Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҚАЧОН ЯХШИ КЎРАСИЗ?
Қизалоқ уйга кирар-кирмас, нашъасини ичига сиғдиролмай, қичқирди:
- Ойи, ойижон... Ўртоғимнинг дадаси чиройли кучукча олиб келиб берибди. Биз билан роса қувалашиб ўйнади...
- Секинроқ гапирсанг-чи, - жеркиб берди она. – Кўрмаяпсанми, телефонда гаплашяпман!
Қизалоқ нафасини ютганича, телефонда дугонаси билан хуш-хандон суҳбатлашаётган онасининг гапи тугашинини кута бошлади. Ҳар доим аҳвол шу: у билан на отаси хотиржам гаплашади, на онаси. Икковининг ҳам ўз «севгани» бор: онаси қўл телефонини, отаси автомобилини жуда яхши кўришади.
Онаси ва ниҳоят гапини тугатди. Аммо ўриндиқда жимгина ўтирган қизчасига эътибор ҳам бермасдан, ошхонага йўналди. Қизчанинг ўйинқароқ кучукча ҳақидаги таассуротлари тилга кўчмасдан, кўнглининг бир четига кўмилди. Эҳ, қани шу тобда бувижониси ёнида бўлганида, сочларидан силаб эркалатган, гапларини қизиқиш ва завқ билан эшитган, қувончларига шерик бўлган бўларди. Лекин афсус, бувиси уларникига келмай қўйган...
Ошхонадан онасининг идишларни шарақлатиб юваётгани эшитилиб турарди. Қизча секингина ошхона эшигини очди:
- Сизга ёрдам берайми, ойижон?
- Нима қилиб ёрдам берардинг менга?! Ҳозир сен билан ўралашишга вақтим йўқ. Ишим бошимдан ошиб ётибди. Ўлгудай чарчаганман! Бор, ўйна...
«Ўлгудай чарчаганман» - шу гапни ёмон кўрарди қизча. Қачонки, отаси ё онасига эркаланмоқчи бўлса, иккисидан ҳам шу гапни эшитади. Қизалоқ ҳам чарчайди: ўйиндан, ўйинчоқларидан чарчайди. Лекин буни ҳеч кимга айтмайди-ку. Катталар нега доим «чарчаганман» деяверишаркин-а?..
Кечки овқат устида ҳам у билан ҳеч кимнинг иши бўлмади. Отаси билан онаси ҳар доимгидек фақат иш ҳақида гаплашишди. Кейин отаси компютер қаршисига, онаси телевизор қаршисига ўтириб олишгач, қизчанинг ҳафсаласи пир бўлиб, ётоғига кириб кетди. Уларнинг уйи биринчи қаватда бўлиб, қизчанинг деразасидан болалар майдончаси кўриниб турарди. Қизалоқ дераза ёнига борди-ю, кўзлари қувончдан порлаб кетди: майдонда қўшниларининг кучукчаси ёлғиз югуриб юрарди. Қизчанинг у билан яна ўйнагиси келди. Лекин ота-онаси бемаҳалда ташқарига чиқишига барибир рухсат беришмайди. Қизча дераза рахига чиқиб, кучукчанинг қилиқларини кузата бошлади. Кучукча ирғишлаб-ирғишлаб бориб, майдонча четидаги қачонлардан бери кўмилмай ётган чуқурга тушиб кетди-да, бор овози билан вангиллай бошлади. Тўғри, кавланган жой унчалик чуқур ҳам эмас, лекин бу миттивой бирор нарсага қаттиқроқ урилган кўринади.
- Миттивой, мен шу ердаман, ҳозир сенга ёрдам бераман!
Қизча ўйлаб ҳам ўтирмай, деразани ланг очди-да, пастга сакради. Ногаҳон оёғи қаттиқ зирқираб кетиб, ўзини ўнглолмай, боши билан цемент йўлакка урилди...
У кўзини очганида касалхонада ётар, бошида онаси йиғлаб ўтирарди. Қизчанинг кўзини очганини кўрган она уни қучоқлаб, баттар додлаб юборди:
- Вой болам, мени қўрқитиб юбординг-ку! Тузукмисан, жон болам?
Боши ҳалиям оғриётганига қарамай, қизча жилмайди. Онасининг меҳрибонлиги унга шунақаям ёқиб кетгандики... У жажжи қўллари билан онасининг юзларини силаркан:
- Ишларингиз тугаганда, мени яхши кўрасиз-а, ойижон? – деди...
Сиз-чи, муҳтарам ота-оналар, фарзандларингизни қачон яхши кўрасиз?
© Дилфуза Комил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☝️«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:
1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”
10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )
13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)
14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».
17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам етказайлик!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☝️БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади;
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди;
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади;
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади;
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди;
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади;
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим;
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди;
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир;
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди.
Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаъриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етеазмадим, ёмон йулдан қайтармадим.
Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдику.
Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.
Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар...
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни айтгим келди.
Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!
Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!
Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!
Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!
Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни урганмагунингизча.
Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, сен ғазабинг чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.
Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
😢😢😢Мени йиғлатган иборалар...
Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб, яна қийинчилик келтириши билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун..
Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан қил!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АСАЛАРИ БОҚИШГА ҲАДИКСИРАБ ТУРГАН ВА АСАЛ ЕЙИШНИ ХУШ КЎРМАЙДИГАН ДЎСТЛАРИМИЗ УЧУН.(ФАЛСАФИЙ ШЕЪР).
АСАЛАРИ- ФОЙДА БАРИ.
Ҳавас қилиб дўстимга
Асаларичи бўлдим,
Чақиши ёмон экан
Ўзимга ўзим қилдим.
Ўзимни хўп койийман
Бошқа ҳунар йўқмиди,
Назар солчи дўстингга
Сендан кўра тўқмиди.
Мунча баднафс бўлмасанг
Ўтиб турувди кунинг,
Пенсия олаяпсан
Етарди ўзи шунинг.
Энди бироз дам олгин
Аясангчи жонингни,
Ғамхўр ҳукуматимиз
Оширди пенсиянгни.
Икки ўт ичра қолдим
Йўқотсамми арини,
Оёқ чўзиб дам олсам
Йиғиштириб барини.
Фарзандлар уйли-жойли
Сенга яна не керак,
Қийналиб қолсанг агар
Ташлаб қўймаса керак.
Шундай куннинг бирида
Ўқиб қолдим бир хабар,
Тадқиқот ўтказибди
Тадқиқотчи олимлар.
Унга кўра: дунёда
Узоқ умр кўрганлар,
Қисм аксарияти
Экан боларичилар.
Ундан кейин уларнинг
Оила аъзолари
Ёки қариндош-уруғ
Асалхўр ошнолари.
Гар ҳар куни бир қошиқ
Тоза асалдан есанг,
Умринг бўлади узоқ,
Юз йил яшайсан,деган.
Буни ўқиб,менда бир
Яхши фикр туғилди,
Наҳотки ари боқиш
Шунчалар қийин бўлди.
Қанча-қанча одамлар
Ари боқаяптику,
Арилар уларни ҳам
Мендайин чақаяптику.
Асалари чаққани
Фойда экан аксинча
Заҳридан шифо истаб
Топганлар қанча-қанча.
Асал ва асалари
Шунча фойдали,демак
Узоқ яшашимиз-чун
Барига чидаш керак.
Ўзим учун бўлмаса
Фарзандлар-чун чидайин,
Неваралар, яқин дўст--
Инсонлар-чун чидайин.
Тўқсон яшар онам бор
Онам учун чидайин,
Худони билган, яхши
Одам учун чидайин.
Худо берган тўрт муча,
Ақл-идрок,куч-қувват
Уни ишлатмасам гар
Бу худога маломат.
Шундай дея киришдим
Асалари боқишга,
Қийинчилик сезилмас
Ҳохиш бўлса ҳар ишга.
Қилган ҳаракатимга
Худо барокат қўшди,
Бу йил йиққан асалим
Ярим тоннадан ошди.
Асалимга ном бердим
"АСЛ ШИФО" сиз балки,
Қайдадир учратсангиз
Билингки, у меники.
Мақсадим инсонларнинг
Умрини узайтириш,
Яқинларим юз ёшга
Кирган кунини кўриш.
Азиз дўстлар,сизлар ҳам
Тоза асал еб туринг,
"АСЛ ШИФО" болдан ҳам
Озгина татиб кўринг.
АБДУҲАМИД ХУШВАҚТОВ.
30 апрел, 2022 йил. ЛОЙИШ. ш.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАЙЙИТЛАРНИ КИМЛАР ЮВИНТИРИШГА ҲАҚЛИ ШУНГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА.
1) Агар, вафот этган инсон эркак киши бўлса, васийят қилган кишиси ювади. Васийят қилмаган бўлса, отаси, бўлмаса, бобоси, бўлмаса фарзандлари ё неваралари ё яқинлари ювади.
(Кашшафул қинў лилбаҳутий 2/88).
2) Агар, вафот этган инсон аёл киши бўлса, уни ювишликка аёллар ҳақли бўлади сўнг, эри тирик бўлса эри ювишликка ҳақлидир.
(Ровдотут толибийн линнававий 2/106).
3) Аёл вафот этган эрини ювиши жоиздир.
Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар:
“Агар иш ортга қайтарилганида эди, Росулуллоҳ алайҳиссаломни фақат аёллари ювинтирар эди”.
(Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Аёл эрини ювинтириши жоиз эканлигига уламолар иттифоқ қилганлар.
(Тамҳид либни абдил Барр 1/ 380).
4) Эркак вафот этган аёлини ювинтириши жоиздир.
Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга айтганлар:
“Агар, сенга мендан аввал ўлим етса, сени ўзим юваман, кафанлайман ва жанозангни ўқиб, дафн қиламан...”.
(Аҳмад ва бошқалар ривояти).
Шавконий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга: “Сени юваман”, деганларида, эр вафот этган аёлини ювиши жоиз эканлигига далил бордир”.
(Найлул автор 4/35).
Асмо розияллоҳу анҳо айтадилар:
“Фотима розияллоҳу анҳо вафот этсалар Али розияллоҳу анҳу ювинтиришларини васийят қилганлар”.
(Байҳақий ва бошқалар ривояти).
Саноний роҳимаҳуллоҳ айтганлар:
“Асмо розияллоҳу анҳонинг ҳадислари, Росулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бу иш билинган ишлардан эканлигига далилдир”.
(Субулус салом 1/478).
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Ер вафот этган аёлини ювинтириши бизнинг ва жумҳур уламоларнинг наздида жоиздир. Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ, Алқама, Жобир ибн Зайд, Абдурроҳман ибнуль Асвад... Молик, Авзоий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳувайҳ, Ато ибн Аби Робаҳ, Довуд ва бошқалардан ушбу қарашни нақл қилганлар”.
(Шарҳул Муҳаззаб 5/122).
5) Балоғатга етмаган болаларни бегона аёллар ювинтириши жоиздир.
Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Уламолар ёш болаларни аёллар ювинтираверишига иттифоқ қилганлар”.
(Ижмо 44 бет).
6) Балоғатга етмаган ва иштаҳа тортмайдиган қизалоқларни бегона эркаклар ювинтириши жоиздир.
(Бадое лилкосоний 1/306).
7) Бегона эркаклар ичида вафот этган аёлларни ёки бегона аёллар ичида вафот этган эркакларни - ювишга ҳақли кишилари бўлмаса таяммум қилдирилади. Ювинтириш соқит бўлади. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир.
(Мажмуъ линававий 5/149).
8) Кофир мусулмонни ювинтириши жоиз эмас. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир. Косоний Ҳанафий айтадилар: “Бир мусулмон вафот этса-ю, унинг кофир отаси бўлса, кофир отага болани ювинтиришига ва кафанлашига имкон берилмайди. Балки, уни мусулмонлар ювадилар”.
(Бадое 1/303).
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОТАЛАР ХАҚИДА
1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса хам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслахат солишга мухтож бўлинмайди.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алохида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабли шахс бўлсанг хам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида хозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
8. Отангнинг ёнидаги солих кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ХАҚИДА
1. Хадяни аввал онага сўнг отага берилиши махбубдир.
2. Хаёт бўлсалар хам, вафот топиб кетган бўлсалар хам уларнинг хақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари - сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4. Сенга берган оқ сути лутфу - хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5. Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
7. Хайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени хар куни қучиб, хидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
И Б Р А Т
Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди:
Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини қолганини аниқлашиипти.
Уларни чақиришипти.
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пулларлан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрдарнинг иккиси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!
========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
Менга жаннат неъматларини таърифлаб бер,~ деди.
- Унда РАСУЛУЛЛОҲ борлар...
- Жаннат неъматидан сўйлачи такрор,
Сўйлачи, ул ерда не бор БЕТАКРОР ?!
- Бисёр неъматларин сўйлаб на қилдим,
УЛ ЖОЙДА АВВАЛО РАСУЛУЛЛОҲ БОР!
* * *
УМРА САБОҒИ !
УМРА зиёратига боришни жуда орзикиб кутгандим... АЛХАМДУЛИЛЛАҲ насиб этди... Йулга отландим...
Бу умра сафари асло эсимдан чиқмайдиган бўлди...
Барча зиёратчилар каби хамма амалларни тўла~ текис адо қилдим. Тутган рўзаларим билан жисмим , Умра амаллари билан рухим енгиллашганини дилдан хис қилиб турар эдим...
Айниқса , Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг қабрларини зиёрат қилар эканман , у ердан таралаётган МУАТТАР бир ҲИД киши рухиятига бошқача таъсир кўрсатарди...
Бирдан уйга қайтиш олдидан мана шу муаттар хид таратаётган "МУШКИ АНБАР"дан албатта олиб кетаман деган фикр хаёлимга келди...
Чунки бу хидга жуда ~ САРМАСТ бўлиб қолган эдим . Сафаримизнинг охирги кунлари уйга қўни~қўшни қариндош~ уруғ ва биродорларга эсдалик совғалари олиш учун расталар ёнига бордим...
Олмоқчи бўлган нарсаларим ичида менга мушки анбар "МУҲИМ" эди !
Уни барча расталардан астойдил қидира бошладим. Лекин хеч бир мушк унга ўхшамас эди . Нихоят бир Яманлик дўкондордан :
---" Ассалому алайкум , кечирасиз , сотаётган мушкларингиз орасида Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг ҚАБРлари атрофида таралаётган мушкдан борми ?"~ деб сўрадим .
У эса ажабланиб шундай жавоб қилди :
---" Сиз Пайғамбар алайхиссалом хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!"
Бу гапдан хангу манг бўлиб қолдим , ўртамиздаги гап араб тилида бўлаётгани учун унга яхши тушунтира олмадим шекилли , деб ўйладим...
Унинг гапи мени жуда ажаблантирган эди. Шунда мен унга Курьони Каримни энди ёд олишни бошлаганимни айтдим...
У барибир яна ўша:
---" Сиз Пайғамбаримиз хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!" деган гапни такрорлади. Барибир хеч нимага тушинмадим.
Шунда у :
--- "Биродор , сиз айтаётган МУШК сотувда йўқ , бўлмайди хам !
У зотнинг қабрлари ёнига хеч қандай мушк СЕПИЛМАЙДИ !
Балки бу хид Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг ҲИДлари бўлиб, ЎН ТЎРТ АСРдан буён шу хушбуйлик таралиб туради..." ~деди
🌷 Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ала ҳабибина МУҲАММАД.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 120 БЎЛДИ. ЎЛАМАН ДЕБ ЎЛАГАН ЭДИМ.
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
Ҳеч ким ёрдам беролмай қолди, ҳатто врачлар ҳам.
Аммо бир қошиқ ушбу дамлама ёрдамида қон босимимни 10 дақиқада 120 га 80 га тушурдим. Бу дамламани ҳар куни ичиб бош оғриғидан, юрак қисишидан, ҳатто оёқ оғриғидан ҳам қутилдим!
НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ
👇👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.
𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝘁𝗲𝘀𝘁 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻🌺
💋🌷Gullardan birini tanlang sizning tanlovingiz shaxsiyatingiz turini aytib beradi.💋🌷
Tez tanlab oling!
1️⃣🌸✨ 3️⃣🌹✨
2️⃣🌺✨ 4️⃣🌷✨
Кир ювганда туз қўшиб ювинг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️
Куз келиб ёшлари улуғ, ёлғиз яшайдиган қўшнимни кўргани кирсам кирларига туз кўшиб ювяптилар экан. Буважон ғалати одат экан-а десам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Ростан ҳаммада ўхшаркан. Буни сирини қўшниларим билишганига бир ҳафта бўлмасдан махалламизда кир ювса туз қўшмайдиган одам қолмади😅
Гап шундаки: Кир бўлган кийимларга туз қўшиб ювилганда… Давоми👇
🌹Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)
2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.
3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.
4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!
5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.
6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.
7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.
8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил Мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).
9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).
10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!
11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!
12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!
13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.
14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.
15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.
16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!
17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.
18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)
19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.
20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.
22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).
23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- оят)
24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)
© Умму Абдуллоҳ таржимаси
Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта улашинг!
🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💯Bu test annnniq toʻgʻri chiqadi!
🩷Yaxshi koʻrgan insoningizdan shu savolni soʻrang:
🩷Agar rang boʻlganimda meni qaysi rang bilan eslagan boʻlardingiz...???
Javobi juda qiziq👇👇👇
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
#OLCHAGUL
— Нима поччангни ажраштириб ўзинг тегиб олмоқчимисан? — Нодира Зулхуморга тушунмагандек қаради.
— Бўлмасамчи, — Зулхумор кўзларини сузиб қўяркан, — поччам қишлоқни энг бой одамларидан. Бунинг устига...
— Икки боласи бор, — Нодира унинг гапини бўлди, — Зуля сен эсдан оғиб қолибсан. Тегаман десанг қишлоқни энг олди йигитлари уйланади, сен бўлса қирққа кирай деб қолган поччанга тегиш ҳақида ўйлаяпсан.
— Сенга нима? — Зулхуморга дугонасининг гапи ёқмади чоғи жеркиб берди, — ўша сен айтаётган сўтакларинг поччамни бир тола сочига ҳам арзимайди. Мен барибир шу поччамга тегаман.
— Билганингни қил, — Нодира ортиқ у билан тортишиб ўтиришни истамай кетиб қолди.
#PSIXOLOGIK_TEST
Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
📕 Оналар айтолмайдиган гаплар...
❗️Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишгиз, менга бўлган эътиборингизни билдиради.
❗️Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан машғул бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан.!
❗️Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай сиз ва фарзандларингиз учун емак тайёрласам~да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди.
❗️Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир ~бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ўрин йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман.
❗️Нимага дарров жаҳлингиз чиқади.?
Мақсадим турмуш ўртоғингиз ёки болаларингизни камситиш эмасди.
Сизни ташвишлантирган нарса, мени ҳам ташвишга солади. Онангизман~ку.?
❗️Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсаттан зиёратимга келишингиз, менга оламлар қувончини бахшида этади.
❗️Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», ~дейишингизга муҳтож эмасман. Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни меҳр билан тушунтирган, она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим.
❗️Ёшлигингизда хизматингизни сидқи дилдан қилардим. Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор. Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.
❗️Кун келиб, мени хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз.!
❗️Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним ~ болажоним бўлиб қоласиз.
❗️Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиқ қўллик қилган пайтимда ҳам сизни яхши кўрганман.
❗️Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан хафа бўлманг.
❗️Ариқнинг суви пастга қараб оққанидек, сиз ҳам менга нисабат болаларингизга меҳрибон бўласиз. Инсоннинг фитрати шундай. Она «болам» деса, боласи ҳам «болам» дейди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фарзандларга демасдан, ота ~ онангизга яхшилик қилинг, деди.
❗️Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади.
‼️АЗИЗЛАРИМ.!
Бу оналарнинг «балки ўзи қарашимдан, ҳаётим, аҳволимдан билиб олар», деб сизга айтолмайдиган сўзларидир.!..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳеч кимга айтиш керак бўлмаган 7⃣ нарса!
1⃣. Келажак режаларни. Бу ерда гап ҳасад ёки кўз тегишда эмас, балки бу ўзингизга тегишлигидадир. Руҳшуносларнинг айтишларича, қачон сиз муҳим режангиз билан бўлишсангиз, сизнинг миянгиз уни бажарилган деб ҳисоблашни бошлар экан. Лекин бу ерда эр, хотин, ота-она ёки яқин дўст назарда тутилмаган.
2⃣. Буюк ғалабаларингиз ҳақида. Ҳатто, сиз уч бошли аждарҳони енган бўлсангиз – бу ҳақида ҳамма атрофдагиларга айтиб бериш шарт эмас. Бунда сизда мақтанчоқ бўлиш хавфи бор.
3⃣. Чегаралаштириш ҳақида. Сиз жиддий парҳездамисиз ёки рўза вақтидасизми? Бу ҳурматга сазовор, аммо бу ҳақида гапириб юрсангиз маносини йўқотиши мумкин. Чунки ҳар қандай руҳий чегараларда камтарлик бўлиши керак.
4⃣. Бошқалар ҳақида ёмон гапларни. Aйниқса улар ёнингизда бўлмаса. Бу ғийбат деб аталади ва шундай инсонларни кўпинча ҳурмат қилишмайди. Эста тутинг, агарда кимдир сизга бошқалар ҳақида улар йўқлигида ёмонлик айтса, ҳудди шундай сиз йўқлигингизда сиз ҳақингизда ҳам айтиши мумкин.
5⃣. Шахсий муаммолар. Бу ерда уйдами, ишдами, шахсий ҳаётда ёки финансда бўлиши мумкин. Сизнинг муаммоларингиз – бу фақат сизни мауммоларингиз ва сиз уларни ечимини топишингиз керак. Aлбатта, кимгадир айтганингизда сиз далда олишингиз мумкин. Aммо керакли инсонларга (ота-она, яқин дўст, эр-хотин) айтиш мумкин.
6⃣. Билимингиз ҳақида. Умуман олганда мақтаниш яхши нарса эмас. Ўта маълумотли бўлсангиз ҳам бу ҳақида ҳаммага айтиб юриш шарт эмас. Биринчидан, сиз ўзингизни устун қўйиб, кимнидир хафа қилишингиз мумкин. Иккинчидан эса, билимни ишлатмасангиз ҳеч нимага эга эмассиз. Шунинг учун Билл Гейтс бўлмасангиз, демак ривожланишда давом этинг ва билимингизни ҳаёт тарзингизда акс эттиринг.
7⃣. Яхши ишлар ҳақида. Яхшилик қилдингизми, кимгадир ёрдам бердингизми, уйсиз итга овқат бердингизми, қушларга ем бердингизми, кимнидир ҳаётини ёки обрўсини қутқардингизми, балки бутун ойликни эҳсон қилдингизми? Яхши! Худо албатта буни кўради ва сизга юз баравар қайтариб беради. Aммо бу ҳақида ҳаммага айтиб юриш керак эмас, чунки сизнинг яхши ишларингиз ўзингизни кўрсатиш учун деб қабул қилинади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15 ЁШЛИ КЕЛИНЧАКНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ😱
Мен 16 ёшимда фарзандлик бу́лдим. Oта онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам ку́ника олмасдим. Орадан 1йил у́тиб мен 16 ёшимда Она бу́лдим. У́зим бола бу́лсам хам боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Кунлардан бир кун Эрим ӯртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бӯлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, Кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрнимдан туриб эшикни ёпдим, салдан кейин эшикдан кимдир исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади дахшатга тушдим.
Қўрқиб эшикни очиб не кўз билан қарасам.. 😰👇
Никоҳ ўқиб бўлингач , мулла югиргилаб чиқиб кетди.Хонада Рауф иккимиз қолдик ҳудди озғин қўзичоқ ва йиртқич бўри каби Рауф бирдан шартта юзимни очиб ҳижобимни ирғитдида сочларимни ёйиб юборди. Сочларимни юзига босиб хирс билан хидлаганча
-Бугун сенга умрингдаги энг ширин ва дахшатли тунни тақдим этаман - деди.
Менга қизиқ ва қўрққан нарсам унга тўртинчи хотин бўлиб тегаётганим эди. Шу вақтгача уйланган аёллари тўйдан бир кун ўтиб изссиз йўқолган. Миям тезликда ишлаб сапчиб ўрнимдан турдимда стол олдига бордим у қарамганда билдирмай стол устидаги ручкани қўлимга олиб енгим ичига яширдим.
- хечч қачонннн менга яқинлашсангиз ўзимни ўлдираман.
- Ха ха ха қўрқитаман дедингда-а ўзингча қани бошла унда ўзингни ўлдир ?
Менда икки йўл бор: танамни унга топшириш ёки... аммо мен учинчисини танладим. Бу сирни билмасам бўлмайди. Олдинги уч аёли қаерда уларга нима бўлган ва мени нима кутябди... Шунда кутилмаганда у мени...
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди.
Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаъриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етеазмадим, ёмон йулдан қайтармадим.
Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдику.
Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.
Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар...
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни айтгим келди.
Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!
Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!
Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!
Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!
Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни урганмагунингизча.
Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, сен ғазабинг чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.
Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАЙЙИТЛАРНИ КИМЛАР ЮВИНТИРИШГА ҲАҚЛИ ШУНГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА.
1) Агар, вафот этган инсон эркак киши бўлса, васийят қилган кишиси ювади. Васийят қилмаган бўлса, отаси, бўлмаса, бобоси, бўлмаса фарзандлари ё неваралари ё яқинлари ювади.
(Кашшафул қинў лилбаҳутий 2/88).
2) Агар, вафот этган инсон аёл киши бўлса, уни ювишликка аёллар ҳақли бўлади сўнг, эри тирик бўлса эри ювишликка ҳақлидир.
(Ровдотут толибийн линнававий 2/106).
3) Аёл вафот этган эрини ювиши жоиздир.
Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар:
“Агар иш ортга қайтарилганида эди, Росулуллоҳ алайҳиссаломни фақат аёллари ювинтирар эди”.
(Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Аёл эрини ювинтириши жоиз эканлигига уламолар иттифоқ қилганлар.
(Тамҳид либни абдил Барр 1/ 380).
4) Эркак вафот этган аёлини ювинтириши жоиздир.
Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга айтганлар:
“Агар, сенга мендан аввал ўлим етса, сени ўзим юваман, кафанлайман ва жанозангни ўқиб, дафн қиламан...”.
(Аҳмад ва бошқалар ривояти).
Шавконий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга: “Сени юваман”, деганларида, эр вафот этган аёлини ювиши жоиз эканлигига далил бордир”.
(Найлул автор 4/35).
Асмо розияллоҳу анҳо айтадилар:
“Фотима розияллоҳу анҳо вафот этсалар Али розияллоҳу анҳу ювинтиришларини васийят қилганлар”.
(Байҳақий ва бошқалар ривояти).
Саноний роҳимаҳуллоҳ айтганлар:
“Асмо розияллоҳу анҳонинг ҳадислари, Росулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бу иш билинган ишлардан эканлигига далилдир”.
(Субулус салом 1/478).
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Ер вафот этган аёлини ювинтириши бизнинг ва жумҳур уламоларнинг наздида жоиздир. Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ, Алқама, Жобир ибн Зайд, Абдурроҳман ибнуль Асвад... Молик, Авзоий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳувайҳ, Ато ибн Аби Робаҳ, Довуд ва бошқалардан ушбу қарашни нақл қилганлар”.
(Шарҳул Муҳаззаб 5/122).
5) Балоғатга етмаган болаларни бегона аёллар ювинтириши жоиздир.
Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Уламолар ёш болаларни аёллар ювинтираверишига иттифоқ қилганлар”.
(Ижмо 44 бет).
6) Балоғатга етмаган ва иштаҳа тортмайдиган қизалоқларни бегона эркаклар ювинтириши жоиздир.
(Бадое лилкосоний 1/306).
7) Бегона эркаклар ичида вафот этган аёлларни ёки бегона аёллар ичида вафот этган эркакларни - ювишга ҳақли кишилари бўлмаса таяммум қилдирилади. Ювинтириш соқит бўлади. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир.
(Мажмуъ линававий 5/149).
8) Кофир мусулмонни ювинтириши жоиз эмас. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир. Косоний Ҳанафий айтадилар: “Бир мусулмон вафот этса-ю, унинг кофир отаси бўлса, кофир отага болани ювинтиришига ва кафанлашига имкон берилмайди. Балки, уни мусулмонлар ювадилар”.
(Бадое 1/303).
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗ ФАРЗАНД ЖАННАТ ГУЛИДИР...
Яна кизми?
Бир аёлнинг кўзи ёриганди. Чақалоқлар – эгизаклар! Гўдакларнинг иккиси ҳам қизалоқ. Биринчи фарзанди ҳам қиз экан. Жами учта қиз бўлибди. Аёл анча қийналибди. Камига, эри лоақал бир бор хабар олмабди. Хотини қўнғироқ қилса, “Яна қиз туғдингми?.. Бормайман. Ўғил туққанингда бораман!” дея қон йиғлатибди. Ортидан кўргани келаётган яқинларининг ҳамда қариндошларининг кети узилмаётган бўлса-да, мазлума аёлнинг кўзлари эрини кутиб нигорон эмиш… Ёнидаги шериклари ҳам ёлғизлатиб қўймай, уч маҳал иссиқ овқат чиқазиб туришибди. Лекин улар узатган шоҳтаомлар эри кўтариб келадиган “ёвғон”нинг ўрнини босармиди?..
Менимча, бошқа ҳамма қийинчиликларга чидаш мумкин – аёл чидайди, аёл кечиради… Аммо ўлим билан юзма-юз келиб, жонингни гаровга қўйиш эвазига фарзандини дунёга келтираётган пайтингда энг яқин, энг суянган, энг ишонган одаминг – турмуш ўртоғинг ёнингда турмаса; сабабли бўлса майли, аммо “Яна қизми?!” дея “аразлаб”, хабар олишга ярамаса, бунга чидаб бўлмайди, тоқат қилиш мумкин эмас. Асло!!!
Хуллас, ношукр эр келавермагач, аёл йиғлаб-сиқтагани ҳамда палатадошларидан уялиб, қаттиқ сиқилгани учун қон босими ошиб кетибди. Бир қариндоши шу туғруқхонада ишлар экан. Ҳаммасини кўриб-билиб турганидан секингина шифокорнинг қулоғига шипшитибди. “Махсус ва пухта режа”га биноан эр ишончли бир баҳона билан чақиртириб олинибди. Қовоғидан “қор ёғаётган” эркакка унча-мунча гап таъсир қилмаслигини уққан дўхтирлар секингина келишган ҳолда уни муолажахонага бошлаб боришибди. “Нега? Нима учун?” деган саволларни ёғдираётган “ота”га: “Ҳозир тартиб шунақа. Бу анализ учун!” дея қисқагина жавоб беришибди-да, шартта дард чақирувчи уколдан битта уришибди!
Сўнгра номига томиридан “анализ учун” қон олгандек бўлишиб: “Ярим соатдан кейин кетаверишингиз мумкин”, дейишибди.
Маълум вақт ўтгач, томоша бошланибди!
У ёқдан-бу ёққа зир югуриб додлаётган эркакни кўриб, кўрмасликка олаётган дўхтирлар ҳар замон-ҳар замонда мийиғларида кулганча: “Ҳа, нима бўлди? Жуда безовта бўлиб қолдингиз? Ишқилиб тинчликми?” дея гап ташлаб қўйишармиш.
“Менга қанақа укол қилдинглар? Оғриғига чидаб бўлмаяпти-ку?!” дея додлармиш шўрлик.
“Э, ҳа-а! Яшанг-э! Эркак деганам битта уколга шунча ваҳима қиладими? Ана, аёлларни қаранг, шунақа уколдан нечтасини олади, лекин “чурқ” этган товушлари чиқмайди бояқишларнинг. Бўл-бўл, эркак бўл, экан-да!
Аёлнинг жони қирқта, эҳтимол ундан ҳам кўпдир. Ундан кўра, хотинингизга ҳайкал қўйинг! Майли, ҳайкал ҳам қўйманг, бир оғизгина “Аҳволинг яхшими? Қийналмадингми, онаси?” дея кўнгил сўрасангиз, унинг қалбига ўрнатган бўласиз ўша олтин ҳайкални!” дейишибди…
Эркакдан эса садо чиқмабди. Эҳтимол, ҳамма хатосини англаб етгандир? Илоҳо, шундай бўлсин!
Бежизга донишлардан бири: “ҲАЁТ, уни ўрганадиган кишиларгагина ўргатади”, деб айтмаган-да.
Ҳаётда кўзимиз кўрган ҳар бир ҳодисадан ибрат ола билганимизда эди, бизга олийгоҳларнинг кераги ҳам бўлмай қолармиди?..
Ҳа-а, ҳаёт ўрганишни истаганларга жуда кў-ўп нарсаларни ўргатади… Фақат, ҳамма гап исташда. Менга қолса, “Энг яхши муаллим – ҳаётнинг ўзи!” деган бўлардим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида ҳам у мол чўкмасин!
Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.
🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Психологик тест!!
🟢Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
🔴Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
✅Вариантлардан бирини танланг👇