fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2954-савол
Тост айтиш


Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз даврасида, туғилган кун, тўйларда қадаҳ кўтариб тост айтилади. Бизда ҳeч ким алкогол ёки спиртли ичимлик ичмайди. Ҳар хил шарбатлар, кола ва ҳоказолар билан айтилади ва байрам эгаси ва қатнашчилар учун яхши тилаклар айтишади. Бунинг ҳукми қандай? Тилаклар нe чоғлик амалга ошиши мумкин? Мeн уларга фотиҳанинг ўзи кифоя дeсам ҳам удум сифатида қилишади.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ишни динида дуоси йўқлар қилади. Бизнинг динимиз бу борада ҳар томонлама мукаммалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларидек дуо қилишга ўрганайлик. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Онлайн_дарслар

6-дарс. "Сийрат" фанидан онлайн дарс.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари» мавзусидаги дарси!

Дарс учун манба...
«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Ўзбекистон қорилар мусобақаси 2018 - олдидан суҳбат

Видеони Youtube орқали кўриш учун
👇👇👇
https://youtu.be/6rDj3uIdRlE

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2949-савол
Ўтган отам учун


Ассалому алайкум! Мани саволим шуки марҳум отам учун қандай амаллар қилсам кўпроқ савоб боради ва қандай амаллар қилсам руҳлари мендан хурсанд бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келганича ортидан садақотлар қилиб, руҳига бағишланглар. Кўп, тўқ одамларни чақириб эҳсон қилишни ҳожати йўқ. Озроқ бўлсада ҳолис ният билан муҳтожини топиб, имкон қадар “дуо қилинг” ҳам демасдан инфоқ қилиб туринглар ва ҳар куни эрталабда ва кечда “Роббирҳамҳумаа камаа роббайаании соғиироо” дуосини ўқиб туринглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2947-савол
Аёлларни жаннатга туширадиган амаллар ҳақида


Ассалому алайкум! Фақатгина аёллар қила оладиган қандай амаллар жаннатга киришликларига сабаб бўла олади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Имом Ибн Жарир Табарий ва Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг, хурсанд қиладиган, амр қилсанг, итоат этадиган ва ғойиб бўлсанг, ўз нафсида ва молингда сени муҳофаза қиладиганидир», – деганлар.
Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», – деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Мухтасар ислом тарихи

Муаллиф: Абдурауф Фитрат

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2946-савол
Ниятим


Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен архитектура институтга анча кеч кирганман, ҳозир 3-курс талабасиман. Мени қизиқишим диний илм олиш ва қория бўлиш. Мен тайинланиб олий Маҳадга кириш ниятида ўқишни ташлаб кетмоқчи ҳам бўлдим, бироқ киришни ўзи бўлмайди. Истихора ва ҳожат намозларидан кейин ўқишни давом эттирмоқдаман. Аммо диний илмга рағбатим кучли. Устозлар маслахат беринглар, вақт ва шароитимдан келиб чиқиб диний илмни қаердан ўрганганим маъқул. Аллоҳ сизларни умрингизни зиёда айласин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳимматингизга баракот берсин, мақсадингизга эриштирсин. Ҳозирча курсларга кириб араб тилини ўрганиб туринг. Келажакда бемалол бўлганингизда кўзлаган мақсадингизга ҳам эришасиз иншаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2944-савол
Ҳадисни арабча ёзиб беринглар


Ассалому алайкум! Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган хадис: «Оиша онамиз розияллоху анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?»-деб сўрaдилар. У зот соллаллоҳу алайхи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳм қилсин. Ва албатта, биз хам сизларга келиб қўшиламиз» деган деб жавоб берганлар.
Шу Истиғфорни асл яъни араб тилида ёзиб беринглар.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
بَابُ مَا يُقَالُ عِنْدَ دُخُولِ الْقُبُورِ وَالدُّعَاءِ لِأَهْلِهَا
35-БОБ.
ҚАБРИСТОНГА КИРГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР
ВА ҚАБР АҲЛИГА ҚИЛИНАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُما، أَنَّهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلَّمَا كَانَ لَيْلَتُهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ إِلَى الْبَقِيعِ، فَيَقُولُ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، وَأَتَاكُمْ مَا تُوعَدُونَ غَدًا، مُؤَجَّلُونَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِأَهْلِ بَقِيعِ الْغَرْقَدِ». وَلَمْ يُقِمْ قُتَيْبَةُ قَوْلَهُ: وَأَتَاكُمْ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар менинг навбатим бўлганда туннинг охирида Бақиъга чиқиб, «Ассалому алайкум, мўмин қавмнинг диёри! Сизларга эртага деб ваъда қилинган нарса келди. Кечиктирилгансиз. Биз ҳам, Аллоҳ хоҳласа, сизларга етишамиз. Аллоҳим, Бақиъул-ғарқад аҳлини мағфират қил», деб айтар эдилар».
Бақиъ, Бақиъул-ғарқад – Мадинада, Масжиди набавийнинг чап тарафида жойлашган қабристон.
Изоҳ: Шориҳлар «Кечиктирилгансиз» деган иборани «Сизларга ўлим етган, лекин ажру савоб ёки жазони тўлиқ олишингиз кейинроқ, киёмат кунида бўлади», деган маънода изоҳлашган.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом

Муаллиф: Абдулла Авлоний

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2943-савол
Намоз тўлақонлик адо этиш


Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, мен диндор, зиёли оилада туғилганман. Ёшим 22 да. Ёшлигим кўпинча Қуръонни ёд олиш, илм ўрганиш билан ўтган. Ҳозирги кунда олийгоҳни тамомлаб, давлат ишида ишлайман. Саволим шундан иборат эдики мен намоз ўқишга қийналаман. Баъзи вақтларда ўқиб, баъзида намозни ташлаб қўяман. Намоз ўқиган пайтларимда Аллоҳдан дуоларимда ўз холимга ташлаб қўймаслигини, иймонимни ўзимга ҳамроҳ қилишини сўраб илтижолар қиламан, Қуръонни ҳар куни тиловат қиламан, барча катта кичик гунохлардан тийилишга харакат қиламан. Лекин яна шу хол такрорланаверади. Бунга сабаб гуноҳларим кўплиги бўлса керак деб ўйлаб қоламан. Лекин кўзга кўринадиган гунохларни деярли қилмайман деб ўйлайман. Зино қилмайман, қизлар билан деярли алоқа қилмайман. Ота-онамга яхши муомаладаман, алҳамдулиллаҳ улар мендан рози. Қўлимдан келганча оз топсам ҳам кўп топсам ҳам яширинча муҳтожларга ёрдам бераман, ғийбатдан узоқман, исрофни суймайман. Ота-онам намозга бепарво бўлма дейишса иншаАллоҳ мустаҳкам бўларман, ҳидоят ёлғиз Аллоҳдан деб қўяман. Азиз устозлар маслаҳат беринглар нима қилсам ибодатга мустаҳкам бўла оламан?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг ичида бир қувват бўлади. Оғиз, қулоқ, кўз орқали кирган таом, сўзлар, кўз билан кўрилган нарсалар қандайлигига қараб ўша қувват ҳаракатга келади. Агар ибодатга олиб борувчи сўзларни эшитиб, Аллоҳ ҳалол қилган луқмани еб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийилса, у қувват инсонни ибодатга, ҳалолликка ва покликка етаклайди. Акси бўлса акси. Кўрмайсизми, бироз қўшиққа қулоқ солган кишининг оёқ-қўллари қимирлашни бошлайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2941-савол
Фазилатли Шайхимиз сўзлари


Ассалому алайкум! «…Баъзилар, агар дўстингдан ҳожатингни чиқаришни сўрасанг, у бу ишни қилмаса, яна бир бор эсига сол. Унутиб қўйган бўлиши мумкин…
Агар дўстингдан ҳожатингда ёрдам сўрасанг ва у сенга ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилда, уни ўлган санаб, тўрт такбир айтиб жанозасини ўқиб қўявер…»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Телеграмдаги Зиёуз каналига жойланган Фазилатли Шайхимизнинг бу гапларини маъносига унча тушунмадим. Иложи булса изохлаб берсангиз.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Иқтибос келтиришда бироз хатога йўл қўйилган. Бу Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари эмас. Унинг асли қуйидагича келган.
Ҳожатини чиқаришда ёрдам бериш.
Бу ишнинг ҳам аввалгисига ўхшаб даражалари бор.
Унинг энг паст даражаси ёрдам сўралганда қудрати етса очиқюзлик, сурур ва хурсандчилик билан ёрдам бериш.
— Баъзилар, агар дўстингдан ҳожатингни чиқаришни сўрасанг, у бу ишни қилмаса, яна бир бор эсига сол. Унутиб қўйган бўлиши мумкин. Агар ўшанда ҳам қилмаса, унга такбир айтиб қўявер», деган.
— Ибн Шубрума дўстларидан бирининг муҳим ҳожатини чиқарганда, дўст унга совға олиб келибди.
«Бу нима!?» деб сўради Ибн Шубрума.
«Ҳожатимни чиқарганинг учун», деди.
«Ол молингни! Аллоҳ сенга офият берсин! Агар дўстингдан ҳожатингда ёрдам сўрасанг ва у сенга ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилда, уни ўлган санаб, тўрт такбир айтиб жанозасини ўқиб қўявер», деди Ибн Шубрума. Валлоҳу аълам!
http://old.islom.uz/content/view/410/2/

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
431. Инсонга лаънат бўлсин, бунча ҳам кофир бўлди я!

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси марказий дўкони 30, 31-декабрь ва 1-январь кунлари дам олади.

@HilolNashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2939-савол
Оиламдаги ҳолат


Ассаламу алайкум! Саволим шуки мен турмушга чиққанимга 7 йил бўлди. Ўша вақтлар оддий одамлардек эдик, 2 нафар ўғлим бор, менга қариндошларни зиёрат қилиш, онамни уйигаям келишим эримга ёқмайди. Йиғлаб ялинсамам рухсат бермайдилар. Тўй-маракаларга боришга умуман ҳаққим йўқ, мен тоғам, буви бувамни қўлида катта бўлганман. 1 укам бор, онам Россияда ишлайдилар, 1 йилда 1 ойга келадилар. Шунда ҳам 2 марта зўрға келдик. Отам 3 ёшлигимда чет элга бориб, шундан кемадилар. 8 йилдан сўнг келиб бошқага уйландилар. Менинг 4 холам ва тоғамдан бошқа қариндошларим йўқ. Яна бир гап, у киши мани ўз болаларимга ушлаб турадилар ва ўз боламдан таёқ еган пайтларим кўп, кўкарган жойимам бўлган, ўза болаларимга беҳурмат қилади. Шуни сўрамоқчийдимки, тоғам ва қариндашларни зиёрат қилишга ва тўй маракаларга қўймасликлари ва болаларимга ўргатаётганлари тўғрими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Эр хотиннинг хўжайини эмас. У аёлнинг умр йўлдоши, эрнинг қўлидаги омонати, Аллоҳнинг суюкли бандасидир. Хусусан намозда, солиҳ амалларда бардавом бўлса унинг Аллоҳнинг наздида даражоти баланд бўлади. Унга зулм қилиш, обрўсини тўкиш, ўз туқан боласига урдириш ўта жирканч иш ҳисобланади. Агар аёл “Аллоҳга солдим” деса эрнинг ҳолига вой бўлади. Эр ўзини ўнглаб олиши учун ва аёлидан кечирим сўраши учун Аллоҳ таоло муҳлат бериши мумкин. Бунга алданиб қолмаслиги керак. Аллоҳ урса ёмон бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
433. Зукко толиби илм

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2953-савол
Закотни хола ва аммага бериш


Ассалому алайкум! Мани чeккароқ қишлоқда бир ночор холам ва аммам бор. Улар намоз ўқимайди ҳам, рўза ҳам тутишмийди. Уларга тушунтирмоқчи бўлсам ман ҳақимда ёмон ўйлашади. Биринчи йил уларга закот бeрдим. Ўзи ман закотни уларга бeрганим афзалми ёки намозхон фақирларгами?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар сизни эҳсонингиздан таъсирланишнинг умиди бўлса, уларга берганингиз афзал. Берсангиз “Хоҳлаган кишингдан ол, барибир унинг асирига айланасан” дейилганидек баъзи бир насиҳатларни қилсангиз, оладиган ҳам бўлади. Агар тузалишига умидингиз бўлмаса, намозхон фақирларга берганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2950-савол
Хитой махсулоти


Ассалому алайкум! Дўконимизда элeктроника махсулотларини сотаман. Ҳозирда кўп махсулотлар хитойдан келгани сабабли махсулотга кафолат бeрмаймиз. Сабаби сотиб олган оптом дўкон қайтариб олмаслигини айтган. Мисол тeлeфон заряднигини сотишдан олдин тeкшириб харидор олдида ишлатиб бeраман ва «махсулот хитойники, кафолат бeрмаймиз, маъқул кeлса олинг” деб айтаман. Шундан кeйин сотиб олган харидор 3-4 кун ўтиб қайтариб олиб кeлади ва қайтариб олишимни талаб қилади. Шундай ҳолда шаръан қандай йўл тутишим кeрак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Айбини айтиб сотилгандан кейин қайтариб олиш мажбуриятингиз бўлмайди. Имкон борича, талабга жавоб берадиган нарсаларни сотинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2948-савол
Аҳли китобни дуо қилиш


Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда айласин. Устозлар, мени дугонам мендан “намозимда аҳли китобларни уларни иймонга келишлари учун дуо қилса бўладими” деб сўрадилар. Аҳли китобларни биз мўминлар Аллоҳдан исломга киришлиги учун дуо қилсак бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта дуо қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни иймонга келиб қолишларининг умидида юзлаб туя ва қўй-эчкилар ҳадя ҳам қилганлар. Ўз қавмларининг ҳаққига “Аллоҳим қавмимни ҳидоят қилгин, чунки улар билмайдиларда” деб дуо қилганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Сабоқ
#Хотира

Исломга бағишланган умр китобидан

ОНАМИЗ ҲАҚИДА

Онамиз Собирахон Тилакберди қизлари 1928 йилда Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги Қорақўрғон қишлоғида таваллуд топганлар. Исми жисмига мувофиқ, ҳақиқатан ҳам сабрли аёл эдилар. Ўша даврларни хаёлан кўз ўнгингизга келтиринг: очарчилик, бадбахт уруш ва ҳоказо. Онамнинг болалик йиллари ана шу даврларга тўғри келган эди. Ёшлигидан бир парча нон учун колхозда эрталабдан то шомгача кетмон чопарди.
Бўйлари етиб, дадамга турмушга чиқдилар. Аёл бошлари билан бир қўра қўйни ёлғиз ўзлари боқдилар. Дадам ўқишга кетганларида ҳам ота, ҳам она бўлиб бизни тарбияладилар.
Онам менинг таваллудимни шундай ҳикоя қилиб берардилар: «Сен рўза ойида туғилгансан. Кўз ёраётганимда ҳам рўзадор эдим. Онам мажбурлаганда ҳам рўзамни очмаганман». Ҳа, онам ҳақиқатан ҳам сабрли инсон эдилар. Айтиб беришларича, акамга имкон қадар бетаҳорат кўкрак тутмаган эканлар. Бир кўз олдингизга келтиринг: ярим тун, чақалоқ йиғлаб турибди. Онам эса уни эмизиш учун таҳорат олмоқдалар. Бу айтишга осон, лекин бу иш қанчалик масъулият, қанчалик хафсала талаб қилишини буни бошидан ўтказган одамгина ҳис этиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга «Жаннат оналар оёғи остида», демаганлар. Бежизга халқимиз «Ҳар бир буюк шасхнинг ортида аёл туради», демаган. Шайх ҳазратларидек буюк шахс ортида ҳам сиз таърифини эшитган аёл – онаизоримиз турадилар.
Онам кичик ёшларидан намоз ўқиб, рўза тутар, Ислом арконларига баҳолиқудрат амал қилар эканлар.
Онамизнинг бирор марта турмушларидан нолиб гапирганларини эшитмаганмиз. Улар асосан бизнинг тарбиямиз билан машғул эдилар. Яхши эслайман, онам бир кун акам учун, бир кун мен учун «Ё Азиз»ни вирдига етказиб тасбеҳ айтар эдилар. Намозларида доимо бизларни дуо қилардилар.
У киши ҳар доим менга: «Акангизни эҳтиёт қилинг, болам», деб таъкидлар эдилар. Ўзлари ҳақида заррача қайғурмасдилар. Бизнинг тарбиямизга бор-будларини, ҳатто жонларини тикдилар. Доимо болам деб гирён бўлардилар. Ўқувчилик пайтим кўричак бўлиб қолганимда бувим билан бирга оқ рўмол ўраб, қиблага қараб ўтириб, кечаси билан Аллоҳга нола қилиб чиқишган экан.
Онам одатда телевизор томоша қилмас эдилар. «Маърифатнома» кўрсатуви зангори экранга узатила бошлаганда, «Ўғлимни кўраман», деб телевизор сотиб олганлари ҳамон ёдимда.
У киши аёл зоти учун энг шарафли вазифа – рўзғор юритиш ва фарзанд тарбиялаш билан машғул эдилар. Ота-онамизнинг фикру хаёллари бизнинг тарбиямизда эди. Бунинг учун улар ўзларидан, ўйин-кулги, ­орзу-ҳавас – ҳамма-ҳаммасидан воз кечишган эди. Биз ёшлик қилиб ўйинга берилиб қолсак, онамиз: «Болаларим, вазифангларни тайёрланглар, ҳализамон даданг сўрайдилар. Қуръонни ёдладингми, топшириқни бажардингми?» дея огоҳлантириб турардилар. Бу иш умрларининг охиригача давом этди. Биздан сўнг набираларига ҳам худди шундай муносабатда бўлдилар. Биздан ортиб, фарзандларимизга ҳам гўзал тарбия бердилар. Ҳозир набираларидан қорилар, олимлар етишиб чиққан бўлиб, улар ҳар бир ибодатларида, намозларида буви-боболарининг ҳаққига дуолар қилмоқдалар, Қуръон тиловат қилиб, савобларини уларга бағишламоқдалар, улар ёқиб кетган ҳидоят чироғини ўчирмай келмоқдалар.
Дадам онамдан рози бўлиб кетдилар. «Эр рози – Худо рози», дейишади-ку. Аллоҳ таолодан сўраганим, волидаи муҳтарамамиздан Ўзи ҳам рози бўлган бўлсин. Жойларини жаннатларда қилсин. Омин.

Бошланиши

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Рождествони нишонлашни мусулмонлардан ўрганиш керак

Яқиндагина Озарбайжон пойтахти Бокуга борган америкалик сиёсатшунос Раул Лоуэри Контрерас у ердаги Рождество байрамини нишонлаш учун кўрилаётган тайёргарлик кўламидан ҳайратда қолди.

Islam News портали The Hill нашрига таяниб хабар беришича, мусулмон пойтахтида насоролар байрамини муносиб кутиб олишга қаратилган саъйи ҳаракатлар америкалик сайёҳни лол қолдирган. У, айниқса шаҳар марказида ўрнатилган 15 метрлик арча ва унинг ёнида Ийсо алайҳиссалом туғилган онлари акс этган саҳна кўринишидан қаттиқ таъсирланди .Эслатиб ўтамиз, у 2017 йилда Бокуда бўлиб ўтган Ислом анжуманида иштирок этган.
Бу каби хабарни ўқигач йиғлашингни ҳам, кулишингни ҳам билмай қолар экансан. Ҳақиқатда ҳам ҳозирги кунларда мусулмон мамлакатларга келган киши ўзини бирор бир христиан давлатида юргандек ҳис этиши табиий. Ҳа, биз мусулмонлар ғайридинларни байрамини нишонлашда улардан ҳам ўтиб кетдик. Ажабланарли томони шундаки, биз мусулмонлар ўз байрамларимиз ҳайитларни нишонлашда бунчалик харакат қилмаймиз. Бир биримизни рождество билан табриклашни хали бошламадик, шунга ҳам шукр. Балки....

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2945-савол
Эҳсон қилиш


Ассалому алайкум! Мен келажакда пул тўплаб бобомни ҳажга олиб бормоқчи эдим. Лекин у тўплаган пулларимни авваломбор ён-атрофимдаги барча кам таъминланган, ночор оилаларга эхсон тариқасида ёрдам бермоқчиман. Бутун махаллани тўплаб тўқларга эхсон қилгандан кўра, хуфёна шундай хайрли ишни қилганим афзалроқмикин? Шу ишим маъқулми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Бир қисмини уларга бир қисмини ҳажга ажратинг. Чунки ҳаж улкан ибодат бўлиб, ҳалол йўл билан адо қилинса, мукофоти улкандир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا، وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّةُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра (кейинги)умрагача иккаласи орасидагиларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
432. Динингизда ҳаддан ошманг!

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2942-савол
Зиё уздаги видео


Ассалому алайкум! 1). Зиё уз каналига «Кўкрагида Қуръон ёзувли бола СубҳанАллоҳ!» сарлавҳаси билан видео жойланибди.
У видео Россиянинг маҳаллий телеканалларидан биридаги «Новости»дан парча эди. У ерда: Челябинскда бир ўсмир кўкрагига араб ёзуви билан Қуръон сўзи битилган «доғ» билан туғилган. У бола Қуръон ўқиш у ерда турсин, ҳатто ушлаб хам кўрмаган. Лекин «Шеър» ёдлагандек ўқиб беради, Пайғамбарларга хос тушлар (келажакда нима бўлиши ҳақидаги) кўради ва ҳаттоки одамларни тузата олади. Ота-онаси уни Пайғамбар дейишябди» дейилган. Астағфируллаҳ бу нима деган гап ахир? Нахот мусулмонлар охирги Пайғамбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламлигига иймон келтираётган бир паллада бундай «провокацион» видео, у эмас бу эмас нақд Зиё уз интернет порталининг телеграммдаги расмий каналига жойланса?!
2). Ўша видеодаги болакай ҳақида нима дея оласизлар? Шундай бўлиши яъни келажакни айтувчи тушлар кўриши ёки одамларни тузатиши?
3). Видео давомида болани Челябинск бош муфтийси олдига олиб боришади у бу болани: «100 йилда бир Аллоҳ томонидан юбориладиган илмли зот бўлиши мумкин» дейишига нима дейсизлар?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Каналнинг ўзига раддия билдиринг.
2). Бу нотўғри.
3). Буни келажак кўрсатади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2940-савол
Икки саволим


Ассалому алайкум! Устозлар, аёл эрига Қуръон ўқишни ўргатса бўладими? Устоз бўлиб қолмайдими? Унга устозга муомала қилгандeк муомала қилиш кeракми?
2). Мeн бир одамни қўлида тунукачилик устахонасида ишлайман. Биз тортларга қолип ясаймиз. Мeнга қорбобо, арча ва ҳайвонлар қолипини ясаб бeр дeб бошлиғим айтса, мeн нима қилишим кeрак? Жонли нарсаларга қолип ясаганим ва мусулмонларнинг байрами бўлмаган кун учун қолиплар ясаганимга мeн ҳам гуноҳкор бўлмайманми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Аёлингиз сизга устоз бўлса, сиз эрлик мақомидан тушиб қолмайсиз. Бемалол ўрганаверинг.
2). Гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Oisha roziyallohu anho

Muallif: Abdulhamid Tahmoz

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Расулуллоҳнинг издошлари

Муаллиф: Абдулазиз Шанавий

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Шайх_Бутий_ҳикматлари

«Душманлари билан битим тузганлар устидан саййидимиз Расулуллоҳга шикоят»

Тайёрловчи: Одил Раҳимов
Бинтусодиқ канали➡️
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2938-савол
Раҳм ва раҳмат


Ассалому алайкум! Ҳар бир дунёга келаётган гўдакка назар солинганда унга қандайдир раҳмат назари билан қаралади. Бу дунёдан фоний дунёга кетаётган хар бир инсонга у хоҳ мусулмон хоҳ бошқа дин вакили яхши ёки ёмон бўлса хам бари бир ғариб бир аҳволга тушади. Кўриб раҳмингиз келади. Ушбу ҳолатда нима ҳикмат бор?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун шариатимиз янги туғилган мусулмон болага нима қилиш керак, қандай дуолар ўқиш керак, дунёдан ўтган мусулмон кишига қандай муомалада бўлиши кераклигини батафсил баён қилган. У амаллар “исм қўйиш”, “ақийқа”, вафот қилган мусулмон учун “ғусл”, “кафан”, “жаноза” ва “дафн” каби номлар билан номланган. Икки ҳолат ҳам заифликдан иборатлиги энг катта ҳикматдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал