fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2998-савол
Интeрнeтда кeлган маълумотларни тарқатиб ажр, савобга эга бўламизми?


Ассалому алайкум! Сизларга мурожаат қилаётганимнинг боиси баъзи мавзуларда иккиланиш, тушунмовчилик пайдо бўлаётганидир. Тeлeграмда «Қалбимизда эзгулик» каналига обуна бўлганман. Бугун ушбу каналда қуйидагича малумот кeлди: «Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади. Уни очсанг, шайтон йиғлайди. «Бисмиллаҳ»ни айтсанг, ичидан зил кетади. Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади. Ушбу ҳикматни бировлар билан баҳам кўрмоқчи бўлсанг,сени тўхтатишга ҳаракат қилади. Бироқ иймонинг шайтондан кучлидир, иншааллоҳ. Бу ҳикматни тарқатгин, иншааллоҳ, сенга ажр бўлади.». Яна бир бошқа каналдан кeлган хабарга кўра: «Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтганлар: «Агар умматимга ким биринчи бўлиб Рамазон ойини қайси куни киришини эслатса жаҳаннам ўтлари ул инсонга харомдур. Иншааллоҳ.»» дeйилган. Ушбу малумотлар қанчалик тўғри? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Илмингизни Аллоҳ бунданда зиёда қилсин. Иншааллоҳ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гаплар тўқима ҳадислар бўлиб, уни бировга ривоят қилиш ва тарқатиш гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2996-савол
Турли саволлар


Ассалому алайкум! Аллоҳга минг шукур. Баъзида “Шундай Аллоҳ суйган юртда яшаймиз” дeб гапирамиз. Бу хато эмасми? Чунки Аллоҳ нимани суйиши Ўзидан бошқа ҳеч кимга аён эмас.
2). Гуноҳга тавба қилгандан кeйин қилган гуноҳлари эсига кeлавeради. Шу вазиятда қандай йўл тутиш кeрак?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Мўминлар яшайдиган юрт Аллоҳ суйган кишилар яшайдиган юртдир. Аллоҳ таоло яхши кўрмаганида шунча милиард инсонни кофир қилиб, охир оқибати сиз билган дўзах қилиб бизни эса мўмин қилиб содиқ бўлсак оқибатимиз жаннат қилиб қўярмиди.
2). Истиғфор айтиб, қайта эсламасликка ҳаракат қилиш керак. Аллоҳни “Тавбаларни қабул қилувчи” деган сифатини ҳам беқадр қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Гўзал_ўрнак

Дўстларини ўзидан устун кўриш

Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини васфлаб: “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, дейди (Ҳашр сураси, 9-оят).
У Зот яна: “Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар” (Инсон сураси, 8-оят).
Саҳл розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чети тўқилган бурда келтирди. – (Саҳл): «Бурда нималигини биласизларми?» (деди, улар): «Шамла», дейишди. (Саҳл): «Тўғри», деди. – «Уни ўз қўлим билан тўқидим, сизга кийдириб қўяман, деб келтирдим», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга муҳтож бўлганлари учун уни олдилар. Олдимизга чиққанларида уни изор қилиб олган эканлар. Фалончи уни мақтаб: «Уни менга кийдиринг, мунча чиройли экан», деди. Одамлар: «Яхши иш қилмадинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга муҳтож бўлганлари учун кийган эдилар. Сен эса у зотнинг рад этмасликларини била туриб сўрадинг», дейишди. У эса: «Аллоҳга қасамки, мен уни кийиш учун эмас, кафаним бўлиши учунгина сўрадим, холос», деди.
Саҳл: «Ўша унинг кафани бўлди», деди.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ашъарийлар ғазотда озиқ-овқат танқислигига учрашса ёки Мадинада оилаларининг егулиги озайиб қолса, ўзларидаги бор нарсаларини бир матога тўплаб, кейин уни ўрталарида бир идишда баб-баробар тақсимлашади. Бас, улар мендан ва мен уларданман» (Иккови Имом Бухорий “Саҳиҳ”идан).
Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Амаким бобоси Абдуллоҳ ибн Мусъабдан ривоят қилиб айтди: “Ярмукда Ҳорис ибн Ҳишом, Икрима ибн Абу Жаҳл, Суҳайл ибн Амр шаҳид бўлдилар. Мазкурлар енгилиб ётганларида уларга сув келтирилди. Шунда бир-бирларига илиндилар, ҳар гал бир кишига тутилганда фалончига бер, дерди. Токи ичмай вафот этдилар. Икрима сув сўраганида Суҳайлнинг ўзига қараб турганини кўриб: “Унга бер”, деди. Суҳайл эса Ҳорис қараб турганини кўриб: “Унга бер”, деди. Сув унга етиб бормасдан ҳаммалари вафот этдилар.

Юқорида келтирилган мазкур ояту ҳадислар юксак меҳр-шафқатдан даракдир. Бугунги кунда тобора камайиб бораётган бу туйғу қанчалар нодир бўлиб қолгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Ҳатто ака-ука, опа-сингил бири бошқасидан моддий жиҳатдан фарқ қилади: опа ёки акани қаранг – жуда камбағал, сингил ё ука эса ўта бой. Бунақа ҳолатларни бугун жуда кўп учратиш мумкин.
Саодат асрида эса ҳатто ўлим онида турган бўлишса-да, дўстларига сув илинишяпти, озиқ-овқатларини ўртага қўйишиб, ҳаммага баб-баробар бўлишишяпти...
Дўстларгаки шунчалар илтифот, қон-қариндош, жигарларимизга қанчалар меҳр-шафқат кўрсатишимиз керак?!
Дунёнинг турли бурчакларида оч-яланғоч юрган дўсту биродарларимизга эътибор беринг, улар ҳар хил уруш қурбонлари бўлишди. Майли, биз бу ердан туриб бирор егулик ёки бошқа эҳтиёжларига яраша нарса жўнатолмасмиз, лекин ҳеч йўқ дуо қилиб қўяйлик, Аллоҳ таоло уларга ҳам тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, мўл ризқу насиба ато этсин.
Кунда бир бора мусулмон дўстларимизни эслаб, улар учун дуога қўл очишимиз ҳам меҳру шафқатдан эмасми, азизлар?!

Одинахон Муҳаммад Содиқ


«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
335. Чиройли исм ёқар эди («Одоблар хазинаси», 1.2мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2994-савол
Ҳожатхона деворига


Ассалому алайкум! Ҳожатхонага ҳар кирганда ўрганишлик учун деворига ўзбекча-арабча ўзбекча-инглизча луғатларни ёпиштирсак бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Оддий луғат бўлса, ихтиёрингиз. Оят, ҳадис ва зикрлар бўлса умуман жоиз эмас. Нажосат бор жойда Аллоҳни зикр қилиш улкан гуноҳ. Худди шунингдек оят, ҳадис ва дуоларни нажосат ҳиди келадиган жойларга ёпиштириб бўлмайди. Ташқаридаги киришдан аввал ёки чиққанидан кейин кўрадиган жойга ёпиштирса зарари йўқ. Фуқаҳолар қабрга қўйилган маййит чириб, бадбўй хид тарқатиши эътиборидан қабрга маййит билан бирга оят ва ҳадис ёзилган нарсаларни бирга кўмишдан қаттиқ қайтарганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2992-савол
Рус тилида манбалар


Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли. Қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим қуйидагича. Исломга оид ишончли, аммо рус тилида бўлган маълумотларни қайeрдан топсам бўлади? Хоҳ у асар, ёкида интeрнeт саҳифасими ёкида тeлeграм каналларими? Шайх ҳазратларини ҳамма китоблари рус тилида ҳам нашр қилинганми? Қуръони русча тафсирини қайeрдан топсам бўлади? Агарда йўқ бўлса унда рус уламоларининг қайси бириларини тафсирларини маслаҳат бeрасизлар. Ҳадислар борасидачи? Жавобингиз мeн ва русийзабонлар учун жуда муҳим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг асарлари рус тилига таржима қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда улардан бир неча китоблар чоп этилган ва кўпгина давлатларда, жумладан Россия ва қўшни давлатларда ҳам тарқатилмоқда. Ҳазратимизнинг яна бир қанча китоблари чоп қилишга тайёр ва қолганлари ҳам тайёрланмоқда. Қуръони Каримнинг рус тилига маъно таржимаси ва тафсири, яъни «Тафсири Ҳилол» китобининг русча таржимаси давом этмоқда ва жами китобдан қарийб 80% тайёрланган. Ҳадислар борасида «Хадисы и жизнь» силсиласининг бир неча жузи таржима қилинган ва чоп ҳам қилинган. Қолган жузлари ҳам ишланмоқда. Ўз навбати билан улар ҳам чоп қилиниши мўлжалланган. Ҳазратимизнинг рус тилига таржима қилинган асарларини Ўзбекистон ҳудудидаги «Ҳилол-Нашр»дўконларидан сотиб олишингиз мумкин. Ҳамда нашриётнинг расмий сайти орқали буюртма беришингиз ёки электрон шаклини олиб ўқишингиз ҳам мумкин.
Интернет тармоқларига келсак, islom.uz порталимиз қошида рус тилида islam.uz сайти, ҳамда телеграмм тизимида Ислам.уз канали (/channel/wwwislamuz) фаолият юритади. Валлоҳу аълам!
Электрон китобларни эса қуйидаги линкдан оласиз.
https://e-hilolnashr.uz/catalog

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
440. Ҳожатмандлик банданинг зотида бор

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2990-савол
Намоз вақти кирганида сафарга чиқиш


Ассалому алайкум! Агар бир инсон мусофир юртдан бир намоз вақти кирганда чиқса, ва муқим юртига ўша намоз вақти чиқмасдан туриб етиб келса намозни қаерда ўқиши керак? Яқинда менда шундай ҳолат бўлди. Мусофир ердан чиқаётганимда пешин намози вақти кириб қолди. Аеропортда бўлганлигим сабабли у ерда ўқий олмадим. Шундан сўнг самолётда ишора билан қаср ўқидим. Чунки етиб келганимда намозни охирги вақти бўларди ва тахорат олиб ўша ернинг ўзида вақтида ўқишга имконим бўлмасди. Шу ҳолатда тўғри қилдимми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар мусофирликда ўқиса қаср ўқийди. Муқим бўлганида муқимнинг намозини ўқийди. Вақти чиқмаса қаерда ўқишнинг фарқи йўқ. Ўтириб ўқиш билан намознинг фарзи бўлган қиём ва қиблага юзланиш топилмайди. Шунинг учун қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2988-савол
Жавобгарлик кимда?


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мени Қозоғистонда нонвойхонам бор. У ерда ҳар хил одамлар билан ишлаймиз. Баъзилари намоз ўқишади баъзилари ўқишмайди. Мен улар учун қиёматда жавоб бераманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сизнинг зиммангизга тўғри нарсани етказиб, ёмон қайтариб қўйиш бор. Мажбур қилиш сизнинг зиммангизда эмас. Масалан ҳозирги кунда аксар нонвойхоналарда чўчқани жунидан қилинган шёткаларни ноннинг устига сут суртишда ишлатилади. Сиз уни ташлаб юбориб пластмассалардан ишланганидан фойдаланишингиз ва уларни ҳам шунга мажбур қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Тез_кунда!
«Ғийбат ўзи нима?» китоби

@HilolNashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

Муаллиф: Раҳматуллоҳ қори Обидов

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Чор Бакр аҳлига янги туҳфа

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизнинг чекка жойлари ва қишлоқларида кенг қулайликлар яратилиб, шароитлар янада яхшиланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мана шундай хайрли ишлардан бири Чор-Бакр аҳли учун қурилган замонавий янги таҳоратхона бўлди.

Ушбу таҳоратхонада барча қулайликлар мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 киши таҳорат қилади. Қишлоқ шароитида шаҳардан қолишмайдиган қулайликларга эга бўлган бу таҳоратхона Чор Бакр жоме масжидига қатнайдиган мусулмонларга армуғон бўлди

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2986-савол
Бақара сураси


Ассалому алайкум!
1). «Бақара сурасининг илк 5 ояти, Оят ал Курсий ҳамда Аманар Росулнинг ўқилиш қоидаси борми? Айтмоқчиман-ки, агар Қуръон тиловат қилмоқчи бўлсак, «Бақара»нинг илк оятларини ўқигач, Оят ал Курсийни ва ундан сўнг Аманар Росулни ўқиш учун ҳар биридан сўнг «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб айтамизми ёки бирон бир дуо ўқиладими?
2). Талабаман. Эрталаб ўқишга тонг саҳардан чиқиб кетаман. Дарсим 12:50да тугайди. Масжидгача эса таҳминан 10-12 дақиқа масофа. Пешин намозини тонг саҳарда олинган таҳорат билан ўқисам бўладими? Масжидга бориб, таҳорат олай десам, намозга кеч қолаябман.
3). Давлатимиз раҳбари томонидан дин учун яратилган шароитларни кўриб Исломга қизиқдим. Ҳозир намоз ўқиябман. Кўчада бекор юришларни, ёмон иллатларни йиғиштирганман. Аммо атрофимдагиларнинг «Шунча гуноҳлар қилиб, энди ўзингдан тақводор ясаб олдингми» дейишлари жуда ранжитмоқда. Қайсидир жиҳатдан улар ҳақ, чунки авваллари яхши инсон бўлмаганман. Аммо уларнинг гапи билан ихлосимни ҳам ўзгартириш ниятида эмасман. Уларга қандай жавоб қайтаришни билмайман. Яхши гаплар билан тушунтирай десам, эшиткилари ҳам келмайди. Илтимос, менга маслаҳат беринг, қандай йўл тутай? Айнан шунга ўҳшаш гап-сўзлар жуда изтироб бермоқда.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Тиловати Қуръон учун бирор бир тартиб йўқ. ёдлаган жойидан ўқийверади. Бошида айтса кифоя.
2). Бўлади.
3). Аллоҳга шукур тавфиқ берди, ҳадисда “Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни севади” дейилган. Шунингдек “Астойдил тавба қилган инсон ўша гуноҳларни қилмаганлар билан баробардир” ҳам дейилган. Уларнинг гапларига эътибор берманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2997-савол
Эҳсон, садақа ва хадия


Ассалому алайкум! Эҳсон, садақа ва хадия тушунчаларини изоҳлаб берсангизлар. Уларни бир биридан фарқи ва даражалари ҳақида билиб олмоқчи эдик

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эҳсон деганда бизнинг урфимизда халқимиздаги холис зиёфат ирода қилинади. Буни бой ҳам камбағал ҳам ейиши мумкин. Садақа фақат фақир-мискинларга берилади. Ҳадя совға маъносида бўлиб, уни бойга ҳам камбағалга ҳам берилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@quranuz_kanali #Қуръон_мусобақаси

Юртимизда Қуръон мусобақасига тайёргарлик

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Ар-Раҳиқ ал-Махтум

Муаллиф: Сафиййурраҳмон Муборакпурий

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2995-савол
Пайнeтда мижоздан ҳақ олиб қолиш


Ассалому алайкум! Мeни пайнeт шахобчам бор. Мeн мижозлардан хизмат ҳаққи олиб ишлайман. Яъни мижоз 5000 сўм тўласа, мeн 4800 сўм мижознинг ҳисобига пул ўтказаман. Албатта бундан мижознинг хабари бўлади, лeкин масаланинг иккинчи томони пайнeт билан тузилган шартномада қўшимча устама ҳаққи олиш мумкин эмас. Аммо хизмат ҳаққи олишликдан мақсад пайнeтнинг бeрган ойлиги ижара, опeратор, фаррош ва ҳоказоларга eтмайди. Шу олаётган хизмат ҳаққимиз жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Олманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2993-савол
Китобнинг нашри


Ассалому алайкум! Устозлар, Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Ислом тарихи” китоблари чиқди. Сабабларга кўра сотиб ололмадим. Бугун борсам ҳамма дўконларда “Тугади, энди 2 ойдан кейин қатйа нашр этилади” дейишди. Роса кутган эдим, 2 ой сабрим етмаса керак. Қандай қилиб олсам бўлади? Чорсудаги китоб дўконида 250минг дейишяпти. Инсоф билан савдо қилишса бўлардику.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа иншаа Аллоҳ 2 ой ичида қайта чиқади. Қимматга сотиб олиб юрманг. Истасангиз электрон нашридан фойдалансангиз ҳам бўлади. Электрон нашрини қуйидаги линкдан олишингиз мумкин.
https://e-hilolnashr.uz/catalog

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2991-савол
Жаноза намозидаги бетаҳоратлик


Ассалому алайкум! 1). Жума марузаларидан бирида имом “жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган киши иймонини янгилаб олиши кeрак” дeганини эшитдим. Бошқа бир имом эса “никоҳини янгилаб олсин” дeди. Шу гапларни қандай тушунайлик? Ахир иймон эскирмайдику?! Никоҳга кeлсак, уйланмаган бўлиши мумкинку. Жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган одамга динда ҳукм қандай? Хатосини тузатиш учун нима қилиш кeрак?
2). Биринчи саволга боғланган ҳолда намоз инсонга балоғатга eтганлигидан фарзлигини биламиз. Жаноза намозини ҳам хатоларсиз, қонун қоидаси билан қатнашиш шарт бўлган муддати борми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Таҳоратсиз намоз шу қатори жаноза намозини ҳам ўқиш ҳаром ҳисобланади. Парво қилмасдан бўлаверади деб ўқиш фиқҳий китобларда куфр дейилган. Шунинг учун жанозага борганда жанобатдан пок, бетаҳоратликдан пок ҳолатда бориши керак. Таҳоратсиз ўқиса ҳам бўлаверади демаган бўлса, кофирга ҳукм қилинмайди.
2). Жаноза ҳам балоғатга етгандан бошланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Xulafoi Roshidiyn

Муаллиф: Ризоуддин ибн Фахриддин

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Таъзия

ТАЪЗИЯ

“Ҳилол” нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси нашриётимиз раҳбари Исмоилжон домлага тоғалари, директоримиз Абдулвоҳид Саттиев ва "Гранд таълим" маркази директори Музаффар Саттиевларга падари бузрукворлари Абдуллатиф ҳожи Исмоил махдум ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза жумъа намозига, шайх Зайниддин (Кўкча) масжидида бўлиб ўтади.

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2989-савол
Тавба қилган қиз


Ассалому алайкум! Мани бир танишим интeрнeтда бир домлани эшитиб қолибди. Унда “Бир қиз мусулмон бўлатуриб зино қилса кейин Аллоҳга тавба қилса ҳам у қизга уйланиб бўлмайди. У қиз фақат кофирларга турмушга чиқиши мумкун” дeбди. Бу гап тўғрими? Мeн у гапни инкор қилдим, тавба қилиб яхши йўлга кирган бўлса у қизга уйланса бўлади дeдим. Шундайми?
2). Гўдакларни қирқи чиққандан кийин чўмилтириб қанд сочадиган удум бор экан. Бу исломда борми ва агар бўлса уни номи нима?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1).Тўғри айтибсиз.
2). Бу ишнинг Исломга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2987-савол
Аёл киши топган пул


Ассаламу алайкум! Савол жавоблар саҳифасида ушбу саволни ўқиб қолдим. «Мен ҳам, аёлим ҳам ишлаймиз. Унинг маошида менинг ҳаққим борми? Бор бўлса қай даражада? «Маошинг қанча, уни нимага сарф қиласан» деб сўрашга ҳаққим борми? Илтимос батафсил жавоб беринг. ЖАВОБ: Ҳаққингиз йўқ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф — ислом.уз.
Бу умумий жавобми? Яъни кўчада топадими ёки уйда чеварчилик, пишириқ қилиб топган пулида ҳам эрини ҳаққи бўлмайдими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаққи бўлмайди. Балки нафақа борасида эр хотиндан қарздордир. Агар аёл ўзининг кийими, еб-ичиши каби ҳаражатларни ўз ёнидан сарфлаб, эр уларга сарф қилмаса эр зиммасидаги вожибни адо қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
439. Нима учун мусулмонларни яхши кўришмайди?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Anons: "Qur'on Musobaqasi – 2018".
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2985-савол
Ҳанафий мазҳабидаги макруҳлар


Ассалому алайкум! «Ҳанафийлик» мазҳабида аёлларнинг бир eрга тўпланишларини макруҳ дeйилиши ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақида маълумот бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аёлларни ҳозирги кундаги баъзи ғийбатга ёки фисқ-фужур каби нарсаларга тўпланишлари макруҳ эмас балки ҳаром ҳисобланади. Илм учун тўпланишлари гоҳида мустаҳаб бўлса, гоҳида вожиб бўлади. Чунки эркаклар каби аёлларнинг зиммасига ҳам Аллоҳ таоло томонидан илмнинг фарзи айн даражаси юклатилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал