26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❄️
🌥 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
т оқди.
Эшик очилиб эри кириб келди. Бир қоп ун билан, битта қутини машинадан туширди. Афтидан туғилган кун ҳақида эсламаган ҳам. Йўқса ўгай боласига бўлмаса ҳам жуфти-ҳалолига кичкинагина совға кўтариб келарди. Совғаси ҳам бошини есин, боласининг дарди қалбини тилимлаб ташлаяпти.
Нигоҳларини ерга қадаганча лабини тишлаб ишини қилаверди.
- Нега мени кутмай меҳмонларга жавоб бериб юбординглар, -деди Икром онасига қарата.
-Шошилишаётган экан, кеч қолишмасин деб…
Эри қутини очди. Ичидан ростмона автомобилдан сал кичикроқ ўйинчоқ машина чиқарди.
-Қани тойчоқ, кел буёққа.
Эшикдан Шерзод чопиб кирди. Икром болани даст кўтариб юзларидан ўпди.
-Мана бу туғилган кунингга совға, ўғлим.
Собира ялт этиб эрига қаради.
Икром гапини давом эттирди.
-Даданг билан аянгни бекатда кўриб қолдим. Шунча қистасам ҳам қайтишмади. Камига Шерзоджонни ҳам олиб кетмоқчи бўлишди. Уларга ҳам айтдим, сизлар ҳам эшитинглар, Шерзоджон бугундан бошлаб шу уйда яшайди!
Собира ҳўнграб йиғлаганича боласи билан Икромни қучиб олди. Ун гарди қўнган эрининг чопонига ёшли кўзларини суртди.
Аброр Зоҳидов
https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kZwDUlbwdREg
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕҲРИБОН
Собира календарга қаради. Ўн еттинчи феврал… Эртага ўғли билан учрашади. Иккиларининг ҳам туғилган кунлари.
Юрагини темир қўллар ғижимлагандек бўлди. Соғинган, жуда-жуда соғинган…
Уч йил муқаддам…
Собира ўзи пиширган тортнинг ўртасига биттагина шамча қадади. Ҳализамон ўғли Шерзоднинг шамни пуфлаб ўчиришини тасаввур қилди. Бир ёшга эндигина тўлган бола шамни ўчира олмайди, бу ишни дадаси билан аяжониси бажаришади. Кейин ҳақиқий байрам бўлади. Йигирма бир йилдирки, февралнинг ўн саккизи Собирани бир ёшга улғайтиради.
У туғилган кунини бир мўъжиза юз бериши керакдек кутарди. Ўтган йили ўша мўъжиза чиндан ҳам юз берди. Собира туғилган кунини туғруқхонада кутиб олди, туғилган кунида ўғли дунёга келди. Мана шунга ҳам бир йил бўлибди. Бугун биринчи қўшалоқ байрам. Она ва бола шодланадиган кун…
Эшик тарақлаб очилиб, ширин хаёллари тўзғиб кетди. Остонада кўзлари қизариб кетган, ранги оппоқ эри турарди. У қалтираб Собиранинг олдига келди. Хириллаб гапирди:
-Хотин, пулинг борми? Бер менга! Опчиқ пулингни!..
Собира кўзёшларини тийиш учун лабини тишлади.
-Дадаси, бугун ўғлингизнинг туғилган куни эди. Шунга дастурхонга ул-бул олиш учун озгина йиғиб қўювдим…
Эри бор кучи билан столни муштлади. Собира қалқиб кетди.
-Бер дедим, — яноқлари титраб деди Мавлон.
Собира кўз ёшлари тирқираб кетган юзини қўллари билан яширди.
- Бермайсанми?! Мана бўлмаса!
Мавлон бир зарб билан стол устидаги ҳамма нарсани синдириб ташлади. Идиш-товоқлар билан бирга кичкинагина торт ҳам ер билан битта бўлди. Кейинги зарба мушт шаклига кириб, аламдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган Собиранинг юзига тушди. Ерга йиқилди. Мавлон унинг чўнтакларини кавлаб бор пулини олди-ю, ҳансираб чиқиб кетди. Собира бутун қолган шамчани ушлаб кечгача йиғлади. Бу Собиранинг ота-оналари сабр косасига томган энг сўнгги томчи бўлди. Қизлари билан набираларини табриклашга келдилару бу хонадондан буткул узилдилар. Суд ҳам бўлди. Гиёҳванд эр турмага, Собира боласини олиб отасиникига йўл олди.
* * *
«Тор қорнимга сиққан болам кенг уйимга ҳам сиғади»- дея олиб келинган Собира кенг уйга сиғди, лекин кенг кўнгилни топа олмади. Ўзга хонадонда яшаган қисқа муддат ичида жонажон уйидан қанчалар узоқлашиб кетганини ҳис қилди. Қулф-калитга эга чиққан келинойисининг қош чимиришлари, акасининг ўз болаларини панага тортиб ширинлик улашишларидан дод дегудай бўларди. Ёлғиз паноҳи – ота-онаси эртаю кеч меҳнатдан бўшамас, амал-тақал рўзғорнинг эндиликда яна икки оғиз қўшилиб янаям кўпайиб кетган камларини бутлашга ҳаракат қилишарди. Бир йил ана шундай ўтди. Туғилган кунларида аяси ош дамлади. Дадаси топган-тутганини дастурхонга тўкди. Акаси Шерзодга ўйинчоқ совға қилди. Кўнгилдагидек ўтаётган кичкинагина байрамнинг нохуш якун топишига ана шу ўйинчоқ айиқча сабаб бўлди. Акасининг тўрт яшар ўғли ўйинчоқни юлқиб олиб уйларига қараб чопди. Ҳозиргина шодлиги ичига сиғмай ўтирган болакай кўзида ёш билан атак-чечак қадамларини илдамлатиб, унинг ортидан қувиб келинойисининг хонасига кириб кетди. Собира билан ота-онаси ҳай-ҳайлаганча қолишди. Дам ўтмай аввал келинойининг шанғиллагани, кейин тарсаки товуши эшитилди. Собира болаларча шўхлик қилган жиянининг бундай жазоланишини кутмаган эди. Шерзодга ўйинчоқни акаси билан бирга ўйнашни айтиш учун ўрнидан турди. Лекин кейинги кўргани қалбига муз бўлиб қадалди. Келинойининг хонасидан лўппи юзларида ингичка бармоқларнинг излари қизариб кўриниб турган Шерзод йиғлаб чиқиб келди. Дераза ортида ўйинчоқни қучиб олганича болаларга хос бўлмаган заҳарханда кулганича акасининг ўғли қараб турарди.
Томоғи ғиппа бўғилди. Дастурхондаги ош оиланинг кичкинагина байрами каби совуди. Боласининг қучиб ётганича узоқ йиғлади. Ширингина бўлиб ухлаб қолган Шерзоднинг панжа изи тушган юзини силади, яноқларида қотиб қолган тиниқ кўз ёшларини кафти билан артиб олди. Ҳар қанча ситам ўзига бўлса чидар, боласида нима гуноҳ?!
Вақт ўтган сайин онасининг гаплари асосли туюла бошлади. Бу хонадонда омонатлигини ҳис қилаверди.
Совчи келди. Аввалги хотинининг тили ёмон экан, қайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Фақат бо
#Ҳаётий ҳикоя
ТАРБИЯ
Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди.
Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди.
Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди.
Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим.
Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди.
Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди.
Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди.
Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман. Ҳатто аям ҳам.
Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга бўлдим.
Қаерга борсам, ота-онам шарафига раҳмат айтишди, берган тарбияси мукаммалигини кўп такрорлашди.
Ҳар бир қиз учун шарафли бўлган: отасидан раҳмат эшитиш бахтига ҳам эришдим.
Катта тажрибага эга устозим мендан сўради:
– Ота - онангиз қандай насиҳатлар қилган, келинг тарбия ҳақида гаплашайлик.
Ўйлаб қолдим, шу вақтгача доим ўзим маъқул деб билган ишни қилган эканман, улар қаршилик қилишмаганлар, хато қилсам, сенга ишонамиз дейишган, холос.
Бироқ доно отам менга бутун тарбияни, мана шу мукаммал тарбияни биргина «фариштам» деган сўз билан онгимга сингдирган экан!
Каминабегим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...
Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.
Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.
Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай... Давоми👇
Қалби гўзал бўлган,
Севимли азиз мухлисларимиз учун ажойиб гулдаста!🤗😍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бу ташриф ортида бир кунгилсизлик ётганини билса-да, сурай олмади. Сарвар ва Мадина хам онасининг кузига мултираб тикилиб, бир четда кунишибгина утиригибди. Ни-гора уларга овкат сузиб берди, лекин иккови хам кошикка кул теккизмади. "Нигора уларга буш хонада жой солиб берди: "Сизлар ётинглар, аянг хам кела-ди хозир". Кейин дугонасининг ру-парасига утирди. "Кани, гапир, нима булди?"
Гулширин кейинги вокеаларни гапириб берди. Бу кургуликлар шу кадар толик-тирган элики, хатто куз ёш тукишга хам холи йук эди.
- Кимни химоя килмокчи булдинг? - ту-такди Нигора. - Сен болаларинг билан курмаган азобинг, эшитмаган тухмати-нг колмади. Уша овсининг эса "яллама ёрим" килиб юрибди. Хушторига уйинг-ни арзон-гаров соттириб, узи уша уйда маза килиб яшаяпти. Эсингдами, "овси-нингни кадам олиши бошкача" деб сен-га олдин хам айтгандим. Ушандаям уни химоя килгандинг. У шунчалик беор эканки, хушторинг хотини жанжал кил-иб борса, "кулингиздан келганини кили-нг. Эрингиз билан эрга тегмасимдан олдин бир-биримизни севамиз" депти. Камига, "уйимга бостириб кирди" деб милицияга арз килибди. Бечора аёл ке-чирим сураб зурга кутулибди.
Бу гапларнинг Гулширинга кизиги йук эди. Хоргин нигохларини Нигорага тик-ди:
- Нигор, менга яшаш учун жой керак. Ёрдам бер, илтимос...
- Менинг уйимда яшайверасан, - унинг гапини кесди Нигора. - Биласан, эрим икки йилдан буён чет элда. Келгунича икки дугона бирга яшайверамиз.
- Йук, - бош чайкади Гулширин. - Мени деб сенга хам гап тегишини истамай-ман. Огзи билан юрадиганлар "кушма-чини уйига киргизибди" дейишади.
Нигора жим колди. Дугонасининг кай-сар феълини яхши билади.
- Майли, сенга ёрдам беришга харакат киламан. Укамнинг бир ошнаси оилавий ётокхонанинг коменданти. Укам илти-мос килса йук демас.
- Рахмат сенга, - синик жилмайди Гул-ширин. - Хамма якинларимдан бирин-кетин айриляпман. Сендан хам жудо булишни истамайман.
Нигора дугонасини жимгина кучди. Коллежни биттирибок турмушга чикиб кетган, кайнонасининг зугумларига рузгор ташвишларидан бошка нарсани курмаган дугонаси икки бола билан хаёт зарбаларига дош бера олармикан?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Янгасининг ишхонаси-да бирор кунгилсизлик утдимикан? Узига келиб олгунича кузига куринмай тургани маъкул. У болаларини ёнига чакириб, улар билан ошхонасига утди. "Жим утиринглар, келинойингларнинг боши огрияпди" деди. Шурлик болалар, кузлари мултираганча жим утиришди. Гулширин ахён-ахёнда ошхона дераза-сидан ховлига куз ташлаб куйди. Бир оздан сунг акаси хам келди. Сал утмай янгасининг баланд-баланд овози эши-тила бошлади. Акаси уни босишга ури-нар, аммо бефойда эди. Янгаси баттар авжига чикаётганди. Гулширин бугунги жанжалга хам узи сабабчи эканини кунли сезиб, юрагини бир нима гижим-лагандек булди. Жанжаллашаётган эр-хотиннинг уртасига тушиш учун улар турган хона томон юрди.
- Синглингиз нега уйдан кувилганини биласизми? - янгасининг овози уйни ту-тиб кетганди. - Дадангиз олиб берган уша уйда фохишахона очиб, кушмачи-лик киларкан. Овсинига узи мижоз то-пиб бераркан. Бу писмик синглингиз узини куй огзидан чуп олмаган килиб курсатиб, одамларнинг рахмини келти-рмокчи булади. Уйимни нахсга бостир-ди.
- Учир овозингни! Хар нарсани билиб-билмай гапираверасанми? Синглим ха-кида бундай дема!
- Намунча уша сингилчангизнинг ёнини оласиз? Сизнинг урнингизда бошка ака булганида бу иснодга чидай олмасди. Шу бехосият синглингизни деб кизла-рингизни хеч ким сурамай куяди. "Аммаси кушмачи экан" деб хамма ку-лини бигиз килиб курсатади.
- Янга, бас килинг! - Гулширин чинкириб юборди. Жанжаллашаётган эр-хотин унинг кириб келганини сезмай колиш-ганди. - Бас килинг, янга! - какшади Гулширин. Уйингиздан кетишимни истаётган булсангиз шундок хам кета-ман. Лекин тухмат килманг. Худодан куркинг, янга!
- Тухмат килаётганим йук. Шахарда хамманинг огизда шу гап. "Кимсан, Умарнинг синглисм кушмачи экан, кай-нонаси билан эри шунинг учун уйдан хайдаб юборган экан" деб гапиряпти хамма. Шамол булмаса дарахтни учи кимирламайди. Беайб булсангиз эрин-гиз нега оркангиздан келмайди?
- Сизга ухшаб оёги билан эмас, тили би-лан юрадиганлар уни хам йулдан озди-ради.
- Хам гарлик, хам пешгирлик экан-да! - баттар овози баландлади янгасининг. Энди кандай килиб бош кутариб юра-миз? Шарманда!
- Учир овозингни! - Умар чидаб турол-мади, хотинининг юзига тарсаки туши-риб юборди.
- Ака, керакмас! - акасининг кулига ёпишди Гулширин. - Мени деб янгам би-
лан яхши-ёмон булманг.
- Илон! - аламдан кичкирди янгаси. - Узингнинг рузгоринг бузилгани етмага-ндай меникиниям тузгитмокчимисан? Сенга уйимдан жой бериб шунга лойик булдимми хали? Йукол уйимдан!
- Хайдамасангиз хам кетаман, - наинки овози, бутун вужуди калтиради Гулши-риннинг. - Факат акамга захрингизни сочманг. Мени нима десангиз денг, ле-кин акамни айбламанг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАРИМ!
🌙✨Шундай меҳр берингки, ҳеч ҳам тугаб битмасин...
Ҳеч бир дилдан дилга озорлар ҳам етмасин.
Сиз умрингиз боғини шундай
безаб қўйингки...
Яшаб ўтган умрингиз, ҳеч ҳам
хазон бўлмасин!
🌙✨ҲАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эҳ, ана гап...
Аёлни офтобга қиёслади.
Ҳаёт тимсоли деди.
Улуғлади.
Муқаддас деб айтди. Шундай учирма-ю қочирма иборалар келтирдики, улкан томошахона аҳли қилт этмай, гўё нафас олмай тинглади.
Саройга йиғилган ожизалар тугул, ҳатто эркакларнинг ҳам кўнгли тўлиб, мижжаларида ёш қалқди; она, аёл, қиз, сингил умуман, бу хилқат қадрига етмоқ ҳисси барча эрларнинг юрагида аланга олди.
Тенглик даъво қилиш ҳам ҳатто беъманиликдай туюлиб қолди; аёлга-я, аёлга тенг бўлиш мумкинмас ахир. У фаришта-ку! Унга қўл кўтариш тугул, ёмонқараш ҳам гуноҳ! Одамгарчиликдан мутлоқ чиққан кимсагина аёлни камситади. Ундайлар эркак эмас.
Айниқса, бу ерда йиғилган ожизаларнинг хаёл осмонида шу тобда турли хил иддаолар парвоз қила бошлади:
--- Ана, сенга гендеру мана, сенга гендер!
--- Ана, тенглик!
--- Ана, зиёли эркак!
--- Хушруйгина ҳам!
--- Садағаси кетсанг!
--- Оиласи бахтлидир-а?!
--- Хотинига Худойим берган экан-да..
--- Қанийди, шу менинг эрим бўлганда…
--- Э-э-эй, пули ҳам кўпга ўхшайди. Меҳрибон эр экан. Меникига ҳам Худойим инсоф берсин!
... Хуллас, ҳар аёлда ҳар хаёл...
... Хуллас, гендер мажлисда нотиқ аёлни мадҳ, неча-неча қалбларни фатҳ этди.
У нутқини тугатди. Қаршисидаги халойиққа таъзим қилди. Қарсакнинг ҳам қобирғаси қарсиллади – улкан сарой ларзага келди.
У минбарда мағрур жилмайди. Расм туширгич аппаратлар ялт-юлт этди, телекамералар унга қараб тош қотди.
У ўзига аталган даста-даста гулларни қаршисида сеҳрланган кўйи кўз узолмай турган қоракўзларга инъом этди. Фақат бир қучоқ “Лиля” гулини бағрига босиб, унинг муаттар бўйидан сармаст кўйи машина орқа ўриндиғига қўйди:
---Диля опангникига ҳайда, деди шафёрига. --- Тезроқ юр!
Машина таниш кўчага бурилди. У телефон рақамни терди.
---Диля, я тебе подарю Лиля! Ах, как звучать; Диля ---Лиля! Бораяпман, ҳа, бораяпман!
Машина ўша, кўзга иссиқ уй ёнидан саҳал берироқда, чинор панасида тўхтади. Шу маҳал унинг қўл телефони жиринглади. Хотини қўнғироқ қилаяпти. Зумда туси ўзгарди.
--- Нима дейсан? Юрибман иш билан! Гўрда бўлармидим, ишдаман-да!. Амманг бетоб бўлса, ўзинг боравер. Ҳозир умуман вақтим йўқ. Айтдим-ку, аммангникига борасанми, онангникигами, боравер… Кечқурун эртароқ ке! Увв-вв, , гарангмисан, вақтим йўқ!
У қўл телефонини ўчириб, ғудранди: "Вайсақи, калтакнинг хумори тутаётганга ўхшайди..."
Яна бир пасда юзидаги қаҳр қирови эриб, хотиржамлик ёйилди – қаршисидаги уй деразасига қаради.
Орадан чорак дақиқа ўтар - ўтмас, ўша, ҳамиша кўзига бинойидай кўрингувчи дераза раҳидаги биллур гулдондан жой олган оппоқ Лиляга хушнуд термуларкан, эшик қўнғироғи жаранглади. Ошхонадан Дилянинг шодон ва эрка овози эшитилди:
--- Эшикни очинг, қовурдоқ буюртма бергандим. Оп келишди, шекилли.
У эшик қулфини очган заҳоти, ток ургандай сесканиб, ич-ичидан нимадир узилиб кетди. Бақрайиб қолди. Остонада... остонада ҳалиги марака - мажлисда, биринчи қаторда сеҳрланган алфозда унинг маърузасини берилиб тинглаган, кўзга яқин, истараси иссиққина, хушчирой аёл ўзи тақдим қилган бир қучоқ карнайгулни кўтарган кўйи гарангсиб турарди.
--- Қ- қ- қизим... қизимни кўриб кетай девдим... --- Аёлнинг лаблари титради.
Ичкарида... ичкарида эса, ошхонада Дилянинг шўхи - шаън ялласи янграрди.
Қўчқор Норқобил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қайнона она...
Шоҳида тиқилинч автобусда базўр уйига етиб келди. Дарвозадан кираркан, ичкаридан қайнонасининг шанғиллаган овози эшитилди:
–Ҳой, уйда копток ўйнамаларинг, ҳаммаёқни чангитиб юборасанлар. Маҳмуд, китоб-дафтарларингни йиғиштириб ол, ёйилиб ётмасин.
Шоҳида ҳафсаласи пир бўлиб, этигини ечаркан кўнглидан ўтказди: "Ишдан чарчаб келганингда уй жим-жит бўлса-да. Қачон қарасанг бақир-чақир, бу уйда ҳечам тинчлик бўлмасаканда”.
Шу пайт кичкинтойи уни кўрди-ю, қувониб қичқирди
:– Ака, ойим келдилар!
Болалар ҳар доимгидай чопиб чиқишди-да бирин-кетин сўроққа тутишди:
– Ойи, ойлик олдизми?
– Мактабимизга цирк келаркан, пул беринг!
– Боғчамга овқат пулини тўларкансиз!
Шоҳида бу хилдаги сўроқларга ўрганиб кетганиданми "Хўп-хўп” дедида, қайнонаси билан сўрашиш учун ичкарига кирди.Сочларига батамом оқ тушиб, ажиндан юзлари буришган Сожида хола келинига пешвоз чиқди
.– Ойи, болалар қийнаб қўйишмадими? -сўради салом бераркан Шоҳида.
– Э, буларни қўяверинг, унақа-бунақа тўполончи бўлишмади-да. Ҳали бир-бири билан гап талашади, ҳали... –қайнонаси икки қўлини белига қўйганча шикоятини бошлаб кетади. Шоҳида бундай шикоятларга ўрганиб қолгани учун индамайгина ошхонага йўналди. Тоғорачага картошгка, пиёз солиб арта бошлади.
– Ойи, нима овқат қилай? –овозини баландлатиб сўради.
– Нима ҳам қилардиз, болам. Макаронми, мошхўрдами қилаверинг. Шунда қизининг норози овози эшитилди:
– Уф, яна макаронми?
– Унақа овқат танламаларинг. Овқатнинг уволи тутади-я...
Қайнонасининг насиҳат дафтари очилиб, уруш вақтида одамлар лавлаги егани борми, болалар очликдан шишиб, одамлар кўчаларда ўтларни ейишгани борми эринмасдан невараларига худди эртак айтгандай уқтира бошлайди. Гапининг сўнггида: ”Ҳозирги тўқ, тўкин-сочин замонга раҳмат деларинг. Устиларинг бут, қорниларинг тўқ, шукур қилларинг”, –деб қўяди.
Болалар ҳам бувиларининг ҳикояси таъсир қилибми жим бўлиб қолишади. Лекин нимагадир Шоҳиданинг кўнгли ғашланаверади.
Эри хизмат сафарига кетганига бир ҳафта бўляпти-ю, ҳамон қўнғироқ қилгани йўқ. "Балки эрта-индин келиб қолсалар керак”, дея ўзини тинчлантирди. Хаёл билан пиёз тўғраркан қайнонаси кириб келди
.– Болам, пиёз ҳам палон пул бўлиб кетибди. Бугун қўшни хотинлар бозорга тушган экан, қишни чиқариб олиб, янги пиёз узилгунча аяб ишлатиб турмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди.
Шоҳиданинг сабр косаси тўлди. Ҳозиргина беғам эрини жиғибийрони ошиб эслаётганди, қайнонасининг тергаши фиғонини ошириб юборди.
– Ойи, бугун манти қиламан. Анчадан бери ҳадеб мошхўрда, макарон еявериб болаларнинг ҳам жонига тегди.
Шоҳида бу гапи билан қайнонасининг ғашига тегиб, намунча кўп гапираверасиз, ўзимам нима қилишимни яхши биламан демоқчи бўлганди. Содда қайнонаси бўлса қўлини беозор силтади-да:
– Майли, нима қилсангиз қилаверинг. Менга барибир, фақат картошка аралаштиринг, ўғлим қайтгунича гўштни тежаб турайлик, –деб ошхонадан чиқиб кетди.
Шоҳида жаҳл билан артаётган картошкани сувга ташлаган эди суви сачраб, доғланган ёғга тушди. Ёғнинг хунук жизиллашидан Шоҳиданинг ғашлиги ортди...
Картошка аралашган бўлса ҳам манти мазали бўлганди. Қайнона-келин, болалар ҳаммалари дастурхон атрофида жамулжам бўлиб иштаҳа билан овқатланишди. Шоҳида идишларни йиғиштириб ошхонада юваркан, яна қайнонасининг овози эшитилди:
– Ўчир телевизорни, ток кетади. Ҳадеб видео кўраверсаларинг тарбиянг бузилади.
"Уф.... қачон чакаги ўчаркин-а, бу кампирнинг.
Бу уйда на бемалол еб-ичасан, на ҳузурланиб дам оласан. Яхшиям ишхонам бор. Бирпас бўлса ҳам дам олиб, асабларим тинчиб қайтаман”... Шу нолиш билан кўзи уйқуга кетди. Болалари таътилга чиқишгани учун эрталаб бемалол турди-да, уйларни йиғиштириб, чой тайёрлади. Қайнонаси эрталабдан қаергадир отланаётганини кўриб ҳайрон бўлди:
– Ҳа, ойи, тинчликми, азонлаб қаерга кетяпсиз?
– Болам, бугун холангизникида йиғин экан.
Вақтлироқ бориб қарашай дегандим. Кичкина боғчага кетса, катталари эшикни қулфлаб ўтиришар?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Лирик_чекиниш
💐 Аёл бор ҳаётнинг ҳар куни байрам...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Улар шундай ибодат қилишган...
Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди:
-Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.
Ҳазрати Али айтдилар:
-Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз.
Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди.
Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар:
-Ўқни чиқардингизми?
-Ҳа, чиқардим, — деди табиб.
-Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.
Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар.
«Қалбимизнинг нури»
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Туш ортидаги воқеалар...
Оқшом пайти чамаси соат 16:00 лар атрофида эди. Уйга кириб ётдим, кўзим уйқуга кетди. Шунда туш кўрдим. Тушимда бир аёл бизнинг кўчадан кейинги кўчада ариқ бўйида туриб, менга қараб йиғлаяпти. Олдида қандайдир қоп-қора нарса. Уйқудан қўрққанча турдим-да, токчада турган сувдан ичиб, ўзимга келдим. Соатга қарасам, 17:30 эди. Ичимда кимдир ўша ерга бор, дегандек бўларди. Дўстимга қўнғироқ қилиб, уйдалигини сўрадим ва олдига бордим. У билан сўрашдим, озгина ўтирдик-да, унга бўлган воқеани айтмадим. Негаки, ҳозир тушимда кўрган жойга дўстим билан боришни ният қилгандим. У буни эшитса, аниқ бормайди. Унга шунчаки, кўча айланиб келамиз юр дедим. Дўстим кийиниб олди ва ўзи уйда юраги сиқилиб турганини айтди. Кўча томон равона бўлдик. Юрагимда қандайдир қўрқинч бор эди, лекин уни дўстимга билдирмадим. Кўкда юлдузлар чарақлаган, ой ўзининг дарёсида сузиб юрибди. Мен тушимда кўрган кўчанинг бошига етиб келдик ва оёғим қалтирай бошлади.
Лекин ёнимда дўстим борлиги учунми, қўрқинч ҳисси сал нари кетгандек бўлди. Шунда дўстимга кел шу кўчага кириб кўрайлик, дедим. Дўстим розилик билдиргач, кўчага кирдик. Қарасам узоқда кимнингдир шарпаси кўринди. Яна ариқ бўйида. Қадамим секинлашди, унга яқинлашдим ва олдига келдим. Қарасам бир онахон. Шунда у бизга мурожаат қилди.
-Ўғилларим илтимос менга ёрдам қилинглар, бир соат бўлди болам маст ҳолатда ариқнинг ичига тушиб, ухлаб қолибди. Сал наридаги ариқга қарасак, бир йигит ухлаб ётибди. Шунда дўстим билан уни ариқдан олиб чиқиб, уйига олиб кирдик. Уйига олиб киргач онахон бизга қараб:
- Аллоҳдан роса дуо қилиб сўрадим, ўғлим кўчада қолиб кетмасин деб, ҳайриятки сизлар келиб қолдинглар. Қўшниларим ҳам ўғлимнинг дастидан безор бўлишган. Ўзи якка-ю ягона шу ўғлим бор, у бўлса... Йўқ сиз ўғлимни ёмон инсон экан деб ўйламанглар. Олдинлари бундай эмас эди. Устачилик билан шуғилланар эди. Уйга одамлар уста ака деб чақириб келишса, кўнглим шундай ўғлим борлигидан тоғдай кўтариларди. Нимадир бўлди-ю шу ичкиликка ўрганиб қолди. Онанинг боши эгилганча йиғлаганини кўриб, уларни овитиш мақсадида, ҳали ҳаммаси олдинда, ўғлингиз ўзгаради, фақат Аллоҳдан сўранг она, у билгувчи, у тўғри йўлга солгувчидир,-дедик. Уйдан чиқиб кетар эканмиз онахон бизни дуо қилиб, эшикнинг олдигача кузатиб чиқди. Орадан уч ой ўтди. Бозорда айланиб юрсам, онахоннинг ўғлига кўзим тушди. Башанг кийинган. У бозорда гуруч сотадиган киши билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирган экан. Уларнинг суҳбатини тинглаш мақсадида, ёнига яқинлашдим. Гуруч сотувчи йигитга қараб:
-Мана укагинам қандоқ кунларни бошингдан кечирдинг. Онангни, оилангни ҳам анча қийнаб қўйдинг. Буёғига энди улар учун яшагин. Қўлингда гулдек ҳунаринг бор.
Йигит:
Ҳа, онамни ҳам, оиламни ҳам жуда қийнадим. Мени деб онам бечора кимларни олдида бошини эгмади. Кўчада маст бўлиб ётганимда, қариган чоғида ўзлари елкасига суяб олиб келдилар. Биласиз отамдан эрта ажралганман. Лекин шундай онам борлигини билмай юрган эканман. Энди кўзим очилди, тавба қилдим ака, тавба. Худога шукур устачилигимни бошлаганман. Одамларни иморатларини қуриб беряпман. Олдимга бир мақсад қўйганман онамни албатта, ҳажга олиб бораман. Елкамда кўтариб юраман. Кўзларида ёш билан гапириб турган йигитни кўриб, муштипар онанинг чехраси кўз олдимдан ўтди ва инсоф бергани рост бўлсин,-дедим-да, бозордан чиқиб, уйим томон равона бўлдим.
Фаррух Мирзо
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бугунги кунимиз ҳам поёнига етмоқда қадрлигим!
Бугун баъзиларимиз учун хурсандчилик, кулгуларга бой ўтди. Баъзиларимиз учун эса, балки, аксинча...
Кимдир бироз аввал оила даврасида ўтириб, ич-ичидан оиласи ёнидалиги учун ҳамдлар айтди.
Кимдирлар эса, балки яна оила даврасидан узоқда.
Балки, бугун кимдир анчадан бери кўрмаган қадрдон дўсти билан мириқиб суҳбат қурди.
Кимдур эса аксинча, балки дўстини йўқотди.
Балки, кимдир ҳозиргина фарзандини юзидаги кулгуни кўриб, юзига табассум югурди.
Кимдур бугун кўчада танимаган инсонига бирон яхшилик қилди-ю, шундан қалби ёришиб кетди.
Балки, кимлардир иш, уй, рўзғор ташвишлари билан елиб-югуриб, ўзига эндигина вақт ажратди.
Кунимиз қандай ўтмасин, Яратган Эгамизга бизга бераётган ҳар бир куни, неъматлари учун доим шукур қилувчилардан бўлайлик.
Чунки, шукур қилувчилар ва чиройли сабр қилувчилар, Жаннат билан сийланадилар.
❄️
Тунингиз хайрли бўлсин қадрлигим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ласи ота-онаси билан қолади, катталарнинг келишуви шундай!
Собира йиғлаб-сиқтаб ахийри рози бўлди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли бўлганида бутунлай олиб келишни ўйлаб кўрадиган бўлишди. Ўгай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йўл тутишга қарор қилди.
* * *
Янги хонадон аъзолари сомсапазлик қилишаркан. Уйларининг кўчага қараган биқинида иккита тандир ўрнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини ҳам бир зум тиндирмайди. Харидорлари кўп, ясалган сомсалар уй ичидан чиқиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош суқаверади, онаси қип-қизил сомсаларни пуллайверади. Собира ҳам ишга киришиб кетди. Аввалдан чаққон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай ғимирлаб рўзғор бутлашар, жуда бой бўлмасаларда ўзларига тўқ эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиғи. Қаттиққўллиги учун ҳамма ундан ҳайиқиб турар, арзимаган айб учун ҳам аччиқ-аччиқ гаплар эшитишарди. Бир ҳафта ичидаёқ эрининг сўкишидан икки марта баҳра топишга улгурган Собира ўғлини олиб келмай тўғри қилганига ишонч ҳосил қилди. Лекин олдинги гиёҳванд эри олдида Икром фариштадек кўринарди. Аста-секин эрининг бироз тўпорилигига ҳам кўникиб кетди.
* * *
Икром билармикан? Бугун туғилган кунлари эканлигини эслармикан?! Ўзику майли, боласи келганида совға бермаса ҳам икки оғиз ширин сўзи билан кўнглини кўтариб қўярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан қайнаб чиқарди. Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери ўғлининг ҳар келиши ҳам қувонч, ҳам ҳадикда ўтади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоқлари орасига қисиб эркалаган бўлди. Аяжонисига эга чиққан одамнинг бу қилиғи болага аксинча таъсир қилиб йиғлаб юборди. Собира боласини қучиб олди, эри бир нималар деб ғўлдираганча ўрнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан ўгай отанинг учрашувлари совуққина ўта бошлади. Лекин бугун туғилган кунлари, ҳеч бўлмаса болагинаси бугун бир оғиз ширин сўз эшитар…
Эри эрта тонгдан йўлга отланди.
-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда қилиб келаман.
Қувонганидан ўрнидан туриб кетди, туғилган кунлари байрам бўларканда. Лекин кейинги сўзлар уни жойига михлаб ташлади.
-Соат тўртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни тўғраб қўйинглар, мен тоза ун билан гўшт олиб келаман.
Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узоқ, кечга қолмай қайтишади. Демак туғилган кун, боланинг кўнгли деган гаплар пуч орзу, етиб бўлмас армон...
Ўйлаганидек қайнонаси, қайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кўзи йўлда бўлди. Эшик тақиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси кўринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини қучиб йиғлайверди. Қайнонаси меҳмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб яна боласига талпинди. Катта бўлиб қолибди, қош кўзлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ўргатишибди. Хонасига олиб кириб бошқатдан бағрига босди. Яна йиғлади, боласини ҳидлаб-ҳидлаб йиғлади.
Вақт шувиллаб ўтди. Чой ичишдию овқатга ҳам қарамай қайтиш ҳаракатига тушишди.
Ҳозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Қайнонасидан нажот кутди. Бир оғиз қолақолсин деса-чи, бир кунгина болагинасини бағрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни ўрнига қўяётган қайнона ўғлининг рухсатисиз бу ишни қилолмайди, хонадонида ўгай набира эмас, ўзининг авлоди чопқиллаб юриши керак!
Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини ўтказа бошлади. Ҳозир икки тугмани ўтказса бўлди, бола ташқарига чиқади, кейин олиб кетишади. Қўллари титраб тугмаларни қайтадан ечди. Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:
-Ая, туйма ўтказишти билмайсизми? Мана-мана, мен қандай ўтказишти биламан.
Бола худди қойил қилиб қўйгандек жилмайиб турарди.
Кўз ёшлари қуйилиб кетди. Яна Шерзодни қучиб олди. Айвон деразаси ортида бу ҳолни кузатиб турган ота-онаси билан қайнонаси оғизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Тақдир, иложи йўқ…
Эшикка етганларида бола ҳам аяси қолишини англаб йиғлай бошлади. Бобоси билан бувиси уни эркалаб кўтариб кетишди. Яна ишга ўтирдилар. Пиёзмас, ўзининг юрагини тўғради гўё. Пиёз аччиғидан минг карра аччиқ кўзёшлар милт-мил
💄Sevimli ayol bolish uchun endi psiholog maslaxati shart emas ozingizni seving va tez kanalga azo boling.... 💄
💄Hanumka ozini sevgan ayollar kanali 💄
Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
Сиз кимга ўхшайсиз?
Расмга қаранг ва бирини танланг
💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?
Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми?
👇 Жавобни олиш учун танланг!
Аёлнинг аёли ҳам бор, айёри ҳам бор.
Эркакнинг кераги ҳам бор, керак эмаси ҳам бор...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌤Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 👍
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Янги кунингиз мазмунли ўтсин 🤲
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нарсаларини йигиштиришга куп вакт кетмади. Зеро, болаларининг кийимла-ри-ю, узининг икки сидра куйлагидан бошка хеч нарсаси йук эди. Уни хеч ким хатто аламини босиш учун устма-уст арок стпкараётган акаси хам тухтатма-ди. Негаки, синглиси бу хонадонда ко-ладиган булса бундан баттар кунлар тушишини биларди. Ховли турида сало-бат тортиб турган, илгари хар кургани-да бир гурурланадиган икки каватли иморат шом крронгисида кузига бойуг-лининг уясидек хунук куриниб кетди. "Бир кориндан талашиб тушган, ота-онамдан колган ёлгизгина ёдгорим сиг-маса, бу касрни нима учун курдирдим?"
- Хаммасига кунгилчанлигинг сабаб, - хам рахми келиб, хам жахли чикди ду-гонаси Нигоранинг. - Бир енгилтак аёл-нинг айбини яшираман деб узинг мана бу кунларга тушиб утирибсан.
Акасининг уйидан чикиб кетган Гул-ширин оёги кандай килиб дугонаси Ни-гораникига етаклаганини узи хам бил-майди. Болаларига кечки овкатни еди-
риб, уларни ухлашга тайёрлаётган Ни-гора кутилмаганда эшиги такиллагани-да хайрон колди. Одатда, бу пайтда хеч ким уларнинг эшигини чертиб келмайди
Эшикни очдию, бир хайрати ун булди. Чарчаганиданми ё гамданми, кузлари ич-ичига ботиб кетган дугонаси Гулши-рин икки боласи эшик ортидан саргай-иб турарди.
- Гулширин сен?...- кутилмаган мехмон-нинг ташрифи Нигорани чиндан хам ажаблантирди. Кундузи куй суйиб ча-кирса хам вакти йуклигини бахона ки-либ келмайдиган дугонасининг бемаха-лда, боз устига икки боласи билан ке-лиши хайрон колдиргани рост.
- Хеч нарсв сурама, - Гулширин деворга суянди. - Ё кайтиб кетайми?
- Кизикмисан, кир. Кани, болалар сиз-лар хам киринглар.
Нигора чакконлик билан дастурхон тузади, ахён-ахёнда кузлари бир нук-тада котиб колган дугонасига зимдан куз ташлаб куйди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Лекин качонлардир барибир уз хаёти-мни узим куришим керак. Ака, бизда киз бола доим отаси, акаси, эрига ито-атда яшаши керак деган акида бор. Ха, киз бола уларни хурмат килиб, олдила-рида бош эгиб яшаши керак. Лекин киз болани мустакил фикрлашга, карор ка-бул килишга хам ургатиш керак экан.
Мен каби хаёт зарбаларига дуч келга-нида эсанкираб колмаслиги учун хам киз болани бир оз катъиятли килиб тарбиялаш керак экан.
Бу гаплар кандай килиб тилига келди, Гулширин узи хам хайрон. Норозилигу кувончини хам жимгина ичига ютади-ган синглисининг гаплари Умарни хам хайрон колдирди. Агар биров синглинг шундай деди деса, асло ишонмаган бу-ларди. Аммо каршисида утирган синг-лисидан эшитаётганини асло рад этол-майди.
- Мен бор эканман, шу ерда турасан, - акалик орияти кузгаб кетди Умарнинг. Хеч каёкка кетмайсан.
Гулширин туликиб кетди. Уни химоя кила оладиган шундай акаси борлиги-дан калби гурурга тулди.
Аммо эртаси куни содир булган вокеа ака-сингилнинг режаларини буткул пучга чикарди.
Гулширин кечки овкатни осиб куйиб, мижозларидан бирининг буюртмасини тезрок битказиш учун утирган эди. Эшикнинг шараклаб очилганидан чучиб тушди. Ранги бугрикиб кетган, кузлари-дан ут чиккудек булиб янгаси шахд би-лан кириб келди.
- Ассалому алайкум, янга! Чарчамай ишлаб келдингизми? - Гулширин урни-дан туриб янгасига пешвоз чикди. Лаб-лари пир-пир учаётган янгаси жахл би-лан уни туртиб кетди. Яна нима булга-нини билолмай хайрон колган Гулширин довдираб колди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳикоя
Беғубор, бегуноҳ қизалоқ!
Ўқинг фақат йиғламанг...
Қизча бақир-чақир овози сабабли уйқудан уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган етти ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини одоб доирасидан ташқарида бўлган турли сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:
Сиз мен учун нима қилиб кўйибсизки, менга бақирасиз?
-Ўчир овозингни, шаллақи, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам, керакмас!
Давоми
Шоҳида қайнонасини тичлантирди:
– Бораверинг ойи, кап-катта бўлиб қолишди.
Ўзларини ўзлари бемалол эплашади.
Шоҳида қайнонасига: "Мен ишга кетганимда болаларнинг оғирлиги сизга тушмайди”, демоқчидай чертиб-чертиб гапирди. Гўёки қайнонасининг ҳадеб тергайвериши, болаларидан хасрат қилаверишидан ўч олгандай бўлди. Қайнонаси қайта-қайта болаларга тайинлаб чиқиб кетди. Энди Шоҳида тез-тез уй ишларини бажариб ишга жўнаши керак. Кичкинасини боғчасига жўнатди-да:
–Эшикни қулфлаб, балкондан энгашмай ўтирларинг. Телевизорни қўймаларинг, –деб уқтирди.
Кўча бекатида автобус кутиб тураркан, кўнгли хавотирга тушаверди: "Тағин уйда ҳеч ким йўқ деб видео қўйишган бўлса-я? Газни ёқишмаганмикин?”. Шу каби турли хаёллар кўнглига қўрқув солиб шошиб уйга қайтиб чиқди. Ўғли эшикни очиши билан ичкарига яна бир-бир назар ташлаб, яна болаларига тайинларкан чопиб зиналардан тушиб, келаётган автобусга югурди. Автобусда кетаётиб ҳам хаёли болаларида бўлди.
Ишга борган заҳоти қўнғироқ қилиб, улардан нима қилишаётганини суриштириб, кўнгли жойига тушди...
Шу куни Шоҳида биринчи маротаба ишга кечикиб келди, биринчи маротаба қўли ҳеч нарсага бормай, ҳар ярим соатда болаларига қўнғироқ қилавериб, ишида ҳам унум бўлмади. Сабаби, умрида биринчи маротаба қайнонаси азонлаб уйни тарк этиб, фарзандлари қаровсиз қолганди. Шоҳида шу бугун бақироқ, бўлар-бўлмасга ҳасрат қилиб тергайверадиган, ўзининг кўнглида "шанғи” деб ном олган қайнонасининг нақадар керакли, қадрли инсон эканини, оиласининг, турмушининг пойдевори эканини чуқур англаб етди.
"Тавба,– деди ўзига ўзи.– ойим бир кун уйда бўлмасалар қай аҳволга тушишимни ўйлаб кўрмаган эканман. Яхшиямки шулар бор эканлар, бўлмасам юрак ўйноқда ишлолмай уйда ўтириб қоларканман-да”. Шоҳида чуқур ўйга толиб, кечаги, қайнонасига нисбатан қилган муомаласини эслаб ўзини ёмон кўриб кетди. Соатга қаради, бешга яқинлашиб қолибди. "Вой ўлай, кичкинамни боғчадан оладиган вақт бўлибди-ку!”. Яна уйга қўнғироқ қилди.
Энди гўшакни қайнонаси олди.
– Алло!
–Сожида холанинг ўткир овозини эшитиб Шоҳида хурсанд бўлиб кетди.
– Ойи! Ассалому-алайкум. Яхши келдингизми?
– Валайкум ассалом, келдим! Шаҳноза қайнонасига "йиғинга яхши бориб келдингизми, қийналмадингизми” каби саволлар билан унинг кўнглини кўтармоқчи бўлди. Лекин Сожида хола унга гап бермай сайрай кетди:
– Келсам денг, ваннанинг сувини очиб қўйишибди, бекорга оқиб ётган экан, телевизор вангиллаб ётибди. Ҳозир боғчага Маҳмудни жўнатдим... –Қайнонасининг ҳар бир гапи Шаҳнозанинг кўнглига хуш ёқарди.
Ишдан чиқиб уйга ошиқаркан қалби ҳар қачонгидан ҳам шод эди.
Шунча йиллардан бери маънисиз, ҳаловатсиз деб ўйлаб юрган турмуши аслида жуда ширин кечаётганини, фарзандларига бош-қош бўлиб, ёмон йўлдан қайтариб, ҳамиша тергаб турувчи қайнонаси борлигидан хурсанд бўлиб борарди.
Дўкон ёнидан ўтаркан хаёлига бир фикр келди.
Қайнонаси учун новвотнинг "дури”дан сотиб олди. Уйига яқинлашаркан унинг овози баралла эшитилиб турарди. "Демак, болаларим ҳаммаси уйда, тинч-хотиржам ўтиришган экан”. Эрталаб ишга отланаркан қайнонасидан ҳазил аралаш сўради:
– Ойижон, ишқилиб бугун ҳеч қаерга бормайсизми?
– Э, болам, бораман десам жуда юришим кўп. Лекин буларни ташлаб кетиб бўладими? Кеча меҳмондорчиликда нинанинг устида ўтиргандек ўтирдим ўзимам.Шаҳноза сумкасидан новвотни олди:
– Ойижон бу сизга, чой билан ичинг, қувват бўлади.
Сожида хола узоқ вақт қўлидагига тикилиб турдида:
– Нима қилардиз овора бўлиб, –деди овози юмшаб, –ҳали болаларизга бўлиб берарман.
– Йўқ ойижон, ўзингиз енг, қон бўлади.
Болалар сиздек бўлгунча ейишаверади.
Сожида холанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Бу севинч ёшлари қўлига сара новвот тушганидан эмас, балки келини қайнонасига илингани, "Сиздек бўлгунча” деган сўзлари билан нақадар қайнонасининг қадрига етиб, меҳрибонлик кўрсатаётганидан қалби ғурурга тўлганининг нишонаси эди.
Тамом...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ширинликларингиз мукаммал бу́лишини хохлайсизми?
"Pazanda Bekalar" канали билан Хар бир пиширик — саъат асарига айланади!
Хар куни янги ва ишончли ретцептлар, осон пишириклар ва Оилангизни хурсанд киладиган ширинликлар биз билан.
Бизга ку́шилинг пазандаликни бирга у́рганамиз! 👇👇
/channel/+brHcXDzm0EE0MzQy
/channel/+brHcXDzm0EE0MzQy
Рўзадор кампир. Дадамнинг ҳикоялари туркумидан...
Эллигинчи-олтмишинчи йиллар эди. Қилишлоғимизда бир аёл бор эди. Эри урушдан қайтмаганми, ёш оламдан ўтиб кетганми, аниғини билмайман. Ёлғизгина ўғлини бир ўзи қийналиб катта қилган эди. Ёш бўлишига қарамай турмуш қурмади, бутун ҳаётини ёлғиз ёдгорига бағишлади. Ҳозиги кунимизда қаҳрамонлик бўлиб кўринадиган бу воқеа ўша даврларда оддийгина ҳол эди. Одамлар соддадил, самимий, ишонувчан, вафодор эди.
Умр оқар сувдай тез ўтади.
Аёлнинг ўғли вояга етди. Урушдан кейинги очарчилик, йўқчиликлар ортда қолди. Қишлоғимиз тоғли ҳудуд булганлиги сабабли геологлар кон қидирув ишларини олиб бориб, олтин рудаси заҳирасини топишди. Қишлоқда олтинни қайта ишлайдиган фабрика қурилиши бошланди. Шу баҳона йўллар қурилди, одамлар ишли бўлишди. Кўп қатори аёлнинг ўғли ҳам янги очилган шофёрлик курсини тамомлаб ҳайдовчиликка ишга жойлашди. Ўша йилларда одам ташийдиган автобуслар бўлмаганлиги сабабли пасажирлар юк мошиналарида ташилар эди. Асфалт йўл нималигини одамлар ҳали билмасди. Машиналар ёзда чанг, қишда лой кўчаларда юришга мажбур эди. Йигит яхши ишлаб юганди-ю,фалокат оёқ остида экан автоҳалокат рўй берди, ҳайдовчининг ўзи унчалик шикастламган бўлса ҳам йўловчилардан икки киши ҳалок бўлди. Суд ҳукми билан йигит ЎН йилга қамалди. Онаизорннинг кўксидан чиққан фарёдга қишлоқ титраб кетди... Муштипар она ўн йил давомида кўз ёш тўкди. У ўн йил беш вақт намозида ўғлининг ҳаққига дуо қилди. Оллоҳга ваъда берди, эй қодир эгам, агар ўғлимнинг жамолини озодликда кўришликни насиби рўз айласнг, агар ўша кунгача жонимни олмасанг ўша кундан бошлаб
то умримнинг охиригача сенинг розилигинг учун рўза тутишга аҳд қилдим деди. Ўн йилнинг ўтиши осон бўлмади, аёл кампирга айланди. Неча бора оғир касалга чалиниб ётиб қолди... Ниҳоят жазо муддатини ўтаб ўғли омон-эсон уйга кириб келди. Ўша кундан бошлаб кампир рўза тута бошлади. Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам ҳатто бемор ётган кунларида ҳам оллоҳга берган ваъдасини бузмади. Фақатгина бир йилда икки кун, ҳайит кунлари рўза тутмади холос. Қишлода бу кампирнинг ўз отини ҳеч ким айтмас, Рўзадор кампир деб аташарди. Оллоҳнинг мукфотими билмадим, ўғлини тирик кўришга умри етишига ишонмаган Рўзадор кампир яна йигирма йил яшади, невараларини орзу-ҳавасини кўриш насиб этди, дунёда ўзини бахтли инсонлар қаторида ҳис қилди. Оллоҳга шукроналар айтиб йигирма йил то умрининг охиригача бир кун ҳам канда қилмай рўза тутиб яшади.
Азизларим биз шундай ҳалол лабзли, асл имонли бобокалону, бувижонларнинг авлод-аждоди эканлигимиздан фахрланмоғимиз, уларга муносиб авлод бўлмоғимиз лозим эмасми?. Ўша даврда ҳамма шунақа диёнатли бўлган деб ўйлашга ҳаққимиз бор деб ўйлайман...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
Nega ozishingiz kerak?
🔴Chunki bu — faqat tashqi ko‘rinish emas.
Bu:
🔴 Ortiqcha charchoqsiz uyg‘onish
🔴 Farzandlaringiz bilan quvnoq vaqt o‘tkazish
🔴 Ichki ishonch, orqa tortmaslik, o‘z ustingizda g‘ururlanish
🔴 Va eng muhimi: sog‘liq
🔴Siz hali o‘zingizdagi eng chiroyli versiyani ko‘rmagansiz.
🩷 Qanday o‘zgarishingiz mumkinligini tasavvur qiling — bu imkon emas, tanlov.
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
🟠🔴🔴🟠🔴🟠🔴🔴
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
GURUHGA KIRING
TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ
Мен аслида ҳеч нарса олмоқчи эмасдим, онам мажбур қиляпти.😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚