fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Ушбу жумладаги «кир», албатта, маънавиятга тегишлидир, яъни бундан гуноҳлар ва бошқа маънавий доғлар тушунилади. «Аҳли байт» – хонадон аҳллари. Шиъа мазҳабидагилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «аҳли байт»лари деб ҳазрати Али, Фотима онамиз ва уларнинг фарзандларинигина назарда тутадилар. Аммо Аҳли сунна ва жамоа уламолари ушбу ояти каримани далил қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳаралари ҳам «аҳли байт»га киришларини айтадилар. Бу мақом улар учун катта бахтдир. «Аҳли байт» дейилишининг ўзи катта гап. Чунки бу ибора бошқаларга ишлатилмайди. «Аҳли байт» деганда, фақат маҳбуб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадон аҳллари тушунилади, холос. Ўша аҳли байтдан кирликларни кетказишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олмоқда. Ўша аҳли байтни бутунлай поклашни Аллоҳ таоло ўз зиммасига олмоқда. Лекин, аввало, уларни одобли, ахлоқли бўлишга, уйларида виқор билан ўтиришга, жоҳилият очиқ-сочиқлигидан узоқ туришга, нозу карашма билан гапирмасликка, намоз ўқиб, закот беришга ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга амр этмоқда ва шундан сўнггина улардан кирни кетказиб, бутунлай поклашга ваъда бермоқда.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аҳли байт бўлишнинг ўзигина Аллоҳнинг уларни бутунлай поклаши учун етарли эмас. Балки, аввало, улар иймон-эътиқодда ва ибодату амалда бўлмоқлари зарур. Ана шундагина Аллоҳ таоло уларнинг кирларини кетказиб, бутунлай поклайди.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Фотима Муҳаммад қизи!
Эй София Абдулмуттолиб қизи!
Эй Бану Абдулмуттолиб! Мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман. Мендан ўз молимдан нимани хоҳласангиз, сўранглар», – деганлар.

Имом Муслим ва имом Термизийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Қурайш жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй Бану Каъб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй Бану Ҳошим жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй Бану Абдулмуттолиб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй Фотима Муҳаммад қизи, ўзингни дўзахдан қутқар!
Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман», – деганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига муносабат шунчалик экан, энди бошқалар ўзлари тушуниб олаверсалар бўлади.
Ҳа, Аллоҳ таоло Ислом жамиятининг жавҳари ҳисобланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан кирни кетказишни, уларни бутунлай поклашни хоҳлайди, аммо аввал аҳли байтни иймон ва амалга чақиради. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2968-савол
Никоҳсиз яшаш


Ассалому алайкум! Айрим яқин танишларимиз(баъзи пайтларда энг яқин қариндошлар ҳам) бизларни уйландим деб ўз тўйларига меҳмонга таклиф қилишади. Бормасак, ноқулай. Борсак, айрим пайтлари у йигит билан қиз давлат ниқоҳидан ҳам, шаръий никоҳдан ҳам ўтмаганлигини билиб қоламиз. Чунки, давлат ниқоҳидан ўтиш ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий қилиб қўйилмаганлиги учун ҳуқуқий жавобгарлик йўқ. Шунинг учун ҳам баъзи пайтлари улар фарзанд туғилгандан кейингина метрика учун ФҲДЁ никоҳини олишга ҳаракат қилишади. Шаръий никоҳ ҳақида эса, айримларида тушунча ҳам йўқлигини кўриш мумкин. Бу ҳақида айтиб ўтишга эса, бизда ҳуқуқ йўқ. Ёки айтган кимсани ёмон кўришади. Шундай ҳолатларда биз қандай йўл тутсак тўғри бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳаромга гувоҳ бўлган бўласизлар. Бундай пайтда ҳақиқий холис яхшилик ёмон кўрсада уларни никоҳга тарғиб қилишдир. Чунки бусиз уларнинг охирати куйиб кетади. Бир бор зино қилишнинг гуноҳи қанчалар оғир, умрбод зино қилиб ўтиш, улардан валади зинолар туғилиши, жамият бузилишининг асосий манбаларидандир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2966-савол
Шиалар билан жума намозларини ўқиш


Ассалому алайкум! Мeн яқинда хизмат сафари билан Эрон ислом рeспубликасига жўнаб кeтишим кeрак. У eрда таҳминан 1,5 ойча бўламан. Саволим жума ва бошқа намозларни улар билан ўқисам бўладими? Улар маълумки шиалар?
2). Саволим мeн юк автомабилини бошқариб бораман йўлда намозни қаср ўқимасдан иложини топиб, тўлиқ ўқисам ҳам бўлавeрадими?
3). Агар кишининг қазо намозлари кўп бўлса суннат ўрнига қазо фарзларини ўқиса бўлавeрадими? Итернeт тармоқларидан рус тилидагиларидан жоиз дeган фатвони ўқидим, лeкин у инсонларни ким қайси мазҳаблигини билмасдан сизлардан аниқлик сўрамоқчи эдим.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Жоиз эмас. Суннийлар масжидида ўқинг.
2). Мусофир ҳозирги кунда 86 км ни қасд қилиб йўлга чиқса Аллоҳ унга туҳфа тарзида қаср қилишни берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ يَعْلَى بْنِ أُمَيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ: فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَن تَقْصُرُواْ مِنَ الصَّلاَةِ إِنْ خِفْتُمْ أَن يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُواْ فَقَدْ أَمِنَ النَّاسُ؟ فَقَالَ: عَجِبْتُ مِمَّا عَجِبْتَ مِنْهُ فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: صَدَقَةٌ تَصَدَّقَ اللهُ بِهَا عَلَيْكُمْ، فَاقْبَلُوا صَدَقَتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ
Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Умар ибн Хаттобга:
«Сизларга намозни қаср қилишда гуноҳ йўқдир. Агар куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан қўрқсангиз», дейилган. Батаҳқиқ, одамлар эмин бўлдилар?!» дедим.
«Мен ҳам сен ажабланган нарсадан ажабланиб, у ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу Аллоҳ таоло сизга қилган бир садақадир. Бас, Унинг садақасини қабул қилинг», дедилар», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан)
3). Суннат намозлари муаккада намоз бўлиб, вожибга яқин. Уларни тарк қилиш гуноҳ. Мабодо ёши кексайиб кўп намоз ўқишга ҳам кучи етмай қолган қазолари ҳам кўп бўлса, бошқа нарса. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Хабарлар

Шошилинг!
Қорилар мусобақаси учун рўйхатга олиш бошланди


2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3-босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш бугундан, яъни 4 январдан бошланди. Рўйхатга олиш 13 январь кунигача давом этади.

Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️+998711487770,

☎️ +998998987277

«Quran.uz» каналига уланиш учун босинг!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
136. Ўтмишдаги ўқилмаган намозлар
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2964-савол
Ухлаш одоби


Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат, биз мусулмонлар ухлаганимизда бошимиз қайси томонга қаратилган бўлиши лозим? Ёки бунинг аҳамияти йўқми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
УХЛАШ ОДОБЛАРИ ВА ДУОСИ ҲАҚИДА
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий алайҳиссалом:
«Қачон ётоғингдан жой олмоқчи бўлсанг, намозга қиладиганингдек таҳорат қил. Сўнг ўнг томонинг ила ёнбошла ва; «Эй Аллоҳим, Сенга нафсимни таслим қилдим. Сенга ишимни топширдим. Сенга рағбат қилиб, Ўзингдан қўрқиб, ўзимни паноҳингга олдим. Сенинг Ўзингдан ўзга паноҳ ҳам, нажот ҳам йўқ. Нозил қилган китобингга ва юборган набийингга иймон келтирдим, дегин. Агар ўша тунингда ўлсанг, фитрат(Ислом)да ўласан. Бас, уларни охири айтган нарсанг қилгин», дедилар.
«Эслаб олай, юборган Расулинггамиди?» дедим.
«Йўқ. Юборган набийингга», дедилар».
Бу ривоятда мусулмон одамнинг уйқуга ётиш одоблари ва уйқудан олдин ўқиладиган дуолардан бир намунаси келтирилмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан қуйидаги фойдаларни оламиз;
-Уйқуга ётишдан олдин намозга таҳорат қилгандек, таҳорат қилиб ётиш. Агар таҳорати бўлса, ўшанинг ўзи кифоя қилади.
-Уйқуга ўнг ёнбоши ила ётиш.
-Уйқуга ётишда махсус дуолардан бирини ўқиб ётиш.
-Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларнинг бирор сўзини ҳам алмаштирмай ўзи қандоқ бўлса, худди шундоқ қилиб ўқиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий алайҳиссалом қачон кечаси жойларига ётсалар, қўлларини юзлари остига қўяр ва:
«Аллоҳмуума бисмика аҳъя ва амуту», дер эдилар.
Қачон уйғонсалар:
«Алҳамду лиллаҳиллази аҳъянаа баъда маа аматанаа ва илайҳин нушуур», дер эдилар».
Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар;
-Уйқуга ўнг ёнбош ила ётиш билан бирга ўнг қўлни ўнг юзнинг остига қўйиб ётиш кераклиги.
-Уйқуга ётаётганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Эй Аллоҳим, Сенинг исминги ила тирилурман ва ўлурман» деганидир.
-Уйқудан уйғонганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайта тирилиб тўпланиш ҳам Унинг Ўзигадир» деганидир.
-Ушбу дуони ўқишни кўпчилик одат қилганидан биз ҳам унга алоҳида эътибор бердик ва сиз муҳтарамлардан ким ҳозиргача бу борадаги бирор дуони ёд олмаган бўлса, шуни ёд олиб ҳар куни уйғонганда ўқишга одат қилишни тавсия қиламиз. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом.нинг суннатларига амал қилинган бўлади.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади
«Набий алайҳиссалом:
«Сиздан бирингиз қачон тўшагига ётмоқчи бўлса, аввал изори ила тўшагини қоқиб ташласин. Сўнгра:
«Бисмика Роббии, вазаъту жанбии ва бика арфаъуҳу. Ин амсакта нафсии, фарҳамҳаа. Ва ин арсалтаҳаа, фаҳфазҳаа, бимаа таҳфазу биҳи ибадакас Солиҳийн», десин», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан икки муҳим нарсани ўрганамиз;
-Ётишдан олдин ётоқ жойни текшириб, яхшилаб олиб ётиш. Бу ишда бепарволик қилмаслик. Чукни жойга турли ҳашоратлар кириб олган бўлиши ёки душманлар бирор зарарли нарсалар қўйган бўлиши мумкин.
Уйқуга ётаётганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Роббим, Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим. Ва Сен ила уни кўтарурман. Агар жонимини ушблаб қоладиган бўлсанг, уни раҳмат қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, солиҳ бандларингни муҳофаза қиладиган нарсан ила ун иҳам муҳофаза қилгин» деганидир.
Ушбу дуони ўқишни кўпчилик одат қилганидан биз ҳам унга алоҳида эътибор бердик ва сиз муҳтарамлардан ким ҳозиргача бу борадаги бирор дуони ёд олмаган бўлса, шуни ёд олиб ҳар куни уйғонганда ўқишга одат қилишни тавсия қиламиз. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом.нинг суннатларига амал қилинган бўлади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Фотима тегирмондан қўли озор кўрганидан шикоятда эди. У Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига ходим сўраб борди. У зотни топмасдан гапни Оишага айтди. У келганларида у зотга хабар берди. У зот бизникига келдилар. Биз ётиб олган эдик. Мен тура бошладим. Шунда у зот, маконингни лозим тут, дедиларда орамизга ўтирдилар. У зотнинг қадамлари совуғини кўксимда ҳис қилдим. Кейин У зот:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
434. Жаннат дарвозалари бу кишиларнинг қаршисида ёпилур

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази иш бошлади

Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номидаги диний-маърифий марказ иш бошлади.

Мустақил нотижорат ташкилоти мақомидаги ушбу марказ Москва шаҳар, Мясницкая кўчаси, 30/1/2-уйда жойлашган бўлиб, Россия Федерацияси адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.
«Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази» деб номланган ушбу илм-маърифат маркази шайх ҳазратларининг улкан илмий меросини Россияда яшовчи юртдошларимиз, ватандошларимиз ҳамда россиялик мўмин-мусулмонларга етказиш билан шуғулланади. Марказнинг фаолияти устозимизнинг китоблари ва улар асосида тайёрланан медимаҳсулотларни тарқатиш, шунингдек, мазкур китоблар асосида тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа илмлар бўйича дарслар олиб боришдан иборатдир.
Аллоҳ таоло ушбу марказнинг фаолиятини бардавом қилсин, барчамиз учун манфаатли қилсин, бу хайрли ишга ҳиссаси қўшилган ва қўшилаётган барча азизларимизга куч-қувват, ғайрат-шижоат ато этсин, устозимиз шайх ҳазратларини бу каби садақаи жория ҳам манфаатли илмларнинг ажру савобларидан то қиёматгача баҳраманд айласин!

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Абу Бакр Сиддиқ (Расулуллоҳнинг ғордаги биродари)

Муаллиф: Аҳмад Лутфий Қозончи

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
136. Ўтмишдаги ўқилмаган намозлар
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2961-савол
Намоз ва Қуръон


Ассалому алайкум! Масжидда шом намозидан сўнг Қуръон қироат қилинмаслигининг сабаби нимада?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзи аслида бирор бир намоздан кейин қироат қилинсин деган оят ҳам ҳадис ҳам йўқ. Уламоларимиз халқимиз Қуръондан узоқлашмасин, ўтганларимиз савоблардан бебаҳра қолмасин, ҳеч бўлмаса шу масжидда эшитиб Қуръон ёдласин деган мақсадда буни жорий қилганлар. Намоздан кейин Қуръон ўқишни намозга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзи масжидларда шом намозидан кейин ҳам ўқилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2959-савол
Ҳадис шархи


Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтади: «Ароқхўрлар бемор бўлса, кўргани борманглар».
(Ал-адаб ал-муфрад, 529) Шунга тушунтириш берсангиз.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу иш Аллоҳнинг наздида ўта нафратли эканлигидандир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2957-савол
Дадамнинг иккинчи оиласига муомала


Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича, дадамнинг иккита оиласи бор. Мeн иккинчи оиладаги фарзандлари билан борди кeлди қилмасам, силаи раҳм қилмаган бўламанми?
2). Агар дадам борди кeлди қилмасанг оқ қиламан дeса, ўринлими?
3). Худди дадам борди кeлди қилмасанг оқ қиламан дeганидeк, онам, борди кeлди қилсанг оқ қиламан дeсачи?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Албатта силаи раҳм қилмаган бўласиз.
2). Ўринли.
3). Онага билдириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2956-савол
Китобларни ўқиганимда бўлаётган тушунмовчилик


Ассалому алайкум! Мeн яқинда «Саодат асри қиссалари»ни ўқиб тугатдим ҳозирда «Олтин силсила» туркумини ўқиб борямман. Китобдаги бази ҳадис ва ривоятларда учрайдиган сўзлар мeни ўйлантиради. Барчамизга маълумки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамики мақталган ахлоқларни ўзида мужассамлаштирган зотдирлар. У зотнинг барча ҳаракатлари инсоният учун андоза, барча сўзлари пурҳикматдир. Лeкин айрим ҳадисларда у зотнинг «бурнинг eрга ишқалгур» ёки «ота онанг кўкингни кийсин» ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатганларини гувоҳи бўляпман. Аввалига бурнинг eрга ишқалгур дeганларини намоз ўқигин дeган маънода бўлса кeрак дeб ўйладим. Кeйингиларига бирор маъно уқолмадим. Айтингчи мeн тушунолмаётган сўзларнинг ҳикмати нимада?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам башар бўлганлар. Ҳолат тақозоси билан баъзи бир сиз ўқигандек сўзларни айтганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ فَأَيُّمَا مُؤْمِنٍ سَبَبْتُهُ فَاجْعَلْ ذَلِكَ لَهُ قُرْبَةً إِلَيْكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Қайси бир мўминни койиган бўлсам, буни қиёмат куни унинг учун Сенга қурбат қилгин!» деяётганларини эшитганман».
عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ ، وَإِنِّي اشْتَرَطْتُ عَلَى رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ : أَيُّ عَبْدٍ مِنْ الْمُسْلِمِينَ سَبَبْتُهُ أَوْ شَتَمْتُهُ أَنْ يَكُونَ ذَلِكَ لَهُ زَكَاةً وَأَجْرًا رواه مسلم
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен ҳам башарман, Роббим Азза ва Жалла билан мусулмонлардан бирортасини сўкиб ёки ҳақоратлаб қўйсам, уни ўша мусулмон учун покловчи ва ажр қилишини шартлашдим” дедилар.
عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال : كَانَتْ عِنْدَ أُمِّ سُلَيْمٍ يَتِيمَةٌ — وَهِيَ أُمُّ أَنَسٍ — فَرَأَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْيَتِيمَةَ فَقَالَ : آنْتِ هِيَهْ ، لَقَدْ كَبِرْتِ لَا كَبِرَ سِنُّكِ ، فَرَجَعَتْ الْيَتِيمَةُ إِلَى أُمِّ سُلَيْمٍ تَبْكِي ، فَقَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ : مَا لَكِ يَا بُنَيَّةُ ! قَالَتْ الْجَارِيَةُ : دَعَا عَلَيَّ نَبِيُّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا يَكْبَرَ سِنِّي ، فَالْآنَ لَا يَكْبَرُ سِنِّي أَبَدًا ، فَخَرَجَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ مُسْتَعْجِلَةً تَلُوثُ خِمَارَهَا حَتَّى لَقِيَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ما لَكِ يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ؟! ، فَقَالَتْ : يَا نَبِيَّ اللَّهِ ! أَدَعَوْتَ عَلَى يَتِيمَتِي ؟ ، قَالَ : ( وَمَا ذَاكِ يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ؟!) ، قَالَتْ : زَعَمَتْ أَنَّكَ دَعَوْتَ أَنْ لَا يَكْبَرَ سِنُّهَا وَلَا يَكْبَرَ قَرْنُهَا ، قَالَ : فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، ثُمَّ قَالَ : ( يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ! أَمَا تَعْلَمِينَ أَنَّ شَرْطِي عَلَى رَبِّي أَنِّي اشْتَرَطْتُ عَلَى رَبِّي فَقُلْتُ : إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ أَرْضَى كَمَا يَرْضَى الْبَشَرُ ، وَأَغْضَبُ كَمَا يَغْضَبُ الْبَشَرُ ، فَأَيُّمَا أَحَدٍ دَعَوْتُ عَلَيْهِ مِنْ أُمَّتِي بِدَعْوَةٍ لَيْسَ لَهَا بِأَهْلٍ أَنْ يَجْعَلَهَا لَهُ طَهُورًا وَزَكَاةً وَقُرْبَةً يُقَرِّبُهُ بِهَا مِنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ رواه مسلم
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2969-савол
Эрининг қайтариғи


Ассалому алайкум! Мен шу саволга аниклиқ киритмоқчиман. Илтимос жавоб берсангизлар. Аёли ўраниб, авратларини ёпиб, жағидан рўмол ўраб юрса, уни эри рўмолни орқадан ўра ёки рўмолни еч деса ечиши керакми ёки ўраниб юравериш керакми? Агар рўмолни ечса аёлга гуноҳ бўладими? Жавоб учун олдинтан раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ авратингни ёп дейди, эр оч дейди. Бу ерда Аллоҳга итоат қилиш керак. Чунки эрни азобидан Аллоҳ қутқара олади, мабодо вафот топса ҳам Осиё онамиздек Аллоҳнинг ҳузурида жаннат аёлларининг саййидаси мақомига эришганларидек мақомларга эга бўлади. Лекин Аллоҳга осий бўлиб азобига дучор бўлса, эр қутқара олмайди.
عن عائشة رَضِي اللهُ عَنْها ، قالت لفاطمة: ألا اُبشّركِ ؟ إنّي سمعت رسول الله صلى الله عليه و آله يقول : سيّداتُ نساء أهل الجنّة أربع : مريم بنت عمران ، و فاطمة بنت محمد ، و خديجة بنت خويلد، و آسية بنت مزاحم إمراة فرعون
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Сизга бир хушхабар етказайми. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жаннат аҳли аёлларининг саййидалари тўрттадир. Марям бинти Имрон, Фатима бинти Муҳаммад, Хадижа бинти Хувайлид ва Фиръавннинг хотини Осиё бинти Музоҳим” деяётганларини эшитдим». Ҳоким ривояти.
Аллоҳ таоло “Таҳрим” сурасида:
وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِّلَّذِينَ آمَنُوا اِمْرَأَةَ فِرْعَوْنَ إِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ لِي عِندَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَنَجِّنِي مِن فِرْعَوْنَ وَعَمَلِهِ وَنَجِّنِي مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ
11. Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб келтирди. Ўшанда у: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва менга золим қавмдан нажот бергин», – деб айтди.
Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Ҳар жиҳатдан тўкинликда яшар эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан, кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳ таолога иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришини сўради. Бу эса дунё ҳойи-ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.
Мўминларнинг иккинчи мисоли Биби Марямдирлар.
وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ الَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهِ مِن رُّوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِكَلِمَاتِ رَبِّهَا وَكُتُبِهِ وَكَانَتْ مِنَ الْقَانِتِينَ
12. Ва фаржини пок сақлаган Имрон қизи Марямни (мисол келтирди). Бас, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди.
Биби Марям Имрон қизи Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Яҳудийлар туҳмат қилганларидек, нопок бўлмаганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга Ўз руҳидан «пуф» дейиш билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун, биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар. Мўминлар Биби Марям ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.
“Аҳзоб” сураси 33-оятида :
«Албатта, Аллоҳ сиздан кирликни кетказиб, бутунлай поклашни ирода қилади, эй аҳли байт!»

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2967-савол
Раққосаларга пул бериш


Ассалому алайкум! Айрим танишларимизнинг тўйларида даврадаги «раққоса» қиз келган меҳмонларнинг олдига чиқиб олиб, йўл бермай пул бермагунча ўша меҳмонларнинг олдидан кетмасдан ликкиллаб туриб олади. Менимча бу ҳеч қандай санъат ҳам эмас, маданият ҳам эмас, миллийлигимизга ҳам умуман тўғри келмайди. Агар ўша пайтда (ўз шаънимизни ҳимоя қилиш учун) ўша «раққоса» қизларга пул берсак, берган пулимиз исроф бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. У ҳам кўчадаги тиланчилик ҳам баробардир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2965-савол
Ризқнинг кутилмаган жойдан келиши


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мени саволим ризқ хақида. Бир маърузада ризқнинг кенг маънода эканлиги яъни ейишимиз, ичишимиз, кийиниш ва ҳоказолардан ташқари илмга хамда хар хил билим кўникмаларга эга бўлишимиз хам бизга берилган ризқ эканлиги хақида эшитгандим. Шундай холатлар бўладики биз ўйлаган хар хил хаёлга келган саволларга, қизиқишларга баъзи бир муоммоларга ойдинлик киритувчи аниқ тахлилий маълумотлар гўёки «оёғимиз тагида» ётгандай. Бир қарасанг интернет сайтларида, кўча куйда, бир инсон билан гаплашганда хуллас ўзимиз кутмаган жойдан саволларга жавоб оламиз. Бундай холатларни ризқнинг кутилмаган жойдан келиши деб тушунсак бўладими? Ёки булар хаммаси оддий тасодифми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа, лекин келаётган ҳар бир нарса Аллоҳнинг менг берган ризқи деб, ажратмасдан олавермаслик керак. Чунки эътиқодга тегишли масалаларда “Ҳаром ҳам ҳалол каби ризқдир, гарчи бу гапимни кимлардир ёқтирмасалар ҳам” дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)

Муаллиф: Аҳмад Лутфий Қозончи

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Мен сизларга ходимдан кўра яхшироқ нарсанинг хабарини берайми? Қачон тўшакларингиздан жой олганлирингизда ёки ётар жойингизни эгаллаганингизда, ўттиз уч марта такбир айтинглар. Ўттиз уч марта тасбиҳ айтинглар. Ўттиз уч марта ҳамд айтинглар. Бу иккингиз учун ходимдан яхшидир», дедилар».
Турмуш машаққатларидан қийналган кишилар уйқуга ётишдан олдин ихлос ила Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ ва Алҳамду лиллаҳи сўзларини маълум адад зикр қилиб ётса, Аллоҳ унинг оғирини енгил қилар экан.
Албатта, ният билан қилинган зикр фойдасиз бўлмаслиги аниқ. Аммо уйқудан олдин қилинадиган зикр алоҳида аҳамият касб этишидан Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрати Али ва Фотима онамиз Розияллоҳу анҳумоларнинг олдиларига кечаси келиб бўлса ҳам бу нарсани ўргатиб кетганлар.
Тофха ибн Қайс Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб:
«Бундоқ ётишни Аллоҳ ёмон кўради», деди.
Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ алайҳиссалом эканлар».
Ушбу ҳадиси шарифда васф қилинган ҳолда ётиб бўлмайди. Энг яхши ётиш ўнг ёнбош ила ётиш. Чап ёнбош билан ёки чалқанча ётса ҳам бўлади. Чунки бундоқ ётиш наҳий қилинмаган.
Али ибн Шайбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий алайҳиссалом:
«Ким соябони йўқ уйнинг устида тонг отдирса, батаҳқиқ, ундан зимма холи бўлади», дедилар».
Бундан очиқ ҳавода, уйнинг устида ухламоқ мумкин эмаслиги аён бўлади. Чунки бундоқ ҳолда ухлаган киши турли хавф-хатарларга ўзини топширган бўлади. Уларнинг энг оддийси уйқусираб томдан тушиб кетиши ҳеч гап эмас.
Умуман олганда ухламоқчи бўлган уйқу пайтдаги ҳолатни ҳисобга олиб барча эҳтиёт чораларини кўрмоғи яхши бўлади.
Термизийнинг лафзи:«Набий алайҳиссалом киши атрофи ўралмаган сатҳда ухлашдан наҳий қилдилар».
Албатта, атрофи ўралмаган баланд жой, хусусан том устида ухлаш хавфлидир. Ухлаб қолган одам уйқусида билмай ўша сатҳдан йиқилиб нобуд ёки мажруҳ бўлиши мумкин. Ёки турли зарарли нарсалар атрофи ўралмаган сатҳга кириб келиб ухлаб ётган кишига зарар етказиши мумкин.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади
«Набий алайҳиссалом:«Ким ётар жойига ётганда Аллоҳни зикр қилмаса, албатта, бу унинг учун қиёмат куни ҳасрат бўлади», дедилар».
Учтасинини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шунинг учун ҳам, албатта, ётар пайтда Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, махсус дуоларни ўқиб ётмоқ керак. Валлоҳу аълам!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=3943.0

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2963-савол
Фарзандни уриш (калтаклаш)


Ассалому алайкум! Фарзандни уриш(калтаклаш) мумкинми? Қандай ҳолатларда мумкин? Қанақа даражада?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Фарзанд тарбияси катта мавзу бўлиб, уни ҳа ёки йўқ билан ҳал қилинмайди. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Соғлом бола” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Ўзбекистон тарихида илк бор Мусҳафи шариф чоп қилинмоқда

Алҳамдулиллаҳ, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида бугун Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланди.
«Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.
Бугун мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга шайх ҳазратларининг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа кўпгина азиз меҳмонлар ҳозир бўлишди.
Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари босилди.

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Видеоролик

Представляем вашему вниманию видеоролик «Принимаются ли наши поклонения?»

Чтобы присоединиться к каналу:
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2962-савол
Имом билан баравар тиловат


Ассалому алайкум! Устозлар, шу савол тўғрисида эшитгандекман, аммо эслолмаяпман. Имом тиловат қилаётганда унга қўшилиб тиловат қилмаслик кeраклиги тўғрисида оят борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида :
وَإِذَا قُرِىءَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ۝
204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз.
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда, унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, бунга қўшимча равишда, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осишлари лозим, деган ҳукмни ҳам чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.
Ушбу ояти каримани ўрганар эканмиз, беихтиёр кейинги пайтларда Қуръони Карим бўйича ўтказилган илмий текширишлар ҳақидаги маълумотлар хотирга тушади. Илм тараққий этган юртлардан бирида инсоннинг руҳий ўзгаришларини ўрганаётган олимлар қизиқарли бир тажриба ўтказганлар. Улар тажриба учун тўрт кишини олганлар. Уларнинг бири араб бўлиб, ўз тилини яхши биладиган эътиқодли мусулмон; иккинчиси ўз тилини яхши биладиган араб, аммо мусулмон эмас; учинчиси эътиқодли мусулмон, аммо араб тилини билмайди; тўртинчиси эса араб тилини ҳам билмайди, мусулмон ҳам эмас. Тажриба ўтказувчи олимлар буларнинг тўртовларига ҳам Қуръони Карим тиловатини эшиттириб, уларда содир бўлаётган руҳий ўзгаришларни кузатганларида, ҳаммаларида ажойиб бир ўзгариш содир бўлаётганини кашф қилганлар.
Бундан бир минг тўрт юз йил аввал ҳам араб мушрикларининг одамларни Қуръон эшитишдан қаттиқ ман қилиб қўйишлари, эшитган одамнинг унга эргашиб кетишидан қўрқишлари бежиз эмас экан. Одамларни Қуръон тинглашдан ман қилган Қурайш зодагонларининг бир-биридан беркиниб, тунлари Қуръон тиловатига қулоқ осишлари ҳам бежиз эмас экан. Бугунги куннинг худосизлари ҳам одамлар маъносини тушунмаса-да, уларнинг қўлларидан Қуръонларини тортиб олишлари, Қуръон тиловатини бутунлай ман қилишлари ҳам бежиз эмас экан. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Қамчиқ довонидаги ягона масжид очилди

Бугун 2018 йилнинг 2 январь куни нафақат Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Кўксарой маҳалласи учун, балки воҳа ва водий, шунингдек, бутун Ўзбекистон аҳолиси учун қувончли воқеа содир бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу ҳақда fitrat.uz сайти ёзмоқда.

Чунки Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари очиб бердилар ва айнан шу масжидга меҳру-муҳаббатлари ўзгача эканлигини, шу сабабдан ушбу тадбирга шахсан ташриф буюришни истаганликларини таъкидладилар. Масжид шундай ҳудудда жойлашганки, у бамисоли чанқаган инсоннинг чанқоғини қондирувчи қудуқ кабидир. Чунки йўлдан ўтган олиму фузало, обиду зоҳид, қўйингчи, барча мўмин-мусулмонлар унда намозларини бекаму кўст адо эта оладилар.

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2960-савол
Таяммумнинг вақти


Ассалому алайкум! Бeмор бўлса таяммум билан қачонгача намоз ўқиш мункин?
2). Инсон билган ўрганган яхши илмини нарсасини бировга айтса бундан қалби қувонса риё эмасми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Таҳорат кетгунча ва таяммумга бўлган узр йўқолгунча.
2). Яхшилик жаннатга боғланган, шунинг учун яхшилик қилган инсон қалбига жаннат роҳатидан зарранинг зарраси етиб келади. Гуноҳ дўзахга боғланган, шунинг учун гуноҳ қилган инсоннинг қалбига хиралик, дўзах азобининг заррасининг зарраси етиб келади.
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2958-савол
Лафздан қайтиш


Ассалому алайкум! Яқинда бир дўстими Твиттер ижтимоий тармоғида «Мана шу постим соат 20:00гача 200 РТ («Лайк», «Менга ёқди»га ўхшаш) йиғса РТ босганларни ҳаммасига 20.000 сўмдан Пайнет қилиб бераман» деб лафз қилиб қўйдилар. Айтилган вақтгача керагидан ортиқ РТ тўпланди. Муддат якунига етганида бу гапни ёзганда ҳазиллашганликларни ва РТ тўплашда нохолисликка йўқ қўйилганини, битта одам сохта аккаунтлардан хам РТ босди деб иддао қилишга ўтдилар. Мен қатори кўпчилик (ҳаттоки ўша одамнинг яқин дўстлари ҳам) эркак кишини лафзи битта бўлиши кераклигини, у киши 20.000 сўмдан тўлов амалга оширишлари кераклигини такидлашди. Сабаби РТ йиғилиши бошланишидан олдин у киши соҳта овозлар қабул қилинмайди демаган эдилар. Мен у дўстимизга пул тўлашни истамасангиз икки ракат нафл намозини ўқиб, тавба қилиб, ҳалқдан узр сўранг дедим. Афсуски у киши ўзини хақ билиб бу ишни ҳам қилишни хоҳламадилар. Сизлардан илтимос мана шу вазиятга ойдинлик киритиб берсаниз.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотларидан олдин ёнидагиларга: “Мен фалончига қизимни бераман деб айтмагандим, лекин ваъдага ўхшаш гап гапиргандим. Гувоҳ бўлинглар қизимни унга никоҳлаб бердим. Аллоҳнинг ҳузурига учдан бирим мунофиқ бўлган ҳолатда йўлиқишни хоҳламайман” дедилар. Учдан бири мунофиқ бўлишидан мурод ушбу ҳадисга кўра:
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда ёлғончилик мунофиқликнинг учдан бир қисми сифатида баён қилинган:
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, аҳд қилса, алдайди».
Демак, ёлғончилик мунофиқликнинг биринчи ва етакчи сифатидир. Ёлғон гапирган одам мунофиқликнинг учдан бирини қилган бўлади. Албатта, ёлғончи ваъдасида турмайди, аҳдига вафо ҳам қилмайди. Оқибатда бундай одам тўлиқ мунофиқ бўлади. Мунофиқлик эса кофирликдан ҳам ёмонроқдир. Мунофиқлар Қуръони Каримнинг таъбири билан айтганда, жаҳаннамнинг энг тўридан жой оладилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда жумладан, шундай дейилади: Бир одам келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?» деб сўради. Расулуллоҳ:
«Ёлғончиликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради», деб жавоб бердилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Анаснинг онаси Умму Сулайм ҳузурида бир етим қизча бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: «Сен ўшами? Батаҳқиқ, катта бўлиб қолибсан, ёшинг улғаймасин!» дедилар. Етим қиз йиғлаган ҳолда Умму Сулайм ҳузурига қайтиб келди. Шунда Умму Сулайм: «Эй қизчам, сенга нима бўлди?» деди. Қизча: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени дуоибад қилиб ёшим улғаймаслигига дуо қилдилар. Энди ҳеч қачон ёшим улғаймайди», ёки: «Қарним(ёшим)»,-деди. Бас, Умму Сулайм шошилиб, бошига рўмол ўраб чиқди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга нима бўлди эй Умму Сулайм?»-дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Набийси, менинг етимимни дуоибад қилдингизми?»-деди. У зот: «Бу нимаси, эй Умму Сулайм?»-дедилар. «Сиз уни ёши улуғ, умри узун бўлмаслигига дуо қилибсизку»,-деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнг: «Эй Умму Сулайм, сен мени Роббим билан шартлашганимни билмайсанми? Мен Роббим билан шартлашиб: «Мен ҳам башарман, башар рози бўлганидек мен ҳам рози бўламан ва у ғазаб қилганидек мен ҳам ғазаб қиламан. Шунинг учун уммутимдан қай бирини дуоибадимга лойиқ бўлмасидан уни дуоибад қилсам, бас, сен уни у учун покловчи, закот ва қиёмат куни ўзинга яқинлаштирувчи қурбат қилгин»,-деганман»,-дедилар». (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2955-савол
Узрли ҳолатми?


Ассалому алайкум! Мeн бир ойдан бeри намоз ўқимаяпман, чунки мeнда ғалати ҳолат бўлади. Ел чиқиб тургандай бўлади ва олддан сийдик томиб қолгандай бўлади. Бир хил пайт ростдан чиқади. Мана шу ҳолатда таяммум қилганимда яна ўша аҳвол бўлади. Намозни ташлаб юбордим. Мeн нима қилишни билмаяпман. Шу ҳолатда намозда eл ёки сийдик чиқиб қолади шунда намозни охиригача ўқийвeрсам бўладими? Лeкин ўзимни пок ҳис қилмайман. Таяммум қилганимда ҳам шу ҳолат бўлади. Тўғри лeкин намозни ўқиб ташлаш катта гуноҳ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тезда намоз ўқишга киришинг. Шайтон сиздан кўзлаган мақсадига эришибди. Шайтонни хурсанд қилмай Аллоҳнинг хурсанд қилишга ҳаракат қилинг. Ўқиб ташлаш эмас, бир вақтни бўлса ҳам ўқимаслик гуноҳ. Шу ҳолатда вафот топсангиз ҳолингиз нима бўлишини биласизми? Қандай қилиб ўқисангиз ел чиқмаса ўшандай ўқинг. Саждага борганда чиқиб кетаётган бўлса ишора қилинг. Динимиз ўта енгил, Аллоҳ ўта марҳаматли Зотдир. Бандасини қўлидан келган ибодатига буюради. Аммо бир вақтини қолдиришга ҳам рози бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал