10111
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Шунақа деб ўйларди-ю, бари бир кўнглида ноаниқ умидга ўхшаш бир нарса айланаверарди. Кечаси меҳмонларни кузатаётганида худди ўша машина яна келиб қоладигандек беихтиёр атрофга аланглади. Эртасинга, индинига, кўчаларда юрганида ҳам қизил "Жигули" кўринса бурилиб қарайдиган бўлди. Орадан бир ҳафтами, ўн кунми ўтди. У энди Анварни хаёлидан чиқара бошлаганида яна кўришиб қолишди. Хуршида узоқдан келаётган қизил "Жигули"ни кўрдию негадир юраги жиз этди. Машина унинг рўпарасига келиб тўхтади.
-- Ўқишга кетяпсизми? -- Анвар ўтирган жойида чўзилиб эшикни очди. Хуршида иккиланиб орқа ўриндиққа ўтираркан, унга қараб қўйди.
-- Ўқишга киролмаганман, ишлайман, эътиборингиз учун! -- деди таъкидлаб. -- Мен тўғримда ҳамма маълумотга эга одам шуниям билмайсизми?
Анвар кулди:
-- Очиғини айтсам, отингизниям билмайман.
-- Қизиқ бўлди-ку! -- Хуршида елка қисди. -- Бўлмаса туғилган кунимни қаёқдан билдингиз?
-- Кўзингиздан! -- Анвар жилмайди... -- Қалай, зиёфат яхши ўтдими?
Хуршида индамай бош силкиди.
-- Ўша куни сизнинг бахтингиз учун мен ҳам ичдим.
-- Ёлғон! -- Хуршида қўл силтади.
-- Ёлғон гаприсам, ёрилиб ўлай!
Хуршида кулиб юборди.
-- Қўйинг, ҳали бола-чақангизга керак бўласиз.
-- Шунақами, а? Айта қолинг, сизга жудаям керакманми?
Хуршида гап суюқлашиб кетаётганлигидан ғаши келди-ю, аммо шунга яқинроқ мавзу давом этишини бари бир хоҳларди. Шунинг учун индамай қўя қолди.
Эртасига Анвар унинг ишдан чиқишини пойлаб турди. Ўзининг ишхонасига олиб борди. Кибернетика бўйича илмий иш қилаётган экан. Ҳозирча лабораторияда кичик илмий ходим бўлиб ишларкан. Хуршида аллақандай чизмалар, ялтироқ аппаратлар билан тўла нимқоронғи хонага кириб қолди.
-- Бизнинг ишимиз суратлар билан боғлиқ, -- деб тушунтирди Анвар. -- Хоҳласангиз, сизниям суратга тушираман...
Ўша кундан бошлаб у Анварнинг лабораториясига тез-тез бориб турадиган бўлди. Лабораториянинг ярим қоронғилиги ҳам, турли вазиятларда суратга тушиш ҳам энди уни чўчитмас эди.
Уйда бўлса совчилар бозори қайнар, Қумри хола ҳар куни янги гап топиб қўярди. Куёв бўлмишнинг бири завуч эмиш, яна бири "пекарнийда" ишларкан. "Матасикли" бормиш. Тағин биттаси "пераводнийлик" қиларкан. Москвадан гилам олиб келаркан.
... Бир куни Хуршида онасининг рўпарасига ўтириб олди-да, очиқ-ойдин қилиб айтиб қўя қолди:
-- Қинғир-қийшиқ совчиларингизга айтиб қўйинг, ойи! Менинг танлаганим бор. Эскилик сарқитидан қачон қутуласиз?
Онаси Хуршида кутгандек сапчиб тушмади. Фақат сўради:
-- Ким ўзи у? Қанақа одам?
-- Яхши одам. Аспирант. Яқинда олим бўлади. -- Онаси бировнинг "матасикли"ни гапиргани учун Хуршида ҳам атайлаб қўшиб қўйди: -- Машинаси бор, "Жигули".
Эртасига у уйига совчилар кўп келаётганини гап орасида қистириб қўйди. Анвар одатдагидек масалани кўндаланг қўйди:
-- Бўпти, эртагаёқ ЗАГСга ариза топширамиз.
Ҳамма иш кўнгилдагидек кетаётганида Қумри холанинг қайсарлиги тутиб қолди. Иккала оёғини бир этикка тиқиб туриб олди.
-- Менинг кўчада қолган қизим йўқ! Уйланадиган одам беш-олти марта совчи юборади, одам қўяди. Отини билмасам, зотини билмасам. Йўқ, бўлмайди!
Хуршиданинг бир кулгиси келар, бир жаҳли чиқарди.
-- Нимага тушунмайсиз, ойи? Беш марта совчи юбориш деган қонун қаерда ёзилган? Анвар ака Қашқадарёдан келган. Ота-онаси ёшлигида ўлиб кетган экан. Даллолнинг нима кераги бор?
-- Ота-онаси бўлмаса, қариндош-уруғ бордир, ишхонаси, хўжайинлари бордир. Ўзим бораман.
Хуршида кулди:
-- Ишхонасига борганингиз билан сиз нимани тушунардингиз? Кибернетикага ақлингиз етадими? Ўзим минг марта борганман ишхонасига, билдингизми!
Қумри хола бари бир бўш келмади:
-- Сен эчки эмассанки, дуч келган одамга етаклатиб юборсам. Бўлмайди.
-- Балки ҳали қалин ҳам сўрарсиз?
-- Таг-тахтини суриштирмай туриб бермайман! Бўлмайди.
Қумри хола бўлмайди, дегани билан тўй тахтаб қолмади. Анварнинг тоғаси бор экан, ўша ўртага тушди. Тўй бошландию Қумри хола зада бўлган қушдек мунғайиб қолди.
УМР САВДОСИ
Хуршида ишдан келса, Қумри хола айвон ўртасида чўккалаб олганча кўрпа қавиб ўтирибди. Энкайиб олгани учунми, муштдек гавдаси янаям кичрайиб қолганга ўхшайди. Хуршиданинг онасига раҳми келди. Бечорага қийин. Бир йилдирки, Тўлқинжонни уйлантириш ташвишида. Тўй қилиш осонми? Гоҳ униси етишмайди, гоҳ буниси.
-- Бўлди энди, ойи, чарчаб қоласиз, -- деди Хуршида сумкасини айвон бурчагидаги стулга қўйиб. -- Тўй эртага бошланаётгани йўқ-ку!
Қумри хола бошини кўтарди. Оёқлари увушиб қолган экан, оғриқдан юзи буришиб тиззаларини уқалади.
-- Кўнглим ғаш, болам, -- деди тўсатдан.
Хуршида тушунмади.
-- Нима бўлди?
-- Эрталаб борсам, дарвозаси тақа-тақ ёпиқ. Аввал оқшомдан ётиб олиб, кеч пешингача ухлайди шекилли булар.
Хуршида кулиб юбормаслик учун тескари қаради. Кампири тушмагур-эй! Бундан чиқди хўроз қичқирмасдан қуда бўлмишникига борган. Ўзининг каллаи саҳарлаб боргани билинмайди-ю, айбни қудаларга ағдаряпти. Нуқул юлдузи чап келяпти-да шулар билан!
-- Қиз бола деган кун ёйилгунча ётмайди, ялпайиб!! -- Қумри хола писанда қилди. -- Дарвозасининг олди супурилмаган...
Қумри холанинг одати шу. Саҳарлаб туриб олади. Хуршида эсини таниши билан униям шунга ўргатган. "Қиз бола уй жиғадек тахт бўлиши керак, уят бўлади", деб азонлаб ҳовли супуртиради.
-- Келиннинг акаси ичаркан. Униям эшитдим! -- деди Қумри хола ҳамон ўша тажанг оҳангда. -- Отасиниям оғзи шалоқ, дейишяпти.
Онасининг кейинги даъвоси Хуршидага ёқмади. Ўзи-ку: "Уйланасанми, йўқми? Танлаганингни айт", деб Тўлқинжонни ҳоли жонига қўймадилар. Охири, Тўлқинжон ёқтирган қизини айтди. Қумри хола уч-тўрт марта совчиликка бориб "оқ ўраб" келди. Аммо негадир кейин айниб қолди. Гоҳ келинни дангаса дейди, гоҳ қуда холани эзма, дейди. Мана, энди акасининг ичиши баҳона бўлиб турибди.
-- Келин ҳам ичарканми, ойи, бир сўрамапсиз-да, -- деди Хуршида ачитиб.
Қумри хола ип қатимини шаҳд билан тортаркан, Хуршидага чақчайиб қаради.
-- Таппи-таппидан узоққа тушмайди, билдингми?
-- Бизлар ҳам оппоқ эмасмиз-ку, ойи! -- деди Хуршида. -- Қуда томон суриштирса бизлардан ҳам айб топар. Мана, мен... -- У бир зум жим қолди-ю, хаёлига келган гапни қайтармади: -- Мениям турмушим бузилган. Улар ҳам суриштириб юргандир. Куёвнинг опаси нега эрдан чиққан, деб. Гапни ковласа гап чиқаверади-да!
Қумри хола тўсатдан мунғайиб қолди.
-- Сенинг турмушинг бузилган бўлса... Шу иш шунақа бўлганига... Ўзинг сабабчисан... Энди Тўлқиннинг турмуши шунақа бўлмасин, дейман-да, болам.
Онасининг бирдан бўшашиб қолиши, таскин оҳангида гапириши Хуршидага оғир ботди. Душманинг тош билан ургани нимаю, дўстинг пахта отгани нима? Йўқ, онаси таъна қилаётгани йўқ. Ачиниб гаприяпти. Шунақа-ю, бари бир қалампирни шакарга ботириб еган билан ширин бўлиб қолмайди-да.
Хуршида силтаб-силтаб игна тортаётган онасига бир зум қараб турди-да, индамай ичкарига кириб кетди. Шу топда у ойиси кетидан мўлтираб қараб қолганини ҳис қилар, ҳис қилган сайин юраги эзиларди.
Қиз бола бўйига етганидан кейин ғалати бўларкан. Ўз уйингда ота-онанг бағрида турасан-у, бари-бир бу хонадон эртами-индин сенга бегона бўлиб қоладигандек, гўё албатта қандайдир ўзгариш бўлиши шартдек туюлаверади.
Хуршида, айниқса, совчилар келганида буни чуқур ҳис қилар, шунинг учун эшикдан узун-қисқа бўлиб кириб келаётган хотинларни кўрса, аллақандай бегонасираб турарди. Бора-бора уларни кўрса ғаши келадиган бўлди. Қумри хола бўлса, совчилар билан очилиб-сочилиб сўрашар, куёв бўлмишни ипидан-игнасигача суриштирарди. Совчилар кетгандан кейин Хуршидага насиҳат қиларди:
-- Қизлик уй -- бозор, болам! Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Бошингда отанг бўлмаса. Муносиб жойингни топгин, дейман-да, қизим.
Хуршида тутақиб кетарди:
-- Ҳеч қанақа бозор-позорни билмайман, тушундингизми? Менга даллол керакмас.
Шундай дерди-ю, ҳаётида қандайдир ўзгариш рўй беришини кутиб юрарди. Бу ўзгариш тўртинчи июнь куни бўлди. Шу куни у ўн тўққиз ёшга тўлган эди. Кечқурун ательеда бирга ишлайдиган дугоналарини уйга чақирмоқчи бўлди. Бозорга тушди. Чиллаки, гилос, янги помидор харид қилгунча кун қизиб кетди. Бир қўлида сумка, бир қўлида тўрхалта кўтариб бекатга келди. Аксига олиб автобус ҳам келавермади.
"МЕН СИЗДЕК ЭМАСМАН...”
- Нима?! Ўғлингнинг эси жойидами ўзи?! “Барибир, шу қизга уйланаман!” дегани нимаси энди? – дастурхон ёнига ўтириши билан хотинидан эшитган бу гапи унга худди чақмоқ ургандай таъсир қилди. Ўғли курсдошига кўнгил қўйганини анча аввал эшитган, қизни роса суриштиришганди, хотини қаршилик қилмаган бўлса-да, қизнинг оиласи ҳам, ўзи ҳам Шойим акага унчалик маъқул бўлмаганди. Тўғрироғи, қадрдон оғайниси билан ўзаро келишиб, қуда бўлишга ваъдалашиб қўйишгани учун ҳам қилдан қийиқ ахтариб, келинликка номзодни рад этди. Жасур отасининг норозилигини эшитиб, бир сўз айтмади. Шунинг учун “ҳали ёш-да, унутиб юборади”, деб ўйлаб юрганди. Мана энди бу гап! У иштаҳаси бўғилиб, косани нари сурди. Гулсара опа айбдордай бошини эгиб ўтираркан, ботинмайгина деди:
- Дадаси, чамамда, ўғлингиз ўша қизни қаттиқ севади-ёв! Қўйинг, рози бўлақолинг, уйланса, уйлансин...
Шойим ака баттар тутақиб кетди:
- Ўзи асли сени эсинг жойидамас! Мен Ботирга ваъда қилиб қўйганман, нима, унутдингми?
- Ботир ака тушунган одам, ётиғи билан айтсангиз, йўқ демас... – она ёлворувчан оҳангда гапида давом этди, - сиз билмайсиз, шу гап чиққанидан бери Жасур кечалари ухлолмай тўлғониб чиқади, уҳ тортгани-тортган... Кўнгли ўксимасин, дейман-да! Эрта бир кун таъна қилиб юрмасмикин...
- Бўлди, бас! – шахд билан унинг гапини кесди Шойим ака, - ўзи қани?
- Ҳали келмади, амалиётга чиқишган-ку ўқишидан, касалхонада бўлса керак.
Овқат томоғидан ўтмади. Индамай ўзининг хонасига кириб кетди. Севармиш! Ҳа энди, ёшликда бўлади-да, ўзи ҳам ёшлигида бошқа қизни ёқтирарди, лекин отаси айтганига уйланди, мана, кам бўлгани йўқ-ку! У чуқур уф тортиб, диванга ўтирди. Беихтиёр ёпирилиб келган ёшлик хотиралари хаёлини олис ўтмишга етаклаб кетди. Талабалик даври, ўт-олов ёшлиги, Санам, муҳаббати... Ҳа, у отасининг кўнгли учун шундай қиздан воз кечди, уни зор йиғлатиб кетди...
Санам Шойимлардан бир курс пастда ўқирди. Сочлари узун, жуссаси кичиккина бўлса-да, ўзи истарали, ёқимтойгина, юзларида кулгичи бор қиз эди. Аввалдан турли тадбирларда бирга бошловчилик қилишгани учунми, ўзаро яқин эдилар, Шойимлар битирадиган йили пахтага чиқишганида эса... Хуллас, чегарадан анчагина ҳатлаб ўтишган, аммо унинг кўнгли тўқ, чунки шу қизга уйланаман, деб қарор қилганди. Санам унга жуда ишонарди, шунинг учун яқин ”муносабат”лари пахтадан қайтишгач ҳам давом этаверди, ахийри, отасининг кутилмаган қарори уни эсанкиратиб, нима қилишни билмай юрган кезларида Санам бир гап айтди:
- Шойим ака, мен...ҳалиги...бўйимда бор, шекилли...
У бу хабарни эшитиб, баттарроқ гангиб қолди. Отаси билиб қолса, борми...Энг ёмони, Санамга ростини айтиш ўрнига уни алдади.
- Сен қишлоғингга кетавер, мен тез орада совчи юбораман, ҳаммаси яхши бўлади...
Қиз унинг ваъдасига ишониб, тамоман хотиржам ҳолда қишлоғига жўнади. Шойим отасига ҳеч нарсани айта олмади, қўрқди. Эҳтимол, гаплашиб кўрганида у киши рози бўлармиди? Бу орада у ўқишни битирган, отасининг яқин жўраси ўзи ишлайдиган идорага бирдан бўлим бошлиғи лавозимига ишга олганди. Тўй ҳам жуда тез ўтди, фотиҳадан сўнг икки ҳафта ўтар-ўтмас, данғиллама тўй қилиб, Гулсарани келин қилиб, тушириб олишди. У ишлари юришаётганидан, янги куёвликнинг иззат-икромли кунларидан сармаст юриб, Санамни унутиб ҳам юборди. Чамаси, олти ойлардан кейин курсдоши Шерзоддан у ҳақида эшитди.
- Айтганча, Санам бор эди-ку, бирга бошловчилик қилардинглар, ўша қизни кимдир ёмон алдаб кетибди-да! Ҳалигидай юришган экан, ҳомиладор бўлиб қолибди, ота-онаси “юзимизни ерга қаратдинг”, деб уйдан ҳайдаб юборишибди бечорани...
Унинг кўз олди қоронғулашиб кетди, бир сўз айта олмай, гапнинг давомини кутиб, ўртоғининг оғзига термулди, Шерзод унинг бу ҳолатини Санамга қаттиқ ачинаётганга йўйди.
- Собир уни чекка туманда ишлаб юрганини кўрибди, аввалги Санамдан асар ҳам йўқ эмиш, одамларга ишонмайдиган бўлиб қолибди, дейди. Ўзи айтиб берибди йиғлаб...
Мен қизиб ётган рельсга ўтирдим-да, индамай туфлимнинг боғичини еча бошладим. Пайпоғимни ечаётганимда негадир Низом ҳам, у билан ғижиллашаётган «Дум» ҳам жимиб қолишди. Туфлимни бир чеккага қўйиб, ўтирган жойимда бурилиб қарадиму, беҳуш одамдек анграйиб қолдим. ўн қадамча нарида Дилафрўз турарди. Худди ўша — тушларимда кўргандек оппоқ кўйлак кийган, сочлари чиройли турмакланган Дилафрўз турарди. У оқ туфлиси билан шпалларни битта-битта босиб яқин кела бошлади. Нима бу? Оппоқ булутларнинг менга қилган сўнгги саховатими?
– Тинчликми? – деди у яқин келиб.
– Тинчлик, – «Дум» ноқулай илжайди. – Чўмилмоқчимиз.
Дилафрўз менга ўгирилди.
– Эргаш, сиз ҳам чўмилмоқчимисиз?
Мен шундагина ўзимга келдим. Унинг рўпарасида ялангоёқ, бемаъни алпозда ўтирганим учун мулзам бўлиб, секин ўрнимдан турдим.
– Шунақа, – дедим иложи борича совуққон оҳангда, – чўмилмоқчиман.
Дилафрўз кескин Абжалга бурилди.
– Нима, мен кўчада тушиб ётган чақаманми, орқамдан гаров ўйнайсизлар?!
Дилафрўз Абжалга гапирди-ю, менинг ичим музлаб кетди. Унинг бу қадар шиддатли оҳангда гапирганини ҳеч эшитмаган эдим. Кўзимни қаёққа яширишни билолмай қолдим.
– Ким етказди? – Абжал лабини бир чеккаси билан илжайди. – Ҳеч ким сизни чақиргани йўқ-ку!
Абжалнинг Дилафрўзга киноя қилиши вужудимни қақшатиб юборди.
– Менга қара, ўв! – дедим овозим титраб. – Гапни кўпайтирма. Бошладик!
Абжал оёғини рельс устига қўйганича туфлисининг боғичини еча бошлади. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа бўлди. Дилафрўз «Дум» билан Низомнинг орасидан ўтди-да, Абжалнинг елкасига қўлини қўйди.
– Қулоқ солинг.
Абжал бошини кўтарди.
– Хўш?
– Мен... – Дилафрўз Абжалнинг бошига хиёл эгилди. Кўзларида аллақандай ўт ёниб турарди. – Мен сизни яхши кўраман. Шуни билмоқчимидингиз?
Қулоқларим шанғиллаб, кўз ўнгим қоп-қоронғи бўлиб кетди. ғира-шира туманлик орасида Абжалнинг бир зум анграйиб қолганини, кейин қаддини ростлаганини кўрдим. Юрагим гурсиллаб ураётганини, оёқларимдан мадор кетиб бораётганини сезиб турардим.
Зум ўтмай қиррадор тошлар устига чўккалаб қолдим. Кечалари тушимга кириб чиқадиган Дилафрўз шуми? Хаёлимда булутлар орасида сузиб юрадиган Дилафрўз шуми? Ҳозиргина осмонда учиб юрган Дилафрўз бирдан ерга тушди. Йўқ, ердан ҳам пастроққа тушиб кетди... Ана, у кетяпти.
Абжалнинг, ҳамма ёмон кўрадиган, ҳамма жирканадиган Абжалнинг қўлидан тутиб кетяпти! Бундан чиқди, Абжал кеча бекорга гапирмаган, бундан чиқди илгариям...
Абжал унинг оппоқ билагидан тутиб борар, у эса тасмадек рельс устидан дорбозларга ўхшаб эҳтиёткорлик билан мувозанат сақлаб юриб кетар эди. Гўё бир умр шундай юрадигандек. Гўё Абжал бир зум қўлини қўйиб юборса, йиқилиб кетадигандек. Бир неча қадам юришгандан кейин у орқасига бурилиб қаради. Кейин яна... Мен юзимни чирт ўгирдиму, бошимни чангаллаб қолдим.
Анчадан кейин ҳушим ўзимга келди. Рўпарамда Низом турарди. У афтимга тикилиб турди-да, қандайдир қуруқ оҳангда сўради:
– Қалай, ўлишингга арзирканми?
– Сенга нима! – дедим жиннилардек бақириб. – Сенинг нима ишинг бор? Йўқол, тошингни тер!
Эртасига кимё имтиҳонидан уч олдим. Чиқсам, мактаб дарвозаси олдида япроқларини чанг босган олча тагида Дилафрўз илжайиб турибди. Кўзимга шу қадар хунук кўриниб кетдики, юзимни тескари ўгирдим. Шитоб билан ўтиб кетаётган эдим, чақирди:
– Эргаш...
– Нима! – дедим бақириб. – Абжал камлик қилиб қолдими? Бирпас сабр қилсанг чиқади! – Шундай дедиму, югуриб кетдим.
Кейин... ҳаммаси тамом бўлди. Мактаб ҳам. Муҳаббат ҳам... Тошкентдек шаҳри азимда институтга киришга кўзим етмасди. Омадим чопдими, яхши тайёргарлик кўрдимми, ҳарқалай Темир йўл транспорти инженерлари институтига кирдим. Ора-чора Низомдан хат келиб турарди. Икки марта Дилафрўз сени сўради, адресингни берайми, деган мазмунда ҳам ёзди. Кўнглимда қувончга ўхшаш бир нима йилт этгандек бўлдию, ўша заҳоти сўнди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетаётгани, мен бўлсам аҳмоқона бир алпозда темир йўл четида анграйиб ўтирганим кўз ўнгимга келиб, «аравасини тортсин» деган мазмунда жавоб ёзиб юбордим. Шунда ҳам ҳар гал уни эсласам, юрагимнинг бир чети жиз этиб қўярди... Бора-бора жизилламайдиган бўлди... Тўртинчи курсни битирган йилим уйландим.
Муҳаббат одамни чалғитади, дейишади. Ишонмайман. Муҳаббат одамга мислсиз куч¬-қудрат бағишлар экан. ўша йили шу қадар яхши ўқий бошладимки, авваллари уч олса ҳам куюнмайдиган, беш олса ҳам суюнмайдиган мендек бепарвонинг бунчалик билағон бўлиб қолганига ўқитувчилар ҳам, уйда акаларим ҳам ҳайрон эди. Мен бўлсам, дарсда қойилмақом қилиб жавоб бераётганимда беш олишни эмас, Дилафўзни қойил қолдиришни ўйлардим.
Битириш имтиҳонлари чўзилгандан чўзилиб, ҳаммамизнинг силламизни қуритиб юборди. Болалар мияси ачиб кетганидан нолир, бу азоблардан тезроқ қутулишни тилар, мен бўлсам, имтиҳонлар янаям чўзилишини ич¬-ичимдан орзу қилардим. Мактабни битирсак, Дилафрўз билан бир умр видолашадигандек...
Эсимда, ўша куни кимё фани имтиҳонидан бир кун аввал йиғилдик. Негадир ўқитувчимиз келмади. Кўпчилик тарқалиб кетди. Саратон иссиғидан қизиб кетган, бўр иси анқиб турган синфда ўн чоғли бола қолдик.
– Яқинда имтиҳонлар тамом! – деди болалардан бири орзумандлик билан. – Кейин ҳаммамиз ҳар қаёққа «ҳушт!»
Парта устига миниб ўтирган Абжал дўриллаб кулди.
– Биз қаёққа кетсак ҳам Дилафрўзни обкетамиз! – Бу гапни у шунчалик беписандлик билан айтдики, ўрнимдан сакраб туриб кетдим.
– Нима¬-а? – дедим чўзиб. – Сен...
«Олиб кетасанми?» дейишга тилим бормади. Олиб кетиш у ёқда турсин, Дилафрўз мана шу Абжалнинг ёнига келишини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат эди мен учун.
Абжал боягидан ҳам беписандроқ оҳангда кулди.
– Ие, сен нега жириллайсан? Эшитиб қўй! Мен Дилафрўзхонни...
У ёғи қандоқ бўлганини билмайман. Бир маҳал иккаламиз полда думалашиб айлана бошладик. Абжал сочимдан чангаллаб туриб бошимни уч-тўрт ерга урган эди, кўз ўнгим қоронғилашди¬-ю, ҳеч нима кўринмай қолди. ўзимга келганимда Низом деган ўртоғим суяб ўтирарди. Амаллаб ўрнимдан турдим. Оғзим негадир шўртанг эди. Кафтим билан артган эдим, қўлим қон бўлди. Абжал йўл¬-йўл кўйлагининг йиртилган ёқасини ғижимлаганича кимёвий формулалар ёзилган тахта олдида турар, ҳансираб нафас оларди.
– Агар яна битта гапирсанг, ё сен ўласан, ё мен! – Бу гапни шу қадар ишонч билан айтдимки, атрофни ўраб турган болаларнинг нафаси ичига тушиб кетди.
– Унақа бўлса бир ёқлик қилиш керак бу масалани. – Боядан бери охирги партада ўтирган «Дум» секин¬-секин юриб яқин келди. Қувлик билан ҳаммага бир¬-бир қараб чиқди¬-да, елкасини учириб давом этди. – Дилафрўзни Абжал яхши кўришидан хабарим бор эди. Энди Эргаш ёндан чиққан ёнқозиқ бўлиб қолди. – У менга имо қилди. – Йигитчасига бирон чора топиш керак энди.
Низом ранги ўчиб, унинг олдига бостириб борди.
– Гапни айлантирма, «Дум»! Нима демоқчисан?
– Бирон нарсадан гаров ўйнашсин, ора очиқ бўлади¬-қўяди!
– Масалан?
– Масалан... – «Дум» мушкул муаммо қаршисида қолгандек пешонасини тириштирди. – Масалан, Бўрижарга калла ташлашдан. Ким омон чиқса...
– Думингни ликиллатма, Дум! – Низом нафрат билан ундан юзини ўгирди. – Эргаш яхши сузолмаслигини билиб, жўрттага айтяпсан.
Мен кафтим билан оғзимни артганча уларнинг баҳсини бепарво эшитиб турардим. Гўё бу гапларнинг менга мутлақо алоқаси йўқдек. Фақат «Бўрижар!» дейишганида бултур бир синфдошимиз темир йўл кўпригидан калла ташлаб, сувдан чиқмагани эсимга тушди. Унинг жасадини бир ҳафтадан кейин аллақайси тўғондан топиб келишган эди.
– Хўш, нима бўпти? Гаровни эркак киши ўйнайди. – «Дум» ҳар эҳтимолга қарши Абжалнинг яқинроғига бориб, овозини баландлатди. – Йигит деган дўппи тор келганида «вийт» деб қочмайди.
Секин ўрнимдан турдим.
– Кетдик.
Низомнинг ранги қув ўчиб кетди.
– Жиннимисан! Вей, аҳмоқ бўлдингми?
– Ҳозирмас, – деди Абжал ҳамон кўйлагининг йиртиҚини ғижимларкан. – Эртага соат ўнда, кўприк устида.
«Дум» қўли билан Низомга имо қилди:
– Низом сенинг секундантинг бўлади. Мен Абжалга секундантлик қиламан.
Ўша оқшом ярим кечагача хаёлан Дилафрўз билан гаплашиб ётдим. Қани энди бир марта кўрсам, охирги марта кўриб қолсам... Йўқ, у олисда эди. Оқ, оппоқ булутлар устида эди. Аксига олиб, ўша куни ақалли тушимга ҳам кирмади.
Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ тижорат билан шуғулланар эдилар. Йил охирида пулини бериш шарти билан қирқ минг дирҳамга мой сотиб олдилар. Теридан тикилган ёғидишлардан бирини очиб қарасалар, ичида сичқон ўлиги бор экан. Ўлимтик сасиб, идишдаги мой ҳам айниб бошлаган эди.
Ибн Сийрин бу ҳолни кўриб мулоҳаза қилдилар: “Мой алоҳида идишларга тақсимланишидан олдин битта умумий идишда сақланган. Агар бу сичқон ўша катта идишга, ҳали мой тақсимланмасидан олдин тушган бўлса, суюқликнинг ҳаммаси нажосатга айланган бўлади. Бундай шубҳали молни мен сота олмайман. Бордию, молни сотган одамга қайтариб берсам, у нажосатга айланган мойни савдога чиқариб юборади, бундан эса одамлар зарар кўришади. Яхшиси, мойнинг ҳаммасини тўкиб ташлайман”.
Сотилиши керак бўлган мой сув кетадиган жойга оқизилди. Шу тариқа ниҳоятда катта қарзга кириб қоладилар. Қарзни узиш вақти келганида мол эгаси пулни талаб қилиб келади, пулини ололмагач, волийга арз қилади. Волий суриштирса, Ибн Сийриннинг бўйнида катта қарз турибди. Қараса, у киши пулни топиб бера олмаяпти. Муҳаммад ибн Сийрин то қарзини узгунича қамоққа ташланади.
Ибн Сийриннинг ҳибсда узоқ қолиб кетганини кўрган зиндонбон:
-Қоронғу тушганида оилангизнинг олдига кетинг, тонгда қайтиб келасиз! – дейди.
-Йўқ, Аллоҳга қасамки, султонга хиёнат қилишингда сенга шерик бўлмайман! – деб жавоб берди Ибн Сийрин.
Шу кезларда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг вафоти етиб, “Муҳаммад ибн Сийрин мени ювиб, жанозамни ўқисин”, деб васият қилиб кетадилар. Одамлар волийнинг олдига бориб, Ибн Сийринни қамоқдан чиқаринг, саҳобийнинг васиятини бажо келтирсин, деб илтимос қилишади. Волий рози бўлади. Ибн Сийрин “Токи қарз эгаси рози бўлмагунича мен чиқмайман!” деб туриб олади.
Ниҳоят, қамоқдан чиқиб, Анас ибн Моликнинг васиятини амалга ошириб қайтадилар. Бирровга бўлса-да уйига кириб чиқишни истамай тўғри қамоқхонага равона бўладилар.
Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”.
Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади.
Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”.
Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин…
Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин!
Ибратли дунё каналидан
— Ассалому алайкум ука яхшимисиз, мен фалончиман, анов куни гаплашгандикку, нима қарорга келдинглар?
— Ваалейкум ассалому, узр, иш битмайдиган бўлди, тақдири қўшилмайди шекилли, бошқа жойдан ҳаракат қилаверинг ака.
— ия, нимага, шу савобли ишда бош бўлинг, қизни тоғасини кўндириб беринг, савоб бўлади ахир, қаердасиз, кўришиб гаплашайлик.
— ака, ўғлингиз кўп марта уйланиб ажрашган экан, устачилик ҳам қилмас экан, сиз айтган маълумотлар ёлғон экан, кўришсак ҳам телефонда гаплашсак ҳам бефойда, бошқа жойга совчи бўлсангиз ҳам рост гапиринг, "ойни этак билан ёпиб бўлмайди".
— ттўғрии, битта - иккита хотин олди, аммо айб ўша хотинларда бўлгани сабаб ажраган, биттасини юраги касал чиқди, иккинчиси ревматизм экан, кейингиси...
— бўлди, етар, тушундим, ўғлингиз "тилло" , келган келинлар ҳаммаси "брак", Аллоҳдан қўрқинг, ёлғон гапириб бева аёлларни алдаб келин қилиб ҳеч қачон ўғлингизни бахтли қила олмайсиз, бошқа бу мавзуда менга телефон қилманг, саломат бўлинг.
Бу ҳаётий ҳикояни нега ёздим?
Кўплар ношуд ўғилларига, " уйланса наркоманлигини ташлар, уйланса ақли кирар, уйланса одам бўлиб қолар" дея яхшигина оилаларни қизларини келин қилиб олиб, натижада эса қиз ва аёлларни ҳаётларини остин - устун бўлишига сабабчи бўлишмоқда.
Жамиятимизда эркак киши хотин олиб хотин қўявериши унчалик уятли ҳисобланилмайди, "ҳа энди турмуши ўхшамабдида" деб қўйишаверади.
Аёл киишини эса эрга тегиб ажрашавериши эса аёл ва оиласи учун ўта оғир зарба ҳисобланади, эр сони кўпайгани сари аёл атрофида турли маломатлар кўпаяди.
Шундай экан, қизни турмушга беришда етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб кейин бир қарорга келишни тавсия қиламан.
Шу мавзу ҳақида ўз фикрларингиз ва маслаҳатларингизни изоҳда қолирсангиз кимгадир манфаатли бўлади деган умиддаман.
Саломат бўлинглар.
Facebookdan.
Ҳали ўзимизнинг қулупнай чиқмаган, тўғрими? Худо билсин Хитойдан олиб келганми, Эронданми? Сувда маза бор, унда маза йўқ. Сиз ўзингизни уринтириб юрманг-да, гилос билан шафтоли олинг! Бангладешданми, Малайзияданми, бир тоғора шафтоли, бир тоғора гилос келтирсангиз, олам жаҳон бўп кетади.
— Эркин ака, — дедим йиғламсираб, — меҳмонлар тарқаётганда, елкасига тўн ҳам ёпайми?
— Ана шуниси шартмас. Ҳечам шартмас! Бу одатни ким ўйлаб топган ўзи? Қаёққа борсанг тўн беради. Ҳамманинг уйида сандиқ-сандиқ тўн! Сиз бундай қилинг! Меҳмонларнинг ўлчовини сўраб олинг-да, биттадан костюм-шим олиб қўяқолинг. Биласиз, “Версач” деган машҳур фирма бор. Ўшанинг костюми ҳам чиройли, ҳам модний бўлади. “Оптовой”дан олсангиз, 400 доллардан беради.
— Бир нарса сўрасам майлими? — дедим ўпкам тўлиб. — Мабодо биттагина вертолёт олиб меҳмонларни уй-уйларига вертолётда обориб қўйсам нима дейсиз?
— Керакмас! — деди Эркин ака бош чайқаб. — Биринчидан, вертолёт ҳайдашга учувчи керак, иккинчидан, ҳеч кимнинг уйида вертолёт қўнадиган майдон йўқ. Биттагина “Дамас” олсангиз бўлди. Сиқилишиброқ ўтирса ҳамма сиғади. Шўпирликни ўз зиммамга оламан. Меҳмонларни уй-уйларига обориб қўяман-да, машина меникида қолаверади. Сиз қийналманг, дейман-да!
— Мабодо, — дедим ҳиқиллаб. — Мабодо зиёфатдан беш-ўн сўм ортиб қолса, ўшанга арқон берармикин?
— Беради! Албатта беради. Нима кўп — хўжалик дўкони кўп. Арқоннинг пишиғидан олинг. Ингичка бўлсину, пишиқ бўлсин. Ундан кейин жудаям узун бўлиши шарт эмас. Бўлмаса одамнинг оёғи ерга тегиб қолиши мумкин. Сиз қийналманг, дейман-а! Аммо бу ишни жиндак кечиктириб турасиз. Асарингиз чиққанини яна беш-ўн марта нишонласангиз, арқонни меҳмонларнинг ўзи олиб боради....
Шундай бўлди. Ҳаётимдаги “тарихий воқеа”ни зўр “тантана” билан нишонладик. “Чархпалак” ошхонасида. Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, мен — учовлашиб бир косадан лағмон едик. Ёлғон бўлмасин, бир шишадан пиво ҳам ичдик. Ўзимизнинг “Қибрай” пивоси.
Лекин ҳар бир шундай кун Матлубанинг юрагини яна бир бор яраларди.
Ўқитувчиси Саодат опа Нигинага алоҳида эътибор берди. Уни олдинги парталарга ўтқазди, болаларга: — Ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас. Ҳамманинг қалби бор, — деб қайта-қайта тушунтирди.
Нигина ўқишда илғор бўлди. Китобни яхши кўрар, шеър ёдлар, иншоларни чиройли ёзарди.
Захро эса соғлом, шўх қиз бўлиб улғайди. Мактабдан келиб: — Опажон, юриб чарчадингми? Кел, мен сумкангни кўтариб бераман, — дерди.
Нигина синглисига қараб: — Сен бор экансан, мен ҳеч қачон ёлғиз эмасман, — деб қўярди.
Матлуба эса икки қизига қараб, тақдирига шукр қилишни ўргана бошлади.
Бир куни мактабда Нигина шеър танловида қатнашди. Саҳнага чиқиб, қўли титраса-да, овози қатъий эди. У она ҳақида шеър ўқиди. Залда ўтирганлардан кўпининг кўзига ёш келди.
Матлуба эса орқа қаторда ўтириб, қўллари қалтираб дуо қилди: — Эй Худо, шу қизимни камситма. Қалбини кучли қил…
Шу куни Матлуба биринчи марта ҳис қилди: қизининг юришида эмас, руҳида ғалаба бор эди.
Ўғли хам мактабга борар лекин хеч ким уни уйинга қўшмасди. Хасан аламзада юрар ўқишни ёқтирмасди. Матлуба ўғлини бошини силаб йиғлаб оларди.
Агар деган савол ⁉️ қийнарди. Холамни ўғлига турмушга чиқмаганида фарзандларим ногирон туғилмасди.
Дилбар Ахмедова..
НОГИРОН ҚАЛБ ЙИҒИСИ
ҚАРИНДОШГА ҚИЗ БЕРМАНГ
Тонг саҳар фарзандининг чинкираб йиғлаган овозидан уйғониб кетган Матлуба боласини бешикдан ечиб олди. Қизалоғи Нигинани бағрига босиб, кўкрак тутди. Аммо бола тинчимас, шунчалик йиғлардики, буни эшитган қайнонаси эшик ортидан томоқ қириб овоз берди.
— Матлуба болам, олиб чиқ болангни.
Рустам уйғониб, хотинига бир қаради-да, ёстиқни бошига буркаганча: — Бор, онамнинг ёнига чиқ. Балки бирон жойи оғриётгандир,
Боласини кўтариб Матлуба қайнонасининг олдига чиқди.
— Онажон, тинмай йиғлаяпти-ку. Кўкрак олмаяпти…
— Кел, ўзимга бер-чи, — дея Нигинани қўлига олган Шарофат хола ўз хонаси томон йўл олди.
Ортидан Матлуба ҳам кирди.
— Ҳа, болажоним, не бўлди сенга? Ёки кўз текдимикан, а? Оқила холангга олиб бораман, болам. Бўлдигина, йиғлама, — дея Шарофат хола уч бўлак нонни олиб, неварасининг қорнию бошини силади.
Сўнг Матлубага бир қараб: — Матлуба қизим, сен бор ухлайвер. Ўзим қарайман неварамга, — деди.
— Онажон, сиз чарчаб қоласиз… — деди Матлуба хавотир билан.
Қайнонаси жавоб бермади. Эшикни ёпди. Матлуба хонасига қайтиб ётди, аммо кўзига уйқу келмади.
Тонг отди. Шарофат хола Нигинани йўргаклаб, Оқила холанинг уйи томон йўл олди. Матлуба ортидан жимгина қараб қолди.
Қайнонаси қайтиб келгач, Матлуба сўз бошлади: — Онажон, Нигинани докторга олиб бориш керакдир балки. Оқила холадан фойда йўқ-ку…
— Ҳа, сен ҳамма нарсага ақлинг етади-да, яяя! Менга ақл ўргатасан! Мен ҳам уч бола туғдим, барчаси йиғлаб-йиғлаб катта бўлган. Нигина соғлом. Сенинг кўзинг теккан. Ўзинг суқланиб, болангга тикилаверибсан! — деди қайнонаси қошини чимириб.
Матлуба индамади. Боласини бағрига босганича хонасига кириб кетди.
Орадан беш ой ўтди. Матлуба боласини олиб, онасининг уйига йўл олди. Қизалоғи бир ёшга тўлган, аммо оёқчаларини яхши босмасди. Матлубани ҳеч ким эшитмасди. Балки онаси тушинар…
Автобусга чиқиб, иккинчи қаторга ўтирди. Ёнидан таниш овоз эшитилди: — Яхшимисан, Матлуба?
Бу дугонаси Машхура эди.
— Дугонажоним, учрашган жойимизга қара…
— Эрга тегиб йўқ бўлиб кетдинг-а?
Матлуба юрагидаги барча дардини дугонасига тўкиб солди: — Қизим ҳар кеча йиғлаб чиқяпти. Докторга олиб боринглар десам, ҳеч ким қулоқ солмайди. Ўзим улардан сўроқсиз чиқолмайман. Шунинг учун ҳозир онамникига кетяпман. Ахир у ўз опаси-ку, гапи ўтар. Эрим онасининг чизган чизиғидан чиқмайди. Эрта ишга кетиб, кеч қайтиб келади. Топганини онасига беради. Ўз холам шунчалик боламга тошбағир . Билгани Оқила бахши дам солдириш, куф-суф…
Бу сўзларни айтар экан, Матлубанинг кўзларига ёш келди.
— Э, дугонам, сиқилма. Балки меникига меҳмонга келарсан. Шу баҳонада ишлаётган шифохонамда текширтирамиз. Вақтни чўзма, — деди Машхура. — Мен шу ерда тушаман. Аллоҳ насиб этса, бафуржа гаплашамиз.
Матлуба онасининг уйига етиб келди. Бор гапни айтди. Онаси эса хушламай жавоб берди: — Энди бир камми ўз опамга ақл ўргатаман? Опам билиб иш қилётгандир.
Бола ҳали кичик, йиғлаб-йиғлаб катта бўлади.
Мана, келдинг, мени кўрдинг, мен соппа-соғман. Кеч бўлмаси уйингга етиб ол. Яна холанг мендан аразлаб қолмасин…
— Аяжон, бугун уйингизда қолай. Эртага қизни шифохонага кўрсатиб ўтаман…
— Кимдан рухсат олдинг? Қайнонанг ё эринг рухсат бердими?
— Йўқ… улар барибир олиб боришмайди…
— Ундай бўлса, уйингга кет. Менинг ҳам ишим кўп, — дея совуқ қараш билан кетмонни олиб, экин томон кетди онаси.
Гапи оғзида қолган Матлуба қизини кўтариб, яна уйига қайтди…
Автобусда кетар экан, Матлуба қиз даврини эслади.
Сочлари узун, жуда чиройли қиз эди. Мактабдоши Жасур Матлубага совчи қўйди, қизни отаси армияга бормаса қизимни сўраб келмасин деб рад жавобини берди. Жасур Матлубани севарди. Жасур армияга кетди. Анча вақт хат ёзиб турди. Матлубага уйланишини ёзар. Матлуба буни ҳаммадан сир тутарди. У ҳам Жасурга бефарқ эмасди.
Холасининг қизи йўқ. Онаси Матлубани тез-тез холасининг уйига иш қилишга юборарди. Қўли гул, чаққон Матлубани холаси ўғли Рустамга олиб беришни режа қилган эди.
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ОВҚАТИНГ ЕТМАЙ ҚОЛСИН...
Дўстим Бахтиёрга бағишлайман
ҳикоя
Қисм ошхонасида кечки овқатга хафсаласиз қўл урдик. Иштаҳага ит теккан. Сабаби, тонг саҳар жангга кетишимиз ҳақида буйруқ бор. Қаерга боришимиз номаълум; сир тутишмоқда. Бундай ими - жим тайёргарликдан сезиш мумкинки, Чорикор ё Панжшерга йўл олсак керак. У ёқлардан тирик қайтиш даргумон, ажалнинг уяси, Худо қарғаган жой. Дузахнинг дарвозаси очилгани шу...
Столимиз атрофида асосан ўзбеклар жам бўлганди. Емакдан сўнг ошпазимиз дуо қилди:
– Омийн! Қайтиб келганларингда овқатим етмай қолсин...
Айни тоб тепамизда сиёсий тарғиботчи зобит ҳозир бўлди. Аскарнинг гап - сўзи тугул хаёлидаги ўй билан ҳам қизиқувчи бу исковични жинимиз суймасди.
– Фолончиев! Ҳозир нима дединг? Қани таржима қил-чи?
Ошпаз жим. Бошқалар ҳам. Биламан, зобит тирноқ остидан кир топиб ундан бомба ё мина ясайди.
У кинояли илжайди:
– Сен дуо ўқидинг. Шуни менга таржима қилиб бер, тамом!
– Кейинги гал овқатимиз етмай қолсин, деяпти. Бунинг нимаси ёмон, – ижирғандим.
– Аҳмоқ! Совет армияси ҳар жиҳатдан қудратли. Бизда озиқ - овқат етарли. Сенларнинг миянг бузилган...
Асабим зир қақшади. Оғзимга келган гапни қайтармадим.
–Калтафаҳмсан!– дедим сенсираб.
Юзига тик боқдим. Жағини очса, қулоқ чаккасида чақмоқ чақдирадиган важоҳатимни кўриб эсанкиради. Тўғри-да, эртага урушга чиққандан кўра Гауптвахта, яъни, аскарқамоқда ётганим яхшироқдир, нари борса бир ҳафтадан сўнг қўйиворишади... Зобит нимадир деб ғулдиради-да, ошхонадан отилиб чиқиб кетди.
Зум ўтмай қисм қорувули бошлиғи ва иккита навбатчи аскар пайдо бўлди. Эртага жангга чиқишимиз шартлиги сабаб менга индашмади, ошпазни олиб кетишди.
... Жангдан қайтдик. Оёқларимиз зил - замбил ҳолда ошхонага кирдик. Иштаҳа йўқ... Ошпаз бир бурчакда эзғинди ҳолда бош эгиб ўтирибди. Бизнинг ёнимизга келмади. Сабаби, унинг овқати ортиб қолди, сабаби, аскарларнинг кўпчиллиги қирилиб кетганди...
Ҳалиги тарғиботчи зобит ошпазнинг ёнига борди. Юзига маҳзун тикилиб елкасига кафтини қўйди. Бизнинг столга ўгрилиб қаради. Қаддини ғоз тутди. Ўнг қўлини чеккасига тираб ҳурмат маъносида ҳарбийча салом берди. Нигоҳлари жиққа ёш. Шу тарзда биздан, айнан мендан узр сўради. Биз ҳам ўрнимиздан туриб, қўлларимизни бошимиз четига тираб ҳарбийча алик олдик.
Орадан бир ҳафта ўтиб, яна бизни саф майдонига тизишди. Тағин жанг... Қисм командири ҳарбий тайёргарлик борасида зобитлар ҳисоботини тинглагач, минглаб аскарларга юзланди:
– Ўғилларим, ҳаммамиз соғ - омон, ҳа, барчамиз тирик қайтишимиз керак! Қисмга тус - тугал келайлик! Донишманд ўзбек ошпазимиз айтгани каби, майли, жангдан қайтгач, сизларга овқат етмай қолишини истайман!
Вужудим жимирлаб кетди. Бўғзимга нимадир тиқилиб қолди. Взвод бошида турган тарғиботчи зобит менга қараб жилмайиб қўйди.
Кейинчалик қисмимизда “Майли, овқатимиз етмай қолсин!”, деган ибора энг яхши тилакка айланди.
– Омон қайтинглар, овқатимиз етмай қолсин!
– Тирик қайтинглар, овқатимиз етмаса ҳам майли!
– Биз қайтгач, овқатинг етмасин, ошпаз!
– Биз қайтамиз, овқатинг етмай қолади, Бахтиёр!
... Орадан анча йиллар ўтди, Бахтиёр...
Ҳайит байрамида қишлоққа боргач, альбом варақлаб, иккимизнинг ҳарбийда тушган сувратимизни кўрдим. Ўша воқеани эсладим, Бахтиёр!
Эсингдами, Бахтиёр?!
Эсингда-а?!
9.06. 2025 й
ОНАМНИНГ ИЗТИРОБЛАРИ
Дадам қишлоқда чўпонлик қилиб юрган кезлари онам билан бир-бирларини севиб қолишади. Табиийки, турмуш қурмоқчи бўлишади. Аммо негадир бувим уларнинг оила қуришини умуман истамайди. Шу заҳоти дадамни бошқа қизга унаштириб қўяди. Кўп ўтмай унаштирув бузилиб, узук қайтарилади. Кейин яна бошқасига унаштиришади, у ҳам узоққа бормайди. Худо онамга насиб қилган экан-да, хуллас, у фотиҳа ҳам бузилади.
Бу никоҳга на дадамнинг онаси, на онамнинг акалари рози бўлишади. Охири бир оқшом иккаласи оилаларини назар-писанд қилмай, қочиб кетишади. Шунда бувим:
— Бу қизни нега бошлаб келдинг? — дея бир соат ўтар-ўтмас онамни олиб, ота уйига қайтариб ташлайди.
Орадан анча вақт ўтгач, улар яна қочиб кетишади, бироқ бу сафар қонуний никоҳдан ўтишади. Уйга қайтиб келишганида, бувим бошида катта жанжал кўтаради, лекин ноиложликдан тақдирга тан беришга мажбур бўлади. Шундан кейин бувим онамга кун бермай, тинмай зулм қила бошлайди.
Бувим онамга «қўлингдан иш келмайди» деб тайинли иш бермас, кейин эса дадамга «хотининг ҳеч вақо қилмайди» дея шикоят қиларди. Вақт ўтиб, дадам хотинининг ёнини олиш ўрнига, онасининг ноғорасига ўйнаб, онамни калтаклашга тушади. Онам ота уйига борганида эса унга ҳеч ким эга чиқмас, борганидек яна хўрланиб қайтиб келаверарди.
Тўнғич фарзандлари дунёга келганида, қадрли, азиз бўлсин деб исмини Қиймат қўйишади. Аммо гўдакнинг чилласи чиқмай туриб, нобуд бўлади.
Кейин Назли опам туғилади. Уни маълум бир ёшга етгунча онамга исмини айтиб чақиришга мажбурлашади, «ойи» дейишга қўйишмайди. Бувим ва дадам эса ўша-ўша зулмни давом эттиришади. Бечора онам нима иш қилмасин, барибир ёмон отлиқ бўлар, тинмай гап-сўз ва калтак ерди.
Онам тунлари опамни бағрига босиб йиғлар ва «Назлижоним, агар сен бўлмасанг, бу азобларга чидолмасдим», деркан.
Кейин яна бир опам, ундан сўнг эса мен дунёга келибман. Қаранг, қандай аччиқ қисмат ва истеҳзоки, шунча зулм-ситамларга қарамай, менга ўша бувимнинг исмини қўйишади.
Аммам шаҳарда яшарди. Улар қишлоққа келадиган куни уйда энг сара таомлар пишириларди. Онамга эса худди хизматкордек муносабатда бўлишарди. Меҳмонлар ва уйдагилар тўр тўрида, бир дастурхон атрофида ўтиришса, биз онам билан ошхонада, ерда ўтириб овқатланардик.
Ўша кунлари дадам аммамлар келяпти деб товуқ сўяр, онам эса уни пиширарди. (У пайтларда товуқ гўшти ҳар доим ҳам эмас, фақат азиз меҳмон келганда ейиларди). Таомнинг ҳиди димоққа урилганда, опам иккимиз урушиб кетардик: мен жигарини, опам эса бўйнини талашардик. Ваҳоланки, товуқнинг сони, тўши, қанотлари ва яна қанча лаҳм жойлари бор эди, аммо биз у гўштлар бизга тегмаслигини яхши билардик. Ҳатто ўша суяк-саёқларнинг бизга насиб қилишига ҳам рози эдик.
Йиллар ўтиб, улғайдик, мен ҳам оила қурдим. Ҳозир уйимда меҳмон бўлса ҳам, болаларимни ҳеч қачон дастурхондан айирмиман. Мен чеккан изтиробларни улар ҳам ҳис қилмасин дейман. Аввал улар тўяди, кейин мен ейман.
Биласизми, кейин нима бўлди? Ўша вақтларда бизни одам ўрнида кўрмаган дадам, ҳозир кўзимизга термулиб, бизни излайдиган бўлиб қолди.
Агар бугун уйига борадиган бўлсак, товуқ эмас, қўй сўядиган даражада муштоқ.
Ҳатто, ўзим ҳам ҳеч қачон ишонгим келмайдиган бир воқеа содир бўлди: бизни ҳамиша четлатган, энг оғир гапларни юзимизга айтиб, қалбимизни вайрон қилган, бизни паст санаган ўша бувим охир-оқибат бизнинг қўлимизга қараб қолди, бизга муҳтож бўлди.
Аммо донишманд халқимиз айтганидек: «Ўчоқ бошига келганда хамир тугайди, ақл бошга келганда умр тугайди».
Бечора онамни тинимсиз азоблар билан яримжон, мажруҳ бир аёлга айлантиришди.
Хўш, муаммо дадамдами? Бувимдами? Ёки ҳаётнинг ўзидами?
Аслида айб кимда?
Изоҳ: Чилласи чиқмай (Кыркы çıkmadan) — чақалоқ туғилганидан кейинги дастлабки қирқ кунлик давр. Одатда халқимиз орасида бу даврда гўдак алоҳида парваришланади.
«Ўчоқ бошига келганда хамир тугайди...» — Турк халқининг ушбу мақоли ўзбек тилидаги «Эсинг бўлса, енгингга чўзиб, вақтида ҳаракат қил» ёки «Ғафлатда қолган умр — беҳуда ўтган умр» каби маъноларни англатади, яъни инсон хатосини тушуниб етганида, имконият ва умр бой берилган бўлади.
Муаллиф Лейла Армаған
Шавкат Ўймовутли таёрлади
ҲАММОЛ МАҲМУД
Маҳалланинг энг камбағал йигити бир амалдорнинг қизига кўнгил қўйган эди. Ҳар тонг вақтли туриб, кўча бошида севгилисининг нозланиб ўтиб кетишини кутарди. Қизнинг ҳар сафар сочларини турфа хил қилиб ўриб олиши йигитга жуда хуш ёқарди. Маҳмуд ҳар кеча зах ҳиди анқиган, деворлари нураган ҳужрасида Зайнабга атаб шеърлар ёзарди. Бу қиз у учун шу қадар қадрли эдики, унинг энг севган атири, ширинлиги, омад келтиради деб ишонган гулли тўғноғичи, яхши кўрган фильми ва айниқса ёмғирли ҳавода ўзини нақадар оромда ҳис қилишини ҳатто узоқдан севганда ҳам хотирасига муҳрлаб қўйганди.
Маҳмуднинг мактаб йиллари севганига етишиш орзуси билан ўтди. Ҳар тонг севгилисини кўриш илинжида ҳаяжон билан уйғониб, унга кўнгил изҳор қилишга ўзини чоғларди. Аммо қиз кўча бошида кўриниши билан йигитнинг тиззалари қалтираб, турган жойида эриб кетарди. Рад этилишдан қўрқиш ва андиша туфайли бор айта олгани фақатгина "Хайрли тонг" деган сўз бўларди.
Мактабни битириш арафаси эди. Маҳмуд хайрлашув оқшомида барча туйғуларини тилга чиқаришни дилига тугди. Маҳалладаги либослар ижарага берадиган тикувчидан костюм-шим олиш учун икки кун мардикорлик қилиб, юк ташиди. Ҳаммоллик қилиб юрганида севгилиси уни кўриб қолганидан нақадар уялганди.
Шунга қарамай, у тушкунликка тушмади. Ўша оқшом ижарага олинган либосларини кийганида ўзини жуда келишган ҳис қилди. Ойна олдида беш марталаб сочларини қайта таради. Уйдаги ягона хушбўй нарса — лимон сувидан юз-қўлларига сураркан, ширин хаёлларга ботди. Боғдан бир атиргул ғунчасини узиб, чўнтагига солди. У энди ҳаётидаги энг муҳим кечага тайёр эди.
Хайрлашув кечаси жуда гавжум эди. Ҳамманинг ҳашамдор кийимлари олдида ўзининг камтарона либоси бироз ғариб кўринса-да, Маҳмуд қароридан қайтмади. Соатлаб Зайнабнинг ёлғиз қолишини кутди. Бошқалар севган қизлари билан рақсга тушиш илинжида бўлса, у айтадиган гапларини ёддан такрорларди. Ниҳоят, Зайнаб ёлғиз қолган пайтда ёнига бориб, чуқур нафас олди ва: "Сизни ўн икки йил олдин маҳаллага кўчиб келган кунингиздан бери севаман. Агар туйғуларимга жавоб берсангиз, дунёдаги энг бахтли одам бўлардим", — деб қўлидаги гулни узатди. Зайнаб эса Маҳмудга худди раҳми келгандек қараб: "Ҳаммоллик қилиб менинг кўнглимни оламан деб ўйлаяпсанми? Менинг орзуларим бошқа", — дея кинояли кулиб, унинг ёнидан ўтиб кетди.
Маҳмуд ўқишга кира олмади. Чунки ишлаб оиласини боқиши керак эди. Ҳар тонг Зайнаб уйлари олдидан ўтаётганда унга маҳлиё бўлиб боқар ва кунини кўз ёш билан бошларди. Кейин эса шаҳар бозорида кечгача юк таширди. Орадан икки йил ўтиб, Зайнабнинг бой тадбиркорга турмушга чиққанини газетада кўрганида, нон еб ўтирган ўша қоғоз устида ҳиққилаб йиғлаб юборди. Газетадаги суҳбатда: "Мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бирига турмушга чиққаним учун ўзимни жуда қадрли ҳис қиляпман", деб ёзилганди. Маҳмуд кечалари кўз ёш тўкаркан, Зайнаб кимнингдир юрагига ўт ёққанидан бехабар эди.
Никоҳнинг дастлабки кунлари эртакдек ўтса-да, Зайнаб эрининг бепарво ва худбин эканини тез орада англаб етди. Бойлик берган маишат ва кибр туфайли эри Зайнабни шу қадар менсимай қўйдики, йиллар ўтган сари аёл ўзини қадрсиз матодек ҳис қила бошлади. Орадан йигирма йил ўтиб, бадавлат эрининг ишлари мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаб ёмонлашиб, у инқирозга юз тутди ва қарз ботқоғига ботди. Ҳар оқшом уйда арзимас сабаблар билан жанжал чиқар, ҳатто Зайнаб асло кутмаган ҳолда эридан тарсаки ея бошлаганди. Кўп ўтмай, қарзлар ва ташвишлар оғирлигидан эри юрак хуружи билан вафот этди. Зайнаб у чеккан изтироблардан сўнг ҳатто эрининг ортидан куя олмади ҳам. Чунки никоҳи давомида меҳр деган туйғуни кўрмаган эди.
Ортидан эса елкасига оғир юк бўлган катта қарзлар қолди. Беш йил давомида бу қарзларни ёпишга уринди, аммо уддалай олмади ва чорасиз қолди. Шундай оғир дамларда дўстлари орқали бир тадбиркор унга уйланиш истагини билдирди. У киши аёлнинг барча қарзларини тўлашга ҳам рози эди. Зайнаб хонимнинг бошқа чораси бўлмагани учун бу таклифни қабул қилди. Ўзи танимаган ва севмаган одам билан фақат қоғоз устидаги никоҳга рози бўлди.
Шифокорлар унинг аҳволи оғирлигини, ҳар қандай ҳолатга тайёр туришим кераклигини айтишди.
Шу орада менга унинг телефонини ҳам беришди.
Кеч соат бешлар атрофида телефон жиринглади.
Қўнғироқ қилган адвокат экан.
Турмуш ўртоғим ажрашиш бўйича ишончнома расмийлаштириш учун келишини айтган, келмаганидан хавотир олиб қўнғироқ қилибди.
Мен ўзимни унинг рафиқаси деб таништирмадим.
Фақат оғир йўл ҳодисасига учрагани ва шифохонада ётганини айтдим.
Телефонни қўйганимдан кейин эса бутунлай довдираб қолдим.
Демак, у мен билан ажрашиш учун ишончнома беришга келаётганда аварияга учраган экан.
Фақат бир гапни айтдим:
«Бу — илоҳий тақдир».
Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмасдим.
Ажрашиш ҳақида ҳеч ким билмасди.
Шунинг учун турмуш ўртоғим соғайиб кетгунча бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка қарор қилдим.
У жонлантириш бўлимидан чиққанидан кейин ҳам бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Аммо умуртқа поғонаси шикастлангани ва мияга қон қуйилгани сабабли фалаж бўлиб қолди.
Натижада умрининг қолган қисмини ногиронлар аравачасида ўтказишга маҳкум бўлди.
Шифохонадан чиққач, уни уйга олиб келдим ва парвариш қилишни бошладим.
У гапира олмасди.
Аммо ҳаракатлари билан қаттиқ пушаймон эканини билдиришга уринади.
Баъзан кўзларидан пушаймонлик ёшлари оқиб тушарди.
На фарзандларим, на қариндошларим турмуш ўртоғим ажрашиш учун келаётиб аварияга учраганини билишмайди.
Мен унга Аллоҳ розилиги учун қараяпман.
Ҳозир ўйлаб кўрсам, уни кечирдимми-йўқми — билмайман.
Аммо қалбимдаги оғриқ ва хафалик ҳали ҳам сўнгани йўқ.
Ҳар гал унга қараганимда ҳаёт нақадар ибратларга тўла эканини ҳис қиламан.
Унинг шифо топиши учун Аллоҳга дуо қиламан.
Мени ўсмалардан ва оғир касалликдан халос қилган Роббим, касаллигим сабабли мендан воз кечмоқчи бўлган инсонни эса тўшакка маҳкум қилди.
Тушунган одам учун бундан катта ибрат бўладими?
Аллоҳ барча беморларга шифо, уларнинг яқинларига эса сабр ва меҳр-шафқат ато этсин.
Аллоҳ ҳеч кимни бошқа бир инсоннинг умидига муҳтож қилиб қўймасин.
Туркчадан таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади
Бир маҳал қизил люкс "Жигули" осойишта силкиниб Хуршидадан хиёл нарироқда тўхтади. Хуршида қўл кўтармагани учун ҳам эътибор бермади. Лекин ёша томондан овоз келди:
-- Қаёққа боарсиз, синглим?
Бир оздан кейин бояги савол яна қайтарилди:
-- Сизга айтяпман.
Шундагина Хуршида бу гап ўзига тегишли эканини билиб, бурилиб қаради. Машинасининг рангига мос -- қизил водолазка кийиб олган йигит бир оёғи ичкарида, бир оёғи ерда, шу томонга қараб турарди.
-- Қаёққа борасиз? -- деди у яна.
Хуршида "собственний" машинага ўтиришни умуман хушламасди. Ҳозир ҳам чимирилиб:
-- Ҳеч қаёққа! -- дедию тескари қараб олди. У моторнинг гувиллашини, машина жўнаб кетишини кутиб турарди. Чиндан ҳам эшик қарсиллаб ёпилди. Аммо мотор гурилламади. Бояги йигит унинг рўпарасида пайдо бўлди.
-- Қўлингизда юкингиз кўп экан, -- деди Хуршидага жиддий тикилиб.
Хуршида унинг силлиқ таралган сочларига, чимирилиб турган қошига бир лаҳза қарадию кўзини олиб қочди:
-- Қанча сўрайсиз?
Йигит кулиб юборди:
-- Савоб ҳам керак-ку одамга!
-- Унақа бўлса ўтирмайман.
Йигит яна кулиб унинг сумкасига қўл чўзди:
-- Бўпти, бензин ҳақини берарсиз.
Хуршида машинанинг паролон ғилоф қопланган орқа ўриндиғига ўтираркан, йигит сўради:
-- Қаёққа ҳайдай?
-- Кўкчага!
Хуршида энди уйга етгунча бир оғиз ҳам гапирмасликка аҳд қилди.
Анчагача индамай кетишди. Хуршида йигитнинг рўпарадаги ойначадан ўзига қараб қўяётганини ҳис қилар, шунинг учун кўчаларни томоша қилиб борар эди.
-- Иссиққа қолиб кетибсиз? -- деди йигит орқага бурилиб. Хуршида мўйлов қўйган йигитларни ёмон кўрарди. Аммо ҳайдовчининг мўйлови ўзига жуда ярашиб тушганини ичидан тан олди. Индамай кетаверди. -- Иссиққа қолиб кетибсиз, дейман? -- Йигит яна саволини қайтарди.
-- Шундоқ бўлди! Энди отимни сўранг! Қаерда ўқишимни сўранг! Иложи бўлса, йигитим бор-йўғлигини ҳам билиб олинг! -- Хуршида бу гапларни шу қадар жаҳл билан бидир-бидир қилиб айтиб ташладики, ўзиям ҳайрон қолди.
Йигит бунақа зарбани кутмаган бўлса керак, анчагача жимиб қолди. Кейин орқасига қарамасдан секингина гапирди:
-- Ўзининг туғилган кунида ўзи бозор қилган одамни биринчи кўришим.
Энди Хуршида эсанкираб қолди. Худди унинг юзини яхшироқ кўриб олгиси келгандек олдинга эгилди.
-- Сиз... Қаёқдан биласиз? -- деди кўзларини пирпиратиб.
-- Мен ҳамма нарсани биламан! Телепатман. -- Йигит орқасига қараб жилмайди. Шунда Хуршида унинг мўйлови ўзига ярашганини яна бир бор ҳис этди-ю, хаёлига келган фикрдан уялиб, кўзини олиб қочди. -- Сиз ҳеч нимани айтмай қўя қолинг, -- деди йигит ҳамон жилмайиб. -- Отингизни ҳам, бугун неча ёшга тўлганингизни ҳам, ҳаммасини биламан. Сиз бўлса мени билмайсиз. Шуям инсофданми? Келинг, сиз ҳам мени таниб олинг. Отим -- Анвар...
Хуршида қараса гап гап билану машина бошқа ёққа бурилиб кетяпти.
-- Кўкча у ёқдамас, -- деди у овозини баландлатиб. -- Ё йўлни билмайсизми?
-- Биламан! Бир минутга!
Зум ўтмай машина пастак, ойнабанд магазин рўпарасида тўхтади. Анвар кўча четидаги цемент ариқчадан ҳатлаб ўтди-да, магазинга кириб кетди. Хуршида ўтираверишини ҳам, тушиб кетишни ҳам билмай турган эди, Анвар ичкаридан бир сават гул кўтариб чиқди. Хуршида шундагина бу гул магазини эканини билди.
Анвар негадир орқа эшикни очиб, саватдаги гулни шундоққина Хуршиданинг оёғи тагига қўйди.
-- Нима қиляпсиз? -- деди Хуршида оёғини нари суриб.
-- Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Илоё бахтли бўлинг! -- Анвар қўлини шунақа қойилмақом қилиб кўксига қўйдики, Хуршида кулиб юборди:
-- Артистмисиз, нима бало?
-- Артист бўлсам, жон дердим. Эплолмайман. Аспирантман.
Анвар рулга ўтирдию машинани ғизиллатиб ҳайдаб кетди. Қизиқ, энди у Хуршидаларнинг кўчасига етгунча бир оғиз ҳам гапирмади. Фақат Хуршиданинг юкларини, саватдаги гулни тушираётганда секингина: "Яхши дам олинглар", деб қўйди.
Хуршида ҳеч қачон туғилган кунини бунчалик хушчақчақ нишонламаган эди. Қизлар билан роса ўйнашди, ярим кечагача хурсандчилик қилишди. У ора-чора негадир Анварни эслаб қўяр, аммо ёша заҳоти уни хаёлидан ҳайдашга уринарди. "Яхши йигит экан. Одамгарчилиги бор экан. Шу билан нима бўпти? Энди қайтиб кўришамизми, йўқми? Кўчада учраган бир одам-да!"
Гап шу ерга келганида юрагини ваҳм босди, наҳотки, асл “айбдор” у эканлигини ҳам айтган бўлса?! Шерзод бепарво гапида давом этарди:
- Шунча қистасам ҳам кимлигини айтмади, дейди Собир, билганимда шундай қизни хароб қилган аблаҳни уриб, дабдала қилардим, дейди... Бечора Санам!
Шойим ака шунча йиллар ичида бу воқеани ҳар эслаганида, худди юрагида оғир тош бордай ҳис қилади. Бир-икки кун ўйлаб юради-да, ахийри, “Э, бирортага тегиб, бахтини топиб кетгандир аллақачон! Кўзга яқин қиз эди-ю”, деб ўзига тасалли берган бўлади.
Ҳозиргилар маҳмадона, у ўғлининг ёшида отасидан ўлгудай ҳайиқарди, бир оғиз гап қайтара олмасди. Ўғли бўлса... “Йўқ, менки, отамнинг сўзидан чиқмаган эканман, ўғлим учун ҳам менинг гапим қонун бўлиши керак!” Ўйлаб-ўйлаб, охири шу қарорга келди.
Бир маҳал ташқарида аввал дарвоза тарақлагани, кейин хотинининг “Вой ўлмасам!” деган ташвишли хитоби эшитилди. У шошиб, ҳовлига чиқди. Ёқавайрон, юзлари бўғриқиб, қизариб кетган Жасур онасига суяниб, чайқалганича бир-бир қадам босиб, келарди. Ота ўғлини бу аҳволда биринчи марта кўраётгани учун аввалига ҳайрон бўлди, кейин бирдан ғазабга минди.
Бу нима юриш?! Энди ичадиган ҳунар чиқардингми, хумпар?!
Жасурнинг ширакайф кўзлари отасига ўқдай қадалди.
- Ҳ-ҳа! – деди зўрға тили калимага келиб, - ним-ма қилай бўлм-маса? – у бирдан ойисини қўйиб юбориб, ҳовли ўртасида тўхтади, - ой-йи, ойижон-н, айти-и-инг, м-мен ал-ламимдан ичиб к-келдим бугун, б-биринчи марта, биринчи ва о-охирги мар-рта! Э-эртадан б-бошлаб, б-бу уйга қадам бос-смайман! С-салима б-билан-н бошимни олиб-б к-кетаман...
Гулсара опа лабини қаттиқ тишлаб, эрига қаради. Шойим аканинг ғазаби янаям қўзиб кетди. Ўзини тутолмай, қандай бориб, ўғлининг юзига тарсаки тортиб юборганини ўзиям сезмай қолди:
Кўрнамак! Битта қизни деб, ота-онангдан кечасанми, аҳмоқ?!
Вой шўрим, дадаси! – қичқириб, ўғлига ташланди она. Жасур юзини чангаллаб, ўтириб қолди, кейин ерга қараган кўйи мастлиги тарқагандай, астагина, дона-дона қилиб деди:
Ҳа, дадажон, кетаман! Чунки сизга ўхшаб, бир ожизани ишонтириб қўйиб, кейин номардларча ташлаб кетолмайман! – у бирдан шахд билан отасига қаради, - билдингизми, мен сиздай бўлолмайман!!!
Шойим ака турган ерида қотиб қолди. Ҳеч нарсага тушунолмай жавдираб турган хотинининг саволомуз нигоҳини ҳис этаркан, бирор оғиз сўз айта олмади, аста-аста юриб, ичкарига кириб кетди...
Эртасига эрталаб индамай кўчага отланди.
- Йўл бўлсин? Бугун дам олиш куни-ку?! – журъатсизгина сўради Гулсара опа.
- Ботирникига, онаси... Вазиятни тушунтиргани кетяпман...
Хуршида АБДУЛЛАЕВА
Шунда ҳам қачондир кўнгил қўйган кишингни унутиш оғир бўларкан, унинг қисматига бефарқ қарай олмас экансан. Дилафрўз Андижон Тиббиёт институтида ўқиётганидан хабарим бор эди. ўша йили у ҳам турмушга чиққанини эшитдим. Йўқ, юрагимда рашк ёки изтироб эмас, ўкинчга ўхшашроқ бир нарса уйғонди. Уйғондию, сўнди. Фақат бир нарсага ҳайрон қолдим. Дилафрўз Абжалга эмас, бошқа йигитга турмушга чиқибди...
Кейин булар ҳам унутилди. Фақат онда-сонда тушларимга оппоқ кўйлак кийган Дилафрўз кирадиган бўлди.
Ўн саккиз йил оз муддат эмас. Дилафрўз чиндан ҳам ўзгарган, аммо ўктам кулгиси, қуралай кўзларининг киборона боқиши ўша-ўша эди.
– Мен сизни тушимда кўриб тураман, – деб такрорладим унинг кўзига тикилиб.
– Йўғе! – Дилафрўз кўзларидан ўт чақнаб кулди. – Наҳотки?
– Бу гапни сизга ёқиш учун айтаётганим йўқ. Бор гап шу.
– Қаранг-а, мен шунча ҳаракат қилсам ҳам сиз сира тушимга кирмайсиз.
Бу гапни у ярим ҳазил билан айтди. Бироқ менинг кўз ўнгимда яна ўша совуқ манзара жонланди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетгани-ю, мен аянчли қиёфада термилиб қолганим. Ҳарчанд ўзимни тутишга уринсам ҳам бундай паллада айтиш мумкин бўлмаган энг аҳмоқона гап оғзимдан чиқиб кетди:
– Абжални ҳеч кўрасизми?
У ярқ этиб қаради.
– Кимни-и-и? – деди чўзиб
Кулдим.
– Абжални-да! Эсингиздан чиқдими?
Дилафрўз кўзимга узоқ, синовчан тикилиб турди-да негадир истеҳзоли кулди.
– Бошимга ураманми уни?! – деди қошини чимириб.
Эсанкираб қолдим.
– Ахир ўшанда...
Дилафрўзнинг кўзларига сезилар-сезилмас изтироб шарпаси соя солиб ўтгандек бўлди. Бироқ зум ўтмай кулимсираб сўради:
– Докторлик ишингиз битиб қолдими?
– Сиз... сиз қаёқдан биласиз? – дедим баттар ҳайратланиб.
– Мен шунақа билағонман! – Унинг гап оҳангида яширин истеҳзо бор эди. – Ҳаммасини биламан! Қачон номзодлик диссертациясини ёқлаганингизни, Гули билан тўйингиз ўн тўртинчи июн, шанба куни бўлганини. Тўнғич ўғлингиз май ойида туғилганини... Хотинингиз ҳамшира бўлиб ишлашини... Айтаверайми? – У кулди. Аммо бу сафар кулгусида ўктамлик йўқ эди. Буни ўзи ҳам сезди шекилли, юзини ўгириб, бошини қуйи солди...
Вужудим бирдан бўм-бўш бўлиб қолди. Самолёт ҳамон гувиллаб учиб борар, назаримда менинг қалбимда ҳам алланима гувиллаб жунбушга келган эди...
Нимага у сенинг ҳаётингни миридан-сиригача билади? Илмий ишингниям, қачон уйланганингниям... Нимага? Нега у Абжалнинг номини эшитганда ижирғанди? Демак, Абжалдан нафратланар экан-да?! Хўш, ўшанда кўприк устида ўзингни аянчли қиёфада қолиб кетганингни ўйлайсану, нега Дилафрўзни ўйламайсан? ўшанда Дилафрўз учун, мактабнинг энг гўзал, энг мағрур қизи учун ўзи ёмон кўрган, ўзи жирканадиган одам билан қўл ушлашиб кетиш осон бўлмагандир? Ким учун қилди бу ишни? Шошма... ўшанда рельс устида амаллаб мувозанат сақлаб кетаётганида нима учун орқасига қайта-қайта термилиб қаради? Балки ўшанда унинг кўзларида инграган изтиробини пайқамай қолгандирсан? Балки эртасига мактаб дарвозаси олдида сени кутиб турганида ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлгандир? Сен бўлсанг, уни ҳақорат қилиб жўнаб қолгансан. У шундаям сени кечирган. Бўлмаса, нима учун Низомдан қайта-қайта суриштирди сени? Нимага сен билан учрашишни тилади? Нимага? Нимага хотинингдан тортиб болангнинг туғилган кунигача билади? Нимага? Нимага?
Бир-биридан аччиқ, бир-биридан армонли саволлар кетма-кет ёпирилиб келар, самолёт моторининг гувиллаши, миямда чарх ураётган саволлар ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб вужудимни ларзага солар, Дилафрўз бўлса ҳамон нариёққа қараб ўтирар эди. Мен унинг юзидаги ифодани аниқ кўрмасдим. Аммо кўрмасам ҳам ўзимнинг беписандлигим туфайли, ўзимнинг бефаҳмлигим туфайли шунча пайтдан буён пайқамай келган туйғуларни энди аниқ сезиб турардим. Фақат... фақат энди кеч бўлганди. Ажаб, сендек «олим», сендек «зукко» эркакнинг бир аёл қалбини тушуниши учун ўн йил керак бўлибди! ўшандаям тасодифан, тўсатдан... Демак, шунча йиллардан бери бежиз тушларингга кирмаган экан-да?!
Сен бўлса...Сен галварс бўлса...
Дилафрўз ҳамон бошини қуйи солиб, нариёққа қараб ўтирар, назаримда у яна ўша оқ, оппоқ булутлар орасида учиб юрадиган малакка айланиб қолганди...
Ўткир Хошимов
Эрталаб карахт бўлиб уйғондим. Бошим лўқиллаб оғрир, негадир худди йиғлаган одамдек кўзим ачишарди.
Кўчага чиқсам, дарвоза олдида Низом турибди.
– Борма! – деди қўл силтаб. – Биласан¬-ку, Абжал бандит! Тегирмонга тушса бутун чиқади. Нима, жонингдан тўйдингми?
Кўнглимнинг бир чеккасида Низом тўғри айтаётганини билиб турардим. Аммо ўзим ҳам тушуниб етмаган қандайдир қайсар туйғу нуқул олға итарарди. Қайтага яхши эмасми? Сен ўлиб кетасан, Дилафрўз ҳаммасини эшитиб, зор¬-зор йиғлайди... Сени севмаганига, қадрингга етмаганига пушаймон бўлади. Абжалдан бир умр нафратланиб юради.
– Менга қара, Низом, – дедим совуққонлик билан. – Қўрқаётган бўлсанг бормай қўя қол, менга секундантнинг кераги йўқ.
Низом бора¬-боргунча мени ҳам, Абжални ҳам, «ҳамма ғалвани бошлаган» ўша «Дум»ни ҳам сўкиб борди. Менга бу гаплар таъсир қилмас, хаёлим бошқа ёқда эди. Дилафрўз қаёқдайкин ҳозир? Нима қилаётганийкин?
Кўприк устига етиб келганимизда ҳеч ким йўқ эди. Кун эрталабдан қизиб кетган. Ялтираб ётган темир йўл изиданми, қорамойга беланган шпалларданми, чучмал ҳид анқиб, нафасни олгудек бўларди. Кўприк четига ўрнатилган лиқилдоқ панжарага суяниб пастга қарадим. Юқорида ёйилиб оқаётган сув шу ерга — темир йўл остига келганида кескин тораяр, икки чети бетонлаб қўйилган ўзандан шиддат билан оқиб ўтиб, нариги томондан отилиб чиқиб кетар эди. Шунинг учун бўлса керак, юқоридан сарғайиб келаётган сув нариги томондан кўпикланиб, оппоқ оқариб чиқарди. Жарнинг у юзида сап¬-сариқ қамишзор кўзга ташланар, янаям нарироқда ботқоқлик қорайиб кўринарди. Терак бўйи пастликда аждардек вишиллаётган Бўрижарга қарашим билан юрагим орқага тортиб кетди.
– Қалай, юрагинг пўкиллаб қолмадими?
Дўриллаган овоз эгасини таниб, бурилиб қарадим. Абжал бир қўлида «портвейн» шишаси, бир қўлини белига тираганча кинояли илжайиб турарди. Нарироқда эса Низом билан «Дум» юзма¬- юз туришар, Низом қўлини пахса қилиб, жаҳл билан алланималарни тушунтирар эди.
– Кетар жафосида отиб оласанми? – Абжал шундай деди-ю, шишани чаққон очди. Боши устида баланд кўтарганча қулқиллатиб ича бошлади. У ҳар ютинганида дўрдоқ лабининг икки четидан қип-қизил вино сизиб тушар, кўйлагининг ёқасидан тошиб, пастга оқар эди. Турқи кўзимга шу қадар жирканч кўриниб кетдики, ижирғаниб юзимни ўгирдим.
Дилафрўзни шунга топшириб қўяманми? Шунга-я! Ундан кўра бир марта эмас, ўн марта чўкканим яхши эмасми? Абжал винони ичиб бўлди-да, кафтининг орқаси билан лабини артди. Шишани улоқтириб юборди. Шиша темир йўл четидаги қиррадор тошлар устига тушиб, чил-чил синди.
– Қани, ташла тангани! – Абжал «Дум»га қараб қичқирди. – Ташла, толеимизни синаб кўрайлик!
«Дум» дарров жилпанглаб етиб келди.
– Мана бу 20 тийинлик, – деди қўлидаги тангани кўз-кўз қилиб. – Қаёғини танлайсан?
Абжал кайфдан қизарган кўзларини сузиб қўл силкитди.
– Менга бари бир.
– Сен-чи?
– Менгаям!
– Бўлмаса бундай...
Узоқдан эшитилган гудок товуши «Дум»нинг гапини бўлди.
– Шошма, поезд ўтиб кетсин! – деди у билағонлик билан. – Ҳаммаси қоидаси билан бўлиши керак... Эркакчасига...
Шиддат билан келаётган тепловоз яқинлашиб қолганда яна бир сигнал берди-да, вагонларни судраганча гулдураб ўтиб кетди. Йўл четидаги мазут сачраган, қовжираб қолган ўтлар силкиниб-силкиниб тағин қаддини ростлади. Зум ўтмай пастда яна Бўрижарнинг гувуллаши эшитила бошлади.
– Гап бундоқ, 20 тийин деб ёзилган томони тушса, Эргаш биринчи бўлиб калла ташлайди. Орқаси тушса — Абжал. – «Дум» шундай деди-да, тангани чириллатиб осмонга отди.
– Мана, Низом, сен ҳам кўр! – «Дум» шпалга тушган танга устига энгашди. – Қарасанг-чи!
Низом икки темир йўлнинг қоқ ўртасида карахт бўлиб турар, чамаси, бу гаровнинг шунчаки ўйин эмаслигига ҳалиям ишонмас эди. Мен бўлсам аллақачон ҳукм қилинган одамдек хотиржам эдим.
– Мана, ўзинг кўр! – деди «Дум» негадир қувониб. – «Чув» тушди. Биринчи бўлиб Эргаш ташлайди.
– Бекор айтибсанлар! – Низом жон ҳолатда бақириб юборди. – Сенлар Эргашни ўлдирмоқчисан!
ОҚ БУЛУТ, ОППОҚ БУЛУТ
Бадиий асар ҳам тирик инсон каби туғилади. Унинг ҳам қисмати бўлади... Бу ҳикоянинг тарихи қизиқ. У бундан салкам қирқ йил аввал ёзилган. Аммо кейинчалик эълон қилинган китобларга киритилмаган. Сабаби шуки, кўп ўтмай яратилган «Икки эшик ораси» романида ҳам шунга ўхшаш тасвир бор: икки йигитчанинг жонини гаровга қўйиб сувга калла ташлаши манзараси. Ёзувчи ўзини ўзи такрорлашга ҳаққи йўқ. Лекин бу ҳикоядаги «ечим», хулоса бутунлай бошқача. Асар бугунги китобхонни ҳам ҳаяжонга солиши, ҳаёт ва муҳаббат деган сеҳрли нарса ҳақида ўйлашга ундашига умид қиламан.
Муаллиф
Самолёт ёмғирдан қорайиб ётган бетон йўлкадан шиддат билан югургилаб борди-да, бирдан муаллақ тўхтаб қолгандек бўлди. Ёмғир томчилари муттасил чизиқ тортаётган иллюминатор ойнасидан ташқарига қарадим. Самолёт қиялаб учиб борар, ердаги улкан резервуарлар, аэропортнинг йўлаклари липиллаб ортда қолар, олисда эса қорайиб турган ўрмон кўзга ташланар эди.
Зум ўтмай атрофни қуюқ туман ўраб олгандек бўлди. Бунақа пайтда самолёт силкинавериб одамни безор қилади. Ўзимни чалғитиш учун боя аэропортда олган газетани яна кўздан кечира бошладим. Аммо уни ўша ернинг ўзидаёқ ўқиб бўлгандим. Шунинг учун ҳафсаласизлик билан суянчиққа бошимни қўйиб, кўзимни юмдим. Билмадим, қанча фурсат ўтди, бир маҳал ёнбош томондан аёл кишининг овози келди:
– Газетангизни кўриб берсам майлими?
Ёнимга келиб ўтирган аёлга эътибор бермаган эканман. Бурилиб қарадим. Қарадиму, эсанкираб қолдим.
– Дилафрўзмисиз? Нима қилиб юрибсиз бу ерда?
У қуралай кўзларини сузиб, қандайдир босиқ, аммо ўктам овозда кулди.
– Нима, самолётда сиздан бошқа одам учмаслиги керакми?
– Йўғ¬-е, мен... шунчаки, сизни бунақа вазиятда учратаман деб ҳеч ўйламагандим.
Дилафрўз тағин ўша, ўзининг гўзаллигини биладиган аёлларга хос босиқ, хиёл эркароқ овозда кулиб қўйди.
– Дуруст, танидингиз... Мен қариб қолган бўлсам керак, деб қўрқувдим... – У бир зум ўйга толди-да, яна кулимсиради. – Кўришмаганимизга ҳам ўн саккиз йил бўпти.
Мен унга энди яқиндан, синчиклаб қарадим. Дилафрўз чиндан ҳам анча ўзгарган, тўлишиб, қандайдир виқорли аёлларга ўхшаб қолганди. Фақат кўзлари, кулганида ич-ичидан ёниб кетадиган қуралай кўзлари, ўзининг малоҳатига ишонган аёлларга хос хотиржам кулгуси ўша-ўша эди. Ҳозир унга шуни айтишим кераклигини билардим. Аммо оғзимдан бошқа гап чиқиб кетди:
– Мен сизни тушимда кўриб тураман. Ҳалиям...
Ҳа, мен уни ҳануз тушларимда кўриб туришим рост эди. Мен Дилафрўзни ҳар гал бир хил туш кўраман. У оппоқ кўйлакда бирдан пайдо бўлиб қолади. Қуралай кўзларида ўт ёниб, алланималарни гапиради, кулади... Кейин тўсатдан ғойиб бўлади.
Ўшанда, ўнинчи синфда ўқиб юрганимизда у кунора тушимга кириб чиқарди. Сочлари чиройли турмакланган, оппоқ кўйлакда, кўзларида табассум... Бутун мактабда энг чиройли қиз шу — Дилафрўз эди. У бошқа мактабдан ўтган «янги» қиз бўлгани учунми, бир¬-бирини сенсираб гаплашадиган синфдошларнинг ҳаммаси уни сизлаб чақиради. Дилафрўз дарснинг биринчи куни оппоқ кўйлак кийиб, эшикдан кириб келганидаёқ уни севиб қолдим. Кечалари уйқуга кетиш олдидан Худодан ёлғиз бир нарсани тилар эдим. Уни туш кўрсам, тушимда ақалли бир марта қўлидан тутсам... Эрталаб дарсга борганда, ўзини кўрганда эса ундан қочишга уринар, худди аразлаган одамдек узоқроқдан ўтишга ҳаракат қилардим. Назаримда, Дилафрўз осмон¬-фалакдан, оппоқ булутлар орасида сузиб юрган афсонавий малакка ўхшар, унга гапириш, тикилиб қараш гуноҳ эди мен учун.
ОчиҚини айтганда, синфимиздаги болаларнинг кўпи ошиқ эди унга.
Ҳатто Абжал деган «атаман»имиз ҳам Дилафрўзнинг шарпасини сезиши билан мулойим тортиб қоларди. Асли исми Абдужалил бўлса ҳам феъли ёмонлигидан Абжал деб лақаб олган бу бола қўпол, тўнкамижоз эди. Аммо бутун синф ундан ҳайиқар, аллақандай безорилар тўдасига қўшилиб юришини билардик. Абжал билан фақат битта бола — тулкидек устомон Умар ошначилик қилар, иккови доим бирга юришар, шунинг учун болалар унга «Дум» деб лақаб қўйишган эди.
ЖАЗО
Сиз нима десангиз деяверинг-у, аммо мен биринчи апрелни ҳар йили байрам қиламан. Ўн йилдан буён.
Ўшанда ён қўшним бўларди. Битта “дом”нинг битта қаватида, битта деворнинг икки томонида яшардик. Ўлгудек ғаламис эди. Бир куни деворга марҳум дадамнинг суратини илиб қўймоқчи бўлдим. Биласиз, бетон деворга мих ўтиши қийин. Амаллаб қоқиб қўйдим. Эртасига қарасам деворнинг нариги томонидан бир қаричли мих туртиб чиқиб турибди. Қўшним менга қасдма-қасдликка мих қоқиб, алламбало сурат осиб қўйган бўлса керак. Ҳайит куни тўрт яшар ўғлим хурсанд бўлсин деб ўйинчоқ сурнайча олиб келгандим. Қўшним аллақайси коллежда ўқийдиган ўғлига росмана карнай олиб берди. Кечаси билан ота-бола карнай чалишни машқ қилиб чиқишади.
Кучаниб чалинса карнай ғалати овоз чиқараркан... Оддий магнитофонимиз бор эди. Бир куни болалар овозини қаттиқроқ чиқариб қўшиқ эшитган эканми, эртасига қўшним “музикалний центри”нинг карнайини бизнинг деворга қапиштириб, туни билан “рок-музика” қўйиб чиқди...
Ҳар ким олдидаги майдончага кўчат ўтқазган эди. Бизнинг икки туп гилос ғийғос гуллади. Қўшним эккан толнинг авжидан дарак йўқ. Аммо қувончим узоққа чўзилмади, гилосларимиз энди ранг киргизганда қуриб қолди. Тагидан нуқул керосин ҳиди келади. Ноилож арралаб ташладик. Бунинг устига телефонимиз қўшним билан блокировка қилинган. Қачон қўнғироқ қилмоқчи бўлсам, қўшним гўшакни кўтариб қўяди. Менгаям йўқ, унгаям.
Бир куни ишхонада ўртоғимга ҳасрат қилиб қолдим.
— Бори шуми? — деди ўртоғим. — Мана кўрасан, биринчи апрелгача қўшнинг масаласини ҳал қиламиз.
У шундай деди-ю қўшнимга телефон қилди. Параллел телефондан мен ҳам эшитиб турибман.
— Бу Олимовнинг уйими? — деб сўради ўртоғим.
— Йўқ, мен қўшнисиман. Нимайди? — деди қўшним.
— Мен институтда бирга ўқиган ўртоғиман, — деди дўстим. — Олимовни табриклаб қўймоқчи эдим. Қўшма корхонага раҳбар бўпти.
— Маошиям ошгандир? — деди қўшним уф тортиб.
— Ҳа, доллар олади!
Қўшним индамай гўшакни илиб қўйди. Кечқурун борсам саломлашмай уйига кириб кетди.
Эртасига дўстим яна қўнғироқ қилди.
— Бу Олимовнинг уйими?
— Йўқ, нимайди? — деди қўшним.
— Олимовни депутатликка номзод қилишган экан. Шунга хурсанд бўлиб қўнғироқ қилаётгандим.
Кечқурун келсам қўшним зинадан тушиб кетяпти. Мени кўриши билан қўлидаги конвертни яширди. “Юмалоқ хат” ёзгани аниқ. Индамай кетавердим. Индинига яна дўстим телефон қилди.
— Бу Олимовнинг уйими?
— Йўқ, дедим-ку! — Қўшним инграб юборди. — Нима гап? Мен унинг қўшнисиман.
— Ташқи ишлар вазирлигидан қўнғироқ қилаяпмиз, Олимов танловда ғолиб чиққани учун чет элга бир ойлик саёҳатга бориши керак. Тезроқ ҳужжатини топширса бўларди. Малол келмаса, шуни айтиб қўйсангиз...
Кечқурун келсам, қўшним, қуриб қолган тол тагидаги ҳарракда хомуш ўтирибди. Ранги бир ҳолатда.
— Тинчликми қўшни? — дедим кулиб. — Хафа кўринасиз?
— Мазам йўқ, — деди инқиллаб. Аммо телефонда эшитган “янгилигини” айтмади.
Уч кундан кейин дўстим қўнғироқ қилди.
— Бу Олимовнинг уйими?
— Олимов ўлар ҳолатда ётибди! — деди қўшним минғиллаб. — Нима деб қўяй?
— Аттанг! — деди дўстим. — Қўшнингиз лотереяга машина ютган экан. Олиб кетсин, демоқчийдик.
Телефонда қисқа-қисқа гудок эшитилди.
Кечқурун келсам, қўшним йўқ. Юрак ўйноғи тутиб, касалхонага олиб кетишибди. Бир ойдан кейин қайтиб келди. Аммо узоқ туролмади. Бизнинг “дом”имиздан кўчиб кетди. Ўша куни биринчи апрель эди. Мана, ўн йил ўтибди. Шундан буён ҳар гал биринчи апрелни байрам қиламиз.
Болалари оч қолган ота ва тиланчи....
Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди.
Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди.
Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман.
Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди.
Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради.
Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди.
Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди.
Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди.
Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди.
Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
Нотаниш рақамдан қўнғироқ:
— Ассалому алайкум яхшимисиз ука, мен фалончи аканинг уйларига келгандим, бева жиянлари бор экан, уч - тўрт кун аввал уйимиздаги аёллар ҳам келиб кетишган экан, бизни ўғлимиз бор, хотини билан ажрашганига беш йил бўлган, хотини билан расман ажрашган, загслари "кесилган", аёлни тоғаларидан куёв билан кўриштиришга рухсат сўрагандим, у киши, "мен бундай ишларга дуч келмаганман, қолаверса ёшман, ёшлари катта бир ака борлар, шулар билан маслаҳатлашсак яхши бўларди" дедилар.
— Ваалейкум ассалому, яхши, фақат бу иш телефонда бирданига битмайдида, бир - икки саволларим бор, саволларимга сиздан жавобни эшитиб кейин маълум бир муддатдан кейин жавоб айтамиз, шунга розимисиз?
— Розиман, беринг саволингизни.
— Ўғлингизни ажрашганига беш йил бўпти, шу беш йил ичида бошқа уйландиларми?
— Йўқ.
— Яхши, ўғлингизни аввалги аёлидан нечта фарзандлари бор ва фарзандлар онаси биланми ёки сизни қарамоғингиздами?
— Икки фарзанди бор, 8 ва беш ёшли қизлари бор, болалар онаси билан кетган.
— Ўғлингиз нима иш билан шуғулланадилар?
— Ўғлим уста, уй қуради.
— Ўғлингизни спиртли ичимликлар ичиш, қимор ўйнаш ва бошқа зарарли одатлари борми?
— ээ, йўғее, ўғлим россаям юввош бола, уйимиздаям ортиқча меҳнат йўқ, келин ўғлимиз билан тинч - тотув яшашса бўлди.
— Яхши, унда уч - тўрт кундан сўнг сизга аниқ хабарини айтаман, ҳа айтгандай, аниқ манзилингизни,ўғлингизни исмларини ва ўзингизни исмингизни менга смс қилиб ёзиб юборинг, Аллоҳ икки оилага ҳам хайрлисини насиб қилсин.
Сухбат тугади, бир оздан сўнг манзил маълумотлари ёзилган смс келди, бундай ишларда энг сахих маълумотларни аёллар тўплай олишини ҳисобга олиб бўлажак келин тараф аёлларини "разведкага" жалб қилдик.
Аёллар раведкани амалга оширгунларига қадар бева қизимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман.
Қиз отасиз катта бўлган, балоғат ёшига етганда уч қизини яхши жойларга турмушга берган она турнақатор навбат билан келаётган совчиларни орасидан ўзини дидига ёққан бир оилани танлайди, ўртада турган ўртакашларни мақтовидан шошиб қолиб яқинларидан маслаҳат ҳам сўрамасдан тўй кунини белгилаб тўй ҳам бўлиб ўтади.
Тўйдан сўнг "тилло" деб мақталган куёв ғирт банги ва дармоед текинхўр экани , "бриллиант" деб мақталган қайнонани олдида эса эртаклардаги ялмоғиз кампир ҳам ип эшолмаслиги, оила бошлиғи ҳисобланмиш ота эса гўёки "ўлик офтоб" (на ёритади ва на иссиғи бор), яъни оилада ўрни йўқлиги сабаб етим келинга нисбатан зулм авжидалиги маълум бўлиб олти ой деганда қиз она уйига қорнида бола билан қайтиб келади, натижада етим қиз ўз онасини уйида қиз чақалоғини дунёга келтиради.
Икки ёшни муросага келтириш учун бор имкониятлар ишга солинади, куёв тараф қоп - қоп ваъдалар билан, тавбаю тазаррулар билан келинни уйларига олиб кетиб яна зулмни давом эттиришаверар, "одам" бўлишни ваъда берган эр жонивор эса бангилик "касбига" энди ароқхўрликниям қўшиб олади.
Бир йил ичида бу ҳолатлар баттар авж олавериши оқибатида она қизини расман ажратиб олади. Қиз ажраганини эшитган, турмуши ўхшамай хотиндан ажраган оилалардан совчилар кела бошлайди, аммо қиз турмуш қуришдан беззиллаб қолгани, қолаверса ўтган жанжалу нохушликлар сабаб она инсуълт бўлиб ётиб қолгани, қаровчи фақатгина ўзи бўлгани сабаб беш йил турмушга чиқмади.
Ўтган йили она вафот этди, қиз эса тоғанинг қарамоғида қолди, энди у ёлғиз яшай олмаслиги ва турмушга чиқиши кераклигини тушунди, совчилар кела бошлашди, навбатдаги совчи эса юқоридаги амаки эдилар.
Энди юқорида айтилган ҳолатга қайтамиз. Хуллас аёллар "разведкаси" ўз миссиясини тугатиб қуйидаги маълумотлани билиб келишди.
Куёв аввалги оиласида ажрашганидан сўнг беш йил ичида уч маротаба уйланган ва ажрашган.
Куёв уй қурувчи уста эмас, оддий мардикор ҳам эмас, ҳеч қаерда ишлай олмас экан , отаси айтгандай юввош, юввошлиги эса оддий юввошлик эмас, балки ўта содда муғомбир такасалтанг экан, ота - онасини пенсия пулларини еб ичиб юрар экан, шу сабабдан келинла кетиб қолишган экан.
Бугун эрталабда бўлажак куёвнинг оталари қўнғироқ қилдилар:
“ЗИЁФАТ” ОПЕРАЦИЯСИ
Арзимаган баҳонада зиёфат қиламан демасам, шу масалада Эркин Воҳидовга маслаҳат солмасам, олам-гулистон эди. Ўйлаб қарасам, биринчи ҳикоям чиққанига қирқ йил бўпти. Шуни дўст-биродарлар билан нишонлагим келди.
— Ие, бу тарихий воқеа-ку! — деди Эркин ака қувониб. — Бунақа байрамни нишонламаса гуноҳ бўлади! Банкетни қайси ресторанда қилмоқчисиз?
— Ҳайронман, — дедим иккиланиб. — Уйда йиғилиб қўя қолсакмикин...
— Жуда тўғри! — деди Эркин ака маъқуллаб. — Аммо бир нарсани олдиндан айтиб қўяй. Сиз ўзингизни ортиқча уринтирманг, хўпми? Бир хилларга ўхшаб иккита қўй сўйиш зарилми? Битта бўлса етади! Жудаям катта қўчқор бўлишиям шартмас. Ҳа, боринг ана эллик килоли бўлақолсин. Тоғ кўкатларини еган қора қўчқорнинг кабоби бошқача бўлади. Зомин тоғими, Нуротами, майли-да...
Қўй сўйиш деган гап хаёлимдаям йўқ эди. Шуни айтай деб, энди оғиз жуфтлаган эдим, Эркин ака янаям меҳрибонроқ оҳангда давом этди.
— Сиз қийналманг, дейман-да! Баъзиларга ҳайронман. Закуска — яъни газакка қази-қарта, курка гўшти, каклик гўшти, тандир кабоб, қоқланган қизил балиқ, немис пишлоқи, Гуржистон бринзаси, лик-лик холодец, мариновка қилинган қўзиқорин, криветка — булар-ку майли, дастурхоннинг кўрки...
Устига-устак икки хил икра олишга бало борми? Ҳам қора, ҳам қизил икра! Сиз биттасини олинг, тамом. Узоқ Шарқнинг қизил икраси бор. Осетрина балиғиники. Ҳар биттаси анор донасидек келади. Ўшандан биттагина банкасини оласиз. Чиройли тунука банка. Беш килолиги бор, уч килолиги бор. Сиз ўзингизни қийнаманг, уч килолигидан олаверинг!
Ичимдан узундан-узоқ хўрсиниқ келди. Гапирай десам овозим чиқмайди. Эркин ака шавқ-завқ билан давом этяпти:
— Хў-ўш, таом масаласи, яъни меню. Баъзан қуда чақириққа борасиз, банкетга, юбилейга борасиз... Исрофгарчиликни кўриб, ҳайрон қоласиз. Бир эмас, ўн беш хил овқат тортади-ей! Сиз ўн икки хил овқат қилсангиз кифоя. Биринчисига бедана шўрва, Қўқоннинг “кўза шўрваси”. Кейин ҳўл норин, иссиққина ҳасип, сомса...
Айтмоқчи, сомса масаласи...
Одамлар аллақандай алмойи-алжойи рекламалар ўйлаб топади. Бир куни кўчада кетаётсак, “Сомсанинг додаси” деб ёзиб қўйибди. Буниси “сомсанинг додаси” бўлса, “онаси” қаёқда деб сўрайдиган одам йўқ. Ўзимизнинг пармуда сомсадан буюраверинг. Сиз қийналманг, дейман-да! Шашлик, яъни кабоб икки хил бўлса етади. Жазли кабоб билан қийма кабоб. Жа, кўнглингиз бўлмаса, думба-жигар ҳам тортиб қўя қоларсиз. Ундан кейин янгича таом удум бўлган. Арабча қовурдоқ дегани. Беш ойлик тўқли-қўзичоқнинг миён қовурғасидан қилинади. Устига қаймоқ солинган француз котлети ҳам лаззатли таом...
Табака масаласи. “Буш оёғи” деган гапни эшитганмисиз? Ҳозирги Буш эмас, унинг отаси президент бўлган замонда америкаликлар дори билан боқилган товуқ еявериб, семириб кетган. Борганингизда ўзингиз ҳам кўрган бўлишингиз керак. Шунинг учун табакани товуқдан қилманг. Ўрмончи Мансурхўжага айтсангиз, ўн-ўн бешта қирқовул оттириб қўяди. Қирқовулнинг табакаси бошқача бўлади...
Охирида ош тортасиз. Асаканинг Чўнтагидаги чойхоначидан илтимос қилсангиз, девзирадан қулинг ўргилсин, ош дамлайди.
Оғзим машинаси ўғирлаб кетилган гаражнинг дарвозасидек ланг очилиб қолган бўлса керак, Эркин ака кўзимга хавотирланиброқ тикилди.
— Ёзиб олаяпсизми? Эсингиздан чиқмайдими?
— Чиқмайди, — дедим йиғламоқдан бери бўлиб. — Бунақа гапларни унутиб бўларканми? Минг раҳмат сизга! Мунча меҳрибонсиз?!
— Сиз қийналманг дейман-да! Меҳмонлар неча киши ўзи? Ўнтами? Биласиз, мен ичмайман. Аммо дастурхонда анави сабил турмасаям бўлмайди. Бир яшик тоза ароқ. Франциянинг бир яшик коньяги бемалол етади. Ҳа, айтмоқчи, Голландиянинг “Хайникен” деган пивоси бор. Ўшандан бир қутигина олсангиз, бошқа нарса керакмас Мева-чева бемалол! Хандон писта, бодом, нўхат, майиз...
Оқ кишмиш сал камёброқ. Космонавтлар ейди. Эски жўвадаги Мирваққос баққолга менинг номимдан илтимос қилсангиз уч-тўрт кило топиб беради. Олма, анор, нок, узум ўзимизнинг мевалар. Бозорда нима кўп, банан кўп. Ортиқча уриниб юрманг-да, жон бошига бир шодадан банан, икки кишига биттадан ананас олсангиз, етмоқ тугул етади. Қайси куни бир зиёфатга борсак, дастурхонга қулупнай тортибди.
Кунларнинг бирида тоғора кўтариб, холаси ва икки аёл билан уйларига совчи бўлиб келди. Матлубанинг зор-зор йиғлаганини на отаси, на онаси эшитди. Опа-сингил қуда бўлишди. Тўй бўлди. Шундай қилиб, Матлуба ўз хоҳишисиз турмушга чиқди.
Қизи Нигина дунёга келди.
Эри Рустам ёмон инсон эмасди, фақат Матлубага бефарқ эди. Унинг ҳам севган қизи бор эди. Онасининг райини қайтара олмай, Матлубага уйланганди.
Жасур армиядан келибоқ бу воқеаларни эшитди. Ўзига келолмади. Тошкентга кетди. Университетга ўқишга кирди. Қишлоққа қайтиб келмади.
Рустам бирон марта Матлуба билан дилдан суҳбат қурмасди. Қизининг бирон жойи оғриётганини фақат Матлуба ҳис этарди. Онада ахир…
Матлуба шуларни эслар экан, ўз ҳаётидан норози бўлиб, кўз ёш тўкарди.
Қизи ёшидан ошди. Аста секин деворларни ушлаб юрарди.
Орадан тўрт ой ўтди. Қариндош-уруғ йиғилди.
Анвар тоғаси Нигинани кўриб, қўлига кўтарди: — Э, жиян, ҳали ҳам юрмадингми?
Нигина индамай мултираб қараб турди.
— Матлуба, нега Нигина бундай юряпти? Оёқларини яхши босмаяпти-ку. Докторга олиб бормадиларингми? Мен ҳозир машина билан келганман. Тез тайёрлан, шаҳарга кетамиз, — деди тоғаси.
— Онам кўнмайди…
— Менга қизиғи йўқ, опам кўнадими-йўқми. Тез бўл! — деди Анвар тоғаси Нигинани кўтарганча машина томон юриб.
Буни кўрган опа-сингиллар “ҳай-ҳай”лашди. Шарофат хола қўлини белига қўйганча чиқди: — Ҳа, йўл бўлсин, укам…
— Опа, бу нимаси? Нигина ногирон-ку ахир! Вақтида гапимни олмадинглар. Бир ёшдан ошган бола юра олмаяпти-ку! Кўзларингиз қаерда? Менга хўжайинлик қилманглар! Матлуба, тез чиқ, кетдик! — деди Анвар тоғаси машинани ўт олдириб.
Самарқанд травматология ва ортопедия шифохонасига етиб келишди. Нигинани текширишди. Оёқларида нуқсон бор экан.
— Вақтида олиб келмабсизлар.
Матлуба йиғлаб юборди. Онасининг йиғлаганини кўрган Нигина кичик қўлчалари билан онасининг юзидан ёшларини артди.
Матлуба қизини бағрига босди.
Нигинани шифокорлар кўригидан ўтқазишди.
Қизингиз сариқ касал, билмасдан юравергансизлар. Яна чап қулоғида кучли шамоллаши бор. Даволаниши керак.
Нигина анча вақт шифохонада ётди.
Матлуба шунча ташвишлар билан хомладорлигини сезмай қолди. Эгиз фарзандларини бағрига босди.
Болажонлар соғлом дунёга келди. Исмларини Хасан Захро қўйишди.
Нигина даволанишлардан сўнг анча ўзига келди.
Кам қонлиги боис жаррохлик ўтказиш кечикди.
Хасан Захро хам ёшидан ошди. Афсуски Хасан яхши юролмасди. Захро тез пилдираб юриб кетди. Хасанни шифокорга кўрсатишди. Туғма ногиронлик, Афсуски оёқларини даволасада 50.50 дейишди. Унинг устига қони кам нимжон эди.
Нигина Беш ёшида операцияга тайёрлашди.
Операция оғир ўтди. Нигина узоқ вақт гипсда ётди. Шифохона деворлари орасида Матлуба учун кунлар ҳам, тунлар ҳам бир хил эди. Боласининг ҳар бир инқироқ овози юрагини тилиб ўтарди. Она боласининг оғриғини ўз жонидан ўтказмоқчи бўларди.
Рустам бир-икки марта келиб кетди, холос. Унинг кўзларида на алам, на қўрқув, на жавобгарлик бор эди.
Қайнонаси эса: — Ўзи шунақа бўлиб туғилган. Бизга айб қўйманг. Ҳамманинг боласи ҳам соғ бўлавермайди, — дея гапни ёпиб қўярди.
Матлуба ич-ичидан ёнар, лекин оғзидан сўз чиқаролмасди.
Операциядан кейин Нигинага узоқ муддатли даволаниш, машқлар, массажлар тайинланди. Матлуба ҳар куни қизининг оёқларини силаб, қўлидан келганча машқ қилдирди. Қизининг ҳар бир майда қадами она учун бир умрлик умид эди.
— Аяжон, қаранг, озгина босдим, — дерди Нигина қувонч билан.
— Ҳа, қизим, бўлди! Яна озгина сабр қил, — дерди Матлуба кўз ёшларини яшириб.
Икки оёғи олтти маротаба жаррохлик ўтказилди. Нигина энди юра бошлади, озгина оқсарди.
Нигина мактаб ёшига етди. Биринчи синфга бориш куни Матлуба қизини қўлидан етаклаб мактабга олиб борди. Болалар унинг юришини кўриб, пичирлашар, баъзилари эса очиқдан-очиқ кулардилар.
— Она, нега улар менга қараб кулди? — деди Нигина кўзлари ёшга тўлиб.
Матлуба қизни бағрига босди: — Улар ҳали тушунмайди, қизим. Сен ақллисан, яхши ўқийсан. Одамнинг қадри оёқда эмас, қалбида, — деди.
“ШПАНА”
Университетни янги битирган кезларим эди. “Одамлар нима деркин” деган қиссам китоб бўлиб чиқди...
Озод Шарафиддинов, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наманганлик қадрдонимиз, шоир ва олим Нуриддин Бобохўжаев, бир-икки мезбонлар билан Саричелек қўриқхонасига бордик. Тоғ устидаги кўл бўйида ётиб дам олдик. Кун бўйи чўмиламиз, ош-овқатни ўзимиз қиламиз. Бутун оламдан ажралиб, бир ҳафта радио эшитмасликка, соқол олмасликка, хуллас “ёввойи” бўлиб юришга қарор қилганмиз...
Ўн кунлардан кейин юк машинасида тоғдан қайтиб тушдик. Соч-соқоллар ўсган, кийимлар афтодаҳол. Янгиқўрқон марказида тўхтаб тамадди қиладиган бўлдик. Йўл-йўлакай аллақандай магазинга кирдик. Чиройли қиз пештахта ортида китоб ўқиб ўтирган экан. Озод ака одатдаги “қитмирлик” билан сўради:
— Синглим, нима китоб ўқияпсиз?
Қиз ғаши келиброқ бошини кўтарди. Индамай китобнинг муқовасини кўрсатди. Бу — менинг китобим эди. Ёш ёзувчи бунақа пайтда қандай аҳволга тушишини биласиз. Хурсандман. Нуқул илжаяман!
— Бунақа бемаъни китобларни ўқиманг, — деди Озод ака “шумлик” қилиб.
Қизнинг жаҳли чиқиб кетди.
— Ўзингиз бемаъни! Китобни тушунмасангиз гапириб нима қиласиз!
Бизнинг оғиз — қулоқда.Озод ака менга қараб кулди.
— Кўрдингми, мухлисларинг кўпайиб қопти. — Кейин қизга тушунтирди. — Қўлингиздаги китобни мана шу бола ёзган. Беринг, дастхат ёзиб беради.
Қиз менга бошдан-оёқ қараб чиқди-да, жаҳл билан ғичирлади:
— Э, йўқол, шпана!
Довдираб қолдим. Қийқириқ, кулги...
Айниқса, кекса Субутой домла тиззасига уриб-уриб кулади. Йўқ, Озод ака амаллаб, қизни ишонтирди. Қўлидан китобни олиб, “Ҳурматли фалончихонга...” деб энди дастхат ёза бошлаганимда ичкаридан башанг кийинган, тилла тишли киши чиқди. (Магазин мудири бўлса керак.)
— Хўш, нима шовқин? — деди қовоғини солиб.Озод ака нима гаплигини тушунтирди. Мудир ҳаммамизга бир-бир қараб чиқди-да мендан сўради:
— Ҳужжатинг борми?
— Обке паспортингни! — деди Озод ака жаҳли чиққан бўлиб.Машина кабинасида қолган паспортимни олиб келишга мажбур бўлдим. Мудир аввал паспортга, кейин менга, ундан кейин китоб муқовасига қаради. Узоқ ўйланиб қолди.
— Фамилияси ўхшайди, — деди салмоқланиб, — сурати ҳам ўзига ўхшайди, аммо кўриниши ёзувчига ўхшамайди.
— Ана! — Субутой домла тантана билан кўрсаткич бармоғини осмонга бигиз қилди. — Ана! Одам танишни биларкансан-ку, ўғлим. Ёзган дастхатини кўргин! Ёзувчиям шунақа хунук ёзадими? Афтини қара, афтини! Тошканнинг хулигани-ку бу! Ҳа, қизим-а, содда қизим-а! Шунинг гапига ишондингми?!
Сотувчи қиз жаҳл билан мен дастхат ёзган варақни йиртти-да, ғижимлаб ерга улоқтирди...
Ўткир Хошимов
"Palatadagi qiz" hikoyasini 2 chi qismi yaqin kunlarda... Tugatish arafasidaman.
Читать полностью…
Янги уйига келиб, ўзи учун ажратилган хонага кирганида, у ерда энг яхши кўрган атрини кўриб жуда ҳайрон қолди. Буни тасодифга йўйиб, эътибор бермади. Аммо бир оқшом эри билан энг севган фильми — "Гултепа кўчаси"га борганларида ҳайрати янада ошди. Ёмғирли ҳаводаги сайрлар янги турмуш ўртоғи уни нақадар яхши билишини кўрсатарди. Лекин бу қандай бўлиши мумкин? Туғилган кунида энг яхши кўрган учта китобини совға қилганида лол бўлиб қолди. Баъзан эса Зайнаб яхши кўрадиган қоғоз ҳолваларни кўтариб келарди. Энг севимли гулларини ўз қўли билан ҳовлига эккан бу одамга Зайнаб хонимнинг кун сайин меҳри ортиб борарди.
Эри унга шу қадар самимий муносабатда бўлардики, биринчи эри каби асло қўпол эмасди. Унга худди ноёб ва нафис бир гулдек муносабатда бўларди. Инсон йиллар олдин йўқотиб қўйилган ва энг қадрли бўлган почта маркалари коллекциясини қандай қилиб топиб бериши мумкин? Буни у қаердан билган? Турмуш ўртоғи Маҳмуд бек жуда ўзгача инсон эди. У аёлнинг ҳаётига ҳақиқий ҳузур олиб кирди. Ва кейин нима бўлганини биласизми? Зайнаб хоним қоғоз устида турмуш қурган Маҳмуд бекка чин дилдан ошиқ бўлди.
Бир вақтлар севгини шон-шуҳрат ва бойликдан излаган Зайнаб энди ҳақиқатни англаб етганди. Аммо топган бахти узоққа чўзилмади, Маҳмуд бек орадан бир неча ой ўтиб оғир хасталикка чалинди. Ҳеч қандай муолажа ва дори-дармонлар кор қилмади. Сўнгги нафасида севган рафиқаси Зайнаб хонимнинг қўлларидан тутишга ҳам мадори қолмай, унга бир хат қолдирди ва бу ёруғ оламни тарк этди.
Зайнаб хоним ҳаётида илк бор ким учундир бу қадар аччиқ кўз ёш тўкди. Бир ҳафта давомида ўзига кела олмади, қайғудан ҳатто овқат ҳам емади. Ниҳоят, эри қолдириб кетган хатни очиш ёдига тушди.
Кўз ёшлари билан очилган конверт ичидан мактаб йилларида жуда яхши кўрган ва ўшанда йўқотиб қўйганига куйинган гулли тўғноғичи чиққанида у донг қотиб қолди. Мактубни ўқий бошлаганида эса юрагига алланималар оқиб кираётганини ҳис қилди. Хатда шундай ёзилганди:
"Мактабни битириш кечасида сенга бор меҳрини тутиб, ишқингда ёнган, аммо сен шон-шуҳрат учун рад этган Маҳмуд билан бир кун келиб турмуш қуришинг хаёлингга келганмиди, Зайнаб? Оллоҳ насиб этиб бой бўлдим. Лекин бир зум бўлса ҳам сени ичимдан чиқариб ташлай олмадим. Ҳамиша узоқдан кузатиб, севишда давом этдим. Эринг вафот этгач, қийин аҳволда қолмаслигинг учун сенга уйланмоқчи бўлдим. Қоғоз устида бўлса-да, сен билан яшаш ҳаётимнинг сўнгги баҳорида мени жуда бахтиёр қилди. Сен ҳақингда ҳеч нарсани унутмадим. На ёмғирли ҳавони севишингни, на энг қадрли фильмингни, гулларингни, ҳолвангни ва на омад келтирувчи тўғноғичингни... Сен севгини мол-дунёдан изладинг. Мана энди, мен вафот этаётган дамда сенинг кўзларингда менга нисбатан меҳр учқунларини кўряпман. Ҳаммол Маҳмудга нисбатан... Севги бу дунёдаги энг қимматли бойликдир. Бор давлатим энди сеники. Мана, сен энди жуда бойсан. Аммо қара, севган одаминг вафот этяпти. Бу дунёдаги ҳеч бир қимматбаҳо нарса — на мол, на мулк севгини сотиб ололмас экан, шундай эмасми? Сени жуда севган Ҳаммол Маҳмуд".
Севги бу дунёдаги энг қадрли туйғудир. Аммо ҳеч қандай бойлик уни сотиб олишга қодир эмас.
Туркчадан таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади
Айб кимда?
Россиянинг олис бир қишлоғида темир йўл релсларини маҳкамлаб турган мурватларни ечаётган пайтида қўлга тушган бир деҳқон сўроқхонада турарди.
Терговчи:
— Минглаб одамларнинг жонига қасд қилаётганингни англайсанми?
Нега у мурватларни ечяпсан?
Деҳқон:
— Атиги битта мурват, тақсир...
Қармоғимга оғирлик қилиш учун керак.
Мен ҳеч кимга зарар етказмайман.
Қолаверса, бутун қишлоқ шундай қилади: битта мурватни ечамиз, биттасини қолдирамиз. Физика дарсида ўргатишган — юк тақсимланади, поезд ағдарилмайди.
Терговчи:
— Бу телбалик-ку!
Қишлоқ оқсоқоли буни кўрмайдими?
Деҳқон:
— Қандай қилиб кўрмасин?
Ҳатто милиция бўлими билан ўз уйининг қулфларини ҳам шу мурватлардан ясатган. Ахир, бепул-ку...
Терговчи:
— Хўш, агар маошингизни оширсак-чи?
Бу ўғриликдан воз кечармидингиз?
Деҳқон:
— Гап пулда эмас, тақсир, гап одатда.
Агар инсонга болалигидан адолат билан ахлоқни ўргатмасангиз, катта бўлганида чўнтаги пулга тўлса ҳам, барибир ўша мурватларни ечишда давом этаверади.
Терговчи бу жаҳолатдан даҳшатга тушди. Ҳисоботини ёзиш учун пойтахтга кетаётган поездга чиқди. Деразадан ташқарига тикилиб борар экан, ўзига ўзи пичирлади:
— Бу қашшоқлик бир куни катта фалокатга сабаб бўлади...
Худди шу пайт у темир йўл ёқасида қўлида иккита мурват ушлаб турган бир болани кўриб қолди. Болакай жилмайганича унга қўл силкитар эди.
Терговчи даҳшат ичида қичқирди:
— Поездни тўхтатинглар!
Аммо энди кеч эди.
Қулоқни кар қиладиган темирнинг даҳшатли қарсиллаши эшитилди.
Бола на физикани биларди, на «биттасини ечиб, биттасини қолдириш» қоидасини. У фақат катталардан кўрганини қилган эди. Аммо бу сафар ёнма-ён турган иккала мурватни ҳам бирданига ечиб олган эди.
Поезд ағдарилди.
Жаҳолат эккан уруғ, адолатсизлик суғорган заминда улкан фалокат ҳосилини берди.
Айб кимда?
Жиноятчи ким?
Асл айбдор ким?
Жаҳолатни оддий ҳол деб қабул қилган жамият,
манфаатни ахлоқдан устун қўйган тузум,
«Ҳеч нарса бўлмайди», деган бепарво тафаккур,
ва хато ишга жим қараб турган ҳар бир инсон!
Чунки баъзи жамиятлар бир кунда қуламайди.
Аввал уларнинг мурватлари бўшайди...
Антон Чехов
ҲАЁТНИНГ АЧЧИҚ САБОҒИ
Мен ва турмуш ўртоғим хизмат тақозоси билан кўплаб шаҳар ва туманларда яшадик. 2000 йилда навбатдаги тайинлов билан Туркиянинг Маниса шаҳрига келдик.
Ўша пайтда фарзандларимиз лицейда ўқишарди. Манисага илк бор келган бўлсак-да, бу шаҳарни жуда яхши кўриб қолдик.
Аввалига ижарада яшардик. Чунки яна бошқа шаҳарга кўчиб кетишимиз мумкин эди. Аммо йиллар ўтган сайин Манисадан кетмаслигимизни англаб, шу ерда муқим яшашга қарор қилдик.
Кредитга уй сотиб олдик. Болаларимиз университетда ўқий бошлади. Биз ҳам пенсия ёшига яқинлашиб қолгандик.
Турмуш ўртоғим полиция ходими, мен эса ўқитувчи эдим.
Аввал мен пенсияга чиқдим. Бир неча йилдан кейин эса турмуш ўртоғим ҳам хизматдан бўшади.
Шу орада ўғлимиз уйланди, қизимиз эса фотиҳа қилди. Ҳаётимизда ҳамма нарса жойидадек эди.
Ишлари туфайли фарзандларимиз турли шаҳарларга кетишди. Байрамларда, таътил кунларида йиғилиб, соғинчни босардик.
Аммо бу бахт узоқ давом этмади.
Бу дунё имтиҳон майдони, дейишади-ку. Менинг улушимга эса оғир касаллик тушди.
Аввалига ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши ва тез чарчаш каби аломатлар пайдо бўлди. Кейин маълум бўлишича, булар танамни қамраб олган хавфли ўсманинг белгилар экан.
Эгей университетида бошланган даволаниш жараёни ва кун сайин ортиб бораётган қўрқув бутун ҳаётимни издан чиқарди.
Шунчалик ожиз ва ҳолсиз эдимки, нима қилишни билмасдим. Гўё бутун вужудимни қамраб олган бу даҳшатли ҳолатдан тезроқ қутулишни истардим.
Мени даволаётган шифокор тоза ҳаво, табиий муҳит ва ер билан шуғулланиш менга яхши таъсир қилишини айтди.
Касалликни фақат шу тарзда заифлаштириш ва оддий ҳаётга қайтиш мумкинлигини таъкидлади.
Мен эса бу дарддан атрофдагиларни безовта қилмасдан қутулишни истардим. Ҳеч кимнинг мен учун қайғуришини хоҳламасдим.
Касаллигимнинг олтинчи ойида таҳлил жавобларини олиб уйга қайтганимда, йўлакда чемоданларни кўрдим.
Турмуш ўртоғимдан сўраганимда, эшитганларимдан лол қолдим.
Қисқаси, у ўлим хавфи бор касал аёл билан яшашни истамас экан.
Мармарисдаги ёзги уйга кетишини, бир ой ичида ажрашиш учун судга мурожаат қилишини айтди.
Манисадаги уй менга, Мармарисдаги уй эса унга қолар экан.
Мен ҳали касаллигимнинг оғирлигини англаб улгурмаган бир пайтда бу хабар юрагимга ханжардек қадалди.
Айтадиган гап қолмаган эди.
Унинг қарори қатъий эди.
Бир ой ичида турли баҳоналар топиб, ажрашиш учун асос яратишим керак эди.
Фақат касал бўлганим учун ташлаб кетилиш оғир ботарди.
Йигирма саккиз йиллик турмуш ўртоғим менга кутилмаган зарба бериб кетди.
Биз биринчи қаватда яшардик.
Кичик боғчага қараб ўтирар, бошимдан кечаётганларнинг барчаси туш бўлиб чиқишини орзу қилардим.
Жимгина кўз ёш тўкар эканман, Аллоҳдан шифо ва сабр сўраб илтижо қилардим.
Шунда қалбимга ажиб бир ишонч кирди.
Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетишимга ишониб қолдим.
Уй олдидаги кичик боғ, уруғлар, гуллар ва сабзавотлар менинг яшашга бўлган иштиёқимга айланди.
Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди.
Турмуш ўртоғим кетар экан, қўшниларга ёзги уйни таъмирлаш учун кетганини айтибди.
Мен кичик кетмон олиб иш бошладим.
Дастлаб ўн дақиқада нафасим қисиб қоларди. Кейинчалик бу вақт аста-секин узайди.
Ўн беш кун ичида ерни тайёрлаб бўлдим. Ўғит солдим, экиш учун шай ҳолга келтирдим.
Қўшнилар ҳам ҳавас қилиб, менга ёрдам бера бошлашди.
Боғни турли уруғлар ва гуллар билан тўлдирдик.
Апрель ойида илк ниҳоллар униб чиққан пайтдаги қувончимни умрим бўйи унута олмайман.
Бу вақтга келиб бир ойдан кўпроқ вақт ўтган эди.
Мен эса ёлғиз ҳаётга ва ажрашиш ҳақиқатига кўникишга ҳаракат қилардим.
Баъзан ўзимга савол берардим:
«Касаллиги сабабли турмуш ўртоғи ташлаб кетган бошқа инсонлар ҳам бормикан?»
Боғим кўкарган сари мен ҳам соғаяётгандек эдим.
Май ойининг ўрталарида мени телефон орқали шифохонага чақиришди.
Таҳлил натижалари билан боғлиқдир, деб борган эдим.
Аммо ҳаётимдаги энг катта шокни ўша ерда бошдан кечирдим.
Турмуш ўртоғим Манисага қайтаётганида Сабунчубели довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, жонлантириш бўлимига ётқизилган экан.
2010 йилнинг май ойидаги илиқ пайшанба куни ҳаётимнинг бурилиш нуқтаси бўлди.