлган,
ўзгаришсиз қолса.
Ё йўқликка,
ё юксалишга томон кетади.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
49-қисм
Лекин тўхтамадим баттар бақирдим.
—Хаммангни худога солдим. Рози эмасман ,мендан баттар азоб кўрмасанглар рози эмасман , кўрмай ўлсам ўша кунингни рози эмасман,- деб бақирдим.
Онамга қараб:
—Биттаю битта қизингни, бахтида зор йиғламасанг розимасман.
Овсинимга:
— Сен мени изимдан пойлаб юрибсанми ифлос? Била туриб, кўра туриб-а. Ўзимга айтсанг бўлардику, дўст бўлсанг, нега менга ўзимга айтмадинг? Рози эмасман олдимга эмаклаб келмасанг, розимасман дедим
— Тур йўқол кучук нарроққа бориб хур, мен сенга гўдакми эмаклайман,- деди
—Сенчи сен , - дедим қайнсинглимга. Сен аввал уйингни билгин хўпми, уялмай шундан шуёққа рўзғорлик ташийсан. Бировни уйига келиб хўжайинчилик қилгунча эрингни ишлат эплаб,- дедим
— Бу жинни бўлиб қолибдику. Бу ҳолатда ҳеч нарсани ҳал қилолмаймиз.
— Қизим қилган ишини исботлаб беринг куёв. Майли кейин олиб кетмаган номард.
Кун кеч бўлиб кетгани учун улар ўрниларидан туришди. Мен қимир этмадим. Аҳволим ёмон эди. Дунёдан тўйиб кетгандим. Одамлардан тўйгандим. Доимги ноҳақликлар мени яшашга бўлган иштиёқимни бўғиб ташлаганди. Яшагим келмай қолганди.
Биласизми?
Баъзида ўзимни денгиз соҳилига улоқтириб ташланган балиқдай ҳис қиламан ва жон-жаҳдим билан бу ҳолатдан қутилишга урина бошлайман!
Жудаям оғриқли бўлади бу…
Аммо кимга дуч келсам кўникиб кетишни ёки рози бўлиб қўйишни тавсия қилаверишади. Мен шу чоққача рози эдим.
Йўқ...
Улар сўз билан айтмайди.
Шунда, бу қумлоқда нафас олишга ўрганишим керакми?!
Одамда доим қайдандир умид ва ишонч бўлади..” Менда эса ҳозирда ҳеч нарса йўқ. На умид, на ишонч.
Сен истасанг ҳам, истамасанг ҳам кимгадир заррача ишониш керак деган пастгина шивирлаш тақиб қилади.
Менга шунча азобларни беришдию, бу ҳам инсон. Бунда ҳам юрак бор дея ўйлашмади. Биласизми нимага севгини ёмон кўраман дедим? Дадам ва эрим сабабли. Биттаси севгилиси ўлди деб тарки дунё қилиб муҳаббати меваларини унутиб қўйди. Биттаси эса севганидан ажрагани учун доим аламини мендан олиб яшади. Шу икки инсон севгани сабабли мени ҳаётимни барбод қилди. Қани эди мени дадам ҳам менга озгина эътиборли бўлса, ўзгалар қўлида мен хор бўлмасмидим? Улар отамни эътиборсизлиги сабабли ҳам, буни сўрайдигани йўқ деб қайта-қайта эзишгандир.
Дастурхон йиғилмай қолди. Менда бунга ҳаракат йўқ эди. Менга барибир эди. Болалар эрим биланми билмадим. Идрок ўз хусусиятини йўқотганди. Нечагача ўша хонада қолдим билмайман. Кейин менда бир шижоат уйғонди. Ўрнимдан турдим. Ҳамма ер қопқоронғу. Ҳеч зоғ кўринмайди. Кийим иладиган дордан арқонни ечиб олдим. Тандирхона томон одимладим. Бу ҳаётни менга, мени бу ҳаётга керагим йўқ. Стул қўйиб шифтга арқонни боғладим...
Давоми бор...
"Қадр кечасида ўзгарган тақдир"
Ибратли ҳаётий ҳикоя
Йилнинг энг муқаддас тунларидан бири — Қадр кечаси яқинлашиб келаётган эди. Маҳалла масжидида ҳар кечагидек таровеҳ намозлари ўқиларди, лекин бу сафар масжидга кутилмаган меҳмон келди — Собир.
Собир илгари диндор эди. Отаси Қуръон ўқитувчи, онаси эса мусулмон аёлларга намуна бўлган сабрли аёл эди. Аммо ёшлигида оғир йўлга кириб қолди: ёмон дўстлар, ҳаром пул, кечаси барларда юриш. Онаси йиғлаб дуо қилар, отаси сукут билан ич-ичидан қуйинар эди.
Йиллар ўтди. Отаси вафот этди. Онаси эса ҳар Рамазонда, айниқса Қадр кечасида, ўғлини эслаб дуо қиларди:
“Эй Роббим, бу кечани ўғлим учун Қадр қил. Уни йўлдан қайтар, қалбига ҳидоят бер.”
Бир Рамазон Қадр кечасида Собир тун ярмида масжид ёнидан ўтиб қолди. Масжиддан Қуръон садоси эшитилар, юрагида аллақандай илиқлик пайдо бўлди. Қадамлар ўз-ўзидан масжид эшигига олиб борди. Эшикдан қараса, болалигида эшитган Қуръон оҳанглари, намозга бош эгаётган сафдаги одамлар…
Йиғлаб юборди. Ичкарига кирди. Масжид имоми уни таниди, меҳмон қилди. Тонггача ибодатда бўлди. Шу кеча, айнан Қадр кечаси — у тавба қилди. Ҳаёти ўзгарди.
Кейинроқ онасига:
— Она, мен қайтдим, — деди кўзида ёш билан.
Онаси эса жилмайиб жавоб берди:
— Мен ҳар Қадр кечасида сени кутардим, болам. Бу кеча сенга ҳақиқий “қадр” бўлди.
Ибрат: Аллоҳ Қадр кечасида ҳар қандай банданинг тақдирини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун бу кечани ғанимат билган ҳолда, чин дилдан тавба ва дуо қилинг. Бу кеча сиз учун ҳам тақдир кечасига айланиши мумкин.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
48-қисм
— Мақсуд тез келмасанг бўлмайди. Анави касалмандинг ўзига ўйнаш топиб олган. Бизни шарманда қилмасин. Келиб уйдан йўқот уни.
Мақсуд хабарни эшитганидаёқ тайёрага чипта олиб бу ёққа учади.
***
Қайнонам кира солиб жаврай кетди.
—Ҳа кўрнамак, нима қанд еб юрибсан?
—Нима қилибман тушунмадим?- дедим.
Катта қайнопам сочимга ёпишди. Бу вақтда мени ҳам уйимдагилар келиб улгурганди. Укам силтаб ташади.
— Олинг қўлизни опамдан.
— Қизим тинчликми? - дадамни куёвни кўришга келдик деб ўйлаётганди.
— Тинчлик дада.
Мен зир югуриб дастурхон тузадим. Чой дамлаб келтириб қўйдим. Ҳаммамиз хонтахта атрофида ўтириб олдик.
— Келин гапир нималарни эшитганингни.
Кейин сўз навбати овсинимга берилди.
—Мен бир икки марта уйи ёнидан ўтсам тинмай кулади. Кейин дераза ортидан пойладим. Раҳим ака деб гапирганди. Бу биттаси билан гаплашиб юрибди. Ўзим неча марталаб эшитганман. Тузук хотин бўлса шунақа қиладими?
Қайнотам, дадам боши хам ўтиришарди. Қайнотам дадамга:
— Узоқ қариндошлигимиз сабаб хеч нима даво қилмаймиз. Фақат... Суюқ қизингну олиб уйдан кет. Бизни тинч қўйинглар. Мен бунақа иснодни кўтармайман. Кейин бизни оилани шаънини булғашига йўл қўймайман.
—Илтимос кетинглар.
Дадам жим эди, ер ёрилсаю ерга киргудек аҳволда. Кейин аям бошлади.
— Ия қуда бу нима деганиз? Биз нега олиб кетарканмиз? Келин сизники ўзингиз хал қилинг муаммосини. Борган тақдирдаям, мен буни икки боласи билан уйимга олиб турмайман. Гулдай қизим шу саёқни дастига бахтсиз бўлсинми? Буни қилганлари қизимни хаётига тасир қилсинми ? Ўзингизни уйингизда тураверсин.
—Болалар кетмайди, сиз қизизни олинг бўлди,-деди эрим.
—Халиям қайнукам яхши экан, агар бошқа эр бўлганда уриб ўлдирарди буни, -деди овсиним.
— Буни уриб, нимасини ураман. Худо ўзи уриб қўйибдику буни, - дедида эрим ён томонига чирт этиб тупурган киши бўлдида менга қараб «Мажрух» деди.
Оёғимни учидан,сочимни толасигача исиб ёниб кетаётганимни хис қилди. Кейин кулиб юбордим. Умримда илк бор баланд овозда баралла хохолаб кулдим. Ҳамма менга қаради. Жиннини кўраётгандек эди.
«Мажрух»деб ўзимни ўзим кўрсатдим қўлимни ўзимга бигиз қилиб. Мен-а мажруҳ? Мен мажруҳми? Мени мажруҳ деяпсанми? Унда сен кимсан а? Айтчи сен кимсан? -деб бақирдим эримга қараб. —Сенларчи сенлар кимсанлар ўзи?- дедим. Менку бир худо қисган шўр пешона мажруҳдирман. Лекин сенларчи хаммангни қалбинг юрагинг мажруҳ, минг лаънат сенларга, минг ланат бўлсин.
Укам келиб тўхтатаман деганди силтаб ташладим.
— Тегма менга.
Кейин қучиб:
— Жим опа, жим кетамиз юр.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
47-қисм
— Йўқ, буни иложи йўқ.
Мен рози бўлмасам ҳам, чуқур муносабат ўрнатмасам ҳам Раҳимни хотини телефонини ковлаб менга ёзганларини билиб қолибди. Кейин шахсийимга ёзиб тўполон қилди.
— Уялмайсанми бузуқи, хотини бор эркакка осилиб? Сендақаларни деб оилалалар бузилиб кетяпти.
У яна узоооқ гапирди. Менга алам қилди. Ахир мен уларни оиласини бузаётган эмасдимку. Мен рози бўлмасдимку. Кейин эса Раҳимни онаси ёзди. Ҳуллас номимни қорага қориштиришди. Айбсиз айбдор бўлдим. Аммо аёлга раҳмим келди. Чунки эри бошқасига уйланиши менинг бошимдан ўтган. Юрагимни қаттиқ яралаган ҳақиқат. Мен бу аёлга била туриб буни раво кўрмасдим. Аста четга чиқдим. Шундаям Раҳим тинчимади. Менга ёзаверар, илтимос қилаверарди. Бир томондан унга ҳам рахмим келарди. Чунки бу ҳаётда ҳеч ким менга Раҳим акадек гапирмаган, хол сўрмаган, мехр бермаганди. Уни қийналмасин, оиласи билан бахтли бўлиб кетсин дердим.
Ёмони кейин содир бўлди. Овсиним мени хабарлашганимни сезибди. Кузатибди. Қайнонамга чақибди. Уйда ўтиргандим бирдан эрим кириб келди.
— Сен фохиша кимни топиб олдинг?
Салом йўқ, алик йўқ эрим бўға кетди.
—Ни... Нима... лар деяпсиз?
— Хозир биласан. Телефонинг қани?
У мени чўнтагимни ковлаб телефонимни олди.
—Телингни бер,- деди.
Индамай узатдим. Аслида менга уйланишни айтганидаёқ мен барча хабарларни ҳам ўчириб, Раҳимдан узоқ бўлишни ният қилгандим. Шу сабаб телефоним топ-тоза эди. Озроқ ковлади. Кейин юзимга тикилиб турдида:
—Нима учун?-деди.
Менга шуни раво кўрдингми?
Сени шу холингда хамма кетсин десаям, кетгазмаганим учун, шу ишни қилдингми? Сен менга хиёнат қилдингми?
Мен хурсанд эдим. Билмайман нега? Балки у мени рашк қиляпти дебми? Ёки керак эканман, қизиғим бор экан дебми? Ёки бўлмасам аламимдан чиқяпманми уни бу аҳволидан.
Кўзларидан кўзимни узмасдан тикилдим. Йиғламадим, бир сонияга қўрқмадим, юрагимдаги ғашлик ўрнини хурсандчилик эгаллаб олганди.
—Қўлингиздан келса исботланг.
Мен бемалол эдим. Шу сабаб ҳам шу гапни айтдим.
Кейин эрим телефонини олиб кимларгадир телефон қилди. Уйга келинглар деб чақирди. Қайнота, қайнонам, овсиним, қайнисинглим билан биргаликда отам, онам, укам кириб келди. Энди ўлдим дедим ичимда.
****
Маржонани ортидан овсини доим пойлаб юради. Унинг бемалол яшаши, рўзғори алоҳида экани овсинига ёқмасди. Овсини эса қайнонасини ҳизматини қилиб, захар гапига ҳам рўбаро бўларди. Айни шу сабаблар билан доимий равишда Маржонани ёқтирмаган.
Пойлаб юрган кунларини бирида Маржонани телефонда бир икки суҳбатини эшитади. Овсинини кулиб гаплашгани унга қизиқ туйилиб қайта, қайта пойлайди. Шунда Раҳим дегани билан гаплашаётганини билиб қолади. Бу ҳолат уч бора такрорлангач қайнонасига чақади. Қайнонаси ҳам дарровда Мақсудга телефон қилади.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
46-қисм
Демак улар менинг тўғримда гаплашишган. Мен Муҳайёга нима ёмонлик қилдим? Болаларим учун шу уйда қолганим айбимми энди? Уларни суҳбати шахсийда давом этган. Лекин бу ёзишмалар мени яна йиғлатди. Мен адо бўлдим. Кейин эса телеграмдан пишириқлар ўргандим. Рўзғоримга фойда бўлсин дея дўконларга чиқара бошладим. Бу вақтда эримдан кам пул кела бошлаганди. Икки бола, дори дармон, кийим кечак, ўзим ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ана шундай кунларда мен пишириқларни ўрганиш группасида бир инсон билан танишдим. Йўқ сиз ҳулоса қилишга шошилманг. Менда туйғу деган нарса ўлиб бўлган. Эри бўлиб туриб севибди дея ҳам хато ўйламанг. У инсон мендан беш ёш катта эди. Шунчаки адашиб ёзишдан салом-аликка ўтгандик ҳолос. У одам эса янада яқин танишишни истар экан. Бошида мен рўйхушлик бермадим. Ақлу ҳушим жойида. Кейин у одамни ҳар кунги саломига ўрганиб қолдим. Мендан хол ахвол сўраши ҳам қандай ўзимни керакли одам санашимга туртки берди. Эримни хотини билан бўлган суҳбати мени бу одам билан дўст бўлишимга замин яратди. Ўша вақтда шунчалар тўлиб тургандимки... Мендан ҳол сўраган бу инсонга дардимни айтдим. Бегона инсон... Лекин мендан бошқа ҳол сўровчи йўқ эди. Ҳатто дугоналарим ҳам бўлмаган. Ўз дардларим билан кўпчиликдан узоқлашиб кетганман. Кейинчалик мендан жирканишган, шу билан менда таниш, дўст бўлмаган.
— Маржошка тузукмисиз?
Ундан ҳар куни шундай хавар келарди. Исмимни ҳам у «Маржошка» деб атарди.
— Тузук.
— Ҳеч очилиб гаплашмайсиз. Инсон ҳаётга бир марта келади. Кайфиятни тушириб юриш соғлиққа ҳам зарар.
— Ҳаракат қиламан.
Мен ҳаста, яраланган юрагимга бу инсон баҳор олиб кира олди. Ҳеч бўлмаганда энди ҳаётимни таҳлил қила бошладим. Менга ортиқча гап қиладиганларга қарши тура олардим. Жавоб берардим. Матонатли бўла бошлагандим. Кейин эса у инсон ҳақида ҳақиқатни билдим. Уйланган ва иккита қизи бор экан. Албатта уни уйланмаган дея ҳаёлга бормагандим. Лекин хотини билан ораси жуда узоқ эканини билмагандим. Раҳим ака мени ўзига яқин олишини ҳам ўйғаб кўрмапман. Бу оддий дўстона муносабат дея билардим.
— Маржона сиз билан бирор ерда ўтирайлик.
— Йўқ.
— Нега?
— Бу ақлга сиғмайдиган иш.
— Сизни кўргим келади. Биламан маюс инсонсиз. Келинг турмуш қурайлик.
— Тушунмадим
— Кўнглимдаги инсонни шу вақтгача учратмаганман.
— Суҳбатни шу ерда тўхтатамиз.
Мен ортиқча гапларни истамасдим. Лекин Раҳим ака тинчимади. Оиласи ҳақидаги ҳақиқатни бошқа бир опадан эшитдим. Раҳим ака қадрдон опам деб бизни таништирганди. Улар бирга ишлашарди.
— Раҳим ҳоласини қизига уйланган. Бошида яхши яшашган. Тўйига бор йил бўлганда, бир куни ишдан эрта қайтган Раҳим хотинини бошқа билан ушлаб олади. Ҳайдай деса ўртада бола бор. Ҳайдамай деса ғурур. Онаси ҳам ялиниб: «Мен учун кечир. Ёшлик қилган» дея келинини ёнини олади. Шундан кейин Раҳим хотини ҳайдамаса ҳам унга қиё боқмай қўяди.
Иккинчи қизини эса хотини мастлигидан фойдаланиб «илинтириб» олади. Раҳимни ҳаёти ана шу таҳлитда кетяпти. Неча йиллардан бери номига хотин қилиб юрибди. Сизга уйланишни таклиф қилганини эшитдим. Синглим икковингиз ҳам кўнгли яримсиз. Балки ўйлаб кўрарсиз?
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
45-қисм
Уйдагиларни боши қотганди.
—Мен бир кўрай,-дедим.
— Қўълингдан келган ишни қилсангчи,- қайнонам бобиллаб берди.
— Қаерданам доктор топаман бу замонда ? Кўрсинчи тушар.
Овсиним менга ишонди. Рецептга қараб уколларни тортдим. Томирга биттада тушдим. Бу биринчи ишим бўлсада, бутун қишлоқ хабар топди. Кейин бошқаларга ,шундай қилиб мен бутун махалла бўйлаб уколга чиқадиган бўлдим.
Бу хам тажриба, ҳам озми кўпми рўзғоримга кўмак эди
— Маржона юринг бизникига бормасангиз бўлмайди.
— Тинчлими опа?
— Тинчлик, ойимга укол қилинг.
Бунақа мурожаатлар кўпая бошлади. Мени ишлашимга қўйишмади. Лекин қишлоқ орасида қўли енгил ҳамшира дея ном қозондим. Мени ўзгача ҳурмат қила бошлашди. Қайнонам айтарди.
— Бу писмиқни нимасини яхши кўради бу қўшнилар? Доим шунга ҳушомад қилишгани қилишган.
Шу даврдан бошлаб бир мунча эркин бўлгандим.
Эрим эса шу кетганича мендан ҳол ахвол сўрамас, телефон қилса ҳам қизим билан гаплашарди ҳолос. Ҳаттоки ўғлим ҳам у учун кераксиздек эди. Негадир ўғлимга нисбатан дадасини мехрини сезмасдим. Балки шу сабаб Бехзод ҳам дадасини кўпда сўрамасди.
***
— Итгаям кет десанг кетади. Эр ёқтирмагандан кейин нима қилади безрайиб юриб.
Бу доим менга қайнонам томонидан отилган тош эди. Аммо мен қаерга борардим? Болаларим билан дадамни уйига сиғармидим? Ўзи тўрт беш ойда бир борганимда мени хушламайдиган қайнонам бир кун қўярмикан мени уйига?
Индамай ишимни қилиб юраверардим. Мен учун болаларим соғ бўлишса бас эди.
***
Телеграм оммалаша борди. Группалар каналлар кўпайди. Қариндошлар йиғилиб алоҳида гуруҳ очишди. Мени ҳам қўшишганди. Мен рости ёзмасдим. Ҳатто борлигим ҳам сезилмасди. Бир куни эрим хотини билан урушиб қолибди. Қайсидир қариндошим Муҳайёни гуруҳга қўшган. Эримни кейинги жангги гуруҳда давом этганди.
« — Муҳаш қора рўйхатдан ол энди.
— Йўқ, олмайман. Анавини жавобини бермас экансиз олмайман.
— Уни сенга зарари тегмаяптику. Болаларим бор ўртада.
— Мен билмайман. Ё у, ё мен.
— Бўпти, қора рўйхатдан ол гаплашамиз.»
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
44-қисм
Бу сўзлар аёл кишини юрагини яраламайдими? Яралайди албатта. Онамдан кейин ҳеч кимдан мехр кўрмадим. Мен ҳатто уни нималигини билмай яшадим, яшаяпман ҳам. Эрим эса мени ёнимда туриш ўрнига очиқчасига кўксимдан итарди. Ўлганим яхши эканини айтганди . Демак ҳозирам у учун ҳеч кимман.
—Мен қоламан. Болаларимни отасиз қолдиролмайман.
— Мен пул юбориб тураман рўзғорга. Ташлаб қўймайман.
Бошқа гаплашмадик. Аммо ўша куни ичимда нимадир чирт узилди.
***
Мақсуд кетди, доим хотинини ундай, бундай деб ёмонлашлари, сенга мосмас буни жавобини беришинг керак деб миясини заҳарлашларини ўз таъсирини кўрсатганди. Россияда ишлаб юрган кунларида эридан беш ой яшаб ажрашган жувон билан танишиб кейинчалик жуда яқииинлашиб кетишганди. Онаси томондан Маржонани айблари айтилавергач Муҳайё Мақсудни кўзига олов бўлиб кўринганди. Кейин эса уни никоҳига олди. Албатта буни Маржонага билдирмади. Аммо Маржонадан бошқа ҳамма уни уйланганини биларди. Шунинг учун ҳам қайнонаси Маржонани кетсин дерди. Ўзбекистонга қайтишида ҳам Муҳайё Мақсудга тайинлаб юборганди.
— Энди уни жавобини беринг. Мен сизникиман, сизни бошқа билан бўлиша олмайман.
Лекин Мақсудни қўлидан Маржонани ҳайдаб юбориш келмади. Маржонага нисбатан бу ишни қилолмади.
***
Каронавирус кириб келди. Мен шу йили ўз -ўзидан мазам бўлмай қоладиган бўлди. Бошим оғриб нафасим қисарди. Бир куни ўз ўзидан бошим айланиб йиқилдим. Тез ёрдамда ўзимга келдим. Босимим жуда баланд экан.
— Кучли зўриқиш, асаб бўлиш оқибати бу-, деди.
Шу, шу сал асаб бўлсам нафасим қисади,чап қўлим шунақа қалтирайди ўнги билан зўрға босаман .
Карантин бошланди. Ҳамма ерни ваҳима босди. Касаллик авж олиб кўпчиликни йиқита бошлади. Дорихоналарда навбат етмасди. Дори топилмасди. Кейин вақт ўтиб уйдаям даволана бошлашди. Чунки касалхоналардаям жой тўлиб қолганди.
Бизда қайнакам ковид юқтирди биринчи бўлиб. Доктор дорилар ёзиб уйга қайтарибди. Махалламизда 2 та ҳамшира янга бор. Бирини оёғи оқсоқ, сигир тортиб кетиб, ипи оёғига ўралиб синиб кетган. Иккинчи ҳамшира у вақти чақалоғи бор эди.
Табиийки иккисиям уколга чиқишмасди.
— Кимдан оламиз уколларни? Укол қиладиган одам йўқ.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
43-қисм
Индамади.
—Мен хазиллашмаяпман.
— Нега бу фикрга келдинг?
— Ўғлимни бировдан кам ери борми? Уни ҳам отаси бор. Ўғли учун ҳатна тўйи қилиши керак.
— Ҳар ойда яхшигина пул ташардингиз. Тўй қилишиз сиз учун чўтмас. Онангизни қўлини мени елкамдан оласиз, мен боларим билан алоҳида ўтириб, алоҳида қозон осаман. Ҳар доим бир хил мавзуда захар ютиб чарчадим.
Эрим рози бўлди. Бир хафта ичида катта қилиб тўй қилдик. Бутун қариндошларга сарпо қўйдирдим. Мени ўғлим ҳам кам эмаслигини билдиргим келди. Тўй жуда зўр ўтди. Юзим оппоқ, кийимим ёпиқлиги учун мени куйганим билинмай кетди бу орада. Кейин кетди хаммаси айтганимдек бўлди. Тўй сенарийсини ўзим тузиб чиққандим. Эрим негадир қарши бўлмади.
Мени кўп бор худога исён қилишда айблашади. Гапларим фикрларимдан.
Лекин мени ич ичимда шундай ғазаб борки , бу олов хеч ўчмайди. Нега шундайлигимни билмайман. Мен ёмон инсон эмасдим. Лекин доимам яхши бўлиш сизни синдириб юборади.
Умуман нохақликга чидай олмайман. Дарровда фикримни айтаман. Аввал эса бунга журъатим етмасди. Хеч кимга қўшилмасдим.
Энг яхши кўрган жойим бозорга айланди. Мен ўзимга ҳам ниманидир раво кўра бошладим.
Эрим тезда кетаманга тушди. Аслида ичим шувиллаб қолган бўлса ҳам, уни кетаётгани менга бошқача таъсир қилди.
— Сен мени тушундинг а?
Унга ҳайрон бўлиб қарадим.
— Ҳамон ўша гапим гап, мен уйландим, уни яхши кўраман. Сен мени аёл сифатида қизиқтирмайсан. Болаларинг учун юрибсан ҳолос бу ерда. Агар бундай ҳаёт керакмас десанг кетавер. Қолсанг ҳам менга аҳамияти йўқ.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
42-қисм
Хамма ёқни йиғиб саранжомладим. Эримни кўзига ёмон кўринмасин дея супуриб, артилмаган жой қолмади. Телефонда жуда яхши гаплашардик. Энди биз ҳам ҳамма қатори оила бўламиз деган ҳом хаёлда эканман. Эрим келди, уйимизда тўй бўлгандек бўлди. Одамлар қариндош уруғ хуллас 5 кунча мехмон узилмади уйдан. Эрим билан тузук ўтиролмадик ҳам.
Хамма кетиб уйда ўзимиз қолдик, Мухлиса дадасига бориб эркаланарди. Бехзод бормади, опамни дадаси дерди.
—Мен 15 кунда қайтиб кетишим керак.
Унга ҳайрон қарадим. Ўзи энди келдику.
— Нега?
—Сен билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Буни қара.
Жуда кўп расмлар кўрсатди. Уларда битта аёл билан тушганди. Тан оламан у соғлом эди. Чиройли, ёш эди. Мени соғлигимда ҳам бунақа расмга тушмаганмиз.
—Агар рози бўлсанг, сизларни хеч нарсадан кам қилмайман. Агар йўқ дейдиган бўлсанг унда ушлаб турмайман. Менам эркакман, ёнимда ёқимтой гўзал аёли бўлишини истайман.
Юрагимни суғуриб олиб парча-парча қилиб ташлади гўё.
—Яхшилаб ўйлаб қарор қил.
Бир вақтлар берган ваданг эсингдами ? Нима десанг розиман дегансан?
—Эсимда.
Бу ўша ваъдамни жавоби экан. Ўшинда илк бор нафасим қисди. Аслида бу одам аввалдан ёнимда йўқ эди. Лекин телефонда яхши гаплашганига кўнглимда умид уйғонибди.
Шунча урунсамам хеч нафас ололмасдим. Мен йиғлаб бақирдим. Ёқ бақирдим деб ўйладимми билмадим, чунки кўкрак томоним шунақа қисилиб хаво бермай қўйдики тиззалаб ўтириб қолдим.
Узоқ ўтирдим деярли тонггача. Хар томонлама ўйладим. Атрофни идрок қилолмадим. Эримни ҳам бу хонада борлигини унутдим, балким ухлагандир.
Уйга қайтганим билан сиғмасдим, кейин мени олибам ўтирмасликларини биламан. Барибир кимгадир бериб юборишади. Бу ердаям хаёт яхши эмасди. Аммо яшаш керак эди. Менда бутун инсониятга нисбатан нафрат , ғазаб уйғонди. Ана шу бир тун, мени мени бутунлай музлатди десамам бўлади.
Тонгда хеч нарса бўлмагандек чой тахладим.
Чой вақти мени кузатиб турган эримга :
—Тўй қиламиз демак,- дедим
Кўзларини менга қарашини кўрсангиз, худди ўзича мен ақлдан озгандек.
—Кимни тўйи?
—Беҳзодни хатна тўйи, сиз никох тўйизни русда қилаверасиз,- деб кулдим.
Давоми бор...