ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31996

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок эдти. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.

Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.

Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.

Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир. 

Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади. 

Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...

Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.                                                                                                                                               

✍️ Отабек Хасанов
"Лидерлар китоби" 



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Худодан қўрқ!
(Бўлган воқеа)

Тақводор оиланинг тақводор ўғлига келин бўлган Назира, "тақво"ни янги оиласидан ўргана бошлади. Жойнамоз устида бамайлихотир оёғининг тирноғини олиб ўтирган куёвга: "Бунда намоз ўқилади. Ҳаммомда олсангиз бўлмайдими?", дедию балога қолди.

"Оёғим тоза, таҳоратли. Эринга ақл ўргатишга Худодан қўрқ!"

Куёв бола тирноғини олгач, қўлини ҳам ювмасдан столга ўтирди. Ва бурнини ковлаб, стол тагига суртиб, китобини варақлади. Келин яна гапирди. "Қўлингизни чаймадингиз ҳам, устига бурнингизни ковлаб, стол тагига суртяпсиз".

"Худодан қўрқ! Менга ақл ўргатишга ҳаққинг йўқ!", деди куёв, Назирага ўқрайиб.

Назира ҳар сафар бемор бўлса, лаш-лушини оладию куёвнинг зўри билан отасининг уйига жўнайди.
Бу сафар даволаниб қайтгач, эрига деди: "Мени даволатиш сизнинг вазифангиз эмасми? Ахир ҳомиладорман. Қорнимда сизнинг фарзандингизни кўтариб юрибман. Нега ҳар сафар отамникига кетишим керак..?"

"Худодан қўрқ! Нима ҳаққинг бор, эринга тик қараб гапиришга? Сенга неча марта айтдим! "Фотиҳа"ни ўқиб, ўзинга дам солгин деб. Айтганимни қилмаганингдан кейин кетасанда отангникига..."

Ақл ўргатиш осон нарса. Инсон ўзи амал қилмаган ишини бировга айтса, ҳавога гапирган кишидек бўлади қўяди. Назиранинг эри ҳам гапириб амал қилмайдиганлардан. Касал бўлса, "Фотиҳа"ни ўқиб ўзига дам солиб ўтирмайди. Югуриб шифокорга боради. Лекин хотинига ақл ўргатиш бўйича биринчи ўринда.

Назира Худодан қўрқа, қўрқа тўртта фарзандлик бўлди. Ҳар бир фарзанди то туғилгунига қадар Назиранинг ота-онаси туриб беришди. Эрига бир оғиз гапирса, эри Худо билан қўрқитади. Агар Назира жони истаб, эрига бирор егулик олиб беришини илтимос қилса: "Пайғамбаримиз хурмо билан сув ичганлар", дейдию қутилиб қолади. Лекин ўзи ҳеч бир замонда хурмо билан сув ичмайди.

Охирги боласининг яхши ўсмаётганидан юраги эзилиб юрган Назира, тўйгандан тўйиб кетди. Боласининг ташвишини яна отасига, онасига айтишга бети чидамаётган эди. Эрига шунча пайт яхши гапириб, илтимос қилиб кўрди. Ялинди-ёлворди...
Бўлмади...
Ва бор кучи билан аламдан портлади...

"Жавобимни беринг! Барибир ўзимни ўзим боқар эканман. Ўзимни боқиб юравераман. Қайси юз, қайси бет билан ота-онамникини еб ўтирасиз ҳайронман. Бетингиз чидаганига қойилман адаси. Уят, ор-номус борми ўзи сизда? Сиз ҳам эркакмисиз? Диндан, шариатдан ақл ўргатгунча аввал ўзингиз амал қилиб олинг! Қачон охирги марта болаларингиз гўшт еди, қачон сут ичди? Эслайсизми? Камбағални болаларига ўхшашади. Ҳаммаёғи касал, ўсмаган. Йўқ бўлса ҳам майли эди. Бор-ку...
Йиғиб босиб юравермасдан ҳеч бўлмаса болаларингизга қилиб беринг! Арзимаган пул кетади. Топганингизни маишатингизга ишлатавермасдан. Яна ўзингизни кўрсатиб бева-бечораларга эҳсон қилишингизга ўлайми...
Кўча хандон, уй зиндон. Оиласининг шўрваси оқиб ётибди, кўчадагиларни кўнглига қарашга бало борми..?"

Назиранинг бақиришидан эрининг кўзлари олазарак бўлдию деди: "Ҳадисда айтилган: "Сажда қилиш керак бўлганда эрингизга қилишингизни буюрардим", деб. Ҳали бу гапларинг учун Қиёматда жавоб берасан.  Эрингни дилини оғритганинг учун хор бўласан. Худодан қўрқ!"

Назира ҳақни айтолмайди. Эри оғзини очирмайди.
Гапирса ҳам, эри Худони эслатиб таҳдид қилади. Мана талоғини сўрадию пушаймон еди. Эри бир соат дарс ўтди.

Назира шу эрига теккандан бери рўшнолик кўрмади. Эри топганини ўзига ишлатади. Ўзига сарф қилади. Ўзини севиб ташлаганлардан. Хотин, бола-чақасини эса қайнотаси боқади. Бу ишларда текинхўр эркак Худодан қўрқмайди. Лекин Назира пул сўраса, бирон истагини айтса, эри тезда Худони эслатади.

Назиранинг сабр косаси тўлди. Жаҳл устида эрига қараб: "Аллоҳдан келсин сизга. Текинхўр, тўнка!", деди.

Эрига бу гаплар оғир келиб, Назирани бўкаланги қилиб урди. Эрлик шаънига ҳақ гаплар тегиб кетган эди.

Назира тез ёрдам билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар бу ифлосликни ким қилганини сўрашди.
Шу пайт Назиранинг телефонига эридан хат келди.

"Мени айтма! Худодан қўрқ!"

Зулфия Махмуд

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Сўнгги қўнғироқ"да нималар бўлади 😅

Мактаб даврларини бир эслайлик, синфдошлар группасига юбориб қўямиз.
👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бирор яхшилик олдидан бепарво ўтиб кетманг,
Бирор ёмонликни кам санаб қилманг,

Қайси ишингиз сизни Жаннатга киритади, билмайсиз.
Қайси ишимиз дўзахга сабаб, била олмаймиз.

Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб яхшилик излаб яшанг.
Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб ёмонликлардан сақланиб ўтинг.

Бир итга раҳм қилиб уни чанқоқдан қутқарганга
Аллоҳ жаннатни ваъда қилди.

Бир мушукни қамаб қўйиб, ўлгунча унга раҳм қилмаган аёлни
Аллоҳ раҳматидан маҳрум қилиб Дўзахни ваъда қилди.

Итни суғорган аёл- кечирилишини билмаган эди.
Мушукни ўлдирган аёл ҳам- азобга киришини билмаган эди.

Ҳеч ким амалини оқибатини билмай қилаверади.
Лекин ҳар бир инсон катта қоидани билади:

Яхшиликнинг мукофоти- жуда катта яхшилик.
Ёмонликнинг жазоси- катта ёмонликдир.

Бир яхшиликка ўн баравар яхшилик қайтарадиган кимингиз бор?
Минг ёмонликларингизни битта яхшилик билан ўчирадиган ким бор?

Ердан бир тиконни четлатганнинг ҳаётидан минглаб "тиконларни" четлатувчи ким бор?
Бир инсонни "чалиб йиқитганни" сирот устидан "чалиб"
Жаханнам оловига қулатишга ким қодир?

Аллоҳ деди:
Ким бир мўъминнинг дунё  ғамларидан бирини кетказса,
Мен унинг Қиёмат ғамларидан бирини кетказаман.
Ким бандамни сатр қилса Мен унинг дунё охират хатоларини сатр қиламан
Ким менинг бандамга ёмонлик қилса
Мен унга қарши уруш эълон қиламан.

Исломда нафақат инсонга балки- ҳайвонга қилинган эҳсонни мукофотини улуғ қилиб,
ҳайвонга қилинган зулм учун азоб берувчи Аллоҳ нақадар адолатли улуғ Илоҳдир.

-Истанг рахм қилиб Аллохнинг рахмат эшикларидан кириб олинг,
Истанг қахр қилиб,
ўзингизданда қахри қаттиқ- малоикалар қўлига қайтинг.

Яхшилик қилиш- оиладан бошланади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёли учун яхшиларингиздир.
Сизларнинг яхшиларингиз,
одамлар ундан доим яхшилик кўриб ёмонлигидан доим омонда бўлганларингиздир.
Ёмонларингиз  эса, бошқаларга
яхшилиги тегмай, ёмонлигидан одамлар омонда бўла олмайдиганларингиздир.

Энг биринчи яхшиликни оилангиздан ,ота- онангиз, жуфтингиз, фарзандингиздан бошланг.

Катта пуллар билан ҳосил бўлмаган ажру- савоб баъзида оддий табассум билан ҳосил бўлади.

Табассумингиз
қалбдаги қоронғу зимистонларга нур таратади.
Бир оғиз ширин сўзингиз йиллаб қилинган хатоларни ўчиради.
Бир "чимдим" эътибор,
сўлган "боғларингизни" қайта тирилтиради.
Арзимаган кичик совға нураб кетган умид уйларини қайта тиклайди.

Тилингиз бор экан одамлар йўлларига гул сочиб яшамайсизми, нега тикон бўлиб ўтасиз!?

Пулингиз борлигида нега бахор қуёшига айланиб, шодлик бўлиб, қалбларга нур бўлиб сингиб кетмайсиз?

Нега узилганни уловчи,
ёмонни Жаннатга чорловчи бўлиб олмайсиз?
Нега беш кунлик дунёда унутилмас ширин орзулар бўлиб ўтмайсиз?

Онангиз сизни кўрганда титраб эмас яшнаб кетсин.
Отангиз фаҳр билан сизга суяниб ўтсин.
Жуфтингиз безиб эмас, сизни безаниб кутсин.
Болангиз бағрингизга бош қўйиб- боши осмонларга етганин билсин.
Уйга қайтишингизни ойнага қараб пойлаб кутсин.

Яхшиликни ўзингиздан, сизга мўлтираб турган қора кўзлардан бошланг.

Уларни қувонтириб,
ўша қувончдан, меҳр ишончдан маҳрумларни бир эсланг.

Ҳар куни отасидан, онасидан, жигарпорасидан айрилаётган "жигарларингизни" ҳам эсланг.

Тўкин дастурхон устида,
очликдан жон бераётган "диндош қариндошларингизни" ҳам эсланг.

Роббим... Қалбларимизга яхшилик бер.
Кўзларимизга яхшиликни кўрсат,
Қўлларимизга яхшиликлар қилдир.

Қалбдаги хасислик нафрат адоватни чиқариб ташла.
Дилларимиздаги хасад тиконларни атир гулларга алмаштир.

Илон эмас,
имони бор бўлиб яшайлик.
Қабримизга тикон эмас,
гуллар тўшайлик.

Биродарим, иллат эмас,
илм олайлик.
Охират сандиқларга
эҳсон солайлик.

Ҳар соатда кетмоқдамиз...
Туринг, шошайлик.
Пайғамбарлар ортларидан
етиб олайлик...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу менинг онамнинг қабри.
Онажоним мана шу қабр ичида ётибти.

Гаплашгим келади,
бирга ўтириб кулдириб сўзлашгим келади,
буни иложи йўқ.
Истаган жойига олиб бориб хурсанд қилгим ,
энг чиройли нарсалар хадия қилгим келади , иложим йўқ ,
чунки онажоним қабр ичида.

Сен отанг билан бирга ўтира оласанми ,
отангни оёқларини ўпа оласанми ?

Мен отамнинг ёнида ўтириб оёқларини ўпишдан махрумман,
чунки отам нариги қабр ичида ётибти.

Мана шу бирин кетин икки қабр ичида мен учун энг қимматбахо Жаннат калитларим  ётибти.

Сенчи , сенинг Жаннатларинг хали қўлингдан чиқмадими ?

Менинг қўлимдан ва менга ўхшаганларни қўлидан кетган Жаннат калитлари ,
сенинг қўлингдан хали олинмадими ! ?

Ота Онанг Жаннат калитларинг, Жаннат эшикларингдир.

Агар сени Аллох биздай махрумлар ичидан танлаб олиб,
Жаннатларингни ёнингда сақлаб турган бўлса ,унда
Роббингни насихатига қулоқ тут

وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا

Роббингиз ўзигагина ибодат қилиб, ота онангизга яхшилик қилишни буюрди.

Вақтни қўлдан бериб қўйсанг фарёдларинг бефойдадир.

Менинг орзуим- қанийди қабрдан Жаннатим онажонимни чиқариб олсам.
Кейинги қабрдан Жаннатни ўрта эшиги дейилган отажонимни чиқариб олсам қанийди.

Қанийди уларни ўзим билан бирга узоқларга олиб кета олсам,
қанийди уларнинг хизматида доим юрсам ,
қанийди уларга энг яхши таомлар едириб,
энг яхши кийимларни кийдириб олсам.
қанийди сўзларини тинглаб оёқларини яна қучиб ётсам.

-Хой Жаннат эшиклари тирик туриб ғафлатда кўр бўлиб юрганлар,
мендайлардан ибрат олмайсизларми ?

Қанийди улар хаётга қайтиб қолишса хозир ,
қанийди уларни бағримга босиш бахти қайта берилса,,бирга яйраб ўтирсам,
сўзимни энг яхшиларини уларгагина айтиб ,лаббай буюринг нима истайсиз мухаё қилай деб олсам,
дилларини оғритган ишлар  учун улардан кечирим сўраб олсам қанийди,
Жаннатимни  яна бир бор бағримга босиб оёқларини қучиб бошқа қўйиб юбормасам.
Бугун мен уларнинг оёқларини  хидига хам зорман.
Жаннатларим қўлимдан чиқиб кетди.

Сеничи- Жаннатларинг ёнингда туриб уларга осий бўляпсами ,
уларни безор қилиб ,
йиғлатиб қақшатяпсанми ?

Яқинда бирин кетин йўқотиб пушаймон бўлиб қўлингни тишлаб қоласан.
Хар бир қақшатганингга ,
ўн мартта кўпроқ қақшатадиганларни
"бағрида" қолиб кетасан.
Сен учун борини бериб ,
сен учун кўп озор чекиб йиғлаганларни  йиғлатсанг.
Кўз ёшларингга ботиб ўтиб кетасан.

Онангдан беркитиб болангга едирсанг ,
ўзингдай оқпадарлар қўлида яқинда қаттиқ нон
кемириб ўтасан.
Болангга қиммат костюм олиб, отангга пайпоқни раво кўрган бўлсанг,
қахратон қишда пайпоқ билан йўқламайдиганлар билан жазоланасан.

Қиммат мебелларингга ота онанг ўтирганда кир бўлиб қолишидан чўчисанг,
яқинда сен қариялар уйидаги мебелларга "чўчимай"ўтириб турасан.

Фарзандингни хатосини гапирганда ёмон кўринганларинг ўтиб кетгач,
"Яхшиларинг" томонидан хўп тазирланасан.

Боланг ақилли , боланг бегунох кўриниб,
ота онанг эзма вайсақи қариялар бўлиб кўринаётган бўлса,
Ўша ақилли болаларинг яқинда
"аралашмай жим ўтиринг"деб овозинг ўчиришади.

Ота онасига бор овозини кўтарганларга,
Боласи албатта бир кун қўлини кўтаради.

Бугун телефондан бош кўтариб онасининг юзига бир боқишга вақт топа олмаётганлар,
"Эртага" бўм бўш хонада ёлғиз қолдирилганида- онасини кўп соғинадилар.

Кўчадагиларга тиршайиб,
мехрибонига ўқрайган кўзлардан
хали кўп армон кўз ёшлари қуйилади.

Бугун кўзингни оч, хар бир ишинг ёзиб қўйилмоқда.
Худдики сен келажагинг "суратини" ўзинг чизиб  бормоқдасан.

Қандай яшамоқчисан -ўшандай яшат .
Қандай қариликни ўтказмоқчисан-
ўшандай яшатиб кўрсат.

-Бир қарияни
боласи ,юқори қоялар устида қолдириш учун кўтариб келганда, отаси қаттиқ кулиб юборади,
-Ота нега куляпсиз -деб сўраганда;

-Мен отамни улоқтириб юборган қояни билмасангда, худди билгандай адашмай
топиб  келганингга қойил қолдим , дейди.

Қоянгизни ўзингиз белгилаб олаётганингиздан
ғафлатда ўтманг!

Фарзандингиз "ширин душман" деб аталди
Ота Онангиз эса -Жаннат калитлари деб аталди.

Истаганингизни ўзингизники қилиб олинг.
Сўнг Аллохнинг адолати сизга қайтарилганда,
Индамай, нолимай -қабул қилиб олишга мажбурсиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


57-қисм


Учинчи смс
“Агар шундай деб айтмасам, улар сен ҳақингда бошқача фикрга боришарди.Чунки бундан аввал ҳеч кимга уйланаман деб оғиз очмаганман”

Ойлар олдин Меҳрининг “Менга тўйимиз бўлади деган эди” деб кўз ёши тўкканлари ёдимга келди. Балки ростдан ҳам Низомга кўнгил қўйганимда, бу сатрлар менга таъсир қилган бўларди.

Тўртинчи смс
“Сени ноқулай аҳволга солмадим, деган умиддаман. Мени деб хафа қилишларини истамаган бўлардим “

Меҳри бугун менга
“Низом чиройли гап билан инсонни кўкларга кўтаради”
-деганди. Икки қариндош, икки йигит кишидан келган смс. Айбдор Низом бўлса-да, кўнгил топишга ҳаракат қилиб ёзган у. Нодир эса мени таниган ҳолида, мен билан энг кўп мулоқотда бўлгани билан, ўйламади балки ҳеч нарса кўринганидек эмасдир демадими? Одамзод айби бўлган пайтда ўзини оқлашни эмас, айбсиз ҳолида унга ишонишларини истаб, ҳақиқат қидирар экан.

Иккаласига ҳам жавоб бермай, шунчаки ўзим билан ўзим дардлашгим келиб ёстиғимга ёшларимни тўкдим. Ҳафта охири бўлгани учун уйдан чиқмадим. Ойим Тошкентда яшайдиган холасини касалхонага тушгани эшитиб, уни кўргани кетди. Уйда ёлғиз қолиб, энг кўримсиз аҳволда шунчаки ўзимга машғулотлар ўйлаб топаётган эдим.
Эшик жиринглагач, ойим эрта келиб қолди деб, бориб тўғри эшигини очдим. Келган ойим эмас, Низом эди.
“Тинчмисан?” деб сўради юзимга қараб. Бу саволнинг сабаби, кечадан бери унга жавоб ёзмаганим ва бугунги бирор қўнғироғини кўтармаганим бўлади.

“Нега келдинг?”

“Сендан хавотир олдим”

“Ҳеч ким йўқ атрофда, роль ўйнашни ҳожати йўқ. Кетавер энди”,-деб эшикни ёпмоқчи бўлдим. Эшик орасига оёғини қўйиб, уни ёпишдан тўсди. Қўлини юзимга узатган эди, ҳимоя рефлекси билан ўзимни ортга тортдим.
“Қўлингга эгалик, қил”,-дедим жаҳл билан.

“Мени деб кўзларинг шиш”

“Сенга нима? Асабимга ўйнама, кет бу ердан “
Менинг гапларимдан бир оз кайфияти тушгандек бўлса-да, тезда ўзини қўлга олди. Унга шу пайтгача бирор қиз йўқ демагани учун юзи осилди.

“Даданг учун пулга келдим. Агар қўнғироқларимга жавоб берганингда, олиб туш дер эдим “

“Бўлди ҳозир олиб келаман “,дедим-да уни эшик олдида қолдириб ўзим ойим ётган хонага кириб кетдим. Пулларни яширган еримдан, керакли суммани ва опасига деб ҳам пул олиб чиқиш, бир неча дақиқамни олди. Хонадан чиққанимда, кўча эшиги ёпиқлигини кўрдим.
Эшик ортида деб ўйлаб ўша томонга юрганимда, бир нарсанинг тушган овози эшитилди. Овоз менинг хонамдан келганди ва мен хонамга қараб юрдим. Эшиги қия очиқ хонада, Низомни кўриб, баланд овозда сўрадим.

“Мени хонамда нима ишинг бор?” Чўчиб тушса-да билдирмасликка ҳаракат қилди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаё доимо яхшилик келтиради

Фотима разияллоҳу анҳо вафотларидан олдин бемор бўлиб ётиб қолдилар. У кишини зиёрат қилиш учун Асмо бинт Умайс разияллоҳу анҳо келдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эртага вафот этсам тобутимни кўтариб чиққанларида баданим кўриниб қолишидан ҳижолат бўляпман, дедилар. Чунки, ўша пайтдаги тобутлар бир текис тахтадан иборат бўлиб, устига қўйилган маййит гарчи кафанланган бўлсада, танасининг шакли билиниб турар эди. Шунда Асмо разияллоҳу анҳо: Мен сизга Ҳабашистонда кўрганимдек тобут ясаттириб берайми?-дедилар ва тўрт томонидан ўралган, ҳудди катта қутиган ўхшаган тобут ясаттириб бердилар. Буни кўриб Фотима разияллоҳу анҳо: Мени авратимни яширганинг учун Аллоҳ таоло сени айбингни яширсин, эй Асмо!-деб дуо қилдилар.

Субҳаналлоҳ! Маййит ҳолатида, беш қават кафанга ўранган ҳолатида ҳам ҳаё қилган Фотима онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аслини олганда, кафанни ичида кўринмасликлари ҳам аниқ эди, қолаверса, тобутни кимлар кўтарадию, уларнинг қай бири маййитга назар солишга журъат этади. Бу ҳолатнинг ўзи аслида фитнага сабаб бўладиган вазият ҳам эмас, аслида. Лекин, Фотима разияллоҳу анҳонинг мана шу ўринда ҳам, яъни маййитага айланган ҳолларида ҳам номаҳрамларнинг назаридан сақланишга уринишлари, у зотнинг ўта ҳаёли бўлганларидан далолат қилади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали буюк башорат юборди. Унда айтилишича: Эй Муҳаммад! Фотимага айтинг, Аллоҳ таоло уни жаннат аҳлининг саййидаси деб номлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

Гавҳар Насруллоҳ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

     Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.
Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.

Икром Шариф таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❌АСЛО ҚИЛМАНГ 😱❗️

🚫БУ ИШНИ ҚИЛСАЙНГИЗ ЖИНЛАР СИЗДАН ЎЧ ОЛАДИ👹

ЖИНЛАРДАН ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛАРИНИ ЎРГАНИНГ😨

👉🏻Видеони Кўриш😳👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фолбинга ишонма, фолсиз юрма» деган гапни ўзига нақл қилиб олган Назира хола – қўлида тугунча, эрта тонгданоқ қаэргадир жўнаш учун ҳозирлик кўра бошлади. Хотинининг у хонадан бу хонага ўтавериб, ивирсишидан уйғониб кетган Фармон ака билдики, яна фолбинга боради.
Сўнгги пайтларда зўр фолбинлару нафаси пўстакни ҳам ҳавога учирадиган «куф-суф»чи эшонлар кўпайиб кетди. Бундайлар ҳар қишлоқда топилади. Фолбини, эшони йўқ қишлоқларга «гаст¬рольёр» эшонлар ҳам келиб кетишади. Ҳатто шаҳарлардаги маҳаллаларда ҳам ўшандайларни кўриб турибмиз.

– Эй, нодон хотин, нималар қиляпсан? – деди Фармон ака жиғибийрон бўлиб. Хотин парво қилмади. Бунга сабаб бор эди. Қўшниси Тоштемир анчадан буён Водариқ қишлоғида трактор ҳайдарди. Пешона тери билан меҳнатига яраша куни ўтарди. Бировдан бой ҳам, камбағал ҳам эмасди. Лекин охирги пайтларда соғлиғи туфайли тракторини ҳайдамай қўйди. Уйда ётаверишдан зерикиб, чойхонага чиқиб улфатлари билан чақчақлашиб ўтирадиган бўлиб қолди. Эрининг ишламаётгани, ўғлининг ўқишга кира олмагани Тоштемирнинг хотинини ташвишга солди. Аллақаэрларгадир бориб фол очириб, келиб юрди. Фолбинларнинг бари бир хил куйни «чалишади». Яъни ўғлининг ўқишга кира олмаслиги ва Тоштемирнинг ишлари орқага кетаётганининг сабаби ҳовлисида кўмильган ва кимдир овқатга қўшиб едирган дуо эмиш. Ўшакчи аёлларнинг миш-мишига қараганда мана шу «дуо»ларнинг нархи арзимаган ўн беш-йигирма минг сўм пул экан. Бунинг балоси эса кўтара ташвиш. Буни қарангки, овқатга қўшиб едирилган дуо одамни ўлдириш даражасига бораркан. Табиийки, савол туғилади: бу дуони кимлар қилади? Жавоби ҳам қизиқ. Булар мўмай даромад илинжида юрган аллақандай эшонлару отинойилардан чиққан қилиқлар. Қайси эшон, қайси отинойи – буниси номаълум.
Пул ўлсин-а, пул ўлсин. Одамни не кўйларга солмайди.
…Бу гапларга ишонган Тоштемирнинг хотини «кўп нима қилса, шуни қиламан», деб ҳаракатга тушиб қолди. Уйига нотаниш бир аёлни бошлаб келдида, кўмильган дуони олишга ўша фолбин аёллардан бирини ёрдамга чақирди. Фолчи қўлидаги ўқлов билан ерни қадам-бақадам айланиб, уч-тўрт жойга бориб келди. Дафъатан ғалати алфозда кекира бошлади. Гилос тагини кўрсатиб, «мана шу ерда бир нарса бор, кавланг», деб буйруқ берди. Ёрдамчи аёл шоша-пиша кавлай бошлади. Бу ерда тугун, сим ва суяк чиқади деб олдиндан башорат қилди. Ҳақиқатан ҳам, айтган нарсалари кавлаб олинди ва сув тўлатилган челакка солинди. Бошқа жойлардан ҳам шунга ўхшаш кичик суяклар, латтага ўралган тугунлар чиқди. Фолбин челакдаги суякларни олдида, булар оилангизга қилинган дуо, саломатлигингизга ёмон таъсир қилади, матога тугилган толали қора нарсаларни эса сеҳр-жодунинг энг каттаси дея, буни эрининг иши юришмаётганига ва ўғлининг ўқишга кира олмаслигига йўйди. Ниҳоят, «миссия» ҳам якунланди. Фолчи: «Уйингиз, топ-тоза бўлди. Ҳеч нарсадан хавотирланманг. Аканинг ишлари энди зап юришиб кетади, ўғлингиз ҳам ўқишга киради» дея ишонч билдириши билан «умрингиздан барака топинг», деган мақтовга мушарраф бўлди.
Ҳовлида яшайдиганлар яхши билишади. Суяк кемирмайдиган ит йўқ. Егани етмагандай қаэрдан нима топса, олиб келиб ўзига қулай жойга кўмиб кетади. Ҳозирги ҳолатда ҳам шундай бўлганди. Олапарнинг «иши» фолбинга қўл келганди. Хуллас, навбат ҳисоб-китобга келди. Уйнинг тўридан жой тайёрланиб, аввалдан фолбиннинг «заказ»и билан қозонга босилган оқ товуқ гўштидан шўрва сузилди. Ов-қатдан кейин, аёл бор-будини олиб чиқди. Икки кўйлакка етадиган мато, учта рўмол, ўғил уйлантирсам келинимга деб олиб қўйилган тилло узук ва икки юз минг сўм пул «халоскор»нинг олдига қўйилди. Фолбин шунда ҳам ранги бўзариб, қўйилган нарсаларга рози бўлар-бўлмас дастурхонга дуо айтдию, ўрнидан қўзғалди. Қишлоқда гап ётмайди. Бу гапларни эшитган Фармон аканинг хотини безовта. Қўшниси қилган ишни бажариб, ҳовлисини «тоза»латиб олмоқчи.
Бу каби ҳолатларнинг тобора омма¬лашиб бораётгани кишини ташвишга солиши билан бир қаторда огоҳликка ҳам чорлайди. Бир-бирини кўра олмаслик, ҳасад каби иллатларнинг тобора кучайиб бориши маънавий тубанлик натижасидир. Фармон ака шу ҳақда кўп ўйлайди. Ахир, ота-боболаримиз, момоларимиз ўзаро меҳр-оқибат, болажонлик, каттага ҳурмат, кичикка

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


53-қисм


“Дадам бу ҳолатнинг бўлиши мумкинлигини айтган экан. Фақат шартномали ишга қаршиман деди. Ойинг келиб, бу ҳақда гап очса, унга қарши чиқишга ўзини тайёрлаб турибди”

“Тушунарли “ ,деди-да машинасини ўт олдириб ҳайдаб кетди.

“Ҳой, қаерга ойим норозиман деса, олиб қочмоқчимисан? “ -дедим киноя билан.

“Сабр қил Нафиса, бироз сабр” –деди-да, кўп узоқда бўлмаган катта 24 соат ишлайдиган дўкон олдида тўхтади.

Ҳозир келаман деб, машинадан тушди. Мен эса тушган аҳволимга ачиниб, қўл қовуштириб ўтиравердим. Телефон қараб, унинг машина эшигини очиб кирганини сезмай қолдим. Қўлида бир даста қизил атиргул ва бир қутида шоколад турганини кўриб, тушунмай қараб турдим.

“Ундай қарама, ол! Ойинг, ундан яширин мен билан учрашувга чиққанингни тушунсин” ,-деганида баттар ҳайратга тушдим. Гул ва шоколадни қучоғимга қўйиб йўлга отландик.

“Озгина бўлса-да, хурсанд кўринишга ҳаракат қил. Йигит тутган қизларга ўхшаб” ,-деганида ўзимни тутолмай гапирдим. “Машинангга минган ҳар қиздайми?” -деганимда юзи осилди.

Меҳрини эслатганим ўзимга ҳам ёқмаса-да, менга ўзимни қандай тутишимни ўргатишини хоҳламадим.

“Йўқ, кечаги йигитни кўрганингда ўзингни қўяр-га жой топмаганингдек “,-деди у ҳам, ҳеч тортинмай. Икки зид инсон бир масалада, бир- бирига иши тушиб қолса, ҳатто камчиликларини бир- биринг юзига солишдан қўрқмас экан. Уйгача бўлган йўлда, иккаламиз ҳам жим кетдик.

Машинадан тушар эканман, қўлимдан ушлаб мени ўзига қаратди. “Асабларимиз таранг, бир- биримизни чарчатмай шу ишни уддасидан чиқайлик, илтимос. Бор йўғи, бир неча йил менга сабр қил. Мен ҳам сени хафа қилмай“ -қўлимни куч билан тортиб машинадан тушдим.

Албатта, гулдаста ва шоколад билан. Машина эшигини бор кучим билан ёпганимда, ойнасидан бошини чиқариб бақирди.

“Бўлажак эрингни машинасини, секинроқ ёпишни ўрган, керак бўлади“ ,-деганида баланд чиққан овозига қараб гулини отмоқчи бўлдим.

Фақат, мендан бир неча қадам узоқроқда турган икки киши буни қилишимга тўсқинлик қилди. Маҳфуза янгам ва Меҳри, мен ва машинадаги Низомга қараб тошдек қотиб турарди.

Бир болакайнинг қўлида, икки дона олмаси бор экан. Онаси унга қўлини чўзиб, бирини беришини сўрабди. Болакай эса қўлидаги олманинг аввал бирини, кейин иккинчисини бир тишлаб кўрибди. Онаси боласининг қилиғини кўриб таби хира бўлибди. Шунда болакай онасига қараб, қўлидаги олмалардан бирини чўзиб буниси ширинроқ дебди. Олдиндан хулоса қилиш, аслида энг осони. Аммо кўриб турган вазиятга қараб тўғри баҳо бериш эса, ҳар кимнинг ҳам маҳорати эмас. Бу билан, мен тўғри иш қиляпман лекин бошқалар буни бошқача тушунади демоқчи эмасман.

Муаллиф: Сулхида Даврон
ХИКОЯНИ таркатиш такикланади🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жуфтинигизга қандай ширин сўзлар айтишни билмайсизми?
Ёки
унинг қалбини яна илк кечадагидек забт этмоқчимисиз?
🔥

Ҳа десангиз – сиз учун аниқ ечим бор!
💌Сизни аёллар учун махсус яратилган махфий каналимизга таклиф қиламан!

💃Бу ерда сиз:
👠• Эркаклар қалбини забт этиш сири
✔️• Жуфтига ширин сўзлар билан таъсир қилиш усуллари
✔️• Ҳар кеча унинг орзуси бўлишнинг йўллари
❗️• Ва бепул совғаларга эга бўласиз! 🎁

Бу канал – барча латофатли аёлларнинг севимли каналига айланган!
Сиз ҳам улар сафида бўлишни истасангиз, обуна бўлинг! 👇

📲
👉 Каналга қўшилинг ва ўзгаришни бошланг!
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

SHAZAM endi telegramda ▪️

Telegramdan chiqmasdan turib quyidagi bot orqali musiqalarni va videolarni oson toping.


• Qoʻshiq nomi 🎧
•Qo'shiqchi ismi ✔️
• Ovozli xabar 🎤
• Video xabar 🎞
• Audio 🎵
• TikTok video havolasi
• insta video havolasi

🎶 Istagan musiqangizni oson topib beruvchi bot 👉🏻 @Telenavobot

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркакларнинг бир неча бор:
“Ҳаётимда ақлли аёл бўлишини хоҳлайман,” дейишганини эшитганман.

Мен уларга бир маслаҳат берган бўлардим:
- бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўринг!

💠 Ақлли аёллар ўз қарорларини ўзлари қабул қилишади, уларнинг ўз истаклари ва чегаралари бор.

💠 Сиз ҳеч қачон унинг ҳаётининг марказига айланмайсиз, чунки у ҳаётини ўз атрофида қурган бўлади.

💠 Ақлли аёл ўзини манипуляция ёки шантаж қилишларига йўл қўймайди.

💠 У айбни бошқаларга юкламайди — масъулиятни ўз зиммасига олади.

💠 Зеҳнли аёллар савол беради, таҳлил қилади, баҳслашади, рози бўлмайди — улар олға интилади.

💠 Улар сизни учратгунча ҳам ҳаёт кечиришган ва сиз кетганингиздан сўнг ҳам уларда ҳаёт бўлади.

💠 Улар рухсат сўраш учун эмас, огоҳлантириш учун келишади.

💠 Бундай аёллар етакчи изламайди, ортдан эргашишмайди ҳам.

💠 Улар ҳаётини тўғрилаб қўядиган отани ёки қутқариш керак бўлган ўғилни ҳам қидиришмайди.

💠 Улар бировнинг изидан боришни ҳам, йўл бошлашни ҳам хоҳламайди. Улар фақат ёнма-ён юришни исташади.

💠 У билади: зўравонликсиз ҳаёт — бу ҳуқуқдир, на бир лаҳзали неъмат, на бир имтиёз.

💠 У аёл қаҳрни ҳам, ғамни ҳам, қувончни ҳам, қўрқувни ҳам бирдай ифода этади — чунки у билади: қўрқув заифлик белгиси эмас, ва ғазаб уни эркакшода қилиб қўймайди.

💠 Ақлли аёл шу сабаб эркин-ки, чунки у фақат эркинлик учун курашган. Лекин у қурбон эмас, у омон қолгандир. У ҳаёт урушидан омон чиққан. Уни боғлаб қўйишга уринаверманг — чунки у қачон ва қандай қочишни билади.

Шуни эслаб қўйинг: у буни аввал ҳам қилган.

💠 Ақлли аёл ўз қадрини танасининг қай тарзда кўринишида ёки у билан нима қилишида эмас, балки у ким эканида ва қандай яшашида, деб билади.

Унинг ҳақиқий қийимати — зеҳнида, қалбида ва ўзини қадрлашида.

Унинг ёши, бўйи, тана тузилиши, ноз-карашмаси ёки шахсий ҳаётини муҳокама қилишдан олдин икки марталаб ўйлаб кўринг. Чунки бу — ҳиссий зўравонлик бўлиб, у бундан бехабар эмас.

Шундай экан… оғзингизни очиб, "ҳаётимда ақлли аёл бўлишини истайман", демоқчи бўлсангиз, аввал ўйлаб кўринг: ўзингиз у каби аёл учун муносибмисиз?"

✒️Муаллиф: Габриэль Гарсиа Маркес (1928-2014) — колумбиялик ёзувчи, 1982 йил адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.

©️ Таржимон: Сарвар Раҳимий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Hikoya

-У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди.

Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:

- Болалар намоз ўқишдими?

- Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.

- Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.

- Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир.

- Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган:
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир».(То ҳо 132)

Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади.

Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди.

- Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди.

- Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.

- Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди.
Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик.

Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди.

Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим.

Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди.

«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин».
(Иброҳим 40)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.

Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)

Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...

9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!

Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...


Батафсил ўқиш 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#BILIB_OLING ❗️

Qadimda Xitoylik tabiblar shakar orqali shunday bir tibbiy muammoga yechim topishganki, hozirgi kunda dorixonadan dori sotib olmasdan shakar bilan oldini olish mumkin

❗️BU QANDAY DARDGA DAVOLIGINI BILIB OLING👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


56-қисм

Ойимнинг қизишиб гапирган гапларини эшитиб, Низом менга нега орамиздаги келишувни биров билмасин деганини энди тушундим. Бу ҳаётни мен танламадим, мажбур қилиб қўйилдим. Аммо энг кўп бадалини мен тўламаслигим керак энди.

Ойимни тинчлантириш учун бугун биринчи марта ёлғон тўқишига мажбур эдим. Кўринишдан охиргиси бўлмас эди.

“Ойи, Низом менга ёлғондан эмас, ростдан уйланмоқчи. Ҳатто бугун эрта оиласи билан гаплашиб совчи жўнатаман дегани келибди. Мени чиқмайди деб ўйлаб, Нодирга илтимос қилди. Мен сиз хавотир олманг деб дўконга деб чиқдим. Гул кўтариб келганидан хабарим йўқ эди“ ,-дедим ролимнинг илк репетициясини бажариб.

“Бундан кейин унақа учрашув чиқиш йўқ. Келсин онаси, олсин биздан рухсатини, кейин гаплашасан эшитдингми? Сен Маҳфузанинг гапини эшитдингми? Худди ойлар аввал қизининг қилмишлари йўқдек, қизининг бир кун бола кўтариб келади деди-я, нега?

Чунки Адолатдан кўнгли тўқ.Уни ёки умуман оддий оилани қизини ҳаётда келин қилмаслигини билади. Сенга иши тушмаса, сенинг аҳволинг Меҳридан баттар бўлади. Мен қизимни битта эрка бойни боласи шунчаки кўнгил хушласин деб катта қилганим йўқ. Гап битта, одамдай келин қилиб олади.

Бўлмаса ўзига бошқа йўл топсин. Мен қизимни бўйи етган чоғда, уни сўраб келганларга йўқ ҳозир қизим бошқасини загсида, шунчаки бўлиб турибди. Сиз улар ажрашгандан кейин келинг, дейолмайман. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Улар бизга иш берган бўлса, биз меҳнатимизни қилдик“ Ойимнинг гапларидан бошим қотиб, кайфиятим бутунлай йўқолди. Ухлашга деб хонамга кирганимда, телефонимга жуда кўп смс келган эди. Низомдан, Нодирдан.
Аввал Нодирнинг смсни очдим.
“Нафиса сен нима қиляпсан? Низомини қандай одам эканлигини билмайсанми? Ундан гул олиш нимаси? Мен сен билан бошқа масалада гаплашади десам, у нима аҳвол?Ўзимни зўрға тутиб келдим. Энди сенинг ҳам шаънингни булғашни истайдими бу? Сенинг ақлинг жойида сен Меҳри эмассан, дея аввал ўзингдан сўрай дедим. Башарасини бузиб қўяман бу болани, бир кун. Қариндошнинг қизига кўз олайтириш нима эканлигини кўрсатиб қўяман унга”

Иккинчиси смс

“Жавоб бер анаконда заҳрини суқиб, ўлиб қолдингми???”

Учинчи смс

“???”

Нодирнинг хавотирини жуда яхши тушунаман. Низомни балки энг яхши таниган у. Аммо бир неча кун аввал, уни ўзгарган деган ҳам ўзи. Менга уни башарасини бузаман деб, катта гапиради-да, уйида ногирон ота-онасини шулар олдида ишлаб боқади.
Нодирга жавоб ёзишдан аввал Низомнинг смсларига кирдим.
Биринчи смс
“Кечир”
Иккинчи смс
“Сени ноқулай аҳволга солишни истамас эдим. Маҳфуза янгани кўрдим, шу учун ҳам ортингдан бақирдим. Чунки ойимга оқизмай томизмай гапни етказишини билардим“
-смсни ўқиб Низомнинг чалган ноғорасига ўйнаб турганимдан жаҳлим чиқди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🛍 Telegramda tan olingan yagona eng arzon Ippodrom va O'rikzor bozorining onlayn magazini

🛍Barcha turdagi mahsulotlar bizda

🛍Har bir harid uchun yoqimli sovg'alar

🛍Sifatni qadrlaydiganlar uchun eng to'g'ri manzil

🛍
#Aldov yo'q #Kargo yo'q #peredoplata yo'q #Zakaz kutish yo'q, hammasi #nalichi da🤗

👇👇 O'zingiz ko'ring 👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📕 Асосий эшик!


Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим.

Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди.

Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўз ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга дуо қилди.

Хайрлашмоқчи бўлганимда
отахон:

- Болам, уйланганмисан? - деб қолди.

- Ҳа.

- Болаларинг борми?

- Ҳали фарзандим йўқ...

Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:

- Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор.
Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг "Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан" (Анбиё, 89) оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот,
сени ҳам насибасиз қолдирмайди, иншааллоҳ! - деди.

Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим.

Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва:

"Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худойимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!" деди.

Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил дуолар қилдик.

Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:

"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт".

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_Муборак

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдоним юрагимдасиз!

Ассаламу алайкум Саййудул айём Жума муборак бўлсин дилга яқиним!

❗️Яқинларга Ҳам Улашин
г

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


55-қисм

“Сени яхши тушунаман Нафиса, Низомнинг тили ширин. У қиз боланинг кўнглини олишни билади. У сенга эътибор қаратганда, тинмай сен билан мулоқотда бўлганида, ўзингни маликалардек ҳис қиласан. Сен ўзингни ҳаммадан устун ҳис этишинг табиий. Кўкларга кўтариб қўяди, қуш мисол учасан. Аммо назаридан қолдингми қатлаб ерга уради, тирикмисан ёки ўлик англамай қоласан. Мени нотўғри тушунма, Низомга йўқ дейиш осон эмас фақат бир пайтлар менга берган насиҳатларингни, ўзинг эсла“-деганида мени гапиртирмай онаси олдига борди.

“Худо жазонгни берсин Низом! Эришолмайдиган бировга ошиғи девона бўл, илоҳим. Кўнглини синдирган қизларингни, уволи тутсин сени” ,-дея ичимдан қарғаб, чойнакка сув қўйдим. Оқшомимиз худди пистирмага тушган баталёндек ўтди.

Янгамнинг кесатиқ тўла гаплари, ойимнинг ҳисобот сўраган нигоҳлари ва Меҳрининг ўлим жимлигидек сукунати. Бир минанинг устига босиб қўйиб, ҳаракат қилишга қўрқиб турган мен. Меҳрининг бошим оғрияпти деган шикоятлари ортидан, она -қиз узоқ ўтирмай кетишди. Мени эса буюк тергов кутяпти.

“Гул қаердан чиқди? Сен нега у хотинни оғзига гап берасан?” -деб ойим сонимдан қаттиқ чимчилаб олди. Оғриғи жонимдан ўтди.
Агар аввалги Нафиса бўлса, дод деб ҳаққини ҳимоя қиларди. Ундай эмас, бундай деб, ҳаммани ўрнига ўтирғизиб қўярди. Аммо лаънат бўлсинки, ўзим истамай баъзи ишларга аралашиб қолди. Дадам уйда, ёнимизда бўлганда ҳозир пулини бериб бошимдан соқит қилган бўлардим, ўша Низомини ҳам, бошқасини ҳам. Бургага аччиқ қилиб кўрпамни ёқа олмас эдим. Ойим фақатгина пулларини қайтиб олиш учун мен билан сохта никоҳ қилишини билса, ҳозироқ мени ўлдириб қўйиши аниқ.

Чунки биринчи бўлиб янгам ва қариндош уруғлари дашномлайди. Ойимнинг қўл зарбаларидан эмас, тушган куйимга ичим ачиниб кўзимдан ёш келди.

“Ойи, сизга айтдим-ку, Низом менга турмушга чиқ деб таклиф қилди дея”

“Чучварани хом санабди! Бир умр хизматини қилдик. Кирини юв, овқати пишир, уйини тозала етмади заҳар гапини ют. Улар рухсат бермаса, қишлоққа бора олмас эдик. Энди эса сени ўйинчоқ қилиб, қоғозда хотин қилиб кўрсатмоқчи. Иши битгач ажрашиб кетишига кўнмайман. Борсин бошқа йўл топсин, бехайр давлатини қайтиб олишга. Уларни бир оғиз гапи билан, сенинг ҳаётингни расво қилган даданг ҳам, чиқмай кетсин ўша қамоқдан. Сенинг хабаринг борми? Сен Қозоғистонга кетганингда, қон- қариндош сўраганда мен қай аҳволга тушдим. Нима деб жавоб беришни билмадим. Улар истади деб, бориб кимларни хотини бўлиб, фамилиянг алмашиб келди. Мени уларга ўйин қиладиган қизим йўқ. Ё келиб одамдай уйланади ва ажрашиш йўқ. Ёки бошқа йўл топсин. Қаердаги таги паст, ўтмиши бузуқлар оғизга сақич қиладиган қизим йўқ“

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


54-қисм
Аммо ҳозирги ҳолатим худди олманинг иккисини тишлаб қўйган болага ўхшаб турибман. Ташқаридан қараганда, бир пайтлар Меҳрига танбеҳ берган мавзуда, бугун ўзим от чоптириб кетяпман. Билишмайди мажбуриятимни, англашмайди ўйнаб турган ролимни. Меҳри нигоҳлари билан мени ўз судида, айбдор деб топиб, ҳукм ўқиган бўлса, янгам Низомни кўз қамалига олиб турган эди.

Бир неча сониялик Низомга қараганимда, бефарқлик билан қулоғига телефонни тутиб тургани, Меҳрига бўлган ачинишимни яна ҳам орттирди. Шунда унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Бир неча йиллардан сўнг, Низомнинг менга нисбатан бундай муносабати, мени қай ҳолатга солар экан-а? Ҳисларим ўзимга ёқмади. Балки аёл табиатидадир муаммо, чунки ҳеч қайси аёл исталмаган шунчаки фойдаланилган бўлгиси келмас.

Подезд эшиги очилиб Нодир чиқди. Кўзи аввал менга, қўлимдаги гулга ва шоколадга тушиб “Тушунмадим“,-дегандек қараш қилди. Сўнг эса Меҳри ва онасини кўриб, бизнинг ҳолатимизга балки юраги ачиди. Низом машина сигналини босганда, Нодир мажбур бош саломи бериб машинага қараб кетди.

Мен эса подезд эшигини очиб, бизникига келган меҳмонларни киришини кутдим. Янгамнинг ҳар босган қадамидан ўт чақнаб чиққандек, гўё. Меҳри эса ҳозир ҳушидан кетадигандек, зўрға ўзини судраб кирди.

Янгам ўзини кўп тутолмай “Камера йўқми, атрофда. Машинани туширган бўлса, мабодо?” -деди кесатиб.

Меҳрининг эса кўзи ёшга тўлганини кўрганимда, унга раҳмим келди. Хаёлимдан унга ҳақиқатни айтиб, сен кўрган нарса бор йўғи, бир роль дегим келса-да, оғзимни очиб бир нарса дея олмадим. Уй эшигини очилиб, ойим
“Дўконга деб кетиб қаерга йўқолдинг ?”-деганида орқамда турган она-қизга кўзи тушди.

“Қиз бола шайтон бўлади, овсинжон. Дўконга деб кетиб, қўлида гул билан қайтади. Бир кун дўхтирга деб кетиб қучоғида гўдак билан қайтмаса бўлгани. Ёшда, булар ҳали “-эшитган гапларимдан этим жимирлаб кетди.

Унга айни дамда жавоб бера олмаслигимни билгани боис, менга қандай сифатлар юклаб турибди. Ойим юзи қизариб менга ала қараш қилди-да, меҳмонлар билан сўрашди. Ва уларни уйга таклиф қилди. Қўлимдаги гул ва шоколадни кийим осадиган жовон ёнига қўйиб, ичкарига кираётганимда

“Сувга қўймайсанми?” -деган Меҳрининг гапини “Сўйибгина қўйсамми? “-деб эшитгандек бўлдим. Унинг юзига қарашда қийналсам-да, гулни олиб ошхонага кирдим. Меҳри ортимдан кирди.

“Бир пайтлар менга ҳам гул олиб келганида, уйга олиб киришга ботинолмагандим “ ,-деди. Ичимда худди азоб толалар бирин- кетин узилгандек бўлди.

“Меҳри мени..”

“Сени яхши тушунаман Нафиса, Низомнинг тили ширин. У қиз боланинг кўнглини олишни билади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

иззат руҳида ҳаёт кечиришганку. Бу каби салбий ҳолатларнинг «урчиши» ҳақида жиддийроқ ўйлаш керакка ўхшайди.
Фармон ака йигирма йилдирки, ўқитувчилик билан машғул, ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ҳақида қайғуради. Шу тобда аёлининг маънавиятдан бу қадар йироқлашуви уни ташвишга солиб қўйди. Набираси Аъзамжонни олдида, хотини топган фолчининг уйига йўл олди. Фолбин ҳам фол кўрар, ҳам томоқдан аллақандай сеҳр-жодуларни оларкан. Ҳар очган фолига арзимаган минг сўм оларкану, томоқ масаласига келганда «иштаҳаси» очилиб кетаркан. Беш минг сўмдан йигирма минг сўмгача нарх қўяркан. Фолчининг уйи шунчалик дабдабали, нақ қасрнинг ўзи! У ерда кўпчилик аёллар, болалар, ёш қиз-жувонлар, ҳаттоки эркаклар ҳам навбат кутиб турарди. Фармон ака буларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлади. «Одамларга бир бало бўлганми, фалончининг ҳўкизи туғди десаям ишонишса-я?!» Фолбин дарвозадан кириш жойида – оқ рангга бўялган кичкинагина хонада фол очаркан. Аъзамжон бориб бувисининг қўлидан тутиб «бобом чақиряпти» дея уларнинг орасидан етаклаб чиқди. Соат ўндан ўтибдики, каллаи саҳарлаб кетган Назира холага навбат келмапти. Эрининг жаҳлини биладиган хола индамай изига қайтди. Фармон ака эса уни тергашни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Кечки овқат пайтида эса, келини, ўғли ва набираларини олдига олиб, айрим одамлар орасидаги бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдирди ва бундай иллатларга қарши курашда фақат юксак маънавият, ақл-идрок, кўп китоб ўқиш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш фойдали эканини айтиб насиҳат қилди. Унинг фикрини набираси Аъзамжон давом эттирди. У бугун мутолаа қилган «Сариқ девни миниб» асаридаги Сора фолбиннинг қилмишларини гапириб берди. Назира хола эса ўзига тегишли хулоса чиқарди ва бош¬қа бундай ишларни қилмасликка сўз берди. Шундан сўнг дастурхон теграсида қадоқ қўллар очилиб, юртга тинч¬лик, ёшларга бахт-саодат, инсоф ва диё¬нат, одамлар орасида меҳр-оқибат йўқолмасин деб юзга фотиҳа тортилди.

Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

Бир киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шоҳ унинг олдига бир товуқни қўйиб, у товуқни қандай ўлдирса жаллод ҳам уни шундай ўлдиришини маълум қилди.
Маҳкум товуқни
шундай ўлдирдики, натижада, ўзи омон қолди.

Савол: маҳкум қандай йўл тутган эди?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё

52-қисм

“Меҳмонхонага ишга кирдим “

“Нега?”

“Шу ҳам саволми Низом? Нега кираман ишлашим керак. Рўзғорга, ўқишимга бориб келишимга пул керак. Дадам чиқиб, бир иш бошлагунча оз бўлса-да, қимирлаб туриши лозим”

“Кечки пайт? Нима иш экан у кеч пайтда?”

“Сенга нима? Иш оддий иш қабулхонада тураман тонггача”

“Бўлмайди у иш. Қўнғироқ қилиб келолмайман деб айт”

“Яна нима хоҳлайсиз ҳазрати олийлари?”

“Нафиса, сенга иш ўзим топиб бераман? қиз болага хос. Одамлар эътиборини камроқ тортадиган”

“Истамайман, керак эмас”

“Қайсарлик қиладиган ҳолат эмас бу. Номингда катта корхонанг бўлади сен бўлсанг, тунда меҳмонларда рўйхатчи бўлмоқчисан. Яна ярим оқшом эркаклар билан юзма-юз бўлишингга тўғри келади“ айтган гапидан жаҳлим чиқди.

“Низом сен ҳам бир эркаксан ва қара оқшом қоронғисида машинангда ўтирибман. Ва ҳеч нарса қилганимиз йўқ” ,-дедим сал овозимни кўтариб.

Хаёлида, тунда мажбурликдан ишлаган ҳар аёлни, бошқа маънода тушунадиган одамлардан нафратланаман.
“Сен менинг бўлажак рафиқам бўласан!”-деди у ҳам менга баланд овозда.
Бу сўзлар худди орамизда бир чақмоқ чаққандек бўлди. Нима деб жавоб беришни билмай турдим. У ҳам кўзларимга қараб, индамади. Низомни рафиқаси бўлиш деган гапнинг моҳиятига етиб бормаганим учун, менга нисбатдан қўймоқчи бўлган тўсиқларини нимага ёйишни билмаган эдим.

“Сенга шундоқ ҳам маош ёзилади. Ишга келиб -кетиб юрасан. Раҳбар лавозимида бўласан, сенга маош кўрсатиш шарт. Ҳаётинг ва истакларингга ҳаддан зиёд аралашгандек кўринсам-да, бу аслида сени ҳимоя қилиш учун. Ортиқча гап -сўзга йўл қўймайлик, илтимос. Ҳар куни ҳаммани бошига бизнинг кунлар тушмайди. Оддий ҳаётимиз йўқ энди. Шундоқ ҳам энди, янада қийин вазиятлар бизни кутяпти. Сендан илтимос қилиб сўрайман, иккаламиз келишиб иш қилмасак тезда режаларимизга путур етиши аниқ. Сенга аёлим бўласан деганимни нотўғри тушунма. Агар оддий дўст ёки узоқ қариндош сифатида айтадиган бўлсам, меҳмонхонада тунги иш, сенга мос эмас дердим”
Низом менга ўзини исботлашга ўтди. Тез ва ўйланмай фақат бугунни ўйлаб олган қарорларим нотўғри эканлигини билиб турсам-да, буни унга билдирмадим.

“Бўлдими? Мен кетай энди. Ойим кутиб хавотир олади. Дўконга деб чиққан эдим” ,-дедим тезроқ машинадан тушиб кетиш учун. “Нафиса сен ҳам ойингга секин- аста бирга иш қилишимиз ва тез -тез учрашиб туришимиз ҳақида айтиб қўй. Ортиқча муаммо туғдирмайлик ўзимизга. Сен балки, ойингга ҳеч нарса демагандирсан дея, Нодирга ойисига билдирмай жўнат дегандим. “

“Айтдим, кечаги таклифингни“,-деганимда гапни давомини кутиб тургандек қаради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал