ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сабоқ!
Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.
"Худойим-эй", деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, "нуқсонсиз қилиб яратганинг учун", дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб, худди улар мени эшитаётгандек, юртдошларимга бир нималар дегим келади: "Эй менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳим бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, табиатимизга мос гўзал, бетакрор! Аллоҳга қанча шукрона келтирсак, оз".
Дарвоқе, шукрона келтириш кўплар ўйлаганидек жойнамоз устида ибодат қилиш эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам шукрона. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар. Нафснинг қулига айланмаслик. Юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш. Ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... буларнинг бари шукрона. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларнинг мукаммаллигига каффорат. Яратган Эгам хушсурат қилиб, жаннатдек маконларда яшатиб қўйибдими, барча ишларимиз шунга яраша бўлмоғи керак...
Шу пайт ғоятда нафис ва майин Қуръон тиловати бошланди. Овоз орқа тарафдан эшитиларди. Аллоҳнинг каломи қанчалар ҳузурбахш-а. У кимнинг ва қайси миллат вакилининг тилидан учмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат шунақа бўлса-да. Аста-секин кўзларим намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса монелик қиларди. Бири – бояги қиёфага кўзим тушишидан қўрқиш бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у, атрофдагиларга малол кел­яптимикан, деб қироатни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Шуларни ўйлаб Аллоҳга ёлбораман: "Эй буюк яратган Эгам, мени ҳам шунақа ёқимли, таъсирли қироат эгаларидан қил, нафасимни иссиқ айла!"
Қироати борлиғимга нурдек таралиб, қалбимга сингиб бораётган қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: мош-гуруч соқолли, кулча юзли, борлиғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг китоби – Қуръон.
Ёнимдагилар беихтиёр орқага қарай бошлашди. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ билан уни зиёрат қилмаслик мумкин эмас.
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб ҳофиз ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги одамнинг ёнида бўлиши керак. Балки ҳабаш аллақачон ўрнидан туриб кетгандир ҳам. Шу ўй билан ботирланиб қарадим-у... тошдек қотиб, кўзимни узолмай қолдим. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилаётган одам...
Аллоҳим гуноҳларимни кечсин, ҳофизи Қуръон ўша мен хунуклигидан сесканган одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар. Қори ниҳоятда ёқимли, истарали кўринарди.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, ҳозиргина бир бандасининг ташқи қиёфасидан даҳшатга тушиб юз ўгирган эдим, лаҳза ўтмай маҳлиё қилиб, унга юзимни ўгириб қўйди!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари

Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда. 

Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.

📕 Эрта турмоқлик:

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди. 
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.

📕 Камроқ емоқлик:

"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти) 

Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.

📕 Секин овқатланмоқлик:

Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.

📕 Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик

Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий) 

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.

📕 Сувни кам-кам ичмоқлик:

"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти) 
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.

📕 Анор истеъмол қилмоқлик:

"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти) 
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.

Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ибрат

Оғир касалликдан сўнг эр ёшгина аёли ва эмизикли ўғил фарзандини қолдириб вафот этди. Жанозага келган амаки гўдакни ўз қарамоғига олишини, келинойисини ҳам қаровсиз қолдирмаслигини ваъда қилиб марҳум акасига тегишли барча мол-мулкни ўз номига ўтказишини айтди. Бу ваъдаларга ишонган келинойи эрининг номидаги ҳамма нарсани қайнисининг номига ўтказиб берди.
Амаки акасига тегишли бўлган ҳамма нарсани сотиб, пулни қўлга олгач Америкага жўнаб қолди.

Америкада иш бошлади, яхшигина даромад қила бошлади. Америкалик хонимга уйланиб, тез орада фарзандли ҳам бўлди. Аёли унга даромад топишда ёрдам бериб турди. Хаш-паш дегунча орадан 15 йил ҳам ўтиб кетди.
Бу орада бева аёл ёлғиз ўғли билан оғир қийинчилик шароитда кун кўришар эди. Ўғлини ақлли, одобли қилиб тарбиялади, яхши кишиларнинг кўмаги билан таълим-тарбиясига хам имкон топди.

Орадан 15 йил ўтиб амаки жуда катта сармояга эга бўлди ва ўз юртига қайтишга қарор қилди. Аввал, ўзи юртига келиб каттагина ер сотиб олди. Унга жуда ҳашаматли қилиб вилла қурдирди. Мол-мулкини автомобил савдосига тикди ва тез орада ширкати шаҳардаги номдор ширкатлардан бирига айланди.
Амакисининг довруғини эшитган бола унинг ёнига ёрдам сўраб борди. Тўғрироғи, отасидан қолган мол-мулкни талаб қилгани борди. Аммо, амаки эса, болани қувиб солди, қайтиб қорасини кўрсатмаслигини талаб қилди.
Бола онасининг олдига кўнгли чўкиб, умидсиз ҳолда қайтди.

Амаки, қурган вилласини энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозлади ва Америкадан қайтаётган оиласини шахсан кутиб олиш учун аэропортга янги хашаматли машинасида борди.
Аёли ва фарзандларини машинасига ўтказиб, жуда катта орзу ҳаваслар билан вилласига қайтиб келаётганда кутилмаганда йўлда бахтсиз ходиса рўй берди. Катта тезликда келаётган машинанинг ағдарилиб кетиши оқибатида амакининг ўзи, аёли ва фарзанди воқеа жойида вафот этишди.
Амакининг етим жиянидан бошқа яқин қариндоши йўқлиги учун қолган молу-давлатга бола меросхўр бўлди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг молини унинг инисининг қўлига 15 йилга бериб қўйиб, шу вақт давомида уни кўпайтириб боланинг қўлига топшириши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди.

Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дегани шу бўлса ажаб эмас.
وما كان ربك نسيا
"Раббинг асло унутувчи эмас".

Ҳар қанча кучли бўлсангда, зулм қилма, зулмнинг охири надоматдир.
Сенку, ухларсан аммо, мазлум дуобадла бедор, Аллоҳни на мудроқ ва на уйқу олур.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлларга маслаҳатлар🌸

▫️Овқат ҳиди келиб турган кийим, пиёз ёки саримсоқ ҳиди, таралмаган ва бетартиб сочлар билан умр йўлдошингиз қаршисига чиқманг.

▪️Уйидан руҳсатисиз чиқманг, уйига беруҳсат кимсани қўйманг ва жуфтингдан сўрамасдан нафл рўза тутманг.

▫️Фарзандларингиз қаршисида бир-бирингиз билан гап талашманг. Тарбияга оид масала бўладими ёки ижтимоий-маиший муаммоларми, ҳаммасини ўзаро хонангизда ҳал қилиб олинг.

▪️Жуфтингизни жаҳли чиққан пайтда у билан гап талашманг ва аксинча, сукут қилиб бўлса ҳам уни тинчлантиришга ҳаракат қилинг.

▫️У қилишга ожиз бўлган нарсаларини талаб қилишдан эҳтиёт бўлинг.

▪️Қўли очиқ инсон бўлмасада уни бунда айбламанг. Зиқналигини бошқа йўллар билан “даволанг”, масалан, яхши ҳислатларини эътироф қилинг, ёки ўтган сафар сизга либос ҳарид қилаётганида нақадар саҳийлик қилганини таъкидланг.

▫️Эрингиз уйдан ташқарида сизданда гўзалроғи борлигини ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмаслигига ҳаракат қилинг.

▪️ Умр йўлдошингиз учун айнан унинг севимли бўлган нарсалари билан зийнатлан, фақатгина ўзингиз яхши кўрадиган нарсалар билангина эмас.

▫️Умр йўлдошингизнинг яхши ҳислатларини мақтанг ва буни гапираётиб уялманг.

▪️Сизнинг ҳаққингга дуо қилишини сўранг.

▫️Ишдан келишига ноодатий тушлик билан хурсанд қилинг.

▪️Фарзандлар чарчаб келган завжингизни олдида шовқин солмасликлари учун қизиқарли бирон бир машғулот билан уларни чалғитишни ўрганинг.

▫️Сокинликни таъминлаш учун ёқимли атмосфера яратинг. Балки бунда сизга ёқимли ифорлар қўл келар ;)

▪️Муаммоларни ишдан келиши билан айтманг. Овқатланиб бўлиб, бироз ҳордиқ чиқаргандан сўнг бафуржа гаплашиб олишигиз мумкин.

▫️Унинг сирларини билишга ҳаракат қилманг ва ҳар бир қилган ишига аралашаверманг.

▪️Жуфтингиз билан бирга таом тановул қилишга ҳаракат қилинг ва “Мен тўқман” дейишдан узоқ туринг.

▫️Сирларингизни кимса билмасин. Иккингизни орангиздаги орангизда қолсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.

АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

@Ibratli_Sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЛЕГРАМДА ФАСОН КАНАЛЛАР ОРАСИДА БИТТА ЗУР КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥уйга
💥ишга
💥кучага
💥онахонларга
💥 окшом либослари

ФАСОНЛАР БИР БИРИДАН ЧИРОЙЛИ, БЕЖИРИМ  НАФИС ЭКАН
ХОХЛАГАНИЗНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ ОЛАСИЗ😊

КАЙСИ КАНАЛ ДЕЙСИЗМИ👇
        💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+PNZgTBHzaxZlMGJi
/channel/+PNZgTBHzaxZlMGJi

💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥

/channel/+Gta-WuMnHoUyODZi
/channel/+Gta-WuMnHoUyODZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Дуо қилсанг, ижобатига шубҳанг бўлмасин. Ахир, сенга дуо қилиш учун илҳомни берган Зот, дуоларингга ижобатни бермасми?..
🍂
Зиё таратувчи калитлар:
Азизлик калити – Аллоҳ ва Унинг расулига итоат.

Ризқ калити – истиғфор ва тақво билан биргаликдаги ҳаракат.

Жаннат калити – тавҳид.

Иймон калити – Аллоҳнинг мўъжизалари ва махлуқотлари хусусида фикрлаш.

Яхшилик калити – ростгўйлик.

Қалблар ҳаёти калити – Қуръон тадаббури ва саҳардаги тазарруъ.

Илм калити – чиройли савол ёки чиройли жим туриш.

Ғалаба ва зафар калити – сабр.

Нажот калити – тақво.

Зиёдалик калити – шукр.

Охиратга рағбат калити – дунёда зоҳид бўлиш (озига кўниш).

Ижобат калити – дуо.
🍂
Келинг бугун Аллоҳдан хожатини сўраб,дуо қилиб турганлар учун биз ҳам дуо қилайлик.
Роббим Ўзи қўлласин қалбингиздаги пок ниятингизга етишингизга Ўзи ёрдамчи бўлсин...
АМИН🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ҚАЙНИ АКАМГА ХОТИНМАН

Иккинчи бор турмушга чиқдим, эрим жудаям юввош. Ҳовлида мен қайнанам икки фарзандим ва қайнакам яшаймиз. Қайнакам жудаям қўпол, айтгани-айтган, дегани-деган, оилада ҳукмрон инсон. Эримдан 2 та фарзанд кўрдим, 18 йилдан буён яшаймиз. Лекин қайнакам мени хотини деб ҳисоблайди. 4 марта уйланди ва ажрашди. Уйлантиришмоқчи бўлишса кўнмайдилар. Мана 10 йилдирки қайнакам билан муносабатимиз бор... кимга дардимни айтишни билмайман, эрим жуда ҳам содда, бу ишларни англамаган ҳам. Бошланишида қайнакамнинг қилиқларини, қайниопамга айтдим ишонмади, кейин эса мен ҳам.....👇

✅ДАВОМИ....👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳозирги замонда аёл ишлаб мустақил пул топиши, болаларини ўзи боқа олиши ва молиявий жиҳатдан эрдан беҳожат ҳолатда бўлиши бағоят мақталадиган мақомга айланди, ўшандай аёлларга " кучли" унвони берилади. Ундай аёллар давраларнинг тўрида қаддини ғоз тутганча жиддий қиёфа билан бошқаларга насиҳат қилиш ва ақл ўргатишни ўзига раво кўради. Оилавий муаммоларга учраган аёлларга " вот именно шунинг учун ишлаб пул топишингиз керак" дея маслаҳат беради.

Аслида қандай эди? Аслида минг йиллар оша Ислом тарихида аёл киши оиласини боқиши нари турсин лоақал ўзини ўзи эплашга мажбур бўлмаган. Аёлнинг таъминоти қизлигида отасининг бўйнида,отаси бўлмаса ака-укасининг , бобосининг, амакисининг,тоғасининг ёки акасининг зиммасида бўлган. Турмушга чиққандан кейин эса эри унинг нафақасига масъул бўлган. Эри вафот этса ёки ажрашса яна қайтиб дадаси, бобоси, ака-укаси , тоғаси ва амакисининг зиммасига тушган. Буларга қўшимча энди ўғли ёки набиралари ҳам унга қарашга мажбур бўлган. Ҳеч қачон аёл ўзини ўзи боқишга мажбур бўлмаган. Мен ҳозиргача шундай оилаларни биламан, эр 200% таъминлайди.

Аёл ҳам ишлаб ўзини таъминлаш ва айни пайтда бола туғиб уларни парваришлаш мажбуриятини елкасига олгандан бери рўшнолик кўргани йўқ. Ҳозирги замондаги " кучли аёллар"нинг ҳавас қилинадиган жойи йўқ, теридан сал чуқурроққа кирсангиз ич-ичидан ўзини бахтсиз ҳис қилади. Чунки қачонки инсон ўзи учун мўлжалланган вазифа қолиб бошқа нарса билан овора бўлса шундай изтироб чекиши табиий ҳол. Карерасига муккасидан кетган аёллар ҳам шунчаки ўзини чалғитиб юрганини англаб охирида надомат қилган ҳолатларини Англияда кўп учратдим.

Ҳозирги ҳолатга аёллар айбдор эмас. Қачонки эркаклар ўз масъулиятини ва мажбуриятини чиройли бажариб қўйса ўз ўзидан аёллар ўзини хавфсиз ҳис қилиб аёллик мақомида туришдан қаноатланади ва эркак бўлишга эҳтиёж сезмайди. Ҳозирги қилинаётган ҳаракатлар остида " агар эрим яхши чиқмасачи?" деган хавотир бор ҳолбуки аёл киши учун эридан ташқари яна насаб бўйича 8  хил эркаклар ҳимоячи бўлиши керак. Ана шу эркаклардан камида биттаси ўз вазифасини бажарса ва Аллоҳ уларга омонат қилиб топширган аёлни ( хоҳ у қизи , хотини, жияни, синглиси , онаси ёки  момоси бўлсин)  ташлаб қўймаса аёл ҳеч қачон хору зор бўлмайди иншаоллоҳ. Эркаклари ҳақиқий эркак бўлган оилаларда аёллар роҳатланиб яшашини кўрдим. Эркаклари масъулиятни бўйнига олмайдиган оилаларда эса аёллар зўриқиб яшашини кўрдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри:

• доимо тоза ва покиза таомларни енг;
• жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
• таомни узоқ чайнаб, кейин енг;
• овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг;
• овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
• қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг;
• дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун;
• яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
• чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг;
• синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
• сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
• агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор;
• нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
• беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
• кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
• сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди;
• истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг;
• ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
• асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
• овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🖤 "Oppoq rang go‘zallikni, qora esa hunuklikni bildirmaydi. Chunki kafan oq bo‘lsada, qo‘rqinchli. Ka’ba qora bo‘lsada, chiroyli. Inson axloqi bilan inson, ko‘rinishi bilan emas.

Agar erkaklik baland ovoz bilan o‘lchanganda edi, ko‘ppak erkaklarning sayyidiga aylanardi. Agar ayollik nafosati yalang‘ochlik bilan belgilanganda edi, maymun hammaning ko‘zini o‘ynatgan bo‘lardi.
Ko‘zni yuqori ko‘tarib, yo‘qni Allohdan so‘ragandan, nigohni quyi qaratib, boriga shukr qilgan yaxshi.
Chiroyning yarmi tavoze’da bo‘lsa, qolgan yarmi tabassumli afvdadir!"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 Bu juda muxim 😳

Naxotki bu rost bo'lsa😵

😰FAQAT AYOLLAR KO'RSIN😍

👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊

Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ
👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤫Бувижонимнинг 5000 сўмлик тозалаш усули...

Ошхонамдаги энг катта муаммо қорайиб кетган қозон ва товамни тозалаш эди. Меҳмонга келган бувижоним ҳар бир уйда топиш мумкин бўлган 5000 сўмлик восита билан товани расмдаги каби ҳолатга келтирди!

Катта эҳтимол билан бу восита сизнинг ҳам уйингизда бор ва унинг бундай тозалаш хусусияти ҳақида билмайсиз! Бу восита...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ҚАЙНИ АКАМГА ХОТИНМАН

Иккинчи бор турмушга чиқдим, эрим жудаям юввош. Ҳовлида мен қайнанам икки фарзандим ва қайнакам яшаймиз. Қайнакам жудаям қўпол, айтгани-айтган, дегани-деган, оилада ҳукмрон инсон. Эримдан 2 та фарзанд кўрдим, 18 йилдан буён яшаймиз. Лекин қайнакам мени хотини деб ҳисоблайди. 4 марта уйланди ва ажрашди. Уйлантиришмоқчи бўлишса кўнмайдилар. Мана 10 йилдирки қайнакам билан муносабатимиз бор... кимга дардимни айтишни билмайман, эрим жуда ҳам содда, бу ишларни англамаган ҳам. Бошланишида қайнакамнинг қилиқларини, қайниопамга айтдим ишонмади, кейин эса мен ҳам.....👇

✅ДАВОМИ....👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇

ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН

Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади

Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди

Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

· “Илоҳий мўъжизалар” китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИДА ҲАЁ

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобийларнинг эътироф этишларича қизболадан ҳам ҳаёли эдилар. Ҳеч қачон баланд овозда бақириб гапирмасдилар. Одамларнинг олдига секин ва табассум билан келардилар. Ўзлари ёқтирмаган қўпол сўз эшитсалар ҳам ўша одамнинг юзига қаттиқ гапирмасдилар. Юз ифодалари ўзларининг ҳолини англатгани учун атрофдагилар гапириш ва ҳаракат қилишда эҳтиёт бўлишарди. Ҳаёлари сабабли қаҳқаҳа отиб кулмасдилар, табассум қилардилар. Бир ҳадиси шарифларида: “Ҳаё имондандир ва ҳаёли бўлган киши жаннатдадир. Ҳаёсизлик эса қалбнинг қаттиқлигидандир, қалби қаттиқ бўлган дўзахдадир!” дея марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Ҳаё ва имон бир орададир. Бири кетса, униси ҳам кетади!" дея, ҳаёнинг аҳамиятини таъкидлаганлар. Шунингдек, “Қўпол сўз айбдан бошқа нарса келтирмайди. Ҳаё ва одоб кирган жой эса безанади” деганлар. Ҳақиқий ҳаё дунё севгисини кўнгилдан чиқаришга сабаб бўлувчи “ўлимни эслаш” билан қўлга киритилади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига доимо Аллоҳга кераги қадар ҳаё қилмоқни буюрганлар. Уларга Парвардигорларига нисбатан давомий ҳаё ва ҳамд қилишларини айтиш билан Аллоҳнинг Расули ҳақиқий ҳаë танадаги барча аъзоларни ҳаромдан сақлаш, ўлимни
эслашдан эканлигини ифода қилганлар. Кейин эса охиратни орзу қилган киши дунё севгисини тарк этиши кераклигини билдириб, фақат шундай қилганларгина росмана ҳаё қилишлари мумкинлигини таъкидлаганлар.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари» китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Намунали оила

Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:

1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.

"Жаннат василаси" китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КА'БАДАН НУР ЧИКАР ЭКАН!!!!🕋

ОНАНИ ЕНИДА УТИРСАНГИЗ,
--ОНАДАН НУР ЧИКАР ЭКАН!!!☄

Жуда яхши ма"руза экан🤲
Фарзандлапимизга юуборип қуйамиз😍😍😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🛍️Xitoydan zakazlarim keldi 😍
1 chi qol tavarlarni zakaz urshni organishni istasanggiz tezroq manga yozing va ozinggizni shaxsiy biznesinggizni boshlashgaham yordam beraman
Jami 9 ta davlatdan zakaz urshni online tarzda tez va oson organing

Zakaz urshni organb olsanggiz ishoning 100% bozorni unutas oquvchilarim otzvlarham bor kanalga kirib koring ❤️‍🔥🥰
Skdka
Taobo 35 min
Pinduado 35 min
Wechat brend kursi 50 min
hammasi 70 min😍
@oquvchilarim_otzvlari
Manga yozing kurslar haqda toliq ma'lumot beraman
@Zinnura_biznesledy
👇🏻👇🏻👇🏻

/channel/+EbdOBs9OSUNhZmYy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Nomoz_haqida

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оилада эр ва аёл ҳамфикр бўлиши керак

Раҳимберди домла.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Манашу қизиқ топишмоққа ҳечким тўғри жавоб топа олмаяпти. Ўзингизни синаб кўрингчи.

1. Сигирларда - дарров 😳
2. Мушукларда - 6 кундан кегин 😳
3. Итларда - 10 кундай кегин 😳
4. Одамларда эса - тўйдан кегин 😳

Диққат савол: Гап нима ҳақида кетмоқда?
Тўғри жавобни кўриб ҳайрон қолишингиз аниқ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Muhabbat
Алданиш, масхара, ўйин, ёхуд қурбон бўлиш алами оғир. Ичимизни тутдай тўкади. Аламлар - соҳибини ваҳший кимсага айлантиради. Нодонликлару, турфа ёмонликларни киприк қоқмай бажаришга, қасосга ундайди.

Қачонки...
Аламзада инсон Роббисига чин маънода қалбан тегишли бўлмаса...

Аламлар ичра сукутда давомий бўлмоқлик ожизлик эмас - Муҳаббатдир. Муҳаббатнинг исботи эса ҳар синовни фақат Ундангина кўриб, Унинг розилиги учунгина тоқатни сайқалламоқликдир.

Бир жойда ўқидим... “Аллоҳ Одамни яратиб, фаришталарни унга сажда этмоқликка амр этди. Ибодат учун эмас, Ўзининг мукаммал ижод маҳсули билан қутламоқликлари учун. Фаришталар сўзсиз итоат этдилар. Биргина шайтон кибрдан бўйинсунмади ва жаннатдан қувилди“.

Хулоса шуки, зулм, макр, нодонликларингизга сукут ила жавоб бермоғимиз Сизнинг шахсиятингиз, ёки Сиздан қўрқувимиз сабабидан эмас, аксинча Сиз билан Роббимиз Бирлиги  учунгина ҳурматлаганимиздандир. Яратувчимизга муҳаббатимиз бўлмаса, БИЗ УЧУН ҲEЧ КИМСИЗ.

Роббим!!! Буюк Суюклигимсан. Ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар Суюклигимнинг ўзим каби қуллари учун эҳтиромим умрим закоти бўлсин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал