Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади.
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.
Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Биз келин тараф уй-жойни қиммат жихозларга тўлдиришга мажбур эмаслигини тушундик гап йўқ, ана энди бахтли бўлиш учун улар шарт эмаслигини тушуниш қолди.
«Орзу-ҳавас бизни хор қилади»
(с) Фейстред.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🙋🏻♀ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ
👆ВИДЕОГИ ОХИРГАЧА КЎРИНГ
❤️ФАҚАТГИНА 10.ТА ИШЧИ ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ
💸ОЙЛИК 5.МИЛЛИОНДАН 50.МИЛЛИОНГАЧА💰 КЎТАРИЛИБ БОРАДИ
✅ИШГА ТЕКИНГА АЗО БЎЛАСИЗ!
❌ХЕЧ НАРСА ХАРИД ҚИЛМАЙСИЗ
🙋🏻♀УЙДАН ТУРИБ ИШЛАШ ИМКОНИЯТИ
👆Сиз ҳам Бизга мурожат қилинг Шунақа Даромад қилишни ўргатам
👇👇👇✅💸💸💸💸
❤️Мурожат учун Группам: 👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/QKdXXnl9tzM1ZGUy
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида ҳам у мол чўкмасин!
Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.
🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади
Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.
Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».
Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».
Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.
Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».
“Унвонул баён” китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ
1⃣Қалб қаттиқлиги сабаблари:
– Аллоҳ кўриб турганини унутиш.
– ғафлатга ботиш.
– Аллоҳни ёд этмаслик.
– орзу-ҳавасга берилиш.
– ҳаром-хариш нарсаларни истеъмол қилиш.
– кибр отига миниш, бировни менсимаслик.
– одамларга қўпол муомала қилиш.
– зулм-ситам ўтказиш.
– ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан керилиш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш.
– номаҳрамларга ҳирс билан қараш.
– ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш.
– динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ сўзларни кўп гапириш.
– намозда хушуга бепарво бўлиш.
– Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, “Аллоҳ кечирворади!” деб гуноҳдан тап тортмаслик.
– шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш.
– ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
– кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш.
– ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш.
– ёлғон гапириш, ғийбат қилиш.
– ёмон суҳбатдош билан ўтириш.
– ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат.
– вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик.
– шаръий илмларга қизиқмаслик.
– ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш.
– дуога эътиборсиз бўлиш.
2⃣Қалб қаттиқлиги белгилари ва оқибатлари:
– Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга хоҳиши бўлмайди. Унинг намози фақат ётиб-туришдангина иборат бўлади, қалбида хушу йўқ, ихлос йўқ. Ибодатни зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хоҳлайди.
– бағритош кимса Қуръони каримни эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди. Жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда туки қилт этмайди, ҳеч нарса бўлмагандек ўтираверади.
– қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини, худди бозорда юргандек ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди.
– қалби қотиб қолган одам дунёни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик дунёга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунёдан иборат. Унинг назарида дунёга оид нарсалар биринчи ўринда туради. Бундай кимсанинг дилида ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям, пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ёмонликдан ҳазар қилмайди.
– бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди.
3⃣Қалб қаттиқлигининг давоси:
– Одамлар орасида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш;
– фойдали илм олиш;
– Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан тиловат қилиш;
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ўқиб-ўрганиш;
– одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
– камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш;
– кишиларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш;
– ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
– қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
– беморлар ҳолидан хабар олиш, ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини кўтариш.
– қабристонни зиёрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш;
– ўлимни, қабрда ёлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш;
– Аллоҳни кўп зикр қилиш;
– кўпроқ нафл намозлар ўқиш;
– гўзал хулқли бўлиш;
– таниган-танимаган одамга салом бериш;
– ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиҳ кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
– нафас кириб-чиқиб турганида эзгу амалларни тезроқ қилиб қолиш, охират тадоригини кўриш;
– дунёнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
– қиёмат куни Аллоҳга ҳисоб беришини ўйлаш;
– одамлар хатосини кечириш;
– ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
– барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
– жониворларга шафқат қилиш;
– нафл рўза тутиш;
– кишилар орасини ислоҳ қилиш;
– жаннат неъматларини эслаш;
– жаҳаннам азобларини эслаш;
– Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиш;
– Аллоҳга доим дуо-илтижо қилиш, ўзини хокисор тутиш.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✒️ БУ ОТА.
Синглимни турмушга берганимизга уч ой бўлди. Тўйни ўтказиб уйга қайтаётганимизда отам кўзларида ёш билан дедилар:
- Қизни узатиш ўғилни уйлантиришдан фарқ қилар экан. Ўғлингни уйлантирганингда ўзингни зиёда бўлгандек ҳис қилар экансан. Қизингни узатганингда эса бир парчанг камайганини ҳис қилар экансан.
Отамнинг бу гаплари қулоғим остида жаранглайди. Қачон унутсам бир воқеа содир бўлиб уни менга эслатади.
Бир неча кун олдин бир узук кўрдим. Унда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган эди. Сир эмас, мен кўзига араб хати ёзилган узукларни яхши кўраман. Ўша жумлаларнинг сирини, унинг ортидаги қиссани билгим келаверади.
Муҳими узукда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган ва бу узук ота томонидан қизининг никоҳ тўйида қизга совға қилинган эди.
Бу менга отамнинг юқоридаги гапларини эслатди. Бир парчам узиладиган кунни эслаб қизларимга қарайман.
Узук қиссасидан узилиб бўлишим билан бир хабар ўқидим. Американинг Виржиния штатида яшовчи 44-ёшли бир ота ҳар куни бир дастрўмолга одоб ва ахлоққа ундовчи бир жумла ёзиб қизи мактабда овқатланадиган қутичага солиб қўйишга одатланади.
Бир куни ота аҳволи оғирлашаётганини ҳис қилади. Шифокорга борса унга саратон ташхисини қўйиб саноқли умри қолганини айтишади. Шунда у қолган умрини ғанимат билиб қизи учун саккиз юзта рисола битади. Уларни хотинига бериб ўрта мактабни битиргунича ҳар куни биттадан қизининг сумкасига солиб қўйишини васият қилади.
Дарҳақиқат ота вафот қилди, аммо қизига битган рисолалари ёдгорлик бўлиб қолди.
Тўғри, оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини шоирлар куйлашади, адиблар ёзишади. Оналар ҳақиқатда ҳақли бу мақтовларга. Олдингилар шундай дейишар эди. Биз ҳам уларга тобемиз бу мавзуда.
Аммо оталарга қани таъриф? Қаламлар уларга одатда қиё боқмайди. Чунки улар эркакда. Эркак аёлга нисбатан чидамли ва ҳисларини яширишга куч топа оладиганроқ бўлади. Фақатгина ошкор муҳаббатнигина кўра оладиганлар сўқирлардир.
Отанинг қизига бўлган муҳаббатини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400-йил аввал минбардан туриб эълон қилиб қўйганлар:
Қизим менинг бир парчам. Уни нотинч қилган мени нотинч қилибди. Унга азият берган менга азият берибди.
Бир эр хотинига азият беришга одатланган эди. Аммо қизчасини эркалар, уни жуда яхши кўрар, у билан ўйнар эди. Хотини унга:
- Уни турмушга берганингиздан кейин эри уни хорласа нима қиласиз? деди.
Эр:
- Уни ўлдираман, деди.
Шунда хотин:
- Менинг ҳам отам яхши кўрадилар. Мен ҳам севадиган отанинг қизиман, деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿 Ona...
Saudiya Arabistonida ikki aka-ukalar bir-birlarini ustidan sudga arzlanishibdi. Ular oʻzaro onalarini, kimisi bilan qolib yashashligini kelishisholmaslikdan shu ishga borishibdi.
Kichik oʻgʻli boshqa shaxarda, oʻqishda yurgan vaqt mobaynida, katta oʻgʻli onasiga qaragan.
Kichik oʻgʻil oʻqishini tugallab kelgandan keyin onasini oʻz uyiga olib ketmoqchi boʻlganda, katta oʻgʻli -: “ Qanday qilib men jannat darvozasini berib qoʻyaman”,- deb bunga norozi boʻlipti.
Onasiga farzandlaridan birini tanlashlik imkonini berishganda, onasi qaysi bir farzandi bilan qolishlikni tanlay olmapti.
Lekin onani kichik farzand bilan yashashligi kerak, degan xukmni sud chiqargandan keyin, katta oʻgʻli koʻz yoshlari bilan onasini kuzatib qolibdi.
Vaholanki, hammasi bir shaharda yashashar ekan...
🌙 Aynan shu bizning Islom ))
✨ Reaksiyalaringizni qoldirishni unutmang, qadrligim ))
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿 Eslatma...
Boshladik...
1. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Yana bir marta ))
2.Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad...
Sizdan nima ketdi))
3. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
☺️ Rahmat...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Маҳзун бўлма!
Хеч қачон махзун бўлма! Чунки қайғу
сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатта бугунги кунингни йуқотасан .
Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йўқ бўлади .
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма! Чунки қайғу
душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан.
Маҳзун бўлма! Чунки қайғу Қазои-Қадарга
норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.
Маҳзун бўлма! Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди.
Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди, фойда келтирмайди.
Маҳзун бўлма! Чунки қайғу шайтондандир. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.
Маҳзун бўлма! Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, оёғи шол бўлган одамлар бор .
Маҳзун бўлма! Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.
Маҳзун бўлма! Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил.
Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.
Маҳзун бўлма! Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашибвужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.
Маҳзун бўлма! Чунки Қазои-Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!
Маҳзун бўлма! Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма.
Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.
Маҳзун бўлма! Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор.
Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.
Маҳзун бўлма! Касаллик албатта кетади,
мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар
кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади, албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.
Маҳзун бўлма! Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади.
Махзун булма! Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг
учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпрок, ин ша Аллоҳ. Лекин қилган гунохингачи биттагина жазо берилади .
Маҳзун бўлма! Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган
кишилардансан, сен маҳзун бўлма.
Агар бемор бўлсангиз ёки бирор кўнгилсизликка дучор бўлсангиз, маҳзун бўлманг! Бу – Аллоҳ сизга ғазаб қилгани ёки жазолаганини билдирмайди. Аксинча бу – раҳматдир. Зеро, мусибат орқали Аллоҳ ўз бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларни мағфират этади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Душман ака - укалар
Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.
Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.
Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.
Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.
Адоватимиз барҳам топмади.
Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.
Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...
Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.
Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.
Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.
Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.
Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва риҳлат қилдилар....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Одамлар нима дейди?...”
Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.
Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.
Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...
Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿💔...
"Dada, men keldim... Bemalol bo'lib keldim. Ertalabdan keldim... Doim aytardingiz, "shoshib kelib, shoshib ketasan", deb. "Diydoringga to'ymayapmiz", der edingiz.. "Erta boraman, indin boraman deb sizni ko'p kuttirdim, vaqtida yo'qlolmadim.. Ihaq boʻlib, yoʻl poylashingingizni bilsam ham, oʻzimdan ortib kelolmadim... Xonangizga kirsam, tokchada men yaxshi ko'rgan tog' asali, yongʼoq, mayiz, yog'li qurut va... bir dasta pul turibdi. Onamning aytishicha, bularni men uchun saqlabsiz.. "Qizing kelganda beraman", deb kun sanabsiz.. Dada, sizning qo'lingizdan olganimdagina bu narsalar qadrli va yoqimli ekan... Endi hech biri tatimayapti... Dadajon, sizga manti qilib bermoqchi edim. Qovoq mantini yaxshi koʼrardingizku.. Ulgurolmadim... Endi hech qachon qovoq mantini yeyolmasam kerak, tomogʼimdan o'tmaydi, sizsiz..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️
#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР
👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈
«Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар ёши ўттизга етяпти...
Бир ёмон иллатдан қутулиб, ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, ижтимоий оғир ҳолатда яшайдиган, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун беш йил, ремонти учун икки йил ишлар эди. Энди қўшимча яна беш йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.
Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?", деса "уй-жой қилишим керак, ичини ўзим тўлдиришим керак", деб. Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман", деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан", деб қизларини ажратиб юбораётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми?
Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига, йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва яна кўплаб тармоқларда аёлларни кўриб, уйланиш ҳам шарт эмас.
Бир киши мақтаняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар, паспортни ўзини оламиз, ҳамма нарса тайёр", деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй, парда, гилам ва мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди. Борлар учун муаммо эмас. Аммо ҳеч нарсаси тайёр бўлмаган, ҳалол йигитга ҳам эрга берса бўлаверади. Бахтли яшаш учун парда, гилам ва мебеллар шарт эмас.
Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда, гиламлик уйда ястаниб, ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Зотан, сиз ҳам кунда, кун ора эшитиб турибсиз ушланган келинларни, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.
Дунё матоҳларини деб Россияда ўн йиллаб ишлаб, уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли саккиз йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса, онаси билан бир домда турадими, деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб, ичларини тўлдириб, кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. Ўн йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига, бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни, удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў, манманлик, одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.
Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда, зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши, тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб, уйланиш ёшигача бемалол истагани билан, истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар. Яна ҳам ҳозир кўпи Аллоҳдан қўрққани учун "уйланиб" оляпти гарчи уйланишни шартларига тушмаса ҳам. Яқинда ошкора яшашни бошлайди сизларни орзуларинг боп пул топгунига қадар.
Биз тўйни қисқартириш, орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас, бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик, холос. Муаммо шундайлигича турибди. Авваллари келин тараф қарзга кириб, қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса, энди куёв тараф шу ишни қиляпти.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.
2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.
3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.
4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.
5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.
6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.
7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.
8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!» деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.
(c) Ibn Ibrohim
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қуръоннинг мўъжизаси (ибратли воқеа)
Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний шифокор билан дўстлашиб қолади. Улар жуда кўп суҳбатлашар эди. Суҳбатларининг аксар қисми динга бориб тақалар эди. Мусулмон шифокор ҳамкасбига Қуръон, унинг мўъжизалиги, у барча илмлар билан ҳамоҳанглиги ҳақида кўп сўзлар ва Қуръондан мисоллар келтирар эди. Насроний шифокор ҳам шунга яраша жавоб берарди. Аммо Инжилдан мисол келтира олмасди.
Бир куни шундай воқеа рўй берди ва бунинг оқибатида насроний шифокор ўз динини тарк этиб, Исломни қабул қилди. Кеч кириши билан икки аёл касалхонага кетма-кет олиб келинди. Иккиси ҳам ҳомиладор эди. Аксига олиб катта шифокорлар йўқ, икки ҳомиладор аёллар эса кўзи ёрий бошлаган. Туғиш кутиб турмайдику, катта шифокор келгунича ҳамширалар шошиб ҳаракатга тушиб қолишди. Бир амаллаб ҳамширалар икки аёлни туғдириб олишди. Тўс тўполон, ҳаяжондан ҳамширалар аёлларнинг боласини адаштириб қўйишди. Яъни, янги туғилган чақалоқларнинг онаси кимлигини унутиб қўйишди. Аниқроғи аёлларнинг бири ўғил, иккичиси қиз туққан эди. Ҳамширалар нима қилишини билмай, шифохона ҳовлисида суҳбатлашиб турган насроний ва мусулмон шифокорга мурожаат қилишди. Насроний шифокор мийиғида кулиб, истеҳзо билан мусулмонга қарата: «Қуръон ҳамма нарсани баён қилган, дейсан, қани бўл, ҳамшираларга ёрдам бер!», дейди. Мусулмон табиб: «Ҳозир», деганича, ичкарига кириб кетди. У Мисрдаги Азҳар университети олимларининг бири билан боғланиб, бу ҳақида маслаҳат сўради.
Олим унга: «Мен табобатни тушунмайман. Аммо Қуръонда «бир ўғилга икки қиз насибаси» (Нисо сураси, 11-оят), дейилган. Шу ҳақида яхшилаб фикр қилиб кўр», дейди.
Мусулмон табиб кўп ўйлаб, охири икки аёлни сутини тадқиқ қилиш керак деган фикрга келади. Тадқиқот натижасида, ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққан аёлнинг сутига қараганда икки ҳисса кўп, ундаги модда ва витаминларга бой экани маълум бўлади.
Бу воқеадан сўнг америкалик насроний шифокор шаҳодат келтириб, Исломга кирганини эълон қилади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢 Тўйдан кейин бир хафта ичида 22% Kелинлар бу ишни қилар эканлар... Бунга Kуёвлар мажбур қилар экан! 😰😰🙊
👇🏼👇🏼😱батафсил ВИДЕО👇🏼👇🏼
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...
Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.
Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
Давоми👇👇👇
ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 100 ЭДИ...
5 ДАҚИҚАДА 120 ГА 80 ГА ТУШУРДИМ!
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
3 кундан бери мени қон босимим безовта қилмаяпти.
Уй шароитида қон томирларимни тозалаб даволадим.
Қандай қилиб бундай натижага эришганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🖤 "Oppoq rang go‘zallikni, qora esa hunuklikni bildirmaydi. Chunki kafan oq bo‘lsada, qo‘rqinchli. Ka’ba qora bo‘lsada, chiroyli. Inson axloqi bilan inson, ko‘rinishi bilan emas.
Agar erkaklik baland ovoz bilan o‘lchanganda edi, ko‘ppak erkaklarning sayyidiga aylanardi. Agar ayollik nafosati yalang‘ochlik bilan belgilanganda edi, maymun hammaning ko‘zini o‘ynatgan bo‘lardi.
Ko‘zni yuqori ko‘tarib, yo‘qni Allohdan so‘ragandan, nigohni quyi qaratib, boriga shukr qilgan yaxshi.
Chiroyning yarmi tavoze’da bo‘lsa, qolgan yarmi tabassumli afvdadir!"
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Пиёз ва гуруч мўъжизанинг ўзгинаси!
Бувим ўргатган ушбу рецепт, қуёшдан қорайган теримни оқартириб, юзимни чақалоқни терисидек майин ва тиниқ қилди. Камига 10 ёшга ёшардим! Эрим айтди 😁 )
Хафтасига 2 марта ўзингиз тайёрлаб қўллайсиз ва тамом. Дунё маликаси сизсиз 😊
🔴Тезда рецептни ёзиб олинг:
– 1 ош қошиқ...Батафсил👇🏻
Tabiiy sogʻlom ozamiz 🌿🥰
1 oyda 5 kg dan 11 kg gacha ozish mumkin!✅
Hech qanday zararli dorilarsiz✅, tabiiy va xavfsiz yo‘l bilan!✅
👩⚕️ Dietolog Mashrapova Gulchexra sizga shaxsiy yondashuv asosida yordam beradi.😍
✅ Qorin va yonboshdagi ortiqcha yog‘lardan xalos bo‘ling
✅ Energiya va o‘ziga ishonch qaytadi
✅ Orzudagi gavdaga sog‘lom yo‘l bilan erishing
Guruhim: 👇
/channel/tabiiy_ozamiiiiz ✅
/channel/tabiiy_ozamiiiiz ✅
/channel/tabiiy_ozamiiiiz ✅
📲 Hoziroq yozing va o‘zgarishni boshlang! @Dietolog_Gulchehra_a ☑️
Tezro ulgurib qo'ling 🌟
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 100 ЭДИ...
5 ДАҚИҚАДА 120 ГА 80 ГА ТУШУРДИМ!
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
3 кундан бери мени қон босимим безовта қилмаяпти.
Уй шароитида қон томирларимни тозалаб даволадим.
Қандай қилиб бундай натижага эришганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
☔ Yomg‘ir - bulutlar suvning og‘irligini ko‘tara olmay qolganda yog‘adi…
🍂 Ko‘z yoshlar esa - qalb o‘zidagi alamlarni ko‘tara olmay qolganda ko‘zlardan shashqator bo‘ladi…
🤲 Allohim! Singan ko‘ngillarni shod et, jarohatlangan qalblarga malham bag‘ishla, dunyo tor bo‘lganlarga kenglik ato et!
🌧️ Yomg‘ir Allohning rahmatidir! Barchamizga Allohning rahmati bo‘lsin...
🌱 Robbim! Yomg‘ir bilan yerni yuvganingdek, afving bilan gunohlarimizni yuvib yubor!
✨ Reaksiyalaringizni kutaman ))
📚 Ibratli Hikoyalar 📚