Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ДУГОНАСИНИ ҒОЛИБ ҚИЛГАН ҚОРИЯ
Аёллардан бири айтади:
«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.
Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.
У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.
Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
Аёл Аллоҳ учун машаққатларга чидаса, ажр олади
Мадинада Ҳавла бинт Тувайт ал-Аттория исмли хушбўй сотувчи аёл бор эди. У баъзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келарди. Унинг турмуш ўртоғи ҳақида сийрат китобларидан топишга ҳаракат қилдим, афсуски, ҳеч қандай маълумот тополмадим. Нега тополмаганимни ҳодисани айтиб бўлганимдан кейин тушунасизлар.
Бир куни Ҳавла бинт Тувайт Оиша онамизнинг ҳузурларига келади. Ўша кунги келишининг сабаби бор эди: эридан шикоят қилмоқчи эди. У Оиша онамизга шундай дейди: «Эй мўминларнинг онаси! Мен ҳар куни кечқурун янги тушган келиндек эримни кутиб оламан. Энг чиройли кийимларимни кияман, энг хушбўй атирларимни сепиб олдига чиқаман. Аллоҳга қасамки, буларнинг барчасини Аллоҳнинг розилигини топиш учун қиламан».
Оиша онамиз уни тингларкан, унга: «Бироздан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари келади, сен гапингни уларга айт. Сенинг муаммонгга улар ечим айтадилар», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирар-кирмас хушбўйнинг ҳиди бурунларига уради ва: «Бунча ёқимли ҳид, Ҳавла келганга ўхшайди. Сен ундан бирор нарса олдингми, Оиша?» деб сўрайдилар. (Биров сотиш учун нарса олиб келса, Пайғамбаримиз уни бўш қайтармасдилар). Оиша онамиз Ҳавла нарса сотиб эмас, бир муаммосини айтиб келганини айтдилар. Ҳавла Оиша онамизга ўзи ҳақида қандай гапирган бўлса, Оиша онамиз ҳам худди шундай тарзда у зотга етказдилар. Пайғамбаримиз тингладилар. Кейин шундай дедилар: «Эй Ҳавла! Сабр қил ва эрингга итоат қил!» Буни эшитган Ҳавла шундай деди: «Эй Аллоҳнинг расули! Агар мен сиз айтгандек қилсам, яъни нима бўлса ҳам эримга итоат қилиб, гапига қулоқ солсам, бунинг эвазига менга бирор ажр борми?»
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега ажр бўлмасин, Ҳавла?! Бир аёл Аллоҳ учун барча машаққатларга чидаса, албатта ажр олади. Ўз уйидаги бир нарсани олиб бошқа ерга қўйса ҳам унга ажр бор», дедилар. Ҳавла бу гаплардан ғоят хурсанд бўлса-да, яна бошқа нарсаларни ҳам эшитгиси келиб, сўрай бошлади: «Эй Аллоҳнинг расули, янаям кенгроқ тушунтирасизми?» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сен нима деб ўйлаяпсан, Ҳавла? Айтайлик, бир аёл эридан ҳомиладор бўлса, у аёлнинг савоби, кундузи рўза тутадиган, кечаси намоз ўқийдиган ва Аллоҳга итоат қиладиганнинг савобига тенг. Туғиши савоб, эмизиши савоб. Аёл боласини эмизишни бошлаганидаёқ ҳар бир эмизишига бир қул озод қилганлик савоби берилади. Болани сутдан чиқарганида осмондан унга: Эй аёл! Ишингни бошла ва ўтмишни унут, чунки сен ўтмишга масъул эмассан», дейилади. Оиша онамиз гапга аралашиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Савоб фақатгина аёл учунми? Эркакка савоб йўқми? Эркакка раҳмим келди», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бўлмаслиги мумкинми, эй Оиша! Албатта, эркакларнинг ҳам савобда ҳиссаси бор. Қара, мусулмон ўз аёлининг қўлидан тутиб, унга яқинлик қилмоқчи бўлганида Аллоҳ у кишига ўн савоб ёзиб қўяди. Киши аёлини қучоқлаганида Аллоҳ у кишига йигирма савоб ёзади. Киши аёли билан яқинлик қилганидан сўнг ғусл қилганида танасидаги ҳар бир туки учун ўнта савоб ёзилиб, ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўша кечанинг тонггида Роббимиз фаришталарга хитоб қилиб, бандаси билан фахрланади ва: "Шу бандам кечанинг совуқлигига ҳам парво қилмади. Роббиси хоҳлагани учун ғусл қилиб, ибодатга киришди. Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, унинг барча гуноҳларини афв қилдим", дейди.
Абу Исҳоқ Саълабий, «Ал-Кашф вал-Баяну ан тафсийрил Қуръан» асаридан
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨Азиз диндошим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun🫴
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
#акси_дунё
109-қисм
“Ҳавас қилдим шу қизга, Низомдек болага турмушга чиқди -я”
“Адолат янга қандай қилиб ўзи тенги бўлмаган оиладан қиз олди, ҳайронман? “
“Низом севган бўлса йўқ, дея олмади демак “ ,-ортимдан бўлаётган гап сўзларни биргина жумласи юрагимни иситди.
“Севган бўлса демак... “ ўша пайтда буни ҳақиқат бўлишини жуда истадим. Келганимни билдириб, овоз чиқариб кирдим ошхонага. У ердан чиқмай, чойга қарашиб юрдим. Ошхона эшиги олдига, Нодир келиб мени чақирди.
“Низомдан сўрашган экан,кетаверсин деди сени” ,-деганида очилишга улгурмай, сўлиб қолган гулдек ҳис қилдим ўзимни.
“Бориб қизил паспорт тайёрлашинг керак экан. Латвияга виза қилиш учун” ,-деб гапини давом этганида, ҳақиқат юзимга яна бир бор ҳайқиришгандек бўлди. Аҳмоқ Нафиса сенга пулини қоровулидек муомала қилган одамга, б* бор эди ошиқ бўлиб.
Нодирга бўпти деб айтиб, кечки томон йўлга чиқадиган бўлдик. Аслида ойим бир- икки кун бу ердаги қариндошлариникида қолишни истаса-да, паспорт масаласини айтиб кетишимиз кераклигини айтгандим, мажбур кўнди. Яна келин ролига бурканиб қайнонам билан хайрлашар эканман, Меҳрининг унга пиёлада қайноқ сув узатиши, тишимни ғижирлашига сабаб бўлди. Кўнглим истардики Низом билан ҳоли қолиб гаплашиб олсам,унга охирги бўлган воқеани бир-ма, бир айтиб берсам.
Аммо одам кўп, келди-кетди бўлгани ва мендан атайлаб узоқлашгани, мени бу фикрдан қайтарди. Хайрлаша олганимиз-ча, хайрлашиб йўлга чиқдик. Бошим оғриғи ҳеч қолмади. Қон босимим ошди шекилли, йўлда тўхтаб ичимни бўшатиб олдим. Бўш ошқозонимдан фақат заҳра чиққани, оғзимда бетам там пайдо қилди. Ҳайдовчи йўл бўйи тинмай, мусиқалар қўйиб борди. Бечора узоқ йўлда уйқуси келмаслиги учун танланган мусиқалар савияси ўта паст ёки ярмидан кўпи ўғирланган қўшиқлар эди.
Сўнги одатларимдан бири бўлган телефон назоратини, ҳеч канда қилмадим. Кўнгил қулоқсиз бир ҳиссиёт органи эканини, энди англадим. Сен унга минг ультиматум қўй, у асло фармон ва қарор тингламас экан. Нафасим қисиб, ичим борган сари торайиб борарди. Худди чўлда сувсиз қолган бадавийга ўхшардим. Ҳаёт мамот эса биргина Низомнинг эътибори эди гўё.
Ўзимни таний олмаяпман. Ичимни, руҳимни эгаллаган бу туйғуни ҳеч ҳам ёқтирмадим. Мендек кескин фикрлари бор қизни, йўлини йўқотган бир телбага ўхшатиб қўймоқчи. Эринмай соатлаб Низомга қўнғироқ қилиб, у билан гаплашгим дардлашгим келяпти. Юрагимга тушган олов Низом бўлса, ақлимга тушган қурт сабабидан бири эса, Меҳри эди.
Ўзимни Низомнинг Меҳрига айтган гапларини эслаб, оз бўлса-да тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Бироқ, бошқа бир овоз, эркаклар энг ожиз ва чорасиз қолган пайти, ёнида бўлган аёлга кўнгил боғлайди деб пичирларди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
108-қисм Бир ора қайнонам ўтирган хонага кирганимда, аёллар тўдаси мени кўриб
“Э, келин қизим яхшимисан? Катта келин бўлиб юрибсанми?” дея вилоят шевасида янги келинга қараб айтиладиган сўзлар билан мен билан сўрашди. Бошқа бир ёши катта аёл эса, қайнонамга қараб бошқа бир гап айтди.
“Адолат келин, келинингиз чиллали, икки чилла аралашиб чилла тушмасин. Иложи бўлса, келинингизни жўнатинг. Бу ерда қиз- жувон келинлар кўп, хизматга етади “ ,-деганда жонига теккан қайнонам ойимга қараб
“Қуда, сиз қизингни ўзингиз билан олиб кетинг, тўғри айтишяпти деганида, қалбим илк бор Низомдан узоқлашгиси келмаганини ҳис қилдим. Ва бу ҳис мени қўрқувга солди. Оидлик- бу қадр кўришга шошган аҳмоқнинг ҳиссидир. Бировни йўқотиш қўрқувини жуда эрта ҳис этган эдим. Акам ва укам кетди, улардан айрилганим қўрқитди мени.
Дадамни келганимда топа олмадим, ундан ичимдаги зилзила ҳисси. Энди эса бор-йўғи, бир неча ойлик яқинимдек кўринган, аммо асли узоқ йиллар давомида таниганим ,ҳамманинг кўзида жуфтим бўлиб кўринган одамни йўқотиш қўрқуви босди мени. Уни бировларга олдириб қўйишдан қўрқиб, қилган ҳаракатларимни энди фарқига бордим.
Низом билан келишувнинг илк моддасида, сохта муносабат бўлади деб бонг урган мен, ҳозир унга энг кўп ҳаққи бордек ҳис қилиб уни қизғанаётган яна мен бўлдим.
Қайси орада таслим бўлдим бу туйғуга?
Илк бора кутилмаган бўсасидами?
Ёки ҳар гал мен билан тегма -тенг тортишиб ортидан келган қалтис ҳазиллар, қалбимни ўйнатганидами?
Қайси бири?
Нафиса, ўзингга кел деди, ичимдаги бир овоз. Бошқа овоз эса севиб қолдинг тан ол дерди. Мен Сардор билан йиллаб ёнма- ён юриб, бу ҳисларни билмадим.
Энди нима жин урди. Сардор йиллаб ортимдан югурди. Низом эса, никоҳига олиб мендан қочди. Сири шундами? Қочган албатта қувланадими? Ҳар доим ҳар вазиятда истамаган ерида бир дақиқа қолмаслик учун дунёларни остин- устун қилган Нафиса, биргина “чиллани “ деб оид бўлган жойидан кетгиси келмаяпти. Низомни бу аҳволда, бу ерда атрофида Меҳри бор экан ташлаб кетгим келмаяпти.
Ичимда ёнган оловни сўндириш ўрнига, баттар гуруллатиб ёқяпти бу туйғу. Ёши катта аёл гапидан кейин Адолатнинг айтган гаплари юрагимга қаттиқ тегди. Қизингизни деди, келинимни эмас. Уларга оид эмаслигимни баралла айтди ҳаммага.
“Куёвдан сўрайлик-чи, нима дейди? “ -деди ойим. Ичимда бир умид уйғотиб, Низомдан сўрашса рухсат бермайди биламан дейишни жуда хоҳлардим.
“Эркаклар қайтишсин сўраймиз “,- дея қолди қайнонам.
Хонадан чиққач, ошхона эшиги олдига борганимда бир суҳбатга шоҳид бўлдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
107-қисм
“Буни ҳам айтай, кейин у узун тилинг бир кун уларнинг юзига қараб айтсин-а? Юр, кўп гапирма! “ -деди ойим жаҳли чиқса-да паст овозда гапириб йўлида давом этди.
Таниш юзлар, қариндошлар олдидан ўтиб, ниҳоят Адолатга кўзим тушди. Ёнида ҳар доимгидек тик турган Маҳфуза янгам, бошқа ёнида эса пайтдан фойдаланишда уста Меҳри турарди.
Адолатнинг ҳаёти тугагандек боқарди, оғзида эса бир гап “кетди қизим, кетди фариштам” унга қараб раҳмим келса-да, фақат ўз боласини одам ҳисобига қўшиб бошқаларни паст кўрганини унутолмадим. Бир -бир таъзия билдириб кўришдик.
Шунча одам олдида менга ҳеч нарса демай, юзаки қабул қилди таъзиямни. Эл қатори четда турар эканман, ойим туртиб- туртиб мени қайнонамга яқин туришимни айтди. Бир ора Меҳри биров билан кўришгандек бўлганда, Адолатнинг чап томонидан жойимни эгалладим. Йиғи ва дарднинг тили қиличдек ўткир бўлар экан. Кимдир Нигора опанинг инсоният томонини айтиб йиғласа, яна кимлардир етим қолган боласига рахми келиб йиғилади. Катта опаси кўринмаганига аввалига ҳайрон қолсам, кейин майитни ювишга кирганини айтишди.
Одамлар оқиб келаётганга ўхшарди. Ғассол аёл майит яқинларига марҳума билан хайрлашиши мумкинлигини айтди. Адолат Маҳфузанинг ёрдамини қабул қилиб у билан юриб кетишган-да, ойимнинг нигоҳидан мен ҳам улар ортидан юрдим. Бир неча килолик эт бўлиб қолган майит бошида туриб, у билан хайрлашди ҳамма.
“Сабрли бўлинглар, кўп йиғлаб майитни азобга қўйманглар“,-деди ғассол аёл. Тобут тайёр бўлиб уни олиб кетишга келганлар ичида Низомга кўзим тушди. Ва юрагим парчаларга бўлиниб кетди. Йиғидан кўзлари шишган ва юзи кўзи бир кунда чўкиб қолган. Бошида дўпписи эгнидаги яктаги билан уни танишда қийналдим. Фақатгина бир неча сонияда кўзлари менга тушди.
Ўлган опаси эмас, у дек қараган совуқ нигоҳлари ичимни музлатди. Тобут елкаларга кўтарилиб ҳаракат қилингач, дод фарёдлар янада баланд чиқа бошлади. Бир умр бешикдан то қабргача эди Туғилганингда ҳамма хурсанд бўлиб йиғилар, ўйин кулги билан кутиб олади. Ўлганингда, ортингдан фақатгина фарёдлар эшитилар экан. Жаноза намози қилиниб, кўпчилик кетишган бўлса-да, келган кетганнинг кети узилмади.
Таъзия хонасида овқат пишмас, аммо уч кун чой ва ўликнинг ҳурматига дастурхонга майда-чуйда қўйиларди. Бир отина аёл ўтириб Қуръон тиловат қилар, келган инсонларга дуо қилдирарди. Мен уйнинг келини сифатида, ишларга қарашиб юрганимда, Меҳрининг ҳамма нарсага хўжайиндек ўзини тутиши, асабларимни бузди. Биламан рўзғор ишида мендан устунлигини.
Лекин шунча гапдан кейин ҳам, ўзини яхши кўрсатиш учун тинмай парвона бўлиб хизмат қилиши, жиғимга тега бошлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ
◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.
◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.
◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.
◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.
◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.
◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.
◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.
◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.
◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.
◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».
◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.
◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.
◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.
◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.
◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
‼️Фақат қизлар кирсин. Ёрингизни доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋
Факат бизда 👌👌👌
Кириш учун ссилка👇👇👇👇👇
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy
❗️𝐃𝐈𝐐𝐐𝐀𝐓 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐐𝐀𝐑𝐀𝐍𝐆
🌹 SIZ QANDAY AYOLSIZ?
🌹 QIZLARDAN BIRINI TANLANG VA JAVOBNI "BAXT ULASHIB" ayollar kanalimizda O'QING
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+pewUYRDYY4NjY2Iy
💍💍💍👑TILLONING LUKS KOPIYASI 😱😱
𝐕𝐀𝐔𝐕𝐕 𝐄𝐍𝐆 𝐒𝐀𝐑𝐀 𝐏𝐑𝐎𝐁𝐀𝐋I ZARGARLIK Buyumlari 𝐇𝐀𝐐𝐈𝐃𝐀 𝐄𝐒𝐇𝐈𝐓𝐆𝐀𝐍𝐌𝐈𝐒𝐈𝐙 𝐓𝐄𝐙 𝐊𝐈𝐑𝐈𝐁 𝐊𝐎'𝐑𝐈𝐍𝐆
⚜️𝐁𝐑𝐄𝐍𝐃 𝐄𝐍𝐆 𝐙𝐎'𝐑 𝐓𝐑𝐄𝐍𝐃𝐈𝐕𝐈𝐘 TILLO BRILLIANT MADEL 𝐓𝐀𝐐𝐈𝐍𝐂𝐇𝐎𝐐𝐋𝐀𝐑 𝐄𝐍𝐃𝐈 𝐒𝐇𝐔 𝐆𝐑𝐔𝐏𝐏𝐀𝐌𝐈𝐙𝐃𝐀!!
🤝𝐇𝐀𝐌𝐌𝐀𝐍𝐈 𝐆𝐑𝐔𝐏𝐏𝐀𝐌𝐈𝐙𝐆𝐀 𝐓𝐀𝐊𝐋𝐈𝐅 𝐐𝐈𝐋𝐀𝐌𝐈𝐙!
𝐌𝐔𝐇𝐈𝐌𝐈 𝐄𝐍𝐆 𝐈𝐒𝐇𝐎𝐍𝐂𝐇𝐋𝐈 ✅✅
👇👇👉
✅✅𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌
✅✅𝐒𝐈𝐙 𝐇𝐎𝐇𝐋𝐀𝐆𝐀𝐍
✅✅𝐁𝐑𝐄𝐍𝐃𝐈𝐕𝐈𝐘
Оптим канал линк👇👇
/channel/xolidaxontillokopiya
/channel/xolidaxontillokopiya
Gruppamiz👇
/channel/tillokopiy
/channel/tillokopiy
𝐁𝐎'𝐘𝐋𝐀𝐁 𝐃𝐀𝐒𝐓𝐀𝐅𝐊𝐀 𝐗𝐈𝐙𝐌𝐀𝐓𝐈 𝐌𝐀𝐕𝐉𝐔𝐃👍🥰🤩🤩🤩.
Starex pochta bn 20 ming soʻmga yetkazib beriladi 🤩🤩🤩🥳🥳🥳🙋♀🙋♀
YouTube kanalimiz👇👇
https://youtube.com/shorts/Gg1Zc9-atBY?feature=share
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔝🔝🔝🩷🩷🩷🩷🩷🔝🔝🔝
1️⃣7️⃣ 🔠🔠🔠🔠
1️⃣0️⃣ 🔠🔠🔠
3️⃣3️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ 🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️1️⃣0️⃣1️⃣ 🔤
➖3️⃣🔤🔤 🔤🔤🔤✔️
➖7️⃣🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤✔️
🔴TAJRIBALI DIETOLOG BILAN BIRGA
🔴KUNLIK MENYU
🔴UY SHAROITIDA
🔴8 YOSHDAN 80 YOSHGACHA
🔴BEZARAR
🔴NATIJA KAFOLAT💯💯💯
/channel/sarvikomat_gozallar
/channel/sarvikomat_gozallar
/channel/sarvikomat_gozallar
KANALGA QO'SHILING 😏😏😏😏
@Dg_SOLIHA_RUSTAMOVNA
@Dg_SOLIHA_RUSTAMOVNA
LICHKAM👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Транспортда кетяпман. Ёнимда икки аёл гаплашиб кетишяпти. Беиҳтиёр гапларини эшитиб қоляпман. Бири қайнонасини "гапириб" кетяпти, иккинчиси унга далда беряпти: "Қўявер, бир куни юзага чиқасан!"
Секин ўгирилиб қарасам, ҳалиги юзага чиқиши керак бўлган аёл элликка яқинлашиб қолган. (Тахминан. Ҳар ҳолда шундай кўринди). Бечора аёл юзага чиқиши учун яна неча йил керак? Кампир бўлганда юзага чиқадими?
Умуман олганда биз ўзбекларни гапимиз қизиқ:
"Юзага чиқиш!"
Майли юзага чиқиш учун ҳаракат ҳам қилинар, соғлиқлар, умрлар, ниятлар фидо қилинар, аммо шунда ҳам катталар ҳоҳлашса юзага чиқаришади, ҳоҳлашмаса бир умр хўрланиб ўтиб кетилаверади. Ҳўш энди айтингчи, кимга керак бундай юзага чиқиш?
Қачонгача бировни қадрли, қимматли бўлган умрини совурамиз?..
Қачон тўхтаймиз?..
Умму Солиҳа
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qanday qilib shayton 21-asrda erkaklarni yo'q qilmoqda...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bugun juda asabiysiz,turmush o'rtog'ingizdan jahlingiz chiqdi, hech narsa qilgingiz yo'q,hattoki kechki ovqatni ham,lekin qilishingiz shart. Ovqat qilyapsiz-u, ammo ichingizda eringizni yomonlab,g'azablanyapsiz. Misol uchun: " Betayin,nima deyotganini o'zi ham bilmaydi, nima bo'lsa men balogardon, hamma narsaga men yugurishim kerak. Qilganimga yarasha rahmat ham eshitmayman", shu kabi so'zlar.
Mana shu holatda sizdan son-sanoqsiz salbiy, negativ energiya qayerga boradi? Albatta nigohlaringiz, qo'llaringiz bilan ushlab turgan qoshig'ingiz orqali tayyorlayotgan ovqatingizga o'tadi. Ovqatni hech qanday kamchiliklarsiz tayyorlasangiz ham, mazasi o'zgarmasa ham, yegan odam: "Nimadir yetishmayapti" degan gapni ichidan o'tkazadi. O'sha kamchilik ayolning ko'nglidir, taomdagi ortiqcha narsa esa, negativ energiya.
Yomon kayfiyatda tayyorlangan taom xo'randaning mutlaqo yo boshini yo qornini og'ritadi.
Hamma ayoldan har xil energiya chiqadi va bu esa ovqatning mazasiga ta'sir qiladi.
Agar nimadandir qattiq jahlingiz chiqsa yoki asabiylashsangiz ovqat qilishdan oldin tahorat olib, bir duo o'qing, so'ng ovqat qiling.
Albatta siz shu o'rinda shubhalanishingiz mumkin. Insondan chiqadigan salbiy va ijobiy energiyaga ishonmayotgan bo'lishingiz ham mumkin. Men gaplarimi isboti uchun misollar keltiraman.
Nazar (ko'z tegishi) nima?
Insondagi hasad yoki havas yoki judayam qattiq yaxshi ko'rish yoki yomon ko'rish tuyg'u va hissiyot tufayli chiqadigan energiyaning qarshidagi insonga borib tegishi va buning natijasida o'sha odamni kasal qilishi yoki biror bir zarar berishi emasmi?
Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam bir hadisi sharifda "Nazar insonni go'rga,tuyani esa qozonga tiqadi" deganlar.
Agar imkoningiz bo'lsa uyingizda darz ketgan,cheti uchgan idishlaringiz bo'lsa tashlab yuboring.Bunday idishlardan foydalanish makruhdir.
Qisqasi faqatgina taom tayyorlashda emas, har qanday ishda ham ichingizdagi nafrat yoki shunga o'xshash tuyg'ular bo'lsa, qilayotgan ishingizni boshlamaganingiz ma'qul.
"Quloq oshiq bo'lar ekan ko'zdan avval" kitobidan 🌷
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЛУИЗА РАСУЛОВАдан сурашибди:
- Нимага шу пайтгача турмушга чиқмадингиз?
- Чунки Шу пайтгача ҳақиқий эркакни учрата олмадим.
Бу гапни эшитиш қолган бир амаки унинг олдига келиб:
- Синглим, о'зи мана бу....👉💋🙈
#Давоми🤣🤣🤣👇🏻👇🏻
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАРЗАНД УЧУН САОДАТДИР
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1. Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2. Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4. Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
‼️Сирдарёда НИМА БЎЛЯПТИ?!
📍 Бир кечада бедарак йўқолган бола...
📍 Ҳокимиятдаги сирли учрашувлар...
📍 Ҳақиқий сабаб яширилганми?!
🎥 Бу воқеаларни бошқа ҳеч қаерда кўрмайсиз!
💣 Фақат СирдарёЛивеъда – ҳеч ким айтмайдиган гаплар, фактлар ва яширин видеолар!
🚨 Одамлар гапиряпти… Биз эса фактларни кўрсатамиз.
👁🗨 Сиз кўришга журъат эта оласизми?
👇 Кўрмасангиз, кеч қолишингиз мумкин!
/channel/+sbs4U30T8oNkODBi
/channel/+sbs4U30T8oNkODBi
𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓
1️⃣🟢 2️⃣🟣
3️⃣🔵 4️⃣🔴
СЎНГГИ БОР ОНАНГНИ ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ?!
Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг,
Тунлари хотиржам, беғам ухладинг.
Битта саволимга жавобинг борми,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга,
Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга,
Аччиқ тилларингни ботириб болга,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда,
Бир онанг йўлинг пойларди шунда,
Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда,
Хаёлинг нозанин, жаноналарда,
Жаннатнинг калити шу оналар-да,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Боланг билан единг ёғли паловлар,
Уйингнинг тўрида турди бировлар,
Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Пеш қилма қачондир берган молингни,
Онанг нима қилар бу газмолингни!?
Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Юрибсан-да бугун, амалдор жўра,
Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира,
Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб,
Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб,
У фақат йиғлади, боласин қумсаб,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Онаси йўқлардан бир сўра, қани,
Қаердан беминнат меҳр топгани,
Қабр эшикларин очмасдан ҳали,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил,
Оёқларин ўпиб, саждага эгил,
Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил:
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!
(Вафо Мўмин)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлларга фойдали маслаҳат
Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!
Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!
Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!
Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!
Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!
Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!
Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».
Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.
Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.
Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.
Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.
Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!
Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!
Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.
Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.
Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.
Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!
Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
106-қисм
“Ҳа, жони қутилди бечора опамни “ ,-деди аввал овози бироз кеч чиқиб, кейин эса ёнида биров борлигини билдирган овозлар чиқа бошлади.
Ёлғиз эмас эди. Бўлмаса, кечаги юзимни кўрган Нодир аввал менинг аҳволимни сўрарди.
“Низом акам яхшими?”,-дедим чунки Нодир бизни ҳақиқий турмуш қурган деб биларди ва сўрашимда ҳеч қандай хатолик йўқ эди.
“Йўлга қара, Нодир “ -хириллаган кайфиятсиз овоз Низомники эди. Мен билан гаплашганини эшитди ва бўлди қил дейишнинг бошқа усулини танлаган эди. Ҳеч нарса демай, гўшакни қўйдим. Бўғзимга тиқилган нарса билан кўзим тўлди.
Мени кузатиб турган ойим эса, аллақачон менинг бир нима яширганимни билиб турарди. Мажбур унга кечаги келган она- бола ва Адолатнинг менга қилган муомаласини айтиб бердим. Ойим диққат билан гапимни охиригача эшитди.
“Тур, кийин йўлга чиқамиз “- деганида унга ёш келган кўзларим билан қарадим.
“Ойи, Низом менинг қўнғироқларимга жавоб бермади. Нодирнинг ёнида туриб мени эшитди. Лекин унга гўшакни қўй деб танбеҳ берди.”
“Ёлғон гапирма! Йўлга қара, деди” -деганида мен ҳам шундай дедим деган қараш қилдим.
“Низом ва онасига нима ишим бор. Сен келин сифатида, мен қуда сифатида у таъзияда қатнашишимиз шарт.”
“Ойи!”
“Жим бўл! Сенга минг марта айтдим, тилингни тийиб юргин деб. Қайнонанг уйда йўқ де, деган бўлса диққатлироқ бўлиб тезроқ жўнатишинг керак эди. Йўқ ўзи, мен аҳмоқ. Сенга келиб- келиб қайнонанг сирини айтаманми? Ва сен илк фурсатда буни қўлландинг “ -ойим яна кўп нарсалар деди. Унинг тушунчасини тушуниш учун олдин ҳолатни таҳлил қилиши шарт. 3 кунлик узатган қизининг қайнона билан келишмай қолган деган гапини, яна устига -устак жанозада кўринмаса, гап сўз кўпайиб кетишини биларди.
Шунинг учун эди, бу қаттиқ сўзлари. Ойимнинг қистови билан йўлга тушдинг , 4 соатлик йўл худди 4 йиллик азобдек ўтди. Вилоятдаги уйга етиб келиб, уст- бошимизни алмаштириб тўғри Низомларнинг ота уйига бордик.
Қўлларида қолган мулклардан бири шу ҳовли эди. Уни ҳам аммасининг номига ўтказишга улгуришгани учун сақланиб қолинган эди. Одам гавжум, маҳшар еридек эди, ҳамма жой. Кўча қисмда эркаклар учун кириш қилинган, уйнинг ёнбошидан оқ мато ўралиб, аёллар кирадиган жой қилинди.
“Ойи, Нигора опани нега эрининг уйидан чиқаришмаяпти? “- деб сўрадим, ақлимга келиб. Келинлик қисқа даврим ичида, Нигоранинг эри ҳақида ҳеч нарса, эшитмаган эдим. Тўйимизда ҳам кўринмаганини, хотинининг олдидадир-га, ёйган эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⚡️️"Сигир соғишни ҳам билмайдиган” 18 ёшида 6 ойлик келин қайнонасининг истагига кўра “ҳайдалди”…
⚡️1 йиллик келин сўрамай писта чақиб қўйгани учун талоқ қилинди…
⚡️6 ойлик келинчак ҳомиладор бўлмаётгани учун қайнонаси ажратиб юборди…
⚡️20 ёшли 3та тилни биладиган олий маълумотли педогог келин “яхши овқат қилмагани” учун онасиникига “ҳайдалди”…
⚡️Уй ишларига “уқувсиз” ёш қория келин қайнонаси тарафидан ”ҳайдалди”…
⚡️Қайнонасининг топшириғини(битта чой дамлаб беролмай ухлаб қолгани учун)бажармаган ҳомиладор келинни эри талоқ қилди…
⚡️Янги келиннинг “оддий сепи” сабабли меҳмонлар олдида “уялиб қолган” қайнона ва қайнисингиллар келинни талоқ қилдиришди…
⚡️Тонг саҳарда туриб ҳовли супурмагани учун ёш келинни қайнонаси ”ҳайдаб юборди”…
⚡️Касал боласига керакли дориларни “қайнонасидан сўрамай” олиб берган келин “ҳайдалди”…
⚡️Куёвга “ёқмай қолган” янги келинчак “ҳайдалди”…
⚡️Куёв 3 кунлик келинни уриб ўлдирди.
Арзимаган сабаблар ва бир оиланинг гулдек қизининг ҳаёти ўйинчоқ қилинмоқда…
Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин .
Шунчаки:
Оила бошқаришга лаёқатсиз, онаси ва аёли ўртасида адолат ва мувозанатни сақлай олмайдиган қўрқоқ, лапашанг, ландовур “эркак”нинг уйланиши ҳаром бўлса керак деб ўйлаб қолдим…
Арзимаган сабабларни ковлаб келинни ҳайдаётган қайнона ва қайнисингиллар эса дунё ва охират хорлигига ҳозирланаверишсин (мабодо дунёда бўлмаса ҳам, охиратда албатта кўришади буни)!!!
Ҳурмат-иззат қилиш бу албатта фазилат, аммо ҳар ким ҳаддини билиши керак.
Шаръий илмлардан бехабар, ҳақлари чегарасини билмайдиган хонадонга асло қиз бермаслик керак, ҳатто обрўли хонадон бўлса ҳам.
Қизингизни илмдан ахлоқдан хабари бор зиёли оилага беринглар.
Отасини пулига кун кўрадиган хат саводи йўқ, ҳатто гапиришда ҳам имлода ҳам хато қиладиган Қуръон нима Никоҳ нималигини билмайдиган онгсиз йигитларга эмас.
Ўғли узоққа кетса келинини олиб қолиш ҳам динимиздан эмас. Тўғри қайнота қайнонани хизматини қилиш керак лекин никоҳ эр қаерда бўлса хотин ҳам ўша ерда бўлади дегани.
Кўпчилик оилаларда келинлик қуллик деб қаралади. Ваҳоланки у ҳам 18 ё 20 йил бировни бошига кўтариб гулдек асраган қизидир.
Қачонки Келиним келса Хизматимни қилади, ўғлимни нега туққанман роҳатини кўрай деб эмас Келиним келса солиҳ зурриётларни тарбиялайди Қори Олимлар чиқади деб ният қилса шунда ўзгариш бўлади.
Ҳеч қайси бир аёл рўзғор ишларини зўр эплаб қўйгани учун Тарихда қолмаган. Ҳаммаси илми ахлоқи буюк фарзандларни тарбия қилгани учун тарихда қолган.
Рўзғор ўз исми билан ғор.
Уй иши биз ўлсак ҳам тугамайди.
Бу билан уй ишини қилмаслиги керак демайман. Қилсин лекин илмига ҳам вақт ажратсин.
Умримизни ғанимат билиб илм олайлик, келинларимиз қизларимизга ҳам ўргатайлик. Зеро аёл ўқиса бутун Жамият илмли бўлади.
Ҳамма гуноҳ ҳамма хатолар ажрашишлар Жоҳиллик илмсиздан келиб чиқади.
Илмли келиндан уй ишларини пазандачиликни зўр билишини кутманг. Чунки Ота онаси уни болалигидан уй ишларига эмас ўқишга йўналтирган бўлади.
Ўқимаган қиздан эса илмли набира кутманг.
🔴Чунки она ўзида бор нарсани ўргатади.Тарбияни ҳам тарбияси бор Она беради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СОЛИҲА АЁЛ...
Умар ибн Абдулазиз давлат тепасига келгач, хотини Фотима Султонни ҳузурига чақириб, шундай деди:
"Хотин, мен энди ўзини фақатгина оила эҳтиёжларига масъул деб билган аввалги Умар эмасман. Менга юкланган масъулият юки сенга етарлича ғамхўрлик қилишим имконини тўсади. Агар дунё роҳатини истасанг, отангни уйига қайт. Ҳолимга рози бўлиб, мен билан қолишни ихтиёр этсанг, устингдан зийнатларни Байтул молга (давлат хазинаси) топширишинга тўғри келади. Чорасиз мусулмонлар фақирлик ва ноиложлик гирдобида тўлғанаётган бир пайтда халифанинг хотини турли қимматбаҳо зийнатларга бурканиб юриши яхши эмас".
Эрининг сўзларини жон қулоғи билан тинглаган Фотима Султон ҳеч иккиланмай қимматбаҳо тақинчоқларни хазинага топширди. Шу тариқа Умар ибн Абдулазизга муносиб эканини исбот қилди.
Умар ибн Абдулазиз вафот этгач, тахтга Язид ибн Абдулмалик онасининг зеб-зийнатларини хазинадан олиб келтирди.
Онасига:
"Биламанки, бу тақинчоқларни сиз чин кўнгилдан рози бўлиб бермагансиз. Мана барчасини қайтариб олинг" деди.
Фотима Султон унутилмас жавоб қайтарди:
"Аллоҳга қасамки, мен буларни қабул этмайман. Эрим ҳаётлик чоғида уни қандай ҳурмат қилган бўлсам, вафотидан сўнг ҳам шундай эъзозлайман. У рози бўлмайдиган бирор ишни қилишдан ўзимни тияман".
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда.
Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.
📕 Эрта турмоқлик:
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди.
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.
📕 Камроқ емоқлик:
"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти)
Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.
📕 Секин овқатланмоқлик:
Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.
📕 Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик
Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий)
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.
📕 Сувни кам-кам ичмоқлик:
"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти)
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.
📕 Анор истеъмол қилмоқлик:
"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти)
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.
Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қушлардан беш сабоқ
Жой ўзгартираётган ёввойи ғозларнинг “V” ҳарфи шаклида учишларини кузатган бўлсангиз керак. Мутахассислар бу юзасидан текширув олиб боришди ва шундай маълумотларни аниқлашди:
Бу шаклда училганида, олдда бораётган қуш ҳар қанот қоққанида ортидаги ҳамроҳи учун уни кўтариб турадиган ҳаво оқимини юзага келтиради. Шу тарзда уларнинг учиш тезлиги тахминан 80 фоизга ортади. Бу битта қуш эришадиган энг баланд даража гуруҳ ҳолида училганида икки баробарга ошади, демакдир.
1 - сабоқ. Аниқ мақсади бўлган ва унга эришиш йўлида бирлашган инсонлар кўзлаган ниятларига осонроқ ва тезроқ етишади.
“V” гуруҳидан чиқиб қолган ғоз парвозга қийналади. Чунки ҳамроҳлари ҳосил қилган ҳаво оқимидан ташқарида қолади. Шу сабабли, гуруҳга қайтиб, улар билан биргаликда учишда давом этади.
2 - сабоқ. Агар бу ҳолатдан ўрнак ола билсак, ҳаммаслакларимиз билан илм, тажриба борасидаги доимий ҳамкорликни асло узмаймиз.
Гуруҳ бошида бораётган ғоз ортидагилар каби ҳаво оқимидан фойдаланолмайди. Шу сабабли, бошқаларга қараганда тезроқ чарчайди. Бундай пайт тез орқага ўтади ва ундан кейин учиб бораётган ҳамроҳи йўлбошловчи ўрнини эгаллайди. Шу тарзда ҳар бир ғоз манзилга етгунча гуруҳнинг ҳар бир нуқтасидан жой олади ва қушларнинг чарчоқлари ҳам бир хил нисбатда бўлади.
3 - сабоқ. Қилаётган ишингизни вақти, ўрни келганида бошқасига бера билмоқ ҳам керак...
Учиш тезлиги пасайганида орқадагилар қичқириб олдиндагиларни тезроқ ҳаракат қилишга ундашади.
4 - сабоқ. Ўзимизни қанчалар ҳақ деб билмайлик, бошқаларнинг огоҳлантиришлари илдамлашимиз учун кераклигини унутмаслигимиз; бундан ғазабланмаслигимиз, яхшилик сифатида қабул қилишимиз зарур.
Гуруҳдан бир қуш касалланса ёки овчи томонидан уриб туширилса, икки ғоз ажралиб чиқиб, бошига фалокат келган ҳамроҳлари учадиган ҳолга келгунга (ёки ўлгунига) қадар уни асло тарк этишмайди. Кейинроқ бошқа гуруҳ топишади, бу тарзда ўзларига қўшилган ҳамжинсларини ёввойи ғозлар, албатта, ёнларига олишади.
(“Ирфон”)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚