Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
📝 Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг!
Яқинларингизга юборишни унутманг!
Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!
Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!
Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!
Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!
Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.
Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!
Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!
Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📌Аёллар учун 30 та шаръий қайтариқ
1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун мотам тутади.
Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида бундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
"Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар". (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Иқтибос
- Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради.
❁🍂❁
Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини, баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб, аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди. Биров у деди,биров бу деб кўрди.
Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.
❁🍂❁
Инсон ҳох аёл, ҳох эркак,ҳох ота-она бўлсин, ҳох фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.
Масалан,ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил ҳохиши учун бажаради.
Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.
Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.
Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.
Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.
Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.
Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.
Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.
❁🍂❁
Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.
Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота - она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.
Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.
Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун, эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.
❁🍂❁
Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти, яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.
Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.
Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши, меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.
Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.
Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса, эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ, дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.
Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши, эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.
❁🍂❁
Хулоса шуки, шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.
Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор. Фақатгина ақлимизга таяниб, шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.
Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо
Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЭНДИ 95 ЁШДA ҲAМ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ БЎГИМ ВA СУЯКЛAРГA ЭГA БЎЛИШ МУМКИН ЭКAН
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Мен бир ичимликни 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Бу ичимликни биздан сир тутишар экан
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕНИ КЕЧИРИНГ...
(Таъсирли ҳаётий воқеа)
Ноилож, қиз машинага ўтирди. Кўча бўйлаб ҳаракатланишар экан, қиз йигитдан cекинроқ ҳайдашини cўради. Аммо йигит уни эшитадиган аҳволда эмаcди. Шу вақтда қарама-қарши томондан автомобил фараcи ёруғи йигитнинг кўзини қамаштириб юборди. Машина йўлакдан чиқиб кетди ва қаршиcидан келаётган бошқа автомобилга урилди... 😢😱
ДАВОМИ👇
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ 17 ДАН БИР КУНДА 4 ГА ТУШУРДИМ😱
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
Қандли диабетни тушурувчи янги инновацион биокомплекс топилди. 2025 йилда янгилик!
Гармонларсиз, инекцияларсиз ва диеталарсиз қандли диабетимни нормага 1 кунда тушурдим...
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝 Аёлининг айбига кўз юмган мард эркак..
🍃
Бир камбағал инсон бор эди.
Унинг топгани аранг рўзғорини тебратишга етар эди.
Олти ой деганда, бир тугун гўшт ейишарди. Топган-тутганини тўплаб, бир куни эр товуқ сотиб олиб, таом тайёрлаши учун аёлига келтириб берди.
Бечора анчадан бундай тансиқ таомни татиб кўрмагани учун, таом таёр бўлишини орзиқиб кутди.
Таом дастурхонга тортилди.
Таомдан татиб кўрса, жуда шўр бўлиб кетган экан. Бироқ, буни ҳеч кимга билдирмади, аёлига ҳам лом-лим демади.
Ўзига ўзи деди: «Эй Роббим, борди-ю, менинг қизим ҳам таомга шундай кўп
туз солиб юборса, куёвим уни кечиришини, унинг кўнглини оғритмай, бир сўз демаслигини истар эдим. Хотиним ҳам бировнинг қизи, унинг ҳам кўнгли оғришини истамайдиган ота-онаси бор.
У Сенинг банданг, мен уни сени розилигинг учун кечирдим», деди.
Орадан вақт ўтиб бу эркак оламдан ўтди.
Бир тақводор киши уни тушида кўрди.
Ундан: «Сенга қандай муомала қилишди», деб сўради.
Аллох менинг барча гуноҳларимни кечирди ва жаҳаннам азобидан озод этди. «Мен сени кечиришимнинг сабаби, менинг бир бандамни кечирганингдир.
Сен унинг айбига кўз юмдинг, умрингда бир емоқчи бўлган тансиқ таомингни шўр қилиб қўйса ҳам, аёлингга лом-лим демадинг, уни кечирдинг.
Мен ҳам сени кечирдим», деди.
🍃
Эркак эркакларнинг - ЁМОНЛИГИНИ билгани учун хотинини рашк қилади ! Хотин аёлларнинг ҳийла ва ~ МАКРИНИ билгани учун эрини рашк қилади !
Аёлларга зулм ўтказма, бўлма тошбағир,
Улар қийшиқ қовурғадан яралган ахир.
Нетсин Аллоҳ яратибди уларни шундоқ,
Синиб қолар тўғирлашга уринганинг чоқ.
Ўз холига қўйсанг баттар қийшаяди ул,
Одам ўғли ўзинг танла-қай бири маъқул.
Мурувват қил сенга қарши қилсаларда жанг,
Яхши эмас синиб қолса битта қовурғанг..!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bir yangi kelin diyamush
Bolalariz ko‘paygan sari chuchvaraning xamirini, do‘lmaning balgarskiysini, tuxumning sarig‘ini, tepasidagi shirin qismi yeb qo‘yilgan pryanikni, yarmi g‘ajilgan olmalarni yaxshi ko‘rib qolarkansizeyey.... 😁
Lyuboy ovqatlari sabzilari mazali
Balgarlar undan mazali...
Chokocream surtilgan lekin yalab qo‘yilganda usti nam tortgan nonlar nonushtaga zo‘r ketadi...
Orasidan qovurilgan kolbasani hidi kelib turadigan non , 2-3 qoshiqcha muzlab qolgan mastavalar…
Tovuq oyoqlarining tozalanmagan yerlari…
Qiz bolaligimda opalarim bolalaridan qolgan birnimalarni yeb qo‘yishsa , “ voyeyyy qandey yeysilar “ deb burnimni jiyirardim
Hozir menga ilinishyaptida bolalarim biram yaxshiyey deb deb qo‘yaman😂😂😂
Turli xil kashalarni , sariyog‘ surilgan yarim tishlargan nonlarni, ovqatdagi bolgarski , oshdagi loviya, no‘xatlarni aytmaysizmi
Bay bay biram mazali.. 😅😋
Yosh bolali onajonlarga joʻnatib qoʻyamiz))
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)
Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...
Давоми...👇
ҚАЙНОНАМ САБОҚЛАРИ: ҲАР СЎЗИ ҲИКМАТ ЭДИ…
Инсон барча нарсани унитса ҳам янги ҳаётга, оила остонасига, келинчаклик оламига ташлаган дастлабки қадамларини ҳеч унитмайди. Ана шу одимларимни эслаганимда ҳамиша шукрона айтаман.
Катта хонадонга бош келин бўлиб тушдим. Қайнонам тўққиз нафар фарзанд кўриб вояга етказган, мулоҳазали, оғир-босиқ аёл эди. Тонг саҳарда кўча, ҳовлини супуриб бўлгунимча қайнисингилларим нонушта тайёрлашарди. Бир куни қўлимни ювиб энди қаторга қўшилиб ўтирсам, онажоним (қайнонам дейишга тилим бормайди) имо қилиб, мени четга чақирди.
– Қизим, бу ҳовли-эшик менгача, сиз келгунча ҳам супириб-сидирилган. Укаларингиз, сингилларингизнинг кўзи сизда. Ҳеч қаерда ёш келин-куёвни ҳаётга тайёрлайдиган мактаб йўқ. Улар учун биринчи ибрат бўласиз. Янги келинчаксиз, қора гулли кўйлак кийганингиз яхшимас. Ёш келинчакка ярашмайди. Сепингиздаги энг чиройли кийимларингизни тепиб-тепиб кийинг. Дастурхон бошида чиройли либосларингизни кийиб ўтирсангиз, ҳаммамизнинг баҳри-дилимиз очилади. Уй юмушини ҳеч ким тугатолмайди. Келинчаклик даврингиз эса ғанимат. Пардоз-андоз қилишга эринманг. Фарзандлик бўлгач, кўп нарсага улгурмай қоласиз. “Қуш инида кўрганини қилади”, –деган нақл бежизмас. Мен ўқимаган, бир оми аёлман. Болаларимни ҳаётга тайёрлашда сиз менга кўмакчи бўлишингиз керак. Ҳар сўзингиз, кийиниш-юриш туришингиз – бир мактаб экани эсингиздан чиқмасин, – деди. Шундан кейин оилада ўзимни эркинроқ тута бошладим. Меҳмондай қимтиниб эмас, энг фаол мезбонга айланишга ҳаракат қилдим.
Уйимизга жуда кўп меҳмон келарди. Водийликлар удумига кўра, дастурхон ёзишдан олдин қўлга сув қуйилади. Чилопчин билан обдаста қайнонамнинг уйида елим халта билан ўраб қўйилар эди. Бир гал олиб чиқиб келган меҳмонларнинг қўлига сув тутдим. Уларни кузатгач, офтобга қўйиб қуритилган ўша анжомларни ўз жойига қўйишим талаб этилди. Бу ҳолат менга унча хуш келмаётганини юз-кўзимдан сезган онам менга уқтира бошлади:
– Болам, қайнонам бунча инжиқ экан, деб дилингиз хижил бўлмасин. Бирорта сандиқ ёки жавонимда қулф йўқ. Болаларимдан бошқа ҳеч нарсанинг ҳисобини билмайман. Аммо, тўртта нарсага ҳушёр бўлишингизни талаб қиламан. Дастурхон солишдан олдин меҳмоннинг кўзи тушадиган биринчи нарса – шу чилопчин бўлади. Баъзи хонадонларга меҳмонга борсангиз, кирланиб қорайиб кетган идишга қўл ювасиз. Кўнглингиз ғашланиб, таъбингиз хира тортади. Бир бош қўйни пишириб дастурхонга тортган бўлса ҳам, ўша уйда таом емайман. Чойнакнинг жўмраги кирланган бўлса, чой ичган пиёладан қаймоқ ё тухум иси келиб турса таъбим тортмайди. Меҳмонга кийиладиган оёқ кийим чиройли, покиза бўлишини хуш кўраман. Бир маросимга боришдан олдин қизларим кавуш-маҳсимни чиннидай қилиб артиб тозалаб қўяди. Чунки, мезбон ҳар остона хатлаганда меҳмоннинг оёқ кийимига кўзи тушади. Қўли билан ушлаб четга олади. Кўча супураётган пайтингиз олисдан одамнинг қораси кўринса ўзингизни четга олинг. Тўйга отланган одамларнинг юз-кўзини чангга буркаб, кўнглига озор берманг. Ўғлимнинг ҳурматини қилсангиз укалари ҳам қадр қилишни сиздан ўрганади.
Айтганларини қилдим. Меҳмоннинг оёқ кийими йўлда ғуборланган бўлса, ювиб, артиб қўйишни ўргандим, болаларимга ҳам шуни ўргатдим.
– Мени айтганим бошқа, сиздан кўргани “парактика” бўлади-да, болам, – деганлари рост экан. Қайнисингилларим ҳам тушган жойларида тиниб-тинчиб кетишди. Энди хотира сандиғимни титкилаб кўрсам, онамизнинг ҳар бир гапи, ҳар ишининг ўзи бир маънавият дарси экан.
– Мен момоқайнонанинг қўлига келин бўлиб тушганман. Энам юролмай бир жойда ўтирардилар. Хизматини қилганим учун кўп дуо олганман. “Тупроқ олсанг – олтин бўлсин болам. Бошқоронғилик пайтингда кўнглинг нима тусаса, энамга эримга, боламга деб илиниб ўтирма. Бу нозик палла саноқли кунларда ўтиб кетади. Юрагингнинг остидагини эҳтиёт қилсанг, ҳеч нарсадан сиқилмасанг, шу бир донагина сағиримнинг аторофи тўла паҳлавон бўлади”, – дея елкамни силаб қўярдилар. Бу қайтар дунё мендан сизга, сиздан келинингизга қайтаверади, деб ўз тарихидан ҳам гапириб қўярдилар.
Рўзғоримиз тўкис, еб-ичиш, кийишдан ҳеч камимиз бўлмаса-да, ҳаммамиз тенг меҳнат қилардик. Ипак
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати
1. Ўз муаммоларини мустақил ечишга интилиш:
Кимгадир сув келтиришини сўраганингизда, онангиз : «Ўзингни оёғинг йўқми?» деган. Ёки овқатланаётганда туз узатишларини сўраганингизда: «Ўзингни қўлинг йўқми?» деган. Ҳаммаси жуда аниқ: Олам сизни атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун ўзингиз бажаришни ўрганишингиз зарур.
2. Ўз хатоларини ғурурланмасдан тан олиш:
Кўпчилигимиз гулдонни синдириб қўйганимизни ёки гиламга шарбат тўкканимизни бўйнимизга олмаганмиз. Кўпинча буни энг кичик ука/синглимизга ағдарганмиз. Лекин кучли оналар айбимизни қўрқмасдан бўйнимизга олишга ва унга жавоб беришга ўргатишган. Кучли она улғайтирган инсонни айнан шу сифатидан билиш мумкин.
3. Ўзини ҳаммадан бошқача (такрорланмас) ҳис қилиш:
Чунки кучли оналар болаларига меҳрларини узата олишади ва уларни ўз орзулари изидан боришга ўргатишади.
4. Аниқ мақсадга эга бўлиш ва унга эришишга интилиш:
Кучли оналар нафақат ўхшаши йўқлигингизни сингдиришади, балки яна мақсадга етиш учун меҳнат қилишга ҳам ўргатишади. Уларнинг шарофати билан, сизда мураккаб мақсадлар ва уларга эришишга муваффақ қиладиган куч пайдо бўлади...
5. «Йўқ» дея олиш:
Аксар одамлар, ўзларини севишларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Шунинг учун кўпинча «йўқ» дея олишмайди, бу эса асосий муаммолардан бири. Баъзан биз, ҳатто, биздан сўрашган манзилни қаердалигини билмаслигимизни айтишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ, кучли она тарбиялаган одам бундан қўрқмайди.
6. Ўзини баҳосини билиш ва ўзини ҳурмат қилиш:
Она— бизни шаксиз севадиган илк ва балки ягона инсондир. У бизга қандай муҳаббатга лойиқ эканлигимизни кўрсатади. Кучли она сизга ўзингизни севишни ва ўзингиз билан келишишни, ўзингиз арзийдиганидан камига кўнмасликни ўргатади.
7. Ўзни асосий ўринга қўйиш лозимлигини англаш — худбинлик эмас:
Бошқаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш — булар, шубҳасиз яхши фазилатлар. Лекин, ортиқча сахийлик, эвазига ҳеч нарса олмасдан, доим беравериш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизни зарарлайди. Кучли оналарнинг фарзандлари бу ишда тарозини бошқара олишади— ўзи ҳақида қайғуриш, аммо худбин бўлмаслик.
8. Сизнинг қадрингиз — бу фақат сизнинг танангиз эмас:
Замонавий оламда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ, кучли оналарнинг болалари шахсни ва унинг феълини ёқтириш лозимлигини билишади. Улар ажинларга, қориндаги ёғларга эътибор беришмайди.
9. Гоҳида қўйиб юбора олиш (воз кечиш) кераклигини англаш:
Икки томонни ҳам ҳалок қиладиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда ишлаш ёки доим кўнгилсизликлар келтирадиган одам билан дўстлашиш— буларнинг бари кучли она тарбиялаган болалардан нарида бўлади. Улар қачон воз кечишни билишади.
10. Ўзини хафа қилдириб қўймаслик:
Мутахассислар исботлашди, атрофимиздаги инсонларни ўзимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкин экан. Кучли оналарнинг болалари буни жуда ёш пайтларидан ўрганишади. Улар ҳеч қачон ўзларига нисбатан ҳурматсизлик ёки ҳақарот қилишларига йўл қўймайди.
11. Камроқ сўзлаб, кўпроқ иш қилиш:
«Инсонни билмоқчимисиз? Унинг ишига қаранг, сўзига эмас», - бу ҳаммага маълум ибора. Бу фактга кучли оналарнинг фарзандлари болалигидан ўрганишади. Қийин йўл билан шаклланган феъл-атворлари бундай одамларнинг асосий ёрдамчиси бўлади.
12. Берган ваъдасини бажариш:
Берган ваъдасини бажариш — оналар ўргатиши мумкин бўлган энг яхши фазилатлардан бири. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз ваъдасини бажарган онанинг совғаси.
13. Тинглай олиш:
Кучли оналар доим болаларини тинглай олишади. Ҳатто болалари бемаъни нарсаларни гапирсалар ҳам. Ўзлари диққат билан тингланган болалар, буни қадрини билишади ва ўзлари ҳам яхши тингловчи бўлишади.
14. Оилага боғланганлик:
Кучли оналарнинг меҳр - эътибор билан катта бўлган болалари, бу анъанани давом эттирган ҳолда, ўз болаларини ҳам туғишганлари ва яқинларига боғланганлигини ўргатишади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿 Tortishib qolishsa ham, bir muddat vaqt o‘tgandan keyin hech narsa bo‘lmaganday muomala qiladigan insonlarni qadrlayman. Mehrni hirs, kibr va g‘ururdan ustun qo‘yadiganlarni sevaman...
Bormi sizning shunday qadrdonlaringiz? Bo‘lsa ularni ehtiyot qiling. Sizdan ranjigan bo‘lsa-da, yosh to‘la ko‘zlariga soxta g‘azab tusi berib, nigohlari orqali: "Asabimga tegsang ham seni yaxshi ko‘raman!" deydigan kishilaringizni ko‘nglingizning to‘rida asrang!..
Bundaylar tobora kamayib boryapti...
— Umida Aziz
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿💔... Xabar
-tez yetib keling ayolingizni ahvoli og‘ir!
Said katta qiziga qolgan uch qizini tayinlab shosha-pisha yo‘lga chiqdi..
"Nima bo‘ldi ekan? Hech qaysinda bunday bo‘lmagandiku? O‘zi qaysi qizida tug‘ruqxonaga boruvdi..ayolini qiz tug‘ding deb kaltaklagani qancha?"
Ayoliga qayta qayta qo‘ng‘iroq qildi..o‘chiq!
-o‘lmas..tug‘ib kim o‘libdi!-dediyu baribir yuragi orqaga tortib ketaverdi..
🌺🌺🌺🌺🌺
-ayolim...
-siz Xonzodani erimisiz?
Hamshira uni boshqa xonaga yetakladi
-ayolingiz vafot etdi! Bir qancha hujjatlar va chaqaloqqa kerakli narsalar...
Said hushini yo‘qotay dedi..ko‘z oldidan munisgina mushtipar ayoli gavdalandi..ko‘zidan yosh oqdi
"Sensiz menga o‘g‘il nima kerak? Bizni nega tashlab ketding?"
Atrofidagi rang tasvir chaplashdi..
-ma’zur tutasiz! Yangi hamshiramiz adashibdida..uzr Xonzoda ismli ayol ikkita ekan! Hamshirani bugunoq ishdan bo‘shatamiz!
-yo‘q shart emas..u menga katta saboq berdi!-dedi Said quvonchli yoshlarini berkitib..ichkarida ayoli bir shiringina beozor qizaloqni undan qo‘rqib quchib turganini ko‘rib shaxdam qadam bilan borib chaqaloqni bag‘riga bosib ayolini qo‘lini mahkam siqdi..
-boringga shukur onasi!
Ayolning qo‘rquvdan oqargan yuzida minnatdorlik va baxt aks etdi...
Tamom.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
OZISHGA TAYYORMISIZ💥💥
START 12-SENTABR!
Shaxsan ozim nazorat qilib ozishingizga yordam beraman!
✅TO'G'RI OVQATLANIB
SOG'LOM OZASIZ!
✅ UYINGIZDAGI BOR MAXSULOTLANI YIYSIZ QIMMAT NARSALAR YOQ❌
1 OYDA 8 KGDAN 10 KGGACHA VAZN KETADI!
👩💻DAVLAT RO'YXATIDAN O'TGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA TAJRIBALI DIETOLOG!
Murojaat uchun👇
@Saida_Qayumovna
Kanalimga ulanish uchun bosing
👇👇👇
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.
SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.
Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.
Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.
Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.
Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.
Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.
Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!
Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.
Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.
Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!
Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.
1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.
1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.
2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.
3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.
4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.
Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.
“Мен маккор эмасман, аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)
Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.
Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:
“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧЕКЛОВЛАРСИЗ ОЗАМИЗ
🔮🏃♀🏃♀🏃♀БУНАКАСИ БУЛМАГАН БУЛМАЙДИ ХАМ😱
💎БИР ОЙ ВА -10 КГ -15 КГ ВАЗН ЮКОТИШ ИМКОНИЯТИ.
10 СЕНТЯБРЬ 🕰 21.00ДА
🫠🫠БИР СИЗГА ЁРДАМ БЕРГИМ КЕЛДИ
🔮БИР ОЙ ДАВОМИДА БАРЧА
СИРЛАРНИ АЙТАМАН
🔮Мурожат учун Мутахасис⚡️
👇👇👇👇👇👇👇
@Nilufar_Dietolog
@Nilufar_Dietolog
МАХСУС АЁЛЛАР УЧУН БОМБА ГУРУХ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/ozish_oson8787
/channel/ozish_oson8787
/channel/ozish_oson8787
🌿 Yaralandingiz, xafa bo’ldingiz, ammo kechirdingiz...
Sog’indingiz, kutdingiz ammo yolg’iz qoldingiz...
Har ishni qildingiz ammo ortidan qarab qoldingiz...
Hozir eng ko’p o’zingizdan uzr so’rang, chunki, siz qadringizni bilmaganlar uchun eng qadrli yillaringizni sarfladingiz...!
Shunday emasmi..?!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
қурти боқардик, гўдакларимизни онамизга қолдириб, ғўза чопиққа чиқиб кетардик. Маҳалла қизларининг сарпосини тикиб ўтирсам беминнатим таом пишириб егани чақирарди. Сингилларим ҳам мендан чеварчилик сирларини ўрганди. “Оила – катта салтанат, эрнинг вазири– аёл, ижрочи сизлар-да, болам”,– деб, бизларни эркалатиб қўярдилар. Китоб ўқишга вақт топинг, болам. Шоир қизни келин қилдим, деб қувонганман. Чарчасангиз, рўзғор юки оғирлик қилганда ота-онангизга бориб дард айтманг, менга айтинг. Сиз энди бизнинг боламизсиз, дердилар!
Қайнотамнинг ишдан қайтишига алоҳида тайёргарлик кўрардик. Ҳовлилар супурилиб, сувлар сепиларди. Ўзи учун ажратилган кўрпача ёзиларди. Онам қаерга тўй-маъракага борсалар ҳам, дадам ишдан келганларида уйда бўлардилар. Ҳовлимиз жаннатнинг ўзи эди. Уларнинг бирор марта дадамга гап қайтарганини, ёки буюрган ишларини малол олганини эшитмаганман. Бир куни қайнотамдан ноҳақдан койиш эшитган онамга раҳмим келиб: “Мен бундай иш қилганим йўқ, десангиз бўлмайдими, онажон, индамай кетаверасизми?”,-десам: “Рўзғор тарозисида бири баланд келса, бири паст келиши керак. Агар эр-хотин тенг келаман деб, аравани икки тарафга тортса, оила бут бўлармиди. Бири қаҳр қилганда, бири меҳр билан қараса ўртадаги илоҳий ришта мустаҳкам бўлади. Дадангиз ҳам бироздан сўнг ўзи хато қилганини англаб, мулзам бўлади”,- дедилар.
Қишин-ёзин қошидан ўсма узилмайдиган онамиз ҳаммамизга ўсма қўйдирарди: “Бу дунёга ҳаммамиз меҳмонмиз. Меҳмонга бораётган одам покиза, чиройли бўлиб боради. Уйда худди меҳмондай ораста бўлинглар. Токи эрларингиз менинг хотиним оламда энг саришта, гўзал аёл, деб қувониб юрсин,” – дерди. Бир даста садарайҳон солинган гулдон доим хонтахта устида турарди. Тўнғич фарзандим дунёга келган куни, тонг саҳарда ҳамшира бир қучоқ гул билан хонамга кириб келди: Гулдасталар билан қайнонангиз келди. Бизга аталган гуллар ҳам бор экан, деб кулиб қўлимга шишачада сиқилган ўсма ҳам тутқазди. Севиниб кўзларимга ёш келди. Шу биргина меҳр билан барча тортган азобларим ёдимдан чиқиб, дилим ёришди. Бола билан ўралашиб, уй юмушига ортмай қолсам, онажоним: “Битта болага шунча абгор бўлсангиз, кейин нима бўлади”, – деб койиб берарди. Бир куни қўшиқ хиргойи қилиб бешик тебратиб ўтирганимни кўриб, қизим, алла айтинг, қўшиқ бошқа, алла бошқа. Она сути болага озиқ бўлса, алла унинг кўнглини тарбия қилади, дегандилар.
Энди ўзим келин тушириб қайнона бўлганимда, ўша кунлар бир-бир кўз олдимдан ўтади. Қайнонам кенг феълли аёл бўлгани учун мен яхши келин бўлдим. Оилам мустаҳкам бўлди. Уч нафар фарзанд кўрдик. Тўнғичимиз эл хизматига елка тутди. Қизларим ойдек келин бўлди, тушган хонадонида дуо олиб хизматини қилишяпти. Гоҳида мен қандай қайнона эканман? – деб ўйлаб қоламан. Келинимга сабоқ бўлгувчи қандай хислатим бор? Сал нарсага жизғанак бўлиб, бировнинг боласини рангини сарғайтириб қўймасмиканман, деб ўйланаман. Бироқ, лаҳза ўтмай, қалбимга муҳрланган онажоним сабоқлари бор-ку, нима ғамим бор, дея шукрона қиламан.
Набирамизнинг исмини Оминахон деб, атадик. Қош-кўзи, қарашлари, табиатидаги майинлик ҳам худди онамизга ўхшайди. “Онажон” деб эркалаймиз. Ҳаёт давом этади. Яхшидан боғ қолади, деган ибора замирида катта маъно бор экан. Улкан дарахтлар илдизидан унган ниҳолларимиз бўйига қараб қувониб яшашлик бахти ҳаммамизга насиб этсин.
Мунаввара УСМОНОВА, шоира
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ибрат
50.000 СЎМ САРФЛАБ ҚАНЧА АЖРГА ЭГА БЎЛИШ МУМКИН?
Кўпчилик пулим кўп бўлганида кўпроқ хайрия, садақа ва эҳсон қилар эдим, деб ният қилади. Аслида ажрнинг қиймати пулнинг қиймати билан ўлчанмайди. Ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!
Чамалаб, ҳисоблаб, кўпчилик учун ўрта-миёна қийматни танлаб, уни сарф қилиш учун турли хил усулларни мисол келтиришга уринаман.
1. 50.000 сўмга 5та тасбеҳ ҳарид қилинг. Тасбеҳларни масжидларга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал инсонлар фарз намозидан сўнг тасбеҳ айтишса, сизга ҳам ажри етиб туради.
2. 50.000 сўмга 5та сутра ҳарид қилинг. Мебел ясайдиган кичик цехларда тахтанинг қолдиқлари кўп бўлади. Уларгаилтимос қилсангиз бажонидил ясаб беришади. Сутраларни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал намозхон олдига сутра қўйиб ўқиганида, олдидан кесиб ўтган одамлар сиз сабаб гуноҳдан ҳоли бўлишади.
3. 50.000 сўмга бир дона мусхаф ҳарид қилинг. Мусхафни масжиддаги китоб жавонига олиб бориб қўйинг. Ҳар гал ундан биргина ҳарф мутолаа қилган инсоннинг ажридан сизга ҳам етиб туради.
4. 50.000 сўмга 2 дона жойнамоз ҳарид қилинг. Жойнамозларни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар жума намозларида масжид ҳовлисида намоз ўқийдиганлар сиз қолдирган жойнамозда ўқисалар, сизга ҳам ажри етиб туради.
5. 50.000 сўмга кичик бир стул ҳарид қилинг. Стулни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал сажда қила олмайдиган ёки имконияти чекланган инсон ундан фойдаланса, сизга ҳам ажри етиб туради.
6. 50.000 сўмга 5та суюқ совун ҳарид қилинг. Совунларни масжид таҳоратхонасига олиб бориб қўйинг. Ҳар гал таҳорат қилиш жараёнида ишлатилинган совундан сизга ҳам ажри етиб туради.
Юқорида мен ҳаёлимга келган вариантларни санадим. Балким сизда ҳам бошқа йўллари бордир. Хуллас, яхшилик қиламан десангиз йўллари бисёр. Юқорида айтганимдек, ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!
©️Shaydoi Jannat
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ 17 ДАН БИР КУНДА 4 ГА ТУШУРДИМ😱
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
Қандли диабетни тушурувчи янги инновацион биокомплекс топилди. 2025 йилда янгилик!
Гармонларсиз, инекцияларсиз ва диеталарсиз қандли диабетимни нормага 1 кунда тушурдим...
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿 Qizi o'qishga kirdi. Kontrakt! Maylida, endi uning ham qizi ilmli, ziyoli bo'ladi. Unga o'xshab, birovlarning uyini tozalamaydi, chang, polini artmaydi... Qishning sovug'ida, yozning jazirama issig'ida bozorda qiynalib narsa sotmaydi...
Kechalari xamir qorib, tog'ora-tog'ora somsa yopmaydi... Pul topaman, deb o'zini o'tga-cho'qqa urmaydi... Shinam bir ishxonada ozoda bir xonada ishlab o'tiradi... Faqat shartnoma pulini to'lab olsa edi...
Ertalab qat'iy bir qarorga kelib, bozor tomon yo'l oldi... Onasidan yodgor qolgan katta oybaldoqni yaxshigina narxga pulladi. Qizining shartnoma pulini to'ladi, o'qishda foydalanishi uchun qiziga telefon sotib oldi... U bugun juda baxtli edi... Yangi uyga ko'chgan yoki chet elga sayohatga ketayotgan odam ham uning qadar baxtni his qololmasa kerak... Shu bugun onaizor xotirjam uyquga ketdi. Endi uning qizi ham talaba!
- Shodiyona Omon
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❗️𝐃𝐈𝐐𝐐𝐀𝐓 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐐𝐀𝐑𝐀𝐍𝐆
🌹 SIZ QANDAY AYOLSIZ?
🌹 QIZLARDAN BIRINI TANLANG VA JAVOBNI "BAXT ULASHIB" ayollar kanalimizda O'QING
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+pewUYRDYY4NjY2Iy