ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Бир солиҳа аёлнинг қизига айганлари:

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман...»
(Ҳаётий йиғлатувчи воқеа)

Қонли урушнинг барча азобу изтиробларини ўз бошларидан ўтказган суриялик қочқинлар билан суҳбат қурган аёл ҳикоя қилади:

Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё...

Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.

...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган.
Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни, қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
-Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, - деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади.

“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!” дейишларига юрагим дош беролмаяпти...”
Унинг бошқа гапларини эшитишга қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёллар нимага йиғлайдилар?

Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққп кетамиз - да... кетамиз- у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

------------------
Аллоҳим, менинг ва сизларнинг оналарингизни энг олий жаннат «Фирдавс»га ҳисоб - китобсиз дохил қилсин! Ҳеч нимангиз бўлмаса ҳам, орқангиздан дуо қилувчи онангизнинг борлиги чексиз «Алҳамдулиллаҳ» дейишингиз учун кифоя.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИТОАТ...

Мен сафарга кетяпман хотин,
Рухсатимсиз чиқма кўчага.
Хўп бўлади - деди аёл жим,
Хотиржамлик чўкди ўртага.

Икки кунча ўтиб орадан,
Тақиллади дарвоза секин.
Ким у - аёл сўради ундан
Мен отангнинг дўстиман қизим

Отанг бетоб ётибди уйда,
Шуни сенга айтгани келдим.
Аёл деди, титроқ, куйда:
Шифо берсин яхшиям билдим

Боролмайман лекин минг афсус,
Эрим кетган олис сафарга.
Чиқма деган кўчага эссиз,
Келса бориб келамиз бирга.

Икки соат ўтмасдан яна
Тақиллади дарвоза қаттиқ
Ким у – аёл деди баралла
Укангизман – гапирди аччиқ

Отам бироз оғир аҳволда,
Сизни сўраб кутяпти ҳалак.
Падарингиз ахир ҳар холда,
Тош эмасдур сиздаги юрак!

Укажоним, хато ўйлама,
Поччанг келсин сафардан қайтиб.
Ҳеч қаерга чиқма деганда,
Шифо берсин, бориб қўй айтиб.

Ука кетди, қайтиб ортига,
Опа бироз сиқилди, ёнди.
Алам қилди кетолмай бирга,
Садоқати туфайли қолди.

Икки кундан кейин дарвоза
Тақилларди, яқинроқ тушга
Аёл кўнгли ўртаниб роса
Улгурмади ким у дейишга

Опа, отам қилдилар қазо
Босмадингиз бир бора қадам
Аёл йиғлаб дерди: Эй, Худо
Жаннатларга кирсинлар дадам.

Ҳеч нарсани ўйламай аёл,
Дарвозадан чиқмоқчи бўлди.
Шу пайт кетди эрига ҳаёл,
Чорам йўқ деб, ерга йиқилди.

Ука жахл қилди-ю, қайтди,
Тушунмасдан опани бир зум
Шундай бўлган замон у пайти
Телефонлар бўлмаган удум.

Уч кун ўтиб, сафардаги эр,
Қайтиб келди соғу-саломат.
Воқеани тинглаб эри дер:
Бормабсан-да, аттанг ўша пайт

Гапингизни ерда қолдирсам,
Гунохидан қўрқаман буни.
Индамасдан билганим қилсам,
Қийналаман охират куни.

Йиғлаганча ухлади аёл,
Тушга кирди ўлган отаси.
Унга кулиб қўйдида хиёл:
Қизим, яхши деди ҳаммаси.

Бир амалинг ёқиб Худога,
Аллоҳ менга мукофот берди.
Итоатгўй бўлгандинг эрга,
Жаннатиймиз хаммамиз энди.

Қара, жаннат рўйхатларида:
Онанг, уканг, эринг ва ўзинг.
Қариндошлар жамдур барида,
Олдимда ҳам ёруғдир юзинг.

Қай ҳолатда ўлса хам бари,
Жаннатларга бўлар мушарраф.
Севинтирди жон қизим мани,
Сенинг отанг эканим шараф.

Сесканди-да уйғониб бирдан,
Сўзлаб берди онага тушин.
Она деди: Бу ишин чиндан,
Тахсинларга арзиркан қизим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨ ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.

✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.

✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.

✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.

✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.

✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.

✔️ 6. Уларга шукр қилинг.

✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.

✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.

✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.

✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.

✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.

✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.

✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.

✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.

✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.

✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.

✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.

✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.

✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.

✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.

✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.

✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.

✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.

✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.

✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.

✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.

✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.

✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.

✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.

✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.

✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.

✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).

❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.

💠 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(📔 Ҳоким ривояти)

- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

PROFIL UCHUN ENG ORIGINAL RASMLARNI AYNAN SHU KANALDAN TOPASIZ.

🧕❤️🌹🧕❤️❤️🧕🧕🧕🧕🧕🧕

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НОКОБИЛ ФАРЗАНД
Оилада ёлгиз фарзанд эдим. Ота-онам мени еру-
кукка ишонмасдилар. Ейиш-ичишимга, кийинишимга,
юриш-туришимга куп эътибор берардилар. Углимиз
ук,исин, яхши одам булсин деб жон 1суйдирардилар.
Касал булиб к,олсам узларини куярга жой топа олмай,
шифокорларга югуриб, мен билан бирга “касал” булар
эдилар. Мен эса бу мехрибончиликлардан талтая бош-
ладим.
Урта х,ол оила эдик. Уз уйимиз, “Жигули” маши-
намиз бор эди. Мактабни тугатиб безори болаларга
кушилиб кетдим. Ота-онамнинг панд-насих;атларига,
кдйтарикдарига кулок; солмадим. Охири бир кдлтис иш
к;илиб куйдим. Мени к,утк;ариш учун бечора отам маши-
насини хдм сотди. Асаб бузилиши, рух,ий азоблардан ик-
каласининг хдм юраклари хаста булиб к;олди. Лекин мен
ношукур бу яхшиликларни билмас эдим, уларга купол
гапирар, дилларини огритар эдим.
Менинг ёмонлигимни кушнилар хдм билишар эди.
Лекин, бечора онам, мени уларга яхши курсатиш учун
узларининг янги либосларини олиб чик;иб, углим мен-
га байрамга совга кдчди, угилгинам тугилган кунимга
совга к^лди, деб юрар эканлар. Мен гофил фарзанд эса,
умримда бир марта булса хдм, х,еч б^лмаганда пайпок
хам совга к;илмаган эдим.
Хеч уйда топилмасдим, фак;ат кечаси мехдюнхонага
келгандек, тунагани келардим холос. Узимча кибрга
берилиб, дадамнинг велосипедда юришидан ор кдлиб,
(аслида машинасини сотиб, велосипедда юришига узим
сабабчи эдим), узим эса пиёда юришдан дустларимдан
уялиб, ота-онамдан яширинча Кореяга ишлашга кетиш
учун хужжатларни тайёрладим. Мак;садим пул йигиб “Нексия” машинаси олиш эди. Хдмма хужжатлар тайёр
булгандан кейингина уларга кетишимни айтдим. Икка-
ласи хдм норози булиб, йиглаб к,олишди.
-Углим, иккаламиз хдм касалмиз, ёлгиз углимизсан,
улиб к,олсак, сени курмай армонда кетмайлик. Мана шу
уй сеники, машинани эса кейинрок, хдм олармиз,-де-
йишди. Лекин мен нодон кунмасдан кетиб колдим.
Кореядан пул ишлаб юбора бошладим. Отам бечо-
ра узларининг хдм йигиб куйган пулларини кушиб, янги
“нексия” машинасини олиб к#йибдилар. ^злари бирор
марта х,ам миниб чик,масдан, дарвозахонага к;уйганча,
“углим машина оламан, деб кетди, узи келсин, узи
минсин,”деб велосипедда юраверибдилар.
Кореядан бир ойча телефон килмадим. Шу орада
отам бечора ’’углимга бирор нарса булдимикан”, деб
зерикиб, юрак хуружидан вафот к,илибдилар. Телефон
к,илганимда эса, онамнинг х,ам ах,воллари огир экан.
Тезда самолётга чипта топиб, учиб келдим. Лекин минг
афсуски, улгура олмадим. Онам бечора кузлари т^рт
булиб, мени кута-кута, келишимдан икки соат олдин,
мени кура олмасдан, армон билан вафот этибдилар!
Жаноза, таъзия маракалари дабдабадор утди.
Халк;к;а ош бердим, к;абрларига тош куйдим. Лекин на-
доматлар булсинки, к;албим х;еч тинчлана олмаяпти. Ке-
чалари ухлолмай чик,аман. Кошки..., кошки эди уларни
хеч булмаганда тушимда курсам, к;илган ишларим учун
кечирим сурасам, розиликларййи олсам, бёрган озорла-
римга тавба к;илсам... Афсус... Афсуски энди кеч, жуда
кеч!
Дарвозахонадаги нексиянй мина олмайМан, ичига
утира олмайман, х,атто унга к,арай олмайман. Худдики
мана шу нексия ота-онамни армонда кетишига сабабчи
булгандек.
Омборхонага кириб деворга осиб куйилган дадамнинг велосипедларига к,арасам, кузларимдан ёш
шопщатор окдверади, куз ёшларимни х,еч тухтата ол-
майман. Велосипед билан худди дадам билан гаплаш-
гандек гаплашаман, дардлашаман, армонлашаман.
Хдсратларимни айтиб, кунглимни бушатмок,чи була-
ман. Лекин афсуски энди кеч!
Онамга, онажонимга совга килмаган “совгаларим”-
ни, онаизоримнинг, армонда кетган онажонимнинг
кийимларини олиб, кузларимга суртиб йиглайман. Ти-
рикликларида айтолмаган ширин сузларни энди ки-
йимларига айтаман. Лекин афсуски энди кеч, жуда кеч!
Мени охирги марта аэропортда кузатаётганлари-

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Суюкли пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар: 
“Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди. 
— Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак — дебди қарз бераётган одам. 
— Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, — дебди савдогар. 
— Мен буни қабул қиламан, аммо сен сафардан келмай қолган тақдирда пулимни қайтариб беришга бир киши кафолат бўлиб туриши зарур. 
— Кафолат бўлиб турувчи ҳам Аллоҳ, — жавоб берибди савдогар яна. 
— Мен бунга розиман, — дебди қарз бераётган киши. — Мен сенга ўзимиз келишган муддатга минг динор бериб тураман. 
Савдогар пулни олиб денгиз оша узоқ сафарга йўл олибди. У ҳамма ишларини битириб бўлиши билан дарҳол айтилган муддатда қарзини қайтариш учун орқага қайтиб кетадиган кема қидирибди. Бахтга қарши бир қанча вақт унга керакли йўналишда қатнайдиган кема топилмади. 
“Гувоҳим Аллоҳ бўлгани сабабли зудлик билан омонатни қайтаришим шарт”, — хавотирга тушибди савдогар. “Қандай қилиб ўз вақтида қарзимни қайтарсам экан?!”. 
У чор-атрофга қараб, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган бир ёғоч бўлагига кўзи тушибди. Шунда савдогарда ёғочнинг ичини ўйиб, кавак қилиш фикри келибди. У 1000 динор пул билан омонат берган одамга ёзилган хатни кавакка жойлабди ва тешикнинг оғзини зичлаб ёпибди. 
У ёғоч бўлагини олиб, илтижо қилибди: “Ё Аллоҳ. Менинг 1000 динор қарз олганлигимдан хабардорсан. У одам гувоҳ талаб қилганида Сени шоҳидликка келтирсам қабул қилди, кимнидир кафилликка сўраганида Сени кафил қилдим, бунга ҳам рози бўлди. Мен сидқидилдан қарзимни ўз вақтида қайтараман деб ҳаракат қилсам ҳам бунинг иложини қилолмадим. Энди эса бу омонатни Сен орқали бериб юбораман”. Савдогар шундай деб ёғоч бўлагини сувга ташлабди ва у кўздан ғойиб бўлгунича орқасидан қараб қолибди. 
Белгиланган муҳлат етиб келганида пулни омонатга берган одам унинг динорларини олиб келаётган кема келган-келмаганлигини билиш мақсадида денгиз бўйига борибди. У кемани кўрмабди, кўзи фақат ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган ёғочга тушиб, уни олиб кетибди. Уйига келганидан сўнг ўтинни ёриб кўрибди ва унинг ичидаги 1000 динор пул билан ўз номига ёзилган мактубни кўриб, ҳайратининг чеки бўлмабди. 
Бу орада савдогар уйига қайтадиган кемага ўтириб, ватанига келган заҳотиёқ оёғи ерга тегмасдан қарз берган одамнинг уйига ўқдек учиб борибди: 
— Худо шоҳид, — шошиб-пишиб тушунтира бошлабди у, — қасам ичиб айтаманки қандай қилиб бўлса ҳам омонатни ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилдим. Кема қидириб топа олмадим. Биринчи учраган кемага ўтириб, ҳозиргина келиб турибман, мана сендан қарзга деб олган 1000 динор пул, омонатингни олиб қўй. 
У эса пулни бир четга суриб, савдогардан сўрабди: 
— Сен менга нимадир жўнатмаганмидинг? 
— Ахир айтиб турибман-ку, бугунги келган кемадан бошқа кема топа олмадим деб. 
Пул берган одам кулиб дебди: 
— Аллоҳ сен тарафдан кафил бўлиб ёғочнинг ичига солиб жўнатган омонатингни менга етказди. Бу пулни ўзингга олиб қўйгин ва ҳақ йўлида доимо шундай юргин. 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Янги уйланган бир йигит келиннинг ҳар гал овқатни олиб келгач, ҳаммани мунтазир қилиб ўчоқ бошида қозонни ялаб қолиб кетишидан норози бўлади. Ҳар куни такрор бўладиган бу одат қайна-қайнотани ҳам ранжитади. Ахир, шу ишни кейинроқ ҳам қилиш мумкин-ку!Бир куни таом пайти йигит ота-онасининг кайфиятини кўриб, аёлини бу ишдан қайтариш мақсадида: “Агар яна бир марта қозонни яласанг, талоқсан!” деб юборади. Шундан кейин талоқ бўлишидан қўрққан аёл ўзини эҳтиётлаб юради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бир куни унутиб яна қозонни тагини ялаб қўяди. Эрининг гапи ёдига тушиб қўрқиб кетади ва бу ҳақда унга айтади. Йигит ҳам қаттиқ афсусланади ва нима қилишини билмай Хожажон қози (Хўжажон Рожий 1834-1918) ҳузурларига келади ва воқеани баён қилади.Унинг сўзларини тинглаган қози домла: "Шундайми, бўлмаса бизни уйингга олиб бор, келин ош қилсин ва қозонни яласин, кўрайлик, шунга қараб ҳукм чиқарамиз”, – дейдилар.Йигит хурсанд бўлиб келишилган фурсатда қози домлани уйига олиб боради. Таомдан кейин қози домла келинга: "Қизим, одатингиз бўйича қозонни ялангчи?" дейдилар. Келин қозонни ялай бошлайди. Уни кўриб турган қози домла:– Шуми? – дейдилар.– Ҳа, шу!– Бу киши қозонни ялагани йўқку!– Йўғ-е?!– Қозонни эмас, қўлини ялаяптику! Ҳеч қандай талоқ тушгани йўқ, бемалол яшайверинглар.Бу гапдан улар ўзларида йўқ хурсанд бўлиб кетадилар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДОНО БОЛА (Жуда таъсирли воқеа)    

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
—Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



117-қисм Меҳрининг аксига менга эътибор ҳам қилмади. Мени ўзига қаратишга ҳам уринмади. У мен учун шунча-ки, узоқ қариндош, нари борса Меҳридан яхшироқ ахлоқлироқ қиз эди холос. Токи дадам ва дадаси қамалиб, синовлар бошланганда 6 ойга бизни деб Қозоғистонда яшашига тўғри келганди. Юртга қайтганида, ундаги улғайиш, ташқи ўзгариши ва унга оз бўлса-да бошқа нигоҳ билан қарашимга сабаб бўлди.
Менга нега эътибор қаратмаганини, у билан гаплашишга борганимда билдим. Ресторанга келган йигитинг унда, Нафисанинг эса йигитда кўнгли бор деб ўйладим.
Фақат ораларида ришта узилганини, Сардор ўзи айтиб берди. Бир йигит севган қизининг, бўлажак турмуш ўртоғига у қиз ҳақида яхши гаплар айтиши кам учрайди. Ё йигит ўта яхши ёки қиз ҳақиқатдан кўнгилдагидек. Тўй ташвишлари орага кирганида. унга берган бир сўзим бор эди.
Дадасини қутқаришим кераклиги ҳақида. Унга орган одами дедим, лекин аслида эса кўча одамидан илтимос қилиб, унинг таниши орқали бир амаллаб ваъдамда турдим. Ҳамма нарса режа асосида кетиши керак экан. Опамнинг касаллиги, дадамнинг касалхонада адлий назоратда қолиши қийнади. Устига- устак ойимнинг босими зарба устига, зарба бўлди.
Ойим нима қилсанг қил, пулларини қайтар, фақат унга қўлингни теккизмайсан деб туриб олди. Бор -йўғи 3-4 кун бирга яшаган бўлсак-да, уйга кеч келардим. Чунки кўчада ҳал қилишим керак бўлган муаммолар ва пулларни ўзлаштиришга яратадиган шароитлар билан овора бўлардим. Шунда ҳам ҳар тонг ойимдан бугун ҳам унга яқинлашиб яқинлашмаганим ҳақида ҳисобот берардим.
Ойимнинг бу талабини Нафисага билдирмадим чунки унга қараб, тортилаётган бир ёним буни истамас ва у билан ёлғиз қолган ҳар ондан фойдаланишимни айтарди. Ерда ётганини ойим биларди, аммо ойим билишини Нафиса билмасди. Ўжарлик қилиб, мендан узоқда ётишни танлади.
Уйқусида тинмай гапирар лекин уни кўтариб ётоққа қўйганимни сезмасди. Табиати қайсарлиги қаторида қизғанчиқ ҳам. Меҳри билан мажбурий учрашувимни билиб қолди ва уни кўриб жуда ҳайратга тушдим. Қаришидаги жияни бўлса-да, унга рақибликка даъвогар бўлганини сезиб, ўрнини билдириб қўйди.
Ўша куни тилимдан чиққан ҳеч қайси гапни ўйлаб, режалаб гапирмадим. Дилимда нима бўлса, шуни чиқардим. Бу сохта никоҳ ҳақиқатга айланишини истаб қолганимни сезганимда, бу ҳолат мени қийнай бошлади. Унга боғланмаслигим кераклигини, кетиб қолсам ортимда мен учун урадиган юрак қолдиришни ҳеч хоҳламаган бўлар эдим.
Аммо ўзимни тута олмай, менга тинмай гап қайтарганида, яна қўрқмай бу никоҳ битгач, бошқа билан ҳаёт қуришини айтиб асабимни бузганди. Назоратдан чиқиб уни ўпганимда, унга эркак сифатида талпинганимни ҳис қилдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤗KELINGLAR ❤️YOSHLIKNI ESLAB BIR O'YIN O'YNAYMIZ ILONNI USTIGA BOSING VA KEYIN CHIQADIGAN KANLAGA ZAYAVKA BOSING XAYRATDA QOLASIZ 👍😱👇

\/
(° °)
(▒██▒)
(▒████▒)
(▒█████▒)
.(▒█(●)█(●)█▒)
▒█████▒
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒██▒)
(▒██▒)
(▒█▒)
(▒█▒)
(▒|▒)
(▒)


😱👆BOSING SIZ UCHUN JUMBOQLI SYURPIRIZ TAYORLAB QOʻYDIK 🎁🎁

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онам ёши катта эркакка турмушга чиқди. Биз ўгай отамнинг уйига кўчиб ўтдик. Ўгай отам менга жуда ҳам меҳрибон эди. Онам ишга кетган пайтлари мени ёнига олиб суҳбатлашиб ўтирарди. Бора бора ўгай отам мени хонамга бемалол бостириб кирадиган, мени қучоқлайдиган бўлди. Бир куни эса онам тўйга кетганда хонамда кийимимни алмаштирётганимда ўгай отам кириб қолди ва мени кийимсизлигимни кўриб шунча бақиришимга қарамай мени…..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💙𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝐕𝐈𝐘 𝗸𝗼𝘆𝗹𝗮𝗸𝗰𝗵𝗮𝗹𝗮𝗿
💙sifatli va yengil
💙xitoy detskiy kiyimlari
📍yetkazib berish tez va arzon

💘💘💘💘💘

💘💘💘💘💘💘💘


🟢PIJAMALAR 35.000
🟢DVOYKALAR 55.000

Tez shoshiling bunaqasi hali bolmagan

/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi
/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi

Tovarlar soni cheklangan
💘💘
😱😱😱😱😱😱😱😱😱😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃

Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!

"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
-Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
-Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини , олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
" Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни , унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман , деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман.

Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

да онажоним мени каттик, к,учокдаб, кукрагимга бош-
ларини куйиб йиглаган эдилар. Кучокдаридан хеч
чик;аргилари келмаган эди. Энди билсам, онажоним
мени охирги марта к^раятганларини сезган эканлар!
Уша юзларидаги армонли куз ёшлари учун узимни х;еч
кечира олмайман.
Ота-онаси тирик биродарларга маслахдтим шуки,
уларни тириклик вак,тларида кддрларига етинг, озор
берманг, хизматларини к;илиб, дуоларини олинг. Менга
ухшаб кеч к;олиб, армонда, пушаймонда утманг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АСЛ БОЙЛИК

Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?! – Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман! Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: – Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан! Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: – Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?! Йўловчи савдолашишда давом этибди: – Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман? – Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман! – Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни! Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди: – Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤲Нима орзуйингиз бўлса, шу дуони кўп айтинг.

✔️Қачон оч қолсам, шуни айтсам Роббим тўйдиради
✔️Қачон муҳтож бўлиб қолсам, муҳтожлигимни айтсам Аллоҳ таоло беҳожат қилади
✔️Қачон иш сўрасам, қачон бир амал сўрасам, ишларимда муаффақият, зафарлар сўрасам.
✔️Нимайки дунёни барокатини сўрасам, саждада шу дуони ўқийман.

💥Ҳаммасига биргина ечим дуо

👉Сиз ҳам шу дуони ёдлаб олсангиз албатта сўраганларингизни беради ИншаАллоҳ

Дуо бу ерда👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди

Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг

👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
👩‍⚕️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ТОШКЕНТДА БЎЛГАН ВОҚЕА
(Бардошингиз етса ўқинг)


Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни Эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.

Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини...

Давоми....👇😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



116-қисм

Аммо яратган, худди қилган гуноҳларимнинг жазосини шу дунёда беришни бошлагани белгилари, бошимга тушган ишлардан маълум бўлди. Дадамнинг ўрни бировга керак бўлди десам, ҳозир бўлаётган ишлар бунинг аксини исботларди. Дадам кимнингдир мушугини пишт деб қолгани, кўча безориларининг мен билан боғланиб бўйнимга юк қўйиши ва тинмай таҳдидлар билан қўрқитиши, дардларнинг энг боши бўлди.

Оиламга айниқса Нафисага билдирмай ҳаракат қилишга мажбур бўлдим. Чунки менга келган таҳдидларни билиб қолса, ундаги мулклар хатарга тушди дегани. Унинг ҳеч нарсани билмай, тинч юргани маъқул. Айниқса қурган режаларим ичида унга ер йўқ экан, унинг кам талафот билан чиқмоғи менинг виждонимни азобини камайтирар эди.

Режани ғала- ғовур бошланиб, Нафисага бор- будимизни ўтказиб берганда тузган эдим. Унга кўра, маълум муддат ичида пулларни ва кўчмас мулкларни ўз номимга қайтариб, у пайтгача тақиқлар ечилишини умид қилгандим. Кейин бутунлайича бу ерлардан узоқлашиб кетиш эди ниятим. Нафиса сохта никоҳни қабул қилганда, кўнглим анча таскин топганди.

Аммо тўйнинг эртаси Меҳрининг ўз жонига қасд қилиши, орамиздаги муносабатни нотўғри тушуниб ортиқчасини исташи, ҳатто Нафисага истаб уйланганимни айтсам-да, менга иккинчи хотин бўлишга рози эканлигини айтгани, мени бутунлай қийин аҳволга солиб қўйди.
Чет элдан келганимда атрофимда гирди капалак бўлиб, эътиборимни жалб қилишга уринганида унга керакли нарсасини бердим. Аммо ортиқча хоҳиши, ноҳақлик чунки унга энг бошдан бу муносабатнинг иккаламиз истаб яхши вақт ўтказишдагина иборат бўлишини бўйнига қўйгандим.
Бироқ ҳар туйғуси ўткир аёлдек иш тутиб, мени севиб қолганини айтди, ва орамиздаги ўйинни бузди. Видео кузатувдаги кадрлар ифшо бўлиб, сал енгил нафас олгандим.


Гарчи тинмай буни Нафисанинг бўйнига қўйиб, у уюштирди деса-да, видеолар ҳақиқий эди. Машинада нима қилганимизни иккимиз ҳам яхши билар эдик. Меҳри, қулай қўлга қўнадиган қуш бўлганди мен учун. Унга эришишга ортиқча ҳаракат лозим эмас эди. Гаҳ деганда қўлингга қўнарди.

Бироқ унинг акси, осий жияни оловнинг ўзи эди. Яқин борсанг куйиб кул қилар, узоқлашсанг совуқдан қалтиратар.
Нафиса билан болаликдан уришиб -талашиб катта бўлдик. Эркакшода қизни ўзи эди. Доим қўпол сўкиниб, тепишиб уриб йиқитиб юрарди.

Уни деб, кўзим кам ёшланмаган болалигимда. Мен ва ўртоқларимдан кичик бўлса-да, доим ўзича бизга бас келиб бизни бошқаришни истарди. Ёш қиз бўлганида, ҳам деярли аҳвол ўзгармади. Ўқишга кетиб, орадан йиллар ўтиб қайтганимда ундаги оловнинг энди нафақат этларни, балки кўнгилларни ёқишини кўрдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Керак бўлса завжангиздан ҳам илм олинг!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади:

Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Росулуллоҳдан изн сўраб келганди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”—деб сўрадилар.

Абу рофеъ: Эй Росулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти—деди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.

Салмо: “мен унга ҳеч озор бермадим. Аммо у намоз ўқиб турган ҳолида ел чиқарганди, шунда унга: “Эй абу Рофеъ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга ел чиқаргач қайта таҳорат олишни амр қилганлар”, дедим. У бўлса мени ура кетди”, деди.

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва “ҳой Абу Рофеъ аёлинг сени ёмонликка буюрмапти”, дедилар.

Қиссадан ҳисса шуки, эркак киши оилада бошлиқ бўлсада, ўзидан кўра илмли аёлининг сўзига билмаганларини ўргатганда, қулоқ солмоғи керак. Мусулмон эркакка “сени ақлинг етмайди, нимани ҳам билардинг, мен билан ишинг бўлмасин”, деб аёлларни камситиш ярамайди. Илмсиз эр лозим бўлса, ўз аёлидан ҳам илм олиши шарт. Халқ орасида “Эр хотинидан, ота фарзандидан илм олиши мумкинмас. Чунки улар устоз бўлиб қолади, устозга эса қаттиқ гапириб бўлмайди”, деган гаплар юради. Юқоридаги қиссага суянсак бу қоидани айланиб ўтиб, керак бўлса аёлимиздан ҳам илм олишимиз лозимлиги келиб чиқади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



115-қисм
🌒 Н и з о м д а н 🌘

“ Жадзе! Ишончинг комилми кетганидан?”

“Албатта, ўзим кузатиб келдим “

“Йўқ, тўрт соат бўлган самолёти қўнганига. Яна икки соат вақт у рейсда келиб келмаганини аниқлашга кетди”

“Тинчлан Низом, эрки қўлида қиз, қаерга борса бораверади”

“Боролмайди! Бормаслиги керак “

“Нима деганинг у? Қўрқитма мени. У қиз хавфли бир жиноятчи эмасми? Давлат билан муаммо истамайман. Сен ёрдам сўрадинг мен бердим. Қизни элтиб қўйдим аэропортга”

“Нотўғри тушундинг, у қиз оддий қиз. Ўзбекистондан четга чиқмаган. Нари борса, қўшини давлатга чиқиб келган. Хабарсиз қолдириши, мени хавотирга соляпти “

“Аэропорт бир ярим соатлик йўл. Бориб билишга ҳаракат қиламан. Балки рейсдан қолиб кетди, хабарлашамиз “

“Раҳмат, кутаман. Бу яхшилигини унутмайман “ - гўшакни қўйиб машинамда қаерга боришимни билмай, бир муддат тўхтаб турдим. Ўжар қиз, осий жодугар! Ўзини билганини қиладиган қайсар.
Нодир қўнғироқ қилиб Нафисанинг келмаганини айтганида, капалагим учиб кетди. Бошида Нодирни кўрмагандир шунчаки, чиқишда учрашмагандир деб ўйладим.
Таниш- билиш қилиб, Рига- Тошкент йўналишида Нафисанинг регистрациядан ўтгани аммо самолёт бортига чиқмаганини ўргандим. Ичимдаки қўрқув, касал бўлиб бирор жойда йиқилиб қолди. Ёки бошқа бир жиддий сабаб билан самолётга чиқолмай қолди, деб эди. Жадзедан хабар келгунича, хавотирдан жоним чиқмаса бўлгани.

Ойимнинг кунда қон босими ошиб, таниш шифокор ёрдамида муолажа бошлаган эдик. Кеча кўксимга бошини қўйиб, жуда қаттиқ изтироб билан йиғлаб мени ҳам қийнайдиган сўзлар сўйлади.

“Бизга нима бўлди? Бизнинг олдинги ҳаётимизга кимларнинг киннаси кирди? Даданг у ёқда паришон, опанг кетди. Пулларимиз бировлар қўлида. Хотин деб олиб келганинг бир аждарҳо ҳали 3 кун бўлмай, мен билан жанжаллар қилди. Кимга нима қилдик ўғлим?” деб аччиқ кўз ёшларини тўкканди.

Ойим ва дадамни ёки бечора опамни билмадим-у, аммо мен қилган ишимни яхши биламан. Менга ҳаром бўлганларга шунчалар кўп яқинлашдим-ки, асл ҳалол бўлганига эса орамизда жарликлар пайдо бўлди. Режа билан иш қилган одам эмасман.
Лекин дадамнинг кузатувга олиниб айбланиши ва унинг ортидан келган барча машмашалар мени эҳтиёткорликка мажбурлади. Чет элдан нима ваъдалар билан дадам ва ойим зўрға кўндириб қайтаришган эди. Бошида кўп қаршилик қилдим. Кейин майли, озроқ айланиб, ишларида “унча яхши ишлай олмай” қайтишни режа қилгандим. Эрким қўлимда, хоҳлаган ишимни бировга далолат қилмасдан бажариш мени чексиз ҳурликка маҳкум қилган ҳаётим бор эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал