Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
17-қисм
-Сизга тушунтирсам...
-Мен сизни эшитишни истамайман.
Паризода нечта докторга кирса ҳаммаси шу гапни айтди. Аммо у бирортасини ўзига олмади. Ўз қарорида қолди. Яшаши учун берилган ёлғизгина умидидан ажраб қолишни истамади.
-Болажоним сен яшайсан. Сен ҳаётимга нур бўлиб кирдингку, энди ёруғ кунларим келиши учун ҳам яшайсан.
Паризода туну, кун боласи билан гаплашар, қорнини силар унга Қуръон ўқир, ҳадислардан айтиб берарди.
-Мен докторларни сўзига ишонмайсан. Аллоҳим сени менга соғлом беради. Бандаси эмас Аллоҳ билгувчи.
Бирорта ҳам намозини қолдирмади. Тахоратни канда қилмади. Ана шундай кунларда у интернет оламига ташриф буюрди. Секин аста яхши одамлар орқали сайтларда фаолият юритиш соҳасини эгаллай бошлади. Телефонида ҳамма функциялар бўлмаганига ўзи юритган фаолиятидан пул топиб телефонини янгилади. Энди ўзини ўзи таъминлай бошлаганди. Ҳар қалай егиси келган нарсани олиб ея оларди.
Тилида фақат Аллоҳни зикр қилар, фарзандини соғ омон туғилиши учун тинмай ибодат қиларди. Отасини уйига ҳам икки уч кунга бориб дарров изига қайтарди. Ҳомиладорлик уни яна ҳам гўзаллаштириб юборди. Дунёни ёрқин рангларда кўра бошлади. Қалбидаги ғуборларни чиқаришга ҳаракат қиларди. Тунги ибодатларни ҳам тарк этмади. Агар ёлғизлик уни азобласа дарҳол Қуръони Каримни ўқишга ўтирар, қалби таскин топарди.
***
Онасини соғингани учун кўргани борганди.
-Паризода қизим, биринчи эрингни қарғагандинг эсингдами?
Паризодани бу сўзлар ҳаёлидан кўтарилганди. Аранг эслади
-Ҳа эсладим. Нима бўлди ойи?
-Бешинчи маротаба уйланибди. Қизим қарғишингни қайтиб ол. Ўша бешинчиси билан тинч яшаб кетсин.
-Ойи мен барини Аллоҳга ҳавола қилганман. Аллақачон кечириб бўлганман.
Паризодани бу боргани сумалак вақтига тўғри келганди. Синфдош қизлар йиғилмоқчи бўлошиб турган экан, Паризодани ҳам таклиф қилишди. Бориб яйраб келди. Ўзини бахтлидек тутди. Ичидан ўтганларни сиртига чиқармади. Базм бўлган дугонасини уйидан чиқаётганда эса уларни уйига қариндоши кириб келди. Паризода унга эътибор бермапти. Аммо у аёлга Паризодани кимлигини айтишибди.
-Манзура ҳозир чиқиб кетган қизни кўрдизми?
Манзурани бу уй холасини уйи эди.
-Ҳа кўрдим, оппоққина чиройли экан. Рўмоли ҳам бирам ярашган.
-Ўша сизни эризни биринчи хотини бўлади.
-А?
Манзура ҳайратини яширолмади
-Ҳа шунақа.
-Уни касал дейишгандику, бу соппа соғлом, ҳатто ҳомиладор.
-Ҳа соғлом мана юрибдику.
***
Паризода уч ойликка ўтиб олганидан кейин Элёрга айтишга қарор қилди. Уни рақамини терди. Узоқ чақирувдан сўнг зўрға жавоб берди.
-Алло.
-Элёр ака.
-Сен.
-Ҳа мен.
-Мени безовта қилма дегандимку.
-Сизга янгилигим бор. Шуни айтишга қўнғироқ қилдим.
-Сенам, янгилигингам муҳиммас.
-Мен ҳомиладорман.
Давоми бор...
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
11-қисм
Ҳамид ака тўғри бориб собиқ куёвини чақирди.
-Ассалому алайкум.
Собир тушунмай қолди Паризодани отаси уни йўқлаб келганига.
-Бор уйингдагиларни ҳам чақир.
Онаси, акаси ва опаси чиқишди. Кейин Ҳамид ака баланд овозда гапира бошлади
-Иккала қулоғинг билан эшитиб олларинг. Мани қизимни касал дединг индамадим, айбни уни бўйнига қўйдиларинг индамадим. Энди эса бунақа тухмат қилиб бордиларинг.
-Қанақа тухмат?
Куёв ҳайрон эди.
-Қизим цанга осилиб олганмишку.
-Мен уни кўрмаганимга бир йилдан ошдику.
-Акайизни хотини онамга телефон қилибди, ўғлизни Паризодани уйи олдида кўрдим ярашдими деб, кейин онам мани юборганди.
Собирни акаси ҳам бўўлган гапни айтди.
- Агар яна бир марта қизим, ёки мени оилам ҳақида нимадир гап қилсаларинг, уриб ўлдириб кўмиб ташлайман, ўлигингни итам тополмайди. Бу биринчи ва охирги огоҳлантиришим.
Ҳамид ака жахл билан шу сўзларни айтганча машинасига ўтириб кетди. Уйга боргач эса ҳамма гапни оила аъзоларига айтди.
-Қизим мани кечир, сан хафа бўлма, цанга озор берганларга қараб турмайман. Тепада Аллоҳ кўриб турибди ҳаммаси жавоб беради ҳали.
Паризода йиғлаб юборди. Тўй кўрмади, оқ кўйлак кўрмади. Камига тухматларга қолиб кетди. Туғмас экан, ногирон, ҳатто тўй куни ҳам носилкада олиб келишган дейишди. Қизларини юзини ёруғ қилай деб Собирдан фойдаланди дейишди. Айтилмаган сўзлар қолмади.
Собир Паризода кетгач дарҳол севганини олдига йўл олди. Ишдан қайтишини пойлаб туриб йўлини тўсиб чиқди.
-Салом Зилола.
Зилола унга қайрилиб ҳам қарамади.
-Мен келдим, хотинми кетказиб юбордим. Ишон унга ҳатто қўлимни ҳам теккизганим йўқ.
Зилола кескин тўхтаб нафрат билан қаради.
-Буни нима қизиғи бор?
-Уйингга совчи юбораман. Уйланаман сенга.
Зилола кулиб юборди.
-Нима? Хахахааа ким айтди мени сенга тегади деб?
-Бу нима деганинг?
-Бу деганим тушингни бориб сувга айт.
-Сени таниёлмаяпман.
-Ўв мараз, мен сен ўйлагандақа қиз эмасман. Сен ит теккан қовунсан, уйланган деган номинг бор. Тегсам йигитга тегаман. Сандақа номардга эмас. Сани эса ҳали худо жазойингни беради номард. Бир бегуноҳни ҳаётини ўйин қилишни оқибати хайрли деб ўйласанг адашасан.
-Зилол, мен сен учун воз кечдим ҳаммасидан.
-Бор йўқол, қайтиб кўзимга кўринма. Нафратланаман сендан. Сениям ер кўтариб юрибдида а, суфеэе садқаи эркак кет. Бошимдан бир балони аригани рост бўлсин.
Шунча гапга қарамай Собир Зилолага совчи юборди, аммо совчилар қуруқ қайтишди. Кейин эса суриштиб Паризодаларни маҳалласидан эрга тегмай қолиб кетган қари қизни топиб совчиликка боришибди. Унгача ҳеч ким қизини бермаган.
Собирни онаси совчиликка борганда Паризода ҳақида яна тухмат қилишдан ўзини тўхтатмади.
Давоми бор...
😱ШОК ШАРМАНДА СИТОРА ФАРМОНОВАНИНГ ЭРИ ФОШ БЎЛДИ
❌СИТОРА ҲЕЧ ҚАНАҚА ДУБАЙЛИК ШЕЙХГА ЭРГА ТЕГМАБДИ
😱УЯТЭЭЭ БИЗНИ АЛДАБДИ СИТОРА ФАРМОНОВАНИ ЭРИ КИМЛИНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ👇ШОК ВИДЕО
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/Zao_iAV3-ohkNTFi
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
7-қисм
Паризодага ҳатто оқ либосни ҳам раво кўришмади. Онасини эса баттар жахли чиқарди.
-Тўйку бўлмаяпти, ҳеч бўлмаса куёв қизимга гулдаста олиб келиб узук тақиб кетсин никоҳ ўқилгач.
Робия опани талаби қондириладиган бўлди. Паризода эса йиғларди.
-Дугоналарим келишсин ойи, дадамга ўзингиз айтинг.
-Айтиб кўраман, кўпам умидвор бўлма.
Отаси эса бу гапни рад этмади.
-Майли дугоналарини чақирсин. Аммо акамни уйига бу ерга эмас.
-Хўп дадаси, раҳмат руҳсат берганингиз учун.
Паризодани отаси тўйга розилиги фақат бир шарт билан эди. Яъни Ҳамид ака хизматкор юборади. Пулини ҳаммасини ўзи тўлайди. Фақат уларни уйида ҳизмат қилса бас.
Паризоданинг амакиси уларни ён қўшниси эди. Кутилган ва кутилмаган кун келди. Паризодага дугоналари билан кичикроқ базм қилиб беришди. Куёв жўраларга эса каттароқ қилиб Ҳамид акани уйида базм уюштиришди. Шундан сўнг куёв билан алоҳида хонага ўтишди, мулла никоҳ ўқиди.
-Келин бола махрга нима сўрайсиз?
Паризода жим, жудаям йиғлагиси келар, ўзини зўрға босиб ўтирарди.
-Мен махрдан кечдим.
-Ўйлаб кўринг.
-Кечдим.
Никоҳ ўқилгач, куёв қўлидаги гулни бериб Паризодани қўлига никоҳ узугини тақди. Кейин эса чиқиб кетди. Паризодани эса сеплари билан автобусга миндириб ўраб чирмаб бир автобус хотин, куёвникига равона бўлишди. Куёвникида ҳам базму, жамшид қилинди. Доирачи келиб даврани қиздирди, хотинлар роса ўйинга тушишди. Паризода эса терлаб кетганди. Оддий оқ кўйлак, махси калиш ва устидан паранжи ёпиб олгани учун роса терлади. Кейин кимдир келинни юзини очинг бечора қийналди дегач, қайнона қизнинг юзини очиб қўйди.
Кеч кирди, янгалар Паризодага ҳеч нарса дейишмади, ҳали мактаб ёшида бўлган қиз ҳам илк кеча ҳақида маълумотга эга эмасди.
(Эслатиб ўтаман, бу воқеалар 2006 йилда бўляпти)
Куёв кириб келди. Паризода ҳам нима қиларини билмай ўтираверди.
-Сен билан гаплашиб олишим керак.
Паризода куёвга ҳайрон қаради.
-Нимани?
-Мен сенга ўзим хоҳлаб уйланмаганман.
-Тушунолмадим.
Паризода лол эди, бола қалби билан ҳеч нарсани ҳис этмасди ҳам.
-Мени севган қизим бор. У билан уришиб қолгандик. Унга жахл қилиб сенга уйландим. Мен ундан бошқага қўл теккизмайман. Мени эр бўлади деб ҳомтама бўлма. Мен фақат севганимга етишишни хоҳлайман. У билан ярашдик. Энди сени керагинг йўқ. Уйингга қайтиб кетаверсанг ҳам бўлади. Барибир касалсанку. Хоҳласанг қол, онамга хизматкорлик қиласан. Барибир менга керагинг йўқ.
Паризодага куёвнинг охирги гапи оғир ботди.
«Касалсан, касалсан.... Касал»...
Улар мендан фойдаланишди. Ичида фақат шу сўзни такрорларди. Куёв чиқиб кетди.
Тўй кечаси келин куёв алоҳида хоналарда ухлашди. Агар бу тўйни тўй деб атай олсак. Эртаси куни расм русмлар ҳам одатдагидек ўтди. Куёв бўлмиш Собир ҳатто қизни борлигога ҳам парво қилмасди.
Куёвни севган қизи бор бўлиб, йигитни гапини қилмагани учун саккиз йиллик севгисига жахл қилиб Паризодага уйланган. Паризодани касаллиги, ёшлиги, қонуний никоҳ бўлмаслиги куёвга қўл келиб ундан фойдаланишган.
-Ойи уйига олиб бориб ташланг.
-Нега уйландинг? Сен мени адо қиласан бир куни.
-Ойи, биласизку севганим борлигини. Буни жавобини берамиз, барибир бизга бу касални кераги йўқ. Тўйни ҳам отаси қилиб берган. Биздан нима кетибди.
-Бу гап қаердан чиқди. Жинни бўлдингми?
Икки кун ўтгач юборилган хизматкорни қайнона Турсуной дарвоза ҳатлаб ичкарига киритмади.
-Бизга хизматкорни кераги йўқ. Бор кетавер.
Хизматкор ноилож қайтиб кетган. Ана шундан сўнг Паризодани қийин кунлари бошланди. Эрталаб соат учда уйғотиб ўн уч метрлик айвонларни уч мартадан ювдирар, кир машина йўқ, бутун оилани кирларини Паризодага ювдиришарди.
-Эе менга қара сен нимангга катта кетасан? Бойнинқизи бўлсанг ўзингга. Мен бир тийинга олмайман сени.
Ҳар куни мутасил ишлатишлар, сувга кўп бора қўл солишлар қизнинг аҳволини оғирлаштира бошлади. Ҳаттоки қайнисинглиси ҳам Паризода иш буюриб бошида турарди. Аммо бу вақтдаям куёв алоҳида уйда ётарди. Паризода алоҳида уйда.
-Сен нега юрибсан а? Қачон кетасан?
Ҳар куни шу савол, ҳар куни шунақа эговлаш бўларди.
Давомини ўқиш учун пастроқ тушиб боринг ҳамма қисмларини топасиз ⬇️
⚡️ ТИЗЗАЛАРИНГИЗ ОҒРИЙДИМИ?
✅ Артрит, остеохондроз, подагра, бурсит ва бошқа бўғим касалликларига қарши самарали формула!
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
💯ОТЗЫВ👇
/channel/snekeoils
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
4-қисм
Отаси ҳаттоки кўчага қаратмасди. Қариндошларни уйига чиқишнику айтмаса ҳам бўлади. Шунинг учун улар чиқишарди уларни уйига . Оила ўзига тўқ яшар, умуман камчилик бўлмасди. Онаси уйига келган аммасига қизига насиҳат қилишини сўради. Зиёда опа Паризодани олдига кирди.
-Пари яхшимисан қизим?
Паризода бошини кўтармади ҳам. Ўша ётганича ўрнидан қимирлолмасди. Ҳудди уни нимадир босиб тургандек эди.
-Пари яхшимисан? Париии?
Аммаси гапира туриб қизнинг сочларини силади.
-Миттивойим, отанг сенга ёмонликни раво кўрмайди. У сени ёмонлар назаридан пана бўлсин, тезроқ эгасига топширай дейди.
-Бу ҳаётда йўқ бўлиб қолишни хоҳлайман. Қани эди мавжуд бўлмасам.
Паризодани кўзларидан ёш оқди. Шундоғам ҳар куни йиғлайверганидан кўз ёшлари тугай деб қолганди.
-Ҳали гўдак бўлиб, буни айтаётган гапиничи?
Зиёда опани чиндан ҳам жиянига раҳми келаётганди. Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Укасига гапи ўтмаса.
-Гўдак ҳолимда тўйим бўлиши мумкин лекин.
Амманинг ҳам кўзларидан ёш томчилади. Жиянига юрак бағри куйиб кетарди.
-Сен кучли бўлишинг керак. Онангни ҳаётини кўрдингку, сенда такрорланмасин дейман.
Паризодани эсига отасининг мактабга бормайсан деб урганлари эсига тушди. Қанчалик йиғламасин отасига зиғирчаям таъсир қилмаган. Оиладаги муҳит умуман ўзгармаган. Мана ҳозирам кўз ёш тўкяпти, отасидан калтак еса ейдики, аммо асло юмшамайди.
Орадан бир ойлар ўтар ўтмас, тўй қиламиз деган гап бошланди. Энди отаси ва онаси Паризодани олиб чиқиб бозордан керакли нарсаларни олиб беришар, отаси топармон тутармон эмасми, қизининг сепида йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Қани эди шу қимматбаҳо буюмларга қўшиб бахт ҳам совға қилинса. Аммо бир куни Паризода тўсатдан оғриб қолди. Оёқ қўли ҳамма ери қаттиқ оғриб, оғриққа чидашни иложиси йўқ эди. Иккала қўл ва оёғи ҳам шишиб кетган, ишлатишни асло иложи йўқ эди.
-Вой олмасам қизим сенга нима бўляпти?
Онаси ҳавотир билан қизининг қўл оёғига қаради. Паризода оғриқдан инграрди.
-Ойи чидолмайман.
-Болам қачондан бери бундай?
Робия опани капалаги учди, ҳали у, ҳали бу ерини кўрарди қизини. Ўзи ҳамшира эмасми дарровда дори бера қолди. Дори умуман таъсир қилмади. Укол қилди, уколни ҳам таъсири сезилмади. Яхшиям ҳали эри ишга кетиб улгурмаганди. Чопиб уни олдига борди.
-Дадаси юринг Паризодани олдига.
-Нима бўлди?
-Тез юринг, болам... Боламни мазаси қочди.
Ҳамид ака хотинига эргашди. Қизини хонасига киришди. Қизини ахволини кўриб, хотинини хавотири бежиз эмаслигини тушунди.
-Қани тур докторга борамиз.
Қизини қўлидан ушлаганди Паризода чинқириб юборди.
-Юролмайди.
Онаси лаб тишлаганча айтди. Ҳамид ака қизини кўтариб машинага олиб чиқди. Эр-хотин туман касалхонасига олиб боришди. Афсуски у ердан биз бу касални текшириб беролмаймиз, аппаратураларимиз етарли эмас дейишди. Шундан кейин Ҳамид ака қизини хусусий клиникалардан бирига олиб борди. Оғриқдан қийналаётган қиздан анализлар олиб, аппаратларга тушириб ташхисни аниқлай кетишди. Тўрт соатлардан ортиқ текширувлар натижасида Паризоданинг касали аниқланди. Ҳамшира Ҳамид акани олдига келиб врач чақираётганини айтди.
-Сизни доктор хоналарида кутяптилар, ўнгдан учинчи эшик.
Ҳамид ака тез тез юриб шифокорни хонаси томон кетди. Хонага кирганида доктор қоғозларга тикилиб турарди.
-Ҳамзаева сизми?
-Ҳа мен.
Давоми бор...
Qizlaaajonlaaa🤗
Hamma qizla qidirgan ajoyib sifatli,zamonaviy va arzon online magazinni topdim👇🏻😻❤️
Hamma kutgan aksiyani boshladik😍😍
🛍Stilniy qizlar uchun assaal looklar😍
🛍Bahorgi dvoykalar 105 ~ming
🛍️Yengil kiyimlarga skidkalar🥹
🛍Go’zal Loro Piana 79mingdan 😻
tezzz ulanib oling🥺❤️ bunaqa online magazin topomislar😙❤️🔥
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман.
1-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм .
Ҳаёт инсонни турли синовлар билан синайди. Гоҳида машаққатлардан иборат бу ҳаёт, гоҳида тинчлик ва ҳотиржамликдан иборатдир. Ҳаёт синовларига бардош берганларгина ҳақиқий бахтга етадилар.
Паризода ҳали эндигина бешинчи синфга қадам қўйганди. Ҳамид ака қизини бошқалар кўзига кўринишини хоҳламасди.
-Бугундан бошлаб рўмолни бўйнингни ҳам ёпиб ўраб юрасан.
Паризода отасини гапини тушуниб етмади. Ҳали гўдак эмасми нега рўмол ўраши кераклигини англаб етмаганди. Онаси қизига ҳаммасини ётиғи билан тушунтира бошлади.
-Она қизим, соч бу бегоналардан пана қилиниши керак. Авратлар ёпилиши керак. Дадангни яхши биласан. Жахллари чиқса тамом ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар.
Робия опа сочлари кўринмаслиги учун рўмолини тўғрилаб қўйди. Қизини ҳам кичик дуррачасини тўғрилаб қўйди.
-Ойи дугоналаримни онаси сочини чиройли турмаклаб юради. Қизларини сочини ҳам ҳар хил қилиб кестиради. Нега дадам бизга руҳсат бермайди?
Паризода хафа бўлиб гапирди.
-Қизим жим, бу гапларингни даданг эшитмасин. Тағин калтакни тагида қолиб кетмайлик. Ундан кўра бор укаларингга қара. Яна уйни расвосини чиқарган бўлмасин.
Паризода бошини эгганча укалари олдига кетди. Уни бир синглиси ва кенжатой укаси бор эди. Оилада укаси жуда эркатой бўлиб ўсарди. Отаси қаттиққўл одам. Ҳамид ака ҳаттоки хотинини қўшниларни уйига чиқишга қўймасди. Тўйларга боришку умуман орзу десак ҳам бўлаверади. Ўтакетган тақводор одам бўлиб, оиласидан ҳам шуни талаб қиларди. Уйдаги муҳит отанинг кайфиятига қараб ўзгариб турарди. Ҳамид ака хурсанд келган куни ҳаммалари кулишиб ўтиришса, жахли чиқиб келганида бир оғиз гапиришга ҳам қўрқиб туришарди.
***
-Ойииии.
Паризодани мактабдан йиғлаб келганини кўрган онани юраги шув этди.
-Нима бўлди қизим?
-Ойи синфдошларим мени...
Паризода давом эттиролмай йиғлаб юборди.
-Йиғламасдан гапирсангчи.
Робия опани тоқати тоқ бўлди.
-Гапир.
-Улар мени... Кампир деб устимдан кулишяпти.
Паризода яна йиғлаб юборди.
-Бўлди йиғлама она қизим. Улар ҳам вақти келиб сени тушинишади.
Воқеа шу билан тугамади. Паризодани амакиларини қизи, аммаларини қизи ҳам энди кампир дея кулишга ўтишганди. Паризода бувисидан олти ёшлигида намозни ўрганганди. Ўша вақтдан бери бошида кичик рўмоли бўлади. Орқадан боғлаб юрарди. Отасининг феъли туфайли дарвоза ҳатлаб кўчага чиқишмас , мактабдан уйга, уйдан мактабга шу ҳолатда умри ўтарди. Мактаблари уйлари билан ораси беш дақиқалик йўл эди.
***
Дарс қилиб ўтирган болалар бир-бирига ҳазиллашиб туришарди. Отасини баланд овозидан барчасини дами ичига тушиб кетди. Бу овозга қўшилиб онасини йиғиси ҳам эшитила бошлади.
-Опа.
-Ҳа.
Паризода ўзини мажбурлаб дарс қилаётгандек тутди.
-Нима дейсан?
-Дадам ойимни уряпти.
-Эшитдим.
-Нега бизни дадамиз шунақа, нега ойимни уради?
Паризодадан етти ёш кичик бўлган синглиси болаларча савол берди.
-Жим, ҳозир овозингдан Умар уйғониб қолади.
Паризода бешикка қараб қўйди.
-Опа сиз боринг, айтинг дадам ойимни урмасин.
-Ҳозир бораман. Ма сен бу қоғозларга расм чизиб тур.
Паризода чиқиб кетди. Ҳовлида онасини бурчакка қисганча ураётган отаси томон борди.
-Дадажон онамни урманг .
Кўзи қонга тўлган, жахлдан ҳеч нимани пайқамайдиган отадан Паризода ҳам насибасини олмай қолмади.
Давоми бор..
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
57-қисм
Икки йилдан бери бормаган шифокори қолмади. Ҳеч бир натижа йўқ. Фарзандли бўла олмаяпти. Бир куни аям қўнғироқ қилди. У ёқ бу ёқдан гаплашдик. Кейин мавзу Нозигулга бориб тақалди. Уни соғлигини сўрадим.
—Мен қаерда хато қилдимки яккаю ёлғизим бахтсиз. Умрим икки етимни бошини силаб ўтган бўлса, ўз боламдан ажратмадим оқ ювиб оқ тараб оқ кўйлакда узатдим,- деди.
—Ая ҳали кўрасиз бизга қилганларингиз ҳаққи қизингиз бахтли бўлиб кетади. Фарзандлари кўўўп бўлади.
Аммо бу аёл ҳеч тушунармикан юрагимда қолган озорларини. Мен ўшанда қизинг деб аямни қарғаганимдан афсусдаман. Чунки ўзимда эмасдим. Аммо Аллоҳ ҳаммасини кўриб, билиб турибди.
***
Мактабдан ҳушхабар келди. Ўғлим олимпиадага борадиган бўлди. У бутун мактабни шахмат бўйича енгиб бўлганди. Жимитдек ўғлимга тенг кела оладигани топилмасди. Мусобақа дейилган куни кечгача ўзи билан ўзи машқ қилиб чиқди.
Эрта тонгда эса мен доимгидан барвақтроқ уйғонибман. Узоқлардан азон овози қулоғимга чалинди. Шу вақт юрагимда аллақандай ҳис билан таҳорат олдим. Илк бор саждага эгилдим. Намоз тугагач ўғлимни ҳаққига узоқ дуо қилдим. Бугунги олимпиадада муносиб ўрин олишини сўрадим.
Ўғлим кетди. Вилоят марказида ўтказилгани учун жуда кеч қайтишди. Уйга кириб келяпти, ҳомуш. Юрагим шув этди.
— Бехзоджон тузукмисан болам? Нима бўлди? Нега хафасан?
— Ойи...
У майда қадамлар билан олдимга яқинлашди.
— Гапир болам.
— Бу сизга.
Қўлимга сумкасидан дипломни олиб узатди. Йиғлаб юбордим. Кўз ёшларимни тия олмасдим. Ўғлимни қучоқлаганча юз кўзларидан ўпдим.
— Ўзимни қахрамон болам. Ишончимни оқлаган болам.
Гапиряпману йиғидан ўзимни тиёлмасдим. Мен ўғлим учун ҳамма нарсадан кечиб, тунлари ухламай бўлсада юриб кетиши, яшаши учун ҳаракат қилдим. Мана у мени уялтириб қўймади. Менинг болам менинг фахрим.
Кейин ўғлимни ютуғи ҳамма ерга овоза бўлиб кетди. Уни назарга илмаганлар оғзини очиб қолаверишди. Кейинчалик ҳам ўғлим тўхтамади у математикадан ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади.
***
Қурбон ҳайити арафаси эди. Дадамни юраги ҳуруж қилиб ётиб қолибди. Инсульт бўлибди.
Аям тел қилди болаларни олиб 2, 3 кун туриб кетинглар, даданг фақат сени сўраяпти деди. Бордик, қарасам аввалги дадамдан асарам йўқ, озибгина қолибди. Ана гаплашиб ўтирдик.
—Кечир.
Менга афсус надомат билан қарарди.
—Нимага кечир дейсиз, отаям боласидан кечирим сўрайдими,- деди аям.
Мен хеч нима демадим, жим туравердим.
—Хаммаси учун кечир.
Гапирмадим. Гапиролмадим. Тўғрироғи буни истамадим.
Худога шукр яхши бўлиб кетди. Лекин мен кечиролмайман
Битта опам бор айтгандим.
—Дадангку ахир, - деди.
—Айнан шунинг учун ҳам кечирмайман.
Дадам бўлгани учун хам кечирмайман. Менга бегона эмас, дадам эди у.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
55-қисм
***
Укамни уйлантириш қолиб кетиб синглимни узатдик. Йигирма ёшдан ўтганда. Унгача онасини бағрида яйраб яшади. Тезроқ қутилай демади ҳеч ким. Укам эса ҳеч кимни ҳаёлига келмади.
Нозигул тўйдан бир ой ўтар ўтмас бу оилада яшамайман деб туриб олди.
— Синглим эсинг жойидами? Оила ўйинчоқми сенга?
Рости уни арзимас гаплар учун яшамайман дейиши ғашимни келтирди.
—Опа улар мени азоблайди.
— Нима қилиб?
— Ишларимга қўшилиб нуқул ўргатишади.
— Чала қилсанг керакда.
Синглим жим бўлиб қолди. Аразлаб келишлари жуда кўпайди. Асло камаймади.
Бош омон бўлса инсон барчасини кўрар экан. Мен қанчалик азобда яшамай, менга озор берганлар ҳам ялло қилиб яшамади. Ўғлимни камситган қайнисинглим кетма кет бешта қиз туғди. Ўғлим эса тенгдошларидан кичик бўлса ҳам зеҳнли эди. У мактаб ёши етиб бормай шахматни жуда яхши ўзлаштирди. Ишонсангиз мен унга ўргатмаганман. Қўшнилардан кўриб ўрганибди. Кейин уколлардан тушган пулимга бир амаллаб шахмат олиб бердим. Бехзодга тенг келадигани йўқ эди. Мени ундан умидим катта юзимни ёруғ қилади. Ҳали бошимдан ўтган кунларни ўғлим сабаб унутарман дердим.
— Ойи сизни онангиз яхши кўрадиларми?
Қизимни саволи мени титратди. Мени онам яхши кўрганми? Яхши кўрган. Унда нега ташлаб кетди? Ўпкам тўлиб бўғзимга нимадир тиқилди.
—Яхши кўрган
— Аянгиз ўз онангиз эмаслар а? Сиз оппоқ у киши қора.
— Иккинчи аям у киши.
— Мен ўша аянгиздан қўрқаман. Кўзлари билан ёмон қарайди
Эҳ Мухлисгинам ҳам сезибдида.
Мени ҳам ўз онам бўлганида балки бошқача яшармидим? Бунча ситамлар бошимга тушмасмиди?
Эй, ташвишлар, қилманг дағдаға,
Сиздақасин кўпин кўрганман.
Ғамлар бари энди бир чақа,
Мен онамни ерга берганман!
Дунёларни тўзитма, шамол,
Замон, заққум кўпдир, эҳтимол,
Эз, эзавер мени бемалол,
Мен онамни ерга берганман!
Дод деб йиғлаш уятми, орми,
Онасизнинг ҳоли абгорми,
Ё бундан ҳам оғир дард борми?
Мен онамни ерга берганман!
Йўқотишлар жим ўтар жондан,
Нима экан қулаш осмондан,
Аччиқроғи борми армондан,
Мен онамни ерга берганман!
Менга сўзинг ўтмайди, зулм,
Тикан билан тўлса ҳам йўлим,
Энди сен ҳам бир пулсан, ўлим,
Мен онамни ерга берганман!
(Малика Тавфиқ)
Онам фақатгина ўлмаганди, мени ва укамни болалигини ҳам ўзи билан бирга қабрга олиб кетганди.
***
Эримни кетганига икки йил бўлганда қайтадиган бўлибди. Аммо менда уни кутиш ёки бошқа ҳис йўқ эди. Бу вақтда қизим иккинчи синф, ўғлим биринчи синф ўқий бошлаганди.
— Даданг келадилар, саломлашиб, ҳол ахвол сўранглар.
— Ойи опамни дадасими?
— Бехзод ундай дема болам. Сениям даданг.
—Нега биз билан яшамайди?
— Бизларни боқаман деб юрибди.
Эрим келди. Менда ҳеч бир ҳис йўқ. Қуруққина саломлашдим. Болалар ҳам бегонасираб кўришишди. Эрим бежизга келмаган экан. Бошини орқасидан нимадир чақибди. Россия иқлими намлиги учун яра битмаган. Қайта-қайта йиринглаб оқиб кетаверган.
— Маржона бошимни орқасини кўриб қўйчи.
Шапкасини олди. Қиш ҳаво салқин эди.
— Вой бууу.
Бошини орқаси...
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
53-қисм
Маржонага қанча оғир бўлмасин чидашдан ўзга йўли йўқ эди. Болалари борлиги учун ҳам, ўзини тақдирини уларга раво кўрмагани учун ҳам у барчасига бардош берди.
***
Рўзғорим катта уй билан битта бўлгач очарчилик кунларим бошланди. Эххеэ санаб картошка, пиёз беришди. Ҳаттоки бола пули олардим , болалар пулимни олиб қўйишди. Ғинг деёлмасдим. Агар гапиргудек бўлсам мен уйдан ҳайдалардим. Рости Раҳим ака билан жиддий муносабатим бўлмаган бўлса ҳам, оддий таниш бўлсам ҳам мен ўзимни айбдор санардим. Бир куни менга ўзи ёзиб қолди. Чиройли муомала билан унга тушунтирмоқчи бўлганимда у ҳам менга , мени титратган сўзни айтди.
— Сен мажруҳсан, сендан жирканаман.
Шу гаплар билан бу инсон ҳам дилимни яралади. Умримда аҳу инсонни яхши сўз эшитгандим. У сабаб бошимга нелар тушмади. Аммо у ҳам барибир «эркак» экан. Мени ҳақоратлади. Мен бунга лойиқ эмасдим ...
****
Ана шундай шароитда яшаётган кунларимни бирида дадам қўнғироқ қилди.
— Маржона тинчмисан?
— Яхшиман.
— Тез энангни уйига кел. Тинмай сени сўраяпти.
— Мен бормайман.
Қулоқларим остида эса қарғаганлари жарангларди.
— Энанг йиғлаяпти. Сени кўришни истар экан.
— Дада мендан хафа бўлманг.
Телефонни ўчирдим. Энам уч йилдан бери иккала кўзи кўр бўлиб қолганди. Келини азоб бераркан деб эшитдим. Аммо бирор марта хабар олишга бормадим. Юрагимдаги аламлар босилиши керак эди бунинг учун.
Уч кун тинмай мени сўрабди. Дадам яна телефон қилди. Қатъий қилиб айтдим.
«Мен бормайман»
Бормадим. Энам ўлди. Жанозасигаям, маракасигаям бормадим. Ҳатто қабрига ҳам бормадим.
— Ўла ўлгунча сени сўради энанг.
Аям телефонда айтди.
— Менга қизиқмас.
«-Ҳе ўлибгина кетгин безраймай ўл. Ергина ютсин сен етимчани.»
Қулоқларим остида эса менга тинимсиз айтган қарғишлари янграрди.
***
Аммамни турмуши ўхшамади. Қайтиб келиб, қайта турмуш қурмади. Укам тенгги жиянимни катта қилганди. Ўша билан яшашлигини айтди. Жиянимни уйлантиришди. Алоҳида уйга чиқишди. Аммам қайнона бўлиб яйраб яшайман деб чучварани хом санаган экан. Келин ўткирроқ чиқди. Аммамни сиғдирмасликни бошлади. Энди аммам ҳеч қаерга сиғмайди. Онаси ўлиб кетган, уни қучоқ очиб кутиб олгувчи инсон йўқ. Бора-бора келинни қўлида чўрига айланди. Бир икки бор жанжал қилганида жияним шарт узди.
— Амма тинч яшашга қўймаяпсиз. Яшасангиз шу, бўлмаса кетаверинг.
Аммам аразлаб кетди, аммо онаси ўлгач сиғмаганидан кейин жиянимни уйига қайтиб келди. Ахийри иложи қолмай келинни қовоқ тумшуғига қараб кун кўряпти. Келин ишларни буюриб ўзи ялло қилиб юради.
Давоми бор...
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️
#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР
👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
50-қисм
Бу ҳаётни менга, мени бу ҳаётга керагим йўқ. Стул қўйиб шифтга арқонни боғладим. Кейин бошимни ўтказдим.
Бошгинамга ағанаган катта тоғлар алвидо,
Мен кетарман ҳасратланиб руҳи соғлар алвидо,
Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ қолди боғлар алвидо.
Сайр вақти бош эгмангиз гўр устимга жарроҳдек,
Юрагимни ёрган билан унда доғлар алвидо.
Сиз келгунча пешров қилиб икки юзлик умримни,
Жигаримни чўқиб кетди қора зоғлар алвидо.
Эй шоири ёруғ кунлар ҳаётингда оз экан,
То ўлгунча унутмаймиз ғамли чоғлар алвидо!
(Асқар Қосим)
Ана «Мажруҳ»идан қутилади дунё.
Қайнота бўлмиш Мардон акани кимдир бўйнидан бўғгандек бўлди. Нафас олишга уринар нафас ололмасди. Тушидами, ўнгидами Розиқни марҳум хотини уни бўғарди.
— Кет... Кет ...
Аммо овози ўзидан бошқага эшитилмасди. Қанча ҳаракат қилмасин нафас ололмасди. Аёл борган сари қаттиқроқ бўғар, кўзлари ғазабда ёнарди. Мардон ака дод деганча ўрнидан отилиб турди.
— Ҳа отаси нима бўлди?
— Мени... Мени кимдир бўғди.
Мардон ака бўйнини ушлади.
— Босинқирагансиз. Ётинг, ҳали тонг ёришмапти.
Соат 4.00 ни кўрсатиб турарди. Мардон ака ухлайман деса кўз олдига уни бўғган аёл кўринаверди. Охири бўлмади ўрнидан туриб кийиндида ҳовлига чиқди. Ҳовлида бироз ўтирган эди тандирхона томонга уни нимадир тортди. Дарҳол ўша томонга борди. Адашмаганди. Маржона ўзини осибди. Юраги ёрилаёзди. Дарҳол стулни тиклаб арқонни ўша ердаги ўроқ билан бир амаллаб кесдида келини аста ушлаб қолди. Бир амаллаб ерга қўйиб бўйнидан арқонни олди. Маржона хириллаб нафас олди. Мардон ака келинини кўтарганча уйига олиб кириб ўғлини чақирди.
— Мақсуд бу ёққа қара.
Мақсуд уйқусираб чиқди. Ерда хотини ётар отаси уни юзига сув сепарди.
—Нима бўлди?
— Ўзини осибди.
Мақсудни кўзлари катта катта бўлиб кетди.
— Ти... Тирикми?
— Тирик, бор яна сув олиб кел.
Мақсуд тезлашди. Сув олиб келди. Маржона билинар, билинмас нафас оларди. Ҳатто нафас олиши, юрак уриши унча сезилмасди ҳам.
***
Бахтни назорат қил,
бахтсизликни ҳам.
Ўйларни назорат қил,
ўйсизликни ҳам.
Ботиндан зоҳирга чиқарма уларни,
ишонма ҳеч кимга.
Тўғри, ишончсизлик
сени кўп нарсадан маҳрум қилиши мумкин.
Ва яна унутма-ки,
у сенга кўп нарсани бериши,
ва яна кўп талофатлардан асраши мумкин.
Назоратдан чиққан ҳеч нарса,
ўз изига тушмайди.
Эҳтимол тушар, аммо
илгариги ҳолида тикланмайди.
Сўнгра,
оғриқлар етказади,
ичингдан ичингга.
Назоратда тутмоқчи бўлганларингни,
назоратсиз,
ўлда-жўлда ҳолида кўрсанг,
бир жойларингга ўт кетади.
Кўп нарса истайди инсон,
Ўзиники бўлган ҳамма нарса
уники бўлсин,
ундан йироқламасин,
ундан кетмасин.
Қолдирилган ҳислар, қолдирилган жойида,
ўзгармаган ҳолида қолсин.
Аммо, янглишади,
ҳеч нарса йўқ-ки,
жони бўлган,
ўзгаришсиз қолса.
Ё йўқликка,
ё юксалишга томон кетади.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
13-қисм
-Сени дўстимни ўғли қўлингни сўраяпти.
-Йўқ.
Паризода дарҳол жавоб берди.
-Менга маъқул.
-Дада бир марта турмуш қуриб нима бўлди, мен хоҳламайман.
-Эртага учрашув
-Дада, илтимос бундай қилманг.
Паризода ўз сўзида қолиб тушунтиришга уринар, Ҳамид ака ҳам сўзидан қайтай демасди. Охири суҳбат Ҳамид акани бақириғи билан якун топди.
-Бу уйда мени гапим гап. Учрашувга борасан дедимми борасан, агар Элёрга маъқул келсанг никоҳ ўқитамиз.
Паризода йиғлаганича ўтириб қолди. Унга яна ноҳақлик қилишаяпти. Уч йил умри ўтди, қанча ғавғолар, стресс сабаб оёқ қўли ишламай қолгани, икки йилни тинч ўтказдим деса , мана энди яна отаси турмушга бераман деяпти.
-Қизим йиғлама, балки йигитга ёқмассан.
Онаси Паризодани бошини силади. Эртасига холаси Паризодани учрашувга олиб чиқди. Ҳамид акани талабига кўра хола қизни кийимига эътибор берди. Бироз пардоз ҳам қилди. Пушти ранг кофта юбка, унга мос рўмол асли оппоқ ва бўйи узун бўлган қизни ҳуснини янада ошириб юборганди. Элёр кафеда кутиб турган экан. Холаси бошқа столда ўтирди. Элёр ва Паризода гаплашиб олиши учун шундай қилди.
-Ассалому алайкум яхшимисиз ?
-Ассалому алайкум.
Паризода нима дейишни билмасди. Йигит эса қиздан кўзини узмасди.
-Менга маъқул келдингиз. Сизга уйланаман.
Паризода касаллик сабаб қўлларида бошланган суяк қийшайиши (деформация) ни йигитга кўрсатган.
-Мани қўлларим шунақа. Тўғри ҳамма ишни қила оламан, аммо суякларимда нуқсон бор.
-Сиз манга ёқиб қолдингиз, сизни бошимда кўтариб юраман.
-Мен сизга аҳволимни айтдим. Пушаймон бўлмасиздан бу фикрдан қайтинг.
-Йўқ асло, сизни энди қўйиб юбормайман.
Паризода ва холаси ҳали уйга келмасларидан туриб Элёр Ҳамид акага қизи маъқул бўлганини, унга уйланишини айтади. Паризода уйга келгач ота- онаси рози эканини айтади.
-Ойи илтимос нима қилиб бўлсаям дадамни қайтаринг.
Аммо бечора аёлни қўлидан нима ҳам келарди?
Совчилар яна келишди, бу сафар ҳам Ҳамид ака ҳеч кимдан сўраб ўтирмади розилик билдириб юборди.
-Тўйни ҳам уч кун ичида қиламиз дейишяпти.
Ҳамид ака хотинига шу гапни айтди.
-Бунча тез?
-Хайрли ишни тезроқ бўлгани яхши. Дўстимни ўғли синашта йигит.
Шундан сўнг тайёргарлик бошланди. Паризодалар яшайдиган тумандан Элёр дом сотиб олган экан. Ўша уй учун ҳамма нарсани ҳарид қила кетишди. Уч кун ичида пардалардан тортиб кир машина, чангютгич, газ плитаси маиший техникани ҳаммаси, идиш товоқларгача олиб келинди. Паризодани ўзига ҳам хилма хил кийимлар олинди. Мебеллар ва уй жиҳозларини юк машинага юклашаётгандагина қариндошлар Паризодани иккинчи турмушидан хабар топишди. Дадасига бир икки қариндоши гапирди ҳам бекор қиляпсиз дея. Унгача эса бировга Паризодани эрга беряпмиз дейишмаганди. Чунки ҳаммаси жуда тезликда содир бўлди.
Никоҳ куни кичикроқ базм қилиниб элга билдирги берилди. Никоҳ ўқилди, қариндош хотин ҳалаж қизни куёвни домига олиб боришди.
-Паризода куёв ҳам олдин уйланган, сен ҳам турмушк қургансан. Бизни бу ерда қолишимизни кераги йўқ.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
12-қисм
-Йўғеэе.
Муножотни онаси ҳайратланди.
-Ҳайрон бўлманг рост. Ҳаттоки касаллиги учун еттинчи синфдан олиб қолган эканлар. Юролмаскан, аравачада ўтираркан. Эе булар шунақа найранглар қилиб бизни ўзига оғдириб олдики, билмай қолдим қандай қилиб келин қилганимни. Бечора ўғлимни уйланган деган номи қолди ҳолос.
-Нега аввал суриштирмадиз?
-Айтяпманку билмай қолибман, ажрашгач мактабига бориб суриштирдим. Касаллиги учун келолмаган дейишди.
Бу гаплардан кейин қари қизгина Собирга тегишга рози бўлибди.
Собир уйланган қиз Муножот боғчада ишларди. Боғча эса Паризодалардан уч уй нарида эди. Тўйга яқин қолганида қайнонасини гапларини боғчага келиб барчага айтиб берди.
-Ҳали кўрасизлар ўша ногирондан зўр келин бўлай оёғимдан ўт чақнасин.
Боғчани мудирасини ҳам қулоғига бу гаплар етиб бормай қолмади. Паризодаларни оиласи ҳақида яхшигина маълумотга эга бу аёл ҳодимасининг ишидан жахли чиқди. Бир огоҳлантирди, икки огоҳлантирди Муножот ўзгармади. Кейин эса мудира бу ғийбатчи, тухматчига орамизда жой йўқ дея, ишидан камчилик топиб бўшатиб юборди.
Муножот Собирга теккач ҳам ҳаёти бир текисда кечмади. Тили жағи ўткиргина бўлгани учун уйдаги ҳамма билан уришиб чиқаверди.
-Сенлар мени ёмон кўрасанлар, сенларга келин одаммас.
Муножот ўз ҳақини бериб қўядиганлардан эмасди. Оилада ишни ҳаммага тенг тақсимлатди. Ҳаттоки қайнонасини ҳам иш қилмаганликда, текинтомоқликда айбларди. Кейин эса уйдаги гапни кўчага ташиб одамларга бу оилани кулгуга қўйди. Қайнонаси ўғлини ҳафталаб ёнида олиб ётганини ҳам айтмай қўймади.
-Бу қайнона эмас ғирт жодугарни ўзи, ўғлини мендан рашк қилади. Ифлос шунақа экансан ўғлингни уйлаб нима қилардинг? Аввалги келиниям бекорга кетмаганда, ҳамма айб буларни ўзида. Қайси она ўғлини келиндан қизғонади. Ақли паст буни.
Кўчада хотинлар кечга томон чиқиб ғийбатни бошлашар, албатта Муножот ҳам олд қаторлардан жой оларди. Ҳеч ким уни бу қилиғидан қайтаролмади. Уйдаги уруш жанжал тинмайвергач Муножотни ҳайдаб юборишди. Ҳайдашгандан кейин ҳам Муножот жим турмади. Собирни оиласи элга шарманда қиладиган гаплар қилиб юраверди.
Собирни ҳаёти бир текисда кечмади. Бу вақтда Паризода тинчликда яшар, ҳеч ким босим ўтказмас, ибодатларда бардавом бўлиб даволанишда эди. Касаллик чекинмаган бўлса ҳам, Паризода анчагина тетик бўлиб қолганди.
Собир Муножотни талоғини бергандан кейин кўп ўтмай эридан ажрашган бир жувонга уйлантириб қўйишди. Аммо бу ҳам кўпга бормади. Икки ҳафта яшаб, у аёл ҳам кетиб қолди. Собирнинг учинчи оиласи ҳам шу тахлит бузилганди. Кейинги тўртинчи марта уйланиши ҳам узоққа чўзилмади. Учинчи хотинидан ажраганига олти ой бўлмай тўртинчи маротаба уйланди. Тўртинчи турмуш ҳам узоғи билан бир ой давом этди. Кейин эса номаълум сабабларга кўра яна ажралишди.
***
Паризодани уйига яна совчилар кела бошлади. Бири хотин қўйган, бирини хотини ўлган, ўрта ёш, ўзи билан тенг. Номзодлар ҳар хил эди . Лекин Паризода бирортасига тегишга рози бўлмасди.
-Ман ҳаётимни шу тартибда ўтказаман, менга турмушга чиқишни кераги йўқ. Кунлар ўтар, бир бирини қувлаб йиллар ўтарди. Биринчи турмушидан ажраган Паризода яна турмуш қуришга мажбур бўлди.
Дадасини Самарқандлик дўстини ўғли уларнинг туманга келиб ишлай бошлади. Хотинини хиёнат сабаб ушлаб олган сабабли оиласи бузилган экан. Ҳамид ака билан бир даврада ўтириб қолгач Ҳамид акага бу йигит Элёр маъқул келиб қолади. Ҳамид акани қизини борлигини билгач, совчи қўяман дейди.
Ҳамид ака кириб келганида Паризода китоб ўқиб ўтирарди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
10-қисм
-Укамга телефон қиларкан. Қизизни деб уни уйлантиролмай юрибмиз. Қизизни йиғиштирволинг.
Ҳамид акани асаблари таранглашди. Шом вақти эди.
-Ҳавотир олманг , қизим қайта безовта қилмайди.
Куёвни акаси кетгач Ҳамид ака Паризодани хонасига бостириб кирди.
-Бу ёққа кел, нимага куёвга телефон қиляпсан, ҳали эрсираб қолдингми?
Жахл отиган отани кўзига ҳеч нарса кўринмай ярим жони қизини аёвсиз ура кетди.
-Дада менда ахир телефон йўқку...
Паризода изиллаб йиғларди.
-Унда бу гап қаердан чиқди, сен бир нима қилгансанку келяпти бу.
-Дадаси телефон фақат сизда борку.
Аммо Ҳамид ака эшитадиган аҳволда эмасди. Қизини бошини ерга қўйиб учлик куракни қўлига олган.
-Мени шарманда қиладиган сендек қизим йўқ.
Энди чопаман деб турганида Робия опа қўшни қайнакасини уйига бориб уларни чақириб келади.
Ҳамид акани қўшни бўлмиш акасини ўғли эшитиб дарҳол чиқди, амакисини орқадан келиб қучоқлаб олди.
-Амаки ўзизни босинг.
-Умар қўйиб юбор.
-Амаки бу нима қилганиз? Ўзи энди оёққа турди.
-Бу кунидан...
-Ҳамид бу нима қилиқ, ким нима деса ишпниб кетаверасизми? Ўзи энди оёққа қўйган бўлсангиз.
Янгаси келиб қайнукасини уриша кетди. Икки ўғли амакисини ушлаб турди. Келинойи Зулхумор опа Паризодани турғазиб кийимларини қоқди. Кейин айвонга олиб борди. Робия опа бир аҳволда эди, қаттиқ қўрқиб кетган, йиғлаб ўтирарди. Бир сония, атиги бир сония кечикса қизини эри ўлдириб қўярди.
-Овсин ўзизни қўлга олинг.
-Ўлдириб қўярди, ҳа ўлдирарди.
-Бўлди йиғламанг.
Паризодани хўрлиги келиб шу тобда Собирни қаттиқ қарғади.
-Аллоҳ жазоласин сенларни. Илоҳим ўнта хотинга уйлансанг ҳам бахтга зоор бўл. Нима бўлгандаям , касал бўлсаям биринчи хотиним яхши эди деб бир умр афсусланиб яша.
***
Кунлар ўтиб бу гап қаердан чиққани маълум бўлди. Собир нимадир иш билан Паризодаларни кўчасидан ўтиб қолади. Буни эса Робияни иккинчи овсини кўриб қолган. Ўша овсини Гулнорахон Робия опа билан доим тескари бўлган. Куёвни бу кўчада кўргач эса дарҳол Собирни онасига қўнғироқ қилган.
-Алло яхшимисиз қуда.
-Ваалайкум салом, яхши рахмат ким бу?
Гулнорахон ўзини танитгач мақсадга ўтди.
-Паризода билан ўғлизни яраштиряпсизми дейман?
-Йўқ бу гап қаердан чиқди?
-Ўғлизни Париларни уйи олдида кўрдим.
-Касал келиндан худо сақласин.
Кейин эса дарҳол ўғлини Ҳамид акани уйига жўнатди.
-Бор қизини йиғиштирсин айтиб кел. Ўзи чақириб олганда укангни. Отаси олдига бориб айт ҳаммасини.
Ана шундай қилиб Паризодага тухмат қилишганди. Ҳамид ака эса ҳаммасини тагига етди. Ўша гапни эшитган кечаси икки соат қаергадир чиқиб кетди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
9-қисм
Паризодага уч хонали уй берилган бўлиб, ҳамма жиҳозларини Ҳамид ака қилиб берганди. Уйни бир бошидан тўлдирган ҳам шу одам эди. Уч опасини ўртага олиб гапириши натижасида бироз юмшади.
-Майли фақат ўзимиз қилганимизнигина олиб кел. Агар бир оғиз гапирсанг уч талоқсан.
Шу гап сабаб ҳам Робия опа қудаларига бир оғиз гап гапирмади. Қайнопалари билан қизини нарсаларини олиб келишга борди. Паризодани қайнонаси ва қайнопаси аллақачон нарсаларни керакли қисмини яшириб улгуришган экан.
-Қизингизни юзини очиш учун турмушга бердимгиз. Қўлидан бир иш келмайдиган ногирон кимга ҳам керак эди?
Робия опани жонидан ўтса ҳам бир оғиз индамади.
-Сизда инсоф борми, ўзингиз эмасми келин қилмасам бўлмайди деб жиянимизга ёпишиб олдингиз. Мана нима бўлди энди, касалга чиқаряпсиз. Аслида ҳаммасидан хабардор эдингизку. Ҳаттоки ўзим гувоҳман ўғлингиз укамга қизингиз ногиронлик аравачасида бўлса ҳам уйланаман. Аллоҳ гувоҳ хор қилиб қўймиман деган. Сизлар фақат ваъда беришни биласиз экан.
-Туғмас жиянизни олдини оласиз? Ҳали кўрасиз онаси ўпмаган қизга уйлантириб келаман ўғлимни.
Паризодани юкларини олиб келишди. Алоҳида битта хонага ҳамма нарсани жойлашди. Буюмларни кўришганида жуда кўп нарсани ўғирлашганини билишган. Юкларни олиб келишганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, куёв томондан одам келди.
-Биз тилла узук олиб берганмиз, ўшани олиб кетгани келдик.
Қайнопаси уялмай шу гапни айтди. Робия опа эса узукни беришни истамади
-Мен жувон эмас қиз бола берганман. Нега узукни беришимиз керак?
(Робия опа қизини ҳамон бокиралигини билмасди. Паризода ёш эмасми бу гапларни тушунмас, шу сабаб айтмаганди)
-Бериб юбор, нечта керак бўлса ўзим олиб бераман.
Робия опа ноилож қизини қўлидан узукни олиб бериб юборди. Аммо ортидан қарғади.
-Тепада Аллоҳ кўриб турибди, қизимга қилганларингиз қайтмаса рози эмасман.
Ҳамма Паризодани чидолмай келганликда айбларди. Эрини севгани борлиги ҳақидаги гапни айтмагани учун Паризода айбдор бўлиб қолганди. Бўлиб ўтган воқеалар ёмон таъсир қилгани учун Паризода оёқ қўли ишламай оғир аҳволга тушиб қолади. Олиб бормаган докторлари қолмади ҳисоб. Барчасини айтадиган гапи битта:
-Кучли стресс оқибатида бўляпти барчаси.
Фақатгина кўзларини қимирлата олар, оёқ қўл, тана ҳаракатсиз эди. Фақат телевизор кўриб ётар, ёки суяб қўйишарди. Робия опа қизини оғзини зўрға очиб овқатни сувидан ичира оларди ҳолос. Укаси, синглиси ёнида ўйнаб ўтиришарди. Паризодани бир йиллик ҳаёти шу тарзда ўтди. Касалхонадан уйга, уйдан касалхонага бориб кучли дорилар олавериб аввал қўли, сўнгра оёғи ишлади. Юришга ҳам жуда қийналарди. Энди юришни ўрганаётган гўдак каби тета поя қилиб юришни бошлади. Онаси доим қизини олдида эди. Уни соғайиб кетиши учун кечалари билан ҳам тинимсиз уқалаб чиқар, қизим тезроқ соғайсин дерди.
Паризода ойёққа тургач ҳам унинг уқубатлари тугамади.
-Эрдан чиққан қиз деган номинг бор. Уйдан кўчага қарамайсан. Иложи борича шу хонангда ўтир, ана жойнамоз ана китоб. Ўқиб ўтираверасан. Эрдан чиққан қиз кўчага чиқса фохиша бўлиб кетади.
Отасини бу гапи Паризодани яна ҳам қалбини парчалади. Бечора қиз бир оғиз қаршилик билдира олмади. Уйда юрган кунларининг бирида собиқ эрини акади Ҳамид акани сўраб келди.
-Ака сизда муҳим гап бор эди.
Паризодани хонаси улар гаплашаётган жойга яқинлиги учун дераза олдига келиб ҳамма гапларни эшитди.
-Ака обрўли инсонсиз, сиз билан бу масалада гаплашиш ўзи жуда уят. Аммо қизизни йиғиштириб олмасангиз бўлмайди. Ҳадеб укамга осилиб юрибди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
8-қисм
Ҳар куни бўлаётган гаплар, Паризодани кўнглини оғритишлар асло тўхтамасди.
-Менга қара сен қачон кетасан а?
Паризода жим, қандай кета оларди. Отасини жахлдан қизариб турган юзини эсласа кетишни ҳаёлида чиқарарди.
-Сен мени йўлимни тўсяпсан. Барибир сенга эрлик қилмайман. Буни орзуям қилма. Касалманд бир қиз бўлсанг. Уйингда жимгина ўтирсангчи.
Қолган гаплар қизнинг қулоғига кирмади. Чунки Паризода оғриққа зўрға чидаб келди, кун бўйи қайнонасини аччиқ гапига чидади. Бу энди ортиқча эди. Юмушлардан чарчаб қолган бўлса ҳам ўзида куч топди. Тунда секин чиқиб кетди. Йўл бўйи йиғлаб кетди. Уйига ҳам яёв икки соатларда борди. Тунда қизини кириб келиши ота онани тушига ҳам кирмаганди.
-Нега келдинг қизим?
Робия опа ҳавотирдан сўради.
-Ойи у ерга қайтиб бормайман
-Ким келди?
Робия опани ортидан эри чиқди.
-Пари? Сен?
Паризода уйга кирди.
-Мени қайтиб юборманг илтимос.
Отасига ялина бошлади.
-Бу нима қилиқ, юзимни ерга қаратмоқчимисан? Ким деган одам бўламан?
-Дада илтимос бормай, фақат йўқ деманг.
-Бор хонасига олиб кир, кўзим кўрмасин. Эртага гаплашамиз.
Шундай қилиб ўша кеча Паризода уйида тунади. Эртасига эрталаб қайнонаси ва эри эшик қоқиб келишди.
-Биз келинимизни олиб кетгани келдик.
-Ҳозир чиқади. Узр ёшлик қилибди. Паризода.... Парии
Ҳамид акани овозидан Паризода уйдан чиқди.
-Ассалому алайкум.
-Қизим, кетамиз уйга.
-Мен қайтиб бормайман.
-Бу нима деганингиз?
-Дада агар юборсангиз у ердан мени ўлигимни олиб келасиз.
Пари отасига илк бора шу оҳангда гапирди. Ҳамид ака ғалати бўлди. Қизини аҳволи ташвишлантиргани учун бугунча кўнглига қарамоқчи бўлди.
-Қуда ҳозирча ўз ҳолига қўяйлик, барибир боради.
-Бормайман дада
Йиғлаганча хонасига кириб кетди. Кечга томон эса амакисини хотини гап топиб келди.
-Овсин, ҳув овсин.
-Келинг овсин, яхшимисиз?
-Парини нега келганини биласизми?
-Йўқ. Сиз биласизми?
-Куёвни севгани бор экан. Парини ташлаб севганини олдига кетиб юборибдику.
-Нима?
-Ҳа шунақа.
Ҳамид ака ҳам бу гапни эшитди.
-Мен бориб кўч кўронини олиб келаман. Унақа ноинсофларга берадиган қизим йўқ.
Паризодадан бу ҳақида сўрашса миқ этмай турарди.
-Ҳеч нимани олиб келмайсан. Уйни ўртасига чиқариб ёқиб юбор.
Ҳамид ака қатъиян рад этди.
Давоми бор...
Давомини ўқиш учун пастроқ тушиб боринг ҳамма қисмларини топасиз ⬇️
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
6-қисм
Унгача эса Паризодани дардини эшитган борки ўз билганича маслаҳат берарди. Кимдир сув ваннаси яхши фойда беради деса, кимдир чўлда қуёшда тобланиши керак, кимдир қайноқ қумда ётиши керак яна алламбало нарсалар, буларни ҳаммасини қизини соғлигиғини ўйлаган ота сўзсиз бажарарди. Тезроқ қизим тузалсин дея олиб бормаган жойи қолмасди. Бечора қиз туни билан оғриқдан тўлғониб чиқар, симиллаб оғриётган бутун танаси ухлашга қўймасди. Аммо у шундай ҳолатда ҳам сира намозни канда қилмас, сув мумкин эмас дейилишига қарамай , кунда беш мартагача ҳам тахорат оларди. Сувга солганида ҳам танасида оғриқ бошланса ҳам у бунга парво қилмас фарзларда собит эди. Касаллик уни енгишига қўймас, отасини унинг учун жон куйдираётгани бир томондан қалбига таскин берарди. Отаси ҳозирда фақат Паризодани дарди билан юрганига уйда бироз бўлсада тинчлик ҳукм сурарди.
-Қизим сенга таяммум мумкинку, нега тахорат олиб ўзингни қийнайсан?
Робия опа қизига ачинганидан гапирарди. Аммо Паризода барибир ўз аҳдида давом этарди. Унинг учун бир вақт намозни ҳам қазо қилиш ҳудди оғир жазо олгандек гап эди. Ҳаттоки қаттиқ оғриқдан чидолмай қолган вақтида ҳам, зўрға таҳорат олиб, танасини тик тутолмагани сабаб ётган ҳолида бўлса ҳам намозни қолдирмасди. Кечалари билан йиғлаб Қуръон оятларини ўқиб чиқар. Қалбига фақатгина шу китоб ором бағишларди.
Бугун дўстлари даврасида ўтирган Ҳамид ака бир дўсти эшитган гапини айтиб қолди.
-Ҳамид қизинг соғайдими?
-Олиб бормаган жойим қолмади ҳисоб, аста ўзига келяпти. Анча ахволи яхши.
-Эшитишимча тўйни қсйтарибсан?
-Ҳа қизимни бу ҳолатда эрга беролмайман. Бу мумкин эмас.
-Мен бир танишимдан эшитдим, бу дардга чалинган аёллар фарзанд кўрса дарддан фориғ бўларкан.
Ҳамида ака жонланди.
-Рост айтяпсанми?
-Ҳа албатта. Докторлардан ҳам сўраб кўр.
Туни билан ўйлаб чиққан Ҳамид ака эртасига таниш шифокор ҳузурига йўл олди.
-Ассалому алайкум доктор яхшимисиз?
-Ваалайкум салом келинг Ҳамид ака, қизингиз яхшими?
-Эшитган маълумотимни аниқлаштиришга келдим.
-Нима экан?
-Турмушга чиқиб фарзанд кўрса касалликдан қутимиши мумкинми?
-Аёлларда эмизиш давомийлиги ревматоид артрит ривожланиш эҳтимолини пасайтиради. 24 ой ва ундан кўпроқ вақт давомида эмизиш РА ривожланишининг хавфини икки мартага камайтиради.
-Демак анча аҳволи енгилашади.
-Ҳа шундай. Аммо бу ҳаммада ҳам эмас.
Ҳамид ака докторни охирги гапини эшитмади. Ёки ўзига ёққан жавобни дастак қилиб олди. Икки ой ўтиб яна пайдо бўлган совчиларга юрагида умид чироғини ёқди.
-Биз маслаҳатлашиб олайлик сизга аниқ жавобини айтамиз.
Паризода ўша куёвга тегмаслик учун аслида дардига ҳам рози эди. Аммо отасининг гаплари яна уни йиғлашига, кўнгли оғришига сабаб бўлди. Қариндошлар маслаҳат қиладиган бир вақтда Ҳамид ака бир томон, қолган барча қсриндошлар бир томон бўлишди.
-Мен тўйга розилик билдираман.
-Дадаси бу мумкинмас, қизимиз соғлом.эмас, эртага у ерга бориб қайнонасини хизматини қилолмайди.
-Ҳамид эсингни йиғ, қизингни майиб қиласанми? Қайси қайнона келинини шундоқ бўйиб қўяди? Барибир хизматимни қилсин дейди,- эътироз билдирди Ҳамидни акаси Ҳалим ака
-Сизлар тушунмаяпсизлар, қизимда бу дарддан соғайишига имкон бор. Қандай қилиб имкониятдан фойдаланмаслик мумкин? Ахир улар шартларимга рози, ўз қизимдек кўраман, катта келиним бор хизматимга. Қизизни келин қилсам бўлди деяпти.
-Сен фақат бир томонни ўйлаяпсан. Қизинг у ерга бориб олриб қолса улар қарайдими?
-Муҳими болали бўлсин бас, ҳаммаси ортда қолади.
Тортишувлар фойда бермади. Ҳамид ака тўйни бошлашга рози бўлди. Унгача эса Паризода яна даволана бошлади. Тўй кунигача анча тетик вўлиб қолганди.
-Биласиз бизда аёлларга тўй қилинмайди. Куёв жўраларини олиб келади, уларга катта базм қилиб берамиз.
Давоми бор...
Давомини ўқиш учун пастроқ тушиб боринг ҳамма қисмларини топасиз ⬇️
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
5-қисм
-Қизингизда ревматоидни полиартирт касали бошланган.
-Бу... Бу нима деганингиз?
-Халқ тилида суяк касали, суяк емирилиши дегани.
-Даволаш учун нима қилиш керак?
-Бу касални ҳали тўлиқ давоси топилмаган.
-Тушунмадим?
Ревматоид артритни даволаш асосан оғриқни енгиллаштириш, касалликнинг ривожланишини секинлаштириш ва жарроҳлик аралашуви ёрдамида зарарланган тўқималарни тиклашга қаратилган. Замонавий воситалар ёрдамида касаллик эрта аниқланса, унинг бўғимлар ва бошқа тўқималарга етказиши мумкин бўлган зарари сезиларли даражада камаяди. Демоқчи бўлганим ҳозир касаллик ҳуруж қилган. Касалликни оғриғини қолдиришимиз, ривожланишини секинлаштиришимиз мумкин. Аммо танадан чиқариб ташлолмаймиз. Энг ёмони эса бора бора суяклар емирилаверса оёқ қўл қийшайиб қолади, тана оғирлигини кўтаролмай қолганидан.
Ҳамид ака шок ҳолатда қолганди. Докторнинг гапларини таҳлил қилолмасди.
-Бу касалликни сабаби нима?
-1. Генетик (ирсий) мойиллик.
2. Инфекцион омил:
Парамиксовируслар — паротит, қизамиқ, респиратор-синцитциал инфекциялар, вируслар;
Гепатовируслар — гепатит Б вируси;
Герпресвируслар — оддий герпес вируслари, ўраб олувчи лишай, ситомегаловирус;
Эпштейн-Барр вируси;
Ретровируслар — Т-лимфотроп вирус.
3. Бошловчи омиллар
Гипотермия, гиперинсоляция, заҳарланишлар, мутаген дорилар, эндокринопатиялар, стресслар ва бошқалар.
Сабаблари жуда кўп. Аёлларда асосан 40-50 ёшларда учрарди. Қизингизда анча эрта бошланибди.
Ҳамид ака хўрсиниб қўйди.
-Мен нима қилишим керак?
-Беморни яхшилаб давомли даволатиш керак. Босқичма босқич даволаб аввал олриқларини қолдириш зарур. Кундан кунга кучайиб кетаверади бу ҳолатда. Вақтни қўлдан бой бермаслик лозим. Энг муҳими қизингиз сувга яқин йўламаслиги керак, қўлини учини ҳам сувга теккизиш мумкин эмас . Суякларда оғриқни кучайишига сабаб бўлади.
Докторни олдидан Ҳамид ака тушкун кайфиятда чиқди. Савол берган хотинига кейин деган жавоб билан чекланди. Ўша куни кўп оғриқ қолдирувчи олгани сабаб Паризода эрталабгача ухлади. Эртаси кунидан эса даво чоралари кўрила бошланди.
-Бирортаси ҳам қолмаслиги керак. Дориларни ваwтида олишинг шарт.
Ҳамид ака бироз юмшаган эди. Ҳаттоки қудаларни чақириб тўй бўлмаслигини айтди.
-Яхши ният билан қуда бўламиз деб келгандик .
Қайнона бўлмиш бошини сараклатди.
-Қизим оғирриб қолган. Даволанишига кўп вақт кетади. Уни келин қилганингиз билан хизматингизни қилолмайди.
-Тўйга рози бўлинг ўз қизимдек кўраман. Қўлини совуқ сувга урмайди.
Ҳамид ака узоқ ўйга толди.
-Биз ҳизматкор ёллаймиз. Қизим ҳизматизни қилмаса ҳам ҳизматкор ҳамма ишни қилади.
-Қуда бу шарт эмас, уйда келинларимиз кўп. Ҳизматкорни кераги йўқ.
-Буни иложи йўқ, қизим соғайиб кетмаса тўй бўлмайди. У сувга қўлини сололмайди, асабийлашиш мумкинмас, кир, идиш юволмайди. Мен рози бўлолмайман.
Қудалар кетишди. Паризода эса даволанишда давом этди. Орадан бир ой ўтиб улар яна келишди. Бу Робия опа йигитни онасига ўзи ётиғи билан тушунтиришни бошлади.
-Ўзимизга ўхшаган оиладан сизга келин топиб бераман.
Куёвни онаси ҳам оёғини бир этикка тиқиб олган.
-Йўқ менга сизнинг қизингиз керак. Қизингизга мехрим тушиб қолган.
-Аҳволини кўриб турибсизку, қандоқ қилиб сизга келинликка беришим мумкин. Соғайиб кетишини кутишингизга тўғри келади.
Улар кетишди, кутишга розиликларини айтишди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
3-қисм
-Бироз фикр юритиб иш қилинг. Ҳар ҳолда қизимизни тақдири.
-Икки нарсани кечиктириб бўлмайди, майитни кўмишни ва бўйи етган қизни эрга беришни. Бас бу борада мен билан ортиқ тортишма.
Паризода ҳамма гапни эшитиб ўтирса ҳам ота-онасини олдига чиқиб бир сўз деёлмасди. Чунки отаси қаттиққўллик билан оилани бошқариб келган, оилада фақат отасининг айтгани айтган, дегани деган эди. Қиз ўз тақдирига ўқилажак ҳукмдан норизо бўлса ҳам аламини ичига ютди. Отасини бу қилган иши ҳаммасидан ошиб тушганди. Эсида ўтган йили ёзда бозордан кийим олишига тўғри келди. Онаси ҳам бораман деганида кескин қаршиликка учради.
-Сенга нима бор кўчада. Уйда ўтир. Уйда ҳам иш тиқилиб ётибди. Қизимни ўзим олиб бориб келаман.
Робия опа иложсизликдан уйга кириб кетди. Паризода эса дадасини машинасига чиқди. Улар йўлда кетишар экан, манзил бозор томон эмас бошқа ёққа бурилди. Бир уйни олдига тўхташди. Отаси тезда тушиб уйга кириб кетди. Бироз вақт ўтгач уйдан бир сариқ соч аёл билан чиқиб келди. Аёл тўғри келиб машина олдинига бемалол ўтироб олди. Паризода дарров салом берди.
-Ассалому алайкум.
Шундагина аёл ортига ўгирилиб қизни кўрди.
-Ваалайкум.
Қуруққина қилиб алик олди ва сумкасидан кўзгу чиқариб лабини қип-қизил қилиб бўйлаб олди. Отаси ҳам машинага ўтиргач йўлга тушдилар.
-Ҳамид бозорга ёлғиз борамиз деб ўйлагандим.
-Қизим бир иккита нарсалар олиши керак. Танлашиб юборасан.
-Ҳм... Хўп майли.
Бу аёл Паризодага сира ҳам ёқмади. Турқ таровати ҳам қандайдир совуқ. Гапиришида ҳам жуда нозланиб гапиради. Паризодага уни машина олд ўриндиғига ўтиргани ёмон таъсир қилди. Бечора онаси ҳали бирор марта машина олдига ўтирмаган. Бу аёл эса ўйлаб ўтирмай олдинда кетяпти. Демак биринчи марта эмас. Биз бозорга кирдим. Аёл уялмай дадасини қўлида қўлини ўтказди. Улар бозорга кириб бордилар. Оладиган нарсаларини аёл ҳам танлашга ёрдам берди. Кейин билишича бу аёлга дадаси уйланиб олган экан. Ўша вақтда билгани йўқ. Амакиларини хотини эшитиб қолиб аммаларига айтган. Аммалари келиб Робия опага айтган. Онаси отаси билан бу борада айтишиб ўзини калтак егани қолди. Паризода ўша воқеани ҳечам унутолмадим доим кўз олдида дадаси етаклаб юрган сариқ сочли аёл гавдаланаверди. Мана бугун ҳам чиқарган қарори дадасидан кўнгли совишига олиб келди.
Синфдошлари мактаб ўқиб юрганида у уйидан чиқмай ўтирарди. Совчилар кела бошлагач эса дадаси янада қаттиққўллик қила бошлади.
-Бугун келган совчиларга розилик берамиз.
-Дадаси қизимиз дейди ҳали?
-Мен қизингдан сўраб ўтираманми?
Ҳамид ака хонтахтага пиёлани тақ этиб қўйдию, ўрнидан турди.
-Гап тамом, қизингга айт, кўчага чиқмасин.
-Ўзи шундоғам чиқмайдику.
Ҳамид ана хотини олақараш қилиб чиқиб кетди. Паризодани олдига ҳар куни синфдошлари келар. Бугун қайси дарс ўтилган бўлса ўшани қизга такрорлатишарди. Қизни зерикиб қолишига йўл қўйишмасди.
Совчилар яна келиб кетгач бу сафар Ҳамид ака ва Робия опа қаттиқ тортишиб қолди. Онасини еган калтакларини қўлидан ҳеч нарса келмай кузатишни хоҳламади. Жойнамозга эгилиб Аллоҳ таолодан барига ўзи сабабчи бўлаётгани учун:
-Аллоҳим менга шундай дард бергинки, бу ҳаётдан олиб. Дадам буткул ўзга инсонга айланиб мени аҳволимни кўриб бутун умр виждон азобида ўтсинлар.
Паризода ўша куни шундай дуо қилди. Қанча қараҳиликлар бўлмасин барибир фотиҳа қилинди. Синфдошлари тўққизинчи синфга боришни бошлаган, Паризодани эса турнушга беришга тайёрлашарди. Фотиҳадан кейин ҳам бирор марта куёв билан кўришмади. Бу вақтда фақатгина дадасида телефон бўлиб, ҳали телефонлар оммалашмаган, битта иккита кишида бўларди. Паризодани кўришиб гаплашиб юришига албатта Ҳамид ака тиш тирноғи билан қаршилик қиларди.
-Ма қизим буларни еб ол.
Робия опа қизига овқат келтирди. Неча кундан бери Паризодани иштаҳаси йўқ, таомлангиси келмасди.
-Ойи егим йўқ.
-Қизим бунақада касал бўлиб қоласан.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
2-қисм
Робия опа калтаклардан кейин йиғлаётган қизини қучди.
-Йиғлама қизим. Отангни жахли чиққанда. Биласанку сизларни яхши кўради.
Робия сабр қилиб келаверди, эрини ўзгаришини сўраб тинмай дуода бўларди. Болаларига эрини ёмонламас, доим баҳонаси тайёр эди.
-Бугун отангни нимагадир кайфияти йўқ, шунинг учун жахл қилди.
-Бугун иши ўхшамаган.
-Бугун чарчаган.
Ҳеч қачон болаларига эрини айбдор қилиб кўрсатмасди.
***
-Зули қара яна сени шу кампир билан бирга қўйдиларми?
Бугун синфда ҳаммани жойини ўзгартирганди ўқитувчи. Паризода билан ўтирган қиз Зулхуморни устидан дугоналари кула бошлади.
-Менам ўтиргим келмаганди. Нима қилай устозни қўйганларидан кейин.
Дугоналарини баъзиси шунақа қилар, баъзилари эса бунга парво қилишмасди.
Ҳамид ака эса ўзи диндор бўлатуриб ароқ ичишдан тийилмасди. Кўчадаги беҳаё аёлларга ҳам аралашмай қолмасди. Кўчада қиладиганини қилиб юриб, уйида тартиб қоидани талаб қиларди. Ҳамма гапи гап, сўзи қонун эди. Хотини уни чизган чизиғидан чиқмас, эрига итоатда бўларди. Йиллар бир-бирини қувиб ўтар, аҳвол эса ўзгармасди. Уларнинг ҳаётига эса Паризода саккизинчи синфга ўтганидан кейин ўзгаришлар бошланлюди. Энди Ҳамид ака фақатгина хотинини урибгина чегараланиб қолмай, болаларини ҳам насибасини берарди. Ҳамид яхши жойда ишлар, пичоғи мой устида эди. Оилада умуман камчилик бўлмас, еганлари олдиларида, емаганлари кетларида эди.
Мактаб бошланади деб хурсанд юрган қизни, орзуларини отасини битта гапи парчалар ташлади.
-Саккизга ўтдинг, энди мактабга бормайсан.
-Дадаси ҳали ёшку қизимиз.
-Мен ўзим яхши биламан ёшми, қарими. Мени ишимга аралашма.
Синфдошлари саккизинчи синфда ўқиб юрарди уни мактабдан олиб қолишди.
Паризодани қўлидан нима ҳам келарди. Индамай тақдирига кўнди.
Аммо уни синфдошлари ёлғизлатиб қўймади. Мактаб яқин бўлгани учун, ҳали униси, ҳали буниси келиб Паризодани кўриб кетар. Дарсни ҳам тушунтириб ўтишарди. Саккизинчи синфни ўрталарига келиб эса қизга совчилар кела бошлади.
-Дадаси қизим ёшку, ҳалитдан совчи келишини қаранг.
-Нимаси ёш. Айни тўй бўладиган вақти.
-Ундай деманг. Ҳали гўдак бўлса. Нимани ҳам тушунарди.
-Сен менга ақл бўлмай , бор ишингни қил.
Эрига гап уқтиролмаслигини билган Робия опа индамай туриб кетди. Эр дегани шунақа бўлса қизини ёшлайин турмушга беришни хоҳламасди. Аммо совчилар эшик турумини бузай дейишарди. Паризоданинг саккизинчи синфи ана шундай ўтди.
-Кеча келган совчилар менга маъқул.
-Нималар деяпсиз, ахир ҳали мактабниям тугатмадику. Ҳеч йўқ бир-икки йил кутсангизчи.
-Қиз меники. Ўзим биламан нима қилишни.
Аёлини неча кунлаб ялиниб юришлари кор қилмади. Ҳамид ака ўз сўзида туриб олди. Ўзларига ўхшаш бой хонадонни ўғлига Паризодани унаштириб қўйишди. Паризода эса йигит билан умуман кўришмади ҳам.
-Тўйни ҳам тез орада ўтказиб оламиз дейишяпти.
-Ҳада чўзиб юришадими. Шартта тўй қилишадию олиб кетишади.
Онаизор бу хабардан қизидан айрилиб қоладигандек қўрқиб кетди.
-Бироз ватқ беришса бўларди.
-Қанақа вақт, ҳаммаси тайёрку ўзи
-Қизимиз ёшда.
-Ана кўчадагиларни кўр, ҳаммасини қизи тўй бўлиб кетяпти.
-Мени қизим бошқа. Улар бошқа.
-Хотин соддалик қилма. Мен ҳаммасини ўзим биламан нима
қилишни.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
58-қисм
Намоз ўқаётган эдим. Ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт опаси келиб, уни койиб берди: «Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаябдилар ахир!»
Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожизу нотовон банда эканимни ҳис қилдим.
Шундан сўнг қачон намозга «Аллоҳу акбар» деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади.
Мен Аллоҳни таний бошладим. Энг асосийси берган тақдирига рози бўла бошладим. Эрим менга пул жўнатиб уйни ремонтини бошлангғар деди. Нураб кетган уйимизни қайтадан таъмирлата бошладик. Эрим қайтиб келди. Қизиғи у буткул қайтганида айтганида ишонмагандим.
— Мен у билан алоқаларни уздим.
Ишонгим келмасди.
— Наҳотки .
— Кечир... Сенга жуда кўп озор бердим.
Мен жим эдим. Мен бу кунни келишига ҳатто ишонолмасдим ҳам. Аммо бу кун етиб келди. Эрим айбини тан олиб мендан кечирим сўради.
Кейин барчаси тезлашиб кетди. Мени қийналмасин дея эрим автомат кир ювиш машинаси олиб берди. Чангйитгични ҳам ёнига қўшиб олганди.
— Ошхона таъмирдан чиқса мебель оламиз, кейин идиш ювадиган машина ҳам.
—У нимага керак?
— Чарчаб қолма. Ёнимда ўтирганинг яхши.
***
Мухлиса инглиз тилидан яхши ўқий бошлади. Шу ёшида хонасида кўплаб мақтов ёрлиқлари бор. У косманавт бўламан дейди.
— Орзуйимгми бу ?
— Орзуйим эмас, мақсадим бу.
Болаларимдан кўнглим тўқ. Улар мен кутганданда аъло ўқийди.
Яқинда қайнакам уйига уста ишлатди. Айвонни олдига 150 та ғишт кетади деб ташиб қўйибди. Бехзод эса эътироз билдирибди.
— Амаки бу ерга 300 та ғишт кетади.
— Сен тирранча қаердан билардинг. Бор ўйинингни ўйна.
Аммо усталар ишга тушгач аниқ бўлди. Ўғлим ҳақ гапни айтган экан. Амакиси лол қолганди.
***
—Маржон болаларни олиб бир саёҳатга чиқмаймизми?
— Қаерга?
— Тоғли жойларга, ҳаво алиштириб келардик.
Охирги вақтлар астмам қўзиётгани учун эримни топган чораси эди бу. Биз тўрттов кетдик дам олишга. Мен бирор марта севиб кўрмагандим, эримни менга муносабати ўзгаргани учун бироз илиқлик туйдим. Муҳайё аллақачон бошқасини топиб олганини эшитган эрим, қарори тўғри эканига ишончи комил бўлди.
Баъзан туш кўрмаяпманми деб ўйлаб қоламан. Ҳудди теал ҳаётда эмасдекман. Шунча йиллик азобларимга Аллоҳнинг берган совғасими бу дейман.
Мен бахтлиман деяверинг қайта-қайта,
Тонгдан бошлаб, тунга қадар айтинг бот-бот,
Тинглайвериб, сизни бахтли қилишликдан,
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт.
Уйда айтинг, ишда айтинг, йўлда-чўлда,
Лабингизда кулиб турсин ўша сўзлар.
Бахтли бўлмай кўришсинчи эртаю-кеч,
Юзингизда бахт аксини кўрган кўзлар!
Бахлиман денг, бу сўзларнинг жаранглари,
Одам етмас ерларга ҳам бориб етсин.
Муаммолар енга олмай сабрингизни,
Чипта олиб, қайтмас йўлга чиқиб кетсин!
Кимки сизни устингиздан кулса-кулсин,
Айтаверинг, айтаверинг қилмай парво.
Бахтга бўкиб, бўғзигача бахтга тўлсин,
Кимки сизга фақат бахтни кўрса раво!
Яхши-ёмон ўй-ҳаёллар келар бисёр,
Чертиб-чертиб яхшисини танлаб олинг.
Сизга менинг битта «ёмон» тилагим бор,
Мен бахтлиман, сизчи мендан баттар бўлинг!
Малика Тавфиқ
***
Айтганча укамни ҳам унаштириб қўйдик. Аямга қўйсак юраверарди, аммо эрим дадам билан гаплашибди бу борада. Бир ойдан кейин тўй, келинглар кутаман.
Сиз билан дардларини баҳрам кўрган Маржона!
Тамом.
Шамсинур
Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
56-қисм
— Вооой нима буууу?
Эримни бошини орқаси катта бўлиб билчиллаб кетган. Ёқимсиз ҳид ҳам келарди.
— Нимадир чақди билолмадим. У ёқда даволаниб билмадим.
— Шифокорга боринг . Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Эрим докторга кетди. Бир ҳафталик рецепт ёзиб берибди. Уйга қўлларида дорилар билан нириб келди. Ўша кундан бошлаб эримни ярасини тозалаб, артиб переваска қилардим. Осма, уколларини вақтида қилардим. Ҳаттоки дорисини соатини ўтказиб юбормасдим. Эрим анча тузала бошлади. Бу касаллик бизни муносабатларимиз яқинлашишига олиб келди. Биз номига эр хотин бўлган бўлсак, яна ҳақиқий эр хотинлардек яшай бошладик. Эрим мени камситмас, ортиқча сўз айтиб дилимни хуфтон қилмасди.
Бир куни кечда телевизор кўриб ўтирсак эримга Муҳайё қўнғироқ қилди.
— Қачон қайтасиз?
— Нима дейсан менга?
— Келишингизни сўраб бўлмайдими?
— Бўлмайди. Сен эмасми мендан жирканган. Ҳамма жой сасиди, ҳидига чидолмаяпман дединг. Ҳатто бир марта очиб кўрмадинг ярани. Нима истайсан мендан?
— Аламиз ичизда эканда. Дарров ўзига ўргатиб олдими?
— Ўчир, ўзим телефон қилмагунча телефон қилма.
Муҳайё эримни ярасидан жирканган экан. Эрим бундан қаттиқ хафа бўлибди. Мен эса ҳар куни ўзим парвариш қиламан. Менга жирканиш ёт. Биз эрим келган ана шу уч ойда бахтли оила бўлиб яшадик. Эрим менга анча мехрибон бўлиб эътиборини аямасди. Кейин эса яна кетди. Бу сафар аввалгидан фарқли равишда кунира қўнғироқ қилар, видеовизов орқали ҳам гаплашиб турардик. Бехзод ҳам отасидан ётсирамай қўйганди.
***
Синглим ҳомиладор бўлиб ҳомиласи ўсмай қолибди. Докторлар туширтирмасак бўлмайди деди. Синглимни кўндириш осон бўлмади. Қанча йиғлаб йиғлаб рози бўлди. Аям эса қизига куйинарди. Оиласи тинч эмас, камига боласиданам айрилди деб.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
54-қисм
****
Кунлар, ойлар, йиллар бир-бирини қувиб ўтаверди.
Рўза ойида жуда қийналдим. Бир тишлам қуруқ нон билан кун ўтказдим. Қайнонам кўзимни умуман очирмай қўйди. Хар гапини бирида кимлигимни айтиб нишини санчиб олади. Хаётда мен кўрмаган дард қолмаган. Лекин буни хеч бирини ана шу 1 йилга тенг қилгим келмайди.
Шу бир йил ичида шунчалар ожизлик ночорлик нималигини хис қилдим. Ая очқолдим нима ейман, деган саволга жавоб тополмай қолган кунларим жуда қаттиқ эзилардим. Яхшики шу укол, осма деб қўлимга бир икки сўм тушиб турарди. Шу билан бир амаллаб рўзғорни бутлаб яшайвердим.
Кейин укам ёрдам берарди. Укам мендан ҳеч нарсани аямасди.
***
Қиз бола,
Бутун умрини кимлар учундир яшаб ўтаркан.
Кимларнингдир хоҳишлари қурбони бўларкан. Мени қурбон қилишди. Балки ўгай онамга ортиқчалик қилгандирман.
Ҳатто, ишқ дея этагидан тутгани ҳам,
Ундан олдин ўзини ўйларкан. Мақсуд... Мени севолмаган инсон. Нега мени қалбига киритолмади? Атрофимдагилар севги бермагани учун у ҳам мендан қизғонгандир.
Керак пайтда ёнида туришларига муҳтож эдим.
У сезмади,
У ҳис қилмади.
Кимлар унинг юрагини суяб турибди,
Қай елкага бошим қўйишга ҳаддим сиғади...
Мушкул вазиятларда бегона елкаларга ишим тушмасин...
***
Вақт ҳаммасини менга кўрсата борди. Эрим қачонга бир болаларимни сўраб қўнғироқ қилмаса биз билан иши йўқ эди. Мени эса у билан.
Қизим мактаб чиққан йили овсинимни бели оғриб юролмай қолди.
— Овсин докторга бордим. Диск чурраси бор экан. Энди уколларимни қилиб қўясиз.
— Майли янга, дориларни олиб келинг, чақиринг келаман.
Инсон унутувчан, менга қилганлари эсидан чиқиб кетган. Уни дея озмунча қон ютгандимми?
Диск чуррасидан ташқари овсинимда аввалдан ревматизм бор эди ўзи. Икки дард бир бўлиб, қиши билан қаттиқ азобланди хатто юролмай қолди. Мен уколмарими қилиб турдим. Яхши бўлиб кетдию, лекин битта оёғини қийналиб босади.
Хар қарасам эхх тилим қурсин бекор қарғаган эканман дейман. Нега ўшанда жим турмадим дея ўзимни койийман.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
Кун ёриша бошлагач дадам, аям кириб келишди. Ҳаммалари аҳволи танг. Қайнонам ва қайнотам ҳам келишди.
— Ўзини осибди
Дадам қайнотамга қараб қўрқиб кетди.
—Ни... Нима?
— Сал қолса азасида ўтирардик.
— Қаердан билдингиз?
— Кечаси рахматли келин тушимга кириб мени бўғса денг. Сира нафас ололмадим. Ҳудди ҳозир ҳам қўли бордек бўйнимда.
—Рост айтяпсизми?
Дадамни ҳам ранги оқарди.
— Рост.
— Кеча тунда мениям тушимга кириб бўғди. Розимасман деди.
Дадам ерга қаради. Менга қарашга журъати етмади. Мен эса ҳаммасига мардонавор қараб турардим. Чунки мен мақсадимни аниқ белгилаб олиб бўлгандим.
— Мен ҳам у аёлни туш кўрдим. Мени ҳам бўғди.
Бу гал аям гапирди, лабига учуқ тошибди. Демак ёлғон эмас.
Аллоҳни ишларини қарангки мен бўғилаётган вақтим онам бу уч инсонни тушига кириб уларни ҳам шу аҳволга солган. Воқеалар ўхшаши бежизга эмас.
— Эеэ йиғиштирсин нарсасини, жўнасин бу уйдан,- қайнонам ҳамон гапдан қолмасди. Қолганлар эса аллақачон мум тишлаб бўлишганди.
Эрим айтди:
— У ким бўлишидан қатъий назар болаларимни онаси. Кетмайди.
Қисман бўлсада хеч биримиз оппоқмасмиз.
Кейин эса менга қаради.
— Лекин энди сен , мен учун хеч кимсан,- деди. Ҳудди аввал кимдир бўлганимдек. Бутун рўзғор отамни бўйнида бўлади . Бугундан қўлингга бир тийин пул олмайсан.
Нима керак бўлса катта уйдан бориб оласан. Йўқса ажрашамиз,- деди.
Мен рози бўлдим чунки бузилиб кетибди деб хайдалишни истамасдим.
— Розиман.
Ҳаммалари тарқалиш учун қўзғалишди. Мен эса яна жойимдан қимирламадим. Аям кетар олди яна гапирди.
— Ҳаёлингни жойига қўй. Эринг тилла одам. Бошқаси аллақачон кетингга тепарди.
Гапирмадим. Ҳозир бу аёлни гаплари мен учун ортиқча эди.
***
Мақсуд кетди. Ора аввал совиган бўламса энди буткул музлади. Маржонани оғир кунлари бошланди. Қизи мактаб ёшига етган, унга кийим кечак, ейиши бор. Нима керак бўлса қайнонасини уйига борарди. У ердан эса итдан баттар гап эшитиб , миннат қилиб бериб юборишарди.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
Назоратсизликни ўйлаб,
хаёлларинг вазнсизлик томон одимлайди.
Сабабини кейин англайсан,
вазнсизлик ва назоратсизлик,
иккисида ҳам
бошқарув сенинг қўлингда бўлмайди.
Муаллақ ҳолатда бўласан.
Улар сени бошқаради,
сен уларнимас!
Инсон яшаши учун барибир куч топади. Аллоҳ сизга тоқатидан ортиқ дардни бермайди.
Ўзимга келганимда ҳамма ерим сув юзим жудаям ачишиб оғрирди. Юзим асл ҳолига қайтган бўлса ҳам жуда таъсирчан.
Дадаси билан бобосини овозига Мухлиса уйғонибди.
Мени ўзимга келтириш осон бўлмаган, кийимим жуда сув юзим ачишарди роса шапатилашган экан.
Қизим кўрган хаммасини. Чинқираб йиғлай бошлади. Дадаси билан бобосини итариб кет деб изиллаб йиғларди.
— Кетингларррр, тегманг ойимга.
— Асал қизим тинчлан, биз ойингга тегмаймиз.
— Кетинглар, -қизим қўлимни ушлаб олганди.
Кейин қайнотам кетди. Бехзод ҳам уйғонди. Икковиям икки томонимга тиқилиб олганча дадасига бегонага қарагандай қараб жим ўтиришарди.
Эрим туриб чой дамладида болаларга шокалад қўйди
— Келинглар шоколад еймиз.
Бунёд:
— Ая опамни дадаси шоколад бераман деяпти.
— Иийй сенга кимман? келчи ёнимга,- қимирламадиям ўғлим, баттар пинжимга тиқилди.
Мухлис шум қизчада дарров жавоб қайтарди.
—Емайди, ўзиз еваринг, кўп бўлса ана онангизга олиб бориб беринг.
Фақат аямни бошқа урманг,-деди.
—Мен урмадим аянг йиқилибди, ўзига келсин дедим, қизим урмадим,- деди.
Мунис яна йиғлай бошлади.
— Алдайсиз,кеча мехмонхонада аям ёмон бақириб йиғлади. Ҳамманглар урдиларинг, хаммангни ёмон кўраман.
Дадаси индамай чиқиб кетди.
Сал туриб Бехзод ая очқолдим деб бошлади. Мен шунда туришим кераклигини, хеч кимга керак бўлмасам хам, шу иккисига керак эканлигимни, уларни тақдири меникидек бўлмаслиги учун хам, яшашим кераклигини тушундим. Ўзимга ўзим кучли бўламан деб сўз бердим.
Инсонга умр берилган, уни қай тарзда ўтказиш ўзига боғлиқ.
Умр ўтаверади, ҳеч бекатда бизни кутиб турмайди.
Хотиралар...
Кун келиб эслаганда арзирли нарсалар бўлиши учунгина эмас, балки,
Ҳар бир онингда яшаш учун ҳам, яша.
Ўйна, куйла, қувна, яша.
Хоҳишларингга имкон бер, имконларингга хоҳиш.
Ўзгаларни фикрини ҳадеб диққатлайверма,
Уларни тингла, ҳурмат қил,
Қабул қилишинг шарт эмас!
Нимаики қилма, барчасининг жавоби:
Ажри ёхуд жазоси борлигини унутмасанг бас! Менга қилганлар жавобини беради. Мен боламаримга керак. Улар менга муҳтож.
Давоми бор...
#КАТТА_ЧЕГИРМА
БАҲОРГА #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ
ТОВАРЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ БОР ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КОРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
КИРМАГАНЛАР ТЕЗДА КИРВОЛАМИЗ 💃💃 💃
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆