ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🅰️🅰️🅰️🅰️   🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🦋
   
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🤎𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰🤎

🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅
🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋
🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ🌟👜
🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️

❤️‍🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️‍🔥

🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈

❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️‍🔥🫀

/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қодир ота  "Ха, яхши иш қилмабсан, аммо ҳеч ким калишини ўғирлатдим демади болам. Қолаверса, бирорта номозхоннинг нарсаси йўқолса энг аввал мени хабардор қилишади. Сен уйингга боравер... Ха айтганча, фақат яхши ўқигин болам. Бирорта ҳам сабоқни қолдирма! Катта одам бўлиб, халққа нафинг тегсин! Калишни эса кийиб туравер, эгаси топилса ўзим хабар бераман" деб, қулоғигача қизариб ўтирган айбдорни жўнатиб юборибди.
Шундан сўнг бобом масжидга бормай, "калиш эгаси топилса Қодир ота хабарини берар"дея ўқишини давом эттирибди. Қиш чилласи ўтиб, хамал амаллаб қолганида эрталаб кўчага чиқиб кетган дадаси пешинда масжид коровули Қодир ота қазо килганлиги хақидаги хабар билан келибди.
- Тавба,- деб, хўрсинармиш отаси - Кодир ота туппа-тузук одам, охирги пайтлар айниб колган эди. Касал бўлишига ўзи сабабчи. Айтишларича, қора совуқда ҳам, қалин қорда ҳам азонда яланг оёгига увада латта-путталарни ўраб масжид атрофларида қор курарди.. Узоқдан кузатган одамлар қуёндек сакраб йўлакларни  тозалаётган қоровулни кўп кузатишган. Бировку ўзидан орттириб беролмайди. Ялагоёглик сабабини сўрашса "Ана калишим, батинкам, этигим ҳам бор. Қизиб кетаётганимдан ечиб ташладим"деб ғалати иржайиб ишини қилавераркан. Ўзим ҳам унга бир неча бор танбеҳ бергандим. Қулоқ солмадиларда..
Бечоранинг оёқларини совуқ олиб, қорасон танасига ёйилиб ўлибди. Оёги кўмирдек қорайиб кетибди раҳматлининг...
Отасининг гапларидан бобом хушидан айрилай дебди. Нахотки? Нахотки ўгирланган мана шу калишлар эгаси уни олма чой билан сийлаб уйига қайтариб юборган ўша Кодир ота бўлса?! Нега у бирон марта уни уришмади. "Ўғри!" деб ёқасидан олиб сазойи қилмади? Бечора шунинг учун кундузи хужрасидан чиқмай ўтирар эканда. Бобом қаттиқ пушаймон бўлибди. Аммо энди жуда кеч эди...

Бобом  бирорта ҳам сабоқни қолдирмай, мактабни аъло баҳоларга битирибди. Институтда  ҳам ўқиган.  Қодир бобога берган ваъдасини бажариб катта одам бўлиб эл- юртга нафи тегди.  Қаерда бўлмасин ҳар йили Рамазонда қоровул чолнинг мозорини зиёрат қилиб, масжид остонасига ҳеч кимга билдирмай 15-20 жуфт калиш қўйиб кетар эканлар. Аммо гунохи хақида бировга айта олмаган.
Хозир ахволлари жудаям оғир. Уч-тўрт кун илгари бир оз ўзларига келиб, шу воқеаларни менга айтиб бердилар. Қачонлардир қилган ўша ишига ҳамон виждони азобда. Бу йилги Рамазонда ҳам масжидга қанчалик боришни хохлаётганликларини кўзларига қараб билдим ва нима қилишим кераклигини тушундим. Қўшни акаларга қўшилиб мошина ювдим. Уч кунлик иш хаққимгага эса манави калишларни сотиб олдим... Зора бобом тузалиб, яна оёққа туриб кетса....
-Холажон илтимос, йўқ деманг. Бирга кириб, бобом хақида кимгадир гапириб, шу калишларни бериб чиқайлик.
Унга йўқ дея олмадим.Масжид саришталигига жавобгар одамни топиб, йигитчанинг ҳикоясидан яна бир карра мутаъсир бўлдим. Қодир ота хаққига дуо қилдик. Биттагина қилмиши учун бир умр азобланган инсонга эса шафоатлар сўраб Аллоҳга мурожаат айладик.

Муаззам Иброҳимова.
2013 йил.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЕМЕҲРЛИК ҚУРБОНИ.

Малик бобо Розия хола билан қирқ йил аҳил яшади. Уч ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Кутилмаганда Розия хола бетоб бўлиб қолди. Орадан кўп ўтмай у бандаликни бажо келтирди. Энди Малик бобо ўғилларига суянадиган бўлиб қолди. Пайти келди. Лекин уччала ўғли ҳам отасига яхши эътибор бермади. Келинлар ҳам навбатма-навбат овқат ва уст-бошига қарашса-да, уларнинг ҳеч бири Малик бобонинг кўнглидаги қайғу билан дардлашмас эди.Унга меҳр, ширин сўз беришмас эди.

Бобо ўзини ўзи эплай олар, унча-мунча иш ундан қочиб қутилмас эди. Шунинг учун ҳам у кундузлари уй ишлари билан овунарди. Чойхонага чиқай деса, бирор тенги йўқлигидан оёғи тортмасди. Чол кеч бўлишини, ўғиллари ишдан келишини интизорлик билан кутарди. Лекин ўғиллар ишдан келгач, ўз уйларига кириб кетишар, отаси билан суҳбатлашиб ўтиришмасди. Бобо ёлғизланиб, тушкун аҳволга тушиб қолди.

Қишнинг охирги кунлари бобо вафот этди. У ҳали бардам, бақувват эди. Қария очликдан, ночорликдан эмас, меҳрга зорликдан бу дунёни эрта тарк этди. Фарзандларининг, келинларининг лоқайдлиги, бемеҳрлиги отахонни йиқитди. Аммо фарзандлари буни сезишдимикан? Оталарига меҳр беролмаганликларидан афсус чекишармикан? Бу дунё чархпалак, кун келиб уларнинг ҳам фарзандлари шундай йўл тутишса, ҳазм қила олишармикан?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлингизни камчиликлари билан қабул қилинг…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен нима қилдим???-Қиз ғазабга минган эрини нимага бундай қилаётганини чунмай қалтирар экан йигитнинг муштланган қўллари бу кеча шунчаки қизнинг малтак ейиши билан тугамаслигини англатиш қийин эмасди...

-17 секунд...Сен манабу сонларингни 17секунд номахрам эркаклар нигоҳи остига отдинг...

-Мен...-Йигит қизнинг лабларога кўрсаткич бармоғини босди ва аста қулоғига қадар эгилиб:

-17 секунд фақат мен кўришга ҳақли бўлган сонларни бошқанинг нигохи остига отганинг учун жавоб берасан...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАРИ ҚИЗ.

Қиз ошхонани йиғиштираётган янгасининг жилмайибгина айтган сўзларига қошини чимирди. Қиз бола эртага бировга келин бўлади. Идиш-товоқларни тоза ювиш, уйга гап ташимаслик, идишларда қолган қолдиқ овқатларни албатта махсус идишга ташлаш керак. Бу майда-чуйда бўлиб кўриниши мумкин. Лекин айнан майда нарсалар бахтли бўлишга ҳалал беради, деди янгаси қизни берилиб тинглаётган хаёл қилиб.
Қиз эса бу пайтда кечқурун акаси билан янгасини қандай қилиб уриштириб қўйишни ўйлаётганди. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган? Кўрсатиб қўяман, деб ғижинди ич-ичидан. Ўзи уни келганидан ёқтирмади. Ундан бор-йўғи бир ёш каттаю, ҳамма ишни эплайди.
Қиз янги келинчакнинг хонасига кириб унинг телефонидан йигитига қўнғироқ қилди. Ярим тунда қўнғироқ қилиб, келинчакнинг севгилисиман, дейишини тайинлади.
Бўлмаса, сиздан воз кечаман деб қўрқитди. Йигит ҳам бойвачча қиздан қуруқ қолгиси келмади. Ахир озмунча қарзи борми бу қиздан?
Тунда бу хонадонда қиёмат қўпгандек бўлди. Эртаси куни кўзи кўкарган келинчак ота уйига йўл олди...
Орадан кўп йил ўтган бўлса-да, қариқиз бу воқеани унутолгани йўқ.
Янгасига қилган виждонсизлиги учун Аллоҳ уни жазоладими ёки бошқа сабабми, ҳар ҳолда турмушга чиқа олмай, қариқиз бўлиб қолиб кетди...
Бировни бахтсиз қилди, ўзи ҳам бахт юзини кўрмади!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Эрталаб албатта нонушта қилинг

Уйғонганингиздан кейин 2 соат ичида нонушта қилмаслик тўйиш ва очлик гормонларини чалкаштириб юборишга олиб келади.

Йўқотилган энергияни қоплаш учун танангизни кун давомида аввалгидан кўра очроқ қилади.

Оқибатда, нонушта қилмаслик килограмм ортиши билан боғлиқ бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

***

✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙

Баъзи инсонлар қилган гуноҳларимизга каффоратдир.
Баъзи инсонлар эса қилган савобларимизга мукофотдир.🌟

Хайрли тун ! ✨🌙
Тунингиз тинч ва осуда ўтсин !
Ширин тушлар кўринг !

Тонгги дийдор довур Аллоҳга омонатсиз!⭐️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН
Бугун тўйимни белгилашди.
Ҳамма қизлардек осмонда учишим керак эди. Аммо кўнглим жуда нотинч.
Опам атрофимда гирдикапалак.
- Йигит бирам чиройли экан, бахтинг кулибди сингилжон.
Опам негадир жуда мехрибон бўлиб қолган. Шубҳалана бошладим. Ярим тунда уйқум қочганида, опамни ўрнида йўқлигини сезиб қолардим.
Бир кун тунда ортидан кузатиб чиқдим. Орқа эшикдан ташқарига чиқди. Қоронғуда ким биландир гаплаша кетди. Овоз жуда таниш. Улар қучоқлашиб туришарди.
Қизиқиш устунлик қилиб олдинга юриб йигитни кўрдим.
Дахшат... Чунки бу йигит...
Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Инсон тиши

Инсон танасидаги энг қаттиқ тўқима — тиш эмали. У суякдан ҳам қаттиқ, лекин бир марта емирилса, ўз-ўзидан тикланмайди.
Тиш ўлик эмас. Унинг ичида нерв ва қон томирлари бор. Шунинг учун совуқни ҳам, оғриқни ҳам дарҳол сезамиз.
Ҳар бир инсоннинг тиш тузилиши ўзига хос. Худди бармоқ изларига ўхшайди.

Шу боис суд тиббиётида тиш орқали шахс аниқланади.
Тишлар инсон ҳаёти ҳақида “гапиради”: нима егани, қандай шароитда ўсгани, ҳатто болаликда очлик бўлган-бўлмаганини ҳам кўрсатади.
Соғлом тиш — фақат чиройли табассум эмас. Тўғри чайнаш мия фаолиятини қувватлайди, кайфият ва диққатга ҳам таъсир қилади.
Қисқа қилиб айтганда: тишлар бу — буюк Қудратга далолат қиладиган мўжиза!

Тишларни эҳтиёт қилинг...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИҚҚАТТОПИШМОҚ 🤯

Эрда бор нарса хотинга берилмайди,
Хотинда бор нарса эрга берилмайди.
Хотинлар ундан хар куни фойдаланади
Eркаклар эса бир хафтада бир.

САВОЛ: бу нима 😱

Бу топишмоқни 98% одам тополмаяпти экан. Жавобини ўқиб ақлдан озаёздим. Сиз нима деб ўйлайсиз бу нарса нима 😨

ЖАВОБИ... 🥵👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БАДАЛ ҳикоя давоми

    Қайинсингиллари узатилиб ўз оилалари билан андармон бўлиб кетишди. Қайнилари ҳам шундай,  рўзғорлари бўлак бўлгандан сўнг ҳаммаси  "ўзидан тинди" .

    Олим ака билан Насима опа ҳам ўғил уйлантиришди , қизларини чиқаришди. Мана энди  қўш тўтидек чуғур - чуғур қилиб бирга қолишди.

   Насима опа кунда  "Нима ейсан , нима ичасан , онаси ? Манави кўйлак сенга ярашади ёки  фалон жойга бориб бир айлантириб келай сени" кунига юз айланиб ўргиладиган эрига қараб онасининг сўзлари ёдига тушади: "Вақти келиб шу эр бутунлай сенга қолади..."

    Ҳаа...

      Эри ўзига қолди. Энди егани олдида , емагани ортида. Нимага қўлини узатса етгулик. Бироқ... Ана шу эрга эгалик қилиш бадали жонининг яримта бўлиб қолиши эвазига бўлгани ачинарли эди...

П.С. "Инсон кексалик учун ҳам жонини озроқ бўлса-да асраши керакмикан ?!" дейман-да... Иложи бормикан ...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«АЗАДОРЛИК ГЎДАКНИНГ УМРИГА ЗАВОЛ БЎЛДИ»

Ситора, 21 ёш, Тошкент:
— Бир йигит билан телефонда танишиб қолдим. Бир йилча гаплашиб юрдик. Бир-биримизга ўрганиб қолдик. Боғланиб бўлганимиздан кейин билсам, у қамоқда экан. Аммо бу менинг унга нисбатан бўлган меҳримни сусайтирмади. Бир йил ўтиб, у озодликка чиқди. Биз учрашдик. Бир-биримизни қаттиқ ёқтириб қолдик. Тез-тез учрашар, тинмай гаплашардик. Бунинг оқибати эса… Мен хатога йўл қўйдим. Унга ихтиёримни бериб қўйдим… Сал ўтмай ҳомиладорлигим ҳам маълум бўлди. Дарров унга қўнғироқ қилдим.
— Бир йўлини қилинг. Мени шармандаликдан қутқаринг.
— Қўрқма, совчи юбораман, — деди у.
Сўзининг устидан чиқиб, совчи юборди ҳам. Аммо ўша пайтлар отам вафот этгани учун тўй қила олмасдик. Болани олдиришдан бошқа чорамиз қолмади. Мана энди азадор эмасмиз. У кишининг эса совчиларидан дарак йўқ.
— Қачон совчи юборасиз, гап-сўзга қолиб кетдим-у? — дедим охири.
— Шошма, ишларимни йўлга қўйиб олай.
Аммо биламан, иши, топиш-тутиши яхши. Шунинг учун ҳам мени йўқлагиси келмайди. Ўзига ишонгани учун ҳам бошқа қизларни гапга олиб юрибди. Ҳатто, биттаси телефон ҳам қилди. Бунинг тагига етиш учун ўзига қилсам бақиради:
— Ишдаман, тинч қўясанми, йўқми? Кейин ўзим қўнғироқ қиламан!
Аммо биламанки, ҳеч қачон ўз ихтиёри билан қўнғироқ қилмайди. Бора-бора мендан узоқлашиб бораётганини сезяпман. Маҳалламизда эса мен ҳақимда гап-сўзлар кўпайиб бормоқда. Буларга чек қўйишнинг бирдан-бир йўли турмуш қуришим. Афсуски, ишонганимнинг йироқлашиб кетаётгани мени хавотирга соляпти.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐟 Кўпроқ балиқ ейиш учун 8 та сабаб

- Юрак касалликлари хавфини камайтиради
- Таркиби Д витаминига бой
- Кўриш қобилияти учун фойдали
- Уйқуни яхшилайди
- Ревматоидли артритни енгиллаштиради
- Холестерин даражасини пасайтиради
- Қон босимини пасайтиради
- Жигар учун фойдали

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Ўша Карим балога йўлиқмаса розимасман дебди. Ана, Лутфиниса опа гап топиб келди. Ундай болам йўқ деганмиш. Роса қарғаниб, сўзланганмиш!..

— Шунақами? — деди Карим муштларини тугиб. — Аниқ қарғабдими?

— Вой, Лутфиниса опага зарилми ёлғон гапириб? Ё энангизни билмайсизми?

— Ўлдираман уни! — хириллаб атрофга аланглаганча нимадир қидиришга тушди Карим. — Мана шу қўлларимминан бўғизлайман!

— Вой, бу нима деганингиз? — Хурсаной чопа келиб эрининг елкасидан тутди. — Энди бир камим қамоқхонага “пердачка” ташишмиди? Кўрган куним етмайдими? Ўлдирмайсиз! Қўлингизни қонга булғаганингизга арзимайди у хотин.

— Унда нима қилай? Индамай қарғиш эшитиб ўтираверайми?

— Уйига боринг-да, сигирининг биттасини индамай етаклаб чиқинг! Ҳақингиз бор сизниям! Анави қора мўнди эридан бўлган болалари ҳар куни сут-қатиқ ичади-ю, сиз ичмайсизми? Сиз ердан чиққан қўзиқоринмисиз? Боринг, ҳақингизни талаб қилинг, Карим ака!..

Хурсанойнинг бу гапидан сўнг Карим сал шаштидан тушган каби бўшашди.

— Тўғри айтасан, хотин, — деди у ерга чирт этиб тупуриб. — Ўлдириб барака топмайман барибир. Ҳа, сигирини етаклаб келаман. Қани, кўрай-чи, бу сафар ҳам мелисага чопармикан. Агар-чи, мелисага югурса, ишон, сенинг маслаҳатинггаям қулоқ солиб ўтирмайман. Ўлдираман ундай энани!..

— Тўғри айтдингиз, — деди Хурсаной жонланиб. — Агар шундай қилса, менам миқ этмайман. Билганингизни қилинг! Уйига ўт қўясизми, балога йўлиқтирасизми, ўзингиз биласиз. Боринг, Карим ака, вақт кетмасин! Сигирни, ўзингизнинг ҳақингизни ажратиб олинг! Қарғанганларига пушаймон есин у шум кампир!..


Жума бўлгани сабабми, ўгай отаси ҳовлида кўринмади. Карим киссавурлик одати зўр келиб жуда эҳтиёткорлик билан онаси яшайдиган ҳовлига кирди. Жўрахон опа ҳам негадир кўрина қолмади. Карим барибир ҳушёрликни қўлдан бермаслик илинжида айвонга ўтди-да, очиқ дераза орқали ичкари уйга ўғринча кўз ташлади. Хонада Жўрахон опа ҳовлига терс ўгирилганча жойнамоз устида ўтирар, Яратганга нола қиларди.

— Худойим, ўзинг гувоҳсан, — дерди у йиғи аралаш. — Тўнғичим Каримжонни ўзингдан тилаб-тилаб олгандим. Нима қилайки, тақдир экан, отасиминан ажрашдим. Аммо боламни атайин, ёмонлик кўрсин деб ташлаб кетмаганман, худойим! Бегона эркакнинг кўзига мўлтирамасин, кўнгли ўксимасин деган ниятда тоғасига қолдиргандим. Агар шу хатойим бўлса, мени жазолайвер! Боламни фалокатлардан, касофатлардан асрасанг бас! Неки бало бўлса, ўзимни кўндаланг қилавер!.. Уни, суюкли ўғлимни ҳеч қачон мелисага бермаганман. Ёмонларнинг бўлар-бўлмас ғийбатига учиб мендан юз ўгирди болам. Ахир, паҳлавондай ўғлимга ёмонликни раво кўрармидим? Яратган эгам, боламга инсоф бер, мартабасини улуғ қил, ишларига ривож бер! Болагинамни бир умр қўлини юпқа қилиб қўйма, худойим! Уям катта-катта ишларда ишласа, топгани баракали бўлса дейман! Агар шу фарзандимга яхшилик ато этмасанг, менинг жонимни ол, мени дўзахларга дўмбира қил! Жонимдан тўйиб кетдим, ахир! Фарзандимнинг бир марта эна дейишига зорман! Қайноқ меҳримни берсам, болам-болам қилсам дейман! Қўша-қўша неваралар кўрсам, Каримжоним яйраб-яшнаб юрса, киссаси пулга тўла бўлса, егани олдида, емагани ортида қолса дейман! Жон худойим, нолаларимни ўзинг ижобат қил! Мен… Гуноҳкор бандангни ўзинг кечир! Каримжонимнинг умрини узоқ қил!..

Бу нолалар ҳақиқатан дардли ва аянчли эди. Ҳатто умрида шафқат, диёнат нелигини билмай яшаган Карим киссавур ҳам онанинг фарёдини эшитиб донг қотди. Кайфи тарқаган каби ҳушёр тортди. Оёқ-қўллари ўзига бўйсунмай, на кетишни, на тураверишни билди. Юрагининг аллақаерида номаълум тафт пайдо бўлиб аъзойи баданини куйдираверди. Бу оловнинг жазаваси вужудини ўз исканжасига олди-ю, кўзларига ёш қўндирди. Тош қалбига илиқлик ато этди. Хаёлларини чалкаштириб, хўрсинишга, ҳаяжонланишга, тўлғонишга ундади.

«Мени… Алдашибди, — кўнглидан ўтказди Карим ўта сергаклик билан ортга тисланаркан. — Энамдан совитишмоқчи бўлишибди. Хотиним… Уям алдабди. Энам мени яхши кўраркан. Менга ёмонлик тиламаскан. Мени мелисага бермаганакан. Мен… Адашибман, аҳмоқлик, мунофиқлик қилибман. Ахир… Нега мараз одамларнинг, товуқмия хотинимнинг гапларига қулоқ тутдим?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДАҲШАТ

Қизалок мактабдан жуда хурсанд қайтди. У чизган расмга муаллимаси беш баҳо қўйди. У уйига шошилар, дадаси ва ойисига бешни кўрсатмоқчи эди. Ойиси мактабдан "Ўзим олиб келаман" деса ҳам ўзи чопиб келаверди. Йўлни билади-ку! Дарвозанинг қўнғироғига бўйи етмагач, дарвозани тақиллатди. Ичкаридан овоз бўлавермагач яна ва яна тақиллатаверди. Ниҳоят, олдинига қадам товуши кейин эса ойисининг "Ким бу?" деган овози эшитилди. Негадир онанинг овози заиф ва қалтираб чиқди.
-Менман ойижон. Менчи бугун беш олдим!"
Ойиси чуқур хўрсинди: "Қалтираманг! Қизим экан. Юрагам бораканда а?!". Ойисининг бу сўзлари кимга қаратилганини қизча пайқамади. Дарвоза очилди. Она халатининг олд қисмини кўли билан ёпган, ранги оқариб кетганди.
-Ойичи, ойи! Мен бугун...
-Ўчир овозингни ярамас! Ўзим олиб келаман дегандимку! Қизча жавоб бермоқчи эди ойиси уни судраганча хожатхонага қамади.
-Овозинг чиқса ўлдираман!
Қизча жим ўтирди. Аввал ҳам кўп қамалган бу ерга. Хатто соатлаб қолиб кетган. Қизча кўзчаларини ерга тикканча хомуш бўлиб қолди. У қамалганидан эмас, олган бешини айтолмаганидан хафа эди. Аммо бу сафар тез озод бўлди. Дарвоза очилиб ёпилгач ойиси "Чиқавер" деди. Қизча ойиси нимадандир жахли чиқаётганини сезиб беш ҳақида индамади. Хонасига кирдида яна расм чизди. Бир томонда ойиси, бир томонда дадаси, ўртада ўзини тасвирлади. Узокда тоғлар, тепада қуёш. Кейин тагига хат ёзди.
"Дадажон сизни соғиндим. Ойим ҳам соғинди. Мен бугун беш олдим. Қачон келасиз?".
Хат тайёр бўлдию лекин қандай жўнатишни билмади. Чарчабдими, ухлаб қолди. Бир пайт юзини юмшоқ қўл силади. Уйғониб кетди. Қараса ойиси. Қўлида халиги хат, негадир кўзлари қизарган. Қизча индамай хожатхонага кета бошлаганда ойиси уни маҳкам қучоқлаб йиғлаб юборди.
-Кечир қизим! Хиёнаткор онангни кечир! Энди кўзим очилди! Даданг ҳам келар экан. Сенга катта қўғирчоқ олиб келаркан...
Қизалок ҳам негадир йиғлаб юборди..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир жуфт калиш...

Рамазон яхшида. Ёшу-қарининг қалбига илохий нурлар ёғилиб иймон сайқалланади. Қутлуғ кунларнинг бири эди. Шахар марказидаги дорихона олдида ўн уч ёшлар чамасидаги йигитчага кўзим тушди.
Қоқ пешин. Тик қуёш нурларидан бир кўзини қисиб, ориққина жуссасига футболчиларнинг кийими ёпишиб қолган бола сояга ўтмайди. Менку зарурат туфайли кўчага чиқдим. Учи?
У икки қадам наридаги масжид томон бесаранжом қараб қўярди. Қўлида нимадир солинган огиргина халтаси ҳам бор.
Дорихонадан чиқиб ишим битган бўлсада, кузатишда давом этдим. Буни пайқаб қолган йигитча чопиб олдимга келди.
—Холажон,— деди, уялибгина ерга тикилиб, — Сиздан бир нарсани илтимос қилсам бўладими?
Танимаса хам кўзларимга қараб жавдираб турган болага "майли" дейишим билан қўлидаги халтага ишора килди:
-Илтимос, мана шу халтадаги калишларни масжидга бериб чиқайлик.
—Нега? Кимники улар?
Болакай ерга қаради
—Ҳеч кимники. Яп-янги. Ўзим сотиб олдим. Номозхонларга керак бўлиб қолар... Бобом оғир касал. Саломатликларида хар куни шу масжидда номоз ўқирди...
—Энди чиқа олмайдими?
Бола оғир хўрсиниб, бош чайқади.
—Худо билади... Тунов куни менга болаликларида рўй берган бир воқеани айтиб бердилар. Эшитасизми?
—Эшитаман.
—Бобомнинг болалиги жуда оғир даврларга тўғри келиб, кўп қатори ўта ночор кун кечиришган.. Урушдан кейинги йиллар бўлгани сабабли қорниларини амаллаб туйдиришаркану, увада кийимларда юраверишар экан. Баҳор, ёз, куз амаллаб ўтар, фақат қахратон қиш ойларида совуқ жон-жонларидан ўтиб кетган экан.
Бир йили Рамазон қиш бошига тўғри келибди. Оч-нахор болалар"одамлар туршак, қоқилар билан дўппимизни яримлатиб беришадику " деб,мактабдан чиқибоқ Рамазон қўшиғини бошлаб. маҳаллаларни айланишар экан. Баъзилар ниманидир илинар, баъзилар эса уйда ҳеч нарса йўқлигини билдирмаслик учун эшикни очмасликни афзал билишар экан.
Ўшандай кунларнинг бирида бобом хов анави сойга тушиб кетибди. Ўзинику амаллаб ўртоқлари сувдан чиқариб олишган, аммо бир пой эски брезент батинкаси оқиб кетибди. У роса йиғлабди. Ахир оёғида бўлмаса кўчага чиқа олмас, мактабга бора олмас эканда. Икки кун ташқариган чиқмабди. Бироқ тезда зерикибди. У вақтлар китоблар уйга берилмас, дарсликлар саноқли бўлгани боис мактабнинг ўзидагина фойдаланиш мумкин экан. Учинчи куни бир пой батинка билан бўлсада мактабга бормоқчи бўлибди. Иккинчи оёғини тўшакдан ортган қора пахта ва эски астарлик билан яхшилаб ўраб, онасининг кўзини шамғалат қилиб қочиб кетибди.
Одамлар дуч келиб қолса дарров ўтириб, увадали оёғини яширармишда, ботикасининг боғичини ечиб қайта боғлармиш. Шу тариқа масжидгача ўтириб, туриб аранг етиб келибди. “Мактабгача хали узоқ, ичкарига кириб бир оз исиниб оламан” деб эшикни очибди. Қараса, пойгакда номозхонларнинг калишлари турганмиш. Бечора бобом азбарои қийналиб кетганидан ёмон ишга қўл урибди. У ёғ ,бу ёққа аланглабдию, бир жуфт эскигина, орқаси йиртиқ калишни олиб, қочиб қолибди. Мактабга калишни дархол оёғига илиб, синфхонага кирибди.
У замонларда болалар қирқ бешинчи размер этикда келсаям биров эътибор бермас экан. Ҳамма опа-ака, хола-тоға,ота-онанинг эски-тускисида келаверар экан. Шу сабаб бобомнинг оёғида калоплаб турган қуйма калишга биров қараб ҳам қўймабди. Ота-онасига "Калишни шаҳарга кетиб колган Содиқ малим берди"деб атиги бир хафтагина кийиб юрибди. Аммо халоллик билан кун кечираётган оила фарзанди эмасми, оёғидаги таги юпқалашиб, тешилиб кетган эски калиш бир ботмон тошдай оғирилик қилармиш. Ахийри виждони ғолиб чиқиб, мактабдан қайтишда масжид эшиги олдида калишини ўғирлатган одамнинг дараги чиқиб қолармикин деб пойлайдиган бўпти. “ Кимнинг калиши йўқолган? “ деб такрор-такрор уялмай сўрармишу, номозхонлардан садо чиқмасмиш. Қор гупиллатиб ёғар, бироқ оёқ кийимсиз қолган одамни ўйлаб совуқ таъсир қилмай кун қорайгунга қадар қолиб кетар экан...

Бир куни қаттиқ изғирин турибди. Масжидни супуриб сидириб, атрофдаги қорларни кураб турадиган Қодир тоға кичкина даричадан бошини чиқариб уни чақириб, олма чой билан сийлабди.
Калиш ўғриси эса пушаймонлик билан бўлган воқеаларни айтиб берибди.

Давоми 14:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Машҳурлар Ханумкани танлашди, сизчи?

Ханумка ўзини севган аёллар канали!

Сиз ҳам қўшилиб олинг👇👇👇
/channel/+AgQvU2KPc5tkNTky
/channel/+AgQvU2KPc5tkNTky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Зебо, нега Ойбек билан муносабатларингиз бузилибкетди? Олий ўқув юртида ҳамманинг ҳаваси келарди сизларга… Аниқроғи, йигитларнинг кўпчилиги дўстимга ҳавас қиларди. Сиздек қиз билан гаплашишнинг ўзи бир афсона эди биз учун, аммо Ойбек кўнглингизни ҳам забт этишга эришган эди. Аслида, орамиздаги қизларга суяги йўқ йигитларнинг олди эди, лекин сиз Ойбекнинг ҳаётига кириб келгач, у ўзгара бошлаганди. Нима бўлди-ю, ораларингга оламушук оралади. Ойбек яна эски ҳаётига қайтди…
Кўнглида йиллар давомида кўпчиб ётган гапларини бошқа ичида сақлаб туролмаган Зебо:
— У тирикми?! — деб юборди.
— Бу нима деганингиз? Нима, сизга кимдир уни ўлди, деб айтганмиди?
Совуқдан музлаб қолган Зебонинг юзини иссиқ кўз ёшлари юва бошлади:
— Биз охирги марта кўришганимизда у менга тузалмас дардга йўлиққанини, турмуш қуриши мумкин эмаслигини ва бу бизнинг охирги учрашувимиз бўлишини айтганди. Қанча ҳаракат қилмай, уни бошқа кўрмадим.
— Эҳ, Зебо, Зебо! Сиз шу гапларга ишонганмидингиз? Биз унинг бу гапларини эшитавериб-эшитавериб ўрганиб кетганмиз. Хушторлари билан хайрлашгунча ишлатарди бунақа жумлаларни… Номард, сизга шунақа қилади, деб сира ўйламагандим! — деди асабийлашганидан қўлларини мушт қилиб туккан Миркомил.
Зебонинг эти увишди. Совуқдан эмас, совуқ хабардан увишди. Алданганини биринчи марта ҳис қилди:
— Соддалигим қурсин, мени излама, қўнғироқ ҳам қилма, деса, чиппа-чин ишонибман. Бир марта ҳам рақамини териб кўрмабман. Фақат унинг дардига шифо тилашдан тилим бир дақиқа бўлсин тинмабди. Сизни кўрганим бирам яхши бўлдики, Миркомил. Қалбимни кемириб ётган дардларим аригандек бўлди. Унинг саломат юрганини эшитишнинг ўзи бир бахт. Майли, мен билан бирга бўлмасин, алдаган бўлсин, ташлаб кетган бўлсин, лекин бу ёруғ оламда унинг борлиги, у билан битта заминда яшаётганлигим, бир ҳаводан нафас олаётганим етади мен учун. Энди сўрасам бўлар… Яхши юрибдими, ишлари қалай, оилали, бола-чақали бўлгандир?!
— Тавба, бунақа қизни биринчи кўришим. Ундан нафратланиш ўрнига хурсанд бўлаётганингизни кўриб ҳайрон қоляпман. Ўқишни тамомлагач, ситилган мунчоқдек ҳаммамиз ҳар тарафга сочилиб кетдик. Бир-икки оғайни қўнғироқлашиб турамиз. Ойбек эса бемаза қилиқларидан кейин, айниқса, сиз билан алоқани узгач, бизнинг даврага қўшилолмайдиган бўлиб қолди. Кўчаларда саёқ юрадиган одат чиқарди. Шу-шу уни кўрмадим, — ҳафсаласизгина гапини якунлади Миркомил.
Вазиятдан қандай чиқишни билмай турган қизнинг бахтига автобуси келиб қолди. Зебо сир бой бермай йигитга қўл силкиб қўйди. Қалби каби ўриндиқлари бўм-бўш автобусда ўзи кетиб боряпти-ю, хаёллари бекатда қолиб кетгандек бўлди. Нега Ойбекнинг қаердалигини сўраб билмади? Жилла қурса, телефон рақамини ҳам олмади?! Ҳасратда ёнаётган Зебонинг жавобсиз саволлари тугамас эди.

Яқинда тиббиёт академиясини тамомлаган синглисини ишга жойлаштириш масаласида Республика ОИТС марказига борган Зебо касалхона ҳовлисида Ойбекни кўраман, деб сира ўйламаган эди. Уни кўриши ҳамоноқ бир лаҳза бўлса ҳам талабалик йилларига қайтиб қолгандек, ҳеч нарса бўлмагандек, Ойбек ўтирган ўриндиқ томонга бир қадам ташлади. Лекин Ойбекнинг пушаймондан эгилган бошини баттар эггиси келмади. Зебонинг кўнглидаги жавобсиз саволлар яна кўпайди: «Бу ерга нега келдийкин? Кимнидир кўрганими ёки даволангани?..»


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳаббати дардга айланган ошиқ

Бу мактубни ёзиш ёки ёзмаслик ҳақида узоқ ўйладим ва охири ёзишга қарор қилдим. Ахир кўпчиликнинг дуосида гап кўп, дейди доно халқимиз. Шу мақсадда бу хатни сизларга юборяпман. Гарчи мени алдаган ва муҳаббатимни рад этган бўлса-да, шу инсонга дуоларимиз ёрдам берса…

Барглари кузнинг қуёшидан қип-қизил тусга кирган каштан дарахти тагида новчагина йигит билан боши хиёл эгилган бир қиз турибди.
Уятдан қимтинибгина турган Зебонинг юраги алланечук нохуш ҳодиса бўлишини олдиндан пайқагандек безовта уриб турарди.
— Бу охирги учрашувимиз, менга бошқа қўнғироқ қилма, ишхонамга ҳам излаб борма. Мен билан бахтли бўлолмайсан. Тузалмас дардга чалиниб қолдим… Ўзим билан бирга сени ҳам соғлом ҳаётдан мосуво қилишни истамайман, — деди қулт этиб ютинган Ойбек.
— Бу нима деганингиз, Ойбек ака?! Кўнглингизни қолдирадиган ҳеч бир иш қилмагандим-ку. Нима дард эканки, менинг ҳам соғлигимга раҳна соладиган… Ҳозирда давоси топилмаган касалликнинг ўзи қолмаяпти. Шифокорларнинг зўрига кўринсангиз, ҳаммаси яхши бўлиб кетар… — гапининг давомини ичига ютди қиз бечора.
— Бу дарднинг давоси бўлганда, сен билан хайрлашмаган бўлардим. Ҳали дунёнинг ҳеч қайси шифокори бу касалликка шифо топган эмас. Қанча умрим қолганини ҳам билмайман, ўн йил, балки, беш йил… Қийнама мени, бошқа ҳеч нарса дема!..
Зебонинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. У келажагини фақат Ойбек билан тасаввур қиларди. Йигитларнинг энг хушрўйи ҳам, энг ақллиси ҳам у бўлса керак, деб ўйларди. Йигитнинг совуқ хабари Зебонинг орзуларини қора қузғунга итқитгандек бўлди.
— Йўқ, бунақа бўлиши мумкин эмас. Ойбек ака, инсон ҳаётга бир марта келади. Мен ҳаётимни сизга бағишлашга онт ичганман. Қаерда бўлсангиз, нима дард билан оғрисангиз ҳам сиз билан бирга бўлишни истайман. Мени аро йўлда қолдирманг. Зорланиб гапираётган қизнинг гапларини эшитишни ҳам истамаган Ойбек терс бурилиб, тез-тез юриб кетди. Шиддат билан одамлаб бораётган йигит ич-ичидан тўлқинланиб кетди ва ўзига-ўзи деди:
— Ойбек бўлиш ҳамма йигитга ҳам эмас, манаман деган қизни бир қарашда маҳлиё қиламан, деб қанчаси билан баҳс бойлашганман. Ҳали ҳеч қачон енгилмаганман! Сенинг ҳам рўйхатимга тушиб қолганингдан афсусдаман, Зебо. Яхши қизсан-у, лекин соддасан-да… Уйланиш учун сендан ҳам яхшироқ қизни топаман ҳали.
Мунгли кўзлари билан ишонганини кузатиб қолган қиз эса энди ундан яхшироқ инсонни учрата олмасам керак, деб ўйларди.
Алам билан қолган қиз армонларини тўкиб-солиш учун анҳор бўйига келди. Офтоб тушиб турган кунгайда ўтириб, қўлига кундалигини олди. Фарахбахш хотиралар битилган йўл-йўл дафтарнинг варақларини юлиб, бирма-бир сувга оқиза бошлади. Гўёки ичидаги дарди ҳам қоғозларга қўшилиб, сувга ғарқ бўладигандек…
Кейинроқ ҳар куни Ойбек билан учрашадиган жойида соатлаб ўтирадиган одат чиқарди. Дамба-дам телефонига қараб қўярди, мабодо қўнғироқ қилиб, эшитмай қолган бўлмай деб. Афсуски, у на қўнғироқ қилди, на каштан тагига келди. Кунлар ойларни, ойлар йилларни қувлашдан, Зебо эса Ойбекни кутишдан эринмади. Остонани бузиб юбораёзган совчиларнинг ҳеч бирига розилик бермаётган қиз муҳаббати қалб қаърига кўмилди.
Кунларнинг бирида автобус бекатида қунишибгина турган жиккак бир йигит Зебодан соат сўради. Гап отганлигини ҳам, чиндан соат сўраганини ҳам англамаган қиз ҳалиги йигитдан бироз нарига бориб турди.
— Чўчиманг, Зебохон, мени танимадингиз, шекилли, — деди бекатдаги йигит.
— Танимадим… Лекин сиз мени қаердан танийсиз?
— Сизни Ойбек билан кўрганман. Мен унинг дўсти Миркомилман. Эсласангиз, анҳорда бирга музқаймоқхўрлик қилгандик…
— Ҳа, энди танидим.
Зебо ундан Ойбек ҳақида сўрагиси келди, лекин ўзини тийди, номусини яна топтагиси келмади. Бошидаги тивит рўмолини қаттиқ танғиб боғлар экан, ўзини худди ҳеч нарса бўлмагандек тутишга уринди. Бармоқларини тинмай қисирлатиб турган Миркомил тасодифан гап бошлаб қолди:

Давоми 10 :30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Олтиндан қиммат сӯзлар!!

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.

Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».

Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

❄️ Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин...

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар

Шукр қилган...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари” китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(Бўлган воқеа)

Келин бўлганида новдадек нозик қиз эди. Онаси қизини узатаётиб тайинлади:

— Болам, борган жойингда тошдек қот. Қайнона —қайнотангни, қайинбўйнингни хизматини оғринмай қил. Бу дунё қайтар дунё, қилган яхшиликларинг бир кун албатта ўзингга қайтади.
У пайтлар интернет ривожланмаган эди. Ҳар хил тармоқлар, сайтлар ёш келинларга вазифаларини ажратиб бермаган эди. Ёшлар катталарнинг чизган чизиғидан чиқмас , ёши улуғларнинг ҳар бирининг сўзи сўз, қонун эди.
Келинчак учун ота-онасининг гапи қонун бўлди. Янги рўзғорни кулидан кириб косовидан чиқди. У хўроздан аввал уйғонди, уйқуга ётар вақти эса ҳаммадан охирида кўзи чалинарди. Шундаям рўзғорни ками тўлмади. Йиллар давомида эса эшитгани "Тарбия берган ота-онангга раҳмат" деган мақтов бўлди.
Бўлди.
Шундан бошқа ҳеч нарса! На ортиқча кўнгли тусаган бир луқма еди, на битта кўйлак кўп кийди. Йиллар ва узлуксиз меҳнат эса соғлиғини эговлаб жонини яримта қилди.

Замон алишди.

Қайнона —қайнота ўтиб кетди. Навбат ўзига келди. Энди ўзи қайнона бўлди. Ҳилвиллаган яримта жони билан ёлғиз келинини аяди. Бахтига келин бўлмиш бўш қолса касал бўлади. Ҳали бош оғриқ, ҳали бел оғриқ. Боши қоронғи бўлгач тўққиз ой уй овқатини емайман деб ётиб олди. Қайнона шунга ҳам шукр қилиб бирда эрига, бирда ўғлига тўққиз ой тантиқ келини учун кўчадан овқат ташиттирди. Набирали бўлгач эса навбат бўтқа ва тагликка алишди. Келаси йил келин яна бошиқоронғи бўлди. Бари яна бошидан бошланди...
Шу тариқа йиллар ўтди. Энди қайнона кучдан, ишдан қолди. Ўнта бармоғида етмишта ҳунари бўлсада, на буюртмага кўрпа-кўрпача қавий олди, на тоғора-тоғора сархил таомларни пишириб эгаларини кўнглини ола олди. Кунлардан бирида тонг сахарда иссиқ чой ичгиси келиб ошхонада тийғаниб кетди. Қалтис йиқилган экан шу сабаб билан ётиб қолди. Эр ишда, ўғил ишда, набиралар ёш, турган гапки куни келинга қолди. Ўша қайнонаси ва шу келиннинг ўзига қилинган яхшиликлари қайтиши керак бўлган аёлга.

Аммо...

Бироқ...

Афсускиии...

Келини у ётиб қолганининг учинчи куни "Озроқ атала пишириб беринг"деган сўровига чирсиллаб жавоб қайтарди:
— Мен сизга эмас, ўғлингизга турмушга чиққанман, — деди у лаби лабига тегмай,— сизга хизмат қилиш мажбуриятимга кирмайди. Қачон вақтим бўлиб нимадир пиширсам шунга кўнасиз бу ёғига.

Қайнонага шу гап етарли бўлди. Келинидан бошқа ҳеч қачон бирон нарса илтимос қилмади, илтифот кутмади. Келин эса қўшни хонада телевизор овозини баланд қўйиб, билганини қилар, кечга томон уйга қайтган қайнотаси ва эрига" ойижонни қорнилари тўқ" деб кўнгилларини ҳотиржам қиларди.

Орадан кўп ўтмай қайнона оламдан ўтди. Жанозага йиғилганлар "Шўрлик эллик бешга ҳам кирмаган экан" деб бир-бирларига бош чайқашарди. Шунингдек улар марҳуманинг охирги истаги "Мени сўнгги манзилга кузатиш учун покланишимга келинимни ёнимга қўйманглар, бу унинг мажбурияти эмас" деган сўзларидан бехабар қолгандилар.

Кўпинча "Кетган ортига қайтмайди" деган сўзларни эшитамиз. Дунё-чи? Баъзан унинг "Қайтар дунё" эканлигига шубҳа қилиб қоламан. Ёки оқибатни охиригача кутмаган бесабрмиканман-а? Сиз-чи? Сиз бунга нима дейсиз?

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Вақтингиз бўлганда, хотинингизнинг эски суратларига қаранг.
Сизнинг "Дада" сўзини эшитишингиз учун у ўзининг гўзаллигини, турмуш тарзини, уйқусини - ҳамма нарсани қурбон қилди. Шунинг учун ҳеч қачон хотинингизга: "Сен мен учун нима қилдинг?" деб айтманг. Чунки хотинингиз қилган қурбонликларни ҳеч қачон қайтариб бўлмайди, ҳатто миллионлаб долларлар билан хам.""

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

« Икки ҳовли. »

Икки хил ҳовли. Бир- бирига ёнма-ён, бир девор қўшни. Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди. Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.

Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта ҳол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.

Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади. Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди. "Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди. Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтаниб ҳам қўйди...

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз. Маҳалладагилар бирини бойлиги учун ҳурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги, меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса, иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.

Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди. Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.

Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан муқим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

© Иқбол Юсуф


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БАДАЛ (ҳикоя)

Насима опа бугун кеч уйғонди. Соатга қараса саккиз ярим бўлибди. Бироқ ҳавонинг авзойи тунд бўлгани учун ҳали тонг отмаганга ўхшарди.
   "Бомдоддан сўнг кўзим илиниб қолибди,- ўйлади у ,- дадаси қаерда эканлар ? Нонушта ҳам кечга қолиб кетди"

   Шу пайт эшик очилиб остонада эри кўринди:

   - Уйғондингми , онаси ? Бўл юз- қўлингни чайиб кел . Нонушта тайёр . Бир қуймоқ пиширдим , бир қуймоқ пиширдим. Бир бор есанг, "Яна борми?" деб сўрайсан. Сут ҳам қайнатганман. Дўконга сен яхши кўрадиган ширмой нон келган экан. Ундан ҳам иккита сотиб олдим.  Бўлақол.

    Насима опа юз- қўлини чаяр экан , ошхонадаги тақур- туқур овозини эшитиб хаёли келинига кетди.
    "Озода келиним  ҳам уйида қолиб кетди. Қудаларим бир йўла икки тўй қилишганига келиним ҳам болалари билан бир ярим хафтадан буён изига қайта олмай қолди, бўлмаса тўй ўтганигаям уч кун бўлди.  Ҳай майли , қиз дегани шундай кунда ота- онасининг  корига ярамаса қачон ярайди ?"

    Насима опа бир тишлам қуймоқ еди-ю , кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Мақтов эшитиш умидида унинг оғзига тикилиб турган Олим аканинг юзига ҳавотир оралади:

   - Ҳа онаси ? Яна ўт қопинг безовта қиляптими ?

   Насима опа тер босган юзини рўмолчаси билан артар экан жавоб қайтаришга мажоли келмай , тасдиқ маъносида бош силкиди.

    - Ўзи туни билан "юрагим"лаб  ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа ташлаб ухлагандек бўлмадинг. Манави чойдан ич. Озгина енгил тортасан .

   Чой Насима опанинг кўнглини баттар беҳузур қилиб юборди. У ўрнидан туриб ҳовлига чиқишга аранг улгурди. Ўша сал аввал еган бир парча егуликни қайт қилиб ташлагунча аёлнинг бўлари бўлди.
    Насима опа тепасида човгумда илиқ сув билан сочиқ ушлаб турган эрига қараб кўнгли бузилди. Томоғига тиқилиб келган йиғини базўр ичига ютди. У юз- қўлини яна қайта чайган бўлди-ю ,ичкари- ўрнига бориб чўзилди.
    Насима опа ёстиққа бош қўяр экан хомуш хўрсинди :
    "Меҳрибон  эрга эга бўлишнинг бадали шунчалар қимматми ?"
  
     Барча таниш- билиш, қариндошларнинг таъкидлашларича Олим меҳрибон  қарибди. Ҳа буни Насима опанинг ўзи ҳам яхши билади.  Эрининг ҳозирги  феъли билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Эҳ у келин бўлиб тушган даврлари ... Ўша кезлар  Олим аканинг Насимага кўрсатмаган "ҳунари" қолмаганди. Сал гапга ловуллаб кетадиган Олим ака (у пайтлар навқирон йигит Олим эди) ҳали отасининг , ҳали онасининг , ҳали бошқа бировнинг ярим оғиз гапи билан "Айб кимда?"  деб ўйлаб ўтирмасдан Насимага ташланиб қоларди. Қайнонаси баъзан келинини атай ўғлига чақтириб урдирса , баъзан шунчаки айтган бир оғиз гапи жанжалга сабаб бўлганини ўзиям билмай қоларди . Насима эса барчасини ичига ютишга , жоҳил эрга кўниб яшашга мажбур эди. Бояқиш эрини ташлаб  уйига бутунлай қайтиб борса уни кутиб олишга ҳеч кимнинг "кўзи учиб" турмаганлигини яхши биларди.

    Ортидан бирин- сирин етиб турган уч синглисига номус эди опа- Насима.

    Катта рўзғорда ўз фарзандларининг оғзига хиллаб тансиқ егулик тута олмайдиган қўли калта икки ака учун "ортиқча оғиз, ортиқча  даҳмаза" эди - Насима .

   Кундан кунга қариб - қартайиб кучдан қолаётган ота- онаси учун ҳаловат эди - Насима.

   Она - онада ! Қизи турмушида қийналаётганини , бироқ "чурқ" этиб уйга бир оғиз гап ташиб келмаётганини яхши биларди онаизор. Билгани билан қўлидан  қизини юпатишдан бошқа иш келмас эди мушфиқанинг.

   - Қизим сабр ... Сабр қил болажоним ,- дерди у ҳар сафар ,- кун келиб шу эрингни эгаси ўзинг бўласан. Ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмайди. Ҳар машаққатнинг  роҳати бор.

    Онаси билиб айтган экан ...

     Ўша кун келди. Йиллар ўтиб келди. Бир вақтлар давраларни тўлдириб "Яхшиям шу келинимнинг сочлари қалиндан қалин , бўлмаса ўғлим  ҳар сафар қўлларига шу сочларни бураб олиб  урганда аллақачон кал бўлиб қоларди" дея изоҳ бериб керилиб  ўтирадиган қайнона ҳам , "Эркак киши аёлига тилини бердими , тамом, жиловини ҳам бергани ўша!" дея таъкидлайдиган қайнота ҳам оламдан ўтиб кетишди.
Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлингиздан меҳр истаяпсизми, аввал уни беринг, меҳрингиз билан тўйинтиринг, кейин у сизга бор меҳрини беради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нимага энамнинг қалбига қулоқ солмадим? Нима учун шундай аёлга вақтида меҳркўрсатмадим? Дуосини олмадим? Нега? Нега? Нега?..»

Карим киссавур бир неча дақиқа ичида буткул бошқа одамга айлангандек эди. Шу кунгача қилиб юрган номақбул ишларидан қаттиқ афсус чека бошлаганди. Қўйиб беришса, хонага чопа кириб онасининг оёқлари остида тиз чўкишни, ҳўнграб-ҳўнграб йиғлашни, дод деб волидасидан узр сўрашни хоҳлаётганди. Лекин ундай қилмади. Кийимлари, ўзидан таралаётган ёқимсиз ҳидлар билан она кўзига кўринишни маъқул топмади. Аста-аста дала йўл бўйлаб ўз уйи томон кетиб бораркан, эртага янги кийимларини кийиб, бозордан майда-чуйда харид қилиб, онасидан албатта хабар олишни, астойдил кечирим сўрашни, дуо олишни кўнглига тугди.

Олимжон ҲАЙИТ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
- Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, аёли бегона эркак қучоғида ётган эди. У ғазаб ва хайрат ила "Қуш рўмолсиз кўриб қолди Аллохдан қўрқдим" деган эдинг, бу нимаси деди. Шунда аёли шундай деди:

Читать полностью…
Subscribe to a channel