28706
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
Бир муслима ҳикоя қилади:
Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.
Муслима Солиҳа
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧЎПОННИНГ ДУОСИ
Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.
Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.
Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди. Унинг аёлидан:
— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.
Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди. Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди. Ундан сўрашибди:
— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?
— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.
— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?
— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовуриб бердим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЭНГ КАТТА ВАЗИФАНГИЗНИ БАЖАРИБ, ҲАЁТ, БОРЛИҚ ВА ОХИРАТ СИРИНИ КАШФ ҚИЛИНГ
Сизга ҳаётингиздаги энг катта вазифани бажаришни тавсия қиламан. Бу вазифа Қуръони Kаримни олдин ўқиганингиздан тамоман бошқача услуб ва шаклда ўқишдир. Яъни, Қуръонни оятма-оят, жумлама-жумла. Сўзма-сўз тафаккур ва тадаббур билан ўқиб чиқинг. Гарчи кўп вақтингизни олса-да, ҳар бир ибора, жумла ва оятда тўхтаб, унинг маъноси, сиру асрорлари, нурларини тафаккур қилинг. Қуръонни мана шу тарзда тадаббур билан ўқишингиз уни ўйламай ўн карра такрорлашингиздан манфаатлироқ. Айрим мусулмонлар буни тажриба қилиб кўришган ва беқиёс натижа, раббоний хазина, иймон, ишонч, ҳиммат, умид, некбинлик, хотиржамлик, улкан ажр, сакинат ва ички хотиржамликдан иборат xосилга эришишган. Қуръон ўқишни янгидан бошланг. Чунки бундан улуғроқ, бундан шарафлироқ китоб ўқимагансиз. Чунки у, қискача айтганда, Холиқ азза ва жалланинг Каломи.
Ўқиётганимиз бошқа миллионлаб китобларимиз эса ожиз ва нотавон бандаларнинг китоби. Қалбингиз ва руҳингизни Ҳаким ва Хабир Зотнинг каломи учун поклагандан сўнг, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда “Фотиҳа” сурасидан бошланг. Йўлингизда ҳаёт, борлиқ ва охират шарҳини кўрасиз. Улар сизни қўлингиздан тутиб, нажот, муваффақият, ғалаба, ишонч йўлига олиб боради. Қуръонга бу тарзда ошно бўлганингиз сабабли ҳеч қачон ортидан бахтсизлик келмайдиган тарзда шодимон ва масрур бўласиз. Муҳими муваффақиятингиз, ислоҳ бўлишингиз, ғалабангиз ана шу буюк Китобга боғлиқ экани, Аллоҳ бу китобни фақатгина шифо, ҳидоят ва нур ўлароқ нозил этганига қатъий ишонишингиз, эътиқод қилишингиздир. Шунда Куръон сизни то Фирдавс жаннатидаги олий мақомларга олиб кирмагунча ёнингиздан айрилмайди. Агар бу ишни бошлаган бўлсангиз, муборак бўлсин. Сизга яхшиликлар, барокатлар, савоблар эшиги очилибди. Мана шу лаҳзадан бошлаб, ғам, алам, ўкинч, қайғу, ташвиш ва бошқалардан қутиласиз. "Бисмиллаҳ", деб Аллоҳнинг баракаси ила бошланг!
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ ОЗОДА ҲАҚИДАГИ АЙТГАН ГАПЛАРИ БУТУН ИНТЕРНЕТНИ ПОРТЛАТДИ🔥💥 😨👆ВИДЕОНИ ОЧИБ КЎРИНГ
🔥ОЗОДА НУРСАИДОВА ҲАМ БУ ГАПЛАРГА ЖИМ ҚАРАБ ТУРГАНИц ЙӮҚ😱 ЮЛДУЗНИ ГАПИДАН ҲАМ БАТТАРОҚ БӮЛДИ 😳
САҲНА ЖАНГ МАЙДОНИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ😡
🎬ТЎЛИҚ ЖАНЖАЛ ВИДЕОНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК‼️ ТЕЗ КИРИБ КӮРИНГ ӮЧИРАМИЗ🚫👇
https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy
ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳
Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.
Жавоб 👇👇👇
Seni, eng yaxshi Alloh biladi.
Qolganlar esa yo yanglish anglaydi, yo sen toʻgʻringda kamroq biladi.
Seni baxtsiz qilganlar sababidan baxtsiz boʻlma, baxtiyor boʻladigan zamoning ham keladi.
Seni baxtsiz qilganlarni koʻrib barchani oʻshanday deb oʻylama, seni baxtiyor qiladigan (inson) ham keladi.
Bugun juda koʻp dardim bor dema, u dardni senga bergan Allohning, darmonni beradigan kuni ham keladi.
Sen Robbingga duo qil!
“Duo qilsam nima boʻlardi?”-dema, duoying qabul boʻladigan kun ham keladi...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚЎШНИНГИЗ СИЗНИ ЯХШИ ЁКИ ЁМОН КЎРИШИНИ БИЛИШНИНГ ЙЎЛИ
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшниларимиз бор-ку! Шулар бизнинг оилани ёмон кўради деди.
- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?
- Отаси жавоб берди: «Сен уларнинг катталари кулиб қараганига эмас, кичик ёшдаги болаларининг бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатга қараб бошқаларга муомала қилади» - деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Оилада уруш-жанжаллар умуман йўқ бўлишини хоҳласангиз, қуйидаги ҳадисни ўқинг:
Aёллардан бири айтади: Узоқ вақт Набий соллаллоҳу алайҳиссаломдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
“Aллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи” деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога еътиборсиз бўлган еканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
*
Оилада юзага келган низо, тортишув пайтида:
"Aллоҳим! Мен ҳақ бўлсам турмуш ўртоғимга, агар турмуш ўртоғим ҳақ бўлса, менга тўғри йўлни кўрсат!" — деб дуо қилинг.
*
Эрингиз билан муҳаббатингиз зиёда бўлиши учун:
"Aллоҳим, жуфтим билан орамиздаги муҳаббатни зиёда қилгин. Оиламизни фаровон қилгин. Бир-биримиздан ҳаловат топтир. Уни мендан, мени ундан рози бўладиган қилиб ҳаёт кечиртир. Ўзинг биздан рози бўл", – деб дуо қилиб туринг.
*
Aллоҳим, жуфтимиз билан орамиздаги муҳаббатни зиёда қилгин! Бир-биримизни яхши тушунадиган, камчиликларимизга тоқат қиладиган, бир-биримизни яхшиликларга етаклайдиган, ёмонликлардан қайтарадиган қилгин!
*
Оилавий бахт, муҳаббатга эришиш учун дуо жуда зарурдир. Ўзингиз, жуфтингиз, ораларингиздаги муҳаббатнинг зиёда бўлиши учун, фарзандларингиз ҳаққига ҳар кун кўп-кўп дуо қилинг. Дуо қилиш учун атай қўлни кўтариш, таҳоратли бўлиш ёки жойнамоз устига ўтириш, қиблага юзланиш шарт емас. Тўғри, бу айтилганлар бўлса, афзал, лекин асосийси дуо қалбдан чиқсин. Йўлда юриб ҳам, иш қилаётиб ҳам дуо қилаверинг. Эркак ҳам, аёл ҳам доим дуода бўлсин, бизга бахт, ўзаро муҳаббатни инъом қилувчи фақат Aллоҳ, Ундан сўрайлик!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
[Интернетда ўқиб, таржима қилдим. Кимгадир уят бўлиши мумкин. Аммо уят эмас].
[САВОЛЛАР]:
1. Яхши, айтчи сигирда тўртта,менда иккита
2 .Сенинг иштонингда бор, менинг иштонимда йўқ, у нима?
3.Ўзи юмшоқ,аммо аёллар қўлида қаттиқ бўлади?
4 .Қойил, айтчи, турмушга чиққан аёлнинг нимаси эрга тегмаган аёлникидан катта?
5 .Аёл ва эркакларнинг оёқлари ўртасида нима бор?
6 .Менинг танамдаги энг нам аъзо нима?
[ЖАВОБИНИ КЎРИШ]...👇👇👇
🌿 Bo‘lgan voqea..
Rasmdagi yigit quruvchi usta.U manashu qizga ishqi tushib qoladi.Qizni otasi o‘tgan, onasi bilan yashardi. Yigit sovchi qo‘yganda qiz ,boshlang‘ich o‘qishni tugatib sanaviyga hujjat topshirayotgan edi. Onasi qizini berishga rozi bo‘ladi, qiz ham qarshilik qilmaydi, faqat bir shart qo‘yadi: "Agar o‘qishga kirolsam o‘qiyman va shartnomam pulini to‘laydi." Quruvchi yigit shartga ko‘nib, sunnatga ko‘ra nikoh to‘yi qiladi.
Ittifoqo qiz 97 bal to‘plab, o‘qishga kirgan talabalar ro‘yxatidan joy oladi. Yangi kelin talaba bo‘lib o‘qishga qatnay boshlaydi. Peshona teri ila topilgan puldan quruvchi usta bir amallab xotinining shartnomasini to‘laydi. Shu hol yetti yil davom etadi. Yetti yildan so‘ng o‘qishni tamomlagan kelin doktorlik ishini himoya qiladi va muvaffaqiyatli yakunlaydi. Bir yil o‘tib o‘qimishli bo‘lgan xotin quruvchi ustadan javobini berishni so‘raydi va: "Biz siz bilan teng emasmiz" deya baqirdi. Noiloj quruvchi suyukli yorini javobini beradi...
Essiz odamiylik...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Устоз
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Менинг Қориялик Ҳикоям
Исмим Мухсина, ёшим 35 да.
Алҳамдулиллаҳ, яқинда Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаб бўлдим. Бу буюк неъматга эришиш осон бўлмади, лекин ҳар бир қийинчиликда Аллоҳнинг фазли ва раҳматини қалбимда ҳис қилдим.
📖Қуръон ёдлаш сафарим 20 йил аввал бошланган. 9-синфни тугатгандан сўнг, шаръий таълим бериладиган қизлар мадрасасига кирдим. Мадрасада таълим муддати 3 йил эди — бу муддат ичида нафақат шаръий илмлар, балки Қуръон ҳам тўлиқ ёдланар эди.
📖Мен фақат 2 йилгина ўқиш имконига эга бўлдим ва шу даврда 15 жузни ёдладим. Кейин тақдир тақозоси билан турмуш қурдим ва мадрасани тугатишга улгурмадим.
Турмуш, оила, фарзандлар — барчаси менга берилган буюк неъматлар бўлса-да, улар билан боғлиқ масъулиятлар туфайли Қуръон ёдлашим деярли тўхтаб қолди. Аммо бир нарса бор эдики — Қуръонни хатм қилишни ҳеч қачон тарк этмадим. Қалбимда доимо бир бўшлиқ бор эди. Энг катта орзум — Қуръонни ёддан тўлиқ тугатиш эди. Унга етишолмаётганимни ўйласам, юрагим эзиларди.
📖Қуръонни ўқиш алоҳида бир завқ бўлса, уни ёдлаш туйғуси бутунлай ўзгача эди.
Қуръонни ёдлашнинг завқи, унинг қалбда жой олиши — бу сўз билан ифода қилиб бўлмас даражада улуғ туйғу.
Тўғри, шароит йўқ эди, деб айтолмайман. Ҳар қандай ҳаётда бўш вақт топилади. Лекин ўша пайтларда “ҳеч бўлмаса бир оят ёдлай” деб, амалга ошира олмасдим. Оналик ва аёллик масъулиятлари бутун диққатимни олиб қўйганди.
Шу тариқа 20 йил вақт ўтиб кетди
Ҳозирда 6 фарзандим бор. Шундай оғир масъулиятлар ичида ҳам Қуръон ёдлашни қайта бошлаб, уни тўлиқ ёдлаб тугатганимга ўзим ҳам ҳалигача ҳайронман. Илгари 15 жузни 2 йилда ёдлаган бўлсам, қолган 15 жузни бор-йўғи 8 ойда ёдлаб бўлдим!
Сабиқун мадрасасига қўшилишдан аввал ҳеч қандай онлайн ёки оффлайн мадрасаларда қуръон ҳифзи учун ўқимадим .
Бу мадраса устозлари мени ниятимга етишишимга сабаб бўлди . Аллоҳ рози бўлсин барчасидан.
Ҳозирда ҳадис дарсим бор. Унда қуйидаги ҳадисга етиб келганимизда, ҳаётимни қайта кўздан кечира бошладим:
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилганлар: Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
“Кишининг Исломининг гўзаллигидан бири — унга алоқаси бўлмаган нарсаларни тарк қилишидир.
Мана шу ҳадис қалбимга ўта таъсир қилди. Ўз ҳаётимни кузатиб, фойдасиз, бефарқ нарсаларга кетказган вақтларимни ҳисоблаб чиқдим. Ҳақиқатда, биз аёллар "вақтимиз йўқ" деб кўп шикоят қиламиз, аммо кўпинча телефонимиз, ижтимоий тармоқлар ва бошқа бекорчи машғулотлар вақтимизни ўғирлаётганини сезмай қоламиз.
Мана шу ҳадисдан кейин, ўзим учун муҳим бўлмаган ҳар бир нарсани тарк этаётганимда:
"Эй Роббим, бу нарсани Сен учун тарк қилдим. Эй Роббим, бу ишдан Сен учун қайтдим"
— деб дуо қилдим ва ҳар бир тарк этган амали учун ажр умид қилдим.
Қарангки, шу биргина ҳадиснинг баракасидан Қуръонни ёдлашимга сабаб бўлди! Бир кунга 2–3, баъзан 4 саҳифа ёдлай оладиган ҳолатга келдим. Бу Аллоҳнинг фазли ва раҳматидир. Илгарилари ҳатто бир оят ёдлашга қийналардим, ҳозир эса, Қуръон қалбимга тез кириб бораётганини ҳис қилаяпман. худди сувдек оқиб кириб келаётган эди.
Фақат мадраса эмас, фақат вақт эмас — ният муҳим
Ҳар куни кичик вақт ажратдим, аммо уни сидқидилдан ва сабр билан ўтказдим. Қуръон йўлидаги таянчларим: Аллоҳга бўлган муҳаббат, шукр, фидокорлик ва ниҳоятда кучли ният бўлди.
Битта ҳадис шу қадар таъсир қилган бўлса, агар 40 ҳадисни ўқиб, уларни ҳаётимизга татбиқ этсак, Аллоҳ таоло қалбимизга қандай илмлар эшигини очиб беради, тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.
Шу сабабли, менинг азиз муслима опа-сингилларим, сизларга қалбимдан чиққан сўзларим шуларки:
Инсон қалбида яхшилик ва ибодат ғами бўлса, Аллоҳ албатта унга йўл очиб беради.
Агар қалбингизда Қуръон ёдлашга бўлган орзу, ният, эҳтиёж бўлса — билингки, бу Аллоҳнинг сизга берган даъвати. Шароит кутманг, фурсат қидирманг — бошланг. Қалбингизда ният бўлса, Аллоҳ йўлини очади.
Қуръон ва ҳадислар — биз учун зоҳир ва ботинимизни тарбия қилувчи буюк дастурдир. Уларни ўрганиш, улар билан яшаш, ҳар бир ҳикматни ҳаётга татбиқ этиш инсонни илоҳий нурга етаклайди.
Кичкинагина жумлада улкан маънолар бор. Уларни амалда қўллаш орқали Аллоҳнинг каломи билан мукофотланамиз. Ва шу орқали ҳақиқий саодатга етишамиз.
АХЛОҚИНГ БИЛАН БОЙ, ҚАНОАТИНГ БИЛАН БЕҲОЖАТ, ТАВОЗЕНГ БИЛАН УЛУҒВОР БЎЛ!
👳🏻♂️Бобо ўз набирасига деди:
🔷"Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама!
🔸Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма!
🔸Мажлисларда кўп гапирма!
🔹Ўтирган ҳолингда салом берма!
🔸Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма!
🔹Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма!
🔸Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма!
🔹Ростгўй қасам ичмайди.
🔸Ишончли киши ўзини оқламайди.
🔹Ихлосли киши надомат қилмайди.
🔸Олийжаноб киши миннат қилмайди.
🔹Муҳаббат қилган малолланмайди.
🔸Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол!
🔹Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади.
🔸Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан!
🔹Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл.
🔸Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.
🔹Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин.
🔸Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт.
🔹Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими
Қуръон сенда қаергача етиб борганида.
🔸Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ИККИ ДЎСТ
Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди.
Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди.
Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.
Орадан йиллар ўтибди...
Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.
Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.
Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир қўлингизда ўчирғич бўлсин
Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ
• Қочиш қўрқувдан қутқаради, меҳнат қашшоқликдан.
• Йўқ жойдан келган бойлик йўқ жойга кетади.
• Никоҳнинг гашти бир ой, машаққати бир аср.
• Буюкликка эришаман десанг, илтимосни унут.
• Буқа бўлиб кетиб, сигир бўлиб қайтди.
• Бойликни Худо беради, ярамас тортиб олади.
• Қуруқ орзулар шудгорини шудгорлайверсанг, шудгорингдан қуруқ эшакнинг тезаги ўсиб чиқади.
• Ўғлингни уйлантирганда ўн киши билан маслаҳат қил, ажраштирмоқчи бўлсанг, юз киши билан.
• Ботқоқдаги эшакнинг кучи – эгасининг арқонида.
• Йўлбошчи яхши бўлса, йўлдошлари ҳам ёмон бўлмас.
• Кўп яшагандан кўпни кўрган яхши.
• Қаҳрамонлик ўнта бўлса, тўққизтаси ҳийладан.
• Бировда тўққиз пўстин, тўққизта-чи, бепўстин.
• Ўрнини билмаган, ўринсиз қолар.
• Оқил кексалар йўқ жойда,
Оқил ёшлар бўлмайди.
• Маслаҳатга одам топа олмасанг, қалпоғингни ечиб қўй-да, у билан маслаҳатлаш.
• Эсдан чиққан ўзини йўтал билан эсга солар.
• Яхши-ёмонни билмаган ҳамма нарсани биламан дер.
• Пойгада той шон топмас,
Аёл ишлаб, кон топмас.
• Шамол олиб кетганни, ёмғир қайтаради,
Ёмғир олиб кетганни, шамол қайтара олмайди.
• Қариган дарахтни қурт босади.
• Дўст топиш осон, дўстликни сақлаш қийин.
• Биринчи қадамни ташлаган иккинчи қадамни ҳам ташлай олади.
• Қашшоқлик уятмас, бойлик виқормас.
• Увлаётган ит оёққа ташланмас.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Мулоҳаза
💢Эр билан тортишувда хотин ҳақни гапирсада, гап қайтарувчи итоатсиз хотинлар сафига қўшилади. Бунақа ҳақгўйликдан кимга қандай наф...
💢Оилавий муносабатларда ҳар қандай адолатсизликка қарши эътирознинг ўз мавриди бор... Мавридини кутишга сабр қилмоклик албатта беажр қолмайди. Бироқ надоматлар бўлсинким, кўпчилигимизнинг ажрланишга “эҳтиёжимиз йўқ“. Савоб халталаримизнинг боғичи ёпилмайдиган бўлиб кетган савобли амалларимиз кўплигидан...
💢Иккинчи жаҳон урушида қанчадан қанча эрлар дом - дараксиз йўқолиб кетишган. На ўлиги маълум, на тириги... Шунда ҳам хотинлар сабр қилиб яшашган. Ҳозир эрга юборилган смс хабарга ўша заҳоти жавоб келмаса, кўпчилик оилаларда учинчи жаҳон уруши шиддатли тарзда бошланиб кетмоқда.
💢Яқинимизнинг смс ёзмагани, қўнғироқ қилмагани, хабар олмагани учун сабримиз саёз, шукримиз оз... Маҳзунланиб, норизо бўлишимиз учун триллионта баҳонамиз стартда туради. Тирикликнинг қадри паст, копейка...
💢Ақлли бўлиш билан, ақллилик қилишнинг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ақлли аёл хожасининг қандай бўлишидан қатъий назар, ўзидан кўра ақллироқ эканлигини нафақат зоҳиран, балки ботинан ҳам тан ололган аёлдир.
Эр ғирт тўнка бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг расво одамда ҳам албатта қанақадир яхши жиҳати бўлади. 100% ли ёмон одам бўлмайди. Ҳуддики, 100% ли яхши инсон бўлмаганидек...
💢Хожасига тинимсиз ақл ўргатадиган аёл такаббурлик шоҳсупасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлади. Кибр ва манманлик эса зийнатлар кушандасидир.
💢Эрдан норизо аёллар кўп. Аксарият хотинлар эрга вазифасини эслатиб, маломат қилишни хоббига айлантириб юборишган.
💢Ўзимизнинг вазифамизни эслатадиган одам йўқ.
Бандаман, маломат қилишга ҳаққим бормикин, деб ўйлаш ҳаёлимизнинг кўчасига келмайди.
💢Аёл эркакнинг сакинати учун яратилган. Тинчини бузиш учун эмас. Аёл вазифасини уддаласа ҳам катта гап. Тўхтовсиз таъна қилиш ўрнига хожаси ва ўзи учун Аллоҳдан тавфиқ, енгилликлар сўраб, узлуксиз зикрда, холис дуода бўлишда хайр бор. Токи дуолар ижобати қиёматда эр-хотинни Аллоҳнинг маломатидан асралишига сабабчи бўлсин.
💢Мен ҳеч бир аёлга осон тутмайман. Муслималарнинг андуҳларини, уларга нисбатан қилинадиган ноҳақликларни кўра олмайдиган даражада сўқир эмасман. Бироқ, тушунган киши бўлиб гиж-гижлаб, ёриб туз сепишдан бирор манфаат кўрмайман.
💢Позитив ҳамда реал фикрлашнинг хотиржамликда яшашимиз учун сув - ҳаводек зарурати бор.
💢Тириклик неъмати билан ризқланиб турган онимизда бетайин, бефойда хархашалардан не наф. Баракани кетказиб...
💢Пушаймон бўлмаслик тадоригини олдиндан кўриб яшашга не етсин...
💢Ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
“Мен Умму Солиҳга уйланиб, у билан 30 йил бирга умр кечирдим ва биз бирор сўзда тортишмадик“.
💢Аллоҳ оила бошлиқларига инсоф, муслималарга гўзал тоқат ато этсин.🌺
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳайвонларнинг тилини тушинган Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллоҳнинг Набийси, менга ҳайвонлар тилини ўргатинг. Мен уларни нималар ҳақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, ҳикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга ҳайвонлар тилини ўргатдилар.
Мамнун ҳолда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди.
Кучук ёнидаги хўрозга дерди: - Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди.
Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади.
Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди.
Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар.
Туйганингча гўшт ейсан.
Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотади.
Ўз ўзигадан хурсанд бўлиб:
- Яхшики ҳайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган ҳаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан кучукнинг сўзлашувига қулоқ солди. Кучук хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади туйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди: - Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди.
Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди.
Аммо , хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни туйдирасан.
Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди. Уни сотиб қайтар экан яна шу фикрлар ҳаёлидан ўтарди: -"Яхшиямки ҳайвонлар тилини биламан...".
Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувоҳи бўлади.
Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани ҳўжайиннинг оти ўлади дегандинг?
- Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди. Хафа бўлма, бу сафар ундан ҳам каттароқ зиёфат меҳмони бўламиз. Бу сўзларга кучук ишонқирамай: - Яна менга ёлғон гапираяпсан.
Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ.
Бу галгиси қатъий.
Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот топади.
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади.
Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади.
Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа олмай қолади.
Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади.
Шу кеча у хасталаниб тонгга қадар қазо қилади.
Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса ҳайвонларга тўкилади.
Бу орада хўроз:
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб оҳ урадилар.
Афсуски, бундан ҳам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар ҳам.
Аллоҳнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар.
Сўнгра молларига келган бало жонларига ҳам келади, аммо пушаймондикдан энди фойда йўқ...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сулаймоннинг васияти
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:
1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.
Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мени кечир, жон болам!
5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа ҳолатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...
Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.
Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!
Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.
Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...
Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...
Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.
Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...
Аброр Зоҳидов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ибратли_қисса
ЯХШИЛИК
Корма Дейзн чой ишлаб чиқариш ортидан жуда катта бойлик жамлади. Бу соҳада афсонага айланди.
Дейзн дўсти Шино Соймоннинг катта қарз бўлиб қолганини билиб қолди. Соймон яқинларидан бирининг қарзини тўлайман деб шу аҳволга тушиб қолган эди. Дейзн дўстининг аҳволи оғирлигини билиб унга ёрдам қилмоқчи бўлди. Аммо Соймон жуда мағрур, ориятли йигитлардан эди. Бировдан ёрдам олишни ҳазм қила олмас эди. Шунинг учун Дейзн ҳийла қилмоқчи бўлди.
Дейзн дўстининг уйига зиёратга борди. Унинг деворида осиғлиқ турган лавҳани мақтай бошлади. Уни “Монализа“га тенглаштирди. Буни эшитган Соймон дўстига сурат ёққанини билиб уни девордан олди ва Дейзнга совға қилди. Дейзн унга миннатдорчилик билдирди.
Эртаси куни Дейзн Соймонга гулли ваза юборди. Унинг ичида мактуб бор эди. Мактубда Дейзн шундай ёзган эди:
“Кечаги саховатингдан сўнг сенга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. Бу совғани мендан қабул қил. Бу ваза буюк ҳунарманд Сун Норкёнинг санъат асаридир. Унинг устида буюк император Ҳудоёшининг қўли билан ёзилган ёзувлар бор. Агар бу ваза сенга ёқмаса уни Ковоша Сонимонга сотишинг мумкин. У анча йиллардан бери шу вазани қўлга киритишга ҳарис бўлиб юрибди!“.
Соймон айнан Ковошадан қарз эди. Соймон вазани Ковошанинг уйига олиб борди. Ковоша вазани кўриб хурсанд бўлди. Соймондаги пули эвазига вазани унга сотишини сўради. Яна қўшимча пул ҳам беришини айтди. Соймон кўнди. Ваза сотилди. Соймон қарзидан қутилди“.
Гоҳида тўғридан тўғри берилган ёрдам киши қалбини жароҳатлаши мумкин. Сахий инсон муҳтож кишини дилини жароҳатламайдиган йўлни топиши лозим. Кишилардаги обрў-эътибор ва ҳурмат уларнинг эҳтиёжидан анча устун туради. Уларнинг ҳурматини оёқ-ости қилиб ёрдам бергандан кўра муҳтож ҳолда қолдирган маъқулроқ.
Бу дунёда ҳамма нарсанинг одоби бор. Эҳсоннинг одоби муҳтожнинг ҳурматини, обрўсини сақлашдир!
Абдулқодир Полвонов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хасан Басрий бир кун тунда:
"Аллохим менга зулм қилган кишини кечир, Аллохим менга зулм қилган кишини кечир", дея кўп дуо қилар эди!
Бир киши:
"Эй Абу Саъийд! (Хасан басрийнинг куняси), Кеча тунда сизга зулм қилган кишига дуо қилаётганингизни эшитиб қолдим, хаттоки мен ўша зулм қилган кишилар қаторида бўлиб қолишликни орзу қилдим, сизни бундай дуо қилишликга нима ундади?!"
Хасан басрий:
Аллохнинг ушбу сўзи:
📓"Ким авф этиб, ислох қилса, унинг ажри Аллохнинг зиммасидадир!
Шуро 42/40
Албатта у қалбларни Қуръон ислох қилиб, тарбия қилган қалблардир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ
Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди.
Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди.
Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафид сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#СубҳанАллоҳ Энг кучли компьютер ҳам ожиз қоладиган тезлик
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. Шу боис ҳам асалари нарсаларни инсондан кўра анча тез шаклда кўради. Чунки у гуллар орасидан нектар йиғиш мақсадида учаётганда гулларни тезкорлик билан аниқлаши керак.
Асалари видео кўрадиган бўлса, фақатгина қимирламай турган расмларни кўради. Сабаби унинг кўриш тезлиги инсонникидан анча тез. Бизнинг кўзимиз кетма-кет ўтаётган тасвирларнинг орасини ажрата олмай ҳаракатланаётгандек кўради. Асалари эса мазкур тасвирларни тинч турган расм ҳолида кўради.
Олимларнинг айтишларича, асалари бир сонияда триллионта математик амалиётни бажарар экан. Бу ҳолат эса дунёдаги ҳар қандай кучли компьютердан ҳам тезкор саналади. Асаларининг кўзлари ёруғликни қабул қилувчи бир неча минг линзалардан иборат бўлиб, бу унинг инсондан афзалроқ кўришига сабаб бўлади.
Бугун олимлар асаларининг кўзларига ўхшаш линзали камера ясашга уриндилар. Лекин Буюк Мусаввир томонидан яратилган кўзлар олдида ожизларча тўхтаб қолдилар.
Асалари кўзлари кичик линзалардан иборат бўлиб, мазкур линзалар олти бурчакли шаклдадир. Ушбу кўзлар асалари ўрмонлардан ўтаётганда кўришга, хусусан арилар жамоаси ичида учиш пайтида тўсиқларга урилиб кетмаслигига сабаб бўлади.
Моддапараст олимлар ушбу арилар мияси миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олишини, миясининг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмаслигини билсаларда, асалари кўриш амалиётини қандай ривожлантира оларкин деб ҳайрон бўладилар.
Бу расмдаги асаларининг боши бўлиб, ундаги миянинг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмайди. Шунга қарамасдан мия миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олган, барча ҳужайра дунёдаги энг улкан компьютер ожиз қоладиган даражада катта тезлик билан ишлайди.
Сунъий кўз ясаб, ўша орқали асалари кўзига тақлид қилишга уринганлардан бири профессор Ли «Табиат қиммат техникаларга эҳтиёж сезмасдан комил, тартибли биноларни устма-уст қилиб қандай қура олаётганини тушунишни қанчалар истардим» деган.
Унинг саволига жавобни ушбу оятдан топамиз:
«У осмонлару ерни беназир қилиб яратувчидир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани ўта билувчидир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарса узра вакилдир! Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 101-103-оятлар)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Исо Масиҳ алайҳиссалом бешикдалик чоғида айтган сўзни эсга олайлик. У бундай деганди: «Аллоҳ мени қаерда бўлсам ҳам, яхшилик ва баракотлар соҳиби қилди» (Марям, 31).
🤩Эй Аллоҳнинг бандаси, кўп яхшилик ва барака келтирувчи бўлинг.
🤩Ўзингизга, аҳли оилангизга, ёру дўстларингизга, қўни-қўшниларингизга, ҳамшаҳарларингизга, умуман ер
юзидаги барча мусулмонларга барака олиб келувчи фойдали ва керакли одам бўлинг.
🤩Сафарда бўлсангиз, қаерга тушсангиз ҳам биринчи нав-
батда эътибор беринг:
⭕️ўша диёр аҳли сиздан нима фойда
кўрди,
⭕️жоҳилларига илм ўргатдингизми, камбағалларига хайру эҳсон қилдингизми,
⭕️муҳтожларнинг эҳтиёжини
қондирдингизми,
⭕️мусулмоннинг айбини яширдингизми,
⭕️ёш-ялангларни қариндошлари билан силаи раҳм қилишга
тарғиб қилдингизми,
⭕️ота-онага яхшилик қилишга ундадингизми?
🤩Қаерда бўлманг, ўша ердагиларга фақат яхшилик келтирувчи, уларга керакли инсон бўлинг.
🤩Одамларни Аллоҳнинг йўлига чақиринг, жоҳилга таълим беринг, яхшиликка чорланг, агар ўзингиз яхшилик қилишга қодир бўлмасангиз бошқаларни унданг.
Аллоҳ таоло айтади: «Йўқ, сизлар етимга хайру саховат кўрсатмайсиз, камбағал-мискинга таом беришга
бир-бирингизни тарғиб қилмайсиз» (Фажр, 17-18).
«Камбағал-мискинга таом беришга бир-бирингизни тарғиб қилмайсиз» деган ояти каримадан тушуниладики, мискинга таом беришга бир-биримизни ундашимиз
керак экан.
🤩Баракали ва керакли инсон бўлинг.
⭕️Агар яхшилик қилиш
қўлингиздан келмаса, ҳеч бўлмаса яхши гап гапиринг, шунда ҳам барака бор, шунда ҳам яхшилик бор.
⭕️Ўзингиз яхшилик қилишга қодир бўлмасангиз, бошқаларни бунга йўллаб қўйинг. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Яхшиликка йўллаб қўювчи ўша яхшиликни қилган билан баробар».
⭕️Садақа қилишга қодир бўлмасангиз, бошқаларни садақа қилишга тарғиб қилинг.
⭕️Ҳар доим фитнага сабаб бўлмасликка ҳарис бўлинг, оилангизда фитна чиқишига сабабчи бўлманг.
Фарзанд деярли ҳар куни отасига муаммо олиб келади:
Мактабида бир ўқувчи билан урушиб муаммо чиқаради, ота бориб у муаммони ҳал қилади. Эртасига ўқитувчиси билан муаммо чиқаради, ота уни ҳам ечади. Учинчи куни қизларга тегажоғлик қилиб муаммо чиқаради, уришиб, ота-онасининг сўкилишига сабаб бўлади. Нега бундай қиласан?! Ахир Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз ўз отасини сўкмасин», деб айтганлар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, одам ўз отасини ҳам сўкадими?» дейишди. «Бировнинг отасини сўкади, у ҳам бунинг отасини сўкади, бировнинг онасини сўкади, у ҳам бунинг онасини сўкади», дедилар. Шундай экан, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга муаммолар келишига сабаб бўлманг. Сизни деб яқинларингизнинг юзи шувут бўлмасин.
🌷Бараканинг маъноси яхшиликнинг
зиёда бўлишидир. «Баракали бўл» дегани одамларга фойда келтирувчи бўл, деганидир.
🌷Аллоҳ таоло мол-давлат берган бўлса, сизда унинг асари кўринсин, ундан атрофдагиларга эҳсон қилинг.
🌷Аллоҳ таоло илм берган бўлса, илмингиздан одамларни фойдалантиринг.
🌷Аллоҳ таоло обрў берган бўлса, обрўйингиздан фойдаланиб, одамлар орасини ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг.
Аллоҳ барчамизга барака ато этсин, қаерда бўлмайлик ўзимизга, аҳли оиламизга, қўни қўшниларимизга ва элу юртга хайру барака келтирувчи кишилардан қилсин. Омин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ШВЕЦИЯЛИК ПРОФЕССОР: “ТАҲОРАТЛИ МУСУЛМОНЛАРДАН НУР ТАРҚАЛАДИ...”
Швециялик 63 ёшли профессор, олим Роберт Кензи термал камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонлар вужудидан тарқалган иссиқлик ва нурларни суратга олиб, ушбу ҳолатни аниқлаш мақсадида тажриба ўтказади.
Тажрибада таҳоратли мусулмонларни ўраб турган нурли чизиқларни кўргандан сўнг, мусулмонлар ер юзида яшайдиган энг тоза ва озода инсонлар экани аниқланди.
Бу нурли чизиқлар 7 қаватдан ташкил топган бўлиб, шулардан биринчиси қизил нурли чизиқ эди. Қизил нурли чизиқ инсонни ўраб турса, у инсонда хавфсизлик хисси ва ҳузур билан таъминлар экан.
Профессор Роберт Кензи ўз тадқиқотида Европадан 50 минг кишини шу термал камерадан ўтказади. 50 минг кишида нур ва иссиқликни ўлчайди. Бу термал камера аслида инсонлардаги касалликни аниқлаш мақсадида ихтиро қилинган. Бироқ тажриба натижаси профессорни ўйлантириб қўяди.
Тадқиқот жараёнида 50 минг кишини ҳеч бирида бу нурли чизиқлар текис ва тенг чиқмайди. Роберт Кензи термал камерасини носозлигига шубҳа қила бошлайди. Аммо Нигериялик бир бемор савдогар, унинг бу фикрини бутунлай ўзгартиради. Нигериялик савдогарнинг нурли чизиқлари бир текис ва тенг тарқалар эди. Роберт Кензи дарҳол нигериялик тижоратчи билан суҳбатлашади. Профессор таажжубланиб турган пайтда нигериялик савдогар Робертга ҳеч қачон таҳоратсиз юрмаслигини айтади ва «Таҳорат мўминларнинг қалқонидир» дея таъкидлайди. Шундан сўнг Роберт Кензи бу ҳолатни шахсан ўзи текшириб кўриш учун ўзи ҳам билганича таҳорат олади. Натижа 100% эмас эди. Шунда у бир мусулмондан тўғри таҳорат олиш қоидасини ўрганади ва натижа 100% чиқади, яъни Робертни ҳамма нурли чизиқлари бир текис тенг бўлади.
У бу ҳолатни яна 37 кишида такрорлади ва ҳар сафар нурли чизиқлар бир текис тенг чиқади. 37 кишининг ҳеч бири мусулмон эмас эди.
Бу тадқиқотлардан сўнг, Роберт Кензи Исломни қабул қилди. 67 ёшида Қуръони Каримни ёд олди ва ҳофиз бўлди. Ўз асбобига эса «Иймон ўлчайдиган жиҳоз» деб ном берди.
Ушбу тадқиқотдан сўнг барча беморларни тинчлантириш учун дори ўрнига таҳоратни ташхис қоғозига ёза бошлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Аллоҳим бизларни мусулмон қилиб яратганинг учун Ўзинга шукрлар бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН УЙЛАР
Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи.
(Тавба, 71; Имом Бухорий)
Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи.
(Нисо, 36; Луқмон, 14)
Етимнинг молини еган кимсанинг уйи.
(Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Ичида фоиз ейиладиган уй.
(Бақара, 275-276; Имом Бухорий)
Сабабсиз ит сақланаётган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа)
Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Ичида ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар.
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар.
(Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий)
Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй.
(Имом Аҳмад)
Ичида қотиллик юз берган уй.
(Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий)
Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй.
(Имом Муслим)
Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй. (Моида, 90-92; Имом Табароний).
Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар.
(Нисо сураси,48)
Ичида нарда ва қимор ўйналадиган уй.
(Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй. (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй.
(Имом Табароний, Ибн Можа)
Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй.
(Имом Муслим, Имом Термизий)
Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй.
(Имом Абу Довуд, Имом Табароний)
Эркак аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй. (Имом Абу Довуд).
Исрофгарнинг уйи.
(Имом Насаий, Имом Муслим)
Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй.
(Имом Насаий, Имом Аҳмад)
Ичида зино қилинган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
(“Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида)
✔️Яқинларга хам улашинг❗️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🪴 Ўринли маслаҳат
Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:
– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтингчи, мана, мен ёш ва кучлиману, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?
Қария жавоб берди:
– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга «Ҳамиша шундай бўлавермайди» деб ёзиб қўй.
– Шу холосми? – ҳайрон бўлди эркак.
– Шу холос, – жавоб қилди кекса киши.
уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш билан йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.
Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:
– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди нима деб маслаҳат берасиз менга?
Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди: – Ҳалиги тахтача бор эдику, шуни олиб ташламагин…
Рус тилидан Муҳаббат Шарифова таржимаси.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚