26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Иссиқ-совуқ қилдирганим энг катта айбим...
Ҳаётда кўп марта адашганман. Қилган ишларимни бирма-бир айтсам,қарғишлар остида қолиб кетсам керак.Одам қанчалик ёвуз бўлмасин,барибир ички кечинмалари,афсус-надоматлари олдида шунчалик ожиз қолиб, ич-этини еявераркан.Кимгадир айтиб юкини енгиллаштиргиси келаркан.
Қишлоқдошимга турмушга чиққандим.Қўлида касб-у кори бўлмагани учун оиламизни боқишга жуда қийналди.Уруш-жанжаллар жонига тегиб дўстлари билан хорижга жўнаб қолди.Шу кетганча бир мартагина арзимаган пул юбориб,сўнгра умуман хабарлашмай қўйди. Қишлоқдошлари қўйни-қўнжини тўлдириб келганда ҳам у қайтмади, дўстлари ўша ерда бир аёлни топиб олибди,деган гап чиқаришди.Мен эса ёш ҳолимда икки болам билан ёқамни тишлаб қолавердим.Ҳаёт мени мажбур қилди, болаларимни боқишим керак эди,деб ўзимни истаганча оқлашим мумкин.Ҳа, бу оқловни ҳамма қораласа ҳам,очиқ айтаман,менга ҳам осон бўлмади. Қўни-қўшнимникида бир кило гўшт учун кир-чирларни ювиб, уй-жойини тозалаб,мардикорлик қилиб кўрдим.Бир-икки топармон-тутармон эркакларнинг бошини айлантиришга ҳаракат қилдим.Бир-икки хилватда учрашганимдан кейин икки-уч кун қўлимда пул бўлар,лекин табиатан кўзга кўринарли чиройим бўлмагани учун бу ишларим мен кутган натижани бермас,йўқчилик тугаб,тўқчилик бошланмасди. Бир куни танишларимдан бири банкдан кредит олиб уйи олдида кичкина дўконча очганини,ишлари бир маромда кетаётганини айтиб қолди.Банкка бориб,кредит бўлими бошлиғи билан учрашмоқчилигимни айтдим.Мен билан тенгдош,лекин кўриниши жуда ўктам бир йигит хушмуомалалик билан кутиб олиб, бошлиқ эканини айтди.Унга эрим ташлаб кетганини,бошқа бировга уйланиб,ўша ерларда қолганини, ота уйимда икки болам билан қийналиб яшаётганимни йиғлаб-cиқтаб айтдим.Йигит амалдаги тартиблар бўйича менга катта миқдорда кредит берилмаслигини тушунтирди.
Опа, кечқурун уйимга боринг,сизга қўлимдан келганча моддий ёрдам бераман,вақти келиб қайтарарсиз, қайтармасангиз ҳам розиман, деди.
У айтган манзилга бориб,оиласини кўрдим,чиройли хонадонига ҳавасим келди.Нега менинг эрим шундай одам эмас,нега мен ҳам шу бахтга арзимайман,деган ҳасад бош кўтарди.Қўлимга беш юз минг сўм тутқаза туриб, йигит бечора шундай деди:Опа,бу пулларга болаларингизга қишлик кийим олиб беринг, яхши едириб-ичиринг. Муаммо бўлса,яна келинг,ёрдам бераман.
Шундан кейин бу йигитни ўзим учун соғин сигирдек қилиб олдим.Ҳар ойда уни йўқлаб турдим, қачондир жонига тегиб ёрдам беришдан тўхташидан жуда қўрқардим. Шунинг учун қишлоқдаги энг кучли, нафаси ўткир фолбинга бориб,уни ўзимга иситиб олиш учун иш бошладим.Холис ёрдам қилаётган йигитга ўзимни косметик моллар сотиб олиб,тадбиркорлик қилаётгандек кўрсатардим. Унга ўқитилган совун,атир каби нарсаларни совға қилардим, кейинчалик тушликка турли баҳоналар билан иссиқ овқат кўтариб борадиган бўлдим.Лекин банк ходимлари аллақачон бизни гап-сўз қилишган,ошиқ-маъшуққа чиқаришганди.У билан яқиндан алоқада бўлишни истасам ҳам йигитда мен томонга оғиш сезилмасди.Фолбинга айтиб кучлироқ дам солишини сўрадим. У кийимини топиб келишимни айтди. Йигитнинг уйига бориб, ҳеч ким сўрамаса ҳам,хотини рози бўлмаса ҳам уй хизматини қилдим, кўйлакларини ўғирлаб, ўқитиб чиқдим.Ана энди, иссиқ-cовуқнинг кучи билинди, йигит менга батамом оғиб, нима айтсам, шуни қиладиган даражага етди. Бундай лаққа балиқни ким ҳам қўлдан чиқаргиси келарди. Хотини,онаси билан кўп марта жанжаллашиб, барибир ўзимники қилишимни айтдим.Шу орада понани пона билан чиқаради, деганларидек хотини ҳам худди менинг йўлимдан юриб, иссиқ-cовуқларимга қайтарма қилишни бошлади.Биров ишонар, биров ишонмас, йигит бундай қора кучларнинг ҳар томонга тортқилашидан қаттиқ бетоб бўлиб ётиб қолди. Мансабидан бўшаб,даволанди Оиласидагилар уни менга кўрсатмай беш ой уй ичида сақлашди,ишга қайтганида эса одамларга совуққон ва эҳтиёткор муомала қиладиган одамга айланди мени эса кўришни умуман истамади.Бу воқеага тўққиз йил бўлди. Автоҳалокатга учраб, бир оёғимдан ажралдим.Ногиронлигим учун бериладиган нафақа учун болаларимга керакман.Бошқа пайт эса кун бўйи қаерлардадир изғийдиган қизим ва ўғлимнинг изини пойлаб ўтираман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўтинч🥹🍂
Ўтар бўлсам дунёдан бир кун
Гуноҳларим афв эт, Художон
Қолмасин ҳеч фарзандим юпун
Унга меҳр, бахт бер, Художо
Умр бергин, дунёни кўрсин
Оқ-у қора томонин билсин
Ибодатин жойига қўйсин
Пок-покиза қалб бер, Художон
Дунёларин қолдирсам ортда
Жаннатингдан жой бер, Художон
Йиғлашмасин кўксига уриб
Кучли бир дош бергин, Художон
Оғринмасин диллари менсиз
Зор қолмасин тунлари ёлғиз
Тавбани кўп қилмабман, эссиз
Хор қилмагин ўзинг, Художон
Латофат Нуралиевна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ким айбдор?
Лобар ётган жойида ойнадан ташқарига қаради :
"Соат неччи бўлди экан?". Қорни бирам очиб кетди-ки...Охирги олган кимё муолажаси иштаҳасини очиб юборган. Косадаги таомни еб тугатиши билан яна қорни оча бошлайди. Аслида уйда кўнгли тусаган , еганда оғизга маза берадиган егуликнинг ўзи бўлиши даргумон . Унда бунда қўни- қўшни , саҳоватпешалар тарафидан илинган мева-чева , ширинлик ва бошқа нарсалар ҳам тез орада юлдуз кўрмай жон беради. Қўлдан берганга қуш тўймас ахир. Икки хонали уйнинг наригисида синглиси учта боласи билан жойлашган. Опа-сингилнинг онаси ҳам буви бўлиб ўша хонада. Сингил эри билан топишса яна туғиш ниятидамиш.
- Уффф...
Лобар чуқур уф тортди.
У кираверишдаги биринчи хонага жойлашган. Дивани, тумбочкаси, ...туваги ип тортилиб, парда осиб ясама девор қилиб қўйилган хонанинг бу бўлагида . Парданинг нариги тарафи даҳлиз вазифасини бажаради. Эрта сахардан ярим тунгача нариги хонада яшайдиганлар киришаверади, чиқишаверади. Кун бўйи болачаларнинг чувур- чувур , йиғи овози...
Лобар қўлини чўзиб тумба устида целлофан пакетда турган бурда нон қолдиғини топди.
"Ҳайрият...!"
У суви қочган бир тишлам нонни оғзида ивитиб шимганча хаёлга чўмди.
Лобар эсини шу ҳовлини таниганди. У вақтда ҳовлида бувиси ҳоким , онаси эса ҳудди нариги хонадаги синглиси ролида эди. Лобарлар тўрт қиз , бир ўғил эди. Беш фарзанднинг отаси эса...тўрт эркак эди. Лобарнинг онаси Жамила опа ғоятда чиройли аёл эди. Тўрт марта турмуш қурди. Хатто тўртинчиси ичкуёв ҳам бўлиб келганди. Бироқ уларнинг барини Лобарнинг бувиси ўртага тушиб турмушини бузиб ҳайдаб солаверди. Сабаб нимадалигини эса ҳеч ким билмади. Кўпчилик "Бу Сабоҳат кампирга худо берган феъл- хўй, шу тўнғич қизи ёнида юрганидан роҳатланса керак" деб ҳам кўришди. Жамиланинг ўзи ҳам шундай хулосага келганмиди тўртинчи турмушини онасини уйида барпо қилмоқчи бўлди , бироқ онаси у эри билан ҳам қорнидаги бешинчи боласи бор ҳолда ажраштиришни "эвини" қилди.
Жамиланинг ўзидан кейинги уч синглиси онасига бўйин эгса турмуши турмуш бўлмаслигини сезишдими , оқ келин кўйлакда остона ҳатлаб чиқиб кетишди- ю , қайтиб онанинг сўзларини қулоққа илишмади. Дараҳтнинг бўшини еркан қурт деганлари .
Хуллас , Жамиладан сўнг Лобар Сабоҳат кампир ва икки нафар тоғасининг ўқига нишон бўлди. Бояқиш Лобар салкам ярим гектар келадиган ҳовлида эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилиб , эшитгани "жувонмарг" бўлди. Ўн бешида оқи- оқ , қизили қизил бўлиб ғоятда гўзал бўлиб етилган Лобардан анқигани ачимтир тер ва тезак ҳиди бўлди .
У уй ишларини саранжомлаб, ўртада бир гала қўй ва уч- тўрт молни кўчанинг нариги бетидаги совхоз боғининг чекка- чеккаларида ўтлатиб келар эди.
Қурбақани ҳам босса "ваақ" деркан. Лобарнинг ҳам бундай ҳаёт жонидан ўтиб кетганмиди ёки ... Хуллас у ўн олти ёшида бир кечада йўқолди - қолди. Орадан кўп ўтмай қўшни кўчадаги Шоира опаникидан хабар келди:
- Қизинг ўғлим Шарифга эргашиб бизникига келиб ўтириб олибди. Эр- хотин бўлиб олишганига анча бўлганмиш. Мендан даргумон бўлмаларинг. Қолса қолсин . Керак бўлса олиб кетларинг.
Лобарнинг ортидан сингиллари ишга яраб қолганлиги учун унинг "буви ҳовлиси"га қайтиб келиши керак бўлмади.
Серфарзанд Шоира опа ва Мухтор акаларининг ҳовлисининг бир бурчагига эри билан сиғиб кетди.
Лобар ўша хонадонда бахт таъмини тотий бошлаганди. Йиллар оралаб ўзи ҳам бири- биридан ширин тўрт қиз кўрди. Қизларининг олди ўн бешга чиққанда кутилмаганда эрининг қўли пул кўриб тезда бойиб кетди.
Қадимгилар "Ёришиб ёққан хаводан қўрқ , тўсатдан битган бойликдан" дея бежизга айтишмаган экан.
Эри бой бўлди , Лобар бойвачча бўлди . Шу билан бирга аёлнинг тинчи йўқолди . Шариф очиқ - ойдин аёлига "Энди ўғил туғиб берадиган хотин оламан" деб эълон қилди ва ҳаракатни бошлаб юборди. Ўша кезлари бирон эси бор инсон орага тушиб "Ҳой барака топгур, қизни ким беради- ю , ўғилни ким беради ?" ёки "Нима эксанг , шуни ўрасан" демади.
"Эр бермоқ - жон бермоқ" деганлари рост экан.
Давоми 14:29 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ТАЗИЯ Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради.
Ўзбекистон "Халк Артисти" оғир жудоликга учради ❗
Охиратлари обод бўлсин илоҳим🤲
Батафсил ўқиш учун батафсил ўқиш "кнопкасини" босинг ❗️👇
Дамас ҳайдайдиган акаларга жўнатиб қўямиз. 😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Уйланиш...
Буюк режиссёр Шуҳрат Аббосов билан қадрдон эдик. Шуҳрат ака жаҳон адабиёти билимдони эди. Минглаб китоблар ўқиганди. Юзлаб шеърларни ёд биларди. Артюр Рембо, Мария Рилке, Пол Элюар, Цветаева, Евтушенко, Уитмен, Хименес шеърларини соатлаб ёд айтарди. Суҳбат тонггача чўзиларди. Бир кун Шуҳрат акадан, Ойбекнинг қизига қандай уйланганини сўрадим. Шуҳрат ака ширин энтикиш билан хотирладилар: -Москвадан келдим. Кинолар ола бошладим. Анча мунча танилдим. Эркин ва озод даврларим эди. Фикрларим ҳам, ўзим ҳам, ижодим ҳам, дунёқарашим ҳам эркин эди. Атрофимда йиғилганлар ҳам ҳур фикрли ёшлар эди. Ҳеч нарсадан ҳайиқмасдик. Ўша пайтлар машҳур ёзувчи Ойбекнинг қизи Гулранг билан танишдим. Уни севиб қодим. Менга тегасанми, десам, кулиб, отамдан сўрайоласанми, деди. Шарт қўлидан ушладим-да, уйига бордик. Ойбек домла уйда экан. Зарифа опа чой дамлаб келдилар. Ойбек домла бир оғиз гапирмаяпти. Зарифа опа, нега келдингиз дегандай, мендан кўз узмайди.Мен, қизингиз Гулрангга уйланмоқчиман, у билан танишмиз, қизингиз менга ёқади, дедим. Зарифа опанинг кўзлари катта катта очилиб кетди. Ҳайрон бўлиб қолдилар. Гоҳ менга, гоҳ Гулрангга қарайдилар. Мен, Ойбек домлага қараб, “Қизингизни менга берасизми?” – дедим. Ойбек домла, менга қараб “ҳа, майли” дегандай, бошларини қимирлатиб, тасдиқ ишорасини қилдилар. Ойбек домла мана шундай, кўнгли ниҳоятда тоза, ишонувчан, олийжаноб қалб эгаси эди. Мендан ҳеч нарса сўрамадилар. Кимсан, қаердансан, нима иш қиласан, уйинг борми, жойинг борми, қанақа тўй қиласан, қаерда яшайсан, ҳеч нарса сўрамадилар. Бунинг учун Ойбек домладан бир умр қарздорман. Аммо, Зарифа опа, “Нима деяпсиз, нега қизингизни сўраб суриштирмай, танимаган билмаган одамингизга бериб юбораяпсиз, нега маслаҳатлашмаяпсиз, бу бир парча матоҳми, нега дарров розилик бердингиз?” – дея тўполон кўтардилар. Ойбек домла, Зарифа опанинг саволларига жавоб тополмай, танг қолдилар. Саволлар, сўроқлар устма уст ёғилавергач, базўр ғўлдираб, “ Кўрмайсанми хотин, елкаси кенг йигит экан,” –дедилар. “Елкасига нима қипти, елкаси елкадақа елка,” деди Зарифа опа жаҳли чиқиб. Шунда, Ойбек домла бироз ўринларидан туриб, хотинининг устига эгилдиларда, “Кўрмаяпсанми, йигитнинг пешонаси ялтираб турибди,” -дедилар. Бу сўз барча суҳбатга якун ясади. Шу шу мен тўйни бошлаб юбордим. Ҳаётимнинг бахтли даврлари бошланди. Бу даврлар учун Ойбек домладан абадиян миннатдорман.
Муҳаммад Исмоил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Гўзал тонгда севимли инсонлари билан нонушта қилаётганларга ёқимли иштахалар...
Буни орзу қилаётганлар ниятларига етсинлар Ин ша Аллоҳ.
Кун давомида аъло кайфият тилаб қоламиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨
🌙✨Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадур
айтиш кераклигини ҳам
унутманг! Зеро ширин сўзга
арзийдигон қанча яқин
инсонларимиз бор.
🌙✨Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан
узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰
✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ
ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Мен узимни нохак эзилган десам, сиз-нингиз меникидан хам баттар экан, - деди Азиза. - Вакт утиб, ким айбдор экани аён булади. Лекин орада сиз ва болаларингиз жабр чекканларингиз ко-лади. Хамма сизни айблаб турганида хам эрингиз ёнингизни олиб, химоя кил-ганида бошка гап эди. Лекин унинг узи кайта-кайта соткинлик килибди..
- Соткинлик? - ажабланди Гулширин.
- Ха, соткинлик. Сизга хиёнат килгани, уша аёл ундан фарзанд кургани сотки-нлик эмасми? Фарзандларингиз хаки уни кечирибсиз, отангиз олиб берган уйни сотиб, камокдан олиб колибсиз. У-чи, бунга кандай жавоб берди? Яна уша аёлни излади, сизни тухматдан асраш урнига узи хам "кушмачи" деб, уйдан хайдади. Бу соткинлик эмасми?
Гулширин бу тугрида сира уйлаб кур-маганди. Мен вазият курбони булдим деб хисобларди. Азизанинг сузлари уни уйлантириб куйди. Кунгли каттик огри-ди..
- Бугун кун буйи иш изладим, - деди сухбат мавзусини узгартириш учун. - Лекин хеч бир ташкилотда менга мос келадиган иш йук экан. Кулимдаги пул-нинг хам охири куриниб колди. Шу уч-турт кун ичида иш топмасам, билмай-ман, кейин кандай кун утказамиз...
- Ана, курдингизми?! - гапни яна эски узанига буриб юборди Азиза. - Сиз-ку, эрингизга керак эмас экансиз, лекин мана бу болалар узининг пуштикамари-дан булган-ку! Хеч булмаса шуларни уйламайдими? Болаларим нима ****-ичя-
пти демайдими? - бир оз сукутдан сунг гапини давом эттирди: - Ётокхонада яшай бошлагач, бу ердан сал нарирок-да жойлашган ресторанга ишга кирган-дим. Киладиган ишим - хар хил салат тайёрлаш эди. Эрим кунгирок килиб, "Шу ишингни куй, узим пул юбориб ту-раман. Сен болаларга кара" деди. Эрим якинда кайтади, шунинг учун ишдан чикдим. Кетаётганимда ресторан хужа-йини "Урнингизга узингизга ухшаган чаккон аёл топиб беринг" деганди. Истасангиз, эртага сизни уша ёкка олиб бораман.
- Ресторанда ишлаш...- иккиланди Гул-ширин.
- Нега иккиланаётганингизни тушуна-ман, - жилмайди Азиза. - Ресторан сиз уйлагандай ёмон жой эмас. Негадир бизнинг одамлар рестопанда факат ен-
гил табиатли аёллар ишлайди деб уйла-шади. Аслида у ерда ишлайдиганлар хам халол мехнати билан ризк топиб, бола-чаккасини бокади.
- Майли, борганим булсин, мени кунди-рдингиз, - деди Гулширин.
Уша окшом Гулширин хотиржам ухлай олмади. Аслида, у тунлари ором олиб ухлаш нималигини аллакачонлар унут-ган. Кузини юмди дегунча Азизанинг овози кулоги остида жаранглайверади: "Эрингиз соткинлик килибди!...Соткин-лик...демак, Зохид унга курсатган жа-фоларнинг асл номи шундай эканда...Кейин хаёли ресторандаги ишга кетди. "Кандай буларкан? Эплай олармикан-ман? Мен ишласам болаларга ким ка-райди?!
...Ресторан хужайини у тасаввур килга-нидек бадковок, жахлдор одам эмас экан. Аксинча, урта ёшлардаги хушму-омала киши экан.
- Бизда иш вакти бошка жойларники-дан фарк килади, - деди у. Хамма таш-килотларда кундузи ишлаб, кечаси дам олишса, бизда эса аксинча, иш вакти кеч соат бешда бошланиб, ярим тунда тугайди. Маош ойига бир маротаба эмас, бажарган ишингизга караб хар куни кулингизга маълум микдордаги пул берилади.
Иш ярми кечгача давом этишини эши-тиб Гулшириннинг шашти пасайди.
- Менинг ёш болаларим бор, ярим кеча-гача ишлай олмайман, - деди тайёр иш кулидан чикиб кетаётганидан афсусл-аниб.
- Ёш болаларингиз булса, ярим тунгача эмас, кеч соат унгача ишлашингиз мум-кин. Лекин шунга караб бериладиган пулдан бир рз чегириб коламиз.
Гулширин хамон иккиланарди. Ресто-ран хужайини айтган шартга рози бул-ган такдирда хам болаларини кандай ёлгиз колдиради? Азиза унинг нимадан истихола килаётганини тушунди.
- Сиз рози булаверинг. Соат унгача бо-лаларингизга мен караб тураман,-деди Гулширинга. Шу дамда у Гулшириннинг кузига огир дамда ёрдамга келган на-жот фариштаси каби куриниб кетди.
- Майли, ишлайман, - деди энтикиб.
- Унда бугундан иш бошлайверинг, - деди ресторан хужайинни.
Дилфуза Зарипова.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ким у? дедим дадаллик билан, аммо овозим калтираб чикди. Кузим корон-гиликка урганмай туриб кимдир каттик кучоклаб олди, кучли куллардан чикиб кетишга кучим етмасди. "Азиза, нега бунча куйдирасиз мени? Сизни биринчи куришдаёк севиб колганман. Мана, ни-хоят висолингизга эришадиган кун кел-ди. Бу кунни канчалик кутганимни бил-сангиз эди! - хансираб гапираётган аб-лах Восит эди. Унинг кулидан чикишга хар канча уринмай, баттар ёпишарди. На ялиниб-ёлворишим, на эрим келса айтиб бераман деган пуписаларим унга кор киларди. Аблах билан курашиб хол-дан тоя бошладим. Яна бир дакикадан сунг номимга иснод тамгаси босилиши мумкин. Куз олдим коронгилашиб кет-ди. Бу тамгани кутариб юргандан кура улим афзал! Шу фикр хаёлимдан кет-масди. Кутилмаганда...бирдан хамма ёк ёришиб кетди. Дастлаб нима булга-нини тушунолмадим. Мени судраб бош-ка хонага олиб киришга уринаётган Во-сит хам нима булганини тушунолмай каловланиб колди. Узимга келиб, нима булганини тушунганимда кайнонамнинг нафрат тула кузига кузим тушди. Кейин билсам, кишлокда туй тугагач, шахарга кайтадиган мехмонлар кайно-намга хам бирга кетиши таклиф кили-шибди. Хайкотдай ховлида келиним ёш болалари билан куркади, деб уйлаган кайнонам улар билан бирга кайтавери-бди. Уйга кириб карасаки...Мен бир ах-волда эдим. Сочларим тузгиган, юзла-рим бугрикиб кетган, тунги кийимда...
Пасткаш Восит хам нафсини тезрок кондириш учун устидаги кийимларини хар томонга сочиб ташлаган...Восит уй-га бостириб кириб, менга ташланганини хеч кандай айбим йуклигини айтсам-да кайнонам ишонмади. "Биров айтганда ишонмаслигим мумкин эди, ахир, уз ку-зим билан курдим-ку! деди нафрат би-лан. Салгина олдин мени севишини ай-тиб ох-вох килаётган Восит хеч нарса-ни тан олмади. Менинг хеч кандай ай-бим йук, келинингиз узи анчадан буён куз сузиб юради. Бугун туйга кетганин-гиздан кейин кунгирок килди, лекин мен гаплашмагач, "смс" юборди. Бундай "смс"ни укигандан кейин кайси эркак узини тутиб тура оларди. Ишон-масангиз, мана, куринг деб телефони-даги "смс"ни курсатди. Уша "смс" мени-нг ракамимдан юборилган булиб, "Кай-нонам бу кеча уйга келмайди. Тун яр-мидан окканда келинг. Нахотки сизни севишимни кузларимга караб билмаса-нгиз?"деб ёзилганди.
- Бундай гап хар кандай йигитнинг хир-сини кузгаб юборади. Мен нима кила олардим, ахир, эркакман. - деди Восит.
"Смс"ни мен ёзмаганман" дейишимга карамай хеч ким ишонмади. Чунки у менинг ракамимдан юборилганди. Пасткаш Восит телефон килиш бахона-сида менинг телефонимни олганида узининг ракамига ана шу "смс"ни ёзиб юборган экан. Унинг аблахлигини кара-нгки, бирор ишкаллик чикса шу "смс"ни бахона килиб, мени айблаб, узи сувдан курук чикиб кетмокчи булган. Макса-дига эришди хам. Кайнонам бирорта сузимга ишонмади. "Уз уйимдан кузим-га чуп сукдингми?"деб мени хар хил сузлар билан хакоратлади. Уша тун пе-шонамга "Беномус" деган тавки лаънат ёпиштирилди. Кейин...кейинги вокеалар гуё тушимда кечаётгандай эди. Кайно-
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота-онам, акаларим ва опаларим элу-юрт олдида шарманда бўлиб, уятга қолди. Бу иснодни кўтаролмай, эндигина болаларининг роҳатини кўраман деган пайтида отам қон босими ошиб оламдан ўтди. Онам эса, қандли диабет касалига чалинди. Отамдан кейин улар ҳам кўп яшамади. Мен падаркушдан ҳам ошиб тушдим! Мени дея ота-онам бу ёруғ оламни тарк этди! Қариган чоғларида ҳар бир куни алам, қайғу ва ғам-андуҳ билан ўтди. Ҳам отам ҳам онамнинг ўлимига сабаб бўлдим...
Ота-онамдан айрилганим етмагандай, фарзандим ногирон ва касалманд бўлиб туғилди. Биргина ўйламай босилган қадам туфайли ўз умримни барбод қилдим. Мен-ку, майли, нима қилган бўлсам, шунга яраша тақдир мени жазолади. Аммо ота-онам, акаларим ва опаларим мени дея қанча-қанча қийиниликларни бошдан кечиришди...
Гулдай аёлимнинг умри хазонга айланди. Ҳали эндигина туғилган норасида гўдак, ўғлим эса ногирон, бир неча нуқсонлари бор. Мен дардимни кимга айтай! “Билмай босдим тиканни, тортадурман жабрини” дея, ўзимни-ўзим қарғаб яшамоқдаман. Мен умрини озгина кайфу-сафога алмашган осий бандаман!
Ўз томирига болта уриб, кейин афсусланиб юргандан фойда йўқлиги менинг мисолимда яна бир бор ўз исботини топди. Ҳар бир инсон вақтида кўзини очиб, қилмишларининг оқибатини ўйлаши лозимлигини англаб етдим! Бор-будимдан айрилиб, бошим деворга теккандан сўнг кўзим очилди. Лекин энди жуда кеч эди! Афсус, вақтни орқага қайтариб бўлмас экан! Ҳар бир нарсанинг борида қадрига етиш керак экан!
Нодир Бердиев,
Тошкент шаҳри
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Йигит тонг бўзара бошлаши билан бозорга ошиқди. Ҳаво совуқ: баҳорга ўхшамайди. Байрамга ҳар доимгидек атиргул эмас, лола сотиб олишга қарор қилди. Бозор дарвозаси яқинида бир челак чиройли гул турарди.
Лолалар!
— Ким сотяпти? — сўради йигит яқинроқ бориб.
— Ҳозир келади, — деди гул турган челакни ёнида сут-қатиқ сотаётган кампир. Йигитнинг ёнида эса бир қария турарди. Унинг нимасидир йигитни ўзига жалб қилди. Чолнинг эгнида эски урфдаги плаш бор эди: ҳамма ёғи тикилиб, ямоқ бўлиб кетган. Шими ҳам эски, лекин яхшилаб дазмолланган. Пойабзали яхшилаб мойланганидан ялтираб турса-да, анча йил хизмат қилгани билиниб турарди. Қариянинг юзини ажин босган, бироқ кўзларида қандайдир мағрур ифода бор эди. Бечора совуқдан кўкариб кетганди. Шунга қарамай, гул сотувчининг келишини кутарди. Йигитнинг унга раҳми келди. Синчиклаб разм солгач, чолнинг пиёниста эмаслигини, шунчаки кўп қийинчилик кўрганини, ғариблигидан уялаётганини тушунди. Гул сотувчи аёл челакка яқинлашди. Чол ботинмай бир қадам ташлади. Йигит ҳам.
— Қизим, бир дона лола қанча туради?
— Йўқол бу ердан, ярамас чол, садақа сўрамоқчимисан, йўқол, — бақирди гулчи хотин.
— Менга битта лола керак, қанча туради? Йигит чолнинг кўзлари ёшланганини кўрди.
— Биттаси?! Сен билан пачакилашиб ўтираманми? Йўқол!
— Сен бақирмасдан, гулинг қанча туришини айт, — деди чол секин.
— Донаси беш юз сўм, — деди хотин киноя билан. Чол чўнтагидан иккита икки юз сўмлик чиқарди.
— Менда тўрт юз сўм бор, балки тўрт юз сўмга берарсан? — сўради чол қимтиниб. Йигит чолнинг кўзларида шу пайтгача бирорта эркакнинг кўзида кўрмаган алам ва оғриқни пайқади.
— Яхши, ҳозир, — гулчи хотин мазахомуз ҳиринглаб, челагидан бир дона лола олди. Гул шохчаси ўртасидан синганди. Чол лолани олиб, уни тўғрилашга уринди. Аммо гул ўжарлик билан пастга эгиларди... Қария қўлида синган лолани тутганча йиғларди.
— Менга қара, нима қиляпсан?! — йигит ўзини вазмин тутишга уринса-да, чидолмай бақирди. Гулчи хотин бирпасда кичрайиб қолгандек бўлди, кўзларида қўрқув билан индамай йигитга қараб тураверди.
— Тўхтанг, — йигит чолнинг енгидан тутди.
— Ўв аҳмоқ хотин! Бир челаги қанча туради?! Жавоб бер!
— Э... а...
— Сендан сўраяпман, бир челаги қанча туради?!
— 30 минг бўлса керак... Йигит чўнтагидан бир даста пул олиб, гулчи хотиннинг оёғи тагига ташлади. Сўнг челакдаги лолаларни олиб, чолга тутқазди. Қария бу туҳфани бош чайқаб рад этаркан, унсиз йиғларди. Йигитнинг кўзларида ҳам ёш қалқиб чиққанди.
— Юринг, — йигит бир қўли билан лолаларни ушлаб, бир қўли билан унинг қўлидан тортди. У ширинликлар сотиладиган растага қараб юрди. Ихчамгина чиройли безатилган торт сотиб олди-да, чолга ўгирилди.
— Менга қаранг, ота, менинг пулим бор. Бу ўттиз минг чўнтагимга зарар қилмайди, сиз эса синган лолангиз билан хотинингизнинг ёнига боришингиз яхши эмас, ахир бугун саккизинчи март-ку! Манави гулларни, тортни олиб боринг, менинг номимдан ҳам табриклаб қўйинг. Чолнинг кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади. Лаблари титрарди. Йигит ортиқ бу манзарага қараб туролмасди. У қўлидагиларни чолга тиқиштириб, кўзларини кафти билан артди-да, тез-тез нари кета бошлади. Ошиқиб кетиб бораркан, ортидан чолнинг паст, дардчил овозда гапирган гапларини аниқ эшитди:
— Биз... биз 50 йилдан бери биргамиз... У касал бўлиб қолган... Бугун совға бергим келганди...
Муаллифга раҳмат
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бахтли лаҳзаларни ўлчови бўлмас...
Хонасини ичкаридан қулфлаб олган Нозия онасининг илтижоларидан кейин эшикни очди. Ноила опа қизининг йиғидан шишган қовоқлари, қизаринқираган кўзларига термулиб изтироб билан бош чайқади:
— Қизалоғим, бу нима қилганинг ахир? Бунақада ўзингни олдириб, адойи тамом бўласан-ку! Бўлди, бас қил энди. Ўзингни қўлга ол.
— Ойижон, уни унутишим қийин бўляпти. Уч йил севишиб, аҳду паймон қилиб юрдик. Қайдан ҳам ўша дард унга ёпишди экан-а?! Бутун ҳаётимни остин-устун қилиб ташлади.
Нозия яна хўрсиниб-хўрсиниб ёш тўка бошлади.
— Бўлди она қизим, бўлди. Худога шукр қил, йигитнинг касаллигини вақтида билиб қолдинг. Турмуш қурганларингдан кейин билганингда нима қилардинг? Юраги касал одам узоқ яшамайди. Тул хотин бўлиб яшармидинг?! Бўлди, йиғи-сиғи кўз ёшингни йиғиштир-да, амманг совчи бўлиб келаётган йигит билан эртагаёқ учрашувга чиқ. Амманг жон-жигарига ёмон одамни раво кўрмайди. Қолаверса, қуда бўлишни хоҳлаганлар ҳам тагли-тугли, ўзига тўқ одамлар. Киройи қуда бўлсанг арзирли. Турмуш қурсанг, ўша Суҳробингни ҳам бир ҳафта, ўн кунда унутиб юборасан.
Нозия индамай бошини ёстиққа ўради. Бу унинг розилик бергани эди.
Нозия аммасининг ҳамроҳлигида ясан-тусанни жойига қўйиб совчиларнинг ўғли билан учрашгани чиқди. Бўлажак келин-куёвлар бир-бирларига маъқул тушиб, фавворалар отилиб турган салқин хиёбонда музқаймоқхўрлик қилаётганида, Нозиянинг аҳдлашиб юрган йигити Суҳроб севгилисини илҳақ бўлиб кутаётган эди. Йигит яқинлари уни хорижга, юрагини жарроҳлик йўли билан даволагани олиб кетишаётганини айтиб, маҳбубасини хотиржам қилишга ошиқаётганди. Аммо кечга томон бемор ётган йигитнинг телефонига келиб тушган қисқа хабар, дардчил юрагини чилпарчин қилиб, орзуларини армонга айлантирди: «Мени кечиринг, биз бирга бўлолмаймиз. Уйдагилар мени узатиш тараддудида. Эртага унаштирувим. Умид қиламанки, сиз ҳам тузалиб кетасиз...»
Суҳроб чап кўксидаги оғриқ зўриданми ёки телефонига йўлланган хабар таъсириданми, оғир иҳради. Йигитнинг кўзларидан думалаган икки томчи ёш, лабларига томиб, бу дунёнинг шўришларига, бевафолигига куйинмаслигини тушунтиргандай бўлди. Аввалига телефонини олиб Нозияга бахт тилаб, хайрлашмоічи ҳам бўлди, бироқ бу фикри ўзига эриш туюлиб, алоқа воситасини ўчириб қўйди. Эртаси куни тонгда Суҳроб яқинлари ҳамроҳлигида Германияга учиб кетди...
Нозия тўйгача Суҳробни бир-икки эслагандай бўлди-ю, тўйдан кейинги тотли ҳаёт бир пайтлари ўзи бўйнига осилиб, “Сизни яхши кўраман, ҳаётим, ягонамсиз” деб ардоқлаган кишисини буткул хаёлидан фаромуш этиб юборди. Ҳашаматли, сароймонанд уйнинг келинчаги, умр бўйи ана шу бахт шаробидан сархуш умргузаронлик қиламан, деб ўйларди. Бироқ ҳаёт бошқа, орзу, ният, хаёл бошқа. Ҳаётнинг ўз қонуниятлари, мезонлари бор. Тўйдан кейин бир ой ўтар-ўтмас, онаси жуда мақтовини келтириб қуда бўлган аёл — қайнонасининг камситишлари, камбағал, таги паст деб ерга уришлари янги келинчакнинг иззат нафсига тега бошлади. Камига қайнсингилларининг менсимай ўзини баланддан олиши бадтароқ Нозиянинг ғашини келтирарди. Ана шундай синовли кунларида юрагининг туб-тубидаги соғинч, милтиллаган муҳаббат учқуни Суҳробнинг олдида айбдорлигини унга эслатиб турарди.
Орадан йиллар ўтди. Нозиянинг сутда чайилгандай ойдин юзларига вақт қалами солган нақш — ажинлар тушди, доғ қўнди. Умрнинг равон-норавон, текис-нотекис йўлларида қоқиниб-суриниб яшаётган аёлнинг бошига кўп савдолар тушди. Ароқхўрликка берилган эри, бир танишининг тўйидан оёғида туролмайдиган даражада ширакайф келиб, уйқуга ётдию, қайтиб кўзини очмади. Юрагининг мазаси йўқ экан, спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани умрига нуқта қўйди. Нозия ўттиз ёшида уч бола билан бева қолди. Энди у аввалгидек қайнотасининг қасрмонанд ҳовлисида эмас, кўп қаватли уйда икки хонали хонадонда яшайди. Аҳволини унча оғир деб ҳам бўлмайдию, аммо бир пайтлари ўзи орзу қилганидек ҳам яшамаяпти. Ишлаяпти, эрининг яқинлари, ўзининг жигарлари қарашиб турибди. Ишқилиб гўдаклари билан куни ўтиб турибди. Ҳаёт ташвишлари хаёлидан илк муҳаббати — Суҳробни ҳам бутунлай қувиб юборган эди.
Давоми 16:00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қўшни мухтож бўлмасин...
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
Гулчеҳра Арслонова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Пул ёмғири...
(бўлган вақеа 1998 йил)
1998 йиллар, 2-синф ўқувчиси эдим. Онам билан ёлғиз яшардик. Отам неча кунларда бир кўриниб турар, чунки яна бир оиласи бор эди. Еб-ичишимиз онамнинг маошлари ҳисобидан, онам мактабга дарс берар эдилар. Бир куни онам тоғамникига боришимизни айтиб қолдилар. Севиндим, чунки тоғамни уйи катта, пули кўп ва жудаям кўп мазали ширинликлар макони эди. Автобусга миндик, ногаҳон кўзим онамнинг ҳамёнларига тушиб қолди. Бир дона 5 сўмлик, охирги пул ва шу пулни йўл кира учун тўлади. Манзилга етиб келдик ва озгина пиёда юриб тоғамнинг уйига яқинлашдик. Тоғамнинг машинаси кўринмасди, асосан ташқарида турарди. Уйни тақиллатдик, эшикни тоғамнинг хотини келинойим очди. Ичкарига кирдик ва ҳар доимгидек мен катта ҳовлига югурдим, чунки ўзимиз бир хонали квартирада яшардик.
Ўйнаб-ўйнаб онам ва келинойим турган хона деразаси олдига келдим ва суҳбатларини эшитиб қолдим. Келинойим тоғамни чўлдалигини, ҳозир хеч қандай ёрдам беролмаслигини такрорлар эди. Онам эса ялинар, илтимос қилар эдилар. Мен онамни бунақа аҳволда биринчи марта кўриб турардим. Ўйин, ҳовли эсимдан кўтарилди. Сал туриб онам хонадан чиқдилар ва менга кетишимизни айтдилар. Бу ҳолатдан мен гарангсираб қолгандим, чунки тоғамникидан бу аҳволда ҳеч тез қайтмаганмиз. Ҳайрлашиб турган пайт онам "Ақалли 5 сўм бериб туринг, илтимос уйга қайтишга автобусга пулим қолмади" деб яна ёлвориб сўрадилар. Келинойим эса елка қисиб, сейфни калити тоғамдалигини, уйда умуман пул йўқлигини айтди. Хайрлашиб, уйдан узоқлаша бошладик. Йўлда онамга бир неча саволлар бермоқчи эдим, лекин онам кўзларидан ёш оқарди, жудаям қайғули йиғлардилар...
Сал туриб онам уйга пиёда кетишимизни, қайтишда йўл кирага пул қолмаганини айтиб қолдилар. Мен буни сезгандим, онамга пиёда кетишимизга розилигимни, хафа эмаслигимни айтдим, онам яна йиғлай бошладилар. Уйимиз 10 километрлар орасида эди.
Шунда кўзларим осмонга боқарди, ичимда бир гап айланарди, "Ё Аллоҳ, ҳамма сендан қўрқади, сен ўзинг тенги йўқ куч соҳибисан, ҳамма нарсанинг эгасисан. Менку пиёда кетаман, лекин онамни мен учун йиғлатма, онамни мен учун йиғлатма..."
Бу орада ўзимнинг ҳам ичим тўлиб келди, лекин сездирмадим...
... Шу пайт олдимиздан катта тезликда кўк рангли "РАФ" микроавтобуси ўтиб қолди. Кўча охирида тезлик билан чапга, катта йўл томон қайтди. Ҳамма ёқ чанг босиб, атрофни аранг кўриб бўларди. Катта йўлгача яна камроқ йўл қолганди ва ноилож шу чанглар орқали боришимиз керак эди. Ноилож аранг чанглар орасидан юра бошладик ва не кўз билан қарамай, осмондан чанглар орасидан пуллар ёғиларди. Ҳақиқий пуллар...3, 5, 10 сўмлик пуллар. Қувонганимдан пулларни сакраб-сакраб терардим. Қўлларим пулга тўлиб онамни олдиларига келганимда онам ерга ўтириб, рўмолларини тишлаб йиғлардилар, гоҳ менга гоҳ осмонга қараб йиғларди. "Онажон, энди пиёда кетмаймиз, Аллоҳ бизни эшитди, Аллоҳ ёрдам берди" деб хурсандлигимдан бақирардим. Онам эса кўз ёшларини тўхтатолмасдилар. Уйга қайтдик ва шу куниёқ онам байрамларда пиширадиган, менинг севимли қозонкабобимни пиширдилар, жудаям хурсанд эдик. Бу ходисадан кейин менинг ягона таянчим, қалқоним ва сирдошим Аллоҳ эди. Аллоҳга минг шукрлар бўлсинки, онам сабабли олий маълумотли, оилали ва ҳозирда катта тадбиркорлик фаолияти соҳибиман. Жажжи қалбдан чиқиб, Аллоҳга етиб борган мурожаат сабаб, йиллар давомида Аллоҳнинг марҳаматига, куч қудратига ишонч орқали қалбда иймон мустаҳкамланиб бораверди.
Бу бошимдан ўтган "Ҳаётдаги қийинчиларим" китобимнинг бир бўлаги...
Болага ёшлигидаги ишонч ва меҳрини сўндирманг, унинг улуғланишига ишонинг, ёшлигидан Аллоҳнинг борлигига ишонтиринг...
©️ Азизжон.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😨Фоҳишалик қиладиган аёлни иккита эркак дахшатли совға билан кутиб турар эди😱
Бир эркак фоҳишалик қиладиган аёлга турмуш қуриш таклифини беради. Аёл кўп ўйлаб, йўқ дея жавоб беради ва ишини давом эттиради. Кунларнинг бирида аёлни бир бойвачча катта пул эвазига уйига таклиф қилади. Аёл пулларни ўйлаб роса хурсанд бўлади ва тезда етиб боради. Аёл бойни уйига киради ва дахшатли ҳолатга тушади. Бой қилган иш эса ҳаммани шокка солади‼️
🎥Видеони давоми шу ерда👇
Эри кўчадан топган иккинчи , учинчи кундошларидан ҳам бирин- кетин қиз фарзанд кўргани , шундай бўлса-да уларни ардоқлаб таъминлаб қўйганини Лобар кечира олмади.
Ёниб кетди. Куйиб кетди. Ва кунларнинг бирида тўрттала қизи ҳам кўзига кўринмай уйини қизлари билан эрига шарт ташлади- ю , бош олиб чиқди- кетди.
Лобар шу кетганча икки дугонасига қўшилиб чет давлатга чиқиб кетди . Ким билсин хаёлида у ерда ишлаб , ўз бошига давлат орттириб уй - жой тиклашни , сўнгра қизларини олиб кетишни хаёл қилдими эди ? Бироқ қани эди барча хаёл хақиқатга тўғри келақолса...
Жувон бояқиш ўн йил деганда ўз юртига қайтиб келди. Бир сидра энгил - бош ва танасида уйғонган бедаво дард билан.
Келса-ки , қизлари бирин - сирин ёшига етиб, етмай дуч келган оилаларга енг учида узатилибди. Бўлажак келинлик уйларига кетар чоғда соғинч жон- жонидан ўтиб кетган қизлар "Бизнинг онамиз йўқ, у биз учун ўлган" деб чиқиб кетган . Улар Лобарнинг келганини эшитиб ҳам бир бор кўришга келмадилар.
Халқда "Келин қайнонага тортади" деган гап бор. Бу сафар эса келин эмас нақд куёв Шариф қайнонага тортиб Лобар қайтгунга қадар ҳисоб бўйича ҳаммаси бўлиб олти марта тўй қилиб бермаган бўлса- да , никоҳдан ўтиб уйланиб олган эди.
Лобар яна қизлик уйига жойлашди. Ўша бир вақтлар болалиги ўтган уйга . Энди бу ҳовлидаги Сабоҳат бувиси оламдан ўтиб кетган , тоғалари ва холалари ҳовлини бош- бошига тақсимлаб , ўзларига тегишли бўлакларни сотиб кетишган , онаси учун эса бир вақтлар ажратиб берилган ўша икки хонали уй , ошхона- ҳаммоми бор уч сотихча ҳовли қолган эди. Энг кичик синглисининг эри бировнинг молини ўғирлаб қамалиб қолганлиги учун уям онасини пинжига келиб тиқилган экан.
Лобар қайтиб келганига бир йил тўлмай шамдек эриб битди. Саратон деганлари ҳаёт учун муҳим аъзолари эгаллаб олган эди.
Лобарнинг бахтига яхшиям маҳалла - кўй бор экан. Бир четда қўл қовуштириб қараб туришмади. Аёлининг ортидан қўшни вилоятда яшаб юрган битта- битта укасидан чиқмаган ёруғлик бир вақтлардаги хўв ўша боғнинг ўрнига тушган цех ва корхоналарнинг эгаларидан кела бошлади. Бироқ бу дард пулнинг кушандаси экан. Келган пул келганда кетаверади. Орада кимё муолажаларини олганда яхши еб яхши ичмаса бўлмаса.
Куни кеча ҳар ўн беш кундан кечиктирмай хабар олиб турадиган саҳоватпеша йигит бир товоқни тўлдириб устига тўртта нон бостирилган, лазер гуручига димланган қазили ош олиб кўришга келганди. Кетар вақтда бешта юз мингталикни тумба устига қўйиб кетаркан "Яқинда маҳсулотларимиз кенг кўламда сотувда чиқади , ўшанда яна бир алоҳида келаман" деб кетди.
Лобар ўша пулни олди- ю , умрида илк бор ҳеч кимдан руҳсат сўрамай ўзи учун ишлатиб қўйди .
У тадбиркор йигитнинг ортидан изма- из хабар олишга келган тоғасининг қизидан ўзи учун атир сотиб олди.
- Аммажон , шундоғам берардим , аммо меники эмасда , мен устига эллик минг қўйиб контрактимга пул ...- деди минг истиҳола билан талаба қиз Нилуфар Лобар қўлидаги матоҳларга кўзи тушиб қолганидан минг ҳижолат бўлганча.
- Пулим бор , сен бу ёғидан ташвиш чекма,- деди Лобар ҳозиргина ўзига берилган беш юз минг сўмни узатар экан, - нима умримда бир марта кўнглим тусаганини сотиб ололмайманми ?
Лобар шу топда кечаги воқеани эслар экан қизғанганча тўшагининг нариги бурчагига беркитиб қўйган атирни қўли билан пайпаслаб топди.
Кафтини тўлдириб турган атир шишаси алламбало чарм ғилоф билан чиройли қилиб ўралган эди.
Лобар атирни қопқоғини очмай ҳидлади. Ундан берк ҳолатда ҳам ўткир хуш ифор таралиб турарди .
Лобар кўзларини юмди. Ўзини сўлим , гул- у чечаклар билан тўла сайхонликда ялангоёқ чопаётгандек енгил ҳис қилди.
У шу топда бутун дунёни унутишни истарди. Шундай бўлди ҳам ...
Лобар ҳаттоки шу топда Онасининг синглисига қараганча "Докторлар узоғи бир хафталик умри қолди дейишяпти. Мен бўлсам ҳали кафанлик ҳам олиб қўя олганим йўқ " дегани ва ўксиб - ўксиб йиғлаганини эшитмади ...
Тамом...
Хазонрезги
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Янги уйланган куёв. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сохта занжир ёхуд ҳаётнинг аччиқ қасоси!
Узатилганига бир ҳафта хам бўлмаган қизим тонгда йиғлаб қўнғироқ қилди:
- "Онажон! Ойижон (қайнонам) менга айтдиларки, гўёки сиз менга совға қилган занжирингиз тилла эмас, балки арзон тақинчоқ (бижутерия) эмиш. Сиз менга "қимматбахо совға" деб уйдан узатилган куним тақиб қўйган эдингизку. Наҳот мени алдагансиз онажон?"
Гап нимада эканини билмай хайрону лол қолдим. Сўнгра ўзимни қўлга олдиму, бўйнимдаги занжирни ечиб, дўкондан харажат қилиб, ўғлимни қўлига тутқаздим.
- "Тез опангни уйига бориб, уни занжирини ечиб менга олиб кел. Буни тақиб олсин."
Орият ўлимдан кучли. Аммо мен ўзимга савол беришдан тўхтамас эдим. Ахир қизимга тақиб юборган занжирни тилла дўкондан олганман. Қадимги 583 пробали. Нақ 30 гр. Бир неча марта текширтирганман. Қандай қилиб у сохта бижутерий бўлади? Ўғлимни келишини кута бошладим.
Ваниҳоят келди. Не кўз билан кўрайки, ўз қўлларим билан қизимни бўйнига тақиб қўйган занжирим худди ўша, аммо хақиқатдан сохтаси эди.
- "Қандай? Бу не ҳол? Занжир қаерда қандай сохтасига алишиб қолди?"
Саволлар қуйилиб келаверар, аммо жавоб йўқ эди. Дардимни ҳеч кимга айтолмас эдим. Кимга, нима деб айтаман?
Орадан кунлар ўтди. Қизимга аста қўнғироқ қилиб гап олдим.
- "Қизим, келин бўлиб тушганингдан кейин занжирингни бўйнингдан ечганмидинг?"
Бир оз ўйланиб туриб:
- "Ҳа ечганман. Гоҳида кечаси тиллаларимни ечиб, шкатулкага солиб ухлайман. Тонг тақиб оламан. Нега сўраяпсиз?"
- "Хеч ўзим". Тез гапни бошқа мавзуга бурдим.
Қалбимга шубҳа-гумон оралади. Наҳот куёвим тубан ишга қўл урса??
Йўқ,, йўқ... Астағфируллоҳ. Куёвим ундай иш қилмайди.
Лекин занжир алмашган. Қандай? Қаерда?
....Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳамма нарса унут бўлди. Аммо сақлаб қўйган сохта занжирга қарасам эсга тушар ва айтардим:
-"Аллоҳ кўргувчи ва билгувчи зотдир! Бу дунёда ошкор қилмаса, қиёматда кўрсатади, ким нима қилганини.
Болаларимни бир кўз билан (ҳам ота, ҳам она бўлиб) ҳалол меҳнат билан боқиб, уйга ҳаром киргизмаганман. Ҳаммаси Аллоҳни хукмига. Ўзи Ҳакамдир.!
Орадан йиллар ўтиб кетди. Бир нечта набиралик бўлдим. Қизим оиласи билан бахтиёр. Бу орада бизни қариндошлар ҳам кўпайишди. Бироқ энг кичик овсинимни 12 ёшли қизини эҳтиётсизлиги оқибатида машина туртиб юборди. Тез касалхонага олиб кетилган қизалоққа қон қуйиш керак бўлди. Албатта қизалоқни дадаси (қайним) қон топширди. Шифокорни сўзи барчани хайрон қолдирди:
- "Қонингиз қизалоққа тушмади. Бола сизники эмас"
Кичик овсинимиз:
- "Қандай қилиб? Нега? Бўлиши мумкин эмас. Яхшилаб текширинглар"-дерди холос..
- "Вақтни ўтказмайлик. Онасидан қон олинглар,"- деди жаррох.
Барча сукутда. Ҳамма ўз-ўзига савол-жавоб қиларди.
Нима бўлса хам қизалоқ соғайиб кетсин. Ота бошини чангаллаганча ер чизиб ҳаёл сурарди.
- Онани қони ҳам қизалоққа тўғри келмади.
Жаррох жахл билан:
- "Болани асраб олган бўлсаларинг нега аввал бошидан айтмайсизлар",- деган сўзи ошиб тушди. Бола сизларники эмаску. Асраб олганмисизлар?”
Ҳамма ҳайрон!
Ойлаб давомидаги текширувлар натижасида қизалоқ туғроқхонада алмашиб қолгани аниқланди.
Энг аянчлиси, қизимни сарпосига тайёрлаб қўйган тилла занжирни нусхасини ясаттириб келиб, хақиқийси билан алмаштирганда кичик овсиним шу қизалоқ билан алмаштирилган чақалоққа ҳомиладор экан.
Аллоҳ ўта кучли ва ўта тадбирли зотдир! Аллоҳга хийла қилганлар, ўзлари ҳийла қурбонига айланиши муқаррардир!
Кимнидур сотган ва кимгадур хиёнат килган инсон - бир кун келиб, албатта ўзи хиёнат қурбонига айланади.
Алдаган инсон бир кун ўзи ҳам жуда ёмон алданади..
Қилмишларингиз ҳаётингизни кайсидур бурчагида ўзингизни пойлаб турадилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Синглиси борларни онаси ўлмас...
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кечиктирилиб ўқилган намоз...
Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди.
- «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди.
ҚИЁМАТ ҚОИМ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан.. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради..- «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. - «Шукрлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи - Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди..«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у.. Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим..тутган рўзаларим.. Қуръон ўқиганларим.. намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.
Ё Раб..!
Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. - Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.
Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН!!! -деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Фидавс . . . - хонадаги манзарага қараганча қотиб қолгандим. Наҳотки жонимдан ортиқ кўрганим менга " Дугонам " билан хиёнат қилган бўлса.
- Само . . сенга ҳаммасини тушунтираман. - У мен томон келаркан унинг ёнида ўзини адёлга ўраганча турган дугонамга қараб унга нисбатан икки карра нафратни ҳис қилдим.
Тақдирдан бошқа нимани ҳам кутишим керак эди ? Ахир мана шу хиёнаткор ва разил одамни деб ойим ва дадамнинг юзига оёқ қўйиб уйдан қочиб келган бўлсам. Аҳир Дадам огоҳлантирганди. Бундай нокасталар сени бахтли қилолмайди деб. Қулоқ солмадим. Аллоҳим мени шу йўл орқали жазолади. Ва на фарзанд кўрдим ва дўстни садоқатини ва на севган ёримни. . . Кўрмаганим бир ўлим қолди холос. Аммо мен ёнсам ҳамма ёнади. Ҳаммангизни ёқиб кейин ўзим кетаман.
#РЕАЛ_ВОҚЕАЛАРГА_АСОСЛАНГАН_АСАР
нам уйдан чикиб кетишимни талаб кил-ди, Воситнинг хотини бутун кучага эши-тиладиган рвозда жанжал килди, мени "фохиша" деб хакоратлади. Айбсиз ай-бдор булиб колдим, хамма далиллар менга карши эди. Хатто уз отам гап-сузлардан ор килиб, уйга киргизмади. Эримга кунгирок килиб, бор гапни тушунтирмокчи булдим. Лекин кимдир мендан олдин аллакачон кунгирок ки-либ, ошириб-тошириб, кушиб-чатиб айтган экан. "Мен вокеани тагига етгу-нимча бошка жойда яшаб тур", деди эрим. Шунисига хам шукур килдим. Калта уйлайдиган эркак булганида хеч нарсани уйламай, суриштирмай талоги-мни берган буларди. Мана, олти ойдан буён шу ётокхонада яшаймиз, - огир хурсинди Азиза. - Шу вакт ичида боши-миздан не кунлар утгани факат узим-гаю Узига аён. Лекин шуни билдимки, инсон узи пок булса эртами-кеч юзи ёруг буларкан. Якинда эрим кунгирок килиб, "Мен хамма нарсани билдим, се-нинг хеч кандай гунохинг йук экан. Гу-нохкор аслида мен эканман. Уша нома-рдга ишонмаслигим керак экан, аммо мен гур уни дуст билибман. Эркак киши ахли аёлини узидан бошка хеч кимга ишонмаслиги керак экан" деди. Кайнонам хам бор гапни билиб келди. "Уйга кайтинг, сизсиз, невараларимсиз уй хуввилаб колди" деб куз ёш килди. "Углингиз келсалар, бирга кайтамиз" дедим..
- Уша Восит деганингиз ёлгон гапирга-нини тан олибдими? - кизикиб суради Гулширин.
- Ха, огир тин олди Азиза. - Бир ой ол-дин кечаси машинада аллакаердан ке-лаётган экан. Ёнида малласоч бир ен-гилтак аёл хам бор экан. Кутилмаганда машина уз-узидан бошкарилмай колиб, бир неча марта кайта-кайта айланиб, зарб билан бетон тусикка урилибди. Аёл уша захоти жон берибди, Воситни эса огир ахволда шифохонага еткази-шибди. Уч кеча-кундуз огир ахволда ётиб, туртинчи куни куз очиши билан мени сурабди. "Унга тухмат килгандим, аслида Азизанинг хеч кандай айби йук эди. Уни топиб келинглар, агар ундан ризолик сурамасам кузим очик кетади" дебди. Хотини ялиниб-ёлвориб келди ёнимга. Лекин мен бормадим, боролма-дим. Хаётимни дахшатга айлантирган, пок номимга иснод тамгасини ёпишти-рган одамни яна кургим келмади. Сун-гги дакикача мени кутиб эшикка тер-милибди. Жони узилаётган пайтда куз-ларидан кон чиккан эмиш...
Уртага огир сукут чукди. Хар икки аёл хам уз хаёллари билан банд эди.
- Агар эрим ушанда жахл устида мени ёмонотлик килганида, балки мен хам касдма касдига ёмон йулга кириб кети-шим мумкин эди. Аёл учун эрининг ишончи жуда мухим экан. Уша ишонч мени ёмон йулдан кайтарди. Куп аёлла-рни курдим - кимдир бошига тушган синовларни сабр билан енгади, кимни-нгдир эса бардоши етмайди. Булар-булмасга рашк килаверадиган, хар нар-садан шубхаланиб хотинига ишонмай-диган баъзи эркакларнинг аёллари "Бу-рининг еса хам, емаса хам огзи кон"деб нотугри йулга кириб кетганини хам кур-дим. Уша эркаклар "Узи шунака экан-лигини билгандим" деб аёлни бузукка чикаришади. Аслида, аёлни хиёнатга ундаган уша эркакнинг узи эмасми? Булар-булмасга рашк килаверса, фа-лончи сенинг хушторинг деяверса, аёл рухан синмайдими? Аёл-гул. Унга мехр берган кишига у хам мехр ифорини со-чади. Аксинча, хадеб хурланаверса унинг мехри кахрга айланади. Аёлга эрининг ишончи, мехри жуда мухим. Мени ана шу ишонч саклаб колди.
"Эрнинг ишончи мухим..." Бу сузлар Гулширинни уйлантириб куйди. Зохид унга ишонармиди? Ишонганида, Гулши-рин болалари билан сарсон булармиди? Нега унинг садокати, курбонликлари бу тарзда бахоланди? Эри унга ишонма-дими ёки ишонгиси келмадими? Хархо-лда, иккинчиси тугрирок эди. Негаки, шу билан у узининг айбини хаспушла-мокчи булган. У яна Нозимани излаёт-ганини Гулширин билан колди. Айбни узидан сокит килиш учун уни оппа-осон "кушмачи" деб айблаб куя колди..
- Узингиз-чи, узингиз бу ерларда нима килиб юрибсиз? - унинг хаёлини Азиза-нинг овози булиб юборди.
- Менми? - огир тин олди Гулширин. - Мен хам сиз каби тухмат балосига кол-ганларданман. Лекин эрим узи мени айблади, килмаган ишим учун гунохор килиб, уйдан хайдади.
Азиза Гулшириннинг сузини булмай, унинг дардли хикоясини тинглади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
"Гулдай аёлимнинг умри хазонга айланди"!
Ота-онамиз бизни ҳеч нарсага зориқтирмай вояга етказди. Оиламиз зиёли, ўзига тўқ оилалардан бири эди. Отамиз олий маълумотли бўлгани учун биз фарзандларини ҳам ўқитишга ҳаракат қилди. Кимдир шифокор, кимдир педагог, яна кимдир иқтисодчи. Хуллас, акаларим ва опаларим ҳаммаси олийгоҳни битириб, ўз соҳаси бўйича ишлай бошлашди. Мен ҳам Тошкент шаҳридаги нуфузли университетлардан бирига ўқишга кирдим. Ҳамма бизнинг оилага ҳавас билан қарарди...
Оилада кичик фарзанд бўлганим учун айтганим-айтган, деганим-деган эди. Уйдагилар менинг кўнглимга қарар, ота-онам ҳам акаларим ҳам қанча пул сўрасам беришарди. Ўқишдан бўшт вақтларим турли дўконларга бориб, ўзим учун кийим-кечак сотиб олардим, ҳар куни ҳар хил кафеларда овқатланардим. Ўша пайтлари мен бошқа курсдошларим қатори кутубхонага бориб китоб ўқиш ёки спорт билан шуғулланиш ўрнига вақтни бекор ўтказардим. Бирон-бир машғулот билан шуғулланмаганим боис, бўшт вақтим кўп бўларди. Тўғриси, зерикиб, нима қилишни билмай юрардим. Адашмасам, иккинчи курсда ўқиб юрган кезларим курсдошим Сардорнинг гапига кириб, кечки пайт турли базм ва ўтиришларга борадиган одат чиқардим. Ота-онам ва акаларимнинг танбеҳ беришига қарамай, бу одатимни тўхтатишга ўзимда куч топа олмадим. Секин-аста спиртли ичимликлар ича бошладим. Бу ҳам етмагандай, тунги клубларга боришни канда қилмасдим.
Шу-шу, энди ичкилик қолиб, наркотик моддаларни таътиб кўрмоқчи бўлдим. Бир куни тунги клублардан бирида ўртоғим Сардор ғалати усулда қадоқланган “сигарета”ни қўлимга тутқазди. Уни чекишга-чекдим-у, бошим айланиб, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Кейин нима бўлгани эсимда йўқ. Бир пайт кўзимни очсам уйда ётибман. Эртаси куни Сардор кечаги чакканимиз наша эканлигини айтди. Мен уни бир марта чекиб кўраман, кейин ташлаб юбораман, ҳоҳлаган пайтда ўзимни тўхтата оламан деб ишонардим. Лекин мен ўйлагандек бўлиб чиқмади. Биз Сардор билан деярли ҳар куни ўша тунги клубга борадиган бўлиб қолдик. Шу тариқа наркотик моддаларга ружу қўйдим. Ўқишим ҳам ўлда-жўлда бўлиб қолди. Учинчи курснинг охирги чорагида университетдан ҳайдалдим.
Шундан сўнг, ота-онам мени уйлантиришга қарор қилди. Билишимча, улар бу орқали менга инсоф бериб қолишидан умидвор эдилар. Тахминан йигирма беш кун ичида қўшни маҳаллада яшовчи Назокат исмли қиз билан тўйимиз бўлди. Тўйдан бир ой ўтар-ўтмас, турмуш ўртоғим гиёҳванд эканлигимни билиб қолди. Уйига кетишга шайланган пайтда, ота-онам унга эланиб, ёлворишди. Бу одатни ташлашимга уни ишонтирди. Назокат онамнинг кўзларидаги ёшни кўриб, раҳми келганидан кетиш фикридан қайтди.
Ота-онам ва акаларим даволанишим учун махсус шифохонага ётқизишди. Сўраганларга тоққа дала ҳовлимизга кетганлигимни айтиб, даволанаётганимни ҳаммадан сир тутишди. Аёлим ҳам мени тўғри тушиниб, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмади ва ота-онам билан яшаб турди. Аммо мен тўрт кун деганда даволаниш муассасасидан қочиб кетдим…
Кайфу-сафога берилиб, инсон қиёфасидан чиқиб кетган эдим. Ҳар куни уйда жанжал чиқариб, ота-онам ва акаларимдан пул таъма қилардим. Улар эса нима қилишни билмай, менга пул берарди. Бу ҳолат уч-тўрт ойча давом этди. Кейин улар ҳам пул бермай қўйишди. Шунда мен уйдаги нарсаларни ўғирлаб чиқиб, сота бошладим. Қўлимга нима иланса, озгина пулга сотиб юборардим...
Аста-секин қариндош-уруғ, қолаверса, қўшнилар ва маҳалла-кую менинг асл қиёфам ҳақида билишди.
Давоми 19:00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шундай кунларнинг бирида кутилмаган учрашув аёлнинг дил яраларини қайта янгилади.
Идораларига янги ишга келган жувон чиройлилиги, хушмуомалалиги билан кўпчиликнинг диққатини тортди. Аёл турмуш ўртоғи ва уч яшар жажжигина фарзанди ҳақида гапиришни хуш кўрар, ҳамиша ширин табассум билан ўғилчасининг гапларини, қилиқларини гапириб ҳамкасб хонадошларини кулдирар, турмуш ўртоғининг исмини тилга олмас, “дадамиз”, “у киши” деб эҳтиром билан гапирарди. Бир куни ҳамкасбларидан бири туғилган куни муносабати билан нишонланаётган тадбирга жамоадошларни оилавий таклиф қилди. Нозия аввалига бормай қўя қолмоқчи бўлди-ю, кейин туғилган куни бўлаётган аёл қадрдон дугонасилигини ўйлаб ноилож болаларига электр билан газдан эҳтиёт бўлиб ўтиришни қайта-қайта тайинлаб, йўлга тушди.
Тадбир шинамгина қаҳвахонада нишонланаётган экан. Нозия ўйин-кулгига берилган ҳамкасбларига деярли эътибор бермас, кўзлари қайсидир нуқталарда саросар, беманзил кезар, хаёллари эса нариги столда хушчақчақ, шодон ўтирган жуфтлик — бир пайтлари ўзи юраги касаллиги важидан ташлаб кетган Суҳроб ва унинг рафиқаси — ўша янги келган гўзал ходимада эди. Эр-хотин жуда бахтиёр эди. Суҳробнинг хотинини севиши, унга эътиборли экани юз-кўзидан шундоқ намоён. Нозияга деярли парво ҳам қилмади. Ўтириш яримламай Нозиянинг бу ерда қолгиси келмади. Ҳамкасблари билан хайрлашаётган эди, янги ходима — Суҳробнинг хотини астойдил ҳали бироз ўтиришини сўради.
— Болаларимни ёлғиз қўйиб келганман. Хавотирланяпман. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди.
Нозия айбдорона ерга кўз тикди.
— Опажон, болаларингиз катта-ку, ўзлари телевизор кўриб ўтиришади. Қаранг, даврамиз қанчалик гўзал ва бахтли ўтяпти. Вақт елдай югурик, соат миллари бетўхтов юради. Аммо бахтли лаҳзаларнинг ўлчови йўқ. Саодатли онлар вақтга бўйсунмайди...
Жувон жилмайган кўйи шундай деб Нозияга қаради. Унинг бундай чиройли гаплари ҳамкасбларининг бахтли лаҳзалари кўп ва узоқ давом этишини истаб тиландан дуоларга уланди. Нозия эса жамоанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай даврани тарк этди. Йўл бўйи аччиқ ёш тўкиб келаётган аёлнинг қулоқлари остидан аёл айтган жумлалар ҳеч нари кетмасди: «Бахтли лаҳзаларнинг ўлчови бўлмайди...»
Тамом...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаёт билан баҳслашманг.
Туғилганингиздаёқ у сизни бу ўйинда ютиб бўлган...
Шуҳрат Ориф
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жуда фойдали маслаҳатлар
Саломатлик:
1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.
Шахсият ҳақида.
1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.
Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.
Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота онага қийин эканлигин улар ёшига етсак биламиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚