ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨ Хайрли тун, қадрдонларим!

✨ Барчамизни Аллоҳим доимо
Ўз паноҳида асрасин!

✨ Тунингиз сокин бўлсин!🤲

✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Савол 👇

❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими?



Буни кўпчилик билмас экан😀👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёқимли ифторлик тилайман азизларим!❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Етимнинг дуоси...

Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.

Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.

“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.

40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.

Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Замзам суви овозга жавоб
берар экан…

Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.»
Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото:
”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”, дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Men yigʼladim koʼrib..... 😔🥺

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мени кечир жон болам...🥺

Онанинг фарзандига қалб
сўзлари

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен кечирмасам...

— Тур, ўғлим, отлан!
— Қаёққа, бобо?
— Султон амакинг ётиб қолибди. “Қалайсиз?” деб келайлик!
— Хато эшитмадимми, бобо? Султон амакинг, дедингизми?
— Йўқ, тўғри эшитдинг, тез отлан!
Дониёр ҳайрон бўлиб қолди. Ахир, Султон амаки уларга қон қариндош бўлса-да, бегоналар қилмаган ёмонликни қилган-ку.
Дўконда камомад қилиб, қамалиб кетай деб турганида Дониёрнинг мана шу бобоси бола-чақаси ичиб-еб ўтирган мол-қўйларини сотиб, пулини икки қўллаб элтиб берган. Кимлардир:
— Жигарчилик ўз йўлига, Султоннинг озми кўпми қирриқлиги бор. Уч-тўртта одам гувоҳларида тилхат-пилхат қилдириб қўй, — деганларга:
— Ҳозир шу гапни айтсам, уят бўлади. Ўзи қил устида турибди, — деб кўнмайди.
Вақти келиб, Султоннинг ишлари юришиб кетганида, у қарзидан тонади.
Тўғрироғи, Камол сотган туёқларнинг илдизи менинг ота-бобомга бориб туташади. Ўша мол-қўйларда менинг ҳам ҳаққим бўлгани учун менга берган, — деб туриб олади.
Камол мерган ниҳоятда аччиқланади, этак силкиб чиқиб кетади. Шундан бери ўртадаги жигарлик ришталари узилган эди.
Дониёр ҳайронлиги тарқамай бобосига эргашади.
“Керак бўлса, ўзлари ёрилар...”, дейди...
Султоннинг ранги кетиб қолган, бир аҳволда ётарди. Унинг қувониб кетгани овозларидан билинди.
— Хотин, чой... Қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган меҳмон келди, — дейди...
На у, на Камол мерган қарздан гап очадилар. Фақат дарвозадан чиққач, орқаларидан хотини тугунча кўтариб чиқади.
— Ҳозирча боримиз — шу... Илтимос, олинг... Ўзлари беролмайдилар, аммо ичлари куйиб ётибди... Хом сут эмган бандамиз-да... - дейди аёл.
Камол мерган тугунчакни олиб, яна қайтариб узатади.
— Бу меники бўлди. Кўрдингиз-а, олдим. Энди беряпман, Султоннинг муолажасига ишлатинг... Аёл йиғлаб дуо қилди.
— Бобо, сизни тушунмадим, — дейди Дониёр. — Айбингиз бўлмасаям айбдордек бош эгиб бордик. Тағин она сутидек ҳаппо-ҳалол пулни олмадингиз...
— Болам, мен Султон амакингникига бормасам, ўртадаги қариндошчилик ришталари узилиб қоларди. Мендан сўнг даданг ҳам, сен ҳам амакингнинг фарзандлари билан борди-келди қилмасдиларинг. Амакинг пулга хиёнат қилиб хато қилган бўлса, мен жигарчиликка хиёнат қилиб, ундан ҳам оғирроқ гуноҳга ботайми? Қариндошчилик ришталарини даврдан даврга олиб ўтиш, авлодларга қолдириб кетиш ҳам қарз....

КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИ
Ассалому алайкум! Эрнинг қариндошлари яъни ота онаси ва укаси келин уй ишларини қилиб юрганда унинг ётоқхонасига кириши мумкинми? Ахир ётоқхонада кишилар кўзидан беркитиладиган кийимлар ва буюмлар бўладику. Эрнинг укаси уйланиш ёшида, лекин ёш келиннинг рухсатисиз кундузлари кириб уларнинг жойида ухлаши жоизми?

ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг уйига уларни ташқаридан қараши ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркакнинг ҳам кўнгли нозик!

Маълумки эркак киши ишлагани сабабли, кўчада, ишхонада гўзал ва кўркам аёлларга кўп кўзи тушади. Баъзилари билан иш юзасидан мулоқотда ҳам бўлади. Албатта, уларга нисбатан ҳаваси бўлади, бу табиий. Чунки уйида аёли бундай юрмайди, у уй ташвишлари билан ўралашган, ўзига қарамаган бўлади. Эр рафиқасини беихтиёр кўчадаги аёллар билан таққослайди. Ва афсуски, мойиллик тарозуси ўшалар томонига оға бошлайди. Сабаби кундай равшан: улар ташқи қиёфаларига қараган, жозибали, хушмуомала. Бу ҳислатлар эса аёлида турли сабабларга кўра оқсайди. Эр бу тафоввутга кўз юмиши, кези келганда аёлини тушуниши мумкин. Лекин, бу узоқ давом этмайди. Вақт ўтган сари эркакнинг кўнглида безанган, хушбўй атир-упа сепган аёлларга нисбатан мойиллиги ошиб боради. Уйдаги жуфти ҳалолига бўлган муносабати ўзгариб боради, уни суймайдиган, ширин сўзларни айтмайдиган, кўнгли билан ҳисоблашмайдиган ва қўрс бўлиб боради. Чунки, эр ўзи истаган гўзалликни, назокат ва латофатни уйидан топа олмайди. “Эркаклар кўзи билан севади” деган гап бежиз айтилмаган. Модомики шундай экан, аёлларимиз, уй бекаларимиз уй ишларидан вақт орттириб, озгина бўлса ҳам ўзларига қарашлари лозим, тўғрироғи шарт!

Биз аёллар, яна бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Эътибор, муносабат борасида эркакнинг ҳам кўнгли нозик бўлади. Аёл киши нафақат ташқи кўриниши, балки оқилалиги, гўзал хулқи билан ҳам эрни оилага боғлаб турмоғи лозим. Бунинг учун у эркакнинг яхши ва оғир кунида яқин дардкаши, маслаҳатчиси бўлмоғи керак. Сабр-чидамга даъват қилиб, тушкунликдан чиқиши учун кўнглини кўтарадиган гапларни айтиб, янада иродалироқ бўлишга ундаши керак. Шу йўл билан аёл ўз эрининг яқин кишиси бўлиб, уйдаги барча юмушларни тартибга солиб туради. Ҳаттоки эрининг иш юзасидан бажармоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишига ёрдам бериб турса, эрини янада уйига боғлайди. Чунки бундай оқила, доно аёли бор ҳар қандай эркак ўз уйида роҳат-фароғат топади, ҳузур кўради. Лекин барча нарса меъёрида бўлгани каби, аёл киши эрининг ҳар бир катта-кичик, арзиган-арзимаган юмушларига ҳам аралашавериши яхши эмас, ҳар бир инсоннинг ўз эрки ва фақат ўзига ҳос юмуши бўлгани каби, ҳар бир эрнинг эрки ва ўз иши борлигини унутмаслик лозим.

Оилада эрнинг бош бўлиши, унга итоат қилиш, шарқ аёллари учун ёзилмаган қонундир. Бунда эрга итоатликни хору-зорлик, мутелик, ўзини пастга уриш деб тушуниш ва қабул қилиш мутлақо нотўғри. Бундай фикрлаган аёллар эрининг гапини тан олмай, оилада тушунмовчилик келтириб чиқарадилар. Шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир қидириш ва ўзгаларга ўхшаб ҳаёт кечиришни эрдан талаб қилиш каби ишлар аёл кишига ҳеч қачон обрў келтирмаган. Бундай манманликлар оилани бузилишига олиб келиши аниқ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

✨ Рамазон ойининг биринчи тонги муборак бўлсин!

Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз! 🤲👇

Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Мана, унинг ажали, — деди биринчи кўланка иккинчисига ишора қилиб.
— Худди шундай, — деди иккинчи кўланка, — эрингиз уддалай олмайди беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни. Аммо беморнинг эри ичиб олиб, маст, ўзини билмайдиган аҳволда етиб келган. Ҳозир биринчи қаватда. У эрингизни айбдор қилади. Бошига гулдон билан уради. Шунда эрингиз…
— Бас, етар!
Саиданинг овозидан бутун шифохона ларзага келгандек бўлди гўё. Аллакимлар палаталарнинг эшиги, аллакимлар дераза олдида турганча, яна аллакимлар йўлакда кетаётиб, бир зумга тўхтаганча Саидага тикилиб қолишди.
Улар битта нарсага ҳайрон эди. Нега Саида Ҳамзаевна ўзи билан ўзи гаплашиб, ўзига-ўзи бақиряпти? Ахир ёнида ҳеч ким йўқ-ку.
Саиданинг эса онги, ҳатто оёқлари ҳам ўзига бўйсунмаётган эди. Югурганча зина томонга кетди. Унинг мақсади аниқ, операция қилинаётган беморнинг эрини ичкарига қўймасликни қўриқчиларга тайинламоқчи эди.
У шошиб қолганди. Азбаройи шошганидан битта нарсага ойдинлик киритишни унутганди. У биринчи кўланканинг, иккинчи кўланканинг ташрифини билди, эшитди. Аммо учинчи ўлим фариштаси нега келганини сўраш… У тинмай чопар, зинагача бўлган масофа эса аксига олиб сира камаймасди. Ниҳоят, етиб ҳам келди. Зинапоянинг тутқичига қўлини қўйиб, пастга тушмоқчи эди. Кутилмаганда зинанинг энг юқори поғонасида ётган целлофан пакетнинг қўл ушлаш жойига оёғи кириб кетди-ю, этигининг пошнасини ушлаб қолди. Саиданинг оёқлари шу йўсин чалишиб, вазни оғирлик қилгани боис гавдаси тезлик билан пастга энди. Зинанинг тутқичини ушлаб олган қўлларини ерга тирашга улгурмади. У боши билан тушди. Сониялар ичида у илк бор ўлим ҳиссини туйди.
Боядан бери жим турган учинчи фаришта оҳиста қадамлар билан зинапоя томон яқинлашиб келарди…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️❤️

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

✨✨✨ VAQT KELDI! O‘ZINGIZNI O‘ZGARTIRISHNI BUGUN BOSHLANG

👉 bu kurs aynan siz uchun!

🥗 To‘g‘ri ovqatlanish orqali sog‘lom ozish
Biz bilan siz:
✅ och qolmaysiz
✅ organizmga zarar yetkazmaysiz
✅ metabolizmni to‘g‘ri yo‘lga qo‘yasiz
✅ 1 oyda 4 kg dan 16 kg gacha ozish imkoniga ega bo‘lasiz

Bu oddiy kurs emas ❌
Bu — real natijaga olib keladigan tizim 💪

📢 Sizni kutadi:
🔴 kundalik nazorat
🔴 tushunarli ovqatlanish rejasi
🔴 motivatsiya va qo‘llab-quvvatlash
🔴 intizom + natija

💰 Kurs narxlari (hamyonbop):
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING

https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH

koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФОЛБИНГА ИШОНГАН ЛАҚМАЛАР

Яқинда бир табиб акамиз оддий ҳикояни, бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Уларнинг олдига бир йигит келибди. Бозорда юрганида одамлар ҳазиллашиб йигитни табибнинг олдига жўнатишган экан. Акамиз: Хўш, келинг, қандай мақсад ила келдингиз, деса, ҳалиги йигит: Амакимни ўлдириб беринг, дебди.
Табибнинг ҳайронлиги ошибди: «Ия, Ким айтди сизга мени одам ўлдиради»,
Йигит: «Йўқ нотўғри тушуниб қолдингиз, шекилли, мен амакимни иссиқ совуқ қилиб беринг» демоқчи эдим, деган сўзни айтибди.
Кейин маълум бўлишича, табибнинг олдига келиб қолган йигит бир неча кундан бери амакиси билан жанжаллашиб юрган экан. Бунга сабаб албатта узоқ маҳаллада яшовчи фолбин хотин бўлганди.

Табиб акамиз кўпни кўрган, бу соҳада катта фириб ишлари бўлиб туришини билгани боис, йигитга бўлган воқеани ипидан игнасигача тушунтирган бўлди. Ҳақиқатан ҳам воқеа аслида шундай ривож олганлиги маълум бўлди кейинроқ. Демак, тингланг, жуда ҳам оддий воқеани:

Йигит адашиб, фолбиннинг олдига боради. Эртанги кунини билмоқ ниятида. Фолбин эса тайёр гўшт келганидан фойдаланиб, йигитнинг яшаш жойини яхшилаб билиб олади. Амакиси билан яшаётган йигит чиқиб кетаётганда фолбиндан «дарвозаси остонасига бир дам солинган суякни кўмиб қўйиш» вазифасини олади. Йигит бориб шу ишни қилади. Кейин фолбиннинг одамлари йигит яшайдиган хонадонга бориб, амакиси ва хотини тезлик ила фол очдириш зарурлигини уқтиришади. Ҳеч нарсадан бехабар фолбин шошилинч етиб келган амакини ҳайратга солади. Чунки у умуман нотаниш хонадон ҳақида ишонарли фол очарди: «Сизнинг уйингизда бир йигит юрар экан-а, - дейди охирги юришга ўтган фолбин, - ўша йигит ўлиб кетган акангизнинг ўғли бўлади, фалон-фалон жойда ишлайди, яқинда уйланмоқчи бўлиб юрибди. У сизнинг ўлимингизни истаб, ҳар хил ишларга қўл урган».

Мана шу ерда амаки сапчиб тушади: Бўлмаган гап, жияним тупа-тузук йигит, унинг қўлидан бу иш келмайди.
Хўп майли, - дейди фолбин, - бориб унда дарвоза остига кўмиб қўйган суякларини бир очиб кўринг...
Амаки лаққа тушади-қўяди, чунки эътиқодсиз одам бундай пайтда бошқа чора топа олмайди ҳам.
Бир-бирига билдирмасдан бир фолбиннинг олдига келган амаки жиян камида миллион сўмлик ҳаражат қилиб қўйишади. Охир-оқибат, фолбин бита мижозидан воз кечади. Яъни йигитдан. Шунинг учун амакисини ўлдиришга шай турган йигит бошқа фолбин қидириб, табиб акамизнинг олдига келиб қолади.

Масала ойдинлашгандан сўнг, йигит уйига қайтди. Амакисига бўлган воқеани сўзлаб берган эди, хонадон соҳиблари ҳақиқатан ҳам фолбиннинг тузоғига илинганликларини билишди. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўришди ва жуда ҳам тубан ҳолатга тушиб қолганликларини англаб етишди. Яхшиямки, Аллоҳнинг хоҳиши билан йигит иймон-эътиқодли табиб уйига бориб қолган эди, акс ҳолда...

ХУЛОСА: Фолбинларнинг олдига борган кишилар турли мақсад билан боришади, уларнинг аксари келажагини билишга қизиқади. Аммо оддий бир фаросат билан ўйлаб кўришмайдики, бораётган жойларида ўтирган одам худди мен каби бир одам, агар фолбин бўлиб, келажакни билса, нима учун турли конларни топиб, лотореяларни ўйнаб бойиб кетмаган. Нима учун камбағал ва хор бўлиб яшамоқда. Ғайбни биладиган одамга ярашадими бу ҳолат? деб ўйлаб ҳам кўрилмагани аламли ҳолат.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ БУЛГАН ВОКЕА.

Бу вокеа 2000 йилнинг феврал ойида содир булган. Мен уша вактлар Тошкентда нон цехида ишлар эдим. Февраль ойининг урталарида Сурхондарё вилояти Жаркургон тумани Гулховуз махалласида яшовчи курсдошимиз Эркинжон Чориевнинг туйи белиланганди. Тошкентда яшаб ва ишлаётган курсдошлар ва дустлар туйга боришга шайландик. Туй бахона менинг тугилиб усган Салкин Сариосиёда мехмон булишни режалаштирдик. Шу ниятда жами 12 киши Тошкентнинг Отчопар бозори бекатидан Тошкент Жаркургон йуналиши буйича катновчи автобусга чикдик. Хамма хурсанд талабалик даври, мактаб даври умуман яхши дамларни эслаб кулиб яйраб утирибмиз. Автобус карйиб тулган 2 ё 3 жой колган. Автобус йулакчасини ёшлари 14 ё 15 атрофидаги бир бола тозаламокда, юк сумкаларини жойлаштирмокда. Мен бу йигитчани шофернинг угли булса керак деб уйладим. Нихоят автобус тулди. Охири буйи баланд озгин корачадан келган ёшлари 45 лардаги бир киши келиб утирди. Бутун автобусдагиларнинг нигохи бизда кулги хангома авжида. Охири келиб утирган одам халиги хизматдаги болакайни чакириб кулогига нимадир деди. Бироз гаплашгач халиги болакайни багрига босиб йиглай бошлади. Хамма хайрон. Барчамиз Жим кузата бошладик, вокелар ривожини. Улар анча сухбатлашгач саволга тутдик. Маълум булишича халиги одам исми Зариф ака Сариосиёдан экан устачилик бн шугулланаркан. Тошкентда ишлаб уйига Сариосиёга кайтмокчи булиб келганида Денов ва Сариосиё автобуслари кетиб колган совукда колмай деб, Жаркургон автобусига чикаман у ёги йул мошинда кетаман деб бизни автобусга чикибди. Угли Хамдамжон онасининг эътиборсизлиги ва угай отанинг жабр зулимидан кочиб Тошкентга келибди. Уч Турт кун иш ахтарибди, иш тополмагач совукда кийналиб уйига кайтишга мажбур булибди, пули йук шоферга ёрдам бериб боради эвазига шофер овкатини беради ва бепул олиб боради. Бироз сухбатдан сунг Зариф ака чунтагидан пул чикариб, шофернинг олдига бориб углининг йулкирасини тулиб уни ишдан озод килди. Зариф ака алимент тулаб келган аммо углини 10 йилдан буён курмаган экан. Сабаби собик аёли бошка турмуш курган, турли бахоналар бн болани курсатмаган. Иккинчи марта уйланган Зариф ака яна 2 угил ва 2 кизнинг отаси булган. Дунёнинг ишларини каранг, Худонинг мархаматини каранг, афтодахол холатидаги болани уз отаси бн учраштирди. Агар Зариф ака Сариосиё автобусга улгурганида углини курмасди. Лекин хамма ишга кодир Мехрибон Аллохим хамма вакт факирлар мазлумларга уз мархаматини курсатади. Каердадир автобус тухтаганида Зариф ака углига бошдан оёк сарпо килиб берди. Ошхонада энг тансик таомлар бн хушлади. .Хамдамжон мамнун автобус оинасидан узокларга термулиб, калбан худога шукрона айтиб , катта бойлик топгандай хаяжонда. Биз Зариф акадан кейинчалик нима киласиз деб сурадик; -хозир собик аёлимнинг олдига бораман бокса боксин булмаса узим бн олиб кетаман. Бир йил дан сунг паспорт олади, шундан сунг устачиликни ургатаман кейин уйлантираман деди. Бу жавобдан хаммамиз хурсанд булдик. Кунглимиз ёришди Хамдамжоннинг келажаги ишончли кулларда эканлигидан мамнун булдик. Шундан сунг Зариф ака Ангорда угиллари бн тушиб колдилар. Хаммамиз хомуш тортик. Олдинда Жаркургонда эса бизни дустлар дийдори кутар эди. Азиз дустлар мен бу вокеани каттарок формада Оила ва Жамият газетасида 2001 йил ноябр ойида чоп этганман. Хозир эса киска килиб баён этдим. Яратган хаммамизни ибодатда бардавом айлаб икки дуне саодатини насибимиз айласин. Ёзилган сана 2017 Рузи Низомий


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОҚ ҚИЛДИМ, СЕНИ ОҚ ҚИЛДИМ СЕНДАЙ УҒЛИМ ЙУҚ МЕНИ...

Хонадонда фарзанд тугилди. УГИЛ, хам бош фарзанд, хам бош невара. Хаммани ардогида бе каму куст катта була бошлади. Мактабни хам аъло бахоларга тугатди, укишга кирди. Дипломини олгач, ватан хизматига кетди.Бошида хат хабар келиб турди, кейин алока узилди. Бу орада ота она факат яхши хабар кутишиб, углини кутишарди. Икки йил хам утди, кунларнинг бирида хеч хабарсиз угил остонада турарди.....Якинлари билан шунчаки саломлашди, унинг кузларида мехр йук, ота онасига талпиниш, умуман олганда бефарк булиб колганди. Буни она сезди канча гапни айлантирмасин бир тузук гап ололмади. Орадан бир неча кун утиб, угил кулида чамадони билан кетмокчи эканлигини, бир рус кизни севиб колганини айтиб хайрлашди. Она тамом булди, уни канча орзу хаваслари бор эди. Яхши келинлар олиб, туйлар килмокчи эди.Угилчи? Томдан тараша тушгандай бундай деб турибди.«-Йук хеч каерга кетмайсан болам, йулингдан адашма, бизни уругда русларга уйланмаган, эл уруг олдида шарманда килма»деб ялинди ёлворди ахири угилини йулдан кайтарди, кайтардию бошида кандай кулфатлар борлигини онаизор хатто хаёлига хам келтирмасди... Айтганларидай кариндошга уйлантириб куйишди, аксига олиб келин хам яхши чикмади, жанжалкаш эди жуда. Бу хол йигитга яна зарба булди, уйида халоват йук, эру-хотин мисоли ит- мушук эди, бошида канча ажрашаман деб туриб олмасин йигит, онаси йул бермади. Бирин кетин турт фарзандли булди, аммо келинда узгариш йук уша жавраши, аламидан йигит хотинини калтаклашга ва ичишга ружу куйди.Хар куни ахвол шу ичиш, жанжал.Хотин хам болаларини олиб отасиникига кетиб колди. Ана шундай ичиб маст холда кириб келган йигит ота-онасини мана шундай бахтсиз булганлигида уларни айблади, огзидан нима гап чикаётганини узи хам билмасди, дарров томошабин хам купайди.Йигит узини билмасди, кузлари газабдан ёнарди.«-Углим бас кил шунча шарманда булганинг етмайдими?» деб гапи тугамасидан угил ота томон отилди ва ура бошлади.Ота бундай булишини кутмаганди куни кушни олдида обрусини туккан угилдан нафратланди, газабидан аклини йукотди«- ОК КИЛДИМ, СЕНИ ОК КИЛДИМ, СЕНДАЙ УГЛИМ ЙУК МЕНИ» деб юборди... Айтилган гап отилган ук. Шу кундан бошлаб йигитни хаёти тамоман лойкаланди, ишдан кетди, ичкиликка муккасидан берилди.Дустлари хам ундан воз кечди, мисоли тирик мурдага айланган эди. Хотин хам кайтмади,икки кичик фарзандларини олиб бошка давлат фукоросига турмушга чикиб кетди. Иккита катта фарзандлари вакт утган сайин тогалари уйига сигмади. Хайдаб юборишди. Бобоси билан бирга яшай бошлашди.Угил фарзандларини хам куриб узгармади уша уша. Отанинг уйи оркасида катта арик утганди,тонгда номозга турган ота уйи оркасида тумонат одам йигилганига кузи тушди.Милиция ходимлари.Хайрон булиб одамлар уртасидан ёриб чикди.Не куз билан курсинки арик ичида угли тескари ётганча улиб ётарди. Хар бир ота боласи ортида колишини истайди, шум такдир отага шундай кунни раво курди.Угилни дафн маросимларини утказди.Орадан йиллар утди..Невара хам улгайди,укишларни битирди. Ишлаб отасини хожи ота килди, кушни кишлок кизига уйланди чунки уз кишлогида хеч ким киз бермади.Отаси кандай булса, боласи хам шу деб. Йук у дадасига тортмади.Туйида хамма табрикларди.Лекин туйида узи билан бирга кайтган синглиси кузларида ёшни курди,бу ёш хам севинч хам согинч ёши эди.Чунки у онасини эсларди.Акасини туйи онасиз утаётганди. Бу булган вокеа йигит бахтли синглисини турмушга берди, онасини топди колган икки укасини хам
Дустлар ота каргишини олманглар...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ҳаётдаги катта ўзгариш...

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота бўлиш нима дегани..?

16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Озроқ пул...

- Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми?! менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган иккичи тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... дегандим холос! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.
Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни биладида деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску! у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, деди. Қайниукам! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим:
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча! Яна қарзми?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, Ишларим юришиб кетди! деб айтгандингизку! Яна нима бўлди?! шу гапидан кейин ҳам:
- Опамни бахтсиз қилдингиз! ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади! Қайниука укадек бўлмайдида барибир! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... деганимни биламан, келин чойнакни дақ! этказиб қўйдида, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим. У отам, падарим! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак! Сен қачон катта бўласана! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а?! анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар! Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним:
- Ха нима бўлди? деди.
- Хотин, Шу озгина пул деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним:
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана!
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга! деб бақирдим. Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олдида унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб:
- Кўзингизни юмиб туринг, деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин! Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.
- Қараб туринглар 1000-доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман! Қайтар дунё! 

А. Омон.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🕊РАМАЗОН ОЙИДА МАЗЗАЛИ РЕТЦЕПТЛАР❤️

😍😍Рамазон Дастурхонингиз 👆Шунақангиз Маззали Таомлар ва Пишириқлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🫐🍉

🤗🤗Энг Дахшат Ретцептлар Фақат бизда 🍜Таомлар, 🥗 Салатлар, 🍰Пишириқлар ҳаммаси бизда

🥐🥘🍧🍰🥟Саҳарлик ва Ифторлик учун Ҳар Кунлиk Ретцептларни Жойлаб борамиз Тез Киринг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Вафо бу — бир лаҳзалик ҳиссиёт эмас,
осон айтиладиган гап ҳам эмас.

У — синовда билинадиган фазилат: йўқликда, чарчоқда ва манфаатлар тугаганида.

Вафоли одам ўзгармайди, ўтган кунлардаги дўстликни унумайди, вазият ўзгарса ҳам у юз ўгирмайди.

Вафо — камёб неъмат, уни топган киши
уни асраб-авайлаши лозим.

Вафо бу ― битта ғамни кўтарувчи икки қалбдир.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Бири онам, бири аёлим»

Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Эҳтиёт_бўлинг😱

Аллоҳ Таоло айтаркан бу 3 та жойда кулган одамнинг жойини жаҳаннамдан тайёрлаб қўяман деркан.

Кулаётганда хато қилиб қўймаслик учун буни ҳозироқ билиб олинг!

Қаерда кулмаслик керак?
Жавоби бу ерда👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФАРЗАНДИНГИЗ ТЕЛЕВИЗОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛМАЯПТИМИ? (таъсирли хикоя)

Мактаб. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс бўляпти. Ўқитувчи болаларга “Оллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида топшириқ берди. Ҳамма вазифани бажаришга киришди…
Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди. Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради:
— Нима бўлди, тинчликми?
Аёл:
— Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди.
Иншо шундай ёзилганди:

“Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени телевизорга айлантириб қўйгин. Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман.
Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман. Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар.
Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса…
Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман: илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…”

Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди:
“Даҳшатнинг ўзи бу! Бечора бола! Қандай ота-она экан-а улар? Одам деган ҳам шунчалик бўладими?”
Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди:
— Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди….


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨🌙Хайрли тун дилга якин,
яхши инсонларим!🌙✨

✨🌙 Умримизнинг яна бир кайтарилмас сахифаси якунланиб бормокда окшом хайрли булсин!

✨🌙Омонат дунёда омон булинг!

✨🌙Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир кадамингиздан рози булсин.

✨🌙Жисмингизга соглик, калб оламингизга хотиржамлик тилаймиз!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ажал чорлови...

«Қаерданам фол очтирдим ўзи? Шунақаям совуқ гап бўладими?» Хавотир сабабми, қўрқув сабабми, Саида ҳалиям бироз қалтираётганини ҳис қилди. «Тавба қилдим, тавба қилдим», деб қўйди ичида. Унинг қўрқуви бежизга эмасди. Эрталаб уйдан вақтлироқ чиққанди. «Бозорга тушиб чиқақолай», деди вақт ўтказиш учун. Сўнг бозордан чиқаётганида фолбин а±л унга зулукдай ёпишиб олди:
— Фол кўриб қўяй, фол кўриб қўяй, она қизим.
Негадир фолга умуман ишонмайдиган Саида бугун рози бўлди. Озиб-ёзиб бир марта фол очтирди. Аммо…
Фалокатни айтди фолбин. Эри билан ҳам, ўзи билан ҳам содир бўладиган мудҳиш фалокат ҳақида айтди. Саиданинг жаҳли чиқиб кетди. Фолбинни уриша-уриша ундан узоқлашди. Автобусга чиқаркан, хаёлга берилди.
«Одамларга ҳам ҳайронсан. Фолга ишонишади. Аслини олганда, ким ҳам тақдирни олдиндан кўра оларди? Мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам, унда одамлар келажакни кўра олса, уни ўзлари истагандек ўзгартиришга уринишмасмиди? Йўқ, фолбинлар валдирайверади. Аҳмоқ қилиб, пулингни олиш учун психологик ҳужум қилишади. Руҳиятингни синдирадиган, сени бўшаштириб, унга ишонишга, таянишга мажбур бўладиган гапларни ўйлаб топишади. Бундай бўлиши мумкин эмас! У алдаяпти. Эримга ҳам, менга ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Тақдирни олдиндан кўриб бўлмайди. Уни биз ўзгартиролмаймиз», дея ўйларкан, аёл шифохонага етиб келганини ҳам сезмади…
Саида эрига бу ҳақда ҳеч нарса демади. Бемаъни гаплар билан кайфиятини туширишни истамади. Ҳаммасини унутиб, ишига берилди. Бирпас дам олмоқчи бўлиб, хонасига кирганида ҳар кун ўқиётган китобини қўлига олди.
«Инсон тақдирни ўзгартира олмайди, мабодо келажакни кўра олган тақдирда ҳам уни ўзгартираман, деб, аслида, ўша томонга буриб юборади».
«Одамлар ўлимидан олдин ўлим фаришталарини кўради».
Табиатан синоатга ўч Саидага китобдаги бу жумлалар ажабтовур туйилди, шекилли, тагига чизди. Давом эттираман, деган ўй билан ўша варақни букиб, китоб жавонига қўйди. Сўнг соатга қаради. Беморлардан хабар оладиган пайт бўлибди. Секин ўрнидан туриб, йўлакка чиқди.
Одам сийрак эди. У кўз қири билан пештоқига «Операция хонаси» деб ёзиб қўйилган хонани кузатди. Сўнг Саида операция қандай кетаётгани билан қизиқди. Бежизга эмас, албатта. Биринчидан, шифокорлик бурчи, иккинчидан, бу операцияни эри олиб боряпти.
Ҳамма ўз иши билан овора эди. Ана, битта ҳамшира укол-дорилар солинган ғилдиракли столни итариб кетяпти. Навбатчи алланималарни дафтарга тушириш билан банд. Яна битта ҳамшира эса беморгами ёки бирорта беморнинг яқинигами, хуллас, нималарнидир тушунтириш билан машғул. Саиданинг диққатини ўриндиқда ўтирган учта одам тортди. Ўшалар томон яқинлашди. Аммо кутилмаганда унда ногаҳоний ўзгаришлар содир бўла бошлади. Негадир ўзини бошқача сезди. Нафаси қайтиб, қулоғи битди. Кўз олди ҳам бироз хиралашгандай бўлди. Устига-устак, у турган жой билан фойедаги ўриндиқнинг ораси гарчи ўттиз метрдан ошмаса-да, аммо уни босиб ўтиш худди асрларга чўзилиб кетгандек, бир зумда чарчаб, ҳаллослаб қолди. Бироз нафасини ростлаб олиш мақсадида гавдасини деворга суяди. Бояги учта одам эса ўрнидан туриб, унга яқинлашди. Саида бошини хиёл кўтариб, уларга қаради. Қаради-ю, тош қотди. Бояги учта кимса кўланка эди. Ҳа, кўланка, бирортасининг ҳам юзи кўринмасди.
Қўрқувдан ранги докадек оқариб кетган Саиданинг тили зўрға калимага айланиб:
— Сизлар кимсизлар? — дея олди, холос.
— Ўлим фаришталари! — деди кўланкаларнинг биттаси.
Саида гарангсираб қолди. Кўзларини катта-катта очганча уларга бақрайиб қаради. Бақирмоқчи ҳам бўлди-ю, аммо негадир овози чиқмади. Хаёлига бирдан эрталаб фолбиннинг айтган гаплари келди. Энди вужудини қўрқув буткул қамраб олди.
— К-к-ким?!
— Ўлим фаришталари. Омонатини топшириши керак бўлганларни йўқлаб келдик.
«Мендан нима хоҳлашяпти? Мен ҳам ўламанми? Йўқса, нега кўзимга кўринишяпти?» деган саволлар миясига яшиндек урилди Саиданинг.
— С-сиз кимсиз? — гапираётган биринчи кўланкага тикилди у.
— Беморни олиб кетгани келдим. Эрингиз операция қилаётган беморнинг омонатини…
— У… ўладими?
— Ҳа. Эрингиз ҳам.
— Нималар деяпсиз, эрим нега ўлади?....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️

🥰 𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗡 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗕 𝗥𝗔𝗠𝗔𝗭𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗗𝗔 𝗢𝗜𝗟𝗔𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗫𝗢𝗫𝗟𝗔𝗬𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜

𝗨𝗡𝗗𝗔𝗬 𝗕𝗢'𝗟𝗦𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗣𝗔𝗭𝗔𝗡𝗗𝗔 𝗕𝗘𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗩𝗦𝗜𝗬𝗔 𝗘𝗧𝗔𝗠𝗔𝗡

𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗟𝗜 𝗧𝗘𝗭 𝗩𝗔 𝗢𝗦𝗢𝗡 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗡𝗔𝗗𝗜𝗚𝗢𝗡
𝗡𝗢 𝗢𝗗𝗔𝗧𝗜𝗬 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 🥘🍜
𝗣𝗜𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗤𝗟𝗔𝗥 𝗩𝗔 𝗦𝗔𝗟𝗔𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗘𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗕𝗢𝗥 𝗘𝗞𝗔𝗡😍

𝗠𝗔𝗭𝗭𝗔𝗦𝗜 𝗢'𝗭𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗬𝗔𝗤𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚😙

 ⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Хуш келдинг Рамазон!

Рамазон — бу фақатгина рўза тутиш емас, балки қалбни поклаш, сабр ва шукрни ҳис етиш, меҳр-оқибатни янада кучайтириш ойидир. Бу муборак ойга руҳиятингиз ва жисмингизни тайёрлашни бошланг!

Яқинларингизни ҳам муборакбот етинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГУЛДАСТА.

Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавозе билан қўл узатди.
- Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку.
Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди.
- Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз.
Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди.
- Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир...
Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди:
- Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги- яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи.
Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди:
- Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтирилади. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз.
Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди.
- Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди.
Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди.
Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади.
- Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да...
Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигидаёқ ўлиб кетган бир дона синглисини соғиниб йиғлаб юборди....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel