Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
МАЗЛУМНИНГ ҲАҚҚИ
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси эрга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ эрда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси цинган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНА ҚАДРИ
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
– Ассалому алайкум Онажон!
– Ва алайкум ассалом, Иқболжон, яхшимисан, болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
– Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин, ҳаммалари яхши юришибдими?
– Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
– Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
– Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
– Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса, албатта, борамиз.
– Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан.
– Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради. Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:
– Онангизмилар? – деб сўради.
– Ҳа онам...
– Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши.
– Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.
– Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
– Йўқ, хафа бўлмайман, ака, бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб.
– Агар менда шундай имкон бўлганида, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар!
Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт!
Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
– Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
– Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
– Вой, Худога шукр!
– Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим.
Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇
ҚАЛАМ
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:
1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.
2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.
3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.
4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.
5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".
СИЗ ҲАМ ҚАЛАМ КАБИ БЎЛИНГ
Яъни ўзингизни кучли эканлигингизни билинг, аммо сизни бошқарувчи қўл борлигиниям унутманг.
Қалам яхши ёзиши учун унинг учини очишимиз керак бўлади. Бу қалам учун оғриқли. Сиз ҳам худди қаламдек оғриққа, аламга чиданг, бу аламлар вақти келиб сизга ёрдам беради.
Қаламнинг иккинчи томонида резина ўчирғичи ҳам бор. Сиз ҳам ўз хатоларингизни тўғрилаш учун интилинг, қалам ўзидан из қолдиради, сиз ҳам ўзингиздан фақат яхши из қолдиришга урининг.
Каналимиздан узоклашманг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Суҳбат
Мен кеча бир қўшним билан суҳбатлашдим. Ундан "Нега бунчалик ғамгинсиз?", деб сўрадим.
У ўйчан хўрсинди, маъюс жилмайиб жавоб берди:
— Ортимга қарашга ҳам улгурмадим, бир зумда умр ўтди.
Албатта, мен уни тинчлантиришни бошладим, кейин у мени ушбу ҳикояга илҳомлантирган иборани айтди.
— Мен пул топаман, уй қураман, болаларим катта бўлади ва кейин мен ўзим учун яшайман, деб ўйладим. Ўшанда салонда сочимни турмаклатаман, фақат чиройли кўйлаклар кияман, дедим. Ахир, мен доим шим кийиб юраман, — у ўзининг бақувват сонларига урди, — чиройли кўйлаклар ҳақида орзу қиламан, лекин иш қилишга шим қулай-да...
У жим қолди. Мен унга жавоб беришга шошилмадим.
— Болалар катта бўлди, иморат қурилди, ҳозир пул ҳам бор, лекин ... Мен ҳали ҳам жинси шимда юрибман. Ҳаа... соч турмагим ҳалиям ўша-ўша — от думига ўхшаган ...
Қўшни дугонамнинг кўнглини кўтаришни жуда хоҳладим.
— Хўш, нима муаммо? Юринг, сартарошга борамиз! Замонавий кўйлак ҳам сотиб оламиз!
У ҳорғин жилмайиб қўйди.
— Хоҳламайман. Чарчаганман. Кўрмаяпсизми, умр умидларни оқламади. Абадий шовқин-сурон ичида неча ёшга кириб қўйганимни сезмай қолдим. Каламуш пойгаси ғалаба қозонди.
Ярим тунгача унинг сўзлари ҳақида ўйладим.
"Каламуш пойгаси ғалаба қозонди ..."
Бу аёлда энди «эртага» йўқ. У қуриди, сарф бўлди.
Афсуски, бу мисол ягона ҳаётий мисол эмас. Бундай миллионлаб инсонлар бор.
Бир куни мен ажойиб бир иборани ўқиб қолдим: «Кейин» деб аталган йўл "ҳеч қачон" деган мамлакатга олиб боради.
Шу ерда ва ҳозир яшанг! Орзуларингизга эргашинг. Керакли қарорни бугун қабул қилинг!
Ҳаракат қилинг! Ердаги ҳаёт бир марта берилади!
Чиройли таомлардан еб-ичинг. Чиройли идишларни асраб қўймай бугун ишлатинг, гўзал либослар сотиб олинг.
Янги меваларнинг таъмидан роҳатланинг — уларни музлатиб ёки мураббо қилиб витаминларини нобуд қилманг.
Олмаларни меҳмонга асраб, мазасини йўқотишини кутманг.
Замонавий кўйлак ва пойабзал кийинг, ўзингизни севсангиз сизни бошқалар ҳам севади.
Севимли қаҳвангизни ичинг — ҳужайраларингиз яйраб нафас олсин.
Китоб ўқинг, саёҳат қилинг.
Ниҳоят, тансиқ таомлар пиширинг, уларни тайёрлашни вақт йўқлиги туфайли доим орқага сурманг.
Энг муҳими — атрофдагиларга меҳр беришни кейинга қолдирманг, мулойимлик, самимийлик, ғамхўрликни тежаманг.
Севишингизни айтишдан уялманг!
Қучоқланг, яқинларингизни ўпинг. Илтифот қилинг. Юрагингизни бўшатинг.
Буларнинг барчаси сизни бахтли қилади!!!
Бахтли одам ҳамма нарсага қодир!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!
Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.
Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик.
1. Алоқаларни мустаҳкамлаш.
Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.
2. Баъзи одатларни ўзгартириш.
Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.
3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш.
Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.
4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.
Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.
5. Суҳбат йўлини очинг.
Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.
6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.
7. Бир хилликни бартараф этинг.
Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.
8. Янги чилла уюштиринг.
Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.
9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг.
Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.
10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.
Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАЗЛУМНИНГ ҲАҚҚИ
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси эрга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ эрда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси цинган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН
1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;
2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;
3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;
4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;
5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;
6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;
7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;
8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;
9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;
10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;
11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;
12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;
13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;
14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;
15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;
16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;
17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);
18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;
19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;
20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;
21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;
22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Энг расвойи раддибало хотин эрини бошқа эркаклар; опа-сингиллари, дугоналари, қўшни аёлларнинг эрлари билан таққослаб, ўз эридан бегона эрларни афзалроқ деб билган хотин.
Жуфтини айблаб, солиштирадиган хотинда хойр йўқ, ҳеч қачон эрига эл бўлмайди, дўст бўлмайди, ҳар доим эрига нисбатан адоватда кек сақлаб, ёки кек сақлашга тайёр бўлиб юради.
Нимага, чунки унда шукур қилиш неъмати йўқ.
Нима учун шукур қилмайди. Чунки Аллоҳнинг қадарига иймон келтирмайди.
Роббисининг тақсимотига, ризқига розилиги йўқ.
Нима учун розилиги йўқ.
Чунки синовларни Аллоҳдан кўрмайди.
Ҳаётида учрайдиган синовларни бандаларга, воқеъликларга боғлайди.
Нима учун бандалару воқеъликларга боғлайди.
Чунки унда тавҳид тушунчаси йўқ. Тавҳид моҳиятини англамаган аёл билан яшаш нафақат азоб, балки ҳавфли ҳамдир.
Хавфлилиги шундаки, тавҳидни тушунмаган хотин фарзандларини ҳам ҳудди ўзидек тарбиялайди.
Тавҳидни англамасликдан ҳамма воқеъликларни бандаларга боғлайвериш аламни кучайтириб, ҳаётни заҳарга айлантиради. Фарзандларини ҳам ҳудди шу ўзининг ҳаёт тарзига мувофиқ ҳолда яшашга ўргатади.
Синовларни Аллоҳдан кўриб, сабр қилиш ўрнига бандаларга боғлаш Аллоҳнинг ўзи учун белгилаган ризқига, қадарига иймон келтирмасликка олиб боради. Қадарга иймон келтирмаслик эса ширкнинг бошланғич кўринишидир.
Яъни тавҳид моҳиятини англамасликдаги давомийликнинг оқибати ширк.
Ширк куфр амал. Куфрнинг охири жаҳаннам.
Тавҳидни англаш учун шаъриат илмини ўрганишга барчамизнинг сув-ҳаводек заруратимиз бор.
Наслингиз давомчиларининг икки дунёси обод бўлиши учун рафиқангизга шаъриат илмини ўргатинг, ёки ўрганишига имкон яратинг !!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим...
Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...
📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қишлоқда бир киши яшар экан. У оилали, бола~чақали бўлиб, умрининг асл дамларини турмуш ташвишларию рўзғорни бутлашга сарфлаб, бир куни Оллоҳга илтижо қилиб: ..... ~ Аллоҳим умрим поёнига етяпти, бундоқ ўйлаб қарасам ўзим учун, ўзимнинг роҳатим учун ҳеч қайғурмабман. Шунинг учун Сенга илтижо қиламан. Агарда имкони бўлса менга минг йил умр ато этгинки, ана шу умрни роҳатда ўтказай, ~ дебди. ..... ~ Одамзот мендан минг йил умр сўрадинг. Сенинг илтимосингни адо этаман. Бироқ, кейин афсусланмайсанми? ~ дебди ғойибдан келган овоз. ..... ~ Йўқ, ~ дебди ҳалиги одам. ..... ~ Унда сенинг илтижоингни қабул қилдим, ~ дебди бояги нидо...... ~ Шундай қилиб, одамзот умргузаронлик қила бошлабди. Орадан йиллар ўтаверибди, у кишини таниган~танимаганлар аста~секин дунёдан ўтаверибди. Буни қарангки, у кишининг ёши катта бўлгани сари танаси кичрайиб бораверибди. Бу орада у кишининг невара, чевара, эвара, дувараю бегоналари ҳам қазо қилибди. У киши эса ҳамон тирик эмиш...... ~ Танаси кичрайиб мушукдек бўлиб қолиб, нечанчи авлоднинг қарамоғида қолганини ўзи ҳам билмай қолибди. Иссиқ~совуғидан хабар олаётган авлодлари у кишининг гапларига тушунмай, нега ҳадеб бу одам мушукдек инграйверади, жонга тегдику, деб уни тўқайдаги қамишзорга олиб бориб ташлаб келишибди...... ~ Умргузаронлик қиламан, деб орзулаган кишининг аҳволи оғирлашаверибди. Ҳаттоки, қамишлар баданини тешиб ўтса ҳам жони узилмасмиш. Шунда қария яна Аллоҳга илтижо қилибди:..... ~ Аллоҳим, Сенга ҳамду~санолар бўлсин. Мен сендан минг йил умр сўрагандим. Сен илтижоларимни қабул қилдинг. Бироқ, мен хом сут эмган банданг узоқ умр кўришни сўрабману, унинг ниҳояси бундай бўлишини хаёлимга ҳам келтирмабман. Шунинг учун Сенга яна илтижо қилиб, жонимни олишингни сўрайман, ~ дебди...... ~ Самодан нидо келибди:..... ~ Одамзот, сен мендан минг йил умр сўрадинг. Илтижоингни қабул қилдим. Сен мана шу ўтган умринг давомида бу дунёнинг қандай сир~синоатларининг шоҳиди бўлдинг?..... ~ Бу дунёнинг асл мазмун~ моҳияти, қувончу ташвишлари ўзингдан зурриёт қолдириш, қолаверса, уларнинг ташвишлари билан яшаш энг олий бахт экан. ..... ~ Шулардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, минг йил давомида кўрган~ кечирганларим икки ҳолат бўлди. Бу ҳам бўлса, ёз чилласида дарё музлади, босиб ўтдим. Қиш чилласида боғимда узум пишди, узиб едим. Қолган пайт илгаригидек ва ҳозиргидек тонг отади, одамлар уйғониб турмуш ташвишлари билан машғул бўлади, тунда эса ётиб ором оладилар...... ~ Шунинг учун ҳар ким қанча умр кўришидан қатъий назар турмуш ташвишларидан нолимай уни мазмунли, хайрли ва савоб ишлар билан ўтказгани яхшилик аломати экан, ~ деган экан қария...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Маст бўлган асалари
Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди.
Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.
Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асалнинг шифо эканлигини эълон қилиб:
“Унда одамлар учун шифо бордир” деб марҳамат қилган.
Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?
Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.
Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.
Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.
Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.
Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.
Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёл бўлганим учун ҳар хил сабаблар туфайли кўплаб аёллар билан мулоқотда бўламан.
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бундан хурсанд бўламан, албатта.
Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрининг қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
©️Гавҳар Насруллоҳ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☝️АЖАБТОВУР МАЪЛУМОТЛАР
• Инсон туш кўраётганда, телевизор кўраётган пайтидагидан кўра кўпроқ қувват сарф этар экан.
• Инсоннинг қовурға суяклари бир йил давомида 5 миллион ҳаракатни амалга оширар экан.
• Инсон кўзи очиқ ҳолда аксира олмас экан.
• Чекувчи кишиларда ранг ажратиш қобилияти пасайиб кетар экан.
• Чекувчи кишиларнинг танасида чекмайдиганларга нисбатан 10 баробар кўп ажин бўлар экан.
• Уят ва хижолатдан юзингиз қизарган пайтда ошқозонингиз ҳам қип-қизил тусга кирар экан.
• Шаҳарда яшайдиган одам бутун умри давомида ўртача икки хафтани светофор чироғи ёнишини кутиб ўтказар экан.
• Инсоннинг бир дона соч толаси 3 килограммгача юкни кўтара олар экан.
• Инсон 40 ёшдан кейин “пастга ўсиш”ни бошлаб, ҳар ўн йилда бўйи 10 сантиметрга қисқариб борар экан.
• Ҳар сонияда дунё аҳолисининг 1 фоизи маст ҳолда вафот этар экан.
• Ўртача вазндаги инсоннинг боши 3,6 килограммни ташкил этар экан.
• Инсон сувсиз 2-3 кундан ортиқ яшай олмас экан.
• Инсоннинг юраги умри давомида ўртача 250 миллион литр қонни ҳайдар экан.
• Инсон бутун умри давомида иккита катта ҳовузни тўлдиришга етадиган сўлак ишлаб чиқарар экан.
• Ўрта ёшли инсоннинг танаси 639 та мускулдан иборат экан.
• Оддий инсоннинг кўзи 160 хил рангни ажрата олар экан.
• Вазни 65 кг бўлган инсон танасида битта мих ясашга етадиган темир моддаси бор экан.
• Инсон кўзларининг қоронғу шароитга тўла мослашиши 60-80 дақиқа давом этар экан.
Интернет маълумотлари асосида
✍Нозимжон Иминжонов тайёрлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Умр ўткинчи, вақт бешафқат.
🥀
(Таъсирли воқеа)
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка оларди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР
Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик:
1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради.
Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.
2. "Унда у жаннатга киритилган".
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак.
Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир.
3. "Унда у жаннатдан чиқарилди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.
4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар.
5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул.
6. "Унда у вафот қилди".
Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳаким келтирган ривоятда:
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган.
Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак.
7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.
"Кифоя" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЖУДА ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Бир намозни канда қилмайдиган тақводор бола сунъий жонлантириш бўлимида жон бераётган эди.
Докторлардан бири боланинг боши устида энгашиб, секин деди:
- Укажон, калима келтир, жаннатга тушасан!
Бола бошини қимирлатиб қўйди,аммо калимани айтмади.
Доктор энди қаттиқроқ, танбеҳ оҳангида қайтарди:
- Ука, калима келтир, дедим! Кимнинг охирги сўзлари “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, унга дўзах ҳаром бўлади, калимани айт!
Кўзлари юмилиб бораётган бола яна бошини қимирлатди, аммо яна бирор сўз айтмади. Шунда доктор унга ялингандек, ёлворгандек мурожаат қилди:
- Жон, ука, дўзахий бўлиб қолма, “КАЛИМА АЙТГИН!
Бола бор кучини йиғиб, калимани
айтди: Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ!
Шундан сўнг бола оҳиста жон берди.
Бу гапни эшитган боланинг онаси
фарёд уриб йиғлади.
Доктор боланинг онасидан сўради: - Нима учун болангиз икки марта сўраганимда калима келтирмади?
Боланинг онаси кўз ёшларини артиб,
жавоб берди: - Чунки болам соқов эди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
РЕАЛ ВОКЕА😓
Сандиққа солиб қўйган янги матосидан либос киймай, жавондаги янги идиш -товоғидан овқат емай, уста боқиб, емай-ичмай тиклаган ҳашаматли уйларида оёқ узатиб ўтирмай вафот этди.
Вафотига йил тўлиб-тўлмай эри уйланди. Марҳума сандиғига солиб, 😢😱
ДАВОМИ 👇
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб, хат қолдириб кетди‼️
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Лойиш маҳалласида аёл фарзандини бир адёл ва 2-3 та кийимлари билан кўчага ташлаб кетган. Одамлар бориб болани қўлга олишганда, боланинг чўнтагида хат борлигини кўришган. Хатни очиб ўқишганда, унда шунда сўзлар ёзилган экан.
Менинг болам... Давоми 👇 ⤵️
#Диққат Охиргача ўқинг⁉️
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР
БУ ВОСИТА 10 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг уч ун бу оддий воситани суртинг...
Батафсил малумот:👇👇👇
👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ
олинг
✅Читать полностью…
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ИНСОФДАН БЎЛАРМИКИН
Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси, индамай кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан ҳазрат Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: “Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам, бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим”, деб жавоб қилибди. Шунда ҳазрат Умар: “Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлса-ю, онда-сондаги норозиликларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин”, дейдилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир замонлар бир мевали дарахт бўлган экан. Ҳар кун бу дарахтнинг атрофида ўйнаш учун бир бола келар, дарахтнинг устига чиқар, мевалардан ер, чарчаганда эса, дарахт соясида ётиб дам оларди. У дарахтни жудаям яхши кўрарди. Дарахтга ҳам у билан вақтини ўтказиш ҳузур бағишларди. Лекин вақт жуда тез ўтиб, болакай улғайган сари дарахт билан ўйнаш учун камдан-кам келадиган бўлди. Ажойиб, қуёш ярқираб нур сочиб турган кунларнинг бирида бола дарахт ёнига келди. У ғамгин кўринарди. «Кел ўйнаймиз», таклиф қилди дарахт. «Мен энди дарахт атрофида чопиб юрадиган кичик бола эмасман – деди у — Мен ўйинчоқлар билан ўйнашни хоҳлайман, уларни сотиб олиш учун эса, пул керак». «Кечирасан, менинг пулим йўқ-да. Аммо, меваларимни териб, сотсанг пул бўлади. «. Таклиф болага ёқиб тушди. У меваларни териб, бахтли ҳолда чопқиллаб кетди. Болакай шу билан қайтиб келмади. Дарахт яна зерикиб қолди. Кунларнинг бирида бола яна келди. Энди балоғатга етган эркакка айлангани учун уни таниш мушкул эди. Дарахт қандай қувонди-я! «Қайтиб келди! – қувонарди у – Кел, ўйнаймиз.» «Энди ўйинга вақтим йўқ. Мен ўз оиламни, болаларимни боқишим учун ишлашим керак. Бошпанам йўқ, уй қуришим лозим… Сен бирор нарса билан ёрдам бера оласанми?» «Узр, менинг уйим йўқ. Лекин, сен менинг бақувват шохларимни кесиб, уйингга ишлатишинг мумкин.» Эркак бу имкониятдан қувониб, шохларни кесиб олиб кетди. Дарахт йигитнинг хурсанд бўлганини кўриб, кайфи чоғ эди. Аммо йигит яна кетиб, қайтиб келмади.. Иссиқ ёз оқшомларидан бирида яна қайтган йигитни кўриб, дарахт уни яна ўйинга чорлади. «Йўқ, ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. Дунё ташвишларидан чарчадим, менинг узоқ оролларга сузиб кетишга кемам бўлсайди… Ёрдам бера оласанми?» – сўради одам. «Танамни кесиб олақол, у сенинг кемангга ярайди. Сен узоқ-узоқларга сузиб кетиб, бахтиёр бўласан.» Одам дарахтни кесиб, кема ясади-да узоқларга сузиб кетди. Кўп йиллардан сўнг яна келаётганини кўрган дарахт унга қараб деди:
— Кечирасан, менинг сенга берадиган меваларим қолмаган.
— Менга меваларинг керак эмас. Чунки уларни ейдиган тишларим тушиб кетган.
— Сен ўйнаб чиқадиган танам ҳам йўқ.
— Мен ҳам қариб, қувватдан қолиб, дарахтга чиқа олмайдиган бўлганман.
— Менинг қуриётган илдизларимдан бўлак ҳеч нарсам қолмади.
— Менга фақат, ором олиб ўтирадиган жой керак, холос.
— Унда томирларимга ёнбошла, дамингни ол, — деди дарахт.
Чол дарахт томирларига ёнбошлаб ўтирди. Дарахт жилмайди, унинг томирларига бўлса кўз ёшлари томди.
Бу масал ҳаммамизга ибрат учундир. Дарахт – бизнинг ота-онамиз. Кичиклигимизда улар билан ўйнашни севардик. Улғайган сари ҳар томонга тарқалиб кетамиз-у, фақат бошимизга бир мушкулот тушсагина уларни эслаймиз. Бизнинг нимани талаб қилишимидан қатъи назар, ота-оналаримиз ҳаммасини беришади. Фақат уларга кўриниб турсак, бас. Сиз бола дарахтга нисбатан шафқатсизлик қилди, деб ҳисоблаётгандирсиз. Аммо ҳаммамиз ҳам ота-онамизга нисбатан худди шу хилда муносабатдамиз. Биз бизга қилган меҳрибонликларини уларнинг бурчларидек қабул қиламиз-у, шундек яхши инсонларни бизни парваришимизга масъул этган Аллоҳ таолога шукр қилмаймиз. Бир муддат тўхтаб фикрласак, уларнинг нечоғлик бебаҳо эканликлари ва ўзимизнинг шундай мислсиз давлатимизга лоқайдлигимизни тушуниб етамиз. Чунки, ҳеч ким: на рафиқангиз, на болаларингиз, на дўстларингиз ота-онадек фарзандлари учун ўзини қурбон қилмайди. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлда юрадиган ва берган неъматларига шукр айтадиган бандалардан этсин. Aмийн!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЛАТТА.
Чеховдан ажойиб ҳикоя.
Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун кабинетимга чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам, соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб чиқайликчи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
— Қирқ сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
— Икки ойу беш кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз, шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин ҳеч нима демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз… Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб йўталди, бурнини қоқди, лекин ғинг демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман! Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз олдингиз…
— Мен олганим йўқ, деди Юлия Васильевна, секингина.
— Менда ҳаммаси ёзилган.
— Хўп, майли… яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди. Бечора қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, деди у, қалтироқ товуш билан.
— Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни чиқарсак ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч… бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига солди.
— Мерси! деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб кетган эди.
— Нега менга «мерси» дейсиз? дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни ўғирладим! Нега тағин менга «мерси» дейсиз?
— Бошқа жойларда менга шуни ҳам беришмас эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим. У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш осон... - деб ўйладим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
Tez qoshilvolila👇
/channel/SALATLAR_RETSEPTI_AYOLLAR_KANALI/5441
Pishiriqlar Tortlar OLAMI👇👇👇
/channel/Pishiriqlar_Shirinliklar_Taomlar/21589
/channel/Pishiriqlar_Shirinliklar_Taomlar/21589
👆👆Tez qoʻshiling keyin bu yangilikni topolmay qolishingiz mumkin😱
👉@Tabriklar_dil izhorlar guruhi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ТАҚДИР_ЁЗИҒИ
— Ўзингни ҳуркак оҳудек тутишни бас қил. Кошки сенинг кимлигингни билмасам, — Фарангиз ялт этиб унга қараркан, йигитнинг кўзларида ўзгача нафратни кўриб, музлаб кетди.
— Билсангиз нега уйландингиз? — зўрға гапирди.
— Ойим учун. Улар сендан рози эмасман дегандан кейин...
— Тушунарли. Сизни ҳам тушунаман.
— Тушунмайсан. Сен ва сенга ўхшаганлар ҳеч нимани тушунмайди. Тушунишни ҳам исташмайди. Қилар ишни қилиб, бошқаларнинг ҳаётини барбод қилишни биласизлар холос, — Фарруҳ алам билан гапирди.
— Шунақа денг? — Фарангиз иложи борича йиғлаб юбормасликка ҳаракат қиларди.
— Бунчалик юзсиз бўлмасанг? — Фарруҳ унинг иягидан маҳкам сиқди. — Номигагина бўлса ҳам кўзингдан бир томчи ёш чиқмайдия?
— Сиз қаердан биласиз? Балки қалбим йиғлаётгандир? — Фарангиз Фарруҳнинг кўзларидан кўз узмасдан гапираркан, айни дамда унинг елкасига бош қўйиб тўйиб - тўйиб йиғлагиси келарди.
😱😭Йигит тўйи куни келинни пичоқлаб ўлдирди. Судда йигитдан нега бундай қилгани сўралганда, унинг айтган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Йигит ёшликдан кўнгил қўйган қизига совчи қўйиб, унаштирилган эди. Аммо тўйи куни йигит қизни олиб кетишга келганда, уни пичоқлаб ўлдирди ва ўзини полицияга топширди. Судда йигитдан нега севгилисини ўлдирганини сўрашганда, йигитнинг кўзида ёш билан айтган гапи ҳаммани шокка солди.
Йигитнинг айтишича, унинг севгилиси тунда… Давоми👇
НАМОЗДАН ЁРДАМ ОЛИНГ
"Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир". (Бақара сураси, 214-оят).
Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса: "Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
Солиҳ салафлар ҳаётлари билан танишиш мақсадида тарих китобларини ўқисангиз, бир нарсани кузатасиз: агар улар устига қийинчиликлар бостириб келса ёки бирон кулфат юз берса, итоаткорлик ила намозга шошардилар. Шунда иқтидор, ирода ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар эди.
Хавф-хатар чоғида ва ўлим хавфи келганида, хавф намозини ўқиш лозим. Чунки энг катта хотиржамлик ва энг яхши осудаликни қалб ҳузури ила ўқилган намоз беради.
Руҳий ва нафсий касалликларга чалинган авлод ўзини бу оғир азобдан сақлаш учун энг биринчи галда масжиднинг тупроғини ялаб, пешоналарини Раббилари розилиги учун чанг қилмоқлари лозим. Акс ҳолда, кўзёшлари қовоқларини ачиштириб, хафалик асабларни парчалайверади. Ҳеч бир нарса уларга намозчалик тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди.
Агар фикр юритсак, гуноҳлар учун каффорат ҳам, Раббимиз ҳузуридаги даражамиз юксалиши сабабчиси ҳам ҳар кунлик беш вақт намозимиздир. Шу маънода у энг буюк неъматдир. У яна ғамларимизнинг улкан муолажаси, дардларимизнинг давосидир. У қалбларимизни соф ишонч ҳис-туйғуси ва барча нарсадан розилик ҳислари билан тўлдиради.
"Ўкинма" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
Араб оилаларидан бирида бўлган воқеа.
Эр хотинининг юзига шунақанги туширдики ерга ўтириб қолди. Лабидан оқаётган қонни артаркан аста турдида эрининг юзига қарата: Хозироқ бориб устингиздан шикоят қиламан деди.
Эр эса: Сенга ким айтди мени кўчага чиқишинга рухсат беради деб?! деди.
- Нима эшик ва деразаларни беркитиб қўйсам, ташқарига чиқармасам шикоят қилолмайди деб ўйлаяпсизми!?
- Хўш, нима қилолайсан!?
- Боғланаман.
- Телфонинг хам қўлимда ва уни бермайман. Энди қўлингдан келганини қил!
Хотин хаммом томон йўналди. Эр хаммом деразасидан қочмоқчи деб ўйлади ва деразаси кичигу деган хаёл ўтди ва хотиржам бўлиб креслога ўтирди. Ғазаби босилган эди. Хотини ҳаммомдан чиқди, қараса тахорат олибди. Эр кўз қирида аёлини кузатиб турди. Хотин:
Устингиздан шикоятимни жойнамоз устида, Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотга қиламан, Унинг эшик ва деразалари доим очиқ, ва у билан боғланиш учун телфон хам керак эмас деди. Ва икки ракат намоз ўқиди. Саждаларда узооқ турди. Эр уни кузатиб турарди. Хотини намозни тугатиб қўлини энди дуога очмоқчи эди, эри югуриб келдида, хотинининг қўлини ушлаб: Саждада туриб қарғаганинг камми, яна қанча мени дуобад қилмоқчисан деди.
Шунда хотин унга қаради ва паст овозда менга қилган шу ишингиздан кейин тўхташимни сўрамоқчимисиз? деди.
Эри жавоб берди: Ғазабим келиб ўзимни йўқотиб қўйдим, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим, шайтон мени йўлдан урди!
Хотин энди нимтабассум ва аёлларга хос назокат ила шундай деди: Шунинг учун шайтонни лаънатлаб, сиз хақингизда яхшилик сўраб хайрли дуо қиляпман. Мен эрини, кўз қувончини қарғайдиган ахмоқ эмасман, сизни дуоибад қилармидим, бегим!
Эр аёлининг қўлларидан ўпди ва:
- Кечир мени Аллохга қасам бундан кейин сенга асло қўл кўтармайман, дея йиғлай бошлади...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚