ibratli | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli - ИБРАТЛИ ДУНЁ

-

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini

Подписаться на канал

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Жума_тилаги.
ГЎЗАЛ ДУО

🎙Абдукарим Мирзаев

Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Барчамизни амал қиладиган илм, Ўзи рози бўладиган савобли амаллар соҳиби бўлиш билан сийласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Диққат

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨🏻‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ  БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14

⁉️Охиргача ўқинг

Отзыв: /channel/snekeoils

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​АЁЛ ВА ИСТИҒФОР

Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.

Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.

Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам-қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.

Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ТАФАККУР

Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик.
Аёлимни нарсаларни жойлаштириши учун чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч фарзандим бараварига уни чақиришяпти.
Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
- Она, кийимлари қани?
- Она, сочимни тараб қўйинг!
- Ойи, сумкам қани?
- О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
- Она, қорним очди.
- Ойи, дориларимни оволинг!
Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди -я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатибам қўяди! Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди.

Буни кузатар эканман Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида яна бир бор тафаккур қилдим.


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

.
ОНА ИЛТИЖОСИ

Юрагим ноласин эшит Аллоҳим
Сенинг қудратингга тикдим нигоҳим
Мен ҳовуч дуони қучган бир она
Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим.

Қасрини қуриб бер бахтни нуридан
Қўрғони ўралсин тиконсиз гулдан
Қўнмасин ҳаттоки ўткинчи бир гард
Ниҳоли экилсин мехрли дилдан.

Айвони тўрида ризқи бўлсин мўл
Шодилигу қуончлар бўлсин ҳизматда
Поёндоз тўшагин вафоси қутлуғ
Муҳаббат яшасин бўлиб ҳурматда

Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим
Мени юрагимда яшасин шукур
Сўнги кунимгача тилагим шудир
Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим.


•┈┈
┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан пинҳон бўлса-да, асл қувват ундадир... Қалбдаги иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...

Умму Амина


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп одамлар алданиб, ундан унумли фойдалана олмайдиган икки неъмат бор – СОҒЛИҚ ва БЎШ  ВАҚТ»,  дедилар.

Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди: Умрини қандай кечирди, йигитлик даврини нима билан ўтказди, молини қаердан топдию, қаерга сарфлади ва билган нарсаларига қандай амал қилди».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

БAҲЛЛИКДА БАХТ ЙЎҚ...

Қашшоқликда кун кечирган, кийишга пойабзали ҳам бўлмаган одам фақирликдан нажот сўраб туну кун дуо қилар, давлатманд бўлишни хоҳларди. “Бойиб кетсам, ҳаммага ёрдам бераман, ҳеч ким оёқ кийимисиз қолмайди”, деб ўзига сўз берарди. Вақтлар ўтиб у жуда бойиб кетди-ю, ўзига берган ваъдаларини унутди. Кундан-кун нафси бойликка ҳакалак отиб борди. Сарф-харажатдан қочиб уйланмади ҳам. У қирқ ёшга тўлганда хизматкорлари ҳамроҳлигида шаҳар айланишга чиқди. Йўлда кекса, оёқяланг бир кишини учратди. Отидан тушиб унинг олдига келди ва сўради:
– Нега бундай юрибсиз, отахон?
– Пойабзал олишга пулим йўқ, ўғлим, – деб жавоб берди қария. – Аҳволимга раҳми келганлар бурда нон, луқма таом беришади. Менга кунда бир маҳал овқат етади. Биттагина оёқ кийим ҳам бўлсайди, кунимни шукр билан ўтказардим.
– Сиз шукр қиладиган аҳволдамисиз? – ҳайратланди бой.
– Ўғлим, сен бой одамга ўхшайсан? – ўз навбатида сўради қария ҳам.
– Ҳа, ҳалол ишлаб бойидим. Нима, давлатманд бўлиш айбми?
– Нега айб бўлсин? – деди отахон ва ундан ўзига бир пойабзал олиб беришини илтимос қилди.
– Аллоҳдан сўранг, – тўнғиллади бой отига минаркан. – Мен тиланчиларни ёқтирмайман. Ҳаммага ёрдам бераверганимда, бунчалик бойимасдим. Унинг ортидан қараб қолган қария хитоб қилди: “Бойлар ҳам ялангоёқ юриши мумкин, буни унутма!” Орадан ойлар ўтди, қаҳрамонимиз мамлакатдаги энг бой одамга айланди. Аммо ўша отахоннинг гапини ҳеч унутолмади. Оёқяланг юрмаслик учун кўшкининг ҳар тарафини оёқ кийимларига тўлдириб ташлади. Ҳар ер-ҳар ерга пойабзал тўлдирилган сандиқлар қўйдирди. Бу ишдан кўнгли жойига тушди, чунки ҳамма нарсасини йўқотган тақдирда ҳам, умрининг охиригача кийишга етадиган пойабзаллари борлигидан хурсанд эди. Кутилмаганда у ғалати касалликка чалиниб, оёқ тирноқлари кундан-кунга ўса бошлади, лекин уларни ҳеч нарса билан олиб бўлмасди. Ҳар сафар олдингисидан каттароқ пойабзал ясаттирарди. Тинмай ўсаётган тирноқлари билан уларни кийишга қийнала бошлади ва ялангоёқ юришга мажбур бўлди. Шундай қилса, тирноқлари қисқараётганини сезди. Шаҳар кўчаларини кезар экан, яна ўша отахонга дуч келди. Бойдан: “Менга оёқ кийим олиб берасанми?” деб сўради қария.
– Албатта, истасангиз, юз жуфт олиб бераман.
– Ўғлим, менга бир жуфти етади. Оёқяланг юриш осонмас, буни пойабзали борлар тушунмайди.
– Шаҳарда машҳур косиб бор, – деди бой, – қандай оёқ кийим кераклигини унга айтинг, ҳақини мен тўлайман.
– Мени хурсанд қилдинг, сени Аллоҳ хурсанд қилсин! – чин дилдан дуо қилди отахон. Ўша кундан сўнг бой ҳаётини фақат яхшилик ва эҳсон билан ўтказа бошлади. Бир муддатдан кейин касали ҳам тузалди ва у яна пойабзал кийиб юрадиган бўлди...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ДОНИШМАНД  БИЛАН  СУҲБАТ

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
    Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун,  «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!


Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси.

«Ҳилол» журналининг
4(41) сонидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️

Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?


Сигир 🐄.                 От 🐎

Сичқон 🐭.              Қўй 🐑

Йўлбарс 🐅.            Маймун 🐒

Қуён 🐇.                   Товуқ 🐔

Балиқ 🐟.                 Ит 🦮

Илон 🐍.                   Тўнғиз 🐖

Билиш учун пастдаги тугмани босинг 🌹👇

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Иқтибос

Мусибатимиз шундаки;

Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўрамиз
тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, натижасини мукаммал қилмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

Жуброн Халил Жуброн


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​Қуръоннинг тўқсон жойида ризқларни Аллоҳ белгилаши ва бандаларига уларнинг кафолатини бергани ҳақида ўқидим. Фақат бир жойда: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади",* дейилганини кўрдим.

*(Бақара сураси, 268-оят)

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Аллоҳ ризқингизни
зиёда қилсин...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

АЙТИНГ, АЙТИНГ...
Севаман, денг аёлга...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Машаллаҳ!!!
Оналарнинг бағри кенг а?!

Боласи нечта бўлса ҳам бағрига сиғдира олади... Онанинг болаларига бўлган меҳри чексиз ва беқиёс...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Май ойининг биринчи куни муборак бўлсин! Энг яхши тилакларимизни Сизларга армуғон этмоқдамиз. Бошланган янги ой қувончу шодликларга бой, файзу баракали бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ХУВИЛЛАБ ҚОЛМАЙДИ
СЕНСИЗ БУ ДУНЁ
...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.


"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

.
ЯРАТГАНИМ,
ЎЗИНГГА ШУКР...


✍ Дилобар Ўролова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Ассалому_алайкум

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин! 
Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин!

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#ДИҚҚАТ

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ  БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…
Подписаться на канал