Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ДАҲРИЙГА ТАЪЗИЯ
Бир атеистнинг отаси вафот қилибди. Унинг бир мусулмон дўсти бор экан. Ўша дўсти таъзия билдириб, шундай хат ёзибди:
«Отангни табиат берган эди, табиатнинг ўзи қайтариб олди. Табиатда ҳамма нарса ўз-ўзидан юз беради. Ўликнинг ҳам, тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Машҳур атеист Стивен айтганидек, «Биз кимёвий чириндидан бошқа нарса эмасмиз, йўқ бўлиб кетишимиз муқаррар. Ҳаммамиз бир кун ҳалок бўлиш учун пайдо бўлган мавжудотлармиз. Йўқликдан келдик, йўқликка қайтамиз...»
Энг кучли, энг салоҳиятли турларгина яшаб қолади. Ҳаёт учун курашда енгилган турлар эса аста-секин йўқолиб бораверади. Отанг ҳам ожиз тур экан, табиий танланиш туфайли қадимги одамлардек вафот қилибди...
Табиат ажрингни кўпайтирсин, қилган амалларингдан миннатдор бўлсин...
Чарльз Дарвиннинг «Турларнинг пайдо бўлиши» китобидан бир-икки саҳифа ўқиб, отангга бағишлаб қўярсан.
Жамолиддин Муҳаммаджон
Ғаройиб таъзия...
Дарҳақиқат, динимизда ҳар бир кўнгил Аллохнинг назаргохидир дейилган. Бу биродаримиз хурмат ва одоб чегарасини сақлаган холда дахрийга таъзия билдириб, кўнгил сўрабдилар... яъни қуронни ўз ҳулқида намоён қилибдилар... Ажойиб ибрат...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Ўлим остонасидаги қиз.. ( ХОРДИК газетасидан )
Шифокорнинг гапларини эшитган Замира кечаси билан йиғлаб чиқди. Қиз ўзини орзулар осмонидан қулагандай, тубсиз жар ёнида тургандай ҳис этар, дунё кўзларига қоронғу кўринарди гўё.
— Бошингиздаги оғриқлар, тез чарчаб қолишингиз, уйқусизлик ва яна бошқа бир неча аломатлардан кўриниб турибдики, бу дард бедаво…
Замира докторнинг гапларини эшитганидан буён титрарди. Ахир икки ойдан сўнг тўйи. Гап тўйининг яқинлигида эмас, албатта. Гап касалликнинг айнан саратон эканлигида. Шу кунгача тантанали тўй, одамларнинг унга ҳавас билан боқишига, яна аллақандай орзулар оғушига интиларди. Бўлажак турмуш ўртоғи Азамат топган ресторанни ҳам «Дидимга мос эмас, оддийгина экан», дея рад этган, яқин кунларда шу можаро сабаб, гап ҳам талашиб қолишганди. Бугун эрта тонгдан эса бу совуқ хабар…
— Нега кайфиятинг йўқ, Замира? — деди танаффус пайти дугонасининг бир нуқтага термулиб ўтирганини кўрган Сабина.
—…
— Замира, сенга гапиряпман!
— Ҳа, нима, ким?! — талвасага тушганча типирчилади қиз.
— Тинчлан, соғлиғинг жойидами? — ҳайрон бўлиб сўради Сабина. — Ёки ҳалигача ресторанни ўйлаяпсанми?
— Ҳмм.
— Сиқилишингга арзийди, дугонажон, — деди ҳеч нимадан бехабар дугонаси ҳам уф тортиб. — Сен Азаматни кўндиришга ҳаракат қил, бошқа ресторан топсин. Арзонига ёпишмасин, жуда хунук-ку у жой.
Замира жилмайди. Қиз ёнгинасида куюниб гапираётган дугонасининг сўзларини эшитаркан, бу нарсалар қанчалар арзимас эканини, энг муҳим бахт соғлик эканлигини англади.
— Ресторандан минг маротаба муҳимроқ ишлар бор, тириклик, тинчлик — мана, энг катта бахт!
— Н-нима? — кулиб юборди Сабина, — Ҳой, тўқсон ёшли файласуф бувимга ўхшаб гапирмасанг-чи…
— Бувинг билган нарсаларни, — ўрнидан ғазаб билан турган Замира йиғлаганча гапирди. — ўлимни, минглаб дарларни ва асл бахт буткул ўзга нарсалардалигини сен қаердан ҳам тушунардинг?!
Сўнг ҳатто домласининг ҳай-ҳайлашига ҳам жавоб қайтармаган қиз пальтосини кийди-да, кўчага югурди.
Қор анчадан буён бу қадар гупиллаб ёғмаган, кўчаларда машина шовқинини айтмаганда, ҳеч садо эшитилмайди. Йўлнинг бир четидан аста қадамлар билан юриб келаётган қиз ортда қолдирган изларига қараб-қараб қўяди. «Оёқ изларим бир текисда қоляпти, жуда гўзал. Ҳаёт изларим-чи? Ана, уйларнинг чироқлари милтиллаяпти, одамлар оиласи билан кечки овқатга ўтирмоқда. Уларнинг юзи, кўзи бахтдан чақнашига бир қаранг! Наҳот мен энди шундай кунларни кўрмасам, наҳот баҳорга етмай, ўлиб кетсам?..»
Замиранинг кўзларига ёш қалқиди. Қизга ҳеч нима ёқмас, кўзлари борлиқдаги қиш зийнатидан баҳра оларди-ю, бу қувонч асло юрагига сиғмасди. Ҳатто шифокор ёнига қайта боришни ҳам, дарди ҳақида такрор ва такрор эшитишни ҳам хоҳламайди.
— Келдингми, қизим? Хавотир ола бошлагандим! — деди Фахрия опа қизини кўрибоқ.
— Озгина кеч қолсам ҳам шунчалик куюнасизми, ойи, ўлиб қолсам нима қиласиз? — деди Замира синиққина кулиб.
— Бу қандай бемаъни гап?! — Фахрия опа қовоғини бир уйди-да, сўнг қизини қаттиқ қучоқлаб олди.
Замира кўксида тўлган, бўғзига тиқилган алам, изтиробини шу дам волидасига айтса, аёл не кўйга тушиши маълум.
— Ие, йиғлаяпсанми? — деди она қизини қучоғидан бўшатаркан ва тез-да аёлнинг юзи нурли жилмайди. — Тўй олди ҳамма қизларда бўладиган табиий ҳол-ку бу!
— Табиий эмас, она, ишонинг бу бошқа…
Замира ўзини босолмади, қиз шунчалик ўксиниб йиғлардики, Фахрия опа эса қизининг аҳволини бошқа нарсага йўярди.
— Ваҳиманг қурсин, қизим, ҳали баҳор келсин, чиройли тўй қиламиз, сен гўзал келинчак бўласан!
Замира онаси кўрсатаётган, ял-ял ёниб мақтаётган сарполарга шунчаки термулар, кўз олдидан эса айни шу хонада унинг ўлимидан сўнг қандай манзара бўлиши кечарди. Қиз яна хаёлларга берилди. «Ўлим! Қанчалар ваҳимали, вужудни музлатувчи сўз. Ҳаммамизнинг қисматимизда бир кун келиб ўлиш ёзилган. Бироқ ўлим вақтини билиш ва, айниқса, ҳали ҳеч бир ишга улгурмай, ўлим томон бориш… Онажон, билсангиз эди! Йиғлагим, этагингизга осилиб, кетмайман, дея фарёд чекким келяпти. Яшагим келяпти, она, тўйиб-тўйиб нафас олгим келяпти!»
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Er — hayotingizning bir qismi, lekin butun dunyongiz emas.
Ayol sifatida sizning orzularingiz, his-tuyg‘ularingiz va qadringiz bor.
O‘zingizni faqat boshqalarga bag‘ishlab emas, o‘zingizni sevib ham yashang.
Chunki chin baxt — ichingizdagi ayolni yo‘qotmaslikda…
✨Sevimli Ayol — ayollikni qadrlash va o‘zingizni topish uchun makon.
— Сен ҳали ойимга гап қайтаряпсанми? Иккинчи гап қайтармайдиган бўласан! Қизнинг биқинига тепди, тепкидан қалқиб музлаган ерга йиқилиб тушди-ю, қўлидан ушлаб турғизиб баттар урди, сўнгги берган зарбасидан қизнинг боши музлаган ерга тушиб ёрилди, оппоқ қор бир зумда қизил қонга беланди, ўғлининг келинини уришини мароқ билан кузатиб турган Хуснида қўрқиб — Тез шифохонага олиб бор ўлиб қолади дея шошди...
ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИНИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇
/channel/Nazlim_hikoyalari/4509
/channel/Nazlim_hikoyalari/4509
#акси_дунё
147-қисм “Кўнгил айнишингиз ҳали ҳам давом этгани, рақамли дорингиз сабаб. Уни тўхтатсангиз, ўзи қолиб кетади. Оғир иш қилманг,оғир нарса кўтарманг, қон кетма бўлишингиз ҳам шундан. Кейинги назоратга келганингизда, боланинг ривожланиши қандай кетаётганини яна кўрамиз”
“Раҳмат сизга “
Коридорда кутиб турган Низом олдига чиқмасдан, аввал қароримни яхшилаб ўйлаб кўрдим. Менга деярли бепуштсан деган ташхис олдида, Аллоҳ фарзанд ато қилиб турган эди. Агар Низом бу болани истамаса, ўзи билади. Лекин боламни нима бўлганда ҳам дунёга келтираман. Сал белимда қотиб, жон олиши учун вақт керак эди менга. Шу сабаб ҳозирча, Низомнинг билиши шарт эмас деб ҳисобладим. Хонадан чиққанимда, ўтирган ўриндиғидан туриб менга қараб юрди.
Кўзларида қўрқув бор эди, тушунарсиз. Нигоҳлари нима бўлса-да, бола бўлмасин деб ҳайқирарди.
“Нима бўлди, тинч эканми?” -деганида қаттиқ ютиндим. “Тинч ичган доридан экан ҳаммаси. Ичма бошқа деди”
“Бола йўқ, яъни? “
“Йўқ! “ -дедим унинг кўзларига пушаймонлик ва нафрат аралаш боқиб.
“Ўрнига бошқа дори ёзиб бердими?”- деганида қўлларимни бўйнига отиб бўғизлагим келди. Дарди бошқа одамга қаранг.
“Йўқ, эринг сақлансин, сен озгина дорилардан дам ол деди”,- дедим мен ҳам киноя билан.
“Бўлмайди унақаси бошқасига борайлик, сенга сақланадиган дори ёзиб берсин”
“Сен яхшиси мендан сақланиб узоқроқ юр. Мени соғлиғим кетган бўлса, бунинг дарди нимада? “ -деб ундан узоқлашиб юра бошладим.
“Ундай дема, жоним. Мен сенсиз яшай олмайман. Ҳали ёшгина келин- куёв бўлсак, мени қийнама бунақа.Кетиб қоламан қара лекин “ ,-деб ортимдан гапириб етиб келганди.
Кўзимни бир юмиб, нафас олдим ва унга қарадим.
“Хоҳлаганингни қил, Низом! Лекин бундан кейин, мендан 100 қадам нарида юр тушундингми?”
“Бўлди- бўлди ҳеч нима демадим. Нима еймиз, қорним оч қолди “ ,-деганида овқат сўзини эшитиб юзим буришди. Оғзимга келган тахир сўлакдан, Низом олдида қайт қилиб қўйишдан қўрқдим.
Йўлда Низомни бир амаллаб ойимникида бироз қолишда кўндирдим. Онасига ўзи бирор баҳона тўқисин эди. Бироз дам олиб, кучга тўлишим керак. Низом мени уйга ташлаб кетгач, ойим билан ёлғиз қолдик.
Ойим ҳомиладор бўлганимдан хурсанд бўлиб, дуолар шукурлар қила бошлади. Фақат яна бир ёлғон тўқишга мажбур бўлдим. Чунки Низомнинг боладан хабари йўқлигини, унга сюрприз қилмоқчи эканлигимни, видеога олиб болам катта бўлганда кўрсатмоқчи эканлигимни айтиб, зўрға кўндирдим. Мақсадим эса аввал обдон ўйлаб олиб, Низом болани қабул қилмаса, қандай йўл тутишимни кўриш эди.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish taqiqlanadi🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
146-қисм
Кўз ёшларим эса, янтоғимдан оқа бошлаган эди, аллақачон.
“Чш, жим бўл! Ёшмиз ҳали деб айтдим. Тинчлан!”
“Эшакдай катта бўлдик, қаеримиз ёш? Қирққа кириб ота бўлмоқчимисан ёки мен кампир бўлиб туғаманми? Дардинг бошқа бўлса айт! Мен бу келишувли никоҳни аллақачон ҳақиқийга айланди, деб ҳисоблаб юрибман. Аммо сен бу фикрда бўлмасанг, айт бўйнингга болам билан осилиб олганим йўқ”
“Ойим яқинда қизини йўқотди. Ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Туғиладиган бола, қиз бўлиб қолса “ -эшитган гапларим юрагимни санчиб ўтди.
Низом баҳона тополмай онасини қўшгани, сўнги нуқта бўлди. Касалхонагача оғзимни бошқа очмадим. Кўз ёшларимни оқизиб, бошимни ёнга бурдим ва йўлни томоша қила бошладим. Руҳиятимданми билмадим, қўлларим қорнимни ўраб олганди. Худди у ерда чиндан ҳам бир жон бор ва уни ҳаммадан, керак бўлса ўз отасидан ҳам ҳимоя қилишни ўйлаб қолдим.
“Қани, мана юрак уриши эшитяпсизми” -деди аёл шифокор қорнимнинг пастки қисмига узд ускунасини теккизиб.
Экранда нуқтадек жойга қараб, юрагим тез ура бошлаган эди. Мўъжизам ҳеч ким истамаса-да, мен борман деб ўзини билдирган кичкинтойим. Низомнинг ичкарига киришига рухсат бермай, ўзим кирдим шифокор қабулига. Аёл шифокор аввал мени, оғзаки эшитиб,кейин ултра диагностика аппарати билан текшириб кўрди. Ҳомиладор эдим.
Ҳамда 7 ҳафталик. Келишувни бузган кунимиз, бошқа бир келишув имзоланган эди ҳаётимда, мен ва яратган орасида. У менга энг катта масъулиятни берган эди. Она бўлишликни, бир жон ато қилган эди. Барча тўсиқ ва имконсизликлар орасида, тиббиётнинг баланд парвоз, ўзига ишонган ташхисини Раббим биргина бўл, дейиши билан ўзгартириб, асл яратувчи ким эканлигини билдириб қўйганининг шоҳиди бўлиб турибман.
Шифокор менга бир нарсалар деб, маслаҳатлар ва кўникмалар айтиб ёзиб берар экан. Бироз аввал Низомнинг бу болани истамагани ёдимга тушиб, юрагим оғрий бошлади.
“Мен истамаган боламни туғдирмайман, Туғдирганимни эса кўчада қолдирмайман “ ,-деган эди.
“Сиздан бир илтимосим бор, хўжайиним ҳали фарзанд кўришни режа қилмагани учун ҳозир сал бошқача руҳиятда. Оилам бузилмаслиги учун, илтимос унга ҳомиладор деб айтмай туринг. Ўзим ётоғи билан тушунтираман. Ҳозир йўлда ҳам бироз тортишиб олдик”
“Ишончингиз комилми? Балки мен гаплашиб кўрсам..”
“Оилаларимиз бироз нотинч. Бир- бирини исташмайди шунга биз ҳам тинч эмасмиз. Илтимос, сал вазият юмшаб ўзим тушунтираман, вақти билан. Сиз менга кўнгил айнишига бирор нарса ёзиб беринг.”
“Кўнгил айнишингиз ҳали ҳам давом этгани, рақамли дорингиз сабаб. Уни тўхтатсангиз, ўзи қолиб кетади.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish taqiqlanadi🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Биз билан бирга бўлинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
145-қисм Хавотирим ортиб Низомга айтганимда, борсам шу кунларда боришимни, барибир “ишга ярамаслигимни “ айтиб баттар асабимга ўйнай бошлади.
Эрта тонгда онасига айтиб рухсат сўраб, мени ойимникига олиб бориб қўйди.
“Намунча қайт қилдинг қизим, тинчликми?”,-деб ойим сўраганда уйдаги ҳожат хонадан чиқмай қолгандим. Сабаби эса ойим пиширган карамли димлама ҳиди эди.
“Тинчлик ойи, дорининг ножўя таъсири шекилли, бўлмаса кеча қон кўрдим “ ,-деганимда ойим юзимга шубҳа билан қарай бошлади.
“Ҳозир ҳам борми қонинг?”
Эрталаб бир неча томчи борлигини айтиб, қайта текшириб олдим. Қон тўхтаган эди. Буни ойимга айтганимда, тезда эрингни чақир касалхонага олиб борсин, сени деди.
Бунга ҳожат йўқлигини айтиб бош тортсам, ўзи гўшакни олиб Низомга қўнғироқ қилди. Мени ҳомиладор деб ўйлашини, озроқ қон бу ҳомила тушиш хавфи борлигини айтганда, Низом ойимдан мен билан гаплашишни истади шекилли, ойим телефонни менга узатди.
“Нафиса, ойинг нима деяпти?”
“Хавотир олманг, яхшиман ойим ваҳима қиляптилар “ ,-дедим. Бошқалар олдида Низомни сизлаб гапириб.
“Келяпман тайёр бўлиб тур” ,-деб гўшакни қўйди. Ойимнинг шубҳаси, мени ҳам қийнай бошлади.
Ҳомиладор бўлишим мумкин эмас, чунки сақланадиган дори ичяпман. Дорини инобатга олмаганда, шифокор менда бола бўлишим қийин деган.
Ич- ичимдан ҳали бу янгиликка тайёр эмаслигимни айтиб, дуо қила бошладим. Балки вақти келиб, бола бер деб йиғлаб қиладиган дуомни, ҳозир нима бўлса ҳам бўлмаган бўлсин, деб қиляпман.
Низом тезда етиб келгач, шаҳардаги касалхонага бориш учун йўлга тушганимизда, Низом тинмай мендан дорини ичиб ичмаганлигимни сўроқлай бошлади.
“Бўлмагандир-а? Нима дейсан ? “ -деди менга хавотир тўла нигоҳлари билан.
“Бўлмагани аниқ-да, дейлик-ки бўлиб қолди, нима қилардик Аллоҳнинг бергани “,- дедим бошқа чидай олмай. Ҳақиқат ҳам шунда эди.
Агар шунча тўсиқ бўла туриб, яна ҳомиладор бўлган бўлсам, бу Аллоҳнинг ҳикмати демак. Ҳозир вақти эмас деб болани олдириш ниятим йўқ эди.
“Нафиса, ўйлаб гапиряпсанми ҳозир вақти эмас, режаларим....режаларимизга тўғри келмайди тушун.”
“Нимаси тўғри келмайди Низом? Бандаси режа тузар экан Яратганнинг эса ўз режаси бор, дерди бувим”
“Ҳозир бола бизга керак эмас” ,-деди гапида жиддий туриб.
“Сенга керак бўлмаса, менга керак Низом. Тўхтат машинани ўзим кетаман, у ёғига “
“Қайсарлик қилиш вақтими, Нафиса? Бу бола ҳозир ҳамма ишни бузиб қўяди “
“Нима ишингни? Ёки қайси ишингни? Сени ишлашга қўймайдими ? Бола мени қорнимда катта бўлса, мени қўйнимда улғайса сенга нима оғирлиги бор?” -ўзимни тута олмай бақириб юбордим.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish taqiqlanadi🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌹Глютенсиз нонлар ва десертлар!
✅ глютенсиз
✅ дрожжасиз
✅ хамиртурушсиз
✅ шакарсиз
Бизнинг нон ва ширинликларимизда ун ва шакар йўқ, мутлақо углеводсиз ва безарар!
Қанд миқдорини оширмайди ва семиртирмайди!
Кимларга мумкин:
Хаммага мумкин ва фойдали:
▶️ Соғлом одамларга
▶️ Кето диетага ўтганлар учун
▶️ Пп қивотганлар учун
▶️ 1 ва 2 тоифадаги диабетиклар учун
▶️ Глютен ва лактоза истеъмол қила олмаганлар учун.
⬇️Заказ учун: ⬇️ @GlutenFreeBakeryadmin
📱 +998887888346
📲Каналимиз: /channel/GlutenFreeBakery
📸 Бизнинг инстаграм:
https://www.instagram.com/gluten__freebakery/profilecard/?igsh=MWFja3l2ajFjdjIyeA==
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Жума_муборак! 🌙
Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух
❤️Сокин кунлар бағрида,
Хуш ифорлар таралди.
Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.
🕌Аллоҳим жума куни,
Гуноҳларни кечирди.
Тавба қилган инсонга,
Оби зам-зам ичирди.
❤️Биз ожиз бандалармиз,
Кўрсатайлик илтифот.
Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.
🤲Жума айём ҳар инсон,
Қалби қувончга тўлсин.
Aллоҳим севган кун бу,
ЖУМA муборак бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
144-қисм
“Ойим билиб қолса, нималар бўлишини биласан-а?” -деди Низом навбатдаги уринишларимни зиёнга чиқармоқчи бўлиб. Яна уйга келиб ойингнинг асабига тегади. Етмади ҳамманинг кайфиятини бузишга уриниши, тўғри бўладими унда? “
Низом худди нима қилишини билмай, ўйланиб турарди.
“Бор-йўғи, нотариал бир ҳужжат, ундан ва дадангдан. Ўзинг ўйлаб кўр, сен шу аҳволда бўлсанг, истамаган болангдан қутулиш учун айтганимни қилмаган бўлармидинг?” -деганимда мен гапнинг маъносига бормай, айтган гапимга унинг жавоби бошқача бўлди.
“Мен истамаган боламни, туғдирмайман. Туғдирганимни эса, кўчада қолдирмайман “ ,-деди. Хуллас, Ирода ва боласи билан учрашиб адвокати ёрдамида отасидан нотариал рухсат олиб берди ва меросдан воз кечиш сўзини ҳам, ёзма шаклини олди.
Ичаётган дорим кундан-кун, менга ножўя таъсир қилишни бошлаганди. Ҳар тонг кўнглим баттар айниб, ҳеч кимга билдирмай қайт қилишни ҳам бошлаган эдим. Кўкракларим шишиб, ой бошим яқинлашганини сездирса-да, шишлик ва жизғанаклик тобора орта бошлаган эди. Янгам пиширган манти ҳиди, яна кўнглим айнишига сабаб бўлиб ошхонадан қўлимни оғзимга қўйиб югурдим.
Ҳолим қолмай бироз хонада дам оламан деб, ухлаб қолибман. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳовлида қайнонамнинг овозидан чўчиб уйғониб кетдим.
“Чақир, сенга ёрдам берсин “ ,-дер эди кимни назарда тутганини билмай, ўзимга қараб ҳовлига чиқдим.
“Нафиса кел, уйдаги диванни кўтариб остини тозалаб олайлик. Сичқон ўлиб қолган шекилли, ҳидига ўтириб бўлмаяпти” ,-деди янгам. Сичқон ўлигини эшитиб кўнглим айний бошлади.
Ўзимни зўрға тутиб, қайнонамнинг хонасига кирдим.
Қайнонам қўлини белига қўйиб, қовоғи уйилган ҳолда бизни кузатиб турар эди.
“Сен мана бу бурчагини кўтариб тур, мен тагини артиб оламан “ ,-деди янгам диванинг бурчагини қўли билан кўрсатиб. Унинг айтганини қилиб, диванинг бир бурчагидан кўтардим.
“Яна озроқ,- қўлим етмаяпти “ ,-дея -дея бўйим баравар кўтарганимни, билмай қолдим. Икки ёни бир неча марта кўтариб, тушириб тозалаб олдик.
Фақат диванинг оғирлигидан белим орқасига кирган оғриқ, кечга бориб кучая бошлади. Ой бошим келганини билдирган, камроқ қонни кўриб сабаби шундан деб, кечи овқатни ҳам емай оғриқ қолдирувчи дори ичдим ва хонада чўзилдим бироз. Низом ишдан кеч келгач, унга “карантин” кунларим бошланганини айтиб оғриқдан бироз шикоят қилдим.
Мен билан ҳазиллашиб шунақа пайтда эркак кишига иккита хотин керак деганида, бошим остидаги ёстиқни бор кучим билан унга улоқтирдим.
“Битта хотинни нимаси етмай қолди сенга ?” -деганимда устимдан кулиб жиғимга тега бошлади. Бугун кундузи ойимга қўнғироқ қилганимда, дадамнинг мазаси йўқлигини айтганди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
142-қисм Бировга мажбур қилиб, ўзингни севдиролмайсан, менга ишон мендан ёмонлик кутма деб ҳам,ишонтиролмайсан. Шундай экан, ўзинг биласан дейиш, энг маъқул йўли. Инсонлар орасидаги муносабатлар фақат бир томонли, боши берк кўчага кириб қолмайди. Ҳар хати- ҳаракат ва сарфланган сўзлар орадаги ҳурмат ва чегаранинг даражасини аниқлайди.
Зиддиятлар, келишмовчиликлар ва тушунмовчиликлар буларнинг бари фақат бир томонлама фикрлаш, ўз қолипидан чиқиб орадаги масофани бироз бўлса-да, очиб ва доимий ракурсидан эмас, бошқа бир бурчакдан вазиятни баҳолаш кераклигини билмаганидан ёки билса-да бўйин эгмаганлигидан бўлади. Низом менга ўз томонидан ҳақ деб билган фикрни, онасига сабр қилишимни сўраганида унинг учун ҳаракат қилишимни айтиб кўнган эдим. Ичимдан бир овоз кеча кечқурунги сокин ва бахтга тўла тунимиз, келажакдаги бир неча вақт учун охиргиси деб айтди.
Эрта тонгдан туриб ҳовли ичи ва ташқарисини аввал тозалаб супуриб чиқдим. Қўлимдаги супурги ҳовлининг ҳар гўшасига, бурчагига тегар экан, бу ер ўз уйим эканлиги Низом билан бошланган янги ҳаётимдаги бир оила маконим эди. Ҳозир бўлмаса-да, кейинроқ албатта фарзандларимиз чопиб, ўйнаб катта бўладиган жой деб қарай бошладим.
Уйни бир тозалик ширкатидан опалар келиб тозалаб кетишгани учун ўз хонамиздан бошқа, барча хоналарнинг чангини олиб деразаларини очиқ қўйдим. Хонамизни эса обдон тозалаб орада қозонга енгил овқат ҳам осиб қўйдим. Албатта орада неча бор ойимдан қўнғироқ қилиб нимадан кейин нимани солишни сўраганимни ҳисобга олмасак, ҳаммасини ўзим уддаладим .
Уст бошимга қараб охирги тузатишларни кўздан кечирганимда, кўчада машина тўхтаган овози эшитилди. Хурсандлигим, турмуш ўртоғимни кўришимда бўлса, Адолатни яна кўриб ундан нохуш муомала кутиш, юрагимни сиқа бошлаганди. Эшик очишга улгурмай, қайнонам кўринди.
Юз-кўзи чўкиб, фарзанд доғи уни анча қаритгани аҳволидан маълум эди. Салом бериб, кўришмоқчи бўлганимда юзини бурди ва саломимга тузук жавоб ҳам бермади. Низом машина орқасидан юкларини туширгани сабаб бу ҳолатни кўрмай қолди. Ҳали бисмиллоҳ демасдан, Адолат ўз ролини ўйнашда давом этмоқда эди.
Унинг ортидан Маҳфуза янгам кирди, унга салом беришга улгурмасимдан “Э, сен ҳам шу ердамидинг?” -деди юзим осилганини, мушакларим пастга ҳаракат қилганидан билдим.
“Қаерда бўлардим яна?” -деганимда гапимни менсимай ичкарига қараб юрди. Эшикдан Низомнинг киришини кутганимда, ундан аввал Меҳри пайдо бўлди олдимда. Худди онаси менга айтган гапини совитмай қизига йўналтирдим.
“Э, сен ҳам шу ердамидинг?” -деганимда.
“Низом, уйда иш кўп бўлади. Таъзияга боролмаганлар уйга келиб кетишади, шу ерда қолиб ойимга ёрдам беришимни сўради. Йўқ дейолмадим”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
140-қисм Ҳали ҳам онаси билан вилоятда бўлиб Низом атрофида гирди- капалак бўлганига амин бўласам-да, Низом унга эътибор қилмаганини айтиб минг қасам ичарди.
Ичимда Низомга қарши хавотирнинг сабаби, Хумора дугонам бўлди. У менга эркаклар ва аёлларнинг тана ҳароратидан таъсирланишини ва бир марта яқинлашган у танани осонликча унутмасликларини айтди. Меҳри ва Низомнинг мендан аввалги яқинлигини биламан рашк деган қурт, ич- ичимни кемириб мени жаҳлдор ва агрессив бир қиз ҳолига олиб келганди.
Лайлога қолса, бу Сатурнининг Плутонга яқинлашган даврига тенг келди дейдими-эй, хуллас ўта жизғанаклик савиям. кун ўша ортиб бораётган эди.
“Бўпти қизлар гаплашамиз ҳали, эрим келди мен кетдим “ деб -ўқишдаги кафедан чиқишдан аввал “
”Вой, дод! Битта эр бунда бор. Негадир охирги пайтлар, эрим-лаб қолди бу?”- деган Дилнозанинг овозини эшитдим. Лайло эса бунга кулиб
“Уларнинг эҳтирос ва муҳаббат тўла риштаси бор. Сен уни тушунмайсан “ ,-деб кулганини, эшитган охирги гапларим бўлди .
Дарвоза олдидаги машина тўхташ жойида, Низомни кўрдим. Уни кўрар, кўрмас юзимда табассум пайдо бўлди. Машинасидан тушиб менга қараб юрди. Йиллаб кўришмаган ошиқлардек, бир- биримизни қучоқлаб кўришдик.
“Мен йўқлигимда, ўқишга шунақа чиройли бўлиб келишингни билмаган эдим?” -деди ёлғондан қошини чимириб.
“Мен доим гўзал эдим. Кўр кўзлар мени кеч пайқади “ ,-дедим унга илмоқли жавоб қайтариб.
“Лар- нимаси? Кўр кўзлар нима деганинг?”
“Яна бошламайлик, илтимос. Шунчалик рашк қилар экансан, олдинроқ ошиқ бўл эди, кўзинг бошқаларни кўрмасдан “
“Менга бошлама деб, ўзи гап билан уйиб олишини қара”
“Оч қолдим, кетдикми “ ,-дедим бу баҳснинг охири келмаслигини ўйлаб Машинада кетар эканмиз, Низом баланд қўйган мусиқасини пасайтириб менга гапирди.
“Нафиса, ойимлар эртага қайтишади. Сендан бир илтимосим бор. Ойим нима деса ҳам, эшитмаганга олиб тур. Ҳозир ўта оғир пайтларни бошдан кечиряпти. Баъзан ўзим ҳам чидай олмайман. Аммо онам, у. Мендан ва опамдан бошқа суянчиғи қолмади“
“Ваъда бермайман, лекин сен учун ҳаракат қиламан” ,-дедим чин кўнгилдан.
“Дорингни ичяпсанми?”- дея сўраганда, саволни кутмаганим учун бир муддат овозим чиқмай қолди.
“Ҳа! “ -дедим ёлғонлигини била туриб, чунки охирги икки- кун кўнгиллимни айнитгани учун Низомнинг йўқлиги ва ҳомиладор бўлиб қолишимга сабаб йўқлигини ўйлаб, ичмаган эдим.
Бу кўнгил айниши, стресс ҳолатидан пайдо бўлди шекилли, тинмай Ироданинг гаплари миямда айланар эди.
“Низом эсингдами Равшан ака деган ҳайдовчингиз бўларди, авваллари.”
“Ҳа, эсимда. Раҳматли яхши одам эди”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Савол: Эркак ва аёл ижтимоий тармоқларда ўзаро мактуб ёзса бўладими?
Жавоб: Эркак ва аёлларнинг ўзаро мактуб ёзишиши икки турли бўлади.
Асл қоида: жиддий эҳтиёж ва ҳожати бўлмаса, фитнага тушиш эҳтимоли бўлса, ёзиш мумкин эмас.
Биринчи тури
Илмий хизмат, касбий фаолият, ҳаётий тажрибани ўз ичига олган мактублар бўлиб, унда айрим китобларни тақдим этиш, дарс ёки баъзи мунозаралардан тушунарсиз нарсаларни сўраш, оғир вазиятларда насиҳат қилиб тўғри йўл кўрсатиш, касбга доир масалаларни бажариш ва ҳоказо. Бу маънодаги мактубларнинг ҳукми эркак ёки аёл бўлсин кишининг ўзига боғлиқдир. Агар ўзининг нафсини заиф, маъсият тўрига илиниб қолишдан хавфи бўлса, бундан тийилиши вожиб. Аммо, ўзида сабот ва ишончни сезса, бир неча шартлар билан жоиз:
1️⃣. Саволга шахсий ишларни аралаштирмаслик: ёши, турмуш қурган ёки қурмаганлиги, яшаш жойи шунга ўхшаш нарсалар.
2️⃣. Мактуб ёзишга сабаб бўлган мавзудан ташқарига чиқмаслик. Агар қай биридан бу содир бўлса иккинчисига эслатиб қўйиш вожиб.
3️⃣. Ишбошиларни хабардор қилиб қўйиш: Ота, ака, эр ёки аёл. Токи шайтон буни йўлдан оздирмасин.
4️⃣. Агар ҳар икки томоннинг биридан шаҳвоний ҳаракат сезилса, дарҳол бу муносабатни тўхтатиш.
Иккинчи тури
Танишув мактублари бўлиб, бугунги кунда жуда кўп йигит ва қизлар мубтало бўлган маъсиятга воситадир. Бунинг ҳукми ҳаром эканлигига далиллар ўтди. Яхши ниятдаман, ўзимга тўғриман, деган гаплар сизни алдамаслиги керак.
Акс ҳолда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Номаҳрам эркак ва аёл ҳаргиз ёлғиз қолмасинки учинчилари шайтон бўлади”– демаган бўлар эдилар. (Имом Аҳмад ривояти).
Қолаверса мусулмон киши ўз иймонини фитналар майдонида синамаслиги лозим. Интернетда ўзаро сухбатлашиш каби фитна майдонида албатта фитнага тушади, шайтонга енгилади.
Али Муҳаммад Шавқийнинг “Фейсбук”нинг одоб ва аҳкомлари” китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шу ширин ўйлар билан ишхонага етиб бордим. Антеннанинг тоғорасини ўзим кўтариб, қолган анжомларини киракаш йигитга кўтартириб, тўғри Зиёда опанинг олдига бордим.
− Зиёда опа, энг замонавий телевизорингиз борлигини биламиз. Шундай телевизори бор одамда албатта параболик антенна бўлиш керак-да. Нима дедингиз? «Опамга шундай антеннани ўзим олиб берай», дедим. Пулини ўйлаб ўтирманг, опажон. Топганда берарсиз. Ҳар ойлигингиздан беш минг сўмдан бериб турсангиз бўлди.
− Жуда кўнглимдаги ишни қилибсиз-да, ўргилай, катта ўғлим ярим йилдан бери айтарди «Тоғора антенна олайлик», деб. Баракалла, манави столнинг ёнига қўя қолинг!
Мен антеннани стол устига қўйдим-у, стол устида ярақлаб турган мусиқий марказга кўзим тушди.
− И-е, опажон, мусиқий марказ ҳам олибсизми, муборак бўлсин!
− Менда бу нарсага етадиган пул қаерда, укам? Барака топгур Зокиржон укам опкептилар. Ёнларидаги дўконда кредитга берилаётган экан, менга деб олиб кептилар. Кенжа ўғлим бир йилдан бери мусиқий марказ деб жанжал қиларди-я. Қаердан билибди Зокиржон, аммо қулоғим тинчийдиган бўлди-да.
− Ҳа, Зокиржоннинг ҳам қулоғи тинчийдиган бўпти, − дедим мен. − Пулини қачон қайтараркансиз?
− Кредитни йигирма йилга расмийлаштирганмиш, − деди Зиёда опа. − Хўп замонлар кепти-да. Шунақаси ҳам бўлар эканда-а? Давлатданам айланай, Зокиржонданам!
Энди ўз иш жойимга бораётсам, ҳовлиқиб Насиба келиб қолди.
− Зиёда опам қанилар? Э, Зиёда опажон, ассалому алайкум. Қаранг, ёнимиздаги дўконда кредитга видеомагнитофон беришяпти экан. Бирданига сизнинг зўр телевизор олганингиз эсимга тушди. Шартта биттасини сизга деб олавердим. Ўзиям текинга тушгандай гап, опажон. Пулини ўн йил давомида тўлаш керак экан. Бирданига тўлаш мумкинмас экан. Беш-олти йилда ҳам эмас, роса ўн йилда тўлаш керак экан. Ҳисоблаб чиқдим, ойига арзимаган минг сўмдан бери турсангиз кифоя экан.
Шу пайт эшик очилиб, бир қутини инқиллаб кўтариб келаётган Назир ака кўринди…
Каримберди Тўрамурод.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📑ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ ( БЎЛГАН ВОҚЕА)😢
Сожида ниҳоятда ақилли , чиройли, қадди қомати келишган қиз . Уй рўзғор юмушларини саранжом саришта қилади.
Сарвардан келган совчиларга розиилик берди. Нон ушатилди, фотиха қилинди.
Тўйга тўрт кун қолганида куёв булмиш Сарвар Сожидани учрашувга чақирди . Икки ёш учрашишди. Сожида уялганидан ерга боқар, уялганидан икки яноқи қип - қирмизи бўлиб хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди.
Нега жимсан, ёки менга турмушга чиқаётганингдан норозимисан?
— Йўқ нега энди . Сиз гапираверинг мен эшитаман холос.
Уйга келиб Сожида
типирчилаб икки дақиқа ўтмай ўзидан кетди. Тез ёрдам келиб Сожидани текшириб кўриб: Бардам бўлинглар, кўргулик экан, кечикибмиз ..Жаноза утди. Бир маҳал соат тунги 1 лар чамаси эшикни кимдир бежо таққиллата бошлади.Не кўз билан кўрсинки дарвоза олдида қабристон қоровули хавотирда турарди....Давоми 👇
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Биз билан бирга бўлинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ривоят қилишларича
Бир савдогар бозорда олиб сотар эди ун,
Камида юз одамга хизмат қиларди ҳар кун.
Эллик йил шу касб билан чўмичи бўлди мойда.
Етмиш йилда дард тегиб ётиб қолди бир жойда
Оғирлашиб бир кеча жони келди томоғига
Таҳлил айтарди тинмай укаси қулоғига
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ
Жон акажон такрорланг!
Ака деди шу сўзга –Тил келмаяпти, аттанг,
Айтай десам бўғзимга бир қўл келиб қоляпти,
Торози шайи босиб – босиб оляпти.
Бу ҳолатни эшитиб ука кўнгли кир бўлди.
Деди “айтинг акажон бу қандайин сир бўлди?”
Ака хириллаб тушунтирди гапини:
“Эҳ укажон еб қўйганман кўпчиликни хаққини,
Мен савдони икки хил тарозида қилардим.
Тарозилар сирини фақат ўзим билардим.
Бир тарози не тортса тўғри тортарди доим,
Бирини шайини бузиб фойдамга мослаб олдим.
Тортиб олаётганда тўғрисин ишлатардим,
Тортиб бераётганда ўғрисин ишлатардим.
Ўғрисини шайини бир кило кўрсатганда,
Тўғрисида чиқарди етти юз эллик грамм.
Билар эдим савдода олтин қоида – тўғрилик,
Нафс деб бўйнимга илди ўттиз минг қоп ўғирлик.
Бу луқмани боламу чақамга едиргандим,
Энди бу ҳолатимдан қутқариб олар ким.
“Тўй сарпога пул топинг” деган хотиним қани,
“Данғиллатиб том ёпинг” деган хотиним қани.
Эй укажон бу дунёдан кўз юмсам,
Афсус “Аттанг” деб ёздир қабр тошимга,
Ўғри торозимни ҳам ўрнатиб қўй бошимга.
Барча аҳли савдога умрим бўлсин бир ибрат,
Тобутимни мозорга тош тупроқ отиб кузат.
Биров ҳаққин бировда қолдирмас экан Аллоҳ,
Охиратда энди мен нима қиламан эй воҳ!
Калима келтирмай ўлди савдогар ночор
Гувоҳларнинг тилидан ёзилди ушбу ашъор
Азизлар бировни хаққини ейишдан ёмони йўқ экан
Тақдир азал ёзилган ҳар битта пешонага
Дардлар ҳам тақсимланган ҳам пойи девонага,
Ўзлигингни қидиргин ҳануз сирли оламдан,
Сирларинг ошкор этма ақлидан бегонага.
Кимдир ўстирган гулни кимдир юлиб кетаркан,
Кимдир иморат бузса кимдир қуриб кетаркан.
Бир ҳолатдан кимлардур азият чекса чунон,
Ўшал ҳолат устидан кимдир кулиб кетаркан.
Дўст деб билсанг дўстгинам қулоқ солгин дўстингга,
Меҳринг билан бағринг оч шамол тексин кўксингга.
Бу дунёда ҳар кимнинг ўз тақдир ризқи бордир,
Ўзга мулкка кўз тикма Аллоҳ берсин дастингга
Яратгандан тилагим тинч бўлсин замонлар,
Руҳ тетик иймонлар бут тўймасин паймоналар!
Азизлар хар тонг ризқ – насиба излаб, остона хатлаб ишга отланамиз ниятимиз топаётган ризқ – насибамизни ҳалоллиги билан баракасини берсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Тиббий куриксиз никох менга кимматга тушди!
Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, баъзида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим… Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўлади, дедим. У ҳамма гапимга хўп дерди. Мени эшитаяптими, мени гапларимга яхшилаб аҳамият бераяптими деб ўйлаб қолардим.
Шу куни кечроқ бўлажак турмуш ўртоғимнинг амакиси мен билан учрашмоқчи бўлди. У билан кўришдим гаплашдим. Қўни-қўшнилардан мени суриштирганлари, улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапирмаганини айтди. Адашмасам қайнотамнинг укаси билан бир соатларча сухбатлашдик. Сухбат охирида жияним бироз эркароқ сал маҳкамроқ турасиз деди. Бу гапни мен яхшиликга йўйдимда хоп деб жавоб бердим.
Тиббий кўрикдан ўтиш вақтимиз бўлажак турмуш ўртоғимнинг акаси қўнғироқ қилиб, тўйга оз вақт қолгани, тиббий кўрикни пул билан ҳам тўғирлаш мумкинлиги, бу тез бўлиши ва мени ишимга халақит бермаслигини айтди. Ростадан ҳам мен тўй харажатлари учун яхшироқ ишлашим керак эди. Ҳуллас, тиббий кўрикни пул билан тўғриладик.
Тўй бўлди.Орадан 3 кун вақт ўтди. Турмуш ўртоғим уй ичига кириб олиб ўзидан-ўзи йиғлар, баъзида кулар эди. Кечалари нималарнидир сўзлар, кераксиз гапларни кўп гапирар эди. Онамга бу ҳақида айтсам қиз бола бегона хонадонга кўникиши қийин, ўтиб кетади сабр қил, дедилар.
Турмуш ўртоғим ҳомиладор бўлди… Бу вақтда кўп гапирадиган бўлиб қолди. Ҳали тоғдан, яна боғдан гапирарди. Ёлғонлари, айрим ўғирликларига ҳам кўз юмдим. Онам бу холатларни кўриб, ҳомиладорлик тез ўтиб кетади, сабр, дердилар.
Ўғил фарзандлик бўлдим… Бир тарафдан жуда ҳурсанд эдим. Орзу қилганим ўғил эди. Бироқ, кечалар жуда хушёр ётадиган, аёлимни қўриқлайдиган бўлиб қолдим. Кеча соат бирда ҳам ўз-ўзидан сабасиз кўчага чиқиб кетадиган, хали овулхонада, хали кирхонада юрадиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, онам кеч соат иккида аёлимни кўча бошидан ушлаб келди. Нима қилаяпсиз бу ерда деса кўча супиришга чиқгандим деб жавоб берди. Онамнинг айтишига қараганда бу фарзандли бўлганидан кейин бўладиган холат ўтиб кетади. Бундай жараёнлар жуда кўп такрорланди.
Фарзандимни икки ёшида боғчага жойладик… Орада икки ой вақт ўтди. Аёлим яна тушунарсиз мавзуда сўзлар, бўлар-бўлмасга оила аъзоларим билан тортишар эди. Энди онам бахона тополмасди. Иложсизликдан аёлимнинг онасига мурожат қилдик. Бизникида 5-6 кун турсин, муллага бориб дам солдирсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади деди. Рози бўлдим. Орадан 5-6 кун эмас 22 кун ўтди. Мулла мени ҳам чақиртирганмиш, турмуш ўртоғингизни кўрай деб. Ишимдан бир баҳона қилиб мулланикига 3 кун қатнадик. Ўзгариш йўқ… Мулла уйингизда жин бўлиши мумкин уйингизга бориб ҳайдаб келаман деб уйимга ҳам келди. Алланималарни ўқиди. Хўш энди нима бўлади дедим. Уйингизда ҳеч нима йўқ тозаку деди. Куёв келинни бир психологга олиб боринг, биз даволай олмадик деб чиқиб кетди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Sen ayol sifatida baxtlimisan?
Hozirda 90% ayollar internet orqali eriga sevimli bo’lish kurslariga qatnash
bilan band😏 xa eriga yoqishni o’ylaydiyu o’zini, o’zligini yo’qotib qo’yadi ..
Qo’ying shu turmush tashvishlarini, sal o’zizga ham vaxt ajrating endi..
“Sevimli Ayol” kanali – shunchaki maslahat emas.
Bu yerda biz ayollar bir-birimizni tushunamiz.
Nima qilish kerakligini tushuntiramiz, hayotda qanaqa yashash joizligini bilamiz.
🍒🍉🍎МАВСУМ БОБ КАМПОТ МАХИТОЛАР РЕТСЕПЛАРИ🍑🍏
😍🍹ЭНГ ЗЎР КАМПОТ МАХИТТОЛАР🍸 ВА МУРОББОЛАР🍉🍊🥝🍎🍐🍊🍋🍓🍹
👍АЙНИТМАСДАН ҚИШГАЧА МУЗЛАТИБ БЕРАДИГАН РЕТЦЕПТЛАР🔥
🍉ТАРВУЗЛИ 🍈ҚОВУНЛИ КАМПОТАР
🍒ОЛЧАЛИ 🍎ОЛМАЛИ 🍑ЎРИКЛИ 🫐ОЛХУРИ🍒ГИЛОСЛИ
🍒🍏🍓ХАР ХИЛ МЕВАЛАРДАН СУПЕР РЕТЦЕПТЛАР БОР😍👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻
Ривоят қилишларича
Бир савдогар бозорда олиб сотар эди ун,
Камида юз одамга хизмат қиларди ҳар кун.
Эллик йил шу касб билан чўмичи бўлди мойда.
Етмиш йилда дард тегиб ётиб қолди бир жойда
Оғирлашиб бир кеча жони келди томоғига
Таҳлил айтарди тинмай укаси қулоғига
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ
Жон акажон такрорланг!
Ака деди шу сўзга –Тил келмаяпти, аттанг,
Айтай десам бўғзимга бир қўл келиб қоляпти,
Торози шайи босиб – босиб оляпти.
Бу ҳолатни эшитиб ука кўнгли кир бўлди.
Деди “айтинг акажон бу қандайин сир бўлди?”
Ака хириллаб тушунтирди гапини:
“Эҳ укажон еб қўйганман кўпчиликни хаққини,
Мен савдони икки хил тарозида қилардим.
Тарозилар сирини фақат ўзим билардим.
Бир тарози не тортса тўғри тортарди доим,
Бирини шайини бузиб фойдамга мослаб олдим.
Тортиб олаётганда тўғрисин ишлатардим,
Тортиб бераётганда ўғрисин ишлатардим.
Ўғрисини шайини бир кило кўрсатганда,
Тўғрисида чиқарди етти юз эллик грамм.
Билар эдим савдода олтин қоида – тўғрилик,
Нафс деб бўйнимга илди ўттиз минг қоп ўғирлик.
Бу луқмани боламу чақамга едиргандим,
Энди бу ҳолатимдан қутқариб олар ким.
“Тўй сарпога пул топинг” деган хотиним қани,
“Данғиллатиб том ёпинг” деган хотиним қани.
Эй укажон бу дунёдан кўз юмсам,
Афсус “Аттанг” деб ёздир қабр тошимга,
Ўғри торозимни ҳам ўрнатиб қўй бошимга.
Барча аҳли савдога умрим бўлсин бир ибрат,
Тобутимни мозорга тош тупроқ отиб кузат.
Биров ҳаққин бировда қолдирмас экан Аллоҳ,
Охиратда энди мен нима қиламан эй воҳ!
Калима келтирмай ўлди савдогар ночор
Гувоҳларнинг тилидан ёзилди ушбу ашъор
Азизлар бировни хаққини ейишдан ёмони йўқ экан
Тақдир азал ёзилган ҳар битта пешонага
Дардлар ҳам тақсимланган ҳам пойи девонага,
Ўзлигингни қидиргин ҳануз сирли оламдан,
Сирларинг ошкор этма ақлидан бегонага.
Кимдир ўстирган гулни кимдир юлиб кетаркан,
Кимдир иморат бузса кимдир қуриб кетаркан.
Бир ҳолатдан кимлардур азият чекса чунон,
Ўшал ҳолат устидан кимдир кулиб кетаркан.
Дўст деб билсанг дўстгинам қулоқ солгин дўстингга,
Меҳринг билан бағринг оч шамол тексин кўксингга.
Бу дунёда ҳар кимнинг ўз тақдир ризқи бордир,
Ўзга мулкка кўз тикма Аллоҳ берсин дастингга
Яратгандан тилагим тинч бўлсин замонлар,
Руҳ тетик иймонлар бут тўймасин паймоналар!
Азизлар хар тонг ризқ – насиба излаб, остона хатлаб ишга отланамиз ниятимиз топаётган ризқ – насибамизни ҳалоллиги билан баракасини берсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
144-қисм
“Ойим билиб қолса, нималар бўлишини биласан-а?” -деди Низом навбатдаги уринишларимни зиёнга чиқармоқчи бўлиб. Яна уйга келиб ойингнинг асабига тегади. Етмади ҳамманинг кайфиятини бузишга уриниши, тўғри бўладими унда? “
Низом худди нима қилишини билмай, ўйланиб турарди.
“Бор-йўғи, нотариал бир ҳужжат, ундан ва дадангдан. Ўзинг ўйлаб кўр, сен шу аҳволда бўлсанг, истамаган болангдан қутулиш учун айтганимни қилмаган бўлармидинг?” -деганимда мен гапнинг маъносига бормай, айтган гапимга унинг жавоби бошқача бўлди.
“Мен истамаган боламни, туғдирмайман. Туғдирганимни эса, кўчада қолдирмайман “ ,-деди. Хуллас, Ирода ва боласи билан учрашиб адвокати ёрдамида отасидан нотариал рухсат олиб берди ва меросдан воз кечиш сўзини ҳам, ёзма шаклини олди.
Ичаётган дорим кундан-кун, менга ножўя таъсир қилишни бошлаганди. Ҳар тонг кўнглим баттар айниб, ҳеч кимга билдирмай қайт қилишни ҳам бошлаган эдим. Кўкракларим шишиб, ой бошим яқинлашганини сездирса-да, шишлик ва жизғанаклик тобора орта бошлаган эди. Янгам пиширган манти ҳиди, яна кўнглим айнишига сабаб бўлиб ошхонадан қўлимни оғзимга қўйиб югурдим.
Ҳолим қолмай бироз хонада дам оламан деб, ухлаб қолибман. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳовлида қайнонамнинг овозидан чўчиб уйғониб кетдим.
“Чақир, сенга ёрдам берсин “ ,-дер эди кимни назарда тутганини билмай, ўзимга қараб ҳовлига чиқдим.
“Нафиса кел, уйдаги диванни кўтариб остини тозалаб олайлик. Сичқон ўлиб қолган шекилли, ҳидига ўтириб бўлмаяпти” ,-деди янгам. Сичқон ўлигини эшитиб кўнглим айний бошлади.
Ўзимни зўрға тутиб, қайнонамнинг хонасига кирдим.
Қайнонам қўлини белига қўйиб, қовоғи уйилган ҳолда бизни кузатиб турар эди.
“Сен мана бу бурчагини кўтариб тур, мен тагини артиб оламан “ ,-деди янгам диванинг бурчагини қўли билан кўрсатиб. Унинг айтганини қилиб, диванинг бир бурчагидан кўтардим.
“Яна озроқ,- қўлим етмаяпти “ ,-дея -дея бўйим баравар кўтарганимни, билмай қолдим. Икки ёни бир неча марта кўтариб, тушириб тозалаб олдик.
Фақат диванинг оғирлигидан белим орқасига кирган оғриқ, кечга бориб кучая бошлади. Ой бошим келганини билдирган, камроқ қонни кўриб сабаби шундан деб, кечи овқатни ҳам емай оғриқ қолдирувчи дори ичдим ва хонада чўзилдим бироз. Низом ишдан кеч келгач, унга “карантин” кунларим бошланганини айтиб оғриқдан бироз шикоят қилдим.
Мен билан ҳазиллашиб шунақа пайтда эркак кишига иккита хотин керак деганида, бошим остидаги ёстиқни бор кучим билан унга улоқтирдим.
“Битта хотинни нимаси етмай қолди сенга ?” -деганимда устимдан кулиб жиғимга тега бошлади. Бугун кундузи ойимга қўнғироқ қилганимда, дадамнинг мазаси йўқлигини айтганди.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish taqiqlanadi🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bugun joylay olmaganim uchun bira toʻla 4 qism toʻliq joyladim. Yoqimli mutolaa
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
143-қисм
Кўзларим ўз- ўзидан қисилиб унинг ортидан кирган эримга қарадим.
“Яхши ўтирибсанми, жоним “ ,-деб менга яқинлашиб пешонамдан ўпиб қўйганини Меҳри кўрди. Агар Низом Меҳрига чиндан ҳам бу ерда қол деб илтимос қилган бўлса, бунинг учун унинг бошини ёришимни билганидан Меҳрининг кўзича менга яқинлашди ёки акси Меҳри буни ўзидан тўқиди.
Ҳақиқатни билиш учун эса, Низом билан ҳоли қолиш лозим. Меҳрининг мақсади, орамизга совуқчилик киргизиш бўлса, унинг кўзи олдида ҳисобот сўраб ниятини амалга оширмас эдим. Меҳри онасининг олдига,кириб кетди. Низом ҳам онасининг ортидан кирганида, бир муддат ҳовлида бир ўзим қолиб кетгач, ўзимни бошқача ҳис қилдим ва ерим эримни олди-да, деб улар ўтирган хонага бордим.
“Нима алоқаси бор ойи? Бечора қўлидан келганча, ҳаракат қиляпти”
“Бир жойига қўйсин ҳаракатини. Мен сенга аввал ҳам айтдим, фикрим ўзгармади. Эҳтиётингни қил бола, бош оғриқ хоҳламайман “ -қайнонам эримни койиганига қараганда, Меҳрининг бу уйда қолиши ёки келиб кетишига қарши демак.
Ҳеч бўлмаса, менга ўхшаб фикр қиладиган бир киши бор бу уйда.
“Овқат тайёр, сузиб келайми ойижон?” -деб келганимни билдириб сўрадим.
“Қорним тўқ, ҳар нарсага безовта қилманглар дам оламан. Бошим ёрилай деяпти “ ,-деб яна жерккандек жавоб берди.
“Менга суз, мен очман “ ,-деди бечора Низом. Мен ва онаси орасида қолганини билдирмасликка ҳаракат қилиб.
🌓 🌒
Қайнонам уйга қайтганидан бери, деярли ҳар куни икки -уч киши кўнгил сўраб кела бошлади. Эрта туришни одат қила бошладим. Аввалгидан фарқли ўлароқ, ётоқда ётганим учун Низомнинг уйғонганини сезиб, минг уйқум келса-да, уйғониб унга нонушта тайёрлардим. Уни ишга кузатадиган бўлдим, чунки мен бу эътиборни эримга кўрсатмасам, пайт пойлаб турган биров бор эди.
Гарчи Низом менга дунёдаги бор қасамларни ичиб, Меҳри билан энди иши бўлмаслигини айтса-да, Меҳрининг эримда ҳали ҳам кўзи борлигини сезиб юрар эдим. Шу зайл кунлар ҳафталар ўтди. Ойим қайнонанг келган бўлса, уйга чақириб қолиб кетган одатимизни қилиб олайлик деб қўймади.
Мен Адолатни кўндира олмаган бўлсам-да, Низом онасини кўндирди ва бир оқшом камроқ даврада, ота- онамникига бориб урфга кўра меҳмон бўлиб келдик. Латвияда қилинган ҳужжатларга, рухсатнома чиқиб биринчи гуруҳ машиналар йўлга чиқиб бўлган эди. Ташқаридан қараганда, ҳамма нарса бўлиши керакдек бўларди. Ўқишим, ундан кейин ишхонага боришим, уй ишлари қайнонанинг муомаласи деб, вақт ҳам сувдек оқиб кетганини сезмай қолган эдим.
Токи Ирода деган аёлдан яна смс олиб, Низом билан учрашувга ёрдам беришимни сўрамагунигача.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish taqiqlanadi🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
141-қисм
“Жуда яхши аёли бор эди. Моҳира опа бизникига кўп келиб кетарди, қизининг исми нима эди-я?”
Ёлғон тилимдан шунчалик осон чиқар эдик-ки, дардим калаванинг бошини топиш, бўлмаса бунча гуноҳга кирмаган бўлардим.
“Қизи бор эдими? Билмадим, бизникига келганини эслай олмайман“
“Бор эди. Мен билан роса ўйнар эди. Равшан ака ўлгач, бошқа ерга кўчишибди. Моҳира опа, жуда меҳрибон аёл эди. Шу кишини бориб кўрмоқчи эдим, қаердан топсам бўлади?”
“Қаерга кўчганини билмадим, лекин истасанг ойимдан сўраб кўраман “ ,-деганида қўрқув босиб, тезда жавоб бердим.
“Йўқ, ойинг биз каби хизматчиларни унча менсимайди. Хафа бўлма, тўғрисини айтяпман. Орамизда бу масала ҳам каттариб кетмасин. Ўзи шундоқ ҳам асаблари таранг “
“Майли, суриштириб кўраман, топсам айтаман сенга” ,-деганида хурсанд бўлиб елкасига эркаланиб бошимни қўйдим. Режа қилган биринчи қадамимни отдим. Моҳира опани ҳеч кимга сездирмай топиб, гаплашишим керак. Навбатдаги вазифам Ирода ва ўғли.
“Низом, сен менга мендан гап яширма дегандинг. Бир масала бор сенга айтмасам бўлмайди “
“Нима экан, тинчликми?”
“Тинчлик. Ойинг менга тарсаки туширган куни, Ирода деган аёл ўғли билан келган эди. Билишимча, укангдан хабаринг бор” бошимни эгиб хижолат бўлгандек, гапирдим.
Низомнинг бармоқлари рулни қаттиқ сиқа бошлаганига кўзим тушди.
“Бошқача тушунма, ҳеч кимнинг оилавий сирига ишим йўқ. Фақат у аёлга ёрдам керак экан”
“Нафиса, у аёлни дарди пул. Катта бир нарса ундириш “
“Йўқ , қасам ичаман, менга ундай демади. Чет элга кетмоқчи экан. Боласига ҳужжат қилишга ёрдам беринг, деб келган экан”
“Кетса, кетаверсин бизга нима?”
“Сиздан ҳужжат сўраганга қараганда, даданг болани номига олган. Вояга етмаган болага, отаси рухсатисиз чиқиш мумкин эмас, биласан “
“Бу мени ишим эмас, дадамни иши. Дадам қачон тузалиб, бошидаги дарддан қутилиб чиқса, ўзи ҳал қилади”
“Низом, ойинг у аёлни ва болани кўрганида қай аҳволга тушганини мен кўрдим. Энг маъқул йўли у аёлни бу ерлардан узоқлаштириш “
“Сен танимайсан унақа аёлларни. Кетишга кетиб олиб, мерос талашади. Ана кўр кейин”
“Уни йўли бор. Сен ҳужжатни тўғрилаб бер. Олдига бошқа бир шартнома қўй. Боласига рухсат эвазига, меросдан воз кечиб, даъво қилмайман деб ёзиб берсин” ,-гапларимни эшитган Низом йўлдан кўзини узиб менга қаради.
Биргина дардим, акам ва укамнинг фожесидаги ҳақиқатни билиш бўлгани учун, аслида бошқа бир дардни бошимга олганимдан бехабар эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.
Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?
Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.
Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."
Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".
Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.
У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.
Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.
Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.
Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.
Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...
Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йўл орқали эга бўлишни ўзимиз танлаймиз...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝БЕШИК (Ўқинг фақат йиғламанг...)
Хилола эрта сахардан кирларни тўплаб ювмоқчи бўлдию, негадир ўғли инжиқланиб ҳеч иш қилишга қўймасди. Қайнона болани баҳона қилмаслигини айтиб, дахлизда турган бешикни олиб кириб беришини буюрди. Келин бешикни олиб кирди, бешикни тўғрилаган киши бўлдию, иш билан эшикка чиқиб кетди. Ойижониси болани ечинтириб бешикка қаттиққина қилиб белаб қўйди. Хилола эшикдан кириб болани эмизиб, ухлатмоқчи бўлди, бола негадир ижиргаланиб ҳеч ухлолмасди. Қайнона келинига бемалол кирини ювиб, ховлини супуриб, ишларини қилиб олишини, болани ўзи тебратиб ухлатиб қўйишини айтди. Хилола ўчоққа ўт ёвиб сув исита бошлади, сув исигунга қадар, ховли ишларини қилиб олди. Уй ичидан болани йиғи овози эшитилиб турарди. Хилола кирни кир машинасига солиб уйга кириб болани бешикдан ечиб олишни ойижонисидан илтимос қилди. Қайнона:
- Биз ҳам бешикда беш олтита бола катта қилганмиз. Бир кун кечгача ётса хеч нарса қилмайди, болани эмизиб, ишингизни билиб, билиб қилаверинг, деди кесатиб. Хилола болани яна эмизиб кирини ювгани чиқиб кетди. Бола йиғидан тўхтамас, бувижониси бешикни қаттиқ қаттиқ тебратишни тўхтатмас эди. Хилола уч соат ичида бутун бошли оила кирини ювиб тугатолмай, болани йиғисига чидолмай яна уйга кирди. Бола йиғидан толиб кўзлари сузилиб қолганди. Келин яна ойижонисига юзланди:
- Ойижон неварангизни ҳеч бунака одати йўқ эди, келинг бир ечиб, орқаларини силаб яна бошидан бешикка боғлаб қўямиз, йўқ деманг ойи, деб ялинар эди.
Ойижон наилож рози бўлдилар. Хилола бешикдан болани ечаётиб қўли хўл бўлганини сезди, сийдик ёйиб ухлолмабдида деб ҳаёлланиб не кўз билан кўрсинки, бу сийдик эмас, қон эди! Болани белаётиб бешикни кўздан кечирмаганди. Бешикнинг тувагига каламуш кириб олган эди. Хилола шок ҳолатига тушиб қолди. Бу ҳолатни кўрган ойижон бақир чақир қилиб қўшниларни чақирди. Кимдир тез ёрдамни чақириб қўйди. Тез ёрдам келиб она болани касалхонага олиб кетди. Бола кўп қон йўқотгани ва каламушнинг заҳарли тишларидан заҳарлангани учун уч кун реанимация бўлимида ётиб, тўртинчи куни оламдан кўз юмди. Онаизор савдои бўлиб қолганди. Қайнона қилган ишидан минг пушаймон бўлмасин, неварасини ортга қайтаришни иложиси йуқ эди.
Бу тўқима ҳикоя эмас, балки шу кунларда бўлиб ўтган воқеа. Илтимос онажонлар болани бешикка белашдан аввал бешикни зимдан кўздан кечиринглар, кейинги пушаймон ўзингга душман деб бежизга айтилмаган.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
− Кетдик! Аммо зиёфатни битта сиз қилиб бермайсиз, − дедим мен. − Ахир бундан мен ҳам манфаатдорман, демак мен ҳам тўлайман.
− Биз ҳам бор, − деди ҳисобчимиз Маҳмуджон.
− Ҳайдар акадан бошқа ҳамма, эркагу аёл баб-баравар тўлайди, − деди Насиба.
− Юра қолинглар, хайрли ишнинг эртароқ бўлгани маъқул, − деб йўл бошлади Назир ака.
Биз узун-қисқа бўлиб, шаҳарнинг энг номдор ресторанига кириб бордик. Бизни тавозе билан кутиб олган официант йигит олиб келган таомномани Ҳайдарнинг қўлига тутдик.
− Кўнгиллари тусаган нимаки бўлса, буюрсинлар!
Биз бир соатдан ошиқроқ ўтирдик. Суюқ, қуюқ, энг суюқ, энг қуюқлари тановвул қилинди ҳам-ки, Ҳайдар ёрилай демасди. Аёллар бетоқат бўла бошладилар.
− Ҳайдар ака, яна ярим соат ўтирсак, эрим уйга киритмай қўяди, − деди Насиба.
− Биттадан музқаймоқ ейлик бўлди, кейин айтаман, − деди Ҳайдар.
На илож, музқаймоқ ҳам буюрдик.
− Бўлди, қорним тўйди, энди ётиб ухлайман, − деди Ҳайдар.
− Ҳайдаржон, ўлай агар ҳозир бўғиб қўяман, − деди Зокиржон.
− Ҳазиллашдим, юморни тушунмайсизларми, ахир бу «Зумрад ва Қиммат»даги Қимматнинг сўзлари-ку?
− Ҳозир юмор сиғадими, Ҳайдаржон, бўла қолинг, − дедим менинг ҳам тоқатим тоқ бўлиб.
− Бўпти, бошладик бўлмаса, − деди Ҳайдар. − Аммо бунинг тарихи узун. Шунга битта кофе буюрсангизлар, ҳўллаб-ҳўплаб айтиб берсам.
− Шу охирими? − деди Зокиржон асабий.
− Охири, охири.
Хуллас, кофе ҳам дамлатдик.
− Биласизлар, Зиёда опанинг энг ёмон кўргани мен эдим, − орзиқиб кутилган мавзуда сўз бошлади Ҳайдар. − Роса пичоқ суякка қадалиб, «Эртага ариза ёзиб ишдан кетаман», деб турганимда Зиёда опа жиғибийрони чиқиб келиб қолди. Кредитга телевизор олмоқчи экан, беришмапти. Лоп этиб миямга бир фикр келиб қолди. «Зиёда опа, хоҳлайсизми, энг катта, энг яхши рангли телевизорни сизга мен олиб бераман. Кредитдан ҳам қулай. Ҳар ой ойлик олганда беш-олти минг сўмдан бериб қўяверасиз», дедим. «Ҳазиллашмаяпсизми?» деди Зиёда опа ишонмай. «Хоҳласангиз, ҳозироқ бориб танлаган телевизорингизни олиб бераман», дедим. «Кетдик», деди опам ҳалиям ишонмай. Бордик, опам зўр бир телевизорни танладилар. «Шу бугун албатта олиб келинг», деб музлатгич учун хотиним йиғиб берган пулни телевизорга тўлаб, уйларига олиб бориб, ўрнатиб, қўйиб ҳам бериб келдим. Хотинни-ку, бир амаллаб тинчитдим, аммо эрталаб ишга келсам, опажоним атрофимда гирдикапалак-да. Ялаб-юлқашга ҳам тайёр. «Шартим шуки, бировга айтиб ўтирмайсиз», дедим. Бор гап шу. Кредитга битта телевизор олиб бердим, холос.
− Телевизорнинг пулини тўлаб бўлганидан кейин нима қиласиз? − деди Зокиржон. − Ахир, Зиёда опа андишани билмайди. Қарзини тўлаб бўлганидан сўнг, яна ўша-ўша Зиёда опага айланади-ку?
− Эҳ, соддагина укам-а, − деди Ҳайдар. − Мен яқин беш-олти йилга етадиган режаларни тузиб қўйганман. Телевизорнинг пулини тўлаб бўлгандан, яна кредитга битта видеомагнитофон олиб бераман. Унинг ҳам пулини тўлаб бўлса, битта параболик антенна олиб бераман. Унинг пулини тўлаб бўлгунча ё мен бошқа иш топаман ё опажоним нафақага чиқиб кетади.
− Оббо пишиғ-ей, − деди Назир ака ресторандан чиқарканмиз Ҳайдарнинг елкасига қоқиб. − Оббо пишиқ. Устаси фаранг экансиз-ку?
Уйга келиб, тинчим қочди. Мен ҳам нимадир қилишим керак. Шу параболик антеннани мен олиб берсам-чи? Э, калламга қойилман-да. Сирожиддин дўстим шунақа нарсалар билан савдо қилади. Дарров унга телефон қилдим. Нархини сўрадим. Антенна ўлгур салкам ярим миллион турар экан. Начора, «жондан кечмасанг жонона қайда»?
− Сирожиддин, эрталаб дўконингга кириб ўтаман. Битта энг яхшисини тайёрлаб қўйгин, дўстим.
Эрталаб йиққан-терганларимни белга тугиб, Сирожиддиннинг дўконига бордим.
− Энг каттасини, энг зўрини бер, дўстим! − дедим Сирожиддинга.
Ўша энг зўрини машинага юклаб, ишхонага келаяпман-у, хаёлимда ҳисоб-китоб, рақамлар айланади: «Зиёда опа ҳар ой ўн минг сўмдан бериб борса, қирқ саккиз ойда қутиларкан қарзидан. Бу роса тўрт йил дегани. Агар ойига беш мингдан беришга кўндирсам, нақд саккиз йил дегани. Саккиз йил қулоғим тинчийди. Қандай яхши. Қандай яхши-я?»
(Давоми бор...)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚