10111
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Атроф эса ғоятда фусункор эди: кучсиз эпкинда тебранаётган майсалар, виз-виз учаётган арилар, сўқмоқни у ён-бу ён кесиб ўтган чумоли карвонлари, шишадек тиниқ осмонда муаллақ туриб қолган тўрғай, ҳув наридаги ясси тепалик бағрини қизартирган алвон ранг қизғалдоқлар, кенг бедазорнинг ҳали у еридан-ҳали бу еридан дув кўтарилаётган чумчуқлар галаси, беданалар сайраши… Бунинг бари болакай учун ғоятда қизиқ, ғоятда жозибали эди.
– Ота, тўрғай нега осмонда бунақа қилиб туради-а? – дея сўради аллақачон гинасини унутган болакай қўлларини қанот қилиб.
Ота тепага қаради.
Елкасини қисди.
Тўрғай нечун бу тарзда муаллақ туришини ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
Бу орада бола иккинчи саволни берди:
– Нега чумчуқлар бунақа турмайди, а, ота?
– Билмадим.
– Шаҳарда чумчуқлар борми?
– Бор шекилли.
– Мусича билан тўрғай-чи?
– Бор, – Ота шундай деди-ю, ўз-ўзидан ҳайратланди. Чунки шунча йил шаҳарда яшаб, ҳар иккала қушнинг бор-йўқлигини тузукроқ билмас экан. Дарвоқе, бир гал очиқ дераза рахига қўниб турган мусичага кўзи тушгандай бўлувди. Лекин тўрғайни-чи?.. Йўқ, кўрмаган экан. Баттар ажабланди: “Тавба, “дом”да турганингдан кейин, аҳвол шу экан-да!..”
– Шаҳардаям қушларни рогаткада отишадими, ота?
– Уф-ф, бунча бижилдоқ бўлмасанг! – Отанинг тағин жаҳли қўзиди.
Болакайнинг юраги сиқилиб, полапондай ҳурпайиб олди.
Шу созда пича сукут сақлаб жим борди.
Бироқ кўп ўтмай, капалакка алахсиди. Капалак гулхайри япроғига қўниб, қора доғли оппоқ қанотларни митти елпиғичдай дам-бадам силкиб-силкиб турарди. Капалакка кўзи тушгач, у оёқ учида юриб, унга яқинлашди. Капалак учиб бориб, наридаги майсалардан бирига қўнди. Кейин бу ҳол яна такрорланди. Бунга сари болакайнинг баттар ҳаваси қўзиб, ўт-ўланларни оралаганча, унинг ортидан эргашди. Капалак тағин учди, гоҳ пастлаб, гоҳ юқорилаб, ўн-ўн беш одим нарига бориб қўнди. Болакай унинг изидан қолмади.
– Нусрат!
Бу бехос чақириқдан чўчиб кетган болакай, бир хаёли, отаси томон югуриб бормоқчи бўлди. Аммо шундоқ бурни тагида дириллаб, ял-ял товланиб турган капалакни ташлаб кетишга кўзи қиймади. Бошидан соябони узун кепкасини қўлига олди.
Тап!..
Капалак қўлга тушди.
Болакай типирчилаётган капалакнинг қанотларидан авайлаб тутиб, танглайини тақиллатганча, уни у ён-бу ён айлантириб томоша қиларкан, ҳаяжондан томоғига нимадир тиқилиб: “Вуй, бунча чиройли! – деди-да, сўнг самимий оҳангда қўшиб қўйди: – Қўрқма, ҳозир сени қўйиб юбораман!
– Нусрат!
У капалакни эҳтиётлаб тутганча, отаси томон югурди.
– Ота, қаранг, бирам чиройли!
Ота хўмрайганча, аввал унинг ўтдан кўкарган шимига, оқиш кўйлагига, сўнгра қўлидаги капалакка разм соларкан, ғазабдан бўғриқиб, бир муддат тик туриб қолди. Кейин тўсатдан капалакка чанг солиб, кафтида ғижимлаб ерга итқитди, сўнг бунга ҳам қаноат этмай, оёғи билан эзиб, тупроққа қориштириб ташлади.
– Нима бало, йилинг чўчқами, аҳмоқ!
Болакайнинг ранги докадек оппоқ оқариб, бақрайганча туриб қолди. Қаршисида отаси эмас, эртакларда тасвирланган ёвуз руҳ тургандек, беихтиёр икки одим ортга чекинди. Орада чўп учидаги қирқоёқ тўйқусдан бармоғига ёпишгандай, ғалати тарзда бир-икки сесканиб ҳам олди. Сўнг кўзларига ёш қалқиб, пуштиранг лаблари титраб, кескин ортига бурилди-да, ҳув узоқда, ясси дўнгликлар ортида қолган қишлоқ сари елдай учиб кетди.
– Нусрат! Нусрат!..
Ота унинг ортидан югурди ва биринчи қадамдаёқ болакай тушириб қолдирган икки дона қизалдоқни босиб, янчиб юборди.
– Нусрат! Қайт изингга! Нусрат!..
Болакай тобора узоқлашиб борар, шу тобда у боягина яшил майсалар узра чарх уриб юрган оппоқ капалакка жуда-жуда ўхшаб кетарди.
«Ижод олами» журнали, 2018 йил, 1-сон
Нормурод Норқобилов
Капалак (ҳикоя)
Ота болакайни шаҳарга олиб кетиш учун келган куни ошхона томида биринчи қизғалдоқ очилган эди.
Қип-қизил…
Болакай улоқчадай ўйноқлаб кўчага отилди, жўраларига мақтанди… Қўрадаги жажжи қўзичоқлар, куни кеча туғилган тарғил бузоқча ҳам унинг эртанги сафаридан “бехабар” қолмади. Кейин томга чиқиб, қизғалдоққа ўз қувончини баён эди:
– Эшитдингми, мен эртага шаҳарга кетяпман!..
Кун қуёшли бўлгани боис, супага жой қилинган эди. Қўш қават атлас кўрпача устида беўхшовроқ чордона қурганча, томдаги болакайнинг қувноқ хатти-ҳаракатларини зимдан кузатиб ўтирган ота – Ҳайдарали унинг бу гапини эшитиб, кулиб юборди. Бунга жавобан Махсум бобо жиддий эътироз билдирди:
– Боланинг устидан кулмайдилар, улим. Кўнгли ўксийди.
Бу пайтда болакай қизғалдоқ теварагидаги майин майсаларни ҳар ён тараб, уни ўт-ўланлар қуршовидан халос этмоқда эди.
– Улинг жуда аломат-да! – деди чол неварасига меҳри товланиб. – Эшит, шамол турганда ғумайлар қўшиқ айтиб, отқулоқлар чапак чалармиш… Умринг узоқ бўлгур, хўп гапларни топади-да!
– Бунақа бекорчи нарсаларга алахсигандан кўра, ҳарф ўрганса тузук бўлармиди… – дея тўнғиллади ота.
– Мен нулевойга бермоқчи эдим, энанг қўймади, – деди Махсум бобо ошхона томонга имо қилиб. – Ҳалитдан мактабингиз нимаси, бола болалигини қисин-да, дея туриб олди.
– Энди бунингиз бизни анча қийнайди, – деди ота ўша норози оҳангда. – Ҳозирги болалар мактабга боргунча алифбени шариллатиб ўқийдиган бўлиши керак. Бунингиз эса қизғалдоқ билан гаплашиб, ғумайлар қўшиқ айтади, деб юрибди. Ҳаддан зиёд эркалатиб юборгансизлар буни, ота!
– Бекор айтибсан! – деди боядан бери ўғлининг, худди бегонадай, қовушмай ўтиришидан ғаши келиб турган Махсум бобо, зардаси қайнаб. – Бу ўзи бўлакча! Ана, укангди бачалари, осмондан қизил қор ёғадими, жала ўрнига тош ёғадими, сира пинак бузишмайди, худди шундай бўлиши керакдай, бари ўта лоқайд. Улинг эса тийрак – йўқ-бор нарсадан ўзича маъно қидиради, ҳайратининг эса чеки йўқ. Менга ўхшабди дейсанми? Бекор гап! Бунинг ёшида сен ўр эдинг, тўнг эдинг, пулга жуда ўч эдинг. И-я, нечун жаҳлинг чиқади? Эсингдами, амманг раҳматли қидириб келганида, ёнида ётган киши бўлиб, сочбоғидаги ҳамма тангаларни кесиб олгансан… Тағин куласан-а! Шуни билиб қўй, неварамни шаҳарга обориб синдириб-нетиб қўяр бўлсанг, ўзим сени синдираман! Уқдингми?!
Болакай шаҳарда туғилган. Ота – талаба, она – талаба, ёшига тўлиб-тўлмай қишлоққа ташлаб кетишганди. Ўқишлари битгач эса, улар шаҳарда муқим туриб қолишди. Ҳар гал қишлоққа келишганда, болакайни ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлишарди-ю, бироқ Махсум бобо: “Ҳеч қурса, мактаб ёшига етсин”, дея изн бермай келарди. Бу сафар ўғлининг нияти жиддийлиги боис, ноилож ройиш билдирганди.
Оқиш биноли Темур йўл бекати яқин бўлгани сабаб, эртаси ота-бола кунботишдаги бедазор оралаб кетган сўқмоқ бўйлаб йўлга тушишди. Қизиган ҳавода кўкат ҳиди анқийди. Ҳозиргина бекатдан қўзғалган юк эшелони салдан сўнг ингичка, қорамтир тасма сингари олис уфқ қаърида кўздан ғойиб бўлади. Поездлар ҳаракатини томдан туриб кўп бора кузатгани учун бу манзаранинг болакайга ҳеч бир қизиғи йўқ, қоп-қора мунчоқдай кўзлари теваракка югургилаб, қизғалдоқ қидиради. Аксига олгандай, яқин ўртада улар кўринмайди, борлари ҳам узоқда.
Бирдан болакайнинг кўзлари шодликдан чақнаб кетди, сўқмоқнинг шундоқ ёқасида, қалин ўт-ўланлар орасида бир жуфт қизғалдоқ мисли чўғдай лов-лов ёниб турарди. У, қувончи ичига сиғмай, қизғалдоқларни авайлаб узиб оларкан, уларнинг биридан ари ҳавога кўтарилди. Ана шундагина болакай ҳар ёнда арилар ғувуллаб, майсалар орасида ҳашаротлар қимирлаб, сўқмоқда эса чумолилар карвони ғимирлаб юрганини пайқади.
Бундан юраги баттар энтикди.
Фақат, бир нарса етишмайди. Қани ўша, беланчакка солиб аллалагандай ширин ҳисларга етаклаган суҳбатлар? Қани ўша муҳаббат чўғини алангалатган эҳтиросли сўзлар, қани? Қани ўша, болаларча маъсумлик билан жавдираган кўзлар, қани? Наҳотки ҳаммаси ёшликнинг сирли сўқмоқларида тўзонли из қолдириб ўтмишга сингиб кетган бўлса?
Холида ҳамон чўнқайиб ўтирганича сувни шапиллатиб ювинар, елкасидан ошиб тушган сочининг учи тўлқинлар юзидан ўйнаб ҳўл бўлиб кетганди. Мен бўлсам унинг кўз ёшлари сувга қўшилиб оқиб кетаётганини ҳис қилиб турар, ўзим ҳам юрагимни ўртаб юбораётган ҳисларимни базўр босиб ўтирардим.
Ниҳоят, Холида қизил сумкачасидан шойи рўмолча олиб юзларини арта-арта ёнимга келиб ўтирди. Анҳорга тикилганча ўтиравердим.
-- Гапиринг, Эркин ака! -- деди у қизариб кетган кўзларини менга тикиб.
-- Нимани?
-- Бир йигитга кўнгил қўйиб, бошқасига тегиб кетган қиз қандай таънага лойиқ бўлса, шуларнинг ҳаммасини гапираверинг...
-- Сизга айтадиган гапим битта -- бахтли бўлинг.
-- Ким?
-- Сиз... ўртоғингиз...
-- Яна қанақа тилакларингиз бор?
Холиданинг бу гапи таъна бўлиб эшитилди. Юрагимдаги изтироб ўрнини ғазаб эгаллади.
-- Бўлгани шу!
Холида анчагача жавоб бермади. Анҳор қаттиқроқ шовиллай бошлади. Хиёбон тепасида чироқлар лип-лип этиб, бирин-кетин ёнди.
Кутилмаганда Холида ҳорғин кулиб қўйди.
-- Қайси куни туш кўрибман: иккаламиз шу ерда... йўқ, бу ерда эмас, бошқа жойда -- каттакон анҳор бўйида турганмишмиз. Ювинаман деб эгилсам, бошимдаги рўмолим сирғалиб тушиб, сувга оқиб кетибди. Ҳув бирда менга кўк шойи рўмол совға қилгандингиз-ку, ана ўша рўмолмиш... Қўлимни -- чўзсам, ҳеч етмасмиш...
"Эркин ака, қаранг-қаранг, рўмолим оқиб кетяпти", десам индамай туравердингиз. "Жон Эркин ака, тутиб беринг рўмолимни! Ахир, уни ўзингиз олиб бергансиз-ку... Қаранг, энди уни бошқа одам тутиб олади", десам, аразлаб бурилиб кетибсиз. Бирпасда сизни ҳам, рўмолимни ҳам йўқотиб қўйибман. Уйғонсам, ёстиғим ҳўл бўлиб кетибди... -- Холида лабларини қимтиб бошини қуйи солди. Шамол турди. Япроқларнинг ердаги сояси титрай бошлади. Анҳорга тўкилган чироқ нурлари чил-чил бўлиб кетди. Холида илкис бошини кўтариб, кўзларимга аянчли табассум билан тикилди.
-- Эсингиздами, Эркин ака, биринчи марта шу ерда, шу скамейкада ўтириб гаплашган эдик. Қизиқ, бирон марта бир-биримизнинг қўлимизни ҳам ушламаганмиз...
У бирдан қўлимдан ушлаб олди. Қўлларининг енгил титраётганини сезиб турардим. Вужудимни тентакларча бир эҳтирос қоплаб олди. Бирасда маст одамдек кўз ўнгим қоронғилашди.
Қизиқ, нима демоқчи у? Ахир, бу... бу... Борди-ю, пайти келиб менинг хотиним ҳам бировга шундай гапларни айтса... Холиданинг қўлини шахт билан силтаб ташладим. Силтаб ташладим-у, аламдан, изтиробдан, додлаб юборай дедим. У шунчалар маъюс, шунчалар аламли ўкинч билан тикилиб қолдики, кўзимни қаерга яширишимни билмай қолдим. Йўқ, бунақа тикилганидан кўра аямай тарсакилаб юборгани, дод солиб йиғлагани, минг марта афзал эди. Мен ундан нима бўлса ҳам бир нарса кутардим, аммо у ҳамон ҳайкалдек қотиб турарди. Анчадан кейин у ҳаво етишмагандек энтикиб-энтикиб гапира бошлади:
-- Сиз мени... Ўшанақа... ёмон хотин деб ўйлаяпсизми? Шунақами?
Холида бу сўзларни шивирлаб айтди. Аммо шу тўрт-беш оғиз сўз қулоқларимни батанг келтириб, чиппа битириб, қўйгандек бўлди.
-- Рост... -- Холиданинг кўзларида ёш йилтиллади. -- Рост. Мажбуран қурилган турмуш хиёнат қилишга олиб келса, эҳтимол. Лекин мен ўз номусимни ҳеч нимага, сизнинг муҳаббатингизга ҳам алишмайман...
Мен нимадир демоқчи бўлдим. Аммо сўз тополмадим. Холида ҳам менга навбат бериб ўтирмади.
-- Сиз мени... мени хиёнатчи, бевафо деб ўйлайсизми? Ўзингиз-чи?.. Ўзингиз нега менга шунақа бепарво қараб келдингиз?
Энди у йиғламасди. Мен бўлсам бир нима дейишга ожиз эдим.
-- Ўша... ҳаммаси учун битта мен айбдорманми? Йўқ, муҳаббатимизнинг уволини иккаламиз баравар бўлишиб оламиз! -- Холиданинг кўзлари ўт бўлиб чақнаб кетди. Аммо бир лаҳзадаёқ яна ўшандай маъюс бўлиб қолди.
-- Ёлғонми? -- Холида айёрлик билан қошини учириб қўйди, -- ҳув, анунда, зачёт дафтарингизни нега тортиб олдингиз?
-- Унда... унда сизнинг суратингиз бор эди.
-- Ростми? -- Холида яна ўша болаларча соддалик билан кўзларини жавдиратди...
Шу куни иккаламиз уйгача пиёда қайтдик.
Мен Холида билан хайрлашган дақиқадан бошлабоқ юрагимда сўнмас бир ўт алангалана бошлади. Бу ўт ҳеч тўхтамас, висол дамлари яқинлашган сайин кучаяр, фақат ўзини кўрсам сал босиларди-ю, хайрлашишимиз билан яна ловилларди.
Бу ўт икки йилгача, йўқ-йўқ, ундан кейин ҳам, шу кунгача ҳам пасаймади. Лекин, нетаки, гоҳо тақдир сенинг измингга эмас, сен тақдирнинг измига бўйсунишга мажбур бўлиб қоларкансан...
... Иккинчи босқичнинг охирги имтиҳонини топширган куним Самарқандга, вилоят газетасига уч ойлик практикага кетиш олдидан Холидани учрашувга таклиф қилгандим. Аммо у келмади. Ҳар гал беш минут куттириб қўйса, аламимни папиросдан олардим. Бу сафар папирос ҳам дош беролмади. Худди ўша Анҳор бўйидаги пастак скамейка ёнида бир соат турдим. Юрагимни чулғаган шубҳалар чигаллашиб кетди-ю, шаҳар кўчаларида анчагача айланиб юрдим. ўша таниш хиёбонлар, ўша сокин анҳор, жуфт-жуфт бўлиб сайр қилиб юрган ўша севишганлар бир дардимни ўн қиларди.
Хаёлимда икки савол, икки муаммо ҳукмрон эди: Холиданинг олдига борайми, йўқми? Эҳтимол, унга бир нима бўлгандир? Йўғ-е, ахир, куни кеча ўзим кўрдим-ку! Агар у шунчаки ноз қилаётган бўлса-чи? Ё остонасига бош уриб бораманми?
... Йўқ... Барибир муҳаббат устунлик қилди. Холидаларнинг кўчасига қандай қилиб бориб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Уларнинг уйи тор кўчанинг ичида эди, аммо нечанчи эшик эканини билмасдим. Ҳар сафар уни кузатиб қўйганимизда кўча бошида хайрлашардик. Холиданинг ўзи ҳам уяларди, шекилли, кўча ичига киришимни хоҳламасди.
Бир лаҳза иккиланиб турдим-у, кўча ичига кирдим. Лекин йигирма қадамча юрар-юрмас тўхтаб қолдим. Иккала тавақаси ланг очиб қўйилган эшикдан бир қўлида белкурак, бир қўлида каттакон пақир кўтариб Холиданинг акаси чиқиб келди. Мен унинг отини ҳам билмасдим. У биздан уч йил аввал мактабни битирган, ҳозир аллақандай идорада ишлаётганини эшитгандим. У менга қайрилиб қарамай, пақирга симёғоч тагига уйиб қўйилган кўмирни олиб сола бошлади.
Яқинроқ келиб, салом бердим. У белкуракни ташламай, энгашиб турган кўйи елкаси оша менга қаради. Қаради-ю, бирдан қаддини ростлади. Жингалак сочи тер аралаш пешонасига ёпишиб қолган, кўмир тегиб қорайиб кетган майкаси ҳам хўл бўлганди. Билмадим, саломимни эшитмадими, алик олмади. Яхшилаб таниб олмоқчи бўлгандай менга узоқ тикилиб қолди. Кейин пешона терини шахт билан сидириб ташлади-да, кўзимга тикилиб туриб сўради:
-- Хўш, хизмат?!
Эсанкираб қолдим. Уялиб кетдим. Нима дейишимни билмай тўғрисини айтиб қўя қолдим:
-- Холидахон бормилар?
-- Акаси керак эмасми, акаси! -- унинг ранги ўчиб, белкурак ушлаган қўли асабий қалтирай бошлади. Мени еб юбормоқчи бўлгандай, тишларини ғижирлатиб таъкидлади:
-- Қадамингни билиб бос, бола! Қизларга осилгандан кўра бурнингни эпласанг-чи! Кимсан ўзинг! Дадангга ўхшаган сартарош бўласан-да!.. Эсинг борида туёғингни шиқиллатиб қол, ҳа!
Кўз ўнгим қоронғилашиб, бутун вужудим ловиллаб ёна бошлади. Қулоқларим шанғиллаб кетди. Инсон учун бундан ортиқ ҳақорат, бундан ҳам уятли нарса борми? Хаёлимда энг муқаддас нарса деб юрган уй шуми хали? Юрагимнинг энг чуқур жойларида иззатини ардоқлаб юрган кишиларим шу бўлдими?
Йўқ, мен унга бир оғиз ҳам гапирмадим. Гуноҳкор одамдай бошимни қуйи солганча бурилдим-у, мадорсиз оёғларимни судраб юриб кетдим.
Мен энди бу кўчага ҳеч қачон қадам босмайман, ҳеч қачон!.. Яхши кўриш-ялиниш, ёлвориш деган гап эмас. Мен Холиданинг олдида гуноҳкор эмасман. Ялинмайман ҳам...
Эртасига эрталаб Самарқандга жўнаб кетдим. Кетдим, аммо хаёлим шу ерда -- Холида билан қолди. Ўзимча бу бемаънигарчилик учун Холиданинг мендан кечирим сўрашини кутардим. Ростдан ҳам бир ҳафтанинг ичида Холидадан кетма-кет иккита хат олдим. Иккала хатнинг ҳам мазмуни бир хил эди: "Мен сиз билан учрашишим керак. Тезроқ келиб кетмасангиз бўлмайди", дебди.
ХАЁЛЛАРГА БЎЛАМАН ТУТҚУН
"Кўрмай десам, кўзим кўр эмас.
Юрмай десам, оёғим бутун.
Аммо қалблар ортиқ жўр эмас,
Хаёлларга бўламан тутқун".
Миртемир.
У кетди... Япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган бир туп ўрик тагидан бурилиб ўтди-ю, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. Қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасинигина кўриб қолдим.
У кетди... Қулоқларим остида анҳорнинг қиқир-қиқир кулгиси-ю, хўрсинишга тўлган қиз йиғиси қолди.
... Кўзларимда ёш қалқидими?! Йўқ-йўқ, ахир, нега энди?
У кетди. У кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди...
... Ўшанда мен биринчи босқичда ўқирдим. Биринчи имтиҳонни топширган эдим. Қизиқ, ёшлик экан-да! Биринчи босқич талабаларининг ҳаммасида бўладиган одат менда ҳам бор эди. Ўзимни жуда билимдон, гоҳо домлалардан ҳам кўпроқ нарсани биладиган киши ҳисоблардим. Ҳа, мен мағрур эдим. Бунинг устига биринчи имтиҳондан аъло баҳо олдим. Мен шод эдим, аллақаёқларга учгим, баланд-баланд парвоз этгим келарди. Гавжум йўлкаларда борарканман, ҳеч кимни кўрмас, ҳеч нимани сезмас эдим.
Троллейбусга чиқдим. Бўш ўриндиққа ўтириб китоб варақлай бошладим. Китоб ўқирдиму сатрлар мазмунини ўзим ҳам тушунмасдим. Хаёлларим олисларга етаклаб кетарди мени. Ёнимга келиб ўтирган қизга парво қилмабман. Бир вақт у пиқ этиб кулиб юборди.
-- Одамга қарагингиз ҳам келмайдими, Эркин ака?
Чўчиб ўгирилдим.
-- Ие, Холида... -- хижолатдан қип-қизариб кетган бўлсам керак, Холида яшнаб-яшнаб кулиб юборди.
Ноқулай аҳволда илжайиб, унга разм солдим. Ҳеч ўзгармабди. Доим ниманидир кутгандай болаларча жавдираб турувчи чарос кўзлари ҳам, чеҳрасига аллақандай соддаликками, бўшангликками ўхшаш ифода берувчи қалинроқ лаблари ҳам ўзгармабди. Бу ўша Холида эди. Бундан ярим йилча аввал ўзим билан бир партада -- мактаб партасида ўтирган Холида эди. Ҳеч ўзгармабди... фақат мени "ака" деб атаганига ҳайрон бўлдим. Мактабда бўлса ҳар доим "Ҳе, бола" деб чақирарди, шайтон қиз!
Хаёлимни йиғиштириб олмасимданоқ Холида яна ҳужумга ўтди:
-- Жа, талаба бўлиб... а? Ўқишлар яхши кетяптими?
-- Ҳм! -- дедим сўзимнинг ярмисини ютиб. Мен уни "сиз"лашимни ҳам, "сен"лашимни ҳам, билолмай, бир зум истиҳола қилиб турдим-да, фақат, гапириш учунгина сўрадим: -- Сиз қаерда ўқияпсиз, Холида?
Билмадим, Холида саволимни эшитмадими ёки эътибор бермадими, юзини четга буриб, у ёғ-бу ёғқа аланглай бошлади. Олдинроқда турган аёлни чақириб жой берди. Мен ҳам туриб кетдим. Икковимиз ёнма-ён туриб, анчагача жим кетдик. Кейин Холида яна аввалгидай жилмайиб сўради:
-- Шундай қилиб, журналист бўлар экансиз-да... Кўрсам майлими? -- Холида қўлимдаги китобни олди. -- Луи Арагон! Яхши ёзувчи бўлса керак-а?
Мен индамай бош силкиб қўйдим. Холида китобни варақларкан, ичидан зачёт дафтарим чиқиб қолди. У менга ёвқараш қилди. Қуюқ қошлари бир тўлғаниб қўйди.
-- Рухсатсиз кўрсам хафа бўлмайсизми?
Мен, аввалига, майли, дедим-у, кейин бирдан унинг қўлларига ёпишдим. Сурат! Ахир, дафтар ичида ўзининг сурати бор-ку! Кўрса нима хаёлга боради? Битирувчилар кечаси синфдошларимиз билан сурат алмашгандик, негадир Холиданинг суратини ўшандан бери ёнимда олиб юрардим. Нимага шундай қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Фақат... фақат Холиданинг менга бошқачароқ қараб юришини болалар шама қилишарди ўшанда. Менда ҳам шу қизга нисбатан меҳрли, аллақандай ҳис уйғонганди.
Лекин нима учундир шу топда унга суратини кўрсатгим келмади.
-- Холида, кечирасиз, мумкин эмас, -- дедим сунъий илжайиб. Дафтаримни чўнтагимга солиб қўйдим.
-- Кечирасиз... Сизнинг ички ишларингизга аралаша олмайман. -- Холида ҳазиллашяптими, чиндан гапиряптими билолмадим. Орага тушган совуқ вазиятни йўқотиш учун тайинлироқ сўз қидирар, аммо тилим калимага келмасди. Троллейбус Хадрага яқинлашаркан, "Ватан" кинотеатрининг катта-катта афишалари лип этиб кўриниб ўтди.
УЧТАСИ БИРГА ЁКИ ГЎРПА, ГЎШТ ВА БОШҚА ВОҚЕАЛАР
ГЎРПА
Хуллас, ўша куни бир нечта хужжатли фильмлар ижодкорлари ва журналистларни қўхна Хивага юборишганди. Ўттиз кишига яқин
меҳмонларни кутиш, меҳмонхонага жойлаш, зиёфат, қадимий Арк ичидаги сайрни боплашибдию, фильмлар намойиши учун ёпиқ кинотетр топиша олмаганлари ёмон бўлди. Балки жойлашган меҳмонхонамизга бир қадам деб...хуллас хангомани эшитинг-а...
Кечки соат етти. Воханинг аччиқ шамоли жон олади. Ноилож меҳмонхонадан кўрпаларни олишга мажбур бўлдик. Бироздан сўнг яна кимгадир керак бўлиб қолар деб, ортиқчаси билан опчиқишди. Ахир биздан ташқари "кинотеатрни тўлдириб тур" деб, мажбуран чиқарилган Хиваликлар ҳам бор эдида.
Ўраниб, қоғоз истакондан иссиқ-иссиқ чой ичиб фильмларни битта -битта томоша қила бошладик. Фильмлар зўру, аччиқ ичакдек чўзилгани ёмон бўлдида. Мажбур чақирилганлар ҳам битта-иккита бўлиб қуённи расмини чизишиб, учинчи фильмга анча сийраклашиб қолгандик.
Ногаҳон орқамизда ўтирган аёллардан бирининг телефони жиринглаб қолди.
-Алё... хова! Акаси... Ха, ха.. Фильм гўрятирмиз. Яхши, дим яхши...Хавотир атманг!
Хоразм шевасини яхши билмайману, жувон фильмлар намойиши кеч бошланганини тушунтириб эрини тинчлантирарди.
-Хова... дишарида...Ха, шериким бар. Ха... Феруза. Уйгача оппоради. Кинони ити бўлятир. Дим зўр!
Жамоат жойида шанғиллаброқ гапираётган бўлсада аёлни тўгри тушундим. Аммо шу вақт ... Хуллас, кимдир адашиб жувоннинг ёпиниб ўтирган кўрпасини ўзига тортворди чоғи, у телефонда гаплашаётганини ҳам унутиб чўзилиб норозилик билдирди.
-Вааай акааааа, бу мени гўрпамку! Оёғим очилиб гитти...
Ундан кейин нима бўлганини тасаввур қилаверинг. Экрандаги кино, орқага кўчди.
-Алё, алё...Вооой, йўк. Қанақа калавот? Кинотеатрдамиз деб аттимку! Анов иностранес гўрпами ўзиники диб..Йўўўўк...донимиман. Маникимаааас, гостинисани гўрпаси...Совукдаааа... Дим совук..Чой иситмади. Чойам гостинисадамас...Алё...алё...
Бечора алё-алёлаганча йиғлаб чиқиб кетди.Орқасидан шериги...Гўрпа юзига отилган иностранес хайрон. У бечорани танимадим, точно бизникиларданмас. Менимча, кино бўлаётгани учун қизиқиб кириб қолган туристлардан эди. Ғала-ғовур тиндию, жойимда ўтира олмадим.
Орқаларидан югуриб чиқдим. Қарасам иккала аёл дилдираб туришибди. Ферузаси юпата олмай халак. Мен аёлни хўжайинига қўнгироқ қилишни ва шу ерга чақиришни айтдим.
-Галаятир... апка.
Бечора ҳам совуқдан , ҳам қўрқувдан тиши -тишига тегмай қалтираяпти. Баттар раҳмим келиб устимдагини узаттим:
-Манг, ўраниб туринг.
У олайиб, қўлимни итариб ташлади:
-Гаракмасей. Шу матах бошима йетти. Ўт гетсин гўрпасия!
Бир оздан сўнг эри етиб келди. Унинг жахли олдида Хиванинг совуғи чепуха экан. Ҳеч кимни эшитай демайди. Уч кишилашиб воқеани аранг тушунтиргунча терлаб кетдик. Ишонмай бир очиқ осмон остидаги кинотеатр, бир рўпарадаги меҳмонхона бир устимдаги кўрпага қарайди. Яхшиямки, кино кўраётганлар томон уч-тўрт мартта мўралаб, гўрпалилар армияси катта эканини кўриб, аранг ховуридан тушди. Кейин ташкилотчиларни обдон "алқаб" хотинини олиб кетди.
Совуқда ташқарида кино қўйманглар баракатопгурлар!
ГЎШТ
Фестиваль меҳмонларидан бири билан тадбирга кетаётсак ДАН ходими тўхтатди.
Қойидани бузмаган бўлсам ҳам бўйинсуниб, машинадан тушдим.
- ...Сиз қайрилиш мумкун бўлмаган жойдан қайрилдингиз.
Шошилиб турганим учун бахслашмадим:
-Яхши, жарима ёзинг, онлайн тўлавораман.
-Онлайн нима қиласиз, живой хал қилаверамиз.
-Хўп, хозир..Фақат камерангиз йўқми?
-Йўқ! Нега сўраяпсиз?
Мен бўйнимдаги фестиваль меҳмонлари илиб юрадиган матохга ишора қилдиб, овозимни ҳиёл пасайтирдим.
-Тўлашга тўлайвераману, ўзингизга гап тегмасмикан? Бўйнимдаги бўйинтуруққа эътибор бердингизми? Салонда яна бир меҳмон ўтирибди. Кинофестиваль меҳмонларимиз.
Фарзандларининг ошкора меҳри чолни яна-да сўзамол қилди.
— Бугун мен силарга бошман. Эртага ҳар бирийиз ўз болларийизга бош бўласизлар ва улар ўз ниятларини сизнинг ниятларийизга тўғрилайдилар. Болажонларим, ўзбекнинг бирлиги, кучи оилада. Энг аввало оилага суянинг, ишониш мумкин. Бу миллатимизи энг катта фазилати. Ахир ўзларинг ўйла, министр аканг катта раҳбар, бутун юртни сўраб турибди. Аммо менинг қошимда бош эгиб ўтиради. Бирон гапимни икки қимайди, тўғрими? Ҳатто ўзига зиён етса ҳам менинг айтганимни қилишга уринади. Шуни билийнарки, отасига итоат этгувчи миллатни ҳеч қачон енгиб бўмайди!..
Сўнгги гап таъсирида ҳамма жим қолди. Бу жимликни ахийри кенжатой бузди:
— Бу гапларди қайси китобдан ўқидийз, ота? -деди у қизиқчилик оҳангида.
— Ҳаёт китобидан, болам, ҳаёт китобидан.-деб қўйди чол нигоҳидаги ўй чуқурлашиб.
Дастурхонга ош тортилди.Ака-укалар болаликларини эслаб, ошни ҳазил-ҳузул билан «талашиб-талашиб» едилар. Ота эса қулоғини батангга келтирган ҳалиги ҳувиллашлардан қутилиб, бағри яйраб ўтирарди…
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, ота яна ўктам овоз ила гап бошлади:
— Болларим, бувинг икковимиз силарни жуда-жуда яхши кўрамиз. Силарга жонимизни беришгаям тайёрмиз. Лекин жонимиз битта, ҳаммайизга етмайди. Ниятлари улуғ одам учун битта жонни қурбон қилишдан осони йўқ. Жон беришдан ҳам муҳимроқ, оғирроқ ишлар бор дунёда. Қанийди қучоғим ҳаммайнарди қучишга етсайди, барийни бир бағримга босиб, маза қилардим!-Чол гаплари тобора сохтага ўхшаб бораётганлигини сезиб, хижолат торта бошлади. — Менинг гапларимдан ҳайрон бўмайнар, болларим. Сизларминан би-ир гаплашгим келди-да. Ўзи уришмайнар, бир-бирийнарди эҳтиёт қилийнар, бизикига тез-тез кеб турийнар, демоқчийдим. Умр оқар дарёдай бир гап -шув этиб ўтади-кетади.
— Омма бугун зўр майлис бўлди-да, — деб қўйди кенжатой хиринглаб.
Шу билан ҳаммалари кетишга шайландилар. Охирида қолган Чаман қиз келиб, отасига суйкалди.
— Бугун қосам майлими, отажон?
— Уйингдагиларга айтганмисан?
— Ҳм-м…-деди қизи эркаланиб.
— Унда қолақо. — Чол унинг пешонасини силаб қўйди.
У хушнуд кайфиятда аср намозини ўқигач, тасбеҳининг доналарини сура-сура қадрдон ошиёни -дарё бўйига йўл олди. Салмоқли қадамлар ила соҳилга етиб келиб, ўт-ўлан босган қияликдан бироз ёнбошлаб пастга тушди ва суйри жойдаги ажриқ устига ўтирди. Бу суйрилик уни оёқлари букилганида ҳосил бўлгувчи оғриқдан хийла халос қиларди, гўё бирон ўриндиқда ўтиргандай бемалолроқ ҳис этарди ўзини… Қизиқ, дала ишларидан бўшаб, пенсияга чиқди-ю шу ерга қатнашни одат қилди. Нега шундайлигини ўзи ҳам билмайди, гоҳо қариганда шунақа бўлади шекилли-да, дея ўйлаб қўяди холос. Айниқса, бирон нарсадан диққати ошиб, юраги сиқилса ёки нимадандир дили қувончга тўлса, дарров шу ёққа қараб йўл олади.Соҳилга келади-ю шитоб оқаётган сувга термилиб ўтираверади ва ҳалигина бошидан кечирган воқеаларни хаёлан бошқатдан яшайди. Дилига оғир ботган озорли воқеа бўлса, айбдорларни кечиради, ўзи йўл қўйган хатоларни илғайди ва бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку, дея ўзи
га таскин беради. Мабодо қувончли воқеа бўлса ҳам бу шодликни жунбушга келмасидан олдин бағрида совутиб олишга ҳаракат қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам истиғфор айтиб, тасбеҳ ўгиради. Нима бўлганда ҳам оқар сувда қандайдир ҳикмат бор — хаёлни ўғирлайди. Эҳтимол бу ҳам уни барча каби инсон умрига ўхшатадими?
Келин ўз қилмишидан хижолат бўлармиди ёки доимо адолатли ҳукм чиқаргувчи қайнотасининг гаплари ва эҳтимол унинг қилмиши учун бирон сўз айтолмай мунғайиб ўтирган эрининг аҳволи таъсир қилдими, баттар эгилиб борарди.
— Тирикчилигийнар яхшими ишқилиб? — сўради чол ўғлига қаттиқроқ тикилиб.
— Яхши. — деди Ҳамидулло секингина, — Камчилигимиз йўқ.
— Унда уришмайнар. — Худога шукур деб яшайнар. Бўлмаса, уйинардан барака қочади. Яна тағин бизи уруғимизда бунақа жанжалкашлар йўқ. — Чол бир муддат жим қолди, сўнг, — Ўғлим, яна бир марта хотинингга қўл кўтарсанг, мен сендан қаттиқ ранжийман, бўптими?
Ўғил ерга қараганча боши билан тасдиқ ишорасини қилди. Келин эса, қайнотасининг фақат ўғлигагина танбеҳ берганидан адои тамом бўлганди — бунинг ўрнига яна бир шапалоқ есам майлийди, дея қақшаб турарди.
— Бўпти, бўлмаса, мен қайтдим. — дея юзига фотиҳа тортган чол ўрнидан турди. — Мени ширин болларими бизникигаям олиб ўтиб турийнар. — деди невараларининг бошини силаб.
— Ош еб кетинг, ота. — дея олди келин аранг, жуда паст овозда кўзини ердан узмай.
— Раҳмат, қизим, бошқа сафар.
Чол машинага ўтирганда қулоғига яна ҳалиги ҳувиллаш урилгандай бўлиб,юраги малолланди.
— Бозор куни ўн бирга ҳамма акаларийни бизникига майлисга тўпла. — деди у кенжасига ҳазиломуз, аммо болаларини, уларнинг бирга ўтиришларини соғинганлигини билинтирмади. — Ҳаммасини чақир.
— Хўп бўлади, шеф. — дея эркаланган кенжатой уловини юргизди…
Якшанба куни эрталабданоқ катта ҳовли гавжум бўла бошлади. Чолнинг ўғиллари, келинлари болаларини етаклашиб, бирин— кетин кириб келишди. Унинг кутгани шу эди — қулоқлари болаларининг шовқинига тўлса, уйига файз кириб, бағри ҳам тўларди.
Келинлари уй ичида қайноналарини қуршадилар. Кичкинтойлар ҳовлининг у ер— бу ерида ўйин билан банд бўлсалар, гоҳ кўчага югуриб қоладилар. Ўғиллари эса унинг ёнида — катта сўрида давра қурдилар. Дастурхон тузаётган кенжаси бирдан ғоз туриб, ўнг қўлини кулгили ҳолатда чаккасига олиб борди— да, чолга қараб ҳарбийча овоз билан қаттиқ— қаттиқ гапира кетди:
— Жаноб приздент, министрийиздан ташқари барча ўғилларийиз жам бўлдилар. Министр чет элдайкан. Чаманингиз қиз бола бўлгани учун айткизмадим. Ҳисобот берувчи — кенжатой.
Ҳаммалари кулдилар. Чол ҳам ўғлининг қилиғидан завқланаркан, қўшиб қўйди:
— Чаманни айткизмадим, деб ховлиқма. — ота бу ҳазили билан кенжатой ўғли ва ёлғиз қизининг тегишишиб кенжаликни талашишларига ишора қилаётган эди. — Чинакам кенжани бувийни ўзи чақиртирган. Ҳали замон келсин, адабийни беради.
— Сиз борсизу, ота. Биз ахир сизи лашкарийизмиз. — Кенжаси чойни қайтараркан, тағин эркаланди.
Шу асно ота— болалар ҳазил— ҳузул ила бир— бирини чиндан ҳам соғинганликларини сездириб ўтирардилар.
— Министр чет элга кетибдими? — чол пастга қараб майин жилмайди, бағрини эса соғинч хиёл тирнаб ўтди.
— Давлатчилик— да, ота.— деб қўйди тўнғич ўғли таскин бергандай.
— Гапинг тўғри — давлатчилик. — Кейин хотирага берилди ва жуда кўп бор айтган гапини балки юзинчи бор яна ўшандай эҳтирос ила такрорлади. — Қара— я, ҳамма гапга фаришта омин деркан— да. Кичкиналигида нуқул министр бўламан, деб кулдирарди. Мана, ростданам министр бўп кетди…
— У пайтда боллар билган энг катта амал шу эди— да. — дея кулиб гапга қўшилди журналист ўғил, — боллар бош секретар, биринчи секретар деганларини билишмасди. Ўша пайтда президентлик бўганда, акам ҳам президент бўламан, деб юриб, ростданам президент бўп кетармиди.
— Биламан, ҳазил тайпа (ҳазиллашиб демоқчи) қилиб мениям приздент дейишасан. — Чол жиддийлашди, — майли— ю, акаларинг катта одам, приздентимизга яқин юради. Шу одамди уйида машнақа деб ҳазиллашишаркан, деган гап пошшомизни қулоғига тушса, акангга гап тегиб қомасин тағин.
Энди ҳазилни унча хушламайдиган директор ўғли деди:
— Гапийиз тўғри— ю, ота, оммалекин приздентимизи ота, сизи бўлса, приздент десак, буни нимаси ёмон?
— Барибир қиймати ўзгармайди— ю, денг! — дея гап қўшди ўқитувчи ўғил, жилмайиб.
Чол Ҳамидуллога қаради — у тунов кунги воқеа таъсиридами, бошқачароқ бўлиб ўтирарди. Шунинг учун ота шу ўғлига қарата деди:
— Қани, дастурхонга қарайнарчи. Ол, Ҳамидилло! Сенам гапириб тур, болам.
Ота (ҳикоя)
Ҳов наридаги кўприк устида қий— чув қилиб ўйнаётган болаларнинг овози хаёлини бўлди. Дарё узра йўл солган бу кўприк унинг болалик пайтларида ҳали қурилмаганди, одамлару от— уловлар кечувдан ўтишарди. Йилларнинг шитоблигини қарангки, қирқ йилнинг нари— берисида қурилган мана шу кўприк ҳам гўё азалдан бор бўлгандай туюлади. Тинмай қийқираётган анови тирмизаклар бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтиришмайди, уларга ўйин топилиб турса бас. Нима, сен бола бўлмаганмисан, дея янди ўзини ўзи, ўйнамаганмисан? Ўйнагандаям барчани бесаранжом қилиб ўйнардинг — шўх эдинг— да. У билинар— билинмас жилмайди. Мана шу тезоқар дарёнинг бу бетидан нариги бетига ҳатто ўн— ўн икки яшарлигидаям бемалол сузиб ўта оларди. Энди эса гоҳо сувга қўл солгани ҳам ўйланиб қолади. Тавба, ҳозирги анҳору дарёларнинг сувлари бирам совуқки… Авваллари соатлаб сувдан чиқмасди. Ё одам қариганда эти юпқалашиб кетганидан шундай туюлармикан— а?.. Дарёнинг нариги соҳилига интиқ тикилди. Ҳозир ҳам сузиб ўта олса
керак. У яна жилмайди: хаҳ кўнгил қурсин— а, қариликни ҳеч тан олгиси келмаскан— да. Ўнг оёғининг пайлари бир тортишса букилмай қолади— ю, дарёда сузармиш. Уёғини сўрасангиз, ҳатто кечасиям жунпайпоқ кийиб ётади. Шу пайт ўнг оёғи ҳудди мени эсингдан чиқарма, дегандай хиёл зирқираб қўйди. Оёғини узатиб, тиззасининг атрофини кафти билан бир пас уқалади. Сўнг чап қўлидаги тасбеҳини билагига ўтказиб, «ё Оллоҳ», дея бироз кучаниб ўрнидан турди. Ҳали белини тўла тикламаёқ ўнг қўли билан қаймоқранг чакмонининг этагини қоқди ва тасбеҳини ўнг қўлига олиб, ортига қайрилди— да, пича энкайган кўйи қияликдан кўтарила бошлади. Кўтариларкан, дўпписини гўё ечмоқчидай бир қўзғатиб, тўғрилаб қўйди.
Ҳалигина узоқ ўтирганидан оёқлари увишиб, юриши оғирлашган чол дарвозадан дадил қадамлар билан кириб келди. Ҳовли анча катта, уйлари жуда унақа ҳашаматли бўлмаса— да, серхона эди. Ҳамма нарса ўз ўрнида — саранжом— саришта, кўзга ҳунук кўрингувчи бирон нарса йўқ.
У сўриток остидаги улкан сўрининг бир четига келиб ўтирди. У ёқ— бу ёққа қараб, калта оқиш— кулранг соқолини силади. Шундай катта даргоҳда ҳеч ким қолмадими, нима бало?.. Зум ўтмай, четроқдаги уйдан кампири чиқиб келди.
— Нимча ( намунча) ҳаммаёқ ҳувиллаб кетибди? Чурвақаларинг қани? — деди у кампири ёнига етиб келмасидан, гўё ҳозир болаларнинг шовқин— сурони бўлмаса нафаси қисиб қоладигандай бетоқатланиб.
Кампири ҳам келиб, сўрига ўтирди.
— Иккита тирмизагингиз кўчада ўйнаяпти. Келин жижисиминан уйда, иш тикяпти — деркан юзига ярашиқли жилмайди. — Ўзи уйимизда шугина одам бор холос. Жа ҳувиллаб кетаётган бўлсайиз невара келинийзи обкеволайлик.
Кампирининг эркалик билан айтган бу гапи чолга маъқул кўринди.
— Тўғри айтасан… — кейин нимадир эсига тушгандай сўради, — Ўғлинг қани?
— У бекорчиполвон ё ухлайди, ё дилбузар кўратта. Уйда эркатойиз, қайда бўларди. — Бирдан кампирнинг юзи жиддий тус олди.
Чол ҳам буни пайқади.
— Ҳмм, тинчликми?
— Дарров сиқилиб қолмангу, отаси, Ҳамидиллойиз иш кўрсатиб қўйибди. — деди кампир унинг кўзига хавотирли тикиларкан.
У сергак тортди.
— Нима қипти?
— Кеча хотинини урганакан, онасиникига кетиб қопти.
— Нимага урипти?
— Чаларағ эшитишимча, арзимаган гап экан. Қўшнининг товуғини деб…
Чол бирон тадбир ўйладими, бир пас жим қолди, сўнг:
— Ўғлийни чақир, мошинани юргизсин.— деди буйруқ оҳангида. — Бориб келинийни уйига обкеб қўй— да, мошинани менга жўнат. Ўзим бориб, аши хотин урадиганминан би— ир гаплашиб қўяй.
Кампири итоаткорона бош эгиб, ўрнидан турди.
Унинг етти ўғил, бир қизи бор. Энг кенжаси қиз. Ҳамидулло дегани олтинчи ўғли. Ўзи ҳайдовчи, киракашлик қилади. Емоқ— ичмоғи жойида, жуда унақа эр— хотин уришадиган аҳволда эмас. Умуман унинг хонадонида— ю фарзандларининг ўртасида бир— икки енгил— елпи қўйди— чиқдиларни ҳисобга олмаганда ҳеч қачон жанжал бўлмаган. У шундай тарбия берган, чунки азали бақир— чақир қилиб етти маҳаллани бошига кўтарадиган оилаларни ёқтирмайди. Аҳиллик, барака— хотиржамликда, дейди…
ТАҚДИРДА БЎЛМАСА...
Илгариги замонларда Самарқандда бир эгар-жабдуқ устаси бўлган экан. У ўғли билан бирга эгар ясар, эскирганларини таъмирлар, ота-бола шу тарзда кун кечириб, тирикчилик қилишар экан.
Эгарсоз уста касби тақозосидан бўлса ким билади, иш пайтида ўзи ўтирадиган ўриндиқни ҳам эгардан ясаб олган экан. Бу эгарнинг яширин бўлмачаси бўлиб, уста ундан пул сақлайдиган қути сифатида фойдаланаркан. Аммо эгарнинг ичида хазина борлигини ҳатто ўз ўғли ҳам билмас экан.
Кунлар, ойлар ўтиб, меҳнат қилинибди, пул топилибди ва ўша яширин жойда тўпланаверибди. Пешонага ёзилгани экан, бир куни отанинг савдо сабаб бир ойга Самарқанддан кетишига тўғри келибди. Ота дўкондаги бор эгарларни ва устахонани ўғлига омонат қолдирибди. Сафарга чиқишдан олдин эса ўғлига ўзи ўтирадиган эгарни асло сотмасликни қаттиқ тайинлабди. Отаси йўқлигида ўғил у тайинлаган эгардан ташқари барча эгарларни сотиб тугатибди.
Бироқ кунлардан бир куни кечқурун бир йўловчи келиб, эгар сотиб олмоқчи бўлибди. Харидорнинг қистовларига дош беролмаган ўғил, бироз фойда кўриб қолиш илинжида, асл баҳоси 10 ақча (қадимги туркий кумуш танга) бўлган ўша отаси ўтирадиган эгарни 30 ақчага сотиб юборибди.
Ота сафардан қайтгач, эгардан ясалган ўриндиғи жойида йўқлигини кўриб, унинг қаердалигини сўрабди. Ўғил уни сотишга мажбур бўлганини, лекин уч баробар кўп фойда кўрганини ҳаяжон билан айтганида, отанинг эси чиқиб кетибди. Ичидан пишиб, куйиб-ёнса-да, ҳеч кимга ҳеч нарса демай, ота иш-ўқини ташлаб йўлга равона бўлибди. Самарқанд, Бухоро деб кезмаган жойи, бош урмаган карвонсаройи қолмабди, аммо на чора, эгарини топа олмабди.
Савдогарнинг қанча ой, қанча йил излангани номаълум. Лекин жуда чарчаб, ҳолдан тойганидан тилидан қуйидаги байт тўкилибди:
Тиззамда қолмади мадор, насиб излай-излай,
Айлантирди бизни қисмат, Самарқанд-у Бухорони бўйлай.
Эгарни барибир топа олмаслигига кўзи етган ота уйига қайтиб, яна ишга киришибди. Эгар сотиш ва таъмирлашни давом эттирибди.
Орадан йиллар ўтиб, бир эгар эскиргулик вақт ўтибди... Бир куни бир киши эгарини таъмирлатиш учун дўконга келибди. Уста йиллар олдин йўқотган ўша қадрдон эгарини дарров танибди, аммо сир бой бермабди.
Эгар эгасига қараб:
«Бу эгаринг жуда эскириб кетибди, кел, мен сенга янгисини бераман, буниси эса менда қолсин», деб эгарни қайтариб олмоқчи бўлибди.
Бундан жуда хурсанд бўлган мижоз янги эгарни олиб, йўлида давом этибди. Савдогар эса дарҳол ўз эгарини текшириб кўрибди ва пуллари жойида турганини кўргач, суюнганидан қуйидаги байтни пичирлабди:
Не ҳожат сенга кезмоқ Самарқанд-у Бухорони,
Сенга тақсим бўлган қисмат келар излаб ўзи сени.
Явуз Озелмаснинг
«Дунё кўзимга кирди» китобидан
Шавкат Ўймовутли тайёрлади
...Яна ўша пайкаллар, чаноқлар, пахталар... Муяссар яна ишга шўнғиб кетади... Қўллари яна чаноқлар учида ўйнайди. Оқшом шафағи юзига кул тортганида пайкагада чиқишади. Муяссар уйга қайтишдан олдин канал бўйига келади: сигирга ўт юлиш керак. Муяссарнинг ёнгинасида чигиртка нағмасини бошлайди. Оромли сукунатни чуқурлаштириб узоқ, тинимсиз чириллайди. Сув юзида балиқ сакрайди. Чўлп этган овоз эшитилади-ю, яна сукунат қуйилиб келади, Аллақаёқдан учиб келган балиқчи қуш сувга шўнғийди. Шу ондаёқ қийқириб ҳавога қўтарилади. Муяссар қирғоқца ўсиб ётган майсаларни шарт-шурт юлишга тушади. Алланечук қадрдон, маст қилувчи кўкатлар исидан боши айланиб кетади. Сув юзи қоп-қорайиб қолади. Энг аввал уйғонган шошқалоқ бир юлдузча канал сувига шўнғийди. Гоҳ жилоларда кўмилиб кетади, гоҳ яна қайтиб чиқади.
Орқа томондан мотоциклнинг гуриллаган товуши эшитилади. Мотоцикл сукунатни тилка-пора қилиб яқинлашади-ю, унинг ёнида таққа тўхтайди.
– Яна сўрамасдан ўт юляпсанми?
Муяссар қайрилиб қарамасданоқ танийди. Ўша – Шоқосим ака. У секин бошини кўтариб қарайди. Ҳисобчи мотоциклининг эгаридан тушгиси кедмай, бир оёқлаб ерга тиралиб турган бўлади. Муяссар унинг юзини ғира-шира қоронғида аниқ кўрмаса ҳам, қовоқлари пир-пир учиб турганини пайқайди.
Бу одам шунақа ўзи: отдан тушса ҳам, эгардан тушгиси келмайди. Бир вақтлар райс бўлган эди. Унда Муяссар қизалоқ эди. Бир куни сигири пахтазорга тушиб қетгани учун Қоравой тақачининг тўққиз яшар ўғлини ўлар ҳолатда дўппослаган.
Шоқосим ака ҳалиям ўша кунларини қўмсайди. Менга одамларнинг димоғ-фироғи эмас, пахга керак, дейди. Муяссар бу сафар ҳам олишиб ўтирмай, қишлоққа қайтади. У энди ўчоққа олов ёққанида эшикдан ола сигир мўраб кириб келади. Муяссар гулларни пайҳон қилиб ташламасин деб, дарров арқонлайди. Катгакон сирли челак яна илиқ, серкўпик сутга тўлади. Муяссар бузоқчани ечиб юборади.
Таом пишгандан кейингана Муяссар қаттиқ толиққанини сезади. Уч-тўрт жазни оғзига солади-ю, товоқни беркитиб қўяди. “Ҳали Алижон акам келса, биргалашиб овқатланамиз”.
Лекин Алижон ҳали-бери қайтмаслигини ўзи ҳам билади. Терим кунлари ҳайдовчилар кеча-кундузнинг фарқига бормай қолишади,
Гузар томондан баланд мусиқа яюрайди. “Клубда кино бўляпти, – деб ўйлайди Муяссар жимгина қулоқ солиб, – Қанақа қино эқан?”
У уйига кириб, чироқ ёқади. Бурчакдаги тошойнага ўзини солади. Қорақош, қоракўз, мўъжазгина қиз унга қараб жилмайиб туради. Бирдан унинг шўхлиги тутиб кетади-ю, ўзининг аксини ўзи масхара қила бошлайди. Тилининг учини чиқариб, бошини ликиллатиб қўяди. Кейин майин жилмайиб, ойна токчасидаги упани олади. Упага ботирилган пахтани юзига яқинлаштириши билан тўхтаб қолади.
“Яна қўлим ёрилибди”. Ғўзапоя тирнаб ташлаган қўлларига қарайди. Тағин жилмайиб қўяди. Мана шу нозик, чайир бармоклари, тиқмачоқдай қўллари билан ал- лақачон ўзига ҳайкал битгулик ишлар қилиб қўйгани, бугун ҳам ўша ҳайкалга яна жило бергани унинг хаёлига ҳам келмайди.
Кейин, ухлаб қолишдан чўчиб, ечинмасдан ўрнига чўзилади-ю, кута бошлайди. Ана, кўчадан машина овози келди. Муяссар илдам қадцини ростлаб ўтириб олади. Мотор товуши кучая-кучая яқинлашади-да, яна секин-секин узоқлашиб кетади. “Йўқ, Алижон акам эмас. Идора томонга ўтиб кетди-ку”.
У шифтга тикилиб узоқ ётади. Лекин энди мотор овози келмайди. Итлар акилламайди. Бедана ҳам сайрамайди. Қишлоқни уйқунинг сукунат тўлқинлари ўз бағрига олади.
Фақат қаердадир –узоқда алла эшитилади. Қайсидир она ўз кичкинтойининг бошида қўшиқ айтяпти.
Муяссар ширин жилмайиб қўяди. Мана, бир йилдан кейинми, икки йилдан кейинми ўзи ҳам она бўлади. Ўшанда ўзи ҳам шунақа сокин кечаларга жон киритиб, алла айтади. Бир вақглар аяси кенжа укасига алла айтаётганида қулоқ солиб ўрганиб олган.
Бора-бора уйқу унинг ҳам киприкларини алдаб-алдаб қовуштириб кетади. Муяссар толиққан оёқ-қўлларини ёзганча, донг қотиб ухлаб қолади.
У туш кўради. Тўшида жажжигина қизалоқ эмиш. Ўрикнинг шохига арқон ташлаб арғимчоқ учаётганмиш. Ўрик қийғос гуллаганмиш. Арғимчоқ ҳар силкинганида унинг бошига бир дунё гул сочилармиш. Арғимчоқ борган сайин қаттиқроқ лопиллармиш. У борган сайин баландга, осмони фалакка чиқиб тушармиш.
ДЕҲҚОННИНГ БИР КУНИ
Муяссар тонг саҳарда уйғониб кетади-ю, Алижоннинг бир текис, чуқур-чуқур нафас олишига қулоқ солиб, жимгина ётади. “Қачон қайтганини билмабман ҳам”, деб ўйлайди у сатин кўрпадан бошини чиқариб. Девордаги осма соат беш марта занг уради. Унинг титроқ садолари уйнинг шифтига, залдеворлар, кирпечлар осилган деворларга юмшоққина урилиб, сингиб кетади. Уй ичи яна жимжит бўлиб қолади. Соат капгири сукунат қўйнида гоҳ секин, гоҳ қаттиқроқ чиқиллаётгандай бўлади. Ой деразадан ўйчан мўралайди. Муяссар эрининг елкасидан қучгиси келади-ю, ўйлаб қолади: “Чарчаган, дам олсин...”
У ўрнидан оҳиста сирғалиб чиқади. Сандиқ устида ёттан нимчасини кийиб олади-да, яна эрининг тепасига келади, узоқ қараб қолади. Алижоннинг кенг, таранг пешанасига майда тер тепчиб чиқибди. “Бечорагинам, – деб ўйлайди Муяссар ундан кўз узмай, – бирам толиқибдики, дўпписини ҳам олиб қўймабди”.
У эрининг пешанасини кафти билан авайлаб артади. Кейин айвонга чиқади.
Айвон лабига тегиб турган гултожихўрозлар бошида, ҳовли этагида уйиб қўйилган ғўзапоялар устида шабнам ялтирайди. Юм-юмалоқ тўлин ой қишлоқни ўзининг нурли йўргагига ўраб, уйқуга, ширин тонг уйқусига чорлайди, унда-мунда юлдузлар мудрайди. Аммо қишлоқ аллақачон уйғонган. Ҳар қайси ҳовлининг бурчагида туннинг бахмал пардасини парчалаб ўт ялтирайди: одамлар тандирларига олов ёқишган.
Муяссар ҳам айвондан чаққон сакраб тушади-ю, самоварга ўт ташлайди. Кейин ўчоқбошидан супрани олиб келиб, чўккалаб ўтирганча хамир қоради. Тоғорани дастур- хон билан ўраб-чирмаб, ҳовли бурчагидаги уйилиб ётган ғўзапоялар олдига боради. Бир қучоқ ғўзапояни олаётганида, қўлларини ҳавода муаллақ тутганча тўхтаб қолади.
Пастак деворнинг орқасидаги, қўшни ҳовлидаги бир туп ўрикнинг дув тўкила бошлаган япроқлари тонг шамолида оҳиста пирпирайди. Муяссарнинг яқин ўтмишини, кечаги кунларини ёдига солгандай шивирлайди. Бир пайтлар мана шу ўрик шохига арқон илиб арғимчоқ учарди. Шу ўрикнинг ғўрасини биринчи бўлиб ўзи ерди.
Энди у шўх қизалоқ эмас, келин. Девор-дармиён қўшнисига тушган. Дадаси ҳам уларга – Муяссар билан Алижонга ўз қўли билан фотиҳа берган. “Алижон яхши йигит, ўзимизнинг синашта бола. Етим ўсган. Бир-бирига кўнгил қўйибди, бўлди-да”, деган.
Муяссар, тўй куни дадаси қанчалик узундан-узоқ дуо қилганини эслаб жилмайиб қўяди-ю, ғўзапояни олиб тез-тез юриб кетади. Қоқ-қуруқ ғўзапоя гув ёнади, юзига олов тафти уради.
У энди уй томонга юрганида бузоқ маърайди. Сигир ҳам Муяссарнинг қадам товушларидан уйғонгандай аста мўраб қўяди.
Муяссар айвон лабидаги каттакон сирли челакни кўтариб хашак иси анқиб турган оғилхонага киради. Нимқоронғи бурчакда ётган сигир ўрнидан туради.
“Таги ҳўл бўлибди, тозалаш керак”, деб ўйлайди у. Кейин сигирнинг елинини ҳўлланган эски сочиқ билан тозалаб артади-да, чўққайиб ўтирганча соға бошлайди. Илиқ сут томчилари челакка шовуллаб тушиб, кўпириб кетади, билакларига сачрайди.
Челак тўлганидан кейин қозиқ атрофида айланиб онасига талпинаётган бузоқчанинг арқонини ечиб юборади. Бузоқ шодон диконглаб, сигир тагига кириб кетади.
Муяссар болаликдан одат бўлиб қолган чаққонлик билан нон ясайди. Бир сават қилиб тандир олдига кўтариб боради, битта-биттадан ёпа бошлайди. Охирги нонни ёпади-ю, енгил нафас олади.
– Муяс!
У эрининг овозини эшитиб, чаққон бурилиб қарайди. Беқасам тўнини елкасига ташлаб олган Алижон айвон лабида унга қараб турибди.
– Келинг! – дейди Муяссар обдастага сув қуя туриб.
Алижон айвондан илдам тушиб, гулзор лабига келади.
Муяссарга тикилиб жилмаяди.
– Пунктда навбат кутиш ёмон-да, Муяс... Ҳар кеча юзалаб машина, тележка қаторлашиб кетади. Қўйиб берса тонг отгунча тураверасан, киши, – дейди секингина Муяссар унинг кеча уйга барвақг қайтолмагани учун узр сўраётганини тушунади.
Эрининг бақувват елкасидан ушлаб жилмаяди...
– Энгашинг.
Алижон ҳам унинг аразламаганини пайқайди-ю, бошини қуйи солади.
Болакай кўзларини катта-катта очиб онасига тикилди:
-- Қачон, буви, қачон?
-- Унисини манави аячангдан сўрайсан! -- деб аёл Хуршидани кўрсатди. яна ўша ғайритабиий оҳангда кулди. -- Қачон қайтаман деган Акбарнинг дадаси?
Хуршида ниманидир тушунгандек бўлдию ичида бир нарса узилиб кетди. Бемадор бир ҳолатда эшикка суяниб қолди.
Аёл тантана қилгандек яна қийқириб кулди.
-- Сизниям машинасига ўтқазиб, қўлга туширдими? Сизгаям аспирантман, дедими? Сизниям тўй бўлмасидан "ишингизни тўғрилаб" қўйдими? "Ҳеч кимим йўқ, етимман", дегандир? Бир ой ичида тўй қилдими? "Свадебний путешестия"га олиб боргандир, ҳойнаҳой? Энди илмий иш билан Ленинградга кетган бўлса керак.
Аёл ҳар гапи билан Хуршидага бир тарсаки тушираётгандек бўлар, бундан роҳатлангандек ваҳшийларча қийқириб кулар эди:
-- Ленинградда пишириб қўйгани йўқ! Новосибирскка кетган. Узум обкетган.
Хуршида бошидан ҳуши учиб бораётганини ҳис қилиб турар, юраги гурсиллаб урар эди.
-- Ёлғон! -- У ер тепиниб чинқириб юборди. -- Ёлғон! Ёлғон!
Кейинги дақиқада у ваҳшийларча кулаётган хотинга ташланди. Бошидаги "сим" рўмолига чанг солди. Аммо шу он изтиробга тўла бир чинқириқ янградию Хуршиданинг қўллари ҳавода муаллақ қотиб қолди.
-- Буви! Бувижон! -- Боядан бери магнитофон олдида ўралашиб юрган болакай ўқдек отилиб келиб онасига ёпишди. Шундагина Хуршида аёлнинг кўзларидан оқиб тушаётган ёшни кўрди. Аёл негадир каловланиб ўрнидан турди. Бир қўли билан боланинг бошини силай бошлади, бир қўли билан Хуршиданинг елкасдиан қучди.
-- Пешонанг шўр экан, синглим! Кўзингга қарасанг бўлмасмиди? -- Шундай дедию елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
Ўша кеча тун бўйи икки "кундош" ҳасратлашиб чиқишди. Бола ухлаб қолган, уй нимқоронғи, аёлнинг овози ғамгин, аммо ўктам эди. У асли андижонлик экан. Техникумда ўқиб юрганда Анварнинг қўлига тушибди. Эс-ҳушини йиғиб олгунча, Анварнинг иккинчи хотинига айланиб қолибди.
-- Сиз учинчисисиз! -- деди у қандайдир киноясиз оҳангда. -- Хоразмда ҳам хотини бор. Аммо ишни пишиқ қилади. Законний ажрашади.
Хуршида ич-ичидан тошиб келаётган йиғини аранг босиб ётарди. "Законний" ажрашганининг нима фойдаси бор? Бу билан дарди енгиллашармиди?
Анвар ҳеч қанақа олим эмас, сураткаш экан. Гоҳ у, гоҳ бу институт лабораториясида сураткаш бўлиб ишлаб юраркан. Кузда аллақандай шериклари билан Сибирь шаҳарларига бориб узум сотаркан. Манави кооператив уйлару машиналар, ресторанлару денгиз саёҳатлари шундан экан. Хуршида бу гапларнинг туш бўлиб қолишини жуда хоҳларди. Қани энди тўхтовсиз гапираётган мана шу хотин ҳам, диванда пишиллаб ухлаётган анави бола ҳам туш бўлса. Туш бўлсаю у уйғониб кетса. Йўқ, туш бунақа бўлмайди!
-- Балки, бирон нарса тама қилиб келди, дерсиз. Йўқ, ҳеч нима керакмас. Тошкентда қариндошларимиз бор. Шуларникига келувдим. Бу гапларни эшитиб қолиб, сизни огоҳлантириб қўйгим келди. Агар яхши кўрсангиз, маҳкам ушланг. Анвар туллак йигит.
... Она-бола зинадан тушиб кетаётганида Хуршида бирдан уйга югурди. Кеча болакай ўйнаган японча магнитофонни столдан юлиб олди-да, зиналардан чопиб тушди.
-- Ма, Акбар! -- деди болага тутқазиб. -- Бари бир шу... сеники.
Кундоши қаршилик қилган эди, қўймади.
-- Бари бир менга керакмас. Энди керакмас.
Ловиллаб турган гулханга сув сепилса нима бўлади? Аччиқ, бўғувчан ҳовур кўтариладими? Ҳозир шундай бўлди. Хуршиданинг ловиллаб турган муҳаббатига сув сепилди. У ўзининг аччиқ ҳовурига ўзи бўғилиб қолди. Нима қилди у? Нима қилиб қўйди? Ширин гапларига учдими? Мўйловигами? Бир сават гулигами? Машинасигами? Балки жарақ-жарақ пулларига учгандир. Нимасига учди? Ҳаммасига! Машинасида катайса қилиш ёқармиди? Ёқарди. Жудаям ёқарди. Ресторанларга кириш, денгизга бориб чўмилиш, қоронғи лабораторияга кириб ўпишиш ёқармиди? Ёқарди. Ўзи-ку сураткашни аспирантдан, чайқовчини олимдан ажратолмас экан, нега суриштирмади? Нега онаси суриштираман деса, бир чеккага йиғиштириб қўйди? Эскилик сарқити, деб тўйга ҳам чандон аралаштирмади. Эскилик сарқити эмиш! Сарқит ким?! Ойисими, ўзими?! Ойисининг кўнгли бир нарсани сезгардирки, оёқ тираб туриб олгандир.
Шунақа деб ўйларди-ю, бари бир кўнглида ноаниқ умидга ўхшаш бир нарса айланаверарди. Кечаси меҳмонларни кузатаётганида худди ўша машина яна келиб қоладигандек беихтиёр атрофга аланглади. Эртасинга, индинига, кўчаларда юрганида ҳам қизил "Жигули" кўринса бурилиб қарайдиган бўлди. Орадан бир ҳафтами, ўн кунми ўтди. У энди Анварни хаёлидан чиқара бошлаганида яна кўришиб қолишди. Хуршида узоқдан келаётган қизил "Жигули"ни кўрдию негадир юраги жиз этди. Машина унинг рўпарасига келиб тўхтади.
-- Ўқишга кетяпсизми? -- Анвар ўтирган жойида чўзилиб эшикни очди. Хуршида иккиланиб орқа ўриндиққа ўтираркан, унга қараб қўйди.
-- Ўқишга киролмаганман, ишлайман, эътиборингиз учун! -- деди таъкидлаб. -- Мен тўғримда ҳамма маълумотга эга одам шуниям билмайсизми?
Анвар кулди:
-- Очиғини айтсам, отингизниям билмайман.
-- Қизиқ бўлди-ку! -- Хуршида елка қисди. -- Бўлмаса туғилган кунимни қаёқдан билдингиз?
-- Кўзингиздан! -- Анвар жилмайди... -- Қалай, зиёфат яхши ўтдими?
Хуршида индамай бош силкиди.
-- Ўша куни сизнинг бахтингиз учун мен ҳам ичдим.
-- Ёлғон! -- Хуршида қўл силтади.
-- Ёлғон гаприсам, ёрилиб ўлай!
Хуршида кулиб юборди.
-- Қўйинг, ҳали бола-чақангизга керак бўласиз.
-- Шунақами, а? Айта қолинг, сизга жудаям керакманми?
Хуршида гап суюқлашиб кетаётганлигидан ғаши келди-ю, аммо шунга яқинроқ мавзу давом этишини бари бир хоҳларди. Шунинг учун индамай қўя қолди.
Эртасига Анвар унинг ишдан чиқишини пойлаб турди. Ўзининг ишхонасига олиб борди. Кибернетика бўйича илмий иш қилаётган экан. Ҳозирча лабораторияда кичик илмий ходим бўлиб ишларкан. Хуршида аллақандай чизмалар, ялтироқ аппаратлар билан тўла нимқоронғи хонага кириб қолди.
-- Бизнинг ишимиз суратлар билан боғлиқ, -- деб тушунтирди Анвар. -- Хоҳласангиз, сизниям суратга тушираман...
Ўша кундан бошлаб у Анварнинг лабораториясига тез-тез бориб турадиган бўлди. Лабораториянинг ярим қоронғилиги ҳам, турли вазиятларда суратга тушиш ҳам энди уни чўчитмас эди.
Уйда бўлса совчилар бозори қайнар, Қумри хола ҳар куни янги гап топиб қўярди. Куёв бўлмишнинг бири завуч эмиш, яна бири "пекарнийда" ишларкан. "Матасикли" бормиш. Тағин биттаси "пераводнийлик" қиларкан. Москвадан гилам олиб келаркан.
... Бир куни Хуршида онасининг рўпарасига ўтириб олди-да, очиқ-ойдин қилиб айтиб қўя қолди:
-- Қинғир-қийшиқ совчиларингизга айтиб қўйинг, ойи! Менинг танлаганим бор. Эскилик сарқитидан қачон қутуласиз?
Онаси Хуршида кутгандек сапчиб тушмади. Фақат сўради:
-- Ким ўзи у? Қанақа одам?
-- Яхши одам. Аспирант. Яқинда олим бўлади. -- Онаси бировнинг "матасикли"ни гапиргани учун Хуршида ҳам атайлаб қўшиб қўйди: -- Машинаси бор, "Жигули".
Эртасига у уйига совчилар кўп келаётганини гап орасида қистириб қўйди. Анвар одатдагидек масалани кўндаланг қўйди:
-- Бўпти, эртагаёқ ЗАГСга ариза топширамиз.
Ҳамма иш кўнгилдагидек кетаётганида Қумри холанинг қайсарлиги тутиб қолди. Иккала оёғини бир этикка тиқиб туриб олди.
-- Менинг кўчада қолган қизим йўқ! Уйланадиган одам беш-олти марта совчи юборади, одам қўяди. Отини билмасам, зотини билмасам. Йўқ, бўлмайди!
Хуршиданинг бир кулгиси келар, бир жаҳли чиқарди.
-- Нимага тушунмайсиз, ойи? Беш марта совчи юбориш деган қонун қаерда ёзилган? Анвар ака Қашқадарёдан келган. Ота-онаси ёшлигида ўлиб кетган экан. Даллолнинг нима кераги бор?
-- Ота-онаси бўлмаса, қариндош-уруғ бордир, ишхонаси, хўжайинлари бордир. Ўзим бораман.
Хуршида кулди:
-- Ишхонасига борганингиз билан сиз нимани тушунардингиз? Кибернетикага ақлингиз етадими? Ўзим минг марта борганман ишхонасига, билдингизми!
Қумри хола бари бир бўш келмади:
-- Сен эчки эмассанки, дуч келган одамга етаклатиб юборсам. Бўлмайди.
-- Балки ҳали қалин ҳам сўрарсиз?
-- Таг-тахтини суриштирмай туриб бермайман! Бўлмайди.
Қумри хола бўлмайди, дегани билан тўй тахтаб қолмади. Анварнинг тоғаси бор экан, ўша ўртага тушди. Тўй бошландию Қумри хола зада бўлган қушдек мунғайиб қолди.
УМР САВДОСИ
Хуршида ишдан келса, Қумри хола айвон ўртасида чўккалаб олганча кўрпа қавиб ўтирибди. Энкайиб олгани учунми, муштдек гавдаси янаям кичрайиб қолганга ўхшайди. Хуршиданинг онасига раҳми келди. Бечорага қийин. Бир йилдирки, Тўлқинжонни уйлантириш ташвишида. Тўй қилиш осонми? Гоҳ униси етишмайди, гоҳ буниси.
-- Бўлди энди, ойи, чарчаб қоласиз, -- деди Хуршида сумкасини айвон бурчагидаги стулга қўйиб. -- Тўй эртага бошланаётгани йўқ-ку!
Қумри хола бошини кўтарди. Оёқлари увушиб қолган экан, оғриқдан юзи буришиб тиззаларини уқалади.
-- Кўнглим ғаш, болам, -- деди тўсатдан.
Хуршида тушунмади.
-- Нима бўлди?
-- Эрталаб борсам, дарвозаси тақа-тақ ёпиқ. Аввал оқшомдан ётиб олиб, кеч пешингача ухлайди шекилли булар.
Хуршида кулиб юбормаслик учун тескари қаради. Кампири тушмагур-эй! Бундан чиқди хўроз қичқирмасдан қуда бўлмишникига борган. Ўзининг каллаи саҳарлаб боргани билинмайди-ю, айбни қудаларга ағдаряпти. Нуқул юлдузи чап келяпти-да шулар билан!
-- Қиз бола деган кун ёйилгунча ётмайди, ялпайиб!! -- Қумри хола писанда қилди. -- Дарвозасининг олди супурилмаган...
Қумри холанинг одати шу. Саҳарлаб туриб олади. Хуршида эсини таниши билан униям шунга ўргатган. "Қиз бола уй жиғадек тахт бўлиши керак, уят бўлади", деб азонлаб ҳовли супуртиради.
-- Келиннинг акаси ичаркан. Униям эшитдим! -- деди Қумри хола ҳамон ўша тажанг оҳангда. -- Отасиниям оғзи шалоқ, дейишяпти.
Онасининг кейинги даъвоси Хуршидага ёқмади. Ўзи-ку: "Уйланасанми, йўқми? Танлаганингни айт", деб Тўлқинжонни ҳоли жонига қўймадилар. Охири, Тўлқинжон ёқтирган қизини айтди. Қумри хола уч-тўрт марта совчиликка бориб "оқ ўраб" келди. Аммо негадир кейин айниб қолди. Гоҳ келинни дангаса дейди, гоҳ қуда холани эзма, дейди. Мана, энди акасининг ичиши баҳона бўлиб турибди.
-- Келин ҳам ичарканми, ойи, бир сўрамапсиз-да, -- деди Хуршида ачитиб.
Қумри хола ип қатимини шаҳд билан тортаркан, Хуршидага чақчайиб қаради.
-- Таппи-таппидан узоққа тушмайди, билдингми?
-- Бизлар ҳам оппоқ эмасмиз-ку, ойи! -- деди Хуршида. -- Қуда томон суриштирса бизлардан ҳам айб топар. Мана, мен... -- У бир зум жим қолди-ю, хаёлига келган гапни қайтармади: -- Мениям турмушим бузилган. Улар ҳам суриштириб юргандир. Куёвнинг опаси нега эрдан чиққан, деб. Гапни ковласа гап чиқаверади-да!
Қумри хола тўсатдан мунғайиб қолди.
-- Сенинг турмушинг бузилган бўлса... Шу иш шунақа бўлганига... Ўзинг сабабчисан... Энди Тўлқиннинг турмуши шунақа бўлмасин, дейман-да, болам.
Онасининг бирдан бўшашиб қолиши, таскин оҳангида гапириши Хуршидага оғир ботди. Душманинг тош билан ургани нимаю, дўстинг пахта отгани нима? Йўқ, онаси таъна қилаётгани йўқ. Ачиниб гаприяпти. Шунақа-ю, бари бир қалампирни шакарга ботириб еган билан ширин бўлиб қолмайди-да.
Хуршида силтаб-силтаб игна тортаётган онасига бир зум қараб турди-да, индамай ичкарига кириб кетди. Шу топда у ойиси кетидан мўлтираб қараб қолганини ҳис қилар, ҳис қилган сайин юраги эзиларди.
Қиз бола бўйига етганидан кейин ғалати бўларкан. Ўз уйингда ота-онанг бағрида турасан-у, бари-бир бу хонадон эртами-индин сенга бегона бўлиб қоладигандек, гўё албатта қандайдир ўзгариш бўлиши шартдек туюлаверади.
Хуршида, айниқса, совчилар келганида буни чуқур ҳис қилар, шунинг учун эшикдан узун-қисқа бўлиб кириб келаётган хотинларни кўрса, аллақандай бегонасираб турарди. Бора-бора уларни кўрса ғаши келадиган бўлди. Қумри хола бўлса, совчилар билан очилиб-сочилиб сўрашар, куёв бўлмишни ипидан-игнасигача суриштирарди. Совчилар кетгандан кейин Хуршидага насиҳат қиларди:
-- Қизлик уй -- бозор, болам! Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Бошингда отанг бўлмаса. Муносиб жойингни топгин, дейман-да, қизим.
Хуршида тутақиб кетарди:
-- Ҳеч қанақа бозор-позорни билмайман, тушундингизми? Менга даллол керакмас.
Шундай дерди-ю, ҳаётида қандайдир ўзгариш рўй беришини кутиб юрарди. Бу ўзгариш тўртинчи июнь куни бўлди. Шу куни у ўн тўққиз ёшга тўлган эди. Кечқурун ательеда бирга ишлайдиган дугоналарини уйга чақирмоқчи бўлди. Бозорга тушди. Чиллаки, гилос, янги помидор харид қилгунча кун қизиб кетди. Бир қўлида сумка, бир қўлида тўрхалта кўтариб бекатга келди. Аксига олиб автобус ҳам келавермади.
Болакай азалдан кўм-кўк майсалар устига мукка тушиб, ғимирлаб юрган турли жониворларни, айниқса, тиним билмас чумолилар карвонини соатлаб кузатишни ёқтирарди. Баъзида девор тагларини чўқилаб, захда ётган бирор қирқоёқни чўпга илаштириб оларди-да, уни чумолиларга ташларди. Боиси, қирқоёқни жинидан ёмон кўради. Қайсидир йили шофёр амакисининг қулоғига қирқоёқ кириб қолиб, шўрлик роса азобини тортган. Шу-шу қирқоёқни кўрди дегунча, уни чумолиларга талатади. Ўзи эса тепада, худди бобоси тўйда кураш тушаётган полвонларга пишанг бергандек, “Ҳа, бўш келманглар!” деб туради. Оқшом эса амакисига ҳисобот берарди: “Амаки, мен бугун яна битта қирқоёқ ўлдирдим. Энди машинангизга миндирасиз-а?” Амакиси доимо ваъдани қуюқ қилади-ю, бироқ ҳеч вақт сўзининг устидан чиқмайди. Болакай бобосига шикоят қилади. Бобоси: “Ҳа, уними, келсин ҳали, бир қулоғидан чўзиб қўймасам-ми!..” дея пўписа қилган бўлади. Сўнг уни эргаштириб, сой бўйидаги сайҳонликка олиб тушади. Тевараги дарахтлар билан қуршалган сайҳонликда бобосининг ўндан зиёд асалари қутилари бор. Бобоси бошига тўр қалпоқ кийиб, қутилар орасида узоқ ивирсийди. Болакай эса, теварагида виз-виз учаётган минглаб арилардан бирортаси ҳам ўзига тегмаётганидан ўзида йўқ қувонади: “Ари тилини биламан-да, шунинг учун улар менга қотинмайди!” деб ўйлайди. Арилар тилини бобосидан ўрганган. Бир куни, арилар нима деяпти, деб сўраганида, бобоси, “бекор турмай, ишлаш керак-ишлаш керак деяпти”, деган. Болакай ажабланган: “Шундан бўлак айтар гапи йўқми уларнинг?” Бобо деган: “Бўлак гап айтишга уларнинг фурсати йўқ”.
Болакай қўлидаги қизғалдоқни авайлаб тутиб, бир муддат у ён-бу ён учиб, сўнг майсалар орасида ғойиб бўлган арини кузатиб тураркан, бирдан ари тилини билишини айтиб, отасига мақтангиси келди.
– Ота, биласизми, ари нима деб ғўнғиллайди?
Қўлида залворли портфель, эгнидаги қора чарм курткаси қуёшда қизиб, танини қиздираётганидан лоҳас тортиб бораётган ота малолланиб ортига ўгириларкан, арчилган тухумдек силлиқ юзида норозилик ифодаси пайдо бўлиб, тўнғиллади.
– Уф-ф, эгнингни кир қилмасанг-чи!
Бу хил қўрс муомалани сира кутмаган болакайнинг кўнгли чўкди. Эгнидаги оҳори тўкилмаган кийимларига тумшайиб қараб қўйди. Бу кийимда ўзини жуда ноқулай ҳис этмоқда эди.
– Қизғалдоқни нима қиласан? – деб сўради ота, унинг қўлидаги чечакларга энди эътибор бериб.
– Энамга обораман!
– Ташла!
– Йўқ! – Бола қўлидаги қизғалдоқни ортига яширди.
– Боргунча, барибир сўлиб қолади.
– Сўлимайди.
– Агар ташласанг, шаҳарга боргач, ўзим сенга бозордан бир даста лола олиб бераман. Хоҳласанг, бир қучоқ.
– Ие, лолани ҳам сотишадими? – Болакай таажжубланди.
– Ҳа, сотишади.
Болакайнинг ҳайрати янада чексизланди. Худди момоси гоҳи кунлари қирдан тушиб келадиган геолог амакиларга товуқ ёхуд тухум сотгандай, лолани ҳам сотишлари мумкинлигини тасаввур доирасига асло сиғдиролмади – ишонмади.
– Алдайсиз.
– Етар! – Ота жеркиниб, йўлида давом этди. – Чалғимасдан етишиб юр! Акс ҳолда…
Бола унга етишиб юришга уринаркан, бироқ кўзи ғумай баргида ўрмалаб бораётган хонқизига тушгач, тағин алахсиди. Хонқизини авайлаб кафтига олди-да, кўрсаткич бармоғини тик тутиб, шодон овозда қичқирмоққа тушди:
– Уч! Уч! Бойнинг қизини олиб бераман! Уч! Уч! Бойнинг қизини олиб бераман!
Хонқизи унинг бармоғи учигача кўтарилиб, хиёл тараддудланиб турди-да, сўнг қора холли қизғиш қанот қабиқларини ғалати керганича, визиллаб учиб кетди. Болакай унинг ортидан завқланиб қараб қоларкан, қувончи ичига сиғмай, турган ерида шўхчан ирғишлади. Кейин бирдан анча нарига бориб қолган отасининг ўзи томон хўмрайиб қараб турганини пайқаб, қимтинганча унга яқинлашди.
– Мен сенга чалғимай юр дедим-ку!
Болакай жажжи туфличалари учига термулганча, ер сузиб тураверди.
– Сени яхши десам, гап уқмайдиган бола экансан-ку, а?!
Улар яна йўлда давом этишди.
Болакай бирпас тинч борди.
-- Агар мени чиндан... ростдан ҳам яхши кўрганингизда атайлаб факультетингизга бориб, адрес топиб, Самарқандга ёзган хатларимга жавоб бермасмидингиз? Менинг нима учун ўқишга киролмаганимни, уйдагилар бунга йўл қўйишмаганини билдингизми? Охирги марта учрашувга боролмай қолган куним уйга совчилар келганини билдингизми? Ўшанда ёрдам бердингизми менга? Йўқ... -- Холида бирдан ўксиб-ўксиб йиғлаб юборди. -- Ўша куниёқ синглимдан уйингизга хат бериб юборгандим. Акам эшик олдида кўриб қолиб, хатни тортиб олибди... Ҳаммасини эшитдим... Ўша куни сиз уйга келган экансиз. Акам сизни хафа қилибди. Сиз бир гап билан аразлаб кетдингиз. Мен сизга ишонардим... Ўзимга ишонгандек ишонардим. Сиз бўлсангиз... Мен бир йўла ҳаммасидан айрилдим... Агар чиндан яхши кўрсангиз шунақа қилармидингиз?.. Кейин... кейин мен ҳеч кимга ишонмай қўйдим. Энди менга барибир эди.
Холида чуқур изтироб билан йиғлар, унинг ҳар бир сўзи юрагимни тилимлар, ҳар томчи ёши қалбим ярасига томар эди.
-- Ўтинаман, йиғламанг! -- дедим титраб-қақшаб. -- Холида, йиғламанг! Йиғламанг!
Холида чуқур уф тортди.
-- Майли, Эркин ака, ҳаммаси ширин тушдек ўтди-кетди. Энди қайтиб келмайди. Фақат, сиздан бир илтимос... Эндиги муҳаббатингизни -- бошқаларга насиб бўладиган муҳаббатингизни эҳтиёт қилинг...
Холида секин ўрнидан турди. Қизил сумкачасини билагига илди-ю, менга узоқ тикилиб қолди.
-- Эркин ака, эсингизда бўлсин. Мен, барибир, сизни яхши кўраман. Умримнинг охиригача яхши кўраман. Эшитяпсизми, охиригача, охиригача... -- У яна йиғлаб юборди. Кейин аста бурилди-ю, узоқ касалдан турган одамдай гандираклаб-гандираклаб юриб кетди.
Қаёққа? Нимага? Наҳотки, мен ёшлигимнинг умримнинг олтин дақиқалари билан абадий видолашсам! Даҳшат ичида ўрнимдан сакраб туриб кетдим.
-- Холида!
Мен бутун хиёбонни янгратиб ҳайқириб юбордим, деб ўйлагандим. Йўқ! Бу сўз юрагимнинг туб-тубидан бўғиқ, аламли бир нидо бўлиб чиқди. Муюлишдаги ўрик ёнида унга етиб, билакларидан маҳкам ушлаб олдим. У ҳам, мен ҳам терак баргидек қалтирардик...
-- Холида! Жоним. Қоракўзим. Сиз... Сиз...
Мен нима қилаётганимни ўзим ҳам билмас, нимадир дегим, алланималар деб ҳайқиргим келарди. Холида кўзларимга хотиржам тикилиб туриб, паст, аммо қатъий оҳангда гапирди:
-- Қўлингизни тортинг. Мен бировнинг хотиниман!
-- Холида, ахир тушунсангиз-чи! Мен...
Холида қўлимдан беҳолгина, силтаниб чиқди-ю, япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган ўрик тагидан бурилиб, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. Қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасини кўриб қолдим.
У кетди... У кетди-ю, ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди менда.
Шу хотиралардан бошқа нимам ҳам бор менинг? Ахир, мен муҳаббатимни эҳтиёт қилолмаган, асрай олмаган, ёлғиз яхши кўриш билан кифояланиб юрган одамман-ку! Шу бахтимни аввалроқ асрасам бўлмасмиди!
... Кўзларимда ёш қалқидими? Йўқ-йўқ. Нега? Эндими?
1964 йил
Қаёққа бораман? Яна ўша уйгами?! Кимнинг олдига бораман? Мени шунчалик ҳақорат қилган одамнинг олдигами? Нимага бораман? Ялиниш-ёлвориш учунми?
... Холидага хат ёзиш учун уч марта қўлимга қоғоз-қалам олдим-у, аммо ёзолмадим. Ҳар сафар қалам ушласам, кўз олдимда унинг акаси жонланар, назаримда, менга нафрат билан тикилиб турар, аямай ҳақорат қиларди.
Барибир, бўлмади. Орадан икки ойча ўтганиданк кейин Холидага хат ёздим. Ёзишга ёздим-у, ўзимдан-ўзим афсусланиб қолдим. Хатимга жавоб келмади.
Қайтиб борганимдан кейин Холида буларнинг ҳаммаси учун мендан узр сўрайди, деб юргандим. Йўқ, бутун хаёлим пучга чиқди. Практика тамом бўлай деб қолганда, собиқ мактабдош дўстим Жавдоддан хат келди. Хат жуда қисқа эди:
"Холидадан умидингни уз! Эрга текканига ўн беш кун бўлди. Акасининг ўртоғига тегибди..."
Хатни бурда-бурда қилиб улоқтирдим. Бевафо! Ярамас! Сотқин!
Йўқ, менинг нафратлашга, лаънатлашга ҳам ҳолим қолмаганди. Киприкларимни тўсган ёш пардасини томоғимни бўғиб қўйганди.
Барибир, энди ишлай олмаслигимни тушундим. Лаш-лушларимни йиғиштириб, уйга қайтдим.
Автобусдан тушишим билан атайлаб Холидаларнинг кўчасига бурилдим. Негадир, уни шу ерда, шу кўчада учратишимга ишонардим. Ҳа, янглишмабман. Мен уни кўрдим. Фақат узоқдан, орқасидан кўрдим. У кўча эшик олдида тўхтаган яп-янги "Волга" машинасининг ёнида хаёл сургандек қимирламай турарди. Кулранг макентош устидан қўнғир сочларини ташлаб олган.
Бировдан чўчиган одамдек тўхтаб қолдим. Ичкаридан оқ кўйлак устидан қора бўйинбоғ таққан новча йигит чиқди. Билагидан ушлаб, Холидани машинага ўтқазди. Кейин ўзи рулга ўтирди-да, ҳайдаб кетди.
Чамадон бандини жон-жаҳдим билан қисганимдан бармоқларим қирсиллаб, қўлим титрай бошлади. Молпараст! Амалпараст!
Яна қанча турганимни билмайман. Қуёш тиккага келиб, аёвсиз қизитарди. Асфальтдан кўтарилган чучмал ҳовур кўнглимни беҳуд қила бошлади.
-- Майли, -- дедим ўзимни юпатиб. -- Холида куюнишга, ўртанишга ҳам арзимайди ўзи. Менинг унга олиб берадиган машинам йўқ-ку, ахир?
Бу сўзлар билан юпана олмаслигимни билсам ҳам ўзимни овутишга тиришар, аммо ўзимни овутишга, Холидани унутишга қанча уринсам, унинг хотираси қалбимга шунча маҳкамроқ ўрнашиб борарди. Мен учун фақат бир нарса аён эди: Холида -- бевафо!
... Шу кунгача мана шу фикр билан яшадим. Аммо бугунги воқеалар бутун фикримни остин-устун қилиб юборди. Кўзим мошдек очилди.
... Бугун ҳам Холидани худди ўша биринчи сафардаги каби троллейбусда учратдим. Эшикдан киришим билан орқа дераза ёнида турган Холидага кўзим тушди-ю, юрагим жиз этиб кетди. Индамай кондукторнинг ёнига ўтиб олдим. Энди пул узатаётган эдим, орқадан Холиданинг товуши эшитилди:
-- Иккита билет беринг...
Титраётган қўлларимни яшириш учун шимимнинг чўнтагига суқдим. Йўқ, юрагимни рашк эмас, ғазаб ҳам эмас, аламли бир изтироб чулғаб олганди. Ўгирилиб қарамасликка ҳаракат қилиб индамай тураверди. Аммо Холиданинг ўзи қарашга мажбур қилди мени.
-- Эркин ака, сизга ҳам билет олдим.
Елкам оша назар ташладим. У ҳалиям ўзгармабди. Фақат кўзлари, болаларча жавдираб тикилувчи кўзлари энди эҳтиёт билан боқарди кишига. Рангим ўчиб кетганини ўзим ҳам сезиб турардим.
-- Раҳмат! Ҳисобни тўғрилаб қўймоқчи бўлибсиз-да...
Бирдан Холиданинг ҳам ранги ўчди, бурни қисилиб, лаблари пирпираб учди. Икки томчи ёш кўзларидан дув этиб юмалаб тушди-ю, кейин елкалари силкиниб-силкиниб, унсиз йиғлай бошалди.
Довдираб қолдим. Одамларнинг бизга ҳайрон бўлиб тикилаётганини кўриб, троллейбус тўхташи билан Холидани судраб тушиб кетдим.
-- Ўзингизни босинг! -- дедим қуруққина қилиб. У ёқ-бу ёққа аланглаб, тушган жойимизни танидим. Ўрда экан. Холидани қўйиб юбормай, Анҳор бўйига олиб тушдим. Сарғиш қумни ялаб оқаётган сув қирғоғига етиб келганимиздан кейин қўлини қўйиб юбордим. -- Ювиниб олинг...
Холида ҳўл қумда чуқур-чуқур из қолдириб сув бўйига чўнқайди. Ювиниб бўлгунича скамейкада ўтирдим. Деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Оқшом сукунатини чуқурлаштириб шовиллаётган дарахтзор ҳам, оҳиста оқаётган анҳор ҳам, муюлишдаги бир туп ўрик ҳам -- ҳаммаси ўша-ўша. Пастак скамейка ҳам ўз ўрнида турибди.
-- Яхши кино кетяпти... Тушамизми?
Мен бу гапни ҳам орадаги ноқулай вазиятни бузиш учун айтдим. Дабдурустдан кинога таклиф қилишим Холидани ўйлантириб қўйди. Унинг йўқ дейишини кутиб турардим. Аммо йўқ демади. Елкасини учириб қўйди.
-- Билмасам.
-- Бўпти, юринг! -- дедим қувониб...
Кинодан чиқиб, зиналар ёнидаги пастак арча тагида бир оз туриб қолдик.
-- Эркин ака, биласизми... -- Холиданинг ёноқлари қип-қизариб кетди. Бир ўрим сочининг учини тутамлаб туриб, тутилиб-тутилиб гапирди, -- биласизми... Мен... сизга халақит бермайманми?
Шу топда у кўзимга жуда содда, жуда пок, шу билан бирга аллақандай сирли кўриниб кетди. Бу савол олдида ўзим ҳам эсанкираб қолдим.
-- Йўғ-е, нимага энди?..
-- Бўлмаса... келар ҳафтанинг шу куни, шу соатда, шу ерга келсам йўқ демайсизми?..
Холида баттар қизариб кетди. Қуюқ қайрилма киприклари юзига тўкилди.
-- Холида, келасизми, ростдан келасизми? -- дедим севиниб.
-- Мен кетдим! Хайр!
Холида ердан кўз узмай кескин бурилди-да, келиб тўхтаган троллейбусга қараб югурди. Сариқ жемперига қуйиб қўйгандек ярашиб турган бир ўрим йўғон қўнғир сочининг силкиниб бораётганини кўриб турдим. У троллейбус зинасига оёқ қўяркан, менга бир ўгирилиб қаради. Назаримда, мулойим, жуда мулойим жилмайиб қўйгандек бўлди. Шундагина, мен уни кузатиб қўйишим кераклигини тушундим. Ахир, биз у билан ёнма-ён маҳаллада турамиз-ку! Аммо мен кечиккан эдим. Троллейбус бир силкиниб юриб кетди. Турган жойимда серрайиб қолдим. Ҳозир бўлиб ўтган гап-сўзлар қулоқларим остида дилрабо куй садоларидек жаранглар, шу куй мени бир умр сархуш қилиб қўяётгандай бўларди.
Келаси учрашувгача шу куй оғушида яшадим.
Чоршанба куни Холидани худди ўша ерда, кинотеатр зиналари ёнидаги пастак, хонаки арча тагида кутиб олдим. Холида бу сафар ўзига сал оро берган, бошини яқинда ювган бўлса керак, узун сочларининг нами ҳали қуримаган эди.
-- Бугун кинога тушмай қўя қоламиз, хўп? -- Холида қошини чимириб, чиройли жилмайиб қўйди.
-- Ихтиёрингиз...
Ҳали оқшом қўниб улгурмаган катта кўчадан ўрдага -- Анҳор томонга юриб кетдик.
-- Уйдагилар яхши ўтиришибдими, Холида? -- дедим унинг қадамига қараб оҳиста борарканман.
-- Раҳмат... -- Холида анчагача жим қолди... Анҳор кўпригидан ўтиб дарахтзор орасига кирдик. Оқшом энг аввал шу ерга қўнади. Дарахтларнинг текис шовиллаши анҳорнинг безовта тўлқинлари овозига қўшилиб, беозор, оромбахш сукунатни чуқурлаштираётгандек бўларди...
-- Ўтирамизми? -- Анҳор лабида турган пастак скамейкага имо қилдим.
Ўтирдик. Анҳорнинг туб-тубидан қайнаб чиқаётган сувга тикилганча қолдик. Анчагача икковимиздан ҳам садо чиқмади.
-- Эркин ака, сиз мени одобсиз қиз деб ўйлаяпсизми? -- Холида жавдираган кўзларини кўзимга қадади. Ҳайрон бўлдим.
-- Нега энди?
Холида анчагача индамади.
-- Рост-да... ўзимдан-ўзим сизга... -- Холида бошини янаям қуйироқ эгди. Қийналиб-қийналиб гапирди. -- Лекин нима қилай? Фақат, фақат сиз мени ҳайдамасангиз бўлди...
Бутун вужудимни ҳали ҳеч сезилмаган, ҳали ҳеч синаб кўрилмаган аллақандай ёғимли титроқ қоплади. Ҳали ишқ нималигини билмаган юракда нозик, жуда нозик, шамчироқдек бир ўт -- севгига чанқоқ ўт йилтиллаб тураркан. Муҳаббат шабадаси бир марта, фақат бир марта сийпалаб ўтса, бу учқун ловиллаб кетаркан.
-- Холида, ахир, нега ундай дейсиз? Ахир, мен сизни... сизни... Хаёлимни ёлғиз сиз олиб қўйдингиз-ку, ахир! Менга насиб бўладими, йўқми, деб хавотирланиб ўзим ҳам тополмай юрган азиз бир нарсани тақдим қиласиз-у...
Мен яна анча-анча гапларни айтгим, юрагимдаги ҳисларимнинг ҳаммасини тўкиб солгим келарди-ю, аммо шу ҳислар олдида ўзим ожиз эдим...
-- Ростми? Шу гапларингиз ростми? -- Холида қайрилма киприкларини кўтариб кўзларимга тикилди. Энтикиб кетдим.
-- Наҳотки, менга ишонмасангиз?
-- Холида секин бош силкиди.
-- Ишонаман... Лекин... Келинг, энди бир-биримиздан сир яширмайлик. Хўп?
-- Сиздан нимани ҳам яширай?
Шундан сўнггина у лўқ этиб эътибор бериб, ранги ўчиб кетди. Қўлидаги хужжатларимни шошиб қайтариб минғирлади:
- Аввалроқ шундай демайсизми? Сизларни тўхтатишимиз мумкин эмас.
Шошиб рулга ўтирдим. У туширилган деразадан мўралаб хорижлик меҳмон билан қуюқ сўрашиб, оқ йўл тилаб, яна менга айбдорона боқди.
-Кечирасиз, инглизча билмайман. Ўзи бўйнингиздагига нима деб ёзилган. Нотўгрироқ ўқияпман шекилли.
-Нима деб ўқидингиз?
У илжайиб елка қисди:
- "Гўшт" деб ўқибманда.
ЧУВСТВУЙТЕ СЕБЯ КАК ДОМА
Бозорларимизнинг бирида эринмай мева-чеванинг нархини сўраб, суратга олаётган хорижлик меҳмонлардан бирининг кўзлари олайиб, бақириб юборди:
- Ооо, у вас цены как в Европе!
Нима дейишни билмай хўрсиниб турсам, қиммат узумга пули етмаган бир Ватандошимиз синиқ жилмайиб жавоб берди:
-Ҳукуматимиз сахий, меҳмондўст. Европаликлар ўзларини уйидагидек хис қилсин деб, обдон харакат қилишяпти. Лекин ўзимиз ярим кило узумга пул ортиролмаяпмиз.
-Что он сказал?
Рўйи -рост таржима қилмоқчи эдим. Қарасам, изимиздан қолмаётган "укалар"дан бири бақрайиб қараб турибди.
Меҳмонни ўзини фаросати етар деб,
илжайиб, такаллуф қилдим:
-Чувствуйте себя как дома!
Муаззам Иброҳимова
Ҳозир ҳам тез оқаётган бўтана сувга тикиларкан, кўзлари тинди ва ўз-ўзидан юрагини ожизроқ бир ваҳм чулғади. Гўё мана шу лойқа сувнинг бағрига сингиб кетаётгандек ҳис қилди ўзини ва нафаси қисаётгандек туюлиб кетди. Ҳа, сувнинг қудрати ҳам шунда-да, у одам боласига ҳаёт бахш этгани каби ҳамиша унинг юрагини қўрқувга ҳам солиб келган. Сув шундайин бир мўъжизакор неъмат. Ана, бутун бир дарё кўнгилга ваҳм солгани билан ундаги сувнинг тез оқишидан пайдо бўлган майда тўлқинчалар нигоҳни ёқимли сийпалайди, киши вужудига ҳаловат солади. Тўлқинчалар… Бирдан ўша тўлқинчалар бағрида кичкина қўл кўрингандай бўлди. Чол ўша ёққа диққат билан тикиларкан, ўнг томонидаги кўприк устида турган болаларнинг чинқириғи туйқус қулоғига урилди.«Ё Оллоҳ..» дея ўрнидан туриб кетди ва ҳалиги қўл кўринган ёққа қаттиқроқ тикилди. Унинг миясига яшиндек урилган фикр тўғри чиқди -оқиб бораётган ёш бола эди. Чол беихтиёр қўлидаги тасбеҳини ерга ташлади, қирғоқ ёқалаб
оқин сари югура бошларкан, чакмонини ҳам ечиб, улоқтирди ва қадамини яна-да тезлатди. У жон халпида югураркан, болага етиб олишига ишонган жойда ўзини сувга отди. Гоҳ сув юзида қулоч отиб, гоҳ остида сузиб, болага етиб борди. Етти-саккиз ёшли болакай анча сув ютиб улгирганди чоғи, кўзлари қинидан чиққудай бўлиб типирчиларди холос.
Чол болакайнинг ёқасидан тутиб, қирғоқ сари суза бошлади. Шу асно оқин кучли бўлгани боис ўз манзилидан анча олислаб борарди. У кексалигини ҳам унитиб, бор кучи билан сузарди. Ниҳоят соҳилга етиб, болани қирғоққа чиқарди. Титраб-қақшаётган болакай ингичка бармоқлари билан ёнбошидаги ўтларни чангаллаб, «ҳиқ-ҳиқ» қилганча силтанарди. Шу пайт ҳали сув ичида бўлган чол оғир ва изтиробли бир инграниб, сув остига чўка бошлади. Қирғоққа талпинган ўнг қўлининг бармоқлари баралла ёзилиб, қотди ва сувга бутунлай ғарқ бўлган танаси ортидан ғойиб бўлмоққа тушди. Ҳамон беўхшов қалтираётган болакай бир қўли билан ўтларни чангаллаганча чол томонга энкайиб, ҳудди уни сувдан суғириб олишга урингандай ҳаракат қилди. Аммо чол аллақачон оқим бағрига тушиб, анча нарида кўздан йўқола бошлаганди. Унинг оёқ пайлари совуқдан тортишиб қолганди…
Болакай эса титраб-титраб йиғлар ва совуқдан такирлаётган тишлари орасидан йиғи аралаш «Оқиб кетди! Оқиб кетди!» дея чийилларди. Кўприк томондан чопиб келаётган бир тўда болалар унга хийла яқинлашиб қолишган, уларнинг ортидан «Ўғлим-ўғлим!» дея ҳаллослаб келаётган министр ўғилнинг ошнаси бўлмиш Жўравой эса ҳали олисда эди.
Чол бўлса, майда тўлқинчалар бағрига сингиб улгурганди. Фақат ҳов нарида — жуда узоқда, тикилиб қараган одамгина пайқаши мумкин бўлган масофада оқиб бораётган дўпписи элас-элас йилтираб қўярди.
Наби Жалолиддин
— Билассу, ота, биз шопир одам, унча гап билмаймиз. — Ҳамидилло отасининг кайфиятини бузиб қўймаслик учун сўзини ҳазилга бурди. — Гапиришти, мана журналистларга, домлаларга чиқарган. — деди кулиб акаларига ишора қиларкан.
— Оласан— а!.. Ҳа, гап билмайсан— а! Кўчада абтаматсану, жа бейда сиполик қиласан. — дея аксилзарба берди журналист.
Барча кулди.
Чол яна министр ўғлини эсладими, гапининг пайнови тағин ўша ёққа бурилди:
— Министримизи синбдош ошнаси бору — Жўравой…
— Ҳм— м… — отасига чўғ ташлади раис.
— Аши бир куни нима дейди, дегин!
— Нима дейди? — кенжатой яна отасига эркаланди.
— Кенжа ўғлим нуқул приздент бўламан дейди. Ошнам министр бўламан довриб, министр бўп кетди. Мени болам ҳам шунақа деб юриб, приздент бўп кетса— я, дейди, қара. — Чол ўз гапи ўзига нашъа қилиб, кулди. — Яхши ният яхши— да, дедим. Кечроқ кўрган етти— саккиз яшар ўғли бор экан— да.
— Яхшиларга интилса, яхши бўлатта. — деди журналист тагдор қилиб. — Аммо яшаш жа оғир бўп кетди— да…
— Газитада бўлакча ёзассу, ака. — қитмирона тиржайди Ҳамидилло.
— Ҳа, энди у газита— да … — деб қўйди журналист ўзини оқлагандай.
— Бу гапинг хато, болам. Кўрдийми, сен ўз ишингга юракдан, ҳалол ёндашмайсан. Ўзингга ўзинг ишонмайсан. Манаши бизи миллатти энг катта қусури. — Чол эндигина авж пардага чиқаётганда дарвоза томонда гўдагини кўтарган қизи кўринди.
— Ана-ана, Чаман қизим келди! — дея шодон ҳайқириб, ўрнидан турди.
Кенжа ўғил ҳам шаҳд ўрнидан қўзғолиб, шошиб синглисининг қўлидан боласини олди ва унинг отаси билан бемалолроқ кўришолиши учун имкон яратди.
Ота қулочини ёзиб, қизини бағрига олди.
— Келдиймией, опоқ қизим? — дея унинг пешонасидан ўпди.
Чаман қиз ҳам меҳрибон бағрга киргач, эҳтиросландими, отасининг пинжига баттарроқ суқилиб, кўзи ёшланди:
— Соғиниб кетди-им, отажон! — деди чийиллаб, ҳам кулиб, ҳам йиғларкан.
— Ие-ие, она қизим, кеб кетганингга энди икки ҳафта бўлди-ю. — отаси унинг юз-кўзларини силади.
— Барибирамта!.. — Чаман қиз отасининг қучоғидан эркалик билан суғирилиб, йилтираган кўз ёшларини кафтида артди ва бирин-кетин акаларига қўл узатди.
— Ҳа, раис бува, қалайсиз? Ўзимми домла акаларим!.. Ҳа, ёзувчи, ёзиб юрибсизми?.. Буниси энди таксист акам. Мановиси бўлса, самазванетс… — У бу гапи билан кенжа акасининг кенжаликни талашишига ишора қилаётган эди.
— Бор-бор, уйга кир, бу ерда мен кенжаман. -дея кенжа ўғил зўраки пўписа қилди.
— Мен обший кенжаман, билдиз!
Бу орада қайнонасига эргашган келинлар уй эшиги олдида Чаман қизни кутиб туришарди…
Аёллар уйга кириб кетишгач, шовқин ҳам тинди. Эркаклар давраси эса гап бўлинганлиги учун бироз сукутга толди.
— Нима деётувдим? — сўради чол болалари билан росаям гаплашгиси келаётганлигини яширмай.
— Менга гапираётувдийз? — деди журналист отасига ёрдам бериб, — Нима бўгандаям,бизда сўзимиз ишимизга тўғри кемайди-да, ота.
— Хўш, нега шунақа? — энди ота йўқотган гапини топиб олди. — Чунки, масалан, мана сен. Ўзинг бир нарсани ўйлайсан-да, бошқа нарсани ёзасан. Ёзаётган нарсангга ўзинг ишонмайсан. Ишонмасанг, ёзма. Ҳатто биронта амалдорга ҳамду санони ҳам ўзинг ишонмасанг, ёзмагин. Ана, унда гапимиз билан ишимиз тўғри бўлади.
Журналист ўғил отасига яна нимадир демоқчи эди, у кишининг ўйланиб қолганини кўриб, ўзини тийди.
Бироздан сўнг чол яна гапга тушди:
— Пайғамбар алайҳиссаломда бир ҳадис бор экан: «Ким нимани ният қилса, албатта аши ниятига етади», дейдилар ул зот. Демак, энг аввало ниятни яхшилаш керак экан. Сизларчасига айтганда, олдин режани, мақсадни тўғри тузволиш лозим. Бизда кўпчилик ҳудди эртага ҳаёт бошқачароқ бўладигандек, аши бошқача ҳаётниям биров қуриб берадигандек, бугунга ишонмай яшайдилар. Йўқ, болларим! Масалан, силар менинг атрофимда бирлашиб, ниятийизни менинг яхши ниятимга тўғрилаб яшасайнар, меҳнат қилсайнар, ана унда уйимизда барака, тинчлик бўлади. Яъни, бу дегани, қадамийзи менинг қадамларимга тўғриласайнар соз бўлади.Худо ниятимизга қараб бераверади.
Журналист ўғил отасининг файласуфона гапларига қойил қолиб, чой хўпларкан, бошини силкиб қўйди. Тўнғич ўғил эса донишманд отасига меҳру фахр билан жилмайиб боқиб турарди.
Тўнғич ўғли мана шу хўжаликда раис, ота касбини қилиб, ер билан ошно тутинди. Иккинчи ўғли катта одам — вазир, Тошкентда яшайди. Кейинги икки ўғли — муаллим. (Уларнинг бири мактаб директори.) Ундан кейингиси газетада ишлайди — журналист. Кенжаси бўлса, ғирт бекорчи, отаси олиб берган машинада кўча кезгани— кезган. Шу баҳона чол— кампирнинг хизматини ҳам қилади. Отаси уни жуда унақа тергайвермайди — кенжатой— да, майли, эси киргунча яйраволсин, дейди. Аслида энг эркаси битта— ю битта қизи — Гулираъно, яъни чолнинг «Чаман қизи». Уни турмушга беришган, ўзидан тинчиб ўтирибди…
Кампири билан ўғли чиқиб кетишгач, ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзи қолиб, қулоғи баттар ҳувиллади. Невараларни обкелтирмасам бўлмайди шекилли, дея ўйлаб қўйди. Бу нохуш сукунатдан қутилиш учун ўрнидан туриб, чакмонини ечди— да, кетмонни олиб,томорқага тушди. Кенг томорқанинг ярми анорзор эди. Қолганига турли мевачевалар, уларнинг остига эса кунлик зарурий егуликлар экилганди.
У кўйлагининг енгини шимариб, эски одатича кафтига туфлади— да, «ё бисмилло», дея хиёл авж олиб қолган помидор кўчатларининг остини чопишга тушди…
Кенжаси онаси билан қайтиб келганида у эндигина аср намозини тугаллаганди.
— Келинийзи уйига ташлаб келдим. — деди кампири нафас ростлаш учун сўри четига ўтираркан.
Бу орада жижисини кўтариб уйдан чиққан кенжа келин базўр эшитилгувчи мулойим овоз ила қайнонасидан сўради:
— Нима овқат қиламиз, буви (она)?
Кампир эрига қаради.
— Қанақа овқат қилайлик?
Чол дарвоза томон ўйчан юраркан, оҳиста қўл силтаб, деди:
— Билганларийни қилийнар…
У ўғли Ҳамидуллонинг дарвозаси олдида тўхтаган машинасидан ҳали тушиб улгирмасидан икки кичкинтой набираси югуриб келиб, унга ёпишдилар.
— Ҳаҳ, тойчоғларим, бормисилар? — чол набираларининг пешонасидан ўпиб, йўлдаги дўкондан олган бир жуфт конфетни, уларга тутди. — Манови сизларга, ширинларим. — икковини икки ёнида етаклаб, дарвоза томон юрди.
Кенжаси аллачон машинадан тушиб, дарвозахонада отасини кутиб турган акасига ҳазиломуз қилиб, хабар берди:
— Приздент келяпти, ака, бардам бўлинг!
Ака— укалар оталарини орқаворотдан ҳазиллашиб Президент, дея аташарди. Буни чол ҳам билади, гоҳо бу гап қулоғига тушиб қолса, индамай мийиғида кулиб қўяди холос. Ҳа, нима, отасини Президент дейишса ёмонми?
Чол невараларининг етовида майда қадамлаб дарвозахонадан кириб бораркан, пешвоз чиққан Ҳамидулло билан кўришди.
— Бормисан— е, болам? Нима, бу бизикида кўринмай кетдинг?
Ўғил юз— кўзу боши билан қандайдир ишоралар қилди— ю, аммо бирон сўз айтолмади. У отасига ҳам ҳадик билан, ҳам хижолатли мўлтираб қўярди.
Сўрига ўтирдилар. Уйдан сўлғин қиёфадаги келини чиқиб келиб, кўришди. Юзларига фотиҳа тортдилар.
— Тинчликми, ўғлим? — дея сўз бошлади чол бир пас жим тургач, мулойим овозда.
Ҳамидулло ҳам, тик турган келини ҳам ерга қарадилар. Кенжаси оҳиста ўрнидан туриб, кўчага чиқиб кетди. Жанжал товуқдан чиқибди. Қўшнининг товуқлари уларникига ўтиб, янги экилган экинларни чўқиб ташлаганига чидолмаган келини қўшни аёлга қаттиқроқ гап қилибди. Уёғига хотинларча даҳанаки жанг бошланибди. Ишдан келиб, воқеадан хабар топган Ҳамидулло хотинига тушунтирмоқчи бўлибди:
— Қўни— қўшни билан бунақа қаттиқ уришиб бўлмайди, хотин.— дебди.
Ҳалиям ховуридан тушмаган хотини эрининг гапидан баттар тутоқиб, бидиллаб берибди:
— Сиз доим мени сўковрасиз. Ашинчун қўшнилар ҳам ҳовлиқиб, бизи тепалаб ўйнаяпти. Бўлмаса, унинг товуғи меникига кирди. Шундаям паст келай демайди— я!..
Хуллас, хотин у дебди, эр бу дебди. Ахийри Ҳамидулло ўзини тутолмай, шапалоқ тортиб юборибди.
Чол бу гаплардан хабардор эди. Ҳали кампири айтиб бердими ёки бу ёққа келишаётганда кенжаси етказдими, ҳозир эслолмайди.
— Қўшниминан уришма, деганинг маъқул, болам. Оммалекин бунинг учун хотинийни урганинг, чакки. — Чол бир тўхталиб олди.— Аёл кишига қўл кўтариш энг номаъқул иш. Айниқса, мановиларнинг олдида. — У икки ёнбошида юз— қўлларини шилта қилиб, конфет сўраётган невараларига ишора қилди.
Kelajagingiz navbat kutmaydi. Siz-chi?
Bugun qilgan tanlovingiz ertangi muvaffaqiyatingizni belgilaydi.
Profi University'da zamonaviy bilim, amaliy tajriba va kuchli muhit sizni kutmoqda.
Orzularni reja, rejalarni esa natijaga aylantirish vaqti keldi.
Kelajagingizni tasodifga emas, sifatli ta'limga ishonib topshiring.
📚 Endi navbat sizniki!
Hoziroq ro'yxatdan o'ting!
Navbatdagi kirish imtihoni: 11-iyul
- Sayt: profiuniversity.uz
- Murojaat uchun: @profiqabul
- Telefon: +998 78 777 11 11
0️⃣Profi University | Zamon bizniki
Ер ҳам, осмон ҳам, арғим- чоқнинг арқони ҳам, ҳаммаёқ гул эмиш. Оқиш, пушти гул эмиш. У хандон уриб кулармиш. Кўзларидан ёш чиқиб кетармиш...
У туш кўради. Аммо ой фонусининг пилигини пасайтира бошлайди. Кунчиқар томонда осмон сутдай оқиш рангга киради. Янги кун бошланади.
Oʼtkir Hoshimov
– Мана, бошим сизники, – дейди кулиб.
Муяссар сув қуя бошлайди. Алижон муздай сувдан сесканиб, пишқира-пишқира ювинади.
– Ювинаётганингизда ҳар доим отга ўхшаб пишқирасиз-а... Каранг, кўйлагимни жиқка сув қилиб юбордингиз, – дейди Муяссар ҳўл бўлган этакларини кўрсатиб.
Алижон бош кўтариб астойдил ялинади:
– Ҳеч бўлмаса тойчоқ денг, Муяс.
Муяссар унинг ёш болалардай бошини бир ёнга ташлаб туришига қараб, кулиб юборади.
Шу ондаёқ тандирдаги нон эсига тушади-ю, югуради. Қўллари куя-куя бир сават нон узиб олади.
Тонг ёришади, тун қуши қоп-қора қанотларини йиғиб, қишлоқ устидан олисларга учиб кетади-да, чор-атроф одатдаги қий-чувга тўлиб-тошади.
Икковлари шоша-пиша ширчой ичишади. Алижон тушлик овқатини белбоғига тугади-да, машинасининг ёнига кетади. Дарвозахона томондан моторнинғ гулдираган овози эшитилади. Кабина эшиклари қарсиллаб ёпилади.
Муяссар уйни наридан-бери йиғиштиради-да, икки четида қатор-қатор терақлар шовиллаб турган тошлоқ йўлдан дала томон юриб кетади. Узоқда, тоғ ортидан қуёш бош кўтаради, Қишлоқ сув қуйгандай жимиб қолади. Пахтазор катта-кичик ҳаммани, ҳатто мактаб болаларигача ўз комига торттан.
Муяссар этакни белига боғлаб олганча пайкалга шўнғийди. Пахталар ёноғига илинган қиров секин-секин шудрингга айланади. У эсини танигандан бери ўрганиб кетган ишини тағин қайтадан бошлайди. Зум ўтмай этак тўлиб-тошади. Бора-бора бели зирқиллаб оғрий бошлайди. Зах, юмшоқ эгат ичига этакни ағдаради-ю, яна қайта боғлайди. Кўз ўнгидан ўнлаб, юзлаб, минглаб чаноқлар бирма-бир ўтади. Гоҳо шундай боши айланиб кетадики, кўзини юмса, тасаввурида оппоқ чаноқ пардан бошка ҳеч нарса кўринмай қолади. Аммо у тўхтамайди. Энгашиб оддинга интилаверади.
Пешинга яқин кун қиздира бошлайди. Муяссар нимчасини ечиб ташлаб, тағин ғўзалар орасига шўнғийди.
Шу пайт мулойим куз қуёшида эриган юмшоққина ҳавони титратиб, ҳисобчи Шоқосим аканинг таниш овози янграйди.
– Ҳой, ҳо-ой қизлар-ов, овқатга-э-э!
Унинг товуши пахтазор устида анчагача элас-элас садо бериб туради.
Муяссар терган пахталарини уйиб, этакка босади, юкнинг оғирлигиданми, ўйга толибми, бошини қуйи солганча, хирмонга чиқиб боради.
Шоқосим ака этакни темир тарозига қўйиб, тошни сураркан, салқи қовоқларини липиллатиб Муяссарга қараб қўяди. Бурушиқ юзи оқариб кетгандай бўлади:
– Қирқ саккиз кило... Мазангиз йўқ-ку, келин!
Муяссар унинг нимага шама қилаётганини билиб, ғижинди. “Ўйин-кулгидан бўшамай қолдинг” демоқчи-да.
У бир гап билан қайириб ташлагиси келади-ю, ёшини ҳурмат килиб, ўзини тияди. “Майли, – деб ўйлайди пахтани хирмонга ағдара туриб. – Бу одамнинг одати шу. Юз йил асал билан боқсангиз ҳам оғзидан ширин гап чиқмайди”..
Қизлар каттакон қайрағоч соясида, ҳовуз лабида ўтириб тушлик қилишади. Кайрағоч шохларида юз-юзлаб чумчуқлар чирқиллайди. Қаёқдандир шамол келиб, ҳовуз юзи- даги майда-майда жилолар елкасига миниб олади.
Орка томондан машина товуши эшитилади.
– Раис бува келаяптилар! – дейди қайсидир қиз қўнғироқцай овоз билан.
Баланд бўйли, қотма, тетик раис очиқ чеҳра билан ҳайқиради:
– Ҳорманглар, қизлар!
Қизлар қувноқ саломлашишади.
– Баракалла, кизлар!!! Яшанглар! План тўлган куни ҳаммангизни Тошкентга – томошага олиб бораман.
– Нақ Тошкентнинг ўзигами? - дейди орқароқда ўтирган қизлардан бири ишонқирамай.
– Нақ Тошкентнинг ўзига!
– Кинога ҳам тушамизми?
Раис беғараз қаҳ-қаҳ уради:
– Театргаям тушамиз!
Раис яхши одам. Чиндан ҳам ҳар йили қизларни бир-икки марта шаҳарга – театрга олиб боради.
– Қани, - дейди у ҳаммага бир-бир қараб. – Ким энг . яхши ишласа, ўшани келин қиламан. Хоҳдаса, механизаторлар курсига жўнатаман.
Ҳовзда косасини юваётган қоп-қора қиз – Эътибор елкаси оша ўгирилиб қараб, бижир-бижир қилиб гапириб ташлайди:
– Ўзи битта ўғлингиз бор, қайси биримизни келин қиласиз? Уям бўлса шаҳарда ўқийди. Ким билсин, ҳали бола-чақасини бошлаб келадими.
Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб кулади, раис ҳам.
У Анвар келса нима қилишини билмас эди. Албатта, бўйнига олмайди. Уйланганини ҳам, боласи борлигинини ҳам айтмайди. Ана ўшанда боплайди. Шунақа бопласинки, эркак бўлганига минг пушаймон қилсин.
Қизиқ, Анвар ҳеч нимадан бўйин товламади.
-- Нима қипти? Аввалги хотинларим билан законний ажрашганман. Узум масаласи... Нима, мен ўғирлик қилаяпманми? Одамларнинг хожатини чиқараяпман. Буям савобли иш... Илмий иш ҳам бўпқолар. Бирон мирзақуруқ домлага "қуруғидан" чўзсам, уч ойда номзодлик диссертациясини ёзиб беради.
-- Нега мени алдадингиз? -- деди Хуршида аламдан тўлғаниб.
-- Қизиқ экансиз, тўйни тезлаштиринг, деган менми, сизми?
Хуршида алам ичида уни тарсакилаб юборди, Анвар бир ранги ўчди-ю, индамади.
-- Бўлдими? -- деди кулишга ҳаракат қилиб. -- Аламингиздан чиқдингизми энди?
Хуршида бу одам билан ўрталарида каттакон жарлик пайдо бўлганини ҳис қилди. Бу жарлик икковларини икки соҳилга улоқтириб ташлади. Ким билсин, балки илгари ҳам жарлик бўлгандир-у Хуршида кўрлик қилиб нариги соҳилга қадам босгандир.
... Айвон томондан Қумри холанинг товуши келди.
-- Тўлқинжоннинг тўйи юришиб қолди, овсинжон! Шунақа-ю, кўнглим ғашроқ. Келиннинг акаси ичаркан. Отасиниям оғзи шалоқроқ дейишади.
-- Синанг, ўргилай, обдан синанг. Қуш уясида кўрганини қилади. Кейин куйиб алангасига исиниб ўтирманг, овсинпошша!
1979 йил
Oʼtkir Hoshimov
Баҳор кунлари ғалати: тўсатдан жала қуядию ер-кўкни шалаббо қилиб юборади. Кетидан ярқ этиб офтоб чиқади. Олам яшнаб кетади. Замину осмон тароватли бир исдан -- баҳор исидан маст бўлиб қолади. Хуршиданинг ҳаётида ҳам шундай бўлди. У Анварни бутун вужуди билан тўсатдан севиб қолди. Муҳаббати эвазига бахт қуёши унга жилмайиб боқдию бутун дунё яшнаб кетгандек бўлди. Қизил лентани кўндаланг тақиб олган ЗАГС мудирасининг нутқи, пешонасига қўғирчоқ қўндирилган машинада сайр қилишлар, гул иси май ҳидига қовушган чароғон ресторан... У бахтиёр эди. Бахт деган лаззатли туйғу ҳаётига шунчалик тез кириб келганига баъзан ўзи ҳам ҳайрон қоларди. Назарида онаси ҳам уни тушунгандек эди. Фақат тўйдан кейин Қумри хола Анварнинг Юнусободдаги икки хонали уйига бормади. Умуман бормади. "Зиёни йўқ, ойим шунақа бир ловиллайдилару ўчадилар", деб юпатди Хуршида эрини.
Тўйдан кейин бир ҳафта ўтгач, никоҳ сайлига чиқишди. Августнинг ўрталари эди. Бунақа пайтда денгиз янги соғилган сутдек илиқ бўларкан. Бир куни икковлари ойдин кечада чўмилишди. Қизиқ, Хуршида сузган сайин қўлининг учидан сачраган томчилар худди марвариддек ярақлаб кўринарди. Бундай лаззатли манзарани худди шунақа пайтда денгизда чўмилган одамгина билади. Хуршида қорайиб, янаям ҳусни очилиб қайтди.
Бир куни Анвар ишдан ташвишлироқ қиёфада келди.
-- Чамадон тайёрланг, -- деди тўсатдан.
-- Яна қаёққа борамиз?
-- Сиз эмас, мен кетаман. -- Анвар энди осойишта тушунтирди. -- Илмий ишим бўйича Ленинградга боришим зарур бўлиб қолди. Домла чақирибди.
-- Анчагами? -- Хуршида бирдан ичи ҳувиллаб қолгандек, эрига термилди.
-- Нари борса, бир ой.
Хуршида кузатиб қўймоқчи эди, Анвар уни аяди. Вокзалга чиқартирмади.
Икки хонали каталакда Хуршида ёлғиз қолди. Ҳовлида, маҳаллада одамнинг ёлғизлиги билинмайди. Аммо секцияда бир кун танҳо қолган киши ёрилиб кетай дейди. Бунақа жойда қўни-қўшнилар нимагадир саломлашишдан нарига ўтмайди. Хуршида уч кунда сиқилиб кетди. Ишга борай деса, Анварнинг гапига кириб бўшаб олган. У ўз уйига борди. Қумри хола ҳалиям жаҳлидан тушмаган экан. Хуршида икки кун турган эди, секингина тушунтирди:
-- Узатилган қиз уйга келиб ётиб олмайди. Қўни-қўшнилар ҳалитдан гап қиляпти.
-- Бўлмаса юринг бизникига, -- деди Хуршида.
-- Йўқ, болам. Оғзимга сўз олганман.
Хуршида умрида биринчи марта онасини ёмон кўриб кетди. Она деган ҳам шунчалик бемеҳр бўладими? У уйига келди. Телевизор, билан андармон бўлди. Ҳар кун йилдек чўзилар, аксига Анвардан на хат, на хабар бор эди. Баъзан Дилбар деган ўртоғи келиб турар, аммо унинг ҳам ўз тирикчилиги бор эди. Кундузи ишга боради, кечқурун ўқишга...
Бир оқшом эшик жиринглаб қолди. Хуршида очиб қараса, "сим" рўмол ўраган аёл, дўппи кийган олти-етти ёшлардаги бола турибди. "Қишлоқдан келишибди, -- деб ўйлади Хуршида аёлнинг ялтироқ рўмолига, беўхшовроқ осилиб турган жемперига қараб. -- Адашган одамларга ўхшайди". У ҳамроҳ топилганига қувонгандай беихтиёр ичкарига таклиф қилди.
-- Келинглар! -- деди йўл бўшатиб.
Аёл дадил ичкарига кирди. Бола шўхгина экан. Бирпасда югуриб бориб магнитофон қулоғини бурай бошлади.
-- Акбар, тек ўтир! -- деди аёл жеркиб. Кейин Хуршидага қаради. -- Сиз Хуршидахонсиз-а?
Хуршида ҳайрон бўлди.
-- Мен сизни танимайроқ турибман, -- деди ийманиб.
-- Таниб қоларсиз. -- Аёл хотиржамлик билан жемперини ечиб стул суянчиғига ташлади. Унинг беписандлиги, киноя қилиб гапириши Хуршиданинг ғашига тегди. "Ким ўзи бу? Нимага олифтагарчилик қилади?".
-- Кимсиз ўзи? -- деди у қошини чимириб.
-- Кетдими? -- Аёл негадир илжайди. -- Анча бўлдими?
-- Ким кетади?
-- Узум обкетдими, тарвузми?
Хуршида шахд билан ўрнидан туриб кетди.
-- Менга қаранг! -- деди таҳдид билан. -- Майнавозчиликни йиғиштиринг! Кимсиз ўзи?
Аёл ўғлига қараб қандайдир нотабиий, асабий қийқириб кулди:
-- Даданг Сибирга кетибди, ўғлим. Узум обкетибди. Шу ерда кутиб ўтирсанг, сенга велосипед олиб келади.
Бир маҳал қизил люкс "Жигули" осойишта силкиниб Хуршидадан хиёл нарироқда тўхтади. Хуршида қўл кўтармагани учун ҳам эътибор бермади. Лекин ёша томондан овоз келди:
-- Қаёққа боарсиз, синглим?
Бир оздан кейин бояги савол яна қайтарилди:
-- Сизга айтяпман.
Шундагина Хуршида бу гап ўзига тегишли эканини билиб, бурилиб қаради. Машинасининг рангига мос -- қизил водолазка кийиб олган йигит бир оёғи ичкарида, бир оёғи ерда, шу томонга қараб турарди.
-- Қаёққа борасиз? -- деди у яна.
Хуршида "собственний" машинага ўтиришни умуман хушламасди. Ҳозир ҳам чимирилиб:
-- Ҳеч қаёққа! -- дедию тескари қараб олди. У моторнинг гувиллашини, машина жўнаб кетишини кутиб турарди. Чиндан ҳам эшик қарсиллаб ёпилди. Аммо мотор гурилламади. Бояги йигит унинг рўпарасида пайдо бўлди.
-- Қўлингизда юкингиз кўп экан, -- деди Хуршидага жиддий тикилиб.
Хуршида унинг силлиқ таралган сочларига, чимирилиб турган қошига бир лаҳза қарадию кўзини олиб қочди:
-- Қанча сўрайсиз?
Йигит кулиб юборди:
-- Савоб ҳам керак-ку одамга!
-- Унақа бўлса ўтирмайман.
Йигит яна кулиб унинг сумкасига қўл чўзди:
-- Бўпти, бензин ҳақини берарсиз.
Хуршида машинанинг паролон ғилоф қопланган орқа ўриндиғига ўтираркан, йигит сўради:
-- Қаёққа ҳайдай?
-- Кўкчага!
Хуршида энди уйга етгунча бир оғиз ҳам гапирмасликка аҳд қилди.
Анчагача индамай кетишди. Хуршида йигитнинг рўпарадаги ойначадан ўзига қараб қўяётганини ҳис қилар, шунинг учун кўчаларни томоша қилиб борар эди.
-- Иссиққа қолиб кетибсиз? -- деди йигит орқага бурилиб. Хуршида мўйлов қўйган йигитларни ёмон кўрарди. Аммо ҳайдовчининг мўйлови ўзига жуда ярашиб тушганини ичидан тан олди. Индамай кетаверди. -- Иссиққа қолиб кетибсиз, дейман? -- Йигит яна саволини қайтарди.
-- Шундоқ бўлди! Энди отимни сўранг! Қаерда ўқишимни сўранг! Иложи бўлса, йигитим бор-йўғлигини ҳам билиб олинг! -- Хуршида бу гапларни шу қадар жаҳл билан бидир-бидир қилиб айтиб ташладики, ўзиям ҳайрон қолди.
Йигит бунақа зарбани кутмаган бўлса керак, анчагача жимиб қолди. Кейин орқасига қарамасдан секингина гапирди:
-- Ўзининг туғилган кунида ўзи бозор қилган одамни биринчи кўришим.
Энди Хуршида эсанкираб қолди. Худди унинг юзини яхшироқ кўриб олгиси келгандек олдинга эгилди.
-- Сиз... Қаёқдан биласиз? -- деди кўзларини пирпиратиб.
-- Мен ҳамма нарсани биламан! Телепатман. -- Йигит орқасига қараб жилмайди. Шунда Хуршида унинг мўйлови ўзига ярашганини яна бир бор ҳис этди-ю, хаёлига келган фикрдан уялиб, кўзини олиб қочди. -- Сиз ҳеч нимани айтмай қўя қолинг, -- деди йигит ҳамон жилмайиб. -- Отингизни ҳам, бугун неча ёшга тўлганингизни ҳам, ҳаммасини биламан. Сиз бўлса мени билмайсиз. Шуям инсофданми? Келинг, сиз ҳам мени таниб олинг. Отим -- Анвар...
Хуршида қараса гап гап билану машина бошқа ёққа бурилиб кетяпти.
-- Кўкча у ёқдамас, -- деди у овозини баландлатиб. -- Ё йўлни билмайсизми?
-- Биламан! Бир минутга!
Зум ўтмай машина пастак, ойнабанд магазин рўпарасида тўхтади. Анвар кўча четидаги цемент ариқчадан ҳатлаб ўтди-да, магазинга кириб кетди. Хуршида ўтираверишини ҳам, тушиб кетишни ҳам билмай турган эди, Анвар ичкаридан бир сават гул кўтариб чиқди. Хуршида шундагина бу гул магазини эканини билди.
Анвар негадир орқа эшикни очиб, саватдаги гулни шундоққина Хуршиданинг оёғи тагига қўйди.
-- Нима қиляпсиз? -- деди Хуршида оёғини нари суриб.
-- Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Илоё бахтли бўлинг! -- Анвар қўлини шунақа қойилмақом қилиб кўксига қўйдики, Хуршида кулиб юборди:
-- Артистмисиз, нима бало?
-- Артист бўлсам, жон дердим. Эплолмайман. Аспирантман.
Анвар рулга ўтирдию машинани ғизиллатиб ҳайдаб кетди. Қизиқ, энди у Хуршидаларнинг кўчасига етгунча бир оғиз ҳам гапирмади. Фақат Хуршиданинг юкларини, саватдаги гулни тушираётганда секингина: "Яхши дам олинглар", деб қўйди.
Хуршида ҳеч қачон туғилган кунини бунчалик хушчақчақ нишонламаган эди. Қизлар билан роса ўйнашди, ярим кечагача хурсандчилик қилишди. У ора-чора негадир Анварни эслаб қўяр, аммо ёша заҳоти уни хаёлидан ҳайдашга уринарди. "Яхши йигит экан. Одамгарчилиги бор экан. Шу билан нима бўпти? Энди қайтиб кўришамизми, йўқми? Кўчада учраган бир одам-да!"
Гап шу ерга келганида юрагини ваҳм босди, наҳотки, асл “айбдор” у эканлигини ҳам айтган бўлса?! Шерзод бепарво гапида давом этарди:
- Шунча қистасам ҳам кимлигини айтмади, дейди Собир, билганимда шундай қизни хароб қилган аблаҳни уриб, дабдала қилардим, дейди... Бечора Санам!
Шойим ака шунча йиллар ичида бу воқеани ҳар эслаганида, худди юрагида оғир тош бордай ҳис қилади. Бир-икки кун ўйлаб юради-да, ахийри, “Э, бирортага тегиб, бахтини топиб кетгандир аллақачон! Кўзга яқин қиз эди-ю”, деб ўзига тасалли берган бўлади.
Ҳозиргилар маҳмадона, у ўғлининг ёшида отасидан ўлгудай ҳайиқарди, бир оғиз гап қайтара олмасди. Ўғли бўлса... “Йўқ, менки, отамнинг сўзидан чиқмаган эканман, ўғлим учун ҳам менинг гапим қонун бўлиши керак!” Ўйлаб-ўйлаб, охири шу қарорга келди.
Бир маҳал ташқарида аввал дарвоза тарақлагани, кейин хотинининг “Вой ўлмасам!” деган ташвишли хитоби эшитилди. У шошиб, ҳовлига чиқди. Ёқавайрон, юзлари бўғриқиб, қизариб кетган Жасур онасига суяниб, чайқалганича бир-бир қадам босиб, келарди. Ота ўғлини бу аҳволда биринчи марта кўраётгани учун аввалига ҳайрон бўлди, кейин бирдан ғазабга минди.
Бу нима юриш?! Энди ичадиган ҳунар чиқардингми, хумпар?!
Жасурнинг ширакайф кўзлари отасига ўқдай қадалди.
- Ҳ-ҳа! – деди зўрға тили калимага келиб, - ним-ма қилай бўлм-маса? – у бирдан ойисини қўйиб юбориб, ҳовли ўртасида тўхтади, - ой-йи, ойижон-н, айти-и-инг, м-мен ал-ламимдан ичиб к-келдим бугун, б-биринчи марта, биринчи ва о-охирги мар-рта! Э-эртадан б-бошлаб, б-бу уйга қадам бос-смайман! С-салима б-билан-н бошимни олиб-б к-кетаман...
Гулсара опа лабини қаттиқ тишлаб, эрига қаради. Шойим аканинг ғазаби янаям қўзиб кетди. Ўзини тутолмай, қандай бориб, ўғлининг юзига тарсаки тортиб юборганини ўзиям сезмай қолди:
Кўрнамак! Битта қизни деб, ота-онангдан кечасанми, аҳмоқ?!
Вой шўрим, дадаси! – қичқириб, ўғлига ташланди она. Жасур юзини чангаллаб, ўтириб қолди, кейин ерга қараган кўйи мастлиги тарқагандай, астагина, дона-дона қилиб деди:
Ҳа, дадажон, кетаман! Чунки сизга ўхшаб, бир ожизани ишонтириб қўйиб, кейин номардларча ташлаб кетолмайман! – у бирдан шахд билан отасига қаради, - билдингизми, мен сиздай бўлолмайман!!!
Шойим ака турган ерида қотиб қолди. Ҳеч нарсага тушунолмай жавдираб турган хотинининг саволомуз нигоҳини ҳис этаркан, бирор оғиз сўз айта олмади, аста-аста юриб, ичкарига кириб кетди...
Эртасига эрталаб индамай кўчага отланди.
- Йўл бўлсин? Бугун дам олиш куни-ку?! – журъатсизгина сўради Гулсара опа.
- Ботирникига, онаси... Вазиятни тушунтиргани кетяпман...
Хуршида АБДУЛЛАЕВА