ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar
@A_lixan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



174-қисм


Низомга хабар жўнатганимга бир неча ой бўлди. Аммо на ундан ва на Шавкат акадан хабар келди. Ойим бечора деярли ҳар ой амаллаб келиб турибди. Олиб келган нарсаларини ейишга уялардим. Ойимнинг пули йўқ ва даромади йўқ, нафақа олмаса. Ич- ичимдан Низом қарашиб тургандир деб ўйлагим келса-да, бунга ишониш қийин. Онасининг жонига қасд қилган қизинг онасига, нега қарашсин?

Қорним катталигидан эгилиб, оёқ кийим кийишга қийналар эдим. Отинойи опадан бир нечта дуо ўрганиб, дадамнинг ҳақига дуо қилишини бошлаган эдим. У кишининг кетгани, мени ёмон гангитиб қўйди. Ойимдан хавотирда эдим. Туғруқ яқинлашганда, мени яна бошқа қамоқхонага кўчиришди. Ҳомиладор ёки янги туққан маҳбус аёллар учун махсус жой экан.

Яна бошқа бир вилоятга кўчирилишдан аввал, сўнги 6 -7 ойимни бирга ўтказганларим билан хайрлашиб олдим. Янги макон ва янги кишилар ва яна ачинарли тақдирлар билан танишиш фасли бошланган эди. Болали аёллар, ўз билганича маслаҳат беришарди. Бу ерда ёпиқ туғуруқхона борлиги учун шу ерга барча вилоятлардан жўнатишар экан.

“Узд қилишдими, нима деди?“ -дея сўради бир аёл боласини қўлида ухлатмоқчи бўларди.

“Йўқ, фақат вақти- вақти билан шифокор кўриги бўлди“ унга қараб жавоб бердим.

“Тезроқ қўлингга олсанг, зерикмайсан. Бир пастда ўтиб кетади умр “ ,-деганида маъюс қараб қўйдим.


🌒 🌘


“Яна озроқ Нафиса, чуқур-чуқур нафас оламиз. Ёпма кўзингни! Менга қара, мени эшит “ -кетма-кет берилган буйруқларни бажараман деб, ҳолдан тойиб бўлган эдим.

Бир танадан бошқа тана ажралиб чиқиши, бунчалик азоб деб ким ўйлабди дейсиз. Кўзларим юмилгани сари, руҳим совуқ шамолга эргашиб бир ерларга кетгиси келарди. Оғриқ ва қийноқлар тобора кучайиб, ҳолим қолмаган эди.
Болага меҳрим бўлмаса, Низомга енгилган иродамни ва ўша оқшомга лаънатлар ўқиган бўлар эдим. Ойи, ойижон деб ойимни ёд олар эканман, бошқа бир овоз эшитилиб менга оналик тожини кийгизар эди.

“Эҳ, яша мана қўчқордек ўғил туғдинг “,- деб янги туғилган чақалоқни кўкрагим устига қўйди.

Аллоҳ менга ўғил берди. Чунки камим шунда эди. Дадам йўқ энди мени эркалайдиган, акам йўқ эди менга танбеҳ берадиган, укам йўқ эди талашиб тортишадиган. Энг ачинарлиси эрим йўқ эди менга эгалик қиладиган. Аллоҳ ҳаммасини олиб, уларга бадал ҳадя берди, худди ўша жинсдан.

Ўғлим..... хуш келдинг меҳрибон отам, хуш келдинг тоғим акам, хуш келдинг қанотим укам. Хуш келдинг, ёлғиз дилимга дармон бўлган қалб ярам.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



172-қисм Низомга мол -мулкимни бошқариш ва улар билан турли муомала қилиш ҳуқуқини берадиган, ишончнома.
Шавкат акага қарадим.

“Буни ким берди?”

“Низом”

“Қўл қўймайман! Унга айтинг, имзо олиш учун ўзи келсин “

“Лекин...”

“Қўрқмасин! Бу ерда қўлимда пичоқ йўқ, унга зарар бера олмайман. Келсин, охирги бор мен билан юзлашсин,кейин ўйлаб кўраман қўл қўйиб, қўймасликни. Шу гапларимни етказинг “


Эркак табиатан мард, жасур ва ақл билан иш қиладиган бўлиши керак. Аммо ҳамма эркак ҳам бундай бўлавермас экан. Баъзилари онасининг этагига ёпишиб қолар, баъзилар хотинига гапи ўтмай, онасидан воз кечар. Номардларга тўла бу дунёда, ўрта йўлни топиб, икки томонни адолат билан бошқарадиган кам. Бири топганини кўчада еса, бири ўзи ҳам емай, боласига ҳам едирмас. Қанча эркак қолди дунёда?

Ейдиган нонидан бир бурда узиб, боласига илинган. Бир пайтлар бувим айтар эди, раҳматли бобом даладан келгунича, болалар овқатланиб бўлишар экан. Бувим овқатнинг энг сара ерини, гўштли жойидан доим ишда меҳнат қилиб чарчаб келган турмуш ўртоғига сақласа, бобом қаттиқ уришиб берар экан. “Мени жаннатда икромсиз қолдирмоқчимисан онаси. Ўзига раво кўрилган энг яхши таомни болалари ва аёлига илинган эркакка, жаннатда мисли кўрилмаган икромлар бор”,- деб яхши таомларини оиласига илинар эмиш.

Бобом жаннатда икромсиз қолмаганига иймон қилсам-да, ҳали туғилмаган боласига ҳаётни раво кўрмаганга нима берилишидан хабарим йўқ. Кўз ёшларимни тута олмадим. Йиғлаган сари оқиб келаётган ёшларимни яширмай овоз чиқариб йиғладим. Чунки тўрт девор орасида яширина оладиган жойинг йўқ –ки, бировдан сақланиб кўз ёш тўксанг.

🌘 🌒

“Ҳаяжонинг кўзингдан билинади Наппи туғиб қўйма яна” ,-деди ўғри опа.

Ойим билан дадамни кўришимга бир неча дақиқалар қолди. Учрашув хонасига чиқишдан аввал, уст- бошимни тузатиб тор кийимимдан чиқиб қолган қорнимни силаб қўйдим. Уч ярим ой деганда, ота-онамни кўрар эдим.

Энг узоқ айирганим олти ой Қозоғистонга кетганимда эди. Лекин унда истаган пайтим қўнғироқ қилиб ҳол аҳвол сўраб турардим. Босган ҳар қадамим пушаймонлик, оғир юк ва ҳақиқатни айтиш ёки айтмаслик орасида бориб келар эдим.

Эшиклар бирма-бир очилиб, ниҳоят бошида оқ рўмоли биргина ойимни кўриб, бошимни силкита бошладим.

“Ойи, илтимос! У хабарни менга берманг.....кўтара олмайман “ ,-дедим оқ рангли рўмолнинг биз томонларда нима маънода келганини билиб.

Ойим ёлғиз келган эди. Дадам йўқ эди. Кетган эди бу дунёни ташлаб.
Аллоҳим сен сабр бер.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



170-қисм
“Уларни жуда қаттиқ яхши кўришимни ва мени кечиришларини айтинг. Чиққунимча соғ -саломат бўлиб ўтиришсин“ охирги сўзларим бўғзимга тизилди.

“Яна бирор кишига айтадиган гапингиз бўлса, айтинг етказаман” Низомни назарда тутганини билсам-да, исм айтмай жавоб бердим.

“Мен қизиқ бўлганларга, етказишингиз керак бўлганларни айтдим. Қолганлар ҳаётини давом эттираверсин”

Мен тақдиримга тан бердим. Тез, ўйламай иш қилганимнинг жазоси эди бу 2 йил-у 6 ой. Агар қонунан йўл тутиб, ички ишларга ариза ёзганида, жиноий иш очтирганимда балки, қамоққа менинг ўрнимга бошқалар кирган бўларди. Гарчи орадан 6-7 йил ўтиб, бир гувоҳ ўлиб кетгани яна бири юртидан қочгани билан у қонун қандай ишларди? Эртами кечми яна чидай олмай, яна ўз адолатимни ўрнатмоқчи бўлар эдим.

Низом билан риштам, Моҳира опа билан гаплашган куним битган эди. У боласини хоҳламаса-да, янада бир имконимиз бир оила бўлиш эҳтимолимиз бўларди. Лекин унинг қотил онаси билан бир жойда яшай олмас эдим.
Ҳозир ҳеч бўлмаса, ичим совиди. Болалигимдан бери Адолатнинг ҳар камситган гапи учун башарасини бузгим, сочларими юлгим келарди. Башарасига тупуриб, сочидан юлдим. Жигарларим учун эса талоғини ёрдим.

“Нафиса, мана ҳукм қоғози бу менда туради. Ҳа, айтганча 2 йил-у 6 ой берган бўлса-да, бу муддат сиз ҳибсга олинган кундан ҳисобланади. 2 ой изолятор даври ҳам шу ҳукмга киргани боис 2 йил-у, 4 ой қолди” Шавкат аканинг гапига кинояли табассум қилиб қўйдим.


🌒 🌘

“Овқат емаяпсанми, Арслонова?” -деди навбатчи шифокор навбатдаги ҳушимдан кетган кунимнинг бирида. Яна тиббий ёрдам хонасида эканман.

“Иштаҳам йўқ” ,-дедим ҳолсиз овоз билан.

“Қачон келади уйдагиларинг кўргани?”

“Икки ҳафтадан кейин”

“Сенга қон кўпайтирадиган дори ёзиб бераман. Буни уларга бер, магний B⁶ ҳам олишсин, келтириб ташқи назорат пунктига беришса, сенга етказишади. “

“Тушундим “ дедим яна паст овозда.

Борган сари қорним катталашишни бошлаганди. Ўзим озиб- тузиб қолганимни, яна шифокор хонасидаги тарозига чиққанда билдим. Жазомни ўтайдиган жой, чекка бир вилоят қилиб белгиланган эди. Бу ерга келганимдан бери, ҳақиқий ҳаётнинг юзини кўрдим десам, муболаға бўлмайди. Ҳар ёшдан аёллар бор эди. Биров менга ўхшаб, қотилликка ташаббус қилган бўлса, яна кимдир чайқовчи. Қайсидир-и, порахўрлик билан кирган,наркотик сотгани бошқа ҳатто, қўшмачилик қилганлар ҳам бор эди.

Мен билан бир камерада қолган аёллардан бири, ўғри. Иккинчиси, чайқовчи, учинчиси мама-роза ва қотил бўлишига сал қолган мен.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Зиёли бир инсон муҳаббати сабаб номуслима аёлга уйланибди. 30 йилга яқин бахтли турмуш қурибдилар. Дард баҳона эркак оламдан кўз юмибди. Бу айрилиқдан аёли жуда қаттиқ изтиробга тушибди. Тинмай қабристонга қатнар, қабрнинг четларига гуллар экар, йил ўтиши билан қора мармар тош қўйиб,
«Сизсиз олам хувиллаб қолди» дея ёздириб қўйибди. Ойлар кетидан йиллар ўтаверибди. Аёл вафот этган турмуш ўртоғига яна ва яна яхшилик, енгиллик қилишни истар экан. Нима қилсам мендан салом, мендан яхшилик бораркин, дея ўйларкан. Сўраганлари нима деса, ўшани бажаришга уринаркан. Кунларнинг бирида аёл хожасининг қабрига, атрофига гуруч сепаётганини кўришибди. « Тавба, тавба! Бу қандай қилиқ? Қабртош устига гуруч сепиш нимаси? Янгамизнинг эси оғиб қоляптими, деб ўйлашибди қайинбўйнилар. «Бу қандай ширк, бу қандай одат?» гапга гап уланибди. Аёл эса бу ишида давом этаверибди. Жами воқеаларни жимгина кузатиб турган бир аёлнинг кўнглига Аллоҳ ўзгача хаёл солибди: «Нега биз ҳар ишдан хато топишга мойилмиз? Излаганимиз хато. Эҳтимол гуруч сепаётган бу аёл гуручни териб ейдиган хашоротлар, қурт-қумурсқалар, қушлар Бегимнинг хақларига дуо ўқирлар, эхтимол шу билан ҳам Бегимга енгиллик, яхшилик етар» дея ўйлаб, шу ишни қилаётгандир?» Бу фикрни тинглаганлар бир оз сукутда қолибдилар. « роост» дебди ёши улуғи, «Бўлиши мумкин» дебди бошқаси. «йўқ, барибир, бу иш нотўғри, ундан кўра тиловат қилишни ўргансин,» дебди бир умр беги билан чиқишолмай яшайдигани.

Қиссадан ҳисса сизга ҳавола. Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, Иллат излаганга иллатдир Дунё, азизим...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ЭР ХОТИН УРУШИ

Бир эру-xотин бўлиб тез-тез жанжаллашиб қолишар экан. Эр:
- "Бир гапдан қолсанг ўласанми? Эр ўрнида кўриб бош эгмайсане." - дебди. Хотин эса:
- "Ҳо нега энди? Куни билан бир оғиз ширин сўзингизни, эътиборингизни мандан қизғонасиз" - дебди.
- "Ўзинг доим захарингни сочаверсанг, қандай яхши гапирай. Айб ўзингда" - дебди. Можаролари тугамабди. Буларни бақир чақирини эшитган бир қўшниси келиб:
"Фалон жойда яхши донишманд бор. Ўшанга учрашинглар. У муаммоларингни хал қилади ", - деб маслахат берибди.
Эр-хотин ўша донишмандни олдига боришибди. Донишманд олдин эрни, кейин хотинни гапларини тинглабдида, икковига ҳам икки варақдан оқ қоғоз берибди ва дебдики: "Муаммоларингни ҳал қиламан , фақат шу қоғозга бир-бириларингни камчиликларингни ёзинглар" деб икковини икки бўлак хонага киргизибди. Хотин бир ярим варақга эрини камчилигини ёзибди. Эр ҳам икки варақ хотинини камчиликларини ёзибди. Эр ёзаётган камчиликларга қоғоз етмабди...
Эр донишманд ўтирган хонага кириб:
- "Берган қоғозингиз етмади, хотинимни камчиликларини ёзишга. Мумкин бўлса яна учта оқ қоғоз берсангиз" - дебди.
Шунда донишманд:
- "Берган қоғозим етмаслигини ва сиз яна қоғоз сўраб келишингизни билардим!! Сиз хотинингиз билан ажрашмоқчимисиз ёки ярашмоқчимисиз" - деб сўрабди. Шунда эр:
- "Ие икки фарзандим, бор ажрашиш ниятим йўқ. Фақат сал ўзгарсин. Манга бош эгиб бўйсунсин дейманда" - дебди. Шунда донишманд:
-"Эркак киши хотин киши билан асло ТЕНГЛАШМАСЛИГИ керак!! Агар хотини бош эгишини хоҳласа. Эр ўзини ҳаракатлари билан эрлик ваколатини қўлдан қўймаслиги керак. Мана сизга ҳам, хотинингизга ҳам қоғоз бердим. Хотинингиз ёзса сиз ҳам ёзаверасизми?! Сиз хотинга тенглашиб турганингиздан кейин, хотинингиз ҳам шундай қиладида. Сиз эрсизу, нега хотинингиздан хотинлик ваколатини талашасиз. Эр бўлинг. Унутманг эрлигингизни! Қўлингиздаги қоғозни йиртингу, мана бу оқ қоғозни олинг. Ҳеч нарса ёзманг. Хонага боринг ман чақирганимда чиқасиз. Ман рухсат бермагунча гапирмайсиз" - дебди.
Салдан кейин донишманд эр- хотинни хузурига чақириб хотинга:
-"Қани ёзганларингизни ўқинг" дебди. Хотин ўқий кетибди:
-"Мани бор йўқлигими сезмайдилар, ман билан вақт ажратиб суҳбатлашмайдилар, кўнглимга қарамайдилар, оёқлари терлайди, сигарет чекади, кеч келади, эрта кетади......" деб рўйхатни ўқий кетибди.
Кейин донишманд:
- "Энди сиз ёзганларингизни ўқинг" - дебди эрга. Эр бўм-бўш оқ қоғозни донишмандга узатибди.
Шунда донишманд:
- "Хотинингизни камчилигини тополмадизми?" - дебди.
Хотин эр ҳеч нарса ёзмаганини, демак эри уни қандай бўлса шундайлигича севишини, эрини камчилигини ёзиб хато қилганини тушуниб, эр оёқлари остига ўзини ташлаб кўзида ёш билан:
- "Кечиринг, ман ношукурни кечиринг. Ман ҳар галгидай манга тенглашиб сиз ҳам ёзасиз дебман. Минг бор кечиринг" - дебди.
Эр хотинини бундай қилишни кутмаганди. Бош эгиб кечирим сўраб турганини кўриб аввалги хатоларини тушунибди. Бош эгиб турган хотинига меҳри ортибди. Эр хотин ярашиб, донишмандга раҳмат айтиб кетишибди!!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷

2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.

Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_мухим

Картинкага қараб қалбингизни кўпроқ ўзига тортаётган болакайни танланг! Ва сизни ички болалигингизга нималар етмаётганини билиб олинг!

Психологлар маслахати ўқиб эса ўша кемтикларни тўлдиринг!


Жавобларни ўқиш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ғайрат опасининг бўш турган икки хонали уйига келди. Кейин Назокатни дарсдан сўнг бир амаллаб ўша ерга боришга, икковлари учун ажойиб байрам таоми тайёрлашга кўндирди. Дастурхон тузаб бирга таомланишди
Назокатга ичимлик аллақачон таъсирини ўтказган, ичи оби оташ бўлиб ёнар, бутун танаси қизиб, қулоқларигача ловиллаб кетганди. Ғайрат уни рақсга таклиф қилди. Аммо қизнинг белидан қучиши ҳамон, у “Бошим айланиб кетяпти, мени ушланг”дедию ўзини йигитнинг бағрига ташлади.
Ғайрат чироқни ўчириб диванга ёнбошлади. Қизнинг қайноқ қўллари бўйнини қучгач, ўзини тутиб туролмади. Иккиси учун роҳат бағишлаган, аммо.......👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



168-қисм Ҳуқуқ тартибот ходимлари келишганида, Адолат Низом айтганидек қилиб, жанжалга у сабаб бўлганини, ўзи келини, аслида яхши эканини, отаси бетоблиги сабаб руҳан тушкунликда юрганини ва Адолат ўзи ҳам бироз асабий бўлиб қолгани шу учун келининг қонини қайнатадиган гаплар айтганини гапириб берди.

Аввал ўзи қўл кўтаргани сабаб, келини мажбур ўзини ҳимоя қилганини айтди. Низом онасининг моҳирона ўйнаган ролига қараб, ёқа ушлади. Оилада моддият, худбинлик ва манфаатлар биринчи ўринда тургани боис инсон қадри ва қиймати бир чақалик бўлармиш. Низом Шавкатга қўнғироқ қилиб, онасининг баёнини айтди. Қўшимча қилиб эса, Нафисанинг отаси оғир аҳволда эканлигини хотинига эслатиб қўйишни таъкидлади.

Н а ф и с а

“Қўйдаги ҳужжатларга қўл қўйсангиз бўлди, расмий равишда сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қиламан “ ,-деди оч сариқдан келган ёши мендан 7-8 ёш катта одам.

“Ота- онам билан гаплашмоқчиман” ,-дедим кўзим ёшга тўлиб.

“Бу ерга келмасдан, аввал гаплашдим. Афсус улар жуда тушкун аҳволда. Отахоннинг соғлиқлари яна ёмонлашибди. Шунинг учун сизга айтган гапларимни ўйлаб кўринг. Қайнонангиз баёни билан сизники бир хил чиқса, жазонгиз нисбатдан енгилроқ бўлади.”

Адолат ўзига қолса, мени бир қошиқ сувда бўғиб қўйиши мумкин. Фақат қўрққан нарсаси менда эканлигидан ёлғон гапирибди. Адолат- бу адолатсиз дунёда яна ғолиб чиқмоқда. Бир онлик жаҳл билан ҳаракат қилганимдан, ота -онамнинг кейини ўйлашга вақтим бўлмади. Мен темир панжара ортида қолганимда, ота- онам қийналмаслигини билсам, Адолатнинг гапига қарши ифода берар эдим.

Аммо шартлар ва нотенглик ҳолати, мени яна бир бор бошқаларнинг хоҳишига бўйсунишимни истаяпти.

Куч -адолатда!
Амир Темур.
Рўпарамда кўриниб турган ёзувга қараб не куйларга тушдим деб йиғлай десам, кулинадиган аҳволдаман. Амир Темур узугига бу битикни ёзган бўлса, менинг ҳам никоҳ узугимда шу ёзувнинг ўзи битилгандек.

Куч -Адолатда! Қаҳқаҳа отиб кулсам, суд залида ўтирганлар мени жиннига чиқариб қўйишлари аниқ гап. Ҳар тизимда бўлгани каби, ҳуқуқда ҳам ишлар тез юрмас экан. Тергов, суриштирув ишлари, ариза ёз, бер, суд куни белгиланишини кут хуллас майда- чуй-да ишлари билан деярли 2 ой вақт ўтди.

Бу давр ичида, вақтинчалик жазони ўташ жойида кутдим. Тўрт девор орасида руҳиятимни қанча соғлом ушлай олсам, шунча қўлимдан келганини қилдим. Чунки ёлғиз эмас эдим. Қорнимда кундан-кун ўсиб бораётган бир жон бор эди. Онаси каби қайсар, отаси каби ноз қиладиган бола бўлиши ҳозирдан билиниб тутибди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



166-қисм Касалхона бош шифокори билан учрашиб, онасининг аҳволи ва келадиган ички ишлар ходимларининг сўроқларини бироз кечиктиришини, илтимос қилди. Сабаби Нодир адвокат билан касалхонага келишини кутиб, аввал у билан маслаҳатлашиб онасини шу зайлда сўроққа тутилишини истади.

“Келдим” ,-деган хабарни кўриб Низом ташқарига чиқди. Нодирнинг машинасида адвокат билан учрашди.

“Яхши бўлмабди албатта, лекин хатингизга камида 8 йил сўраши мумкин айбловчи”

“8 йил кўп Шавкат!” ,-деди Низом хавотирга тушиб.

“Нодир, ҳомиладор деб айтди. Агар фарзанд ҳукм кийганидан сўнг дунёга келса, унда бола маълум муддат она билан қолиб, кейин бошқа васийга берилади”

“Хотиним, номидаги мол -мулк идорасини менга ўтказса бўладими?” Низомнинг бу саволига Нодир қошларини чимириб Низомга қаради.

“Йўқ, қилган жиноятига мулкнинг алоқаси йўқ. Агар судья жаримага солган тақдирда, айбланувчининг имкони йўқ бўлса, ундагина мулкидан ундириш бўлиши мумкин.Бироқ ўшанда ҳам, мулки мусодара қилинмайди. Ва яна айбдорнинг мулки, никоҳдан олдин қўлга киритилган бўлса, унда ажрашган тақдирда ҳам никоҳдан олдинги мулкидан пай ололмайди эри. Фақат турмуш даврида, эгалик қилинган мулк-иккига бўлиниши мумкин, унинг ҳам баъзи шартлари бор”

“Нима қилиб жазосини камайтирса бўлади?”

“Агар жабрланувчи даъво қилмаса, унда яна ҳукм кияди фақат кўп эмас. Чунки пичоқ совуқ қурол ҳисобланади ва бунинг қонунда жазоси бор”

“Сен Нафиса билан учрашганда, унга вазиятни тушунтир. Жанжал кутилмаганда чиққани ва ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлганини айт. Мен онамни даъвога бўлмасликка, кўндираман. Раҳмат катта келганинг учун “

“Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат бир маслаҳатим бор. Агар фарзанд туғилиши озодликка чиққанида бўлса ва ундан кейин ажрим бўлса, алимент масаласи бор. Яқинда ўзим ажрашдим 2 боламга илигимни қуритиб, нафақа ва мулкимдан пай олди.Агар сенда ҳам бўлишгинг келмаган мулкинг бўлса, ажрашмай туриб қўлдан чиқар“
Низом нима бўлган тақдирда ҳам, адвокат айни шу гапни хотинига ҳам айтмас деб умид қилди.

🌘 🌒

“Ойи, вақтимиз йўқ. Бироздан сўнг келади ички ишлар ходими. Сизга айтяпман, агар шикоят ёзиб берсангиз 8 йил ўтириши мумкин экан”

“Ўтирсин! Жазосини тортсин! “ ,-деб гапга аралашди опаси.

“Опа! Бор будимиз унинг номида. Камида гуллаб қўйса, қонун билан яна муаммо ва бир тийинсиз ҳаёт. Нафисани танимайдигандай гапирасиз. Агар қамалса, ҳаётда бизга у пулларни қайтармайди. Ажрашган тақдиримда ҳам ярим, чала авто салондан 50% пай, олганимиз шу бўлади деяпман”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ТАСИРЛИ ХИКОЯ КОНУНСИЗ ФАРЗАНД

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......
Кимлардир к,уш к,уш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.
Афсона Омон

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Онам

Она сизга нималар берганини, нималар илинганини, сизни қайси пайт кўпроқ ўйлаганию, сизга қанча илҳақ бўлганини Ҳаммасиниям сезмагансиз...
Овқатига қанча гўшт солганиниям ҳисобини олади, болаларига сузиб, ўзига етмай қолса "қорним тўқ эдия" дейди, оёғингиз ўсаётгани сари чамалайди, чамаси келгач, киймай олиб қўйган туфлисини ёнингизга қўяди...
Бўйингиз қанча ўсганиниям сиз сезмагансиз, унинг кўзлари эса буниям ҳисобини олган, сочингиз "ойда қулоч, кунда тутам" бўлганини ҳам, қошингизга туташганини ҳам у илғаган...
Кўз остингиз нега салқидию, кипригингиз тўкилганини ҳам у пайқади. Мактабдан қайтиб, сумкани қанақа тўппиллатганингизни ҳам эътибордан қочирмайди сизнинг Онангиз...
Юзингиз нега қизардию, яшириб суртган қаламингиз сабабиниям, ҳеч ким сезмаган шабода ҳисларниям Онангиз сезди аллақачонлар...
Балки орқасидаям кўзи борлиги ростдир, балки ростдан илон қимирлашиниям сезар, балки кўнгилларда кечганини ростдан ўқий олар, қайдам...
Ухламай кўйлак тикибди, сезмадингиз ҳам: у ўлчамингизни олмаганди, лекин лоппа лойиқ!
Шу нарсаларни сираям ўйламагансиз, шу тобда уйқу қочдию, ақл титиб титкилаб эслатди...
Онангизни йўқотдингиз! Ҳали совумаган кафтларга узоқ тикилиб қолдингиз, ажинларини ёдлаб олмоқчисиз, унутмаслик учун...
Кўргингиз келганда суратлар, тасвирлар ҳоҳишингизни беролмайди...
Шунинг учун эслаб қолишга тиришяпсиз!
Қаранг-а! Онангиз Сизни беш қўлидай биларди, сиз эса унинг қўлларини яхши томошо ҳам қилмаган экансиз...

Яхшилик учун яқинларингиз билан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир ҳакимдан сўраган экан: «Биз дуо қиламиз, лекин дуоларимиз ижобат бўлмайди. Аллоҳ таоло: “Менга илтижо — дуо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман”, деб айтган-ку?!»
Ҳаким айтибди: “Сиздаги етти хислат дуоларингизнинг ижобатини манъ қилади”.
“Қайси хислатлар?”
Ҳаким жавоб берибди:
“Сизлар Раббингизни ғазаблантирасизлар, аммо Унинг ризосини талаб қилмайсизлар, яъни, Аллоҳнинг ғазаби вожиб бўладиган ишларинг учун пушаймон қилмайсизлар.
Бизлар Аллоҳнинг бандаларимиз, дейсизлар, аммо банданинг ишини қилмайсизлар, яъни, банда хўжаси буюрганни бажаради ва Унинг амридан чиқмайди.
Сизлар Қуръонни ўқийсизлар, лекин унга эргашмайсизлар, яъни, тафаккур ва таъзим билан ўқимайсизлар, буйруқларига амал қилмайсизлар.
Биз Муҳаммаднинг (с.а.в.) умматимиз, дейсизлар-у, у зотнинг суннатига амал қилмайсизлар, яъни, сизлар одатларга ва расм-русумларга амал қилиб, суннатга эргашмайсизлар.
Сизлар дунёни яланғоч деб айтасизлар, аммо унга ишониб қолгансизлар.
Сизлар ҳаром ва шубҳали луқма ейсизлар. У икковидан қайтмайсизлар. Охират дунёдан яхшироқ, дейсизлар, лекин охират талабида ҳаракат қилмайсизлар ва охиратдан кўра дунёни кўпроқ хоҳлайсизлар”.
 ( Абу Лайс ас-Самарқандийнинг “Танбеҳул-Ғофилин” китобидан)

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



175-қисм

Тоғдек азоб – бахт қояси олдида маъносиз парчадир. Зулмат қоплаган дунёни беғубор гўдак овози нурдек ёритиб, рангсиз ҳаётимга мазмун қўшар экан, аёллар оналик ҳиссини бола ҳали дунёга келмай туриб тўла қонли яшай бошлашади. Истиснолар борми, бор. Тўққиз ой юрак остимда кўтариб юрган парчамни, ҳозир тана ҳароратим билан, қалбим устида ҳис қилиб турибман. Нозик қўлчалари, кичкина бошчаси тез ураётган юрагини, ҳужайрамнинг ҳар зарраси билан таниб севиб тўлқинланиб кетяпман.



Ҳар сонияда, бир неча мингта бола дунёга келади. Улар учун туғилиш, бу олдинда танлов ёки режали иш эмас. Икки бегона инсоннинг, шаҳват тўла онининг натижаси бўлиш, узун ва машаққатли йўлни босиб ўтиш, бу даврнинг барчасида биргина фактор устунлик қилади, у ҳам бўлса туйғу.

Урчишдан бошлаб туғруққача, гўдакнинг таниган ҳисси- бу турли ҳолатдаги туйғулардир. Она нимани ҳис қилса, бола ҳам шуни ҳис қилади дейишлари шундан. Яқин ўтмишга қараб, кечирган кунларим ва бошимдан ўтганларни эсласам, ичида хурсандчилик улашган ёки кўтаринки кайфият бўлган деярли кун йўқ. Болам бу масалада энг омадсиз бўлди. У мени онаси сифатида танламади, ундан воз кечган отани ҳам у танламади.

Қаерда туғилишни ҳам танламади. Фақат мен билан қолишни, менга йўлдош бўлишни танлаб, нуфта ҳолатидан барча юкни олишга тайёрдек ўзини тутди. Онасининг қайсарлигига, ўхшатганим бежизга эмас. Тиббиётнинг дориларни чаплаб ўтиб, оғир зарбаларда нимжонланиб, қонлар йўқотиб, тушиб нобуд бўлишдек хавфдан омон қолди.
Очлик ва етарли озиқланмай, хоҳишини онасининг сўзидан устун қўймай, курашиб ўз маррасига етиб келган ғолибим, ўғлим. Очиб юмган кўзлари билан атрофга қараб, кичкина бармоқчаларини юзига яқин тутган болажоним.
Сабрлигим, бақувватим, эпчил жасур ўғлоним. Барча оналар боласининг улғайиб эришган ютуқлари билан фахрланса, мен сенинг бу дунёга келиш учун кўрсатган шижоатинг билан мағрурланаман. Сени берган, Аллоҳимга шукур. Ҳаётимни келиб ёритганинг, менга ҳамроҳлик қилиш учун мурғак баданингда куч топганинг учун,раҳмат паҳлавоним.

“Қани мамаша чақалоқни оламиз энди”

“Қаерга? Олманг боламни!” -қўлим билан яқинлашган ҳамширанинг қўлидан тутдим.

Боламни мендан олишмоқда. Юрагимга урилган пичоқдек зарбалар қўрқувимни, қалтироқ билан кўрсатди.

“Тинчлан мамаша, боланинг киндигини кесиб тозалаб берамиз ўзингга, ҳеч ким болангни олмайди қўрқма. Қанча қолди яна ётишингга?”

“28 ой “ ,-дедим кўзимдан ёш оқиб

“Тезда ўтиб кетади. Болангни тез- тез эмизишга ҳаракат қил. Отаси борми? Яқинларингга айт, сенга новвот , хурмо ва сут бўладиган нарсалар олиб келишсин” ,-деб ўғлимни қучоғимдан олди.

Muallif: Sulhida Davron

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



173-қисм Ойим озиб, кичкина бўлиб қолган юзларидаги ажинлар, худди тил бириктириб ҳаммаси бирдан чизиқ тортиб, ойимни безатиб қўймоқчи бўлишгандек эди. Бор кучим билан юриб, ўзимни дунёдаги энг ишончли қўлларга топширдим.

“Қизим... ўзимни шаддод қизим. Сен ўзингга нега буни раво кўрдинг?” Ойим, юзим кўзимдан ўпиб йиғидан буғланган нигоҳларимни ўзига қаратди.

“Ойи, дадам...” ,-дедим ҳиқиллаган овозларимни тўхтата олмай.

“Қизим, даданг касал эди. Охирги пайтлар сен ўзинг эшитдинг дўхтирларни “

“Мени деб бўлди ойи, мени деб бўлди ҳаммаси “

“Сени деб эмас қизим. Пешонамизда бор экан жон болам”

“Кечиринг ойи, мен бундай бўлади деб ўйламаган эдим”

“Қизим иккиқатсан, ўзингни асра. Бир- биримиздан бошқа ҳеч кимимиз қолмади “

“Қолмади... ойи” ойимнинг кўксига қўйган бошим, у кетгунича ҳеч кўтармадим.

Дадамнинг вафотини менга айтишмаганинг сабаби, мени хафа қилмаслик экан. Худди энди эшитганимда, кам хафа бўладигандек. Мен ўзимни кучли деб ўйлар эдим, аммо ойим экан аслида энг кучлимиз. Ким билади қаердан пул топиб, бу ерларга келди.

“Қизим сенга гўшт қовуриб келдим. Бироз хурмо қўйдим. Ич кийим, устингга кийим. Бир ойда бир рухсат тегар экан. Бирор нарса керакми, олиб келаман?” -деганида чўнтагимда шифокор ёзиб берган дори ва витамин қоғозини чиқармай қўйдим.

“Ҳеч нима керак эмас, ойи. Ҳамма нарса бор бу ерда “ ,-дедим ёлғон гапириб.

“Қизим, тортилма икки жонлисан. Бирор нарса егинг келмадими?” бошимни силкитдим икки томонга. Айта олмадим анжир егим келди дея.

Мендан ва ойимдан бошқа ҳеч кими бўлмаган болам, билан келишувим бор эди. У мени қийнамай, ҳеч нарса истамай дунёга соғлом келса. Бу ердан чиқиб, анжир боғига борар эдик. У мени тушунди ва бир марта анжирдан бошқа ҳеч нима хоҳламади. Уч соат вақт сувдек ўтиб кетди.

Ойим нимада келганини сўрадим. Вилоятгача автобусда, бу- ёғига, таксида келган экан. Навбатда тўрт ярим соат, ташқарида кутганини бирдан оғзидан чиқариб қўйди.

“Ойи, сизни болалигимдан кўп қийнадим. Мени деб доим одамлардан гап эшитиб келдингиз. Беақллик қилдим. Ўзимни тутишим керак эди. Адолат нима деб асабимга тегса-да, сабр қилишим лозим эди. Лекин мен яна ўзимни тута олмадим. Мени кечиринг ойи. Фақат қарғаб қўйманг” ,-дедим қорнимни қўлим билан ушлаб.
Унга айта олмадим ҳақиқатни. У буни кўтара олмас эди.

“Ундай дема қизим, бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Сен соғ -саломат чиқ, болангни қучоғингга ол. Оналар боласидан хафа бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон улардан юз ўгирмайди болам “ Ойимнинг ҳидларини тўйиб -тўйиб ҳидлаб олдим. Дийдор яна кейинги ойга қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



171-қисм Ўғрилик бир касаллик эканлигини шу ерда билдим. Ҳатто шу ерда ҳам, шерикларнинг нарсасини олиб қўйганини билмай қоламиз. Ўғрини қароқчи уради деганларидек, чайқовчи аёл ўғрининг бошини айлантириб олган нарсаларини қўлидан олади.

Мама-Роза-қўшмачи аёлга тинмай нарса келади, ташқаридан. Энг қийматлиси эса, тамакилари. Мендан бошқа учаласи ҳам, чекувчи. Қўшмачи аёлнинг тамакисини ўғирлаган, ўғри опадан “машенник” опа алдаб, олиб қўяди. Хуллас бу иш, бошқа камераларда ҳам шу аҳволда. Сигарет, карта турли қўпол ҳақоратлар ва йўқ жойдан жанжал. Шулар орасида ақл ҳушимни йўқотмасликка ҳаракат қиляпман.
Менинг ҳомиладорлигимни кўришиб, юмшоқроқ муомала қилишади. Ўғри опа қаердандир мева ўғирлаб келса, қўшмачи опа тинмай келажак режаларим ҳақида сўрайди. Ҳаёт қийинлиги, қамоқдан чиқиб, одамлар иш топа олмай хўрланиб юришини айтиб аслида усти ёпиқ менга ўз касбини таклиф қилмоқчи.

Қисқа муддат ичида ўрганган бир ҳақиқатим бор эди. У ҳам бўлса, бу ерда ҳеч ким, айниқса сендан аввал келиб анча ўтириб қолганлар билан талашиб тортишма. Ўзи бир киши кўринса-да, тоз ҳаво олишга чиққанда ёнига ҳамтовоқлари бир пастда йиғилиб қолади.

“Бу, қиз туғади аниқ “ ,-деди қўшмачи опа мени ёнидагиларга кўрсатиб.

“Отвечаю, ўғил 100 процент “ ,-деди одам савдосидан ўтирган, бошқа опа.

“Нима бўлса-да, солиҳ фарзанд бўлсин “ ,-деди айтиши бўйича туҳматдан ичкарига кирган отинойи опа.

Тоза ҳаво олгани чиққанимизда, асосан аёллар ёшларига қараб яқин юришар ёки ўтириб қолишарди. Менинг ёшимда яқин қиз, ишлаган банкидан пуллиларни online қиморга тикиб юборган экан. Исми Зулфизар, ўзи вилоятлик ва молия институтини тугатган. Айтишича уни севган йигити бу ишга ташвиқ қилиб, пулнинг ҳаммасини ўзлаштириб кейин йўқолиб қолган.

У билан суҳбатлашганда, у ҳам менинг ҳаётимга қизиқарди. Мен ҳам бир нарсалар айтиб берардим. Фақат қайнотам қисмини оддий бой оила деб ўтишга мажбур эдим. Бу аввало ўз хотиржамлигим учун эди.

“Эринг одам эмас экан-да, ўзи? Сен пичоқни аввал қўйнингдагига уришинг керак экан. Кейин онасини ҳал қилардинг” ,-деди гапимизни эшитиб турган бошқа бир аёл.

Зулфизарнинг айтишига қараганда, эрини ўз уйида ўйнаши билан тутгач, уларни хонага қамаб уйини ўт берган экан. Қаттиқ жароҳат билан кутилган эри ва ўйнаши бу қамоққа киргач, турмуш қуриб бирга яшаб кетишибди.

Хуллас ахлоқ тузатиш колониясида, ахлоқни тузатишдан кўпроқ уни бузишга мойил ишлар ва суҳбатлар бўлар эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 АНДИША.

Болалигингда "андиша" сўзини илк бора эшитганингда, чевархон онажонингнинг қўлларида кўп кўрганинг "ангишвона" исмли жимитдек нарсанинг номига бироз ўхшатиб юборгандинг...

Тасаввури уйқаш дунё эди- ана ўша болалик!

Улғайиб, андиша нималигини ўз амалиётингда секин-аста
қўллай бошладинг...

🍃

Отангни чақириб келган ғилай амакига эшиттириб: "Дада! Сизни кўзи мана бунақа амаки чақиряпти!" дея қовун тушириб қўйган пайтинг ёдингдами?!

Сенга ўша жажжи қизалоқ пайтларингдаёқ- андиша аслида нима эканлигини яқинларинг тушунтириб қўйишди...

Эсинг қуюқлашгани сари- сенинг андишаларинг ҳам кўпайиб борди!

🍃

Янги келинчаксан...

Аста-секин тушликда овқатланиш учун уйга ошиқаётган жуфтинг- кўчадан кирибоқ, онасидан сени сўради...

-Фалончихон кўринмайди?!

...Ҳамир қориб турувдинг, қайнонангнинг жавобдан олдинги бир нафаслик тин олиши-ана ўша андишангни қўзғотгандек бўлди...

-Илтимос, эшикдан кирибоқ, мени сўраманг энди! -дединг пичирлаб.

Бу ўғил ўстириб, сенга тутган она олдидаги андишанг эди!

🍃

Сутчи аёл биринчи муомалангданоқ ўзига яқин олиб, эртаси кундан дарвозахонада сенинг исмингни айтиб чақира бошлади.

- Бу уйда мандан катталар бор, яна аввалгидек "аяча" деб чақираверганингиз дурустроқмиди, илтимос кўнглиларига тегиб кетмасин...

🍃

-Ҳадеб ўзингизни ўтдан чўққа ураверманг, барибир бу одамлар яхшиликни билишмайди...

Келган кунингдан бери ўзи эл бўлмаган одамлар ҳақида ёмонлаш пластинкасини беармон айлантираётган ана ўша биттаси ўзича сенга таълим берган бўлди...

Сен эса уйда ҳеч ким бўлмаса ҳам ўша ишингни топиб қилиб юраверадиганлардан эканлигингни кўрсатдинг.

Чунки хўжакўрсинчи эмасдинг, қилиғинг Аллоҳга хуш келса бўлди эди!

Ўша меҳнатларназбаройи одамлар билиши учунмас, кўзинг завқи учун, дилинг яшнаши учун қилдинг...

Сендан иш чиқмагач, фитна пластинкаси бошқа жойда қўйилди, ҳилватда, тамоман сенга қарши...

Андишани яна тишга босдинг, чунки энди тобора андишангнинг ҳам мақоми кун сайин улуғланиб бораётган эди.

энди уни оддий, ғаламис одамларга эмас, Аллоҳ йўлида қила бошладинг!

Сен очмаган айблар, Сен юзлашмаган юзлар, бари-бариси айбларни беркитувчи, гуноҳларни кечирувчи, андишалиларни суювчи Ғоффор зот даргоҳига аталди...

Мана энди тушуняпсан, нега фитрати тоза болалигингда андишани-ангишвонага бежиз ўхшатмаганингни...

Ангишвона игна кирмаслиги учун бармоққа кийилади...

Андиша эса ё Сенинг қалбингга ё яқинларинг қалбига кийилади, бекорчи наштарлардан- асраш учун!
Ummu Zaynab Ummu.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙊 ЭР-ХОТИН ЯҚИНЛИКДАН СЎНГ БИР-БИРИГА ҚАРАШИ мумкинми

САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Шу тўғрими...


Буни купчилик билмас экан😳👇🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Манаман деган эркакни телбаларча соғинтиришни 9 та усули!

Агар у сизни телбаларча соғинишни хоҳласангиз, буни қилишнинг бир неча йўли мавжуд👇

1) Ҳар доим хайрлашаётган вақтда...

➡️
Давомини ўқиш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝“ОЯТАЛ-КУРСИЙ”НИ ЎҚИГАН ҚИЗ

Англиянинг Манчестер шаҳри шимолий-шарқида жойлашган Рочдейл шаҳарчаси маҳаллий газетасида бир хабар пайдо бўлди. “Ўтган оқшомда баланд бинолар орасидаги қоронғу тор кўчада икки аёлнинг номусига тегишди”…
…Таҳминан шу вақтнинг ўзида ёшгина бир муслима қиз уйига коллеждан қайтаётган эди.
Кеч бўлиб кетганлигини яхши англаган ҳолда у уйига тезроқ қайтиш учун тез-тез қадам ташлаб борарди. Онасининг қанчалик қаттиқ хавотир олишини тасаввур қилиб йўлда шошарди.
Ярим йўлга етганда қиз бир қийин танловга дуч келди.
Масофани қисқартириш учун тор қоронғу жойдан кесиб чиқиш ёки ёруғ ва ҳавфсиз бўлган узунроқ йўлни танлаш. Кечикаётгани учун онасининг хавотир олишини кўз олдига келтирган қиз қисқа йўлни танлади… Йўлда юриб бораркан узоқдан у томон келаётган бир кишининг қўрқинчли, қоп-қора сиймосини кўрди. Қиз қадамини тезлатди ва Аллоҳдан асрашини сўраб ичида Оятал-Курсийни ўқий бошлади…
Эркак кўзларини олайтирганча унга яқинлашиб келарди.. ва нимадир бўлдию қизнинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
Қиз уйига етиб олгач бўлган воқеани ота-онасига айтиб берди. Эртаси куни газетадаги номусига тегилган аёллар ҳақидаги мудҳиш хабарни ўқигач ота-онаси қизга полицияга бориб қоронғуда кўрган одам ҳақида айтиб беришини сўрашибди.
Қиз полицияга борганида ундан барча тафсилотларни сўраб, нотанишнинг ташқи кўриниши ҳақида маълумотларни олишибди. Бир неча кундан сўнг қизни полицияга чақирибдилар. Унинг қаршисида бир қанча эркаклар тизилиб турарди ва уларнинг ичидан ўша қоронғу кўчада кўрганини танлаши лозим эди. Тажжубки,
муслима қиз ҳам, номусига тегилган аёллар ҳам бир одамга ишора қилибдилар.
Полиция ходимлари тушунолмай саросимада қолдилар ва зўравонга савол берибдилар:
– Нега сен анови икки аёлга ташландингу, мана бу биттагина қизга тегмадинг?
Муслима қиз ҳақида тушунтириш берганида зўравон шундай жавоб берибди:
– Қандай қилиб мен у қизга ташланишим керак? Ахир унинг икки ёнида баҳайбат икки эркак бор эди…
“Муслиманинг ёнида пайдо бўлган икки эркак ким эди?” деган савол туғилади. Шубҳасиз бу Аллоҳ томонидан ҳимоя учун юборилган фаришталар эди…
Сабаб? Чунки қиз ўзини Аллоҳнинг паноҳига тўлиқ топшириб “Оятал-Курсий”ни ўқиб борарди…!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ТАСИРЛИ ХИКОЯ КОНУНСИЗ ФАРЗАНД

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......
Кимлардир к,уш к,уш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.
Афсона Омон

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝МЕНИНГ ЖУФТИ ХАЛОЛИМ

Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга термулиб, уни шаклини ўйлаб чуқур ўйга толдим...
«Бечора аёл... Ўз ота онаси, яқинлари орасида бир неча йил яшаб, яйраб юрган еридан бир бегона эркакнинг ёнидан жой олишга рози бўлиб келди. Ота онасининг эркатойи, арзандаси бўлиб юришдан воз кечиб, ўз уйини ташлаб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, тергаб турадиган бир кишининг ҳузурига тушди, унга хизмат қиляпти. Бунинг барини динимнинг буйруғи деб қиляпти. Субҳоналлоҳ!»
Хотиримдан шу фикрлар ўтар экан, ўз ўзимдан сўрадим:
‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалолини уриши, унга бемеҳрларча муомала қилиши қандай қилиб сингар экан?! Ҳолбуки, аёл ўз оиласини ташлаб, унинг олдига келган ку!
‒ Баъзи бир эркакларга ошна оғайнилари билан таомхоналарда маишат қилиб, уйидагиларни унутиш қандай қилиб сингар экан?!
‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалоли, фарзандлари бағридан кўра бошқа жойларда кўпроқ вақт ўтказишлари қандай сингар экан?!
‒ Баъзи бир эркакларга уйни ўз аёли учун зиндонга айлантириб қўйиш, на уни чиқармай, на ўзи унга ҳамдам бўлмай юриш қандай сингар экан?!
‒ Баъзи бир эркакларга аёлининг қалбида нафрат билан, кўзида нам билан ётоққа ётиши қандай сингар экан?!
‒ Баъзи бир эркакларга аҳлу-аёлини уйга қўйиб, узоқ жойларга кетиб, уларнинг аҳволи нима кечаётганига парво ҳам қилмай юриш қандай сингар экан?!
‒ Баъзи бир эркакларга Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаган, эртагаёқ сўраладиган масъулиятларидан қочиб юриш қандай сингар экан?!

Муҳтарам эркаклар!
Сизлар доим «Албатта, сизларнинг макрингиз улкандир» (Юсуф сураси 28-оят) , оятини қайта қайта айтиб юрасизлар!
Сизлар ўзингиздан ҳеч сўраб кўрганмисиз?
Бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима бўлган?
Бу оят кимнинг тилидан айтилган?
Кимга қарата айтилган?
Сабаби: Юсуфга бўлган севги, унинг жамоли, ахлоқи, ҳаёсига бўлган ишқ эди! Яъни улар «ошиқа» аёллар эди.
Кимнинг тилидан зикр қилинган эди?
Миср Азизининг тилидан!
Кимга қарата айтилган эди?
Миср Азизининг аёли ва Юсуф алайҳиссаломнинг замонидаги аёлларга айтилган эди.
Бироқ....
Эркакларнинг макри ҳақида ҳам эшитганмисиз?
«Эй ўғилчам! Тушингни акаларингга айта кўрма, сенга бирор макр қилиб қўйишмасин!» (Юсуф сураси 5-оят.)
Бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима эди?
Ким томонидан айтилган эди?
Кимга қарата айтилган эди?
Сабаби: Ёмон кўриш, адоват, ҳасад ва зулм эди.
Кимнинг тилидан зикр қилинган эди?
Яъқуб алайҳиссаломнинг тилларидан!
Кимга қарата айтилган эди?
Юсуф алайҳиссаломнинг акаларига қарата.
Биласизми? Юсуф сурасида бизларнинг «макр»имиз аёлларнинг «макр»идан олдин зикр қилинган?!
Бизнинг макримиз сабаби ёмон кўришдан келиб чиққан бўлса, Аёлларнинг макри эса яхши кўришдан келиб чиққан.
Бизнинг макримиз Яъқуб алайҳиссалом тилидан зикр қилинган бўлса, Уларнинг макри Миср Азизи тилидан зикр қилинган.

Яхшилик учун яқинларингиз билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



169-қисм Қайсарлиги – шунча асаб ва қийинчиликка қарамай ҳаётга боғланиб, ҳаммага қасд қилиб туғилишга бел боғлаган бўлса, худди шунча жиғилдонимни қайнатиб, кўнгил айнишидан нарса едирмас эди. Отасига ўхшаб ҳар нарсани егиси келмаганини айтмаса, соғлиғи яхши деди мажбурий кўрикдан ўтказган шифокор. Қоним камлиги ҳисобига бошим кўп айланади.

Неъматга ношукурлик қилиш эмас-у, лекин қамоқхонанинг нони, темирлари каби қаттиқ бўлар экан. Тоза ҳаво олгани чиққанимизда, бошқа камерадаги аёлларнинг айтиши бўйича, давлатнинг захирасида 50 -60 йиллик гўшт ва озиқ овқат маҳсулотлари бўлар экан. Муддати тўлган захирадаги егуликлар биз каби маҳкумларга едирилармиш. Бу қанчалик ҳақиқат ёки ёлғонлиги ичкарида ҳеч ким билмайди. Панжара ортида кунлар ўтиши жуда қийин бўлар экан. Яқинларидан узоқдалигинг бошқа шаҳар ёки давлатга борганингдек эмас. Бу ерда улардан хабар олишнинг иложи деярли йўқ.


Ҳукм ўқилиб, жазони ўташ колонияси аниқ бўлиб, ерим алмашмагунча яқинлар билан учрашув ҳам йўқ. Фақат адвокат Шавкат ака келиб, кетганидан ойим дадам ва .... ва қолганлари ҳақида хабар олар эдим. Нарса бериб юбормоқчи бўлган экан ойим, аммо рухсат йўқ эмиш. Шавкат акадан Низом ҳақида сўрагим келса-да, энди буни кимга кераги бор дея, индамай қўя қолдим. Тўғриси адвокат ҳар келганида, балки ўзи бир нарса дер деб кутсам-да, у ҳам индамай кетарди.

Суд залига етиб келганимизда, жабрланувчи томондан ҳеч ким кўринмасди, сабаби улар шикоят ёзиб бермагани учун уларнинг номидан расмий бир иштирокчи бор эди холос. Қонун ўз қоидасини ишлашга мажбур экан. Даъво қилинмаган бўлса-да, маъмурий ва ҳуқуқий қоидани бузганим сабаб адлий ҳокимият ўз фуқаросини ҳимоя қилишга масъул экан. Ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган қисқа суд жараёнида менга сўнги сўз берилиб, суд ўз ҳукмини ўқиди.

Икки йил-у олти ой, озодликдан маҳрум қилиш қарори берилди. Икки йил-у олти ой, қоронғилик даври мени кутаётган эди. Шавкат ака секин эгилиб

“Амнистия қарори чиқса, қисқаради яна фақат ичкарида тартибни бузманг “,- деди. Амнистия ҳар йил мустақил арафасида бериладиган қарор. Ҳар нима бўлганда ҳам, байрам яқинда ўтиб кетди бу дегани камида 9 ой кутишим керак. Кўзларимни юмиб энди олган ҳукмимни, елкаларимга ортиб мени пойтахт изоляторидан асосий колонияга кўчиришларини кутишим лозим эди.

“Ойим, дадам кела олишадими энди?” -деб сўрадим Шавкат акадан.

“Ҳали эмас, камида бир, бир ярим ойдан кейин рухсат тегади. “

Muallif: Sulhida Davron

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



167-қисм
“Ойимдан сўраяпман, айтмаяпти. Ўзи нима учун ойимга ташланибди, у ваҳший хотининг?”

“Буни ойим айтсин. Менга айтган гапларини айтиб, уни жаҳлини чиқарган бўлса, аҳвол мана. Нафиса бунча гапдан кейин ҳаётда бизнинг нарсаларни қайтармайди”
Низом жанжал сабабини тахмин қилар экан, атайлаб пулни орага қўшиб қўяр эди-ки, онаси шикоят қилмасин деб. Чунки Нафисанинг қамалиши ёки шу ҳолатда ундан ажралиши фақат зарар эди. Онаси буни тушуниши ва керак бўлса жанжалга сабабчи деб ўзини кўрсатиши лозим. Адолат қизи ва ўғлининг боши устида мол- дунё дардига тушганини кўриб, хафа бўлди.

Балога дучор бўлган қиз, Равшан ва авто ҳалокат ҳақида кимдан ўрганди, деб ич этини ерди. Агар бу сири очилса, аввалгидек эрининг мансабида эмас, Низомни йўқотиб қўйишдан қўрқарди. Чунки Низом кетса, бир тийинсиз қолади дегани.

“Нима бўлганда ҳам у хотинчангга айт, гапимиз кўчага чиқмасин. Мен уяламан, эримнинг уруғидан. Ўзи дадамни каламуш деб, гапирган блогерларни деб одамлар олдида юзим шувут. Ойи, Низом тўғри айтяпти. Ўзи бошидан, у қизга боримизни ўтказмаслигимиз керак эди. “

“Туш кўрибманми буни яна битта текинхўр кўпайтиришдан” ,-деб зўрға овоз чиқарди Адолат, ўғлини ишора қилиб.

“Бўлган бўлди, худо дейлик боласини тушириб йўқ қилиб келсин, такасалтанг. Ўзи бошидан шуларга кўп иззат кўрсатиб, қўйдингиз. Маҳфузаси ҳам шу аҳвол. Дадамнинг бирор уруғидан яхши одам чиққанми ўзи?”

“Бўлди қилинг опа, ҳозир бу гапларнинг вақти эмас. Тез ва ақл билан ҳаракат қилишимиз керак“ ,-деб Низом онасига қаради. “Даъвогар бўлмайман, фақат битта шарт билан. Қайтиб у хотинни, юзини кўрмайсан. На ўзини ва на туғса боласини. Икки дунё бир орага келса, қайтиб уни хотининг демайсан. Ўтирган муддатигача бориб кўрмайсан. Нима гапинг бўлса, Нодирга айт. Шуларга кўнсанг мен розиман. Ўлимдан қайтдим. Пули бойлигидан менга нима?”


Адолат ўзи туққан болаларни жуда яхши танир эди. Бойлик керак эмас деб, Низомнинг бироз аввалги илмоқли гапларига жавоб берди. Асл қўрқуви Низомни у қиздан узоқ тутиб, бор будини олгунича ўғли ва ҳатто ҳеч ким ҳақиқатни билмаслиги эди. Нафисани эса қаматиш билан қўрқитиб оғзини ёпишни режа қилди. У қизни болалигидан билади.

Ота- онаси касал ва ночор аҳволда экан, оғзини очиб уларга зарар беришни истамайди. Агар акси бўлганида, ёлғиз ва ўйловсиз келиб унга ташланмас эди. Ота -онасини ўйлаганидан уларга яна руҳий жабр бермаслик учун келиб ўзини ва ёшлигини қурбон қилган эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



165-қисм Пойтахт кўчалари ҳаддан зиёд тирбандлиги сабаб, йўлга жуда кўп вақт сарфлади.
Уйига етиб келганида, кўчадан икки машина ваҳимали овоз билан чиқиб кетарди. Бири тез ёрдам, бошқаси 02 машинаси. Низом йўл ўртасида қолиб, қайси бирининг ортидан кетишни бир зум ўйлаб қолиб, онасини олиб кетган тез ёрдам изига тушди. Йўлда кетаётиб, Нодирга қўнғироқ қилди. Нодир онаси билан хотини жанжал қилгани ва Нафиса онасига пичоқ уриб қўйганини айтди.

Низом Нафисанинг тез ва жаҳлдор феълини яхши биларди. Жаҳли чиқса, ақли кетишини ҳам. Уйга келган ва онаси бола ҳақида бирор гап айтган бўлса, чидай олмай ҳаракат қилдими экан? Касалхона йўлакларида, онасининг ҳаёти учун курашар экан, бир томондан Нафисани кўргиси ва нималар бўлганини уни ўзидан сўрашни хоҳларди.

Опаси ва поччаси етиб келди. Низомнинг ёқасига ёпишди туғишгани. Агар онасига бир гап бўлса хотини ўз қўли билан ўлдиришини айтди. Улар олдидан узоқлашиб Нодирга қўнғироқ қилди. Нодир Нафисани изоляторга олиб кетишгани ва ўша ерда тиббий ёрдам беришаётганини айтди. Низом ичида, шу пойқадами шум бола тушса ҳам майли деб ўтказиб, кейин тезда бу хаёлига товба қилди.

“Менга қара, ҳамшираларга ва шифокорларга тайинла керак бўлса, оғзини ёп. Бугун бу ерга ойим келганини ҳеч ким билмаслиги керак. Шундоқ ҳам шармандамиз чиқиб, интернет каналар ва блогер видеоларидан бошимиз кутилгани йўқ. Бу гап энди ортиқча. У қотилга ҳам хабар жўнатиш керак, овозини ўчирсин! Бўлмаса, касалманд отасини бориб ўзим бир иш қилиб келаман!” ,-деди важоҳат билан.

Гапларида жон бор эди. Оиласи етарлича ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинарди. Бу воқеа бироз тинчиган блогер ва журналистларни яна авжига чиқариши мумкин. Тезда қўлига телефонни олиб, Нодирга яна қўнғироқ қилди. Нафиса билан гаплашиш иложини топ деганида, Нодир, Нафиса билан ҳеч кимни учраштирмасликларини фақатгина адвокат билан учрашувга рухсат эканлигини айтди. Низом, Нодирга тезда таниш адвокат топиб, уни аввал ўзи билан юзлаштириши шартлигини уқтирди.

Яна Нафисанинг ота-онаси эшитиб, эшитмаганини сўради. Нодир 10 -15 дақиқа аввал, Нафисанинг онаси қўнғироқ қилганини ва Маҳфуза овсини айтган гаплари рост ёки ёлғонлигини сўраганини айтди. Низом гўшакни қўйгач, бу муаммо ботқоғидан энди қандай чиқишини ўйлаб қолди. Уч ярим соатлик тез тиббий ёрдамдан сўнг,
Адолат ўзига кела бошлади. Қизи ёнида бўлиб, унга ғамхўрлик қилиб турарди. Низом онасининг ўзига келганини, опасининг қўнғироғидан билди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр қўлида бир парча вароқ билан маҳзун бир кўринишда қайтди.
- Суюнчи беринг, биз ҳам энди фарзандли бўламиз, - шод қутиб олди хотини.
- Нима? - ҳайратланиб сўради эркак. 
- Жоним ахир шунча йилдан буён кутган эдик-ку, энди биз ҳам фарзандли бўламиз.
Аёл жуда гўзал эди. Эркак уни қаттиқ севарди. Аммо, оилада фарзанд бўлмаса...
- Ишончинг комилми? 
- Ҳа, жоним хомиладорман. Бугун бориб текширтириб ҳам келдим.
Аёлининг жавобидан кейин эркак ҳовлига чиқди. Бироздан сўнг аёлнинг қичқирган овози эшитилди. Эркак ўз жонига қасд қилганди. Ҳовлидаги дарахтда эркак жони узилган ҳолда осилиб турар, қўлида эса ўша бир парча вароқ ғижмланган ҳолда турарди.

Вароқда эса...👇🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ФОТОТЕСТ

Қандай дугона эканлигингизни аниқловчи фототест. Бу тестни нафақат ўзингизда синаб кўришингиз, балки дугонангизга юбориб кўришингиз хам мумкин.

Читать полностью…
Подписаться на канал