26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Қарғалар_маҳкамаси
67-қисм
Барча қатнашувчи кўлга яқин борганда, унда думи-думига тегиб турган тимсоҳларни кўришибди. Шарт ўйлаганларидек осон эмас экан. Шунда ҳамма беллашувдан воз кечиб ортига қайтаётганда, сувда шипирлаган овоз эшитилибди. Қарашса, бир йигит тез жон ҳоли билан сувдан ўтиб, нарги қирғоққа етган ва шартни бажарибди. Уни тақдирлаш учун шох ҳузурига олиб келишибди. Унга ҳадиялардан нимани исташини сўрашибди. Ер оласанми дейишса, йўқ дебди. Саройдан бир лавозим таклиф қилишса, яна рози бўлмабди.Шунда подишоҳ, қизимни хоҳлайсанми деса, йигит яна кўнмабди. Шоҳнинг жаҳли чиқиб, нима истайсан деган экан. Мени сувга итарганни истайман, деб жавоб берибди. Сиз ҳам худди ўша мусабоқада ғолиб бўлган йигитга ўхшаяпсиз. Тимсохлар ичидан ўтиб маррага етдингиз.Ҳаётингизни изига қўйиб, олдинга қараш ўрнига, ортда қолган ва сизни у азобга йўлиқтирганни дардига тушдингиз. Ақлингиздаги ҳар ким эса, қўйиб юборинг. У сизни қийноққа итди.Лекин сиз ҳаётда қолиб ғолиб бўлиб чиқдингиз. Энди ортга қараманг балки олдинда бошқа жозиб ютуқ ва таклифлар бордир”,-деганида кўзимдан бир томчи ёш оқди.
Фирдавс қандай одам ва мақсади аниқ нима билмадим-у, лекин менинг ичимни аниқ ўқий олганини кўрдим.
Бир қаҳванинг қирқ йил хотири бор дейишади. Фирдавс билан узун ҳаётий суҳбатдан сўнг, ниҳоят мавзу синглисининг жиноятига келаган эди.
“Оилавий бирор хусуматли кишиларингиз бўлган эдими, ўша пайтлар? Чарос оилангиз таниган бировга эшикни очган бўлиши мумкинми?”,-деб сўраганимда жиддий туриб жавоб берди.
“Мени билишимча йўқ. Дадамнинг оддий иши бор эди. Бир нечта химчистка дўконлари. У ердан душман орттиришига кўзим етмайди”,-деди.
“Чароснинг кундалиги бор экан. Сиз ёки оилнагизни хабари бор эдими?”
“Чарос ёш қиз эди. Албатта ўзига яраша содда сирлари бўлгандир. Мен бошқа шаҳарга ўқишга кетганим учун охирги пайталар бўлган ишлардан кўп хабардор эмас эдим. Онам ҳам ҳамма гапни айтмас эди”
“Чароснинг жасади сизнинг хонангизда топилган экан. Сизнингча, қотил ёки қотиллар уни у у ерга ташиган бўлиши мумкинми? Чунки ҳар қанча кетларини тозалашмасин. Йўлакдаги деворда қон излари қолган”,-деб мени ўйга солган саволларни бера бошладим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
65-қисм
Гап қаердан- қаерга уланиб кетди. Ҳар миллатда ва халқда ўзининг нуқсон ва яралари бордир. Аммо уларни оммага “Мана яра!” деб кўрсатса, халқинг кўзи у ярага ўрганиб,дийдаси қотади. Ва охири бу ишлар одатий ҳол бўлишини ҳамма ҳам тушунмаса, бу икки кузатувчи йигитларга нима десам бефойда.
“Мен Юсуф...акага ўзим айтаман. Менга ўша қарғалар канали ҳақида маълумот керак . Қанча тез бўлса, шунча яхши”,-деган эдим, маҳмадонаси
“Юсуф ака қудуққа тушган. Чиқса сўрайсиз”,-деб кулди.
“Нима бўлди?”,-деб сўрашга сўрадим-у, ичим ғалати бўлди.
“Кеча роса ичиб бир барнинг олдидаги ариққа йиқилган . Танишлари зўрға уйига олиб борган экан.Бизга бир нарса керак бўлиб, қўнғироқ қилган эдик. Онаси биз билан ичган деб ўйлаб, роса гап билан савалади”,-деди тиржайиб.
Яна озгина булар олдида ўтирсам, мен ҳам уларни бир нима қилишим аниқ эди. Фирдавс билан учрашувим бор эди. Сенга Юсуфнинг аҳволидан нима дерди ақлим. Аммо юрагим , кибер таҳлил учун қўнғироқ қилсанг, шунда ҳолини сўрайсан дерди.
Ва иродаси заиф Зумрад қўнғироқ қилди
Гўшакни кўтарганда, Юсуфнинг овози хириллаб келаётганди. Ухлаб ётган кўринади. Қўнғироқ қилишга қилдим фақат энди пушаймон бўлдим.
“Алло! Ишда йўқ эдингингиз...бир текширувга зудлик билан ёрдамингиз керак”,-дедим атрофимда биров Юсуфни сенсираганимни эшитмасин деб.
“Менга ҳам ёрдам керак”,-деб хириллади
“Нима бўлди?”,-дедим сал овозимни пастроқ қилиб.
“Ўляпман!”,-деб ғалати товушлар чиқарди
“Ароқдан ким ўлибди?!”,-деб кесатдим.
“Камроқ ичиш керак эди. Маст бўлиб ариқларда йиқилгандан кўра...”
“Ароқ маст қилди деб ўйлайсанми?”,-деди нолиш қилиб
“Катта холам эмасдир ҳар ҳолда”,-деб овозим баттар кинояли чиқди.
“Ўғлим, ким телефон қилди?”,-деб орқадан онасининг овози эшитилди.
“Келинингиз она”,-деганда мен ва онасинг овози бирдан ўчди.
Ижтимоий тармоқларда синган шиша идишни қайтиб бандажлар билан таъмирлаганда, сув қуйса, сув идишда турмай атрофга тўкилади-ку? Қалбим ҳам худди шундай парчаларга бўлиниб, бирлашмаган ерларидан, сув ерига қон оққандек ҳис этдим.
“Ийй, қайси тешикдан чиқди у илон яна? Болага яна пул сўраяптими? Бер, ўзим адабини бераман у уятсизни”,-дегани эшитиларди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўтиб борар экан умр карвонинг,
Турли йўловчилар бўларкан ҳамроҳ.
Улар орасида ким дўст, ким душман,
Манзилинг сўнгида бўласан огоҳ!
Хайрли тун!
Тунингиз тинч ўтсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
63-қисм
“Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди.
“Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим.
“Манзараси жуда чиройли ва қаҳваси мазали ер биламан”,-деганда бир неча сония жим бўлиб қолдим.
“Билмадим. Иш..”
“Чароснинг қотили топилишини истайман. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, албатта уддасидан чиқамиз деган умиддаман”,-деди у ҳам ҳаяжон билан.
Зумрад, балки бу одамнинг алоқаси йўқдир у тўдага? Ростдан бир тасодифдир. Ҳали “қарғалар маҳкамаси”қанақа канал ва нима эканини билмай хулоса чиқарма, дедим ўзимга.
Бу одам ҳам сен каби бир бегуноҳ қизнинг ҳаққини қидирмоқда,деб ўзимни кўндирдим.
“Майли, икки соатдан кейин сизга жўнатадиган манзилимдан оласизми?”,-деб мулойимлик билан жавоб қайтардим.
“Албатта! Рахмат Зумрад. Сизни учраштирган тақдирга қанча рахмат десам аризйди”,-деди.
Бу сафар овози ҳузурли эшитилди қулоғимга.
“Нега ундай дейсиз, бу ахир иш..”,-ишим демоқчи бўлдим фақат гапимни тугатишга рухсат бермади.
“Йиллаб ҳақиқат юзага чиқиши ва қотили топиши учун кураш олиб борамиз. Онам ақлдан озай деб қолди. Дадам боши оққан томонларга кетди. Мен ҳали ҳам соғлом ҳаётга қайтганим йўқ. Худди оила қурсам, бахтли бўлсам, Чароснинг қотилини топмай ўзимга ҳаёт қургандек бўлмай деб, шунча йилдан бери юрибман. Аммо бу сафар кўнглим сезяпти. Сизни бизга Аллоҳ етказди”
Фирдавснинг гапларидан туйғуланиб кетдим. Мен ҳис- ҳаяжонга берилмай ишимни бажаришим керак эди. Бизга келадиган кўплаб маълумотларни текшириб, улардан яроқлиси устида ишлардик. Хуршид деган одамнинг тўда аъзоси экани исботланмади. Фирдавс ҳам худди шундай. Ўзи қонун ичида юриб, ҳар хил ишга қўл урмаса керак? Telegram каналига келсак, ҳозир ҳамма ҳар хил каналларга аъзо.
Мени ўзим ҳам бир неча хабар каналларига уланганман. Ва у ерда миллионлаб обуначилар бор. Умуман танимаган бировим мен билан бир каналда аъзо бўлса, у бизни ҳамтавоқ қилмайди. Фақат маълум бир тижорий иш ёки маънфаат бўлганда ҳамкор бўлишим мумкин.
Унинг ҳам ўз исботи бўлиши шарт эди албатта.
Гўшакни қўйиб, хонадан чиқдим. Тўғри киберда ишлайдиган йигитлар олдига бордим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлизни камситманг айниқса бошқалар олдида...📌
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
61-қисм
Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси. Биласан, тергов котибаси, сўроқ қилинган пайтда терговчи ва гувоҳ ёки гумонланувчининг оғзидан чиққан ҳар сўзни борлигича ёзади. Ҳатто шевада бир сўз ишлатсада, ўша шевадагидек ёзади”
“Хўш?”
“Гулбаҳор деган аёлга терговчи қизингиз деб неча марта мурожаат қилган бўлса-да, она бирор марта қизим ёки болам деган сўзни ишлатмаган. Ҳаммасида Чарос деб кетган. Сенингча, қизини ҳали энди йўқотган она бундай сокин ва совуққонлик билан гувоҳлик бериши оддий ҳолми?”
“Онадан- онага фарқ қилади. Сен бу майда нарсалардан кўра, икки мурдани бир –бирига боғлаган нарса нима шуни топ. Менимча жумбоқ ўша ерда”
“Бу икки мурда бир –бирини таниганми?”
“Ўн уч йил олдин, бу Хуршид деган шахс неча ёш бўлган?”
“Йигирма икки ёки йигирма уч”,-деб тахминий ёш айтидм
“Яъни бу қиз, лицейда битирувчи синфда бўлса, бу йигит билан танишадиган ёшда бўлиши мумкинми?”,-деб яна кўз ойнаги устидан қаради.
“Синфдошларидан сўралганда йигити йўқ дейилган, ҳатто кундалиги далил сифатида олинган. Бир- икки вароғи йиртиқ лекин қолган барчасининг расми бор”,-деб ўйланиб қолдим.
“Зумрад! Бу иш жуда чалкаш ва шубҳали. Агар хоҳласа, моҳир терговчилар аллақачон бу жиноят ишини якунлаб қотилни топиши мумкин эди. Бу ерда бошқа гап бор”,-деб Людмила менинг тахминларимни тасдиқлади.
🐦⬛️
Бир жиноят тергов қилинганда ўнлаб эҳтимол бўлади ва шу эҳтимоллар юзасидан тергов иши олиб бориларди. Людмила билан гаплашгач, яна хаёлларимда қотил изига тушиб ,махсус хизматга етиб келган эдим. Ҳамма ишга боши шўнғиган фақат Юсуф кўринмасди.
“Кеч қолдинг бугун?”,-деб Нодира ёнимга келди.
“Ишларим бор эди”,-дедим совуқ муомала қилиб.
Масофани сақлашнинг энг зўр йўли, бу совуқ муомала. Баъзи инсонлар ҳадсиз бўлади. Сен икки юмшоқ сўзни одамгарчилик юзасидан гапирсанг, улар сени ўзларига “жўра” эълон қилиб олади.
Шевам ёдимга тушиб, ичим бошқача бўлди. Мен Нодира билан дўстлашишим мумкин эди.
Агар у Юсуфга бунчалик яқинлашмасайди.
Бунинг ҳам ўзича хақлиман деган хаёли бордир. Бу эрсиз, у хотинсиз. Юрагим яна санчиб қолди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
....МЕНИ КЕЧИР УЗИМ......
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
59-қисм
Ишдан сўнг доим кўнгил очар нарсалар кўрган мен. Бугун уйқим келмаслигини билиб, ўзимга бир фильм танладим. Қоронғи хонада ёнимга егуликлар олиб, кўришни бошладим. Энг ёмони эди, шу одат. Куни билан диетада юриб, руҳий зўриқиш кетидан бор аламни егуликдан олиш.
Танлаган фильмимда воқеалар чет элда бўлиб, ундаги ходисалар сирли, ва энг асосийси жиноий мавзу ёритилган экан. Унда бир пластик жаррохнинг қизига тажовус қилиниб, ҳаётдан қопарилади.
Полиция қотилни қидирар экан,ота қизининг қотилини топиб уни ўзи жазолайди. Юраги ёнган отанинг ақл бовар қилмас қасоси. Ёш йигитни ҳушидан кетказиб, уйидаги ертўлада унга амлиёт ўтказади. Қотил ўзига келганда энди эркак эмаслигини,ўзидаги аёллик белгиларини кўради.
Кунлаб ухлатилиб бажарилган амлиётлардан сўнг, қотилнинг жинсини алиштиради. Ва уни йиллаб ертўлада тутиб унга турли гармонлар қилади. Бир аёл танасида, ташқарида эркин юра олмаслик ҳисси қандай эканини, кўчадаги эркакларнинг унга ғаразли кўзлар билан қандай қарашганини яшатади.
Фильм сўнги нима билан тугади билмадим.Чунки ўтирган еримда ухлаб қолган эдим. Бу фильмни яна қайтиб кўришни ўзимга режа қилиб, эрталабги кунлик ишларимни ҳал қилиб уйдан чиқдим. Ошқозонимдаги оғриқ кеча тунда еган тартибсиз нарсалардан бўлди. Зебо опага кўринмай уйдан чиқиш ҳам бир маҳорат талаб этадиган бўлди.
Бугун режаларим жуда кўп. Биринчи қиладиган ишим Людмила Алексеевнанинг олдига бориш бўлди.
Суд тиббий эксперитиза биноси кираверишидан сезилган ўзига хос кимёвий ҳид, инсонни карахт қилиши мумкин. Людмилани ишга киришиб кетмасидан у билан маслаҳат қилишим керак бўлган мавзулар бор эди.
“Яхши ухламадингми дейман? Кўзларинг қизарган?”,-деди олдидаги компьютерига қараб бир нарсалар ёзар экан.
Кўзидаги кўз ойнаги бурнининг устида турарди,бошини сал эгиб кўзларинг устидан қарди.
“Кеча сал оғир кун бўлди дейлик”,-дедим оддийгина қилиб.
“Қушлар хабар учирди. Эксинг(собиқ) билан бир жойда эмишсан”,-деганда унга қараб сохта жилмайдим.
“Нўъмон Бурхановичнинг мақсади нима сенингча? Яхши ҳам махсус хизматда ишлар эканмиз. Бўлмаса, бутун олам эшитар экан. Нотўғри тушунма, сен учун айтмаяпман.Лекин Юсуф билан боғлиқ ҳар масалада, Нўъмон Бурхановичнинг чиқиши ғалати туюла бошлади”,-дедим шикоят қилгандек бўлиб.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сукут сақлашнинг етти фойдаси
1. Сукут — ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат.
2. Сукут — тақинчоқсиз зийнат.
3. Сукут — салтанатсиз ҳайбат.
4. Сукут — деворсиз қўрғон.
5. Сукут — бирор кимсадан узр сўрашга беҳожатлилик.
6. Сукут — икки елкадаги фаришталарга истироҳат.
7. Сукут — жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
57-қисм
Ким келган бўлиши мумкин?
“Туриши қанақа эди?”,-деганимни биламан, Зебо опага худо берди икки соат келган кишин таърифлади.
Кийган кийими-ю, соч шаклигача бирма-бир айтиб берди. Юсуфнинг уйимни топиб келишига ҳайрон қолдим. Бугун кафедра ва туман терговда ишлашимни биларди. Менда ҳеч қандай хужжат ҳам йўқ эди. Буни эртага ўзидан сўрайман деб қўйдим.
“Қачон келди? Соат нечиларда?”,-деганимда мен Фирдавс билан учрашган соатимни айтди Зебо опа.
“Мен бугун кафедрада ишладим куни бўйи. У терговчи ҳамкасбим хужжатлар менда қолганди, шуни олгани келгандир. Дарсда бўлганим учун телефонни ўчириб қўйган эдим. Шунга менга чиқолмай уйга келган бўлса керак”,-дедим.
Нима дердим бошқа?
Товоғини бўшатиб ичига саватдан турган банандан солиб бердим қуруқ бермаслик учун. Тавоғини олиб кетар экан,
“Ҳа, сиз шундай десангиз шундайдир-да? Қўлида гули ҳам бор эди. Мени кўриб орқасига яширди. Лекин мендан бу нарса қочармиди? Яхши йигитга ўхшайди қўлдан бой берманг. Ёшингиз...”
“Зебо опа, гули менга эмасдир, биз шунчаки, ҳамкасбмиз”,-деб гапини бўлдим.
Қизиқувчан қўшнимни кузатиб, телефонимдаги қора рўйхатдан Юсуфни чиқариб унга қўнғроқ қилдим. Бир –икки чалганидан сўнг кўтарди.
“Алло! Зумрад!”,-деди овози этимни жимирлатди.
У билан соатлаб телфонда гаплашганларим ёдимга тушди. Баъзан туни билан гаплашар эдик. У шаҳарда яшарди оиласи билан мен эса ётоқхонада. Қироатхона деган жойда дарс қилиб ҳамма кетишини кутардим. Юсуфга смс жўнатар эдим,шу билан тонггача гапимиз тугамай гаплашар эдик.
“Нега бугун уйимга келдинг?”,-дедим ўзимга берган ваъдам ёдимга тушиб.
“Бугун сени кўришим керак эди”,-деди овози мунгли чиқарди.
“Мени уйимга ҳар нима сабаб билан келишинг яхши эмас. Қўшниларимга гап сўз қилдинг!”,-дедим жаҳлим чиқиб.
“Унутдингми?”,-деди гапимга жавоб бериш ўрнига савол берди
“Қачонлар унутдим”,-дедим уни назарда тутиб.
“Мен эса, сенга илк севги изҳор қилган кунимни унутганим йўқ”,-деди паст овозда.
Унинг овози сўзсиз жимликка йўқолар экан, менинг ичимда эса бўронлар бошланган эди. Бундан ўн икки йил аввал, иккинчи курсни бошлаган пайтимиз сентябрнинг 29 да. Кутубхонада тез-тез кўзларимиз тўқнашган йигит менга гул билан келиб,
“Фақат кўз билан гаплашиш етмайди. Юрагимга сенинг овозли суҳбатинг керак”
,-деганди.
Юсуф телефонинг нарги учида, мен эса бошқа учида сукунатда, ўтмишимизга ва хор бўлган севгимизга йиғлар эдик.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌧☀️Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
❄️🍃Хайрли тонг, Азизлар!
❄️🍃Барчага хафтанинг–
Сешанба тонги муборак бўлсин!
❄️🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила
бошланиб, ҳар кунимиз
❄️🍃Алҳамдулиллаҳ ила
якунлансин.
❄️🍃Барчамизга дунё ва
охиратимизни саодатга
боғлайдиган хайрли амаллар
қилиш насиб этсин!!
Яқинларга ҳам улашинг!👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
55-қисм
“Кунлардир жиноий иш хужжатлари билан ишлаяпман. Саволларим талайгина йиғилди”,-деганимда ўзини эркин қўйиб кўзларимга қаради.
“Шунинг учун бу ердаман. Нима саволингиз бўлса, жавоб беришга тайёрман. Онам бироз руҳи чарчаган. У кишига ўтган кунларни эслатиш яхши фикр эмас деб ўйлайман. Шунинг учун барча саволингизга жавоб беришга тайёрман”,-деди жиддий бўлиб.
“Рахмат! Синглингизни руҳи тинчланиши ва қотилл ёки қотиллари жазосини тортишини истайман. Тергов хужжатларида, Чаросни қўшнингиз топган дейилган экан. Қотил бемалол ишини битириб яна индамай эшикни қулфлаб чиқиб кетган.
Қўшниларингиз эса...”
“Чиқиб кетмаган бўлсачи?”
“А?”
“Чиқиб кетмаган бўлсачи, дейман. Балкида уйнинг ичида эди. Биз қотилнинг бирор изини тополмадик. На бир бармоқ изи ва на бир ортиқча из. Қотил ишини битириб бемалол чиқмаган.Яхшигина уйда тозалик ҳам олиб борган кўринади. Қўшнимиз топганига келсак, менда икки шубҳа бор. Ё улар яхшилаб тозлаб кейин оиламга хабар берди. Чунки қўшнимизнинг ўғли давлат дорихонасида ишларди. Дорихона ходимининг турли кимёвий моддаларга эришуви муаммосиз бўлган. Ёки бошқа эҳтимол, қўшни уйни очганда қотил ҳали ҳамон уйда бўлган. Аёл Чаросни у аҳволда кўргач, бақириб ёрдамга чақирган. Эшикни очиб подездга чиққан. Ортидан юқори қаватдаги уйига чиқиб 02 га қўнғироқ қилган. У маҳалда қотил бемалол уйдан чиққан бўлиши мумкин”
Мен бу томонлама ўйлаб кўрмаган эканман. Чароснинг ўлимидан сўнг жиноят ери суратларга олинган. Фақат эътиборлиси, уйда тўзиган ҳеч нарса йўқ. Расмда ҳамма нарса тартиб билан турибди. Чароснинг мактабдан келтирган спорт кийими солинган сумкаси ва орқасига осган ругзаги эшик кираверишида турибди. Чароснинг ўзи эса, акасининг хонасида. Акасининг ётоғида, ярм гавдаси пастда ярми тепага қараб ётган ҳолатда топилган. Расмда йўқ лекин хужжатларда отаси кириб қизининг тиззасигача ечилган ич кийимини кўтарди деган ифодалар бор эди.
Тиббий экспертиза Чаросни бокира деган ва ҳеч қандай тажовус белгилари топилмаган. Унда отасининг, қизини мурдасига ёнига келиб устига тегилган деган гап қаердан ёзилди? Саволлар ва чалкашликлар шунчалар кўп эдики. Бу жиноят кўринганидек осон ечиладиган жумбоқ эмас.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚* * *
Сенга етсам,
Бахтдан ўлиб қолсам керак,
Юлдузлар дув ёғилсалар керак кўкдан.
Шодлик сиғмай, ёрилай деб урса юрак,
Томирларда тўфон туриб кетса шул дам.
Сенга етсам, раҳм айлаб Парвардигор,
Якун ясаб минг асрлик нолишимга.
Кўзларинга кўзим тушган захот бир бор,
Ким кафолат берар омон қолишимга?!
Сенга етсам,
Тошлар мумдек эриб оқиб,
Гуллар унса кўксимдаги тиканлардан
Қувончларим кўзларимда олов ёқиб,
Ёнғин олиб кетмасмикан дилни бирдан?
Мен ўз қадрин билолмаган бир бетайин,
Музюракдан ишқ тиланган хор тиламчи,
Сенга етгач,
Мўжиза рўй бергач, Кейин,
Сени мудом соғинмоқни соғинсамчи?!
Қўй, яхшиси шу аҳволда юраверай,
Суратлардан кулиб қараб туравер жим.
Бахтдан балки ўлиб қолиш мумкиндиру,
Соғинчлардан ўлган эмас ҳали ҳеч ким!
Малика Тавфиқ
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
66-қисм
“Ийй, қайси тешикдан чиқди у илон яна? Болага яна пул сўраяптими? Бер, ўзим адабини бераман у уятсизни”,-дегани эшитиларди.
Мен эса нега бу гапларга қулоқ тутиб турганимни бимас эдим. Керак эдими шу гапларни эшитишим?
Фойдаси борми?
“Йўқ она, бу у эмас.Ҳақиқий келингиз. Асли бўлиши керак бўлиб, мен ахмоқни деб бўлмай қолган келингиз”,-деганда бошқа чидолмай гўшакни қўйдим.
Нафас ололмай қолдим. Қўрқдим. Онаси гўшакни олиб гапирса нима дейишни билмаслигимдан қўрқдим. Келинингиз деган сўз қанчалар ҳаяжонга бой бир лаҳза бўларди мен учун, агар вақти замонида бўлганида.
Энди эса, қийноқдан бошқа нарса эмас. Кундан –кун узоқлашиш ўрнига, ботқоққа ботаётгандекман.
🐦⬛️
“Ҳақиқатдан манзараси чиройли экан”,-дедим атрофга қараб.
“Менинг манзарам унданда гўзал”,-деб кўзларимга қаради.
Ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Чунки мени олгани келганида машинасидан бир даста гул билан тушиб, менга қараб юрганди.
Эшикни очиб, ўтирганимдан сўнг ёпишлари ва ҳар илтифотли сўзлари мени ноқулай аҳволга сола бошлади.
“Мен очиғи бунақа сў..”
“Зумрад! Ҳаётингизда ҳеч ким йўқ. Буни етралича суриштирдим. Инсонлар у ёки бу баҳона билан танишадилар ва ҳаётда бирга юрий бошлайдилар. Менга эса, сизни синглим олиб келди ҳисоб”,-деб яна кўзларимга қараб гапирди.
“Ҳаётимда ҳеч ким йўқ... аммо бу қалбимда йўқ деган маънони бермайди?”,-дедим овозимни тетик ушлашга ҳаракат қилиб.
“Қалбингизда биров бор йўқлигини билмадим-у, лекин ақлингизда сизни хафа қилган бор, буни аниқ биламан”,-деганида баттар ноқулай бўлдим.
“Бундай фикрга қандай бордингиз?”
“Бир подишоҳ бўлган экан. Бир куни бир беллашув эълон қилибди. Бутун салтанатга хабар ёйибди, ”Ҳамма ўз иқтидори юзасидан яхши тайёргарлик кўриб келсин. Мусабоқа бўлади ва ғолибига совға сифатида бир миқдор ер ёки саройдан бир вазифа ёки подишоҳнинг қизига уйланиш”,-деб ҳаммага маълум қилибди. Оддий халқ, ким- нима қобилияти бўлса, қаттиқ тайёргарлик кўриб келибди. Хуллас, мусобақа шарти эълон қилинибди. Унга кўра, бир кўлнинг бир томонидан иккинчи томонга ўтиш керак экан. Халқ бу шартни эшитиб хурсанд бўлибди. Чунки кўлдан ўтиш нима деган гап? Жуда осон деб ўйлабди
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим❄️
❄️ Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!
🍁Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
❄️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
❄️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
64-қисм
“Менга ўша қарғалар канли ҳақида маълумот керак.
Тайёрлай оласизларми?”,-дедим икки йигитга қараб.
“Юсуф ака, билан бир оғиз маслаҳат қилишимиз керак. Бизга бошқа вазифалар берган.Уларни тугатмай сиз айтганни қилсак гапирмасин?”,-деди жаҳлимни чиқариб.
Худди булар муҳим иш қиладида, меники ўйинчоқ.
“Икки кишисиз-ку? Бирингиз Юсуф акангизни айтганини қилса, бири менга ёрдам берса бўларди”
“Зумрад! Сиз айтган канал ёпиқ канал, очиқ эмас. Очиқ бўлсайди иш осон. Мана қаранг!”,-деб экранини кўрсатди.
Унда жуда кўп телеграм каналларнинг саҳифаси очиқ турарди.
Диетологлардан тортиб, online табиб ва фолбинигача бор эди. Магазин очган, махсус курслар сотган психологлар ва тредерларгча бор эди.
Кўзим ҳикоя каналларига тушди. Қовоғимни уйиб уларга қарадим.
“Бу нима? Вақтингизни шунақа нарсаларга сарфлаяпсизларми”,- дедим.
Аёллар канали деб очилган бир саҳифада катта қилиб бир эҳтиросли аёл ва эркак расми ҳамда остида ёзилган очиқ саҳналарни кўриб тутаб кетдим. Биз қотил ва тўдалар изида юрайлик, булар ҳикоя канлларида 18+ ҳикояларни кузатсин.
“Вой, бу очиқ қолибди”,-деб тезда у саҳифани ёпди.
“Бизга уялмайсанми дейсизда, буларнинг муаллиф профилига қаранг. Ҳаммаси аёллар ва ҳатто орасида ҳижобликлари ҳам бор. Очиқ ёзилган саҳналардаги изоҳларни айтмай қўяверай. Профиль исми, Алҳамдуллаҳ деб номлаб, каъбанинг расмини қўйган лекин ёзган изоҳини ўқиб мен уялдим. Эҳтиросли саҳна келган ерида бўлим тугаса. Яна беринг зўр кетяпти деб ёзган. Профилида қуръондан оят ва расм қўйиб, бундай ҳикоя ўқиб ёзадиган уялмаса... ”
Бу сафар уялиш навбати менга келганди.Мен ҳижобда эмас эдим.Бизнинг ишда ўз ички тартиб қоидалари бор эди. Аммо менинг тушунчам бўйича, бошида ҳижоби бўлганни, нафақат сочи ёпиқ, балки сўзи, каломи ва ўзини тутиши ҳам ҳижоблик бўлиши керак эди.
“Сизга ўхшаганлар канални кузатиб турса, просмотор деб ёзаверадида!”,-деб уларга дакки бердим.
Аслида эса деярли ҳар муаллифи аёл бўлганлардан, ҳамжинс сифатида уялган эдим.
“Биз бекорчиликдан очиб ўқиётганимиз йўқ. Маълум филртли сўзлар бор. Шулар қайси каналда ишлатилса, бизга сигнал беради. Бунақа обуначиси кўп каналларда турли хилдаги реклама кўп берилади. Бизга нима, ким нима ёзиб ўқиганидан.Бизнинг ишимиз, ҳар хил тарғибот қиладиганларни аниқлаб олиш. Мен эмас, ота билан қизни, тоға билан жийянни,ака билан синглни ёзаётган ёки, психологман деб энг маҳрам ва уятли сирларни оммага олиб чиқаётганлар уялсин!”
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
@sulhidaninghikoyalari
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📹 tog'ri bo'ldiya hurmatli ayollar 😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
62-қисм
Юсуфга ўзимни асло тенг кўрмасдим.Лекин бошқага ҳам раво кўрмаётганимни ҳозир сезиб қолдим.
“Зумрад! Сизнинг шу Хуршид бор эди-ку? Унинг телефонларини юзаки таҳлилида, кодли ёзишма берган эдим сизга”,-деб ёнимга келди кибердаги йигитлардан бири.
“Хўп?”
“Телефонидаги ўчирилган маълумот ,смс ва барча расм, видеоларни ҳаммасини бир -бир юклаб филтрладик. Ва мана бу чиқди”,-деб қўлимга бир қоғоз тутқазди.
Қоғозда, Хуршид телеграм иловасидан бир ёпиқ каналга аъзо бўлиб, кейин чиқарилгани ҳақида маълумот турарди. Кирган санаси анча олдин бўлса-да, чиққан санаси мурдаси топлиган куни. Ҳатто тахминий ўлим соатидан бир соат кейин. Мурда ўзи телефондан фойдаланмаганига қараганда, гуруҳ админлари томонидан чиқартирилган демак. Бу маълумотлар ҳаммаси ҳолва эди. Асл бошқа ёзув диққатимни тортди. Хуршидни ўлимидан бир соат сўнг, обуначилар сафидан чиқазилган канал исми- “Қарғалар маҳкамаси” номли канал эди. Мен бу номни охирги бир ҳафта –ўн кунда, учинчи марта эшитишим эди. Ва энг қизиғи Хуршид, Чароснинг оиласи билан боғлиқ ери бу- Фирдавс билан экани маълум бўлди. Фирдавс ҳам худди ўша канал аъзоси, унга хабар келганини кўрган эдим.
Уйида қарғалар ҳайкалини сақлаган одам, ўзи ташкил қилган гуруҳга антиқа ном берган бўлиши мумкинми?
Ҳайратдан ва чигалликларга тўла бу ишдан ичимда ваҳимали ҳис уйғонган эди.
🐦⬛
Баъзи инсонларнинг сезгиси жуда ўткир бўлади. Халқ тилида бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, деб қизиқ бир ўхшатиш билан тасдиқланган бу ҳолатни, айни дамда яшаётган эдим. Чунки телефонимга Фирдавс Турғунов қўнғироқ қилаётганди.
Бўш хоналарнинг бирига кириб гаплашишдан аввал, бир қоғозга “ Тезда, қарғалар маҳкамаси каналини суриштириш керак”,- деб ёзиб йигитларга тутқаздим ва ўзим жим ишорасини қилиб бўш хонага кирдим.
“Алло!”,-деб гўшакни кўтардим.
“Алло! Салом! Безовта қилдим шекилли? Узр мен бир ҳол- аҳвол сўрай деб қўнғироқ қилган эдим”,-деди овози жуда сокин эшитиларди.
“Ҳечқиси йўқ. Бироз ишим бор эди, шунга тезда ололмадим”,-дедим.
Ўзимни сокин тутишим зарур. Ҳаяжон ва шошқалоқлик қилмасдан профессеонал туришим керак.
“Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди.
“Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
@sulhidaninghikoyalari
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хакикатдан хам жуда мехрибон онаман...😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
60-қисм
“Нўъмонни билмадим, у қариянинг миясида қандай тараканлар юрийди биласан. Лекин Юсуф сенга бир имкон бер деб келса, қабул қилмайсанми?”
“Людмила! Сен ҳам у томонмисан?”
“Мен ҳеч ким томон эмасман. Агар томон танлаш келса, икки энг яхши ўқувчиларимни бирлашишини истаган бўлардим”
“Бу ҳақида гаплашишни истамайман”,-дедим қатъий туриб.
“Майли, қоч! Қаергача қоча олсанг, азизам”,-деб жилмайди.
“Чарос Турғунованинг ўлим қайдномаси ва ўша пайтда қилинган экспертиза хулосасини ўқидим. Менга бироз ғалати кўринган кичик насалар бор”,-деб хужжатнинг нусхасини сумкамдан чиқардим.
“Мен малака ошириш учун Россияга кетиб, 6 ой қолиб кетган пайтим ҳамкасбларим таҳлил қилишган ва иш олиб боришган.”,-деб қоғозга ва ундаги расмларга қарай бошлади.
“”Тажовус белгилари йўқ. Лекин шундай деб ўйлансин деб ҳаракат қилинган”,-деди ўйланиб.
“Менга ғалати туйилгани, ўша пайтда жиноят содир этилган уйнинг ҳар томони расмга олинган. Ювиниш хонасининг расмига қара. Бу ерда кўринмайди лекин мана буни кўряпсанми?”,-деб унга расмни яқинроқ қилиб кўрсатдим.
Унга унча яхши кўринмади. Телефонимда расмнинг асл нусхасининг суратлари бор эди. Уни очиб унга экрандан катта қилиб кўрсатдим. Людмила синчиковлик билан қаради.
“Бундан бир нарса чиқмайди. Бу сен ўйлаган нарсага етарсиз”,-деди
“Унда бунга қара!”,- деб ошхонанинг расмини кўрсатдим.
Людмила бир менга қаради бир расмга.
“Бу жиноий ишни нега ҳали ҳам фош этишолмаган, ҳайронман?”,-деди менга яна қараб.
“Билмадим. Худди бировлар шунчаки номига бу хужжатни олишганда, яна шундай қайтиб қўйганга ўхшайди”
“Сен нега олдинг бу ишни?”
“Аслида бошқа ишни беришганди. Аммо оддий ўлим ҳодисаси деб усти ёпилишга уринилган бир ишда, ҳеч қандай далил ёки ғалатилик топилмаган эди. Токи у ўлган шахс бу қизнинг оиласи билан ниманидир устида келишмаганини билгунимизча”
“Ва сен, аёл-қиз жинояти бўлгани учун яна ўртага ўзингни отиб, бу ишни суриштирмоқчисан?”,-деди кинояли оҳанг билан.
“Людмила, бу қиз билан деярли тенгдошмиз. Унинг синфдошларининг гувоҳлик ифодаларини ўқидим. Ҳаммаси бу қизни ҳаёт тўла ва жуда зукко қиз деб таърифлаган. Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Совуқда оёғига эски туфлини кийиб, сенга янгисини олиб берган инсон, билгинки бу
ОТАДИР......
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
58- қисм
Бир шағам кабидир инсонлар, сас-садосиз ичида ёнар ва ташқарига ёруғлик тарқатар. Эриб оққан томчилари ерга тушгач, қотиб шакл алмашар. Ҳамманинг
“Жуда ишонган эдим”,-деб бошланган ҳикояси бордир албат.
Охири, кўнгил қолишлар ва аччиқ тажрибага эга бўлган ҳаётлар. Ва инсон бахтсиз бўлса-да, тажрибаси билан ўз тақдирини имзолар.
Бу нимага ўхшайди биласизми?
Ҳаракат қиляпман, уриняпман аммо капалкнинг оёғига тош боғлаб, энди учавер дегандек гўё. Қанотим бор, аммо юким оғирдек.
Кўкрак қафасимни тўлдирган ҳаво, худди қийноқ мошинасидек эди. Юрагимни азоб ўриндиғига ўтирғизиб, секин - аста жазо берилаётгандек. Нега шунча йил ўзимни алдаганимни, қалбимда ёнган гулханинг чўғини яна қанча кўз ёши билан ўчиришим кераклигини билмаганимдан куюндим.
Ҳар саволга жавоб топган “фикролог” ақлим нега бу ўлгур армонли ишққа бир чора топа олмас эди. Китобларда, фильмларда доим эркакнинг севгиси мақтанди, кўкларга кўтарилди.
Мажнуннинг девона ҳоллари англатилди. Лайлининг нимани ҳис этгани нега ёзилмади? Кумушни энг кўп Отабек севгандек тасвирланди.
Ҳамма айб, ёзувчиларнинг эркак бўлганидами?
Аёлнинг нима ҳис этганини тахмин қила олишмаганидами? Жим турсам, сукут сақласам юрагим мендан аввал тилга кирмоқда. Гапирсам ақлим ҳайратда. Яратилган ҳар нарсанинг яроқлилик муддати бор. Ҳатто инсонинг ҳам маълум ёшгача бир умри бор. Аммо бу қурғур туйғу нега ҳали ҳам илк кунгидек тоза ва яралайдиган бўлиб турибди?
Ёки севги эмас-да, аламми бунинг номи?
Мени бошқасига алмашганинг алами бу?
Эркак алдаб кетганда аёл ақлдан озармиди?
Бошида азоб чекса-да, кейин оёққа туриб кетарди. Эркакка қасд қилиб бўлсада, бахтли бўларди. Қаерда ипнинг учини қўлдан бой бердим?
Юсуфдан кейин қанча киши қалбини ва ўзининг таклифи билан келди. Қанчаси уйимиз остонасини супирди.
Уларнинг уволи тутдими?
Ёки кибрим эдими тарк этилишни ўзига едира олмаган ва мени шу кунларга судраган.
Юсуф билан бўлган телефон суҳбатидан кейин ўзимга келишим анча қийин бўлди. Ўн саккиз ёшли қиз эмас эдим. Бошқаларга ақл берган томоним бугун энг катта айбини ошкор қилганди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
56-қисм
Фирдавс билан икки ярим соатлик суҳбатимиз якунига етди. Тўғрироғи Фирдавснинг иши чиққани учун турдик. Эътиборимни тортган ҳеч нарса бўлмади. Фирдавс сокин ва босиқ одам эди. У официантга картасини бераётганда мен ўрнимдан турган эдим. Телефони ҳали стол устида турганди. Суҳбатга ўтирганимиздан бери хабар билдирган овози тинмаганди. Экранда навбатдаги хабар овози эшитилганда, бир телеграм гуруҳининг хабари тушди. Кўз учим билан қараганимда “Қарғалар маҳкамаси”-деб ёзилган гуруҳ эди.
Фирдавс тезда телефонини олиб чўнтагига тиқди. Ҳар қанча ўзини босиқ тутмасин асабийлашганини сездим. Индамадим,чунки уйида қарғалар ҳайкалчаси бор одамнинг “Қарғалар маҳкамси“ -деган телеграм гуруҳи бўлиши табий ҳол. Маҳкама сўзи- адвокатлар учун оддий кундалик сўз. Бундан бир маъно чиқаришнинг хожати йўқ менимча.
🐦⬛️
Кўзим уйқуга илинган экан,тинмай жиринглаган эшик овозидан уйғондим. Фирдавс билан учрашувдан сўнг тергов бўлимига ўтиб, ярим кун у ерда ишлаб келган эдим. Жамилнинг кесатиқ ҳазиллари-ю, яна майда безориликлар тергови билан якунлаган куннинг охири, уйга келар- келмас телевизор қаршисида ухлаб қолиш билан якун топганди.Соатга қарасам кечки саккиз ярим. Ухлаганимга энди бир ярим соат бўлган ёки йўқ. Телевизорда эса “Ёр –ёр “ кўрсатуви. Мен ҳам охири шу кўрсатувга чиқмасам бўлгани. Рейтинг деб ҳар хил одамларни олиб чиқишиб, бахтини топтиришяпти. Менга ҳам моси чиқар эдида. Товба –товба нималар деяпман ўзи?
“Ҳозир!”,-деб бақириб эшикни очдим.
Қўлида бир товоқда усти ёпилган нима биландир, Зебо опа турарди.
“Вой, ухлаб ётган эдингизми,айланай?”,-деди хушчақчақ оҳанги билан.
“Ишдан келиб кўзим илинибди”,-дедим ҳали ҳам уйқу аралаш.
“Норин қилгандим сизга ҳам олиб чиқдим”,-деб менга узатди.
“Рахмат овора бўлибсиз”,-деб тавоқни олдим.
Ичимдан, бўлди барака топинг энди кетаверсангиз ҳам бўлади демоқчи эдим.У эса, бошқа нарса айтди.
“Бўшатиб беринг ўргилай. Бу меҳмон кутадиган наборимники. Эртага қайниэгачиларим келади”,-деди.
Мажбур идишини бўшатиш учун ошхонага қараб юрдим. Оғиз учида киринг деганимни биламан, Зебо опа аллақачон ортимдан келаётган эди.
“Зумрадхон, бугун ишга деб бошқа ёққа борган эдингизми?”,-деди ғалати савол бериб
“Йўқ, ишда эдим”,-дедим мен ҳам ҳайрат билан.
“Нотўғри ўйламанг яна.Бугун келишган бир йигит келиб, роса эшигингизни тақиллатди. Мен чидолмай охири кимсиз деб сўрадим. Бирга ишлаймиз.Бугун ишга келмаган эди, хужжат олгани келдим деди”,-деганда қошларим чимирилди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бугун, сиз учун дуо қилдим🤲
На юрагингиз дардлансин,
На кўзингиз намлансин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Унутманг...
Инсон тонгга фақат тун орқали етиб боради.
Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.🤲
Хайрли тун, азиз диндошим...
Аллохга омонатсиз узизни эхтиёт қилинг!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
54-қисм
“Усоз,бугун очилиб кетибсизми?”,-деб гап отди ҳар доимгидек маҳмодоналик қиладиган бири.
“Нурмаҳаммедов, менинг ташқи кўринишим билан эмас, жиноятчиларнинг қилмиши билан боғлиқ таҳлил истадим сиздан”,-деб жиддий танбеҳ бердим.
Қолган талабалар “ҳув “деб ўзаро шовқин қилишганда,энди бутун синфга танбеҳ беришга тўғри келди.
Аудиторияда жимлик ҳукм сура бошлаганда, телефонимга смс келди. Кўз учи билан қараганимда, Фирдавсдан келганини кўриб, телефонни қўлимга олдим.
“Тушликда менга ҳам озроқ дарс берасизми устозам?”
,-деган хабар эди.
Юзимда табассум пайдо бўлди.
“Вууу! Устозни биринчи марта телефонга қараб жилмайганларини кўрдик”,-деди яна ўша маҳмадоно. Уларга эътибор бермай
“Яхши ўқисангиз, бажонидил”
,-деб ёздим.
Кейинги хабарда мени иш чиқиши аввалги кафеда кутишини ёзди. Ёзган смсига ок ишорасини қўйиб, дарсимга диққатимни бердим.
🐦⬛️
“Фақат салат билан қорнингиз тўядими?”
“Парҳездаман, хоҳлаганини еб семирмайдиган инсонлар туридан эмасман”,-дедим жилмайиб.
Мен ҳақиқатдан эгизаклар буржининг сифатларини ташир эдим. Юрагимда ҳали ҳамон Юсуфга бўлган туйғуларим бўлсада, Фирдавснинг илтифотли ва эътиборли сўзлари мени сокинлаштиргабдек эди гўё.
“Инсонларнинг ички дунёси парҳезда бўлмаса бўлгани. Ташқи қиёфа муҳим эмас деб ўйлайман”,-деди яна назокат билан.
“Сиз доим шундай сокинмисиз?”,-деб сўрадим умумий маънода.
“Ҳа, десам ёлғон гапирган бўламан. Менинг ҳам тутаб турадиган пайтларим бўлади. Фақат буни латофатли, қарши жинс вакиласи олдида кўрсатишни нотўғри деб биламан”
“Агар, бошқача тушунмасангиз, сизга бир саволим бор эди. Нега шу пайтгача уйланмадингиз?”,-деганимда жилмайиш навбати унда эди.
“Бошқача тушунмайман. Қайта мен ҳақимда суриштирганингиз менга ёқиб тушди дейман. Ва ҳеч ҳам сир бўлмаган сабабини айтаман. Авваламбор, руҳ экизагимни топмадим дейлик. Одам ёши ўтган саин, таби нозик бўлиб қолар экан. Турмуш ўртоқликка номзодларда бошқа нарса қидирдим доим. Кўзларингиздан нима деган саволни ўқияпман. Ҳузур қидирдим. Чунки Чаросдан сўнг, оиламизда ва ичимда қолаверса ҳаётимда энг кўп ҳузур йўқолди”,-деди маҳзун бўлиб.
“Кунлардир жиноий иш хужжатлари билан ишлаяпман. Саволларим талайгина йиғилди”,-деганимда ўзини эркин қўйиб кўзларимга қаради.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ярим тун. Эрим ёнимда тинч ухлаётган эди.
Мени уйғотган эса одам эмас эди. Елкама-елкамга тегган қўл муздек, тирик бўлмаган қўл эди.
Шу онда эшитдим… ўша ғалати пичирлашни.
Ҳар тун менга яқинлашадиган, ёнғоқ дарахти тагида кутадиган мавжудотнинг овози.
Мен унга вада берганман.
Буни ўзим ҳам тушунмай туриб қилганман. Энди эса у мени ўзига “тегишли” деб ҳисоблайди.
Уй эшиги аста ўзи очилди.
мени қўйиб юбормади.
Мен эса у билан тунни ўтказишга ваъда берганман… ўша тун😢