Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Яқинда интернет саҳифаларида бир ҳикояни ўқиб қолдим. Уни сизларга ҳам илиндим. Унда ёзилишича, бир одам ишдан қайтарди. Кайфияти аъло даражада. Икки кунга дам олиш учун рухсат олган. Машинада кетар экан, тезроқ уйга етиб олишни ўйлаб, қандай қилиб тезликни ошириб юборганини ўзи ҳам пайқамай қолди. Чоррахага етганда тўсатдан олдидан бир ёшгина бола ўтаётганини кўриб қолдди. Шошилиб тормозни босди.... Лекин энди анча кеч бўлган эди.
Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган ўн-ўн бир ёшлардаги болакайни кўтариб, дарҳол машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифохонага етиб борганида бола тирик эди. Беморни қабул қилган навбатчи боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезда жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтди. Бунинг учун ўша соҳанинг катта шифокорига учраш керак экан.
Ҳайдовчи ўша шифокорга учраб ундан ёрдам сўради. Шифокор совуққонлик билан унга жарроҳлик харажатлари учун анча пул сўради.
- Хўп. Мен ҳозир тезда уйга бориб айтган пулингизни олиб келаман. Лекин Сиз тезроқ бошламасангиз бўлмас экан. Боланинг аҳволи оғир, - деди ҳайдовчи.
- Сиз олиб келинг. Кейин бошлаймиз, - бамайлихотир жавоб берди врач.
- Менга ишонаверинг. Уйда пул тайёр турибди. Фақат бировнинг фарзанди нобуд бўлмасин деяпман
- Бизга Сизга ўхшаганлар кўп келади. Биз ҳаммага ҳам ишонаверсак, зарарни ким қоплайди.
Қараса, тортишувдан фойда йўқ. Вақтни қўлдан бой бермаслиги учун уйига шошилди. Пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олганидан кейин шошилмай бола ётган хонага кирди. Навбатча унга бола ҳозиргина вафот этганини айтди. Ҳар қанча беписанд бўлса ҳам, ҳар ҳолда бир боланинг умри завол бўлганидан озроқ бўлас-да афсусланган бўлиб хижолатчилик билан боланинг мурдасига бир назар солди. Шунда у бирдан дод солиб юборди.....
Бола врачнинг ўғли эди.
Азизлар имконимизда бор яхшиликни қилиб қолишга уринайлик. Ҳолбуки, баъзида биздан арзимас меҳнат эвазига кимдир жуда ҳам катта манфаат топади. Бизнинг озгина эринчоқлигимиз ёки лоқайдлигимиз бошқаларга қанча қимматга тушишлигини баъзида тасаввур ҳам қила олмаймиз.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СОЛИҲЛАРИМИЗ АЁЛЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚИЗҒОНГАНЛАР?....
Бир аёлнинг иши Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ)нинг суд мажлисларига ҳавола қилинди. Аёлнинг вакили Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ)га: “Бу аёл эридан 500 динор маҳр олиш ҳаққи бор. Аммо эри бу ҳақни инкор қиляпти” дея даъво қилди. Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ) аёлнинг вакилидан: “Гувоҳларингиз борми?” дея сўради. Вакил: “Улар шу ерда” дея жавоб берди. Шу пайт баъзи гувоҳлар бераётган гувоҳликларида ҳақиқатда шу аёлми ёки бошқасими, шуни билиш учун аёл юзини кўришлари учун очишларини сўради. Гувоҳ ўрнидан турди ва аёлга: “Ўрнингиздан туринг” дея сўради ва бошқа гувоҳларни чақирди. Бу холатларни кузатиб турган эр уларга қарата: “Нима қилмоқчисизлар?” дея сўради. Вакил: “Аёлингни танишлари учун унинг юзига қарашади” дея жавоб берди. Шу пайт эр Қозига қараб: “Мен сизга гувоҳлик бераманки, аёлимни менинг зиммамда у даъво қилаётгандек 500 динор маҳри бор! Уни юзини очманглар!” дея гувоҳлик берди. Аёл ҳам Қозига қараб: “Мен ҳам сизга гувоҳлик бераманки, мен ушбу маҳримни унга (эримга) ҳадия қилдим ва уни дунё-охиратда бу зиммасидаги қарздан озод қилдим!” дея гувоҳлик берди. Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ) эр-хотиннинг рашкидан ажабланиб қуйидаги сўзларни айтди: “Бу иш “гўзал ахлоқлар” дея ёзилади”.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўқиб йиғладим...😢
Ибратли воқеа!
Севимлик пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, хол ахвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойиша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач хамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган қарияни ахволи жудаям ачинарли холатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди сидирди қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Хар доим келиб Сизни холиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда хам кийинтирганда хам, хатто овқатланирганингда хам, 3 кун аввалги келган инсон менгга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда хам, кийинтирганда хам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги хиди бор эдики у хидни бутун Араб диёридан хам топа олмайсан"- дедилар. Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўғ бўлиб кетдинг ёки сен хам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб хаммани сехирлаяптию"-деди.
Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар. "ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг холингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа холга тушибсиз"- дедилар . қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абубакирман дедилар. Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва "эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!
(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)
Қаранг Азизлари Бизлар қандай улуғ умматларимиз!
Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёлғончи қоп
Бозор гавжум. Кекса деҳқоннинг сабзисига харидор бўлдим. Мушак сабзи. Нокдек ярақлаб турибди. Мендан олдин келган шляпали харидор савдолашгунча пойлаб турдим. Шляпали сабзини қопи билан оладиган, деҳқон нархини туширадиган бўлди.
– Манави қоп неча кило чиқади? – деди харидор бўғзигача тўлдириб, устига сабзи барги солинган қопни кўрсатиб.
– Эллик кило, болам, – деди деҳқон.
– Ҳарқалай, тортиб кўрсакмикин? – деди харидор иккиланиброқ.
– Бемалол, болам, бемалол! – Деҳқон раста бошига имо қилди. – Ҳов, анави ерда катта тарози бор. Аравачи болани чақирсанг, қопи билан олиб борасан. Бирпасда тортиб кўрасан.
Шундай бўлди. Харидор қопни темир аравага орттириб олиб кетди. Бир оздан кейин бола аравани судраб келди. Кетидан харидор ҳам етиб келди.
– Ота, – деди, киссасини ковлаб, – қопингиз қирқ беш кило чиқди.
Деҳқон гоҳ харидорга, гоҳ қопга ҳайрон бўлиб қаради. Чиндан ҳам қопнинг оғзи очилмаган, ҳатто сабзи барглари ҳам жойида эди. Тирноқлари қорайиб кетган бармоқлари билан соқол-мўйловини силади. Кейин сабзи тўла қопни беозор шапатилади.
– Нега менга туҳмат қиласан, ноинсоф қоп?! – деди бош чайқаб. – Оппоқ соқолим билан ёлғон гапираманми, эси паст қоп! Шунча йил меҳнат қилиб, бировнинг ҳақига хиёнат қилганимни кўрганмидинг, нобакор қоп! Эртаматтан ўз қўлим билан тортганимда эллик кило чиққандинг-ку, турган жойингда беш кило сабзини еб қўймагандирсан, ёлғончи қоп?!
...Пул санаётган шляпаликнинг ранги ўчди. Бир зум кўзини пирпиратиб турди-да, ўзини оломон орасига уриб, ғойиб бўлди.
– Болам, – деди деҳқон анграйиб қолган аравакашга, – сабзини жойига опқўяқол, барака топкур. “Қоп” шунча мулзам бўлгани етар. Энди минбаъд ёлғон гапирмайди!
...Деҳқоннинг тирноқлари қорайиб кетган қўлини маҳкам сиқиб қўйгим келди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤷🏻♀️Сиз ҳалиям янги урфда бўлган тилла тақинчоқларни дугоналарингизда кўриб юрибсизми?
❓Олай десангиз ишончли дўкон топилмаяптими?
Унда яқинроқ келинг! Тилла нархида бриллиант олмокчимисиз?
📍Тошкентнинг ўша машҳур "Чорсу тилла бозорининг" 12 йиллик тажрибага эга Моҳир заргари телеграмда ўз каналини очди.
🔥Тоза сифатли мингдан ортиқ тилла ва бриллиант тақинчоқларни кўриб танлашингиз мумкин!
💃 Канални йўқотиб қўймаслик учун ҳозир қўшилиб қўйинг, кейин тополмай қоласиз!👇
/channel/+oPDHeIlpvA05YmEy
/channel/+oPDHeIlpvA05YmEy
Онам ёши катта эркакка турмушга чиқди. Биз ўгай отамнинг уйига кўчиб ўтдик. Ўгай отам менга жуда ҳам меҳрибон эди. Онам ишга кетган пайтлари мени ёнига олиб суҳбатлашиб ўтирарди. Бора бора ўгай отам мени хонамга бемалол бостириб кирадиган, мени қучоқлайдиган бўлди. Бир куни эса онам тўйга кетганда хонамда кийимимни алмаштирётганимда ўгай отам кириб қолди ва мени кийимсизлигимни кўриб шунча бақиришимга қарамай мени…..
Читать полностью…💙𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝐕𝐈𝐘 𝗸𝗼𝘆𝗹𝗮𝗸𝗰𝗵𝗮𝗹𝗮𝗿
💙sifatli va yengil
💙xitoy detskiy kiyimlari
📍yetkazib berish tez va arzon
💘💘💘💘💘
💘💘💘💘💘💘💘
🟢PIJAMALAR 35.000
🟢DVOYKALAR 55.000
Tez shoshiling bunaqasi hali bolmagan
/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi
/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi
Tovarlar soni cheklangan💘💘
😱😱😱😱😱😱😱😱😱😱
😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃
Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇
Батафсил видеода🎥👇👇
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!
"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
-Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
-Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини , олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
" Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни , унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман , деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман.
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
да онажоним мени каттик, к,учокдаб, кукрагимга бош-
ларини куйиб йиглаган эдилар. Кучокдаридан хеч
чик;аргилари келмаган эди. Энди билсам, онажоним
мени охирги марта к^раятганларини сезган эканлар!
Уша юзларидаги армонли куз ёшлари учун узимни х;еч
кечира олмайман.
Ота-онаси тирик биродарларга маслахдтим шуки,
уларни тириклик вак,тларида кддрларига етинг, озор
берманг, хизматларини к;илиб, дуоларини олинг. Менга
ухшаб кеч к;олиб, армонда, пушаймонда утманг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АСЛ БОЙЛИК
Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?! – Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман! Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: – Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан! Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: – Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?! Йўловчи савдолашишда давом этибди: – Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман? – Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман! – Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни! Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди: – Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤲Нима орзуйингиз бўлса, шу дуони кўп айтинг.
✔️Қачон оч қолсам, шуни айтсам Роббим тўйдиради
✔️Қачон муҳтож бўлиб қолсам, муҳтожлигимни айтсам Аллоҳ таоло беҳожат қилади
✔️Қачон иш сўрасам, қачон бир амал сўрасам, ишларимда муаффақият, зафарлар сўрасам.
✔️Нимайки дунёни барокатини сўрасам, саждада шу дуони ўқийман.
💥Ҳаммасига биргина ечим дуо
👉Сиз ҳам шу дуони ёдлаб олсангиз албатта сўраганларингизни беради ИншаАллоҳ
Дуо бу ерда👇👇👇
Ётоғимизда ўтирган қайнисинглимни кўриб шубхаланиб қарадим.
-Бу ерда нима қиляпсиз?-ётоқда ўтирганча эримни кўйлагини ушлаб ўтирган қайнисинглимга гапирдим.
Қайнисинглим келин бўлиб тушганимндан бери шубхали ҳаракатлар қилади. Қандейдир эримни мендан қизғонаётгандек. Гўёки мен уни кундошидек мени ёмон кўради.
-Мен шунчаки кир ювмоқчидим-деб кўйлакни кўтарганча чиқиб кетган қайнисинглимни ортидан қараб қолдим.
Кечаси сув ичгани ошхонага чиқсам, қайнисинглимни хонаси томондан эркак кишини овози келди. Яқинлашганим сайин овоз тобора эримнинг овозига ўхшаб кетишини сездим. Шартта бориб эшикни очсам.. Не кўз билан кўрайки эрим ва қайнисинглим……
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?
❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби
✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi
😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет Қилиб ҳайдаган
Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳
Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy
Улуғ олимларимиздан биттаси дарсларининг бирида ажойиб ҳикояни айтиб берди.
У дўстларидан бирини зиёрат қилиш учун борди. Дўстини ғамдан гангиб қолган, ниҳоятда қайғули ҳолда кўрди. Ундан бу хафагарчиликнинг сабабини сўраганда, дўсти йиғлаб юборди. Сўнг:
– Ҳазрат, аёлим касал. Уч кундан бери унинг тепасида қараб ўтирибман, – деди.
Олим айтади: “Унинг бу қадар қаттиқ изтиробини ва йиғлашини кўриб ҳайрон бўлдим”.
Шунда у:
– Ҳазрат, эҳтимол аёлим учун изтироб чекиб, кўз ёш тўкишим сизга ғалати кўринаётгандир. Агар сиз у ҳақда мен билган нарсани билганингизда, мени бу қадар унга қайғураётганимдан ҳайрон бўлмас эдингиз, – деди
Олим айтади: “У ниҳоятда фақир киши бўлиб, ўзини эҳтиёжини ҳам қоплай олмайдиган оддий, унча эътиборли бўлмаган бир вазифада ишлар эди.
Кунларнинг бирида, Аллоҳнинг инояти ила бир обрў–эътиборли давлатманд киши, унинг омонатдорлиги ва диёнатини кўриб, агар истаса, унга ўз қизини никоҳлаб беришини таклиф қилганини айтди.
Тўй бўлиб ўтди. Жуфти ҳалоли, унинг ҳаётини жаннатга айлантирадиган даражада ниҳоятда солиҳа аёл эди.
Кунларнинг бирида унинг отаси менинг олдимга келиб:
– Эй йигит, Аллоҳдан қўрқ! Хотининг учун бироз нон, пишлоқ, қалампир ва ловия ҳам сотиб олиб бер. Ҳадеб гўштни кўпайтирма. У гўшт – ёғ ва меваларга тўйган, – деди. Ҳалиги киши:
– Унинг гапларини эшитиб ҳайратда қолдим. Унга нима деб жавоб беришимни ҳам билмас эдим. Бу гапи билан нима демоқчи бўлганини тушунолмай хотинимни олдига келиб, унга отасидан эшитган гапларимни айтдим ва отасининг нима учун бундай деганининг сабабини сўрадим”.
Аёлимнинг жавобини эшитиб, оёқларим титраб кетди. У ҳар сафар отасининг уйига борган вақтда унинг олдига гўшт ва ёғли таомлар, турли мевалар келтирилса:
– Мен бундай таомлардан кўп еганман. Эрим бундай таомларни сероб қилганлиги учун буларни истеъмол қилишни истамайман. Гўшт ва ёғли таомлардан тўйдим. Пишлоқ, қалампир, ловия ва шунга ўхшаш нарсаларни кўнглим тусаяпти, – дер
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Бир солиҳа аёлнинг қизига айганлари:
➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман...»
(Ҳаётий йиғлатувчи воқеа)
Қонли урушнинг барча азобу изтиробларини ўз бошларидан ўтказган суриялик қочқинлар билан суҳбат қурган аёл ҳикоя қилади:
Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё...
Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.
...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган.
Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни, қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
-Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, - деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади.
“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!” дейишларига юрагим дош беролмаяпти...”
Унинг бошқа гапларини эшитишга қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёллар нимага йиғлайдилар?
Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.
Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!
Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.
Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.
Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққп кетамиз - да... кетамиз- у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!
------------------
Аллоҳим, менинг ва сизларнинг оналарингизни энг олий жаннат «Фирдавс»га ҳисоб - китобсиз дохил қилсин! Ҳеч нимангиз бўлмаса ҳам, орқангиздан дуо қилувчи онангизнинг борлиги чексиз «Алҳамдулиллаҳ» дейишингиз учун кифоя.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ИТОАТ...
Мен сафарга кетяпман хотин,
Рухсатимсиз чиқма кўчага.
Хўп бўлади - деди аёл жим,
Хотиржамлик чўкди ўртага.
Икки кунча ўтиб орадан,
Тақиллади дарвоза секин.
Ким у - аёл сўради ундан
Мен отангнинг дўстиман қизим
Отанг бетоб ётибди уйда,
Шуни сенга айтгани келдим.
Аёл деди, титроқ, куйда:
Шифо берсин яхшиям билдим
Боролмайман лекин минг афсус,
Эрим кетган олис сафарга.
Чиқма деган кўчага эссиз,
Келса бориб келамиз бирга.
Икки соат ўтмасдан яна
Тақиллади дарвоза қаттиқ
Ким у – аёл деди баралла
Укангизман – гапирди аччиқ
Отам бироз оғир аҳволда,
Сизни сўраб кутяпти ҳалак.
Падарингиз ахир ҳар холда,
Тош эмасдур сиздаги юрак!
Укажоним, хато ўйлама,
Поччанг келсин сафардан қайтиб.
Ҳеч қаерга чиқма деганда,
Шифо берсин, бориб қўй айтиб.
Ука кетди, қайтиб ортига,
Опа бироз сиқилди, ёнди.
Алам қилди кетолмай бирга,
Садоқати туфайли қолди.
Икки кундан кейин дарвоза
Тақилларди, яқинроқ тушга
Аёл кўнгли ўртаниб роса
Улгурмади ким у дейишга
Опа, отам қилдилар қазо
Босмадингиз бир бора қадам
Аёл йиғлаб дерди: Эй, Худо
Жаннатларга кирсинлар дадам.
Ҳеч нарсани ўйламай аёл,
Дарвозадан чиқмоқчи бўлди.
Шу пайт кетди эрига ҳаёл,
Чорам йўқ деб, ерга йиқилди.
Ука жахл қилди-ю, қайтди,
Тушунмасдан опани бир зум
Шундай бўлган замон у пайти
Телефонлар бўлмаган удум.
Уч кун ўтиб, сафардаги эр,
Қайтиб келди соғу-саломат.
Воқеани тинглаб эри дер:
Бормабсан-да, аттанг ўша пайт
Гапингизни ерда қолдирсам,
Гунохидан қўрқаман буни.
Индамасдан билганим қилсам,
Қийналаман охират куни.
Йиғлаганча ухлади аёл,
Тушга кирди ўлган отаси.
Унга кулиб қўйдида хиёл:
Қизим, яхши деди ҳаммаси.
Бир амалинг ёқиб Худога,
Аллоҳ менга мукофот берди.
Итоатгўй бўлгандинг эрга,
Жаннатиймиз хаммамиз энди.
Қара, жаннат рўйхатларида:
Онанг, уканг, эринг ва ўзинг.
Қариндошлар жамдур барида,
Олдимда ҳам ёруғдир юзинг.
Қай ҳолатда ўлса хам бари,
Жаннатларга бўлар мушарраф.
Севинтирди жон қизим мани,
Сенинг отанг эканим шараф.
Сесканди-да уйғониб бирдан,
Сўзлаб берди онага тушин.
Она деди: Бу ишин чиндан,
Тахсинларга арзиркан қизим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨ ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.
✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.
✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.
✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.
✔️ 6. Уларга шукр қилинг.
✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.
✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.
✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.
✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.
✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.
✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.
✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.
✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.
✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).
❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.
💠 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(📔 Ҳоким ривояти)
- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
PROFIL UCHUN ENG ORIGINAL RASMLARNI AYNAN SHU KANALDAN TOPASIZ.
🧕❤️🌹🧕❤️❤️🧕🧕🧕🧕🧕🧕
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
НОКОБИЛ ФАРЗАНД
Оилада ёлгиз фарзанд эдим. Ота-онам мени еру-
кукка ишонмасдилар. Ейиш-ичишимга, кийинишимга,
юриш-туришимга куп эътибор берардилар. Углимиз
ук,исин, яхши одам булсин деб жон 1суйдирардилар.
Касал булиб к,олсам узларини куярга жой топа олмай,
шифокорларга югуриб, мен билан бирга “касал” булар
эдилар. Мен эса бу мехрибончиликлардан талтая бош-
ладим.
Урта х,ол оила эдик. Уз уйимиз, “Жигули” маши-
намиз бор эди. Мактабни тугатиб безори болаларга
кушилиб кетдим. Ота-онамнинг панд-насих;атларига,
кдйтарикдарига кулок; солмадим. Охири бир кдлтис иш
к;илиб куйдим. Мени к,утк;ариш учун бечора отам маши-
насини хдм сотди. Асаб бузилиши, рух,ий азоблардан ик-
каласининг хдм юраклари хаста булиб к;олди. Лекин мен
ношукур бу яхшиликларни билмас эдим, уларга купол
гапирар, дилларини огритар эдим.
Менинг ёмонлигимни кушнилар хдм билишар эди.
Лекин, бечора онам, мени уларга яхши курсатиш учун
узларининг янги либосларини олиб чик;иб, углим мен-
га байрамга совга кдчди, угилгинам тугилган кунимга
совга к^лди, деб юрар эканлар. Мен гофил фарзанд эса,
умримда бир марта булса хдм, х,еч б^лмаганда пайпок
хам совга к;илмаган эдим.
Хеч уйда топилмасдим, фак;ат кечаси мехдюнхонага
келгандек, тунагани келардим холос. Узимча кибрга
берилиб, дадамнинг велосипедда юришидан ор кдлиб,
(аслида машинасини сотиб, велосипедда юришига узим
сабабчи эдим), узим эса пиёда юришдан дустларимдан
уялиб, ота-онамдан яширинча Кореяга ишлашга кетиш
учун хужжатларни тайёрладим. Мак;садим пул йигиб “Нексия” машинаси олиш эди. Хдмма хужжатлар тайёр
булгандан кейингина уларга кетишимни айтдим. Икка-
ласи хдм норози булиб, йиглаб к,олишди.
-Углим, иккаламиз хдм касалмиз, ёлгиз углимизсан,
улиб к,олсак, сени курмай армонда кетмайлик. Мана шу
уй сеники, машинани эса кейинрок, хдм олармиз,-де-
йишди. Лекин мен нодон кунмасдан кетиб колдим.
Кореядан пул ишлаб юбора бошладим. Отам бечо-
ра узларининг хдм йигиб куйган пулларини кушиб, янги
“нексия” машинасини олиб к#йибдилар. ^злари бирор
марта х,ам миниб чик,масдан, дарвозахонага к;уйганча,
“углим машина оламан, деб кетди, узи келсин, узи
минсин,”деб велосипедда юраверибдилар.
Кореядан бир ойча телефон килмадим. Шу орада
отам бечора ’’углимга бирор нарса булдимикан”, деб
зерикиб, юрак хуружидан вафот к,илибдилар. Телефон
к,илганимда эса, онамнинг х,ам ах,воллари огир экан.
Тезда самолётга чипта топиб, учиб келдим. Лекин минг
афсуски, улгура олмадим. Онам бечора кузлари т^рт
булиб, мени кута-кута, келишимдан икки соат олдин,
мени кура олмасдан, армон билан вафот этибдилар!
Жаноза, таъзия маракалари дабдабадор утди.
Халк;к;а ош бердим, к;абрларига тош куйдим. Лекин на-
доматлар булсинки, к;албим х;еч тинчлана олмаяпти. Ке-
чалари ухлолмай чик,аман. Кошки..., кошки эди уларни
хеч булмаганда тушимда курсам, к;илган ишларим учун
кечирим сурасам, розиликларййи олсам, бёрган озорла-
римга тавба к;илсам... Афсус... Афсуски энди кеч, жуда
кеч!
Дарвозахонадаги нексиянй мина олмайМан, ичига
утира олмайман, х,атто унга к,арай олмайман. Худдики
мана шу нексия ота-онамни армонда кетишига сабабчи
булгандек.
Омборхонага кириб деворга осиб куйилган дадамнинг велосипедларига к,арасам, кузларимдан ёш
шопщатор окдверади, куз ёшларимни х,еч тухтата ол-
майман. Велосипед билан худди дадам билан гаплаш-
гандек гаплашаман, дардлашаман, армонлашаман.
Хдсратларимни айтиб, кунглимни бушатмок,чи була-
ман. Лекин афсуски энди кеч!
Онамга, онажонимга совга килмаган “совгаларим”-
ни, онаизоримнинг, армонда кетган онажонимнинг
кийимларини олиб, кузларимга суртиб йиглайман. Ти-
рикликларида айтолмаган ширин сузларни энди ки-
йимларига айтаман. Лекин афсуски энди кеч, жуда кеч!
Мени охирги марта аэропортда кузатаётганлари-
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Суюкли пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар:
“Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди.
— Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак — дебди қарз бераётган одам.
— Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, — дебди савдогар.
— Мен буни қабул қиламан, аммо сен сафардан келмай қолган тақдирда пулимни қайтариб беришга бир киши кафолат бўлиб туриши зарур.
— Кафолат бўлиб турувчи ҳам Аллоҳ, — жавоб берибди савдогар яна.
— Мен бунга розиман, — дебди қарз бераётган киши. — Мен сенга ўзимиз келишган муддатга минг динор бериб тураман.
Савдогар пулни олиб денгиз оша узоқ сафарга йўл олибди. У ҳамма ишларини битириб бўлиши билан дарҳол айтилган муддатда қарзини қайтариш учун орқага қайтиб кетадиган кема қидирибди. Бахтга қарши бир қанча вақт унга керакли йўналишда қатнайдиган кема топилмади.
“Гувоҳим Аллоҳ бўлгани сабабли зудлик билан омонатни қайтаришим шарт”, — хавотирга тушибди савдогар. “Қандай қилиб ўз вақтида қарзимни қайтарсам экан?!”.
У чор-атрофга қараб, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган бир ёғоч бўлагига кўзи тушибди. Шунда савдогарда ёғочнинг ичини ўйиб, кавак қилиш фикри келибди. У 1000 динор пул билан омонат берган одамга ёзилган хатни кавакка жойлабди ва тешикнинг оғзини зичлаб ёпибди.
У ёғоч бўлагини олиб, илтижо қилибди: “Ё Аллоҳ. Менинг 1000 динор қарз олганлигимдан хабардорсан. У одам гувоҳ талаб қилганида Сени шоҳидликка келтирсам қабул қилди, кимнидир кафилликка сўраганида Сени кафил қилдим, бунга ҳам рози бўлди. Мен сидқидилдан қарзимни ўз вақтида қайтараман деб ҳаракат қилсам ҳам бунинг иложини қилолмадим. Энди эса бу омонатни Сен орқали бериб юбораман”. Савдогар шундай деб ёғоч бўлагини сувга ташлабди ва у кўздан ғойиб бўлгунича орқасидан қараб қолибди.
Белгиланган муҳлат етиб келганида пулни омонатга берган одам унинг динорларини олиб келаётган кема келган-келмаганлигини билиш мақсадида денгиз бўйига борибди. У кемани кўрмабди, кўзи фақат ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган ёғочга тушиб, уни олиб кетибди. Уйига келганидан сўнг ўтинни ёриб кўрибди ва унинг ичидаги 1000 динор пул билан ўз номига ёзилган мактубни кўриб, ҳайратининг чеки бўлмабди.
Бу орада савдогар уйига қайтадиган кемага ўтириб, ватанига келган заҳотиёқ оёғи ерга тегмасдан қарз берган одамнинг уйига ўқдек учиб борибди:
— Худо шоҳид, — шошиб-пишиб тушунтира бошлабди у, — қасам ичиб айтаманки қандай қилиб бўлса ҳам омонатни ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилдим. Кема қидириб топа олмадим. Биринчи учраган кемага ўтириб, ҳозиргина келиб турибман, мана сендан қарзга деб олган 1000 динор пул, омонатингни олиб қўй.
У эса пулни бир четга суриб, савдогардан сўрабди:
— Сен менга нимадир жўнатмаганмидинг?
— Ахир айтиб турибман-ку, бугунги келган кемадан бошқа кема топа олмадим деб.
Пул берган одам кулиб дебди:
— Аллоҳ сен тарафдан кафил бўлиб ёғочнинг ичига солиб жўнатган омонатингни менга етказди. Бу пулни ўзингга олиб қўйгин ва ҳақ йўлида доимо шундай юргин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📖 Янги уйланган бир йигит келиннинг ҳар гал овқатни олиб келгач, ҳаммани мунтазир қилиб ўчоқ бошида қозонни ялаб қолиб кетишидан норози бўлади. Ҳар куни такрор бўладиган бу одат қайна-қайнотани ҳам ранжитади. Ахир, шу ишни кейинроқ ҳам қилиш мумкин-ку!Бир куни таом пайти йигит ота-онасининг кайфиятини кўриб, аёлини бу ишдан қайтариш мақсадида: “Агар яна бир марта қозонни яласанг, талоқсан!” деб юборади. Шундан кейин талоқ бўлишидан қўрққан аёл ўзини эҳтиётлаб юради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бир куни унутиб яна қозонни тагини ялаб қўяди. Эрининг гапи ёдига тушиб қўрқиб кетади ва бу ҳақда унга айтади. Йигит ҳам қаттиқ афсусланади ва нима қилишини билмай Хожажон қози (Хўжажон Рожий 1834-1918) ҳузурларига келади ва воқеани баён қилади.Унинг сўзларини тинглаган қози домла: "Шундайми, бўлмаса бизни уйингга олиб бор, келин ош қилсин ва қозонни яласин, кўрайлик, шунга қараб ҳукм чиқарамиз”, – дейдилар.Йигит хурсанд бўлиб келишилган фурсатда қози домлани уйига олиб боради. Таомдан кейин қози домла келинга: "Қизим, одатингиз бўйича қозонни ялангчи?" дейдилар. Келин қозонни ялай бошлайди. Уни кўриб турган қози домла:– Шуми? – дейдилар.– Ҳа, шу!– Бу киши қозонни ялагани йўқку!– Йўғ-е?!– Қозонни эмас, қўлини ялаяптику! Ҳеч қандай талоқ тушгани йўқ, бемалол яшайверинглар.Бу гапдан улар ўзларида йўқ хурсанд бўлиб кетадилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚