-
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini
ҚАНДАЙ ЯШАШАМОҚНИ
ЎРГАТМАНГ МЕНГА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Психологик_тест
💁♀ Оилада нечанчи фарзанд эканлигингизга қараб ўзингиз ҳақингизда жуда қизиқ психолог маълумотни билиб олинг!
Тўнғич фарзанд 👈
Ўртанча фарзанд 👈
Кенжа фарзанд 👈
Эгизак фарзанд 👈
Ёлғиз фарзанд 👈
Ўзингизни ўрнингизни белгиланг ва ўзингиз билмаган маълумотларни билиб олинг, мен ҳайрон қолдим! 👇
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар.
Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Ё Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар.
Қадрдон, атрофингизда сизга хайрихох инсонлар ҳам бор... Яхши гумонда бўлинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#РасмниОчинг✅
Суратда эркакнинг хотини қайси бири 🧐
Бир ўзизни синаб кўринг
Тополмасангиз👇
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!
Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни Аллоҳ ўзи доим паноҳида асрасин.
Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ бўлсин
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХУВИЛЛАБ ҚОЛМАЙДИ СЕНСИЗ БУ ДУНЁ... 🍃
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
ЖИМ ТУРИШ ҲАМ ИБОДАТДИР
🎙Марҳабо Каримова~~~~
Сукут сақлашнинг етти фойдаси
— Сукут - ҳаракатсиз ибодат
— Сукут - тақинчоқсиз зийнат
— Сукут - салтанатсиз ҳайбат
— Сукут - деворсиз қўрғон
— Сукут - бирор кимсадан узр сўрашга ҳожат йўқлиги
— Сукут - икки елкадаги фаришталарга истироҳат
— Сукут - жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.
Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.
Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.
Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса бошқадан қайтади!
Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!
Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал килинг.
Шунда калбингиз гўзал ,
юзингиз нурли бўлади.
Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Демак бугунги кун бошланди! Янги кунга яхши орзу ниятлар билан қадам қўямиз!
Орзу-ниятингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлиши керак.
Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўз ўй-хаёлларингиз натижасидир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жавоби топилмаган «машхур» савол!😇
#Савол: Қордан оппоқ тунда қора, Йейиш харом ичиш ҳалол.🤔
Қуронда бор беш хариф яни «м» билан бошланиб «т» билан тугайд.!!!
-----------------------------------------------------------------
Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти🤯
❕Ўзингизни синаб кўринг👇
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
СИҚИЛМА...
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма.
Ташвишлардан кунда бир жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...
🎙Нуриддин домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўкрагингизга ҳамир қўйиб юринг натижадан шокка тушасиз. Бир кеча қўллаш етарли❗️
Гап шундаки раҳматли бувим қайта-қайта такрорлайверар эдилар. Эсимни таниганимдан бери, бувим кўкракларига ҳамир қўйиб юрганларини кўрар эдим. Ғалати одат экана-а деб бувимдан сўрасам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим
Совет давридан сир сақлаб келинган бу усулни сири шундаки… Батафсил👇
Сиз биласизми буни...?
Диққат савол нимани аёл киши
ҳар куни кияди ва бир йилда бир
марта ечади?
Хеч ким топа олмаяпти.
Бу саволни.
САВОЛ: БУ ҚАНДАЙ НАРСА?👇
📖 КЎПРИК
Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!”
Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди.
Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?”
Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди:
– Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса!
– Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб...
– Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап.
Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди:
– Жудаям уринворманг-да...
Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди.
Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди...
...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди.
– Ким ўтибди?
– Кўприк қурган одам.
– Ие, кетдик бўлмаса!
Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди.
– Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам...
Гулчеҳра Асронова
📖 @IBRATLI - Дунё
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийинганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади!
Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни ким ва нималарга сарфлаганингиз, мана шулар аҳамиятли бўлиб қолади.
Шундай экан, бугунги ўй хаёлларингиз нималар билан банд, вақтингизни нима учун ва ким учун сарфлаяпсиз, тафаккур қилинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.
Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.
🌷 Ассаламу Алайкум,
яхши инсоним
Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Хайрли_тун
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
“БИР КЕЧАДА ЙЎҚОТИЛАДИГАН НАРСАЛАРГА УМРИНГИЗНИ ТИКМАНГ”
Ёлғон, ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк ва унвон-мансаблар ортидан қувманг: булар ўн йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади, аммо бир кечада мусодара қилиниши, олиб қўйилиши мумкин. Кулфатдан қўрқманг ва бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Бирибир бир кам дунёда яшаймиз. Совқотмаётган, очлик ич-ичингизни тирнамаётган бўлса шунинг ўзи етарли... Умуртқа суягингиз синмаган бўлса, икки оёқ, икки қўлингиз ишласа, кўзларингиз кўриб, қулоқларингиз эшитса – яна кимга ва нимага ҳасад қилишингиз мумкин? Бошқаларга ҳасад қилсак, энг аввало ўз-ўзимизни еб адойи тамом қиламиз. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва ким сизни ўзига яқин олса ва яхши кўрса ўшаларнинг қадрига етинг. Уларни хафа қилманг, уришманг. Ҳеч ким билан жанжаллашиб ажрашиб кетманг. Ахир айнан худди шу жанжал сизнинг бу ҳаётдаги энг охирги ишингиз бўлиши ва одамлар хотирасида бир умр шу тахлит қолишингиз мумкин.
Александр Солженицын, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🥀 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?
Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...
Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...
Умида Азиз
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❤️🔥❤️🔥❤️🔥🔴🔴🔴💞💞💞
Агар сиз ўзингиз ёки яқинларингиз учун совға қидираётган бўлсангиз, бу айнан сиз учун!
Бизда оптом нархда, биринчи қўл,оригинал соатлар!
Турли брендлар, замонавий дизайн, ҳамёнбоп нархларда.
Бизнинг дўконимизда ҳар қандай ёш ва дид учун соатлар мавжуд: болалар учун ранг-баранг моделлардан тортиб, катта ёшдагилар учун қулай ва ишончли соатлар топилади!
✅Каналга қўшилиб қўйинг ва гапларим шунчаки қизиқтириш учун эмаслигига ўзингиз гувоҳ бўлинг!😌
Ўчирсам кегин бундай арзон канал топaолмай қоласизлар
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+VEeq_3RkUUc0OGVi
📦Дастафка бутун Ўзбекистон бўйлаб мавжуд!
.
🌹Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.
🌹 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!
🌹 Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!
🌹 Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!
🌹 Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сабр қилинг... Бир кун ҳаммаси ниҳоясига етади...
Қийналганларингиз, яралар, оғриқлар, изтироб, юрагингиздаги оловлар...
Тугамайди деб билган хасратларингиз битади, сабрим тугади деганларингиз ўтиб кетади...
Барини енгганингизда, кўникканингизда, энди аҳамияти қолмаганида, кимларнингдир дилида пушаймони, кимларнингдир эса умиди бўласиз..!
Сабр қилинг... Ўша кун келади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН "ЎЗИМ" ГА МАКТУБ
🍂 Азизам, қариганингда..
1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан дойим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.
6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.
7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган.
8. Набирали булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.
9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.
10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.
☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ҳаётий_қисса.
Бир қария кексалиги туфайли касалхонага тушиб қолди. Бир йигит ҳар куни кўргани келарди. У билан бирга ўтирарди. Отани таомланишига ёрдам қиларди. Сўнг бир ювинтириб шифохона ҳовлисини сайр қилдирарди. Отахон чарчагач хонасига келтириб ётқизарди. Меҳр билан устини ёпар ва яхши дам олинг ота деб чиқиб кетарди. Хонага кирган ҳамшира қариядан сўради: Субҳаналлоҳ! Амаки шу йигит ўғлингизми, ҳар кун келиб сизга жуда ғамхўрлик қилади.? Отахон дераза томонга тикилганча: "Қани эди ўғилларимдан бири бўлсаа... Бу йигит болалигида етим бўлиб қолган, қўшни маҳалладан. Бир куни у болалик пайтида масжид эшиги олдида йиғлаб турганини кўрдим. Уни бошини силадим, етаклаб ҳолвачини олдига бордим ва ширин ҳолвадан сотиб олиб бердим. У хурсанд бўлиб еб олди."
Кейинчалик ёлғиз қолганимизни билиб қолибди, кампиримни ўз уйига олиб борди ва келинга парвариш қилишни тайинлади, мени эса йўқ дейишимга қарамай шу ерга ётқизиб кетди. Ўшандан бери ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Мен ундан нега бизни деб ўзингни шунчалик машаққатга қўясан ўғлим десам, у табассум қилиб "Ўша ҳолвани таъми ҳалигача оғзимдан кетмайди ота" дейди. Барака топсин, Аллоҳ отасини раҳмат қилсин. Кўзлари ҳавасдан порлаган ҳамшира лабини тишлаганча хонадан чиқиб кетди.
Яхшилик уруғини экиб кетаверинг, у асло зое бўлмайди
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
КЎПЧИЛИКНИНГ ҲАҚҚИ
Дафтар ҳошиясидаги битиклар
✍️Ўткир Ҳошимов
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚИШЛОҚНИНГ БАҲОРИ ЭНГ ГЎЗАЛ БАҲОР...
✍Бехзод Хамро
•❈••✾••❈•
🥀 Ахлоқни қишлоқдан олинг, чунки зичлик руҳиятни бузади.
Илиё Абу Мозий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA