ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨🌙Хайрли тун дилга якин,
яхши инсонларим!🌙✨

✨🌙 Умримизнинг яна бир кайтарилмас сахифаси якунланиб бормокда окшом хайрли булсин!

✨🌙Омонат дунёда омон булинг!

✨🌙Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир кадамингиздан рози булсин.

✨🌙Жисмингизга соглик, калб оламингизга хотиржамлик тилаймиз!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ажал чорлови...

«Қаерданам фол очтирдим ўзи? Шунақаям совуқ гап бўладими?» Хавотир сабабми, қўрқув сабабми, Саида ҳалиям бироз қалтираётганини ҳис қилди. «Тавба қилдим, тавба қилдим», деб қўйди ичида. Унинг қўрқуви бежизга эмасди. Эрталаб уйдан вақтлироқ чиққанди. «Бозорга тушиб чиқақолай», деди вақт ўтказиш учун. Сўнг бозордан чиқаётганида фолбин а±л унга зулукдай ёпишиб олди:
— Фол кўриб қўяй, фол кўриб қўяй, она қизим.
Негадир фолга умуман ишонмайдиган Саида бугун рози бўлди. Озиб-ёзиб бир марта фол очтирди. Аммо…
Фалокатни айтди фолбин. Эри билан ҳам, ўзи билан ҳам содир бўладиган мудҳиш фалокат ҳақида айтди. Саиданинг жаҳли чиқиб кетди. Фолбинни уриша-уриша ундан узоқлашди. Автобусга чиқаркан, хаёлга берилди.
«Одамларга ҳам ҳайронсан. Фолга ишонишади. Аслини олганда, ким ҳам тақдирни олдиндан кўра оларди? Мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам, унда одамлар келажакни кўра олса, уни ўзлари истагандек ўзгартиришга уринишмасмиди? Йўқ, фолбинлар валдирайверади. Аҳмоқ қилиб, пулингни олиш учун психологик ҳужум қилишади. Руҳиятингни синдирадиган, сени бўшаштириб, унга ишонишга, таянишга мажбур бўладиган гапларни ўйлаб топишади. Бундай бўлиши мумкин эмас! У алдаяпти. Эримга ҳам, менга ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Тақдирни олдиндан кўриб бўлмайди. Уни биз ўзгартиролмаймиз», дея ўйларкан, аёл шифохонага етиб келганини ҳам сезмади…
Саида эрига бу ҳақда ҳеч нарса демади. Бемаъни гаплар билан кайфиятини туширишни истамади. Ҳаммасини унутиб, ишига берилди. Бирпас дам олмоқчи бўлиб, хонасига кирганида ҳар кун ўқиётган китобини қўлига олди.
«Инсон тақдирни ўзгартира олмайди, мабодо келажакни кўра олган тақдирда ҳам уни ўзгартираман, деб, аслида, ўша томонга буриб юборади».
«Одамлар ўлимидан олдин ўлим фаришталарини кўради».
Табиатан синоатга ўч Саидага китобдаги бу жумлалар ажабтовур туйилди, шекилли, тагига чизди. Давом эттираман, деган ўй билан ўша варақни букиб, китоб жавонига қўйди. Сўнг соатга қаради. Беморлардан хабар оладиган пайт бўлибди. Секин ўрнидан туриб, йўлакка чиқди.
Одам сийрак эди. У кўз қири билан пештоқига «Операция хонаси» деб ёзиб қўйилган хонани кузатди. Сўнг Саида операция қандай кетаётгани билан қизиқди. Бежизга эмас, албатта. Биринчидан, шифокорлик бурчи, иккинчидан, бу операцияни эри олиб боряпти.
Ҳамма ўз иши билан овора эди. Ана, битта ҳамшира укол-дорилар солинган ғилдиракли столни итариб кетяпти. Навбатчи алланималарни дафтарга тушириш билан банд. Яна битта ҳамшира эса беморгами ёки бирорта беморнинг яқинигами, хуллас, нималарнидир тушунтириш билан машғул. Саиданинг диққатини ўриндиқда ўтирган учта одам тортди. Ўшалар томон яқинлашди. Аммо кутилмаганда унда ногаҳоний ўзгаришлар содир бўла бошлади. Негадир ўзини бошқача сезди. Нафаси қайтиб, қулоғи битди. Кўз олди ҳам бироз хиралашгандай бўлди. Устига-устак, у турган жой билан фойедаги ўриндиқнинг ораси гарчи ўттиз метрдан ошмаса-да, аммо уни босиб ўтиш худди асрларга чўзилиб кетгандек, бир зумда чарчаб, ҳаллослаб қолди. Бироз нафасини ростлаб олиш мақсадида гавдасини деворга суяди. Бояги учта одам эса ўрнидан туриб, унга яқинлашди. Саида бошини хиёл кўтариб, уларга қаради. Қаради-ю, тош қотди. Бояги учта кимса кўланка эди. Ҳа, кўланка, бирортасининг ҳам юзи кўринмасди.
Қўрқувдан ранги докадек оқариб кетган Саиданинг тили зўрға калимага айланиб:
— Сизлар кимсизлар? — дея олди, холос.
— Ўлим фаришталари! — деди кўланкаларнинг биттаси.
Саида гарангсираб қолди. Кўзларини катта-катта очганча уларга бақрайиб қаради. Бақирмоқчи ҳам бўлди-ю, аммо негадир овози чиқмади. Хаёлига бирдан эрталаб фолбиннинг айтган гаплари келди. Энди вужудини қўрқув буткул қамраб олди.
— К-к-ким?!
— Ўлим фаришталари. Омонатини топшириши керак бўлганларни йўқлаб келдик.
«Мендан нима хоҳлашяпти? Мен ҳам ўламанми? Йўқса, нега кўзимга кўринишяпти?» деган саволлар миясига яшиндек урилди Саиданинг.
— С-сиз кимсиз? — гапираётган биринчи кўланкага тикилди у.
— Беморни олиб кетгани келдим. Эрингиз операция қилаётган беморнинг омонатини…
— У… ўладими?
— Ҳа. Эрингиз ҳам.
— Нималар деяпсиз, эрим нега ўлади?....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️

🥰 𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗡 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗕 𝗥𝗔𝗠𝗔𝗭𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗗𝗔 𝗢𝗜𝗟𝗔𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗫𝗢𝗫𝗟𝗔𝗬𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜

𝗨𝗡𝗗𝗔𝗬 𝗕𝗢'𝗟𝗦𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗣𝗔𝗭𝗔𝗡𝗗𝗔 𝗕𝗘𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗩𝗦𝗜𝗬𝗔 𝗘𝗧𝗔𝗠𝗔𝗡

𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗟𝗜 𝗧𝗘𝗭 𝗩𝗔 𝗢𝗦𝗢𝗡 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗡𝗔𝗗𝗜𝗚𝗢𝗡
𝗡𝗢 𝗢𝗗𝗔𝗧𝗜𝗬 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 🥘🍜
𝗣𝗜𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗤𝗟𝗔𝗥 𝗩𝗔 𝗦𝗔𝗟𝗔𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗘𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗕𝗢𝗥 𝗘𝗞𝗔𝗡😍

𝗠𝗔𝗭𝗭𝗔𝗦𝗜 𝗢'𝗭𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗬𝗔𝗤𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚😙

 ⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6
/channel/+n3e6m_mz0OphNDE6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Хуш келдинг Рамазон!

Рамазон — бу фақатгина рўза тутиш емас, балки қалбни поклаш, сабр ва шукрни ҳис етиш, меҳр-оқибатни янада кучайтириш ойидир. Бу муборак ойга руҳиятингиз ва жисмингизни тайёрлашни бошланг!

Яқинларингизни ҳам муборакбот етинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГУЛДАСТА.

Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавозе билан қўл узатди.
- Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку.
Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди.
- Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз.
Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди.
- Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир...
Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди:
- Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги- яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи.
Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди:
- Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтирилади. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз.
Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди.
- Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди.
Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди.
Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади.
- Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да...
Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигидаёқ ўлиб кетган бир дона синглисини соғиниб йиғлаб юборди....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нигорага нима деб таскин беришни билмасдим. Орадан икки ойлар чамаси вақт ўтиб содир бўлган воқеа бутун қишлоқ аҳлини даҳшатга солди: ўн гулидан бири очилиб улгурмаган, орзулари осмон дугонам ўз жонига қасд қилди. Тиббий экспертизадан сўнг аниқланишича, дугонам ҳомиладор экан…
Нигоранинг бевақт ўлими сабабчисини, қотилини ёлғиз мен биламан: «ОДНОКЛАССНИКИ!»
«Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» китоби асосида тайёрланди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаётда ҳар доим бошингизни тик тутинг.
Эгилган бошни жаллоди кўп бўларкан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АКА-УКА ОҚИБАТИ

Оиладаги учинчи ўғилга хотин бўлиб келган Зебони тили узунлиги учун эри Отабекдан юзига бир шапалоқ тушди-ю, кўзлари олдида олов чақнаб кетди.
- "Бу сўзларингни бир марта гапирдинг, қайтиб эшитмай. Агар яна бир марта мени акам ва опаларим хақида оғзингдан бир оғиз ёмон сўз чиқса сени мен хотин қилмайман. Кўзингни оч Зебо" -деди нафрат билан Отабек.
Зебо келин бўлиб тушган оилада уч ака-ука иноқ яшайдилар. Бу хонадонда ўсиб улғайган уч қизни ака-укалар ота-онаси бошчилигида турмушга узатганлар. Оилани катта ака бошқарарди. Уч ака-укани топгани ўртада. Улар етарлича маблағ топсаларда ота-онасини тириклигида бошқа ховли жойларга тарқалишни хоҳламадилар. Зебо улғайган хонадонни тарбияси буткул бошқа олам. Оиласида келинлар ва аёлларни тили захарли илон каби эди. Зебо тилини тишлади-ю, аммо қалбида хасад олови ўчмади. Зебо овсинларига гап бошлади: "Ўзимизни болаларимиз билан оилаларимиз хам катта хонадондек бўлиб колди. Қачонгача шунақа қилиб бир ховлида қисилишиб яшаймиз? Бир қозондан овкатланиб?". Катта овсин деди: "Зебохон, мен бу хонадонга келин бўлиб тушганимга 15 йилдан ошди. Қайнонамиз ва қайнотамизни тарбиясини олдик ва кам бўлмадик. Сизга маслаҳатим, сиз ҳам шу хонадон қоидаларига амал қилинг, ёмон бўлмайсиз. Фарзандларим адажони ва амакиларидан ака-ука ва опа-сингил қондошлар қандай бўлишини ўрганиб, сингдиришди. Мен бундан бахтиёрман.". Зебо лабини буриб, қошини чимирди.
Иккинчи ўғил Ғофуржонни савдо-сотиқ ишлари бироқ касодга учради. У шартнома тузган корхонадан катта пул миқдорида қарз бўлиб қолди. Бу ишлардан хабар топган ака зудлик билан чора излай бошлади. Ака-укалар Ғофуржонни муаммосини хал қилиш маслаҳатини қилдилар. "Аввало адажонимиз ва ойижонимизни қулоқларига бу гап етиб бормасин" -деди катта ака, сўзида давом этиб “Мен машинамни сотаман. Машинасиз юрсам хеч нима қилмайди. Сейфда йиғилган пул бор, шу билан иншаАллоҳ ишингни битирамиз".
Отабек деди:"Йўқ ака, сизни машинангизда дадажонимиз катта жума масжидига бориб турадилар. Сизникини сотсак кўнгиллари ғаш бўлади. Мени машинамни сотамиз. Камига пул қўшамиз.". Ғофиржонни кўзлари ёшланди ва деди: "Мени сиздек акам ва укам борлигидан қанчалар хурсандлигимни билганингизда эди."..
Машинасиз қолган Отабекни хотини Зебо гапни кавлаб охирига етди. У хонадонда жанжал кўтарди. Энг ёмони, ака-укалар сир сақлаган ишни адажон ва ойижонга ошкор қилди.
- "Ҳа, сизни бўлмағур Ғофур ўғлингизни касодга учраган ишини деб, биз машинамиздан ажралдик." - шанғилларди Зебо. Дадажон ва ойижон хеч нарсага тушунмас эди. Уларга Зебо ипидан игнасигача ошкор қилди.
Ишдан қайтган Отабек ҳамма гапдан хабар топди. Ҳеч кимга ҳеч нарса демади-да кўчага чиқиб кетди. Орадан анча вақт ўтгач Отабек ва икки эркак Зебо турган хонага кириб келишди. — Зебо, булар сени юкингни ташийдилар. Кўчада юк машинаси турибди. Мен сендек акани укадан, жигарни бир-бирларидан жудо қиладиган хотин билан яшамайман, ажралишамиз. Олинглар юкини, олиб чиқинг" дедида, Отабек ўзи хонадан чиқиб кетди.
Зебо ялинди, йиғлади. Аммо Отабек қулоқ ҳам солмади. Дастурхон атрофида йиғилган ота-она, акалар ва келинларга Отабек деди: "Хотин йўлда, бола белда. Ота-онам ва акаларим, опа-синглим қайтиб топилмайди ва туғилмайди ҳам".
Отабек кейинги йили тарбия кўрган ўз оиласи каби хонадондан бошқа қизга уйланди. Ака-укалар ота-онасини хажга юбордилар. У оилада ўсиб улғайётган болалар ҳам ака-ука, опа-сингил оқибати қандай бўлиши хақида сабоқ олишарди.

Этни тирноқдан, жигарни-жигардан айирмоққа, уринмагин сен нодон.
Кунлар келиб, қилмишларингга қилурсан сен пушаймон.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИБАД ҚИЛМАНГ!

(Дунё оналарига йўлланган мактуб)

Бу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик – эски биллур бир шиша идиш бор эди. Уни менга онам ҳадя қилганди, уни жуда яхши кўрар эдим, кўз қорачиғимдек асрар эдим.

Кунлардан бир куни ўғлим ўйноқлаб юриб, шиша идишни синдириб қўйди. Идиш кўз ўнгимда ерга тушиб чил-чил синди. Бу онамдан қолган ардоқли, азиз буюм эди. Шунда мен бехосдан фарзандимни “Шоядки сени ҳам девор босиб суякларинг шу идиш каби майдаланса” деб қарғаб юбордим. Орадан вақтлар ўтди, мен у гапимни унутиб юбордим. Фарзандларимиз вояга етишди. Ўғлим ҳам кейинги фарзандларим каби ўсиб-улғайди. Биз унга бир шаббодани ҳам раво кўрмас эдик. Ҳатто, ҳар қандай кичик зарарлардан ҳам хавфда бўлардик. Бизнинг бу меҳрибончилигимиз сабаб, фарзандларимиз ичида бизга энг меҳрибон ва энг суюклиси шу ўғлимиз эди.

Ўғлим кунлар ўтиб ўқишни битириб ишга жойлашди ва мен унга солиҳа бир келин қидира бошладим. Ўғлим отасининг ишхонасига борди. Уларнинг ишхоналари ёнида бир эски бино бўлиб, ўша кунлари уни бузиб, ўрнига янги иншоот қуриш режаси билан қурувчилар ишлашаётган экан. Эски бинонинг орқа тарафида ишчилар бузиш ишлари билан машғул бўлган бир пайтда бинонинг орқа томонидан ўтаётган ўғлимнинг, ҳа, айнан ўғлимнинг устига бинонинг девори ағанаб, уни босиб қолибди. Қурувчилар уни ўтаётганини сезишмаган ҳам. Ўғлим қаттиқ бир овоз чиқарибди-да, бошқа ҳеч нарса демабди. Буни кўрганлар тезлик билан йиқилган деворни кавлаб ўғлимни тортиб чиқаришибди. Тез ёрдам чақирилганда, ён-атрофдан анча-мунча одам тўпланган экан. Бу ҳақида турмуш ўртоғим менга хабар бериш учун келди. Бўлиб ўтган воқеани эшитиб ҳушимдан кетдим. Бир оздан кейин кўзимни очсам шифохонада ётган эканман. Биринчи айтган гапим ўғлим ҳақида бўлди ва уни кўрсатишларини сўрадим.

Оҳ! Қани энди уни кўрмасам эди. Кўз олдимда ётган ўғлимнинг бутун баданидаги суяклари худди ўша идиш каби майдалиб кетган эди. Буни кўргандим-у, гўёки юрагим уришдан тўхтади. Мен бир неча йиллар аввал қилган ўша дуо Аллоҳ таоло ҳузурида ижобат бўлганини ва уни, айнан шу кунда содир бўлишини билмаган эдим. Гўёки “Мана сен қилган дуоибаднинг ижобати, шунча йил уни сақлаб турган эдим. Бугун рўёбга чиқардим” дегандек эди. Болам сўнгги нафасини чиқарди.

Қани энди, ўша синган идишдан минглаб бўлса-ю, болажоним уларни қайта-қайта синдирса! Қани энди, ўшанда мен бир умрга тилдан қолиб, ўша дуони қилмасам эди. Қани энди, қани энди, қани энди!..

Афсус, бу каби қани эндилардан асло фойда йўқ...

Дунёдаги оналарга менинг мактубим! Фарзандларингизни дуоибад қилманг. Жуда қаттиқ жаҳлингиз чиққанида шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўранг. Майли уринг, аммо асло дуоибад қилманг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

❄️ Ассалому алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин...

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уйимиз қулфлигини кўриб, қўшнилардан суриштириб, онаизорни боласи дийдорига тезроқ тўйдириш учун яна қишлоққа учгансиз. Биз эса қизим ва сизни уйдан тополмай ноилож Фарғонага қайтганмиз. Қишлоққа бориб, ўғлингиз ва келинингизнинг қайтиб кетганлигини эшитиб, сиз яна шаҳарга боргансиз. 100 кмдан узоқ масофадаги йўлни неварангиз ва каттагина тугун билан уч-тўрт марта у ёқ-бу ёққа автобусда босиб ўтиб, ярим тунда олдимизга кириб келгансиз. Мен қизимни қучоқлаб, сиз мени бағрингизга олиб тоза йиғлаганмиз. “Ўқишини битириб олсин дейишса, шоштирмай мен ўлай” деб қизим билан бир ойлик айрилиқ учун ўзингизни айблагансиз.
* * *
Мендан кейинги овсиним бошқоронғуликнинг энг ёмон ҳолатини бошдан ўтказган. Қизиқ жойи, у сизни кўрмасликка бошқоронғу бўлган, яъни сизни кўришга тоқати йўқ эди. Унинг “ёзилиб кетгунча” бўлган вақтида сиз ҳар куни “лозиманда”га баҳона излардингиз. “Фалончининг келини туғибди, йўқлаб қўяй”, “писмадончи уйида касал ётибди, олдида пича ўтириб ҳолидан хабар олиб келай”, “анави қўшнининг қизи алоҳида уйга кўчиб чиқибди, уй тўйига боролмадим, тўшак олиб борай” билан кунларингизни атрофда, бегона жойларда ўтказдингиз.
Бошқоронғулиги тарқаб, нима бўлганига ҳамон ўзининг ҳам ақли етмай турган овсинимга:
–Ҳа, энди мени сал-пал кўргингиз келиб қолдими?– дея бағрингизни очиб самимий кўришгансиз. Тўрт болали бўлиб, ўтган кузда ўзи ҳам иккинчи келин олган, яқинда бешинчи невара кўрган овсиним ва унинг фарзандлари ана шу ўттиз уч йил аввалги “ғалати келин”ингизнинг ҳолатини тушунганингиз ва “қайнонасини кўришни хоҳламаётгани сабаб” уни ҳайдаб юбормаганингиз учун сиздан бир умр миннатдорлар.
Янги келинчакнинг “таксикозлик” ва иккиқатлик инжиқликларини кўтара олмай ёки кўтаришни хоҳламай боласининг турмушини бузиб юбораётган, арзимаган сеп ё буюмни деб келинидан, гуноҳсиз набираларидан воз кечаётган ёш(баъзан катта) қайноналарга сизнинг ҳаракатларингиз, тоқатларингизни ибрат қилиб кўрсатгим, айтгим келаверади.
* * *
Қишлоқдан шаҳарга, бизникига келаётганингизда бир кўчада чинорлар кесилаётган экан. Чинор кесувчилардан бир бўлак кесиб беришларини илтимос қилибсиз. Махсус гўштқиймалагичда гўшт бемаза бўлиши, тахтада чопилгани ўзгача таъм бериши, келинингиз ўғлингизга шу тўнкачада гўштни майдалаб, қиймалар билан маставалар қилиб беришини эринмай айтибсиз-да, бошингизга зил-замбил тахтани қўйиб 2-3 чақирим жойдан пиёда(ҳатто автобус чиптасига кетадиган пулни ҳам невараларимга берай деб авайлагансиз!) келибсиз. Омборхонамда турган тўнкани у ёқ-бу ёққа жилдирганимда, унда гўштни қийма ҳолига келтирганимда бошингизда кўтариб келган кунингизни эслайман. Ҳозир тахта қуриган, анча енгил бўлиб қолган, шунда ҳам аранг ўрнидан қўзғатаман. Қулочимга сиғмайдиган бу тўнгакни ҳўл ва оғирлигида, неча километрга дам олмай кўтариб келган бошингиз омон бўлсин-ей!..
* * *
Келинларга ҳамиша “Кўзларингиз тўқ бўлсин, суқ бўлманглар, суқлик хўрлик, хорлик келтиради” дея уқтирасиз. Овсинларим билан бу гапларингизни қулоғимизга қўрғошиндек қуйиб олганмиз. Қайноғаларим бозорлардан, чет эллардан машиналарни тўлдириб совға-саломлар келтиришади. “Эрим кимга нима олиб келибди” дея қизиқиб ҳам қўймаган кўзлари тўқ овсинларимга нарсаларнинг энг яхшиси ва кўпини тенг тақсимлаб берасиз. Бизникида биров бировдан ўпакаламайди, анави мендан ўтиб кетди, қолмайин деган ким ўзарлик йўқ. Меҳмон кутиш санъати, меҳмонга бориш одоби, қариндош-қўшинлар билан муомала қандай бўлиши лозимлигини сиздан ўрганганмиз.
Ёш қайноналарга қайноначилик сирларини эринмай ўргатасиз. Тартиб ва меҳр, қатъият ва бағрикенгликни қўшиб қандай она(ҳа, қайнона эмас), она бўлиш мумкинлигини ўз амалларингиз билан исботлаб қўясиз. Қайнонам эмас, ОНАМ бўлдингиз!

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзбек Қозоқ ва Рус аёллари эрларининг хиёнатига қандай жавоб бериши ҳақида гаплашиб қолишибди.

Қозоқ аёли
- Агар менинг эрим менга бир марта ҳиёнат қилса мен унга жавоб тариқасида икки марта ҳиёнат қиламан дебди
Рус аёли
-Агар эрим менга бир марта ҳиёнат қилса мен унга ўлгунимча ҳар кун ҳиёнат қиламан дебди
Шунда Ўзбек аёли
-Агар эрим менга ҳиёнат қилса...

Давомини ўқиб думалаб қолдим😂

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Катта микдордаги пулни узлаштириш-да айбландим. Ана шу айбловлар буй-ича анча йилга камалдим. Жазо мудда-тини утаб, чикдим. Учиб-куниб тугри кайнонамникига бордим. Эшикни бир эркак очди. Лайлони сурагандим, Лай-лода нима ишингиз бор, мен унинг эри буламан, деди. Тилим айланмай колди. "Адашибман" деб кетдим. Кейин бил-сам, Лайло мендан кейин икки марта турмушга чикмбди. Онаси мени тушир-ганидек, уларга хам "Сиздай куёвим булса эди" дебди. Шурлик йигитлар кандай килиб она-боланинг тузогига илинганини билмай колишибди. Мухаб-бат бу ишнинг устаси булиб кетган экан Мен сингари отасидан мерос колган йигитларга тур ташлаб, бор будини ши-либ оларкан.
Борадиган жойим йук эди. Камокда ёт-ган пайтимда онам хам оламдан утган-ди. Фарзанд булиб, онамни сунгги ман-зилига кузатолмадим. Бу ишларнинг хамасини мен "шумоёк" деб воз кечган хотиним Замира билан ота-онаси кили-шибди. Бу гапларни эшитиб, "балки бо-лалар хаки мени кечирар" деган умид-да Замирани изладим. Буни карангки, туй устидан чикиб колдим. Замира тур-мушга чикаётган экан. Бефарзандлик туфайли аёлидан ажрашган бир эрка "болаларимизга узим оталик киламан" деб унга уйланибди. Мен хамма нарса-дан мосуво булган эдим. Хатто болала-рим хам мени танимайди, бошка бир одамни "дада" деб усяпти. Буткул кучада колиб кетдим. Иш излаб кирма-ган жойим колмади. Хеч ким ишга олишни истамайди.
Бир куни бир ташкилотга иш излаб бор-дим. Бошлиги менга синчиклаб тикилиб турди-да, "аслида, бизда буш урин йук. Лекин сизга мос иш топиб бераман", деди. Кейин мана шу машинани ижара-га бериб, "тирикчилик килиб туринг", деди. Бир куни бир ойлик ижара пулини тулаб куяй деб ишхонасига борсам, диккат булиб утирибди. Машинаси бу-зилиб колган экан. "Бугун углимнинг ту-гилган куни эди, хотиним билан болала-рим кутишяпти", деди.
"Юринг, машинада обориб куяман" десам, унамади. Куярда-куймай маши-нага утиришга мажбурладим. Куча бо-
шига етганда шу ерда тушиб коламан, деб тушди. Машинани четга олиб, узим уни зимдан кузатдим. У дарвоза олди-га бориб эшикни такиллатиши билан икки бола-бир угил ва киз чикиб унинг буйнига осилиб олишди. Бир оздан кей-ин башанг кийинган бир аёл чикди. У кузимга иссик куринди. Синчиклаб ка-радим. Не куз билан курайки, бахтдан ял-ял ёнаётган бу аёл биринчи хотиним, мен кадрига етмаган Замира эди. Улар кул ушлашганча ресторанга кетишди. Шундагина уша куни углимнинг тугил-ган куни экани ёдимга тушди. Уз отаси булиб мен эсламабман-у, угай отаси унга байрам уюштирибди...Уга кечаси ухлай олмадим, игна устида ётгандай булдим. Хаёлимни минг бир савол банд килган, аммо уларнинг жавоби йук эди.
Кузимиз очилганида эса кеч булди. Фарзандларимиз онаси урнини хеч ким босолмайди. Иккинчи хотин...улар йул-да учраган йуловчи сингари...хаётимиз-нинг кайсидир бекатида тушиб колар экан. Кексалар бежизга йулда учраган йулда колиб кетар, деб айтишмас экан.
Хайдовчи жим колди. Зохидни унинг гаплари уйлантириб куйди. Хайдовчи-нинг "Иккинчи хотин йулда учраган йу-ловчи сингари" деган сузлари хаёлида гужгон уйнарди. Нахотки унинг Нозима-си хам йуловчи сингари булса? "Йук, Нозима ундай килмайди -узи билан узи курашди Зохид хаёлан. - Нозима мени севади. Гулширин билан хаётимиз так-дирнинн бир хатоси эди..."
Акли нокис банда билмаслики, такдир хеч качон хато килмайди, хатони бан-далар килади...

×××

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Мана, унинг ажали, — деди биринчи кўланка иккинчисига ишора қилиб.
— Худди шундай, — деди иккинчи кўланка, — эрингиз уддалай олмайди беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни. Аммо беморнинг эри ичиб олиб, маст, ўзини билмайдиган аҳволда етиб келган. Ҳозир биринчи қаватда. У эрингизни айбдор қилади. Бошига гулдон билан уради. Шунда эрингиз…
— Бас, етар!
Саиданинг овозидан бутун шифохона ларзага келгандек бўлди гўё. Аллакимлар палаталарнинг эшиги, аллакимлар дераза олдида турганча, яна аллакимлар йўлакда кетаётиб, бир зумга тўхтаганча Саидага тикилиб қолишди.
Улар битта нарсага ҳайрон эди. Нега Саида Ҳамзаевна ўзи билан ўзи гаплашиб, ўзига-ўзи бақиряпти? Ахир ёнида ҳеч ким йўқ-ку.
Саиданинг эса онги, ҳатто оёқлари ҳам ўзига бўйсунмаётган эди. Югурганча зина томонга кетди. Унинг мақсади аниқ, операция қилинаётган беморнинг эрини ичкарига қўймасликни қўриқчиларга тайинламоқчи эди.
У шошиб қолганди. Азбаройи шошганидан битта нарсага ойдинлик киритишни унутганди. У биринчи кўланканинг, иккинчи кўланканинг ташрифини билди, эшитди. Аммо учинчи ўлим фариштаси нега келганини сўраш… У тинмай чопар, зинагача бўлган масофа эса аксига олиб сира камаймасди. Ниҳоят, етиб ҳам келди. Зинапоянинг тутқичига қўлини қўйиб, пастга тушмоқчи эди. Кутилмаганда зинанинг энг юқори поғонасида ётган целлофан пакетнинг қўл ушлаш жойига оёғи кириб кетди-ю, этигининг пошнасини ушлаб қолди. Саиданинг оёқлари шу йўсин чалишиб, вазни оғирлик қилгани боис гавдаси тезлик билан пастга энди. Зинанинг тутқичини ушлаб олган қўлларини ерга тирашга улгурмади. У боши билан тушди. Сониялар ичида у илк бор ўлим ҳиссини туйди.
Боядан бери жим турган учинчи фаришта оҳиста қадамлар билан зинапоя томон яқинлашиб келарди…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️❤️

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

✨✨✨ VAQT KELDI! O‘ZINGIZNI O‘ZGARTIRISHNI BUGUN BOSHLANG

👉 bu kurs aynan siz uchun!

🥗 To‘g‘ri ovqatlanish orqali sog‘lom ozish
Biz bilan siz:
✅ och qolmaysiz
✅ organizmga zarar yetkazmaysiz
✅ metabolizmni to‘g‘ri yo‘lga qo‘yasiz
✅ 1 oyda 4 kg dan 16 kg gacha ozish imkoniga ega bo‘lasiz

Bu oddiy kurs emas ❌
Bu — real natijaga olib keladigan tizim 💪

📢 Sizni kutadi:
🔴 kundalik nazorat
🔴 tushunarli ovqatlanish rejasi
🔴 motivatsiya va qo‘llab-quvvatlash
🔴 intizom + natija

💰 Kurs narxlari (hamyonbop):
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING

https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH

koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФОЛБИНГА ИШОНГАН ЛАҚМАЛАР

Яқинда бир табиб акамиз оддий ҳикояни, бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Уларнинг олдига бир йигит келибди. Бозорда юрганида одамлар ҳазиллашиб йигитни табибнинг олдига жўнатишган экан. Акамиз: Хўш, келинг, қандай мақсад ила келдингиз, деса, ҳалиги йигит: Амакимни ўлдириб беринг, дебди.
Табибнинг ҳайронлиги ошибди: «Ия, Ким айтди сизга мени одам ўлдиради»,
Йигит: «Йўқ нотўғри тушуниб қолдингиз, шекилли, мен амакимни иссиқ совуқ қилиб беринг» демоқчи эдим, деган сўзни айтибди.
Кейин маълум бўлишича, табибнинг олдига келиб қолган йигит бир неча кундан бери амакиси билан жанжаллашиб юрган экан. Бунга сабаб албатта узоқ маҳаллада яшовчи фолбин хотин бўлганди.

Табиб акамиз кўпни кўрган, бу соҳада катта фириб ишлари бўлиб туришини билгани боис, йигитга бўлган воқеани ипидан игнасигача тушунтирган бўлди. Ҳақиқатан ҳам воқеа аслида шундай ривож олганлиги маълум бўлди кейинроқ. Демак, тингланг, жуда ҳам оддий воқеани:

Йигит адашиб, фолбиннинг олдига боради. Эртанги кунини билмоқ ниятида. Фолбин эса тайёр гўшт келганидан фойдаланиб, йигитнинг яшаш жойини яхшилаб билиб олади. Амакиси билан яшаётган йигит чиқиб кетаётганда фолбиндан «дарвозаси остонасига бир дам солинган суякни кўмиб қўйиш» вазифасини олади. Йигит бориб шу ишни қилади. Кейин фолбиннинг одамлари йигит яшайдиган хонадонга бориб, амакиси ва хотини тезлик ила фол очдириш зарурлигини уқтиришади. Ҳеч нарсадан бехабар фолбин шошилинч етиб келган амакини ҳайратга солади. Чунки у умуман нотаниш хонадон ҳақида ишонарли фол очарди: «Сизнинг уйингизда бир йигит юрар экан-а, - дейди охирги юришга ўтган фолбин, - ўша йигит ўлиб кетган акангизнинг ўғли бўлади, фалон-фалон жойда ишлайди, яқинда уйланмоқчи бўлиб юрибди. У сизнинг ўлимингизни истаб, ҳар хил ишларга қўл урган».

Мана шу ерда амаки сапчиб тушади: Бўлмаган гап, жияним тупа-тузук йигит, унинг қўлидан бу иш келмайди.
Хўп майли, - дейди фолбин, - бориб унда дарвоза остига кўмиб қўйган суякларини бир очиб кўринг...
Амаки лаққа тушади-қўяди, чунки эътиқодсиз одам бундай пайтда бошқа чора топа олмайди ҳам.
Бир-бирига билдирмасдан бир фолбиннинг олдига келган амаки жиян камида миллион сўмлик ҳаражат қилиб қўйишади. Охир-оқибат, фолбин бита мижозидан воз кечади. Яъни йигитдан. Шунинг учун амакисини ўлдиришга шай турган йигит бошқа фолбин қидириб, табиб акамизнинг олдига келиб қолади.

Масала ойдинлашгандан сўнг, йигит уйига қайтди. Амакисига бўлган воқеани сўзлаб берган эди, хонадон соҳиблари ҳақиқатан ҳам фолбиннинг тузоғига илинганликларини билишди. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўришди ва жуда ҳам тубан ҳолатга тушиб қолганликларини англаб етишди. Яхшиямки, Аллоҳнинг хоҳиши билан йигит иймон-эътиқодли табиб уйига бориб қолган эди, акс ҳолда...

ХУЛОСА: Фолбинларнинг олдига борган кишилар турли мақсад билан боришади, уларнинг аксари келажагини билишга қизиқади. Аммо оддий бир фаросат билан ўйлаб кўришмайдики, бораётган жойларида ўтирган одам худди мен каби бир одам, агар фолбин бўлиб, келажакни билса, нима учун турли конларни топиб, лотореяларни ўйнаб бойиб кетмаган. Нима учун камбағал ва хор бўлиб яшамоқда. Ғайбни биладиган одамга ярашадими бу ҳолат? деб ўйлаб ҳам кўрилмагани аламли ҳолат.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ БУЛГАН ВОКЕА.

Бу вокеа 2000 йилнинг феврал ойида содир булган. Мен уша вактлар Тошкентда нон цехида ишлар эдим. Февраль ойининг урталарида Сурхондарё вилояти Жаркургон тумани Гулховуз махалласида яшовчи курсдошимиз Эркинжон Чориевнинг туйи белиланганди. Тошкентда яшаб ва ишлаётган курсдошлар ва дустлар туйга боришга шайландик. Туй бахона менинг тугилиб усган Салкин Сариосиёда мехмон булишни режалаштирдик. Шу ниятда жами 12 киши Тошкентнинг Отчопар бозори бекатидан Тошкент Жаркургон йуналиши буйича катновчи автобусга чикдик. Хамма хурсанд талабалик даври, мактаб даври умуман яхши дамларни эслаб кулиб яйраб утирибмиз. Автобус карйиб тулган 2 ё 3 жой колган. Автобус йулакчасини ёшлари 14 ё 15 атрофидаги бир бола тозаламокда, юк сумкаларини жойлаштирмокда. Мен бу йигитчани шофернинг угли булса керак деб уйладим. Нихоят автобус тулди. Охири буйи баланд озгин корачадан келган ёшлари 45 лардаги бир киши келиб утирди. Бутун автобусдагиларнинг нигохи бизда кулги хангома авжида. Охири келиб утирган одам халиги хизматдаги болакайни чакириб кулогига нимадир деди. Бироз гаплашгач халиги болакайни багрига босиб йиглай бошлади. Хамма хайрон. Барчамиз Жим кузата бошладик, вокелар ривожини. Улар анча сухбатлашгач саволга тутдик. Маълум булишича халиги одам исми Зариф ака Сариосиёдан экан устачилик бн шугулланаркан. Тошкентда ишлаб уйига Сариосиёга кайтмокчи булиб келганида Денов ва Сариосиё автобуслари кетиб колган совукда колмай деб, Жаркургон автобусига чикаман у ёги йул мошинда кетаман деб бизни автобусга чикибди. Угли Хамдамжон онасининг эътиборсизлиги ва угай отанинг жабр зулимидан кочиб Тошкентга келибди. Уч Турт кун иш ахтарибди, иш тополмагач совукда кийналиб уйига кайтишга мажбур булибди, пули йук шоферга ёрдам бериб боради эвазига шофер овкатини беради ва бепул олиб боради. Бироз сухбатдан сунг Зариф ака чунтагидан пул чикариб, шофернинг олдига бориб углининг йулкирасини тулиб уни ишдан озод килди. Зариф ака алимент тулаб келган аммо углини 10 йилдан буён курмаган экан. Сабаби собик аёли бошка турмуш курган, турли бахоналар бн болани курсатмаган. Иккинчи марта уйланган Зариф ака яна 2 угил ва 2 кизнинг отаси булган. Дунёнинг ишларини каранг, Худонинг мархаматини каранг, афтодахол холатидаги болани уз отаси бн учраштирди. Агар Зариф ака Сариосиё автобусга улгурганида углини курмасди. Лекин хамма ишга кодир Мехрибон Аллохим хамма вакт факирлар мазлумларга уз мархаматини курсатади. Каердадир автобус тухтаганида Зариф ака углига бошдан оёк сарпо килиб берди. Ошхонада энг тансик таомлар бн хушлади. .Хамдамжон мамнун автобус оинасидан узокларга термулиб, калбан худога шукрона айтиб , катта бойлик топгандай хаяжонда. Биз Зариф акадан кейинчалик нима киласиз деб сурадик; -хозир собик аёлимнинг олдига бораман бокса боксин булмаса узим бн олиб кетаман. Бир йил дан сунг паспорт олади, шундан сунг устачиликни ургатаман кейин уйлантираман деди. Бу жавобдан хаммамиз хурсанд булдик. Кунглимиз ёришди Хамдамжоннинг келажаги ишончли кулларда эканлигидан мамнун булдик. Шундан сунг Зариф ака Ангорда угиллари бн тушиб колдилар. Хаммамиз хомуш тортик. Олдинда Жаркургонда эса бизни дустлар дийдори кутар эди. Азиз дустлар мен бу вокеани каттарок формада Оила ва Жамият газетасида 2001 йил ноябр ойида чоп этганман. Хозир эса киска килиб баён этдим. Яратган хаммамизни ибодатда бардавом айлаб икки дуне саодатини насибимиз айласин. Ёзилган сана 2017 Рузи Низомий


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОҚ ҚИЛДИМ, СЕНИ ОҚ ҚИЛДИМ СЕНДАЙ УҒЛИМ ЙУҚ МЕНИ...

Хонадонда фарзанд тугилди. УГИЛ, хам бош фарзанд, хам бош невара. Хаммани ардогида бе каму куст катта була бошлади. Мактабни хам аъло бахоларга тугатди, укишга кирди. Дипломини олгач, ватан хизматига кетди.Бошида хат хабар келиб турди, кейин алока узилди. Бу орада ота она факат яхши хабар кутишиб, углини кутишарди. Икки йил хам утди, кунларнинг бирида хеч хабарсиз угил остонада турарди.....Якинлари билан шунчаки саломлашди, унинг кузларида мехр йук, ота онасига талпиниш, умуман олганда бефарк булиб колганди. Буни она сезди канча гапни айлантирмасин бир тузук гап ололмади. Орадан бир неча кун утиб, угил кулида чамадони билан кетмокчи эканлигини, бир рус кизни севиб колганини айтиб хайрлашди. Она тамом булди, уни канча орзу хаваслари бор эди. Яхши келинлар олиб, туйлар килмокчи эди.Угилчи? Томдан тараша тушгандай бундай деб турибди.«-Йук хеч каерга кетмайсан болам, йулингдан адашма, бизни уругда русларга уйланмаган, эл уруг олдида шарманда килма»деб ялинди ёлворди ахири угилини йулдан кайтарди, кайтардию бошида кандай кулфатлар борлигини онаизор хатто хаёлига хам келтирмасди... Айтганларидай кариндошга уйлантириб куйишди, аксига олиб келин хам яхши чикмади, жанжалкаш эди жуда. Бу хол йигитга яна зарба булди, уйида халоват йук, эру-хотин мисоли ит- мушук эди, бошида канча ажрашаман деб туриб олмасин йигит, онаси йул бермади. Бирин кетин турт фарзандли булди, аммо келинда узгариш йук уша жавраши, аламидан йигит хотинини калтаклашга ва ичишга ружу куйди.Хар куни ахвол шу ичиш, жанжал.Хотин хам болаларини олиб отасиникига кетиб колди. Ана шундай ичиб маст холда кириб келган йигит ота-онасини мана шундай бахтсиз булганлигида уларни айблади, огзидан нима гап чикаётганини узи хам билмасди, дарров томошабин хам купайди.Йигит узини билмасди, кузлари газабдан ёнарди.«-Углим бас кил шунча шарманда булганинг етмайдими?» деб гапи тугамасидан угил ота томон отилди ва ура бошлади.Ота бундай булишини кутмаганди куни кушни олдида обрусини туккан угилдан нафратланди, газабидан аклини йукотди«- ОК КИЛДИМ, СЕНИ ОК КИЛДИМ, СЕНДАЙ УГЛИМ ЙУК МЕНИ» деб юборди... Айтилган гап отилган ук. Шу кундан бошлаб йигитни хаёти тамоман лойкаланди, ишдан кетди, ичкиликка муккасидан берилди.Дустлари хам ундан воз кечди, мисоли тирик мурдага айланган эди. Хотин хам кайтмади,икки кичик фарзандларини олиб бошка давлат фукоросига турмушга чикиб кетди. Иккита катта фарзандлари вакт утган сайин тогалари уйига сигмади. Хайдаб юборишди. Бобоси билан бирга яшай бошлашди.Угил фарзандларини хам куриб узгармади уша уша. Отанинг уйи оркасида катта арик утганди,тонгда номозга турган ота уйи оркасида тумонат одам йигилганига кузи тушди.Милиция ходимлари.Хайрон булиб одамлар уртасидан ёриб чикди.Не куз билан курсинки арик ичида угли тескари ётганча улиб ётарди. Хар бир ота боласи ортида колишини истайди, шум такдир отага шундай кунни раво курди.Угилни дафн маросимларини утказди.Орадан йиллар утди..Невара хам улгайди,укишларни битирди. Ишлаб отасини хожи ота килди, кушни кишлок кизига уйланди чунки уз кишлогида хеч ким киз бермади.Отаси кандай булса, боласи хам шу деб. Йук у дадасига тортмади.Туйида хамма табрикларди.Лекин туйида узи билан бирга кайтган синглиси кузларида ёшни курди,бу ёш хам севинч хам согинч ёши эди.Чунки у онасини эсларди.Акасини туйи онасиз утаётганди. Бу булган вокеа йигит бахтли синглисини турмушга берди, онасини топди колган икки укасини хам
Дустлар ота каргишини олманглар...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН

Билмадим.

Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар.

Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди.

Ҳеч ким!

Ҳеч ким фаришта эмас.

Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади.

Минг урингани билан фаришта бўлолмайди.

Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Уткир  Хошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Интернетга қул бўлган қиз фожиаси

Нигора исмли қизиқувчан ва хушчақчақ дугонам бор эди. Орзулар осмонида учиб юрарди. Ўшанда эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаётганида «Одноклассники» сайтида рўйхатдан ўтди-ю…
Кунларнинг бирида Нигора завқланиб интернетда кўпчилик билан дўстлашаётганини айтиб қолди. Бу менга маъқул келмади.
— Интернетда нима бор? У ерда беҳаё нарсалар кўп бўларкан. Айтишларича, интернетдаги маълумотларнинг кўпи ёлғон. Кўп ҳолларда ёшларни алдашаркан!
— Ваҳима қилма, курсдош, синфдошлар билан гаплашиб туришнинг нимаси ёмон? — бепарво жавоб берди Нигора.
Шундан сўнг анча пайт гаплаша олмадик. Учрашганимизда ҳам бу мавзуда сўз очилмади. Шу тариқа орадан олти ой ўтди. Ёзги таътилга чиққанимиздан сўнг дугонам билан бафуржа гаплашишга вақт топдик. Шунда ундан интернет ҳақида сўрадим. Кўзлари ёниб гап бошлади:
— Дугонажон, «Одноклассники» зўр. Турли расмлар, дунёдаги воқеалардан хабардор бўласан. Янги одамлар билан танишасан.
Кунларнинг бирида у сайтда 22 ёшли Хуршид исмли бир бола билан дўстлашганини айтиб қолди. Галдаги янги танишларидан биридир-да, деб ўйлаб эътибор бермадим. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан:
— Хуршид акам менга уйланмоқчи! — деганида ҳайратдан донг қотдим.
— Уни танимайсан-ку! Ўзи нима иш қилади? Ота-онаси ким?
— Бунча ваҳима қиласан? Ҳозир тўйим бўлаётгани йўқ-ку! Шуларни билиш учун учрашмоқчимиз. Тошкентга чақиряпти. Бормоқчиман.
Бу хабар мени ваҳимага солиб қўйди.
— Қаёққа, қандай қилиб борасан?! Ота-онангга нима дейсан? Тошкент узоқ жой, танимаган одамингнинг гапига учиб кетаверасанми?
— Нега танимас эканман? Анчадан бери гаплашиб юрибмиз. Хуллас, ҳаммасини пишитиб қўйганман. Тошкентда холам туради, ўшаларникига бораман. Ойимга: «Зерикиб кетдим», дея бир йиғлаб бергандим, рози бўлди. Эртага жўнаяпман.
Шундай қилиб дугонам кетди. Тошкентда бир ҳафта туриб қайтганида кўзларида порлаб турган аввалги завқ йўқ эди.
— Тошкентга етиб бордим, — бироз жим тургач, гап бошлади Нигора. — Дарров Хуршид акам билан гаплашмоқчи бўлдим. Бироқ у интернетда эмас экан. Ҳатто телефон рақамини ҳам билмасдим. Сайтга киришини кутдим. Кечга яқин пайдо бўлди, тонг отгунча гаплашдик. Кечки соат 18:00 да хиёбонда кўришишга келишдик. “Сизни қандай топаман, телефон рақамингизни беринг”, — деб ёздим. “Қора палтода бўламан, расмингни кўрганман-ку, ўзим топиб оламан сени”, — деган жавоб келди. Айтилган жойга етиб бориб, орзиққанча Хуршид акамни кута бошладим. Чамаси ярим соатлар ўтгач, ёши 40дан ошган бир киши ёнимга келди. Исмимни айтиб чақирди. “Кимсиз, исмимни қаердан биласиз?” — дедим жеркиб. “Мен Хуршид акангизман”, — деган жавобни эшитиб, устимдан қайноқ сув ағдарилгандек бўлди. Неча ойлардан бери ишониб, умид боғлаб юрганларимнинг ёлғон бўлиб чиқиши мени гангитиб қўйди. Ҳаётим остин-устун бўлиб кетгандек, бошимга осмон қулаётгандек эди. Қўрқиб кетганимдан нима қилаётганимни билмай қолдим.
Ресторанга таклиф қилди, эргашдим. Қаергадир бордик. Тўс-тўполон, ичи ёш-яланг билан лиқ тўла. У овқат, ичимликлар буюрди. Шундагина ўзимни бироз босиб, Хуршид акага қарадим. У мен кўрган расмлардаги инсонга мутлақо ўхшамасди. “Кетаман”, — дедим ўзимни қўлга олиб. “Майли, фақат бироз ўтиринг. Шунча пайт гаплашганимизнинг ҳурмати йўқми?” — деди у. Шу орада ичимлик узатди. Чанқаб турганим учун бир кўтаришда ичиб юбордим. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўзимни йўқота бошладим…
Уйғонганимда аллақачон тонг ёришиб кетганди. Қаерда, кимникида ётганимни ҳам билмасдим. Қўрқувдан дағ-дағ қалтирардим. Кўчага чиқиб уйга йўл олдим. Мени минг турли савол ва маломат билан кутиб олган холамга навбатдаги ёлғонни тўқидим: “Дугоналарим қўярда-қўймай олиб қолишди. Телефоним ўчиқ, рақамингизни ёддан билмайман…”
Бироз ўзимга келгач, дарҳол телефонимни қувватлантириб, интернетга кирдим. Хуршид акадан бўлган воқеаларга изоҳ сўрамоқчи эдим. Бироқ “ушбу профил йўқ қилинган”, деган ёзувдан бошқа маълумот ололмадим…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨


❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган

Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МЕНИ КЕЧИРИНГ, ОНАЖОН

Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳат қилишни бошладилар.
Нима қилишим кераклигини, қандай юришим кераклигини. Бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Ойи, мен ёш боламасман-ку, аллақачон йигирмага кирганман! Ҳадеб насиҳат қилаверманг!
Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб юборганимни билмай қолдим. Шундай ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга акам келдида, юзимга бир тарсаки туширди. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.
Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва онам оламдан ўтганлигини айтди.
Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам... Ойим! Онажоним! Кўзларимга шошқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим.
Қулоғим остида онамга бақириб, жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, хаёлимда эса онажоним эди. Ерга тиз чўкдим-да, фарёд қила бошладим:
-Аллоҳим, уни қайтариб бер! Илтимос, Аллоҳим, онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Ялинаман, Аллоҳим, онамни қайтариб бер. Майли, мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллоҳим, онамни қайтиб бер!
Шунчалар бақириб йиғладимки, хонага акам кириб келди. Қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! – деб бақирди менга. - Нега бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!
Онамни? Қотиб қолдим. Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:
-Ойижон? Ойижоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ҳа, болажоним,- дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шошқатор ёшлар оқарди.
Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси оламдан ўтган экан. Мен эса чала эшитиб, нотўғри тушунган эканман.
Мен ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим, холос:
-Ойижоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним!
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
-Болагинам, ҳар нарса бўлсаям, фақат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингга чидолмайман
Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. Акам қўлимдан телефон трубкасини олиб, хонасига кириб кетди. Мен эса хонамга кириб Аллоҳга ёлворишни бошладим:
-Эй, Роббим! Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор берадиганларниям кечир! Онасига озор бериб, онасидан айрилиб қолганларниям кечир! Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечиринг...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Умримиз ғанимат, ғанимат дамлар,
Бу дунё шундайдир битмагай ғамлар,
Мен сизга таъзимда яхши одамлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

Яхшилик қилайлик қайтмас бу онлар,
Савоблар олайлик саноқсиз сонлар,
Ўзингизни асранг, яхши инсонлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

Қалбимда тилагим сизга мингтадир,
Дунёда энг қиммат меҳр ва қадр,
Ҳар бир кун Аллоҳдан бизга туҳфадир,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.

✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.

✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!

✨Хайрли тун олисдаги яқинларим!

🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУЛОҚСИЗ ҚОЗОН
ёки қайнона эмас, она ҳақида

Қўлингизга келин бўлиб тушганимга ўттиз уч йил бўлибди. Бу орада меҳрингиз булоғидан қизингиздек қонсам, баъзан қаҳрингиз қиличида ҳам кесилгандек бўлдим. Лекин шу кунга келиб, бугун сизнинг ўрнингиз, муҳаббатингиз ва қадрингизни билдим…
Эсингиздами, янги келинчак бўлиб Тошкентга ўқишга кетишимдан бир кун аввал бир сават ёғли кулча ёпиб бергандингиз. Онамнинг олдига бориб мақтандим:
–Бувим менга ёғли, ширин патир-кулча қилиб бердилар. Уч йил Тошкентда ўқибману бирор марта ана шундай нон ёпиб қўлимга бермабсиз-а?
Онам кулиб “Энди у сенинг онанг, яна кўп марта ана шундай патирчалар ёпиб бераверади, патир-кулчаларинг билан ўша ерда тошдек қотгин” дедилар.
* * *
Ўқишдан келганимнинг эртасига ухлаб қолиб, бир оз кечроқ турибман. Ҳовлига чиқсам, ўчоқнинг олдида куймаланяпсиз. Қайнотам раҳматли нега чойни ўчоқда қайнатаётганлигингиз билан қизиқди.
–Бугун бирам ўчоқдаги чойни ичгим келдики…Ўчоқ чойининг таъми бошқача-да,–дедингиз.
Ўчоқнинг чойини маза қилиб ичдик. Ўз уйимни йиғиштиргани кирганимдагина кўзим электр “сувқайнатгич”га тушди. Уни эрталаб жойига олиб чиқиб қўйиш ёдимдан кўтарилган экан. Келини тушмагур ҳали ўрнидан турмаганидан “сувқайнатгич”ни сўролмай, мактабга кетаётган ўғиллари нонуштасига чой кечикмаслиги учун – ўчоқда сув қайнатган экансиз ўшанда. Ўчоқ, ухлаб қолган келинларига дакки бераётган қайноналарни кўрганимда айбимни билдирмаслик учун тутунда кўзларингиз ачишиб чой қайнатган кунингиз кўз ўнгимда гавдаланаверади.
* * *
Олти келинингизнинг бари оилада тўнғич қизлар эди. Келин бўлганида ҳам рўзғор юмушларини эплаб бажара олмайдиган биз ношудларни йўлга солгунча эсингиз кетди. “Олтита жиннини шинни қиламан деб ўзим тугадим” дея гоҳи куйиб, гоҳи кулардингиз. Жинни эмасмиз-ку, дердик биз ҳам ичимизда.
Бир марта саватдаги нонни тандирнинг ёнига олиб кетаётганимда тоғорадаги кул устига барчасини қўлимдан тушириб юборганимни кўриб “кулини қоқиб олаверинг, югуринг, тандир совиб қолади, дарров бошқатдан ясаб чиқинг”, дея кулиб қўйганингизда ўзимни нотавондек сезсам ҳам юзингизда норозилик аломати кўрмаганлигим учун хурсанд бўлиб нонларни бошқатдан ясаб чиқдим.
* * *
Эслайсизми, қаҳратон қиш кунларининг бирида кичик қозончани омборхонадан олиб чиқишни буюрдингиз. Кирсам, ичидаги сув совуқдан музлаб қотиб қолибди. Музини харчанд олай десам, эплолмадим. Қозонни ерга бир урдим. Нимадир учиб тушгандек бўлди. Музи кўчиб тушяпти шекилли, деб ерга қарата қаттиқроқ отдим. Яна “муз” кўчди. Қарасам, учаётган муз бўлакчалари эмас, темир қозончанинг қулоқлари экан. Икки қулоғидан айрилган қозонни қилт этиб ҳам қўймаган музи билан олдингизга шумшайиб олиб кирдим.
–Ие, бунинг қулоқчалари қани?– дедингиз ҳар галгидек ҳушёрлик билан нима бўлганлигини сезиб.
–Учи-и-иб кетди,–дедим ва нима учун “учириб юборганим”ни оқлай бошладим.
–Афанди қиз, уйга олиб кирсангиз, печкадаги оловга қўйсангиз, ўша муз бир дақиқада эрирди-ку,–дея ҳар домгидек яна кулиб овқат қилишга ундадингиз.
Мендан кейин хонадонимизга тушган беш келин ва невараларнинг нега бу қозонча қулоқларининг иккитаси йўқлиги ҳақидаги узлуксиз саволларига тафсилотини латифа қилиб айтиб келдингиз. Қулоқсиз қозон эса мен қулоқсиз келиннинг эпсизлигини ёдга солиб, сизнинг катта қалбингизни намоён қилиб, ҳамон ошхона четида беркингандек бўлиб туради…
* * *
Фарзандли бўлганлигим учун Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг кундузги бўлимидан сиртқисига ўтказдим. Қизимни сизга ташлаб имтиҳонларни топширгани ўқишга кетдим. Дилбандимсиз бир ойни қандай ўтказганлигимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Имтиҳонларни якунладиму Фарғонага чопдим. Уйга келсам, боламни олиб қишлоққа кетган экансиз. Турмуш ўртоғимга тезроқ қизимни кўрмасам юрагим ёрилишини айтиб, қишлоққа қараб йўл олдик.
Менинг ўқишдан қайтадиган кунимни билиб сиз эса Фарғонага отлангансиз. У пайтлар уяли алоқа йўқ, бир-биримиздан бехабар йўлда учрашмай биз сизникига, сиз бизникига келганмиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Машина тонг коронгисида манзилга етиб келди. Хайдовчи зЗохид узатган пулнинг ярмини кайтариб берди.
- Оилангиз багрига шошаётган экансиз, бу пулларга болаларингизга бирор нар-
са олинг, - деди. Оиласи тинч одамлар-
га хавасим келади. Одам учун бундан ортик бахт йук, колган хаммаси бекор. Мен эса...мен факат мана шу машина-да йул кезаман...- Унинг овози махзун эди.
Зохид ташаккур билдириб машинадан тушди. Юраги гурс-гурс урарди. Хали атроф ёришишига анча бор, Нозима уг-ли билан мирикиб ухлаётган булса ке-рак. У бугун хаёти буткул узгариб кети-шини билмайди, хатто тушига хам кир-магае булса керак. Зохид Нозима ва угли билан булажак учрашувни куз ол-дига келтириб, хузурланди.
Тезрок тонг отсаю, уларнинг багрига ошикса. "Нозима мени бу ахволда ку-риб нима деб уйлайди?" - уст-бошига караб уйладиЗохид. Кечаси билан ма-шинада йул босиб келганидан кийим-лари гижимланиб кетганди. У шу якин орадаги мехмонхонадан хона олиб, жойлашди. Иликкина душга тушиб, соч-соколини текислади. Оксоч аёл дазмо-ллаб келтирган костюм-шимни кийди. Ойнага караб узини таний олмади. Жиддий услубда кийинмаганига хам анча булибди. Ойнадаги куринишидан кунгли тулди. "Энди доим шундай кий-иниб юраман, - деди узига узи.
Нозимага шундай кийинишим ёкарди. Костюм-шимда жентельменларга ух-шаб коласиз, дерди. Эх, Нозима, сен ун гадолик либосини кийишига хам тайёр-ман!"
Вакт имиллаб утарди Зохиднинг наз-дида. Илгари доим вакт тез утишидан, хеч нарсага улгуролмаётганидан ноли-рди. Нозиманинг васлига етишиш учун минг кутишга хам рози эди.
Нихоят, у интиклик билан кутган тонг отди. Таксига утириб, Рашид берган манзилни айтди.
Машина Нозима томон элтгани сайин хаяжони ортиб борар, юраги куксини ёриб чикудай урарди.
Мана, у манзилга етиб келди. Иш вак-
ти бошланишига хали анча вакт бор. Эшик олдида туриб иш соати бошлани-шини кутиб турди. Мана, аста-секин одамлар у турган эшикдан бирин-кетин кириб кела бошлашди.
Кутавериб кузлари толикка пайтда эшик олдига кора рангдаги чет эл ма-шинаси келиб тухтади. Ундан тушган жувон хайдовчига чиройли табассум хадя килиб, хайрлашди. Зохиднинг юраги бир калкиб тушди. Ахир, бу Нози-ма-ку! Янада тулишиб, тиниклашибди. Юз-кузида хакикий аёллик латофати барк уриб турибди. Зохиднинг бутун вужудига титрок кирди.
- Нозима! - чакирди у титраб-какшаб.
Кимдир исмини айтиб чакирганини эшитган Нозима ортига бурилди. Кузи Зохиднинг кузига тушди-ю...

Зохид бу кузларда согинч ва кувонч шуълаларини куришни истаганди. Аммо...кузи Зохиднинг кузига тутиши билан Нозиманинг ранги окариб кетди, беихтиёр бир кадам оркага тисарилди.
- ....С...сиз? - тили зурга айланди.
- Ха, менман, Нозима! - туликиб деди Зохид. - Мен келдим.
- Н...нега...келдингиз? - Нозима кутил-магае учрашувдан хамон узига келол-маётганди.
- Сен билан углимни олиб кетишга кел-
дим. Сизларни узим билан олиб кета-ман.
Нозима биров эшитиб колмадикан деб атрофга олазарак бокди.
Дилфуза Зарипова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уша кезларда кузимга Лайлодан бош-ка хеч ким куринмасди. Хайхотдай хов-
лида онамни ёлгиз колдириб у билан кетдим. Хам кайнонам, хам тижоратда-ги шеригим Музаббат опа бундан кувон
ди. Ахир, кизи доим ёнида булади-да. "Элдоржон, онангиз катта ховлида ёл-гизланиб колиптилар. Онангизни бизни-кига кучириб олиб келинг, бирга яшай-миз", деди. "Отангнинг чирогини ёкиб утираман" дейишига карамай онамни Мухаббат опаникига кучириб келдим. "Куйинг, ойи, уша гапларни. Чирок ёкиш деган гаплар утмишда колиб кетган. Ундан кура узингизни уйласангиз-чи" дедим. Шундай килиб бирга яшай бош-ладик. Онам бу хонадонда узини бего-надай хис киларди, "отанг кечалари ту-шимга киряпти, рухи безовта" дерди. Мен хамма нарсага куз юмдим, хатто онам кайнонамнинг уйида бор-йуги бир хизматкор каби яшаётганини курсам-да, курмасликка олдим. Онам эртадан кечгача уй тозалаб, кир ювиш, овкат килишдан бушамасди. Тез орада Лайло узи эстаган келин эмаслигини хам ту-шунди. Лекин мен хеч нарсани тушун-мадим.
Мухаббатнинг мени куёв килишдан максади аслида бошка нарсада экани хаёлимга хам келмасди.
Бир куни кайнонам ховликиб кириб келди. Элдоржон, омадимиз келганга ухшайди, келинг, бафуржа гаплашиб олайлик деб ичкарига бошлади.
- Молларимиз яхши сотилдими? - деб сурадим. Мухаббат опага куёв булгани-мдан буён савдо-сотик назоратини бу-ткул узи бошкарарди.
- Ундан хам каттарогини айтаверинг, деди у ховликиб. Бир танишим анча йиллардан буён чет элдан машина олиб келиб сотади. Бизни хам узига шерик килиб олмокчи. Шу ишга кушилсак ни-ма дейсиз?
- Яхши таклиф-ку-я, лекин машина олиб келиб сотиш учун катта пул керак.
Бизнинг майда-чуйда сотиб топган пу-лимиз урвок хам булмайди, - дедим.
- Шунинг учун хам сиз билан маслахат-лашай дедим-да, Элдоржон,-кайнонам-нинг кузлари айёрона чакнаб кетди. - Дадангиздан колган уй-жой, машинани сотиб, пулини бу ишгв кушсак. Онангиз бизникида яшайверадилар, хеч нарсага зориктирмаймиз. Худо хохласа, ишла-римиз юришиб кетса, хамма ишларни узингизга топшираман. Менга колса-ку, мана шу яшаётган уйимизни сотардим. Лекин уй ажрашган эримнинг номида. Икки дунёда хам сотирмайди, - деди. Икиланиб колганимни куриб яна алла-нималардир деб ишонтирди.
Хуллас, онамнинг "Отангдан колган уйни сотма, бир кун афсус чекиб колма тагин" дейишига карамай уйни ва ма-шинани сотдим. Хатто "сизга кейинрок зуридан олиб бераман" деб онамнинг тилла такинчокларини хам пулладим. Бор пулни кушкуллаб кайнонамга тут-каздим. Кайнонам менинг номимга фирма очиб, ишларни ущи бошкарарди. Чиндан хам, бир неча марта машина олиб келиб сотди. Аммо бу машиналар кайси йул билан олиб келиняпти - мен бехабар элим. Бу орада Лайлонинг ин-жиклиги баттар кучайди. Арзимаган нарсадан бахона излаб, онам билан жанжаллашади. Хатто бир куни мен уй-да йуклигимда онамга кул кутаришга-ча борибди. Охири, онам чидай олмай уйдан чикиб кетди. Аввал кариндошла-рникида уч-турт кун яшаб юрди. Кейин бир хонали ижара уйга кучиб утди. Ку-ришга борганимда "Кариган чогимда беватан килиб куйдинг мени. Буларнинг хаммасини уга маккор кайнонанг билан беандиша хотининг киляпти. Замира келиннинг куз ёшлари тутди мени. Фа-риштадай аёл эди, шумкадам деб куз очиргани куймадим. Икки боласини ти-рик етим килиб хайдаттирдим. Асл шумкадам мегажин Лайло экан" деб йиглади.
Бир-икки ой онам турган ижара уйни-нг пулини тулаб, онамга бозор-учарига карашиб турдим. Буни билиб колиб Ла-йло Ойим топган пулларни совуряпсиз деб жанжал килди. Энди у илгаригидек ширинсуз, мехрибон хотин эмас эди. Гуё уни биров билае алмаштириб куй-гандек. Кайнонамнинг хам муомаласи узгарган. Бу хонадонда кейинги пайтда узимни бегонадек хис килардим. Лекин мни кутиб турган кунлар хали олдида буниси холва экан. Кутилмаганда... кандайдир одамлар келиб кулимга ки-шан солиб олиб кетишди. Айбим нима-далигини билмасдим. Менга куйилган айблар жидлий эли: номимга очилган фирма чет элдан машинани олиб келиб сотган, аммо хужжатлар сохталашти-рилган, божхона туловлари туланмаган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel