ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

32426

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТАФАККУР

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсатдан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен  чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўша йигитни менга кўрсат-чи?  деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати:

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

1️⃣«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

2️⃣Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

3️⃣Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

4️⃣Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



88-қисм Жавоби жуда осон. Онаси бутун элга, етмади ижтимоий тармоқларда мени расво қиларди. Ҳатто самосуд видеоларида, трендга чиқиб кетардик. Орамиздаги рақиблик масаласи ким ўзар ёки зўр, ишини бир четга суриб ахлоқ доирасида ўлчаганимда, ҳам Меҳрининг қилаётган иши ҳеч ҳам тўғри эмас. У менинг жим туриб, ҳеч нарса қилмаётганимдан куч олиб, ҳар гал янада ҳаддидан ошмоқда. Сохта турмушингни биламан эмиш.
Билсанг нима қила оласан? Смс давомини икки хил тахмин қиламан келм.. диниг,келмасанг дея таҳдид ёки келмаганингга пушаймон деб тугаса керак. Чунки у ўзига бир нарса қилиб қўйди дея, Низом унинг олдига борганди. Балки, бошқа ҳеч бормади. Сохталикни қаердан ўрганди?
Шунчаки синаб кўриш учун ёзган бўлиши мумкинми? Хаёлларимнинг ботқоғига ботиб, у ерда ғарқ бўлар эканман қайси ора Низом орамиздаги телефонни олганини, онаси менга қараб нимадир деяётганини эшитмай қолгандим. Қайнонам менинг ҳар ҳаракатим ,ўтириб- туришим бир иш қилишим, хуллас ҳеч нарсамдан кўнгли тўлмаганини аниқ ва тиниқ қарашлар билан билдириб турарди.

Низом олдида бошқача, муомала у кетгач эса, бошқа хил гапирарди. Шунчаки, 3-4 йиллик танишидан кўпроғи бўлганимдан, менга қўйилган тамғадан осонгина қариндошлик ҳолатидан оила аъзосига айланишимни ҳам, ўзгартира олмади. Низом дастурхонга дуо айтиб туришидан аввал, у ҳам эшитсин дея онасига қараб гапирдим.

“Бугун ойимларникига бораман, бирор ишингиз йўқми менда? “ -деганимда Адолат аввал менга кейин ўғлига қаради.

“Сен рухсат бердингми бунга? Онангникидан келганингга неча кун бўлди?” Низом бу фикримни энди эшитиб турса-да, билдирмасликка ҳаракат қилиб

“Мендан сўраганди, рухсат бердим. Эртадан дарсга бошлайди бир- икки нарсаси қолиб кетган экан”

“Нарсаси қолган бўлса, Нодирга айт олиб келади. Сен рухсат берган бўлсанг, мен бермадим. Янги келининг 2 кунда онасиникига боришига нима гап бор?”

Юзимдаги ифоданинг ўзгарганини сезган Низом,

“Ўзим олиб бориб келаман, унда. Нодирнинг иши бор “ ,-деди-да онасига гапириш фурсатини бермай, бизни ёлғиз қолдириб чиқди. Чиқди, чунки мендан ва бу ердаги мавзудан муҳимроқ иши –
Меҳриси бор эди.

Кўзидан ўт чақнаган қайнонам, бор аламини мендан олди.

“Менинг сўзим ўтмай қолдими ҳали? Сенга кетмайсан дедим-ми,эринг кет деганда ҳам, унга рад бериб менинг айтганимни қилишинг шарт.”

“Нега? Загс қоғозимда сизнинг исм фамилиянгиз йўқ, эди-ю? Мен имзони ўғлингиз билан бирга қўйдим. Ва қарорларни бирга берамиз. Ҳурматингизни қилиб, бир оғиз олдингиздан ўтиб қўйяпман холос” Унга бундай қатъий жавоб беришимни кутмагани учун бироз гангиб қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФОЙДАЛИ ҲИКМАТЛАР

✅ Ким бир яхшиликни ният қилса, Аллоҳ унга ўша ниятига эришиш сабабларини ҳозирлаб, яхшилик эшикларини очиб қўяди.
"Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур",  (Нисо: 35).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий


✅ Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
"Агар биров сени ўзингда йўқ сифат билан мақтаётганини эшитсанг, у сени ўзингда йўқ иллат билан айблашидан хотиржам бўлма!"
("Сияру аъламин нубала",  2/844)


✅ Саодат ва ҳидоят бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ҳидоят ортгани сайин саодат ҳам зиёдалашиб боради. Ҳидоятдан мосуво бўлган ҳар қандай саодат вақтинча бўлиб, узоқ давом этмайди.
"Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа: 123).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий


✅ Гуноҳлар ақлни Қуръон маъноларини тадаббур қилиш ва тушунишдан тўсади ҳамда қалбни тафаккур қувватидан мосуво қилади.
"Агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар", (Аъроф: 100).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



89-қисм
Гапим устига Маҳфуза янгам кириб келиб, гапимни эшитгани учун ҳамтовоғига қараб “Бурни кўтарилибдими, буни? Қайнонага ҳам шундай гапириладими, уятсиз!”

Ёнғинга бензин сепадиган анаконда ўзининг ким эканлигини эслатиб қўйди. “Бу ҳали менинг совунимга кир ювмабди. Сен шошмай тур, кеккайган бўйнингни эгишни ўргатаман сенга” уларга жавоб қайтараман деганимда, Низом мени чақириб қолди. Чиқмасдан аввал, улар тушунадиган тилда

“Совунингизда кир ювиш учун олдин расвом чиқиб, кўчага улоқтиришим ёки оёқ остингизда латта бўлиш учун қайтишим керак. Ана ўшанда, ювишингиз мумкин “ ,-деб чиқиб кетдим. Маҳфуза анаконданинг таржимаи ҳоли бу. Шармандаси чиқиб уйдан қувилди. Яна ишини қилдириш учун ёнида ушлаб турган Адолат.

Хоҳласа ҳамтовоғини аввал, совунида ювиб кўрсин. Менинг эса бошқа дардим бор эди. Хонага кирганимда, Низомнинг уст- боши башанг бўлиб кийинган, атирларни сепиб олганини кўрдим. Меҳриси билан учрашувига тайёр ҳолда чиқаётган эканда.

“Нега менга бир оғиз айтмадинг, уйингга боришингни? Ойимни олдиндан кўндириб қўярдим. “

“Ойингни раъйига қарашга мажбур эмасман” Бироз жим туриб яна давом этдим. “Сенинг ҳам” ойнага қараб тўғрилаётган сочидан қўлини олиб менга қаради. “Нафиса яна бошлама. Ҳар сафар сенга эслатишдан чарчадим. Мен билан маслаҳат қилиб иш қилмасанг, ойимнинг босимига чидаб яшашинг қийин бўлади бу уйда.”

“Маслаҳат демак? Хўп масалан, Меҳри сенга смс ёзиб сени шантаж қилаётганини ҳам маслаҳат қилиб олайлик унда?”

“Меҳрини мен ўзим ҳал қиламан сен хавотир олма”

“Хавотир олма дейиш осон. Сенга ёзган гапини онасига айтса. Гарчи онасидан хабарсиз ҳожатга чиқмайди, у. Ойим эшитса, яқинда дадам чиқса ва эшитса нима қиламан унда? Сен нимани бир ўзинг ҳал қилмоқчи бўляпсан?” -деганимда овозим сал баландроқ чиққан эди, қўл ҳаракати билан пастроқ деб мени огоҳлантирди.

“Меҳрига ҳеч ким ишонмайди. Мени таниган, билганлар ҳаётда сени шундай қўйиб юборишимга ишонмайди, эътибор қилма.”

“Тўғри, ҳар замонда сени кимлигини унутиб қўяман. Лекин бу гапнинг, миш-миши ҳам етади“- дедим аввал киноя, кейин хавотир билан.

“Дарсга кетсанг, бир томондан автосалон иши вақтинг бўлмайди бунақа гапларни ўйлашга. Кетасанми уйингга? Юр, бирга чиқамиз “

“Меҳри билан учрашгани кетяпсанми?” -деб сўрадим чидай олмай.

“Кел, буни сен билан муҳокама қилмайлик. Меҳри масаласи менда сен ўйлама “

“Нима деб, бир- бирингизни овутиб юрибсизлар?” Бу сафарги сўровимни ўзим ҳам кутмаган эдим.

“Овутадиган ҳеч нарса йўқ “

“Уйланганингни эшитиб жонига қасд қилган. Хотининг борлигини билиб, сенга ёза оладиган. Сен ҳам мажбурий никоҳда юрган бир киши сифатида, икки ярадор эски ошиқ- кечирасан, ҳали ҳам ошиқлар нима деб овутяпсизлар бир- бирингизни?”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



84-қисм


“У гапингни охирини айтма, бўлмаса, ўзингдан кўр “

“Мени ҳар гал, таҳдид қилиб бу мавзуни бости- бости қилма. Агар мендан ҳам садоқат истасанг, унда садоқатли бўл“ ,-дедим хонадан чиқиш учун эшикка қараб юриб. Аммо тирсагимдан ушлаб юзини юзимга яқин келтирди. Бўйи мендан узун бўлганидан, унинг кўзига қараш учун бошимни кўтаришимга тўғри келди.

“Бошқалар ваъда қилган ҳаётни бер. Мендан садоқатни ол” ,-деганида Меҳрининг Низомга нималар ваъда қилганини ўйлашни истамадим.
Юзимдаги ҳар бир ифода жирканиш аломатларини ташир экан, унга нафрат билан қараб турганимни англашини истадим. Қўлимни тортиб хонадан чиқмоқчи бўлдим, йўл қўймади.

“Рашк қилганда, кўзларингдан олов чақнайди“ ,-деди худди устимдан кулгандек. Рашк эмас эди меники, ғурур эканлигини англаши қийин, билиб турибман.

“Сени нимангни қизғанай, ўзингга бир қаради...” деганимда овозим мен кутмаган шаклда ўчирилди. Ҳолатнинг шокидан ва бир биримизга яқин турганимиздан, ёки унинг нафасидаги райҳон ҳидидан бир неча сония гангиб қолдим ва ўзимни куч билан ундан узоқлаштирдим.
Жаҳл билан кўтарилган қўлим, бу сафар яна тўсилиб, бироз аввалги ҳаракатини қайта такрорлади. Аммо бу гал у мендан ўзини тортиб, бир неча қадам узоқлашди.

“Агар яна бир бор, мени ўзинг билан таққослаб, бошқа бировни хаёлингга келтирсанг. Жазонг нима бўлишини кўрдинг “ ,-деганида жиддий юз ифодаси бор эди.

“Агар сен яна бир бор, менга бир метрдан қисқа масофада яқинлашсанг, асл сен ўзингдан кўр”

“Яна шантаж “

“Шантажни, сенга ўзимни ўлдираман деб айтганлар қилади, мен эса сени огоҳлантирдим “
“Сенга осон бўлсин, деб қиляпман. Вақти келиб ажрашганимизда эрим менга хиёнат қилди деб, осон қутулишинг учун “

“Хиёнатга учраган хотин бўлишдан кўра, қайнонаси билан келишмай ажрашган деган гапни афзал кўраман “,- деганимда юзимга қараб тиржайди.

Ниҳоят у хонадан чиқиб эшикни ёпдим. Ички дунёмда уруш эълон қилинган ва мен мағлуб бўлаётгандек эдим. Иродамни тетик тутишим, ўзимни бу ҳолатга бошқа туширмаслигим кераклигини такрорладим.Ён хонага кириб тўшак олиб чиқиш ўрнига чироқни ёқмай, шу ерда ётиб қолишни афзал кўрдим. Кўпроқ нарсалар сақланадиган хонага ўхшаган бу ерда, ўзимга бир ер тайёрлаб олиш, муаммо туғдирмайди деб ўйладим. Телефоним ичкарида қолса-да, қайтиб у хонага киргим келмади.
Иложи бўлса, Низомнинг юзини камроқ кўрсам бўлди. Тонгда яна Адолатнинг овозидан уйғонишимни ёки яна хонага эшикни очмай келишини билсам-да, бу хонадан бугун мени ҳеч қайси куч ёки мажбурият чиқара олмасди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУОНИНГ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

1⃣ Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

2⃣ Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

3⃣ Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

4⃣ Олов ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

5⃣ Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унтасиз...

6⃣ Набийнинг умматиман деб фахрланасиз аммо суннатларни тарк этасиз...

7⃣ Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шукур этмайсиз...

8⃣ Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

9⃣ Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга тайёр эмассиз...

🔟 Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤣😂😄😃😁 😊

Болалариз кўпайган сари чучваранинг хамирини,  дўлманинг  балгарскийсини,  тухумнинг сариғини,  тепасидаги ширин қисми еб қўйилган пряникни, ярми ғажилган  олмаларни яхши кўриб қоларкансизеей.... 😁

Lyuboy ovqatni sabzilari mazali
Balgarlar undan mazali chunki achchiq bòlarkan)))
Chococream surtilgan lekin yalab qòyilganda usti nam tortgan nonlar nonushtaga zòr ketadi
Orasidan qovurilgan kalbasani hidi kelib turadigan non
2-3 qoshiqcha muzlab qolgan mastavalar....
Tovuq oyoqlarining tozalanmagan yerlari....

Qiz bolaligimda opalarim bollaridan qolgan shunaqa birnimalarni yeb qoʻyishsa, vayeyyy qande yeysilar deb burnimni jiyirardim 🙈 hozir menga ilinishyaptida bollarim biram yaxshiye deb yeb qoʻyaman 😂😂😂😂

Turli xil kashalani,saryoĝ surilgan yarim tishlangan nonlani,ovqatdagi bolgarskiy,oshdagi loviya,nòxatlani aytmaysizmi... Bay bay bay biram mazali

Kosani tagida qolgan ovqatlar, sovib qolgan kakao, shirin choylarni etmisizmi 🤗🤗🤗

O‘rtadagi yumshoq joyi yeyilib chetidagi qattiq joylari qolgan,  burda burda nonlar.

Men bolalarimga qoldirgan nonlarini ixtiyoriy majburiy yediraman))), qolgan ovqat, meva, shirinchoy, sutlarga javob beromiman🥴

Onamlar haligacha bolalardan qolgan non,  ovqatlarni uvol bo‘ladi,  deb yeb o‘tiradila

Наварала купайса янаям куп нарсалани яхши куриб колас: азгина колган чупа чупс, тарелкада колган каша🤣

😂😂😂😂😂 Qoyilee
Lekin man hecham yemiman bolalarimidan qolganlarni🥺 adajonisiga ilinaman😀😀😀

Шунақа қоган қутганлани еб юриш хаммага насиб қилсин.

Oshdagi sabzi. Goshtlarni yoģi... 😁

Pochti xamma narsa yozilib bopti😅😅😅

Somsani ichiyam yaxshi boladi qowiqlab yiyiwli✋🏻

Keyin kim dómboq ,Onalar dómboq😜

Қолиб кетган  сосика, кофелар ва ярмига артилиб қолиб кетган салфеткалар ҳам кўзизга чироғдай кўринади.

Кандай улкан бахт. Хаммага насиб этсин.. Хозир набиралардан колганларига утганман. Озишни хеч иложи йук. Озаман десангиз увол булади.

нон ўртаси фақат сизики бўлиш кере.

Вой этмееен🤣 голубцинику факат устки каватини еб туйиб коламан. Энг дахшати балик еганда булади.

♦️Таниш холатми😂😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат #Тарқатинг

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ (2025 йил, 6 июн)

🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:10
🟠Сирдарё 05:20
🟢Жиззах 05:20
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:25
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:30
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сен эркаксан, кучинг мендан зиёда, бунга ҳеч эътирозим йўқ.
Банканинг қопқоғини очолмайдиган пайтларим бўлади.
Ўнталаб елим халтани дўкондан бир қўлимда кўтариб келадиган қувватим йўқ, биламан.
Тунда кимсасиз жойларда юрганимда соянгдан мадад умид қиламан...
Устахоналарда ишлаб тонна-тонна юк остига кириб ишлайдиган жасоратим йўқ.
Баъзан йиғлоқи руҳга бурканишим, беъмани инжиқликлар қилишим, ноўрин эркалик билан юрагингни сиқишим мумкин.

Аммо мен АЁЛман!

Онаман, опаман, сингил, хола, амма, қиз...
Мен қадр-қийматлиманки, ота уйидан чиқаётганимда оппоқ келинликка муносиб кўрилибман.
Мен қийматлиманки, "Жаннат оналарнинг оёқлари остида" дейилибди, мен бебаҳоманки Аллоҳ аёлларни сиз эркакларга омонат қилибди.
Кучлисизлар, тўғри.
Лекин омонатга хиёнат қилдингиз.
Биз бўлмасак, наслингиз тугаб-битади. Биз бўлмасак ранги рўйингиз сомон бўлади. Биз бўлмасак қуёшингиз ботади.

Менга яшаш ҳуқуқини сен эмас, Аллоҳ берди. Унинг амрларидан ташқари менга қўл кўтаришга ҳақинг йўқ!

Дунёнинг лақаби "ёлғон" бўлса ҳам, шуни унутмаки, ҳеч бир зулм жавобсиз қолмайди! Ва биз аёллар жисмонан ожиз кўринсак-да, руҳан эзилмайдиган  қувватимиз бор.

Энди ойнага қара, қайси биримиз ожиз эканмиз, аёлга руҳий-жисмоний  зулм қилиб, уни эркакка айлантираётган сенми ёки ҳар зулмингнинг остидан назокат билан, аёллигимга путур етказмай оёққа тураётган менми?!..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАР ХОНАДА БИР ТЕЛЕВИЗОР

Кечқурун соат саккиз яримдан сўнг отам билан онам телевизорини ўчириб қўйишади. деди Абдуқодир.

Ўқитувчи сўради:

- Хўш, ундан кейин сен нима қиласан?
- Хонамга бориб, телевизоримни ёқаман.

Бундай шароитда вояга етаётган боланинг ҳаётини кўпрок телевизор ва интернет бошқаради. Ана ундан кейин унинг ва сизнинг бошингизга муаммолар ёғилишини кўринг... Болангизни инсоний, ахлоқий, маънавий қадриятларга эътиборсизлик, ўқиш-ёзишга ҳафсаласизлик, ўйлашдан қочиш, эринчоқлик каби иллатлар ўз гирдобига торта бошлайди!
Огоҳ бўлинг!..

Уйингизда телевизорнинг пульти кимда? Уйда пульт кимнинг қўлида бўлса, оилада бошлик, яъни раҳбар ҳам ўша бўлади.

Узлуксиз кўп телевизор кўрадиган болалар ўз ҳолларича ривожланишдан тўхтайди. Улар гапирганда дастурларда қўлланиладиган сўзларни айтишни афзал кўришади.

Аниқланишича, муттасил телевизор томоша қиладиган болаларда наркотик моддаларни қабул қилишга мойиллик кучлирок бўлади. Фарзандингизнинг хонасига асло телевизор қўйманг.

Телекўрсатув томоша қилишни буткул инкор килмокчи эмасмиз. Аммо унинг фойда-зарарини таққослаш ўзингизга ҳавола. Масалан, динамит яхшими ёки ёмонми? Агар бирор уйнинг тагига куйиб, уни ер билан яксон килса, у ёмонликка хизмат килади. Бирок йўлсозликда, қояларни ўпиришда динамитнинг фойдаси катта. Сиз ҳам телекўрсатувларга мана шу тарзда ёндашинг.

✅Ёшлар ойнада кўролмаган нарсаларни кексалар бир ғишт парчасида кўрарлар.
Мавлоно

✅ Тажриба шафқатсиз бир ўқитувчидир. У аввал имтиҳон қилади. Дарсни эса кейин ўргатади.
Вернон Лав

✅ Эринчоқ икки марта ишлар,
Охирида бармоғини тишлар.


✅ Ялқов асли қуш булмас.
Қуш бўлса ҳам уча олмас.

✅ Ғайратсиз билак - ўринсиз тилак.

✅ Ота ғайратли бўлса,
Бола ибратли бўлар.

Ўзбек халк маколлари

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



83-қисм

“Соат неча?” “01:46 нега уйғондинг, ухлайвер “
“Қаерда эдинг?”
“Ишим бор эди”
“Нима иш экан-ки, ярим кечасигача давом этади?”
“Уйда қиладиган ишим йўқлиги учундир, балким “ ,-деганида гапни қаерга олиб бормоқчи эканлигини билиб, эшитмаганга олиб сўрадим.
“Тун ярмида келиб, уйқумни бузма. Бир -биримизга оғирлигимиз тушмасин. Онанг билан бир уйда яшаш фикрига қарши эдим. Мени бир хонада сен билан яшашга мажбур қилиб, яна уни қийинлаштирма бўлмаса..”
“Бўлмаса, ойимни шантаж қилгандек, мени ҳам шантаж қиласанми?”- деди оддий оҳангда. Демак, ўғлига бугунги тортишувимиз етказилибди-да? Яна ким билади нималар деди.
“Шантаж қилганим йўқ, тўғрисини айтдим. Эрингга ишонма кўп, бир оғиз гапимга қарайди дегани учун, ҳақиқатни эслатдим холос “
“Ойим билан келишиш қийин биламан. Лекин мен сен билан келишгандим. Агар ойим сени менинг заиф нуқтам эканлигини билса, сенга ҳар хил муомала қилмайди дедим. Аммо сен мен ҳали бир нарсани кўрсатиб улгурмай, ойим билан жанжаллашиб улгурибсан “

“Жанжал унақа бўлмайди. Биз фақат тортишдик. Сен уйда бўлмадинг қаердан биласан, нима бўлганини? Ойингнинг гапига ишониб ҳукм чиқарма “

“Уйда бўлмаганимнинг бир сабаби бор-ки, кела олмайман. Дадам касалхонада. Опам комада, автосалонга танлаган еримиз таъмирда. Бир томондан бировнинг радарига тушмай, чет эл билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қиляпман” Гаплари орасида ёлғон борлигини, кеча опаси билан бўлган суҳбатни эшитганим сабаб, билдим. Дадасини кўришга бугун кетгандир аммо кеча бормагани ошкор.

“Меҳри, бу кун тартибингнинг қаерида?”-деганимда чироқни ёқиб жавондан кийим олаётган эди. Гапимни эшитиб, ортига қаради.

“Рашк қилдим дема. Куладиган аҳволда эмасман “
“Нега? Меҳрини эшитиб, ўқдек чиқиб кетдинг. Ким бўлади сенга Меҳри?”
“Сендан яқин муносабатда экани аниқ” -деганида миямга қон қуйилгандек бўлди. Бир деганда ётоқдан тушиб оёқда турдим.
Бизга сохта бўлса-да, ҳаммага ҳақиқий бўлиб кўринган риштамизнинг биринчи кунларидан, алдатилган ёш келин ролига рози эмас эдим. Менинг ҳам ўзимга яраша ғурурим ва қариндош- уруғим, таниш- билишим бор эди. Бошқалар эшитиб, уларга калака бўлишни истамас эдим. Ҳар қанча сохта бир эрим бўлмасин аёллик туйғуларимга оғир келди, бу гаплар.

“Эрталаб ойингга уйланаман деб, шуни гапириб турганмидинг?” Қўлидаги нарсасини бир чеккага қўйиб, менга юзини бурди ва яқинроқ келишни бошлади.
“Меҳри сенга нега бунча дард бўлди, Нафиса? Агар рашк қилаётган бўлсанг, очиқ айт тортинма?”
“Нимасини рашк қиламан. Сен билан бир келишувимиз бор. Бу 3 ёки 4 йил ичида сен ҳам, мен ҳам ҳар бир хатти- ҳаракатимизга эътиборлироқ бўламиз, деган эдик. Унда менга ҳам бир...”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли отам билан бўлган воқеа ёдимга тушади:

Отам фалаж эдилар. Ўртоқларим билан гапга кетаётгандим, отам менга болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқдимда, ташқарида кутиб турган ўртоқлримга:
-  “Кетаверинглар, ўзим етиб оламан” - деб уйга қайтдим.
Отамни ҳовлида айлантириб юрсам, опангни уйига олиб бор дедилар. Опам маҳалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтирарди. Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сўрида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар. Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди ва телeфонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим телефон қилиб тинч қўймасликларини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди. Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда  хурсанд бўлиб дуо қилдилар. Олдиларидан чиқиб кетаётсам:
-  Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади - дедилар.
-  Йўқ отажон, сизни хурсанд қилиш мени вазифам - деб дуоларини олиб чиқиб кетдим.
Уйга кириб телeфонимни ёкишим билан роса смс келди. Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда телефоним жиринглади  Дўстларимдан бири телефон қилаётган экан. Ажабланмадим, одатдагидек ичиб олишган бўлса гапга бормаганим учун телефон қилишаётган бўлса керак деб эринибгина кўтармадим. Иккинчи қўнғироқдан сўнг синчковлик билан қарадим ва қилаётган дўстим ичмаслиги эсимга тушиб хавотир ила кўтардим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автохалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди. Шошилиб шифохонага етиб бордим, икки дўстимиз жонлаштириш бўлимида, рульдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда, албатта машинада бўлардим.
Кўп ўтмай икки дўстимиз ҳам орамизни тарк этишди. Воажаб, АЛЛОҲ бемор отамни ёлғиз қўймасликни кўнгилларига солган эканда...

ОЛЛОХ асрийман деса хеч гапмас. .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



81-қисм


“Касалхонадаги ҳамшира билан гаплашдим “,- деди тез юриб келганидан ҳансираб гапирди. Қўлини кўкрак қафасида ушларди
“Хўш?”

“Нигора комага кирибди, ойи” -дея кўзига ёш олди.

“Нима? Аниқми, ким айтди? Қачон комага тушибди?”-деб Низом хавотирга тушди.

“Кетди болам!!! “ ,-деган гапни такрорлай бошлади қайнонам Ўтирган ерида, қўлини тиззасига уриб гапида давом этди.

“Шифокорлар айтганди, нима бўлса-да комага тушмасин деб. Кетди болам –а, кетди“ бор-йўғи, бир неча дақиқалар ичида, ҳамманинг кайфияти мотам тутгандек бўлди.

Низом ва оиласи менинг олдимдан ўтиб кетар экан, худди мен у ерда умуман йўқдек ўзларини тутишди. Бу менинг ишимни осон қилган бўлса-да, сохта оиламнинг бундай қилиши бир томондан алам қилди. Машинани ўт олдириб ҳаммаси чиқарди. Қайнопам болалари ёдига тушиб онасига қаради.
Қайнонам эса “Ана –у, бор-ку уйда қарайди “ -деди менга эшиттириб. Қарай оласанми эмас, қарайди буйруғини бериб шунчаки кетган эди.
Яхши ҳам болалар унча кичкина эмас эди. Катталар кетгач, болалар олдига, улар ётган хонага кирдим. Уйқудан уйғониб қўлида планшет ўйнаб турганларни кўриб, ҳайрон қолмадим. Чунки ҳамма боланинг шу матоҳга мубтало бўлгани бор гап. Қийналиб бўлса-да, болаларга нонуштасини едириб, дастурхонни йиғнаб олдим. Икки болага энг катта энага бўлган ақлли техникага ишониб, пайтдан фойдаланиб ойимга қўнғироқ қилдим.
Дадамнинг хабарларини айтиб, у кишини хурсанд қилдим. Ойим бизни яъни мен ва янги оиламни уйга меҳмонга таклиф қилишни режа қилиб тургани ва бугун қайнонамга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турганини айтди. Ҳатто ҳозир қўнғироқ қилиб айтганим яхши бўлганини “чақирув” одатини дадам уйга келгач, ўтказса яхши бўлишини айтиб фикрини ўзгартирди. Гап орасида ҳол аҳволимни сўраган ойимга ҳам, энг зўридан ролимни ўйнаб овозимни қувноқ чиқаришга ҳаракат қилдим

”Ойи, Меҳри яхшими?” -деб сўрадим охири муддаога ўтиб.

“Яхши, онаси- отаси билан бироз дам олгани тоққа чиқиб кетишган.”
“Руҳияти яхши эканми?Озроқ даволанса, бўлмасмиди? “

“Яхши, қизим ҳеч нима қилмаган. Биз хабар олгани бордик. Ҳеч ҳам ўзини ўлдирмоқчи бўлган қизга ўхшамасди “ ,-деганида ичимдаги менга нотаниш бўлган ҳис мени яна безовта қила бошлади.
Ойим айтганидек руҳияти яхши бўлса ва тоққа чиққан бўлса, унда Низом кеча кечқурун қаерда эди? Бироз аввал эшитган гапларим Меҳри ҳақида эмасмиди? Яна иккиламчи туйғулар қопқонига тушгандим. Ойим билан хайрлашиб худди бўшлиқда, ҳимоясиз, ўз- ўзи билан олишаётган жангчига ўхшардим. Эски Нафисани қўмсадим.
Ғамсиз бор-йўғи кунлик ташвишларни ўзига дард деб билган Нафисани соғиндим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУҲАББАТНИНГ КУТИЛМАГАН ИСБОТИ.

Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида фильмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим.
Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам оғир хасталикка чалинди. Укам ҳали кичик, онам уй бекаси эди. Падаримнинг жонини омон сақлаш учун онам ўзини минг чўққа урарди. Қанийди, қўлимдан нимадир келса, онамга ёрдам беролсам. Аммо наилож, янги келинчакман, уйдагилардан, эримдан юрак ютиб нимадир сўрашга ботина олмайман... Йўқ, улар ёмон одамлармас, шунчаки мен ўзимни бунга ҳақсиз деб ҳисоблардим. Охири бир қарорга келдим, онам тўйимга совға қилган тиллаларни сотаман. Тўғри, улар ўзимга жуда ёқади, аммо бошқа чорам йўқ. Дугонамга шу тиллаларни сотиб олишни таклиф қилиб SMS ёздим. Негадир, никоҳ куни ҳавасла тиллаларимни қулоғига тақиб кўрган дугонам рад жавобини берди. Баттар тушкунликка тушдим, аммо атрофимда парвона бўлаётган эримга тиш ёролмасдим. Эртаси куни дугонам қўнғироқ қилиб, тиллаларни сотиб олмоқчилигини айтди. Эри совға қиладиган бўлибди. Хурсанд бўлиб кетдим ва сотдим! Тилла топилади, отамнинг соғлиги ҳаммасидан устун, дея бу воқеани эсламай қўйдим.
Икки ойдан кейин туғилган куним эди. Таваллудимдан бир кун олдин соат миллари тунги ўн иккига яқинлашаяпти ҳамки, эримда бирор тараддудни сезмайман. Ҳа, севишмай оила қурганларда романтик воқеалар юз бермайди, дея ўзимча ўкиниб қўйдим. Ахир бир қучоқ гуллар кутаётгандим-да. Бир пайт турмуш ўртоғим қўлимга чиройли қоғозга ўроғлиқ совғани тутқазди ва юзимдан ўпиб қўйди. Совғани очиб қарасам, ўзимнинг тиллаларим...
Умр йўлдошим дугонамга ёзган хабаримни ўқиб, ўзи тиллаларимни сотиб олган экан...
Кутманг, ишонинг, муҳаббат хаёлда эмас, ҳаётда яшайди...!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bahor va yoz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



87-қисм Яхшиям, онаси гапни тушунмади.
“Сенга айтдим-а, асални кўп солдинг чойингга деб. Йўқ, ақллилик қилдинг. Ҳамма нарсани меъёрида тутсанг, оғзинг бетам бўлмайди “,- деганида худди бугун эшитган ҳар гапим менга кечаги ҳолатни эслатгандек бўлди.

Она -ўғил суҳбатини бўлмай, ўз нонуштам билан овора бўлдим. Низом билан менинг орамда турган Низомнинг қўл телефонига, бир смс хабар келди. Бировнинг хатини ўқийдиган одатим йўқ, демайман. Чунки смс юборган шахснинг исми ва ёзган ёзувининг бир қисми кўринганича, кўз учида ўқиб бўлдим.

*Меҳрибон “Нафиса билан турмушинг сохта эканини биламан агар келм....”

Уят- сўзининг луғавий маъносини очиқ- ойдин билиб, англаб уни амалда қўллаб, яшайдиган инсонлар сони қанча деб ўйлайсиз? Салбий маъносини ифодаловчи сўзлар жамланмасини-чи? Уятсиз Безбет Беҳаё ва ҳоказо.

Болалигимдан бери юқоридаги сифатларга фақат мен лойиқ кўрилардим. Бор-йўғи, шаддодлигим ва шўхлигим бор эди. Болалар билан жанжал қилардим. Тўс- тўполон ичида қолиб бирортасининг бошини ёрар, жаҳлим чиқса, ўғил боладек сўкинардим. Энг катта қилмишим, қитмирлигим эди. Ва ўша қитмирликни ҳаммага эмас. Ўзимни ҳақли деб ўйлаганим ёки жонимни қаттиқ оғритган бировларга, жисмоний баъзан моддий зарар етказардим.

Менинг уятсизлигим шунда, безбетлигим гапга кирмаганимда, беҳаёлигим эса аямай сўкинганимда эди. Менинг аксим бўлган Меҳри эса, доим ўрнак қилиб кўрсатилган қиз бўларди.Қиёслашни мен истамас эдим. Бошқалар бизнинг фарқларимизни гапирар, кўрсатарди. Мен ҳеч қачон уни ўзимга рақиб кўрмадим. Шунинг учун ҳам унга ўхшаб, ювош бўлишга уринмадим. Қандай бўлсам, шундай эдим.

Аммо у доим мени рақиб кўрган экан. Мендек ёмон бўлмаслик учун, ўзини доим яхши кўрсатишга уринган экан. У доим истаган олқишини ва офарин сўзларини, мақтовларни эътиборни хоҳлаганди ва олиб келди. Ҳар доим нимани истаса, эга бўлди. Энг яхши қиз, аълочи ўқувчи,энг ақлли қариндош. Хуллас, ҳамма ҳаммаси. Бироқ, бу гал истагани Низом эди. Уни қўлга киритиш учун бор маҳоратини ва бор кучини, ҳатто онасидек ёрдамчиси ёнида бўлди. Яна унинг аксига, мен у истаган нарсани хоҳламадим ва унга ҳаракат ҳам қилмадим. Аммо тақдир менга бир ўйин ўйнаб, бугун Низомнинг хотини бўлиб турган эдим. Ўйлаб кўрсам, ҳатто бирор марта унинг ютуқларини қизғанмаган эканман.

Чунки у мен учун опадек эди. Уни ҳеч қачон хавфли, душман ўлароқ кўрмадим. Лекин у мени кўрибдики, очиқ жанг эълон қиляпти. Биз Низом билан бир оила қурдик ва буни ҳамма шундай деб билади. Қизиқ, агар бу ҳолат тескари бўлганда.
Мен унинг ўрнига, унинг эрига осилганимда, қандай бўларди?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



86-қисм

“Низом акам, туни билан ухлатмаганларига, тонга яқин ухлаб қолибман “ ,-дедим нозик оҳангда. Анаконда тери ранги ўзгариб юзида қизаришлар пайдо бўлди.

“Вой, шарманда “ ,-деди бироздан кейин ўзини қўлга олиб.

“Сиз сўрадингиз, хотиним жавоб берди” ,-деган овоз орқамдан келди. Низом бизни эшитиб турган экан. Уялишим керак бўлган ҳолатда, унга қараб табассум қилдим. Чунки янгамга, хотиним деган сўзга урғу бергани учун ундан хурсанд бўлдим. У ҳам худди, пайт пойлаб тургандек кўзини қисди.
Янгам эса мот бўлгани билан қолиб, Адолат ҳамтовоғининг кўзича ёқасини ушлади.
“Ҳозирги ёшларда уят қолмаган- э, товба “ дея биздан узоқлашди. Низом менга яқин келиб.

“Бопладинг! Сендан кутганим мана шу. Очиқ шантаж эмас. Сиримизни очишинг эмас”

“Мени нега хонага ташидинг?” -дедим жиддийлашиб, уйқуда юрадиган одатим йўқлиги ва ақлим ҳам ҳали жойидалигида ишониб сўрадим. Чунки кеча қаерда ётганим ёдимда.

“Тшт, бошқалар ёнидамиз сенсирама!”- деди пичирлаб

“Жавоб беринг унда!” -дедим иддао оҳангида.

“Ойим, Маҳфуза янгани чақирган экан. Уни келганини кўриб, сени азонда олиб кирдим. Чунки сен ётган хонага кирса ва сени кўрганда, ҳозир унга берган жавобинг олдида қизариб, бўзармас эди”

Бунисига ҳам майли дегандек қилиб, елкамни кўтариб туширдим. Бирга нонушта қилинадиган хонага кирганимизда дастурхон шоҳона қилиб безатилган эди. Қайнонам аслида бу кўргазмани менга уюштирган эди. Қара, мана бундай хизмат қилинади деб. Аммо мени парвойимга келгани йўқ. Ҳатто бундан сўнг мен томонимдан бутунлай, паст сифатда хизмат кўради-ки, лайчасига ишини қилдираверсин.

Ичимдаги таниш виждон овози деди-ки, бир пайтлар сенинг ойинг ҳам лайчаси эди. Аммо қулоқ осмадим унга, чунки менинг ойим қувилган ерига очликдан ўлса-да, қайтиб қадам босмайди. Балки овсинидан фарқи шудир.
Маҳфуза янгамнинг ҳазм қила олмаётгани ҳам шундадир. Бир пайтлар ўзини Адолатнинг ўнг қўли деб эълон қилган ва унга қуда бўлишдек нияти бўлган. У туриб ақлига ҳам келмаган ойим, у истаган қуда ўринда эди. Анаконданинг ичида пайдо бўладиган заҳарга сабаб кўп хуллас.

“Ўғлим кел чойингни ич. Қаерга йўқолдинг ?” -деди қайнонам ўғлига ўзини яхши кўрсатиб. Мен бошим билан билинар- билинмас салом бериб, чойнакдан чой қўйдим. Аввал Низомга, кейин онасига узатдим. Узатган пиёламни рад қилиб ўғлига яна гапира бошлади. “Таъми яхши бўлмабдими? Ол сен яхши кўрасан бу бўтқани “-деганида. “ Билмадим, нима ширин нарсани таъми қолди оғзимда ея олмадим “ -деди кўз учида менга қараб. Қасдан мени уялтириш учун қилганини билсам-да, қўлимдан юзим ва қулоғимдаги қизаришини олдини ололмадим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim,  shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫TEZROQ SAFIMIZGA QO'SHIL VA MUAMMOLARINGGA BIRGALIKDA YECHIM TOP👇👇

/channel/+WsHbRTSCLPE2Y2Qy
/channel/+WsHbRTSCLPE2Y2Qy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



85-қисм

Эр- хотинлар аразлашиб қолиши, ҳатто жойини бошқа қилиб ётиши мумкин. Буни ҳамма табиий ҳол деб қабул қилиши, бор гап. Айниқса кундузи қайнонаси билан тортишган ва эрига шикоят қилинган келин, кечки пайт эридан гап эшитиб аразлаши мумкин-ку, шундай эмасми?
Фикримни тасдиқлаган кеч ким бўлмагани боис, мажбур ўзим яна тасдиқлаб уйқуга кетдим. Адолат билан жанг қилган тушларга муҳтож бўлишимни ҳаётда биров айтса ишонмас эдим. Чунки Низомнинг қалтис ҳаракатлари акс этган ҳолатларни такрор- такрор кўришдан яхшироқ эди назаримда. Тонг отганининг фарқига бориб, кўзларимни очдим танам кечқурун ётган жойимда эмас эди. Шошиб уйғониб, атрофимга қарадим Низом билан бирга яшайдиган хонамизда, ётоқда ёлғиз эдим. Усти бошимда ўзгариш йўқ. Аммо мен кеча аразлаган ролини ўйнаб, бошқа хонада ётгандим.
Ташқаридан эшитилаётган овозлардан қараганда, Низом ҳовлида эди. Адолат яна ҳақ -ҳуқуқ нотацияси ўқиш билан овора. Худди келин фақат унда бордек. Ва биргина унинг келини эрта уйғонмайдигандек, шикоят қилишда давом этарди. Бугун қаршимизда прокурор Адолат бор эди. Гарчи у ҳар доим айбловчи ролини устаси бўлиб келган. Қолганлар эса шунчаки айбдорлар. Ювиниш хонасида ишимни битириб, ҳовлига чиқдим.
Маҳфуза янгамни кўришни кутмаганимдан, юрган йўлимда тўхтаб қолдим. Ойим буларни тоққа кетган деганди, дарров қайтдими? Ичимдан бошқа бир овоз, уй- ишларингдан қутулдинг деб рақсга тушарди. Мени кўрганидаги юз ифодасини англаш қийин эди. Илонлар йилда, уч ёки тўрт марта тери ташларди. Анакондалардан эса хабарим йўқ.
Маҳфуза янгамнинг бу галги териси, қайси қолипга, андозага тўғри келишини топа олмадим. У қаршимда ким сифатида турганди? Янгамми? Ойимнинг овсиними? Ёки қизини эримга ямамоқчи бўлган, бир она сифатидами? Балки энг аниғи, қайнонамнинг кирли ўтмишидаги ҳамтовоғи ва катта шантажчиси, қиёфасидадир. Унга қараб юра бошладим. Бу оралар кўп ролларни маромига етказиб ўйнашга, ҳаракат қиляпман.
Балки энг яхши актриса номзодини менга беришса, зиён кетмас.

“Ана, эрка келинпошшамиз ҳам, уйғонибдилар “ ,-деганида бугун аламзада онадан озроқ олиб, қайнонамнинг ишчиси сифатида кўрдим уни.
“Ассалому алайкум! “ -дедим яна одоб сақлаб.

”Зағизғон, бу туришда эринг бошқасига кетиб қолади-ёв. Аёл дегани эркакдан аввал туриб, нонуштасини тайёрлайди. Чиройли бўлиб ишга кузатмайдими?”

Анаконданинг тилидан заҳар томишни бошлаганди. Яна энг қизиғи, менга янга эканлигини эслатиш мақсадида, лақабимни айтиб гапни бошлаганди. Мени Низомга хотинликка лойиқ кўрмагани учун одатий эр-у, хотин сўзлари ўрнига аёл эркак сўзларини ишлатди. Унинг дарди маълум.

Мени эзиб қайнонам қаторида камситиш, кун бермаслик. Аммо мен у айтганидек зағизғон эдим. Мен бор жойда, асл унга тинчлик йўқ. Овозим ўткир “чак- чак- чак “ ,-деб баланд сайрай оламан. Атрофимда ким бор, ким йўқ ўйламасдан ролимга кирдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤔 БАРЧАНИ ЎЙЛАНТИРГАН САВОЛ:

НИМА ТУҒИЛГАНДА УЧАДИ, ЯШАГАНДА ЁТАДИ, ЎЛГАНДА ОҚАДИ?

Бу саволга фақат 1% одам жавоб бера олган! 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Психологик тест!!

🟢Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...

🔴Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!

✅Вариантлардан бирини танланг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ҚУРБОН ХАЙИТ ЯҚИН АЗИЗЛАР🤗 999~ХИЛ МАЗЗАЛИ РЕЦЕПТЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛНИ ТАФСИЯ ҚИЛАМАН

😱😍ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИНГИЗ УЧУН

🥐БУРАМА ЧАК ЧАКЛАР
🍘ГУЛЛИ БЎҒИРСОҚЛАР🥨
🥞ҚУШ ТИЛИ😋
😍ҚАВАТ ҚАВАТ СОМСА🥟
🍰ПИШИРИҚЛАР 🎂ТОРТЛАР

😱ДАХШАТ 999~ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ
👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#psixologik #test

Rasmda birinchi boʻlib nimani
koʻrdingiz


1️⃣Bosh suyagi

2️⃣Qizcha 3️⃣Peyzaj

👉 Javoblarni bilish

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



82-қисм

Атрофимга қараб ниманинг ва кимларнинг орасига тушиб қолганимни таҳлил қилишга эса кучим қолмагандек. Чунки таҳлил қилсам ва ҳақли чиқсам, ҳеч нарсага қарамай, қобиғимни ёриб чиқишга куч топа оламан.
Ҳозирча эса аввал дадам, кейин ойим, сўнгра яна бошқа омиллар учун сабр қилинмоқдаман. Бир пайтлар Нафисани сабрсиз деганлар уялсами, Нафисани худбин деганлар фикридан воз кечсами? Қаерда, ундай адолатли тушунчада яшайдиганлар. Ўз- ўзим билан гаплашиш сал бўлса-да, менга енгил келиб бугунги “яхши келин” ролини ўйнашда давом этдим.
Тушликдан кейин қайнопам, Нодирни жўнатиб болаларни олиб кетди. Қайнонам эса кеч тушганда уйга қайтди. Келар- келмас менга ўчакишиб уйда ҳеч бир иш қилмаганда айблади.

“Ҳамма йўқ ботиб ётибди, бу нима аҳвол?” -деб жизғанаклик қила бошлади. Мен яхши ролини ўйнашга аҳд қилган куним, ҳар асарда бўлгани каби, ёвуз роллар бошқаларга қолди. Қизи туфайли кайфияти йўқ, кел шунга гап қайтармай жим турай деб ўзимни тинчлантириб турсам, бу сафар овқатдан айб топди.
Охири сабрим чидамай янада меъёрида жавоб беришга ҳаракат қиламан деганимда.
“Онанг нима иш қилган, сенга овқат қилишни ўргатмай?”-деди. “Бировларни ишини қилиш билан банд бўлган” ,-дедим мен ҳам гапни унга теккизиб

“Тили бир парча яна “

“Пул учун олдингиз, тилим ёнига бонус келди “ ,-дедим кинояли кулиб.

“Ҳой, сен кимга ишониб менга қарши гапиряпсан? Ўғлимгами?”

“Йўқ, эримга” ,-дедим кўзига тик қараб. Сабрнинг ҳам чегараси бор қачонгача чидаш мумкин. Қайнонаси билан иккинчи кундан жанжал қилган келин сифатида, гиннес рекордига киритилишим аниқ.

“Ҳали шунақами? Кўп ишонма, у эрингга. Биргина гапим билан сени йўқ қилади, тушундингми?”

“Адашдингиз, мендаги давлатдан яширган мулкларингизни олмагунча, ҳеч қаерга жўнатмайди “ ,-дедим жилмайиб. Юзи оқариб, кўзи катта -катта очилди.

Мен унга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилдим, сизлар гувоҳсиз. Аммо у ҳали ҳам мени, келини сифатида эмас, онаси қўлида ишлаган бир қиздек муомала қиларди. Хонасига кириб кетгач, мен ҳам хонамга кирдим.
Адолатсиз қайнонага бас келдим. Аммо хонадаги ҳақиқат мени бўғишга тайёрдек кутиб олди. Эшикда ичкаридан қулфи йўқлиги сабаб, Низом келганича ётоқда чўзилдим. Яна бир кун, кейин ўқишга чиқиб кетардим.

Бор-йўғи, 24 соат сабр қилсам, кейин яна нафас олишимга имкон бўларди. Дадам келгач, уйда қоламан 10 кун. Ишини ўзи қилсин. Бир оғиз ёмон гап, инсон миясини шунчалар банд қилар экан-ки, тушларимда адолатт билан тортишиб чиқдим. Эшик очилиб телефон ёруғи кўзимга тушди. Низом келганини сезиб уйғондим.
“Соат неча?” “01:46 нега уйғондинг, ухлайвер “

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃

Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…
Подписаться на канал