ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28707

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

HIJOB

Shuni yaxshi bilishimiz kerakki, Paygʻambarimizning barcha ayollari, qizlari, sahobalarning ayollari, tobeʼinlarning ayollari, siz va mening momolarim , onalarim hijobda boʻlishgan. Bizning chachvonimiz kerak boʻlsa arab ayollarining yopinchiqlaridan ham aʼloroq boʻlgan. Chachvonning ichida ayolning jismi umuman bilinmagan. Ana oʻsha chachvondagi ayollardan ulugʻ avliyolar, dunyo tan olgan allomalar dunyoga kelgan. U ayollarning oʻzlari ham din ilmida hatto erkaklardan ham oʻzib ketishgan.

Birgina Samarqandlik Fotimai Samarqandiyya bilan haligacha butun islom olami faxr tuyadi. Bu ayol buyuk faqih Muhammad ibn Ahmad Samarqandiy rahimahullohning qizidir. Bu kishi Hanafiy fiqhida eng eʼtiborli matnlardan boʻlmish "Tuhfatul fuqaho"ning muallifidir. Qizlari Fotima ham oʻz davrida yetuk faqihalardan boʻlgan. U otasining "Tuhfatul fuqaho"sini yod olgan. Otasi chiqargan fatvolarda uning ham imzosi boʻlgan. Uning ilmi har tomonga tarqalgan. Hatto unga ragʻbat qilib podshohlar ham uning qoʻlini soʻrashgan. Ammo otasi uni "Tuhfatul fuqaho"ni sharh qilib u sharhini "Badoiʼus sanoyi fiy tartibish sharoyiʼ" deb nomlagan shogirdi Kosoniyga turmushga bergan. Abdulhay Laknaviy rahimahulloh "Favaidul bahiyya"da zikr qilishlaricha Fotima koʻp kitoblarni yod bilishi bilan birgalikda yetuk xattot ham boʻlgan. Bugungi kunda Fotimani tanimagan oʻzbeklar koʻp boʻlsa men ajablanmayman. Zero biz tariximizdan ancha uzoqlashdik yoki tariximizning bu kabi sahifalari bizga koʻrsatilmadi. Ammo Fotimani tanimaydigan ahli ilm bor boʻlsa men bundan taajjubdaman.

Bizda bu zotlarning xamirturushlari bor. Bizdan harakat qilinsa bunaqa buyuk ayollar chiqishadi. Faqatgina ularga "sen ilm oʻqima", "sen roʻmol oʻrama" kabi gaplarni aytmasdan pokiza islomni tushuntirsak, oʻrgatsak inshaalloh bunaqangi buyuk shaxsiyatlar yana chiqadi ayollarimizdan.

Agar Buxoriy, Termiziy, Ibn Sino, Beruniy, Zamaxshariy, Abu Muʼin Nasafiy, Abu Umar Nasafiy, Burhoniddin Margʻinoniy, Abu Mansur Moturidiy, Naqshbandiy, Najmiddin Kubro, Jomiy, Navoiy va biz faxr tuyadigan boshqa allomalarimizning onalari, momolari roʻmol oʻramaganligiga dalilingiz boʻlsa keltiring. Hargiz "endi u paytlar boshqa edi, odat shunaqa edi" deya koʻrmang. Zero bu allomalarimiz asarlarida urf odatlar emas, asosan din va maʼrifat ufurib turadi.

Bizda bir qishloq bor. Ularning ayollari hozir ham erkak kishini koʻrsa toki oʻsha erkak oʻtib ketgunicha teskari qarab turadi. Bu baʼzilar uchun ehtimol "madaniyatsizlik " hisoblanar. Ammo biz uchun muqaddas dinimiz bergan tarbiyaning qoldigʻidir. Agar sizning momongiz yalangbosh oʻtgan boʻlsa bunga dalilingiz bormi? Bu bilan faxrlanasizmi?

Bir qiziq misol:
Biz bir necha oʻrtogʻimiz bilan bir berk koʻcha boshida suhbat qilib turgan edik. Shu payt koʻcha ichkarisidan taxminan 80 yoshlardagi onaxon biz tomon kela boshladilar. Boshlarida roʻmol. Roʻmol bilan imkoni boricha yuzlarni yashirishga urinayapdilar. Biz u kishining nabiralari tengimiz. Bizning oldimizga kelgach bizdan: "Bolalarim, ruxsat bersangiz oldingizdan oʻtsam", dedilar. Zero bizdagi ayollar yosh bolaning oldidan ham kesib oʻtishni beodoblik hisoblashgan. Biz oʻshanda oʻttizga ham yetmagan edik. Oʻsha paytda onaxondagi bu odob va tarbiya menga qattiq taʼsir qildi. Bu tarbiya bizga oʻrisdan yoki inglizdan emas , oʻzimizning momolarimizdan kelgan. Buni bizga gʻarb emas, buyuk sharq oʻrgatgan.
Buni bizga qayerdagi toʻqima dinlar emas, ilohiy dinimiz ISLOM oʻrgatgan. Buni oʻrgatgan dinimiz bor boʻlsin!

AbdulQodir Polvonov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУНОСИБ ЙЎЛ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.

Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.

Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:

“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).

Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри:

• доимо тоза ва покиза таомларни енг;
• жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
• таомни узоқ чайнаб, кейин енг;
• овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг;
• овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
• қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг;
• дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун;
• яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
• чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг;
• синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
• сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
• агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор;
• нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
• беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
• кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
• сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди;
• истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг;
• ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
• асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
• овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ  ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...

(ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)

   Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
   - Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
  Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ  бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
  Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
  - Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.
 
Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
   Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди, бошланғич  сурадан ( الفاتحة ) бошлаб   ( الناس ) ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.

У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
  Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
  - Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
  - Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
  - Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
  Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
  - Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.

   Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝​​Ибрат учун

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

•Оиламиз учун бир қадам ташлашга малолланамизу, бегоналарни кўнгли учун дунёнинг нариги учига боришга ҳам шай турамиз…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал  жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Умуман олганда бу аёл жуда
яхши тарбия кўрган ва муҳаббати туфайли у ерларга бориб қолган. , барча далиллар шу хулосага олиб келади Руҳшунос бемажол  сўради:
- Қайси олийгоҳни тугатгансиз?
Мен жавоб бердим.
-Техника йўналиши бўйича.
- Лекин...    Ҳайрон бўлди у .
- Амалиётни ҳаётда ўтаганман, ҳалиям ўтаяпман.
    Охирги юриш қолди :
- Мениям чизган расмимни бир кўриб бера оласизми?
У расмимни журъатсизланиб қўлига олди. Расмда фақат қора рангдан фойдалангандим.
     Узоқда ғира -шира уй.Уни туманлар чулғаган. Тепада қора булут, ёғай- ёгай деб турибди. Расмни икки четини тиконли узун ниҳоллар ўраб олган... Бори шу.
      У буни қандай тушунтиришни билмай довдиради. Кейин ҳужумга ўтди
- Сиз жудаям ..... У сўз тополмай қийналди.
- Қитмир десангиз мос келади
Унга ёрдамга шошилдим.
- Шундай расм чизгансизки, 99 та маъно чиқарса бўлади.
Ҳа , у ҳам анча яхши ўқиган кўринади. Майли , етар шунча қийнаганим.
- Буниси тўғри фақат кайфиятга қараб,- ён босдим мен. - бугун эса ҳаммани айтганини қилишга мажбур эмасман демоқчийдим.
     Ҳа айтганча,"кўнглимга кириш жуда қийин, чиқиш эса ундан ҳам"-
бу иккинчи вариант. Ҳали нақд 97 таси бор...
     Семинар яхши ўтди. Ҳамма бир дарс олиб  кетди. Руҳшунос ҳам...
Хазонрезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН

Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади

Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди

Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл қисмати ёхуд иккинчи хотин

(Реал воқеалар асосида ёзилди)
Майин эсаётган баҳор шамоли дераза олдида ўтирган Мадинанинг гўзал юзларини силаб ўтар, интизор қалбига сурур бағишларди. Болалар уйқуга кетишган, ҳовли сув қуйгандек жим-жит...
Шу маҳал эшик қўнғироғи чалинди. Мадина эса шошилганча эшикка югурди. Дарвоза ортида интиқ кутгани, суйган ёри, ҳатто ўзидан ҳам қизғонадиган инсони турарди. Абдураҳмон... Мадинанинг у билан турмуш қурганига етти йил бўлди. Икки нафар ширингина қизлари ва ёлғизгина, шумтака Умар исмли ўгиллари бор. Дарвозани очгач Мадинанинг юзларига табассум югурди, кўзлари қувончга тўлди. Иккалови бирга стол атрофига ўтиришди. Абдураҳмон анчадан бери айтолмай юрган гапини айтиш учун оғиз жуфтлади. Сўнгра рафиқасининг қўлларини маҳкам ушлаб "Мадина, мен сени жуда ҳам яхши кўришимни биласан. Ва ҳамиша шундай бўлиб қолади. Биз Аллоҳ таолонинг барча оятларига иймон келтирганмиз, таслим бўлганмиз", деди. Ва "Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг" оятини қироат қилди. Мадина араб тилини билмаса-да, аммо бу оятнинг маъносини яхши биларди. Бирдан юзидаги табассум таҳлика ва қўрқув гирдобига ғарқ бўлди. Рашк ҳисси бутун вужудини қоплаб олди. Абдураҳмон таслим бўлмай, сўзини давом эттирди. “Шукрки, иқтисодий шароитимиз жуда ҳам яхши. Аллоҳ бизга кўп неъматлар берди. Бир ўртоғимнинг синглиси тўртта боласи билан ажрашди. Эри Россияга ишлаш мақсадида кетган, аммо умуман пул юбормас экан. Ярим йил аввал телефон орқали қайтиб келмаслигини айтган ва талоғини берган. У аёл жуда қийналиб яшаяпти. Мен унга...” Абдураҳмон Мадинанинг қаттиқ йиғисидан сўзларини йўқотиб қўйди. Кўзёшларини артиб, уни овута бошлади.
Мадина бўлса, эрининг меҳрибончилигини кўриб, ундан айрилиб қоладигандек баттар йиғларди. “Асло, асло ундай бўлмайди”, дерди ўзига-ўзи. Югуриб хонага қамалиб олди. Оят ҳақида фикр қилдию, таслим бўлгиси келмади. Суйганимни ким биландир бўлишиш... “Йўқ, мен бунга йўл қўймайман. Ҳеч қачон йўл қўймайман. Керак бўлса ўша аёлни уйига бориб жанжал қиламан”, деди.
Орадан бир-икки ой ўтди. Мадинанинг “Агар унга уйлансангиз мени ҳам, болаларни ҳам ҳеч қачон кўрмайсиз”, деган таҳдидидан чўчиган Абдураҳмон таваккал қилолмасди. Ва бу фикридан бутунлай қайтди.
Уйда бу ҳақида бошқа гап очилмагач, Мадина ҳам хотиржам яшай бошлади. Лекин эрини кўп назорат қилар, барибир ич-ичидан бироз қўрқарди.
Орадан яна уч йил ўтди... Улар яна бир ўғилли бўлдилар. Бир куни Мадина ярим тунда телефон қўнғироғидан чўчиб уйғониб кетди. Абдураҳмон бўлса ҳали ҳам уйга келмаганди. Титраганча телефонга жавоб бераркан, юзлари қўрқув ва даҳшатга тўлди, бақириб йиғлай бошлади.
Абдураҳмоннинг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабардан танасида жон қолмагандек эди гўё. Ҳа, Абдураҳмон вафот этганди. Суйгани, қизғонгани, қалбининг азизи, ёри энди уни бутунлай ташлаб кетганди. Тонгда унинг жонсиз танасини қабрга қўйишди. Энди Мадинанинг синовли кунлари бошланди. Қурилиш моллари ишлаб чиқарадиган корхона ҳам касодга учради. Улар яшаб турган ҳовли ҳам банк томонидан олиб қўйилди.
Ёлғиз қолган Мадина тўрт фарзанди билан ноилож акасининг уйида яшай бошлади. Ишга кирди. Бироқ эртаю-кеч ишласа ҳам болаларининг эҳтиёжларига етарли пулни топишга эришолмасди. Келинойиси ҳар икки куннинг бирида бир баҳона билан жанжал чиқарар, болаларини урар, камситар эди.
Мана бугун ҳам шундай бўлди. Аммо бугунгиси ҳаммасидан ўтиб тушганди. Шундай аламлар ичида кеч ҳам кирди... Мадина ярим тунда таҳажжудга уйғонди. Болалар эса уйқуда... У аёл киши ёлғизликда жуда ожиз ва кучсиз эканлигини ўйларди. Абдураҳмон вафот этганда, бошқасига турмушга чиқиши хаёлига ҳам келмаган эди. Орадан икки йил ўтди. Ундан кейин мана уч йил ўтди. Аммо ҳозир... Фарзандларига меҳр берадиган, уларни бағрига оладиган бир инсонга жуда муҳтожлигини ҳис этиб турарди. Лекин ёши ўттиз тўртда. Бу ёшида унга ким ҳам уйланиши мумкин, яна тўртта боласи билан. Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо қилди. Кўзларига ёшга тўлиб, Унга дардларини арз қилди.
Эртасига кеч бўлганда ишдан қайтаркан, акасининг "Мадина сенга муҳим гапим бор, гап

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Avvobin nomozi haqida

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👵 Раҳматли бувим айтардилар - кирсовунни кийим ювиш учун эмас касалликларни ювиш учун ишлатиш керак! Ростан ҳам бувим 104 га кириб сочларини толаси ҳам оғримаган)

Бугун билдим бувимда - кирсовунли ретцепт бор экан. 2 ҳафта қўлладим, 15 кг га озиб 20 йилга ёшардим. (Эрим ҳайратда. Энди гул ўрнига кирсовун падарка қиларкан 😅)

Бу ретцептни бувимга ўхшаб қабримга олиб кетмоқчи эмасман. Сизлар билан бўлишаман...

Ретцептни ёзиб олинг: 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

1⃣Қалб қаттиқлиги сабаблари:

– Аллоҳ кўриб турганини унутиш.
– ғафлатга ботиш.
– Аллоҳни ёд этмаслик.
– орзу-ҳавасга берилиш.
– ҳаром-хариш нарсаларни истеъмол қилиш.
– кибр отига миниш, бировни менсимаслик.
– одамларга қўпол муомала қилиш.
– зулм-ситам ўтказиш.
– ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан керилиш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш.
– номаҳрамларга ҳирс билан қараш.
– ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш.
– динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ сўзларни кўп гапириш.
– намозда хушуга бепарво бўлиш.
– Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, “Аллоҳ кечирворади!” деб гуноҳдан тап тортмаслик.
– шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш.
– ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
– кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш.
– ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш.
– ёлғон гапириш, ғийбат қилиш.
– ёмон суҳбатдош билан ўтириш.
– ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат.
– вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик.
– шаръий илмларга қизиқмаслик.
– ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш.
– дуога эътиборсиз бўлиш.

2⃣Қалб қаттиқлиги белгилари ва оқибатлари:

– Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга хоҳиши бўлмайди. Унинг намози фақат ётиб-туришдангина иборат бўлади, қалбида хушу йўқ, ихлос йўқ. Ибодатни зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хоҳлайди.
– бағритош кимса Қуръони каримни эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди. Жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда туки қилт этмайди, ҳеч нарса бўлмагандек ўтираверади.
– қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини, худди бозорда юргандек ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди.
– қалби қотиб қолган одам дунёни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик дунёга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунёдан иборат. Унинг назарида дунёга оид нарсалар биринчи ўринда туради. Бундай кимсанинг дилида ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям, пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ёмонликдан ҳазар қилмайди.
– бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди.

3⃣Қалб қаттиқлигининг давоси:

– Одамлар орасида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш;
– фойдали илм олиш;
– Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан тиловат қилиш;
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ўқиб-ўрганиш;
– одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
– камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш;
– кишиларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш;
– ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
– қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
– беморлар ҳолидан хабар олиш, ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини кўтариш.
– қабристонни зиёрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш;
– ўлимни, қабрда ёлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш;
– Аллоҳни кўп зикр қилиш;
– кўпроқ нафл намозлар ўқиш;
– гўзал хулқли бўлиш;
– таниган-танимаган одамга салом бериш;
– ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиҳ кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
– нафас кириб-чиқиб турганида эзгу амалларни тезроқ қилиб қолиш, охират тадоригини кўриш;
– дунёнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
– қиёмат куни Аллоҳга ҳисоб беришини ўйлаш;
– одамлар хатосини кечириш;
– ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
– барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
– жониворларга шафқат қилиш;
– нафл рўза тутиш;
– кишилар орасини ислоҳ қилиш;
– жаннат неъматларини эслаш;
– жаҳаннам азобларини эслаш;
– Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиш;
– Аллоҳга доим дуо-илтижо қилиш, ўзини хокисор тутиш.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

Кошки эди бу мақолани жамиики инсонларга етказа олсам!😔


Динимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир.
Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди:
Бу маълумот кимга етиб келса иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.

Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.

Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар.

Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:

- Бош оғриғи;
- Қон босим;
- Кам қонлик (анимия);
- Ревматизм;
- Фалаж;
- Юрак тез уруши;
- Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
- Семизлик;
- Йўтал;
- Тамоқ оғриғи;
- Астма;
- Теберкулёз (сил касаллиги);
- Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
- Кислоталиликнинг ошиқчаси;
- Ошқозон шамоллаши;
- Ич кетиш;
- Қулоқ, тамоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.

Сув билан даволаниш усули:
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.
Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.
Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.

Қуйида номлари келтирилган беморларга сув билан даволаниш муҳлати натижалари исботланди.
- Қанд касаллиги давоси 30 кун;
- Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
- Ошқозон касалликлари 10 кун;
- Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
- Теберкулёз, менингит 6 ой;
- Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;
- Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
- Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
- Бош оғриғи 3 кун;
- Анимия 30 кун;
- Семизлик 4 ой;
- Фалаж, эпилепсия 9 ой;
- Астма 4 ой;

"Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради"
(Шуаро сураси, 80-оят).


✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик, зора сиз туфайли оғир беморлар шифо топишса.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊

Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ
👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Diqqat savol

1 daqiqada 2 marta, 1 soatda 1 marta, 1 kunda umuman topib boʻlmaydigan narsa nima?

Javobi ONAJONLAR VA BOLAJONLAR kanalimizda

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💕𝗚𝗼'𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸𝗸𝗮 𝗼𝘀𝗵𝗶𝗾 𝗾𝗮𝗹𝗯𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹❤️

🌺𝗚𝘂𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸𝗻𝗶 𝗮𝗸𝘀 𝗲𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗼'𝘇𝗻𝗶 𝗾𝘂𝘃𝗻𝗮𝘁𝗮𝗱𝗶𝗴𝗼𝗻 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿❤️

𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗱𝗮 𝗴𝗼'𝘇𝗮𝗹 𝘀𝘁𝗼𝗿𝗶𝘀𝗹𝗮𝗿💙

❤️𝗜𝘀𝗺𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝘂 𝗵𝗮𝗺𝗱𝗮 𝗼𝗶𝗹𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮𝘀𝗶𝗻𝗶 𝘀𝗶𝘇 𝘀𝗵𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮𝗻 𝘁𝗼𝗽𝗮𝘀𝗶𝘇🫰

⭐️𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝘁𝗲𝘇𝗱𝗮 𝘂𝗹𝗮𝗻𝗶𝗯 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴❤️

/channel/+sictpY3p_-ZiZTAy
/channel/+sictpY3p_-ZiZTAy
/channel/+sictpY3p_-ZiZTAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯҚИНЛАРИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ ❤️❤️❤️

Сирли қўнғироқлар орқали яқинларингизга қувонч бағишланг. 🥳🤩🤩

💞
Туғилган кун табриклари

💞Байрам табриклари

💞Дил изҳорлари

💞Узурномалар


Дилдаги изҳорларингизни гўзал тарзда етказиб берамиз. 🌹💘🎃🥰🥳🤩
Биз билан бўлинг!  Биз ҳамиша қувонч улашамиз. 😊🥳🤩
Мурожаат учун
👇👇👇

☎️
+998913386319

@Sanobaradminka_14

/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi
/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биз қалбимизни Аллоҳга берайлик, Аллоҳ бизга қалбимиздагини беради, иншааллоҳ...

Хайр-барокатга тўла кун бўлсин!

Кириб келган янги фасл барчамиз учун муборак ва хайрли бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 100 ЭДИ...
5 ДАҚИҚАДА 120 ГА 80 ГА ТУШУРДИМ!
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

3 кундан бери мени қон босимим безовта қилмаяпти.
Уй шароитида қон томирларимни тозалаб даволадим.

Қандай қилиб бундай натижага эришганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇

БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝РУҲШУНОС.  (ҳикоя)

     Бир куни вилоят миқёсида ўтказиладиган семинар- тренингда қатнашишга тўғри келди. Ҳар хил бўлимлар билан ташкиллаштирилган тренингнинг охирида руҳшунос дарс ўта бошлади:
- Стол устига қўйилган қоғоз ва қаламлардан фойдаланиб, ўзингиз орзу қилган уйни расмини чизинг. Мен сизларни характерингиз ҳақида маълумот бераман.
    Хамма қоғозга эгилди. Бир оздан кейин унинг столи атрофи семинар қатнашчилари
билан тўлди . Ҳамма ўзига таъриф эшитишга шошиларди. Навбат кўп. Ҳар доимги қиладиган ишим: кузат-и-и-иииб ўтирибман...
- Сизни орзулариз жуда кўп экан, келажакда уларга эриша оласиз, жаҳонда кечаётган сиёсий воқеалардан хабардорсиз, мехмоннавозсиз...
     Мийиғимда кулиб ўтирибман. Тўғрида бунақа башоратни мен ҳам айта оламан.
       Ўзига таъриф берилаётган йигитнинг оғзи қулоғида. Боя у чизган расмни кўрувдим, буни айтиш унча қийин эмас-ку. Нохос руҳшуноснинг кўзи менга тушди:
- СИЗГА қизиқмас шекилли?
- Аксинча,жудаям қизиқ!
- Ўхшамаяпти?!
- Нега унақа деб ўйлаяпсиз, биласизми, ҳозир СИЗ  туфайли ўзимни руҳшунослигимни билиб қолдим, тўғрироғи кашф қилдим, бунинг учун СИЗГА катта раҳмат!
Рухшунос мени калака қилаяпти деб ўйлади шекилли ранги ўчди:
- Билсам бўладими бу тўхтамга қаердан келиб қолганингизни?
- Бажонидил,
Халиги йигитнинг қўлидаги қоғозга чўзилдим:
-Биринчидан, келажакда хамма орзусига эришади, буни қоғозга қарамай айта оламан, чунки олдин мақсад қўйилади, кейин харакат, тўғри айримлар эришмаслиги мумкин, лекин бу йигит эмас, уни шу семинарда қатнашаётганини ўзиям нимага қодирлигини кўрсатади. Жаҳон сиёсатини сири оддий, томида паробал турибди, меҳмон кутишни яхши кўришига келсак, биринчидан қайси ўзбек мехмон кутишни ёмон кўради, иккинчидан чизган уйининг эшигиям , деразалариям очиқ...
Руҳшуноснинг тоқати тоқ бўлди:
- Бу таҳлилни мен қилдим, қани шунақа зўр бўлсангиз буниям бир кўрингчи?
Ўхў, ўйин қизияпти-ку, менга бу ёқади! Руҳшунос атайдан мендан узоқроқда ўтирган аёлни чизган расмини столга ташлади. Мен аёлга бир назар ташладим  ва расмга эгилдим:
- Хўш , бу аёл кўнгил одами (бу маълумотни аёлдан расмидан  эмас кўринишидан олдим, чунки сочларини худди шоираларникига ўхшаб турмаклабди), ундан кейин ниҳоятда камсуқум ( кийимларида лоақал бирорта ҳашамат детали йўқ) , лекин вақтида  жуда баланд доирада тарбия кўрган. ( кийимни ҳашаматсиз ва шунчалик келиштириб кийиш ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди) , ўзларини аёл сифатида эмас ,мураббий сифатида кўришларини ҳоҳлайди ( сабаби бирортаям тилла тақинчоқ тақмаган, бу аёллик назокатини "бўрттирмаслик" қоидаси ),  тажрибаси жуда катта( катта бўлади-да, шу ёшга кирганидан кейин).Энди расм бўйича ишлашни бошладим) кўнгли жудаям нозик ва хокисор , буни уйини олдидаги майда гуллардан ва чечаклардан билсак бўлади, мехмонларни огоҳлантиришсиз келишларини ёқтирмайди, деразалари очиқ ва эшиклари ёпиқ, кўп хаёл суришни ёқтиради, мусиқаниям, (ҳовлини бир четида мажнунтол расми чизилибди ), уйлари  тоғ бағрида бўлиши керак ( икки, учта каттароқ тошларни йўл четида кўряпман), уйлари баландда, ҳовли пастроқда- у жойлар  зах эканлигидан  дарак, у  ердан кўчмоқчи эмаслар, чунки уй атрофи жуда чиройли дизайнда безатилган  Орзуларидаги   уй халиям қишлоқнинг бир четида эканлига қараганда у ерда ширин ва армонли хотиралари бор, агар бу хотира қадрли бўлмаганда ёки бу хотирага боғлиқ  одамни йўқотмаганларида роҳатда ўтказиладиган  чоғларини шаҳар ёки туман марказида ташкил қилган  бўлардилар.
      Шу ерга келганда атрофимдаги нафас товушлари аниқроқ эшитила бошлади, бошимни кўтардим ва у аёлни кўзларидаги ифодани кўриб бир лаҳза тараддудланиб қолдим. Изтироб, айрилиқ, муҳаббат ...    кўз ёшлари  ортида мавжланарди лекин барибир охирги ҳукмни ўқишдан қайтаролмади:
- Бу аёлни кўнглини оғритган одам узоғи уч кунда  жазосини олади, гарчи буни улар ҳоҳламасалар ҳам. Аёлга ўқ теккандек, бир учиб тушди. Бу гапимни тўғрилигидан дарак эди. ( Қаердан билдинг дедингизми, аёл буюк муҳаббат билан севган ва уни йўқотган, натижада у мазлумга айланган, мазлумнинг оҳи эса етти фалакни куйдиради, гуноҳкорни жазолаш нима бўлибди?)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Аёлларга ваъз-насиҳат”

Исмоил Ҳаққий р.ҳ. ўзларининг “Руҳул баён” номли тафсир китобларида Нисо сураси 34-оятнинг шарҳида Пайғамбаримиз с.а.в.дан шундай ривоятни келтирадилар:

قال النبى عليه السلام مخاطبا لعائشة رضى الله عنها « ايما امرأة تؤذى زوجها بلسانها الا جعل الله لسانها يوم القيامة سبعين ذراعا ثم عقد خلف عنقها

Пайғамбар алайҳиссалом Оиша р.а.га хитобан шундай дедилар:
“Қайси аёл эрига тили билан озор берса Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг тилини етмиш газ қилиб, бўйнига ўраб қўяди.

يا عائشة وايما امرأة تصلى لربها وتدعو لنفسها ثم تدعو لزوجها الا ضرب بصلاتها وجهها حتى تدعو لزوجها ثم تدعو لنفسها

Эй Оиша! Қайси бир аёл намоз ўқиб, кетидан ўзи учун дуо қилса, сўнгра эри учун дуо қилса ўқиган намози билан юзига урилади, токи аввал эрининг ҳаққига дуо қилиб, кейин ўзининг ҳаққига дуо қилмагунича.

يا عائشة وايما امرأة جزعت على ميتها فوق ثلاثة ايام احبط الله عملها

Эй Оиша! Қайси бир аёл маййит учун уч кундан ортиқ жазавага тушса, Аллоҳ таоло унинг барча амалларини бекор қилади.

يا عائشة وايما امرأة ناحت على ميتها الا جعل الله لسانها سبعين ذراعا وجرت الى النار مع من تبعها

Эй Оиша! Қайси бир аёл маййит учун дод солиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг тилини етмиш қулоч қилиб унга эргашганлар билан бирга дўзахга тортади.

يا عائشة ايما امرأة اصابتها مصيبة فلطمت وجهها ومزقت ثيابها الا كانت مع امرأة لوط ونوح فى النار وكانت آيسة من كل خير وكل شفاعة شافع يوم القيامة

Эй Оиша! Қайси бир аёлга мусибат етса ва у юзига уриб, ёқасини йиртиб йиғлас, Лут ва Нуҳ пайғамбарларнинг хотинлари билан дўзахда бўлади. Ҳар қандай яхшиликдан ва қиёмат кунидаги ҳар қандай шафоатдан ноумид бўлади.

يا عائشة ما زال جبريل يوصينى فى امر النساء حتى ظننت انه سيحرم طلاقهن

Эй Оиша! Жаброил а.с. менга аёллар борасида жуда ҳам кўп васият қилдики, ҳатто мен аёлларни талоқ қилишни ҳаром қилса керак, деб ўйлаб қолдим.

يا عائشة انا خصم كل امرأة يطلقها زوجها

Эй Оиша! Мен эри талоқ қилган ҳар бир аёлнинг хусуматчисиман.

يا عائشة وما من امرأة تحبل من زوجها حين تحبل الا ولها مثل اجر الصائم بالنهار والقائم بالليل الغازى فى سبيل الله

Эй Оиша! Эридан ҳомиладор бўлган аёлга кундузлари рўзадор, тунлари бедор, Аллоҳ йўлида ғазот қилганнинг савоби бор.

يا عائشة ما من امرأة اتاها الطلق الا ولها بكل طلقة عتق نسمة وبكل رضعة عتق رقبة

Эй Оиша! Тўлғоқ келган аёлнинг ҳар бир тўлғоғига бир жонни озод қилганлик ва ҳар бир эмизишига бир қулни озод қилганлик савоби бор.

يا عائشة ايما امرأة خففت عن زوجها من مهرها الا كان لها من العمل حجة مبرورة وعمرة متقبلة وغفر لها ذنوبها كلها حديثها وقديمها سرها وعلانيتها عمدها وخطأها اولها وآخرها

Эй Оиша! Қайси бир аёл эрининг зиммасидаги маҳрини енгиллатса, унга мабрур ҳаж ва мақбул умра амалини қилганлик савоби берилади ҳамда гуноҳларининг ҳаммаси, янгиси ҳам, эскиси ҳам, махфийси ҳам, ошкораси ҳам, қасддан қилгани ҳам, саҳван қилгани ҳам, аввалгилари ҳам, охиргилари ҳам кечирилади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади

Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.

Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».

Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.

Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».

“Унвонул баён” китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​лашиб олишимиз керак", деган сўзлари Мадинани янада чўчитиб қўйди. Яна нима бўлди экан? Келинойим яна жалжал қилдимикан? Илоҳим тинчлик бўлсин-да деб ўйлади. Аммо акаси Мадина билан унга келган совчи ҳақида гаплашмоқчи эди.
Мадина бу ҳақида эшитиб ҳайрон қолди, энди фарзандлари тарбиясига вақт ажратишини, атрофдаги эркакларнинг "Боши очиқ аёл" деган хаёл билан ҳар хил қарашлар қилишларидан қутилишини орзу қилди. Бунга дарров розилик бермоқчи эди, аммо... Бўлажак куёв Мадина билан гаплашиб олмоқчи экан.
Учрашув уйда бўлди. Бўлажак куёв юзидан яхши одам эканлиги сезилиб турадиган киши эди. У гап бошлади: «Очиқ айтаман, менинг оилам – аёлим, фарзандларим бор. Аммо сизга савоб умидида уйланмоқчиман. Имконим етганича адолат қилмоқчиман. Лекин буни яшириб юришни истамайман, чунки яширсам адолат қилолмаслигим аниқ. Хотиним ҳали бу ҳақида билмайди. Унга бугун айтаман. Агар жуда тўполон қилиб, қаттиқ қаршилик қиладиган бўлса... Иложим йўқ. Мен аёл кишидан қўрқмайман, бу масалада унинг розилиги шарт эмаслигини ҳам биламан. Аммо муаммолар-у, тўполонларга тоқатим йўқ. Биламан, бундай нарсалар бўлиши аниқ. Фақат ҳаммаси розилик билан бўлса, адолат қилишим ҳам осон бўларди, жанжаллар ҳам бўлмасди”.
Бу гаплар Мадинани эсанкиратиб қўйди. Кўп йил аввал ўзининг ҳаётида бўлган воқеа ёдига тушди. Туни билан қилган ишига тавба қилиб, йиғлаб чиқди. Гуноҳини эътироф этиб, тонгга қадар кўзлари ёшланди. Аллоҳга “У аёл ҳам менга ўхшаб йўл тутмасин, илоҳим рози бўлсин”, дея ёлворарди. Йиғлай-йиғлай ухлаб қолди.
Тонгда кўзларини очаркан, улардан бедорлик ва йиғи асорати сезилиб турарди. Аммо бу кўзларни қувонтирадиган хабарни эшитиб, Аллоҳга ҳамдлар айтди. Анчадан бери унинг юзларини тарк этган табассум яна чеҳрасида акс этганди. Чунки унга уйланмоқчи бўлган кишининг аёли эрига розилик билдирган эди. Ҳақиқатда, у Роббисининг оятларига таслим бўладиган, эрига итоатли муслима аёл эди. Ўзига ўхшаган бир муштипарнинг елкасига тушган қийинчиликларнинг ниҳоя топишига сабачи бўлишни шараф деб билди. Қандай ҳам меҳрибон қалб соҳибаси! Қандай ҳам итоатли аёл! Аслида, ҳақиқий муслима аёл шундай бўлиши керак...
Улар ҳозир қандай яшаяпти дейсизми? Тўғри улар орасида ҳеч бир муаммо йўқ деб айтолмаймиз. Ахир ҳаёт синовлардан иборат. Ҳамма оилада ҳам кичкина бўлса ҳам кўнгилсизликлар бўлиб туради. Аммо, Аллоҳнинг оятига таслим бўлган қалбларгина хотиржам бўладилар. Улар мана шу хотиржамликни ҳис этиб яшамоқдалар.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🪡Biser bezak kursiga 3 kunlik chegrma 😍
Ko’plab qizlar iltimosiga binoan 🫶

4-5-6- Sentabr kunlari 600 min emas 50% chegrmada ❌ 299 minso’m biser bezak kursi bonusga yana pinduado /+Diadema kursiniham qo’shib beraman 🎁

Darslar sizda bir umirga qoladi

10 ta joy bor joylar to’lshi bilan chegrmaniham to’xtatishim mumkin 🪡
(Darslar Rasmlarda bor)

@zinnura_biznesledy

+998999638573

@zinnura_saidmuratovna
⬇️⬇️⬇️
/channel/+DeWhLYGZHyY2YTU6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Заковат соҳиби

Ҳикоя қилишларича, бир тижоратчини қароқчилар йўлини тўсиб, молини талон-тарож қилишибди. Тижоратчи Аббосийлар халифаси Маъмуннинг олдига ҳолидан шикоят қилиб борса, уни ичкарига киритишмабди. Бир йил шу аҳволда халифанинг эшиги олдида сарғайиб турибди.
Охири, бир ҳийла ишлатишга қарор қилибди.
Жума куни намоз вақтида одамларни орасига кириб шундай деб бақирибди: Эй Боғдод аҳолиси! Мени гапимга қулоқ солинглар.
Менда Аллоҳда бўлмаган нарсалар бор.
Менда Аллоҳда мавжуд бўлмаган хислатлар бор.
Менда Аллоҳ яратмаган нарса бор.
Мен фитнани яхши кўраман.
Мен ҳақни ёмон кўраман.
Мен кўрмаган нарсамга гувоҳлик бераман.
Мен таҳоратсиз ҳам намоз ўқийвераман.
Унинг бу гапларини эшитган халойиқ уни ушлаб халифа Маъмуннинг олдига олиб келишибди.
Маъмун ундан: шу гапларни айтганинг ростми?-деб сўрабди.
У: ҳа рост, дебди.
Халифа: нима учун бундай қилдинг?-деб сўради.
У: мени қароқчилар талашди, бир йилдан бери шу масалада ҳузурингизга кира олмаяпман, сизни ҳузурингизга киришга бундан бошқа чора топа олмадим, деди.
Халифа: агар айтган гапларингни маъносини тушунтириб берсанг, сенга молингни қайтариб бераман, деди.
Шунда тижоратчи айтган гапларини бирма-бир изоҳлаб берибди:
Менда Аллоҳда йўқ нарсалар бор, деганим, менда хотин, бола-чақа бор, аммо булар Аллоҳда йўқ.
Менда Аллоҳда йўқ хислат бор деганим, менда ёлғон ва алдов бор, аммо Аллоҳ булардан пок.
Менда Аллоҳ яратмаган нарса бор деганим, мен Қуръонни ёдлаганман, Қуръон эса, махлуқ эмас.
Мен фитнани яхши кўраман деганим, мол-давлат ва болаларимни яхши кўраман. Аллоҳ Қуръонда мол-давлат ва болаларни фитна деб атаган.
Мен ҳақни ёқтирмайман деганим, ўлимни ёқтирмайман, ўлим эса, ҳақ.
Мен кўрмаганимга гувоҳлик бераман деганим, Аллоҳнинг борлигига гувоҳлик бераман, аммо уни кўрмаганман.
Мен таҳоратсиз ҳам намоз ўқийвераман деганим, Пайғамбар алайҳиссаломга таҳоратсиз ҳам салавот айтавераман, деганим. (Намоз ҳам араб тилида салот дейилади).
Тижоратчининг бу гапларини эшитган Маъмун тасанно айтиб, молини тўлаб берибди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤‍🩹 Бошқалар кутган ҳаётни яшаманг, илтимос!

— Ҳозирги кунда инсонлар ўзлари хоҳлаган ҳаётда эмас, балки бошқалар хоҳлаган ҳаётда яшашга уринишади. Одамлар гапирмасин деб дабдабали тўй қилади, ҳатто совуқ маракаларни ҳам борган сари дабдабали, одамлар учун қайсидир маънода ҳудди ҳавас қилиб қилинаётгандек қилишмоқда...

— Мактабни битираётган болаларга эса сен ўқишинг керак, ўқимасанг иш тополмайсан, одам бўлмайсан, сенга ҳеч қизини бермайди деб мажбурлаб ўзи хоҳламаган соҳада ўқитишга ҳаракат қилади. Қарабсизки, бола роботдек бўлиб қолади. Мажбурликдан ўқийди, кейин ишлайди. Натижада сифатсиз, билимсиз кадрлар пайдо бўлади.

— Ўйлаб кўринг хурматли ота-оналар қачонгача биз ва фарзандларимиз бошқаларнинг хоҳишларига кўра яшаши ва улар ҳам фарзандлари учун шундай иш қилиши керак. Ҳеч бўлмаганда болалар таълим олишида мустақил бўлсинлар...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кечир Она...

Оқ сочларинг беркитибди рўмолларинг,
Бу умрнинг шиддатига қарамабман...
Юрагингни кезибди дард шамолларинг,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Фидо қилиб дилозорга юрагимни,
Фақат у деб бошлабмана тилагимни,
Эҳ унутиб дунёда энг керагимни,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб,
Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб,
Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Кимга осмон кимга ердан пастроқ ўзим,
Ким эшитар ким тингламас айтган сўзим,
Юзларингда ажинларни кўрмай кўзим,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Қўнғироқлар қилганингда малол олиб,
Ишдалигим рўкач қилиб сендан нолиб,
Тош дилимга бирозгина меҳр солиб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Кечир Она ғўр эканман бироз нодон,
Сенку менинг камолимдан хурсанд шодон,
Шу шеърни ҳам ўқиб туриб ҳали-ҳамон,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб,
Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб,
Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал