Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОҒИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???👀
НИЛУФАР ЎЗИ НЕЧИ МАРТА ЭРГА ТЕККАН?😳
НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?
КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱
АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.
Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.
Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.
Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.
Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.
Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.
Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.
1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.
1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.
2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.
3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.
4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.
Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.
“Мен маккор эмасман, аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)
Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича хабар берилган:
"Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик" (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди. У Зот: "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", дедилар". Муслим ривоят қилган.
Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— ота-она учун молини сарфлаш;
— ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— васиятларини адо этиш;
— уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— улар номидан садақа қилиб туриш;
— уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Кибр_Манманлик
✅Кибр ва манманлик сифатлари ақл-фаросат тушунчаларидек ёнма-ён юрса ҳам фаросат ақлдан кўра кенгроқ жиҳатни ўз ичига олгани каби манманлик ҳам кибрдан кўра кучлироқ, ёмонроқ иллатни ифодалайди.
✅Кибр фақат бегоналарга нисбатан қўлланилади.
Яъни кибрли инсон ич-ичидан ўзини ожизроқ, омадсизроқ деб ҳисоблайди. Шу сабаб, ўзидан кўнгли тўлмаслигини беркитиш мақсадида ихтиёрсиз равишда кибрга берилади.
✅Манман кимса эса душман тугул дўстини ҳам аямайди. Бегона ёки душман бўлиши шарт эмас, ёнида доимий бирга юрадиган
яқинларининг ҳам ютуқлари унинг ҳасадини қўзгаб, хафа бўлиши учун етарли бўлади.
✅Чунки манман кимса барча яхши нарсаларга фақатгина ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Шу важдан ҳатто яқинларига ҳам яхшилик раво кўролмайди. Манман кишининг чин дўстлари бўлмайди. Ўзи ҳам ҳечкимга ҳаққоний дўст бўлолмайди.
✅Манманлик асосан керагидан ортиқ даражада талтайтирилиб, вояга етказилган болалар табиатининг улғайгандаги кўринишидир.
✅Меъёрдан ортиқ даражада эркаланиб, айтгани айтган бўлиб тарбия топган болаларда худбинлик ривожланади. Эркалик худбинликни, худбинлик эса манманликни шакллантиради.
✅Эркаклардаги манманлик кўпроқ ҳасадни, аёллардаги манманлик эса кўпроқ рашкни авж олдиради.
Иккисининг ҳам муддаоси бир:
ФАҚАТГИНА МEН ҲАҚЛИМАН !!!
✅Ҳар бир бола мўмин фитратида туғилади. Чин мўминлик сифатини болаларда кўриш мумкин экан. Ҳақиқий мусулмон бола каби
содда, ишонувчан, ҳечкимга ёмонлиги йўқ беғубор бўлади. У туғилиб тарбия топган муҳит эса унинг табиатини ё ўзгартиради, ёки мўъминлик сифатини сақлаб қолади.
Ҳар кимга боладек беғубор мўминлик фитратида қолиш насиб этсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кун хазили!
Хотин айтмоқчи Биттасини эплаб олай!:))
****
Бобомнинг бобоси тўрт хотин олган,
Бобомнинг ўзи ҳам тўрт отин олган,
Дадам иккита хотин билан тин олган,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Бири бола туғса, бири боқади,
Бири мени боқса, бири қоқади,
Бири оқмай қолса, бири оқади,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Бири овқат қилар, бири кир ювар,
Бири девор урар, бирови сувар,
Бобом каби мен ҳам бир хотинсевар,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Бир хотиннинг қоши билан қовоғи,
Ўша тешик тоғораю товоғи,
Жонга тегиб кетди эски совоғи,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Токай ҳар кун ахир ичарман шўрва,
Токай бўйним узра шу эски тўрва,
Сўраганим янги Орбит ва Турба,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Пишқирган айғирдай бўлсам ҳам сергак,
Ҳар нарсага чидар мен каби эркак.
Хотинимга ёш бир ёрдамчи керак,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Тўрт хотиним юрагимда гупурсун,
Тўрт хотиним тўрт хил ифор уфурсин,
Барчасин бир хил севмасам - тупурсин,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Бири катта бўлсин, бири ёш бўлсин,
Ёши лекин жуда қаламқош бўлсин,
Ўша ёши хотинларга бош бўлсин,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак.
Тўрт хотиннинг ишқи билан тўларман,
Бир кечада бари билан бўларман,
Тўрт хотинсиз, эй ёронлар, ўларман,
Менга ҳам бобомдай тўрт хотин керак!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...
Подшоҳ вазирининг укаси ҳудди акаси каби ҳукмдорга суюмли бўлишни орзу қилибди. «Сен ўз юмушингдан қолма», дебди акаси. Аммо ука акасига ҳасад қилиб, унинг ўрнини эгалламоқ қасдида подшоҳга рўпара келибди-да, ўзини доно билиб:
— Мен осмонда итларнинг ҳуришини эшитдим, — дебди. У нодон «гапимда фалсафий маъно бор», деб ўйлаган экан. Подшоҳ эса «Ҳузуримда бундай бемаъни гап айтмоққа журъат этган бу нодонни зиндонга ташланг», деб ҳукм қилибди. Шунда ака:
— Подшоҳим, бу менинг укамдир, бир озгина гапга нўноқ, мақсадини дуруст баён қила олмайди. У ёлғон сўз айтгани йўқ. Кеча бургут бир кучукчани олиб учган экан. У ўша кучукчанинг ангиллашини эшитган,— деб укасини жазодан қутқариб олибди.
Шундан сўнг ҳам укага ақл битмай, яна подшоҳга рўпара бўлибди-да:
— Мен узган камон ўқи кийикнинг ҳам туёғига ҳам қулоғига тегди, кейин ўз-ўзидан қоврилди. Мен уни мазза қилиб едим, — дебди.
Подшоҳ яна ғазабланиб, яна зиндонга ҳукм қилибди. Шунда ака яна ўртага тушибди:
— Подшоҳим, укамнинг гапга нўноқлигини аввал айтиб эдим. У ҳозир ҳам ёлғон сўз айтмади. Укам ниҳоятда мерган. У ўқ узган дамда кийик туёғи билан қулоғини қашиётган экан. Ўқ туёқ билан қулоқни тешиб ўтиб қайроқ тошга тегибди-ю, учқун чиқиб, ҳашак ўт олибди. Кийик гўштини шу ўтда пишириб ебди.
Қиссадан ҳисса шуким, бўзчи билганини тўқигани маъқул.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✍🏼ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС...
(енгил хаёт истаганлар)
Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим.
Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга жуда хуш келганди. Аммо халқимиз бежизга «Тенг-тенги билан, тезак қопи билан» демаган экан. Оиламда ҳеч ким, ҳатто эрим ҳам менсимасди, мен уларга фақат чўри эдим. Кейинчалик билишимча, эрим турмушидан ажраган бир жувон билан яшар, менга эса номига, ота-онасининг хизматини қилиш учун уйланган экан. Эртадан кечгача қўлим ишдан бўшамас, яна ора-орада эримнинг ҳам тепкисини ердим. Энди ҳомиладор бўлганимда навбатдаги тепкидан ҳомиламни йўқотдим. Пичоқ бориб суякка қадалгандан кейин ота-онамнинг уйига қайтиб келдим. Аммо бу ерда ҳам таскин топмадим. «Чиққан қиз чиғириқдан ташқари» деганлари рост экан. Қайтганим ота-онамга ҳам ёқмади. Келинойимнинг қовоғи очилиб, лабига табассум югуриши учун эртадан кечгача тиним билмасдим. Бирор жойга ишга кирай десам на дипломим, на бирор ҳунарим бор.
Шундай кунларнинг бирида чет элга бориб ишлаб келган қўшнимиз Холниса опа жонимга оро кирди. Холниса опа пул топиш учун кўрсатган "қаҳрамонлик”лари ҳақида оғиз кўпиртириб гапирганида, унга ҳавасим келиб, кўнглим суст кетди. Холниса опа у жойларнинг жаннат эканини, ҳатто оддийгина массажчилар ҳам маликалардек ҳаёт кечиришини айтиб, агар мен ҳам босам, яхшигина пул топишим мумкинлигини айтди. Массажчилик қўлимдан келмаслигини айтгандим, бу иш мен ўйлаганчалик қийин эмаслигини, хоҳласам бирпасда ўрганиб олишим мумкинлигини тушунтирди. Кўнглим бироз таскин топди. Қайси йўл билан бўлмасин, пул топсам бўлди деб ўйладим.
– Агар яна чет элга борсангиз мени ҳам олиб кетинг, ҳамма шартларингизга розиман, пул ишласам бўлди, – дедим Холниса опага.
Гапларимдан у қувониб кетди. Бирорта қизни эргаштириб борса, танишлари мукофот пули бериши у пайтда менга қоронғу эди.
– Майли, ўзи қайтиш учун чипта олмоқчи бўлиб тургандим, сени бирга олиб кетаман. Ҳойнаҳой, пулинг бўлмаса керак, иккаламиз учун чиптани ўзим оламан. Боргандан кейин ишлаб пул топсанг, суришиб кетармиз, – деди Холниса опа.
Шундай қилиб, Холниса опа билан бирга чет элга бордик. Қўнганимизда унинг Нина исмли таниши бизни кутиб олиб, ижара уйга жойлаштирди. Бир-икки кунлик ҳордиқдан сўнг Холниса опа "хизмат фаолият”ини бошлаш вақти келганини айтди. Бу мен ўйлагандек оддий массажчилик эмасди, балки фоҳишалик эди. Аввалига Холниса опага ҳеч қачон бу йўлга кирмаслигимни, орқага қайтиб кетишимни билдирдим.
– Орқага қайтаман дейсанми? Қайси пулингга кетмоқчисан? Аввал мендан олган пулингни тўлаб қўй! – деди у ўшқириб.
– Номусимни сотиб, пул топгандан кўра, ўлганим маъқул, – дедим ўпкам тўлиб.
– Ўлгинг келаётган бўлса, ўлавер! Ўлигинг кўчада қолади, бу ерда сенга ҳеч кимнинг раҳми келмайди, – деди Холниса опа совуққонлик билан.
Ўлиш мен ўйлаганчалик осон иш эмас экан, қўлимга арқон олишга олдиму, жон ширинлик қилди, журъат қилолмадим. Шундай қилиб, тақдиримга тан бердим. Аввалига қилаётган ишимдан нафратланган бўлсам, бор-бора кўникиб кетдим.
Ҳар куни эрта тонгдан Нина қўнғироқ қилар, ювиниб-тараниб, махсус ёлланган таксида шаҳар четида жойлашган сауналардан бирига йўл олардик. Саунада «массажчи» ниқоби остида бир кунда икки-учтадан мижоз қабул қилишга тўғри келарди. Ҳаром йўл билан топилган пуллар эса сауна эгаси, Нина ва қизларнинг ўртасида тенг тақсимланиб, ҳамма ўз улушини оларди. Сауна қўриқчилари то иш куни тугамагунча кетишимизга йўл қўймасди. Шу тариқа орадан икки ойча вақт ўтгач, бир-икки сўм пул топгандан кейин уйга қайтишга қарор қилдим.
Ҳар қалай пул олиб келганимни кўрган акам билан келинойимнинг чеҳраси очилди, аммо улардан бу пулларни қайси йўл билан топганимни яширдим. Ота-онамни ҳам тикувчилик цехида ишладим деб алдадим.
Орадан кунлар ўтди. Ётиб еганга тоғ чидамас деганларидек, олиб келган пулимнинг ҳам таги кўриниб қолди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌹🍀СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ.
Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.
Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади.
🍁ТИНГЛАНГ, ИТОАТ ЭТИНГ
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
🍁ЭРИНГИЗ МОЛ-МУЛКИНИ, УЙ-ЖОЙИНИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДЕК АСРАНГ!
Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
🍁БИРОН ЖОЙГА БОРСАНГИЗ, АЛБАТТА ЭРИНГИЗДАН РУХСАТ СЎРАНГ.
Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
🍁ЭРИНГИЗ УЧУН ЖОЗИБАЛИ БЎЛИНГ.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.
🍁ЯХШИ КАЙФИЯТ БИЛАН ҚАРШИ ОЛИНГ.
Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
🍁УЙИНГИЗДА ЗЕБ-ЗИЙНАТГА БУРКАНИНГ, ЭРИНГИЗ УЧУН БЕЗАНИНГ.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.
🍁КАЙФИЯТИНИ КЎТАРИНГ
Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
🍁ОИЛАСИ УЧУН ҚИЛАЁТГАНБАРЧА ЭЗГУ ҲАРАКАТЛАРИ, МЕҲНАТЛАРИ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИБ ТУРИНГ.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун
қилаѐтган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
🍁ОИЛАВИЙ СИРЛАРНИ, ЖИНСИЙ ҲАЁТ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ЗИНХОР КЎЧАГА ОЛИБ ЧИҚМАНГ.
Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
🍁БАҲС ПАЙТИДА АЙБИНГИЗ БЎЛМАСАДА, “КЕЧИРИНГ”, “УЗР” ДЕЙИШНИ ЛОЗМ ТУТИНГ.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
🍁ЭРИНГИЗ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИНГ.
"Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
🌺ДУО ҚИЛИНГ...🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Намозни ўз вақтида камчиликсиз адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ ва ёрдам келишининг сабабларидандир.☝🏻
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Чиройли оқибат-жаннат тақвоникидир".
(Тоҳа: 132)🌙
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Икром хотини вафот этганидан кейин анча йиллар ўтиб уйланди.Ўғли 10-синф бўлиб каттагина йигит бўлиб қолгани учун аввалига бироз қаршилик қилди аммо ўгай онаси ўзидан унча катта бўлмагани учунми ўрганиб кетди.Аммо охирги пайтлар Икром аёлида ўзгаришлар сеза бошлади.Кўпроқ бўянадиган,кийимларни ҳам калтароқ киядиган бўла бошлагач Икром тергади лекин иши кўпайиб эътибор қила олмай қолди.Ўғли ҳам энди кўчада саёқ юрмас доим уйда ўгай онаси билан дарс қилаётганини кўриб Икромни ҳаёлига ёмон ўй келмабди аммо бир куни ишдан эртароқ қайтиб хонаси томон юраркан пойгакда ўғлини оёқ кийимини кўриб дахшатга тушди,қўллари қалтираб эшикни очди не кўз билан кўрсинки у ерда хотини ва ўғли...
Читать полностью…😍😍😍𝗤𝗶𝘇𝗹𝗮𝗮 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗱𝗮 𝗯𝗼𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸 𝗯𝗼ʻ𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹😍😍😍
🪡🧵𝗧𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵𝗴𝗮 𝗾𝗶𝘇𝗶𝗾𝗾𝗮𝗻𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗺𝘂𝘀𝘁𝗮𝗾𝗶𝗹 𝗼'𝗿𝗴𝗮𝗻𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗾𝗼'𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮!
𝗕𝗼𝘀𝗵𝗾𝗮 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗽𝘂𝗹𝗴𝗮 𝘀𝗼𝘁𝗶𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘃𝗶𝗱𝗲𝗼𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘁𝗲𝗸𝗶𝗻 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮😍✨
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🔹𝙊𝙙𝙙𝙞𝙮 𝙛𝙖𝙨𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧𝙞
🔹𝙊𝙦𝙨𝙝𝙤𝙢 𝙡𝙞𝙗𝙤𝙨𝙡𝙖𝙧𝙞 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝙈𝙖𝙝𝙨𝙪𝙨 𝙛𝙤𝙧𝙢𝙖𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙔𝙪𝙗𝙠𝙖 𝙠𝙤𝙛𝙩𝙖 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙈𝙪𝙧𝙖𝙠𝙠𝙖𝙗 𝙪𝙨𝙡𝙪𝙗𝙙𝙖𝙜𝙞 𝙢𝙤𝙙𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝘽𝙚𝙯𝙖𝙠 𝙫𝙖 𝙠𝙖𝙨𝙝𝙩𝙖𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙠
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
𝗕𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵 𝘀𝗶𝗿 𝗮𝘀𝗿𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗶 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇
✂️🪡
@moyhobbi_chevarlar_tikuvchilar
#акси_дунё
41-қисм
Унга танбеҳ берган ўзим бўлиб, яна тупигини ялаган мен бўлармидим? Низом менинг узоқ ўйловга толганимни кўриб, гапиришга қарор қилди.
“Сени мажбурлаш эмас ниятим, аммо...”
“Кўп ўйладингми, бу таклифни қилгунча?”
“Тушунмадим “
“Низом биздан бир жуфтлик чиқадими? Иккаламизга бир қара. Икки дақиқа тинч гаплаша олмаймиз? Қизиқиш ва тушунчаларимиз бир- биридан фарқ қилади.”
Мен гапирар эканман, у эса қошларини бир кўтариб бир туширарди.
“Сал, секинроқ гапир “,- деб менга танбеҳ ҳам бериб қўйди. “Нафиса орамиздаги бўладиган ҳар қандай келишувни биров билиши шарт эмас”
“Нима деганинг у?”
“Камида 3 ёки 4 йил керак бўлади. Ҳамма нарсани жой- жойига туширишимга. Четга чиқиш учун қўйилган чекловим ҳам унгача ечилади, деган умиддаман. Агар биз сен билан турмуш қурсак ва айтилган вақти келганида тинчгина ажралиб кетсак. Ҳеч кимни эътиборини тортмай, ҳамма иш ўз ўрнида бўлиб қолади.”
Шу пайт мени кулги тутди. Аммо қандай кулги, қаҳқаҳали кинояли баланд кулги эди бу.
“Сен ва оиланг учун яна бир бор оддий одамлар фидо бўлиши керак экан-да? Сенлар учун бир марта эрга тегиб ажрашди деган мақомни олиб бўлдим. Сенлар учун ўтмиш дафтаримга яна бир никоҳ ва ажримни қайд этишим керак бўлар эканда? Хом хаёлларга кўп берилибсан. Биринчиси, сенга турмушга чиқиш бу энг сўнги чора. Иккинчиси, менинг ҳаётим устидан бундай ўйинлар қилишга ҳақларинг йўқ. Гапни кўпайтирма ва дадамни чиқар. Қолган мол- давлатингни эса, айтганингдек 3 ёки 4 йилда ҳамма нарса изига тушганда оласан“,- деб ўрнимдан туриб кетар эканман, мендан тез ҳаракат қилиб олдимни тўсди.
“Нафиса, нега сен билан келишиш бунчалар қийин? Нега доим вазиятни қийинлаштириш пайида бўласан?”
“Ҳаётимни бир копток тўпидек, у ердан бу ерга совурган одамлар оғзидан бундай шикоятлар эшитиш кулгили. Шунча одам олдида шарманда бўлмай десанг, йўлимни тўсма, бўлмаса..?”
“Бўлмаса нима?” -деб у мендан баттар қаршилик кўрсата бошлади.
“Нафиса!” Исмни тилга олган Низом эмас эди. Мен бу овоз эгасини яхши танисам-да “ҳозир эмас, илтимос бу ерда эмас” дея ичимдан дуо қила бошлагандим.
Низом овоз келган томонга қайрилиб қараганда, мен ҳам нигоҳимни ўша томонга тикдим. Бу сафар Хумора сабаб эмас, Сардорнинг яна мени топишида. Ўйлашимча бугун телефонда гаплашганимда, мени эшитиб аввал уйимни кейин эса, бу учрашув ерини пойлаб топиб келди.
“Нафиса сенга куч ишлатиляптими, бу жўжа хўроз?” Сардордан бундай жиддий гаплар чиқишини кутмаганим боис, кўзларим мошдек очиб унга қараб турар эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
39-қисм
Ниҳоят уйдан чиқиб, айтилган манзилга бу тирбандликда етиб боришим бироз вақт олишини ўйлаб, яхшиликка дея қолдим. Манзил шаҳардаги янги қурилган марказ қисмдаги, энг баланд бинонинг уст қаватида жойлашган ресторан эди.
Қизлар билан бир- икки марта келган эдик. Бу ер жуда қиммат хизмат кўрсатадиган жой эди. Эсимда, биттадан кофега пулимиз етганди ўшанда “зато люкс “ дея роса калака қилгандик бир-биримизни. Ресторанга етиб келгач, юқори қаватга чиқдим. Меҳмонлар бўлимига ўтганимда, Низомни топиб олишим қийин бўлмади. Кундузги кўринишидан фарқли шинам кийинган эди. Мени кўриб ўрнидан турди.
“Хуш келибсан! “
“Раҳмат “
Оҳангларимиз худди бир неча соат олдин бир- бирини еб қўйишга тайёр кишилардек чиқмаган, аксига нозик ва илк учрашувдек об-ҳавоси бор эди.
“Очилиб кетибсан. Бугун сени кўриб танимадим, ярашибди “ ,-деди мақсади мени юмшатиб пулларини тезроқ олиш.
“Қараган кўзда, фарқ. Олдин амалдор ўғли сифатида қарар эдинг. Энди эса, тенг қатламдамиз. Ҳатто узоқ қариндошлигимизни инобатга оладиган бўлсак, бир хилмиз “
“Ҳақ гап. Авваллари сени бошқача танир эдим“
Бу гапни нега айтди билмайман.
“Дадам ҳақида дединг, бирор ишлов бошлатдингми?”
“Вақтимиз узун, буларни ҳаммасини гаплашамиз. Аввал бирор нарса буюртма қилайлик, нима ейсан?”
“Фарқи йўқ”,- дедим мақсадим овқат ейиш эмас эди.
Бу ресторанда шунчаки ўтириш, мумкин эмаслигини билиб қаршилик қилмадим.
“Бу ерда французча гўшт машҳур, қўзиқоринли қилишади. Татиб кўрасанми?”
“Низом сенингча ғалати эмасми?”
“Йўқ, ғалати эмас. Сен ва мен бир- биримизга илмоқли гап отмасдан икки маданий инсондек гаплашиб туришимиз, ғалати эмас” Низомнинг мени ярим оғиз гапимдан англашига ажабландим.
“Нафиса, мендан сўрасанг, бошимизга ташвиш тушган пайтгача бола эдик. Мусибат бизни улғайтирди. Хатоларим кўп, гуноҳларим ундан-да, ортиқ. Дадам, кейин опамнинг аҳволини кўриб балки менинг гуноҳларимнинг касри уларга урди деб ўйладим. Опамнинг кичик қизи бор. Ҳали онага тўймаган. Уни кўриб юрагим оғрийди. Опамга ёрдамим тегмайди. Унинг дардини енгил қила олмаяпман. Қўлимдан келгани, бир нечта морфин топиб келиш ва булар ҳаммаси шундай пайтга тенг келдики, олган ойлигим етмаяпти. На дадамга тўлиқ, на опамга.”
“Аллоҳ шифосини берсин иккаласини ҳам. Энг қийини, яқинингга ёрдам бера олмаслик. Ожизлигини илигинггача ҳис қилади киши. Низом дадамнинг айби йўқ. Буни яхши биласан, уни шунчаки қамоқда ташлаб қўя олмайман. Мен бағритош эмасман. Лекин хафа бўлма ,сизларга ишонмайман айниқса ойингга “
“Дадангни чиқара оладиган одамга пул бериш керак. Агар фақат ҳол -хотир билан битганида, у кишини аллақачон терговни ўзида чиқарар эдик.”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ТАФАККУР
Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсатдан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:
– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.
Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.
Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.
– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўша йигитни менга кўрсат-чи? деди донишманд.
Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.
Кун ҳикмати:
Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:
1️⃣«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.
2️⃣Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.
3️⃣Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.
4️⃣Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Model qizlar nima bilan farq qiladi sizdan, bilasizmi?
Ular ham siz bilan bir xil – faqat ular raqs tushib, mashq qilib, ko‘p suv ichib yurishadi!
@fitnes_dancee bu yerda:
Mashq qilamiz, ammo o‘zimizni qiynamaymiz!
Raqs tushamiz, faqat to‘yda emas – kaloriyalarni yo‘qotamiz!
Kayfiyat baland, bel esa ingichka bo‘ladi!
Va eng muhimi – oynaga qarab: “Voy, bu menmikan?” deb o'zingizni tanimaysiz!
Trenajor zallariga borib, temir ko‘tarishga hojat yo‘q – bu yerda raqs, quvnoqlik va harakat yetarli!
Keling, ozamiz – ammo stress bilan emas!
Qomat chiqazamiz – ammo bosim bilan emas!
Qo‘shiling– o'ynab-kulib, raqs qilib, go‘zallashamiz!
⁉️Лимондан 50 баробар кучли, кўк чойдан 50 баробар самарали, қиймати миллион доллар, нархи эса 5 минг сўмлик мевани биласизми?
Кимёвий муолажалардан 500 баробар кучли, рак касаллигидан энг яхши химоя, қон томирларини тозалайди, юракни бақувват қилади, камқонликни илдизи билан йўқ қилади, қаришни секинлаштиради, қон босимини нормаллаштиради, қандли диабетда жуда фойдали, эркаклар ва аёллар муаммоларида энг яхши ечим
Европада ноёб ҳисобланган, бизда эса бир тийин ҳам турмайдиган мева бу -
давомини билиш 👇👇👇
/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy
/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy
🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️
🛫TANANGIZ OSILMASDAN
🛫TOʻGʻRI OVQATLANISH BILAN 🛫
🛫HECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ 🛫
🛫UY SHAROITIDA OZISH🛫
🛫DIETOLOG NAZORATI 💯%
🛫SIZNI KUTMOQDA 🛫
🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙🪙
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
https//t me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.
– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.
Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»
– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...
Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.
– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...
Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:
– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.
Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади, ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...
Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:
– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?
– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...
– Келишгандик.?! Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..
Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...
... Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!
Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар, бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш, нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етган эди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.
Ақлли ва илмли аёл илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштира оладилар.
Илмли, ақлли аёллар қорин ғамини, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсаларнинг ташвишини қилавермайди, ундан юқорироқ ишлар ҳақида қайғурадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.
"Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради", деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтса-да, ақл ва тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.
Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъи назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар.
Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини биладилар. Улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера оладилар.
Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренингларда аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Йўналишлар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" каби қарашлари устунлигича қолмоқда.
Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва юксак маҳоратига ҳайратланади.
Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.
Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.
Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яна чет элга отландим, кетаётганимни кўрган синфдош дугонам Маҳбуба ҳам менга эргашди. У энг яқин дугонам, жуда ақлли қиз эди. Синфда ҳаммамиздан яхши ўқиганига қарамай, омади чопмадими, ўқишга киролмади.
– Уйда бекор ўтиргандан кўра, бир-икки сўм пул топсам, ота-онамга ёрдам бўлади. Бўш вақтимда эса ўқишга киришга тайёрланаман, – деди у соддалик билан.
Уни йўлдан қайтаришга ҳарчанд ҳаракат қилмай, «Сенга бу иш тўғри келмайди» демай у кўнмас, ўз қарорида оёқ тираб туриб олганди. Рози бўлишдан ўзга чорам қолмади. Ота-онаси ҳам менга ишонишгани учун рухсат беришди.
Ишнинг ҳадисини олганимдан бу сафар Нинанинг олдига боришни истамадим. Чунки у бераҳм аёл эди. Бир кун ҳам дам бермай, кўпроқ пул ишлашга мажбур қиларди. Саунада «ишлаб» юрганимда Сабина исмли қиз билан танишгандим. Сабинага қўнғироқ қилиб, дугонам билан бораётганлигимни айтдим. Етиб келгач, у бизни кутиб олиб, ижарага уй топиб берди. Маҳбубага «Сен бир-икки кун дам ол» деб, ўзим эсафаолиятимни бошлаб юбордим. Турмушга чиқмаган дугонамни ҳам ифлосликка бошлаганимдан виждоним қийналди. Аммо топган пулим иккаламизнинг еб-ичишимизга етмасди, хоҳласам-хоҳламасам уни юрган йўлимга бошлашга мажбур эдим. У қайси йўл билан пул топаётганимни билгач, мендан нафратланишини, кўрарга кўзи йўқлигини айтиб йиғлади, аммо орқага йўл йўқ эди. Маҳбуба мен билан "массажчи”лик қилишга кўнмади. У энди бутунлай бошқа одамга айланганди, очилиб гаплашмас, жуда зарур гапи бўлганидагина гаплашарди. Уйидагилари қўнғироқ қилганида уларни тинчлантириш учун мен билан тикувчилик цехида ишлаётганини айтди.
Эрталаб навбатдаги «мижоз»нинг қўнғироғидан кейин ўзимга оро бериб «иш»га отландим. Маҳбубани чақирсам, ҳеч ким овоз бермади, хавотирланиб хоналарни кўздан кечирдим. Ваннахонанинг эшигини итариб кўрдим, очилмади. «Маҳбуба!» деб чақирдим, жим-жит. Кўнглим бир ёмонликни сезди, бор кучим билан ваннахонанинг эшигини уриб очдим.
Очдим-у даҳшатдан тилим калимага келмай қолди. Ерда дугонамнинг жонсиз танаси чўзилиб ётарди…
Маҳбубанинг жонига қасд қилганини текшириш учун келган ички ишлар идораси ходимлари мени ҳам сўроқ қилди, совуқ ўлкада нима иш билан шуҳулланганим фош бўлгач, мамлакатдан депортация қилиндим. Шармандаларча уйга қайтдим. Ота-онам мени оқ қилишди, ҳозир ҳар жойда ижарада яшаб, дуч келган ишни бажариб юрибман. Ўзим-ку, майли, аммо ёш жонига қасд қилган дугонам Маҳбубани эсласам, ўзимдан нафратланиб кетаман, тошга айланган қизлар ҳақидаги ривоят ёдимга тушади.
Ривоят қилишларича, қадимда бир ўлкага душман бостириб кирибди. Улар гуллаб-яшнаган бу юртни култепага айлантиришибди. Шу ерлик қизлар тириклайин душман қўлига тушсак, номусимизни топтайди, юзи қора бўлгандан кўра, ўлганимиз маъқул, бизларни тошга айлантир деб Яратганга илтижо қилишибди. Уларнинг оҳу фарёди, илтижолари кўкка етибди. Ор-номусини ҳамма нарсадан устун қўйган қизлар тошга айланишибди.
Маҳбуба ҳам ҳаром йўлга киргандан кўра ўлимни афзал кўрди. Мен-чи... мен эса арзимаган пул учун номусимни сотдим, эл-юрт олдида юзим шувут бўлди...
Эримнинг уйида еган калтакларим, эзилганларим бу воқеаларнинг олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Агар сабр қилганимда, эримдан ширин гапимни, озгина меҳримни аямаганимда балки унинг кўнгли юмшаб, ҳозир бахтли яшаётган бўлармидик? Қайнонам зуғум қилганда, тилимни тийиб, "Ойижон” деб елиб-югуриб хизмат қилганимда бу кунлар бошимга тушмасмиди? Бекорга халқимиз сабрнинг таги сариқ олтин демаган экан. Инсон бошига тушган кўргиликларга, синовларга чидаса, сабр-бардошли бўлса, Яратганнинг ўзи уни қўллаб-қувватларкан...
Мана опажон бошимдан утканларни сизга ёзиб анча енгил тортдим.. бир хикоя килиб,мухлисларингиз хукмига хавола килсангиз.. мени хаётим, барча киз ва аёлларга сабок булсин,Хеч ким мен каби тубанликка тушмасин.. Уз хаёт йулидан адашмасин. Хаётда ва турмушда кийинчиликларга дуч келишса факат ва факат сабрли булишсин,мен каби кейин пушаймон килиб, армонда колишмасин. ..
Мана азиз мухлисларим сизларга яна бир синглимизнинг курган-кечирганларини сизнинг хукмингизга хавола килаябман, Сизлардан фикр ва мулохазаларингизни кутиб коламиз.
@Ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
QIZ FARZANDI BOR OTALARGA
Qizlaringizga vaqt ajrating va ularni koʻproq yaxshi koʻring. Ularni tinglang, shunda ular birinchi yaxshi gapirgan odamni sevadi deb oʻylamaydi.
Ularni kuldiring, birga zavqlaning, shunda ular birinchi qizuqarli tuyulgan odamga ergashib ketmaydi.
Ularning koʻzlariga qarang, ular qorachigʻingizda oʻzini koʻrsin. Shunda koʻzlariga boqib yolgʻondan sevgi izhor qilganlarga aldanib, hayotini barbod qilmasin.
Siz qizingizni qanchalik yaxshi koʻrsangiz, unga qancha koʻproq gʻamxoʻrlik qilsangiz, undan foydalanishlariga yoʻl qoʻymagan boʻlasiz.
Otalari tomonidan yetarlicha qoʻllab-quvvatlanmagan va eʼtiborga olinmagan qizlarning boshqa erkaklar tomonidan zoʻravonlikka uchrash ehtimoli koʻpayadi.
Qiz farzand bilan nima ham qilish mumkin? Agar u oʻgʻil boʻlganda edi, baliq ovlashga borardim, futbolga borardim, demang. Jinsiga koʻra kamsitmang. Uyda oʻtirib qizlarga xos oʻyinlar oʻynang, demoqchi emasman. Ammo hech boʻlmaganda uning oʻyiniga tomoshabin boʻling. Ularga eʼtiborli boʻling, shunda ulgʻaygach, oʻzgalarga oʻzini koʻrsatish, boshqalarning eʼtiborini jalb qilish uchun gʻayrioddiy harakatlar qilmasin. Agar sizning qiz farzandingiz boʻlsa, bilingki, uning hayotidagi eng muhim shaxs -- otasi, yaʼni siz. Ota va qiz oʻrtasidagi munosabatlarning sifati qizning butun hayoti davomidagi munosabatlar sifatini belgilaydi.
Otasiz qolish azob. “Agar ota tirik boʻlaturib, yoʻq boʻlsa”, undan ham azobliroq. Qizlaringizni yaxshiroq himoya qilingki, oʻzlarini himoya qilishni oʻrgansin. Himoya qiling deganda, cheklang demoqchi emasman. Ularni ozorlanishdan, aldanishdan va johiliyatdan himoya qiling.
Qizlaringizga ishoning. Oʻzingizning boyliklaringizni birinchi oʻrinda qizlaringizning taʼlim olishi uchun sarflang. Ularga kuch beringki, shunda ular kuchni boshqa birovdan izlamasin.
© Aishah Sultan tarjimasi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эркаклар учун муҳим ва ёқимли бўлган жумлалар
1⃣ Сиз учун нимадир қила оламанми?
Барча эркаклар, умуман олганда аёллар ҳам улар ҳақларида қайғуришларини ёқтиришади. Бу инсонда самимийликни ва муносабатлардаги ишончни мустаҳкамлайди биизниллаҳ. Юқоридаги савол қалбдан қалбга берилган савол бўлганлиги сабабли, партнёрнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлиги сиз учун муҳим эканлигининг далолатидир.
2⃣ Сиз билан ўзимни хавфсиз ҳис қиламан
Ҳар бир рижол ўз аҳли оиласининг ҳаёти тинч-тотув ва бехатар бўлиши учун ҳаракат қилади. Аёл киши эса бу ҳаракатларини қадрлашини ва улар зое эмаслигини билдирса, жуфти ҳалолига янада кўпроқ ҳаракат қилиш учун энергия берган ҳисобланади.
3⃣ Бошқаларнинг гап-сўзлари мен учун аҳамиятсиз. Сизни улардан яхшироқ биламан ва тамомила ишонаман
Эркак киши аёлининг ишончини сезса уни оқлашга ҳаракат қилади ва сизнинг қадр-қийматингиз ҳам унинг кўз ўнгида баланд бўлади.
4⃣ Келинг, қизиқарлироқ нималардир қилиб кўрамиз
Аслида жуфтингиз вақтни мароқли ўтказишни яхши кўради, лекин бу фикр сизга ёқадими, ёки йўқ - билмайди. Шу сабаб баъзан бошқарувни ўз қўлингизга олиб, ҳурсандчиликлар, кичик бўлсада байрамлар уюштириб туринг.
6⃣ Ҳаёлларим ҳам фақат сиз билан бўлиб қолди
У истаган инсон уни ҳам ҳудди шундай хоҳлашлигини билиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?! Самимий туйғулар - ҳар бир инсон учун энг катта неъмат.
6⃣ Мен ҳақимда қайғуришингиз мени чиндан ҳам бахтиёр қилади
Эркаклар уларни қадрларига етишлигини хоҳлайдилар. Уларнинг қилган ҳаракатларини ҳудди шундай бўлиши керакдек қабул қилиш керак эмас. Кўзимизга арзимагандек кўринган ишлар учун ҳам ташаккур айтиш унга янада кўпроғини қилиш учун мотивация беради.
7⃣ Сизни чин қалбимдан яхши кўраман
Агарда "Мен сизни севаман" деган сўз жонингизга теккан бўлса актив лексиконингизга бошқа ибораларни киритиш фурсати келди. Ишонаверинг, жуфтингиз уни севишингизни эшитишдан чарчамайди. Турли лафзлар билан ифодаланган севги изҳорлари эса янада қизиқарли ва оригиналроқ туюлади.
Бу оддий лекин фойдали маслаҳатларга амал қилиб кўринг, ўзгаришлар сизни узоқ кутдирмайди биизниллаҳ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
У ким эди? Шарпами ёки бемор?
Ўшанда аспирантура босқичида ўқиш билан бирга Тошкент шаҳрида, ҳозирги Олмазор туманидаги 4-оилавий поликлиникада кўз шифокори булиб ишлардим. Хайруллаева Мавлуда деган беморимни даволаётгандим. Бу аёлнинг ёши эллик еттида бўлиб, кўзларида етарлича муаммолар бор эди. Шу боисдан унга 10 кун даволаниш белгиланганди. Ишга кунора келардим, шунинг учун Мавлуда опа қабул кунларимни ўтказиб юбормасликка, нима бўлганда ҳам иш жойимда бўлганимда қабулимга келишга ҳаракат қиларди.
Шундай кунларнинг бирида беморим: «Раънохон, шу чоршанба куни онамни хотирлаб, қизлик уйимга — Ғишткўприкка борамиз, то етиб келгунимча, илтимос, кетиб қолманг», деди. Мен рози бўлдим.
Ниҳоят, чоршанба ҳам келди. Поликлиникага кириб, рўйхатхонадаги ходимлар билан саломлашар эканман, хонам олдида ўша беморим — Мавлуда опа ўтирганини кўрдим. У киши бироз бетоқат эди. Бу вақтда соат кундузги ўн иккини кўрсатиб турарди. “Демак, аввал муолажа олиб, кейин укасиникига, Ғишткўприкка кетар экан-да”, деб ўйладим. Рўйхатхонадан хонамгача 7-8 метр масофа бор эди. Тезда хонамга кирдим-да, беморларни қабул қилишни бошладим. Бир-иккита беморни текшириб бўлгач, улардан ташқарида кутиб ўтирган Мавлуда опани чақириб юборишларини сўрардим. Бироқ кимдан айтиб юборсам, у: “Ташқарида Мавлуда исмли аёл йўқ экан”, деб жавоб берарди. Уларнинг гапига ишонмадим, чунки ўзим Мавлуда опанинг навбат кутиб ўтирганини кўргандим-да. Унинг чап кўзи остидаги томири муолажа вақтида кўкариб қолган, Мавлуда опа ўша жойни дастрўмолчаси билан босиб ўтирганди. Шунинг учун энди ўзим ташқарига чиқдим. Бироқ мен ҳам Мавлуда опани кўрмадим. Балки, бирор жойга чиққандир деб ўйлаб, бироз кутиб ўтирдим ҳам. Лекин беморим кўринмасди. Бу ҳолатдан таажжубга тушдим.
Хуллас, орадан тўрт соат ўтди ҳамки, Мавлуда опадан дарак йўқ эди. У кишига “Сизни кутиб тураман”, деб ваъда берганим сабабли яна кутишга қарор қилдим. Бу орада қоронғи ҳам тушиб борарди. Бир маҳал Мавлуда опа ҳаллослаб югуриб келди. Сўнг эрталаб Ғишткўприкка кетганини, аммо фақат “Шифокорим кетиб қолмасин-да, боришга улгурай-да”, дея ўйлаб ўтирганини айтиб берди. Мен шунда «Мен кўрган аёл Мавлуда опанинг хаёли, шунчаки шарпа экан-да» деб ўйладим. Бу фикр қанчалик ғалати туйилмасин, бошқача хулоса чиқара олмадим. Эҳтимол, ушбу синоат замирида бошқа жумбоқ ҳам яшириндир. Кўзимга кўринган аёлнинг шарпа ёки беморлиги мен учун ҳануз сирлигича қолмоқда.
Раъно РАСУЛОВА,
тиббиёт фанлари номзоди
(«7 Мўъжиза» хазинасидан)
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ.
Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди.
— Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, - дея ҳижолатлик билан бир пиёла гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди.
— Кимнинг қизисан? - дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди.
Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди. Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман" дедим. Кўчага чиқиш таъқиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда. Бордик.
Изн сўраб, уйига кирдим. Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши.
— Хуш келибсиз, опа - деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим.
— Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади.
— Синглим, - деди хижолатомуз. - Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди. Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижарага олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим.
Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди. Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жахлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман...
Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди, ундан нон олдим, пиде олдим. Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим.
Эрим билан ифтор қилдик. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта:
— Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими?
— Макарон бор, ун бор, - дедим. - истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик.
Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик.
Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар. Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар:
— Биз бу йил биринчи бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми?
Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим:
— Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим. Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим.
Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан.
— Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим?
— Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин-да, Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлворайлик...😢
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
42-қисм
“Нафиса сенга куч ишлатиляптими, бу жўжа хўроз?” Сардордан бундай жиддий гаплар чиқишини кутмаганим боис, кўзларим мошдек очиб унга қараб турар эдим. Гапиришга ҳаракат қилганимда, Низом менга жим ишоратини кўрсатиб, бу сафар Сардорга бутунлай ўгирилиб олди.
Орасида фақат ёш фарқи бўлган бу икковлон, юзма- юз турганида бўйларида бор йўғи, бир неча сантиметр фарқ борлигини кўрдим.
“Сен нима дединг?” Низом жаҳли чиққанини яққол кўрсатиб сўради.
“Эшитганингни! Нафиса бу одам сенга сен истамаган бирор ишни-ми қилдирмоқчи?” -деганида Низом ялт этиб менга худди мен унинг оилавий сирини бировга айтиб юргандек хавотир билан қаради.
Билмайдики Сардор мени шунчалар диққат билан кузатиб, менинг ҳар ҳаракатимни ўрганган эдик-ки, унга бирор гап айтишим шарт эмас. Сардордан қутулиш Низомдан қутулишдан қийинроқ бўлгани учун, мажбур вазиятни юмшатишим керак бўлди.
“Йўқ, менга ҳеч ким истамаган нарсамни қилдиролмайди. Шунчаки тортишиб турган эдик.” Сардорнинг шубҳали нигоҳлари, Низомнинг ҳеч нима тушунмай турганига қараб ўтирсам, аҳвол янада чигаллаши мумкин. Шунда кўзим стол устида бироз аввал Низомнинг менга узатган узук ва қутисига тушди. Уни ишора қилиб айтдим.
“Менга шу узукни раво кўрибди. Қани “Marry ме” ташкил қилгани “деб, хафа бўлгандек юзимни осдим.
Низом ҳайрат билан бир менга, бир Сардорга қаради. Сардор эса кўзи узукка тушиб, гапимнинг ростлигига ишонди шекилли, ҳеч нарса дейолмай, мунгли кўзлари билан менга қараб турарди. Бир неча сониялик жимликдан сўнг, Низом стол устидаги узукни олди.
Ва менга қараб “Бўлди жоним, бу ёқмаган бўлса, бошқасини оламан. Ҳаяжондан кўрган биринчи узугимни, олибман “ ,-деганида ҳайратга тушиш навбати менга келганди.
Мен ўзимни актриса десам, бу мендан қолишмайдиган актёр чиқди. Шу пайт официант қўлида патнис кўтариб овқатларимизни олиб келди. Сардор бизга қараб ҳеч нарса демай, ортига қараб кетиб қолди.
Менга жуда яқин турган Низомга қараб, энсамни қотириб жойимга ўтирдим. Сардор бу ердан узоқлашмай чиқиб кетсам, яна уни ортимдан илакишига сабаб бўлардим.
“Ким эди у? “- деди жиддий оҳангда
“Сенга нима?”- дедим жеркиб. У эса ўтирган ўриндиғига орқасини бериб кўзларимга тик қараб турарди.
“Тахмин юритадиган бўлсак, мингта баҳона ичидан узукни баҳона қилдинг. Ҳатто Marry ме ларни гапириб хафа бўлгандек қилдинг. Демак, у шунчаки дўст эмас.”
“Гаплашиб юрган йигитим эди. Сенларни деб, бу ердан бадарға қилинмасимдан аввал. Балки, бўлажак турмуш ўртоғим” ,-дедим озроқ ҳақиқатни бўрттириб, бир озини ўзгартириб. Унга ва оиласига нисбатан ичимда алам шунчалик кучли эди-ки, ҳаётимдаги ҳар бир омадсизлик ва нохушликнинг сабаби улар деб билар эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
40-қисм
“Нега айтмадинг, шу пайтгача?”
“Нафиса сен билан алоқам йўқ эди. Сени биз учун кетганингни билар эдим холос. Бир дорига пул топа олмаган одам, катта пулни қаердан топардим. Сени кутдим, бисотимизда қолган нимаики бўлса сенинг номингда ва сенсиз ҳеч киммиз ҳозир. “
“Қанча сўраяпти?”
“100 “
“100? Мен олиб келганни тенг ярми?”
“Буни 5 бараварини дадамни оқлаш учун истади “
“Мулкларни сотсак етиб қолар “
“Уларни тез сотсанг, урвоқ ҳам бўлмайди. Кутиб сотаман десанг, кеч бўлиши мумкин”
“Қандай чиқамиз бу вазиятдан ?”
“Биргина йўли бор. Пулни айлантириб олишимиз лозим. Фақат унга сени ўзингни кучинг етмайди”
“Дадамни чиқар, номингга шу заҳотиёқ ўтказиб бераман “
“Менга ёки бошқа оила аъзомга ўтказган кунинг, ҳаммаси давлатга ўтиб кетади”
“Нима қиламиз унда?”
“Бир йўли, ҳамма операцияларни сенинг номингдан бошқарамиз “
“У қандай бўлади?”
“Уни ҳал қилиш осон, фақат бошқа масала бор”
“Низом гапни чўзмай айта қол, энди”
“Мен айтилган ҳалқа ва ишларга ўз сармоям билан кира олмайман аммо аёлимнинг вакили сифатида иш юрита оламан.”
“Аёлингни мулки сеники ҳисобланмайдими?”
“Йўқ, қонунан никоҳдан олдинги барча мулк томонларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Мен фақат уни сенинг номингдан ишлатиб фойдасини яна сен орқали ола оламан “
Гапларнинг маъноси нимага бораётганини билиб турсам-да, ўзимни бу ботқоқдан қандай қутулиш мумкинлигини ўйлашга, ақлим калталик қиларди.
“Менга турмушга чиқ, Нафиса “ Низомнинг таклифи мени ўй- хаёлдан узиб олганида, Низомнинг қўлида ушлаб турган узугини кўриб, нима дейишни билолмай қолдим.
🌓🌒
Шамолга қарши юрган инсон, табиатнинг қатор кутилмаган ҳамлаларига тайёр туриши кераклигини, ҳам билиши лозим. Кучли бўрон ёки тўфонга қарши юрмоқчи бўлсангиз, сиз ё ақлдан озган ёки ҳаддан зиёд жасорат кўрсата оляпсиз дегани.
Сабаблар дунёсида кутилган ва менга қилинган таклифни, ақлимда тортар эканман, тилим лол бўлгани учун жим туриб қолмадим. Аксинча ичимдаги тўғри деб билган қарашларим ва фикрларимни қайси ўлчовда етказсам экан дея ўйланиб турибман. Низом менга диққат билан қараб турарди.
Мен унинг кўзида ҳаётини маънавий ришталарга асосланиб боғламоқчи бўлган бири эмас. Аксинча етти ўлчаб, бичиб, 3 айириб 5 қўшиб шундан бошқа йўлим йўқ деган қарорга келгач, тилга келтирилган бир таклифи ҳисобланди. Мен дадамнинг Адолат билан келишувининг тўлиқ шаклига гувоҳ бўлмасам-да, лекин дадамнинг “қизим истамаса бу никоҳ бўлмайди “ -деган маънодаги қатъий жумлаларини эслайман.
Хўш, мен бу шартномавий никоҳни истармидим?
Кўз ўнгимда Меҳри жонланди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
38-қисм
“Эҳ, ярамас қиз. Адолатни яна нима деб жинини қўзғаб келдинг?”
“Ойи, Адолатни қўйинг, уйида кимни кўрдим денг? “
“Кимни?”
“Маҳфуза янгам, Адолатни уйида ишлаяпти экан”
“Ҳм”
“Ҳм, ми? Ойи?”
“Ҳа, нима дей? “
“Нега ҳайрон қолмадингиз?”
“Қизим, улар дон кихот ва санчо каби, айрилмас икковлон. Улар бир- бирини гўштини ейди. Уришиб бир- бирини орқасини очади, лекин кун охирида яна бир чуқурга тупуради”
Ойим ҳаёли аёл бўлганидан, бир чуқурга тупуради иборасининг аслини ишлатмаса-да, мен билдим нима эканлигини.
“Ойи, уларни боғлаб турган сир нима, сиз биласизми?”
“Сен мени, берган саволимдан чалғитишга уринганингни билиб турибман. Адолатнинг нега жаҳлини чиқариб келдинг, шундан гапир?” Ойим ақлли аёл унинг саволидан қочишга уринганимни дарров пайқади.
“Ойи, адвокат билан гаплашдим. Улар дадамни қутқаришга кучи етар экан. Аммо шу пайтгача қўлини ҳам қимирлатишмаган. Шунга улардан бунинг сабабини сўраб, дарҳол буни тузатишларини истадим “
“Пулини гапирди икки соат”
“Пули турибди. Ойи, сиз ҳам биласиз у хотинни яхши, агар пулини ҳозир берсам, дадам қамоқда чириб кетади” -ўзим айтган гапдан ўзим таъсирланиб кетдим.
Юрагим оғриди. Бегуноҳ одам нима сабабдан қамоқда ётиши керак.
“Қизим, даданг учун гапирибсан майлида, унинг қизининг аҳволи, аҳвол эмас. Ичадиган дорилари жуда қиммат. Сен олиб келган пул уларга фақат дори -дармонга етади.Бировларни қақшатиб, одам ҳузур топмайди. Бер пулини, қизим. Даданга Аллоҳ ёрдам берсин. Бу давлатда адолат бордир” -деганда кинояли кулиб қўйдим.
“Ойи, Низом билан учрашувим бор. Яна ҳар қаердан бошқача гап қулоғингизга келмасин деб, айтяпман. Бугун пул масаласи ва дадам ҳақида гаплашмоқчиман дегани учун кўндим “
“Қизим сенга ниманинг тўғри ёки нотўғри эканлигини тушунтириб бўлганман, деб ўйлайман. Сени Қозоғистонга жўнатганида даданг худди шу гапни айтган эди. “Қизимизга ишонмайсанми у ўзини қандай тутишни яхши билади “ ,-деган эди. Сенга ишонмасам бир дақиқа ортингдан қолмас эдим. Масофангни сақлаб, гапингни гаплаш ва эртароқ уйга қайт. Дайди қиз бўлдинг тобора. Авваллари сени уйдан чиқариш қийин бўларди, энди уйда сақлаб ўтириш муаммо.”
Ойимни қаттиқ қучиб уст бошимни тўғрилашга киришдим. Ойна олдида турган chanel N°5 атиримни олиб ҳидлаб кўрдим. Бу атирнинг ҳиди шунчаки ёққан эди. Лекин ҳидларини фарқлашга қобилиятим етмаган экан. Устимга яна бир- икки сепиб, ойнадаги аксимга қарадим.
Ёшлигимда пешонам чеккасини ёргандим. Унинг изини қопловчи косметика билан ёпиб, сочларимга шакл бердим. Калта сочдан воз кечмаган ҳолда, узун кар-е моделига ўтган эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚