📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini
Азоблар юракка ТИҒ жойлаганда,
Рақиблар тинмайин йўл пойлаганда,
Туҳматлар ортингдан мушт шайлаганда,
САМИМИЙ КУЛИШни ўрганиш керак...
Ортингдан қувлашиб етса миш мишлар,
Томоғингдан ошиб кетса ташвишлар,
Оёғингни ЗАНЖИРБАНД этса юмушлар,
ИНДАМАЙ ЮРИШни ўрганиш керак...
Дўстларинг сотсалар ОҒИР дамингда,
Бир суянч бўлмаса бирор камингда,
Оғирроқ хасталик бўлса танингда,
САБРЛА КЎНИШни ўрганиш керак...
Давлатинг бўлмаса орзуга лойиқ,
Бирор юмушинга кулса ҳалойиқ,
Рўзғор уммонида бўлмаса қайиқ,
НОИЛОЖ СУЗИШни ўрганиш керак...
Oқил бўлмаса гар умр йўлдошинг,
Фарзанд хатосига эгилса бошинг,
Беҳуда оқмасин кўзингда ёшинг,
ТАҚДИРГА КЎНИШни ўрганиш керак...
Бахорни севсангу қиш кириб келса,
Шаббода ўрнида изғирин елса,
Булбуллар ўрнида қарғалар кулса,
ҚАДРИГА ЕТИШни ўрганиш керак...
Ой кунинг САНОҒИ охирга етса,
Руҳинг вужудингни тарк этиб кетса,
Сиротда Пайғамбар қўлингни тутса
ИНДАМАЙ ЎЛИШни ўрганиш керак..
Каналимиз манзили👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг. Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади...
Маргарет Тетчер
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#ТЕЗКОР #ДАХШАТ
https://www.doctorneo.uz/medus-glist7
3 кунда гижжалардан батамом ҳалос бўлиш мумкин, агар ҳар куни кечаси бу маҳсулотдан 1 қошиқдан ичиб ётсангиз.
Дорихоналар бу кучли воситани йиллар давомида яшириб келишган
Дарҳол шу линк орқали кириб ёзиб олинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.doctorneo.uz/medus-glist7
Админлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг
❗️Диққат савол🤔
Урилиб сурилиб киради,
Оқизиб томизиб чиқади?
Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти
Савол : У нима ?
💜 Насладитесь весело проведенным временем с Jolly Fun! Ведь с ним не только весело, а также и вкусно!
* * *
💜Jolly Fun bilan quvnoq vaqtdan rohatlaning! Axir, u bilan nafaqat quvonchli, balki mazali hamdir!
Telegram | Instagram | Facebook | UZUM
АЁЛ ИЛМ ОЛИШИ ШАРТ
*Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир.
*Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.
«Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.
*Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.
*Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор деб ёзиб қўйсин.
Шайх Али Тантовийнинг
"Эй қизим" номли китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
“...(яхши муҳитдан яхши аёл) танлангиз…”
Фарзандларнинг ақл-заковатидан тортиб жисмоний ва руҳий ҳолатига қадар қандай шаклланиши кўпроқ онага – аёлга, унинг наслига, генларида қандай ахборотлар ташиётганига, олган тарбиясига, билим ва эътиқод даражасига, ақлий салоҳиятига, заковатига, хатти-ҳаракатларига, ахлоқига, хулқ-атворига, ниятларига боғлиқдир.
Жинсни белгиловчи 2та хромосома бор. Бу икки хромосома эркакларда «XY», аёлларда «XX» дейилади. Яратган Раббимиз томонидан Y хромосомада эркаклик генлари, Х хромосомада эса аёллик генлари мужассам этилган. Аниқланишича, эркак хромосомаси ‒ Y хромосома ўзида деярли ҳеч қандай маълумот ташимайди. Унинг асосий вазифаси баъзи ирсий маълумотларни “блокировка” қилиш, яъни у наслдан наслга ўтиб келаётган маълум бир маълумотларни яширин ҳолатда сақланишини таъминлайди. Бошқача айтганда, тормозлайди. Янаям соддароқ тушунтирадиган бўлсам, отанинг хромосомаси келажак авлодлар геномига унчалик катта ҳисса қўшмайди, яъни у фаолликда аёл хромосомаси ‒ Х хромосомага тенглаша олмайди. Х хромосома кўплаб ҳаётий генларни ўз ичига олади ва катта ҳажмдаги маълумотларни ташийди. Шунингдек, у ақлий салоҳият учун, яъни тиниқ хотира учун, аниқ ва тўғри фикрлаш учун, режалаштириш учун, нутқ учун, тафаккур учун жавобгардир.
Тўғри, инсоннинг ақлий салоҳияти юз фоиз генга боғлиқ эмас. Унинг ташқи шароитларга боғлиқ жиҳатлари ҳам кўп. Аммо, ақлий салоҳиятнинг болага 60-70, баъзи ҳолларда 80 фоизгача онадан ўтиши бир неча юзлаб тадқиқотлар асосида илмий далилланган.
Динимизда ҳам уйланиладиган қиз-аёлнинг тоза насл-насабли бўлишига алоҳида эътибор бериш лозимлиги бежизга таъкидланмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмон шароитда етиштирилган гўзал аёллардан сизни эҳтиёт қиламан», (Дориқутний ривояти) деганлари айтилади. Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...(яхши муҳитдан яхши аёл) танлангиз. Чунки ирқ (насл) риёкор бўлади», деганлар. (Ибн Можа ривояти).
Швециядаги Молекуляр биология институтининг олимлари эрига ҳатто хаёлида хиёнат қилган аёлнинг (миясида ўша хаёл туфайли содир бўлган ўзгаришлар сабаб) ўз отасига руҳан бегона бўлган фарзандларни дунёга келтиришини илман исботлаганлар.
Бу айтганларим ‒ нейро генетикадаги далилларнинг юздан бири, холос...
Дилфуза Комил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бу расмдагилар дунё мусулмонлари хавас қиладиган оила вакилларидирлар. Яни Бану Шайба зурриёдлари, саҳоба Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳунинг бугунги кундаги авлодлари. Каъбанинг калити то шу кунгача уларнинг қўлида, уни очиш, беркитиш ва ювишга шу оила масъулдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам Макка фатҳ қилинган куни унинг калитини ундан олиб яна унга қайтариб берар эканлар шундай деган эдилар:
“Олинглар буни эй Бану Талҳа, уни сиздан золимдан бошқа ҳеч ким тортиб ололмас. Эй Усмон, Аллоҳ таоло ўз уйини сенга омонат қилди.”
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"ҲАВОТИРМАН..."
🎙Жаҳонгир Мажидов
Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
#Ўзимга_эслатма
Бор ҳаётингни бериб, севган инсонларинг барчаси қабр эшиги остига қадардир. Улар сенга ёрдам қила олмайди. Қабринг ёнида кечаю кундуз қолса ҳам, сенинг савол-жавобингни енгиллаштира олмайди. Фақат ва фақат қилган яхши амалинг сенга ёрдам қила олади. Шунинг учун яхши амалингни кўпайтир ва ҳеч кимни бутун борлиғинг билан севма, бутун умрингни фақат уларга бағишлама.
Ҳатто жонингдан барпо бўлган болангга ҳам!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шундай пайтлар бўлади-ки,
мансабнинг, мол-дунёнинг,
муваффақиятнинг қиймати қолмайди!
Фақат муҳаббатнинг қиймати қолади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
УМАРНИНГ АДОЛАТИ
Кунларнинг бирида Ибн Абу Урва роҳимаҳуллоҳ хотинидан сўради:
— Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, мени яхши кўрмайсанми?..
Солиҳа аёл сукут сақлади. Саволи жавобсиз қолган эр қатъийроқ оҳангда қайта сўради:
— Ҳей, Аллоҳни ўртага қўйиб сўраяпман, а? Мени яхши кўрмайсанми?!..
— Ҳа, яхши кўрмайман! - деди аёл...
Эр нима дейишни, нима қилишни билмай бор гапни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга айтиб берди.
— Эрига қарата «Сизни яхши кўрмайман!» деган аёл сенмисан?! - деди Халифа бироз аччиқланиб.
— Ҳа, шундай дедим. Буюк Аллоҳни ўрта қўйиб сўрагандан кейин ҳам ёлғон гапирайми!? - деди ростгўй аёл.
— ҲА, ЁЛҒОН ГАПИР!
Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Ҳамма оила ҳам севги-муҳаббат устига қурилавермайди. Лекин аксар инсонлар исломий меҳр-оқибат, одамгарчилик ва хайри эҳсон ила бирга яшайдилар...
Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЁЛГА БАХТ БЕРИНГ!
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Гар кўзлари кулиб турса-да,
Бўғзининг остида неча минг ҳасрат,
Ой юзлари кулиб турса-да…
Кўнглини кўтаринг ҳеч бўлмаганда,
Қўлини силашга шафоат топинг.
Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда,
Ёшини артишга мурувват топинг.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг.
Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан
Бахтиёр ўтмокқа иноят топинг.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да,
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тезкор #Хабар
БЎҒИМ КАСАЛЛИКЛАРИ “ХУДУД” ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИДА!!!
Ўзбекистонда илк бора, расмий “ХУДУД” информацион дастурида Бўғим касалликларини даволовчи махсулот хақида хабар берилди
Батафсил: 👉 sustalnew.netlify.app
sustalnew.netlify.app
(Админлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг)
МЕНИНГ ИСМИМ ЭМИНЕ
Менинг исмим Эмине. 27 ёшдаман. Эртага тўйим. Бахтдан юрагим хапқиряпти. Танамнинг ҳар еридан капалаклар учиб чиқаяпти гўё.
Хасанга турмушга чиқяпман. Ҳаётимнинг ягона муҳаббати. Мазмуни. Севги қанчалар буюк!
Менинг исмим Эмине. 30 ёшга кирдим ва ҳозирда хомиладорман. Ўзимни жуда ёмон ҳис этаяпман. Ҳар куни эрталаб уйқудан уйғонар-уйғонмас, очликдан ўлай дейман.
Егим келган емаклар, афсус уйдаги музхонада йўқ. Кўнглим тусаганларни топиб келтириш учун, Хасан бир нечта дўконларни айланиб чиқаяпти.
У менга “сен чиройлисан” дейди, аммо мен бунга ишонмайман.
10 килога семирган бўлсам-да, бу сўзлардан эриб кетаман.
Менинг исмим Эмине. 31 ёшдаман.
Бундан бир неча ой аввал Фиратни қучоғимга олдим. Жуда хушрўй бола у. Нафаси, сочлари, қўлчалари, оёқчалари – бутун вужудидан сут хиди келади. Мўъжиза каби. Қизиқ, бу болани мен туғдимми? Жудаям ҳаяжондаман. Аммо Хасаннинг авзойи бузуқ. Ҳатто “бунингни овозини ўчир”, дея бақириб, юзимга мушт туширди. Кечирдим. Ишдан чарчаб келган, ота бўлишга ҳали тайёр эмасдир, дедим.
Менинг исмим Эмине. 32 ёшдаман. Кўзгудан менга ўнг қўли, юзи, лабининг чети кўкарган аёл боқади. Кўкимтир-қора бу калтак изларига упа сураман. Ишқилиб билинмасин.
Менинг исмим Эмине. 33 ёшдаман. Кеча “Тез ёрдам”да ҳушимга келдим. 3 та қовурғам синибди. Хасаннинг тепкиларидан ерга йиқилибман. Аммо унинг айби йўқ. У ишдан жудаям чарчаб келади, менинг эса ҳаёлим жойида эмас. Ошхонадан дастурхонга товоқ, санчқи-қошиқ олиб кираётиб, ҳушимдан кетибман. Эрим менга ёрдам бермоқчи бўлди, аммо ногахон устимга йиқилди. Оғриқдан типирчилаб, “касалхонага борайлик” дедим.
Менинг исмим Эмине. 35 ёшдаман.
Бугун эрталаб Хасан томоғимга пичоқ тиради. Сўнгра унинг ўткир тиғи вужудимга бир неча марта кириб-чиққанини ҳис этдим. Бир неча сония нафасими тутаркан: “Бу менинг танамда бўляптими?” деган фикр келди миямга. Бир оздан сўнгра.. мен ўлдим.
Менинг исмим Эмине.
Ҳозирда булутман, ёмғир, тупроқ, денгиз бўлдим. Дунёдаги жамики етим болалар учун оналарининг нафаси бўлдим.
УНУТМАНГ!!
Агар сизга ғазаб билан бир марта қўл кўтарилдими - у яна такрорланади.
БУ МУҲАББАТ ЭМАС.
Fatma IŞIK
(Туркчадан Сабоҳат Раҳмон таржимаси)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ҳаёт_манзаралари
Сўз - буюк қудрат...
Бир қўшнимиз бор . Ҳар доим аёлини камситгани камситган. Бир куни қўшни аёл ҳасратини тўкиб солди.
- Шу десангиз, эрим ёмон одаммаску-я, аммо гапирган гапларига илон пўст ташаворади. Мана уч кундан бери мени "бефаросат" деб чақиришга ўрганибдилар. Қанча ялинсам ҳам, барибир шу одатларини ташамаяптилар . Бу юрагимни ёмонам тилкалаяпти-да.
Унга қараб раҳмим келди. Бир оз ўйланиб, унга нима қилиш кераклигини ўргатдим.
Эртасига келинчак гул - гул яшнаб чиқди. Унга савол назари билан қараганимни кўриб, жавобга шошилди:
- Худди ўргатганингиздек жавоб қилдим. Менга гапира туриб бефаросат девдилар, мен уларга,
- Фаросатсизлигимни ўзим хам биламан, таъкидламасангиз ҳам бўлаверади дедим.
Улар:
-Ия , неожиданна-ку! Қаердан биласан? - деб сўраган саволларига:
- Фаросатим йўқлигини бирдан бир исботи сиздай одамни танлаб турмушга чиққанлигим, фаросатим бўлганда шу ишни қилармидим? - дедим.
Улар бир зум ҳайрон қолдилар-да , кейин:
- Кечир, фаросатхон ! - дедилар.
Хуллас, хамма ишлар жойида...
Сўнгги сўз :
Аёллар ! Сўз - буюк қудрат! Хамма гап уни ишлата билишда.
Илтимос, сўзларни ақл билан қўллаб уйингиз ва ҳаётингизни нурга тўлдиринг...
Хазонрезги
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#ҲАЁТИЙ_ҲАЗИЛ
Мактабда дарс берардим. Доскага масала шартини ёздим ва ечим деб савол белгисини қўйдим. Биринчи партада ўтирган Мунира исмли ювошгина қиз ўйчан сўз қотди:
- Устоз , ечим сўзини эчим деб ёзиб қўйибсиз. Бутун синфда кулги кўтарилди. Ўқувчиларга қўшилиб ўзим ҳам мазза қилиб кулдим.
- Шу лотин алифбосидаги ўзбек ёзуви мани роса қийнайди-да. Биринчидан, ўқишга қийналаман, кўзларим жимирлаб кетади, кейин шу й, е, э, я харфлари шошиб турганингда оёғингдан чалади - изоҳ бердим ўқувчиларга.
- Устоз, қўйвуринг , катта хато қилмадингиз,- деди Мунира кулимсираб,- биз тунов куни коллежга экскурцияга борганимизда , йўлдаги битта уйни деворига " Эр сотилади" деб ёзиб қўйибди-, Синфда гуриллаб кулгу кўтарилди.- Эълон берган одам ҳам "e" харфини алиштириб қойибди. Унга Нодира қўшилди:
- Сал нарироқда "Эр сотилади, 6 сотих, иккига бўлиб ҳам сотишимиз мумкин" деган эълон ҳам бор эди. Яна кулгу авж олди...
Мен бу сатрларни нима учун ёзяпман ? !
- Ҳурматли, эркаклар ! Олди - сотти ишлари , ҳужжатларни аёлингиз билан имзолашингизга тўғри келса эхтиёт бўлинг! Аламларини оладиган аёллар ҳам кўп- да. Қилар ишни қилиб қўйиб "Вой билмабман" дейишади яна...
Хазонрезги
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."
Башир Иброҳиймий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
⚡️ Tiburon Consulting - O'zbekistonda ilk ish faoliyatini boshladi .
📇 Ushbu tashkilot sizga dunyoning TOP 500 ga kirgan
Xalqaro universitetlarga Imtihonsiz talaba bo'lishingizga imkoniyatini yaratib beradi.
🧾Talab: Yevropa davlatining
🇩🇪 Germaniya
🇵🇱 Polsha
🇹🇯 Vengriya
davlatlarida tahsil olishingiz uchun IELTS 5.5 Certificate talab qilinadi, hamda sizga
🇸🇬 Singapur
🇨🇾 Kipr
davlatlari uchun sizdan faqatgina til bilish darajangiz bo'lsa kifoya.
☎️Batafsil ma'lumot uchun:
📞+ 998 33 054 00 70
📞+ 998 33 052 00 70
🌐Manzil:Uchtepa tumani 26-mavze,Toshkent
Telegram | Instagram
Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.
Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди.
Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди.
Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди.
Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди.
Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди.
Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир.
Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади. Шундай экан, бўлажак фарзандингизга энг аввало солиҳа она изланг!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❓Бўғин оғриқлари, Грыжа сизни қийнаябдими?
- Грыжа
- Артрит
- Артроз
- Остеохондроз
- Подагра
- Ревматизим
- Бўғим оғриқлари
- Бўғимларда суюқлик етишмаслиги
- Елка ва қўл оғриқлари
- Умуртқа, бел оғриқлари
- Пай чўзилиш
- Буйрак оғриқлари
DISAR- Сиздаги барча оғриқларни ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи малхам, Покистон медицинаси ва табобат оламида тан олинган. Табиий гиёхлардан таёрланган Покистон Давлатида машхур бўлган 1-рақамли махсулот.
Тўлиқ натижага эришиш учун 2 курс ( 2 қутиси) тавсия этилади
Акция
☝️✅ Нархи: 69.000
👉Фақат 1 кун шошилинг🏃♂
Қўлланилиши: кунига 1 махалдан, оғриқ жойлар, умуртқа поғонасига ва грыжага сингдириб, енгил уқалаш машқини бажаринг!!
ТЕЛЕФОН☎️ +998975595350
Мутахасис: @shifo_uzzz
Махсулот: @shifo_uzzb
#Ассалому_алайкум
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга
МУРОДБАҲШ ЧОРШАНБА
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"
Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
И Б Р А Т
Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берганди:
Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти.
Уларни чақириб:
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккитаси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!
========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.
Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҲИКОЯ
Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:
— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.
— Сен вафот этиб, суянчиқсиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини тортишни ўйлаб азобдаман...
— Жуфтим, ҳалолим, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга жуда меҳрибон эдингиз... Сизсиз нима қиламан? Сизсиз холим не кечади?
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик бошимизга келиб сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.
Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:
— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.
— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпсиз? Қайси бирингиз мени озуқам (солиҳ амалларим) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпсиз?
Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ бўлишини ўйлаб йиғлаяпсиз? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман - деди-ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Уни жони чиққан эди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЁЛҒОНЛАР ҲАҚИДА...
(Албатта кўринг)
🎙Абдукарим Мирзаев
Беморга енгиллик ва аёлга бахт берадиган нарса - сиз тутган луқма эмас... Сиз уларга умид беринг, ишонч беринг... шулар сабр билан яшашга ундайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЁЛҒИЗ АЁЛ КИМ?
Ёлғиз аёлларга ачиниш билан қарайдиган жамиятда яшаш эриш туюлади менга. Ёлғизликда ҳаловат топганлар, ўзини англаганлар бор. Ва шунчаки биров билан умргузаронлик қилаётганлар бор дунёда. Ҳаётдаги мақсади — шунчаки эрга тегиш бўлган аёл ёлғиз аёлга ўрнак бўлолмайди. Ёлғиз аёл — исталмаган, танланмаган, севилмаган, хушланмаган, аёллик хусусиятларидан йироқ, рўзғор ишларини уддаламайдиган, ўзига бино қўйган, эркакшода, оила эплашни билмайдиган аёл дегани эмас!
Ёлғиз аёл — ўзига нисбатан йўл қўйилган хатоларга бўйин эгмайди. Ўзига бўлган ишончини бир эркакнинг муҳаббатидан тополмаган, ёқтиргани “GUCCI” пойабзалини харид қилиш учун кимнингдир пластик картасига сарғаймаган, кимдир уни севгани учун эмас, ўзи севгани учун ошиқ бўлган, ошиқ бўлиш учун жамият нуқтаи назарини эмас, оташдек юрагини ўртага қўйган, фарзанд кўришга кечикмайин, деган хавотир билан дуч келган “ҳўкиз”га илакишмаган, йўлиққани эркак эмас, “ҳўкиз” эканини билгач “Ҳа, хўп, ҳамма эркак бир гўр-да! Шунча хотин ҳўкиз билан яшаяпти-ку!” дея ўзини, ғурурини, эркини, қадр-қийматини ерпарчин қилмаган аёлдир ёлғиз аёл.
Ёлғиз аёлнинг танлови шундай — аввал ўзини севишни ўрганиш, жамиятнинг бемаъни қарашларига қарши туриб, ҳаётни севиб яшашда давом этиш.
Ёлғиз аёл ўзига, атрофидагиларга, касби ва машғулотларига вақт ажратиш билан ўзини ёлғиз ҳис қилмаган аёлдир.
У улкан ва ҳақиқий муҳаббатга ўзини севиш билан эришган аёлдир.
Ўз муаммоларини ўзи ҳал қилишга одатлангани учун бировга муҳтож бўлмаган аёлдир. Хатолари билан тажриба орттириб, ўзидан воз кечмай тўғриларни англаган, ҳар янглишида юз ёшга улғайган аёлдир ёлғиз аёл. Қарши томон билан муносабатга киришганида, ҳар қанча ҳаракатлари ва уринишларига қарамай у билан манзилига етмаслигини англаган аёлдир ёлғиз аёл. Бундай муносабатда ҳам ўзини, ҳам қадр қийматини йўқотиши аниқлигига кўзи етган аёлдир.
Ўзи яхши кўриб тайёрлаган таомни эри, фарзанди ёки бирор дўсти билан баҳам кўрган бўлса, кун келиб ёлғизликда шу таомни тановвул қилганида ҳам ўша таъмни ҳис қилади ёлғиз аёл.
Ёлғиз аёл бошини ёстиққа қўйганида, кўзгуга боққанида, муҳаббат қўшиқларини тинглаганида, ўтмиши ва келажагига кўз ташлаганида хотиржам бўлса, демак, у ёлғиз эмас!
Эл кетади, сен қоласан. Ўзингга ўзинг кифоя бўлмас экансан, ҳаётда инстаграмга қўйиш учун тушган суратларинг қадарсан!..
#Тафаккур_қилинг
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA