Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
💸 Pulsizlikdan charchadingizmi…?
Ko‘proq daromad qilish, orzularingizni tezroq amalga oshirishni xohlaysizmi?
Siz uchun ajoyib yangilik!
🔑 Taniqli psixolog Khayyom Abdurahimov aynan shunday insonlar uchun 4 kunlik BEPUL darslarni boshlayapti!
Bu darslarda siz:
✅ Qanday qilib qarzlardan tez va oson qutulishni
✅ Ko‘proq pul topishning aniq formulasini
✅ Orzuingizdagi mashina yoki uyni qisqa vaqtda naqd pulga olish sirlarini
Barchasini mutlaqo BEPUL oʻrganasiz !
‼️ Joylar cheklangan. Shuning uchun hoziroq kanalga qo‘shiling:👇
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
/channel/+4AUo5x76kbRiNTQ1
Hayotingizni o‘zgartirishga birinchi qadamingiz shu bo‘lsin!
🎉😍ҚУРБОН ҲАЙИТИ ЯҚИНЛАШИБ ҚОЛДИ. ОИЛАНГИЗНИ ЭНГ ЗЎР ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИ БИЛАН ҲУРСАНД ҚИЛИНГ
🍤🤗ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИ УЧУН ХАР ХИЛ КЎРИНИШДАГИ УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЭНГ МАЗЗАЛИ ЧАК-ЧАКЛАР, БЎҒИРСОҚЛАР, ЮПҚАЛАР, ЧУЧВАРАЛАР, ВА ТУРЛИ БОШҚАЛАР БАРЧАСИ СИЗ УЧУН МАРҲАМАТ!
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан?
Доктор Айман Сувeйд шундай деди: Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан. Қабр қўрқинчли! Албатта солиҳ бўлмаганлар учун. Мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.
100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан? Тасаввур қилганмисиз? Шундай қилиб, мeн шундай бошладим. Мeн ўламан ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи. Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим. Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ. Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим. Тасбeҳ айтарканман гўёки қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман. Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон хатми бор. Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан. Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади. Ёлғиз қоламан балки миллион йил. Шундай қилиб, мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак. Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. Ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт! Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан, Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?
Бугун сизга маслаҳатим қабрингизни банк қилинг. Унга сармоянгизни қўйинг. Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг. Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз. У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб-ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз. Cизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз. Қабр остида шундай бўлсачи? Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши эътибор бeринг. Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга қабримга бориб тургин. Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамрох бўласан!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya
-У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди.
Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:
- Болалар намоз ўқишдими?
- Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.
- Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.
- Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир.
- Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган:
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир».(То ҳо 132)
Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади.
Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди.
- Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди.
- Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.
- Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди.
Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик.
Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди.
Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим.
Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди.
«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин».
(Иброҳим 40)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...
(ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)
Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
- Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
- Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.
Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди, бошланғич сурадан ( الفاتحة ) бошлаб ( الناس ) ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.
У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
- Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
- Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
- Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
- Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.
Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СЕВГАН ИНСОНЛАРИМИЗНИ СИНАШ ЭМАС, ШУНЧАКИ ИШОНИШ КЕРАК(ҲИКОЯ).
Яқинда бир кичик ҳикояни ўқиб қолдим. Ва мухлислари билан бўлишишга қарор қилдим.
Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.
Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.
У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.
Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушдади. Эри кутган ғамгнлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.
Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди
Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:
"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”
У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.
Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.
Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”
Синаш эмас шунчаки ишониш керак
@Ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! ❤️❤️❤️
Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud👇
1.Har doim xayrlashayotgan vaqtda..
➡️Davomini o'qish
#Тафаккур
Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…
Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди. Лекин уни бошқа қабрга қўйишди. Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганда эса…
Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди. У ерда на жасад ва на бирор из бор эди. Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди. Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди. Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.
Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:
“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман. Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим. Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим. Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим. Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.
Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим. Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.
“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер. Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер. Йўқ, бунинг иложи йўқ. Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас… Мен буни жуда кеч тушундим. Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер. Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин. Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”
Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.
Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:
— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади. Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди. Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди. Ўзи эса тавба қилиб вафот этди. Лекин бизчи? Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз. Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз. Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан. Аллоҳ раҳматига олсин.
Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди. Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.
Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор! Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.
Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)
“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”
(Имом Муслим ривояти)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ...
Изоҳлар:
"Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, раҳмат!
2. Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди (юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...).
Изоҳлар:
"Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа "ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"...
3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм.
Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби.
4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради.
Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади.
5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўплаб, Ҳажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти.
Изоҳлар:
"шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди", "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим", "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа.
Нега савобни фақат Ҳажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, ҳажга кетаётганини биласизми?
У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин.
Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти, ҳатто, ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди.
Ҳажни Аллоҳ фарз қилиб берган. Қодир бўлса, бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса, марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Ҳажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа, ҳажи қабул бўлади, деб изоҳ ёзишяпти. Ҳатто, Ҳаж қилиб келган инсонни ҳажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Ҳажми — Ҳаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса Қуръонда ёзиб қўйган бўларди.
Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин!
©️ Баҳриддин Асрор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди:
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
65-қисм
“Айтиб бўладими? Бир уйда яшагандан кейин мажбур бир хил нарсалардан фойдаланамиз ки..” гапимни тугатмасимдан ёнимда юрган одам олдимни тўсиб олди.
“Қўрқма сен ўйлаган нарсалар бошқа усул билан юқади “ -деб кўзини қисди.
Юзим қизариб, ноқулай аҳволга тушдим. Ичимдан боплаб ўзимни сўкдим. Сенга шу керакми ўзи, деб. Биласан қанақалигини ҳар гапингни ўйлаб гапирсанг, ўласанми? Мен ўзимни қоралаш билан банд эканман, Низом ўнг томонимга ўтиб юришда давом этди.
“Мен бошқа маънода айтганим йўқ”
Бу сафар қулоғимга яқинлашиб “Ким билади фикринг ўзгарар “-деганида тирсагим билан ён биқинига туширдим.
Вой- войлаб, қорнини ушлаб қолганда Нодир бизни кўриб тиржайиб турарди. Машинага ўтирганимизда Нодир ҳали ҳам кулиб иккимизга гапирди.
“Сизлар қандай бир -бирингизга ошиқ бўлиб қолдингиз, тушунмадим? Ташқаридан қараганда, икки бир- бирини ейдиган душмандан фарқингиз йўқ”
Низом менга қараб қўйиб, яна олдига қаради.
“Шуни айт, бировни кўрса шундай қилади. Ёлғиз бўлсак, муомаласини кўрган одам бу ишқнинг сирини сўраши аниқ“ Бу сафар орқа ўриндиқдан бир тепдим.
Нодир сездими билмадим аммо Низом аниқ ҳис қилди.
“Ваҳший“-деб пичирлади.
Низом айтган дўконга бориб акция эълон қилинган нарсалардан олдик. Улар уйга етказиб берадиган хизмати борлиги учун манзилни қоғозга ёзиб кетдик.
Йўл- йўлакай яна бир- икки ишларимизни ҳал қилиб, улар мени уйга ташлаб қўядиган бўлди. Менга ёт бўлмаган кўчага киргач, машина ҳар доимги ерда тўхтади. Мен машинадан тушишдан аввал Нодир билан хайрлашиб “Гапим бор“ ,-дедим Низомнинг ўтирган ўриндиғига бир уриб.
“Кўрдингми, мендан айрилгиси келмайди “ ,-деганида машинадан тушиб, унга қараб қошимни чимирдим.
“Қўрқаман, нима қилай? Нодир бу қариндошинг мени кундан-кун ўзига қул қилиб оляпти “ ,-дея кўзларимга тик қараб тушди.
Машинадан бироз четга бориб, гап бошладим.
“Дадамдан хабар йўқми? Тўйга ҳеч қанча қолмади, дадамсиз тўй бўлишни истамайман “
“Бугун яна гаплашиб, кўраман хавотир олма “
“Бу ишга дадам учун кўнганимни биласан. Агар у киши чиқмайдиган бўлса, тўйни унут, никоҳни ҳам”
“Шу учун загс ишини чўзиб юрибсан, шундай эмасми?”
“Ҳаммани мақсади бор, бу риштадан. Сеники сенга, меники менга”
“Адашасан, сеники ҳам менга энди” Бу гапдан нега юрагим тез уриб кетди.
“Ҳазиллашмаяпман, дадам йўқ бўлса, бу никоҳ ҳам йўқ.” Қадамларини менга янада яқин келтириб, секин овозда гапирди. “Даданг бўлса ҳам бор, йўқ бўлса ҳам, бу никоҳ бўлади. Сени, ҳатто сен ҳам мендан узоқ тута олмайди энди, буни билиб қўй “
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
64-қисм
Дилноза ёзяпти, Хумора овозли хабар жўнатяпти, Лайло ёз...
Гуруҳдан нажот чиқмаслигини билиб, у саҳифадан чиқдим. Бошим қотиб Нодирга қўнғироқ қилдим. “
Алло! Салом, Нодир қаердасан?”
“Салом! Йўлдаман нима эди? “
“Бозорга боришим керак, ёрдаминг керак эди”
Бир неча сония жим туриб жавоб берди.
“Нега мен?”
“Чунки бошқа ҳамма танишим банд, Нодир “
“Йигитингга айт, у борсин “ орқада худди биров гапга қўшилгандек эшитган бўлсам-да, эътибор бермадим.
“Э, ўша йиг..” “
Жоним “ -гапим тугамасдан Низомнинг овози эшитилди. Дарров жумламни тўғрилаб якунладим.
“Э, ўша йигитимни вақти йўқ. Шунга сендан илтимос қиляпман “ ,-дедим Низомни эшитмаганга олиб.
“Қаерга кетишинг керак ,жоним?“ Ҳа, жонинг чиқсин сени. Нодирнинг ёнида Низомнинг борлигини билмай қўнғироқ қилган эдим.
“Загсга ариза топширишга қачон борамиз? Сени бу бозор ишинг тугамай кетди?” -деди яна Низом гапириб.
“Балки қасдан чўзаётгандирман-а?”
“Уришиб қолдингларми яна?” -сўраган Нодир эди.
“Сўрама, уришиб қолдик. Ҳатто ариза беришни чўзиб юрган яхши кўрган қизим, тўйимизга нарса олиш билан овора “
Низомнинг кинояли овози ва яхши кўрган қизим сўзларини урғу билан айтишини фақат мен тушундим.
“Бўпти, ишим кўп кейин гаплашамиз “-деб гўшакни қўймоқчи бўлганимда Низом мени тўхтатди.
“Локация ташла келяпмиз “ -деди. Ўзимни ўзим қўлга тутиб берганим учун мажбур, локация ташладим. Ўн беш дақиқада етиб келишди. Нодир мошина рулида Низом олд ўриндиқда, мен эса орқа ўриндиққа ўтирдим.
“Паспортинг ёнингдами?” Савол менга қаратилгани учун мажбур мен жавоб бердим.
“Ҳа “
“Яхши ҳозир шундоқ ариза берамиз, кейин сени бозорга эмас яхши бир дўконга олиб бораман хоҳлаган нарсангни оласан “
Эътироз қилишга хушим йўқлиги учун жавоб бермай, бош силкиб қўя қолдим. Шаҳар фуқароларнинг ҳолатини рўйхатга олиш бўлимига келиб, ариза бердик ва бизга икки бланка узатишди. Дўхтирлардан ўтиб келишимиз, лозим экан. У ердан чиқар эканмиз Низом бир- икки қўнғироқ қилиб, пул билан ҳал қилмоқчи бўлди. Фақат унинг исмини эшитганлар ўз ўрнидан хавотир бўлиб, бунга кўнишмади.
“Мажбур ўтамиз энди“- дедим вазиятни баҳолаб
“Шундай, кел бир кўр турмушга чиқаётган йигитинг арслонлардек соппа- соғломлигини“
“Юқумли касалхонага ҳам борамиз қочиш йўқ”,- дедим уни жиғига тегиш учун
“Қўрқма, тоза юрганман сенга юқадиган ҳеч нарсам йўқ”
“Айтиб бўладими? Бир уйда яшагандан кейин мажбур бир хил нарсалардан фойдаланамиз ки..” гапимни тугатмасимдан ёнимда юрган одам олдимни тўсиб олди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Худодан қўрқ!
(Бўлган воқеа)
Тақводор оиланинг тақводор ўғлига келин бўлган Назира, "тақво"ни янги оиласидан ўргана бошлади. Жойнамоз устида бамайлихотир оёғининг тирноғини олиб ўтирган куёвга: "Бунда намоз ўқилади. Ҳаммомда олсангиз бўлмайдими?", дедию балога қолди.
"Оёғим тоза, таҳоратли. Эринга ақл ўргатишга Худодан қўрқ!"
Куёв бола тирноғини олгач, қўлини ҳам ювмасдан столга ўтирди. Ва бурнини ковлаб, стол тагига суртиб, китобини варақлади. Келин яна гапирди. "Қўлингизни чаймадингиз ҳам, устига бурнингизни ковлаб, стол тагига суртяпсиз".
"Худодан қўрқ! Менга ақл ўргатишга ҳаққинг йўқ!", деди куёв, Назирага ўқрайиб.
Назира ҳар сафар бемор бўлса, лаш-лушини оладию куёвнинг зўри билан отасининг уйига жўнайди.
Бу сафар даволаниб қайтгач, эрига деди: "Мени даволатиш сизнинг вазифангиз эмасми? Ахир ҳомиладорман. Қорнимда сизнинг фарзандингизни кўтариб юрибман. Нега ҳар сафар отамникига кетишим керак..?"
"Худодан қўрқ! Нима ҳаққинг бор, эринга тик қараб гапиришга? Сенга неча марта айтдим! "Фотиҳа"ни ўқиб, ўзинга дам солгин деб. Айтганимни қилмаганингдан кейин кетасанда отангникига..."
Ақл ўргатиш осон нарса. Инсон ўзи амал қилмаган ишини бировга айтса, ҳавога гапирган кишидек бўлади қўяди. Назиранинг эри ҳам гапириб амал қилмайдиганлардан. Касал бўлса, "Фотиҳа"ни ўқиб ўзига дам солиб ўтирмайди. Югуриб шифокорга боради. Лекин хотинига ақл ўргатиш бўйича биринчи ўринда.
Назира Худодан қўрқа, қўрқа тўртта фарзандлик бўлди. Ҳар бир фарзанди то туғилгунига қадар Назиранинг ота-онаси туриб беришди. Эрига бир оғиз гапирса, эри Худо билан қўрқитади. Агар Назира жони истаб, эрига бирор егулик олиб беришини илтимос қилса: "Пайғамбаримиз хурмо билан сув ичганлар", дейдию қутилиб қолади. Лекин ўзи ҳеч бир замонда хурмо билан сув ичмайди.
Охирги боласининг яхши ўсмаётганидан юраги эзилиб юрган Назира, тўйгандан тўйиб кетди. Боласининг ташвишини яна отасига, онасига айтишга бети чидамаётган эди. Эрига шунча пайт яхши гапириб, илтимос қилиб кўрди. Ялинди-ёлворди...
Бўлмади...
Ва бор кучи билан аламдан портлади...
"Жавобимни беринг! Барибир ўзимни ўзим боқар эканман. Ўзимни боқиб юравераман. Қайси юз, қайси бет билан ота-онамникини еб ўтирасиз ҳайронман. Бетингиз чидаганига қойилман адаси. Уят, ор-номус борми ўзи сизда? Сиз ҳам эркакмисиз? Диндан, шариатдан ақл ўргатгунча аввал ўзингиз амал қилиб олинг! Қачон охирги марта болаларингиз гўшт еди, қачон сут ичди? Эслайсизми? Камбағални болаларига ўхшашади. Ҳаммаёғи касал, ўсмаган. Йўқ бўлса ҳам майли эди. Бор-ку...
Йиғиб босиб юравермасдан ҳеч бўлмаса болаларингизга қилиб беринг! Арзимаган пул кетади. Топганингизни маишатингизга ишлатавермасдан. Яна ўзингизни кўрсатиб бева-бечораларга эҳсон қилишингизга ўлайми...
Кўча хандон, уй зиндон. Оиласининг шўрваси оқиб ётибди, кўчадагиларни кўнглига қарашга бало борми..?"
Назиранинг бақиришидан эрининг кўзлари олазарак бўлдию деди: "Ҳадисда айтилган: "Сажда қилиш керак бўлганда эрингизга қилишингизни буюрардим", деб. Ҳали бу гапларинг учун Қиёматда жавоб берасан. Эрингни дилини оғритганинг учун хор бўласан. Худодан қўрқ!"
Назира ҳақни айтолмайди. Эри оғзини очирмайди.
Гапирса ҳам, эри Худони эслатиб таҳдид қилади. Мана талоғини сўрадию пушаймон еди. Эри бир соат дарс ўтди.
Назира шу эрига теккандан бери рўшнолик кўрмади. Эри топганини ўзига ишлатади. Ўзига сарф қилади. Ўзини севиб ташлаганлардан. Хотин, бола-чақасини эса қайнотаси боқади. Бу ишларда текинхўр эркак Худодан қўрқмайди. Лекин Назира пул сўраса, бирон истагини айтса, эри тезда Худони эслатади.
Назиранинг сабр косаси тўлди. Жаҳл устида эрига қараб: "Аллоҳдан келсин сизга. Текинхўр, тўнка!", деди.
Эрига бу гаплар оғир келиб, Назирани бўкаланги қилиб урди. Эрлик шаънига ҳақ гаплар тегиб кетган эди.
Назира тез ёрдам билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар бу ифлосликни ким қилганини сўрашди.
Шу пайт Назиранинг телефонига эридан хат келди.
"Мени айтма! Худодан қўрқ!"
Зулфия Махмуд
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
63-қисм
Вақт сувдек ўтиб, бир ҳафта тез ўтиб кетди. Адолат кўрган муомаласидан аламини ичига ютиб, бу сафар ҳам эрининг уруғларидан аёлларни чақирди ва улар билан бирга борди. Фақат бир фарқ билан уйга киришиб бир пиёладан чой ичиб энди гап маслаҳат нима бўлди-га борганида, Адолатнинг телефони жиринглаб касалхонадан қўнғироқ қилишди қизим мазаси қочибди, тез бормасам бўлмайди илтимос бу ёғини сизлар гаплашиб ҳал қилинглар. Қизим ёки хўжайинимга бирор гап бўлмасдан, шу тўйни қилиб олардик деб, кўзига бир- икки ёш келтириб шошиб уйдан чиқиб кетди. Вазиятни кўрган меҳмонлар қуда томонга ҳам қариндошлик ўрни бўлгани учун, куёв томонинг аҳволи тушунилиб икки томон қуда бўлишга розилик берди. Қолган майда маросимларнинг барчасини битта қилиб, тўйдан бир кун олдин ўтказиб олишни ва куёв томонинг қистови билан бир ой ичида тўйни ўтказиб олишга келишиб олишди.
Н а ф и с а
Тикувчи аёлнинг ойнасига қараб туриб, ўзимни худди четдан кузатиб турган одамга ўхшатар эдим. Ўлчовларимни олаётган аёл гоҳ қўлимни кўтаришни, гоҳ орқага ўгирилишимни айтиб турса-да, мен бир мартада уни тушунмай, қайтаришга мажбур бўлаётган эди. Бу ердан чиқиб чинни бозорга боришим керак. Ойим бошқа бозорга холам билан борган. Чини иши ўзимга қолиб кетди. Тикувчида ишим битиб, чиқиш олди қизлар гуруҳига ёздим.
Дугошжонлар гуруҳи
Нафиса: Салом! Қалайсизлар қизлар? Кимнинг бўш вақти бор? Мен билан бир жойга бориб келади?
Лайло ёзяпти, Хумора овозли хабар ёзяпти.
Экранга қараб жавоб кута бошладим.
Лайло: Бир ярим соат вақтим бор, қаерга бориш керак?
Хумора: Оқ кўйлак танлашга кета оламан бошқа ишга менга индама
Нафиса: Чинни бозорга боришимиз керак. Вақтим кам, тезроқ икки томондан олар эдик нарсаларни.
Лайло: Э, келинхоним тинчликми? Бу қандай негатив кайфият? Ахир чинни ва айниқса, уйга- рўзғорга олинадиган ҳар нарса, бу энергия ташувчи дегани. Уни биров билан эмас, ўзинг танлашинг керак. Ҳар нарсани севиб, уни уйингда хаёл қилиб, севган ёринг билан уни ишлатганингизни кўз олдинга келтириб ва асосийси фенгшуйга амал қилиш зарур.
Дилноза: Нафиса, бошингни қотирмай, ўзинг кет ўртоқ. Сенинг мақсадинг тезроқ бозордан нарсангни олиб чиқиш, тўғрими? Бу туришда Лайло билан икки ойда ҳам ишинг битмайди. Мен кетардим-у, бошқа жойга боришим керак.
Лайло: Туйғусизлар қироличаси. Энргиясини фақат роботик ишлатган қиз. Ҳали кун келиб ҳамма мен айтган гапни пул қилиб, курслар очиб айтади. “Бахт сири “ “Севимли рафиқа “ каби. Текин бўлгани учун қадри йўқми?!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
#Тезкор
⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳам Қурбон ҳайити 6 июнь – жума куни этиб белгиланди
Бугун – 28 май Зулҳижжа ойининг биринчи куни бошланди. Бу хақида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилди.
Ҳар доим Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайити куни ҳисобланади. Демак 2025 йил ушбу улуғ айём 6 июнь яъни жума кунига тўғри келмоқда. Мусулмонларнинг асосий байрами олдидан арафа куни эса 5 июнь этиб белгиланди.
Демак, Қурбон ҳайити 6 июнь – жума кунига тўғри келади.
Яқинларга юбориб қўямиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
62-қисм
“Сиз мени қизимга қарши чиққан эдингиз, Нафисанинг нимаси ортиқ Меҳридан?” Адолат Маҳфузанинг айнан шу безбетлигини ёқтирмас эди. Ва шунга яраша жавоб қайтарди.
“Сени қизингни оламан деб жанжал қилмади-да, мен билан. Менга қолса ҳаётда қилмайман. Аммо Низом қатъий турибди. Шундан бошқасига уйланмайман деяпти”
“Ким билади, нима қилиб қаратди ўзига? Ростда! Неча ой йўқ эди. Қаерларда санғиб, кўринмай қолганди. Шубҳали эмасми, келиб Низомга қармоқ отиши?”
“Ўқишга кетди деди-ку, уйдагилари”
“Ҳа, Қозоғистондаги машиналарнинг мойини алиштиришга кетдими? Эшитган уни худди, дипломатияда ўқийди деб ўйлайди”
“Бошим ёрилай деяпти Маҳфуза. Шуни ўйлайдиган пайтми, ҳозир? “
“Тўғри айтасиз. Агар иссиқ- совуқ қилган бўлса, бир кун барибир кетиб қолади“
Маҳфузанинг гапида ўзига нисбатан айтилган кесатиқни пайқаган Адолат, бир нарса демоқчи бўлганди фақат, телефони жиринглаб қолди. Касалхонадан қўнғироқ қилишганини кўриб, мажбур гўшакни кўтарди. Қулоғи телефонда бўлса-да, кўзи билан Маҳфузанинг хонадан чиқишини кузатди.
🌘🌒
“Келишимиздан, мақсад сизда бир гул бор экан, бизда бир булбул “ -дея гапга кирган Ризқия хола, ёнида ўтирган Адолат ва жияни Ҳадичага қараб қўйди. Уч аёл бугун Нафисага совчи бўлиб келишган эди. Олдидан хабар бериб келишгани учун Нафиса ва онаси соддароқ дастурхон ёзиб кутишди. Нафиса охирги дақиқада уйдан чиқишга улгурди. Онаси олдида вилоятдан келган холаси ва янгаси бор эди. Совчилар бўлажак келин учун сарпо олиб келишган эди. Фақат кутилганидек жавоб олишмади. Адолат совчилик маросимини бир мартада якунлаб, ҳатто мумкин бўлса, уйида ишини қилган аёлни яна бир бор тўйда кўриб бошқа уларга аралашмай юриш ниятида эди.
Аммо келин онаси урфга кўра “Раҳмат қизимни ҳурматини қилиб, сўраб келганингиз учун. Фақат дадамиздан сўрашимиз керак. Катталар билан бир маслаҳат қилиш зарур. Ёшларга қўйса, кўнгил бердик деб кетаверишади. Биласиз, одатимиз шунақа. Йигит томон қизникига совчи бўлиб келишидан аввал, қараб, кўриб, эшитиб кейин маъқул келса келади. Сизга қизимиз маъқул келибди-ки, ҳурмат қилиб келдингиз. Биз ҳам одатга кўра, қиз томони бўлиб йигитимизни бир суриштирайлик. Таниймиз тўғри ,лекин ҳеч ҳам куёв кўзи билан таҳлил қилмаган эканмиз. Рухсат берсангиз, биз оиладагилар билан маслаҳат қилсак ва кейин сизга жавоб айтсак”
Адолат эшитган гапларидан ғазаби қўзиди. Булар ўзи ким бўлибди-ки, бизга қизини нархини оширади. Эҳ,Низом умрингда бир ишни эпласанг экан, бола. Кимларга бизни паст кўрсатганингни билсанг? Хаёлидан ўтган бу гап сўзлар билан тишини- тишига қўйиб, мажбур чидаб ўтирди. Қилинган маслаҳатга кўра, келаси ҳафта ҳам яна келишарди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА НИМА?
1. Одамлар билан мулоқотга киришганда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлиш.
2. Ғазаб ва жаҳлга тўлганида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлиликка ишора.
3. Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўриниши ҳисобланади.
4. Атрофингиздагилар билан гўзал муносабат ўрнатишга урининг, сўзлаш асносида қўпол, беҳаё ва моҳиятини чуқур англамаган сўзларни қўлламанг. Ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иккиюзламчилик, хушомадгўйлик каби иллатлардан қочинг, имкон қадар инсонларнинг дилларини оғритмасликка интилинг.
5. Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
6. Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам боадаблик белгисидир.
7. Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқаларнинг ғамини енг.
8. Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
9. Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
10. Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларга жавоб қайтариш, амрларини сўзсиз бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Takrori yoʻq shu hayotda.. sizni qadrlamaydigan insonlar uchun yillaringizni isrof qilmang..!
@Ibratli_Sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мазлума режимдаги опа-сингилларимизга мурожаатим бор.
Илтимос!!!
Ёлғизлигингиз ёхуд зулм кўрганингизни (ижтимоий тармоқлар ёки бошқа воситалар орқали) оммага билдиришдан ҳаё қилинг. Бу “мазлумалигингиз“ бегоналар елка тутишини ҳохлашингизни билдиради, яъни, бу ҳаракатингиз билан номаҳрам эркакларга қарата, шахсийимга бемалол ҳол сўраб ёзишингиз мумкин, Сизга жон деб ҳасратларимни тўкиб соладиган даражадаги бемалол аёлман дегандек тасаввур пайдо қиласиз.
Аллоҳга тақвоси бор муслима зулм кўрганлиги ёки ёлғизлигини оммага ошкор этишдан ҳаё қилади.
Ва унутмангки, минг ўзингизни жабрдийда кўрсатганингиз билан бу қилмишингиз Аллоҳга исён бўлади. Аллоҳга исён куфр амал, куфр амални содир этган ҳолингизда хотиржамлик ёки саодатга эришмоғингиз мушкул ҳолат. Чунки барча яхшиликлар Аллоҳдан, ёмонликлар эса гуноҳларимиз важидан келади.
Аллоҳнинг раҳматидан заррача умидингиз бўлса Аллоҳга тақво қилинг. Мақсад ибратланиш, мулоҳазага чорлаш бўлмаса ўзингиз ҳақингизда калити йўқолган ёпиқ қулф каби бўлинг. Шаъриат талаби шундай.
Шахсий хаётингиз, андуҳларингиз ҳақида билишга маҳрамларингиздан бошқа ҳечким ҳақли эмас. Ва шахсиятингизнинг ҳеч кимга қизиғи йўқ. Шунчаки Сиздан фойдаланишни истайдиган инсон қиёфасидаги шайтонлар ўзларини Сизга куядигандек кўрсатишади. Ҳамда жон қулоқлари билан ўзларини Сизни эшитишга тайёрдек тутадилар, гўё. Натижаси эса яхшиликка олиб бормайди. Ва албатта бунга энг биринчи навбатда Ўзингиз айбдор бўласиз. Тақводан узоқлашганингиз учун... Ўзингиз бошлаган сценарийни давом этдириб қўйишади холос. Ўзингизни кулгуга қўйманг.
Аллоҳга тақво қилинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг. Шунда чириб кетган мазлума режимни "ёқиш" га, кимгадир ҳасрат қилишга, номаҳрамлардан юпанч излашга эҳтиёжингиз қолмайди.
Унутманг !!!
Бу "стиль" трендда эмас. СССР замонида қолиб кетди. Ҳозир дин нима, Ислом нима, ҳуснихулқ нима, Аллоҳга исён нима, алҳамдулиллаҳ тушунадиган замонда яшаяпмиз.
Қадарингиз, тақсимотингиз, синовингизга Аллоҳ учун рози бўлинг, тоқатингизни синовларга муносиб кўрган Роббингизга ҳамд айтинг.
Аллоҳга исёндан қайтарилганмиз, Яратувчимизга ёқимсиз ишни қилиб туриб, Аллоҳга севимли бўлолмаймиз ва Роббимизга севимли эмаслигимиз бизни ҳечким учун севимли қилмайди. Қош қўяман деб ишнинг кўзини ўйманг.
Аллоҳ изнисиз ҳаракатлана олмайдиган нотавон қулларга эмас, Буюк Яратувчимизга тақво қилинг, яъниким, бандаларга ёқишга эмас, Аллоҳнинг наздида севимли бўлишга интилинг. Унинг розилигига эришишдек улкан мақсад илинжида яшанг.
Роббиси кифоя қилганнинг қулларига эҳтиёжи бўлмас...
Тафаккур қилинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!
Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!
Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!
Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
😍 #Uyga #ishga #oʻqishga #toʻyga kiyishga Turkiya, Xitoy va Oʻzbekistonning sifatli kiyimlari eng arzon narxlarda!
✓ Dvoyka — 80000
✓ Koʻylak — 90000
✓ Oyoq kiyim — 75000
✓ Sumka — 45000
✓ Roʻmol — 25000 dan aksiyada!
Hammasi nalichida! Kargo yoʻq! Oldindan toʻlov yoʻq! Butun Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud! 🚗
⬇️⬇️⬇️⬇️
🤫Бувижонимнинг 5000 сўмлик тозалаш усули...
Ошхонамдаги энг катта муаммо қорайиб кетган қозон ва товамни тозалаш эди. Меҳмонга келган бувижоним ҳар бир уйда топиш мумкин бўлган 5000 сўмлик восита билан товани расмдаги каби ҳолатга келтирди!
Катта эҳтимол билан бу восита сизнинг ҳам уйингизда бор ва унинг бундай тозалаш хусусияти ҳақида билмайсиз! Бу восита...👇