Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Солиҳа аёлнинг қизига айтганлари:
➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bahor va yoz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
#акси_дунё
113-қисм “Даданглар нотўғри, ўйлашмасин деб келдим” ,-деди ичимдаги чуқурга бир тош отиб. Тошнинг теккан жойи, ёмон оғриди.
“Мажбур эмас эдинг “ ,-дедим жиддий бўлишга ҳаракат қилиб.
“Сен мажбур бўлмаган ҳолатингда, таъзияга бординг келин бўлиб бердинг. Мен ҳам куёв бўлиб бердим”
“Мажбурият, тўғри “
“Ҳаммаси келишганимиздек, бир неча йил”
“Мени эшитиб кўришни истамаганинг ҳам, шу келишув моддасига кирадими?”
“Мен эшитадиган нарсамни, эшитиб бўлдим “
“Бўлди унда, ортиқча гапга ҳожат йўқ”
“Йўқ.... сафаринг ҳақида Нодир сенга барча нарсани тушунтириб беради. Эҳтиёт бўл. Яхши бориб кел “ ,-деганида ҳеч нарса демадим. Чунки унинг эҳтиёт бўл дегани- пулларимни эҳтиёт қил дегани эди. Яхши бориб кели эса, ишимни битириб кел, дегани бўлади.
Уларнинг кетишини кутмай, уйга чиқдим. Ойим, дадам билан ўтиришган экан. Бошим оғриганини айтиб, кириб ухладим. Улар учун бу менинг оддий ҳолим эди. Чунки бунча меҳмонларга хизмат қилиб нолийдиган Нафисани, яхши танишар эди.
Дадам билан ойим тоғли вилоятларнинг бирига, эртага даволангани ҳамда дам олгани кетишяпти. Менинг парвозим эса 5 соатдан кейин.
Ўзимга кичик бир йўл жомадони тайёрлаб, Нодирнинг келишини кутдим. Руҳсиз бир Нафисага айланган эдим. Ўзини койиган, ичи ёнса-да, бошқага билдирмаган Нафисага. Аэропортга етиб келгач, Нодирдан фақат бир нарсани сўрадим.
“Меҳри билан онаси ҳали ҳам вилоятдами?”
“Ҳа, жавоб етарли мен учун. Тез юриб барча назоратлардан ўтдим. Қолгани 4 соат 55 дақиқа Ригага парвоз. Модомики, келишув унда ишингни бажар, дея ўзимга буйруқ бердим. У дадамни қутқарди, мен унинг пулларини. Туйғуларга эса ўрин йўқ. Нодирнинг айтишига қараганда, мени Жадзе деган киши кутиб олиб, барча ишимга кўмаклашади. Рус тилини билгани учун қийналмаслигимни ҳам таъкидлаб ўтди.
Рига аэропорти кутганимдан кичик эканлиги, балки яна қўшимча аэропорт бордир деган фикр туғдирди. Жомадонимни олиб чиқиш эшигига чиқдим. Инсонлар қўлларида қоғоз ушлаб кутаётган кишиларнинг исмини ёзишган эди. Бир нечтадан ўтганимда, ўз исмим ёзилган қоғозга кўзим тушди.
Фақат уни кўтариб турган киши эмас, аксинча гўзал сариқ сочли, кўм – кўк кўзли бир жувон эди. Унинг ёнига бориб мен эканлигимни айтганимда, қўлини чўзиб ўзини Жадзе деб таништирди.
Нодир ҳам мендек Жадзени бир эркак деб ўйлаганини эслаб, юзимда табассум пайдо бўлди. Жадзе билан аввал меҳмонга кейин эса шинам ресторанга овқатлангани бордик.
“ Низомнинг сендек гўзал ҳамкори борлигини билмагандим” ,-деганида иккинчи шокни яшадим. Биринчиси, маълум жинсият масаласи. Жадзе эркак эмас, аёл эканлиги, иккинчиси эса ҳамкор.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy
📖 Дунёни севмоқ
Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга:
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди.
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят, ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди.
Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз ёмонлаш орқали яширин севгингизга таржимон бўлиб, қалбингиз тафтини босмоқдасиз.
Ҳисса
Тил кўнгил таржимонидир. Тиллар кўнгилларга боғланган. Ошиқнинг фикри нима бўлса, зикри ҳам ўшадир. Қалби покиза, комил инсон бошқасининг қадрини ерга уришни эп кўрмайди, бироқ воқеаларга ибрат назари билан қарайди, керакли хулосалар чиқаради.
Ҳикмат
Дили покнинг - тили пок.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
111-қисм Ойим шошди эшик очгани, ундан тез юриб очишни истасам-да, у ишни ойимга қўйиб бердим. Чунки ойим дадамнинг 30 йиллик қадрдони, йўлдоши. Унинг мендан кўра ҳаққи ортиқлиги ва меҳнати, сабри кўплигини билардим. Эшик очилиб илк учрашган нигоҳларимиз бўлди.
Кўзи чуқур бўлиб чўккан дадам... Сочлари оппоқ бўлиб оқарган дадам... Икки ёки уч бараварига кичрайиб озиб жуссаси майдалашган дадам.... Янада Зулайхосига қовушган Юсуфдек чиройли бўлган дадам... Ойимни қаттиқ қучган қўллари, бу сафар мени ўз бағрига тортди.
Бир пайтлар қучоғида йўқолиб қоладиган мен, дадамнинг атрофидан қўлларимни ўтказиб олдим. Ё мен катта бўлдим, ёки дадам ҳаддан зиёд озиб қолган эди. Саломлашиш фасли битиб, дастурхонга ўтирилди.
Ойим тинмай кўз ёши тўкарди. Йиғласа-да овози чиқмасди, худди доимгидек дарди ичида, саси бўғзида яширин.
“Қизим, сен яхшимисан... бахтлимисан? Нигорани эшитдим Аллоҳ раҳмат қилсин. Низом яхшими?”- деганида эндиги кўз ёшларим дадам учун эмас, ўз қадримга оққандек бўлди.
“Яхши ҳаммаси” дея олдим сохта табассум билан. Ойимнинг қизи бўлдим, дардимни ичимга ютдим, дадамнинг қизи бўлиб бошимга тушган тақдирда, ҳеч кимни айбламадим.
Ҳасрат тўла учрашув дадамнинг чарчагани ва ойимнинг унинг оғриган оёқларига малҳам суриши билан якун топди. Қушдек нарса еди. Ким билади қандай егулик берилди-ки, шу даражада озиб кетди. Ошқозони кичрайиб кўп нарсани қабул қилмади.
Ёки ёмон бир хасталикми орттирди? Бу ўй- хаёллар билан идиш -товоқларни ювиб олдим. Дадам келганидан хурсанд эдим ва бу хурсандчилигимни Низом билан бўлишгим келди. Ўн кундан бери ўзимни тутиб турган қоидамдан чиқиб, унга қўнғироқ қилдим, банд тугмасини босди.
Мен эдим ўзи аҳмоқ. Суймаганга суйкалма деб бекорга айтишмаган. Қандай кирган бўлса кўнглимга, шундай чиқиш йўли топишга мажбур. Низомдан фарқли ўлароқ, қувончимга шерик бўладиган Нодир бор эди. Унга қўнғироқ қилдим, кўп куттирмай жавоб берди.
Дадам келганини айтганимда, оғзидан шукур сўзлари чиқди. Пойтахтга Низом билан келганини, ҳозир Низом дадаси учун нарса олиб келгани ва унинг соғлиғи ҳақида маълумот олаётганини айтди. Қўнғироғимни нега бандга босганини билдим ҳеч бўлмаса. Қачон қайтдинглар деб сўрамадим чунки билишимни истаса “келяпман”деган бўларди.
Дадамнинг уйдаги илк кечаси яхши ўтмади. Эрталаб тонггача ойим билан ухламай чиқдик. Сабаби дадамнинг иситмаси кўтарилиб ахири тез ёрдам чақириб керакли ёрдамни бергач, тонгга яқин ухлаб қолдик. Ҳаёт қизиқ нарса, болалигингдаги каби ҳеч нарса содда, оддий ва енгил бўлиб қолмас экан. Биз дадамнинг қайта озодлик кунларига кўникишни хавотир ва қўрқув билан кузатар эканмиз, у билан бирга бир эски маҳкумнинг мослашув даврининг шоҳиди бўлаётган эдик.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.
Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.
У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.
Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит: Кўнглингиз жойига тушдими? - деди
Киши: Нима демоқчисан? - деди.
Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши: Ҳа! - деди.
Йигит: Кийим қани? - деди.
Киши: Нима? - деди.
Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит: У ёғи билан ишим йўқ!- деди.
Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит: Унда пулини беринг! - деди.
Киши: Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши: Жуда кўпку? - деди
Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши: Бу - зулм, - деди.
Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
Ибрат:
➖Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.
➖Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.
➖Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.
➖Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЕТИМНИНГ ШАФОАТИ
Салафлардан бири ҳикоя қилади: «Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини, тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим кийдирдим. Қисқаси ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидай, балки ундан ҳам зийодароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим.
Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошладилар. Уларнинг қўлларида мен заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўбарў келди ва: «Эй Раббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Раббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди», деди. Фаришталар: «Бу бизга буюрилмаган», дейишди.
Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан: «Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етим шафоати сабабли унга сўраган нарсаларини бердим», деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим».
"Гуноҳи кабиралар" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЛУИЗА РАСУЛОВАдан сурашибди:
- Нимага шу пайтгача турмушга чиқмадингиз?
- Чунки Шу пайтгача ҳақиқий эркакни учрата олмадим.
Бу гапни эшитиш қолган бир амаки унинг олдига келиб:
- Синглим, о'зи мана бу....👉💋🙈
#Давоми🤣🤣🤣👇🏻👇🏻
#ФОТОТЕСТ
Қандай дугона эканлигингизни аниқловчи фототест. Бу тестни нафақат ўзингизда синаб кўришингиз, балки дугонангизга юбориб кўришингиз хам мумкин.
#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️
Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди
Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг
---Бой бизга берган қушчангиз ўзи ишини бажариб бўлди. Тезда келиб олиб кетишингиз мумкун деб Хуршидни чақиришди. Хуршид тезда етиб келдида югуриб Гули кириб кетган ҳонага кирди. Ҳонага кирдию кўзи ерда ҳушдиз ётган Гулига тушди.
---Гули Гули тур илтимос мени қўрқитма. Мени кечир илтимос деб йиғлаб юборди Хуршид. Лекин энди бу йиғисидан фойда йўқ. Гулини даст кўрадида машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифокорлар Гулини кўриб унга жуда ачинишди.
Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷
2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.
Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇
🙋QOʻLTIQ OSTI, TIZZA, TIRSAK VA CHOV ORASIDAGI 🌚 QORA DOGʻLARNI KETKAZISH UCHUN...
BATAFSIL👇
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
📝Отажон, менга 10 доллар бериб туринг...
Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида 5 яшарлик ўғли уни кутиб турарди.
— Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — савол берди бола.
— Майли, нимани сўрамоқчисан?
— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?
— Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?
— Шунчаки билгим келяпти. Илтимос, айтақолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?
— Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айтақолай. 20 доллар топаман.
— Эҳ, — деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:
— Отажон, менга 10 доллар қарз бериб тура оласизми?
Отанинг қоши уйилди.
— Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқона ўйинчоқ ёки шунга ўхшаш бемаъни нарсаларни сотиб олиш бўлса, овора бўлма. Тур, хонангга бориб ухла! Мен кун бўйи узоқ ва қаттиқ меҳнат қиламан. Бунақа беҳуда майнавозчиликларга вақтим ҳам, тоқатим ҳам йўқ.
Болакай хонаси томон оҳиста қадам ташлади ва эшикни секингина ёпди.
Боласининг қилиғи отанинг энсасини қотира бошлади.
“Пул ундириш учун бундай саволлар беришга қандай ҳадди сиғди экан?” — ўйларди у. Бирор соатлардан сўнг ҳовуридан тушди.
“Ўз боламга бироз қаттиққўллик қилиб юбормадиммикан?” — дея ўйга тола бошлади. “Эҳтимол ўғлим ўша 10 долларга чинакамига муҳтож бўлиб қолгандир. Ахир бунчалик тез-тез пул сўраб турмасди-ку!”
Ота ўғлининг хонаси тарафга юрди ва эшикни очиб паст овозда сўради:
— Уйғоқмисан, ўғлим?
— Ҳа, уйғоқман — жавоб берди бола.
— Ўйлаб қарасам, боя сенга бироз ноҳақлик қилган эканман, — деди ота, — Кун бўйи тўплаб юрган аламимни сендан олибман. Мана сенга 10 доллар.
Боланинг чеҳраси ёришди ва отасининг қаршисига ўтириб хурсандлигидан қичқирди: "Вой, отажон, раҳмат сизга!"
Бола ёстиғининг тагига қўлини тиқиб озроқ майда пулларни чиқариб олди. Ўғлида пул борлигини кўриб, отанинг янада жаҳли чиқа бошлади. Бола пулларни жамлаб санади-да, отасига назар солди.
— Шунча пулинг бор экан, нега яна мендан сўрайсан? — овозини кўтарди ота.
— Чунки ўзимдаги етарли эмас эди. Ҳозир эса тўппа-тўғри бўлди, — жавоб берди бола, — Ота, мана менда 20 доллар пул бор. Бир соатингизни сотиб ола қолай. Бу вақтни мен билан ўтказинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy
Узоқ яшай десангиз, қариндошларга яхшилик қилинг
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки умрим узун, ризқим мўл бўлсин деса, ота-онасига хизмат қилсин, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.📚📚
Бу дунёда яшайдиган ҳар бир инсон узоқ умр кўришни , ризқи кенг бўлишини истайди. Одамлар шу мақсадга етиш учун ҳаракат қиладилар. Аммо ҳамманинг ҳам умри узун бўлавермайди. Ҳамма ҳам бир хилда тўкин-сочинликда яшашга муяссар бўла олмайди.
Чунки ҳамма ҳам узоқ умр кўриш ва ризқи мўл бўлишнинг йўлларини билавермайди. Ёки билса ҳам дангаса бўлгани учун амал қилмайди. Хўш, узоқ умр кўриш ва кенгу мўлликда ҳаёт кечиришнинг сири нимада?
Аслида инсон ҳали онасининг қорнида ётган пайтидаёқ унинг умри ва ризқи қанча экани Аллоҳга маълум бўлади. Аммо Аллоҳ бизга узоқ умр кўриш ва яхши ҳаёт кечириш сирларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали хабар қилган.
Инсон узоқ умр кўриш учун Аллоҳ ато қилган соғлигини авайлаб асраши лозим. Соғликка зарар етказадиган ишлардан сақланиши шарт. Агар биз ота-онамизга доимо яхшилик қилсак, қариндошларнинг ҳолидан хабардор бўлиб юрсак, улар, албатта, биздан хурсанд бўлишади.
Ота-она ва қариндошлар билан яхши муносабатда бўладиган инсон бегоналар билан ҳам муроса қилиб яшай олади. Қариндошлар билан, бошқалар билан алоқаси яхши бўлган одамнинг қалби роҳатда бўлади. Шунда у руҳан бардам ва соғлом кишига айланади. Кимки руҳан соғ бўлса, у жисмонан ҳам соғ бўлади ва иншааллоҳ, узоқ умр кўради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
112-қисм Эшитган қон -қариндош меҳмонга кела бошлади. Ўзи ойим қўй сўйиб хатми- қуръон қиламан деб, ният қилган экан фақат дадамнинг соғлиғи ёмонлигидан, икки қўй қурбонлик қилиниб бева бечорага тарқатилди. Кечга яқин яна бир меҳмонни кузатиб эшик ёпишга улгурмаган эдим-ки, йўлакчада Низом ва Нодирни кўрдим. Келди Кўз -кўзга тушганда худди бегоналардек кўришдик. Ойим чиқиб қолди, ортиқча гаплашмай ичкарига киришди. Улар меҳмонхонада дадам билан ўтирар экан, мен ошхонада чойни янгилаш билан овора эдим. Қўлларим мендан рухсатсиз, қалтирай бошлади. Ожизлигимдан, заиф иродамдан нафратландим. Сени сўрамаган бировни кўриб, аҳмоқдек қалтирашинг нимаси дея, ўзимни койидим.
Чунки бошқа биров, бу кечинмаларимни пайқамас, кўрмас эди. Меҳмонлар келган хонага кирганимда, Низомнинг дадамга қарама-қарши ўтирганини, дадам ёнида ойим. Ойим қаршисида эса, Нодир ўтирарди. Менинг икки танловим бор эди, ё ота-онам сафида ўтириш ёки эрим олдида.
Менга қарамаган юзини кўриб, яна қийналмаслик учун унинг ёнига ўтирдим ёки тентак қалбим, унга яқин бўлишни истади. Асосан терговдаги жараён ва қандай чиқиш йўли ҳақида гаплар орасида, яқинлар мавзуси билан давом этди. Токи Низом биз ҳақимизда оғиз очганига қадар.
“Амаки, биласиз баъзи ишлар бор, Нафиса билан қилишимиз керак бўлган “ очиқ- ойдин бу моддий нарсаларни айтмаётган эди. Чунки Нодир бор, ҳақиқатдан бехабар. Нодир мени шунчаки номимга фирма очиб, эримга кўмаклашяпти деб биларди. Бир эркак учун ўз оиласидан яқинроқ ва ишончлироқ ҳеч ким йўқ чунки.
“Бир- икки кундан кейин, Нафиса Латвияга бориб келади. У ерда ҳаммаси тайёр. Ишни ҳал қилиб, ортга қайтади “ ,-деганда дадам вазиятни тушунгани учун боши билан ризолик берди.
“Биз дадаси билан санаторияга, даволанишга борамиз. Қайтиб келса, уйда бўлмаймиз сен ҳам опангни йигирмасига қатнашсанг керак. Нафисани ким кутиб олади?” Ойимнинг ўзича ҳақли бўлган саволига, кутган кишиси ўрнига Нодир жавоб қайтарди.
“Мен шу ерда бўламан янга, хавотир олманг “,- деганда
“Буни эри сенмисан?” -дегандек қаради ойим ёки менга шундай туюлди.
“Ойим, яхши аҳволда эмас. Шу учун пойтахтда кўп қололмайман. Лекин Нодир шу ерда. У ҳар томонлама керакли ишларни қилади, хавотир олманг “ ,-кинояли жилмайиш пайдо бўлди юзимда.
“Пулининг қоровулисан, вассалом” -деди ичимдаги шайтон. Бироз ўтириб кетадиган бўлишди. Бошқа пайт бўлса, ўрнимдан турмасдим. Аммо ота -онам олдида гапира олмадим, мажбур улар билан кўчагача чиқдим. Нодир мен билан хайрлашиб, машинасига қараб кетди. Низом эса ҳали ҳам юзимга қарамас эди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😍 #Uyga #ishga #oʻqishga #toʻyga kiyishga Turkiya, Xitoy va Oʻzbekistonning sifatli kiyimlari eng arzon narxlarda!
✓ Dvoyka — 80000
✓ Koʻylak — 90000
✓ Oyoq kiyim — 75000
✓ Sumka — 45000
✓ Roʻmol — 25000 dan aksiyada!
Hammasi nalichida! Kargo yoʻq! Oldindan toʻlov yoʻq! Butun Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud! 🚗
⬇️⬇️⬇️⬇️
🥷Энди ҳаммаси кескинлашди: Учинчи жаҳон уруши бошландими..?
Эрон Исроилга ҳаво орқали зарбалар бергач, ҳамма Исроилнинг жавоби қандай бўлишини кутмоқда. Хўш урушга бошқа давлатлар ҳам аралашадими..? Бу ҳақда Ақш президенти Доналд Трумп гапи жуда хавфли бўлди. У шундай деди:
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.
Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)
Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...
9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!
Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...
Батафсил ўқиш 👇
#акси_дунё
110-қисм Бир ўтмиши бўлган икковлон учун яна орасида учқунлар чиқиши катта эҳтимол. Йўлда тўхтаб машинанинг метан тўлдиришини кутдик. Тоза ҳаво ўпкамни тўлдирар экан чарчоқ тезроқ ер топиб, мени йиқитмоқчи бўлиб турганди. Йўл азоби, гўр азоби деганлари рост экан.
Ярим оқшом уйга етиб келиб ўзимни ётоққа зўрға отдим. Тонг ёришганда худди мақсадини йўқотган, бўшлиққа тушиб қолгандек бўлдим. Гуруҳ раҳбарига таъзия ҳақида хабар берганим учун ўқишга кетмай ҳужжат ишлари билан шуғулландим. Нодир смс қилиб жўнатган исмга бориб, исмимни айтганимда паспорт ишим тез битди. Уч кунда чиқишини айтганида, таниш- билиш билан ишинг тез битишини ўйлаб, бундай инсонларга доим эҳтиёж борлигини тушундим.
Тақвим саналари ҳамма учун бир хил давом этса-да, вақт инсонига қараб ўтарди. Қизил паспорт тайёр бўлгач, виза -центрга топшириб келганимга, 1 ҳафта бўлди. Вилоятдан қайтганимизга эса 10 кун . Бу вақт мобайнида кўпроқ, ойим билан вақт ўтказдим. Ўқишга эса охирги 3-4 кун қатнаб юрибман.
Қайнонам қизининг 40 ни ўтказиб келмоқчи эканлигини айтгани учун, менинг онам уйида қолишим ортиқча гап сўз бўлмади. Ҳамма нарса жой- жойида давом этаётгандек эди. Лекин аслида эса, Низомдан ҳеч қандай дарак йўқ.
Гапи бўлса, Нодир билан хабар юбориб юрибди. 2-3 кунда дадам уйга келишини ўйлаб, ойим билан ҳаяжонда эдик. Бошқа тарафдан Низом ва онаси, опаси шаҳарда бўлмагани сабаб қайнотамдан ким хабар олаётганини билолмай қолдим.
Ички- ишлар назоратида бўлган қайнотам олдига, ҳеч ким қўйилмасди. Фақат оиласи тоза кийим ва озиқ- овқат олиб боришарди. Унинг ҳолида хабар оладиган бордир деб, умид қила қўйдим. Қиз боланинг тоғидир отаси. Унинг сояси етади тиниб олиб яна чарчатувчи ташвишларга шўнғиб кетишга. Руҳий ҳолатим жарликнинг энг тубида бўлса-да, дадамни кўриш фикри мени оз бўлса-да жонланишига ундади.
Адвокатга сўнги бир соат ичида камида 10 марта қўнғироқ қилиб вазиятни билишга уриндим, олган жавобим эса “Кутяпмиз “ охири ойимнинг бу ишимдан таъсирланиб баттар хавотирга тушаётганини кўрдим нима бўлса-да кутишга қарор қилдим. Дастурхон тузатилган ойим палов дамлаб қўйган, дадам ёқтирган нимаики егулик бўлса, ҳаммасидан дастурхонда муҳайё эди. Чой тагини неча марта ўчириб, ёққанимни санамай қўйдим. Вақт ўтган сари хавотиримиз ошса-да, дуодан бошқа қўлимиздан келган ҳеч нарса йўқ эди.
Ойим тинмай Қуръондан сура ўқир. Нега айнан бир сура қайта –қайта ўқиганини сўраганимда, зиндонга ташлаган пайғамбар ҳақидаги қисса эканини айтди. Эшик икки марта жиринглаганида қўнғироқ овозидан бизнинг юрак урушимиз баланд чиқди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёллар "ЛОГИКА"си:
Эр уйга кеч қайтса: "Кайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."
Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!"
Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?"
Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай".
Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик".
Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"
Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўжиза...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍃Аллоҳни назари сизга тушишини ҳохлайсизми?
🍃Аллоҳ сизни эслашини,
🍃 балки сизни
Аллоҳ Олийларда покизалар хузурида мақташини ҳохлайсизми?
🍃Отангизга катта яхшилик қилмоқчимисиз?
🌴Унда саловотларни кўпайтиринг,
🌴Бир мартта айтган саловотингиз туфайли Аллохни сизга ўн мартта назари тушади, яъни сизни хузуридаги малоикалар хузурида ўн мартта мақтайди.
🌴Дунё Охират даражаларингиз ҳар саловот айтганингизда ўн даражага баландга кўтарилади.
🌴Ҳар бир саловот айтганизда Малоикалар Фалончи ўғли фалончи саловот айтди деб ёзади, ўзингиз ва Отангизни Аллох хузурида мақтовини кўтарасиз.
🍃Улуғ неъматдан фақат саловотга вақти йўқлар,
🍃Ва Охиратдан яхшилик умиди йўқларгина бенасиб бўладилар.
🌸Аллоҳумма солли аъла набиййина Мухаммад.
🌸Аввал 1000 мартта айтсангиз, бугун икки баравар кўпайтириб 2000 мартта айтинг.
Ҳар бир кўпайтирганиз, бу Охиратдаги насибангизни кўпайтиришингиз бўлади.
⏱Бу қиммат фурсатларлардан қачон махрум бўласиз,билмайсиз.
⏳Бугун фурсат борлигида ҳам махрумлардан бўлиб қолманг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АЁЛИМДАН РОЗИ БУЛИШ.
Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайяти. Қилаётган ишларингизга Аллоҳ хайр барака бериб, ўзи мукофатласин. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқийман, қодир қилгунича Рамазон рўзаларини тутиб бораман, лекин аёлим 5 вақт намоз ўқимайди, бомдод намозига уйғотсам намоз ўқийди бўлмасам йўқ(менда ҳам бомдод намозига ухлаб қолган кунларим бўлган лекин аёлим уйғотмаган, ўзи ҳам ухлайверган). Кийинишида авратларини ёпмайди, яъни рўмол ўрамайди, кўйлакни тиззадан пасти очиқ, янги калта кияди. Мени танбехларимга беписанд қарайди. Умуман шариатга бепарво. Энди мен аёлимга сендан норозиман десам бўладими? Чунки унинг бу ишларидан ҳақиқатда норозиман. Аллоҳдан қўрқаман. Охиратда аёлим учун жавобгарман. Ўлим ҳақ ким қачон ўлишини билмайди. Агар аёлимдан норози холатда ўлсам у жаҳаннамий бўлиб қолади. Кейин унинг авратларини тўла беркитмай юргани учун даюс(Аллоҳ сақласин) бўлиб қолмайманми? Ажрашай десам фарзандларимиз бор. Алҳамдулиллаҳ ўта зеҳнли. Уларга имкон қадар Аллоҳни танитиб Қуръон сураларини, дуоларини ўргатиб келябман. Нима қилай, аёлимга ундан норозилимни айтайинми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Буюринг ва сабр қилинг. Оилада кўпроқ суннатга амал қилишга ҳаракат қилинг. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифалари аёлининг оғзига ширинликлар солиб қўяр эдилар. Сиз ҳам шу суннат экан деб ширинликлар солиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА ЁМОН КЎРИНА БОШЛАСА...
Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:
- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.
Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?
Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?
Йигит: ҳа, деди.
- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)
Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.
Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.
Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Мулоҳаза
УШБУ ВОҚЕАНИ ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ ВА СИЗЛАРГА ҲАМ ИЛИНДИМ
Бутун танаси шолга чалинган беморлардан бири айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шол одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди;
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади? Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"
Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим АЛХАМДУЛИЛЛАХ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эркаклар учун муҳим ва ёқимли бўлган жумлалар
1⃣ Сиз учун нимадир қила оламанми?
Барча эркаклар, умуман олганда аёллар ҳам улар ҳақларида қайғуришларини ёқтиришади. Бу инсонда самимийликни ва муносабатлардаги ишончни мустаҳкамлайди биизниллаҳ. Юқоридаги савол қалбдан қалбга берилган савол бўлганлиги сабабли, партнёрнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлиги сиз учун муҳим эканлигининг далолатидир.
2⃣ Сиз билан ўзимни хавфсиз ҳис қиламан
Ҳар бир рижол ўз аҳли оиласининг ҳаёти тинч-тотув ва бехатар бўлиши учун ҳаракат қилади. Аёл киши эса бу ҳаракатларини қадрлашини ва улар зое эмаслигини билдирса, жуфти ҳалолига янада кўпроқ ҳаракат қилиш учун энергия берган ҳисобланади.
3⃣ Бошқаларнинг гап-сўзлари мен учун аҳамиятсиз. Сизни улардан яхшироқ биламан ва тамом ила ишонаман
Эркак киши аёлининг ишончини сезса уни оқлашга ҳаракат қилади ва сизнинг қадр-қийматингиз ҳам унинг кўз ўнгида баланд бўлади.
4⃣ Келинг, қизиқарлироқ нималардир қилиб кўрамиз
Аслида жуфтингиз вақтни мароқли ўтказишни яхши кўради, лекин бу фикр сизга ёқадими, ёки йўқ - билмайди. Шу сабаб баъзан бошқарувни ўз қўлингизга олиб, ҳурсандчиликлар, кичик бўлсада байрамлар уюштириб туринг.
6⃣ Ҳаёлларим ҳам фақат сиз билан бўлиб қолди
У истаган инсон уни ҳам ҳудди шундай хоҳлашлигини билиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?! Самимий туйғулар - ҳар бир инсон учун энг катта неъмат.
6⃣ Мен ҳақимда қайғуришингиз мени чиндан ҳам бахтиёр қилади
Эркаклар уларни қадрларига етишлигини хоҳлайдилар. Уларнинг қилган ҳаракатларини ҳудди шундай бўлиши керакдек қабул қилиш керак эмас. Кўзимизга арзимагандек кўринган ишлар учун ҳам ташаккур айтиш унга янада кўпроғини қилиш учун мотивация беради.
7⃣ Сизни чин қалбимдан яхши кўраман
Агарда "Мен сизни севаман" деган сўз жонингизга теккан бўлса актив лексиконингизга бошқа ибораларни киритиш фурсати келди. Ишонаверинг, жуфтингиз уни севишингизни эшитишдан чарчамайди. Турли лафзлар билан ифодаланган севги изҳорлари эса янада қизиқарли ва оригиналроқ туюлади ;)
Бу оддий лекин фойдали маслаҳатларга амал қилиб кўринг, ўзгаришлар сизни узоқ куттирмайди биизниллаҳ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир инсон хикоя қилади:
Аёлим ёнимда ухларди. Менга эса кутилмаганда инстаграмдан хабар келди. Бир қиз менга дўстлик таклифини жўнаткан эди. Мен ким эканлигини билай деб ўйладим ва дўстлик таклифини қабул қилдим.
Унга хабар ёздим:
- Ким бу танимадим?
- Мен ўшаман. Сизни уйланганингизни эшитдим, лекин ҳали хам сизни соғиняпман.
У ўтмишдаги қиз дўстим эди. Ўзига алохида эътибор берадиган жуда латофатли қиз эди.
Мен аёлим ухлаётганига ишонч хосил қилиш учун инстаграмни ёпдим. Сўнг аёлимга қарадим. У кун бўйи уй ишлари билан овора бўлганидан чуқур уйқуда эди. Унга қарарканман, ўйлаб қолдим...
.
Қандай қилиб у ўзи учун янги бўлган уйда ўзини бунчалик хавфсиз хис қилиши ва хотиржам ухлаши мумкин.
У 21 йил оиласи билан яшаган уйидан анча узоқда.
Қачонки у жахли чиқса ёки хафа бўлса онаси ёнида бўларди. У хохлаганича йиғлаб дардларини айтиши мумкин эди. Укаси эса уни кайфиятини кўтарар, отаси уйга у ёқтирган барча нарсани олиб келар эди...
Бу хаёллар миямга келар экан, телефонни қўлимга олдим ва "block” ишорасини босдим.
Аёлимга юзландим ва унинг ёнида уйқуга кетдим. Чунки мен эркакман. Аёлига хиёнат қилмайдиган ва оиласини бузилишини истамайдиган эркак.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚