ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



105-қисм
“Рухсат олган эдим ойи,бугун сиз билан қоламан “ ,-деганимда ойимнинг кўзлари қувнади. Биргина ойимнинг кайфиятини ўйлаб, ўнлаб ёлғон тўқишимга тўғри келяпти. Гапимдан хурсанд ойим мени қучиб бошимдан ўпиб қўйди.

Тун ярмига келганда, асабдан бўлса керак очлик ҳис этдим. Ухлай олмай ўрнимдан туриб ошхонадан бир нарсалар топиб палапартиш оғзимга солдим. Деярли ҳар 10 дақиқада текшириб турган телефонимга яна қарадим. Ҳеч қандай жавоб йўқлиги мени сўнги смсни ёзишга мажбур қилди.

“Бугун неча бор қўнғироқ қилдим, жавоб бермадинг. Ўзи умуман орамиздаги муносабатни тушунмай қўйдим. Сохта эрим бўлсанг-да, сенга қўнғироқ қилганимда ёки смс ёзганимда жавоб беришинг керак эмасми? Аммо кўриб турибман-ки, мен билан ишинг ҳам йўқ.
Шундай бўлгани менга ҳам маъқул. Ойимникидаман шу ерда қолишга қарор қилдим. Сен билан орамиздаги англашув ҳали ҳамон ўз кучида бўлса-да, унга айрим ўзгартиришлар киритдим. Мен бундан кейин, ойимникида яшайман.

Сенга керакли бўлганда, ишхонангга бориб келаман ҳатто Латвияга бориш масаласига ҳам розиман. Чиптани ва нима қилишим кераклигини е-майил орқали ёзиб қолдирарсан. Ҳаётингга омад” Бу смс кўпроқ хафа бўлган хотин смсига ўхшаса-да, ҳеч қаерини ўзгартирмай жўнатдим.

Дарров ўқиди, Телеграмда фаол бўлганини ҳам кўрдим. Бир нарса деб жавоб ёзаётганди сўнгра эса, фаолликдан чиқиб умуман ҳеч қандай жавоб келмади. Буни қабулланиб яшашим керак холос. Она дуосида кўп гап бор дейишади. Ойим доим сени олган уч кунда қайтаради дерди. Фақат бир кунга адашди, тўрт кунда ўзим қайтдим.

“Нафиса! Нафиса! Уйғон қизим. Сенинг уйқунг мунча оғир бўлса? Тез, уйғон қизим “ ойимнинг бош учимда гапирганлари 4 кунлик келинлик ҳаётимдаги Адолат овозидан ёқимлироқ эшитилди. “Инна лиллаҳи ва инна илаҳи ражиун “ -деган овозни эшитганимда кимдирнинг вафот хабари келганини билдим. Кўзимни очиб телефонда гаплашган ойимга қарадим.

“Ким ойи?” -деб сўрадим хавотир билан.

“Қизим сени уйингдан хабаринг борми? Қайнопанг Нигора бечора оламдан ўтибди “ -деганида юрагим санчиди.

Аёл бечора дарддан қутилди, аммо болалари-чи? Оиласи, турмуш ўртоғига қийин. Низом... Низом қандай аҳволда экан?

“Жаноза вилоятда бўлар экан. Ҳамма йўлга чиқибди. Сени нега олиб кетишмади? Уришиб қолганмидингми тўғрисини айт?” “

Ҳозир ойи” ,-дея Низомга сўнги бор қўнғироқ қилиб кўрдим.Жавоб бермагач, Нодирга қўнғироқ қилдим. Узоқ чалинган телефон ниҳоят

“Алло! “ -дея очилди.

“Алло! Нодир, салом! Низом....Низом акамга қўнғироқ қилиб тушолмаяпман, ёмон хабарни эшитдим. Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин. Ҳамма йўлга чиқди деди, ойим.”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Даҳшат

Огоҳ бўлинг‼️

Россияга ишлагани бордим. Танишим оиласи билан рус кампирнинг квартирасида яшарди. Мен ҳам 12 яшар қизим билан яшашга жой топгунимизча ўша ерда турдик. Борганимизга кўп бўлмасдан қизимнинг соғлигида ўзгаришлар бўла бошлади. Олдинига унчалик эътибор бермадим. Лекин қизимнинг қорни кундан кунга катталаша бошлаганди. Докторнинг гапларидан эса шокка тушдим. Наҳотки, қизим...😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Биз гўзалликка сиғиниш ҳукмрон бўлган даврда яшаяпмиз. Чиройли таналар ва чиройли кийимлар одамларнинг устувор йўналишларида биринчи ўринда туради. Бу гўзалликка эришиш учун кимдир соатлаб спорт залларда шуғулланади, кимдир уни операция қилиб ўзгартилари ва кимдир иккаласини ҳам қилади. Юзлар тортилади, чўзилади. Бурунлар, лаблар, кўзлар, қошлар, ёноқ суяклари, иякларга ғалати шакл ва ўлчамлар берилади. Ва кейин буларнинг барчаси турли хил интернет тармоқларда турли позалар ва бурчаклардан нози-карашмали суратлар жойлаштирилади. Гўзал таналарини гўзал кийимларда, гўё кўргазмада, гўзал кафеда соатлаб ўтириб, қаҳва ёки коктейлни ботокс (шакли аслидан ўзгартирилган, чизилган қошлар, уланган киприклар ва ҳоказо...) қилинган лаблари билан дангасаларча секин ичиб кўз кўз қилиш одатга айланган.

Кечирасиз, лекин гўзаллик ҳақиқатан ҳам гўзалдир. Аммо, агар биз шунчаки гўзал инсон, ақлдан маҳрум бўлган тана ёки ақлли инсон, аммо ҳаё ва уятдан маҳрум бўлган тана ҳақида гапирадиган бўлсак, унда унинг қиймати унга қуйилган моддаларнинг нархидан ёки спорт залининг нархидан ошмайди, сабаби айнан шуларнинг ёрдамида бу гўзалликка эришилган. Инсон танаси тез бузиладиган маҳсулот бўлиб, чиройли кийимлар ҳам тез орада эскириб, латта бўлиб қолади. Гўзал инсон руҳи бўлмаса, инсон танаси шунчаки бўш қўғирчоқдир. Бу билан мақтанадиган инсон эса аҳмоқдир.

«Эй Одам болалари! Биз сизларга авратларингизни беркитувчи ва безак учун либос нозил қилдик. Ҳолбуки, тақво либоси яхшироқдир. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Шоядки, обод қилишни эсласалар» (Аъраф сураси, 26-оят).

Аллоҳ таоло энг яхши кийим Аллоҳдан қўрқишдир, деди. Бу дунё кийимидан яхшироқдир, чунки у одам билан абадий қолади. У қаримайди ва эскирмайди, доимо қалб ва қалбнинг зийнати бўлиб қолади. Агар инсон Яратувчисидан қўрқишдан маҳрум бўлса, унда унинг руҳий иллатлари фош бўлади, бу эса уни шармандаликка маҳкум қилади. Ва бу, албатта, гўзаллик саналмайди...

P. S.: Бугунги кунда бу ҳолат фақатгина аёлларга тегишли эмас...
Энг катта дарди аёл бўлган бир талай нодон эркаклар ҳам шулар жумласидандир.

Filadzum

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эслатма

Туя ажойиб жонзот

Аллоҳ таоло айтади: «Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…», Ғошия сураси, 17-оят.

Ундаги ҳам чучук, ҳам шўр сув ичиш қобилияти:

Туянинг буйраги шўр сувдаги ортиқча тузни филтрлаб, ичишга яроқли қилади. Кейин ортиқча туз эса сийдик орқали чиқарилади. (Яъни, туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга)

Тиканли буталарни ўзига зарар етказмасдан ейиш:

Туянинг сўлаги, тупуклари қалин ва тиканларни юмшатишга ёрдам берадиган махсус хусусиятларга эга. Бундан ташқари, унинг лаблари ва оғзининг ички тузилиши қаттиқ ва бардошли бўлиб, тиканли ўсимликларни осонгина чайнаш имконини беради. (Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади).

Икки қаватли ҳимоя кўз қовоқлари:

Туялар икки қаватли кўз қовоқларига эга - бири ингичка ва шаффоф, иккинчиси қалин ва гўштли. Қум бўронлари пайтида туя кўриш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, кўзига қум тушмаслиги учун шаффоф кўз қовоқларини юмади. Унинг узун ва қалин киприклари ҳам кўзларини чанг ва қумдан ҳимоя қилади.

Тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти:

Туя ўз эҳтиёжларига қараб тана ҳароратини тартибга солиши, керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. (Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади)

Шунингдек, туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади.

"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Мўминун сураси, 14-оят.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЗАНЖИР.

-Сиз менга умуман мос бўлмагансиз ўзи. Яхшиямки буни вақтида англаб етдим. Менга берадиган нимангиз бор ўзи? Қуруқ меҳр билан қорин тўймаса. Севгингиз ўзингизга сийлов. Мен сиздан юз марта бойроғига турмушга чиқяпман деди қиз бўйнидаги олтин занжирга ишора қилиб. Сиз буларни фақатгина тушьларингизда менга совға қилсангиз керак. Тамом мени унутинг деди-да қиз йигитдан узоқлашди...
Орадан йиллар ўтди. Бир куни йигит ишхонасига келиши билан ёрдамчиси:
"-Хўжайин, бир аёл эрталабдан буён мен биз фақат заргарлик буюмларини сотамиз, сотиб олмаймиз дейишимга қарамай:
-Наҳотки шундай катта дўконьда занжиримни сотиб олмасаларингиз. Болам касал менга пул керак. Эрим қиморда бор-будимизми ютқазиб қўйган деб қўймаяпти. Ўзингиз қарайсизми" деганди
Йигит бориб қараса худди ўша ўтмишдаги қиз ва қўлларида эски олтин занжири турарди...

✍🏻 Нушарова Машхура.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қатра

ТУТИНГАН ЎҒИЛ

Калишнинг ичи қорга тўлиб, чол юришга қийналди. Ўғли билан келини қаергадир кетмоқчи экан. Ялтироқ қути, бир сумка…
- Тутинган отамникига бораяпмиз. Уятли бўлмайлик деб бошдан-оёқ сарпо қилдик.
Қишлик кийим, маҳси-калиш…
- Жун калиш қанча экан, ўғлим?
- Йигирма минг. Хотин, нарсаларни отамга кўрсат… Бўладими, ота?
- Б-бўлади.
Чол ортига қайтди.
- Калишга пул сўрамадингизми?
- Сўрамадим.

Шониёз Мелибоев

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НЕМИС ХАЛҚ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ

* * *
Айбдор ўз соясидан ҳам ҳадиксирайди.
* * * 
Ҳалоллик бойликка етаклайди... лекин аста-секин.
* * *
Банда ўйлайди, Тангри йўллайди.
* * *
Чўлоқ ҳамма жойдан ўзига ҳасса топиб олади.
* * *
Аҳмоқ аҳмоқлигича қолади, унга бирорта дори кор қилмайди.
* * *
Даврлар ўзгаради ва биз ҳам даврлар билан бирга ўзгариб борамиз.
* * *
Атиргул гуллайди, тиканлар тиканлигича қолади.
* * *
Битта болари мингта пашшадан афзал.
* * *
Тоза виждон – ухлагани энг яхши ёстиқ.
* * *
Битта раққос рақсни очолмайди,
Битта гул шохни безолмайди.
* * *
Оқил душмандан кўра, нодон дўст кўпроқ кўнгилсизлик олиб келади.
* * *
Қасам аразни туғади.
* * *
Душманнинг совғаси ичига ғараз ўй яширинган бўлади.
* * *
Қанотларинг ўсмагунча учишга ошиқма.
* * * 
Ўзганинг матоси билан бичишни ўрганиш қандай яхши.
* * *
Дангаса ишчига ҳамма болға оғир.
* * *
Мушуклар аввал суйкалади, кейин тирнайди.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥 AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Bitta toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar uchun
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 240 qismdan iborat!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



100-қисм
Меҳрининг уятсизлигигами ёнай ёки бу одамнинг писмиқлигигами, билолмай қолдим. Жаҳлимдан кўзимни қаттиқ юмиб, ўзимни ухлашга мажбур қилдим. Тонгни бошқалар хўроз овози ёки будильник овози билан қарши олса, менинг тонгим Адолатнинг шикоятлари билан бошланарди.

Кўзимни зўрға очиб ,уйғонишга ҳаракат қилдим, фақат яна ерда ётган жойимда эмас, ётоқда уйғондим. Хонада ёлғиз эдим. Ерга солган ўрним ҳам йўқ. Низом яна онасининг босқинига қарши, ўз тадбирини олган кўринади.

Менинг англаб етмаганим, бу одам мени, менга сездирмай қандай ўрнимни алмаштириши? Уйқум шунчалик қаттиқми, деб ўйлаб қолдим. Бугун ўқишга кетишимни эслаб, кайфиятим кўтарилди. Куни бўйи, икки бошли илонлар тўдаси орасида, қолмайдиган бўлдим. Ҳовлига чиққанимда, Низомнинг кетганини билдим. Қайнонам қўли белида менинг хати- ҳаракатларимни кузатиб турарди. Унга чой- пойини дамлаб бериб яна ҳовлига чиққанимда, кўча эшиги тақилади.

Ким келган экан деб, тезда бориб эшикни очдим. Эшик олдида ўрта ёшли аёл ва ёшроқ бир бола турганди. Аёлни танимадим аммо бола қайнотамнинг қуйиб қўйгандек ўзи эди. Ҳисоб китобли дунёда адолат оқсаши мумкин, чўлоқланиб кечикиши мумкин лекин эртами кечми барибир айтган манзилига етиб боради. Сизга нисбатан қилинган хатоликка қарши, хато билан жавоб қайтарсангиз. Ҳақ бўлиб турган ёнингизни ноҳақлик тўрлари билан ўраб қўясиз. Бир пайтлар қайнотам оиласи ва хотинига нисбатан қилинган хатосини, қайнонам ҳам ўз билганича яна исмига номутаносиб шаклда жавоб қайтаргани боис бугун ҳақ еган томон бўлиб турибди.

Хўш, Адолат вақти замонида унга хиёнат қилган эрининг жазосини бераман деб, бегуноҳ боланинг тақдири билан ўйнашган бўлмаганда, бугунги аҳвол нима бўларди? Бу саволга Нафиса ўлароқ жавоб берадиган бўлсам, мен Адолатдек эримнинг хиёнатини кечирган, бўлмас эдим.

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариб, бугун яна унга ҳаётимда ўрин бермаган бўлардим. Ойимнинг Адолатнинг ўтмишдаги яралари ҳақида айтиб бергани бўлмаса, озроқ ақли ишлаган киши шундоқ ҳам ҳозир қаршимда турган болакайга қараб, гап нимада эканлигини биларди. Уларни эшик олдида қолдириб, бориб қайнонамга хабар бердим. Нонушта дастурхони бошида ўтирган Адолат, телефонда бировни қизишиб койиб бераётган эди. Унинг гапини тугашини кутмай.

“Ойижон, сизни сўраб келишган “ ,-деганимда қулоғидаги телефонни бироз ўзидан узоқлаштириб юзини буриштириб сўради. Унинг суҳбатини бўлганим, унга ёқмаган бўлса-да, эшик олдида кутаётган “меҳмони “ ва у билан бирга келган “муаммо “ айни дамдаги телефон суҳбатидан муҳимроқ эди.

“Ким? “ -деб сўради норози оҳанг билан. Бир аёлга эрингнинг ўйнаши ёки иккинчи хотини боласи билан келган деган гапнинг, юмшоқ шаклини қандай айтиш мумкин?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



98-қисм
“Вақтимизни, энергиямизни нималарга сарфлаяпмиз? Бошимда мингта дард, яна кимларга ўзимни исботлашга тўғри келяпти“ Бу гапларни кўпроқ ўзига айтаётгандек эди.

“Умид бермасанг, дардисар ҳам бўлишмайди. Худо дейлик, эски “қизларингдан “ бир Меҳри шубҳаланган бўлсин.

Бўлмаса ҳаммасининг олдида роль ўйнаш ниятим йўқ” ,-деганимда бир қошини кўтариб юзимга қаради.

“ Сендан зўр актриса чиқади, жуда ҳаққоний ўйнадинг “

“Сезиб қолибсан яхши, менга қараб ўзингга кўп ҳам ишониб қўйма, ёқтириб қолибди деб ўйлаганинг бор-йўғи роль бўлиши мумкин.”

“Сени бу ролларинг бор-ку?” яна ўзига ўзи гапирди. Ичимда қолган бошқа бир дард бор эди. Меҳрининг Сардор ҳақида айтганлари, ҳар қанча сохта эрим бўлмасин, мен ҳақимда ёмон ўйловга боришини истамадим.

“Сардор ҳақида Меҳри ёлғон гапирди” -деганимда юзида жиддий ифода бор эди.

“У ёлғон гапирган бўлиши мумкин, лекин менинг гапларим нуқтасигача рост эди“ ,-деганида Сардор билан ҳақиқатдан гаплашганини сўрамоқчи бўлсам-да, сўнг дақиқада воз кечдим аммо у буни юзимдан ўқиб ўзи давом этди.

“У бола билан учрашганим ҳам чин. Унинг айтганлари ҳам. Дунё тор ер. Бир кун бирор жойда, у бола билан бўлган муносабатинг билиниб, эшитилиб қолса, ўзимни қандай тутишни билишим учун гаплашиб олган эдим. Аммо сенга бўлган туйғулари шунчалик кучлики, менга сўз берган бўлса-да, тўйимизда ўзини тута олмади. Сенга қарайвериб, жаҳлимни чиқарди.

Эртадан ўқишинг бор. Ақлингда сохта эр бўлиб кўринсам-да, қалбингга буни айтма. Эрли аёлсан, чегарангни чизишингга амин бўлсам-да, унга ишонмайман.” “Сендан ажралган пайтимгача, шахсий ҳаётимга эҳтиётлироқ бўламан, ўйлама “ Машина рулини ушлаган қўллари ҳаракатланганини ва худди бир нарса дегандек хўмирдади. Ёки менга шундай туюлди. Уйга яқинлашиб борар эдик. Бошимни ён қўйиб, уйқу босиб кўзим юмилай деганда, яна овози мени ҳушёр бўлишга туртки бўлди.

“Бир ҳафта ўн кундан кейин Латвияга бориб келишингга тўғри келади “ ,-деганда кўзим мошдек очилиб, унга тушунмадим деб қарадим.

“У ердаги автосалон ва логистика корхонаси билан шартнома тузишинг керак. Корхона раҳбарисан, шу ишни ҳал қилсанг, қолгани масофадан бошқарса бўлади. “

“Бир ўзимми?”

“Ҳа, бошқа киши йўқ, сен билан кета оладиган. Ҳатто сенинг бориб келишингни иложи бўлса, ҳеч ким билмаслиги керак.”

“Нега?”

“Ишни бошлагунимизча нималар қилаётганимизни, қаерга бориб келганимизни қанча кам одам билса, шунча озроқ савол ва бош- оғриғи бўлади. Даданг қайтадиган кунлар бўлгани учун сен уйингда қолиш баҳонаси билан 2-3 кунга бориб келасан”

“Мен у ерларни билмасам, тил билмасам қандай бўлади, у иш?”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Ибратли сузлар каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қўшалоқ_байрам

🌙 Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



96-қисм Улар жим турар экан. Бир қўлим билан Низомнинг қўлидан ушлаб бошимни елкасига қўйдим. Кўзларим билан аввал унга кейин рўпарамда ўтирган илонга қарадим. Улар худди мум ютгандек жим эди. Яна ўзим давом этдим.

“Опам мендан хавотир олганидан, шунақа ўйлаган жоним. Сизнинг ўтмишингиз, ҳаммамизга маълум. Сизни бошқача деб тасаввур қилади. Доим қизлар билан кўнгил хушлик қилиб, ташлаб кетганингизни билганидан, бизнинг орамиздаги муносабатга ишонгиси келмаган.

Фақат буни сўроқлаш-да, сал кечикибди. Чунки биз турмуш қуриб бўлдик. Мендан эмас, аксинча эримга осилмоқчи бўлганларни, ўйласа бўларди. Хотини бор одамга ишониб қолиш қанчалик тўғрилигини ўйлашсин деб, шундай эмасми?” Меҳри унга кесатиб гапирганимни тушунди. Низом эса унинг елкасига турган бошимга бир бўса қўндириб, мени ўзига қаратди.

“Қисқа муддатда турмуш қурганимизга, ичида шубҳа қолган бўлиши мумкин. Аммо, сени ёшлигимдан ёқтирганимни билмайди-да. Орага масофалар кириб, бу туйғу йўқ бўлди деб ўйлагандим. Бошқа томонга йўналганимни ва фақат сени ҳар кўрганимда, юрагим ўрнидан отилишга тайёр бўлиб боргани ҳеч кимга сездирмадим. Ахири чидай олмай, сенга очилганимни ва сен ҳам мени қабул қилинганингни тушунишса қани?“ -деганида Низомнинг гаплари, оҳанги шунчалар ҳақиқатга ўхшаб чиқди-ки, бунга ҳатто ўзим ҳам ишониб қолишим мумкин.

“Мен буларни билмас эдим. Нафисанинг йигити бор эди, исми нима эди? Ҳа, Сардор! Ҳатто уни гапириб берганида, кўзлари чақнарди. У билан бўлган учрашувларини,яқинлигини айтиб берганди ҳаяжон билан “ ,-деганда Меҳрининг қанчалик онасининг қизи эканлигини яна бир бор исботини топди.

Бу гапларни эшитиб, менинг кафтларим терлашни бошлаган бўлса, Низом уни қаттиқ ушлаб турган эди. Орага кириб, гапига жавоб бермоқчи бўлганимда, Низом мендан аввал гап бошлади.

“Ҳамманинг бир ўтмиши бор. Мен ҳам Нафисагача, мингта қиз билан гаплашиб, учрашиб кўрдим. Улар билан фақат вақтимни ўтказдим. Нафиса билан эса умримни ўтказишга қарор қилдим. Сардор деган боладан хабарим бор. Ҳатто учрашиб гаплашиб ҳам олдим. У менга Нафисанинг, тоза қиз эканлигини, уни асраб авайлашим кераклигини ва улар орасидаги муносабатни дўстдан ортиқ бўлишини истаганини аммо, Нафиса бунга кўнмаганини айтди. Мен аввал Нафисага ишонаман. Ва бир эркак ёқтирган қизининг, бўлажак турмуш ўртоғига бир қизни покиза ва уйланишга арзийдиган қиз деса, менимча бундан бошқаси ортиқча ғийбатга киради. Чунки ҳар қандай йигит ҳам ўз ўтмишидаги қизга гарантия беравермайди. Мен масалан, бировга мендан қолган қизга ууйланишни,маслаҳатбермаган бўлардим” ,-деганида Меҳрининг юзи шолғомдек қизарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1.  Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.  Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.  Иш буюрса, бажаради.

4.  Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.  Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.  Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.  Исмларини айтиб чақирмайди.

8.  Уларнинг ортида юради.

9.  Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.   Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1.  Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2.  Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3.  Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир подшоҳ вазирларидан учтасини чақиртириб, бир ғаройиб иш буюрибди. Уларнинг ҳар бири қасрдаги боғга кириб, ўзлари билан бўлган қопларга ҳар хил мева чевалардан тўлдириб чиқиш эди. Яна бошқа бир талаб ҳам бор бўлиб, у ҳам бўлса, бу муҳим ишда бирор кишини ёлламаслик ва меваларни ўз қўллари билан териш эди. Вазирлар бундан ажабланишди ва қопларини олиб, бўстон тарафга равона бўлишди. Биринчи вазир подшоҳни рози қилишга интилиб, ҳар хил мевалардан энг яхши ва пишганларини териб қопини тўлдирди. Аммо иккинчи вазир, подшоҳ буларга муҳтож эмас, текшириб ҳам ўтирмайди, деган хаёл билан, яхши ёмонини ажратмасдан ўнг келган мевалар билан қопини тўлдирди. Учинчи вазир эса, қопдаги нарса билан подшоҳни иши ҳам бўлмайди, деган эътиқодда хашак ва дарахт барглари билан тўлдириб қўя қолди. Кейинги куни подшоҳ, ҳалиги вазирларни ўзлари билан бирга қопларини олиб келишга буюрди. Ҳаммалари тўпланишгач, подшоҳ аскарларига, уларни қопларидаги нарсалари билан уч ойга зиндонга ташлашни амр этди. Ҳеч бир кимса ета олмайдиган узоқ жой еди. Бу ҳам етмаганидек, улардан озиқ овқат ҳам ман қилинди, фақатгина ўзлари билан йиғган меваларини олишга рухсат берилган эди. Биринчи вазир, ўзи терган яхши меваларни ейиш билан уч ойни ўтказди. Иккинчи вазир, уч ой унга жуда қийин кечди, чунки терган меваларидан фақатгина яхшиларини ея олди. Аммо учинчи вазир эса, биринчи ойни ўзидаёқ очликдан ўлди.
Қиссадан ҳисса:
Сиз ҳам ўзингизга бир савол бериб кўринг!
Сиз қайси турдансиз? Қайси вазирга ўхшаб амал қилябсиз? Сиз ҳозир дунё боғидасиз, озодлик сизнинг қўлингизда, яхши амаллар ёки ёмон амалларни танлаш ихтиёри сизда. Лекин, бир кун Подшоҳларнинг Подшоҳи Аллоҳ таоло сизни қабрга дафн қилишга буюрса...мана шу тор, қоронғу жойда, бўлиб ҳам ёлғиз ўзингиз бўлган пайтингиз дунёдаги солиҳ амаллардан бошқаси ёрдам бера олади деб ўйлайсизми?!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

• Таниқли инглиз сиёсатдони Уинстон Черчиллнинг шундай гапи бор: “Мен сизга соғлик ёки бойлик ўрнига, фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Доим омадингизни берсин! Ўйлаб кўринг, ахир, ТИТАНИК кемасидагиларнинг аксари бойлар ва соғлар эмасмиди? Аммо улар орасидан айримларига омад кулиб боққан ва айнан омадлилар омон қолишган".
• Омад бор нарса — Худо назаридан қўймасин ёки паноҳида асрасин мазмунидаги дуоларнинг ижобати ҳам омаддир. Эҳтимол эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боришга қарор қилган. Ана шу туфайли ишга ўз вақтида бора олмай, Нью-Йоркдаги 11 сентябр ҳужумидан омон қолган.
• Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги боис бу ҳужумдан жони омон қолган.
• Бир аёл эса ҳар тонг уйғотувчи қўнғироқ 11 сентябр куни ишламагани оқибатида омон қолган.
• Бошқа кимдир ўша тонгда Нью-Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолгани туфайли бугун яшаб юрибди.
• Бошқасининг айтишича, у ўша куни доим чиқадиган автобусни ўтказиб юборган.
• Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошқа кийимни ҳозирлагунига қадар вақт керак эди.
• Кимнингдир ўша тонг ҳар куни тонгда ишлаб кетадиган машинаси ўт олмаган, кимдир боласи билан ёки бошқа ташвишлар билан андармон бўлиб, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
• Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи — эрталаб янги туфли олган ва янги туфли оёғини қадоқ қилгани боис, шифо излаб дорихонага кирган ҳамда айнан шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги туфли унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
• Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор кору ҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир. Кимнидир кутиб қолиш, кимнингдир қўнғироғингизга жавоб бермаслиги, кундалик ташвиш ва одамлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга таъсир қилмасин. Бунда ҳам яхшилик бордир.
• Аллоҳ мукаммал зот — унинг хоҳишлари ортида бирор ҳикмат ётган бўлади. Бунинг орқасида сизнинг омадингиз ётган бўлса, ажаб эмас.
• Ҳаммамизга омад кулиб боқсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​#Қисқа ҳикоя

- Қўрқма қизалоғим, мен яхшиман, - дея юпатди иситма аралаш ҳансираётган аёл. Беш-олти ёшлар атрофидаги қизча йиғлашдан тўхтаб бир муддат онасига тикилди. Аммо яхшилигига ишонмади шекилли яна йиғлай бошлади. Шу пайт дадаси келиб қолди. Юзига умидвор тикилиб турган қизалоғига нима дейишини билмай бир оз ўйланиб турди.
- Онам ўладими? - сўради қизча тўсатдан.
- Ким айтди бу гапни?
- Кеча ўлсам, уйлансангиз ҳам қизимни зинҳор болалар уйига берманг, менга ўхшаб меҳрга зор бўлмасин, дедилар-ку.
- Онанг ёлғон гапирибди, ҳали узоқ яшайди.
Қиз болалигидаги шу хотираларни эслаб меҳрибонлик уйи деразасига тикилар экан, ҳақиқий ёлғончи ким эканлиги ҳақида ўйларди.

✍️ Саида Ибодинова

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир", Оли Имрон сураси, 97-оят.

🕋 Ҳажнинг муҳим амаллари тартиби (суратда)

🕋1. Ҳажни ният қилиб уйдан чиқиш.

🕋2. Мийқотлардан бирида эҳромга кириш. (Бу ҳажнинг муҳим энг биринчи фарзидир)

🕋3. Тавофи қудум (кўришув тавофи)

🕋4. Сафо ва Марва ўртасида саъйи қилиш.

🕋5. Минода тунаш. (Бу ҳажнинг вожиб амали)

🕋6. Арафотга қараб юриш. (Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди)

🕋7. Муздалифада туриш. (Бу ҳажнинг вожиб амали)

🕋8.  Жамротул ақабага - тош отиш учун Минога қараб юриш.

🕋9. Қурбонлик сўйиш, ҳадйи. (Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб).

🕋10. Соч олдириш ёки қисқартириш. (Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир)

🕋11. Тавофи ифоза. (Изоҳ: Зyлҳижжa oйининг ўнинчи кyни, яъни ҳaйит кyни шaйтoнгa тoш oтиб, қypбoнликни сўйиб, coчни oлдиpиб ёки қиcқapтиpиб бўлгaндaн cўнг Бaйтyллoҳни тaвoф қилиш «ифoзa тaвoфи»дир, у «тaвoфи зиёpaт» ҳaм дeйилaди).

🕋12. Жамаротда тош отиш. (Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали).

🕋13. Видолашув тавофи.

(Изоҳ: "Ҳap ким юpтигa кeтишдaн oлдин видo тaвoфини қилиши кepaк. Бy амал вoжибдиp. Унинг янa биp нoми «тaвoфyc cодаp»дир. Hият қилиб, тaвoфни aдo этиб бўлгaндaн cўнг икки paкaт тaвoф намози ўқилади. Aллoҳ таологa илтижo билaн дyoлар қилинaди. Keйин Зaмзaм қyдyғигa бopиб, сувидан тўйиб-тўйиб ичилaди. У epдa ҳaм дyoлap қилинaди. Янa тaкбиp, тaҳлил aйтиб, дyoлap ўқиб, xaйpлaшиб чиқиб кeтилaди, Maккaи мyкappaмaни тapк этишдaн aввaл видo тaвoфи aдo этиб, бoшқa ишлap билaн мaшғyл бўлмaй йўлгa oтлaниш кepaк. Шунинг билан ҳaж aмaллapи тyгaйди". «Мўминнинг умр сафари»дан).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КЕЧ ҚОЛДИМ ДЕМАНГ!

Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксак адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан  киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи –  ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин  яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди (тақдир). Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



101-қисм Ўзи чиқиб кўргани маъқул деб ўйлаб

“Танимадим, бир аёл “ ,-дедим. Қулоғига айтилаётган гаплар шунчалик муҳим кўринади-ки, осонгина

“Уйда йўқ, деб айт”,- дея қолди.


Бир неча дақиқа юзига маъносиз қараб қолганимни кўриб, қўлини силтаб, бор дегандек қилди. Қўпол муомаласидан инсонинг юраги оғришидан, ҳеч тортинмайдиган аёл катта ва қийин вазифани менга топшираётганидан бехабар эди.

Унинг олдидан чиқиб, эшик олдида кутаётган она-бола олдига бордим. Ёш бола онасининг қўлидан тортиб бир нарсалар деб инжиқлик қилганини кўрдим. Улар олдига яқинлашиб ҳали бир нарса демасимдан, аёл менга қараб гапирди.

“Ўғлим ҳожатга боргим келяпти деб қўймаяпти агар иложи бўлса..”

“Албатта кел, мен билан”,- деб болани ҳовлидаги меҳмонлар учун ажратилган ҳожат хонасига олиб бордим. Ўғли чиққунича, онасига бориб уйни кўриб чиққанимни, уйда мендан бошқа ҳеч ким йўқлигини айтиб, узр сўрашга мажбур бўлдим.

Болакайнинг қорни оғриб, қолган шекилли? Эшик олдида анча кутиб қолишга тўғри келди. Ёки стресс ҳолатда, тикан устида турганим учун-ми? Менга жуда узоқ вақт бўлиб туйилди.

“Узоқ йўлдан келдик. Йўл бўйи, бироз инжиқланиб келди.” “Тушунаман ҳечқиси йўқ, хижолат бўлманг “ ,-дедим бироз аввал унга ёлғон гапирганимнинг, виждони қийнаб.

“Сиз уйдаги ёрдамчиларимиз?”,- деганда рўпарамда турган аёлинг юзига қарадим. Ёрдамчиларни камситиш мақсадида эмас, чунки кечаги кунгача ҳақиқатдан ҳам бу уйда хизмат қилганларнинг фарзанди эдим. Бу аёл ҳали бизнинг Низом билан тўйимиз ҳақида билмаганини ўйлаб, кулиб жавоб қайтардим.

“Йўқ, келинлариман“ ,-дедим

“Низомжон уйландими, эшитмабмиз?”-деди таажжубланиб.

“Ҳали, бир ҳафта бўлгани йўқ“ ,-дедим уни хижолатини кетказиш учун.

“Бахтли бўлинглар “ ,-деб қўя қолди. Болакайнинг келмаганидан хавотирга тушиб атрофимга қарадим.

Адолат мени кўрмай қолса, ҳаётига давом этиб яшайди-ю, лекин бироз аввалги жизғанаклиги тарқамаган бўлса, чақирилмаган меҳмонларни деб гап эшитмасам бўлгани. Келган аёлнинг жим қараб турган нигоҳларини, ичкаридан келган бақир- чақир овози диққатини бузди.
Орқамга ўгирилганимда, қайнонам ўтирган хонанинг эшигидан бояги бола ўқдек отилиб чиқарди. Қайси орада ҳожатдан чиқиб, уйга кирганини сезмай қолипман.

“Нафиса!!!” Мени бор важоҳати билан чақирган аёлга қараб, юра бошлагандим. Ортимда қолган аёл ҳам, мен билан бирга ҳовлининг бошқа қисмига, боласига қараб юра бошлади.

“Ниғматилла! Нима бўлди, ўғлим ?“ деган овозини зўрға эшитдим чунки Адолатнинг чиқарган овозлари бошқа дунёдаги барча овозларни йўқ қилиб юборишга қодир эди.

Ҳеч қанча қолмай қайнонам ғазаб билан ҳовлига чиқди. Кўзи аввал мени, кейин эса бир- икки қадам ортимда турган она- болага тушди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



99-қисм “Сени дўстим, кутиб олади. Тилга келсак, рус тилида гаплаша олишади, деярли ҳамма нарса тайёр бориб, имзолаб келсанг бўлгани. Расмий ҳужжатлар бўлгани учун, шахсан бориш шарт экан.”

“Тушунарли “ ,-дедим ноилож

“Асл мақсадимиз, бу ишлар экан, майда- чуйда гап сўзларга ўрлашиб юрмаслигимиз керак. Бошқалар қўлига, ўзимиз ҳақимизда сир бермай, иш юритсак шунча оз зарар кўрамиз”

Бу гаплар Низом билан орамиздаги риштанинг қанчалик иш келишувга таянишини яна бир бор эслатди. Уйга кириб борганимизда кечки овқат еб бўлинган, қайнонам ўз хонасида Маҳфуза янгам кўринмасди уйда. Расмий келинлик вазифаси сифатида, қайнонам билан кўришиб кейин хонага кирдим. Низом ётоқда ўтирган ҳолда оёқлари устига қўйган ноутбукни очиб кўзида кўз ойнак, бир нарсалар ёзиб турганини кўрдим.

Уни биринчи марта кўз ойнакда кўрдим. Кўзимга бошқача кўринди. Жавондан кийимларимни олиб, ён хонага ўтиб уст- бошимни алиштириб келдим. Ерга жойимни солиб куннинг чарчоғи ва оғирлигини унутишга ҳаракат қилдим. Ётган ўрнимда ўнга, чапга бурилиб турганимдан, Низомнинг эътиборини тортди шекилли менга қараб гапирди.

“Қайси саволингга жавоб қидириб, уйқунгни тополмаяпсан?” -деганида менинг фикрларимни ўқий оладими деб ҳайрон қолдим.

“Эрталаб Меҳри билан учрашмайман дединг, нима бўлди-да, кечки пайт иккалангни бирга ёнма-ён кўрдим?” Бироз жим туриб кейин гапирди.

“Хонамиздан расм ташлади, ётоғимизда ўтириб тушган экан” -деганида ётган жойимдан сапчиб туриб унга қарадим. Бугун бу уйга келган эди. Бу хонага ҳам кирганди, лекин қўлида телефон йўқ эди. Демак мен кетгач, яна кирган уятсизга, қаранг-а?

“Бугун келганди бу ерга. Демак мен кетгач, яна кирган экан-да? “ -дедим унга қараб. Кўз ойнагини қўли билан олиб, менга қаради.

“Эртага қулф қўйдираман. Бу уйда шахсий майдонингга ҳурмат қолмаган ўзи“ ,-деб айтди.

“Битта расм билан сени чақирдими?”

“Йўқ, албатта! Сен билан кўришганини ва сенинг кўзларингда хурсандчилик ва бахт аломатларини кўрмаганини, ҳатто хонамизда янги келин- куёв аломатлари йўқлигини айтиб, бир нимлар деди-да, хуллас. Телефонда гапириб тушунтирадиган гап эмаслигини англаб, учрашувга рози бўлгандим”

“Кўзларимда нима кўриниши керак экан, тушунмадим? Уни хаёлида, кўз қорачиғимдан юракчалар намоён бўлиши керакми? Хонамизга нима қилган? Янги келин- куёв аломатлари нима дегани экан? Ҳамма жойда ич ки..” гапимнинг давомини ўйламай гапириб юбораётганимни ўйлаб тўхтадим.

Низом эса, менга қараб тиржайиб турарди.

“Яхши ҳам келдинг. Унга гапириб, бир нарсаларни исботлашга ҳожат қолмади. Кўзингдаги менга бўлган муҳаббатни кўриб, ишонди менимча” охирги жумласини кулиб гапиргани учун устимдан кулаётгандек бўлганига, ёстиғимни унга қараб отдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



97-қисм

У мени эримга ёлғон гаплар билан Сардор масаласида, пастга урмоқчи бўлди. Низомнинг Сардор билан гаплашиб, гаплашмаганини билмайман аммо ҳақиқат худди у айтгандек эди. Ва мен йигитим борлигини Меҳрига айтганим рост. Аммо бирор марта, учрашувим ёки у айтгандек қилган ишим ҳақида гапирганим йўқ. Чунки ундай нарса бўлгани ҳам йўқ.

Бу ерга келиб жанжал кўтариш ўрнига, бундай роль ўйлаганим тўғри экан. Низом ҳақида шубҳага борган эдим. Унга Меҳрининг осилгани рост. Лекин Низом Меҳрига нисбатан қандай тушунча ва муносабатда эканлигини ҳозир кўриб турибман. Агар унга озгина бўлса-да, ҳурмати бўлганда, ҳозир бунча гапни теккизиб гапирмасди. Онаси иккови гаплашган пайтда эшитганларимнинг албатта-ки, бир сабаби бордир ва вақт ўтиши билан у ҳам ойдинликка чиқарди.
Биз, ҳақимизда шубҳага тушадиган ҳар кишини ва ҳар омилни бартараф қилишга мажбур эдик.

Чунки бир қариндошдан ёки танишдан пул ва мулк яширилмаяпти. Ўйин ўйнаётганимиз бир давлат эди. Давлатдан мол -мулк қочириш, яшириш молиявий жиноят ҳисобланса, мен ва оилам ҳам Низом ва оиласига ҳамтовоқ бўлиб бу жиноятга қўл уриб бўлганди. Мол, жондан ширин дерди бувим раҳматли. Ва кўриб турибман-ки, пул учун, мол-у давлат учун кимлар нималарга жонини тикиб ҳамлалар қилмоқда. Низом билан бўлган турмушимизнинг сабаби, икки оила сири эди.

Қайси томон бу сирни очса, ўша томон жони билан бадал ўташи мумкинлигини иккала оила ҳам яхши биларди. Четдан шубҳа билан боққан ҳар кўзга, аксини исботлашга мажбур эдик. Дунёнинг пулини тўлаб, дадам озодликка чиқарди. Қайнотамнинг оқибати ҳали номаълум. Бировларга роль ўйнашга, ўзимизни исботлашга тўғри келса, шундай қилишимиз шарт.

“Ооо, жамоа жам, бир мен кам эканман-да? “ -орқадан келган Нодирнинг овози билан қаддимни тиклаб олдим. Низом Нодирга ўтир деб ишора қилганда, Меҳрига қараб сурил деб, Нодир буйруқ берди. Озроқ суҳбат қилиб бўлгач, Низом менга қараб

“Чарчадингми кетамизми?” -дея сўради. Бошим билан тасдиқлаб, унга қарадим.

“Сизлар бемалол ўтиринглар, биз турамиз энди “ -деб Нодир билан Меҳрига қарадик. Нодир бўпти, дегандек қилди Меҳри эса, бўзрайиб қараб турарди. Ресторандан қўл ушлашиб чиқиб, машинага ўтирдик. Йўлга чиқиб олгунимизча, орамизда жимлик ҳукм сурди. Ва биринчи бўлиб уни, Низом бузди.

“Сендан бундай сокинлик кутмаган эдим”

“Ёмон отлиққа чиққанинг, тақдири шу эканда “ ,-дедим киноя билан.

“Феъл-атворинг оғир, жаҳлинг тез бўлгани учун балким,сендан бошқача ҳаракатлар кутади инсон”

“Маслаҳатим, дилида бўлганинг тилига чиқарганлардан қўрқма, писмайиб жим юргандан қўрқ“

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun bayram munosabati bilan AKSI DUNYO hikoyasini 5 qismni bittada joylab beraman

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🇺🇿Биз уддаладик ҳамюртлар!

Барчангизга ғалаба муборак
,
ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИ МУБОРАК!👏👏👏👇

/channel/ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



95-қисм
“Истасанг, мени шунчаки у ерга олиб бор. Ҳатто унга ҳозир смс ташлаб қўй. Мени уйда топа олмаганини айт. Бу ерга келганимни сендан билмасин” ,-деган таклифни бердим. Низом унинг бошлиғи эди. Мени деб ишдан қувилишини истамаган бўлардим.

“Мени ўйлама. Сен ўзингни хафа қилдириб қўйма, бўлгани“ ,-деганида унга миннатдорлик билан қарадим. Етиб келган манзилимиз, шаҳардаги энг қиммат ресторанлардан бири эди. Машинадан тушиб, Нодирни кутмай олдинга қараб юрдим. Эшик олдида кутиб олувчи қиз кулиб кутиб олди ва неча киши эканимизни сўраб шунга қараб жой кўрсатмоқчи бўлди.

“Яқинларим, икки киши ўтиришибди уларга сюрприз қилмоқчиман. Ҳозир аэропортдан келяпман, мендан хабарлари йўқ” -,-деганимда юзимга қараб тушунгандек бўлиб, уч қаватли рестораннинг учинчи қаватига йўналтирди. Шошиб юрмаслигини ўзимга такрорласам-да, худди зиналарни икки -уч босиб чиқаётганга ўхшардим. Юрагим шунақа тез ура бошлади-ки, ичимда қўрқув, алам ва кўнгил қолишидек ҳислар энг баланд нуқтага эришгандек туюларди. Бир неча стол ва кабинкалар айланиб ўтиб ниҳоят орқаси менга ўгирилган, Низомнинг кийган кийими ва албатта унга қарама-қарши ўтирган Меҳрини кўриб бир неча сонияга тўхтадим. Низом мени кўрмади аммо Меҳри мени пайқаб худди менга қара, мен
Низом билан қандай муносабатдаман деб кўрсатмоқчи бўларди. Низомга кулар, нозланиб қарар ва бошини силкиб уни тасдиқлагандек бўларди. Томирларимда қон қайнаб, тутуни миямдан чиқса-да, ўзимни босиб олишим ва шу билан бирга Меҳрининг адабини беришим керак эди. Чуқур -чуқур нафас олиб, уларга яқинлашдим.

Низом ҳали ҳам мени кўргани йўқ. Меҳри эса худди, мен бу ерда йўқдек, эримнинг юзига қўлини узатиб, у ерда бир нарса қолгандек, уни арта бошлаган эди. Низом ўзи ҳам қўли билан юзига тегилганда унга яқинлашдим.

“Кечикдим, узр жоним “,- деб эгилиб юзидан ўпиб қўйдим. Низомнинг титраган тиззасига кўзим тушди. Бир онда менга қараб, нима бўлаётганини англашга ҳаракат қилди.
Низомнинг олдидан ўтиб Меҳрига бориб худди шундай, у билан ҳам ўпишиб кўришдим. Ҳар қанча оғир ва жирканиш ҳисси бўлса-да, Меҳрининг ўйинини бузишим керак эди. Меҳрига қараб

“Ойимларникида, кўп қолиб кетдим узр” ,-дедим.

Низом нима қилмоқчи эканлигимни англади шекилли, менга қараб

“Хуш келибсан биз ҳам боягина келдик”,-деди. Ўрнидан туриб, менга ёнидан жой берди. Меҳрига қарама- қарши унинг кўзларига қараб, эримнинг ёнига ўтирдим. Юзида пайдо бўлган ифода- менинг луғатимда унга таъриф топилмасди.

“Низом акам, Меҳри бизнинг турмушимизга шубҳаси бор экан шунга бугун учрашиб олайлик деганлари-да, олдиндан ойимга келишимни айтганим учун, сиз бораверинг, мен тўғри бораман деб келишгандик”,-деганимда Низомнинг нигоҳларида ҳайратни,

Меҳриникида эса, ҳали шунақами деган ифодасини ўқидим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал