ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Совчи келаркан супуриб тозалаб қўйяпти 😳😁

👉 @XonimlarKanali 
Ўзбекистондаги барча хотин қизлари шу ерда

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

7-ҚИСМ.

-ЖОЙИНГГА ўтарсан балки

-Шарт эмас..

-Нега жаҳлинг чиқяпти.

-Нега уйими олдидан олиб ўтиб кеттингиз.

-Сен билан ёлғиз қолгим келганди. Майли кечгача жонигга тегдим шекилли.

-Йўқ унақамас.

-Билмадим сенга ёқмаганга ўхшавотти а.

-Ҳечам унақамас Шохруҳ ака.

Лола шундай деб орқа тарфдан Шохруҳни маҳкам қучоқлаб олди.

Шоҳруҳ эса уни майин қўлларидан ўпиб қўйди.

-Маликам ўзимми.

-Сиззи росаям соғингандим.

-Майли ёнимга ўт.

-Ҳоп .

-Манам соғинганман сани

-Роса чарчадиза бугун .

Орқада ўтирб елкаларизи масаж қлиб қўймоқчи эдим.

-Оҳ оҳ оҳ бунча яхшисана...

Қани эди шуни ўзимизни уйимизда қилсанг.

-Ҳамма нарсани вохти соати бор.

-Бир йилдан бери шу.

Қачон шу ҳақида гап очсам тамом.

-Менам нима қилай олдимда опам бор. Улардан аввал менга совчи бориб турса ўйлависзми сиз.

-Опени тўйи қачон.

-Билмасам...Балки иккаламизники бита бўлиб ўтар ким билади.

-Қани эди шу кунлар тезроқ келсаюу маликам ҳар доим мани ёнимда бўлса.

-Ҳудо ҳоласа келади ўша кунларам.

-Нега тўхтадиз. Ўзи шундоғам кеч бўлиб кетти.

-Сенга қанча қарасам ҳам тўймайманда. Ростанам чарчабман бугун.

-Шунинг учун уйга бориб дам олинг эртага иш куниз...

-ҳоп.

Шохруҳ Лолани уйига ташлаб ўзи ҳам ортга қайтди. Уйда ҳаммаси телевизиор томоша қилиб ўтиришганди.

-Ассаломалекум.

-Келдингми ўғлим.

Сингилларинг роса хурсанд. Рахмат сенга.

-Хурсанд бўлишган бўлса мен ҳам хурсанд.

-Қорниз очмасми ака.

-Йўқ рахмат. Нима кўряпсизлар.

-Янги кино беришаётган экан. Кел ўтир сенам.

-Майли қанақа кино экан.

Шохруҳ қараса кўзлари юмилиб кетяпти.

-Майли менга руҳсат эртага ишга бориш керак.

Унинг ортидан дадаси ҳам кетди хонасига

Шохруҳни шимини чўнтагидан паркдаги расмлар диванга тушиб қолганди.

-Ие бу кимники ҳайрон бўлиб расмларни олди ойиси.

Фарангиз қииқирлаб кулиб юборди.

-Шохсанам опа кўрдингиза мен сотмадим. Акамни ўзи сирини очиб кетди. Вах хах хааааа.

-Бу ким қизим.

-Бўлажак келинизда. Шустрийла қачон улгуришди экан. Лекин роса зўр чиқибди а.

-Ҳа чиройли.

-Тушунмадим қанақа келин.

-Акамни яхши кўрганлари .

Лола опа.

-Ёғе. Ҳозиргилар қанчасини севиб қанчасини унутишади.

-Йўқ ойи сиз уларни бир кўрганингизда эди.

-Қанақа қиз экан ўзи .

-Ажойиб .

Фарангиз оғзидан бол томиб Лолани мақтаб кетди .

Бундан Шохсанамнинг бироз ғаши ҳам келди. Аммо сездирмади.

-Майли ҳали нима гап нима сўз.

Шу билан ойиси ҳам хонасига кириб кетди.

-Роса чиройли тушишибди а ҳудди атиги олинган расмлага ўхшаб чиқибди.

-Ҳа чиройли.

-Эҳҳ барибир мани акам биттада. Ҳудо ҳоласа келнойимам битта бўлади. Ие менга зўр идея келди.

-Қанақа идея экан

-Кейинги ҳафтадаги туғулган кунимган Лола опани ҳам таклиф қилсакчи ойим ҳам яхшилаб кўриб оларди.

-Келармикан.

-Албатта келади қараб туринг . Буёғини боплайман.

Эртси уйғонган Шохруҳв

расмларни столи устида кўриб бошини ушлади. Бахтига қарши ҳеч ким бу ҳақида оғиз очмади. У нонушта қилганча ишга отланди.

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

6-ҚИСМ

-ТУРМУШ қурганмисизлар

-Энди Оллоҳ насиб қилса

-Илоҳим бахтли бўлинглар.

-Рахмат.

Энди ишга ўтсак. Узур фақат кўп гапираманда ака.

-Ҳечқиси йўқ.

Бир бирингизни қўлингизни ушланг опажон сиз жилмайиб ерга қарайсиз ...сиз очкини тақинг ва уларга қараб туринг. Биринчиси тайёр энди. Бир бирингизга тескари қараб туриб олинг. Сиз ҳудди аразлагандек қошларни чимиринг. Акажон сиз қўлларингизни бирлаштириб ўйланиб турган бўласиз. Янаям яқинроқ туриб олинглар ана бўлди. Ҳўш энди мана бу бор дона атиргулни оласиз ....

Эндии сиз булани ортига туриб енгил багрингизга босинг ...

Шу билан ажойиб фотосессия тугади.

-Мана гулунгиз.

-Бу гул сизларга бахтли бўлинглар. Суратлар бир соатда тайёр бўлади. Унгача қизлар ҳам етиб келишди.

-Гулиз чиройли экан.

Кулиб қўйди Фарангиз.

-Рахмат.

-Ака ўтган сафарги ўйиндан Яна ютиб беринг.

-Қайси ўйин.

-Ануу нимеди отардизку ..

-Тирми.

-Ҳҳ ўша.

-Кеттик бўлмаса.

Шохруҳ ваъдасида туриб қизларга ўртача катталикдаги теддй айиғини ютиб берди. Уни Фарангизга берганди Фарангиз Лола опасига бергиси келди.

Паркни ичида ўтириб музқаймоқ ейишди. Лола ҳар бир ҳаракатини назокат билан бажарарди. Буни корган Фарангиз ҳам базида ўзидан ҳижолат тортиб қўярди . шохсанам эса айниқса ...

-Бу ерни айланиб бўлдингларми..

-Менимча ҳа.. кулишди қизлар..

-Битта нарса қолди... Лолага қараб маъноли жилмайди Шохруҳ.

-Йўқ йўқ ҳаёлингизга ҳам келтирманг ҳеч қачон унга чиқмайман.

-Бўлмаса ўша гап.

-Иеее йўўўқ.

-Нима бўлди Лола опа.

-Мана акезда Американскийга туширмоқчи.

-Зўрку. қо"рамаганимда жоон деб тушардим.

-Ўшада мен ҳан жудаям қўрқаман.

-Шохсанам опа сиз тушасизми менимча қўрқмасангиз керак.

-Нима ўзи у...

Шохруҳ кеттик деб қизларни атрактсионни олдига олиб кетти.

-Мана ўша деди у Шохсанамга қараб.

-Эййй йўқ менам қўрқаман.

-Кеттикми Лола.

-Йўқ дедим.

-Бўлмаса а...

-Унгаям йўқ.

-Ўзинг танла.

-Уффф...

-Нима қилишингиз керак ўзии.

-Майли чиқаман. Шу билан орамиз очиқ

-Нимма..

-Шартлар бўйича..

-Бўлди келишдик.

Шохруҳ кассага кетди

-Эй ҳудойим ўзинг шарманда қилма.

-Кўзингизни юмиб олинг ҳеч нарсадан қўрқмайсиз.

-Ҳоооп.

-Лолаааа.

-Омад сизга.

Фарангиз ва Шохсанам юришга тайёргарлик кўраётган атрактсионга қўрқув аралаш термулиб туришарди.

-Ойижоооон мен қўрқаман нега рози бўлдим..

Юришни бошлади ҳамки Лоланинг овози эшитилди. Пастда қолган қизлар мазза қилиб куларди.

-Шохруҳ ака бўлди тўхтатинг розиман розиман...

-Нима дейсан..

-Розиман фақат шу тўхтасин.

-Алдамаяпсанми..

-Лола соддаларча йўқ ростан деди йиғламоқдан бери бўлиб.

-Ҳозир тўхтайди ана секинлашяпти.

-Қаниии ааааааа.

Шохруҳ қайтиб тушганида кулаверганидан ичи оғриб кетганди. Лола эса ранги оқариб бир аҳвол бўлиб қолганди.

-Тирикмисан.

-Ярамас.

-Нима деганинг эсингдами

-Ёлғончи.

-Гапингда турда энди

-Кўрсатаман сизга гапида туриш қандай бўлишини. Шохруҳ қочиб қолди.

-Агар оёғимдаги баланд бўлмаганида кўрардиз.

-Нима қилардинг.

-Ўзим биламан. Фарангиз уларни ҳавас билан кузатиб турарди..

-Овқатланасизми энди ..

-Ака Афсонага оборинг..

-Биласана қаерда нима борлигини.

-Ҳа энди...

Улар мазА қлиб овқатланишди. Шохсанам ҳам анча улар билан чиқишиб олди. Шохруҳ ҳам унга синглисига қандай муносабатда бўлса шундай гапира бошлаганди.

Кеч бўлишига қарамай Ашхабодни ҳам айлантириб чиқди. Қайтаётганларида эса шундоққина Лоланинг уйи олдидан ўтиб кетишди.

Лола энди гаоиришга оғзи жуфтлаганди ҳамки шохруҳ ойна орқали йўқ ишорасини қилди.

Шундан сўнг биринчи сингилларини уйга ташлаб Лолани ўзини олиб кетди.

Давоми бор



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Davomi👇👇👇👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳурматли аёллар!
Чарчамаяпсизларми? 😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Болакай юришни энди ўргана бошлаган кезлари бир кунда йигирма, ўттиз марталаб йиқилади, бурни қонайди, тиззаси шилинади, лат ейди... йиғлайди. Лекин бироз ўтиб, яна юришга ҳаракат қилаверади.
У ҳар йиқилганида бунинг учун атрофдагиларни айбламайди;
йиқилишида, жони оғришида бошқаларни айбдор деб билмайди;
юриб кетишим учун отам ёки онам, атрофимдагилар менга шароит яратиб беришмади, деб ўкинмайди;
ҳовлимизнинг саҳни текис ва юмшоқ бўлганида йиқилмас эдим ёки йиқилсам ҳам лат емасдим, демайди...
Ҳеч нимага эътибор бермай, олдинга қадам босишга ҳаракат қилаверади.
Ва албатта юриб кетади!

Йиқилсак оёққа туриш ва олдинга интилишни болакайлардан ўрганиш керак...

Дилфуза КОМИЛ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Январь ойида туғилган инсонлар, ҳақида!

Шу ойда туғилганларга юбориб қўйинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Январь ойида туғилган инсонлар ҳақида.

Улар жуда бардошли ва қийинчиликларга чидамли инсонлар бўлар экан. Барчангизга 2026 йил омадли ва зафарли йил бўлсин!

Январь ойида туғилган дўстларга видеони юборамиз:)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Турли миллатли дугоналар суҳбатлашиб қолишибди.

Рус аёли:
— Мен тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтдим. У кўчага чиқиб кетди, кечгача уни кўрмадим. Кечқурун уйимизга бир хизматкор олиб келди...

Япон аёли:
— Мен эса тўйдан кейин умуман уй юмушларини бажармаслигимни айтсам, эримни бир ҳафта кўрмадим. Бир ҳафтадан кейин у робот олиб келди. Ҳозир ҳамма ишларни робот қилади...

Охири ўзбек аёли:
— Мен ҳам тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтгандим, эримни тўрт кун кўрмадим. Кейин секин бир кўзим очилди. Мана бугундан иккинчи кўзимни хам кўкаргани кетиб, унисиям кўра бошлади деярмиш.😁


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

1 ЯНВАРЬ, ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊

2026 йил хушкайфият,
баланд ва озод руҳият бахш этадиган йил бўлсин, ичимизга чироқлар ёқсин. Кайфиятсизликларимиз, тушкунликларимиз (бўлса) ўрнини чин шодликлар эгалласин🤲

Юртдошларимиз ҳаётида ёмон кунлар бўлмасин, халқимизга тақдир саҳийлик қилсин.🤲🙏

Янги йилнинг қадамлари қутлуғ келсин.🎄👣

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 Xo’rlangan qorbobo😂 →

#Abbos_Kenja

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йигит:
-Бугун бир бошқача, ўзгача кун, нималарни тасаввур қиляпсиз?
Қиз:
-Бир дунё идиш ювишни ўйлаяпман!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шундай қилиб, 2026 йил поезди йўлга тушди. Жойингизга маҳкам ўтириб олинг. Йўлга олган жамодонларингизга неларни солдингиз? Орзуларними, мақсадларними, ё аламларними😊 Биринчи иккитаси поездимизга қанот беради, учинчисини эса, оғирлик қилгани учун, ойнадан улоқтиринг! 😇
Поездимиз 365 кунлик масофани босиб ўтгунча, сиз Янги дўстлар орттиришга китоблар ўқишга, саёҳатлар қилишга, ўз бахтли жуфтлигингизни топишга, чужуқли бўлишга имконингиз бор.
Ҳа, айтгандай, поездимиз 12 та бекатда тўхтайди.
Бу бекатларда сиз муҳаббат, омад, дўстлик, фаровонлик, бойлик, соғлиқ, куч қувват, илм-маърифат, бахтни учратасиз.
Уларни ҳамроҳ қилинг ва манзилга шоду хуррамлик ва масрурликда етиб боринг.
Хайрли файзли сафар, азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 YANGI YIL YAQIN… →

#Sardor_Abdumannonov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 QORBOBONING SARGUZASHTLARI #Bobur_Mansurov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳеч қачон ҳаётингиздаги бирор кун учун афсусланманг.

Яхши кунлар — бахт беради,

ёмон кунлар — тажриба,

энг оғир кунлар — сабоқ,

энг гўзал кунлар эса — хотира бўлиб қолади.

— Профессор Ричард Фейнман


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Demak hech kim hech narsani his qilmas ekan. Chunki birorta koment koʻrmadim

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

5-ҚИСМ

ШОХРУҲ машинани ичида ҳам унга узоқ термулиб қолди.

-Ҳа нима бўлди сизга.

-Нега сени шунчалик севамана . Авваллари ҳеч бундай ҳолат бўлмаган менда.

Сен баририбир бошқачасан.

Бирам севаман сени. Ҳеч қачон қўйиб юбормайман. Қочиб ҳам қутулолмайсан мендан.

-Бутун ҳаётим сизники.

-Асалим мани.

Шохруҳ Лоланинг юзларини силади.

Лола жилмайган кўйи турарди. Қани эди сени ёнингда бўлганимда вақт тўхтаб қолса.

-Фарангизларни олдига борайлик яна нотўғри тушунишмасин.

-Ҳоп кетдик.

-Намунча қолиб кетишди акам ҳам телефон қилмади.

Шохсанам уни эшитмади. Скамейкада ўтирганча ҳаёлга берилганди. Қанчалик ўзини қувноқ тутишга уринмасин эплай олмаётганди. Лола унда икки ёш катта экан.

Аҳир у ҳам Шохруҳга пинхона ошиқку. Қалбида милтиллаган бўлсада умид учқуни бор эди. Бугун ўша учқун ҳам сўнди.

Нега тақдир Шохруҳ билан учраштирди. Нега уни яна кўрди. Тинчгина ота онаси билан кетса бўларкан.

-Ҳейй Шохсанамхон нима бўлди сзига. Ёки бу ер ёқмаяптими.

-Йўқ деди у шошиб. Ҳаммаси яхши фақат ота онамни соғиндим.

-Ҳафа бўлманг кечқурун уйга борсак дадам телефон қилиб берадилар ҳоп.

-Ҳоп.

-Ана Лола опа келяптилар.

-Зерикмадилами.

-Энди бошланаётганди. Акам қани.

-Ҳозир келяптилар . Чарчадингларми бу ерда ўтирибсизлар

-Йўқ. Ер ости йўлига тушмоқчи эдик . У ерда антена чиқмас экан. Акам қидириб қолмасин деб шу ерда ўтирибмиз.

-Тушҳнарли

-Лола опа келинг расмга тушамиз

-Вой қандай бўларкин.

-Эе зўр бўлади. Манда зўр камерлаар бор.келинг.

-Майли.

Оараларида барибир Лола ўзгача латофатли эди.

Шохсанам негадир Фарангизни қизғона бошлаганди

-Нима иш қиласиз опажон.

-Битирувчи курсдаман

-Ёғе қайси соҳа.

-Менежмент соҳасида.

-Ёғе Молияда ўқийсизми.

-Ҳа.

-Мени орзуим у ерга кириш.

-Ҳудо ҳоҳласа ниятингизга етинг.

-Ажойиб. Менга рақамингизни беринг билмаган тушунмаган нарсаларимни сиздан сўраб тураман. Мен ҳам шу институтга қарашли академик лицейда ўқийман.

-Зўрку. Майли қўлимдан келганича ёрдам бераман.

-Тўйдан кейин бемалол акам билан бирга ишласангиз бўлар экан.

Лола қизариб кетди.

Ана келяптилар.

Шохруҳ қизларга ичиши учун сув берди.

-Боракансзуу ака.

-Ҳўш қаёққа борамиз.

Қорнила очмадими ҳали.

-Йўқ ер ости йўлига тушайлик.

-Ёш болаларни жойику.

-Биз тушамиз.

-Майли тушавер .

-Лола опа борасизми.

Шохруҳ кулиб юборди.

-Бунга миллион берсанг ҳам сувга туширолмайсан.

-Ростан сувдан қўрқасизми.

-Бу мен учун фобиа.

-Майли бўлмаса яна сизларни ёлғиз қолдирамиз.

Шохруҳ ўтирган кўйи Лолани елкасидан қўлини ўтказиб олди.

-Анави ер жуда чиройли экана.

-Қани

Лола юрак шаклида безатилган кичик суратга тушиш учун ажратилган жойга ишора қилди

-Юр расмга тушамиз.

-Ёқ керемас.

-Эсдалик бўлиб қолади юр.

-Ассаломалекум окажон келинглар. Расмга тушмоқчимисизлар ҳам.

-Қанақа бўлсин.

-Масалан.

-Масалан рамантични қилиб ҳудди лове сторйга ўхшатибам тушириб берамиза.

-Майли .

Суратчи йигит хурсанд бўлиб илҳом билан ишга киришди

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йилларда, ойларда, саналарда ҳеч қандай муҳим кун йўқ, биз ўзимиз қувончимизга сабабчи бўлган, қайғуларимизга гувоҳ бўлган саналар ва кунларни эслаб қоламиз холос, инсон хотираларда яшаб қолмайди, олдинга қараб қадам босар экан, ҳар кунини муҳим деб ҳисоблаб бахтли онларини, гўзал лаҳзаларини, чиройли дамларини ошириб бораверади...

Бахтли кунни танлаш шарт эмас, доим бахтли бўлгансиз, омадли бўлгансиз, муҳаббатли бўлгансиз, севгансиз севилгансиз...

Нафас олиб чиқаришнинг ўзи бир мўъжиза азизим!
Мўъжизалар ва байрам кайфиятили кун билан меҳрлилар!😍😍😘😘🤗🤗

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ота соғинчи.

Томоғидан овқат ҳам ўтмай қолган турмуш ўртоғининг аҳволи Мухлисани хавотирга сола бошлади.
- Эшикни занжирладингми? Қайнонасининг саволига эрининг
- Ҳали Нигора келмадику? деган жавобини эшитган Мухлисанинг юраги санчиб кетди.
- Раҳимжон, ўзингни қўлга ол, энди, қизингни узатдинг. Нигора келмайди, эгасига топширдинг!
Кўз ёшларини онасига кўрсатмаслик учун уйига кириб кетди Раҳимжон. Бугун бир ҳафта бўлди қизи узатилганига. Ишдан келган турмуш ўртоғининг икки кўзи эшикда. Худди ҳозир Нигора кириб келадигандек. Мухлисанинг ҳам юраги тўкилиб турибдию,  эрига сездирмасликка уринади. Кеч бўлса, йўқ бўлиб қоладиган одат чиқарди. Қаердалигини сўраса Ҳовуримни босиб келдим, дейди. Ишдан келиб овқатга уннаётганида дарвозанинг қўнғироғи чалиниб қолди. Очса, қизи билан куёви кулиб турибди.  Юраги орзиқиб кетди. Қучоқ очиб кўришаркан ҳовлига кира солиб
- Адаси, қизингиз келди! деди қувонч билан Не-не давраларда кўкрак кериб юрадиган эрининг куёви билан кўришаётиб довдираб қолганини кўриб юраги эзилиб кетди. Бироз ўтириб қизи Кетаманга тушиб қолди.
- Ойижон бир соатга рухсат бердилар. Уйга меҳмонлар келиши керак! Ёлғизининг олов олгани келгандек тез кетаётганидан бир хафа бўлса, уйига ошиқаётганидан бир хурсанд бўлиб кузатди. Маҳкам бағрига босаркан, қизи қулоғига пичирлаган сўзларни аранг эшитиб қолди. Ойижон, адамлага айтинг, эшигимнинг тагидаги тошда ўтирмасинлар, салқин ҳам тушиб қолди, ўзим келиб тураман, тез-тез...
Мухлиса оғир қадамлар билан уйга кираркан, турмуш ўртоғининг кеч бўлганда йўқолиб қолишининг сирини билиб, кўз ёшларини тўхтата олмай қолди...

Феруза Салходжаева.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Умрнинг яна бир бонги муборак,
Қилайлик покиза янги бир тилак,
Яна бир кун ҳадя этибти Ҳудо,
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Уришдан тинмасин доимо юрак,
Қадрлигим менга фақат сиз керак,
Дийдорни чорасин етказди Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Кўнгилда бир олам йиғилди истак,
Ҳар бирига албат етамиз демак,
Аҳир бизга имкон бермоқда Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Кўнглинггиз мендайин шод бўлса керак,
Ҳеч нарса керакмас меҳрдан бўлак,
Ҳабар олмоқ насиб этибти Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

✍ Мумтозбегим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЛЕГРАМ  ҒАЛВАСИ.

Чолим хабар ёздилар "Кампир, ичкарига кир!"
Сенда зарур гапим бор,  айтиб олайин ахир.

Неваралар олдида айтолмайман битта сўз
Ўзингга имлай десам телефондан олмайсан кўз.

Бинойидек ёнимда  ўтирардинг илгари.
Чой ичиб,  гаплашардик қўш кабутар  сингари.

Ҳозир кўзинг телефонда,  менла ишинг йўқ буткул.
Ҳее...ўша чиқарганнинг уйи ёниб бўлсин кул.

Бир нарсалар ўқийсан, бир нарсалар ёзасан.
Ҳой кампир, бу кетишда жинни бўлиб қоласан.

Чой қуй десам қўлимга узатасан бурда нон.
Дастурхонга фотиҳа ўқилмай қўлда телефон.

Мендан  яшириш учун кодлар қўйиб олибсан.
Худди ёш  қизлар каби зўр ғилофга солибсан.

Энди менмас, телефонинг сенга ҳамроҳ  ва сирдош.
Билиб қўй, синдираман агар тугаса бардош".

"Додаси,  ахир телефон янгиликларнинг кони.
Бўлар бўлмас хабарлар, ғийбатларнинг макони.

"Шоу бизнес", "Дарё",  "Кун"  номли зўр каналлар  бор.
Ҳар хил ҳодисалардан дарҳол  қилар хабардор.

"Озиш" деган каналга кириб тураман тез- тез.
Қилмасам ҳам  биттасин ёзиб оламан парҳез.

Дода дер:- "Менку майли,  ўғлинг келганда ишдан.
Аҳвол сўраш ўрнига бўшамайсан ёзишдан".

Эҳ чол, янгича мақол чиққан бизнинг замонда.
"Бола кўнгли онада, она кўнгли телефонда".

Ўзингизчи, баъзида жўнатиб турасиз хат.
"Кампир,  хонамга киргин, бордир битта маслаҳат".

Мен ҳам жавоб ёзаман: "Додаси, вақт йўқ  ҳозир.
Ютубда  зўр кинони кўриб ётибман ахир".

"Хўп, кираман,  битта шарт, менга қулоқ соласиз.
Менинг  ёзган шеъримга бир нечта 👍  лайк босасиз.

Лайклар сендан айлансин, босаман нечта десанг.
Лекин  фойдаси борми, қанчадир лайклар йиғсанг?

Фойдаси йўқку, лекин, кўрсам хурсанд бўламан.
Янги шеърлар ёзишга 👍 лайкдан илҳом оламан.

"Просмотр" , "Поделиться"ни  санаб қўяман  дарҳол.
"Подписчик"лар кўпайса  йўқ мендан бахтли аёл.

"Покинуть" бўлганларнинг телефони ўчиб қолсин.
Каналга қўшилганлар  юз минг сўм топиб олсин.

Кампир деманг, блогер бувижонман  билсангиз.
Мен ҳақимда  кўрасиз "Instagram"га  кирсангиз.

Мастура ҳожи она


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АҚЛЛИ КЕЛИН

(бўлган воқеа)

Кеча кичик укамизни туғилган куни бўлди. Дастурхон чиройли тузалган, уй тўрини волидамиз яшнатиб ўтирардилар. Бирин кетин ака-укаларимиз ўз болалари билан келиб уй меҳмонларга тўлди.

Дуо қилиниб маросим бошланди. Совға олиб келганлар маросимга сабабчи укамизга ўз ҳадяларини бера бошлашди. Ҳаммамиз навбатма навбат укамизи қучоқлаб, табрикладик.
Укам табриклардан ҳоли бўлгач, бирдан унинг жуфти ҳалоли ўрнидан турди. Ҳаммамизи эътиборимиз келинда.
- Ман ҳам табрикламоқчиман. - шундай дея келин юриб, бизларни ҳайрон қолдириб укамизи олдидан ўтиб, тўрида бизни ишларимизи кузатиб ўтирган онамизи олдиларида тўхтади:
- ОЙИЖОН, АСЛИДА БУГУН СИЗНИ БАЙРАМИНГИЗ. БУГУН СИЗ ҚИЙНАЛИБ, ИККИ ҲАЁТ ОРАСИДА БЎЛИБ, МАНГА ЖУФТИ ҲАЛОЛ БЎЛГАН ЎҒЛИНГИЗНИ ДУНЁГА КЕЛТИРГАН КУНИНГИЗ ВА ШУНДАЙ ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАНИНГИЗ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН ТАБРИКЛАЙМАН. УШБУ АРЗИМАС ҲАДЯМНИ ОЙЛИГИМДАН ЙИҒИБ ОЛДИМ. ҚАБУЛ ҚИЛИНГ.
Келинимизни қўлидаги рўмолча очилди. Кўзимизга ялт этган тилло узук кўринди. Ҳаммамиз беиҳтиёр қарсак чалиб юбордик. Келинимиз эса волидамизни маҳкам қучоқлаб ўпиб, қўлларига узукни тантанали қарсаклар остида тақиб қўйди.
Келинимизни бу қилган иши ҳаммамизга чиройли ибрат бўлган эди.
Онамиз ҳам кўзларида ёш ила дуо қилдилар ва:
- БУГУН ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ МЕНИ БАЙРАМИМ. ЖУДА ХУРСАНДМАН. ФАРЗАНДНИ ТУҒИЛГАН КУНИ - АСЛИДА ОНАЛАР  БАЙРАМИ. РАҲМАТ СИЗГА ҚИЗИМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

1 январь
Хуш келибсан янги ёшим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 BOLALIKDAGI YANGI YIL!🤩

#Obidjon_Nasriddinov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бугуннинг совғаси шу!
Очинг қани?!
Ичида нима бор деб қизиқаётган бўлсангиз...
Ичида сиз истаган ҳамма нарса бор. Фақат ишонч бўлса, кифоя...

Ундан онангизнинг ўпичини, отангизнинг дуосини, севгилингизнинг муҳаббатини, болаларнинг беғуборлигини, дўстларингизнинг кучини, тоғларнинг метин иродасини ва дарёларнинг шўхлигини, улкан ҳаво шарида орзуларингизни топишингиз мумкин...
Қани очинг энди!?
Хайрли кеч, азизим....🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 Qorbobo boʻlisham qiyin bob qoldi😂😂😂😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Shunchaki so’zlar ketma-ketligi, e’tibor bermang💔

G’oya: Дмитрий Торгов dan olindi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳

Yangi yil uchun ajoyib ideya.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янги йил тилаги.🌨❄️🎁🎊🎉

Тилагим сизларга дўст-у қадрдон,
Ҳамроҳ бўлсин сизга бахт-у кулгулар.
Бугун байрам кутар ҳар бир хонодон,
Келмоқда янги йил янги озулар.

Безалган арчалар ёнмоқда шула,
Йозилган дастурхон ноз-неъмат тўла,
Сеҳр билан табриклаб қуяй бир йўла,
Келмоқда янги йил янги орзулар.

Табриклаб қолгайман ҳа мен сизларни,
Дўст-у ёр қадрдон ўғил-қизларни,
Доғда қолдирганча бу йил бизларни,
Келмоқда янги йил янги орзулар.

Қадрига йетганча ҳар бир дамларни,
Ғойибдан тўлдиргай Раббим камларни,
Унитинг барчасин ташвиш ғамларни,
Кэлмоқда янги йил янги орзулар.

Йахшига ёр бўлинг ёмондан йироқ.
Сизни қийнамасин аламли фироқ.
Бахтли умр кўринг узоқдан узоқ.
Келмоқда янги йил янги орзулар.

✍ Собитжон Эштемиров.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel