ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

32426

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

иззат руҳида ҳаёт кечиришганку. Бу каби салбий ҳолатларнинг «урчиши» ҳақида жиддийроқ ўйлаш керакка ўхшайди.
Фармон ака йигирма йилдирки, ўқитувчилик билан машғул, ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ҳақида қайғуради. Шу тобда аёлининг маънавиятдан бу қадар йироқлашуви уни ташвишга солиб қўйди. Набираси Аъзамжонни олдида, хотини топган фолчининг уйига йўл олди. Фолбин ҳам фол кўрар, ҳам томоқдан аллақандай сеҳр-жодуларни оларкан. Ҳар очган фолига арзимаган минг сўм оларкану, томоқ масаласига келганда «иштаҳаси» очилиб кетаркан. Беш минг сўмдан йигирма минг сўмгача нарх қўяркан. Фолчининг уйи шунчалик дабдабали, нақ қасрнинг ўзи! У ерда кўпчилик аёллар, болалар, ёш қиз-жувонлар, ҳаттоки эркаклар ҳам навбат кутиб турарди. Фармон ака буларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлади. «Одамларга бир бало бўлганми, фалончининг ҳўкизи туғди десаям ишонишса-я?!» Фолбин дарвозадан кириш жойида – оқ рангга бўялган кичкинагина хонада фол очаркан. Аъзамжон бориб бувисининг қўлидан тутиб «бобом чақиряпти» дея уларнинг орасидан етаклаб чиқди. Соат ўндан ўтибдики, каллаи саҳарлаб кетган Назира холага навбат келмапти. Эрининг жаҳлини биладиган хола индамай изига қайтди. Фармон ака эса уни тергашни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Кечки овқат пайтида эса, келини, ўғли ва набираларини олдига олиб, айрим одамлар орасидаги бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдирди ва бундай иллатларга қарши курашда фақат юксак маънавият, ақл-идрок, кўп китоб ўқиш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш фойдали эканини айтиб насиҳат қилди. Унинг фикрини набираси Аъзамжон давом эттирди. У бугун мутолаа қилган «Сариқ девни миниб» асаридаги Сора фолбиннинг қилмишларини гапириб берди. Назира хола эса ўзига тегишли хулоса чиқарди ва бош¬қа бундай ишларни қилмасликка сўз берди. Шундан сўнг дастурхон теграсида қадоқ қўллар очилиб, юртга тинч¬лик, ёшларга бахт-саодат, инсоф ва диё¬нат, одамлар орасида меҳр-оқибат йўқолмасин деб юзга фотиҳа тортилди.

Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

Бир киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шоҳ унинг олдига бир товуқни қўйиб, у товуқни қандай ўлдирса жаллод ҳам уни шундай ўлдиришини маълум қилди.
Маҳкум товуқни
шундай ўлдирдики, натижада, ўзи омон қолди.

Савол: маҳкум қандай йўл тутган эди?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё

52-қисм

“Меҳмонхонага ишга кирдим “

“Нега?”

“Шу ҳам саволми Низом? Нега кираман ишлашим керак. Рўзғорга, ўқишимга бориб келишимга пул керак. Дадам чиқиб, бир иш бошлагунча оз бўлса-да, қимирлаб туриши лозим”

“Кечки пайт? Нима иш экан у кеч пайтда?”

“Сенга нима? Иш оддий иш қабулхонада тураман тонггача”

“Бўлмайди у иш. Қўнғироқ қилиб келолмайман деб айт”

“Яна нима хоҳлайсиз ҳазрати олийлари?”

“Нафиса, сенга иш ўзим топиб бераман? қиз болага хос. Одамлар эътиборини камроқ тортадиган”

“Истамайман, керак эмас”

“Қайсарлик қиладиган ҳолат эмас бу. Номингда катта корхонанг бўлади сен бўлсанг, тунда меҳмонларда рўйхатчи бўлмоқчисан. Яна ярим оқшом эркаклар билан юзма-юз бўлишингга тўғри келади“ айтган гапидан жаҳлим чиқди.

“Низом сен ҳам бир эркаксан ва қара оқшом қоронғисида машинангда ўтирибман. Ва ҳеч нарса қилганимиз йўқ” ,-дедим сал овозимни кўтариб.

Хаёлида, тунда мажбурликдан ишлаган ҳар аёлни, бошқа маънода тушунадиган одамлардан нафратланаман.
“Сен менинг бўлажак рафиқам бўласан!”-деди у ҳам менга баланд овозда.
Бу сўзлар худди орамизда бир чақмоқ чаққандек бўлди. Нима деб жавоб беришни билмай турдим. У ҳам кўзларимга қараб, индамади. Низомни рафиқаси бўлиш деган гапнинг моҳиятига етиб бормаганим учун, менга нисбатдан қўймоқчи бўлган тўсиқларини нимага ёйишни билмаган эдим.

“Сенга шундоқ ҳам маош ёзилади. Ишга келиб -кетиб юрасан. Раҳбар лавозимида бўласан, сенга маош кўрсатиш шарт. Ҳаётинг ва истакларингга ҳаддан зиёд аралашгандек кўринсам-да, бу аслида сени ҳимоя қилиш учун. Ортиқча гап -сўзга йўл қўймайлик, илтимос. Ҳар куни ҳаммани бошига бизнинг кунлар тушмайди. Оддий ҳаётимиз йўқ энди. Шундоқ ҳам энди, янада қийин вазиятлар бизни кутяпти. Сендан илтимос қилиб сўрайман, иккаламиз келишиб иш қилмасак тезда режаларимизга путур етиши аниқ. Сенга аёлим бўласан деганимни нотўғри тушунма. Агар оддий дўст ёки узоқ қариндош сифатида айтадиган бўлсам, меҳмонхонада тунги иш, сенга мос эмас дердим”
Низом менга ўзини исботлашга ўтди. Тез ва ўйланмай фақат бугунни ўйлаб олган қарорларим нотўғри эканлигини билиб турсам-да, буни унга билдирмадим.

“Бўлдими? Мен кетай энди. Ойим кутиб хавотир олади. Дўконга деб чиққан эдим” ,-дедим тезроқ машинадан тушиб кетиш учун. “Нафиса сен ҳам ойингга секин- аста бирга иш қилишимиз ва тез -тез учрашиб туришимиз ҳақида айтиб қўй. Ортиқча муаммо туғдирмайлик ўзимизга. Сен балки, ойингга ҳеч нарса демагандирсан дея, Нодирга ойисига билдирмай жўнат дегандим. “

“Айтдим, кечаги таклифингни“,-деганимда гапни давомини кутиб тургандек қаради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:

“Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан.
Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:
– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?

Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг.
Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.

Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!"
Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаб­лар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар.

Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди.
Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.

(Интернетдан олинди)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:

– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.

Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.

Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

Махалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.

Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

Мухаммед Мамадраиумов саҳифасидан олинди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Атиргулдан_тиланган_Ажал
#Муаллиф: #Моҳира_Икромовна

Ярим Тун!
Тўй тугаб, ниҳоят куёв келинчакни васлига етишадиган онлар!
Юз-кўзида бахт порлаб, юраги алланечук ҳапқирганча чимилдиққа кирган Азамат эшикни секин қулфладию, юзи ёпиқ турган келинчакка яқин келди.
— Ва ниҳоят! — энтикканча ёрини бағрига босди, — бугун бизни кунимиз ва у бир умр эсда қоларли бўлади, — рўмоли устидан пешонасига лаб босиб бир неча сония турди. Бироз ўтиб рўмолни кўтариб, икки юзи дув қизариб уялганча ердан кўз узмай турган ёрининг иягидан тутиб ўзига қаратди. Нигоҳлар тўқнашди ва шу он Азаматнинг кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, — Ссссееееннннн....!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃

Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmizmi


✔️Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.
‼️

✔️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.

✔️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️

🔽🔽ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)

❤️🩵 ⬇️ 😌👍😉

" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman ‼️

✔️Xoziroq joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang❗️


Manzil :
@SUPER_OZISH3 📈📈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️😱 Оддий тилла нархида бриллиант олмоқчимисиз?

💍✨ Мингдан ортиқ бай - бай тилла дейсизми, бриллиант дейсизми тоза сифатли тақинчоқларни кўриб танлашингиз мумкин!

📍Тошкентнинг ўша машҳур "Чорсу тилла бозорининг" 12 йиллик тажрибага эга Моҳир бриллиант уз иши бўйича мутахассиси телеграмда ўз каналини очди.

‼️ Канални йўқотиб қўймаслик учун ҳозир қўшилиб олинг, кейин тополмай қоласиз!👇

/channel/+U8gudXo8zEJmMzcy
/channel/+U8gudXo8zEJmMzcy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қарзни тўлашда ўқиладиган дуолар

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

Эй Аллоҳ! Мени ҳалолинг билан ҳаромингдан сақла, тўс.
Фазлу марҳаматинг билан ўзгалардан беҳожат эт.

(Термизий ривояти)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ!
Диққат билан ўқинг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;

БАХТ ЁКИ БАХТСИЗЛИК

Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми;
Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди!

ДАРОМАД ВА БАРАКАГА

Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни хамёнда асраш;
Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди!

ТУҒРУҚНИНГ ОҒИР ЁКИ ЕНГИЛ КЕЧИШИ

Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас!

НАЗАРДАН САҚЛАМАЙДИ

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

КИМНИНГДИР ЎЛИМИГА

Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУЛАРГА ИШОНСАНГИЗ...

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;
Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.

...АДАШАСИЗ!

   Нур сураси, 56-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар..."
   Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳаёт йўлларини ўрганайлик, юқоридаги бидъатлардан воз кечайлик! Зеро, бу нажот йўлидир...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл муҳаббати умри давомида 4 босқичдан ўтади.


•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•


1-босқич. КЎПРОҚ СЕВИЛИШНИ истайди.

Бу босқичда ақл ва тажриба етишмовчилиги ҳис-туйғуларга мойилликни кучайтиради. Шу сабабли севилишга эҳтиёж ҳам шунга яраша бўлади. Аксарият, бу даврда аёл ғирт лўттибоз, бетайин кимсаларни ҳам севиб қолиши кўп кузатилади. Чунки асосан бетайин эркаклар “қулоққа лағмон осиш“га уста бўладилар. Севилишга мойиллиги кучли бўлган аёллар айнан шу каби шилдироқларнинг ўлжасига айланадилар. Ҳеч кузатганмисиз баъзида туппа-тузук қиз ёки аёллар уриб ўлдирса ҳақи кетадиган каззоб ярамасларни ҳам қаттиқ севиб қоладилар. Уларга фарқи йўқ. Каззоб бўлса ҳам севишни қойиллатиб ўхшатиб берса ва аёлни бунга ишонтирса кифоя.


•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•


2-босқичда УНИ СЕВИШЛАРИДАН КЎРА ЎЗИНИНГ КИМНИДИР СEВА ОЛИШИ МУҲИМРОҚ бўлади.

Бу босқичда аёллар анчайин яхши-ёмоннинг фарқига бориб, эркакларга нисбатан талабчанлиги ошиб боради. Бу даврда аёлга фақатгина севилишнинг ўзи камлик қилади. Ўзига ошиқ эркакнинг севгиси ёки ғамхўрлигидан ташқари уни ўз наздида шахс сифатидаги ўрни ҳам аҳамиятли бўлади. Яъни баъзи аёлларни ташқи кўриниш, моддият қизиқтирса, айримлари учун эркакнинг маънавияти, дунёқараши аҳамиятлироқ бўлади. Ўзи учун эътиборли жиҳатларидан кўнгли тўлиб, сева олсагина муносабат ўрнатишга яъниким оила қуришга рози бўлади.


•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•


3-босқичда УНИ СЕВИШЛАРИНИ ҳам, ёки ЎЗИ КИМНИДИР СEВА ОЛИШИНИНГ ҳам аҳамияти қолмайди.

Бу даврда аёл муҳаббатини  ишонч туйғуси бошқаради. Яъни кимгадир муҳаббат қўйиши ўша кимсага нисбатан ишончига боғлиқ бўлиб қолади. Ишончи кучайгани сайин муҳаббати ошади, сусайгани ёки йўқолгани сари муҳаббати ҳам жуда осонлик билан кичрайиб, ҳатто йўқолиб кетади.
Демак-ки, бу даврда аёлдаги муносабатлар давомийлигига муҳаббат эмас ишонч асос бўлади. Борди-ю, севган кишисига нисбатан ишончини бутунлай йўқотса муҳаббати қайта тикланмайди.

Учинчи босқичдаги аёлларнинг психикаси дарз кетган болади. Бир қарашда кучли, бир қарашда бетайин, яна бошқа томондан қаралганда енгилтабиат, ёки бесабр бўлиб кўринадилар. Лекин аслида ундай эмас. Шунчаки бу даврда аёлни ишончсизлик важидан ҳафсаласизлик эгаллаб бўлган бўлади. Ҳафсаласиз аёлларда ёлғизликка мойиллик кучли бўлади. Яъни инсоний муҳаббатга эҳтиёжи пасайиб кетади.

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•


4-босқич. ИЛОҲИЙ МУҲАББАТ


Аёл муҳаббатининг энг юқори чўққиси. Бандалар билан ўралашишдан, кимларнингдир таъсирига тушишдан таққа тўхтайди. Фақат Аллоҳга муҳаббат қўйишдагина хайр борлигини тушуниб етади. Кимга меҳр берса ҳам, муҳаббат қўйса ҳам, кимларгадир яхшилик улашганда ҳам фақатгина Аллоҳнинг розилигини мақсад қилади.


•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•


Бу тўрттала босқичдан қайси пайтда ўтиши аёлларнинг ёшига боғлиқ эмас. Аксинча ҳаётий тажрибаси ва ҳаётидаги мураккабликларга кўра ҳар бир аёлда турлича ёшда кечиши мумкин.

Омадли никоҳ, кўнгилдагидек жуфт билан сийланган аёлларнинг аксарияти учинчи босқичга етиб келмайдилар. Яъни оиласидан тиниб, ўзи севган инсонига севилиб, бахтли ҳаёт ичра умргузаронлик қиладилар.

Охирги босқич азиятсиз, аёлни тарбиялаб, комилликка етаклайдиган Илоҳий муҳаббат даври. Лекин бу босқичнинг моҳиятини ҳамма ҳам англаб етолмайди. Барчага Илоҳий муҳаббат лаззатини туйиш насиб этсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди...

Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:...

"Бу олмос бебаҳодир...
Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас...

Сизга маслахатим....  яхшиси одил подшох ҳузурига боринг...
Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин"..

Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди...

Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди..

"Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик:

Биз ихтиёрингга  уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан".

Балиқчи  одил подшоҳ қароридан росса  хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди.

Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..

Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди.. 

"Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди:

"Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан"  - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди.

Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:

"Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади."..

Балиқчи шошилиб:

"Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш...

Хазинабон:

"қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди.

Балик,чи:
"Бир ховучгина тилла олволай"..

-Хазинабон кулиб дебди:..
"бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан".

Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди...

- Азиз биродарим!..
Ким айбдор.??...

-  Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...

- Одил подшох - Аллохдир..

- Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..

-  Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар..

-  уч соат муҳлат - бизга берилган умр..

-  балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз.

-  Хазинабон ўлим фариштаси.

-  Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани -  умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз.

-  Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир...

☝️-  Азиз диндошим.!..

Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида......

Уйғонинг!
Уйғонинг биродар!...❗️

Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун...

Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч  булади...

☝️Тафаккур қилинг...!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар

Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин.

1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди.

2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин.

3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар.

4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар

5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади.

Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ajrim
Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан.

Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом.

Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки...

Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир...

Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку.
Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?!

Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ...

Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом.

Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади.

Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди.

Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фолбинга ишонма, фолсиз юрма» деган гапни ўзига нақл қилиб олган Назира хола – қўлида тугунча, эрта тонгданоқ қаэргадир жўнаш учун ҳозирлик кўра бошлади. Хотинининг у хонадан бу хонага ўтавериб, ивирсишидан уйғониб кетган Фармон ака билдики, яна фолбинга боради.
Сўнгги пайтларда зўр фолбинлару нафаси пўстакни ҳам ҳавога учирадиган «куф-суф»чи эшонлар кўпайиб кетди. Бундайлар ҳар қишлоқда топилади. Фолбини, эшони йўқ қишлоқларга «гаст¬рольёр» эшонлар ҳам келиб кетишади. Ҳатто шаҳарлардаги маҳаллаларда ҳам ўшандайларни кўриб турибмиз.

– Эй, нодон хотин, нималар қиляпсан? – деди Фармон ака жиғибийрон бўлиб. Хотин парво қилмади. Бунга сабаб бор эди. Қўшниси Тоштемир анчадан буён Водариқ қишлоғида трактор ҳайдарди. Пешона тери билан меҳнатига яраша куни ўтарди. Бировдан бой ҳам, камбағал ҳам эмасди. Лекин охирги пайтларда соғлиғи туфайли тракторини ҳайдамай қўйди. Уйда ётаверишдан зерикиб, чойхонага чиқиб улфатлари билан чақчақлашиб ўтирадиган бўлиб қолди. Эрининг ишламаётгани, ўғлининг ўқишга кира олмагани Тоштемирнинг хотинини ташвишга солди. Аллақаэрларгадир бориб фол очириб, келиб юрди. Фолбинларнинг бари бир хил куйни «чалишади». Яъни ўғлининг ўқишга кира олмаслиги ва Тоштемирнинг ишлари орқага кетаётганининг сабаби ҳовлисида кўмильган ва кимдир овқатга қўшиб едирган дуо эмиш. Ўшакчи аёлларнинг миш-мишига қараганда мана шу «дуо»ларнинг нархи арзимаган ўн беш-йигирма минг сўм пул экан. Бунинг балоси эса кўтара ташвиш. Буни қарангки, овқатга қўшиб едирилган дуо одамни ўлдириш даражасига бораркан. Табиийки, савол туғилади: бу дуони кимлар қилади? Жавоби ҳам қизиқ. Булар мўмай даромад илинжида юрган аллақандай эшонлару отинойилардан чиққан қилиқлар. Қайси эшон, қайси отинойи – буниси номаълум.
Пул ўлсин-а, пул ўлсин. Одамни не кўйларга солмайди.
…Бу гапларга ишонган Тоштемирнинг хотини «кўп нима қилса, шуни қиламан», деб ҳаракатга тушиб қолди. Уйига нотаниш бир аёлни бошлаб келдида, кўмильган дуони олишга ўша фолбин аёллардан бирини ёрдамга чақирди. Фолчи қўлидаги ўқлов билан ерни қадам-бақадам айланиб, уч-тўрт жойга бориб келди. Дафъатан ғалати алфозда кекира бошлади. Гилос тагини кўрсатиб, «мана шу ерда бир нарса бор, кавланг», деб буйруқ берди. Ёрдамчи аёл шоша-пиша кавлай бошлади. Бу ерда тугун, сим ва суяк чиқади деб олдиндан башорат қилди. Ҳақиқатан ҳам, айтган нарсалари кавлаб олинди ва сув тўлатилган челакка солинди. Бошқа жойлардан ҳам шунга ўхшаш кичик суяклар, латтага ўралган тугунлар чиқди. Фолбин челакдаги суякларни олдида, булар оилангизга қилинган дуо, саломатлигингизга ёмон таъсир қилади, матога тугилган толали қора нарсаларни эса сеҳр-жодунинг энг каттаси дея, буни эрининг иши юришмаётганига ва ўғлининг ўқишга кира олмаслигига йўйди. Ниҳоят, «миссия» ҳам якунланди. Фолчи: «Уйингиз, топ-тоза бўлди. Ҳеч нарсадан хавотирланманг. Аканинг ишлари энди зап юришиб кетади, ўғлингиз ҳам ўқишга киради» дея ишонч билдириши билан «умрингиздан барака топинг», деган мақтовга мушарраф бўлди.
Ҳовлида яшайдиганлар яхши билишади. Суяк кемирмайдиган ит йўқ. Егани етмагандай қаэрдан нима топса, олиб келиб ўзига қулай жойга кўмиб кетади. Ҳозирги ҳолатда ҳам шундай бўлганди. Олапарнинг «иши» фолбинга қўл келганди. Хуллас, навбат ҳисоб-китобга келди. Уйнинг тўридан жой тайёрланиб, аввалдан фолбиннинг «заказ»и билан қозонга босилган оқ товуқ гўштидан шўрва сузилди. Ов-қатдан кейин, аёл бор-будини олиб чиқди. Икки кўйлакка етадиган мато, учта рўмол, ўғил уйлантирсам келинимга деб олиб қўйилган тилло узук ва икки юз минг сўм пул «халоскор»нинг олдига қўйилди. Фолбин шунда ҳам ранги бўзариб, қўйилган нарсаларга рози бўлар-бўлмас дастурхонга дуо айтдию, ўрнидан қўзғалди. Қишлоқда гап ётмайди. Бу гапларни эшитган Фармон аканинг хотини безовта. Қўшниси қилган ишни бажариб, ҳовлисини «тоза»латиб олмоқчи.
Бу каби ҳолатларнинг тобора омма¬лашиб бораётгани кишини ташвишга солиши билан бир қаторда огоҳликка ҳам чорлайди. Бир-бирини кўра олмаслик, ҳасад каби иллатларнинг тобора кучайиб бориши маънавий тубанлик натижасидир. Фармон ака шу ҳақда кўп ўйлайди. Ахир, ота-боболаримиз, момоларимиз ўзаро меҳр-оқибат, болажонлик, каттага ҳурмат, кичикка

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


53-қисм


“Дадам бу ҳолатнинг бўлиши мумкинлигини айтган экан. Фақат шартномали ишга қаршиман деди. Ойинг келиб, бу ҳақда гап очса, унга қарши чиқишга ўзини тайёрлаб турибди”

“Тушунарли “ ,деди-да машинасини ўт олдириб ҳайдаб кетди.

“Ҳой, қаерга ойим норозиман деса, олиб қочмоқчимисан? “ -дедим киноя билан.

“Сабр қил Нафиса, бироз сабр” –деди-да, кўп узоқда бўлмаган катта 24 соат ишлайдиган дўкон олдида тўхтади.

Ҳозир келаман деб, машинадан тушди. Мен эса тушган аҳволимга ачиниб, қўл қовуштириб ўтиравердим. Телефон қараб, унинг машина эшигини очиб кирганини сезмай қолдим. Қўлида бир даста қизил атиргул ва бир қутида шоколад турганини кўриб, тушунмай қараб турдим.

“Ундай қарама, ол! Ойинг, ундан яширин мен билан учрашувга чиққанингни тушунсин” ,-деганида баттар ҳайратга тушдим. Гул ва шоколадни қучоғимга қўйиб йўлга отландик.

“Озгина бўлса-да, хурсанд кўринишга ҳаракат қил. Йигит тутган қизларга ўхшаб” ,-деганида ўзимни тутолмай гапирдим. “Машинангга минган ҳар қиздайми?” -деганимда юзи осилди.

Меҳрини эслатганим ўзимга ҳам ёқмаса-да, менга ўзимни қандай тутишимни ўргатишини хоҳламадим.

“Йўқ, кечаги йигитни кўрганингда ўзингни қўяр-га жой топмаганингдек “,-деди у ҳам, ҳеч тортинмай. Икки зид инсон бир масалада, бир- бирига иши тушиб қолса, ҳатто камчиликларини бир- биринг юзига солишдан қўрқмас экан. Уйгача бўлган йўлда, иккаламиз ҳам жим кетдик.

Машинадан тушар эканман, қўлимдан ушлаб мени ўзига қаратди. “Асабларимиз таранг, бир- биримизни чарчатмай шу ишни уддасидан чиқайлик, илтимос. Бор йўғи, бир неча йил менга сабр қил. Мен ҳам сени хафа қилмай“ -қўлимни куч билан тортиб машинадан тушдим.

Албатта, гулдаста ва шоколад билан. Машина эшигини бор кучим билан ёпганимда, ойнасидан бошини чиқариб бақирди.

“Бўлажак эрингни машинасини, секинроқ ёпишни ўрган, керак бўлади“ ,-деганида баланд чиққан овозига қараб гулини отмоқчи бўлдим.

Фақат, мендан бир неча қадам узоқроқда турган икки киши буни қилишимга тўсқинлик қилди. Маҳфуза янгам ва Меҳри, мен ва машинадаги Низомга қараб тошдек қотиб турарди.

Бир болакайнинг қўлида, икки дона олмаси бор экан. Онаси унга қўлини чўзиб, бирини беришини сўрабди. Болакай эса қўлидаги олманинг аввал бирини, кейин иккинчисини бир тишлаб кўрибди. Онаси боласининг қилиғини кўриб таби хира бўлибди. Шунда болакай онасига қараб, қўлидаги олмалардан бирини чўзиб буниси ширинроқ дебди. Олдиндан хулоса қилиш, аслида энг осони. Аммо кўриб турган вазиятга қараб тўғри баҳо бериш эса, ҳар кимнинг ҳам маҳорати эмас. Бу билан, мен тўғри иш қиляпман лекин бошқалар буни бошқача тушунади демоқчи эмасман.

Муаллиф: Сулхида Даврон
ХИКОЯНИ таркатиш такикланади🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Davomi👇👇👇👇👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

KAFTDAGI CHIZIQLAR TURMUSH O'RTOG'INGIZ VA BO'LAJAK TURMUSH O'RTOG'INGIZ HAQIDA SO'ZLAYDI.

👐 Kaftlaringizni rasmdagidek qilib birlashtiring.

SIZDA, QAYSI RAQAMDAGISI HOSIL BO'LDI?


BATAFSIL👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_Савол

Айтишларича, бир афсонада тангри лойдан инсонни ясабди-ю, мана шунча лой ортиб қолган экан. Шу ортиб қолган лойдан инсонга "сенга нима ясаб берай" деганда, инсон бир нарсани сўраган экан...

❗️Диққат савол
👇

ИНСОН НИМАНИ СЎРАГАН?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#duo #rozgor
🏘 РЎЗҒОРДА ЕТИШМОВЧИЛИК БЎЛЯПТИМИ?


🌙 Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

⏺“Нолияпсанми?

⏺Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?

⏺Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?

⏺Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?

⏺Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

🟢 У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: 🤲“Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!”

💬 (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер).


💬 Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍ ИБРАТЛИ ҚИССА
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойабзалга дуч келишибди. Иковлари бу пойабзал шу боғда ишлаёнтган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойабзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил-мазаҳ қилиб бу ишчини пойабзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойабзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Иковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойабзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетти;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг...
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойабзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб еттим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.
Шунда устози деди:
Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир. Ҳаётизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми? Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тафаккурнинг самараси

Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл этишга хукм қилди. Бечора чўпоннинг онаси подшоҳнинг олдига бориб ўғлини кечиришини сўради. Подшоҳ кекса онахондан хижолат бўлиб, шундай деди: "Мен қозига буюраман, у икки қоғоз олиб бирига қатл этилади, иккинчисига эса қатл этилмайди деб ёзиб беради. Ўғлингизга буюраман хукмни ижро этишдан олдин шу қоғозлардан бирини танлайди. Агар ўғлингиз мазлум бўлса Аллох унга нажот беради", деди.

Она подшоҳ хузуридан чиқар экан, уни маҳзунлик чулғаб олган эди. У ўғлини подшоҳ ёқтирмаслигини, иккала қоғозга хам қатл этилади деб ёздирса керак деб кўнглида ўтказар эди.

Чўпон йигит онасига: "Онажон, хавотир олманг, ишни Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб беринг", деди.
Подшоҳнинг ҳукмини ижро этиш учун қози иккала қоғозга ҳам ёзди. Бироқ йигитни ёқтирмагани учун иккисига хам қатл этилади, деб ёзди.
Белгиланган кун келганда сарой аҳли чўпон йигитга қандай ҳукм ўқилар экан деб, кузатиш учун тўпландилар. Қасос майдонига чўпон йигитни олиб келдилар. Қози заҳархандалик билан қоғозлардан биттасини танлаб олишини айтди. Чўпон йигит табассум билан битта қоғозни танлади ва мана шуни танладим деди. Сўнг қоғозни ўқимай ютиб юборди.

Подшоҳ ҳайрон бўлиб: "Ҳой чўпон, нима қилганинг бу, сен қоғозни ютиб юбординг-ку, унда нима ёзилганини билолмай қолдик-ку", деди.
Йигит: "Подшоҳим, мен битта қоғозни танладим, унда нима ёзилганини билмай туриб, ютиб юбордим. Агар унда нима ёзилганини билмоқчи бўлсак, мана бу қоғозга қаранг, унда тескариси ёзилган бўлади", деди.
Подшоҳ қоғозга қаради, унда қатл этилади деб ёзилган эди. Буни кўрган сарой аҳли чўпон йигит қатл этилмайди деган қоғозни танлабди дейишди...

Хулоса:
Аллоҳнинг фазли билан озгина тафаккур сабабли улкан ишларни амалга ошира оламиз...
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида:

"Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир", деган. (190-191-оятлар).

Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан...

Тафаккурнинг фойдалари:

1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
3. Тафаккур Аллох азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўғил туққан онанинг сути қиз туққан онанинг сутидан кўра озуқавий қиймати юқори бўлар экан.

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришди. Бири ўгил, бири қиз туғди. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишди. Ва қонларидан ДНК текширувини ўтказишди. Натижалар шу даражада яқин эдики, муаммони ҳал қилолмадилар. Ҳайратда қолдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даъво қилиб, оёқ тираб олишди. Ва докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга бу хабарни етказишди. Масъулларга бу хабар келганда: буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди, дейишди. Ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишди. Суҳбат шундай кечди...

Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммонинг ечими борлигини даъво қиласизлар, а?
Олим:
- Худди шундай, -деди. Америкалик воқеаъни айтиб берди. Олим:
- Ечим - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текшинринглар. Қайси бирини сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди.

Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди. Ва жудаям диққат ва синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жудаям ажабланишди. Ва олимдан:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканлигини қаердан биласизлар? - деб сўрашди. Олим:
- Буни Қуръондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ таоло шундай дейди: (للذكر مثل حظ الأنثيين ) .... "Бир ўғилнинг насибаси икки қизнинг насибасичадир", (Нисо: 11), -деди.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Буюклигининг чеки йўқ. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ динда собит қилсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кунлар ўта бошлади. Ноила ишдан бўшаганини Муроддан яширди токи Мурод бир куни орқасидан қидириб бормагунича.

Мурод бориб супермаркетни икки марта айланди лекин Ноилани топа олмади.
Бугун ишдан эртароқ бўшаб хотини билан бир айланиб унга вақт ажратиб бир айланмоқчи эди.
Лекин топа олмади. Охири кассадаги қиздан сўради.



Кечирасиз шу ерда мени хотиним ишлар эди исми Ноила.

Кассадаги қиз Муродга хайрон қаради.

Ие эшитмадингизми?.


—Нимани хайрон бўлиб сўради Мурод.


—Ахир Ноилаааа.......

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МЕНИ КЕЧИРИНГ...
(Таъсирли ҳаётий воқеа)

Ноилож, қиз машинага ўтирди. Кўча бўйлаб ҳаракатланишар экан, қиз йигитдан cекинроқ ҳайдашини cўради. Аммо йигит уни эшитадиган аҳволда эмаcди. Шу вақтда қарама-қарши томондан автомобил фараcи ёруғи йигитнинг кўзини қамаштириб юборди. Машина йўлакдан чиқиб кетди ва қаршиcидан келаётган бошқа автомобилга урилди... 😢😱

ДАВОМИ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЎЛГАН ВОҚEА

Қизимнинг бир дугонаси бор эди. Кечалари ухламай ўша дугонаси билан ёзишиб, гаплашиб чиқарди. Кўпам эътибор бермаганман. Бир куни ўша дугонасини уйимизга ётиб қолишга чақирди. Ҳа, эрга тегса шундоқ ҳам ўртоқлари билан гаплашишга вақти бўлмайди деб рухсат бердим. Ярим кечаси кулгу овозидан уйғониб кетдим. Ва чиқиб, қизимнинг хонасига мўраладим. Некўз билан қарайки бу қизлар...🫣👇
https://telegram.me/joinchat/UIUpbb4hXd5jYWNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!

❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:

👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD

Читать полностью…
Подписаться на канал