Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
🩷 Bahor-yozda uyga va koʻchaga kiyishga chiroyli liboslar
🍽 Idish tovoqlar,
🔪 ro'zg'orga zarur arzon buyumlar,
💎 qimmatbaho va hech kimda yo'q chinnilar,
🎀 soch uchun fen, dazmol, gafrilar
👜 soʻnggi modadagi sumkalar
🧕 roʻmollar
👠 oyoq kiyimlar
Siz izlagan barcha narsa eeeng arzon narxda 😍😍
👇
😱ПУЛЛАР БИЛАН КЎМИЛГАН ОНАХОН
Бир ёши ўтиб қолган онахон нафақа пулларини олиб ўзи ўтирган кўрпачасининг ичига тикиб қўяр экан. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, мени сизларга васиятим деб айтиб юрар экан. Орадан вақтлар ўтиб онахоннинг куни битибди. Ўғиллари онамизнинг васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию нима қилишини билмай имомнинг олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишнинг фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қараса...
✅Давоми...👇
Дексаметазонни қўллашдан олдин икки марта ўйлаб кўринг‼️
Бунинг сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ. Россияга ишлашга бориб, шамоллаб қолдим. Кейин тезда дексаметазон ва турли дориларни қўшиб, сименс олиб юрдим. Тузалмаганимдан сўнг шифокорга бориб, олган дориларимни айтсам, шифокорнинг жаҳли чиқиб: “Шукур қил, шу пайтгача бир балога йўлиқмаганингга!” – деб сабабини айтиб берди. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим.
Гап шундаки, дексаметазон кўп қўлланилганда тўсатдан…
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
-Эшитдингми, Пари? -ҳовлиққанидан кўзлари ола-кула бўлганди Ойбекнинг,- анави уч йил аллақаерларда изғиб қайтган Собирбойвачча сен ҳақингда жуда ёмон гап тарқатиб юрганмиш. У... у...
- Чайналмай гапир, Ойбек...
- Бойвачча "Мен Парини бир кун бўлса ҳам хотин қилмасам, одаммасман" деганмиш.
- Бор гап шуми, Ойбек?!-кулимсирадим мен,- Собирбойваччанинг "одаммаслиги" ни ҳаммаям билади-ку? Ўртага мени қўшиши шарт эмасди...
Парвойим палаклигини кўриб Ойбекнинг ранги гезарди:
- Бекорга куляпсан, Пари. Сен энг асосий гапдан хабаринг бўлганда ўзингни бошқача тутардинг. Бойвачча нимадан гумон қилинганидан хабаринг йўқ сенинг... Айтишларича у ўз келинойиси билан...
#давомини_ўқиш👇👇👇
/channel/Xazon_Rezgi
#Асл_муҳаббат. 20-қисм
#Дилором_Қосимова
Овқат тайёр бўлиб, дастурхон ёздим. Бу орада Муслима ҳам уйғониб дадасини қўйнига чиқиб олганди.
Катта лаганга ош солиб келдим. Кичик оила бўлганимиз учун, Аҳмадни идиши алоҳида қилмай. Бирга ердик.
__вай бу бола кичик ликобда емайдими овқатни?...Маликани гапига тўғриси жаҳлим чиқди. Анвар акамга қарадим.
__ўғлим анчадан буён биз билан бир идишда ейди овқатни...мендан кўзини олиб қочиб, Маликага тушунтирди.
__ҳаа майли. Мен ёш болалар билан бир идишда овқат емасдим.
Қўлимдаги қошиқни маҳкам сиқдим. Қани энди гапира олсам. Гапларига яраша жавоб қайтарсам.
__болалардан жирканмаслик керак Малика....Анвар акамни юмшоқ оҳангидан жаҳлим чиқди. Шартда туриб кетгим келдику. "Астағфируллоҳ" дедим.
__ҳўп Анвар ака узр ҳафа бўлманг яна....яна ўша ноз-карашма. Эй Аллоҳим бу қандай синов яна. Бардошимни бу йўл билан синама илтимос.
Танноз хоним овқатдан сўнг. Ястаниб ўтирди. Идишларни йиғиб ташқарига олиб чиқиб ювдим. Ишларимни бўлиб. Муслимани олдимда ухлатгани олиб кириб кетдим. Аҳмад дадасини қучоғида. Дадаси эса Малика билан бир нималарни гаплашарди. Ўлай агар асабийлашганимдан қулоғим росдан кардек yларни гапларини эшитмадим. Ўзимизни хонамиз билан болалар хонасига бир айвондан кириларди. Муслимани ухлатгач, ҳуфтон намозига тайёрландим. Уйда бўлганида доим бирга ўқирдик. Уларни ёнига кирдим.
__"ҳуфтон вақти бўлди. Ўқиб оламизми?"...дедим кириб.
__"мен кейинроқ ўқийман. Сен ўқиб дамингни олавер. Аҳмадни ҳам ўзим ухлатаман"
Бу жавоб мени қалбимни икки марта эзди.
Биринчиси бу тўйимиздан буён. Хуфтон вақтида уйда бўлса доим бирга ўқирдик.
Иккинчиси, гапини яна ишора билан айтгани бўлди.
Доимгидек "сизни кутиб тураман" демадим. Бўғзимга йиғи тиқилганча бу хонадан чиқиб кетдим.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
Bu dunyoda sizga kim borini beradi hech qanday manfa'atsiz..?
Borida qadriga yetaylik brodarlar
😱ПУЛЛАР БИЛАН КЎМИЛГАН ОНАХОН
Бир ёши ўтиб қолган онахон нафақа пулларини олиб ўзи ўтирган кўрпачасининг ичига тикиб қўяр экан. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, мени сизларга васиятим деб айтиб юрар экан. Орадан вақтлар ўтиб онахоннинг куни битибди. Ўғиллари онамизнинг васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию нима қилишини билмай имомнинг олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишнинг фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қараса...
✅Давоми...👇
Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест!
Тест ечишнинг шарти:
Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз.
Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!
💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.
SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨
#PSIXOLOGIK_TEST
Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
Бобур кўйлагини тугмасини қадаркан, уялиб, қимтинибгина ўтириб кийинаётган бугун жуфти ҳалолига айланган Жасминага кўз қири билан қараб қўйди. Жасминанинг қўллари титрар, ийманиб, шошиб ҳаракат қилаётганидан кўйлагининг енгини топа олмасди. Бобур унга бироз қараб тургач, энса қотириб деди:
- Тезроқ кийин, сен билан гаплашиб олишим керак.
Бу гап қизни баттар довдиратиб қўйди. Питир-питир қилиб кийинди. Кейин ердан бош кўтармай, жавоб берди:
- Аввал ювиниб келсам майлими?
- Йўқ! – деди Бобур кўзларини лўқ қилиб.
Жасмина унга ҳайрон бўлиб қаради. Аммо бир сўз демади.
- Ҳозир ювинишга чиқсанг, мен гапирадиган гаплар кучини йўқотади. Бу гапларни хонадан чиқмасингдан аввал айтишим керак. Хуллас... сен бокира эмассан!
Қизнинг тили калимага келмай қолди. Бобур эса...
У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакларига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали
бирор марта кийилмаган хам эди.
Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри. Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг. Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти. Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?" Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди. Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди. У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер. Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч. Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди. У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди. Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди. У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди. Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди. Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди. Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?
- Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда.
- Менгами?
- Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми?
Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади. Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди.
Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди.
Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди.
- Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз?
- Шунчаки, ишларни режалаяпман.
- Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку...
- Кел, ҳозир жанжал қилмагин.
- Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимга бормоқчи эмасман.
- Нега?
- Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз.
- Мени кийимларим бор-ку.
- Бўлса ҳам оламиз.
- Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми?
- Йўқ, керакмас.
Содиқ жавобдан лол қолди.
- Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли?
- Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз.
Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди.
- Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг.
- Қайси гап?
- Кеча кечқурунги...
- Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим.
#Асл_муҳаббат. 26-қисм
#Дилором_Қосимова
Мен ўзимга сабрни йўлдош қилиб олдим. Бироз сабр қилсам ҳаммаси яхши бўлади. Майли Анвар акамга ширин сўз керак экан. Яшайверсин. Мен кетаман. Болаларимни олиб. Малика кўп фарзанд туғиб беради. Мен болаларимсиз яшолмайман.
Орадан бир ҳафта ўтди. Бу бир ҳафта мен учун, асрга татигулик эди. Анвар акам, бир ҳафтадан буён Малика билан тунайди. Қалбим чил-чил синиб тўкиларди ҳар кеча.
Эл оғзига элак тутиб бўлармиди? Тешик қулоқ борки ҳамма нарсани эшитади. Айниқса қишлоқ жойда. Қўшнилар билан деворимиз, бир одам бўйича эди. Баланд-баланд деворлар йўқ эди. Оёқ остига бир ғишт қўйса, қўшнини уйи кўрингудек эди. Анвар акам етаклаб келган аёл. Оддий меҳмон эмаслигини қўшниларимиз шу ҳафта ичида. Сезиб, билиб бўлишганди.
Бугун тонгда кўча супурётсам. Қўшни аёл менга ачиниб кетаётганини айтиб, кўз ёш ҳам қилди.
__бу эрингизни оёғи тузалиб кўзи кўр бўлибти-да. Сиздек аёлни билмагандан. Кўр бўлгани яхши эмасми. Эссизгинаяа. Қайнона, қайнотангиз асло қабул қилмаса керак бу тавиясини. Сизни қандай дуо қилиб, раҳмат айтишларини бутун маҳалла эшитган.
Қишлоқ жойда ҳамма бир бирини танийди. Келин бўлиб тушган уйимиз, уч кўча нарида бўлса ҳам. Одамлар бир-бирини яхши танишарди.
__кечга яқин қозон бошида куймаланиб юргандим. Анвар акам ишдан қайтадиган пайт ҳам бўлиб қолганди. Уларни юзини кўрсам ҳам қалбим оғрийдиган бўлиб қолди. Умуман юзига ҳам қарамай қўйганман. Гапларига, битта ишора ҳам қилмай қўйдим.
Ёнаётган оловга қараб, ҳаёл сурар эканман. Кичиккина дарвозамиз асабий тарақлай бошлади. Бориб очсам. Ғазабдан қизарган. Адҳам турарди.
__қани у қ.....қ?, қани келинойи? У манжалақи қаерда.....жудаям асабий, мени деярли туртиб ичкарига кирди.....қаерда писиб ўтирибди у фоҳиша ж.....
__Анвар акам келдими? Нега бақир.......Малика ташқарига чиқиб гапираётганди. Адҳамни кўриб ранги ўчиб, гапидан тўхтаб қолди. Адҳамни кўринишидан мен ҳам қўрқиб кетгандим ўзи.
__сенми ўша ифлос?...Адҳам тез бориб, Маликани сочидан чангаллади.....акамдан бошқа эр тополмадингми? Шунчалик ифлосмисан оилали эркакка осилиб. Қ.....қ сенга эр керак бўлса. Ҳозир маҳаллани алкашларига бераман сени. Бутун умр эр деса кўнглинг айнийдиган қилиб беришади.....Адҳам Маликани судраб кўча таърафга юра бошлади. Уни ғазабидан қўрқиб кетдим. Уни тўхтатиш керак. У Анвар акамдек вазмин эмас. Типирчилаб қолдим. Кейин ортидан югурдим.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 25-қисм
#Дилором_Қосимова
Чиқиб кетди. Маликасини олдига чиқиб кетди. Уйда бўлган пайти, ҳеч қачон ётоғимиз айро бўлмаган. Бу биринчиси. Бора бора бу биринчилар кўпаймаса бўлди эди.
Тонгни қандай орттирганимни билмайман. Бомдодни ўқидим-у. Китоб ўқиб ўтирдим. Қўлим ишга бормади. Ҳатто эшик супурмадим. Болаларим кеч турарди. Шу сабаб абетдаги уйқусини пешиндан кейин ухлашарди. Мен фақат китоб ўқиб ўтиравердим. Фарзандларим тургунича. Ундан кейин ҳам чиқмадим.
__аяжон қорним очди....Аҳмадни мўлтиллаган кўзларига қараб, ўзимда куч топдим. Болаларим оч қолсинми? Уларга жаҳл қиламан деб. Асло мен кучли бўлишим керак.
__ерталаб бомдоддан қайтсам кўчалар супурилмабди. Сени бундай одатинг йўқ эдику.....Анвар акам бироз бетартиб ҳовлига қаради......Ҳовли ҳам шу аҳволда. Нилуфар озодаликни яхши кўришимни биласанку. Нега бугун бу аҳвол....менга савол бериб жавобини кутарди.
__"уйимизда янги келин борлигига. Ўша супурар дебман"....тескари қараб, Аҳмадни овқатлантиравердим.
__ҳеч ким сендек тутолмайди уйни. Сен менга нима ёқишини биласан.
__"йўқ билмас эканман. Мен сизга нима ёқишини билмас эканман. Фарзандларимизга илм ўргатувчи ўрнак бўлувчи инсон деб билардим. Адашибман. Мен энди хоҳламайман. Фарзандларим сиздан ўрнак олишини".
__ҳали ҳам уларни илмли қилиб тарбиялайман.
__"фойдасиз"
__нега экан.?
__"фарзандга қанча илм беришга, бошқаришга уринманг. Уни қанча тарвияламанг. Ҳар бир фарзанд ота-онасига ўхшашни хоҳлайди. Шунинг учун аввал ўзингизни тарбияланг. Деган ҳадис бор. Билмасангиз агар."
__гапга уста бўлиб кетибсанми?
__"гапга уста бўлсам ҳам. Ширин сўз бўлолмайман. Жавобимни беринг Кетай"
__ҳўп фақат озгинадан кейин. Дадам ва, аямга Малика ҳақида айтиб олай.
Индамадим юзимни буриб олдим-у. Кўз ёшларимни ушлаб туролмадим. Эшик очилиб ёпилганидан. Анвар акамни чиқиб кетганини билдим. Жуда тез рози бўлдилар. Қадримга ачиниб кетяпман. Кеча тунни у билан ўткзаганига мижжа қоқмадим. Бугун эса ҳиссизларча гапирган гапларидан тўкилиб кетдим. Аллоҳим яна қанча синовинг бор. Бардошим етармикан. Белим яна оғришни бошлаган. Аммо бу оғриқ қалб оғриғи олдиса зарра каби ҳам эмас экан.
"Офият ўн кўринишдадур. Уларнинг бештаси дунёда. Бештаси охиратдадур.
Дунёдагилари.
1. Илм 2. Ибодат 3. Ҳалол бўлган ризқ. 4. Қийинчиликдаги сабр. 5. Неъматга шукур қилиш"
(Охират кунига тайёргарлик китобидан)
Алҳамдулилоҳ имконим етганча илм олдим. Етмагани Аллоҳдан. Аллоҳ буюрган ибодатларни имконим қадар қиламан. Етмагани Аллоҳдан. Ризқимиз ҳалол. Анвар акам меҳнат билан боқади. Мен ҳам игналаб топаман. Қийинчиликларга сабр қиламан Иншаа Аллоҳ. Меҳрибон Аллоҳим сабрим қадар синов беради. Берган неъматларига шукур қиламан. Фарзанд неъмат, ризқ неъмат. Ҳаёт неъмат.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 24-қисм
#Дилором_Қосимова
__Анвар ака балки шифокорга борармиз..
__Йўқ Малика шарт эмас. Раҳмат Анча ловиллаши. қолди....бир гап билан иккимизга ҳам гапирдими? Маликани исмини айтаяптию. Нигоҳи менда. Раҳматни кимга айтди. Менгами. Ёки ҳол сўрагани учун Маликагами?
__арзимайди....шу қизни овози ҳеч ёқмаяпти....Анвар ака юринг ичкарига кирамиз. Қўлингиз бу аҳвол. Узр қўлингиздан таом егим келди деганим учун.
Шу гапни эшитдим-у, қўлимни тез тортиб олдим. Мен овқат қилмайман деганимга ўзи қиламан деб қўли куйди деб ўйлаб ичимни ит тирнаганди. Ўзим қилсам нима бўларди. Ўғлим ейди. Ўзим ҳам еешим керак. Қизим эмизикли оч қолади. Деб ўзимни ичимдан еб битирдим. Шу ўтган дақиқалар ичида. Аммо Анвар акам хотини хоҳиши учун шундай қилганига куйиб кетди ичим. Ёниб кетди.
Йиғлаганча хонамизга қайта кирдим. Яхшиям қишлоқ жойдамиз, сут, қаймоқ кунда бўлади. Анвар акам келишидан олдин Сарвиноз катта косада тўла қаймоқ ташлаб кетганди.
Бир марта ташқарига чиқдим. Чой билан нон, қаймоқ олиб кириб болаларим билан кечга шуни едик.
__болалар ухлашдими?...жавоб бермадим. Билиб туриб сўраяпти. Кўрди ухлашганини.
__"мен эртага кетаман"....виждон қурғур қўлига қарашга мажбур қилди. Аммо яхшими деб сўрамадим.
__ҳеч қаёққа кетмайсан....қўлига қараганимни билди шекилли....картошка яхши фойда қилди. Сал аввал Малика яна қириб қўйди... деди. Нега қалбимни оғритяпти. Анвар акам билармикан. Ҳар гапида бир-бир тўкилаётганимни.
__"кетаман, қолишимга сабаб йўқ. Маликангиз билан эса ишим йўқ"....юзимни буриб олдим.
__сабаб бор. Кетсанг дадам, аям Малика ҳақида ҳабар топишади. Мен сал кейинроқ айтмоқчиман. Унгача сени қўйиб юборолмайман....эй Ҳудо ёлвораман. Росдан қулоқларимни кар қилиб қўйгин. Мени адо қилмагин.....майли яхши дам ол. Мен бугун Малика билан ухлайман.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 23-қисм
#Дилором_Қосимова
__"шунчаликка борасизми Анвар ака?"
Жовдираб қарадим. Қани энди "ҳазил" деса. "Нилуфарим алдадим" деса. "Менга фақат сен кераксан марваридим" деса. Йўқ ундай демадилар.
__еркакчилик Нилуфар бу. Кўп йиғлама. Бундай вазиятлар ҳаётда кўп учрайди.....уялмай мени бағрига босди. Жирканиб кетяпман.....эсли қиз бўлиб ташқарига чиқ. Нонушта қиламиз....дея чиқиб кетди.
Мен чиқмадим. Хонамда қамалиб ўтиравердим. Аҳмад Муслимани йиғлаётганини айтганида. У эсимга тушди. Унгача ҳеч нарсани ўйламай ўтиравердим.
Болаларим билан кунимни ўтказдим. На нонушта, на тушлик қилмадим.
__кечга нима овқат Нилу....ғазаб билан қарадим....ундай қарамада. Овқатни ҳаракатини қил.
__"мен ҳеч нарса қилмайман. Тили ширин хотиниз қилиб берсин."
__сеникидек ширин чиқмайдида уни қилгани. Биласанку, овқатга инжиқман..
__"бир кам дунё. Ширин сўзсиз ҳам яшагансиз. Ширин овқациз ҳам яшай оласиз"....ўрнимдан зарб билан туриб кетдим. Йўлимдан Малика чиқди. Унга нафрат билан қарадим.
Ортимдан ниманидур сингани эшитилди. Ахир мен карманку. Қарамадим. Хонамга кириб кетдим. Бу пайтда болаларим ухлаётганди.
Кўп ўтмай Анвар акани бақирганини эшитдим. Менга эмас. Кимнидур чақириб эмас. Жони оғригандек эди овозидан. Юрак қурғур ташқарига ундади.
Бевафойимни қўли куйибди. Ўчоқга ўт қаламоқчи бўлибди.
Аввал аҳамият бермадим. Бўлмади, анави танноз атрофида "Анвар ака" лаб айланишдан бошқани билмаяпти.
Шошиб бориб катта картошкани олиб иккига бўлдим. Бир бўлагини Анвар акамни қўлини куйган жойига босдим. Ўзига ушлатиб. Иккинчи бўлагини тезда қирғичда майдаладим.
__бу нега? Нега картошка қўйди?
Анвар аками бошида туриб биддиллаётган таннозни туртдимда. Қирилган картошкани куйган жойига қўйиб босдим.
Бу ловуллашини қолдирарди. Ва кейинчалик доғ бўлиб қолмасликни олдини олишга ёрдам берарди. Битта ўтин қалашга шунчалик куйдирадими-яа. Қараб ичим ачишиб кетди. Ҳудди ўзимни қўлим куйгандек.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 22-қисм
#Дилором_Қосимова
Қалбимда кучли оғриқ билан Анвар акамга қарадим.
__"нега?"
__сен менга нисбатан ҳурмацизлик қилдинг. Ғуруримни бир пул қилдинг!! Менга жаҳл қилишга қандай ҳаддинг сиғдииии....менга нафрат билан қаради.
__"ўзингизчи? Мени "кар, сақов" деб қалбимни парчалаганингизни биласизми? Нуқсонимни ошириб юзимга.айтишиз шартмиди? Бошқа аёл олдида ўзгариб қолдингиз. Ҳатто шунча йилда илк бора бирга намоз ўқишни рад эттингиз. Булар менга қанчалик оғир ботганини биласизми? У сизга ҳар нозланганда. Ичим ёниб кетяпти. Ёниб кетяптии!!"
__епласанг сен ҳам нозланиб кўр....ҳайрат билан боқдим.....нега ундай қарайсан. Мен эркак кишиман. Мақтов эшитиш эркакларга ёқадиган ҳислат. Сезибсан сезибсан. Яширишдан фойда йўқ. Малика мени иккинчи аёлим. У билан танишганимизга анча бўлган. Илк шаҳарга қатнаб юрган пайтларимда эди. Ҳеч қандай савдогарни қизи эмас. Ҳаво алмаштиргани ҳам келмаган. У энди доим шу ерда яшайди.
Бу гапларни эшитгунча ўлганим яхши эди. Ишонганимдан шу гапларини эшитиш, камситилиш, бошқа аёлни деб менга қўл кўтариши. Бунчалар қисматим аччиқ бўлмаса.
__"мени айбим нима?"...кўзларим Анвар акани юзини тиниқ кўрмаяпти. Кўз ёшларим тиниқликни тўсиб қўйганди..
__биласанми? У жуда ширинсўз. Ҳар қандай эркакни ақлдан оздирар даражада эркаланиб гапиради. Яна мен кўп фарзанд кўришни хоҳлайман, Муслимада қийналганинг учун аям "бошқа туғмайди" деб туриб олди.
Эй Аллоҳ шу сўзларни эшитгунча росдан кар бўлсам бўлмасмиди. Катта бўлмасам бўларкан. Ёшлигим яхши эди. Меҳр қўймасам бўлар экан. Қалбим чил-чил синди. Муҳаббатинг мени яралади Роббим.
__"мен кетаман!"...ўрнимдан туриб, ташқарига чиқмоқчи эдим. Билагимдан тутиб тўхтатиб қолди.
__қаёққа кетасан. Мен рухсат бермайман...ўзига яқин тортди.....эрни рухсатисиз остона ҳатлаганни гуноҳини яхши биласан-а?
__"нега?...қўлимни силтаб ташлаб ишора қила бошладим....нега қолишим керак? Сизга керакли ширин сўзни мен ҳеч қачон беролмайман"
__тўғри беролмайсан...бироз жилмайди. Ҳудди устимдан кулгандек....аммо қўлинг жуда ширин. Малика ширин сўзга, сен эса ширин таомга тўйдирасизлар мени. У ошхона билан келиша олмайди. Буни сен бажарасан.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат.
#Дилором_Қосимова 21-қисм
"Аллоҳумма иннака аъфувун туҳиббул аъфва фааъфу анний" Маъноси (Аллоҳим сен кечирувчи зотсан. Кечиришни яхши кўрасан. Мени кечиргин)
Ҳуфтон ва витр намозларини адо этгандан сўнг. Жойнамоз устида кўз ёш билан шу дуони ўқидим. Қалбимга ўрнашиб олган ёмон гумондан қутилишни истадим. Бу гумон учун Аллоҳдан узр сўраб дуо қилдим.
Анвар акам ҳеч киравермадилар. Қалбим исён қилса ҳам. Забонсизлигим сабаб, бирон нима деёлмаслигимдан хўрлигим келди.
Ташқарига чиқсам ўтирадиган хонамизда ҳеч ким йўқ. Анвар акамни оёқ кийими болалар хонасини остонасида турарди.
"Аҳмадни ухлатаётгандур" ўйладимда хонамизга қайтдим. Чарчабманми? Кўзларим юмила бошлади.
Эрталаб уйғонганимда ёнимда Анвар акам мени қучганча ухлаб ётарди. Ўзимдан уялиб кетдим. Улардан гумон қилганимга.
Аста туртиб уйғотдим.
__ҳа Нилуфар нимаа....кўзларини очмагани учун яна туртдим.
__жимгин озгина ухлай....ахир бомдод ўқиш вақти бўляпти. Уйғотишим керак. Яна туртдим.
__уфф жонга тегдииинг. Ухлай деганда тинч қўйсада. Ёки гапир деганда гапирса. Туртавермай сақовларга ўхшаааб.....жаҳл билан қўлимни силтаб ташлади.
Бошимга дунёлар қулади. Нега? Нима учун? Ахир сақовлигимни биладику. Эй Аллоҳим бу қандай гап энди.
Бомдод намози. Эшикларни тозалаш, нонушта тайёрлаш ҳаммаси кўз ёшларим ҳамроҳлигида ўтди.
__мен эрталабда енгил таом ердим. Ширингуруч қилиб берсинлар Анвар акаа....Малика нозланиб Анвар акамга гапирди. Таажжубки Анвар акам уни гапини менга ишора билан етказди. Охирида буйруқ маъносида тезроқ бўлишимни ҳам билдирди.
__"биз нима есак шуни есин, мени вақтим йўқ"....алам билан тушунтирдим.
__"мен сенга тез тайёрла дедим"
__"истамайман, мажбур эмасмам"
__мажбурсаанн....бу сафар овози билан айтди.....теез тайёрлааа...овизи бир неча поғона баландлади. Мана шуниси ошиб тушди.
__"керак бўлса ўзи тайёрласин." Алам билан хонадан чиқиб кетдим.
Хонамизга кириб йиғлаб юбордим. Анвар акам важоҳат билан кириб мени ўзига қаратди-да. Юзимга бир чапалоқ урди. Мен шапалоқ зарбидан ерга ўтириб қолдим.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
Энг катта тўсиқ – Қўрқув.
Энг улкан хато – Руҳиятни тушириш.
Энг хавфли одам – Ёлғончи.
Энг маккор туйғу – Ҳасад.
Энг чиройли амал – Кечириш.
Энг яхши ҳимоя – Табассум.
Энг кучли қувват – Ишончдир.
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
#Асл_муҳаббат. 19-қисм
#Дилором_Қосимова
__"мен овқатга уринай, меҳмон келди ахир" бағридан юлиқиб чиқиб, шуни тушунтирдим..
__мени соғинмадингми?...қанчалик соғинганимни билсангиз эди.
__"эшитмаяпман. Ишора қилиб айтинг гапизни" ...шундай ҳаракат қилдимда. Йиғлаганча чиқиб кейдим. Сездирмайман дегандим. Айтиб юбордим барибир. Ҳафа бўлганимни билдириб қўйдим.
Ошга сабзи, пиёз тўғраб. Ўчоққа ўт қаладим. Ёғ қизишини кутаётган пайтим Малика ёнимга келди. Аросат кўйлакда. Оппоқ аёқларини кўз-кўз қилгандек кўринарди кўзимда.
__ош еймизми?...қозонга қараб савол берди. Энди бош силкимоқчи эдим.
__ия эшитмаслиги эсимдан чиқибди-юу....дея мендан узоқлаша бошлади.....Анвар ака, Анвар акаа.
Йиғлаганимни кўрдими йўқми? Ортимдан чиқишга ярамаган эрим. Маликани Икки оғиз гапига учиб чиқди гўё.
__тинчликми Малика нимадур керакми?...қиздан астойдил сўрай бошлади....нимадур керак бўлса бемалол айтаверинг.
__мени қачон маҳалла айлантирасиз. Зерикдим.
Нега уялмай бировни эрига эркаланяпти? Мени эшитмайди деб ўйласа ҳам. Анвар акани оилали эканини биладику. Наҳот шуни ўйламаса.
__ойижооонн....ичкаридан уйқусираганча Аҳмад кўзларини ишқалаб чиқди. Пешиндан кейин ухлаб, асрдан кейин турарди иккиси ҳам.....дадаажооон. дадааа...Анвар акамни кўриб ёнига учиб борди.
__ўзимни полвон ўғлим....Анвар акам Аҳмадни кўтариб олди....мен йўқ аез билан синглизни қўриқладизми?...нигоҳини қизга қаратди....юринг ичкарига кирайлик кейин гаплашамиз.
Анвар акам шу гапни айтиб, Аҳмадни эркалатиб чой ичадиган. Кичик уйчамизга кириб кетди. Малика ҳам уёқ-буёққа бир-бир қаради-да, ўғлим билан эримни ортидан кириб кетди.
Мен рашк қиляпманми? Тушунмаяпман ўзимга. Балки мени у қизга "кар ва сақов" демаганда. Бунчалик куймасмидим? Аммо ичим ёнаяпти.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 18-қисм
#Дилором_Қосимова
__"ассалому алайкум, яхши келдингизми?"...Анвар акамга ишора қилгач ёнидаги қизга кулиб қарадим.
__"ваалайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми?" Негадур Анвар акам ҳам ишора билан жавоб қайтарди. Ҳайрон қарадим.
__ассалому алайкум....қиз ширали овозда салом берди.
__Малика бу мени аёлим Нилуфар. У сизни эшитмайди. Гапиролмайди ҳам. Яъни кар ва сақов.
Анвар акамни айтган гапларидан устимдан муздек сув қуйилгандек бўлдим. Тўғри мен сақовман, аммо кар эмасманку. Нуқсонимни тили билан қўпол қилиб айтганини эшитдимку. Нега? Нега бундай дедилар?
Кўзларим бир зумда ёшланди. Соғиниб кутган инсоним. Менга келиб улгурмасдан озор берди.
__"Нилуфар бу биздан товар олаётган савдогарни қизи. Исми Малика. Бироз мазаси йўқ экан. Ҳаво алмаштирсин дебди доктирлар. Шунга вақтинча бизникида туради"
Мени росдан кар ўрнига чиқариб, яна ишора билан тушунтирдилар. Ёлғон гапириб нима топар экан? Қалбимга қанча озор берганини билармикан шу беш дақиқа ичида.
"Ҳўп" дегандай бош силкиб қўйдим. Кўз ёшимни кўрсатмаслик учун. Тескари қараб олдим.
__ҳўв анави четдаги хона бўш. Жойлашиб олсангиз бўлаверади....деди қизга.
__ҳўп бўлади. Мен кийимимни алмаштириб чиқаман....қиз ҳудди нозланиб гапиргандек туйилди менга. Ётоқхонамизга ўқдай отилиб кирдим. Жуда алам қилди.
__сени соғиндим...ортимдан кириб қучди. Нега энди гапиряпти? Яна ишора қилмайдими? Илк бора бу қучоққа киргим келмади. Силтаб ташлагим келди.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар...
#Асл_муҳаббат. 17-қисм
#Дилором_Қосимова
Реъжалаштирилгандек баҳор фаслида янги уйга кўчадиган бўлдик. Бу вақтда Аҳмад тўрт ёшга тўлиб қолганди. Муслима ҳам уч-тўрт ойликда инжиқликлари камайиб, ярим ёшга етиб қолганди.
Кўчганимиздан кейин ҳам ҳамма эркаклар оилавий дўконда иш қилишиб, катта ҳовлидаги нураб қолган уйларни бузиб ўрнига янги уй қуриш учун ҳатакатда эдилар.
Аввалига ҳаммаси яхши эди. Кейин аста секин, Анвар акам қандайдур ўзгара бошладилар. Қандайдур бееътибор, ва қўрс бўлиб қолаётгандек эди гўё.
Муслимани жуда яхши кўрарди. Аҳмадни ҳам. Уларга билганича динимизда бир нималар ўргатишга интиларди. Аммо менга нисбатан муносабатлари аввалгидек эмасди. Ҳатто ҳолимни сўрамай қўйганди.
Бир куни жуда кеч келдилар, свет кўп ўчарди. Кечасида чақмоқ чақиб, мамақолдироқ гумбурлай бошлади. Ёшлигимдан жуда қўрқаман шу ҳолатдан. Фарзандларимни амаллаб ухлатдиму. Ўзим ҳеч ухлолмасдим. Анвар акам келганда. Қучиб роса йиғладим.
__нега йиғлайсан? Ёш боламисан?...жилмайиб юзимга қаради. Ой нурида ялтираб турган кўзларига боқдим.
__"чақмоқдан қўрқаман"
__фақат чақмоқданми? Ёки қоронғуликдан ҳамми?
__"фақат чақмоқдан".
__яхши....мени бағрига босиб жойимизга ётди....Нилуфарим мен катта шаҳарга юк олиб бораман. Иложини қилсам тез қайтаман. Бирор кун қолишим ҳам мумкин. Сен қўрқмайсанми?
Аста қимирлаб қўйдим. Гапира олмасам бу ҳолатда қандай жавоб бераман. Тушуниб мени қўйиб юборди.
__"қўрқмайман. Лекин соғинамиз."
__мўлтиллама. Тез қайтаман.
Росдан тез қайтдилар. Улар ясаган сандиқ жавон. Ва бошқа нарсалар кўпчиликка ёқиб. Буюртмалари кўпая бошлади. Бир неча ой ичида Анвар акамни ҳам катта шаҳарга боришлари кўпайди. Баъзида икки-уч кунлаб қолиб кетадиган бўлди ҳам. Қишлоқ жой. Маҳалла кўй иноқлиги учун. Хотиржам эдик.
Бир кун бу хотиржамлигимизга кўз тегди. Йўқ аслида мени хотиржамлигимга.
Анвар акам бу сафар уч кунлик сафаридан ҳар доимгидек ёлғиз қайтмади.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 16-қисм
#Дилором_Қосимова
Тўғриси анча тушкунликка тушиб қолдим. Ҳомиладорлик ҳам бу сафар оғир ўтарди. Муолажалар ҳам сал оғриқни камайтирардику. Барибир бутунлай қўйиб юбормасди
Оила аъзоларимиз бу ҳақда эшитиб анча тушкунликка тушишди. Аям "бошингда шу ҳам бормиди?" Дея анча йиғлади. Дадамни кўзларида меҳр ва ачиниш қоришиб кетганди.
Акам ҳам қўлидан келганча бу ҳақда суриштирди. Турникка тортиниш грижа учун фойдали экан. Мен кўп ўтириб иш қилганим, ва Анвар ака оёққа тургунча уларни суяганим учун бу касаллик пайдо бўлганини айтишди. Агар шундай бўлса ҳам мен афсусланмайман. Аллоҳни бир синови деб қабул қилдим буни ҳам.
Турникка тортинганда, белдаги умуртқалар ораси очилар экан. Ва қисилиб қолган грижа енгиллашаркан. Аммо ҳомиладор ҳолимга бу бироз қийин эди.
Бу орада Cарвиноз ва Адҳам ўғиллик бўлди. Исмини Акбаржон қўйишди. Жуда ширингина эди. Менда ҳомила каттаргани сари оғриқлар кучаярди. Кечаси билан ухлолмай инграб чиқардим. Анвар акам ҳам менга қўшилиб тунни бедор ўтказарди. Баъзида оғриқни зўридан йиғлаб юборардим. Бир дард билан юкли бўлиш ҳам қийин экан.
Фарзандимни қўлимга олгунча минг ўлиб тирилдим гўё. Аммо фақат сабр дедим. Аллоҳга шукур. Иккинчи фарзандим ҳам тўрт мучаси соғ бўлиб туғилди. Бу сафар уйимизда 40 кун турдим. Анвар акам қатъий талаб қўйдилар. Қизимизга Муслима дея исм қўйдик.
Аҳмад бу орада икки уй орасида эди. Дадасини соғинса кетарди. Мени соғинса келарди.
Қирқ биринчи куни Анвар акам келдилар. Менга соғинч билан қараб.
__ташқарида кутаман...дея чиқиб кетди. Нарсаларимизни келинойим йиғиб берди. Чиқсак Анвар акам билан дадам нималарнидур берилиб гаплашишарди.
Ҳамма билан хайрлашиб уйимизга кетдик. Участка ҳам битганди бу орада. Сарвиноз кам бўлмасин, ҳеч бир миннациз менга ёрдамлашарди. Ҳатто фарзандларимни кирларини ҳам "сиз тегманг мен ўзим" деб Акбаржонни кирларига қўшиб ювиб қўярди. Анвар акам ҳам меҳрибон эди. Мен шукур қилардим. Дард берса ҳам меҳрибон яқинлар қўшиб берганига. Аяжон ва, дадажон. Бизни кузда эмас. Баҳорга чиқиб кўчиришга қарор қилишди. Кейин бу.ердаги эски иморатларни бузиб Адҳамга янги уй солишларини айтдилар. Бари мен учун ёш бола билан қийналмаслигим учун. Қандай меҳрибон яқинларим бор.
Баҳоргача Муслима ҳам сал қўлга кириб қолади. Яхши бўлди деярдим.
Аммо янги уйда мени янги оғриқлар кутиб турганини билганимда эди. Асло бу уйдан кўчмасдим.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
#Асл_муҳаббат. 15-қисм
#Дилором_Қосимова
Сарвиноздаги ҳолатлар мен Аҳмадга бошқоронғи бўлган пайтларимни эслатарди.
Шуларни ўйлаб қилган таҳминимдан ширин энтикдим. Аҳмад ҳам ака бўларканда. Уйга яна жажжи фаришта келарканда. Илоҳим ўйлаганларим чин бўлсин.
__опа сиз буларни қаердан билдингиз?...таҳминларим ёзилган қоғозни ўқигач, Сарвиноз ҳайрат билан қаради. "Аҳмадга ҳомиладор эканимда, шундай бўлгандим" ёзганимни ўқиб кўзлари чақнаб кетди.
__раҳмат опа бирам ҳурсанд бўлдим...бироз уялди.....охирги уйга борганимда келинойим шуни шама қилиб кесатганди. Укасига келин қилашмоқчи эди-да. Дадам "қайчи қуда бўлмайди. Ўртада гап қочса. Икки оила тинчи бузилади" деганди. Укасини аёлида янгилик бор экан. Мени "чақиб" олганди.
Англадимки Сарвиноз ичидан сиқилган экан. Келинойисини гапидан кейин...
Кўп ўтмай бу янгиликдан бутун оиламиз ҳабар топиб ҳурсанд бўлдилар. Адҳам Сарвинозга янаям эътиборли, меҳрибон бўлиб қолганди. Бу давр ҳам бир даврда. Қанча бўлса эркалигингни кўтаришади. Фарзандимни кўтариб юрибди деб. Бир лаҳзага ўша ҳисларни яна туйгим келди.
__Яхшимисан?
__"ҳа яхшиман"
__белинг оғримаяптими?
__"бироз безовта қиляпти. Қўшни аёлни айтишича. Болалик бўлгандан кейин бел оғриши табиий хол экан."
__сен Аҳмад туғилгандан кейин, чиллада белингни авайламадинг. Мен сени оғриғинг сабабчисиман. Дўстим билан гаплашгандим. Хотини 40 кун уйига ташлаб кетган экан. Туғруқда суяклар ораси кенгайиб қоларкан. 40 кунда ўзига келаркан. Шу оралиқда оғир кўтармаса яхши экан....Анвар ака шу жойида мени маҳкам қучди.....сен шу жуссангга ўша ҳолингда. Ўзингдан оғир мени доим суяб келдинг. Кечир марваридим. Сени дардингга сабабчи бўлганим учун. Яқинда катта шаҳарга боришим керак. Сени.ҳам олиб бораман. Доктирга кўриниб келамиз.
Кунларимиз асосан уста боқиш билан ўтарди. Вақт ўтгани сайин Сарвинозни қорни билиниб қолганди. Дадажон ва Анвар акамдан иложи бирича яшириниб юрарди. "Катта қорин билан бемалол юришга тортиняпман" деб
Анвар акам айтганидек катта шаҳарга мени ҳам ўзлари билан олиб бордилар. Бу орада бел оғриғим анча кучайганди.
Марказдаги шифохонада текширтириб бўлганимиздан сўнг. Бош Шифокор ҳузурига кирдик.
__ҳўш белингиз қанчадан буён оғрийди?....шифокор қўлидаги қоғозларни қўйиб, менга қаради. Мен Анвар акамга иложсиз қарадим. Қўлим билан ишора қилдим "сиз айтинг" деб.
__доктир анчадан буён ора-орада безовта қиларди. Яқиндан буён оғриқ жуда кучайди. Шунга сабаби нима экан биламаяпмиз....мени ўрнимга Анвар акам жавоб берди. Шифокор ҳам менимча тушунди сабабини.
__ҳўп аёлингизга Умуртқа поғонаси, диск чурраси диагноси қўйилибди. Халқ тили билан айтганда. Грижа. Бу анча олдин бошланган. Шу кунларда оғриқ кучайганини сабаби эса. Аёлингиз ҳомиладор. Ва табиийки бу ҳомила касалликни оғриқларини кучайтиради.
Наҳотки бошимда бу синов ҳам бўлса. Анвар акамга қарар эканман. Менга қаратилган нигоҳларида. Чексиз айбдорлик ҳисси мужассам эди.
Давоми бор🔺🔺
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
- Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман.
- Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми?
Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди. У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍ИККИ ДУНЁ ОРАСИДАГИ ҚЎРҚУВ
Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
-Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
Яхши.
Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди. У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди. Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди. Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди. У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади. Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди. Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
Ёши нечада эди?
Энди 27 га кирган экан.
Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди. Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди. Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди. У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди. Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ.. Улгурмади..